🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР: 20-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Мени тиргагим бўлмаган. Шукр мана шундай ёруғ кунларга чиқар эканман. Қизим сен ҳам кўп сиқилма бари олдинда Бувимни айтиб берган аччиқ қисматлари менга оз бўлсада куч бўлди. Мақсади йўқ бир қўрқоқ қиздан…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:
Ҳолатимни тасвирлаб беролмайман, мен шу йўлни тўғри деб ҳисобладим. Уйга келганимда бувимни аҳволлари оғирлашиб қолганини айтишди. Шифохонага кетишибди. Уйда укам, синглим қолишган экан ҳолос

-Эрталаб кетаётганимда яхши эдиларку.

-Шунақа оби ҳавода бувимни қон босимлари безовта қиларди. Бугунгиси ошиб кетибди.


Дарҳол дадамга қўнғироқ қилдим. Аммо жавоб бўлмади. Роҳила опага қўнғироқ қилганимда у киши ҳам бироз куттириб жавоб бердилар.


-Алло, опа бувим яхшимилар?

-Сумбула... Укаларингиз билан ҳамма ерни тозалашни бошланглар. Докторлар... Ҳуллас тайёр туринглар дейишди.

Қўнғироқ қачон якунланди,қанча вақтда шу ҳолатда турдим билмайман. Кейин ҳовли ва уйларни тозалашга киришдик. Менга Аллоҳни танитишни бошлаган мехрибонимдан айрилишни тасаввур қилолмасдим.


Вақт имиллаб ўтар, ҳаттоки укаларим ҳам бувимга шифо сўраб дуо қилишарди. Бандасини эмас Аллоҳни айтгани бўлар экан. Эрталаб кетаётганимда кулиб кузатган бувимни охирги бор кўришим эканини мен қаердан билибман? Шомга яқин уйимизга қариндошлар кела бошлашди. Кўпчилик менга қизиқсиниб қарашарди. Мен бу нигоҳлардан ҳижолат бўла бошлагандим. Икки маротаба кўрган аммам дарвозадан кирибоқ йиғлаб юбордилар.


-Онажониммммм, шунча азоб чекиб энди яхши яшаётгандизкуууууу, нега бизни ташлаб кетдингиз?


Нималар деяпти бу аёл, наҳот бувим... Жойимда тахтадек қотиб қолгандим. Кўз ёшларим юзимни юварди. Орадан ярим соат вақт ўтгач тез ёрдам машинаси келиб тўхтади, ортидан дадамни машиналари, носилкада усти оқ мато билан ёпиқ бувимни олиб келишди. Ҳамма ўша томон югурди. Бувимни ўз хоналарига олиб киришди. Аммо энг ёмони бувам буткул адо бўлгандилар,тинмай йиғлар, у кишини ҳеч ким овутолмасди.



Уйда йиғи сиғи авжида, бувим оппоққина бўлиб ним табассум қилганча ухлардилар гўёки. Қанийди ухлаётган бўлсалар, у киши абадий уйқуга кетгандилар. Қий чув авжига чиққанида аммамни овози аёлларни жим бўлишга мажбур қилди.


-Жим баринг, йиғлагинг келса ичингда йиғла, таҳлил айтишингизни сўрайман, овоз чиқариб йиғлаб онамгаям ўзингизга ҳам зулм қилманг. Ким дод вой қилса аяб ўтирмайман.


Аммам ўзи бир аҳволдаю аёлларни тинчлантира олганди.

Бувим ёшлигида қараган бир аёл бор экан, у ҳақида ҳозиргина билдим. Ўша аёл бари расм русмни ўз қўлига олди. Жаноза эртага ўқиладиган бўлди вақт кеч бўлиб қолгани сабаб. Бувимни ҳурматларини қилиб ҳеч ким овозини кўтармади. Эртасига жаноза учун тайёргарлик бошланди.

Ҳожар исмли бу аёл юмшоқлик билан бир уйда йиғилган аёлларга тушунтира бошлади.


«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳумма ажжирни фи мусибатий ва ахлифлий хойрон минҳа»- «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз. Аллоҳим, менга етган ушбу мусибат эвазига ажр бергин ва унинг ўрнига мен учун яхшиликлар ато этгин».

Аҳли мусибат овоз кўтариб йиғламаслиги лозим бўлади. Ҳадиси шарифда келишича, аҳли мусибатнинг овоз чиқариб йиғлашидан маййит азоб тортади.

Маййитни дафн қилгандан сўнг, ҳар ким ўз ишига кетади. Бир ерда йиғилиб ўтирилмайди, чунки бу маййит учун ёмондир.

У ирода қилган пайт инсонни яратади, жон ато этади, вақт-соати етганда ўзи берган омонат жонни қайтариб олади. Бандалар бунга кўниб, қабул қилиши керак.

Албатта, яқин инсонидан ажралиш осон эмас. Лекин бунга эътироз қилиб, Аллоҳга ширк келтирувчи гаплар айтиш гуноҳ ҳисобланади. Хафа бўлишдан, маҳзунликдан қайтарилмаган, лекин ҳар хил тасарруфлар қилиб, ҳар хил гаплар гапиришдан қайтарилган. Аллоҳ таолонинг қазойи қадарига рози бўлиб, ҳузнимизни изҳор қилиб сабр қиламан, деган фикр ҳар бир эркак ва аёлнинг қалбида бўлиши лозим.


Пайғамбаримиз с.а.в. айтганларки, қайси бир аёл жанозада овозини кўтариб, дод-фарёд қилиб йиғлайдиган бўлса, сочини қириб ташласа, кийимларини йиртиб ташласа, Расулуллоҳнинг умматларидан бўлмай қолади. Чунки аввало бундай ҳаракатлар замирида Аллоҳ таолога норозилик кайфияти туради.

Давоми бор...
👍23💔2🥰1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:
-Бугун азани ҳам якунлаймиз?

Мен Роҳила опага ҳайрон қарадим.

-Ҳали «беш», «етти» бўлмадику?

-Улар нега керак? Исломда аза уч кун. Қолгани одамларни вақтини беҳуда олиш ҳисобланади.

-Тазияга келолмаганларчи?

-Уларни ўзимиз кутиб олаверамиз, уйда бўламизку. Сен ҳам эртадан ўқишингга боравер, дарсларинг қолиб кетди.


Роҳила опа айтганидек бўлди, уйимиздан одамлар оёғи узилди. Ҳамма уй уйига тарқади. Дадам ҳам ишга чиқиб кетдилар. Энг оғири менга бўлди, мехрибон бувимдан айрилгандим. Дардкашим қолмаганди бу оламда. Роҳила опа ўқишимга оқ рўмол ўраб боришимга қатъий қаршилик қилдилар.

-Динимизда аза либоси йўқ. Бувинг ва бобонгни ортларидан дуо қил, тиловат қил шу сенинг уларга ёрдаминг. Аза либосига бурканиб юрганинг билан улар тирилиб келмайди.


Аммам ҳам бу гапни тасдиқладилар. Ўқишимга йўл олдим. Тўрт кун кўчага чиқмаганимга яна менда қўрқув пайдо бўлганди, эндиги қўрқув ўгай онам мени чиқиштирмай қўйсачи деган ўй эди.

Ортимдан келиб елкамга қўйилган қўлдан чўчиб кетдим.

-Намунча қўрқмасанг?

-Сенмидинг? Ўтакамни ёрдинг.

-Сумбула нега йўқ бўлиб қолдинг? Тинчликми?

- Тазия бўлиб қолди.

Бўғзимга нимадир тиқилди, йиғлашга шай турибман.

-Иееэ ким?

-Бувим билан бобом.

Бўлмади. Йиғлаб юбордим. Сарвара мени бағрига босиб овута бошлади.

-Жим гўзалим, Аллоҳ сабр берсин. Бу ҳаммани бошида бор. Жойлари жаннатда бўлсин.

Барибир йиғидан ўзимни тийишим қийин бўлди. Меҳрибоним бу ҳаётда йўқ энди. Бувимни қайта кўрмайман, бунга қандай чидай?

-Юр дарсга кеч қолмайлик.

Мен қизарган кўзларимдаги ёшни артганча ичкари одимладим. Дарсдаям кўпчиликни кўзи менда бўлди. Биринчи жуфтлик тугаганда икки, учта курсдошим атрофимни ўраб олди.

-Сумбула тузукмисиз? Нега рангингиз бир аҳвол?

-Уни тинч қўйларинг, бувиси, билан бобоси ўтиб қоптилар.

Шундан сўнг тазия билдириш бошланди. Бу эса менга яна азоб бериб йиғлашимга сабаб бўлди. Дарслардаям охиригача ўтиролмадим, бошим оғрийвергач домладан жавоб олиб уйга йўл олдим. Бунақа вақтда эмг тўғри йўл ёлғиз қолиш. Яёв кета бошладим. Уйга борганим билан бувимни ҳамма нарса эслатаверади. Бу янада оғир.

Тасодифни қарангки мен Шердорни кўриб қолдим. У кўприкни панжарасига суянганча ким биландир қаттиқ тортишарди. Мени кўрмасин дея ерга қараганча ёнидан ўтиб кета бошладим.

-Ҳой қиз , яхшимисиз?

Оббо, кўриб қолди. Унга бунақа афтодаҳол ҳолатда кўришини истамасдим.

-Ассалому алайкум.

-Сизга нима бўлди? Яна кимдир хафа қилдими?

Бошимдаги рўмолимни бироз тўғриладим, пушти ранг ҳарир рўмолимни қаттиқроқ ўрасам ҳудди аҳволим яхши кўринадигандек.

-Ҳам... Ҳаммаси жойида.

-Негадир алдашни эплолмас экансиз.

Унга қўнғироқ бўлди.

-Сенга неча марта айтдим, йўқ жойдан урушни бошлама деб. Сен тушунмайсан. Ойим бу юришимизни ёқламаяпти, сени шунча кўнглингга қараганим етар, ё шу ҳафта бўлади, ёки умуман бўлмайди. Яхшилаб ўйла.

У кимгадир асабийлашиб гапиргунча мен ундан узоқлаб кетдим. Ҳеч қанча вақт ўтмай менга етишиб олди.

-Нега қочиб юрасиз, мен одамхўрга ўхшайманми?

-Узр, менда ишингиз борми? Ёки биз танишмизми?

-Шунчаки дўст бўлсак ёмонми?

-Мен йигитлар билан дўст бўлиб кўрмаганман, ва бўлмасам ҳам керак. Вақтингизни беҳудага сарфламанг. Хайр.

Ўзим хоҳламасамда унга бу гапларни айтишга мажбур эдим.

Давоми бор...
👍31❤1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

23-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



У ҳайрон бўлганча қолди. Мен уни вақтинча эрмакка гап отадиган йигитлар тоифасига қўшдим. Уйга келдим, сокин, жимжитлик одамни ютиб юборай дейди. Бувим ўтирадиган ўрин бўш. Жудаям оғир экан.

Овқат вақти ҳам ҳеч кимдан садо чиқмайди. Энг оғири дадамга бўлган. Биламан бир кунда ота онадан ажралиш ҳаммаям буни кўтаролмайди. Дадамни сочлари анча оқарибди. Ҳаттоки соқолларига оқ тушибди. Айрилиқ бунча оғир...

Кунлар шундай ўтаверарди. Ҳаш паш дегунча икки ой ўтиб кетди. Бу вақтга келиб Сарвара тўйим бўлади деб ҳаммага гапириб юрарди.


-Ўқишингиз бўладику?

-Шер кутолмайман деди. Бир тарафдан уни гапиям тўғри, тўрт йилдан бери биргамиз. Яқинда тоққа борганимизни онаси эшитибди, тўйгача болали бўлсанг сендек болам йўқ дебди, яна ҳаром қилиб уйимга олиб келишни ўйлама деган.

-Сизнингча тоққа борганиз тўғрими?

-Сен эскича фикрлайсан, бордик маза қилиб ўйнадик. Ҳа энди бир икки ортиқча нарсалар бўлгани билан жааа чуқурлашмадик.

-Қайдам, мен барибир бунақа нарсани ҳазм қилолмиман

Сарвара шарақлаб кулиб юборди.

-Бу аниқ эди. Қара келганингдан бери калта кийим, ёки очиқ кийим кийганингни кўрмадим. Ҳозирги йигитларга замонавий қизлар ёқади. Сенга уйланишсаям фақат уйга қамаб иш қилдириш учун уйланишади ҳолос, гўзалим хафа бўлма бу ҳақиқат.

-Менга айнан шу керак, ҳеч ким эътибор бермасин ва уйланмасин.

-Ғалатисан, наҳот сўнгги урфда кийим кийиб ҳаммани кўзини ўйнатишни истамайсан?


-Мен ҳеч кимни ҳаёлида бўлишни истамайман, кўзини ўйнатиш уёқда турсин.

Сарвара жиннига қарагандек қаради. Дарсдан кетар вақтимизда эса унаштирилган йигити келишини айтди.

-Айтганча сенга уни кўрсатмаганман, ҳозир келади. Дидимга баҳо берасан. Карасавчик йигит. Мммм севиб қолма яна.

Сарвара сақичини беўхшов чайнаб кофтасини олдини янада очиб қўйди, бу эса йигитларни кўзини унда бўлишига сабаб бўлди. Аслида жуда калта юбка ҳам уни рисоладаги қиз демасди. Қани ким экан Сарварага уйланадиган бахтиқаро.

-Ана, ана келди.

Сарварани туртганидан чўчиб тушдим.

Биздан бироз узоқда оқ машина тўхтади. Ичидан эса... Мени ҳаёлларимни банд қилган Шердор тушиб келди. Шу вақтгача ҳаттоки расмини кўрсат ҳам демаган эканман,балки шунда қабул қилишим осонлашармиди? Ҳозир эса ҳудди ... Тасвирлаб беролмайман. Тўғри мен ундан бирор нарса кутмагандим. Лекин Шердорни Сарварани йигити бўлишини ҳаёлимгаям келтирмаган эканман.

-Шер келдизми жооон?

Сарвара ёнимдан ўтиб у билан ўпишиб кўришди.

-Танишинг бу энг яқин дугонам Сумбула.

Ана шу вақтда Шердор мени илк бора кўргандек қаради.

-Салом, мен Шердор, танишганимдан ҳурсандман.

-Мен... Мен ҳам.

Довдираб қолдим

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍39😭2
Тунги зикрлар
@Abdulloh_domla_rasmiy👈
Ухлашдан олдин ўқинг ёки эшитиб ухлaнг Иншааллоҳ фойдаси бор

"Оятал Курсий"
"Иҳлос сураси"
"Фалақ сураси"
"Нас сураси"
"Саловотлар"
"Дуолар"ёки
"Зикрлар"

🎙Мишарй Рашид
Алафасй

ХАЙРЛИ ТУН🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌿🌸ХАЙРЛИ ТОНГ

Якшанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
😍Ҳамиша
🥰Омад
😊Қувонч
🤗Тарк этмасин


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ КУН!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТДАГИ ЖОН ҚЎШНИМ

Пайғамбарга аталган шеър

✍Абдураҳмон Мешаян
🎙Қамариддин Бекмуҳаммад.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Бизда маҳзун бўлишимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ... Қуръоннинг барча оятлари «Албатта, Аллоҳ биз билан бирга» эканини таъкидлайди. Шундай экан, хурсанд бўлинг...!


© Зокир Найк


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

СубҳанАллоҳ! Бу қушчанинг номи Суракав. Қиймати 25 000 АҚШ доллар. Бу қуш бир неча сонияларда рангини ўзгартира олиш хусусиятига эга. Айни шу тасвирни олиш учун 19 та тасвирга олувчилар 62 кун давомида пойлаб, олишга эришишган экан.

Аллоҳдан бошқа ким ҳам ҳаёт ёки жон бера олади? Дунёдаги барча кучлар тўпланиб, Аллоҳ яратган бирорта улкан жуссали ҳайвонни ярата олмаганларидек, битта чивинни ҳам ярата олмайдилар.

"У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир” (Рум сураси, 54).


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰3❤1
🌺🌺🌺🌺🌿🌺🌺🌺🌺
СУКУТ САҚЛАШ

Баъзи гапларга жавоб бермасдан, сукут сақлаб турган инсонлар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!
Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Энди эса энг буюк сукут сақлаш қолди. Бу ҳам бўлса, ўз нафсингиз ва услубингиз билан тараққий топишингиз учун сукут сақлашингиздир!

“Ҳикматлар чашмаси”дан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
СЕВИШИМНИ БИЛМАЙ КЕТГАН ЖУФТИ ХАЛОЛИМ

Ишхонамдан зўрға чиқдим, уйга боришни ҳеч ҳам истамасдим. Машинам автоуловлар тўхташ жойида турганига қарамай йўлнинг нариги бетидаги хиёбонга йўл олдим. Фавворалардан отилиб турган ўйноқи сув томчиларини кузатиб, кўнглим бироз таскин топгандек бўлди. Охирги пайтларда кўнглим тор бўлиб қолганини ўзим ҳам сезяпман, лекин нима қилай?.. Ҳаммаси мана шу қурмағур кўнгилни деб бўляпти-да! Бундай юришим билан иш битмаслигини тушунганим учун ҳам секин ортимга қайтдим. Уйга кириб борганимда хотиним дастурхон тузаб, мени кутиб ўтирган экан. Турмуш қурганимизга ўн етти йил тўлган бўлса ҳамки, Наргиза ҳанузгача ишдан қайтишимга худди бир маросимдек қарашини йўқотмаган. Лекин булар менга аллақачондан бери ёқмаслигини яширишга зўрға куч топаман...
Чиройли тузатилган дастурхон бошига келиб ўтирарканман, чой қуйиб узатишга чоғланаётган хотинимнинг қўлидан секингина ушладим. Имкон қадар босиқ овозда гапиришга ҳаракат қилиб, жиддий суҳбатлашмасак бўлмаслигини тушунтирдим. У индамайгина бошини хам қилди. Бу ҳолатидан виждоним баттар қийналаётганини қани эди тушунса! Лекин хаёлимни икки ойдан буён банд этган фикрни айтмасам бўлмасди, асабийлаша бошладим.
— Ажрашмасак бўлмайди!
— Нима учун? — унинг айтган гапи шу бўлди, холос. Мен жавоб беришдан қочиб, ўрнимдан турдим. Ўша куни иккимиздан бошқа садо чиқмади.
Ўтган йилларга назар солсам, Наргизанинг бирон ёмон иш қилгани ёки менга қарши бош кўтарганини эслолмайман. Ота-онамни, опа-укаларимни ҳурмат қилади. Бошқа келинларда битта қайнона бўлса, менинг хотиним икки қайнонали келин эди.
— Илёс менинг катта набирам, сенинг эса ҳали яна учта ўғлинг бор. Куёвим билан маслаҳатлашиб кўр, катта келининг менинг хизматимни қилса дегандим.
— Ая, меники-сеники деганингиз нимаси? Сиз катта буви бўлиб, уйимизнинг тўрида ўтирасиз. Сиз билан менинг хизматимни қилмаса қандоқ келин бўлди у?!
Момом барибир ўз айтганида қатъий туриб олди. Тўйимдан аввал ётиб қолганлари эса вазиятни улар томонга ҳал этди. Биз янги келин-куёв бувим билан бирга яшайдиган бўлдик. Наргиза оғринмай бувимнинг ҳам, онамнинг ҳам кўнглидан жой олишга ҳаракат қилар, иккита уйдаги бир жуфт қайноналаридан ортмай қоларди. Мен бечорага эса сурункали чарчоқда юрадиган хотин насиб этганди. Тўғри, у пазанда, қўли гул, ораста, бироқ... Эркак кишига буларнинг унчалик ҳам аҳамияти бўлмаслигини у ўз вақтида тушуниб етмади. Ҳамма нарсага бошини эгиб кетаверади. Баъзида атайин бегона аёллар билан телефонда гаплашардим, зора мени рашк қилса деб, у эса жим... Ишдан атайин кеч қайтардим, у яна жим. Ҳамма қилиқларимга сукут билан жавоб берарди. Бировга чурқ ҳам этмас, ота-онасиникига ҳам кетиб қолмасди. Аёлимнинг қалбини жунбушга келтиришга бўлган уринишларим, барча ҳаракатларим самарасизлигини англаганимдан сўнг мен ҳам бефарқ эрга айландим.
— Табриклаймиз! Ота бўлдингиз! Ўғил! — доянинг айтган бу сўзларидан еттинчи осмонга учдим. Ахир, қайси эркак ота бўлишни, айниқса, тўнғич фарзанди ўғил туғилишини истамайди дейсиз.
Бироқ шифокорларнинг икки кундан сўнг айтган гаплари мени бутунлай карахт аҳволга солиб қўйди:
— Рафиқангизнинг ҳомиладорлик даври оғир ўтган, туғруқдан сўнг кўп қон йўқотди. Афсуски, бачадонни олиб ташлашга мажбурмиз. Амалиётни бажармасак, аёлингизнинг аҳволи ўнгланмай қолиши мумкин, розимисиз?
Ҳаёт-мамот масаласини ота-онам ҳал этишди. «Наргиза тирик қолса, бас! Асосийси, бағрингизда битта бўлса ҳам фарзандингиз бор. Энди икковини ҳам асраб-авайлайсан!» Ўшанда бу мен учун катта вазифа эканини англамабман.
Идорамизга тўрт йил аввал ишга кирган Матлуба билан тил топишишга унчалик ҳам қийналмадим. Мен хушомадларни ўз ўрнига қўядиган эркак бўлсам, у муносиб жавоб қайтаришни, нозу карашма қилишни биладиган аёл эди. Оиласидан бефарзандлиги сабаб ажрашган, ўзини бутунлай ишга бағишлашганди. Юрагим Матлубага тегишли бўлиб қолди. Тўғриси хотинимга қиё боқишни ҳам истамаслигимни тушунардим. Оилам шунчаки мажбурият сифатида қарай бошлаганимдан ўзимнинг ҳам виждоним баъзида қийналарди. Хотинимга эса фақат раҳмим келарди.........
👍27😢5❤1
​​Эртаси куни ишдан имкон қадар кеч қайтдим Наргиза дастурхон безатиб қўйиб, ўғлимиз билан бирга ўтирган экан. Иккови билан ҳам ҳол-аҳвол сўрашгандек бўлиб, кечки овқатни емай ётоқхонага кириб кетдим. Жуда чарчагандим, бугун Матлуба билан вақтимиз чоғ ўтгании ўйлаб, уйқуга ётдим.
Тонгда кўзимни очишим билан хотиним ёнимда менга тикилиб ўтирганини кўрдим. Ўша вақтда у ажрашиш учун ўз шартлари борлигини айтди. Мендан ҳеч нарса истамаслигини, фақатгина ажрашишимизни бир ой ортга суришимизни сўради. Бунинг сабабини ҳам оддийгина қилиб тушунтирди: якка-ю ягона ўғлимиз бу йил мактабни битиради, коллежга ўқишга кириши керак. Битирув имтиҳонларига ўн кун қолган бўлса, кириш имтиҳонларига ҳам унча кўп вақт қолмаган. Фарзандимиз бизнинг ажрашув можароларимизга аралашмаслиги ва фикри бўлинмаслигини истайди. Мана шу бир ой давомида имкон қадар яхши яшашга ҳаракат қилишимиз кераклиги, ҳар куни ишга кетишим ва уйга қайтишимда ўғлимизнинг кўз ўнгида юзидан бўса олишим каби шартларни қўйди. Унинг қарорига ҳеч жаҳлим чиқмади, балки ажримнинг бир ойга ортга сурилиши менга ҳам қулай эди. Фақатгина сўнгги шартини эшитиб, Наргизанинг эс-ҳуши жойидамикан, деб ўйлаб қолдим. Нима бўлганида ҳам, асосийси, ажрашишга рози бўлганига шукур қилдим.
«Нега ажрашяпсанлар?» — деб айтадиганлар кўп бўлиши мумкин, лекин «Мен учун оилангдан ажрама!» деган гаплар кор қилмаслигини ҳамма ҳам яхши тушунади. Бу томондан кўнглим хотиржам. Яшаётган уйимизни ҳам ўғлимнинг номига хатлаб кетаман. Инсофсиз ота деган ном олишни истамайман. Бир йил аввал Матлубанинг номига икки хонали уй сотиб олгандим, ҳозирча ўшанда яшаб турамиз, кейинчалик эса бир гап бўлар...
Наргиза билан анчадан буён яқин эмасдик, шунинг учун бўлса керак, белгиланган ойнинг биринчи кунида унинг юзидан бўса олиш менга анчагина эриш туюларди. Ўғлимиз хандон отиб кулиб юборди. Бундан қандай аҳволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Бора-бора унинг кўзлари бу ишимизга ўргандими, билмадим, «Дада, ойимдан бўса олишни унутдингиз!» дейдиган бўлди. Бир ойнинг икки ҳафтаси ҳам ортда қолди, яқинда мен озод қушга айланаман, аммо ўтган вақт ичида оилавий ҳаётимиз нақадар сокинлигига амин бўлдим. Оиламдан ортиб, касбимда кўпгина ютуқларга эришишимга шу сокинлик, хотиржамлик сабаб эмасмикан, деган ўй пайдо бўлди.
Сўнгги кунда Наргизанинг юзидан бўса олар эканман, қимирлашга ҳам мажолим йўқлигини сездим. Ўғлимиз биз билан хайрлашиб, кўчага чиқиб кетди. Мен эса ҳамон рафиқамнинг қаршисида турардим, ҳаётимизга шунчаки яқинлик етишмаганига афсус чекардим. Унинг ҳам кўзлари мунгли, худди юрагидаги дардини айтгиси келаётгандек эди. Индамай ишга жўнадим. Аниқроғи, идорага ҳам бормадим, хиёбонда сайр қилгим келди. Қанча вақт юрганимни билмайман, охири идорага қараб чопа бошладим. Ҳовлиқиб Матлубанинг хонаси томон юрдим, у ҳам мени кутгандек эшик остонасида турарди.
— Биз ортиқ бирга бўлолмаймиз! Хотиним билан ажрашишни истамайман! — юзимга тарсаки тушса ҳам чидадим, назаримда, Матлуба уйқудан энди уйғонгандек аҳволда эди.
Уйга шошардим, Наргиза учун йўл-йўлакай гулдаста олдим. Охирги марта унга қачон гулдаста совға қилганимни эслолмасдим. Эшикни очиб, «Бир умр ҳар тонг юзингдан бўса олишга тайёрман!»— деганимда ҳайрон қолса керак.
Эшикни тақиллатдим, ҳеч ким жавоб бермади. Итариб кўрсам, очиқ экан. Қизиқ, эшигимиз доим қулф турарди. Наргизани ётоқхонадан топдим. У қўлида бир қоғозни ушалаганча ухларди, ҳар ҳолда мен шундай деб ўйлаган эканман. У нафас олмасди. Мен Матлуба билан овора бўлган вақтда аёлим кўкрак бези саратони билан оғриган, лекин курашишга кучи етмаган экан...
Наргиза ўзини ўйламаган бўлса-да, умрининг сўнгида ўғлимнинг кўз ўнгида меҳрибон эр ва яхши ота бўлиб кўринишим учун менга имкон берган экан. Афсуски, мен бундай аёлнинг қадрига ета олмадим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22😢7💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jannatda yashamayapmiz...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

24-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Сумбула биз кетдик, сени ҳам ташлаб қўяйликми?

-Йўқ мен яёв кетмоқчиман.


Улардан узоқлашиб. Қалбим ҳудди бўшаб қолгандек. Нега йўлимдан чиқдинг Шердор, нега? Менда ҳам кўнгил борлигини унутиб қўйган эканман. Бу қадар қийинлигини ўйлаб ҳам кўрмагандим.

Уйга бир аҳволда келдим. Аслида мен унга муносиб эмасман. Аммо юрагим буни тушунмаса нима қилай? Роҳила опа бошини рўмол билан танғиб олганча бир нуқтага тикилиб ўтирарди.

-Опа сизга нима бўлди?

-Келдингми , кийимларингни алмаштириб чиқ гаплашамиз.

Нимадир бўлгани аниқ. Кийимимни дарров алиштирдиму, Роҳила опани олдига чиқдим.

-Опа нима бўлди?

-Дадангни қамаб қўйишибди?

Бу гап бошимга гурзи билан ургандек бўлди.

-Нималар деяпсиз? Бу... Бу бўлиши мумкинмас.

- Мумкин экан... Кўролмаслар дадангни ахийри панжара ортига тиқди. Компанияда катта камомад чиққан, дадангни имзоси билан олиб чиқилган моллар.


-Дадам оқланадилар а? Ахир... Айбдор эмасларку?

-Ўзингни қўлга ол. Укаларингга дадангни командирофкага кетган дедим. Яхшироқ адвокатни гаплашдим. Пул кетса кетсин, дадангни гарровга бўлсада, чиқаришга эришишимиз керак.

-Энди нима бўлади?

-Яхши бўлади, дадангни оқлашади.

Роҳила опа мендан кўра кўпроқ ўзига далда бераётгандек эди.

Туни билан мижжа қоқмадим, энди нима бўларкин деб. Ёлғиз суянчимиз дадам қамоқда бўлсалар... Ўйлаган ўйларимдан қўрқиб кетардим. Бизни ким ҳимоя қилади.

Эртасиям, индинам дадамга ҳеч ким ёрдам бера олмади. Роҳила опа ҳар куни ёрдам илинжида ҳали у ерга, ҳали бу ерга чопади. Бир ҳафтада озиб кетди. Дадам билан эса кўриштиришмасди.


-Судга ҳам анча бор экан.

Роҳила опа ўйчан гапирди.

-Нега, дарров бўлмасмикан?

-Ҳали ишни ўрганишаётган экан.

Пулни дадам учун сарфлай бошлагач, тўкин сочин дастурхон ҳам аста ўзгара борди. Энди ҳаммасини тежай бошлагандик. Мен ҳам ўқишга яёв бориб келардим.

-Сумбула ўқишга пул керак бўлса тортинма, сен буни ғамини емай қоя қол.

-Опа ҳаммаси жойида.

Сарварага конспектлар ёзиб, яна бир икки курсдошларимдан ҳам бу каби таклифлар туша бошлагач рад этмадим. Чунки ҳозир пул керак эди менга

-Сумбула даданг чиқдилами?

-Йўқ ҳали, кутяпмиз.

-Одамини топсинлар, соққасини берсалар судни олдинга суради. Бунақада ҳали бери юраверасизлар.

-Сара бизда унақа таниш йўқ.

-Мен сўраб кўраман.

Сарвара айтган одам ҳам ҳадеганда топилавермади. Топилгани эса катта пул сўради.

🌿🌿🌿🌿


Бугун ҳашаматли уйимиздан кетганимизгаям уч кун бўлди. Роҳила опа дадамни чиқариш учун уйни сотиб шу кичкина ҳовличани олдилар. Таъмирталаб бўлсаям ўқишимга яқин. Ҳарна тежалади. Академик таътил олишимга қарши бўлдилар. Суд бўлиши эришган бўлсаларда, дадамни беш йилсиз чиқара олмасликлари кундек равшан бўлиб қолди. Дадам билан кўришганимизда, аҳил бўлишимизни тайинладилар.

-Опа мен ишламоқчиман.

Роҳила опа бу гапни мендан кутмагандилар.

-Сумбула мен борманку, ишлашинг шарт эмас. Ўзим ишлайман. Бошланғич синфларга дарс бераман. Иш гаплашганман.

-Мен ҳам ишлашим керак. Бунақада қийналиб қоламиз.

-Майли бир излаб кўрчи, маъқулроғи чиқса ўйлашиб кўрамиз.

🌿🌿🌿


-Сара менга иш топишга ёрдам бер.


-Ишламоқчимисан? Мен аллақачон айтгандим сенга.

-Ҳа ишламасам бўлмайди.

-Маркетда ишлай оласанми?

-Фарқи йўқ.

-Ҳммм, тикув цехидачи?

-Ишлайвераман.

-Мен икковиниям гаплашай, қайсида жой бўлса ишлайсан.


Давоми бор...
👍35😢1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:
Бугун ишга кирганимгаям бир ой бўлди. Дадамни ишларини қайта судга оширдик. Билмадим энди қандай жавоб оламиз. Роҳила опа ишдан ташқари перашки, блинчик пишириб сотишни ҳам йўлга қўйди. Мен бу аёлдаги шижоатни ҳеч кимда кўрмагандим. Эри учун, оиласи учун ҳамма нарсага тайёр эди. Ҳаттоки мен кундошини қизи бўлсам ҳам ҳеч бир ўгайлигини сезмадим. Ҳар куни ўқишга боришимга албатта пул беришни унутмасди. Болаларига бермаслиги мумкин, аммо менга эмас.


«Дадангиз сизни менга омонат қилди, Аллоҳ таоло омонатга ҳиёнат қилмаганда, мен ким бўпманки».

Шу гап билан мавзуга якун ясарди. Мен Сарвара топиб берган дўконда ишлай бошладим. Озиқ овқат дўкони эди. Дарсдан чиқиб шу ерга шошардим. Каттагина бўлган бу дўконда мен фаррошлик қилиб, маҳсулотларни жойлаштириб, ўлчаб бериш вазифаларини бажарардим. Кассада эса дўкон эгаси ва унга ёрдам берувчи шогирди ўтирарди. Баъзан эса дўконга хўжайинни хотини келар, хижобли бу аёл ҳамма ерни синчковлик билан текширар, тозаликка эътибор берарди.


-Сумбула ишлар билан чарчаб қолмаяпсанми?

-Фақат бошлиқни хотини келганида чарчаяпман.

Унга кулиб гапирдим.

-Нега?

-У аёл ҳамма ерни текширади, жуда қаттиққўл.

-Вой йўғеэ.

-Ҳа шундай.

-Тўйизгаям кам вақт қолди а?

-Нимасини айтасан, озодликдан чекланаман. Ҳозир хоҳлаган жойимга бораман, дискотеками, барми. Ҳуллас Шерга айтяпман тўй ўтибоқ бошқа уйга кўчайлик деб.

-Нега?

-Мен севгилим билан алоҳида яшашни истайман.

-Оиласини ҳам оилангиздек қабул қилишингиз керак.

-Эеэ зарил кепти, менга Шерни ўзи бўлса бас. Қолгани ўлиб кетсаям ишим йўқ. Ҳа айтганча бугун Сардор клубга чақирган, борайлик, мазза қилиб келардик.

-Мен унақа жойларга бормайман.

-Қўйсангчи, эскича фикрлама. Хоҳласанг ойингдан ўзим сўрайман.

-Сара кечаси ойимга ёрдам бераман, мактаб учун перашки пиширяпмиз.

-Қойилеэе, бунча жонни койитиб нима зарил. Мана мен ўз кунимни ўзим кўраман, банкдан пул олиб Ақш долларига айлантириб фоизга беряпман. Ҳар ой қўлимда пул бўлади. Банкни фоизини ҳам ёпиб бўлдим. Мазааа.

-Мен бунақа ишларга тушунмайман.

-Биз оилавий шу иш билан шуғулланамиз. Дадамни айтмасаям бўлади. Шунақаям танишлари кўпкииии, фоизлардан олган улушлари сабаб маза қилиб яшаяптилар. Яшашни билиш керак.

-Балки, насибадан ортиғи бўлмайди.

-Шунақа юраверсанг бўлмайди. Тинмайсан, чарчаб қоласан. Эртага ўлиб нетиб қолсанг ким ачинади.

Сарвара ўзини жуда яхши кўрарди, бу гап сўзларидан очиқ ойдин кўриниб турибди.

-Бўпти кетдим, агар қизиқсанг қўнғироқ қиларсан.

Сарварани осон пул топиш ҳақидаги фикри мени қизиқтириб қўйгани рост. Барибир Роҳила опа билан суҳбатлашиб кўрмасам бўлмайди.

Давоми бор...
👍27
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

26-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Опа Сарани танийсизку...

-Ҳўш?

-Уни айтишича банкдан пул олиб фоизга бериб фойда олса бўларкан.

-Йўқ, буни ҳечам иложи йўқ.

-Нега опа?

-Бу судхўрлик, бу динимизда қораланган амаллардандир.


“Абдуллоҳ ибн Ҳанзала (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (алайҳиссалом): ЪКишининг билатуриб судхўрликдан бир динор емоғи, ўттиз олти зинодан (гуноҳда) оғирроқдирʼ, деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Судхўрликнинг ҳаромлиги ҳаммага бир хил, бой-камбағал ҳеч ким ажратилмаган, балки ҳар бир ҳолат, ҳар бир шахсга тааллуқлидир. Қанча-қанча бой-бадавлат кишилар, катта савдогарлар, судхўрлик сабабидан касодга учраганларига воқеълик далилдир. Ҳеч қурса, молининг ҳисоб-саноғи кўп бўлсада, баракаси бўлмайди. Пайғамбар (алайҳиссалом): ЪРибода (мол) кўпайса ҳам, оқибати камлик бўладиʼ, деганлар. Шунингдек, рибо фоизнинг баланд ёки паст бўлиши билан белгиланмайди. Унинг ози ҳам, кўпи ҳам ҳаромдир. Судхўр қиёмат куни шайтону жинлар урган кишидек қабридан алахсираб туради.
(Дарёуз)

Имкон қила олсанг Сарварани ҳам бу ишдан қайтар. Чунки бу ишни охири вой.

-У топган пулидан хурсанд.

-Агср сенга бирор нарса олиб берса ҳам емасликка ҳаракат қил.

-Хўп.

Мен Сарварани бу даражада тақиқланган гуноҳ ишни қилиши ҳаёлимга келмаганди.


🌿🌿🌿


-Ҳей қиз исмиз нима эди?

Дўконга кириб келган мовий либосли, рўмоли ҳам ўзига ярашган аёл мени чақирди.

-Сумбула.

-Менга мана бу рўйхат билан ҳарид қилишимга ёрдам беринг.


-Хўп


Биз аёл билан биргаликда саватга маҳсулотларни сола бошладик. Аёл негадир асабийлашарди.

-Ойи мен бормайман, ўзларингиз бораверинглар. Мен бошидан ҳам қарши эдим. Мени кутманг уйда зиёфатга керакли нарсаларни олиб , кечга ҳаммасини тахт қилиб ўтираман.
--

-Ойи яна шунақа дейсиз, укам ҳам тўнка бўлмаса суриштирмайдими? Оиласини билмайсизда уни. Мен сўзимда қоламан. Ҳа айтганча қудаларизга айтинг. Тўйдаям, ундан кейинам улардан битта нина олмаймиз. Уйгаям ҳеч нарса қилмасин, мебель, сеп керакмас умуман

---

-Бўпти шу гап эсиздан чиқмасин. Мени хариддан қўйяпсизлар.

Аёлни телни ўчириб яна рўйхатни кўздан кечира бошлади.


-Ҳалим ака. Манга қараворинг.

-Тинчликми синглим?

-Бу қизни уйга олиб кетсам бўладими, улгурмайман. Чаққонгина экан. Бугун ёрдам берсин.

-Ўзи нима деркин?

-Борасизми менга ёрдамга, йўқ деманг. Алоҳида рози қиламан. Бугунча имконсизман ёрдамчига. Иш вақтиз тугагунигача уйизга олиб бориб қўяман.

-Хўп... Майли.

-Унда тезлашинг, кечикмайлик. Айтганча исмим Шахло.

Мен кийиниш хонасига кириб кийиниб чиқдим. Шаҳло опа ўзи машина ҳайдаркан. Рулга ўтириб мени кутаётганди. Оппоққина нехиаси ўзига бирам ярашиб турибди. Аёл киши рулда бўлган машинага илк бор чиқишим эди.


-Исмизни Сумбула эди а?

-ҳа

-Сумбулахон бугун дадамни ошналари тўй билан қутлашга келишади. Уйдагилар эса келиннинг уйига маслаҳатга кетишган. Бир ўзимман, сиздан шу сабаб ёрдам сўрадим.

Биз шохона уйга кириб бордик. Шаҳло опа машинасини ташқарида қолдириб мен билан юкларни тушира бошлади. Демак бу уй хўжайиникки, Шаҳло опа эса хўжайинни қизи.

-Салат тайёрлай оласизми, мана буларни?

Шаҳло опа расмдаги салатларни кўрсатдилар

-Ҳа биламан.

-Унда ишга киришинг. Кеч қолмайлик...

Давоми бор.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН ЯҚИНЛАРИМ!

Кимлар ўтмас бу дунёдан,
Сен ҳам, мен ҳам омонатмиз.
Бугунгина соғ юрганлар,
Эрта битта камоматмиз.

Дунё аро тариқмизу,
Уммон аро хасмиз гўё.
Аллоҳимга минг бор шукр,
Яна бир тун саломатмиз...

Аллоҳ тунингизни хайрли
этсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг! 🌤

🌸Яна бир тонгни қарши олдик!🌸

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲

🤲 Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!

Душанба тонги муборак бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу Алайкум
ва  Роҳматуллоҳи
ва Барокатуҳ

الحمد لله رب العالمين والعاقبة للمتقين والصلاة والسلام على رسوله محمد و على آله و أصحابه أجمعين أما بعد, السلام عليكم و رحمة الله و بركاته.

БУГУН ДУШАНБА
22➖  ИЮЛЬ   2024 йил

Хижрий 16 ➖ МУХАРРАМ  1446 йил.


Аллоҳим, тонгимизни
ғамлардан холи қил!
Илм билан бизни беҳожат эт !
Ҳалимлик  билан безат !

Тақво билан мукаррам,
Офият ила➖ гўзал қил !
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил !


Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма. Аллоҳим хонадонмизга тинчлик➖ хотиржамлик ато эт.
Барча➖ барчамизга икки дунё саодатни насиб этсин. Дўстлармиз➖ яқинлармизни хамиша азизу мукаррам эт уларни Ўз панохинда асрагин.


Амийн !


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
КУНДОШГА ҲАСАД

«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз». (Бақара 216-оят)


Кунларнинг бирида Ҳарамда масжидда намоз ўқиётганимда узоқ намоз ўқиб, тинмай дуо қилиб йиғлаётган ёши катта аёлга кўзим тушди. Унинг бу ҳоли мени ажаблантирди. Журъат қилиб ёнига бордим ва ундан қандай дарди борлигини - у нима сабабдан бундай илтижо қилаётганини сўрадим.

У ҳеч нарса демади. Мен қайта - қайта сўрадим.
Ҳалиги аёл ахири жавоб берди:
- Эҳ болам, нимасини айтай? Мен бир гуноҳкор, нобоб аёлман. Катта гуноҳ қилганман. Турмушга чиққанимдан сўнг, анча йилгача тирноққа зор бўлдим. Айб менда экан. Эрим фарзандлик бўлишга қодир бўла туриб, мен сабаб зурриётсиз ўтишига мени виждоним йўл қўймади. Чунки у, жуда яхши, сабрли инсон эди. Айб мендалигини билса ҳам, ҳечам юзимга солмасди. Мен ўйлай - ўйлай бир қарорга келдим. Мендан ажрашмай туриб, фарзанд туғишга қодир аёлга уйланиши кераклиги ҳақидаги фикримни билдирдим. У кўнмади. Мен мажбурладим. Ҳатто муносиб сингил бўлиши учун ўзим шундай аёлни излашга тушдим. Топилди ҳам. Улар никоҳдан ўтишди. Лекин... энди мендаги олдинги шижоат қолмаган, қўзларимни парда қоплаган, қалбим ҳасаддан ўртанар эди. Бир жойда ўтира олмай, оёғи куйган товуқдек питирлай бошладим. Қани эди, ўша пайтда таҳорат олиб, намоз ўқисам эди - ю Роббимга яқинлашиб бу дунё ҳасратларидан қутилсам. Йўқ, у пайт бу нарсалар хаёлимга келмасди. Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг бахтларига чанг солгим, ораларини бузгим келарди. Мен ёниб кулга айланар, вақт ҳам ўтиб борар эди. Орадан бир йил ўтиб, у аёл ўғил фарзанд кўрди.

Энди эрим уларга яна яқин бўлди. Улардан ажралмай қолди. Бу иши табиий. Ахир шунча йил фарзанд ҳидини туйиш орзусида яшаганди. У улар билан қувонса ҳам, менинг ҳам қўлларимни қўйиб юбормаган, менга ҳам меҳрибон, мурувватли, бахтига шерик қилган эди.

Унинг қувониши мени баттар асабларимни бузар, мендан эмас, бошқадан фарзанд неъмати берилганига чидай олмай қолдим.

Шундай оғир синовлар билан кунлар ўтарди. Кунларнинг бирида эрим у хотини билан сафарга чиқадиган бўлиб қолди. Болани менда қолдиришди. Чунки, эримнинг мендан бошқа боласини топширишга ишончли инсони йўқ эди.

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига бердим.
Унинг жажжи қўлчалари ёниб оқиб туша бошлади. Дарров хушимни йиғиб уни докторга олиб бордим.

Мен қилган ишимдан афсуслансам ҳам, гудакнинг айби йўқлигини билсам ҳам, кундошимдан ўч олганимдан хурсанд эдим.

Лекин... бир машъум хабар эшитдим. Эрим ва унинг хотини чет элда автоҳалокатга учраб, уша заҳоти жон таслим қилишибди.

Даҳшатга тушдим.

Бола менга қолди. Қилган ёмонлигим, зарарим ўзимга қолди. Мен уни боқиб тарбияладим. У ўз онаси эмаслигимни билса ҳам, мени "онам" дейди. Жуда ҳурмат қилади. Лекин унинг қўлига доим қараганимда қилган жирканч ишим эсимга келади. Унга бу ҳақида айтолмайман.
Лекин...
Роббимга нима деб, жавоб бераман? Гуноҳим кечириладими? Мени виждон азоби, бир дақиқага бўлсин, тарк этмайди...

©Умму Абдуллоҳ таржимаси

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23😢5