#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
65-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Фарида опани нега келганлари қизиқ эди. Онам олдиларига қанд-қурс билан чой дамлаб қўйган эканлар. Мен ҳам секингина бориб ўтирдим.
-Қизим жуда озиб кетибсиз.
-Ишлайман деб ўзини олдириб қўйди. Бир соатдан кейин яна кетади ишга.
-Мени уйимда ишласангизчи?
-Фарида опа мен уйингизга қайта боролмайман.
-Нега?
Уларга Сарани кирдикорларини қандай айтай?
-Бошқа ишга кирдим. Кейин бўлиб ўтган воқеалар сабаб бора олмаслигимни биласиз.
-Унда айбингиз йўқлигини ҳам биламан.
-Яна нимадир бўлишини истамайман.
Биз у ёқ, бу ёқдан бироз гаплашиб ўтирдик. Кейин Фарида опа кетдилар. Ойим эса мени олдиларига олиб гап бошладилар.
-Бу аёл нега келганини биласанми?
-Йўқ.
-Совчи бўлиб келибди.
-Кимга?
-Сенгада, яна кимга бўларди.
-Бу гап қаердан чиқди?
-Бир дугонаси сени кўрган экан. Ўша қизни келин қиламан деб туриб олганмиш. Ўғли қариндошига уйланган экан афсус буйраги касал бўлганига бир умр фарзанд кўролмас экан. Ота онаси олиб кетибди. Қанча умри бўлса ҳам ёнимизда яшасин деб. Ўзи эса эри билан неча йилдан бери чет элда экан. Дипломатик соҳа вакиллари деди. Сени ўғилларига сўрашяпти. Ўғли ҳам шунақа ҳужжатбозлик ишларида ишларкан, департаментми, солиқми, ҳуллас нимадир, эслолмадим.
-Майли нима бўлсаям рад жавобини бердизми?
Умид билан онамга тикилдим.
-Нега рад жавобини берай? Сен ҳам чиройли турмуш қуришга лойиқсан.
-Аммо...
-Аммоси йўқ, бутун умр тоқ ўтмайсан. Қолаверса бизни ҳам... Бизни ҳам суянган тоғимиз бўлиши керакку. Энг муҳими эса сени қадрлайдиган инсон бўлса дейман
-Ойи мен рози эмасман. Ўқишим бор, сизларни эса тадҳлаб кетмайман бу аҳволда.
Шу билан суҳбатимиз якун бўлган бўларди. Аммо Фарида опа кейинги гал ўша дугоналари билан бизни кулбага ташриф буюрган. Ойимга аёл ҳам маъқул бўлган. Эндиги мавзу мени турнушга бериш бўлиб қолганди. Мен эса доим гапни бошқа ёққа бурардим.
-Улар дадангни озод бўлишига ёрдам қиламиз дейишди.
-Демак пора?
-Ишонмасангиз эртагаёқ суриштиринг, эрингизни иши қайта кўрувга берилган бўлади, деди.
-Қўлимиз калталигидан фойдаланишяпти.
-Ундай дема қизим, сендек қизни қўлдан чиқармай деб ҳаракатда улар
Мен эса жавоб беришдан қочардим. Аммо бу узоққа бормади, Шаҳло опани ҳаракатлари билан мен учрашувга чиқишга мажбур бўлдим. Тинмай телефонда гаплашувчи бу йигит менга унча ёқмади.
-Салом қизи.
-Салом.
Мен ҳам ўзидек жавоб бердим.
-Чакки эмас экансиз, онамни дидига гап йўқ, сиздақасини топиш қийин ҳозир.
-Тушунмадим.
-Нимасини тушунмайсиз, иширилган лаб, чизилган қош ва узууун киприклар эмас таббий экан ҳаммаси. Бу эса ҳозирда камёб.
Давоми бор...

👍33❤1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
66-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Нимасини тушунмайсиз, ишорилган лаб, чизилган қош ва узууун киприклар эмас таббий экан ҳаммаси. Бу эса ҳозирда камёб.
-Ҳўш нима қипти шунга?
Мен ҳам ўзига яраша жавоб қайтардим.
-Дадилсиз.
-Нима деб ўйловдингиз?
-Мен инсонларни бир қарашда яхши ажрата оламан. Саволим ёқмаса ҳам айтаман, нега турмушиз бузилган?
У қўлига суянган кўйи менга тикилиб турарди.
-Жавоб бергим йўқ.
Ўтмиш кўз олдимдан лип этиб ўтиб кетди. У менга бироз яқин келгандек ҳаракат қилдида, ўзини стул суянчиғига ташлади, кулиб юборди.
-Жуда қўрқиб кетдингиз, ҳаёлингизга нима келди?
-А?
-Б.
Жинними бу, гапини қаранг.
-Ғалатироқмисиз дейман?
-Йўқ ҳеч ҳам. Мен фақат ўта эркин инсонман. Ўзимдан аллақандай одобли кимса ясолмиман.
-Ҳм.
-Саволим жавобсиз қолди. Мен одатда жавоб олиб ўрганганман.
-Мени ўн олти ёшимда мажбуран узатишган, у одам мени ўлдириб қўяй деганида дадам қутқариб бу ерларга олиб келган. Тамом. Бошқа гапиришни истамайман, бу ҳақида.
-Тушунарли, демак зўравонлик қурбони бўлибсизда, ҳаммада танлаш ҳуқуқи бор, нега рад этмадингиз?
-Мен ўлимни танладим, ўлиб беришга ҳам қўйишмади. Умуман яна шу мавзу бўйича давом этяпмиз.
-Сиз у инсонни севганмисиз?
-Жуда эзма экансиз, бу савол нимага керак? Ҳаддингиздан ошиш эмасми бу?
-Мен бўлажак турмуш ўртоғимни тарихидан озмунча бўлса ҳам хабардор бўлмоқчиман.
-Мен сизга ҳали розилик бермадим.
-Сиз мен билан учрашувга чиқибоқ розилик бериб бўлдингиз.
-Тентак.
Жахлим чиқиб сумкамни олганча чиқиб кетдим. Анави тўнкани ортимдан кулиб қолгани баттар асабимни бузди. Уйга боргандаям ҳамон жахлим тарқамаганди.
-Нима бўлди?
-Ойи у менга умуман тўғри келмайди.
-Дадангни суди шу ҳафта ичида бўларкан.
Жойимда тўхтаб қолдим. Демак бари рост, улар мени розилигим эвазига дадамни оқланишларига ёрдам бермоқчи. Онам ҳам бежиз бу гапни айтмади. Ўйланиб қолдим. Мен учун ҳар нарсага тайёр аёлни, укаларимни қувончи учун наҳот мен ўзимни қурбон қилолмасам? Ахир мен ўлиб бўлган одам эдимку. Шу инсонлар мени яхши кўришди, уларга кераклигимни билдиришди.
-Мен розиман.
-Йўқ, сенга ёқмаган, ўзингни мажбурлама.
-Биз учун муҳими дадам... Қаранг Сабринани оёғидаги кийиб бўлмас аҳволда, уйимизни томи нураган. Рўзғорлик ҳаминқадар, сиз эса кундан кунга озиб кетяпсиз. Бу тахлит давом этиб бўлмайди.
Гапларимни айтиму, хонамга кирдим. Мен тўғри йўлдаман.
Давоми бор...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍41😢9❤2🔥2👏2
Forwarded from Asmo's blog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Chiroyli musiqa va favvora yigʻlatishi mumkin boʻlgan yagona inson man boʻlsam kerak) 💦
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️💐Мехрибонларим, кунингиз мароқли ўтсин.!
🌼Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!
🌺Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!!
🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!!
🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!
🌿 Х А Й Р Л И Т О Н Г
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
☘️💐Мехрибонларим, кунингиз мароқли ўтсин.!
🌼Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!
🌺Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!!
🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!!
🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!
🌿 Х А Й Р Л И Т О Н Г
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sen borsan kimga shikoyat qilay?
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6👍2🤗1
Фаросатли она (ФАХРИДДИН ШАМСИМАТОВ)
Jannatul Firdavs
Kelinlarga ham, onalarga ham ibrat boʻlsin ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
#ҲИСОБ (ҳикоя)
Айтишларича марҳумага ер ҳеч ўз бағридан жой бергиси келмаганмиш...
Гўрков тил тишлаб индамабди- ю , аммо воқеага гувоҳ бўлганлар "тўртта жойдан қабр қазидик , қаерга кетмон урсак ҳам ер қатидан тинмай аҳлат уюмлари қўпорилиб чиқаверди" деган гапни айтиб қўйишибди. Буни эшитганлар ўлик эгаларига билдирмай ёқаларини тишлаб пичир- пичир қилишарди : "Тавба , бу қабристон неча йиллик қабристон бўлса. Биров бориб атайдан аҳлат кўммагани рост. Бу не синоат бўлса экан?!"
Марҳумадан кейин жон таслим қилган икки инсонни ерга топшириб бўлишибди ҳамки , бугун ҳисобидан биринчи бўлиб кавланган қабр битмаганди.
Ва ниҳоят бу гап- сўзлар бориб , бориб марҳуманинг қўшнисини қулоғига етди. У марҳума қўйилиши керак бўлган қабрдан тинимсиз аҳлат уюмлари чиқиб келаётганини эшитиб ажабланмади, бироқ сесканиб кетгани рост.
"Аллоҳим ,- қўлини дуога очди учта боласи билан бева қолган ўша аёл,- қўшнимнинг менга қилган дилозорликларини чин дилимдан кечирдим , сен ҳам кечир. Мени деб хисоб бермасин. Унинг ҳисоб беришига сабабчи бўлиб қолиш юкини кўтариш мен учун жуда ҳам оғир , мушкул ҳолат . Аллоҳим ,- такрорлади у ,- мен кечирдим , сен ҳам кечир " .
Жувоннинг кўз ўнгидан қўшнисининг тонг қоронғусида дарвозаси тагига уйидан чиққан аҳлатларни тинимсиз уюм- уюм тўкиб - сочиб , супуриб кетган вақтлари ўтди.
"Бир неча бор гапириб фойда топмагандим , қайтага ўзим ёмонотлиқ бўлишимга бир баҳя қолганди,- уҳ тортганча ўйлади жувон ,- жилла қурса дуоим сабаб бўлиб гуноҳи енгиллашса"
Жувон кафтларини юзига суртди-ю, уйига қараб йўл олди .
Бу ёғи қўшничилик . Совуқ кунда марҳумани чин уйига топшириб қайтадиганларнинг ичига бир коса иссиқ кирсин.
У газ плита устида сирли челакда милтираб шира тортиб турган мошхўрдага гуруч солиш учун тараддуд кўра бошлади...
Муаллиф: Хазонрезги

👍23❤5😢2🔥1💔1
🏡 ЧИРОҒИ ЁНИҚ УЙ
Тиббиёт факултетини битириб, амалиётчи ҳаким ўлароқ вазифамни бажариш учун Элазиғнинг чекка ҳудудларидан биридаги тиббиёт масканига ишга отландим. Ёш эдим, оилали эмасдим. Мен борган ер кичик бир қишлоқ эди. Биринчи тун бир уйга меҳмон бўлдим. Поезд станцияси ёнгинасида жойлашган уй эди. Кечки овқатни едик, чойларимизни ичдик. Бироз суҳбатлашиб ҳам ўтирдик. Йўл чарчоғи мени ҳолдан тойдирган, бегона тупроқларнинг ётлиги босиб, суҳбатга майлим йўқ эди. Соат тун ярмига қараб юряпти, мени уйқу залвори эзиб боряпти. Уй эгасига ҳам бирор нима деёлмайман. Уйнинг каттаси Ҳожионага оҳиста шивирладим:
— Ҳожиона, сиз тарафларда соат неччида ухланади?
— Поездни кутяпмиз, болам, ҳозир тунгги поезд келади,- деди мезбон она.
— Бирор яқинингизни кутяпсизларми? Шу поездда келяптими?- дея қизиқиб сўрадим.
— Йўқ, болам, бирор яқинимиз келмайди. Лекин бу ерлар узоқ жойлар. Поезддан бу ерларни билмайдиган, илк бор келаётган одамлар тушиши мумкин. Туннинг ярмида бу ерда чироғи ёнган уй тополмаса адашиб қолиши мумкин. Қишлоғимизга бегона биров келса қийналмай чироғи ёниқ турган уй топсин деб кутиб ўтирамиз…
Умида АДИЗОВА таржимаси
🥀Биз бегонага ҳам яхшилик илинадиган инсонларнинг авлодимиз... Аллоҳ ўзлигимиздан айирмасин...
Муаллифга рахмат

👍20🥰4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИГАРЛАРИНГ ЯРАЙДИ...
Ёнгинангда «дўстман» деган ғанимлар,
Синишингни кутиб кунлар санайди,
Энг яқин дўст ёнингдаги одамлар,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Кўчадаги таниш-билиш , жўралар,
Бойлигингда қўлларингга қарайди.
Асл инсон йўқчиликда билинар,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Омад кулса ёнингдаги ёринг ҳам,
Сочларингни қўлларида тарайди.
Аразлайди сал қоқилсанг, ўшал дам,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Кўзингни оч, кераксиздир пушмонинг,
Еттиётлар қадр нима билмайди.
Бир қориндан кўп талашиб тушганинг,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Давринг келса, бирга давринг сурганлар,
Синганингда тез бегона айлайди.
Қадрингни чин қалби билан билганлар,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Шундай экан ўзга дея ғам ема,
Қадрини бил, кетса қайтиб келмайди.
Мумтозбегим «меҳрибоним йўқ» дема,
Бир корингга жигарларинг ярайди.
Мумтозбегим
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ёнгинангда «дўстман» деган ғанимлар,
Синишингни кутиб кунлар санайди,
Энг яқин дўст ёнингдаги одамлар,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Кўчадаги таниш-билиш , жўралар,
Бойлигингда қўлларингга қарайди.
Асл инсон йўқчиликда билинар,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Омад кулса ёнингдаги ёринг ҳам,
Сочларингни қўлларида тарайди.
Аразлайди сал қоқилсанг, ўшал дам,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Кўзингни оч, кераксиздир пушмонинг,
Еттиётлар қадр нима билмайди.
Бир қориндан кўп талашиб тушганинг,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Давринг келса, бирга давринг сурганлар,
Синганингда тез бегона айлайди.
Қадрингни чин қалби билан билганлар,
Бир корингга жигарларинг ярайди!
Шундай экан ўзга дея ғам ема,
Қадрини бил, кетса қайтиб келмайди.
Мумтозбегим «меҳрибоним йўқ» дема,
Бир корингга жигарларинг ярайди.
Мумтозбегим
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰3
🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР 66-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Нимасини тушунмайсиз, ишорилган лаб, чизилган қош ва узууун киприклар эмас таббий экан ҳаммаси. Бу эса ҳозирда камёб. -Ҳўш нима қипти шунга? Мен ҳам ўзига яраша жавоб қайтардим. -Дадилсиз. -Нима деб ўйловдингиз?…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
67-қисм
Мени бошқа йўлим ҳам йўқ, дадажонимни озодликка чиқиши учун ўзимни қурбон қилсам ҳам кам...
***
-Сумбула Сара ҳақида нимани биласиз?
-Нимани назарда тутяпсиз?
Шердорни дабдурустдан келиб айтган бу сўзларидан ажабландим.
-Илтимос қилардим очиқча гаплашайлик. Майлими бирор жойда ўтирсак?
-Хўп.
Ноилож унга эргашдим. Биз олийгоҳ яқинидаги ўриндиқлардан бирига ўтирдик. У узоқ сукутда қолди. Сўнгра сўзини бошлади.
-Инсон севиб қолса уни барча қусурларига кўз юмаркан, камчиликлари билан қабул қиларкан. Мен... Мен Сарварани шундай севдим. Уни дунёларга алишмай севдим. Лекин у... Мен бўла туриб бошқа саргузаштлар излаган экан, топган экан. Яқинларим эса буни била туриб менга индашмаган.
-Ахир...
-Сумбула гапимни охиригача эшитинг. Мен Сарварани кимлигини яхши биламан, аллақачон судга ариза топширдим ҳам.
Мен ҳайратда эдим. Наҳот Шердор ҳаммасини билса?
-Опам билан онам, Эркин қанча қаршилик қилди,афсус кўзим кўр бўлган экан. Биласизми мен ҳақиқатдан бу таҳлит хабар топаман деб ўйламагандим. Опамни телеграми ишламай қолди. Уни эса мен қайта ўрнатишимга тўғри келди. Шунда биласизми негадир қизиқиш устунлик қилиб сиз билан ёзишган хабарлар архивда сақланганини кўриб кирдим. У ерда эса...
Бари тушунарли, Шердор ҳалиги видеони кўрган, чунки уни яқинда Шаҳло опага юборганман.
-Мен...
-Сизда айб йўқ, биламан буни айтолмасдингиз, балки ишонмасдим ҳам.
-Сара қаерда?
-Билмайман, у ғойиб бўлган. Қўлимга тушса ўлдираман. Шунчалар аҳмоқ бўлмасам тўй кунидан олдинги томошасига лаққа тушардимми? У ўзи ўлдираман деб ҳаммани кўзида актрисалик қилган.
Шердор шу қадар тушкун аҳволда эдики, тасвирлаб беролмайман. Лекин нега менга айтяпти бу гапларни шунга ҳайронман.
-Эркин сизни ҳам унга ўхшаш деб ўйлаган. Мен сизни яхши қизлигингизни биламан. Сара сабаб ораларингиз бузилган буни ўз ҳолига келтирай дегандим. Ҳеч йўқ сизларни ҳаётингиз издан чиқмасин.
-Йўқ бу мумкинмас, мен турмушга чиқяпман.
-Қачон?
-Санаси маълум эмас, лекин розилигимни билдирдим. Сиз эса Сарага қасдига бахтизни топиш йўлини қилинг .
-Айтишга осон, менда ишонч қолди деб ўйлайсизми? Мен ҳамма аёл қизларни опам, онамдек бўлади, тарбияли деб ўйлабман. Афсуски нафси номусидан устун бўлганлар ҳам бор экан. Мен шунчалар кўзим кўр бўлгани учун ўзимдан хафаман.
-Сиз ҳам билмагансизку.
-Бу энг катта хатойим, илтимос Эркинни кечиринг, у ёнингизга келолмай юрибди.
-Майли шуниси маъқул. Мен ҳеч нарсага ўзгартириш киритиш истагкм йўқ.
-Кейин афсус чекмасангиз бас.
Шердор ўрнидан туриб кетди, уни ортидан қарар эканман бир мунча қадди букилиб қолганини сезиш қийин эмасди. Киртайган кўзлари ҳам буни яққол мисоли эди. У ҳозир ҳаётда буткул умиди сўнган инсон эди. Бу кунларни эса енгиб ўтишга фақатгина вақт даво эди.
***
Бугун бургерхонага ҳалиги кунги йигит ташриф буюрибди. Мен навбатим бўлса ҳам бормай туравердим.

👍34❤1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
68-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Сени сўраяпти.
-Нима деди?
-Сумбулани чақиринг деди.
Ноилож унинг олдига чиқдим, қизиғи уни исмини билмасдим.
-Ассалому алайкум .
-Ваалайкум салом . Шу ерда ишлар экансизда?
-Ҳа шу ерда. Нима буюрасиз?
-Сизни.
-Майнавозчиликни йиғиштиринг. Бу ер тамаддихона.
-Лавашни ёқтирмайман, фасфоодлар мен учун эмас. Аммо колага йўқ демасдим.
-Хўп, ҳозир.
Унга кола олиб келдим. Столига қўйдим.
-Мен билан ўтиринг.
-Иш вақти биз мижоз билан ўтирмаймиз.
-Унда ишдан руҳсат олинг, ахир бир-биримизни билишимиз керакку.
-Менга фарқи йўқ. Кейинам билиб олармиз.
-Бунақаси кетмайди, бироз менга кўникмасангиз кейин қийналиб қоласиз. Бошлиғиздан ўзим сўрайман.
Менга баҳона тўқишимга имкон қолдирмади. Биз пиёдалар йўлаги бўйлаб секин кета бошладик. Баҳор ҳавоси этни бироз жунжиктиради.
-Совуқ қотдизми?
-Йўқ, бу ҳаво менга жуда ёқади.
-Қайси ранг ёқади?
-Қора.
-Бу ёмон, бу рангни яхши кўрманг, сиз яхшиси оқни севинг, поклик рамзи.
Унга тинимсиз бўлаётган қўнғироқ ғашимни келтираётганди.
-Балки жавоб берарсиз?
-Муҳим эмас.
-Унда овозсиз қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлармиди? Мен рости асабийлашаяпман.
-Очиқ айтганиздан мамнунман.
Телефонини олиб овозсиз режимга ўтказди.
-Ким деб сўрамайсизми?
-Йўқ, бу сизнинг шахсий ҳудудингиз, мен бунга даҳл қила олмайман.
-Нақадар ажойиб жавоб. Қойил. Мен ўйлаганданда фаросатли экансиз.
Биз юришда давом этдик. Ростини айтсам у билан ҳаётимни давом эттиришни кўра олмаяпман. Тасаввуримда умуман мужассам эмас.
-Онам сизни жуда ёқтириб қолганлар.
-Нега?
-Сиздаги истара уларни ўзига тортган бўлса керак. Лекин бу гўзаллик билан қандай бемалол юрибсиз? Йўқ саволни хато бердим. Нега бирорта йигитингиз йўқ?
-Рости аҳмоқона савол бўлди.
-Сездим ўзим ҳам. Қаранг бу гул сизга.
Ҳайратим яна ортди. Қаердан, қачон олди билмайман. Аммо уни қўлида қип-қизил атиргул турарди.
-Бу қандай...
-Буниси сир, олақолинг сизга.
Рости бунақа чиройли катта атиргулни ҳали кўрмагандим. Қандай қилиб қўл чўзганимни билмай қолдим.

👍33😭1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
69-қисм
-Чиройли экан.
-Аммо сизчалик эмас.
Мен дарҳол ҳушёр тортиб ўзимни ундан анча нари олдим.
-Роса қўрқоқсизда, сизни ермидим?
-Мақсадга ўтайлик, нима демоқчи эдингиз?
-Ҳеч нима, сизни кўргим келди.
У менга тикилиб турарди. Менга эса буни аҳамияти йўқ. Шердор муомаласи сабаб ҳурматимга лойиқ бўлганди. Уни бир неча кун ўйлаганим рост, лекин бу севги эмасди, Эркин эса қалбимда умид чироғини ёқмоқчи бўлдию, изсиз ғойиб бўлди. Бу ҳам улардан бири, ёки умуман бошқа инсон. Сўзамоллигидан уни кўпчилик билан гаплашса керак деган фикрга келдим.
-Фақат рост сўзлашайлик.
-Нега ишонмайсиз?
-Қайдам... Ишониш учун ишонч керак. Менда у йўқ. Сиз...
-Ботир. Исмим Ботир.
-Мен ишга қайтаман. Имконини қила олсангиз мени безовта қилманг.
Унга шундай дедиму, ортимга қараб юра бошладим. Ҳеч қанча вақт ўтмай телефонимга хабар келди.
«Мени шу пайтгача бирорта қиз рад этолмаган, аммо сиз биринчиси бўлдингиз»
-Бу тўғри қарор деб ҳисоблайман.
***
Шаҳло опага қўнғироқ қилганимда овозлари маҳзун эди.
-Сунбула яхшимисиз синглим?
-Яхшиман, сизга нима бўлди овозингиз ғалати?
-Шердорга куяманда синглим.
-Ҳаммаси изига тушади ҳали.
-Қайданам телефонимни унга бердим, ҳаммасидан хабар топибди. Энди Сарани излаб юрибди.
-Сара қаерда?
-Билмадим аммл уни мен қочирдим.
-Қққ.. қан.. қандай?
-Шердор топса ўлдиради, бола ундан эмаслигини билади дедим.
-Шу гапизга ишондими?
-Иложи қолмади бошқа, илоҳим укам топмасинда уни. Жуда хавотирдаман.
Шаҳло опани ҳам яхши тушунардим.
-Ҳуллас укам хароб бўляпти синглим. Уч кундан бери тинмай излайди.
-Сара узоққа кетмаган. Лекин бутун умр яширинмайдику?
-Унгача эса бироз пасаяр деган умиддаман.
***
Бугун дадамни судлари бўлиб ўтди. Ботир йўллаган адвокат дадамни айбсиз эканликларини исботлаб берди. «Оқланди» деган сўзни эшитишим билан йиғлаб юбордим. Роҳила опа ҳам Аллоҳга шукр дедилар. Тининмсиз йиғлардилар у киши ҳам.
«Табриклайман Сумбула, биз ваъдамизда турдик»
Телефонимга дарҳол Ботирдан хабар келиб улгурганди. Энди ҳаммаси тамом, мен Ботирга тегишдан бошқа йўл кўрмаяпман. Дадамни озод қилишгач бориб қучиб олдик.
-Кўрган кечирганиз шу бўлсин.
Қайтишимизда эса дадам йўлни бошқа ёққа бурилганига ҳайрон бўлдилар.
-Роҳила қаерга кетяпмиз?
-Уйга.
-Бу томонда эмасдику?
-Кейин айтиб бераман ҳаммасини.

❤28👍25👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРОКАТУҲ🌸
ЯКШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН 🕊
💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
🌷Кун давомида сизни яхши кайфият тарк этмасин.

👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☕ Бир финжон чой...
Хаёл қилинг: олдингизда бир финжон чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин аралаштирманг. Ичиб кўринг-чи, шакарнинг мазаси чиқдимикан? Албатта, йўқ. Унга бир оз боқиб туринг-да, сўнгра чойдан хўпланг. Қалай? Маза кирибдими? Менимча, йўқ.
Вақт ўтиб, чой совиб боряпти, бироқ сиз ҳали бирор хўплам ширин чой ичолганингиз йўқ. Бу туришда чой совуб, охири ҳеч ким ичгиси келмай ҳам қолади...
Ҳаёт ҳам шундай. У худди бир финжон чой кабидир. Аллоҳнинг сизга берган ақл-заковати эса шакар. Агар уни ишлатмас экансиз, шакарнинг мазасини била олмайсиз.
©Jaloliddinrumiyy🕊

👍7
ОНА ҲАҚИДА...
1 ёшга кирганингизда, у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.
2 ёшга қадам қўйганингизда, у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз.
3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз.
4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз.
5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли ва тоза кийимларни чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.
6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни ўқигингиз келмасди.
10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.
15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз.
25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.
35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса, «аралашманг, ўзим биламан» дедингиз.
40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди.
Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг… ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир…»

👍13😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eng oddiy soddda va bitta o’xshab chiqadigan bilinchik resepti😍😍
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аллоҳим эрим доимо ёнимда бўлсин мани ёнимда бўлмаса сани ёнингда бўлсин
РАШК чи аёлларга жўнатиб қўямиз
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
РАШК чи аёлларга жўнатиб қўямиз
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰2👏1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота онангизни эслангиз ҳар дам,
Тирик бўлса боринг қучоқланг алқанг.
Ўтган бўлса боринг бошингиз эгинг,
Мозори бошида тиловат айланг.
Уларнинг бағридан иссиқроқ жой йўқ
Уларнинг сўзидан ширинроқ сўз йўқ
Хеч ким эркалатмас сизни улардек
Уларнинг кўзидан нурафшон кўз йўқ
Ота-оналаримиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин!

😢2👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
﷽
إِنَّنِىٓ أَنَا ٱللَّهُ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّآ أَنَا۟ فَٱعْبُدْنِى وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ لِذِكْرِىٓ
Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт.
Quran 20:14

👍4🥰1