🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#ибрат

Аёлининг оёқ кийимини тўғирлаб қўяётган эркакни кўрган бир одам деди:
-Эркаклигинг шуми?

Эркак деди:
-Ҳа, менинг эркаклигим шу. Суюкли аёлимнинг жамоат жойида эгилишига йўл қўймайман!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН - Иродахон, жуда хаёлпаришон кўринасиз ? Ё сиз ҳам мен ўйлаган нарсалар ҳақда ўйлаяпсизми ? Ирода юраётган жойида тўхтаб қайнонасига илинж билан термулди : - Ҳаа Ойижон . Худди ўша нарсани ўйлаяпман ... - Хўўш ? - Рисолат…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

35- ҚИСМ

Содиқжон Гулнурга қараб узрли жилмайди:

- Билмасам ,- деди у елка қисиб , - балки сюрприз бўлсин дегандирман. Балки бизникига боришингизни аввалдан билсангиз ўзингизни ҳотиржам ҳис қилмассиз деб ўйлагандирман. Хуллас бир дунё туйғуларга асир тушганча шу қарорга келган бўлсам керак.

- Ҳар нима бўлганда ҳам сизга раҳмат,- деди Гулнур Содиқжонни ортиқча ҳижолатга қўйгиси келмасдан,- ростини айтсам бугунги кун учун сиз ва оилангиз аъзоларидан жудаям миннатдорман. Жуда таассуротларга бой ва унутилмас кун бўлди . Мен бобонгиз , бувингиз , ота- онангиз мисолларида ҳар бир дақиқасини беҳудага сарфламайдиган , ўша дақиқалардан бир ҳикмат , ибрат излайдиган, шу билан бирга ҳаётларини маънога тўлдириб гўзал умр кечирадиган инсонларни кўрдим. Зулфия аммабувим айтганларидек "Бундай инсонлардан минг айланиб ўргилсанг , садағаси кетсанг арзийди". Дадангиз билан бўлган суҳбатдан бир олам таассурот олдим. Бобонгиз ва бувингизни- ю таърифларига тил ожиз. Айниқса уларнинг оила тутимларига беш кетдим. Ойижонингиз эса жудаям дилбар , кўнгли тоза аёл эканлар .

- Мени ҳам мақтанг. Мен ҳам қолиб кетмай ,- қизнинг сўзларидан Содиқжоннинг дили ёришиб кетганди , шу сабаб у одатига ҳилоф ҳазиллашди :

- Битта нарсага ҳайрон қолдим. Шундай ажойиб инсонлар орасида нега сиз бунақа чиққансиз ? - Гулнур ҳам айни вақтда йигитнинг мақсадини тушуниб ҳазилга ҳазил билан жавоб қайтаргиси келди.

- Қанақа ? - қизнинг мақсадини тушунолмай ҳайрон бўлганча сўради Содиқжон

- Рўдапороқми- ей ? Қовушимсиз десаммикан ? - Гулнурнинг камон қошлари пешонаси сиртига тугун бўлиб тугилди .

- Вой, вой , вой ? Нима деганингиз бу ?! Иеее... Ҳали мен сизга ...- Содиқжон сўз тополмай чайналиб тўхтаб қолди ...

- Ҳазил, Содиқ ака , ҳааазиил . Тавба битта ҳазилчалик ҳолингиз бор экан- у а? Узр. Сизни ҳам бироз қийнаб қўйдим шекилли

- Гулнур . Тўғриси сизни бундай ҳазилларингизни кўрмаганман-да. Шунга бироз довдираб қолдим,- енгил тортган бўлди Содиқжон,- ана идорамизга ҳам етиб келдик.

- Содиқ ака, - деди Гулнур машина тўхтагач ундан тушишга шошилмай ,- сизни ошга таклиф қилгандим- ку бизникига , энди бир ўзингизни эмас , бутун оилангизни таклиф қиламиз бизникига . Амалиёт тугашига ҳам оз вақт қолди. Менинг ҳам сафарим "қарий" бошлади. Шунга бир кунни тайин қилсангиз , оила аъзоларингизни жон дилимиз билан кутиб олардик. Майлими ? Шунга нима дейсиз ?

- Аввало таклиф учун раҳмат. Жуда мамнун бўлдим. Фақат битта нарса мени хафа қилди. Сиз ҳудди- ки , амалиёт даврингиз тугагач мен билан қайта кўришмайдигандек, ҳисобни тўғрилашга шошилгандек бўляпсиз. Мени кечиринг- у биз ўзбеклар меҳмонлар учун "Бир кун қайтаради" деб дастурхон соладиган халқ эмасмиз. Сиз бўлса ...

- Содиқ ака , сиз мени нотўғри тушундингиз . Мен оила аъзоларингизни бугунги ҳисобни бирга- бир қилиш учун таклиф қилмагандим.
Ростини айтсам Ойижоним бу ҳаётда жуда кўп яқинларини йўқотганлар. Улар энг аввал ўз оналаридан , сўнгра она ўрнида оналик қилган муштипар аёлдан , ундан сўнг яна шундай жон қадар суюк Вазира бувим ва Зулфия аммабувимдан ажралганлар . Сўнг эса дадамлардан. Биласизми бу йўқотишлар инсонни вақтидан аввал улғайтириб... , мунғайтириб қўяр экан. Мен балки айнан шунинг учун сизникиларни уйимизга таклиф қилаётган бўлсам керак. Яъни Ойижонимни кўзларида қувонч кўришни истаганим учун. Сабаби сизнинг бувижонингизни онам учун жуда қадрли инсон бўлган Зулфия аммабувижонимга ўхшатдим.

Содиқ ака , ҳудбинлик қилган бўлсам узр. Чамамда мени нотўғри тушундингиз,- Гулнур шундай дея машинадан тушишга интилди .

- Гулнур, тўхтанг ! - Содиқ қиз томонга талпинди ,- Гулнур ... Мен сизни ҳақиқатда нотўғри тушунибман. Минг бор узр . Сизни хафа қилиб кўйганим учун мени кечиринг,- йигит шундай деб узрли жилмайди ,- кечирган бўлсангиз "Таклифингиз ўз ўрнида қоладими ?!" деб сўраган бўлардим .

- Албатта ,- кулимсиради Гулнур, - сиз кечирим сўрайдиган иш қилмадингиз . Бироз тушунмовчилик бўлди халос . Таклифим эса албатта ўз ўрнида қолади.

/108
👍54
#ТАНЛАНГАН

Энди шошилмасак бўлмайди. Юрақолинг , бизни кутиб қолишди.

* * *

"Тоиржоннинг иши" кўп куттирмай терговга узатилди. Йигитча билан боғлиқ иш ўз изидан яна бир қатор айнан шу қолипдаги жиноятларнинг очилишига сабаб бўлди .
Уларнинг орасидаги икки нафар ўспириннинг ўз жонига қасд қилиши бўйича очилган ишнинг таг-замини ҳам айнан ана шу "онлайн тадбиркорлар"нинг фаолиятига бориб тақалганлиги бу ишда туб бурилиш ясади.
Ўзларига "Сарҳадсиз сарҳадлар" дея ном қўйиб олган бу бузғунчилар ўлжа сифатида айнан ўтиш ёшидаги ўсмирларни нишонга олишар , бу ёшдаги йигит- қизларнинг таъсирчанлиги , ишонувчанлиги, хаёлпарастлиги уларнинг бойлигига бойлик қўшиш йўлидаги энг асосий қурол бўлиб ҳизмат қилар экан.

"Тоиржон иши" дея шартли ном олган жиноят иши бўлимдагилар томонидан фош қилинганидан сўнг , жамоадошлар бироз енгил тин олгандек бўлдилар. Бироқ бу узоққа чўзилмади.

Шанба куни майор Эркин Раимов Гулнурни ўз ҳузурига алоҳида таклиф қилди :

- Қизим ... - Раимов шундай деганча бирмунча сукутга чўмди. Гулнур ҳам Эркин ака ўз сўзларини давом эттиришини сабр билан кута бошлади.

- Қизим... - дея иккинчи бор такрорлади Эркин Раимов,- биласанми мен сендан бир масалада илтимос қилмоқчиман. Бунга сабаб амалиётга келган даврингдан бошлаб сени озми - кўпми таниганим ҳамда нималарга қодирлигинг тўғрисида бир хулосага келганим бўлди. Хуллас гап бундай.
Бизга қуйидаги мазмунда бир сигнал келиб тушган... Шу кунларда кўпгина бозор расталарида ҳамда дўконларда усталик билан қалбакилаштирилган озиқ- овқат маҳсулотлари савдо айланмаси вужудга келганлиги сир эмас. Давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш тенденциясининг қўллаб- қувватланишга бўлган эътибор кучайгани сабаб , вазиятдан фойдаланган айрим "шолилар орасидан курмаклар" ҳам сув ичган ҳолда айрим нафс бандалари ўз жиғилдонларини мойлаш пайидан бўлаётганлари сир эмас.
Ёдингда бўлса янги йил кириб келиши арафасида ўзимизда ишлаб чиқарилган нархи ҳақиқийсидан анча паст бўлган ичимликни кучли газлаштириш ва соҳта ёрлиқ ёпиштириш орқали бир неча баробар фойда кўриш илинжида бўлганлар қўлга олинганда қанча шов- шув бўлган эди. Ўшанда бир неча инсон айбдор деб топилди , аммо энг асосийси , яъни "Ғоя муаллифи" жазодан четда қолганди.

Ичимлик воқеасидан кейин маргарин , ширин сузма , картошкадан қилинган чипслар ( ҳар ҳолда номи шундай номланиши аниқлигидан хабаримиз бор) сув бетига қалқиб чиққанда ҳам айнан уларни соҳталаштириб берилаётган инсон тим- тирис, изсиз йўқолганди.

Қизим... Биз бугун яна бир сигнал- хабар олдик. Унга кўра бир гуруҳ фирибгарлар дўкон пештахталарида муддати ўтишига саноқли - бир неча кун қолган шоколадларни арзонлаштирилган нархларда харид қилиб олиб кетишмоқда экан. Маълумотларга кўра улар нафақат сақланиш муддати ўтаёзган балки бутунлай ўтиб бўлган маҳсулотларни ҳам йиғиштириб олиб олганлари ҳақида хабарлар ҳам бор.
Биз узоқ уринишлардан сўнг ана шундай тўдаларнинг бирини изига тушишга муваффақ бўлдик.
Натижада ўша гуруҳнинг тўрида "миришкор ихтирочи" Мурад Оспан деганлари турганлигидан хабардор бўлдик. Айтишларича Мурад Оспан жуда иқтидорли инсон экан. Қизим , сен бу соҳада кўпчиликни танийсан . Мабода ҳозирги инсон хақида эшитган жойинг бордир ?

Гулнур ўйланганча жавоб қайтарди :

- Мурад Оспан ... Мурад Оспан... Йўқ мен бу исмни аввал сира эшитган эмасман...

/109
👍38
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

36- ҚИСМ

- Ҳа яхши . Ким билсин балки таниган бўлсанг кимлиги ҳотирангдан чиққандир. Кўз- кўзга тушганда эслашинг ҳам мумкиндир. Ёки айтганингдек таниш бўлмаслигинг ҳам рост бўлиб чиқиши мумкин.
Майли буёғини яна маслаҳатлашиб кўрармиз. Сенга эса бир илтимос.
Биласан эртага якшанба . Дам олиш куни . Бироқ шунга қарамай сендан эртага шу иш юзасидан ҳизматга келишингни сўрашга ҳаддим сиғди . Хуллас эртага бўлимимизнинг барча ходимлари , шу жумладан ўзим ҳам ана шу сохтафуриш тадбиркорлар билан курашга отланмоқдамиз.

- Мен ҳам ҳамиша ҳизматга тайёрман , Устоз. Хотиржам бўлинг эртага айтилган вақтингизда айтилган жойда бўламан.

Гулнурнинг овозидаги мардона руҳни илғаган майор Эркин Раимовнинг ҳам кайфиятида тезда жўшқин кўтаринкилик сезилди.

- Умрингдан барака топ, қизим,- деди у Гулнурга миннатдорона боқиб ,- демак эртанги "тадбир - операция" режасини бир соатдан кейин йиғилишиб келишиб оламиз .

- Яхши . Хўп бўлади...

* * *

Эртага тонг сахардан ўтказилиши керак бўлган навбатдаги тадбир учун бўлим ходимларига ҳар кунгидан барвақтроқ жавоб берилди.
Набирасининг одатданидан эртароқ келганини кўрган Рисолат бувининг юзлари ял- ял яшнаб кетди .
У дарҳол Содиқжонни ўзининг хонасига чорлади :

- Болам , кел бу ёққа .

- Ассалому алайкум , бувижон. Зерикмай ўтирибсизми ? Додам кўринмайдилар ?

- Ваалейкум ассалом , болам. Келақол . Зерикиш қағда дейсан ? Бугун кун бўйи сандиқ кавладим. Яқинда сандиқдан чиққанларни барисини саранжомлаб бўлдим. Ҳа айтганча Доданг касал ётган Муслим амакингни кўришга кетгандилар. Ҳадемай кеб қолсалар керак.

- Ҳа яхши, бувижон . Демак , барча ишлар жойида.

- Вой дарров "ҳа яхши" лаб думингни тутқазмай қочвормагин. Ўтир мундоқ ,- Рисолат буви ўзи ўтирган кўрпачани қўли билан шапатилаб уриб жой кўрсатди ,- сенда муҳим гапим бор.

- Хўп, бувижон ,- Содиқжон бувиси кўрсатган ерга оҳиста чўкди ,- эшитаман сизни.

- Болам. Сен Гулнур қизимни қаерда яшашини биласан-а ?

- Ҳаа биламан,- ҳайрон бўлганча жавоб қайтарди Содиқжон

- Жуда соз. Ундай бўлса эртага соат ўн бирларда мен билан ойингни уларникига олиб борасан.

- Бувижон , эртага...

- Бувижонламай тургин бирпас . Ўзи сени кўнглингга қарайвериб , қарайвериб шу ергача етиб келдик.

- Бувижон , нимага аччиғингиз чиқади? Хўп қаерга десангиз олиб бораман. Фақат эртага ишга чақирилганмиз-да. Эрталаб кетсам, қачон қайтишимни билмайман. Ўзи Гулнурларникига бир кунни тайин қилиб сизларни олиб бориш ниятим бор эди. Унинг ўзи "Оилангиздагиларни мен ҳам ўз уйимизда мехмон қилсам" деганди. Аммо Гулнур ҳам эртага уйда бўлмайди.

- Шундай дегин ,- дарровда бўшашди Рисолат буви,- ҳаҳ болам- а , ишларинг бор бўлсин. Бўпти бўлмаса ўзимиз ойинг билан эртага бир эвини қилармиз.

- Нимани эвини қиласиз бувижон ? Айтдим- ку , қўлим сал бўшасин ҳаммангизни ўзим олиб бораман деб.

- Бўпти , сен ишингдан қолма, болам,- қўл силтади Рисолат буви, совчилик масаласини ўзимиз бир ёқлиқ қилармиз.

- Нима ?! Совчилик ? Кимга ? Менгами ? Қаерга бормоқчисизлар ?

- Ҳай - ҳай , Содиқжон, нафас олиб гапирган. Ҳа сенга ! Сенга бўлмай менга бўлармиди ? Боядан бери қулоғингга танбур чертяпманми ? Эртага ойинг билан Гулнур қизимникига совчиликка бормоқчимиз деб ? -деди Рисолат буви ўктамлик билан сўзлари тахлар экан.

- Вой бувижон ,- бирдан бўшашди Содиқжон ,- ахир мен... Ахир Гулнур...

- Нима ахир ? Гапим ёқмадими ? Бошқа қизда кўнглинг бўлса айт ? Ё Гулнур сенинг кўнглингга ўтиришмайдиган қизми ?

- Йў-ўқ бошқа қизда кўнглим йўқ. Аммо Гулнурларникига дабдурустдан совчиликка бораман деганингизга ҳайрон қолдим . Бу мен учун жуда кутилмаган ҳолат бўлди-да.

- Нима у қизникига совчиликка боришимиз сенга маъқулмасми ? Биб- бинойи қиз бўлса. Ичидаги ташида шундоққина аён қиз экан. Менгаям , доданггаям ёқди.

- Гулнур додамларгаям ёқдими ? Йўғ-ей ? - табассум ёйилган лабларини йиғиштириб олишга қийналган Содиқжон иягини қашиган бўлди .

- Ҳа нима ?! Гулнур анов- манов

/110
👍45❤2
#ТАНЛАНГАН

қизмиди-ки , додангга ёқмаса ? Гулдек қиз бўлса. "Додамларгаям ёқдими ?" деган гапингни нима деб тушунай , болам ?
Ё у қиз сенинг ўзингга ёқмаяптими ?- такрор сўради буви,- Қани кўнглингни менга бир ёр-чи ? Гулнурларникига совчиликка борайликми ё йўқми ?

Содиқжон бувисининг қатъий сўровидан довдираб қолди.

- Гапир болам . Сувга тушган бўлка нондек бўшашма. Совчиликка борайликми ёки йўқ ? - Рисолат буви саволига тайинли жавоб олмаса тинчимайдиган кўринарди .

- Бувижон , қиз сизларга ёққан бўлса бораверинглар. Сизларга ёққани менга ёққани , - Содиқжон шундай деди-ю , елкасидан тоғ ағдарилгандек енгил тортди .

- Мана бу бошқа гап,- чеҳраси ёришди ,- Рисолат бувининг ,- илойим йўлларимиз оқ бўлсин. Ишимизни Аллоҳнинг ўзи ўнгласин. Сизлар бемалол ҳизматда бўлаверинглар . Биз ҳам сизлар учун бахт либосини бичишга киришамиз...

Содиқжон бувисининг ёнидан гўёки елкаларига қанот битиб чиққандек бўлди .
У ўзининг оиласидагиларга Гулнур жуда ёқиб қолганидан хабардор бўлган эди-ю , аммо уни келин қилишга шунчалик тез қарор қиладилар деб ўйламаган экан.
Содиқжоннинг йўлида яна бир ечилмаган масала турарди. У Гулнур билан қанчалик кўп сухбатлашган , бир-бирларига қанчалик кўп қалбан яқин бўлган бўлишмасин , бирон марта унга дил изҳори қилишга ботина олмаган , бунга хатто туззукроқ шаъма қилишга ҳам журъат қилмаган экан.
"Нима қилсам экан ? - ўйланди Содиқжон ,- Гулнурга бор гапни рўйи-рост айтсаммикан ? Эртага уйингизга бувижоним билан ойижоним совчи бўлиб боришяпти десаммикан ? Ёки ўзимни гўлликка солиб , ҳеч нима билмагандек жим турсаммикан ? Аммо индамаганим қачонгача? Уйимиздагилар совчиликка боришлари билан у сир ўз- ўзидан очилади-ю. Гулнур ўшанда юзимга айтмаса ҳам кўнглида мени "Ичидан пишган писмиқ" деса-чи ? Ё бувижонимларга "Совчиликка кечроқ боринглар , унгача ўзим қиз билан гаплашиб розилигини олай десаммикан ? Кошки бувижоним бунга кўнсалар. Уларнинг рад қилиб бўлмайдиган бир дунё гап топиб беришлари аниқ"

Содиқжон ўйлай , ўйлай охири бир қарорга келди. Гулнурга бугун барини рўйи-рост айтади. Баҳонада қизнинг ҳам фикрини билиб олади.
У шундай деб ўйлагани ҳамоно қизнинг рақамига хабар ёзиб юборди :

- Бафуржа гаплашиб олиш учун бўш вақтингиз бўлса менга қўнғироқ қилинг. Сизда муҳим гапим бор эди.

Ўн дақиқаларда Гулнурдан жавоб қайтди :

- Ярим соатларда бўшайман.

- Бўпти , ярим соатларда ўзим қўнғироқ қиламан.

Содиқжон Гулнурга шундай деб жавоб ёзди- ю , ўзи қизга нима дейиш учун ўйлана бошлади.

У анча вақт ўйлаб нима деса қизнинг кўнглидан чиқиши мумкинлигини ечимини топа олмай анча ҳуноби ошди. Сўнг "Гаплашганимизда ўзи илҳом келиб қолар" деди-ю , барига қўл силтаб телефонини олганча боғга қараб йўл олди.
Ҳовлида қаршисидан чиққан онасига сир бой бермаган Содиқжон "Ойижон , муҳим суҳбатим бор , у тугаса ўзим уйга қайтаман. Мабодо кеч қолсам кечки таомни менсиз еяверинглар" дея огоҳлантириб боғга кириб кетди.
Содиқжон авваллари ҳам иш юзасидан шунақа соатлаб суҳбатга киришгани учун Ирода опа ўғлининг бу таҳлит ўзини тутишига кўп ҳам ҳайрон бўлмади. Ўғлининг ортидан "Бўпти , болам " деганча ҳотиржам кузатиб қолди.

Содиқжон боғнинг ўзига энг севимли жойи-пишиб , ерга тўкилиб атрофга хуш ифор таратиб ётган жаноқи олманинг тагидаги ўриндиққа бориб ўтирди.
Содиқжон телефонига назар ташлади . Гулнур билан ваъдалашган вақтга етти дақиқа қолибди. У ҳаяжонини босиб олиш учун қўлини узатиб ёнгинасида тўкилиб ётган тарам- тарам оқ- қизил чизғишли олмалардан бирини олиб карсиллатиб тишлади. Оғзига олманинг ширин шарбати қуйилиб келди. Содиқжон ҳузур аралаш кўзларини юмди. Шу туришда унинг кўз ўнгига Гулнурнинг гоҳ кулимсираган мунис , гоҳ ўйланиб турган хаёлчанг, гоҳ эса шаҳло нигоҳлари жиққа ёшга тўлган маҳзун чеҳраси намоён бўларди.
Йигитнинг юраги энтикди.
У шу алфозда бир муддат хаёлга чўмиб ўтириб қолди . Содиқжоннинг хаёлларни боғ бағрини нохос тилиб- тилкалаб жиринглаган қўнғироқ овози бузди. Негадир йигитнинг юраги тезлаб ура бошлади .

/111
👍79🥰6
🌙✨ ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР...

✨🌹Тундан сокинлик, тонгдан
ризқу-барокат насибадори
бўлиш насиб қилсин...

🌹Кўринг шундай гўзал туш
🌹Рўёб бўлсин ҳар они
🌹Келсин уйингизга хуш
🌹Хабарнинг завқли они!

✨🌹Ўзингизни эхтиёт қилинг
Қадрдонларим...❤️

🌙 АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ! 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Яхши ният ва тилаклар ила уйғонинг хаётнинг гўзал онларидан, гўзал тонгларидан бебаҳра қолманг.

🕊Сутдек оппоқ қалбингиз, болдек ширин сўзингизни бир бирингиздан аяманг, бу дунёда биздан қоладигани яхшилигу, ширин хотиралардир.

🕊Доим яхши ниятлар билан ҳар тонгни карши олар эканмиз Аллоҳни Ўзи қўллаб қувватласин.

Душанба кунингиз файзли, мазмунли ва яхшиликларга тўла бўлсин!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰Жигарларим, дийдорлашайлик!

Томирларда оқаётган
Қонимиз бир, Жигарлар.
Тикан кирса оғрийдида,
Жонимиз бир, Жигарлар!

🥰Ака-ука, опа-сингил, қариндошлар группаси учун
💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜

🥰•🌺АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!
🌺•🥰

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади.

Унга айтдим:

Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан.

Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди.

Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг.

Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми?

- Йўқ- деди, танишим.

- Ўн йилдан кейинчи?

- Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман!

- Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан.
Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди?

У жим бўлиб қолди...

Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз...

Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми?

Сиз нима деб ўйлайсиз?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍29❤4👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муравейник 🤤 Ха бу уша Чорвокли йигит муравейниклари.

Керакли масалликлар:

200 гр шакал
3 та тухум
5 ош кошик сут
100 гр маргарин
1 чой кошик ичимлик содаси
800-900 гр ун

Крем:

100 гр сарёг
370 гр варенной молоко (1 та банка)
4 кошик асал.

180 градусда пишириб оламиз, караб туринг тез тайёр булади, рецепт ёкса дуо килишни унутманг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
🌙 Муҳаррам ойингиз ва янги йилингиз муборак бўлсин!

🤲 Расулимиз алайҳиссалом янги ой кирганида бундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ

🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.

🔹 Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир (Имом Термизий ривояти).

🌐 👇
ㅤㅤㅤㅤ
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ㅤㅤㅤ
👍11
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН қизмиди-ки , додангга ёқмаса ? Гулдек қиз бўлса. "Додамларгаям ёқдими ?" деган гапингни нима деб тушунай , болам ? Ё у қиз сенинг ўзингга ёқмаяптими ?- такрор сўради буви,- Қани кўнглингни менга бир ёр-чи ? Гулнурларникига совчиликка борайликми…
#ТАНЛАНГАН

Содиқжон қўл- оёғидан мадор қочгандек ҳис қилди ўзини. Бемажол аҳволда телефон экранига қаради . Юраги алдамабди. Қўнғироқ қилаётган Гулнур экан.

- Алло ?! - йигитга ўзининг овози титраб эшитилгандек туйилди.

- Содиқ ака , ассалому алайкум,- Гулнур эса йигитдан фарқли равишда ўта ҳотиржам эди,- мана бўшадим . Менга нима демоқчи эдингиз ? Бафуржа гаплашадиган суҳбат деганингизга юмушларимни битириб олай дегандим.

- Ваалейкум ассалом. Яшанг . Ишларингиз битдими ? - тили базўр айланган бўлди Содиқжоннинг.

- Бир соатларча бўш бўлсам керак,- Гулнур гапнинг дангалини айтиб қўяқолди , - майли у ёғини кўрармиз балки . Қулоғим сизда . Эшитаман. Тинчликми ёки Устознинг режалари ўзгардими ?

- Ҳмм , - хўрсинди йигит , унинг кўнглидан "Гулнур рад жавобини берса нима қиламан? " деган савол ўтиб товонигача музлаб кетди,- Устознинг эмас , аммо баъзи бировларнинг режаси ўзгарибди . Тўғрироги янги режа тузилибди.

- Тушунтириброқ гапиринг , ҳеч нарсага тушунмаяпман. Кимларнинг режаси ўзгарибди ,- Гулнурнинг хаёли ҳали ҳам эртанги ўтказилиши кутилаётган тадбирда эканлиги яққол билинди ,- ёки эртага...

- Гулнур , эртага бувижоним билан ойижоним сизларникига совчиликка борамиз деб отланиб ўтиришибди. Мен шу сабаб сизга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб ... - Содиқжон гапни давом эттира олмай тилини ютди.

Йигитга ҳам қизнинг жим бўлиб қолгани , жавоб ўрнига қисқа - қисқа нафас олаётгани эшитилгандек туюлди.

Орадаги сукут анча давом этди .

- Гул ... - деди йигит ахири сукутни бузишга қарор қилганча , - дилингиз оғридими ? Хафа бўлдингизми ? Гул... Илтимос , жавоб қайтаринг. Рости менинг ўзим ҳам бу хақда яқинда хабардор бўлдим. Аммо бувижонимларни биласиз. Тутган ерларини кесадилар. "Совчиликка бораман" дейдиларми бормасдан қўймайдилар. Шунга ҳайрон бўлманг , "бир оғиз бўлса ҳам айтиб қўймади" дея хафа бўлманг деган хаёлда сизга қўнғироқ қилаётган жойим эди ...

- Айтинг- чи ? ...

- Нимани айтай ?

- Менга бувижонингиз совчи бўлиб келаётганларини ... Ҳмм нима десам экан ... Улар мени ёқтириб қолганлари учун совчи қўйишларига қарши эмассиз ... Ёки уларга рад жавобини бериб юборарсиз дея сўрамоқчимидингиз ...- тармоқдан Гулнурнинг овози ғамгин бўлиб эшитилди.

- Йўғей , Худо сақласин , бундай илтимос хаёлимга келгани йўқ. - шошиб қолди Содиқжон

- Демак , мен бувижонингизни танловлариман

- Ҳа шундай ...

- Сизга эса фарқи йўқ . Кимга уйланишингизни ?

Содиқжон довдираб қолди. "Оббо,-дея ўйлади у ,- ростини айтиш бунча қийин бўлмаса ?"

- Фарқи бор ,- деди Содиқжон ва ниҳоят ўзини қўлга олиб ,- агар ростини билишни истасангиз мен умримда ҳеч қачон бирор бир қизнинг ёнида бунчалик довдирамаганман. Бугун уйга келиб бувижонимдан бу хабарни эшитиб ... Билмадим , еттинчи осмонга учдим дейиш сал ҳавойи гап бўлар... Бироқ юрагимнинг зарби бутунлай бошқа ритмга ўтиб кетди дейиш рост бўлса керак. Умуман олганда бувижоним мен ҳеч қачон журъат қилолмайдиган ишга журъат қилиб қўйибдилар.
Бу дегани мен сизга бефарқ эмасман Гул... Сиз идорамизга кириб келган дастлабки сонияларданоқ кўнглим сарҳадларидан қуёш чиқиб кела бошлаган. Ҳар битта томиримда қон ўрнига ишқ деб аталмиш нур оқа бошлаган. Ҳар бир ютган нафасимда исмингиз эрка шаббода мисоли алла айтган ...
Илтимос , Гул ... Мени рад этманг.

Гулнур жавоб қайтармади. Содиқжон қизнинг жавобини сабр билан кута бошлади.
Аммо Гулнур кўп ўтмай , бир сўз демай тармоқдан узилди.

Содиқжоннинг қизга қайтиб қўнғироқ қилишга журъати етмади. "Юрагимдаги сўзларни айтиб олганим зўр иш бўлди ,- деди йигит ўзига-ўзи таскин берар экан ,- бу бир умр айтилмай қолиб кетгандан яхшироқ. Гул мени рад қилган чоғда ҳам лоақал шу изҳоримни вақтида айта олганимдан ўзимдан рози бўлиб яшарман..."

* * *
Гулнур Содиқжоннинг бир соатлар аввал ёзган хабари ҳаётини шу қадар остин- устун қилиб юборади деб ўйламаганди. У Содиқжон бу сафар ҳам ўзи билан ҳизмат юзасидан гаплашиб олмоқчи деб ўйлаганди ...

#давоми_бор /112

Муаллиф: Хазонрезги
👍50
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

37- ҚИСМ

Бироқ... Ҳозир кутилмаганда Содиқжондан совчилар келишлиги хабари ҳамда устига устак йигитнинг дил изҳорини эшитгач , кўнгли алланечук бўлиб кетди. У узоқ - узоқларга , инсон зотининг қадами етмаган кимсасиз оролларга бош олиб қочиб кетгиси келди. Қани энди юрагининг ҳар бир дупирини хеч ким эшитмаса. Қалбида юз бераётган, ўзи ҳам бас кела олмаётган тўфонлардан биров хабардор бўлмаса. Содиқжон айтгандек ҳар бир томирида жаранг соча бошлаган ишқ номли куйни якка ўзи тингласа...

Гулнур телефонини тармоқдан қандай ўчирганини ўзи билмади. У яна бироз йигит билан мулоқатда бўлса туйғулари ўзини сотиб қўйишдан жуда қўрқар эди.

- Гулнур , қаердасан ? - ташқаридан Сожида опанинг овози эшитилди ,- манти пиширган одам қасқонни оловда қолдириб кетаверадими ? Қайнаб суви тугай дебди- ку , жанварни?! Сал қолса мантини ўрнига бир лаган куйинди сузиб олардинг. Яхшиям келиб қолганим.

Сожида опа гапира- гапира қизининг хонасига кириб келди.

Она ўз номи билан она. У Гулнурга нимадир бўлганини қизининг тандирда нон ёпган киши каби қизариб, бўғриқиб кетган юзларидан дарҳол пайқади .

- Ҳа қизим, - сўради у ҳавотирланганча Гулнурга яқин келиб ,- тинчликми , юзларинг тобида етилган анордек пишиб кетибди ?

- Ойижон ... - Гулнур сўзини давом эттира олмай тек қотди. Томоғига тиқилган тугун уни гапирш у ёқда турсин , нафас олишга ҳам монелик қиларди гўё...

Сожида қизи турли ҳислар гирдобида қолганини дилдан ҳис қилиб уни аста бағрига босди.

- Қизим... Мен тўғри тахмин қиляпманми ,- аста шивирлади Сожида ,- сенинг хаёлларингга кимдир кириб келган . Шундайми ?

Гулнур жавоб ўрнига хўрсинди. Сўнгра дилидагини бир амаллаб тилига чиқарди:

- Эртага совчи келар экан...

Сожида қизини бағридан узиб унга меҳр билан тикилди :

- Шунақа дегин ?

Сожида қизини бир дунё саволлар билан юрагини ўртагиси келмади , бироқ энг асосий саволни беришдан ўзини тия олмади :

- У йигит ... Мен уни танийманми ?

Гулнур "Ҳа" дея бош силкиди.

- Бу ўша , матиз машинасида сени олиб кетадиган басавлат ва кўркам йигит , тўғрими ?

- Ойижоооон...

Сожида яқинда у йигитга узоқдан кўз ташлаб юраги "жиз" этиб кетганини ҳис қилганди. Демак юрагининг бежо уриб хабар бериши бекорга эмас экан-да.

- Агар оиласи яхши оила бўлса , йигит уларнинг тарбиясини олган бўлса , сенга фақат бахт тилайман халос . Қизим , сен энг чиройли бахтларга муносибсан.

Сожида шундай дея туриб , тезда ҳаракатга тушиб қолди :

-Эртага совчи келадиган бўлса Орзу опамни чақиришим керак. Битта ўзимни ҳаяжон босса керак. Ундан кейин дастурхонга ул, бул...

- Ойижон , дастурхон учун ортиқча ҳаракат қилманг , яна улар ...

Сожида жилмайди :

- Ҳотиржам бўл . Бари кўнгилдагидек бўлади. Юрақол энди овқат совумасин.

Гулнурдаги ҳаяжон энди Сожидага ҳам "юққан" эди . У хаёлида бир Гулнурни келин кўйлагида кўрса , бир ўғли Азизни куёвлик либосида кўрарди.

"Ўзингга шукр , - дея шивирлади Сожида ,- илойим Аллоҳим фарзандларимнинг бирини - биридан кам қилмасин. Икки фарзандимнинг ҳам ҳаётлари гўзал ва бекам бўлсин"

Сожиданинг хаёллари уни икки йил олдинга улоқиб олиб кетди. Ўша кунларнинг бирида Азиз ишхонадан ранг- қути ўчиб қайтган эди.

- Тинчликми , болам . Нега рангинг бежо ? - дея сўради Сожида кўнгли алланечук ҳавотирга тушиб .

- Тинчлик , тинчлик. Шунчаки иш кўпайиб кетди.

- Иш кўпайиб кетган бўлса нега юзинг кўкариб турибди , қўлларинг ҳам шилинган ? Ким биландир муштлашдингми ?

- Йўғ-ей , қанақа муштлашиш ? Шунчаки қадоқлаш цехидаги аппарат бироз қилиқ кўрсатди. Уни тузатамиз деб озгина уриндик халос. Энди ҳаммаси жойида,- Азиз биқинини ушлаганча шивирлади ,- мен бироз чўзилай . Ҳавотир олманг .

Турган гап- ки , Сожида ўғлига ишонмади. Аммо шу аҳволда ўз ҳолига қўйишни маъқул кўрди.

Орадан икки соат ўтмай ички ишлар ходимлари Азизни сўроқлаб келишганда сир очилди:


/113
👍42💔1
#ТАНЛАНГАН


Азиз ишдан қайтишда кўчада бир қизга шилқимлик қилаётган йигитларга қарши гапириб муштлашиб кетибди. Бир ўзи тўрттасига бас келганмиш.

Олифталарнинг биттасининг бурни ва қўли синган экан.
Катта лавозимда ишлайдиган бойваччанинг отаси дарҳол ҳамма ёқни ағдар- тўнтар қилибди.
Шу воқеадан сўнг анча вақтгача Азизнинг иши торт - торт бўлди. Тафсилоти очиқ - ойдин кўриниб турган ишда Азизнинг қўли "негадир" паст келаверди. Воқеа жойида камера хотирасига муҳрланиб қолган видеоезувлар ҳам йигитнинг жонига оро кира олмаган вақтда қизнинг бувиси келиб бир оғиз гап билан Азизни оқлаб олиб чиқиб кетди :

- Менинг набирам Шаҳризода билан Азизжон унаштириб қўйилган , бу тарбиясизлар эса боши боғлиқ қизга тегишиоқчи бўлишган. Шу ҳолатда йигитнинг муштлашишдан яна нима иложи қолиши керак эди ?

Азизга қарши очилган жиноят иши унинг фойдасига ёпилгач, Сожида Шаҳризодаларнинг оиласини йўқлаб борди.

Қизнинг бувиси Анзират опоқи Сожиданинг миннатдорчилик учун жуфтлаган оғзини очтиргани қўймади:

- Раҳматингиз нимаси , қизим ? Сиз эмас биз раҳмат дейишимиз керак аслида. Ўғлингиз бўлмаса қизимнинг аҳволи нима кечарди ? Ўша малъун йигит набирамга уйланиш учун оғиз солганди. Рад жавобини олгандан сўнг йигитни онасининг бошимиздан ағдармаган мағзаваси қолмади. Набирам тўғрисида шунақа ножоиз гапларни тарқатибди- ки, нақд илон пўст ташлайди.
" Аллоҳ кифоя қилсин" деб шу гап- сўзларига ҳам чидагандим. Энди эса ўғлингнинг бу хурмача қилиғи ортиқча бўлди.

Сожида қизим...

Набирагинам Шахризоданинг отаси пешонамга сиғмаган. Икки йил аввал операцияга кирганда наркоз олди-ю , қайтиб кўзини очмади. Бунақа савдони ҳеч кимсани бошига солмасин экан. Келиним шўрлик додини Худога айтиб бир қиз , уч ўғли билан чириллаб қолаверди. Ўғиллар ҳали ёш. Мен бўлсам бу аҳволда . Битта келинимнинг топгани "Ейман - ичаман" деган шунча одамга нима ҳам бўларди ? Шунга Шаҳризода қизим ҳам ҳарна ёрдам деб мактабни битириб қандолат цехига ишга кирганди. Бояқиш оилавий шароитимиз сабаб ўқиш тўғрисида орзу ҳам қила олмади. Энди кўриб турибсиз-ки бошига бу савдо тушиб турибди. Ўша кундан буён ишга ҳам юбормай қўйдик Шу кунларда уйимизни сотувга қўйдик. Ҳар ҳолда ҳовли жой. Яхши пулга кетса керак. Сотсак пулига уч хонали квартира олишни мўъжаллаб турибмиз. Қолганини кам- катагимизга яратармиз. Бу ердан кетишни ўйласам юрагим туз сепгандек ачишяпти . Сотмас эдик-ку , аммо кўриб турибсиз набирамни айбсиз айбдор қилиб номини ёмон отлиқга чиқариб қўйишди. Шунга шаҳарнинг бошқа бурчагидан жой олсак, барини янгитдан бошлар эдик.

- Ассалому алайкум...

Сожида чойнакда чой олиб келган ўн етти , ўн саккиз ёшлар атрофидаги нозиккина қизга қараб юраги ҳапқириб кетди. Қиз исми жисмига монанд эртаклардаги Шаҳризоданинг ўзгинаси эди...

Орадан уч кун ўтиб Сожида Анзират опоқиникига яна келди. Бу сафар ўғли Азиз билан. Азиз Шаҳризодани ўзининг офисида ишлашга таклиф қилиб келган эди. "Хўп десангиз набирангизга ўзим кўз - қулоқ бўлиб тураман" дея бувининг кўнглини тинчитди Азиз .
Азиз унинг розилигини олиб чиқиб кетгандан сўнг Сожида Анзират опоқидан иложи бўлса уй - жойларини сотмасликни сўради:

- Инсон учун туғилган ери қанчалик азизлигини биламан ,- деди Сожида, - насиб қилса бу кунларни кўрмагандек бўлиб кетасизлар. Ким нима деса деяверсин . Сизлар ўзингизга тўғри бўлсангиз бўлди-да.

Сожида шундай деб асосий мақсадга кўчди. Азиз учун Шаҳризоданинг қўлини сўради.

Анзират опоқи бу таклифни эшитиб ҳайрон бўлиб қолган эди ўшанда:

- Сожида , авваламбор бор мен бир эмас , ўн набирам бўлганда хам киприк қоқмай сиз билан қуда бўлишга розиман . Фақат ўртада бир мулоҳаза бор...


#давоми_бор /114
👍44
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

38- ҚИСМ

Қизим ҳали жуда ёш. Қолаверса аҳволимизни кўриб турибсиз. Тўйга тайёргарлигимиз йўқ. Ўзи Шаҳризодамни бошига тушган можаролар айнан ана шу "Тайёргарлигимиз йўқ" деган мулоҳазамдан сўнг чиққан эди,- Анзират опоқининг овозида ўксиниш яққол сезилди.

- Анзират опоқижон ,- деди Сожида чуқур тин олиб ,- сиз ва оилангиз менга жуда ёқиб қолдингиз. Набирангизни кўриб очиғи юрагим бошқача жизиллаб кетди. Мен ўғлим учун унинг қўлини сўраган бўлсам эрта ё индиндан қолмай тўй қилайлик деяётганим йўқ. Тўй осмон никоҳи ерга тушганда вақти-соати билан бўлаверади. Қолаверса , Азизнинг олдида опаси бор. Исми Гулнур. Мен ҳам аввал қизимни узатиб , сўнг ўғлимни уйлантириш ниятидаман. Фақат ёшларни бошини боғлиқ деб эълон қилиб қўяйлик. Баҳонада келинингиз Маҳлиёхон ҳам , набирангиз Шаҳризода ҳам кўча - кўйда ёруғ юз билан юраверишади. Тағин Сожида бу гапларни бизга ачингандан ўйлаб топиб келибди деманг. Йўқ бундай эмас . Менга оилангиз жуда ёқиб қолди. Энг асосий сабаб шу. Азиз ва Шаҳризода ўралашиб қолган можаро эса ҳар иккала томонни ҳам синовдан ўтказиб берди. Мен кейинги кунларда ўғлимдаги ўзгаришларни ҳам сезиб юрибман. У набирангизга бефарқ эмас . Аммо бу дегани Азиз кези келса чегарадан чиқади дегани эмас. У Шаҳризодани қанча керак бўлса шунча кута олади.
Анзират опоқижон. Дилимда бори шу. Бу ёғига қарор қабул қилиш сиздан.

Анзират опоқи қарорини ўша куни айтмаган бўлса-да , аммо бир хафтадан кечиктирмай ёшларнинг турмуш қуришларига розилик берди.
Шу воқеаларга ҳам ҳадемай икки йил тўлар экан. Шаҳризода бир йил Азиз билан бирга ишлаган бўлса, ўтган йили грант асосида тўқимачилик ва енгил саноати институтига ўқишга грант асосида қабул қилинди. Бу йил биринчи курсни битиради. Азиз унинг оиласига ёрдам тариқасида икки укасига ёшига мос ҳолда иш топиб берди. Хуллас уларга оид барча муаммолар деярли ўз ечимини топгандек эди.
Фақат ...
Фақат ана шу икки йил ичида Шаҳризоданинг янада гўзаллашиб , чиройига- чирой қўшилгани ва эшиклари турмини яна совчилар навбати бузиб юборай деганини айтмаса. Ахири шу ойнинг бошида Анзират опоқи ҳам бетини бир шилиб Сожидага гапиришга мажбур бўлганди :

- Сожидаой. Ёшларни бошини боғлаб қўйганимизни элга билдириб қўяйлик. Ажабмас , Гулнур қизимнинг ҳам бахти очилиб кетса...

Сожида Анзират опоқига ўшанда "Хўп" деди-ю , аммо Гулнур учун ич- ичидан зил кетганди. Орадан уч кун ўтмай Анзират опоқи Сожидани яна йўқлади:

- Қизим- Ойим . Ўйлаб қарасам мен ўзимизни ўйлабман- у , аммо сизни ўйламабман. Мен эшигим турмуни бузганларга "Набирамни боши боғлоғлиқ" деб айтавераман. Бундай қарасам одамларга ҳисоб беришга мажбур эмас эканман. Ёмон кунимда дилимга далда бўлганларга , яхши кунимда жоним фидо. Сиз эса Гулнурхонни дилига озор бериб турмуш қуришга қистаманг. Қачон Аллоҳ ирода қилган тақдири ўз оёқлари билан қизимнинг ёнига келгунча биз ҳам кута турамиз. Ҳотирингизни жам қилинг. Аввалги талабим учун мияси айниган холангизни кечирарсиз...

Сожида ҳозир шулар ҳақда ўйлар экан кўнгли борган сари ёриша борди :

" Аллоҳим, ўзингга шукр ,- дея кўнглидан ўтказди Сожида,- берган ҳар бир синовинг ва ушбу синовлар учун нақдлаб қўйган мукофотларинг учун шукр . Насиб қилиб иккала фарзандимнинг ҳам камолини кўришни муяссар қилгин. Мен учун энг олий мукофот шу "...

Кечки таомдан сўнг Сожида дарҳол телефонини қўлга олди :

- Алло , Орзу опа. Менга жудаям кераксиз ...


* * *

Мурад Оспан исмли қўштирноқ ичидаги тадбиркорни кузатиш ишлари анча аввал бошланган эди. У фаолият манзилини тез- тез ўзгартирганлиги ҳамда "изини" моҳирона супуриб кета олганлиги сабаб ўзини кузатиб юрганларни ҳам кўп бора танг аҳволга солиб қўйгани рост эди.
Бугун ҳам уни қўлга олиш учун шаҳарнинг уч нуқтасига бўлинишга мажбур бўлинди. Шу тадбир сабаб майор Эркин Раимов ўз гуруҳидагилардан ташқари бошқармадан яна қўшимча ёрдам кучи сўраган эди.

/115

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍64
🌱 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
«Эй сахар шабодаси каби, тонг вақтининг завқини туйган, у онлардаги илоҳий тажаллийларнинг маъносини сезган кўнгил! Сен кўрганларингдан маст бўлдингми ёки кўрмаганларингданми? Кўрганларингми ёки кўрмаганларингми сени сендан олди?»
Мавлоно Жалолиддин Румий

🕋Ассалому алайкум!🕌
Хайрли тонг!
Бугун 9 июль сешанба.

🍃Янги кун, янги саҳифа демакдир.
Саҳифамиз Аллоҳ рози бўладиган, Унга ёқадиган амаллар ила қоралансин.
Ҳар бир ишингизда хайр бўлиб, баракасини ҳис этиш насиб этсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
—Odamni nima kasal qiladi?
—Keraksizlik, e’tiborsizlik…

Ota-onalarimizdan tez-tez xabar olib turaylik♥️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰2
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 38- ҚИСМ Қизим ҳали жуда ёш. Қолаверса аҳволимизни кўриб турибсиз. Тўйга тайёргарлигимиз йўқ. Ўзи Шаҳризодамни бошига тушган можаролар айнан ана шу "Тайёргарлигимиз йўқ" деган мулоҳазамдан сўнг чиққан эди,- Анзират…
#ТАНЛАНГАН

Содиқжон ва Гулнур бу сафар бошқа - бошқа гуруҳга тушган эдилар. Гулнур тадбир учун алоҳида- кимёгар эксперт сифатида қатнашаётган бўлиб, Камол Исматов билан бир гуруҳда шаҳарнинг асосий саноат зонаси жойлашган ҳудудига йўл олган эди.
Эрта сахардан кузатилаётган объектга етиб келган ходимлар керакли бинонинг ҳар ер, ҳар ерида машиналарини қўйганча киши билмас ҳолда кузатувни давом эттира бошлаган эдилар.
Кундузги ўнларга яқин Камол Исматовдан Гулнурнинг қўлига топширилган рация орқали хабар келди :

- Катализатор хоним . Биз беш минутдан сўнг қўлга олиш ишларини бошлаймиз. Барчаси о.кей бўлгач сизни ўзимиз чақиртирамиз. Унгача яхши қиз бўлиб ўтиринг. Ўзингизча ножўя ҳаракат қилманг.

Ҳа айтганча Содиқжонлар тараф "сип- силлиқ, тоза" экан. Содиқжон ва Шумахер иккиси бизга қўшилишди. Иш битса тўғри ресторанга кетворамиз.
Ҳозирча шу. Мени эшитдингиз- а ? Қабул ?!

- Эшитдим , ўртоқ капитан. Хўп бўлади, кўрсатмангизга амал қиламан.

Гулнур алоқадан узилгач , пешонасини босган реза терни сумкачасидан чиқарган нам салфетка билан аста артди :

"Демак , Содиқ ака шу ердалар ,- энтикканча ўйлади у , - исмларини эшитишим билан юрагим бошқача уриб кетса-я?! Бугунги "операция" ўтгач улар билан кўзимиз - кўзимизга тушади. Қизиқ ўшанда аҳволим нима кечар экан ? Содиқ ака кеча соат ўн бирларга совчилари келиши ҳақида айтгандилар. Ҳадемай Ирода опа ва Рисолат бувижонлар бизникига келиб қолишса керак...- Гулнур шуларни ўйлай туриб бир неча кундан буён юрагига тугун бўлиб тушган саволга хаёли кетди,- қизиқ , ўша куни Содиқ аканинг дадасини кабинетида кўрган суратим кўзимга жуда таниш бўлиб туюлганди. Ўшанда Азиз ака юзига ниқоб тақиб турган қизнинг суратини "Бу хаёлимдаги Дўстнинг сурати" деган эди. Қиз ниқобда бўлса ҳам унинг ҳаддан ташқари гўзаллиги билиниб турар эди. Энг қизиғи мен бу суратни аввал ҳам бир неча марта кўрганман. Тушларимда. Ҳа айнан тушларимда шу қизнинг сиймосини кўп кўрганман. Негадир уни кўп бора ойижоним деб қабул қилардим... Қизиқ ... Нега бунақа қарорга келган эканман..."

Гулнур ўтирган машина ойнаси аста чертилди :

- Опа , сизни чақиришяпти.

Гулнур ташқарида турган Фарруҳга кўзи тушиб қувониб кетди , аммо йигитнинг чеҳрасини жиддийлигини кўриб ўзича "Қўлга олиш ишлари осон кечмаган шекилли" дея ўйланди.
У Фарруҳга ортиқча мулозаматларсиз жимгина эргашди.

Гулнур олиб борилаётган ер бегона одамлардан анча ҳоли эди. У бир неча турда қайта ишлов бериб ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга қараб , бу ернинг санитария талабларига умуман жавоб бермаслиги , истеъмолга яроқсиз бўлган турли- туман егуликлар ўткир таъм ва ҳид бериш орқали қайтадан савдога чиқарилиб юборилишини зумда фаҳмлади. "Бу ишлатилаётган қўшимчалар инсонга дарров таъсир қилмайди , аммо улар билан ишлов берилган маҳсулотлар йиллар давомида истеъмол қилинса инсон организмида турли касалликларни келтириб чиқариши ва ҳаттоки бедаво дардларни ҳам чақириши аниқ. Бу ишни қилган инсонлар инсон эмас, балки нақд инсон терисига беркинган маҳлуқлар"

Гулнур рангли конфетчалар қадоқланаётган цехдан ўтиб бора туриб , болажрнлар севиб истеъмол қиладиган ширинликка солинаётган турли қадоқдаги рангларини кўриб йўлида тўхтаб қолди . У идишида ҳеч қандай ёзуви бўлмаган ранг тўлдирилган идишларни очар экан , қўли билан ҳавони елпиб ҳидлаб кўрди :

- Аблаҳлар, - деди Гулнур ўзига ҳайрон боқиб турган Фарруҳга қараб ,- бу ранглардан озиқ- овқат саноатида қўшимча сифатида фойдаланиш умуман мумкин эмас. Улар тозалик ва гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўъжалланган. Бу моддалар организмга кирса инсон сочини тўкиб юборади. Аксар ҳолларда тери саратонига олиб келади. Шунингдек овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ аъзоларни ҳам ишдан чиқаради. Таннархи жуда арзон бўлганлиги учун қандолатчиликда ишлатса мисли кўрилмаган фойда олиб келади.

Гулнур кутилмаганда Фарруҳга ўгирилди :

- Қозонлар ҳали иссиқ. Бу ердаги ишчилар қани ?

/116
👍35💔6