🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТДАГИ ЖОН ҚЎШНИМ

Пайғамбарга аталган шеър

✍Абдураҳмон Мешаян
🎙Қамариддин Бекмуҳаммад.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Бизда маҳзун бўлишимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ... Қуръоннинг барча оятлари «Албатта, Аллоҳ биз билан бирга» эканини таъкидлайди. Шундай экан, хурсанд бўлинг...!


© Зокир Найк


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

СубҳанАллоҳ! Бу қушчанинг номи Суракав. Қиймати 25 000 АҚШ доллар. Бу қуш бир неча сонияларда рангини ўзгартира олиш хусусиятига эга. Айни шу тасвирни олиш учун 19 та тасвирга олувчилар 62 кун давомида пойлаб, олишга эришишган экан.

Аллоҳдан бошқа ким ҳам ҳаёт ёки жон бера олади? Дунёдаги барча кучлар тўпланиб, Аллоҳ яратган бирорта улкан жуссали ҳайвонни ярата олмаганларидек, битта чивинни ҳам ярата олмайдилар.

"У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир” (Рум сураси, 54).


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰3❤1
🌺🌺🌺🌺🌿🌺🌺🌺🌺
СУКУТ САҚЛАШ

Баъзи гапларга жавоб бермасдан, сукут сақлаб турган инсонлар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!
Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Энди эса энг буюк сукут сақлаш қолди. Бу ҳам бўлса, ўз нафсингиз ва услубингиз билан тараққий топишингиз учун сукут сақлашингиздир!

“Ҳикматлар чашмаси”дан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
СЕВИШИМНИ БИЛМАЙ КЕТГАН ЖУФТИ ХАЛОЛИМ

Ишхонамдан зўрға чиқдим, уйга боришни ҳеч ҳам истамасдим. Машинам автоуловлар тўхташ жойида турганига қарамай йўлнинг нариги бетидаги хиёбонга йўл олдим. Фавворалардан отилиб турган ўйноқи сув томчиларини кузатиб, кўнглим бироз таскин топгандек бўлди. Охирги пайтларда кўнглим тор бўлиб қолганини ўзим ҳам сезяпман, лекин нима қилай?.. Ҳаммаси мана шу қурмағур кўнгилни деб бўляпти-да! Бундай юришим билан иш битмаслигини тушунганим учун ҳам секин ортимга қайтдим. Уйга кириб борганимда хотиним дастурхон тузаб, мени кутиб ўтирган экан. Турмуш қурганимизга ўн етти йил тўлган бўлса ҳамки, Наргиза ҳанузгача ишдан қайтишимга худди бир маросимдек қарашини йўқотмаган. Лекин булар менга аллақачондан бери ёқмаслигини яширишга зўрға куч топаман...
Чиройли тузатилган дастурхон бошига келиб ўтирарканман, чой қуйиб узатишга чоғланаётган хотинимнинг қўлидан секингина ушладим. Имкон қадар босиқ овозда гапиришга ҳаракат қилиб, жиддий суҳбатлашмасак бўлмаслигини тушунтирдим. У индамайгина бошини хам қилди. Бу ҳолатидан виждоним баттар қийналаётганини қани эди тушунса! Лекин хаёлимни икки ойдан буён банд этган фикрни айтмасам бўлмасди, асабийлаша бошладим.
— Ажрашмасак бўлмайди!
— Нима учун? — унинг айтган гапи шу бўлди, холос. Мен жавоб беришдан қочиб, ўрнимдан турдим. Ўша куни иккимиздан бошқа садо чиқмади.
Ўтган йилларга назар солсам, Наргизанинг бирон ёмон иш қилгани ёки менга қарши бош кўтарганини эслолмайман. Ота-онамни, опа-укаларимни ҳурмат қилади. Бошқа келинларда битта қайнона бўлса, менинг хотиним икки қайнонали келин эди.
— Илёс менинг катта набирам, сенинг эса ҳали яна учта ўғлинг бор. Куёвим билан маслаҳатлашиб кўр, катта келининг менинг хизматимни қилса дегандим.
— Ая, меники-сеники деганингиз нимаси? Сиз катта буви бўлиб, уйимизнинг тўрида ўтирасиз. Сиз билан менинг хизматимни қилмаса қандоқ келин бўлди у?!
Момом барибир ўз айтганида қатъий туриб олди. Тўйимдан аввал ётиб қолганлари эса вазиятни улар томонга ҳал этди. Биз янги келин-куёв бувим билан бирга яшайдиган бўлдик. Наргиза оғринмай бувимнинг ҳам, онамнинг ҳам кўнглидан жой олишга ҳаракат қилар, иккита уйдаги бир жуфт қайноналаридан ортмай қоларди. Мен бечорага эса сурункали чарчоқда юрадиган хотин насиб этганди. Тўғри, у пазанда, қўли гул, ораста, бироқ... Эркак кишига буларнинг унчалик ҳам аҳамияти бўлмаслигини у ўз вақтида тушуниб етмади. Ҳамма нарсага бошини эгиб кетаверади. Баъзида атайин бегона аёллар билан телефонда гаплашардим, зора мени рашк қилса деб, у эса жим... Ишдан атайин кеч қайтардим, у яна жим. Ҳамма қилиқларимга сукут билан жавоб берарди. Бировга чурқ ҳам этмас, ота-онасиникига ҳам кетиб қолмасди. Аёлимнинг қалбини жунбушга келтиришга бўлган уринишларим, барча ҳаракатларим самарасизлигини англаганимдан сўнг мен ҳам бефарқ эрга айландим.
— Табриклаймиз! Ота бўлдингиз! Ўғил! — доянинг айтган бу сўзларидан еттинчи осмонга учдим. Ахир, қайси эркак ота бўлишни, айниқса, тўнғич фарзанди ўғил туғилишини истамайди дейсиз.
Бироқ шифокорларнинг икки кундан сўнг айтган гаплари мени бутунлай карахт аҳволга солиб қўйди:
— Рафиқангизнинг ҳомиладорлик даври оғир ўтган, туғруқдан сўнг кўп қон йўқотди. Афсуски, бачадонни олиб ташлашга мажбурмиз. Амалиётни бажармасак, аёлингизнинг аҳволи ўнгланмай қолиши мумкин, розимисиз?
Ҳаёт-мамот масаласини ота-онам ҳал этишди. «Наргиза тирик қолса, бас! Асосийси, бағрингизда битта бўлса ҳам фарзандингиз бор. Энди икковини ҳам асраб-авайлайсан!» Ўшанда бу мен учун катта вазифа эканини англамабман.
Идорамизга тўрт йил аввал ишга кирган Матлуба билан тил топишишга унчалик ҳам қийналмадим. Мен хушомадларни ўз ўрнига қўядиган эркак бўлсам, у муносиб жавоб қайтаришни, нозу карашма қилишни биладиган аёл эди. Оиласидан бефарзандлиги сабаб ажрашган, ўзини бутунлай ишга бағишлашганди. Юрагим Матлубага тегишли бўлиб қолди. Тўғриси хотинимга қиё боқишни ҳам истамаслигимни тушунардим. Оилам шунчаки мажбурият сифатида қарай бошлаганимдан ўзимнинг ҳам виждоним баъзида қийналарди. Хотинимга эса фақат раҳмим келарди.........
👍27😢5❤1
​​Эртаси куни ишдан имкон қадар кеч қайтдим Наргиза дастурхон безатиб қўйиб, ўғлимиз билан бирга ўтирган экан. Иккови билан ҳам ҳол-аҳвол сўрашгандек бўлиб, кечки овқатни емай ётоқхонага кириб кетдим. Жуда чарчагандим, бугун Матлуба билан вақтимиз чоғ ўтгании ўйлаб, уйқуга ётдим.
Тонгда кўзимни очишим билан хотиним ёнимда менга тикилиб ўтирганини кўрдим. Ўша вақтда у ажрашиш учун ўз шартлари борлигини айтди. Мендан ҳеч нарса истамаслигини, фақатгина ажрашишимизни бир ой ортга суришимизни сўради. Бунинг сабабини ҳам оддийгина қилиб тушунтирди: якка-ю ягона ўғлимиз бу йил мактабни битиради, коллежга ўқишга кириши керак. Битирув имтиҳонларига ўн кун қолган бўлса, кириш имтиҳонларига ҳам унча кўп вақт қолмаган. Фарзандимиз бизнинг ажрашув можароларимизга аралашмаслиги ва фикри бўлинмаслигини истайди. Мана шу бир ой давомида имкон қадар яхши яшашга ҳаракат қилишимиз кераклиги, ҳар куни ишга кетишим ва уйга қайтишимда ўғлимизнинг кўз ўнгида юзидан бўса олишим каби шартларни қўйди. Унинг қарорига ҳеч жаҳлим чиқмади, балки ажримнинг бир ойга ортга сурилиши менга ҳам қулай эди. Фақатгина сўнгги шартини эшитиб, Наргизанинг эс-ҳуши жойидамикан, деб ўйлаб қолдим. Нима бўлганида ҳам, асосийси, ажрашишга рози бўлганига шукур қилдим.
«Нега ажрашяпсанлар?» — деб айтадиганлар кўп бўлиши мумкин, лекин «Мен учун оилангдан ажрама!» деган гаплар кор қилмаслигини ҳамма ҳам яхши тушунади. Бу томондан кўнглим хотиржам. Яшаётган уйимизни ҳам ўғлимнинг номига хатлаб кетаман. Инсофсиз ота деган ном олишни истамайман. Бир йил аввал Матлубанинг номига икки хонали уй сотиб олгандим, ҳозирча ўшанда яшаб турамиз, кейинчалик эса бир гап бўлар...
Наргиза билан анчадан буён яқин эмасдик, шунинг учун бўлса керак, белгиланган ойнинг биринчи кунида унинг юзидан бўса олиш менга анчагина эриш туюларди. Ўғлимиз хандон отиб кулиб юборди. Бундан қандай аҳволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Бора-бора унинг кўзлари бу ишимизга ўргандими, билмадим, «Дада, ойимдан бўса олишни унутдингиз!» дейдиган бўлди. Бир ойнинг икки ҳафтаси ҳам ортда қолди, яқинда мен озод қушга айланаман, аммо ўтган вақт ичида оилавий ҳаётимиз нақадар сокинлигига амин бўлдим. Оиламдан ортиб, касбимда кўпгина ютуқларга эришишимга шу сокинлик, хотиржамлик сабаб эмасмикан, деган ўй пайдо бўлди.
Сўнгги кунда Наргизанинг юзидан бўса олар эканман, қимирлашга ҳам мажолим йўқлигини сездим. Ўғлимиз биз билан хайрлашиб, кўчага чиқиб кетди. Мен эса ҳамон рафиқамнинг қаршисида турардим, ҳаётимизга шунчаки яқинлик етишмаганига афсус чекардим. Унинг ҳам кўзлари мунгли, худди юрагидаги дардини айтгиси келаётгандек эди. Индамай ишга жўнадим. Аниқроғи, идорага ҳам бормадим, хиёбонда сайр қилгим келди. Қанча вақт юрганимни билмайман, охири идорага қараб чопа бошладим. Ҳовлиқиб Матлубанинг хонаси томон юрдим, у ҳам мени кутгандек эшик остонасида турарди.
— Биз ортиқ бирга бўлолмаймиз! Хотиним билан ажрашишни истамайман! — юзимга тарсаки тушса ҳам чидадим, назаримда, Матлуба уйқудан энди уйғонгандек аҳволда эди.
Уйга шошардим, Наргиза учун йўл-йўлакай гулдаста олдим. Охирги марта унга қачон гулдаста совға қилганимни эслолмасдим. Эшикни очиб, «Бир умр ҳар тонг юзингдан бўса олишга тайёрман!»— деганимда ҳайрон қолса керак.
Эшикни тақиллатдим, ҳеч ким жавоб бермади. Итариб кўрсам, очиқ экан. Қизиқ, эшигимиз доим қулф турарди. Наргизани ётоқхонадан топдим. У қўлида бир қоғозни ушалаганча ухларди, ҳар ҳолда мен шундай деб ўйлаган эканман. У нафас олмасди. Мен Матлуба билан овора бўлган вақтда аёлим кўкрак бези саратони билан оғриган, лекин курашишга кучи етмаган экан...
Наргиза ўзини ўйламаган бўлса-да, умрининг сўнгида ўғлимнинг кўз ўнгида меҳрибон эр ва яхши ота бўлиб кўринишим учун менга имкон берган экан. Афсуски, мен бундай аёлнинг қадрига ета олмадим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22😢7💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jannatda yashamayapmiz...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

24-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Сумбула биз кетдик, сени ҳам ташлаб қўяйликми?

-Йўқ мен яёв кетмоқчиман.


Улардан узоқлашиб. Қалбим ҳудди бўшаб қолгандек. Нега йўлимдан чиқдинг Шердор, нега? Менда ҳам кўнгил борлигини унутиб қўйган эканман. Бу қадар қийинлигини ўйлаб ҳам кўрмагандим.

Уйга бир аҳволда келдим. Аслида мен унга муносиб эмасман. Аммо юрагим буни тушунмаса нима қилай? Роҳила опа бошини рўмол билан танғиб олганча бир нуқтага тикилиб ўтирарди.

-Опа сизга нима бўлди?

-Келдингми , кийимларингни алмаштириб чиқ гаплашамиз.

Нимадир бўлгани аниқ. Кийимимни дарров алиштирдиму, Роҳила опани олдига чиқдим.

-Опа нима бўлди?

-Дадангни қамаб қўйишибди?

Бу гап бошимга гурзи билан ургандек бўлди.

-Нималар деяпсиз? Бу... Бу бўлиши мумкинмас.

- Мумкин экан... Кўролмаслар дадангни ахийри панжара ортига тиқди. Компанияда катта камомад чиққан, дадангни имзоси билан олиб чиқилган моллар.


-Дадам оқланадилар а? Ахир... Айбдор эмасларку?

-Ўзингни қўлга ол. Укаларингга дадангни командирофкага кетган дедим. Яхшироқ адвокатни гаплашдим. Пул кетса кетсин, дадангни гарровга бўлсада, чиқаришга эришишимиз керак.

-Энди нима бўлади?

-Яхши бўлади, дадангни оқлашади.

Роҳила опа мендан кўра кўпроқ ўзига далда бераётгандек эди.

Туни билан мижжа қоқмадим, энди нима бўларкин деб. Ёлғиз суянчимиз дадам қамоқда бўлсалар... Ўйлаган ўйларимдан қўрқиб кетардим. Бизни ким ҳимоя қилади.

Эртасиям, индинам дадамга ҳеч ким ёрдам бера олмади. Роҳила опа ҳар куни ёрдам илинжида ҳали у ерга, ҳали бу ерга чопади. Бир ҳафтада озиб кетди. Дадам билан эса кўриштиришмасди.


-Судга ҳам анча бор экан.

Роҳила опа ўйчан гапирди.

-Нега, дарров бўлмасмикан?

-Ҳали ишни ўрганишаётган экан.

Пулни дадам учун сарфлай бошлагач, тўкин сочин дастурхон ҳам аста ўзгара борди. Энди ҳаммасини тежай бошлагандик. Мен ҳам ўқишга яёв бориб келардим.

-Сумбула ўқишга пул керак бўлса тортинма, сен буни ғамини емай қоя қол.

-Опа ҳаммаси жойида.

Сарварага конспектлар ёзиб, яна бир икки курсдошларимдан ҳам бу каби таклифлар туша бошлагач рад этмадим. Чунки ҳозир пул керак эди менга

-Сумбула даданг чиқдилами?

-Йўқ ҳали, кутяпмиз.

-Одамини топсинлар, соққасини берсалар судни олдинга суради. Бунақада ҳали бери юраверасизлар.

-Сара бизда унақа таниш йўқ.

-Мен сўраб кўраман.

Сарвара айтган одам ҳам ҳадеганда топилавермади. Топилгани эса катта пул сўради.

🌿🌿🌿🌿


Бугун ҳашаматли уйимиздан кетганимизгаям уч кун бўлди. Роҳила опа дадамни чиқариш учун уйни сотиб шу кичкина ҳовличани олдилар. Таъмирталаб бўлсаям ўқишимга яқин. Ҳарна тежалади. Академик таътил олишимга қарши бўлдилар. Суд бўлиши эришган бўлсаларда, дадамни беш йилсиз чиқара олмасликлари кундек равшан бўлиб қолди. Дадам билан кўришганимизда, аҳил бўлишимизни тайинладилар.

-Опа мен ишламоқчиман.

Роҳила опа бу гапни мендан кутмагандилар.

-Сумбула мен борманку, ишлашинг шарт эмас. Ўзим ишлайман. Бошланғич синфларга дарс бераман. Иш гаплашганман.

-Мен ҳам ишлашим керак. Бунақада қийналиб қоламиз.

-Майли бир излаб кўрчи, маъқулроғи чиқса ўйлашиб кўрамиз.

🌿🌿🌿


-Сара менга иш топишга ёрдам бер.


-Ишламоқчимисан? Мен аллақачон айтгандим сенга.

-Ҳа ишламасам бўлмайди.

-Маркетда ишлай оласанми?

-Фарқи йўқ.

-Ҳммм, тикув цехидачи?

-Ишлайвераман.

-Мен икковиниям гаплашай, қайсида жой бўлса ишлайсан.


Давоми бор...
👍35😢1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:
Бугун ишга кирганимгаям бир ой бўлди. Дадамни ишларини қайта судга оширдик. Билмадим энди қандай жавоб оламиз. Роҳила опа ишдан ташқари перашки, блинчик пишириб сотишни ҳам йўлга қўйди. Мен бу аёлдаги шижоатни ҳеч кимда кўрмагандим. Эри учун, оиласи учун ҳамма нарсага тайёр эди. Ҳаттоки мен кундошини қизи бўлсам ҳам ҳеч бир ўгайлигини сезмадим. Ҳар куни ўқишга боришимга албатта пул беришни унутмасди. Болаларига бермаслиги мумкин, аммо менга эмас.


«Дадангиз сизни менга омонат қилди, Аллоҳ таоло омонатга ҳиёнат қилмаганда, мен ким бўпманки».

Шу гап билан мавзуга якун ясарди. Мен Сарвара топиб берган дўконда ишлай бошладим. Озиқ овқат дўкони эди. Дарсдан чиқиб шу ерга шошардим. Каттагина бўлган бу дўконда мен фаррошлик қилиб, маҳсулотларни жойлаштириб, ўлчаб бериш вазифаларини бажарардим. Кассада эса дўкон эгаси ва унга ёрдам берувчи шогирди ўтирарди. Баъзан эса дўконга хўжайинни хотини келар, хижобли бу аёл ҳамма ерни синчковлик билан текширар, тозаликка эътибор берарди.


-Сумбула ишлар билан чарчаб қолмаяпсанми?

-Фақат бошлиқни хотини келганида чарчаяпман.

Унга кулиб гапирдим.

-Нега?

-У аёл ҳамма ерни текширади, жуда қаттиққўл.

-Вой йўғеэ.

-Ҳа шундай.

-Тўйизгаям кам вақт қолди а?

-Нимасини айтасан, озодликдан чекланаман. Ҳозир хоҳлаган жойимга бораман, дискотеками, барми. Ҳуллас Шерга айтяпман тўй ўтибоқ бошқа уйга кўчайлик деб.

-Нега?

-Мен севгилим билан алоҳида яшашни истайман.

-Оиласини ҳам оилангиздек қабул қилишингиз керак.

-Эеэ зарил кепти, менга Шерни ўзи бўлса бас. Қолгани ўлиб кетсаям ишим йўқ. Ҳа айтганча бугун Сардор клубга чақирган, борайлик, мазза қилиб келардик.

-Мен унақа жойларга бормайман.

-Қўйсангчи, эскича фикрлама. Хоҳласанг ойингдан ўзим сўрайман.

-Сара кечаси ойимга ёрдам бераман, мактаб учун перашки пиширяпмиз.

-Қойилеэе, бунча жонни койитиб нима зарил. Мана мен ўз кунимни ўзим кўраман, банкдан пул олиб Ақш долларига айлантириб фоизга беряпман. Ҳар ой қўлимда пул бўлади. Банкни фоизини ҳам ёпиб бўлдим. Мазааа.

-Мен бунақа ишларга тушунмайман.

-Биз оилавий шу иш билан шуғулланамиз. Дадамни айтмасаям бўлади. Шунақаям танишлари кўпкииии, фоизлардан олган улушлари сабаб маза қилиб яшаяптилар. Яшашни билиш керак.

-Балки, насибадан ортиғи бўлмайди.

-Шунақа юраверсанг бўлмайди. Тинмайсан, чарчаб қоласан. Эртага ўлиб нетиб қолсанг ким ачинади.

Сарвара ўзини жуда яхши кўрарди, бу гап сўзларидан очиқ ойдин кўриниб турибди.

-Бўпти кетдим, агар қизиқсанг қўнғироқ қиларсан.

Сарварани осон пул топиш ҳақидаги фикри мени қизиқтириб қўйгани рост. Барибир Роҳила опа билан суҳбатлашиб кўрмасам бўлмайди.

Давоми бор...
👍27
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

26-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Опа Сарани танийсизку...

-Ҳўш?

-Уни айтишича банкдан пул олиб фоизга бериб фойда олса бўларкан.

-Йўқ, буни ҳечам иложи йўқ.

-Нега опа?

-Бу судхўрлик, бу динимизда қораланган амаллардандир.


“Абдуллоҳ ибн Ҳанзала (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (алайҳиссалом): ЪКишининг билатуриб судхўрликдан бир динор емоғи, ўттиз олти зинодан (гуноҳда) оғирроқдирʼ, деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Судхўрликнинг ҳаромлиги ҳаммага бир хил, бой-камбағал ҳеч ким ажратилмаган, балки ҳар бир ҳолат, ҳар бир шахсга тааллуқлидир. Қанча-қанча бой-бадавлат кишилар, катта савдогарлар, судхўрлик сабабидан касодга учраганларига воқеълик далилдир. Ҳеч қурса, молининг ҳисоб-саноғи кўп бўлсада, баракаси бўлмайди. Пайғамбар (алайҳиссалом): ЪРибода (мол) кўпайса ҳам, оқибати камлик бўладиʼ, деганлар. Шунингдек, рибо фоизнинг баланд ёки паст бўлиши билан белгиланмайди. Унинг ози ҳам, кўпи ҳам ҳаромдир. Судхўр қиёмат куни шайтону жинлар урган кишидек қабридан алахсираб туради.
(Дарёуз)

Имкон қила олсанг Сарварани ҳам бу ишдан қайтар. Чунки бу ишни охири вой.

-У топган пулидан хурсанд.

-Агср сенга бирор нарса олиб берса ҳам емасликка ҳаракат қил.

-Хўп.

Мен Сарварани бу даражада тақиқланган гуноҳ ишни қилиши ҳаёлимга келмаганди.


🌿🌿🌿


-Ҳей қиз исмиз нима эди?

Дўконга кириб келган мовий либосли, рўмоли ҳам ўзига ярашган аёл мени чақирди.

-Сумбула.

-Менга мана бу рўйхат билан ҳарид қилишимга ёрдам беринг.


-Хўп


Биз аёл билан биргаликда саватга маҳсулотларни сола бошладик. Аёл негадир асабийлашарди.

-Ойи мен бормайман, ўзларингиз бораверинглар. Мен бошидан ҳам қарши эдим. Мени кутманг уйда зиёфатга керакли нарсаларни олиб , кечга ҳаммасини тахт қилиб ўтираман.
--

-Ойи яна шунақа дейсиз, укам ҳам тўнка бўлмаса суриштирмайдими? Оиласини билмайсизда уни. Мен сўзимда қоламан. Ҳа айтганча қудаларизга айтинг. Тўйдаям, ундан кейинам улардан битта нина олмаймиз. Уйгаям ҳеч нарса қилмасин, мебель, сеп керакмас умуман

---

-Бўпти шу гап эсиздан чиқмасин. Мени хариддан қўйяпсизлар.

Аёлни телни ўчириб яна рўйхатни кўздан кечира бошлади.


-Ҳалим ака. Манга қараворинг.

-Тинчликми синглим?

-Бу қизни уйга олиб кетсам бўладими, улгурмайман. Чаққонгина экан. Бугун ёрдам берсин.

-Ўзи нима деркин?

-Борасизми менга ёрдамга, йўқ деманг. Алоҳида рози қиламан. Бугунча имконсизман ёрдамчига. Иш вақтиз тугагунигача уйизга олиб бориб қўяман.

-Хўп... Майли.

-Унда тезлашинг, кечикмайлик. Айтганча исмим Шахло.

Мен кийиниш хонасига кириб кийиниб чиқдим. Шаҳло опа ўзи машина ҳайдаркан. Рулга ўтириб мени кутаётганди. Оппоққина нехиаси ўзига бирам ярашиб турибди. Аёл киши рулда бўлган машинага илк бор чиқишим эди.


-Исмизни Сумбула эди а?

-ҳа

-Сумбулахон бугун дадамни ошналари тўй билан қутлашга келишади. Уйдагилар эса келиннинг уйига маслаҳатга кетишган. Бир ўзимман, сиздан шу сабаб ёрдам сўрадим.

Биз шохона уйга кириб бордик. Шаҳло опа машинасини ташқарида қолдириб мен билан юкларни тушира бошлади. Демак бу уй хўжайиникки, Шаҳло опа эса хўжайинни қизи.

-Салат тайёрлай оласизми, мана буларни?

Шаҳло опа расмдаги салатларни кўрсатдилар

-Ҳа биламан.

-Унда ишга киришинг. Кеч қолмайлик...

Давоми бор.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН ЯҚИНЛАРИМ!

Кимлар ўтмас бу дунёдан,
Сен ҳам, мен ҳам омонатмиз.
Бугунгина соғ юрганлар,
Эрта битта камоматмиз.

Дунё аро тариқмизу,
Уммон аро хасмиз гўё.
Аллоҳимга минг бор шукр,
Яна бир тун саломатмиз...

Аллоҳ тунингизни хайрли
этсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг! 🌤

🌸Яна бир тонгни қарши олдик!🌸

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲

🤲 Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!

Душанба тонги муборак бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу Алайкум
ва  Роҳматуллоҳи
ва Барокатуҳ

الحمد لله رب العالمين والعاقبة للمتقين والصلاة والسلام على رسوله محمد و على آله و أصحابه أجمعين أما بعد, السلام عليكم و رحمة الله و بركاته.

БУГУН ДУШАНБА
22➖  ИЮЛЬ   2024 йил

Хижрий 16 ➖ МУХАРРАМ  1446 йил.


Аллоҳим, тонгимизни
ғамлардан холи қил!
Илм билан бизни беҳожат эт !
Ҳалимлик  билан безат !

Тақво билан мукаррам,
Офият ила➖ гўзал қил !
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил !


Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма. Аллоҳим хонадонмизга тинчлик➖ хотиржамлик ато эт.
Барча➖ барчамизга икки дунё саодатни насиб этсин. Дўстлармиз➖ яқинлармизни хамиша азизу мукаррам эт уларни Ўз панохинда асрагин.


Амийн !


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
КУНДОШГА ҲАСАД

«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз». (Бақара 216-оят)


Кунларнинг бирида Ҳарамда масжидда намоз ўқиётганимда узоқ намоз ўқиб, тинмай дуо қилиб йиғлаётган ёши катта аёлга кўзим тушди. Унинг бу ҳоли мени ажаблантирди. Журъат қилиб ёнига бордим ва ундан қандай дарди борлигини - у нима сабабдан бундай илтижо қилаётганини сўрадим.

У ҳеч нарса демади. Мен қайта - қайта сўрадим.
Ҳалиги аёл ахири жавоб берди:
- Эҳ болам, нимасини айтай? Мен бир гуноҳкор, нобоб аёлман. Катта гуноҳ қилганман. Турмушга чиққанимдан сўнг, анча йилгача тирноққа зор бўлдим. Айб менда экан. Эрим фарзандлик бўлишга қодир бўла туриб, мен сабаб зурриётсиз ўтишига мени виждоним йўл қўймади. Чунки у, жуда яхши, сабрли инсон эди. Айб мендалигини билса ҳам, ҳечам юзимга солмасди. Мен ўйлай - ўйлай бир қарорга келдим. Мендан ажрашмай туриб, фарзанд туғишга қодир аёлга уйланиши кераклиги ҳақидаги фикримни билдирдим. У кўнмади. Мен мажбурладим. Ҳатто муносиб сингил бўлиши учун ўзим шундай аёлни излашга тушдим. Топилди ҳам. Улар никоҳдан ўтишди. Лекин... энди мендаги олдинги шижоат қолмаган, қўзларимни парда қоплаган, қалбим ҳасаддан ўртанар эди. Бир жойда ўтира олмай, оёғи куйган товуқдек питирлай бошладим. Қани эди, ўша пайтда таҳорат олиб, намоз ўқисам эди - ю Роббимга яқинлашиб бу дунё ҳасратларидан қутилсам. Йўқ, у пайт бу нарсалар хаёлимга келмасди. Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг бахтларига чанг солгим, ораларини бузгим келарди. Мен ёниб кулга айланар, вақт ҳам ўтиб борар эди. Орадан бир йил ўтиб, у аёл ўғил фарзанд кўрди.

Энди эрим уларга яна яқин бўлди. Улардан ажралмай қолди. Бу иши табиий. Ахир шунча йил фарзанд ҳидини туйиш орзусида яшаганди. У улар билан қувонса ҳам, менинг ҳам қўлларимни қўйиб юбормаган, менга ҳам меҳрибон, мурувватли, бахтига шерик қилган эди.

Унинг қувониши мени баттар асабларимни бузар, мендан эмас, бошқадан фарзанд неъмати берилганига чидай олмай қолдим.

Шундай оғир синовлар билан кунлар ўтарди. Кунларнинг бирида эрим у хотини билан сафарга чиқадиган бўлиб қолди. Болани менда қолдиришди. Чунки, эримнинг мендан бошқа боласини топширишга ишончли инсони йўқ эди.

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига бердим.
Унинг жажжи қўлчалари ёниб оқиб туша бошлади. Дарров хушимни йиғиб уни докторга олиб бордим.

Мен қилган ишимдан афсуслансам ҳам, гудакнинг айби йўқлигини билсам ҳам, кундошимдан ўч олганимдан хурсанд эдим.

Лекин... бир машъум хабар эшитдим. Эрим ва унинг хотини чет элда автоҳалокатга учраб, уша заҳоти жон таслим қилишибди.

Даҳшатга тушдим.

Бола менга қолди. Қилган ёмонлигим, зарарим ўзимга қолди. Мен уни боқиб тарбияладим. У ўз онаси эмаслигимни билса ҳам, мени "онам" дейди. Жуда ҳурмат қилади. Лекин унинг қўлига доим қараганимда қилган жирканч ишим эсимга келади. Унга бу ҳақида айтолмайман.
Лекин...
Роббимга нима деб, жавоб бераман? Гуноҳим кечириладими? Мени виждон азоби, бир дақиқага бўлсин, тарк этмайди...

©Умму Абдуллоҳ таржимаси

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23😢5
#умр_манзаралари

ДИЛОЗОР (ҳикоя)

Катта келин Сабоҳат тушганидан сўнг иккинчиси Олима орадан беш йил ўтиб шу хонадонга кириб келди.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Сабоҳат ва Олима тенгдош эдилар . Табиатан ичи қора Сабоҳатга бу яхшигина дастак бўлди. Ҳар икки гапнинг бирида қайниси суюб уйланган янги тушган овсини Олимани "қариқиз" дея ҳақоратларди . Ҳар икки гапнинг орасида институтининг талабаси бўлган овсинига "Бир кам дунё-да, ўргилай. Ҳар кимга ҳар нимадан берар экан. Биз даста - даста китоб қучоқламасак ҳам шугина ёшимизда учта фарзандни қучоқлаб ўтирибмиз, минг шукр" дея писанда қилишни унутмас эди.

Олима яхши оиланинг фарзанди эди. Овсинининг гаплари дилини қаттиқ ўйса хам янги хонадон аъзоларига сир бой бермас , билиб - билиб ишини қилар , билиб - билиб ўқишини ўқир эди.

Фарзанд билан давлатнинг эрта - кечи йўқ. Ўз вақти -соати билан Олима ҳам худди Сабоҳатга ўхшаб икки қиз ва бир ўғил кўрди.

Йиллар ўтди.

Сабоҳат ҳали ҳам дилозорлигини қўймади. Энди Олима билан тенгдош бўлса-да , барвақтгина куёвлар кўрганини оғиз кўпиртириб мақтана бошлади.
Аммо бу сафар Олиманинг дили оғримади. Ҳар доимгидек ўзи истаган , орзу қилган барча неъматларга эриштирган Аллоҳга шукр қилишни унутмади.

Аммо "Дилозордан - Худо безор" деганлари рост экан. Гарчи Олима Сабоҳатга ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмаган бўлса- да, катта келиннинг ҳар доим мақталиб келинган оиласига биттада кўз тегди.

Сабоҳатнинг икки ака-укага қўш келин қилиб узатилган қизлари уч ой ўтмай баравар қайтиб келишди. Гарчи Сабоҳат ҳар икки куёвни - қуриб кетгур, жувонмаргларнинг "наркомань" - гиёҳванд бўлиб чиққанини ер муштлаганча қарғаб таъкидлашдан чарчамаётган бўлса- да , махалла-кўй тили бир қарич , аммо ҳеч бир ишда йўқ онасига қараб қизларининг нега қайтиб келганини тахмин қилиб қўяқолишди.

Ҳаёт деганлари Аллоҳнинг иродаси билан барини ўз ўрнига қўйиб қўядиган меъзон экан.

Мен буни Олиманинг қизлари ўз фарзандларини етаклаб ота уйларига келаётганларида Сабоҳатнинг қизлари уларга ҳавас билан мунғайганча дардли тикилиб кутиб олишаётганини кўрганда англадим. Ва шунда Сабоҳатнинг қизларига ҳам чин дилдан бахт тиладим. Менимча улар онасининг йиллар давомида овсинига қилган дилозорлиги учун етарлича жавобни берган эдилар...

"Катта гапиргандан кўра катта нон тишла " - ўзбек халқ мақоли.

Бу мақол сўнгсўз ўрнида эди ...

#тамом

Муаллиф: Хазонрезги


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤1
ХАЙР ДЕМАНГ

Атроф гўзал ажиб бир тароват таратмоқда, йўлакларда шитираётган xазон барглар ошиқларга ўзгача бир рамантик кайфият улашаётгандек.
- Дилбар мен сени бутун борлиғим билан севаман. Мана кўрасан биз албатта баxтли бўламиз.
- Рашидака Мен xам сизни севаман. Сизсиз менга бу олам қоронғу.
- Дилбар агар мен бирор юмуш билан олисга кетсам. Мени кутасанми?
- Бу нима дегангингиз? Сизни бутун умр кутишга xам розиман. Бўлди энди кетайлик ойим xавотир оладилар.
- Майли xайр...
- Йўқ "xайр" деманг. Кўришгунча денг, шунда яна кўришишга умид уйғонади.
- Шу гапингни яxши кўраманда. Майли кўришгунча...
Севишганларнинг яна бир учрашуви поёнига етди. Яна қайта кўришиш илинжида xайрлашишди. Келгуси учрашув умидида таскин олдилар...
Мана яна дийдор онлари. Дилбар Рашидни интизорлик билан кутмоқда. Бугун негадир у кечикябди. У xар сафар вақтида келар эди-ку. Дилбар жолдираган нигоxлари билан йўлакдан кўзини узмай термулиб турарди. Юрагида xадик бор. "Наxотки келмаса, бундай куттирмасди-ку! Ана олисроқдан кўрингандай бўлди, xа ўша интизорлик билан кутайотгани Рашидака.
- Келдингизми? Роса куттирдингиз-ку. Нега кеч қолдингиз?- саволга тортди Дилбар.
- Кечир куттириб қўйдим. Дилбар менга бир нарсага ваъда бера олсанми?
- Сиз учун xар нарсага тайёрман Рашидака.
- Мен xизмат сафарига кетаябман. У ердан қачон келишим номалум. Балки икки йил, балки ундан кўп. Шунгача мени кута оласанми?
- Сизни бир умр кутишга xам розиман. Яна xaр сафаргидай xайрлашдилар...
Орадан уч йил ўтса xам Дилбар ўша қадрдон бўлиб қолган учрашув гўшасини зиёрат қилишдан чарчамасди. Шундай кунларнинг бирида оёғига тегиб кетган коптокдан xаёли бўлиниб кетди.
- Вой болакай мана ол коптогингни,- табассум билан узатди.
- Раxмат-, бола югуриб ойисини ёнига чопди.
- Узур кечирасиз ёмон тегмадими? Болада.
- Майли xижолат бўлманг.
- Келақолинглар.- таниш овоз негадир Дилбарни юраги гупурлаб уриб кетди.
Икки қароғи ёшга тўлди. Япроқдек титраган лаблари гўё-ки забонсиз эди.
Дилбар нигоҳларини овоз келган тарафга тортди. Кўксини чангалаганча у нотаниш йигит, йўқ у нотаниш эмас бу ўша Рашидака, ҳа ўша, томонга бир, бир қадам ташлай бошлади. Рашид қанча Дилбардан ўзини олиб қолмасин барибир ундан қоча олмади.
- Xa жуда xунук манзара нима дедингиз Рашидака?! -томоқ ютиниб кўзини кафтлари
билан беркитди.
Дилбар ортига ўгирилди. Рашид уни қўлидан ушлаб олди.
- Қандай баxона айтмоқчисиз?
- Тўxта Дилбар аxир бу мени синглим-ку. Келганимга икки кун бўлди. Синглимни тўйларидан кейин кетгандим, жияним котта бола бўлиб қолибди, шунга уларни айлантириб юргандим. Айтгандай сизларникига ойимни юборгандим. Менга турмушга чиқасанми?
(Абдусалом Орипов)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24🥰13❤3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ibrat

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8😢1
«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маззали сырок рецептини боллари куп "кизлага"😉 юбориб куямиза✈️

Рецепт⬇️
200 гр творог
80 гр молоко сгушенный
20 гр сариёг
1 дона плитка(эритганда жудаям куюк булса 1 чойкошик усимлик йоги кушилади)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

27-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Опа ҳам чаққонгина чиқиб қолдилар, каттагина залда эллик, олтмиш кишига етгулик столга нозу, неъматларни жойлай бошладик. Биз ёлғиз эмасдик, хонадонда яна икки хизматчи ва бир ошпаз ҳам бор эди.

-Дадамни қизиқ одатлари бор, бирданига дўстларини чақириб қоладилар, шундан кейин кўринг шошилишни. Кўникибам кетдик, лекин қаттиқ чарчоқ бошланади бир кун ўтиб. Сиз жуда кам гап экансиз.

-Табиатим шундай, киришимли эмасман. Олийгоҳдаям мени ёввойи дейишади.

-Сиз ўқийсизми?

Шаҳло опа мени ишлаётганим учун ўқимаса керак деб ўйлаганлар шекилли.

-Ҳа инглиз тили бўйича ўқийман.

-Бизни келин ҳам шу соҳада ўқиркан.

Опа юзини буриштириб қўйди.

-Қаёқданам йўлиқди ўша қизга, мен сира тушунолмайман. Дадам ҳам севибди олиб берамиз сўзи ерда қолмасин деб гапни шарт кесдилар. Мен бу никоҳга қаршиман. Яхшиликка бўлсин.

Биз деярли ҳамма нарсани тайёрлаб бўлай деганимизда Шаҳло опа торт келди деб қолдилар.

-Укам тортни олиб келди, ёрдам берворинг олиб киришга. Ташқарида машинада.

Мен хўп дея боя кирган эшигимизга юрдим. Шунда биласизми кимни кўрдим? Машинадан тортларни олаётган Шердор эди.

-Ассалому алайкум. Менга беринг олиб кираман.

У мени овозимдан дарҳол ортга ўгирилди.

-Иееэе сиз... Бу ерда?

-Ҳалиги... Ёрдамга келудим.

-Буёғи қизиқ бўлдию

-Берақолинг, опангиз кутиб қолдилар.

Шундан кейин Шердор менга каттакон тортни узатди. Ўзи ҳам худди шунақасини олиб ортимдан эргашди.

-Сизни уйда кўраман деб ўйлаб кўрмагандим.

-Мен ҳам бу уй сизники эканини билмагандим.

Биз ошхонага яқинлашай деганимизда атай қадамимни тезлатдим. У билан танишлигимизни ҳеч ким билмасин дердим

Столлар тайёр бўлгач меҳмонлар бирин кетин кела бошлади. Мен эса ўзимни бу ерда ортиқча сеза бошладим. Кетай десам ҳали иш вақтим тугамаган. Хўжайинни аёли, яъни Шахло опани оналари Фарида опа икковлари анча гаплашиб қолишди. Мени борлигим эсларига ҳам келмади.

-Ойи гапларимни айтдизми?

-Айтдим, лекин қуда бўлмиш орзу ҳавасим бор. Мен сеп йиғиб мебелни зўрини олганман деди.

-Ойииии

-Бўлди қил. Сенга нима фарқи бор.

-Дадамга айтаман сиз эплолмасангиз. Улар судхўрлар оиласи. Рибони ортидан келган буюмни уйизни тўрига қўясизми?

-Нималар деяпсан?

-Ҳақ гапни айтяпман. Сарварани отасини ким дейишади биласизми? «Камол доллар». Номга қаранг.

-Даданг билсалар нима бўлади?

-Бир кун биладиларку, нима қипти?

-Шердор бизни тоза кийдирдида, тўрт йилдан бери пана пасқамда юрган қизи шунақа оила қизи эканда ?

-Ҳа шундай.

Шаҳло опа менга қараб қўйгач қайта гапирмади.

Давоми бор...
👍31