Ҳаракатда баракат...
Ҳар бир нарсага эришишда озми-кўпми меҳнат талаб қилинади. Инсон Худога таваккул ва дуо қилиб, ризқ талабида ҳаракат қилса, албатта, ноумид қайтмайди, меҳнатлари бесамар кетмайди, иншааллоҳ.
Биби Марям билан бўлган воқеа ҳақида фикр юритсак, бу ҳаққиқат кўз ўнгимизда янада равшанроқ намоён бўлади. Марям онамиз Исони (алайҳиссалом) дунёга келтирар эканлар, бир томондан қавмдошларининг иғво ва ғийбат қилишларидан қўрқиб, бошлари оққан томонга юрсалар, яна бир томондан тўлғоқ азобларидан қийналиб, ўта аянчли бир аҳволга тушган эдилар. Шу тариқа юриб-юриб, қуриган ёки мевасиз бир хурмо дарахтининг тагига келиб қоладилар. Ундан уёғига юролмайдилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил (алайҳиссалом) орқали Марямга бундай амр қилади: «Мана шу хурмо дарахти танасини силкитгин, у сенга янги хурмо доналарини ташлар!» (Марям, 25).
Муфассирлар сўзига кўра Марям онамиз шу тобда эндигина кўзлари ёриб, Исони (алайҳиссалом) дунёга келтирган ва ўта заиф ва бемажол ҳолда мазкур дарахт танасига суяниб ўтирган эдилар. Аллоҳ таоло у кишига каромат тарзида ҳалиги мевасиз хурмо шоҳларида сархил пишган меваларни пайдо қилади, шундоқ ёнларида эса зилол сувли ариқчани жилдиратиб оқизиб қўяди.
«Мана шу хурмо дарахти танасини силкитгин, у сенга янги хурмо доналарини ташлар!» деб буюради. Одатда дарахт танасини қимирлатиб, мева тушириш учун катта куч талаб қилинади. Шу боис, одамлар дарахтни пастидан эмас, тепа тарафидан, бирор нарса ёрдамида ёки шох тепасига чиқиб силкитишади. Лекин Марям онамизга нифос вақтидаги дармонсизлик ҳолатида токи олдига мева тушиб, улардан ейишлари учун дарахтни силкитиш талаб қилинди. Ҳолбуки, мевасиз дарахтда бир зумда шиғил меваларни пайдо қилиб, дарахт остидан бир онда булоқ чиқариб берган Зот ўша меваларни Марям онамизнинг шундоқ кафтларида пайдо қилишга ҳам қодир эди. Бироқ ундай қилмасдан дарахтни силкитишга буюради. Бунда нима ҳикмат бор? Бунда бирор натижага эришиш учун сабабларни ишга солиш, қандайдир меҳнат қилиш лозимлигига ишора бор. Инсон ҳеч бўлмаса, ниманидир «силкитиши» керак, қандайдир ҳаракат қилиши керак, ана шунда ҳаракатига баракот берилади, иншааллоҳ. Лекин «олма пиш, оғзимга туш» қабилида ётаверса, тайёр нарсадан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Мазкур қуръоний қиссада жуда катта ибрат ва сабоқ яширинган. Ҳаракат бир сабаб, берувчи эса Аллоҳ таолодир. Бу Аллоҳнинг фоний дунёдаги қонуни. Лекин инсон ҳеч қандай сабабни ишга солмай, ҳатто дуо ҳам қилмай, ҳаракатсиз ўтираверса, нима учун Аллоҳ айнан ўша дангаса ва эркатой бандаси учун табиий қонунларни бузиб, мўъжиза кўрсатиши керак? Аллоҳ бунга мажбур эмас. Ахир Марям онамизга ҳам каромат тарзида берилган мевалар шунчаки берилмади, эвазига дарахтни силкитиш, таъбир жоиз бўлса, бир оз меҳнат қилиш талаб қилинди.
✍️Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍17🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг оддий лекин бахтга тўла овқатланиш...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤11👍9🥰1
Меҳр— кўзда....
Хотини заҳаргина эди. Ҳар гапда чақиб олади. Бир этак боласини деб ажрашиб кетолмади. Аёли кекса ота-онасини ҳам аямас, кайфияти чоғ бўлса, яхши гапирар, бошқа пайт тилига келган сўзни қайтармас эди.
Опа-сингиллар ота-онаси ҳаётлигида келиб-кетиб юрди. Улар ҳам вафот этиб кетди. Аёли ўзгармади. Ундан қўрққан эркак қулоғининг тинчини ўйлаб жигарларидан хабар олмай қўйди.. Опа-сингиллари ҳам келмай кетди. Йиғинларда аёлининг қариндошлари бош бўлар, киши кўзига чақирилган жигарлари бир четда айбдордек жимгина ўтириб, секингина уйига қайтарди.
Ёши ўтган сари бир нарсани ўйлаб, қўрқиб кетадиган бўлди.
Эркак ўз яқинларини соғинмай қўйганди.
Аёлига гапнинг учини чиқариб, ўзига дард, оғриқ сотиб олди "Ўликми, тирикми деб хабар олмайдиган яқинлардан нима наф! Келмаса ундан нарига, шунга аза очиб ўтирибсизми?"
Шу гап ҳаммасига нуқта қўйди. "Тўғри-да, ўзлари мендан хабар олсин!"
Азиз суҳбатдош, халқимизда «Тоғ жойидан кўчибди, деса ишонгин, аммо одам ўзгарибди, дейилса, асло ишонма», деган нақл бор. Бу бекорга тўқилган эмас. Бунинг заиф ҳадис эканлигига ишоралар ҳам бор.
Орамизда шундай аёллар бор: бутун сулолани бирлаштириб юборган, яна шундай аёллар борки, жондек жигарларни етти ёт бегоналарга айлантирган.
Аллоҳ ҳаммамизга инсоф берсин, тўғри йўлдан алаштирмасин.
Ҳаётда ҳар кимнинг ўз ўрни бор!
Жигарларимизни соғиниб яшайлик. Кўришганда елкасига бош қўйиб, суҳбатига тўймай қайтайлик. Соғинч ўлмасин, соғинчимизни ўлдирмасинлар!
Феруза Салходжаева

👍9❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жигарларим асрагин тангрим
Бирлашайлик кўнгил боғлаб.
Меҳрингиздан олмайин тин.
Сиз келинг, мен борай йўқлаб.
Жигарчилик йўқолмасин.
Дийдорлашиб ҳар ора кун.
Дилга солмай араз тугун.
Иссиқ юзни қўйинг устун.
Жигарчилик йўқолмасин.
Сиз отамдан қолган ёдгор.
Қай бир сизда ўҳшашлик бор.
Шу қадрни қилманг бекор.
Жигарчилик йўқолмасин.
Яҳши ёмон кунда йўқлаб.
Кўнглингизни турай тўқлаб.
Сиз ҳам келинг турмай қараб.
Жигарчилик йўқолмасин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бирлашайлик кўнгил боғлаб.
Меҳрингиздан олмайин тин.
Сиз келинг, мен борай йўқлаб.
Жигарчилик йўқолмасин.
Дийдорлашиб ҳар ора кун.
Дилга солмай араз тугун.
Иссиқ юзни қўйинг устун.
Жигарчилик йўқолмасин.
Сиз отамдан қолган ёдгор.
Қай бир сизда ўҳшашлик бор.
Шу қадрни қилманг бекор.
Жигарчилик йўқолмасин.
Яҳши ёмон кунда йўқлаб.
Кўнглингизни турай тўқлаб.
Сиз ҳам келинг турмай қараб.
Жигарчилик йўқолмасин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🔥2😢2
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
96-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Бўляпманда ҳозирдан.
-Майли хайр, ойим кирдилар.
-Бўпти салом де.
Ботир гўшакни қўйгач ойим билан суҳбатни давом эттирдик.
-Қизим у оилага кўникиб кетдинг деб ўйлагандим.
Бор кучимни йиғиб жилмайдим. Аммо ичинда дунёлар қулаётганди.
-Нега ундай деяпсиз? Менда ҳаммаси яхши.
-Юзинг кулмаяпти. Аввал келганингдаги Сумбула қани?
Ойим жуда сезгир чиқиб қолдилар. Бирор нима деб чалғитишим керак.
-Бироз чарчаганман шекилли.
-Мени алдайман деб хомтама бўлма.
-Ойи...
-Ичингдаги дардни айтмасанг,сиқилиб адо бўласанку. Ёки мени бегона деб айтмаяпсанми?
Ойим шу гапни бекор айтдилар. Энди ундай эмаслигини исботлаш учун ҳам ойимга барчасини айтишимга тўғри келади.
-Ботир...
-Чаймалмай давом эт.
-Онасига ёққаним учун уйланган экан.
-Кейинчи?
-У кимлар биландир гаплашиб юради. Кеч келяпти. Хиёнат қилаяпти.
-Сен нима қилдинг кейин?
-Ҳеч нима.
-Баракалла. Яша.
Ойим асабийлашганча ўрниларидан туриб кетдилар.
-Сендан кутса бўлади буни. Ким нима деса кўноб яшаш керакки а? Қачон ўзинг учун яшайсан? Қачон ҳаммаси яхши бўлишига интиласан? Бунақада сени оёқ ости қилиб ташлашадику.
-Нима қил дейсиз унда .
Яна кўзимдан ёш томчилай бошлади.
-Кураш дейман. Кимлигингни исботла. Сенга рахми келмасин ҳеч кимни. Сен шундай бўлки, қўл етмас чўққи бўл.
-Мени биласизку...
-Биламан, агар эринг ҳозир устингга уйланаман деса ҳам сен оғзингни очиб ўтираверасан, рози бўласан. Сал ўзингга пишиқ бўл. Кимлар изингдан юришга зор. Сендаги бу чирой ақлдан оздиргулик. Лекин сен, ана шуни кўрмайсан. Ўзингга бўлган ишончинг сўниб кетган. Ҳозирам ўйлаяпсан мендан зўрдир топгани деб. Тўғрими.
Ойим ҳақиқатни гапирайптгандилар.
-Тўғри.
-Қачон ўзингга ишонсанг ҳаммаси яхши бўлади. Сен зор бўлма сенга зор бўлишсин. Уятни бир четга йиғиштириб қўйиш керак эрни олдида. Бўлмаса кунда кўчага чиқиб кетаверади.
-Мен.
-Жим эшит мени. Мен оиланг бузилиши тарафдори эмасман. Ўз қизи эмас ўша учун бу гапларни айтяпти дема. Сабринага ҳам ҳудди шундай дердим. Биринчи навбатда хонага эътиборли бўл. Эринг кирганда ёқимли ифор таралсин. Иккинчиси доим кулиб кутиб ол, ҳеч қачон ҳиёнатга шама қилма. Ўзингни буткул ўтгартир. Энди бунақа тўқ ранг керак эмас, ҳеч кимдан яшириниб юрмаяпсан. Ўўз рангига қайтар сочингни. Ҳар куни ҳар хил имдж яратиб эрингни эътиборини тортишинг керак. Иложи борича бепарводай тутгину, аммо сездириб қўйма. Қолганини ҳали яна гаплашамиз.
Ойим икки кунда қулоғимга яхшилаб қуйиб уйга жўнатдилар. Унcача эса сочимни рангини ўз ҳолига қайтардик.
Давоми бор...

👍32🥰4❤2🔥1😇1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
97-қисм

-Асл ранги чиройли, кўпчилик салонга бориб шу рангга келтиради. Сен эса танишмасин дея бўярдинг.
Гўзаллик салонидан сочимни ўз рангига бўятгач уйга қайтганимда онамни гаплари шу бўлди.
-Ўзимни ғалати сезяпман энди.
Кўзгуга боқиб ҳунимга янада ҳусн қўшган узун сочларимга термулдим.
-Кечга нима овқат ейишни истайсан?
-Ҳалиги... Ойи эсиздами сутга ҳамирни чопиб солардингизку, номи эсимда йўқ. Ўшандан пиширайлик.
-Сенга у ёқмасдику. Ўзингга бошқа овқат тайёрлаб олардинг
-Неча кундан бери ўша овқатдан егим келади.
-Майли сен хоҳлайсану, мен пиширмайманми?
Ойим чаққонгина ошхонага ўтиб кетдиларм ортиларидан бормоқчи эдим, ҳолсизлик ётишга мажбур қилди. Кўзим илинибди билмадим қанча ухладим. Уйғонганимда Ботирдан хабар келган экан.
«Бугун кечда олиб кетаман. Иккинчи ётишни ўйлама. Тунда ухлолмадим».
Ғалати, мени борлигим унга ҳам билинарканда. Дарров жавоб ёзишга тушдим.
«Яна бир кунгина ҳолос».
Жавоб куттирмай дарров келди.
«Ҳаёлингга келтирма».
Ўрнимдан туриб ташқарига чиққанимда аср вақти экан. Юз қўлимни ювиб ошхонага кирдим. Онам аср ўқишга кирган бўлсалар керак. Қозонда мен сўраган овқат , пастгина оловда қайнаб турарди. Қозонни қопқоғини олиб овқатни иштаҳа билан ҳидладим.
-Бирам маза.
Кеч кириб ҳаммамиз овқатланиб бўлгач, мен кетишимни айтдим.
-Куёвингиз олиб кетаман дедилар.
-Майли қизим тинч бўлсанг бўлди. Соғлиғингни кўрдим шуни ўзи етарли менга.
Дадам шу гапларни айтиб дуо қилдилар. Мен тунаган хонамга кириб кийимларимни йиғиб қўйдим. Худди билгандек Ботир акам қўнғироқ қилди.
-Тайёрмисан, боряпман.
-Ҳа кийимларни сумкага жойлаб тургандим.
-Беаҳ дақиқада дарвоза олдида бўламан.
-Хўп.
Айтган вақтида Ботир акам келиб мени олиб кетди. Уйдагилар билан хайрлашаётганда, ойим айтган гапларини эслатдилар. Машинада кетяпмиз.
-Келаси сафар ётишни ҳаёлингга келтирма
-Нега?
-Шунга
-Айтинг сабабини, бегона эмаску улар?
-Сенга ўрганиб қолибман.
Ичимда эса ўйлаяпман, бу гапи ҳам ёлғон бўлса керак деб. Чунки ролини қойилмақом тарзда ўйнадику.
-Нимани ўйлаб қолдинг?
-Ўзим... Овқат ёқмади шекилли, ошқозоним безовта.
-Эртага докторга кўрин.
-Хўп

👍29❤2🔥1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
98-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Уйга кирдик ойижон дарров эримни койий кетдилар
-Нега дарров олиб келдинг? Мен икки кунга рухсат бергандим.
-Ойи...
-Жим бўл, сенга жарима кейинги ҳафта яна узатаман.
Ботир акам менга қараб ўқрайиб қўйди. Бормайсан дегани эди бу .
Хонамга кирдим, рўмол остидан сочларимни озод қилдим. Янги олган қизил ётиш учун мўлжалланган кийимни кийдиму, ухлашга ётдим. Негадир уйқусевар бўляпман. Ҳадеб уйқу босади. Эрим ҳужжатли иши бормиди кабинетига кириб кетганди бу вақтда. Қанча ухладим, балки энди кўзим илингандир, сочимга теккан қўлдан чўчиб тушдим. Ботир акам бошқача қараб турарди.
-Қўрқдингми?
-Ҳа.
Жил, сўзсиз тикилиб турибди.
-Ҳа нима? Одам кўрмаганмисиз?
Индамади. Мен эса қайта бошимни ёстиққа ташладим. Эрим ҳам ёнимга секин бошини қўйди.
-Ўзгарибсан.
-Қандай ўзгариш?
-Сочингни рангги ярашибди. Аммо мендан сўрамадинг
-Асл ранги шу. Доим бўяб юрардим қўрқоқлигимдан.
Аста қўлларини сочим узра юрита бошлади.
-Жудаям гўзалсан ...
***
Мен севиб қолганимни тан оламан Шунда яраша мехр кутаман. Аммо кўпинча хафсалам пир бўлади. Бугун ҳам беҳосдан телефондаги суҳбатини эшитиб қолдим.
-Умиии бўлди айтдимку борамаан. Гапни кўпайтирма.
-
-Ўтган галги жойни банд қил, алоҳида кабинани. Ўн еттиларда ўша ерда бўламан.
-
-Мен ҳам.
Уларни суҳбати тугаши билан аста бошқа хонага ўтдим. Мени сезиб қолмасин дедим. Оёқ қўлим қалтирай бошлади. Нега у бунақа? Мен нима қилиб бўлсада, ўша вақтда Ботир акамни уйдан чиққани қўймайман. Кўзгу олдида бориб обдон бўяндим. Қовоқларим устига ёрқин рангли тенлардан сурдим. Бу янада жозибадорлик бағишлади. Ойим билан сотиб олган атирдан сепганча эрим томон шошилдим.
-Ботир ака...
-Кел.
Ишдан бошини кўтармаган эрим компьютерда ҳарф терарди. Яқинлашганимдан кейингина бошини кўтариб мен томон қаради.
Мени илк кўргандек ҳайрат бор эди кўзларида.
-Сумбула, қаёққадир кетяпсанми?
-Ҳа,- нима дейишди режалаб олдим.
-Қаёқаа?
Мени қўлимдан ушлаб ўзига тортди. Бир уринишда уни ёнгинасида эдим.
-Сиз билан сайрга. Балки ресторанга олиб кирарсиз?
-Режалар зўрку
-Албатта, ахир доим сўрамаяпманку.
Овозимга ғамгинлик тусини бердим.
-Ишларим кўпда. Бугунга биттасини ишини битириб беришим керак.
-Майли... Мендан ҳам муҳим бўлса нимаям дердим.
Ўзимни қаттиқ ранжиганга солиб юра бошлагандимки....

👍45❤6🔥2👏2
🌛 Х А Й Р Л И Т У Н💫
🌸 Билинг ғаниматмиз бир биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.
Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲
💫Якинларингизга хам улашинг🥰

👍5❤1🥰1
💥🥳БУГУН
11- АВГУСТ
ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌺🕊
☀️ Умримизни яна бир тонги муборак
ва хайрли булсин.
🌸 Аллохим хар бир қилаётган ишимиздан,босган хар бир қадамимиздан рози бўлсин.
🌸 Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик, тилайман.
🌸 Халол топганингиз фақат хурсандчилигу яхшиликка буюрсин
🌸 Ибодатларингиз ажру савобга тўла бўлсин.
💐🕊ХАЙРЛИ ТОНГ🕊💐
💐🕊 АЗИЗЛАР! 💜💐
ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МАРОҚЛИ ЎТСИН🥰😚
Яқинларга Улашинг.. 🌸

❤3👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум.
Якшанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОПА-СИНГИЛ
Синглисининг сочларини ўрган опа,
Аразлашса, биринчи ҳол сўрган опа,
Аро тушманг, йўлин тўсиб қилиб хафа,
Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил!
Энг яқинларга юборинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Синглисининг сочларини ўрган опа,
Аразлашса, биринчи ҳол сўрган опа,
Аро тушманг, йўлин тўсиб қилиб хафа,
Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил!
Энг яқинларга юборинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Биласизми?
🌸Сиз жудаям бахтлисиз. Юрагингиз беғубор, танангиз соғ, сиз ҳаммага кераксиз!
🍃🌹🍃🌹🍃🌹
🌸Биласизми?
🌸Сиз жудаям бойсиз. Тоза қалбингиз, ўткир зеҳнингиз, кучли иродангиз бор!
🍃🌹🍃🌹🍃🌹
🌸Яна шуниям биласизми?
🌸Сиз жудаям омадлисиз. Яқинлариз ёнингизда, дўстларингиз атрофингизда!
🍃🌹🍃🌹🍃🌹
🌸Лекин Сиз буни билмайсиз.
🌸 Мен Сиздан омадлироқман! Чунки, мени яқинларим орасида СИЗ борсиз...
❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌸Сиз жудаям бахтлисиз. Юрагингиз беғубор, танангиз соғ, сиз ҳаммага кераксиз!
🍃🌹🍃🌹🍃🌹
🌸Биласизми?
🌸Сиз жудаям бойсиз. Тоза қалбингиз, ўткир зеҳнингиз, кучли иродангиз бор!
🍃🌹🍃🌹🍃🌹
🌸Яна шуниям биласизми?
🌸Сиз жудаям омадлисиз. Яқинлариз ёнингизда, дўстларингиз атрофингизда!
🍃🌹🍃🌹🍃🌹
🌸Лекин Сиз буни билмайсиз.
🌸 Мен Сиздан омадлироқман! Чунки, мени яқинларим орасида СИЗ борсиз...
❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Forwarded from Asmo's blog
Men baxtliman deyavering qayta-qayta,
Tongdan boshlab tunga qadar ayting bot-bot.
Tinglayverib sizni baxtli qilishlikdan
O‘zga chora topmay qolsin zolim hayot!
🌺🌺🌺🌺

🥰3🤗2
ЗАНЖИР.
-Сиз менга умуман мос бўлмагансиз ўзи. Яхшиямки буни вақтида англаб етдим. Менга берадиган нимангиз бор ўзи? Қуруқ меҳр билан қорин тўймаса. Севгингиз ўзингизга сийлов. Мен сиздан юз марта бойроғига турмушга чиқяпман деди қиз бўйнидаги олтин занжирга ишора қилиб. Сиз буларни фақатгина тушьларингизда менга совға қилсангиз керак. Тамом мени унутинг деди-да қиз йигитдан узоқлашди...
Орадан йиллар ўтди. Бир куни йигит ишхонасига келиши билан ёрдамчиси:
"-Хўжайин, бир аёл эрталабдан буён мен биз фақат заргарлик буюмларини сотамиз, сотиб олмаймиз дейишимга қарамай:
-Наҳотки шундай катта дўконьда занжиримни сотиб олмасаларингиз. Болам касал менга пул керак. Эрим қиморда бор-будимизми ютқазиб қўйган деб қўймаяпти. Ўзингиз қарайсизми" деганди
Йигит бориб қараса худди ўша ўтмишдаги қиз ва қўлларида эски олтин занжири турарди...
✍🏻 Нушарова Машхура.

👍7😢3❤2