🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌺ХАЙРЛИ ТОНГ🌺🍃

🌿🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌸 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍃Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌿🌸ШАНБА кунингиз хайрли ўтсин, азизлар.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍2
🌿 Muhabbat nima?

Muhabbat- ovqat yedingizmi deb berilgan savol...

Muhabbat - issiqroq kiyin, havo sovuq, deb aytilgan buyruq.

Muhabbat- o‘zingizni ehtiyot qiling deb uyalibgina sekin aytilgan so‘z.

Muhabbat - yetib borib qo‘ng‘iroq qilib qo‘y deb aytilgan mehr.

Muhabbat- hayolida emas hayotida yashash.

Muhabbat - ming marta urishsa ham, bir ming birinchi marta yarashish, bir marta urishib ayrilib ketish emas.

Muhabbat-o‘zaro hurmat.

Muhabbat-duolarida eslash.

Muhabbat- har qanday kunida yonida bo‘lish va men har doim siz bilanman, deb aytilgan dalda...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3👏2😭1
МЎЪЖИЗА ЯРАТИШ

Таълим мудирлигидан бир мактабга текширувчи юбормоқчи бўлишибди. Текширувчи йўлга чиқиб йўлнинг ярмига келганида машинаси бузилиб қолибди. У машина тузатишни билмас экан. Машинанинг капотини очиб моторга термулиб, қўлидан бир иш келмай ўтираверибди. Шу пайт унинг олдидан бир болакай ўтиб қолибди. Болакай текширувчига: "Майлими сизга ёрдам берсам?", дебди. Текширувчи: "Тузатиш қўлингдан келса майли", дебди. Болакай: "Отам механик, мен у кишига ёрдам бериб тураман", дебди.
Болакай моторга қараб туриб текширувчидан асбоблар ва калитлар турадиган қутини олиб келишини сўрабди. Текширувчи қутини олиб келиб болакайнинг олдига қўйибди. Бир неча дақиқа уринишдан сўнг болакай теширувчидан машинани ўт олдиришни сўрабди. Текширувчи ҳайрон бўлиб машинани ўт олдирибди. Машинанинг мотори соатдек аниқ ишлай бошлабди. Текширувчи болакайга раҳмат айтиб, ундан нега бу вақтда мактабга бормасдан бу ерларда юрганини сўрабди. Болакай шундай дебди:
"Мен синфимизда энг қолоқ ўқувчиман. Бизнинг мактабимизга бугун текширувчи келар экан. Шунинг учун ўқитувчимиз бугун мактабга келмаслигимни тайинлаган эдилар. Акс ҳолда мактабни шарманда қилар эканман!".

Фикр:
Ана шунақа қилиб биз истеъдодларни ҳалок қиламиз. Закийлик ва мўъжизалар яратиш фақатгина мактаб ўқув дастурларида чекланган эмас. Шахсларни муносиб ўрнига қўйиш билан биз мўъжизалар яратишимиз мумкин.
Синфимизда иккичилар бор эди. Муаллимлар доимо уларга "сенлар одам бўлмайсан" дан нарига ўтишмас эди. Улар дарсларда иккичи бўлишсада мотоциклнинг моторини титиб ташлаб бошқатдан тера олар эди. Ҳолбуки, аълочилар бу ишни қила олмас эди. Ўша иккичилар "одам бўлмайсан"ни эшитавериб охири бузуқ йўлларга кириб жувонмарг бўлиб кетди.
Ёшларнинг руҳини синдириб қўймайлик. Улардаги истеъдодни аниқлаб ўша томон йўналтирайлик. Ана шунда ҳақиқий мўъжизани кўрамиз иншааллоҳ!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰2👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимга вафо қилди бу дунё?!

Хулоса қилиш сиздан...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alhamdulillah...

© Dilnoza Zakirova

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥3❤1
#Qiz_farzand

Она қўшнисини чақирди. Тўрт ўғил ва бир қизига бир хил мактуб ёздирди:  "Болажоним, жуда ҳам қаридим, ўрнимдан туролмайман, юролмайман. Келиб мени парвариш қилинглар, дуои жонингизни қиламан."

Биринчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, биз ҳозир Оқ денгиз соҳилидамиз, бу ерлар жуда гўзал, болаларимиз бу ердан асло қишлоққа кетмаймиз, деяпти. Айбга буюрмайсиз, болаларимиз истамаса биз келолмаймиз... "

Иккинчи ўғилдан шундай жавоб келди:  "Она, бизга бекорчи гаплар билан хат ёзибсиз. Чунки хатингиз хотинимга маъқул келмади. Сиз бу йил ҳам амаллаб тураверинг, ўзингиз. Айбга буюрманг, мен хотинимни юборолмайман... "

Учинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, мактубингизни ҳозир хотинимга ўқиб бердим. Шу пайтда ҳам бировга хизмат қилинадими? Худо хайрингиз берсин, шу ёшимда пишган ошимга совуқ сув қуйманг. Мен хотинимни сизга жўнатолмайман!.."

Тўртинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Айбга буюрмайсиз она, ишим кўплигидан энди хатингизни ўқияпман. Мен сизни тушундим, менинг хотинимдан бошқа чақирадиган келин тополмадингизми!?  Хотинимни юборолмайман қишлоққа, ўрганолмайди!.. "

Тўрт ака-ука алоқалашиб ечим топишга киришиб, бошлари қотганди, орага келинлар тушиб ақл беришди. Ва оналарига сингил қараши мақул кўрилди.

Қўшни хатларни бир-бир ўқиб, уйига кетгач она шўрлик ҳўнграб йиғлаганча Аллоҳга омонатингни ол, Роббим дея ёлворди.

Эртаси куни хориждаги қизидан мактуб келди. Дарҳол қўшнисини чақиртириб, ўқитди:  "Онажон! Акаларимдан хабар келди, кўп қайғурманг, энди бирга яшаймиз. Уч-тўрт кунда ёнингизда бўламан..."

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢20👍8❤3
ҲАДЕБ ИССИҚ ДЕМАЙ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ҲАМ ДЕНГ.. 😓

Шу кунларда ҳамма жойда машҳур гап - «Жуда иссик булдия!»
«Хаттоки бемалол одамлар қуёш тафтида тухум пиширишяпти»😥.
Аммо, Роббимизнинг марҳаматини қаранг.....
Инсонинг танаси ўзини-ўзи совутиш системасини ёқар экан, яъни терлаб, териси музлаб, одамнинг харорати 36.6° дан тушмас ва ошмас экан.

Бу Аллоҳу Акбар ва Алҳамдулиллаҳга яраша марҳаматдир.
Хадеб иссиқ демасдан, Аллоҳ бизга мўжиза бергани учун Алҳамдулиллаҳ ҳам дейлик азизлаp!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤2
📖 ОТАНИНГ КЎЗИНИ ОЧГАН ФАРЗАНД...

У меҳмонхонадаги диванда ётиб телевизор кўрарди. Бир маҳал 5-синфда ўқийдиган ўғли қўлида чизган расмини ушлаганча отасиинг олдига кириб келиб, деди:
- Дада, қаранг, мен келажакда орзу қилаётган уйимнинг суратини чиздим.
У чиройли, замонавий уч қаватли вилланинг расмини кўриб, ўғли чизганига ишонмади.
- Ўғлим, шу расмни ростдан ҳам ўзинг чиздингми?
- Ҳа, дада, ўзим, ҳеч ким ёрдам бермади. Ахир келажакда архитектор бўлмоқчиман-ку?
У ўғлини синаб кўрмоқчи бўлди:
- Ўзинг чизган бўлсанг... қани, шу уйингни бир тасвирлаб берчи. Нечта хона бор: шуларнинг нечтаси меҳмонхона, ётоқхона, ошхона, ванна...
- Дада, сизни тушундим. Бу уч қаватли вилланинг расмини чизганимга ишонмаяпсиз. Ундай бўлса эшитинг.
Ўғил шундай дея барча хоналарни бирма-бир тасвирлаб берди. Шунда ота 6 та ётоқхоналар кўп эмасми, дея сўради.
- Йўқ, дада, кўп эмас. Мен атайлаб ҳар қаватда иккитадан ётоқхона бўлишини истадим. Учинчи қаватдаги ётоқхоналар худди биздагидек бир йилда бир марта келадиган меҳмонлар учун доим тайёр туриши керак. Иккинчи қаватдаги ётоқхоналарда болаларим ётади. Мен икки нафар болам бўлишини истайман. Алоҳида-алоҳида ётишади, ўзларининг хоналари бўлади. Биринчи қаватдаги ётоқхона эса бизлар учун.
У ўғлининг ақлига қойил қолди. Демак бизга “Ота-онам кексайганда зинапоялардан юришга қийналишмасин”, - деб биринчи қаватдан ётоқхона ажратибди-да... Ўғлининг пешонасидан ўпиб қўйди-да, ундан келажакда яхши архитектор чиқишига ишонишини айтди.
- Барака топ ўғлим. Жуда чиройли вилланинг расмини чизибсан. Илоҳим уни қуришлик ўзингга насиб қилсин! Мен билан онангга биринчи қаватдан жой ажратиб тўғри қилибсан, қариганимизда зиналардан юришга қийналиб қолишимизни билибсан-да, раҳмат сенга!
Ўғил отасига ярқ этиб қаради:
- Дада, биринчи қаватдаги ётоқхона сизлар учун эмас!
- Унда ким учун?
- Мен у ерга бувам билан бувимни олиб келаман. Ахир улар ҳалиям эски, нураб ётган уйда яшайдилар! Сиз уларни янги қурилган уйимизга олиб келмадингиз-ку?! Шунинг учун мен уларни ўзим қурган уйга олиб кетаман. Сиз эса ойим билан шу уйда тураверасизлар!
У ўғлининг бу гапидан карахт аҳволга тушиб, лом-мим дея олмади. Худди устидан кимдир совуқ сув қуйгандек, бутун баданини муздек тер босди. Кўз ўнгидан ота-онасининг эски, нураб ётган уйда кун кечиришаётгани ўта бошлади... Юраги эзилиб, томоғига аччиқ бир нарса тиқилгандек бўлди. Беихтиёр кўзига ёш келди...
У шартта ўрнидан турди ва йилда бир келадиган меҳмон учун қулфлаб қўйилган ётоқхонага кириб, деразаларни очди ва ҳавосини енгиллатди. Кейин ўғлини бағрига босиб деди:
- Ота-онам: “Бормаймиз, ўзимизнинг уйимизда турамиз”, - дейишса индамай кетаверибман. Аслида ич-ичимдан алоҳида яшашни истаганим учундир балки... Мени кечир болам! Катта айб қилганимни ҳозир англадим.Ёш бўлсанг ҳам кўзимни очдинг! Юр, кетдик, ҳозироқ буванг билан бувингни олиб келамиз! Улардан кечирим сўрайман, пойларига бошимни ураман! Қилган гуноҳим учун Аллоҳга тавба қилдим...
У шундай дея кўзида ёш билан ўғлини мaшинага ўтқазди-да, уйининг устунлари, дуогўйлари бўлмиш ОТА-ОНАСИни олиб келиш учун йўлга отланди
...

© БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤2😢2
**


Ҳаётда чин севги бор деб ўйлайсизми?

Мен ҳам ишонардим, севардим севги буюк куч у ҳамма нарсани ўзгартиради дердим. Аммо билмасдимки шу севги туфайли мен қанча азоб чекишимни.


Мен доимо ҳамма нарса орзу қилганиндай бўлади деб ўйлаганман. Ҳаётим турнуш қургунимга қадар ажойиб кечган. Ота онам менга ҳаётнинг ёрқин тарафини кўрсатибдилар. Аслида эса ҳаётда қора кунлар ҳам бор экан. Мен эса ойнинг ўн беши ёруғу ўн беши қоронғи эканини сира ҳам ўйламапман. Кейинчалик эса бошимга тушган савдолар сабаб мен тобландим, улғайдим. Энди эса мен жуда кучли, иродали, матонатли, сабрли ва оптимист инсонман. Аммо шу йўлларни босиб ўтгунча неча марталаб ўлиб тирилдим. Мени руҳан ўлдириб оёқости қилиб ҳам кетишди, ва уларга айтадиган битта сўзим барчаси учун жавоб бериш навбати энди сизларники.

-Ойииии яна бир мартагина айтинг адажоним билан қанақа танишганизни. Илтимооос.


-Бўлди қилсангчи Ширин. Неча марталаб эшитгансан. Ҳадеб сўрайверасан.


-Мен учун сизларни севгилариздай севги йўқ. Ойи мен ҳам ҳудди сизлардай яшашни хоҳлардим. Анави келган совчиларизни эса жавобини беринг. Мен òз шахзодамни кутаман.

-Сингилжон лекин улар яхши оила.


-Келинойи мендан зерикдизми, шунчалик жонизга тегдимми?

-Вой бу нима деганиз. Мен сизни фақат бадтли кўрсам дейман.

-Биламан. Ўшанга қутулмоқчисизда.

-Ширин келинойингни қўрқитма хафа қилдим деб ўйлайди бўлмаса.

-Худди мени қанақалигимни билмайдиларда а?

-Эрта индин бошқа уйга кетасан келинойиларинг билан сан манга борма дейманда.


- Ойи бугун сизга нима бўлди. Бирор марта улар билан сўзимиз хил тушмаганини кўрганмидиз? Доим аҳилмизку. Янаа мендек гапга уста ҳамма билан қўшилишиб кетадиган қизиз бор нимадан бунча хавотир оласиз?


- Бўпти бор кўп гапирмай овқатга ёрдам бер келинойингга. Чарчаб қолмасин бир ўзи.


- Хўп ўзи шундоғам кетяпман.



Ширин Гулзода опани эркатой қизи. Адаси Махмуд ака ҳам уни жуда эрка қилиб юборган. Нима деса доимо муҳайё. Ўзлари ўртаҳол оиладан бўлишсада лекин Ширинни бировдан кам қилмайлик битта қиз дея жуда ҳам эрка қилиб юборишган. Иккита акаси ҳам синглисини еру кўкка ишонмайди.

Ширинни ўзи ҳам ҳусни ҳам бир жаҳон. Ёшлигиданоқ тиришқоқлиги учун ҳамма ҳунарни ўрганди ҳисоб. Пазандачилик, тикувчилик, пардаю тўқувчилик, стилистлик унда ҳаммасидан билимлар бисёр. Келин бўлса бир уйни гуллатади. Ҳозирдан совчилари эшикни бузай деб турибди. Аммо у ҳали эндигина 18 ёшни қарши олди.

Икки акаси эса уйланган. Каттаси Элдор кўчиб чиққан иккита боласи бор. Ўзи эса мактабда математика ўқитувчиси бўлиб ишлайди.

Кичик акаси Элбек эса солиқ идорасида ишлайди. Уни уйлантиришганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Хотини беш ойлик ҳомиладор. Шунинг учун ҳам Гулзода опа келинини авайлаб юрийди. Кўпинча ишларни Ширинга қилдиради. Ширин ҳамма ишни ҳадисини олгани учун бунақа ишлар унга чўт эмас.

Ширинга аслида бу ишларни катта келинойиси Нозима ўргатган. У жуда кўплаб курсларни битирган ва антиқа таомлар тайёрлаш бўйича унга етадигани йўқ. Нозима доимо Ширинни ёнига чақириб нима янги таом тайёрласа ўргатарди. Ширин ўша вақти эндигина 12 ёш бўлсада уқувли бўлгани учун ўрганиб олган. Тикувчилликни эса яқиндагина курсларга бориб ўрганиб олди.

Ширинни чиройи жуда кўп жойларга овоза бўлиб кетганди. Совчилар ҳам ўнг қўли ўн ҳунар бўлган бу қизни қўлдан чиқармай дея тинмай ҳаракат қилишарди. Махмуд ака эса маҳалла фаолларидан бири бўлгани ва кўп оилаларни кўриб юргани учун қизининг ёшлайин турмуш қуришига қарши эди.

- Адаси тунов кунги совчилар яна келишди.


- Гулзода мен сенга жавобимни айтдим. Нима қиласан ҳозирдан ёш бошига рўзғор юкини ортиб.


- Қиз болани жойи чиқса текин бер дейишган.


- Сен мени яхшилаб эшит.

-Қулоғим сизда.

-Ҳозир мен розилик берсам улар дарров тўйни бошлашади. Лекин кўз олдимда ўйнаб кулиб юрган қизимни бошқа оиланинг қовоқ тумшуғига қараб яшаши учун шу ёшида бериб юборайми. Сиз аёлларга бой бадавлат обрўли оила бўлса бўлди қизим бахтли бўлади деб ўйлайсизлар, кейин эса пушаймон бўлгандан фойда йўқ ғишт қолипдан кўчган бўлади. Нима қиласан ҳозирдан уни ёшликдан айириб. Ундан кўра бизнинг давримизда ўйнаб кулиб олсин.
👍30❤7
Эртага ҳаёти қанақа бўлади худо билади. Мени жавобим шу. Агар шунга ҳам қарамай яна ўз билганингдан қолмасанг ўзинг биласан. Қизим ни кўзидан бир томчи ёш оққанини кўрсам сени икки дунёда ҳам кечирмайман. Ўзинг яхши биласанки эрини розилигини олмаган аёл жаннатга кирмайди. Шунга қараб ишингни қилавер. Энди эса бориб кийимларимни тайёрла мени бир жойга меҳмонга айтишган.

-Хўп сиз нима десангиз шу.

Лекин совчилар рад жавобини олгач ҳам тинчиб кетмади.

Бой оиланинг тарбияли бўлган ўғли Сарвар аммасини қизи Ҳилолани туғилган кунига бордию у ердаги пари Ширинни кўриб оромони йўқотди. Ўша кундан бошлаб уни ўйламай туролмайди. Қизга бир икки гап ташлаб кўрди ҳамки қиз унга деярли жавоб қайтармади.

Сарвар Ширинни жуда кўп кузатди. Сўраб суриштирди. У ҳақида эшитгани фақат мақтов бўлди. Ширин ҳақида онасига айтганида онаси Дилфуза опа дарров қайнсинглиси Гулсумга сим қоқди.

-Ало Гулсумхон яхшимисиз?

-Ассалому алейкум келинoйи яхшимисиз? Уй ичилар тинчми? Акам жиянлар тузукми?
-Рахмат ҳаммалари яхши. Мақсадга ўта қолай. Ҳилолани Ширин деган дугонаси борми?

Давоми бор.
👍16❤1
#менгаҳаётбағишла

Муаллиф: Маюсгина 

(Ойчеҳра)

2-қисм.

-Ҳа бор. Сарвар ҳам шунга қизиқаётганди. Бу дейман тўй бошлаймизми а?

-Насиб сингилжон, насиб. Хўш қанақа қиз у? Оиласи қандай? Ҳарактери қанақа бир бошидан айтингчи?

-Мен сизга айтсам Ширинни беш  бармоғи беш ҳунар. Билмаган иши йўқ. Мен доим Ҳилолага айтаман шу дугонангга ўхшасанг бўлмайдими деб. Уйда бирор бир базм қилмоқчи бўлсак албатта ҳар хил салатлар рецептини Шириндан оламиз. Тортларнику айтмасам ҳам бўлади. Яқинда Ҳилолага шунақа кўйлак тикиб берди. Бунақа кўйлакни мана ман деган тикувчилариз ҳам тикиши амри маҳол.

Оиласига келсак отаси Маҳмуд ака таниқли усталардан. Ҳалол одам. У битказиб берган иморатлар жуда ҳам савлат тўкиб туради. Ўзларини алоҳида группалари бор. Биргаликда ишлашади. Онаси Гулзода опа уй бекаси. Икки акаси бор улар олий маълумотли. Каттаси ўқитувчи. Кичиги эса солиқ идорасида ишлайди. Ўзи яқинда мактабни битиради. Совчисининг саноғи йўқ жуда ҳам чиройли қиз. Агар у тенги оғлим бўлганда ўзим уйлантирган бўлардим. Муомаласи ҳам бир ажойибки гаплашиб тўймайсиз. Бироз ёшлигини айтмаса келин эмас хазинага эга бўласиз.

-Рахмат сизга. Унда мен яхшилаб ўйлаб олай кейин сизга қўнғироқ қиламан. Манзилни айтарсиз.

-Майли келинойи бемалол.

-Меҳмонга келинглар.

- Насиб.

-Соғ бўлинг.

-Сиз ҳам. Акамларга салом денг.


Қайнсинглиси билан гаплашиб бўлган Дилфуза опа ўйловда қолди. У бой оилани қизини келин қилишни хоҳларди. Қуданг ким? деса фалончи деб мақтанишни хоҳлайди. Шу сабаб ҳам дарровда манзилни ола қолмади.

Сарварни отаси Комил ака ўз бизнесига эга тадбиркорлардан. Савдо жуда зўр бўладиган жойлардан жуда кўплаб биноларни сотиб олиб уларни ижарага беради. Ўзининг жшлаб чиқариш пластмасса цехи ҳам бор. Дўконларга эса маҳсулотларни улгуржи нархда тарқатади. Топиш тутиши зўр бўлган бойлардан. Ўзининг иқтисод соҳаси бўйича билимлари ҳам етарли бўлгани боис у кўп ишларда қийинчилик сезмайди. Сарвар эса отасининг ишларида энг биринчи кўмакчи. Ўзи жисмоний тарбия йўналишида ўқиган бўлсада бу соҳани давом эттирмади. У мактабнинг маошига қараб кун кўришни тасаввур ҳам қила олмай икки ойдаёқ ўз аризасига биноан мактабда ишдан бўшади.
👍31🥰2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🌸 Ассалому алайкум
     🕊🌸 Хайрли тонг
         🕊🌸 Азизларим!
          🕊🌸 18- Август.. 🌷🌷
        🕊🌸 Якшанба
     🕊🌸 тонги муборак
🕊🌸 булсин.

🕊🌸Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🕊🌸Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🕊🌸Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🕊🌸Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

😀🌸 Якшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!😀🌸

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
#дуо

🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌺🌿Аллоҳим Ўзингга ҳамд,  пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин!

🌺🌿Аллоҳим, ота-оналаримиз бизларга раҳм қилгани каби Сен ҳам уларга раҳм қил ва саломат эт!  Ўтганларини раҳматингга ол!

🌺🌿Аллоҳим,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига қандай неъмат сўраган бўлса ўша неъматларни бизгаям бер!. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нималардан паноҳ сўраган бўлса,  ўшалардан паноҳ бер!

🌺🌿Аллоҳим,  Ўзинг барчамизни Фирдавсинг билан сийла ва гўзал жамолингни кўрмоқликни насиб эт!

🌺🌿 Ё Парвардигоро,  ё Роббим,  ё Муғнийим ўзинг бизни беҳожат қил!

🌺🌿 Аллоҳим,  Ўзинг барчамизнинг гуноҳларимизни кечир!

🌺🌿Ўзингга беҳисоб ҳамд,  пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат ва саломлар бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
ЗАКОТ

- Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма!
- Соғликнинг закоти нима, бобо?
- Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам.

–Аллоҳ барча беморларга комил шифо берсин, қийинчиликда қолганларнинг мушкулини осон қилсин, Амин!

Абдулҳодий Юсуф


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍4
ҚАЛБИМ “ТОЗА”


Олийгоҳлардан бирининг катта ўқитувчиси айтади: “Бир куни студент қизлардан бири дарсга жуда ҳам очиқ-сочиқ кийиниб келди. Мен унга: “Дарсга бунақа кийиниб келмагин!”, деган эдим, у энсасини қотириб: “Менинг қалбим тоза, шундай экан, қандай кийинишимнинг нима аҳамияти бор, муҳими қалбнинг тоза бўлиши-ку?!”, деб жавоб берди. Шунда мен унга: “Ҳа, қалбинг тоза бўлса, эртадан яланғоч келавер”, дедим.
Ҳа, қалб кечинмалари инсоннинг либосида, ташқи кўринишида намоён бўлади. Қалб - инсон аъзоларининг подшоҳидир. Аъзолар қалбнинг истагини бажаради. Тил гуноҳ сўзни айтса, қўл гуноҳга узатилса, оёқ гуноҳга қадам ташласа, демак, қалб шу ишларга ташаббус кўрсатгандир. Ёки тил Аллоҳни зикр қилса, қўл ўзгаларга ёрдам қилса, кўзлар ёш тўкса, булар ҳам қалб хоҳлагани учундир. Шунинг учун “Агар қалб қўрқса, аъзолар ҳам қўрқади”, деб бежизга айтилмаган. Қалб худди тарозига ўхшайди. Агар у бузилиб қолса, нотўғри ўлчайдиган бўлиб қолади.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤1
Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган гаплар:
1. Сен кучлисан, енгилма!
2. Мен доим сен биланман.
3. Ҳаммасини уддалайсан!
4. Мен сенга ишонаман.
5. Мен сен билан фахрланаман.
6. Менга ёрдам бераётганинг учун раҳмат.
7. Мен сени яхши кўраман.
8. Кунинг қандай ўтди?
9. Бундай вазиятда сен қандай йўл тутган бўлар эдинг?

Меҳр ва эътиборингизни аяманг. Кўпроқ бағрингизга босиб қучоқлаб туринг, эркаланг, у болалигини ҳис қилсин.

Болани урманг! Болага нима яхши-ю нима ёмонлигини тушунтиришдан эринманг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mashaalloh ♥️ oʻzgarishga baho bering 🤗🤩🤩

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🔥8❤2
Хиндистонда бир жохил аёл бор эди. Ўлаётган пайти хеч ким тушунмайдиган тилда хадеб бир нарсалар деяверибди.
Уйдагилари унинг гапларига тушунмай
Мавлавий деган бир олимни бошлаб келибдилар. Умрида араб тилида гапирмаган, хатто намоз ўқимаган бу аёл,
соф араб тилида "Мана бу икки одам менга
жаннатга киринг!" деяптилар дермиш.
Мавлавий аёлнинг гапидан хайратга тушиб, уйидагиларига дебди: - Бу аёл жаннатнинг башоратини беряпти. Жаннатга кетяпман
деяпти. Бунинг қандай амали бор эди?
- Бу аёл беамал эди. Беамаллиги тугул бадамал эди. Ярамас ишларни қилиб ўтган эди.
-Йўқ, яхшилаб ўйланглар. Бунинг Худога ёққан бир яхши амали бўлганки, жаннат
башорати бериляпти. Суриштириб-суриштириб билишибдики, бу аёлнинг ягона яхши амали: Азон айтилаётса, ўзи
тушунмаса-да, кўпчиликка: -"Жиминглар, жиминглар, азон айтиляпти!" деркан . . . ! ! !

Хулоса: Аллох таолонинг
исмининг таъзимини қилган одам хеч қачон кам бўлмас экан.
Изох:  Китоб мусаннифи
айтади: "Инсон ўлгандан сўнг бу дунё ва қиёмат ўртасидаги барзах оламига ўтади.
Барзах оламига ўтиши билан унинг  кайси миллат одами булса Уша тилда араб тилига ўзгариб кетади. Шунинг учун
хам қабрдаги савол-жавоб араб тилида
бўлади"
👍13❤1