🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Аввалги хотинининг тили ёмон экан, қайнонаси жанжаллардан безиб ажратиб юборибди. Собиранинг тили ёмонмас, яшаб кетиши керак. Фақат боласи ота-онаси билан қолади, катталарнинг келишуви шундай!

Собира йиғлаб-сиқтаб ахийри рози бўлди. Шерзодни тез-тез олиб бориб турадиган, яна фарзандли бўлганида бутунлай олиб келишни ўйлаб кўрадиган бўлишди. Ўгай отанинг, янги куёвнинг феълини билмагунча онаси шундай йўл тутишга қарор қилди.

* * *

Янги хонадон аъзолари сомсапазлик қилишаркан. Уйларининг кўчага қараган биқинида иккита тандир ўрнатилган. Эри Икром эртаю кеч тинмайди, ука-сингилларини ҳам бир зум тиндирмайди. Харидорлари кўп, ясалган сомсалар уй ичидан чиқиб келаверади, Икром дурра ёпиниб тандир ичига бош суқаверади, онаси қип-қизил сомсаларни пуллайверади. Собира ҳам ишга киришиб кетди.

Аввалдан чаққон эди, лекин бу хонадон аъзоларига етиб ишлаш учун янаям тиришди. Бу оиладагилар чумолидай ғимирлаб рўзғор бутлашар, жуда бой бўлмасаларда ўзларига тўқ эдилар. Икром бу хонадоннинг норасмий бошлиғи. Қаттиққўллиги учун ҳамма ундан ҳайиқиб турар, арзимаган айб учун ҳам аччиқ-аччиқ гаплар эшитишарди. Бир ҳафта ичидаёқ эрининг сўкишидан икки марта баҳра топишга улгурган Собира ўғлини олиб келмай тўғри қилганига ишонч ҳосил қилди. Лекин олдинги гиёҳванд эри олдида Икром фариштадек кўринарди. Аста-секин эрининг бироз тўпорилигига ҳам кўникиб кетди.

* * *

Икром билармикан? Бугун туғилган кунлари эканлигини эслармикан?! Ўзику майли, боласи келганида совға бермаса ҳам икки оғиз ширин сўзи билан кўнглини кўтариб қўярмикан?! Бу каби саволлар бугун ич-ичидан қайнаб чиқарди. Бу хонадонга келин бўлиб тушганидан бери ўғлининг ҳар келиши ҳам қувонч, ҳам ҳадикда ўтади. Биринчи келишида эри Икром Шерзоднинг кичкинагина бурунчасини бармоқлари орасига қисиб эркалаган бўлди. Аяжонисига эга чиққан одамнинг бу қилиғи болага аксинча таъсир қилиб йиғлаб юборди. Собира боласини қучиб олди, эри бир нималар деб ғўлдираганча ўрнидан туриб кетди. Шу-шу бола билан ўгай отанинг учрашувлари совуққина ўта бошлади.
Лекин бугун туғилган кунлари, ҳеч бўлмаса болагинаси бугун бир оғиз ширин сўз эшитар…

Эри эрта тонгдан йўлга отланди.

-Кийимларимни тайёрла, бозорга тушиб майда-чуйда қилиб келаман.

Қувонганидан ўрнидан туриб кетди, туғилган кунлари байрам бўларканда. Лекин кейинги сўзлар уни жойига михлаб ташлади.

-Соат тўртга уч юзта сомсага буюртма бор. Пиёзни тўғраб қўйинглар, мен тоза ун билан гўшт олиб келаман.

Дадаси билан аяси кундузи келишади, уйлари узоқ, кечга қолмай қайтишади. Демак туғилган кун, боланинг кўнгли деган гаплар пуч орзу, етиб бўлмас армон...

Ўйлаганидек қайнонаси, қайнсинглиси билан тушгача сомсага уринишди. Кўзи йўлда бўлди. Эшик тақиллаб аввал Шерзод, кейин дадаси билан аяси кўринди. Сакраб кетди. Югуриб бориб боласини қучиб йиғлайверди. Қайнонаси меҳмонларни ичкарига бошлади. Ота-онаси билан ҳол-аҳвол сўрашиб яна боласига талпинди. Катта бўлиб қолибди, қош кўзлари бобосини эслатади, тиллари бурро, шеърлар айтишни ўргатишибди. Хонасига олиб кириб бошқатдан бағрига босди. Яна йиғлади, боласини ҳидлаб-ҳидлаб йиғлади.

Вақт шувиллаб ўтди. Чой ичишдию овқатга ҳам қарамай қайтиш ҳаракатига тушишди.

Ҳозир боласи кетади, кетиши керак, шарт кетиши! Қайнонасидан нажот кутди. Бир оғиз қолақолсин деса-чи, бир кунгина болагинасини бағрига олиб ётса-чи?! Мулозаматни ўрнига қўяётган қайнона ўғлининг рухсатисиз бу ишни қилолмайди, хонадонида ўгай набира эмас, ўзининг авлоди чопқиллаб юриши керак!

Шерзоднинг камзулчаси тугмаларини ўтказа бошлади. Ҳозир икки тугмани ўтказса бўлди, бола ташқарига чиқади, кейин олиб кетишади. Қўллари титраб тугмаларни қайтадан ечди.

Онасининг бу иши сабабини тушунмай турган бола бийрон тиллари билан гапирди:

-Ая, туйма ўтказишти билмайсизми? Мана-мана, мен қандай ўтказишти биламан.

Бола худди қойил қилиб қўйгандек жилмайиб турарди.

Кўз ёшлари қуйилиб кетди. Яна Шерзодни қучиб олди. Айвон деразаси ортида бу ҳолни кузатиб турган ота-онаси билан қайнонаси оғизда хайрлашсаларда, ичларидан зил кетаётгандилар. Тақдир, иложи йўқ…

Эшикка етганларида бола ҳам аяси қолишини англаб йиғлай бошлади.
👍36😢6❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Muzqaymoq 🤤

Kerakli masalliqlar:

200 gr qaymoq
100 gr tvarojniy sir
100 gr sgushonka
20 ta lotus pechenye
10 ta marojniy choppi
Shokolad

Tayyorlanishi:

Idishga qaymoq, tvorojniy sir, sgushonka soʻlib mikser qilamiz. Pecheniylarni ustiga kremni nasadka yordamida siqib hohishga koʻra choʻp qoʻyib, yana ustidan videoda koʻrsatilgandek krem siqib chiqaramiz. Muzlatgicha 1,2 soatga qoʻyamiz. Ustini hohishga koʻra shokolad bilan bezatib dasturxonga tortamiz. Mazzali muzqaymoqlarimiz tayyor. Retsept yoqqan boʻlsa Nodirangizni duo qilishni unutmang☺️🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Гемоглобинни кўтарувчи компот:

✅ 3 литр сув
✅ 3 та лавлаги
✅ 3 та олма
✅ 100 гр майиз
✅ 100 гр новвот

Яқинларга улашинг ❤️⤵️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#умр_манзаралари

НАСИБА
( воқеавий ҳикоя)

Муяссар опа тилла тўла хум топиб олган инсондек ўзида йўқ ҳурсанд эди.
У туни билан ширин хаёллар оғушида бир ухлаб ,бир ухламай тонг орттирди. Ора- орада кўзи илиниб кўрган тушлари ҳам бири - бирига ўхшаш, бири-бирини тўлдирган каби эди.
Барчаси кеча ҳуфтон намозини ўқиб бўлгандан кейин ҳамкасби Дилрабо қилган қўнғироқдан бошланганди.
- Опа , - деди Дилрабо одатий салом- аликдан кейин,- сизни ҳурсанд қиладиган янгилигим бор. Ўтган куни кўнглингиз кетган кўйлакни Жамолхон опа қайтариб олиб келиб бердилар. Қадоғи очилмабди ҳам. Айтишларича уларга худди шунақа кўйлакни бошқача ранглисини ўғиллари совға қилибди . "Иккита бир хил кўйлакни нима қиламан ?! Бошқа одамга сотарсиз . Хафа бўлмайсиз-да энди" деб яқинда уйга ташлаб кетдилар. Сиз "Жамолхон пулини бериб бўлган бўлса индамай қўяверинг , унинг насибаси экан" дегандингиз- а , кеча эрталаб . Аммо қаранг-ки , бу айнан сизнинг насибангиз экан.
Муяссар опа , эртага келиб олиб кетарсиз , насибангизни .

Муярссар опа азбаройи ҳурсанд бўлганидан юраги тўлиб Дилрабога кўйлакни тушга яқин бориб олишини айтди.
Унгача тунги навбатчиликка кетган ўғли ишдан қайтиб қолади.
Муяссар опанинг кўнглига худди биров атайлаб солгандек ўғлига кеча кечги пайт анчадан буён рўзғордан орттириб юрган пулларини йиғиб юрган пластигини тутқазганди:
- Болам, шуни ечтириб келиб бергин.
Ҳамдам "Хўп , Ойи" деганича пластигини олиб кетганди.
Муяссар опанинг ҳозир шуларни ўйлаб кулимсиради :
"Тавба, - дея ўйлади у ,- бир вақтлар бувим раҳматли "Иштонсизнинг тушига бир парча бўз киради" дердилар. Менинг ҳам тушимга ўша мош рангли велюр кўйлак кириб чиқибди. Ҳатто кўйлак рангида нақшли безак берилган тошчаларини ҳам аниқ- таниқ кўрибман-а. Ҳамдам пластигимни ечтириб келса, кўйлакдан ташқари битта рўмолга етадиган пул ортиб қолади..."

Муяссар опа яна режа туза кетди. Бугун қудасининг юбилейи . Эллик ёшга чиққанига қариндош аёлларни чақиряпти.
Ўғли Ҳамдам билан келини Собира юбилейга атаб "Микротўлқинли печь оламиз" деб маслаҳат қилиб қўйишган экан. Кеча ўша печни қадоғида харид қилиб олиб келиб қўйишди. Бугун бир тоғора димланган товуқ олишса бўлди.
Муяссар опа яна жилмайди :
"Аёл киши ёши ўтган сари ёш боладек сал нарсага ҳурсанд, сал нарсага хафа бўлиб қоладиган бўларкан. Мана менинг ўзим. "Янги кўйлак киярканман" деб кечаси билан ҳам ухлагандек бўлмайдими одам ?! Ростини айтсам, анчадан бери янги кўйлак киймагандим.
"Битта Ҳамдамни топгани нима бўлади?" деб пенсия пулимдан ташқари қўшимча ўйинчоқ қадоқлайдиган цехдан топадиганимни ҳам ҳарна деб ўғлимга тутаман.
Майли-да энди. Жуда от билан туя бўлмасаям арғамчига қилча қувват дейишади- ку...
Собира ҳам учта ёш боласи билан уйда ўтириб қолди. Болалар авжи "Ейман, ичаман" деган ёшда.
Шу сабаб битта Ҳамдамнинг топгани кўп ҳолларда рўзғорга юқ ҳам бўлмай қоляпти. Аммо шунисигаям шукр. Кўрсатганига, кўрганига шукр. Ахир ўзи эмасмиди шу ёлғиз ўғли Ҳамдам билан йигирма уч ёшида бева қолиб кетганда кунда дуо қилиб фарзандининг камолини кўришни сўраганлари ...
Шунгаям қанча вақт ўтибди. Қанча сувлар оқиб кетибди.
Вақт дегани шафқатсиз ҳаъкам экан. Ҳамдамнинг бўйи етган сари Муяссар опанинг қадди букила борди. Набиралар туғилган сари сочларининг қорасидан оқи кўпая борди.
Қарабсизки , энди битта янги кўйлак кийса , ярим дунё ҳирожига эга бўлган каби дили чоғ бўладиган ёшга ҳам етибди .

- Ойи , Ойиии...

- А ?! Ҳааа ?! -Муяссар опанинг хаёлини ўғли Ҳамдамнинг овози бузганди,- келдингми, болам ?

Муяссар опа Ҳамдам ўзига пул тутадигандек унинг қўлларига термулди .
👍18👏2😭2
#давоми

- Ойи , битта гап айтсам хафа бўлмайсиз энди , - Ҳамдам салом берганча қулт этиб ютинди ,- шу десангиз сизнинг пулингизни ишлатиб қўйдим. Анчадан буён машинамни баллонларини алмаштирмоқчи бўлиб юрувдим. Биласиз эскилари юравергандан едирилиб сип- силлиқ бўлиб кетганди. У баллонларда юриш хавфли бўлиб қолганди ...Шунга..

Муассар опанинг боши гир айланди . Назарида ўғлингнинг машинаси қор- ёмғирли йўлда чирпирак бўлиб айланиб кетаётгандек юраги ҳаприқди .

- Ойиии , хафа қилиб қўйдимми ? Пул ўзингизга зарурмиди , Ойи ? Мени кечиринг. Бир , икки кунда мукофот пулим чиқади деб , ишлатворимман...

Муяссар опа ўғлига меҳр билан боқди:

- Болам- а ... Мен пулни нима қилардим ? Менга сен соғ - омон бўлсанг бас... Бошқа ҳеч нарса керакмас...

Ҳамдам жилмайди.

- Вой бир нарса ёдимдан чиқибди,- Ҳамдам курткасининг бағридан ихчам халтача чиқарди , - келаверишда бекатда сиз билан ишлайдиган Дилрабо опани кўргандим. Улар сизга кўйлак ваъда берган эканлар- у ...
Мен Дилрабо опага "Пулига ўн кунча сабр қиласиз" деб вазиятни тушунтирдим. "Хўп, хўп" деганча кўниб қолдилар...

Қани Ойижон , кийиб кўринг-чи ? Қудангизникига кетадиган вақт ҳам яқинлашиб қолди...
Ҳамдам халтани очиб мош рангдаги, нақш солинган кўзчалари ҳам худди ўзига мутаносиб безатилган кўйлакни Онасининг елкасига ташлади ...
Муяссар опанинг юраги яна бир бор ҳаприқди ... Бу сафаргиси бахтдан эди ...

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28
‼️ Ашуро кунининг рўзасини тутишни унутманг!

2024 йил 16 июль Сешанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни
Ашуро кунидир.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.


⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Каттақўрғон вақти билан):

📆 9 Муҳаррам - 15 июль - Душанба
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:37
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:07


📆 10 Муҳаррам - 16 июль - Сешанба
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:39
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:07


📆 11 Муҳаррам - 17 июль - Чоршанба
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:40
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:06


Сахарлик ва Ифторлик дуолари кунлик каналимизда қуйиб борилади ИншаАллоҳ


Албатта бу хабарни яқинларингизга хам улашинг ва савобга эга бўлинг ИншаАллоҳ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
#ҳаёт_манзаралари

ЯХШИ НИЯТ (ҳикоя)

Келин туширган қайнонанинг иши кўпайди . Келинининг талабалигини билиб олганди- да ўзи .
Аммо атрофдагиларнинг бу билан неча пуллик иши бор.

Уларга гап бўлса.

Келиннинг ўз вазифаларини қандай бажараётганини текшириш бўлса.

Ўрни келса кифтини келтириб гиж-гижлаш бўлса.

Аммо бундайларнинг бахтига қарши қайнонадан "ғийқ" этган садо чиқмади . У чақилиши қийин бўлган "тош ёнғоқ" лар тоифасидан чиқиб қолди.
Қайнона иложи борича ҳаммага рўзғордаги барча юмушларни келин бажараётгандек кўрсатишга интиларди .
Кўпинча гап- гаштак, йиғинларга ҳам кўчадан сотиб олган пишириқ, сомсаларни "Келиним барака топгур пишириб берди" деб олиб борарди.

Бир куни синглиси чидолмади:

- Опа , қачонгача келинингизни айбини бекитасиз ? Ҳудди ўқиб шаҳар олиб берадигандек. Унингизни қўлидан фақат китоб қучоқлаш келади. Лоақал бир бор сиз яхши кўрган ширинликни пишириб берган бўлса ҳам алам қилмас эди ...

Опа майин кулимсиради :

- Мана кўрасан . Яхши ният- ярим давлат . Ҳали бу келиним шундоқ келин бўлсин- ки , ҳамма қайнонаси кимсан фалончихон деб мени исмимни айтади . Сен айтганингдек "Қайси бирини есам экан?" деб таом танлайдиган вақтларим ҳам келиб қолар .

Орадан йиллар ўтди .

Келин ҳали ҳам қайнонасига бир патнис ширинлик пишириб тутгани йўқ .

Аммо қайнонанинг барча дуолари ижобат бўлди.

Ўқимишли келини очган ўқув маркази ва унинг филиалларининг сони бармоқлар сонидан ошиб кетган .

Қайнона ҳозир ҳам ўша асалли ширинликни яхши кўради . У эрта сахардан нонуштага чиққанида чиройли қилиб тузатилган дастурҳон устидаги турли - туман ноз- неъматлар ичида келини ҳар кеч ишдан қайтишда "Ойижонимга" деб алоҳида сотиб олган ўша ширинликка кўзи тушиб "ўзингга шукур" деганча жилмаяди .

- Ўзингга шукр ...

Муаллиф:. Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34🔥3
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

9-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Калишни қўлига олган қайнонам юзимга қараб отди.


-Чала тозалабсанку кўр.


Калишни учи юзимга тегиб қаттиқ оғриди. Кўзимдан ёш чиқиб кетди.
Қани бир сўз дея олсам. Индамай қайта тозалаб узатдим. Ўрнимдан туриб оғилхона томон кетдим

Мени дардимни фақат шу жониворлар тушунади. Кўзимга мўлтирабгина қараб туришади. Ҳозирам устунга суянганча йиғлаяпман. Қачон менга ҳам ёруғ кун келар экан. Эртанги кунни ҳам ўйлагим келмайди. Бу уйда нафас олиш азобку, қандай эртадан умид қилай.


Қайнонам қаергадир кетди. Уйга қайтгач эса ниманидир тополмай анча оввора бўлди. Кейин келиб ҳассаси билан елкамдан туширди. Бу вақтда хамир қораётгандим.


-Ойижон, мен... Мен нима қилдим?


-Зоти паст, нега уйимни тинтиб чиқдинг?

-Мен хонангизга кирмадим.


-Мени алдаяпсанми ҳали сен?

Қайнонам кетма кет елкамдан ҳасса билан туширди. Қани мен олмаганимни исботлай олсам. Ҳеч қанча ўтмай қайнопамни ўғли келди. Қўлида тугунча.


-Буви бунингиз қолиб кетибди.

Қайнонам тугунчага қараб турдида мендан нари кетди. Қарилик қилиб ўзи билан олиб кетган экан. Мени ўғрига чиқарди. Ургани учун кечирим ҳам сўрамади. Аламим ичимда қолавердим.


Тунлари Аллоҳга ёлвориб тезроқ жонимни ол дердим. Аммо у ҳам мени бу разил дунёдан олиб кетгиси йўқ. Дадам мендан юз ўгирди. Онамни тухматларига ишонди. Онамни бу қадар пасткашликка боради деб ўйламагандим. Қалбимдаги озгина мехр ҳам шу билан барҳам топди.

Мен онамни кўргани бормасдим. У ҳам бир бора йўқлаб келмади. Ҳудди бу дунёда бир-биримизни борлигимизни унутгандек эдик.

Қайсидир куни Ғиёс мени тўйга олиб борди. Тўйни авжида эда даврага тортди. Ўша вақт жўралари билан ўйин бошланганди. Раққоса турли ҳил мақом қилиб эркакларни пулини шиларди. Ғиёс мени қўлимдан ушлаб жўралари даврасига қўшди. Уятдан тўдадан чиқай десам атрофимни ўраб чиққани қўйишмасди. Мусиқа баланд ким нима деди қулоққа кирмасди.

Ғиёс эса турткилаб ўйнашга мажбурларди. Росаям хижолатда эдим. Қўлимни номига қимирлатдим. Атрофимни эркаклар ўраган, ўртада Ғиёс ва мен эдик. Ўзимни ўйинчи тасаввур қилиб ёмон кўриб кетдим. Қаршимдаги тиржайган одам эса нафратимни тобора ошириб борарди.

Бирдан ток ўчди. Ана шунда кимдир ортимдан келиб менга тегиша бошлаганини сездим. Ароқ ҳиди шундоққина сезилиб турарди. Жон ҳолатда ўзимни тортиб одамларни итариб даврани ёриб чиқдим. Ток берадиган қурилма тариллаб ишлагач чироқлар ёнди. Мен эса бир чеккада ҳамон ўзимга келолмай ўтирардим.


Ўша кеча эрталабгача Ғиёс мени эговлаб чиқди. Ўртоқлари олдида уятга қолганмиш. Узоқларга бош олиб кетдим келди.


«Бахтли бўламан, албатта қачондир»....

Давоми бор...
👍21😭3
-Сен қанақа одамовисан?


-Мен бошқача бўлолмайман.

-Уч ойдан бери янгилик йўқ.

-Мени қўлимда эмас.


Ғиёс ғудраниб яна ҳамма ерни расвосини чиқариб қотиб ухлади. Кўнглим айниганча уйни тозалаб эшик ва деразаларни очиб қўйдим.


-Ҳа келин кечаси бўктириб ичириб келдингми?

-Мен... Мен ичирмадим.

-Ҳе савил, тилинг ўн қарич. Хотин бўлиб йўлингга солсанг ўласанми?


Қайнонам оғзидаги носини супани четига туфлаб кўчага чиқиб кетди. Ғиёс бир ойга бошқа вилоятга ишлашга кетдим. Рости эркин нафас олдим. Ҳеч қандай мажбурлаш йўқ, қайнонамни захарли гапларига чидаса бўлади. Аммо шундаям қайнонам жим турмади. Пахта ердан ер олиб мени ишлашга чиқарди.


Эрталаб тонг ёришмай сигир, бузоқ қўйларга қарайман. Нонушта тайёрлаб далага чиқаман. Кундузлари вақт топиб келиб яна оғилдагиларга қараб кетаман. Қушда тиним борки менда йўқ. Кечги овқатни еб идишларни юваману, чўзилиб қоламан. Яхшиям Ғиёс йўқ, бўлмаса ўлиб қолсам керак. Бир ой куним шундай ўтди. Ғиёс келган кун эса азобларим бошланди. Энди уни тер ҳидига ўла қолсам чидолмасдим. Яқинимга келса кўнглим айниб келарверарди. Ташқарига чопиб чиқардим. Озиб бир бурда бўлиб қолдим. Қишлоқ врачлик пунктидаги ҳамшира мени ҳомиладор дегандан кейин ғалати бўлиб қолдим.


Мен кўрган азоблар ҳолва экан. Ҳомиладорлигимни билган Ғиёс мен кетгач кимдан илдирдинг деб, ичиб олиб урадиган бўлди.


-Бузуқи ҳароминг кимдан айт?

Бўйнимдан бўғгани учун гапиролмасдим.


-Ғиёс қўйвор, ўлдириб қамалиб кетасан.


-Она бу кимни тагига кириб чиқди, илдириб олган. Нимага далага ишга чиқардиз. Этагини йиғиштириб юролмаган

Мен нафасим қисиб типирчилардим.

-Туғса биласан кимданлигини қўйвор.


Қайнонам ҳассаси билан ўғлини қўлидан урди. Ғиёс мени қўйиб юборди, шилқ этиб ерга қуладим. Кўзимни очсам ҳамон ўша ерда ётардим. Биров қарамабдиям.


Ҳар кунги хўрликлар тобора жонимни бўғзимга келтирар,Ғиёс уйга келаверса қўрққанимдан оғилхонада, ташқарида ишларни қилиб юрардим. У ухлаб қолгач оёқ учида кириб узоқроққа жой солиб ухлардим.

Аммо бир куни эрим и аввалги хотини безларча келиб жойлашиб олди. Биз билан яшай бошлади. Ҳеч ким унга кет демади. Бу ҳам камдек у мени чўри ўрнида кўриб иш буюрарди. Ғиёс буни четдан кузатиб турарди.


-Кирларимни ювиб қўй.

Ҳосила менга ич кийимларигача улоқтирди.


-Мен...

-Ўчир тазирингни ейсан бўлмаса.


Ноилож кирларини ҳам ювардим. Ҳосила келганини иккинчи ҳафтаси онам эшитиб қолиб жанжал қилиб келиб қолди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28❤7😢2😭1
ХАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАРИМ!!!

Насиб бўлди шу дамни яшамоқ бизларга ..
Ҳар оннинг шукри оламлар илоҳи ёлғиз Аллоҳга бўлсин.

Кўнгилда эртанги кунга ишонч ва борингки энг эзгу ниятлар умиди ила ул Қодир Эгамга талпинамиз .

Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин . Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин.🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍6❤1
Омонмисиз азиз инсонларим!

Сизларни соғиндим.
Ҳар кун тонгда сизни узоқлардан дуо қиламан.

Яхшиликлар сўрайман.
Ҳозир ҳам дилдаги энг яхши сўзларни сизга илиндим.

Ҳовучингизни тутиб, ушлаб олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг азизим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🍃Тонгни_Севаман

Эрта тонгда ўзингизга савол беринг?!
Мени нималар кутаяпти? — деб.

Мен эса сизга жавоб бераман!

Фақат яхшиликлар!
Унут бўлмас дақиқалар!
Ажойиб лаҳзалар!
Фақат уларни англаш керак!
Хис етиш керак.

Хайрли кун Азизлар!

🌹🌹🌹

Яқинларга улашинг ❤️⤵️✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Киш-киш...

Фазилатли аёл ушбу  воқеани сўзлаб берди:
- Мазам бўлмаганлиги боис касалхонага бордим. Кириш учун  рақамимни олдим ва навбатимни кута бошладим. Бироздан сўнг ёшгина қиз кириб  рақамини олиб ўтирди...
Жуда очиқ-сочиқ кийинган ва ўзига ҳаддан зиёда оро берган эди. Ичимда қандайдир овоз унга насиҳат қилишимга ундар эди. Иккиланиб турдим кейин Аллоҳга  таваккал қилиб, ёнига бориб ўтирдим...
Салом бердим. Кейин мулойимлик билан танбеҳ бера бошладим. Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилаётганини  секингина тушунтирдим...
У бўлса овозини баландлатиб, унинг ҳаётига аралашмаслигимни айтиб, жеркиб берди.
Ўзи айтганидек..."Бу унинг ҳаёти, истаган кийимини кияверсин.. ".
Жойимга қайтиб ўтирдим.
... Лекин, лекин ичимдаги овоз мени тинч қўймас эди... - "Нима учун унга ЎЛИМ  ҳақида сўзламадим?"...
Яна унга табассум билан юзланиб, мурожаат қилдим:
- Қизим, биргина саволимга жавоб беришингизни хоҳлардим, майлими сўрасам..?
Уфлаб:
- "Майли, сўранг.." - деди.
Унга дедим:
- Қизим, ҳозирни ўзида ЎЛИМ ФАРИШТАСИ келиб қолса, унга нима деб жавоб берган бўлар эдингиз..?
Қиз жавоб берди, кошки эди жавоб бермаганида. Лекин у, мазаҳ қилиб айтди:
- Мен унга «киш» «киш»  деб айтаман...
Унинг жавоби ҳудди чақмоқ ургандек бўлиб, навбатим етиб келганлигини билдирувчи электрон таблода пайдо бўлган рақамимга тўғри келиб қолди...
Шифокорнинг ҳузурига кирдим аммо, хаёлим бояги қиз берган жавобда эди. Қандай қилиб бундай сўзларни айтди экан..?  Инсонга бундай сўзлар қандай қилиб аҳамиятсиз бўлиши мумкин?!
...Нафақат гапиришга, балки ўйлашга ҳам қўрқаман..
Шифокорнинг кўригидан  чиқдим...
Қарасам бир талай аёллар ва ҳамширалар йиғилишган.
Кетма-кет "ИННА  ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА  ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН" деган сўзларни эшитдим...
Яқинроқ бориб қарадим.. 
Нимани кўрдим, эй Аллоҳ... ахир бу ўша қиз-ку...!!!
Ичимдаги товушчи..? Унга "тавба қилиши учун" охирги фурсат берилган экан..
Лекин у бу фурсатдан у фойдаланмади ва  менсимай ҳазил қилди.
Унга ўлим фариштаси келган...
Табиийки, унга "киш-киш" дейиш тугул, бирон-бир «СЎЗ» айта олмаган...

Охират ғамини емаётган ватандошим, балки бугун тавба қилишингиз учун охирги муддатдир?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12😢8❤1💔1
Ҳар сўз отилган ўқ, юраклар нишон,
Тил осон ўқланар, отилар осон,
Беҳуда сўз қадаб неча юракка,
Қалблар қотилига айланма инсон!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Forwarded from Asmo's blog
Allohim, barakang ila hayotimizni goʻzal qil...
Shukrimizni goʻzal qil...
Senga bosib boradigan yoʻllarimizni goʻzal qil...🤲
🥰6
Оқибат

Баҳром яна юрак ҳуружини бошидан ўтказди. Бу сафар оғриқ елкаси орқали қўлларига тарқамади, шундоқ юракнинг ўзини эгаллади. "Иҳ",-деб кўксини чангаллади-ю, амаллаб стулга ўтириб олди."Тез ёрдам"да шифохонага келди. Хаммага ҳам ишонавермайди, сал ўнгланса, ўзининг врачи Тамара Алексеевнага қўнғироқ қилиб, муоалажани ундан олишни ният қилиб қўйди. Аммо бугун уни текширган ёш йигитнинг худди ўз шифокоридек ташхисни тўғри қўйганини билгач, меҳри тушиб қолди. Тузалиб, уйига қайтгач, йигитни уйига меҳмонга чақирди.Талабалигини билиб, чин дилдан ҳадялар берди.

Тадбиркорлиги орқасидан орттирган бойвачча танишлари борми, яқин қариндошлари борми шу йигитни тавсия қила бошлади. Ўзи табиатан биров яхшилик қилса,уни ўн баравар қайтаришга  ҳаракат қилади

Кейинчалик ҳам алоқасини узмади. Бу пайтга келиб йигит кимсан Азизбек Акбарович бўлиб танилган, хусусий шифохонада ишлар эди. Баҳром кексайиб борарди. Охирги пайтларда қаричиликми, Баҳромнинг кўнглидан "Азизбек текширишдан олдин қўлимга қарайдиган бўлиб қолди-я"-деган ўй ўта бошлади. Кейин-кейин танишларидан дўхтирнинг жуда катта пулгагина одамларни кўраётгани ҳақида ҳам тез-тез эшита бошлади.

Баҳром нафақа ёшига етиб, соғлиғи ҳам ёмонлаша бошлагач, барча ширкатларини ўғилларига топширди.

Ўғиллар ўзидек эмасда, барибир. Неча кундан бери" Азизбек бир келиб кўриб қўйсин! "-деган илтимосини эътиборга олмайди, ўзлари топган шифокорларни олиб келади.
Баҳром бугун сал яхшига ўхшади. Азизбекка ўзи қўнғироқ қилмоқчи бўлди. Ҳозир янги дорилар, янги муолажалар чиқиб кетган, бир кўриб қўйсин.

Телефон кўп банд бўлди. Бешинчи уринишда зўрға суҳбатдошини тутиб олган Баҳром одатига мос қуюқ сўрашди, сўнг

—Азизбек, мен Хумсонда—дала ҳовлимдаман. Бир келиб кетасизми, сизга илҳақ бўлиб ўтирибман, дўхтир,—деди.
Бироз сукутдан сўнг нариги томондан жавоб келди
—Қизиқсиз-а, ока, нима ман сизга ёш боламанми? Қаёққа чақирсангиз учиб борадиган. Касал одам ўзи келади...

Юрагига оғриқ турди. Бу сафар ҳар доимгиданда қаттиқроқ эди бу оғриқ...

Жанозасида ўкириб йиғлаётган ўғилларининг ҳар бири отасини бир кўриб қўйишини илтимос қилиб борганида Азиз дўхтир уларга берган жавобини отасига ҳам айтганидан бехабар эдилар

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢12👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dadalar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
🧕 Muslimalar kundaligi
-Сен қанақа одамовисан? -Мен бошқача бўлолмайман. -Уч ойдан бери янгилик йўқ. -Мени қўлимда эмас. Ғиёс ғудраниб яна ҳамма ерни расвосини чиқариб қотиб ухлади. Кўнглим айниганча уйни тозалаб эшик ва деразаларни очиб қўйдим. -Ҳа келин кечаси бўктириб…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

11-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Мен сенларга қизимни кундошли қил деб берганмидим?

Илк бора онам мени ёнимни олганди.

-Қуда нима деяпсиз?

-Эшитганиз. Манави манжалақи бу уйдан чиқиб кетади. Ёки қизимни олиб кетаман.


Эндигина набира умидида ўтирган қайнонам бу гапдан сапчиб тушди.


-Анави кетади. Сумбула шу уйни келини. Уни жавоби берганмиз. Ҳосила қани туёғингни шиққилатчи.


-Ойижон менам келинизманку.

-Қисир сигир кимгаям кераксан. Эплаб туққанингда яшардинг бу уйдан. Қани жўна.

Қайнонам ҳассасини кўтариб Ҳосилага дағдаға қила кетди.


-Тур жойингдан.

Ҳосила кўзида ёш билан турдида уйдан сумкасини кўтариб чиқиб кетди. Ғиёс бу вақтда уйда эмасди.


-Сен нега лаллайиб оғзингдаги ошни олдириб ўтирибсан. Келгани қўйма анави тавияни.


Онам бошқа сўз демади. На ҳол сўради, на бошқа. Ҳудди мен сўрамаганим каби у ҳам гапирмади. Онамни шунча вақт кўрмаган бўлсам ҳам соғинчни туймадим. Қанақа бемехр қизман. Шом вақти ишдан қайтган Ғиёсни авзойи бузуқ эди.


-Сен онангга гап ташиб юрибсанми?

У кела сола мени тепкилай кетди.

-Мен ҳеч ким...


Гапим чала қолди. Менимча онам Ғиёсни ҳам обдон тузлаган.

Ўша кунги аёвсиз калтаклар, ҳорликлар мени ҳолдан тойдирганди. Оёқларим орасидан сизиб чиққан қон,қўлим ва оёғимдаги чидаб бўлмас оғриқ ҳушимдан кетишимга сабаб бўлганди.

Қулоқларим остида бақир чақир авж олар, кимдир Ғиёсни ўлгудек дўппосларди.


-Боламни ўлдирасан қоч

-Нари тур, ҳозир сениям бир ёқли қиламан. Ҳайвон санлар баринг. Ит эмган, ҳе уриғингга ўт тушсин.

Бу овоз... Бу овоз дадамники эди. Қизиқ уни ким олиб келибди. Оғриқлар кучли,кўзимни очолмай ингрардим. Ахийри дадам ҳолдан тойди шекилли мени ёнимга келди.

-Она қизим, Сумбулам мени эшитяпсанми?


Қани энди жавоб қайтара олсам.


-Сени умрингни қамоқда чиритаман.

-Қуда...

Қайнонам сўзини охирига етказолмади.

-Оғзингни юм, бугундан қизим сени келининг эмас. Ҳов мараз менга қара уни талоғини бер.

-Та... Талоқ...

-Уч талоқ қилдим де.

-Уч... Уч талоқ қилдим.


Дадам мени даст кўтарганларини биламан. Яна оғриқлар сабаб ўзимни билмай қолдим.

Давоми бор...
👍22💔1