🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Икки оғиз сўз қудрати...

СОҒ ОМОНМИСИЗ? 💚
ㅡ эшитиб қалбингиз ҳузур топади...

НИМА ДЕЙСАН?!😡
ㅡ юрагингиз тўхтагандек хис қиласиз, гуёки дунёда ортиқчадек сезасиз ўзингизни...

СОҒЛИГИНГ ЯХШИМИ? 😍
ㅡ яна яшагингиз келади.

ҚАЧОН ҚАРАМА КАСАЛСАН-А!? 😔
ㅡ дардингиз ўн чандон кўпаяди.

ХАФА БЎЛМА, АЛБАТТА ЧОРА ТОПИЛАДИ💥
ㅡ хайрият кимдир менга қайғуряпти.

ЎЗИНГ АЙБДОРСАН! 💔
ㅡ ўлганни устига чиқиб тепиш…

БАХТЛИ БЎЛАСАН! 💕
ㅡ бахт сари учишга биринчи қанот.

БУ КЕТИШДА ҲЕЧ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛМАЙСАН! 👊
ㅡ орзуга ўлим.

ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАЙДИ, ОВОРА БЎЛМА! 😓
ㅡ оёқдан чалиб йиқитиш.

АЛБАТТА ЭПЛАЙСАН СЕНГА ИШОНАМАН 🤲
ㅡ юқорига чиқиш учун зина.

БИЛМАДИМ, БУ КЕТИШИНГДА …. 😕
ㅡ Яхши кунларга бўлган ишонч тамом…

Ин шаа Аллоҳ ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ 🤲
ㅡ Эртанги кунингга умид.

Давом этаверсам ҳеч қачон тугамайди…..
ㅡ Азизларим икки оғиз сўзингиз билан кимгадир қанот бағишлашингиз мумкин ёки яна икки оғиз сўзингиз билан қанотини синдиришингиз мумкин ….
Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, дейишади...
атрофдагилардан ширин сўзингизни аяманг...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10🥰3🔥1
Мен қайсарлик қилаверсам тўйни қайтаришади деб ўйлаб хато қилиб қўйма тағин. Ўзингга қийин бўлмасин.

Ширин ўзини бирданига сенсирашга ўтган йигитга ялт этиб қаради. Ўзига тикилиб турган ўтли нигоҳлар асирига айланишига оз қолди. Ҳаёлларини жамлаб дардов бошқа тарафга қараб олди.

-Ҳайрон бўлма. Бўлган ишни бўлгани яхши. Ўзим ҳам сени сизлаб қийналиб кетдим. Ўзимдан кичикларни сизлаб ўрганмаганман.

-Демак ўзиздан кичиклар кўп бўлган эканда.

Сарвар Ширинни гапига кулиб юборди.

-Рашк қилдингми ҳозир.

-Йўқ ҳеч ҳам.

-Ҳавотир олма ўзимдан кичик деганларим  қариндош уруғлар ҳолос мана энди сен ҳам яқин инсонимга айланасан.

- Мен ўқишга топширмоқчиман.

-Яна битта хато. Энди "ман" эмас топширсам майлими дейиш керак. Шундоқ бўлса ҳам жавобим йўқ. Сен бундан асло хафа бўлма. Мен сени ўзим таъминлаб тураман. Кейин эса ўқиганинг билан мен аёлини ишлатиб қўядиганлардан эмасман. Шундай экан ўқишингга хожат йўқ.

- Ойим ўзлари ўқитишади керак бўлса дедиларку.

-Ҳар нарсанинг вақти соати бор. Учта тўртта болалик бўлсак кейин ўқирсан.

- У вақтда ўқиш нимага керак?

-Ҳозир нимага керак?

-Саволимга савол билан жавоб берманг.

Ширин қизишиб кетганидан яна Сарварга қараб гапириб унга тикилиб қолди.

-Ҳой қиз нега тикилиб қолдинг. Юзимга бирор нима тегибдими?

Сарвар машина кўзгусидан юзларига қаради.

-Йўқ. Тикилиб қолмадим.

Ширин жуда қаттиқ ҳаяжонланаётганди. Юраги шунчалик тез урардики Сарварга эшитилиб қолмасин деб ҳам ҳавотирда эди.

-Гап билан бўлиб. Нимага келганимни унутибман. Никоҳ узуги танлагани борамиз.

-Сиз ҳам тилла тақасизми?
-Йўқ. Мен кумуш тақаман. Тилла тақиш эркак кишига макруҳ саналади.

Давоми бор.
👍17❤4
Икки ёш никоҳ узуги танлашга боришди. Ширин ўйлаганди. Унга мен олиб беришим керак бўлса нима қиламан дея. Лекин ўйлаганлари хато бўлиб Сарвар икковлари учун ҳам узукни ўзи ҳарид қилди. Узукларни олиб бўлгач мўжазгина кафега тамадди қилиш учун киришди.
Таомномадан овқат танлаб, овқатланиш баробарида суҳбатни давом эттиришди.

-Ширин ўзинг тушунган қизсан. Уйингдагиларга тушинтира оласан деб ўйлайман. Ҳеч қанақа мебел, сарполар керак эмас. Мен барчасини ўзим харид қиламан.

Ширин Сарварни гапларидан қалқиб кетди. Нима бу йигит уларчалик бой эмаслиги учун шундай деяптими? Отаси қолаверса икки акаси бор. Бировдан кам қилмай узата олади. Бу йигит ўзини ким деб ўйлаяпти.

-Бу... Бу нима деганингиз? Бизни оиламизни ҳам мебел олиб сарпо қилишга қурби етади. Ҳозирдан ўзларизга  тенг кўрмай менсимаяпсизми?

Сарвар қизнинг гапларидан кулиб юборди. Йигитнинг кулгани қизни баттар жахлини чиқарди. Кетмоққа шайланди. Сарвар эса сўзини нўтоғри тушунтиргани учун Ширин қўлидан ушлаб жойига ўтирғизиб қойди.

-Кичкинтой сени қараю. Мени ҳаёлимга умуман келмаган гапларни айтдингку. Мен бу маънода гапирмадим.

-Унда нима маънода гапирдиз. Сиз бизни сизларчалик бадавлат эмаслигимизни эслатмоқчисиз ҳолос.

Кулиб турган Сарвар бирдан жиддий тортди.

-Ҳар нарсани ҳам гап деб гапираверасанми?  Мен хотинини отаси олиб берган краватда ётадиганлардан эмасман. Бу мени ғуруримга тўғри келмайди. Мен сенга уйланяпман. Уйингдагилар олиб берадиган нарсаларга эмас. Шунинг учун сенга айтаётгандим. Сен эса тушунмадинг.

-Тушунтириб гапирсангиз тушунардим.

-Ана энди тушундинг. Хуллас ўзинг айтасан ҳеч қанақа мебел керак эмас деб. Мен сен билан бир оила бўлар эканман демак оилага керак бўладиган ҳамма нарса эрни гарданига тушади.

- Тўғрию бу гапиз аммо биз тарафдагилар учун ҳам бу гапиз маъқул бўлмаслиги мумкин. Дадажоним ҳам биттаю битта қизимни сепини қилолмасам юрган эканманда демайдиларми?

-Сен тушунтира олишингга кўзинг етса айт бўлмаса онажонимми ёки отажонимми бориб гаплашадилар.

-Ўзим айтиб кўраман агар рози бўлишмаса уйиздагилар боришади.

-Ана энди келишиб олдик.

-Кетамизми энди?

-Нега дарров кетиш ҳақида ўйлайсан?

-Барибир кетамизку шунга сўраяпман.

-Таомланиб бўлайлик кетамиз.


***


Учрашувдан қайтган Ширин ойисига Сарварнинг гапларини айтди.

-Бу гапга даданг рози бўлмасалар керак. Дўст бор душман бор. Устимиздан кулиб кетишмайдими?

- Билмаджм гаплашиб кўринг. Барибир сўзидан қайтмаса керак. Гаплари жиддий эди.

-Балки сени синагандир.

-Ойи қўйсангизчи? Келиб келиб шу гап билан синайдими? Бу гапига жахл қилиб туриб кетмоқчи боллгандим қўймади.

- Ҳали дадангга маслаҳат солайчи бир гап бўлар.

-Сиз менга уларни ўзи ўқитади дегандизку.

-Хўш нима бўпти?

-Ўқимайсан деди. Хоҳламас экан. Ўқиганинг билан  арибир ишлатмайман. Шунинг учун кераги йўқ деди.

-Энди куёв бола нима деса шу қизим. Яна гап қайтариб орага совуқчилик тушириб юрма.

-Уни бунақа дангал феълига гап қайтариб бўлармиди.

-Ҳозирдан ҳурматини жойига қўй. Керак бўлса ортидан гапирганда ҳам сизлаб гапир.

-Ойиии ҳали турмуш қурмай туриб чекловлар қўяяпти, тўйдан кейин яна нималарни тақиқлайди худо билади.

-Ниятингни яхши қил. Ҳар бир гапга фаришталар омийн дейди. Тилингга эҳтиёт бўл.

Ширин шундай дея келинойисининг олдига кириб кетди.


Кечга яқин ишдан ҳориб чарчаб келган Маҳмуд ака овқатланиш вақтида ҳам хотинини ўзига қараб қараб қўяётганини сезиб овқатни еб бўлишдилар ҳамки дуо қилди. Авваллари бемалол ўтиришар, бирор ширинликми, ёки мевами эрмак қилиб еб ўтиришарди. Бу гал эса одатга хилоф равишда тезликда ўрнидан қўзғалди. Келини ва қизи ошхонада идишларни ювишга қолишганида Маҳмуд ака хотини ва ўғли билан телевизор кўриб ўтиришадиган хоналарига киришди.

-Гулзода тинчликми? Менга нимадир демоқчимисан?

-Демоқчиман. Болажак куёв мебел билан сарполарни кераги йўқ деяётганмиш.

-Бу нимаси ойи. Ўзини ким деб ўйлаяпти? Нима бизга садақа қилмоқчими?


-Элбек ўзингни бос. Охиригача ойингни эшитайликчи.

-Қайнотаси олиб берган мебелда ётишга ор қилармиш.
👍32🔥2👏2😭1
-Ана бу лекин ўғил болани гапи бўлибди. Ундан бу гапни кутмагандим. Тўғри уни суриштирганимизда доимо мардлиги ҳақида гапиришди. Айтишганча бор эканда.

-Майли у шуни хоҳласа шунақа бўлақолсин.

-Дада кейин устимиздан кулиб юришсин. Битта қизига мебел олиб беролмапти деб. Кейинни ҳам ўйланг юзимизга солишмайдими?


-Ўғлим ҳали қудалар билан ҳам бу мавзуда гаплашамиз сен ҳавотир олма.

-Мен кўп тўйларда кўряпман. Ҳозир куёвларга эхеее нималар қилишмаяпти. Ҳаттоки чалларида  қайнота куёвига машинани калитини бермоқда. Пайпоғигача олиб беришяпти.


-Онаси уни куёв қилиб эмас сотиб олишарканда. Мен ўзим ҳам куёвим Сарвардай бўлишини орзу қилгадим. Келинни ота онасини қиладиган нарсаларга қараб қолганларни кўриб нафратим қўзийди. Шу сабаб ҳам келинларингга ортиқча нарса қилишига қўймагандим.
👍12
-Қудангга қўнғироқ қил. Янаги сафар келишганида шу масалада гаплашамиз. Олиб бериш керак бўлса олиб бераверамиз. Қани тур Элбек сен ҳам чарчагансан дамингни ол ишга кеч қолиб юрма, эрталаб уйғонолмай.

- Тўғри айтасиз дадаси. Бориб дамингни ол. Анави дўстларингга қўшилиб чиқиб кетма. Келин оғироёқ. Эсон омон қўлига олиб олсин энди.

-Бунақа бекорчи юришларни камайтирганинг яхши.

Элбек сиртида хўп деб турсада ичида ойим шу гапни бекор айтдиларда деб турганди.

-Мени биласан хушёрман. Кўзингга қара бола.

-Хўп дада. Майли мен кетдим. Яхши дам олинглар.

-Сен ҳам ўғлим.

Элбек жуда улфат чиқиб қолди. Ичикилик ичишмасада жуда кўп чиқиб кетардилар. Гулзода опа эса янги келинни кўпда ёлғиз қолишини маъқулламасди.

-Ўғлиз кимга тортди а? Сиз бунақа ҳадеганда жўралар билан йиғилавермасдингизку?


- Мен ҳам шунга ҳайрон. Сени уканг Салимга тортганда. У ҳам фақат жўралари билан кетгани кетганку. Уйидан қидириб тополмайсан.

-Энди Салимни гапирманг. Унга фақат жўралари бўлса бўлди. Ҳалиям келинимиз оқила тушунган аёл. Бошқаси бўлса уни бунақа юришида шартта кетган бўларди.

-Элбекка қаттиқроқ турмасам бу ҳам укангдай бўлади.

-Шунақа қилинг дадаси. Тергаб турмасангиз худо кўрсатмасин келин бирор нарсадан қўрқиб боласига зарар етмасин дейман.

***

Икки тараф қудалар келишиб олишди. Мебел масаласи ҳал бўлди. Сарварни айтган гапи бўладиган бўлди. Қуда тараф ҳам " қизни тарбиялаб вояга етказгансиз биз тайёр дастёризни олиб кетяпмиз, ортиқча ҳеч нарсага уринманг " дейишди.

Тўйга яқин бўлажак келин куёвлар келин кўйлак танлагани борадиган бўлишди. Ширин ҳам Сарварга анча ўрганиб қолди. Сарвар унинг орзусидагидай йигит эди. Ўша узук танлаган кунларидан бери юрагига чўғ тушган ёрини ўйламаган бирор куни йўқ. Энди аввалгидай тўйдан хафа бўлиб ҳаммага араз қилиб юрадиган қиздан, жудаям хурсанд, бахтдан еттинчи осмонларга учиб юрган қизга айланган.

-Сарвар ака мана шу кўйлак жудаям ёқди шуни олайлик.


-Ширин бўлмайди бу. Бошқасини танла.

-Нега ахир? Менга фақат шу ёқди.


-Сен бу кўйлакни киймайсан. Гап тамом.

-Тўй бир марта бўлади наҳот шунда ҳам ўзим танлаган кўйлакни киёлмасам.


-Бошқасини танлаб киявер. Аммо буни эмас.  Орқасини очиқлигини қара. Эгилсанг олд тарафи ҳам манаман деб турибдию.

-Устидан фатаси бўладию.

-Оддий тўр нимани беркитарди. Жахлимни чиқаряпсан. Мен билан тортишма. Мен қароримни ўзгартирмайман.

Ўша куни Ширин ўзи хоҳламасада бошқа кўйлакни танлади.

Давоми бор.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤29👍27🔥4😭1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌼🍃Ассалому алайкум🍃🌼

Хайрли Тонг...
      Азизларим!
            Сизларга Бахтли ва
                  Қувончли кун
                        Тилаймиз!

Хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
               Ҳамиша
                    Омад
                        Қувонч
                            Тарк этмасин

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥2
 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни Ўзи паноҳида асрасин...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌼🍃Ассалому алайкум🍃🌼

Хайрли Тонг...
      Азизларим!
            Сизларга Бахтли ва
                  Қувончли кун
                        Тилаймиз!

Хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
               Ҳамиша
                    Омад
                        Қувонч
                            Тарк этмасин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
👍3🥰3
 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни Ўзи паноҳида асрасин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
❤3👍2🥰2
Ассалому алайкум!

Юзлари нурли, кўзларида қувонч, Аллоҳнинг гўзал олмида, ҳаёт деб аталмиш неъмати ила сийланиб, қалбида, меҳр, дилида, яхшилик, ўнг ва сўлида ҳам, ўй-ҳаёлларида ҳам, бутун борлиғи яхшиликка йўлдош яхшиларим, омонмисиз?

Алҳамдулиллаҳ!
Шукримиз Аллоҳга, бизга бугун янги бир ҳаётни, янги умидни баҳш этган Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт бонгини чалди, бугун кун Сизга туҳфа этилди... Уни яқинларингизга меҳр улашишдан бошланг, қадрли инсонларингизни бағрингизга босинг, уларни ардоқланг. Ҳар онингиз гўзалликла ошно бўлсин... Севинг, севилинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1
ГАП

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


Гапдаги дугоналар кафеда ўтирганча ҳангома қиларди
-анови Гулини номига бўлса ҳам чақирмадиларингми?
-эй бундай жойларга пули етармиди? Эри алкашлиги учун ажрашиб боласи билан қайтиб келибди деб эшитдим!
-йўғэее..мен айтсам хўп бораман дедику..-деди бир аёл лаби бурилиб.
-гўрдан келадими пули бўлмаса..бирорта эски кийимимни берсамми?
-жимм..анови машинани қаранглар! Қоп-қора янги экан...
-тушган аёл ким? Кукла барби экан..кийимини қара яқинда оламан десам 200 доллар девди!
Қимматбаҳо кийимдаги аёл яқинлашгач ҳамма анграйиб қолди..
-Гулиии...узр..Гулзода!
Гулзода жилмайиб бир-бир сўрашиб чиққунча ҳамма дугоналар уни бошдан оёқ анализ-синтез қилишди.Кетганда эса...
-ишонмайман..ўйнаши аниқ!
-ростиям..болали хотинни бунақа бойвачча эр олмасди!
-бўяниб олганини қара..бу юришида аниқ юриб кетган!

Ташқарида эса Гулзода яқинда турмуш қурган эрининг машинасига ўтириб жилмайди
-узр куттириб қўйдим!
-дугоналарингни кўзи ҳозир тешиб кетади бизни!-деди эркак жилмайиб.
-одам зоти шуда..-деди аёл ҳўрсиниб..-бор бўлсанг кўра олмайди..йўқ бўлсанг бера олмайди..

Тамом.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30❤2🔥2
Сарвар Ширин ўйлагандан ҳам инжиқроқ экан. Унча мунча ҳазил қилиб бўлмайди. Кўпинча жиддий юради. Ширинни ҳам худа беҳудага кўчага чиққани қўймайди.

-Сарвар яна келинга ҳам бу қайсар феълингни кўрсатиб қўрқитиб юрмая.


-Ойи ҳозирдан ўрганаверсин. Ўзи анчагина феълим оғир эканини билиб бўлди.

-Сенам озгина бўлса ҳам ўзгарсанг бўларди. Бунақада уни зерикишдан ўлдирсанку.

-Ҳавотирланманг ҳаммаси жойида. Тўйдан кейин ҳам муаммо бўлмайди.

-Ахийри бахайр бўлиб ўзи сенга инсоф берсин.

Сарвар жуда талабчан эди. Бугун бир марта кийган кийимини ювилмасдан туриб қайта киймайди. Оёқ кийимлари ҳам жуда озода туриши керак. Хонаси ҳам укасини хонаси билан солиштирганда осмон билан ерча фарқ қилади.

Самир жуда эрка ўтакетган димоғдор. Хонаси доимо бетартиб ойиси уни ортидан йиғиштириш билан оввора. Ҳафтасига бир кун ёлланма ишчи аёл келиб уйларни обдон тозалаб кетади. Бўлмаса Дилфуза опа аллақачон тарс ёриларди Самирни қилган ишларидан.  Ана энди эса келин келса бўлди оёғини узатиб ўтиради. Гулсум мақтадику чаққонгина деб. Уялтириб қўймас. Агар ҳаммасини эплаб кетса ҳафтада бир кун келадиган Одина опани жавобини беради.

Кун кетидан кунлар ўтиб ниҳоят тўй куни ҳам келди. Келин куёв ҳаяжонда. Тинмай қўли титраётган келинни Сарвар тинчлантиришга уринарди.

-Тинчлан. Нега бунча ҳаяжонга берилаяпсан. Тинчлан ҳаммаси яхши бўлади тўйга келганлар ҳам бегона эмас. Ўзингни қўлга ол.

-Мен бугун қувончли кунимда Диёрани кутгандим. Лекин келмади у.

-Шунга кеча йиғладингми?

-Ҳа шунга. Биз у билан болаликдан бирга катта бўлганмиз. Аммо улар Мансур амакимни ишлари сабаб бошқа вилоятга кетишди.

-Бирор иши чиққандирда. Шунга келолмаган. Кулиб тур тўйга келганлар келинни мажбуран беришяпти куёвга деб ўйламасин.


-Ўзи шундайку.

Ширин ёлғондакам аазлади.

-Мен фикринг ўзгарибдими деб ўйлагандим.

-Қанақа одамсиза дарров жиддий қабул қиласиз.

-Феълим шунақада нима қилай.

-Майли ҳали кўникиб кетарман.


***

Сиз никоҳ деганда нимани тушунасиз? Никоҳ ўқиладиган вақтда бериладиган ваъдачи биласизми буни.
  Бир бирига никоҳланар экан касаллига ҳам соғлигида ҳам, бой ёки камбағаллигида ҳам бирга яшашга бир бирига содиқ қолишга қасамёд қилади. Никоҳ бу икки оиланинг барпо бўлиши ва у орқали гуноҳ ишлардан ҳам сақланишдир.



****
Диёра бугун уйидагилар тўйхонага кетгани сабаб уйда ёлғиз эди. Зерикканидан дугонаси Асилани уйига йўл олди.

Эшикни таққилатар экан уйдан уйқудан энди тургани билиниб кўзини ишқалаганча Асила чиқди.

-Ҳа нима гап кеч бўлганда келдинг ?


-Уйингга таклиф қиласанми? Ёки ортимга қатиб кетаверайми?


-Кир кирақол.

-Уйда ёлғиз эдим. Кейин эсимга тушдинг келавердим.

-Нега ёлғизсан?

-Опам ҳали кечки сменадан ишдан қайтмади. Қолганлар тўйга кетди.

-Сен нега бормадинг?

-Мен гапирмай сен эшитма. Ўзи шундоғам юрагим уониб кетяпти.

-Кимни тўйи эди?

-Ширинни.

-Нимааа?  Сен унда нега бу ерда ўтирибсан? Ахир Ширин билан худди эгизаклардай яқин эдизларку?


-Ҳа яқин эдик .  Афсуски...
Эсингдами телеграм орқали бир йигит билан танишганман сегандим. Доим сенга айтганман сирларимни. Ўша йигит келганди. Неча бора учрашдик ҳам. Аммо охирги вақтларда у жим бўлиб кетди. Кам қўнғироқ қилар, учрашувга ҳам келмай қўйди. Бошқа бошқа вилоятдан бўлсакда мени туғилиб ўсган жойимдан экан дея унга ишонудим...


-Бўлди йиғлама Диёра ўзингни қўлга ол. Кейин нима бўлди.

-У йигит Сарвар эди. Бугун тўйи бўлаётган, Ширинга уйланаётган Сарвар.

-Сен буни қаердан билдинг? Сарвар айтдими ёки Ширин? Балки бошқадир?


-Шириндан куёвни суратини сўрадим. Ўша вақтдаги ҳолатимни тасвирлаб беролмайман. Суратни кўрдиму мен тамом бўлдим. Ўлдим. Уни кўргунча кўзларим кўр бўлса эди.
Диёра энди янада кўз ёшларга эрк берди.

-Сарвар билан гаплашмадингми?

-Гаплашдим. У менга сендақа қизлар фақат вақтинчалик овунчоқ ҳолос агар яхши қиз бўлганингда мен билан ҳиринглаб юрмасдинг деди. Ширинга айтиб оввора бўлма барибир тўй бўлади ўзингни шарманда қиласан ҳолос деди.

-Суратни кўргач Ширинга ҳеч нима демадингми?
👍35😢2🥰1😭1
-Йўқ ўша вақтни ўзидаёқ Сарварга қўнғироқ қилганман. У эса мени ўйинчоқ қилган экан ҳолос.  Ширинда ҳам айб йўқ уни ҳам мажбурлаб узатишяпти. Ҳали ёшман деб рози бўлмаётганди. Ўқишга кирмоқчи эди. Энди мен Ширин билан қандай кўришаман ўзинг айт Асила. Ким деган одам бўлдим. Мен шунчалик ёмонманми?

Асила Диёрани қучоқлаб далда бера бошлади.


-Сиқилма бунақада касал бўлиб қоласан. Демак сени тақдиринг эмас экан. Ҳали ўзингни чин бахтингни топасан Сарвар пушаймонлар бўлсин.

-Уни пушаймон қилиб нима қиламан. Ширинни бахциз қилайми? Йўқ айб ўзимда. Ишонмаслигим керак эди.

Тўйга бормаслик учун ўзимни касалга солиб олдим. Мен у тўйда ўтиролмасдим. Ширинни хафа қилиб қўярдим. Сарварни бошқасига уйланаётганини кўришни юрагим кўтаролмайди.

Ўша куни бир қиз қон йиғлади. Бошқаси эса бахтдан гул гул ёнганча гўшангага кирди.
Сарвар олдин кўп қизлар билан гаплашган аммо ҳеч бирини севган эмас. Диёра ҳам шулар жумласидан эди. Сарварга дарров ширин сўзга учиб ўзини йўқотиб қўядиган қизлар умуман ёқмасди. Диёраага ҳам бир икки яхши гапирганига дарровда ҳчрашувга чиқа қолганди. Бунақа қизга эса Сарвар икки дунёда ҳам уйланмасди. Сарвар ҳам билмаганди Ширин билан Диёраанинг амакивачча эканини. Лекин билганида ҳам севгилисидан воз кечмасди.

Тўй ўтиб карнай сурнай овозлари тинди. Эрта тонгдан келин салому бошқа маросимлар бошланиб кетди. Келин куёв хурсанд уларга қараб Комил ака ва Дилфуза опалар ҳам ўзларида йўқ шод эдилар. Мана ниҳоят орзу қилганларидай келинлик ҳам бўлишди. Бу қайсарларни қайсари Сарварни ҳам уйлантиришди.
Агар Сарварни уйлантирмасалар уни укаси бўлмиш Самир уйланаман деб туриб оларди. Шундоғам неча неча қизлардан қутулолмай онаси Дилфуза опа орқали ҳар сафар улардан қутилиб қолади.
Дилфуза опа уларга яхшигина жавоб қайтарар қизлар эса шу билан тинчиб кетишарди.
👍23
Мана энди кўнгли тўқ. Сарвари ҳам кўнглидагига уйланди. Севганига бу чидаб бўлмас феълини кўрсатмаса бошқа муаммо бўлмайди. Айтишганидай Ширин қўл оёғи чаққон ҳамма ишга улгурадиган олов келин бўлди. Дилфуза опадан нима овқат қилай деб сўрар айтганини бир зумда тайёрлар эди. Қолган вақтлар хонасида китоб ёки газета ўқиб ўтирар қайнонасини копнгкидан жой олиб улгурганди. Сарвар ҳам доимо қайтишида тўлиб тошиб келар суюклиси учун албатта китоб ёки газета олган бўларди. Ширин туфайли Дилфуза опа ҳам китобхонликка қизиқиб қолди. Энди бўш вақтида дугоналар билан гап сотмай келинидан китоб сўрарди.

****

Ширинни ота уйида эса уй ҳуввилаб қолган. Ўн гапириб бир куладиган, доимо ҳаммага ҳазил қилиб хурсанд қилувчи отасининг ягонаси бўлган Шириннинг йўқлиги ҳар қадамда билинади. Гулзода опа ошкора кўзига ёш олса Маҳмуд ака қизини хонасига кириб йиғлаб оларди. Гулзода опага Маҳмуд ака сен сабаб узатдик энди соғиниб ўтирибман гина ҳам қилиб қўярди. Ишга борса ҳам қўли ишга бормай Ширинни ёшликдаги қилиқларини эслаб ўтирарди.

Энди энди "Қайси ота йиғламайди қиз узатса " деган қўшиқни мағзини чақа бошлаганди. Хотини қизи билан гаплашса эшитиб турардию лекиб ўзи гаплашолмасди. Биларди қизи билан гаплашса ўпкаси тўлиб кетади. Кейин йиғлаб қизалоғини ҳам йиғлатиши мумкин.

ҚАЙСИ ОТА

   Мирзо Карим

Аҳли дунё билар эркак бардошини,
Суврати-ю, сийратини ор безатса!
Бир кун бор-ки яширолмас кўз ёшини,
Қайси ота йиғламайди қиз узатса!

Осмонидан учиргандек зуҳросини,
Чаманидан кўчиргандек раъносини,
Бошдан ўтган билар бу сўз маъносини,
Қайси ота йиғламайди қиз узатса!

Палахмонтош чиқиб қолди, хонаси деб,
Ширмон қизим – орзуларим шонаси деб,
Кўз ёш қилма, уят бўлар, онаси, деб,
Қайси ота йиғламайди қиз узатса!

Бемор бўлсанг беминнатинг – қизинг керак,
Бемеҳрга фақат нону тузинг керак,
Овутмоққа, Мирзо қандай сўзинг керак,
Қайси ота йиғламайди, қиз узатса!
👍15😢3❤1
Ширин ҳам ўзга хонадонга тезда кўника қолди. Ёшлигидан ҳам одамларга тезда қўшилиб кетадиган одати борлиги учун ҳам ҳеч ҳам янги хонадонга ўрганиши қийин бўлмади. Сарвар олдинлари кечгача ишда ушланиб қолар ҳозир эса тезроқ уйимга борсам дея ишларини тугатишга ҳаракат қилар эди.

Сарвар ҳисоб китобларни кўриб ўтирган вақтда телефонига бўлган қўнғироқ ҳаёлини бўлиб қўйди.

-Алло эшитаман.

-Ассалому алейкум Сарвар ака.

-Яна сенми? Мен сенга безовта қилма дегандимку?

-Кечиринг нима қилай унута олмаяпман.

-Унут бошқа иложинг йўқ.

-Нега бундай қилдингиз? Шунчалик ёмон қизмидим? Шириндан нимам кам?

-Диёра сени севолмадим. Ҳали бахтингни топасан. Мен оилалиман. Яна бегона эмас синглингдай бўлган қариндошинга уйланганман. Энди менга қўнғироқ қилганингдан нима наф?


-Сиз ёлғончисиз. Аблах. Худо жазойингизни берсин.


Диёра телефонни ўчириб йиғлаб юборди. У ҳаракат қилаяпти Сарварни унутишга. Лекин
уддасидан чиқолмаяпти. Ширинни олдида савлат тўкиб ўтирган киёвни кўриб аламларини янгиланяпти. Қаерданам Ширинга тўй суратларидан юбор деди. Мана энди ўзи қийналиб ўтирибди. Ширинни тўйга боролмаганига касал бўлгандим дея бир илож қилиб ёлғонига ишонтирди. Ширин ҳаёлига ҳам келтирмаса керак Диёрани севганига турмушга чиққанини. Лекин унга айтолмайди. Айтганда ҳам нима ўзгаради, тўй ўтган бўлса икки ёш бахтли бўлса.

  Мана бугун ҳам Сарварга қўнғироқ қилиб ўзини ўзи азоблади. Сарварга фарқи йўқ Диёра ўладими қоладими. Унинг учун вақтичоғликка керак бўлди ҳолос. Энди эс ҳушини йиғишитириб олмаса кейинчалик яна қийналиб юради.

-Диёра қизим сенга нималар бўлаяпти? Ранггинг бир аҳвол?

-Яхшиман ойи.

-Шифохонага олиб борайми?

-Бунга ҳожат йўқ.


-Тузук овқатланмаяпсан. Кун бўйи уйдан чиқмайсан. Ишга ҳам бормаяпсан. Камола опа қўнғироқ қилди "агар яна бир кун келмаса ўрнига бошқа одам оламан" деди.


-Эртага бораман. Ҳавотирланманг.

Диёра Супермаркетда  бир йилдан бери сотувчи бўлиб ишлайди. Уни мижозларга яхши хизмат қилганига супермаркетни бошлиғи Камола опа қўйворгиси келмасди. Бир ҳафтадан бери ишга чиқмаганига бугун Диёрани ойисига қўнғироқ қилганди.

Диёра ўзини чалғитиш мақсадида ҳам қайтди. Ширин эса ҳеч нимани билмагани сабаб ҳам Диёрага қўнғироқ қилиб ҳол ахвол сўраб турарди. Унинг бахтлилиги шундоқ овозидан ҳам сезилиб турарди.

-Ширин сендан бир нарса сўрамоқчи эдим. Бир дугонам шундай вазиятда қолган. Агар эрингни олдин севган қизи бўлганини билсанг нима қилардинг?

-Қўйсангчи бунақа гапларни. Биринчидан Сарвар акам фақат мени дейдилар. Мободо ўшандай бўлган тақдирдаям мен у қизни устидан куламан ҳолос. Агар яхши қиз бўлганида эди Сарвар акам уни эмас мени танлаган бўлмасдилар. Шундай экан унақа қизлар мени ўйлашимга ҳам арзимайди. Эе бу гапларни қўя тур ўзинг қачон келасан сени шунақа соғиндимкиииии...
Аллоооо нега жимиб қолдинг? Диёраааа. Аллооо.

-Ҳа эшитяпман. Узрда ишдаманку савдога қарашимга тўғри келди. Яна гаплашармиз сўг бўл.

Диёрани Ширинни гаплари бошига гурзи билан  ургандай бўлди. Ўша ондан бошлаб Ширинга нисбатан қалбида уруш очганди.

-Мени ёмон деди, арзимайди деди. Ҳали шубдай кун келади Ширинхон. Ўшанда ким кимни устидан куларкан кўрамиз.

Диёрани ойиси Рисолат ҳам келинлик пайтлари Гулзода опа билан кўп маротаба сан манга борган эди.  Қайнонаси Сарвихон ая Гулзода мулойимга киришимликкина экани учун уни кўпда тергамас ишонгани ўша келини эди.

Рисолатни ҳар бир ишида ортидан кимдир давом эттириб юриши керак доим чала иш қилар агар гап эшитгудек бўлса айбни секингина Гулзода опага ағдариб қўя қоларди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍37🔥3😢1
#хайрли_кеч

❤️ Шундай инсонлар борки, улар сизни яхши кўргани эвазига сиздан бирор нарса талаб қилишмайди. Улар фақат ва фақат сизни бахтиёр ҳолда кўришни истайдилар холос...

🩵 Шундай инсонларни кадрланг. Такдир уларни такрор юбормайди...
Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2🥰2
💥БУГУН 21 АВГУСТ.
МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН
!🌷🕊🌷

☀️•Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин Азизларим!!!

☀️•Эрта тонгни яхши ният билан бошласак Ин шаа  Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!

🕊•🌹•Хаммангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо берсинки, қаватимизда, ёнимизда юришсин.. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига, жаннатига вожиб қилсин...


Яқинларизга ҳам улашинг 👇

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Onalar hamisha sogʻ boʻlishsin ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍1
Nima uchun Qur’on o’qiymiz?📕


🌸Suyukli Payg’ambarimiz sollallohu alayhi va sallam tavsiyalariga amal qilish uchun Qur’on o’qiymiz.

🌸To’g’ri yo’ldan adashib ketmaslik uchun Qur’on o’qiymiz.

🌸Allohga sevimli banda bo’lish uchun Qur’on o’qiymiz.

🌸Qur’on bizga dunyoda nur, oxiratda surur bag’ishlaydi.

🌸G’ofil bo’lib qolmaslik uchun Qur’on o’qiymiz.

🌸Mo’minlarning eng yaxshisi bo’lish uchun Qur’on o’qiymiz.

🌸Mehribon ota-onamiz Allohning marhamatiga erishishlari uchun Qur’on o’qiymiz.

🌸Jannatdagi martabamiz baland bo’lishi uchun Qur’on o’qiymiz.

🌸Qo’lida mol-dunyo bor odam boyligi bilan sevinadi. Mansabdor kishi obro’-e’tibori bilan quvonadi. Qur’on o’qigan inson esa Allohning Kalomiga oshno bo’lgani uchun boshi osmonga yetadi. Faqat dunyoda emas, oxiratda ham baxtli bo’ladi.
(In shaa Alloh)🫀

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9🥰3❤1🔥1
«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида

«Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?

У:
- Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.

- Қуръондаги биринчи калимадир.

- Энг афзал дуодир.

- Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.

- Жаннат кўчати.

- Дунё ва охират у билан тугалдир.

- Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.

Эй, тангрим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин!

Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13🔥1