🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
-Ойи ўғлингиз мени қабул қилиш ниятлари йўқ. Лекин мен барибир бораман. Болаларга қараб туринг мен уйга бориб, кетишга керакли нарсаларни тайёрлай.

Рисолат ҳамма нарсасини тахт қилгач қайнонасидан йўлкира учун пул олиб эрининг олдига жўнади. Қайнонаси тушинтирган манзил бўйича холасининг уйини топиб борди. Кечга яқин кириб борганлари учун Миршод уйда экан. Уларни кўриб олдинига ҳайрон бўлди. Кейин эса истар истамас уйга киритди.

-Дадаси кечиринг. Бошқа гапингизни икки қилмайман.

-Сенга ишонмайман. Ўз билганингдан қолмай ўрганиб бўлгансан. Мени гапимни шу вақтгача ҳам инобатга олмагансан.

- Ундай деманг. Майли охирги бор имкон беринг. Кейин қандай қарорга келсангиз ҳам розиман. Қаранг сизни қанчалик соғинган Насиба.

Рисолат эрини қучоғида ўтирган қизига ишора қилди.

-Бўпти. Унда нарсаларингни жойлаштир. Мен ўзимга етарли картошка қовурганман. Яна бирор нима пиширарсан. Диёра ҳам ухлаб қолибди. Уни мана бу хонага ётқизиб чиқ.

Шундан кейин Миршод бир икки кун хотинига рўйхушлик бермай юрди. Кейин эса ярашиб ҳаммаси изига тушиб кетди.

Мана ўша воқеаларга ҳам йигирма йил бўлай дебди. Орада яна неча бора Рисолат калтак ҳам еб олган. Чунки у умуман тилини тийишни билмасди. Ҳозир анча босилган билан барибир ўйламай гапиришию кўнгилга озор бериши ҳалиям қолмаган. Диёрани опаси Насиба кўп тарафлама онасига тортган. Бир йил бўлар бўлмас турмушидан ажраб келган. Мана энди қандолат цехида ишлайди.

Менга хаёт бағишла:
Икки кундузги, икки кун кечки сменада ишлайди. Диёра у билан кўп келишолмайди. Ёзги таътилларни амакиси Маҳмудни уйида ўтказгани учун Ширин билан яқин эдилар. Кўпинча қўнғироқлашиб сирлашардилар. Диёра ҳам ўша онани тарбиясини олган. Онасини кўриб қизини ол дейишганидек унда ҳам ғайирлик қиладиган ҳислатлар йўқ эмасди. Энди доимо ўзини ўзи Шириндан қаерим кам. Нега у тегдию мен қолиб кетдим дея туну кун ўйланиб ўзини ўзи абгор қиларди. Бир ҳаёли бориб Ширинга ҳаммасини айт деса, бир тарафдан Сарвар Диёрани севмаслигини яхши тушуниб турарди.
  Диёра шу вақтгача бир Сарвар билан эмас ундан олдин синфдоши Соҳиб билан ҳам аҳду паймон қилганди. Соҳиб билан ораси бузилишига эса Насибанинг турмушидан қайтиб келгани асосий сабаб бўлди. Насиба Соҳибнинг аммасини ўғлига турмушга чиққанди. Насибанинг қандай феъл атворга эгалигини билишгани учун улар сира ҳам Диёрани келин қилишмасди. Соҳиб онаси қўйган қатъий талаб билан орани очиқ қилган, Диёра билан шундан бери гаплашишмасди.

Насиба келин бўлиб тушгач қайнонасига бўйин эгишни хоҳламасди. Эрини бурнидан ип ўтказиб олишга қанча ҳаракат қилди. Қайнонаси ўқимишли кўпни кўрган аёл бўлиб олдинига тўғри  гап билан йўлга соламан дея ҳаракат қилди. Келини эса ҳаттоки қайнсингилларини ота уйига келишига ҳам қаршилик қила бошлади. Улар келса ҳушламай ўтирадиган ёки хонасига қамалиб умуман чиқмайдиган бўлиб олганди. Қайнонаси Санобар опа қанча яхши гап билан тушинтирди, йўл йўриқ кўрсатди аммо Насиба барибир ўз билганидан қолмади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍48❤3😭2
✨🌙✨Ухлашдан олдин сизни ранжитганларни кечиринг. Аллоҳ сизни ҳам авф этади. Кечиримлилик сабаб қалбингизда ажиб бир
енгилликни туясиз. Ўзингизни бундан маҳрум этманг.✨🌙✨


✨🌙Хайрли тун!
Аллоҳга омонатсизлар
      Азизларим!🌙✨


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

💐
Хайрли тонг! 💐

Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.

🤲 Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Мени ўзгартирган салом

Бир ДАН ходими айтиб берди:

"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.

Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.

- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?

Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.

Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:

- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.

Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.

Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.

Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.

Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...

✍ Давронбек Тожиалиев

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21❤3😢3
Ҳар биримизда қандайдир бир ташвиш бор. Дунёда ҳеч ким ташвишсиз эмас. Биров билан муомала қилаётганингизда шуни ҳисобга олинг…

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2
Шундай инсонлар бўладики, кечира олмаслиги билан мақтанади. “Нима қилай шунақаман, ҳечам кечиролмайман” деб ошкора айтади. Аслида бу мақтанадиган нарсамас. Бу қалб касаллигидан дарак. Бундай одам ўзини ислоҳ қилсин. Аллоҳга кўп тавба қилсин, истиғфор айтсин. У ким бўлибдики кечира олмаса? Буюк Роббимиз сенинг тоғ-тоғ, ҳеч ким билмайдиган гуноҳларингни яшираяпти-ку?! Сен ким бўлибсанки, бир инсонни хатосини кечира олмайдиган?

“Менга ёмонлик қилган. Ҳеч унутолмайман” дейди. Кечиришни мазмуни ҳам шу эмасми? Кимдир сенга ёмонлик қиладики, кўнглингни оғритадики кечиришинг керак. Сенга зарари тегмаган одамни кечириш нимага керак? Аллоҳ таоло гуноҳларини кечиришини истаган одам кечиримли бўлади.

Кечираётган одам билсин-ки, кечириб аввало ўзига яхшилик қилади. Кечириб ўзи енгил тортади. Ўйланиб, сиқилиб касаллик орттирмайди. Аллоҳ таоло олдида ҳам юзи ёруғ бўлади.

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид суҳбатларидан


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤2
ИБРАТЛИ ХИКОЯ.

Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, мошинасини тайёрлаётган, қаергадир кетоқмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Мошинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб: - Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? -дедим. Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим. - Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? - деди. - Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? -дедим. - Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. - деди. Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инсонларники эканлиги маълум эди. У киши мошинани тўхтатди. Тушдик. Шоколадларни олди. Аввалги эшикни қоқди. Эшикни кўпгина болачалар очишди. У кишини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетишди. - Онажон, шоколадчи амаки келдилар, -деб оналарини чақиришди. Уларга бир қути шоколадни бериб, болалар билан озгина суҳбатлашиб, кетишга изн сўради. Иккинчи эшикни тақиллатди. Эшикни кекса ёшли аёл очди. Унинг ҳаққига кўп дуолар қилди. «Аллоҳ сизга жаннат эшикларини очсин. Мевалари билан сийласин. Болажоним, бизни эслабсиз, йўқлабсиз, Аллоҳ сизни эсласин!» деди. Унга ҳам бир қути шоколад берди. Изнини олди. Шундай қилиб, ҳар бир эшикдан айрича гўзал дуо - саломлар, ташаккурлар эшитилди. Шоколадларни тарқатиб бўлиб, мошинага ўтириб, уйимиз томон йўналдик. Мен ҳайратда эдим. Унга: -Қўшни, сизни Аллоҳ ёрлақасин! Жуда яхши иш қилдингиз - да. Лекин, бир савол туғилди. Нимага уларга ўша бир қути шоколадни пулини бериб қўя қолмайсиз? Улар ўзлари билгунларича, керакли нарсаларни сотиб олишган бўлармиди? - дедим. Саволим ажаблантиргандек у кулиб юборди. Орқа ўриндиққа қараб қолган бир қути шоқоладни олиб менга берди. - Очинг, уни. - деди. Мен уни очиб кўрдим. Унинг ичида шоколад билан бирга усти ўралган пул ҳам бор эди. Ҳайратим янада ошди. - Нима пули ўзини шундоққина бериб қўя қолмадингиз, қўшни? - дедим. У одатдагидай кулиб деди: - Мен шоколадни яхши кўраман. Ҳар куни ейман.
Аллоҳ таоло:

«Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз.», (Оли Имрон: 92) дейди.

Фақирнинг ҳам, бизни егимиз келган нарсадан егиси келади. Дунё ишлари молнинг турига қараб, ўз ўлчови билан:
Темир тоннада;
Мева килода;
Тилла грамда;
Олмос каратда ўлчанади.

Лекин... Охиратнинг амаллари эса, зарралар билан қиёсланади.

«Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради» (Залзала: 7-8).

«Аллоҳнинг моли қиммат. Аллоҳнинг моли - жаннат» (Термизий ривояти).

«Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар». (Мутоффифун: 26).

Аллоҳим, бизни ўзгаларни ўз нафсимиздан устун қўядиганлардан қил! Аллоҳим, ҳар онингизда яхшиликларга муваффақ қилсин...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍27👏4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔺Kerakli massalliqlar:

1 kg baqlajon
1 kg pomidor
2 ta feoletiviy piyoz
15 gr teriyaki sous
Kashnich va ukrop
Tabga koʻra tuz
Qovurish uchun oʻsimlik yogʻi


🔺Tayyorlanishi:

Qizigan yogʻda togʻralgan baqlajonlarimizni qovurib olamiz.
Pomidor va piyozni ham videoda koʻrsatilgandek toʻgʻrab, koʻkatlar va qovurib olgan baqlajonimiz bilan idishga solamiz.
Teriyaki sous va tabga koʻra tuz solib aralashtirib olamiz.
Did bilan bezatib dasturxonga tortamiz.
Retsept yoqqan boʻlsa Nodirangizni duo qilishni unutmang.❤️
👍7👏2❤1
Насиба келин бўлганига саккиз ой бўлганда уйидагилардан сўроқсиз дугоналари билан тоққа кетди. Қайтиб келганида эса уни уйга киритишмади. Қайнонасининг ўзи сабр косаси тўлиб бўлганди. Ортиқ бунақа келин билан яшашни тасаввурига ҳам сиғдиролмади. Насиба тоққа кетган куни қайнонаси Хурсанд опа қон босими кўтарилиб ётиб қолганди. Келини эса шу ҳолатни билиб, кўриб туриб ҳам эътиборга олмай қаровсиз ташлаб кетиб қолганди.

Ўша куни ишдан эрта қайтган Иброҳим онасини бир аҳволда ётганини кўриб қўрқиб кетди. Тез ёрдам чақирди. Шифокорлар биринчи ёрдамни кўрсатишгач Хурсанд опа анча ўзига келиб қолди. Хотинини сўраган Иброҳим онасининг билмаслигидан таажубланди.

Насибани телефони ўчирилган, ота уйидагилар ҳам билишмасди. Соат 23:00 бўлганида Насиба саёҳатдан чарчаб ҳориб қайтди. Эшикдан кирганда уни, эрини қахрли нигоҳлари кутиб олди.

Давоми бор.
👍10😢1
#Менга_хаёт_бағишла:
-Нега унақа қараяпсиз тинчликми?

-Буни сендан сўраш керак. Салом йўқ алик йўқ менга яна қайси юз билан савол беряпсан.

-Вой бууу шунга шунчами?  Ассалому алайкум. Бўлдими?

Хотинининг бепарво гапига Иброҳим тутақиб кетди.

-Бор ана эшикни ташқаридан ёқиб кетавер.

-Нега экан? Мен сизга нима қилдим.

-Нима қилдим? Сен ҳали ҳеч нима қилмадингми? Кимнинг, қайси ўйнашингни қучоғидан келаётган бўлсанг ҳам ўшани олдига даф бўл. Йўқооол.

Насиба эрининг гапларидан ҳайратга тушди. Унинг ақли индамай кетганига, унинг устига ярим кечаси кириб келганига етмасди.

-Кетмайман. Мени ҳеч қанақа ўйнашим йўқ.

-Унда қаердан келяпсан? Кимдан сўраб кетдинг ўзи?


-Ойижонга мен кетдим дедимку.

-Кетдим дединг. Лекин қаергалигини айтмадинг. Ойим жойидан туролмай бир ахволда ётибди. Сен эса қайсидир гўрга йўқ бўлгансан.

-Ойиз сизни кўриб ролга кирган.

Насиба шу гапни айтиши билан юзига тарсаки келиб тушди. Тарсакини кучи тасирида орқароққа сурилиб кетди.

-Менга сендай хотиннинг кераги йўқ.
Иброҳим хотинини судраб дарвозадан чиқариб ташлади.

-Тўрт томонинг қибла. Бу уйда ортиқ қорангни кўрмай. Уч талоқсан.
Иброҳим дарвозани ёпиб ичкаридан қулфлади.
Насиба эса бўлаётган ишлардан карахт ўтирарди. Ташқарида туриб қанча ялинди ёлворди. Тоққа дугоналари билан кетганини керак бўлса дугоналаридан сўраши мумкинлигини айтди. Аммо ичкаридан садо бўлмади. Йиғлай йиғлай ота уйи томон йўл олди.
Соат 1:00 да эшиги тақиллашидан уйғонган  Миршод ака эшикни очиб ҳайрон бўлди.

-Насиба сен бу ерда нима қиляпсан?

-Дадажон куёвиз мени уйдан ҳайдади.

Насиба отасини қучоқлаб йиғлаб юборди.

-Бўлди бу ерда турма уйга кир.

Уйга кирса ҳамки Насибанинг йиғиси тинмасди. Шовқиндан уйқусираганча Рисолат ҳам чиқиб келди.

-Иее Наси сен бу вақтда нима қиляпсан уйимизда?

-Онаси саволга тутмай жойини тахлаб бер дамини олсин. Эртага бафуржа гаплашамиз.

Насибани олдин ўзи яшаган хонага жойлаштириб онаси у ухлаганча ёнида ўтирди. Кейин эса ўзи ҳам бориб жойига ётди.

Эрталаб бўлгач ҳам Насиба ҳадеганда туравермади. Кеча уйқудан қолган дея уни уйғотишмади. Соат 9 лардан ўтиб Насиба турди. Бугун дам олиш куни бўлгани учун отаси ҳам уйда эди.

-Нонушта қилиб бўлган бўлсанг энди гапирчи нима бўлди?


-Қайнонам мени доим ёмон кўрган. Неча кундан бери тоққа бораман деб айтиб юрудим. Кеча дугоналарим билан кетдим. Айтгандим. Келсам куёвиз жахл қилиб турган экан. Ойиси ўзини касалга солибди. Мен айтиб кетсам ҳам айтмади деб эримга роса ёмонлаган. Эрим ҳам лаққа тушиб мени урди. Кўчага судраб чиқариб ташлади. Уч талоқсан деди. Энди нима қиламан?

Насиба йиғлаб йиғлаб ота ва онасига бор гапни айтиб берди. Ўзининг айтмай кетганини эса яширди.

-Ҳали у номардни ўзим биламан нима қилишни. Тавбасига таянтираман.

Миршод ака ҳам қизининг гапларига чиппа чин ишонган эди.

-Тур кеттик. Бориб кўч кўронингни йиғиштириб келамиз.

-Дадаси ярашиб кетар ҳали.


-Сен доим товуқмиялигингга борасанда. Талоқдан кейин яшаш ҳаром ҳисобланади.

-Нега энди?


-Сени ақлинг етмайди. Энди қизинг токи бошқа турмуш қуриб ундан талоқ олмагунча Иброҳим билан оила қуролмайди. Ўзи буни иложи ҳам йўқ. Бўлларинг бориб аниқлик киритиб тугатиб келайлик.



Уччовлари Иброҳимнинг уйига кириб боришди. Уларни совуқ муомала билан Иброҳим кутиб олди.


-Қани куёв масалага ойдинлик киритинг қани? Нима гап? Нима сўз ажралишгача боряпсизлар?

-Дада шу пайтгача қилган ишларига чидаб юргандим. Ойим қўй болам ҳали ёш ўзгаради деб доим ёнини олиб келдилар. Ишонсангиз сингилларим буни дастидан ота уйига келолмай қолишди. Уларни ҳам ёқтирмас очиқчасига ҳадеб келаверасанларми дея чақиб оладиган бўлди. У бечоралар эса Насиба уйларизга боргандагина келиб кетадиган бўлди. Ойимни қон босимлари баланд кеча жуда кўтарилиб кетган. Мен ишдан қайтганда ҳеч нимани билмай ётгандилар. Тез ёрдам чақирдим кейин сал бўлсада ўзларига келдилар. Насиба эса ҳеч қаерда йўқ.

Уйларизга ҳам қўнғироқ қилдим Диёра бу ерга келганлари йўқ деб айтди. Қаердан излашни ҳам билмадим. Бу кишим бўлса кеч 23:00 да кириб келиб ўтирибдилар. Мен билмайман нималар қилган ўзи билади. Энди ортиқ у билан яшамайман.
👍25❤1
-Ёлғон мен сизга ҳам онангизга ҳам айтганман.

-Насиба энди фойдаси йўқ. Йўлғонларингга ота онанг ишонар аммо мен ишонмайман.


-Сиз қизимга тухмат қиляпсиз куёв.

-Ойи нима десангиз денг мен ҳақиқатни айтдим. Бошқа гапим йўқ.


Шу пайт беҳоллиги сабаб ҳам ўз хонасида ётган қайнонаси кириб келди.

-Вой қудамлар келибдиларку бир оғиз чақирмайсизлар.


-Ойи ўзизни уринтирманг улар кетишяпти.


-Нега???  Насиба туринг овқатга уннамайсизми? Қудамларни олдиларига ширинлик ҳам қўймапсизку.

-Қуда севикли ўглиз қизимга талоқ берибди. Ортиқ бирга яшашмайди.


-Вооой бу нима деган гап? Ўғлим қайнонанг нима деяпти?

-Она мени биласиз. Шошилиб иш қилмаймайман. Мен ортиқ Насиба билан яшашни хоҳламайман.


-Сен эсингни йиғ ҳаёт ўйинчоқми?

-Ойи энди кеч. Мен қарор қабул қилиб бўлдим.


-Рахматли отанг тирик бўлганларида сен бунчалик қулоқсиз бўлиб кетмасмидинг? Сени шунақа тарбия қилдимми а?

-Асабийлашманг яна қон босимингиз кўтарилиб кетади. Насиба қилган ишига яраша жавоб олди. Буни ўйламанг.

Шундай қилиб Насибани кўч кўронини олиб кетишди. Иброҳим эса онаси қийналиб қолмасин дея ажримни ҳам тезлаштириб 6 ой деганда эридан наркоманлиги туфайли ажрашган аёлга уйланиб олди.

Насиба эса ўшандан бери уйда. Қилган ишидан заррача ҳам афсусланмади. Синглисига ҳам ўзи туфайли ҳали совчи келгани йўқ. Укаси эса ҳали мактабда ўқийди.
Миршод ака ўша кундан кейинам қизига ишониб куёвини ноҳақ деб биларди. Унинг бу фикрини янада мустаҳкам бўлишига Иброҳимнинг уйланиб олгани ҳам бўлди.
👍18
Насиба синглисининг тунд қиёфада юришини кўриб гап нимадалигини сўради.

-Диёра тинчлими? Қовоғингдан қор ёғяпти.

-Шундоқ ўзим. Ҳеч нима бўлмади.


-Мени алдама нима бўлди айтақолсангчи?

-Ҳеч нима бўлмаган бўлса нега унда Ширинни тўйига бормадинг? Жаа опоқ чақоқ эдингизку?

-Мазам йўқ эди кўрдизку.


-Сен бу гапинг билан ойимни алдайсан мени эмас. Қани айтчи?


-Ширин мен севган йигитга турмушга чиқди.

-Нимааа ҳали оғзингдаги очни олдириб юрибсанми?


-Ширинни севиб қолганмиш.


-Ширинчи?


-Уни мажбуран узатишдику. У билмаган Сарварни мен билан севишганини.


-Билганда ҳам тегарди. Анави сен билан бирга Лаваш Бургерда суратга тушган йигитми?
- Ҳа ўша.

-Жуда красавчик эдида. Шарта тегволган. Сен эса юрибсан.


-Опа дардимни янгиламанг.

-Шунақа анқов бўлиб юрасанми? Тўйга бориб шарта шарта ҳаммасини айтишинг керак эди.

-Дадам ўша ерни ўзида ўлдирсинлар кейин шундайми?


-Хўш энди нима қиласан?

-Ҳеч нима юравераман.


- У йигитни жуда бой дегандинг. Ширин жуда содда гўл. Ўзинг илинтириб тегиб ол. Шубдай йигитни қўлдан чиқариб юраверасанми?


Давоми бор.

#маюсгина
#менгахаётбағишла


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23😢3🔥2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРАКАТУҲ 🍃🌺

🌹🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌹🌙 🤲

🍀🌺 Ҳафта ичра турли кун,
🌸🌺 Турли саҳар, турли тун.
🌸🌿 Энг муқаддас, нурли кун
🌸🌺 Жума айём муборак!

🍃🌸 Динимиз доим омон,
🌹🌸 Дилларда ишқу иймон.
🌹🌱 Эй муҳтарам мусулмон,
🌹🌸 Жума айём муборак!

🌿🌼 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🌸🌼 Фарзандларимизга салоҳият,
🌸☘ Ибодатларимизга гўзаллик,
🌸🌼 Ризқимизга барака берсин!
💐🌼 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲ. АЗИЗЛАР...

Бошлаб олган
✨23-август жума ✨кунингиз хайрли бўлсин! 🌹❤️✨🌹❤️✨

Аллоҳим дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!Кунингиз хайру барокатларга, савобли амалларга, шодликларга тўла бўлсин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАДИНАГА ҚАЧОН БОРАМИЗ?!

🎙Қамариддин Бекмуҳаммад.


🕌​​​​​​ Маккаи Мукаррама шаҳри омонлик шаҳридир, аммо у ерда курорт ҳам, гўзал табиат манзараси ҳам, саёҳатчилар учун дам олиш жойи ҳам йўқ. Лекин ҳар гал бу макон зикр қилинганда унга бўлган завқ‑ шавқ бизларни жон таслим қилар даражада орзиқтиради, чунки бу маконни Аллоҳ азиз қилиб қўйган.

Аллоҳим! Имконияти йўқ, заифҳол, касалманд, лекин пок ниятли барча бандаларингга ҳам шу жойларда ибодат қилишни насиб қилгин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11🥰2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча бувижонларга хаж ва умра ибодати насиб қилсин.

Аллоҳим! Имконияти йўқ, заифҳол, касалманд, лекин пок ниятли барча бандаларингга ҳам шу жойларда ибодат қилишни насиб қилгин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰3
#ибрат

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди. Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: "Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти", деди. Хўроз унга жавобан "Бу менинг муаммойим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин", деди.

Сичқон: "Майли", деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга "Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли", деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари "Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса, ўша ҳал қилиш керак", деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: "Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит беряпти". Мол: "Бу менинг муаммойим эмас", деди...

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир хўжайинга "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди", деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди...

Эл-улус: "Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас", деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, "Қардош-қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай", деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди...

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди...

Масалнинг қизиқ жойи шундаки, "Бу менинг муаммойим эмас", деганларнинг биронтаси омон қолмади. "Муаммо меники", деб жон кйдирган сичқон эса ҳамон тирик...

Хулоса ўзингиздан!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17🔥1🥰1
💥🤗 Бугун, 23-август бутун дунёда “Севикли инсонларни маҳкам қучоқлаш“ куни нишонланмоқда

Аслида атрофимиздаги бизга қадрли инсонларни севиб ардоқлашимизни ҳар доим ҳам айтолмаймиз. Бугун меҳрли қучоқлаш билан, уларнинг сизга қанчалар қадрли эканини эслатинг

Бу психологик томондан инсонни тинчлантиради ва сўзлар билан ифодалаб бўлмайдиган ҳис-туйғуларни ифода этишга ёрдам беради

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрибоним онам.

Синовлар олами олса хаёлим,
Бўғзимга чанг солса дард деган золим,
Ҳеч кимса сўрамас бир бора ҳолим,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.

Сўзларим ўтмайди туққан боламга,
Сиғмай кетаяпман шу кенг оламга,
Фақат сиз йиғлайсиз унсиз ноламга,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.

Турмушни елкамга кийиб олганда,
Ёрим кўзларимни ўйиб олганда,
Оловли йўллардан куйиб қолганда,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.

Боламан сиз учун қари бўлсам ҳам,
Бир оз кўзингиздан нари бўлсам ҳам,
Чақишга шай турган ари бўлсам ҳам,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.

Ҳақиқат тополмай айласам фарёд,
Сабр йўлларида бўлганда касод,
Ғурурим ўзимни қилганида мот,
Сиз каби меҳрибон топмадим онам.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9🥰2😢1