🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
-Сен қанақа одамовисан?


-Мен бошқача бўлолмайман.

-Уч ойдан бери янгилик йўқ.

-Мени қўлимда эмас.


Ғиёс ғудраниб яна ҳамма ерни расвосини чиқариб қотиб ухлади. Кўнглим айниганча уйни тозалаб эшик ва деразаларни очиб қўйдим.


-Ҳа келин кечаси бўктириб ичириб келдингми?

-Мен... Мен ичирмадим.

-Ҳе савил, тилинг ўн қарич. Хотин бўлиб йўлингга солсанг ўласанми?


Қайнонам оғзидаги носини супани четига туфлаб кўчага чиқиб кетди. Ғиёс бир ойга бошқа вилоятга ишлашга кетдим. Рости эркин нафас олдим. Ҳеч қандай мажбурлаш йўқ, қайнонамни захарли гапларига чидаса бўлади. Аммо шундаям қайнонам жим турмади. Пахта ердан ер олиб мени ишлашга чиқарди.


Эрталаб тонг ёришмай сигир, бузоқ қўйларга қарайман. Нонушта тайёрлаб далага чиқаман. Кундузлари вақт топиб келиб яна оғилдагиларга қараб кетаман. Қушда тиним борки менда йўқ. Кечги овқатни еб идишларни юваману, чўзилиб қоламан. Яхшиям Ғиёс йўқ, бўлмаса ўлиб қолсам керак. Бир ой куним шундай ўтди. Ғиёс келган кун эса азобларим бошланди. Энди уни тер ҳидига ўла қолсам чидолмасдим. Яқинимга келса кўнглим айниб келарверарди. Ташқарига чопиб чиқардим. Озиб бир бурда бўлиб қолдим. Қишлоқ врачлик пунктидаги ҳамшира мени ҳомиладор дегандан кейин ғалати бўлиб қолдим.


Мен кўрган азоблар ҳолва экан. Ҳомиладорлигимни билган Ғиёс мен кетгач кимдан илдирдинг деб, ичиб олиб урадиган бўлди.


-Бузуқи ҳароминг кимдан айт?

Бўйнимдан бўғгани учун гапиролмасдим.


-Ғиёс қўйвор, ўлдириб қамалиб кетасан.


-Она бу кимни тагига кириб чиқди, илдириб олган. Нимага далага ишга чиқардиз. Этагини йиғиштириб юролмаган

Мен нафасим қисиб типирчилардим.

-Туғса биласан кимданлигини қўйвор.


Қайнонам ҳассаси билан ўғлини қўлидан урди. Ғиёс мени қўйиб юборди, шилқ этиб ерга қуладим. Кўзимни очсам ҳамон ўша ерда ётардим. Биров қарамабдиям.


Ҳар кунги хўрликлар тобора жонимни бўғзимга келтирар,Ғиёс уйга келаверса қўрққанимдан оғилхонада, ташқарида ишларни қилиб юрардим. У ухлаб қолгач оёқ учида кириб узоқроққа жой солиб ухлардим.

Аммо бир куни эрим и аввалги хотини безларча келиб жойлашиб олди. Биз билан яшай бошлади. Ҳеч ким унга кет демади. Бу ҳам камдек у мени чўри ўрнида кўриб иш буюрарди. Ғиёс буни четдан кузатиб турарди.


-Кирларимни ювиб қўй.

Ҳосила менга ич кийимларигача улоқтирди.


-Мен...

-Ўчир тазирингни ейсан бўлмаса.


Ноилож кирларини ҳам ювардим. Ҳосила келганини иккинчи ҳафтаси онам эшитиб қолиб жанжал қилиб келиб қолди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28❤7😢2😭1
ХАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАРИМ!!!

Насиб бўлди шу дамни яшамоқ бизларга ..
Ҳар оннинг шукри оламлар илоҳи ёлғиз Аллоҳга бўлсин.

Кўнгилда эртанги кунга ишонч ва борингки энг эзгу ниятлар умиди ила ул Қодир Эгамга талпинамиз .

Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин . Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин.🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍6❤1
Омонмисиз азиз инсонларим!

Сизларни соғиндим.
Ҳар кун тонгда сизни узоқлардан дуо қиламан.

Яхшиликлар сўрайман.
Ҳозир ҳам дилдаги энг яхши сўзларни сизга илиндим.

Ҳовучингизни тутиб, ушлаб олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг азизим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🍃Тонгни_Севаман

Эрта тонгда ўзингизга савол беринг?!
Мени нималар кутаяпти? — деб.

Мен эса сизга жавоб бераман!

Фақат яхшиликлар!
Унут бўлмас дақиқалар!
Ажойиб лаҳзалар!
Фақат уларни англаш керак!
Хис етиш керак.

Хайрли кун Азизлар!

🌹🌹🌹

Яқинларга улашинг ❤️⤵️✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Киш-киш...

Фазилатли аёл ушбу  воқеани сўзлаб берди:
- Мазам бўлмаганлиги боис касалхонага бордим. Кириш учун  рақамимни олдим ва навбатимни кута бошладим. Бироздан сўнг ёшгина қиз кириб  рақамини олиб ўтирди...
Жуда очиқ-сочиқ кийинган ва ўзига ҳаддан зиёда оро берган эди. Ичимда қандайдир овоз унга насиҳат қилишимга ундар эди. Иккиланиб турдим кейин Аллоҳга  таваккал қилиб, ёнига бориб ўтирдим...
Салом бердим. Кейин мулойимлик билан танбеҳ бера бошладим. Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилаётганини  секингина тушунтирдим...
У бўлса овозини баландлатиб, унинг ҳаётига аралашмаслигимни айтиб, жеркиб берди.
Ўзи айтганидек..."Бу унинг ҳаёти, истаган кийимини кияверсин.. ".
Жойимга қайтиб ўтирдим.
... Лекин, лекин ичимдаги овоз мени тинч қўймас эди... - "Нима учун унга ЎЛИМ  ҳақида сўзламадим?"...
Яна унга табассум билан юзланиб, мурожаат қилдим:
- Қизим, биргина саволимга жавоб беришингизни хоҳлардим, майлими сўрасам..?
Уфлаб:
- "Майли, сўранг.." - деди.
Унга дедим:
- Қизим, ҳозирни ўзида ЎЛИМ ФАРИШТАСИ келиб қолса, унга нима деб жавоб берган бўлар эдингиз..?
Қиз жавоб берди, кошки эди жавоб бермаганида. Лекин у, мазаҳ қилиб айтди:
- Мен унга «киш» «киш»  деб айтаман...
Унинг жавоби ҳудди чақмоқ ургандек бўлиб, навбатим етиб келганлигини билдирувчи электрон таблода пайдо бўлган рақамимга тўғри келиб қолди...
Шифокорнинг ҳузурига кирдим аммо, хаёлим бояги қиз берган жавобда эди. Қандай қилиб бундай сўзларни айтди экан..?  Инсонга бундай сўзлар қандай қилиб аҳамиятсиз бўлиши мумкин?!
...Нафақат гапиришга, балки ўйлашга ҳам қўрқаман..
Шифокорнинг кўригидан  чиқдим...
Қарасам бир талай аёллар ва ҳамширалар йиғилишган.
Кетма-кет "ИННА  ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА  ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН" деган сўзларни эшитдим...
Яқинроқ бориб қарадим.. 
Нимани кўрдим, эй Аллоҳ... ахир бу ўша қиз-ку...!!!
Ичимдаги товушчи..? Унга "тавба қилиши учун" охирги фурсат берилган экан..
Лекин у бу фурсатдан у фойдаланмади ва  менсимай ҳазил қилди.
Унга ўлим фариштаси келган...
Табиийки, унга "киш-киш" дейиш тугул, бирон-бир «СЎЗ» айта олмаган...

Охират ғамини емаётган ватандошим, балки бугун тавба қилишингиз учун охирги муддатдир?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12😢8❤1💔1
Ҳар сўз отилган ўқ, юраклар нишон,
Тил осон ўқланар, отилар осон,
Беҳуда сўз қадаб неча юракка,
Қалблар қотилига айланма инсон!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Forwarded from Asmo's blog
Allohim, barakang ila hayotimizni goʻzal qil...
Shukrimizni goʻzal qil...
Senga bosib boradigan yoʻllarimizni goʻzal qil...🤲
🥰6
Оқибат

Баҳром яна юрак ҳуружини бошидан ўтказди. Бу сафар оғриқ елкаси орқали қўлларига тарқамади, шундоқ юракнинг ўзини эгаллади. "Иҳ",-деб кўксини чангаллади-ю, амаллаб стулга ўтириб олди."Тез ёрдам"да шифохонага келди. Хаммага ҳам ишонавермайди, сал ўнгланса, ўзининг врачи Тамара Алексеевнага қўнғироқ қилиб, муоалажани ундан олишни ният қилиб қўйди. Аммо бугун уни текширган ёш йигитнинг худди ўз шифокоридек ташхисни тўғри қўйганини билгач, меҳри тушиб қолди. Тузалиб, уйига қайтгач, йигитни уйига меҳмонга чақирди.Талабалигини билиб, чин дилдан ҳадялар берди.

Тадбиркорлиги орқасидан орттирган бойвачча танишлари борми, яқин қариндошлари борми шу йигитни тавсия қила бошлади. Ўзи табиатан биров яхшилик қилса,уни ўн баравар қайтаришга  ҳаракат қилади

Кейинчалик ҳам алоқасини узмади. Бу пайтга келиб йигит кимсан Азизбек Акбарович бўлиб танилган, хусусий шифохонада ишлар эди. Баҳром кексайиб борарди. Охирги пайтларда қаричиликми, Баҳромнинг кўнглидан "Азизбек текширишдан олдин қўлимга қарайдиган бўлиб қолди-я"-деган ўй ўта бошлади. Кейин-кейин танишларидан дўхтирнинг жуда катта пулгагина одамларни кўраётгани ҳақида ҳам тез-тез эшита бошлади.

Баҳром нафақа ёшига етиб, соғлиғи ҳам ёмонлаша бошлагач, барча ширкатларини ўғилларига топширди.

Ўғиллар ўзидек эмасда, барибир. Неча кундан бери" Азизбек бир келиб кўриб қўйсин! "-деган илтимосини эътиборга олмайди, ўзлари топган шифокорларни олиб келади.
Баҳром бугун сал яхшига ўхшади. Азизбекка ўзи қўнғироқ қилмоқчи бўлди. Ҳозир янги дорилар, янги муолажалар чиқиб кетган, бир кўриб қўйсин.

Телефон кўп банд бўлди. Бешинчи уринишда зўрға суҳбатдошини тутиб олган Баҳром одатига мос қуюқ сўрашди, сўнг

—Азизбек, мен Хумсонда—дала ҳовлимдаман. Бир келиб кетасизми, сизга илҳақ бўлиб ўтирибман, дўхтир,—деди.
Бироз сукутдан сўнг нариги томондан жавоб келди
—Қизиқсиз-а, ока, нима ман сизга ёш боламанми? Қаёққа чақирсангиз учиб борадиган. Касал одам ўзи келади...

Юрагига оғриқ турди. Бу сафар ҳар доимгиданда қаттиқроқ эди бу оғриқ...

Жанозасида ўкириб йиғлаётган ўғилларининг ҳар бири отасини бир кўриб қўйишини илтимос қилиб борганида Азиз дўхтир уларга берган жавобини отасига ҳам айтганидан бехабар эдилар

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢12👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dadalar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
🧕 Muslimalar kundaligi
-Сен қанақа одамовисан? -Мен бошқача бўлолмайман. -Уч ойдан бери янгилик йўқ. -Мени қўлимда эмас. Ғиёс ғудраниб яна ҳамма ерни расвосини чиқариб қотиб ухлади. Кўнглим айниганча уйни тозалаб эшик ва деразаларни очиб қўйдим. -Ҳа келин кечаси бўктириб…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

11-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Мен сенларга қизимни кундошли қил деб берганмидим?

Илк бора онам мени ёнимни олганди.

-Қуда нима деяпсиз?

-Эшитганиз. Манави манжалақи бу уйдан чиқиб кетади. Ёки қизимни олиб кетаман.


Эндигина набира умидида ўтирган қайнонам бу гапдан сапчиб тушди.


-Анави кетади. Сумбула шу уйни келини. Уни жавоби берганмиз. Ҳосила қани туёғингни шиққилатчи.


-Ойижон менам келинизманку.

-Қисир сигир кимгаям кераксан. Эплаб туққанингда яшардинг бу уйдан. Қани жўна.

Қайнонам ҳассасини кўтариб Ҳосилага дағдаға қила кетди.


-Тур жойингдан.

Ҳосила кўзида ёш билан турдида уйдан сумкасини кўтариб чиқиб кетди. Ғиёс бу вақтда уйда эмасди.


-Сен нега лаллайиб оғзингдаги ошни олдириб ўтирибсан. Келгани қўйма анави тавияни.


Онам бошқа сўз демади. На ҳол сўради, на бошқа. Ҳудди мен сўрамаганим каби у ҳам гапирмади. Онамни шунча вақт кўрмаган бўлсам ҳам соғинчни туймадим. Қанақа бемехр қизман. Шом вақти ишдан қайтган Ғиёсни авзойи бузуқ эди.


-Сен онангга гап ташиб юрибсанми?

У кела сола мени тепкилай кетди.

-Мен ҳеч ким...


Гапим чала қолди. Менимча онам Ғиёсни ҳам обдон тузлаган.

Ўша кунги аёвсиз калтаклар, ҳорликлар мени ҳолдан тойдирганди. Оёқларим орасидан сизиб чиққан қон,қўлим ва оёғимдаги чидаб бўлмас оғриқ ҳушимдан кетишимга сабаб бўлганди.

Қулоқларим остида бақир чақир авж олар, кимдир Ғиёсни ўлгудек дўппосларди.


-Боламни ўлдирасан қоч

-Нари тур, ҳозир сениям бир ёқли қиламан. Ҳайвон санлар баринг. Ит эмган, ҳе уриғингга ўт тушсин.

Бу овоз... Бу овоз дадамники эди. Қизиқ уни ким олиб келибди. Оғриқлар кучли,кўзимни очолмай ингрардим. Ахийри дадам ҳолдан тойди шекилли мени ёнимга келди.

-Она қизим, Сумбулам мени эшитяпсанми?


Қани энди жавоб қайтара олсам.


-Сени умрингни қамоқда чиритаман.

-Қуда...

Қайнонам сўзини охирига етказолмади.

-Оғзингни юм, бугундан қизим сени келининг эмас. Ҳов мараз менга қара уни талоғини бер.

-Та... Талоқ...

-Уч талоқ қилдим де.

-Уч... Уч талоқ қилдим.


Дадам мени даст кўтарганларини биламан. Яна оғриқлар сабаб ўзимни билмай қолдим.

Давоми бор...
👍22💔1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

12-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



Дадамни ўша куни қўшни чақирган экан. Мени аёвсиз ураётганларини гувоҳи бўлган. Далада бирга ишлаганимизда у аёлга барча ҳақиқатни айтиб бергандим. Ўша куни мени далага нимага бормаётганимни сўрай деб келган ва калтакланишимни устидан чиққан. Яхшиям дунёда яхши одамлар бор. У аёл сабаб мен ёвузлар қўлида ўлмай қолдим.



-Қизим тузукмисан?

Дадам кўзларида чуқур дард билан қараб турарди. Оғриқлар йўқолибди. Бошимни қимирлатдим.

-Мени кечир, ота деган номга лойиқ бўлмаган мен ношудни кечир.

Дадам йиғлаб юборди. Тушунаман унга ҳам қийин. Онамни ёлғонларига ишонган.

-Сени ёнимдан жилдирмайман. Энди азобларинг ортда қолди. Менга кераксан болам. Сал қолса сендан ажралиб қолардим.

-Илтимос чиқиб туринг, боғловни янгилашимиз керак.


Дадам ноилож чиқиб кетдилар. Қорним кесилганига шундагина эътибор қилдим

-Менга нима бўлди?

Ҳамшира юзимга қараб туриб айтайми йўқми дедию барибир билади дея айтиб берди.


-Ҳомилангиз зарбалардан нобуд бўлибди.

Ҳеч нимани ҳис қилмадим.

-Оёғингиз қаттиқ лат еган. Қўлингиз цинган.

-Бу ерда қанча вақт бўламан. Аййй.

-Ўғридими, узр. Ҳозир яна оғриқ қолдирувчи ўтказаман.


Дадам сўзида турди. Ғиёсни қамоққа тиқди. Онамни ҳам ёнимга келолмайдиган қилди.

-Қизим энди кўз ёш тўкиб яшашингга йўл қўймайман. Янги ҳаёт бошлайсан.


Менам бир вақтлар олий ўқув юртларини орзу қилганман. Аммо онам бунга йўл қўймаган.

Касалхонада профессорларгача олиб келтиришди. Бир ҳафта тинимсиз муолажа олиб турдим. Кейин дадам ўзини уйига олиб кетди. Мана ўша кундан бери шу ердаман. Ўтмишимни унутиш менга жуда оғир бўляпти.


-Сумбула қизим ухламадингми?


Бувим қўлида китоб билан кириб келди.

-Йўқ буви.


-Сени зерикаяпсан деб ўйлаб китоб олиб келдим. Буни ўқисанг балки анча енгиллашарсан.

Бувим менга келтириб берганлари динимиз ҳақидаги китоб эди. Мен шу вақтгача диндан хабарим бўлмаган. Бу уйда эрталабдан азон айтилади. Дадам ёқимли овозда азон айтадилар. Сўнгра уларни ортларидан бувим ва Роҳила опа намоз ўқишади. Бу ҳовлида қандайдир ўзгача сокинлик муҳити муҳк сурар. Бу қалбга ором бағишларди. Фақатгина бобом намоз ўқишга ҳаракат қилмасдилар.

Бувим берган китобни ўқий туриб ухлаб қолибман. Эрталаб китоб қўлимдан тушиб кетганидан чўчиб уйғондим.

Аста секинлик билан мен оёққа тура бошладим. Фақат бувимгина ярашишни ўйлаб кўришимни айтардилар. Дадам эса бу гапга якун ясади.


-Ойи мен ўша куни у мараздан қизимни талоғини олиб келганман. Ортга йўл йўқ. Мен тирик эканман қизим бу ҳаётда ўз ўрнига бўлиши учун боримни бераман.


-Унақа бўлса ярашиб бўлмас экан. Балки бу ҳам бир яхшиликкадир.


-Сумбула тўғрисини айтсам қизим яқинда лавозимим яна ошди. Катта шаҳарга кўчиб кетамиз. Ўтмишни қора кунларини унутиш учун барча ишни қиламан. Бу мени хатойим бўлган.

Биз бошқа шаҳарга кўчиб кетдик. Синглим ва укамни ўқишини ҳам кўчиришди. Энди навбат менга келганди

-Қайси касб эгаси бўлмоқчисан?

Ерга қарадим.

-Сумбула қизим, нега жимсан?

-Дадажон... Мен... Мен қўрқяпман.


-Нимадан?

-Улар... Улар мени топиб олишидан. Уйдан чиқмасамчи?

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41🔥6❤1
🪴 Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймонларингизни янгилаб туринглар» дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, иймонларимизни қандай янгилаймиз? деб айтилди. У зот: «Лаа илаҳа илллалоҳ» калимасини айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

📖Ҳасан ҳадис, имом Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.

✍Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
©arabicuz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Аллоҳ таоло: «Кечасида таҳажжуд (намози) қил. Сенга нофила бўлур. Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда тирилтирса», деган (Исро, 79).

Молининг камайганига қайғуриб,

Умрининг камайганига қайғурмаган кишидан таажубдаман.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ.

Ухлашдан олдин қуйидаги муҳим ишларни бажаринг:
– Таҳорат қилинг
– Витр ўқиинг;
– «Оятал курсий»ни ўқинг;
– Ётишдаги зикрларни айтинг;
– Мулк сурасини ўқинг;
– Одамларни кечиринг;
– Тавба қилинг;

ХАЙРЛИ ТУН... ЯХШИЛАР!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸...Ассаламу алайкум...
         🌸...ва роҳматуллоҳи...
                  🌸...ва барокатуҳ!....

☀️ Умримизни яна бир тонги муборак
ва хайрли булсин.
🌸 Аллохим хар бир қилаётган ишимиздан,босган хар бир қадамимиздан рози бўлсин.
🌸 Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик, тилайман.
🌸 Халол топганингиз фақат хурсандчилигу яхшиликка буюрсин
🌸 Ибодатларингиз ажру савобга тўла бўлсин.
         💐🕊ХАЙРЛИ ТОНГ🕊💐
            💐🕊 АЗИЗЛАР! 🕊💐



Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🌹Ассалому Алайкум ва
роҳматуллоҳу ва барокатуҳ

❤️ Яхши дам олдингизми? 🤗

❤️ Отаётган тонг барчамизга
хайрли бўлсин☺️

❤️Бугунги кунингиз эзгу амалларга, қувончу шодликларга бой бўлишини тилайман 🌷

❤️Яна бир мунаввар тонгни биргаликда қарши олиш насиб қилгани учун

Аллоҳимга шукрлар бўлсин
!

Яқинларга Улашинг 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
"СОЛИҲА АЁЛ..."

БОМДОД намозини ўтказиб юборишга "КЎНИКМАГАН" солиҳа аёл, ўша куни ўзи истамаган холда намозга туролмай, ўтказиб юборди...

Солиҳа шундай қаттиқ ҲАФА бўлибдики, хўнг~хўнг йиғлаб, ич~ичидан ёнгандек, оғриқ ҳиссини туйди...
Бомдод намози унинг учун ~ БУЮК МАРОСИМдек эди. Ўтказиб юборгани учун ҳасрат ва надоматдан куйиб, ўзини хеч кечиролмай фақат йиғлади... Шундан сўнг ўзини "ЖАЗОЛАМОҚЧИ" бўлиб, куни билан жойнамозидан силжимай узулмасликка қатъий қарор қилди...

Умр йўлдоши аёлини берилиб ҚУНТ* билан жойнамози устида ўтирганини кўриб, индамай ишига
кетди...

Ишидан қайтгач не кўз билан кўрсинки аёли ҳали ҳануз ўша ерда ўтирганича, йиғлаб ИБОДАТ*
қилаётган экан. Эр индамасдан хонасига кириб ухлади...

Эрта тонг билан уйғониб қараса, аёл ҳамон жойидан силжимай, Роббисига тинмай <<ИЛТИЖО>> қилаётган эмиш.... Эр ўша куни шомдан кейин тўғридан~тўғри ибодатдан чарчамаган аёлининг олдига бостириб кириб, маҳкам бағрига босиб, бор овози билан:

--- «Аллоҳга қасамки, УНИНГ ОЛДИГА БОШҚА БОРМАЙМАН »,
--- «Қасам ичиб айтаман, бормайман бошқа», деб йиғи аралаш бақириб айтди...

Аслида солиҳанинг умр йўлдоши унга БИЛДИРМАЙ бошқа бир аёл билан АХДлашиб қўйган эди... Ўша куни улар эр~ хотинлик риштасини боғлаш мақсадида, никоҳдан ўтишни мўлжаллаб қўйишган эди...

Аммо аёлининг дили нима сабабдан тилка~пора бўлаётганини БИЛМАГАН* эр, бошқа аёлга уйланаётганидан аёли хабар топгани учун ғамга ботиб кетди, дили вайрон бўлди, деб ўйлади...

Шундан сўнг қалбини фақат аёлига бағишлаб, ҳеч қачон бошқа аёлга уйланмаслигини айтиб, онт ичди...
🥀
Бахт~саодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга киритиш эмас...
Балки, "ЭГА БЎЛГАН" нарсаларимизнинг қадру~қимматини ИДРОК қилиб, англаб етишимиздир!

©Jaloliddinrumiyy🕊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24
📝Юракдаги исм.
 (ҳикоя)


Элёрга сафарга жўнашини айтишди. Қаерга денг? Ойтўғонга! У Ойтўғонни эсладию кўз ўнгидан қадрдон қишлоқнинг ширин-шарбатли боғлари, қадди дол, уззукун елкасидан кетмон тушмайдиган Хонимқул ота, қалбига битмас армон ташлаб кетган Гулсун ўтди.
Ойтўғон дашт бағридан узилган парча ер. Саҳро кўксидаги бу мўъжаз маскан атрофга хуш ҳидлар сочади. Ҳамма Ойтўғонга интилади. Барча унга талпинади.
Ўшанда Элёр институтни тугаллаган йигирма уч ёшли йигит эди. Уни қурилишда илиқ кутиб олишди. Раҳбари тўғри сўз, дангалчи экан. Элёр билан кўришгач, жилмайиб деди:
— Бу ер шамолнинг уяси, қиши ўта аёзли. Чидолмассиз.
— Қани бироз ишлаб кўрайлик-чи, — деди Элёр одоб сақлаб. — Қолганини вақт кўрсатади.
Элёрга чоғроқ хужра беришди. Бу жой ҳам ишхона, ҳам бошпана. Дўкондан сим кароват, кўрпа-ёстиқ олди. Шу тахлит чўлдаги ҳаёти бошланди.
Кечки пайт хонасига бир мўйсафид бош суқди.
Элёр ўрнидан туриб, қўшқўллаб кўришди. Қўярда-қўймай кароватга ўтқизди. Танишишди. Идоранинг боғбони мўйсафид Хонимқул ота эди.
Эртасига Элёр ишни хийла кеч тугатди. Қишлоқни кезиб, Ойтўғондаги муҳташам биноларни кўрди. Қурилишларнинг бориши билан танишди. Муҳандис сифатида режалар тузди.
Орада қоронғулик тушиб, атрофни зим-зиё тун қоплади. Йигит кароватга ёнбошлаганча, китоб ўқишга тутинди.
Дераза ойнасини биров чертгандай бўлди. Элёр қулоқ тутди. «Ким бўлиши мумкин? Ҳамма кетган. Мени йўқлайдиган кишим йўқ».
Бироздан сўнг дераза яна боягидек чертилди.
Элёр ирғиб туриб, эшикка қаради. Қаради-ю, ҳайрон, лол қолди. Эшик ортида нотаниш қиз  ийманибгина турарди.
— Ассалом!
Элёр саросима ичида қолди. «Қоронғу кечада бу қизгина нима қилиб юрибди? Жуда ёш, кўзга яқин…»
— Қизиқ… Ҳа, ҳмм… хизмат, — деди йигит журъатсизгина.
— Отам… Сизни чақиряпти.
— Мени… мени-я? Отангиз ким?
— Танирсиз, Хонимқул бобо.
— Ҳа, бўлди. Танийман у кишини.
Элёр шошиб қолди. Шундоқ дилбар, нозанин қиз кеч маҳал уни йўқлаб, «юринг» деб турганидан бутун борлиғини аллақандай лаззатли ҳис қамраб олди. Отанинг уйи идоранинг ёнбошида экан. Атай дастурхон тузаб ўтирибди. Элёрни қўярда-қўймай тўрга ўтқизди. Овқатдан кейин тайинлади:
— Болам, бизни уй кенгиш. Шу ерда истиқомат қиласиз. Мен — сизга ота, кампирим — она.
— Ишим вақти-соатсиз, сизларни уринтириб  қўяман, — деб узрини айтган бўлди йигит.
— Борини баҳам кўрамиз, — эътирозга ўрин қолдирмай деди қария, — ҳеч ерга жилмайсиз».
Хонимқул отанинг боғига таъриф йўқ. Элёр ҳали фусункор боғни кўрмаган.
Ота саҳар туриб номоз ўқийди. Сўнг челакка боғда тўкилган меваларни битталаб теради. Энг сархилини танлаб, идорага йўл олади. Хонама хона кириб,  ишловчиларга мева улашади.
Гулсун жуда сариштали экан. Кечки пайт ҳаммаёқни гулдай қилиб, сўнг Элёрнинг ўрнини солади. Кийимларини ювиб, дазмоллайди. Тиқ этса, югуриб чиқиб,  дарвоза очади. Ойтўғондаги энг сара гуллардан териб, Элёрнинг хонасига қўяди.
Қиздаги бу ақл, жозиба ва ўктамлик бора-бора Элёрнинг кўнглини ром эта бошлади. Унинг иболи боқишлари, тақимини ўпган сочининг мавжли тўлғанишлари, овозидаги сирли майинлик, бари-бариси Элёрга ёқар, қизнинг шу ҳовлида борлигининг ўзи қалбига чексиз ҳаловат бағишларди.
Аллақайси байрам арафаси эди. Элёр хонасида ўтирса, салом бериб, Гулсун кириб келди. Қўлида оҳорли кўйлак билан дўппи. Ўшанда Гулсун ўтган бир йил давомида илк бор қўл бериб кўришди. Элёрнинг қистови билан столнинг четига омонатгина қўнди.
Ҳаял ўтмай қиз чиқиб кетди. Бир пайт Элёр кўчага отлана туриб Гулсунга дуч келди. Ажабо, қизнинг кўзлари жиққа ёш, чеҳраси маъюс. Йигит қанча сўрамасин, сабабини айтмади. «Шунчаки ўзим» деб қўяқолди. Эртасига Элёр шаҳарга уч ойлик ўқишга кетди. Ўзи шаҳарда-ю, фикри-ёди Ойтўғонда. Хаёлидан отасидай азиз Хонимқул бобо, Гулсун нари кетмади.
Орада Элёр Ойтўғонга қўнғироқ қилди. Гўшакни Гулсун кўтарди. Қизнинг меҳрга йўғрилган, бироқ ҳазин-мунг тўла овози қалбини ўртаб юборди. Гулсуннинг дил тубида қандайдир аччиқ алам, дард пинҳонлигини англагач, айтмоқчи бўлган гапларини ичига ютди.
👍25