🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Менга хаёт бағишла:
Ширин ҳар битта гапни эшитиб ётар,ҳозирги аҳволидан жуда ҳам стрессда эди. Кўзини очганида танасида ғалати ўзгариш сезди. Қўлини қимирлатай деса қўли, оёғини қимирлатай деса оёғи ҳаракатга келмади. У бу холатидан дахшатга тушди. Бақириб юбораман деб ўйлаганди аммо овози чиқмади. Ана шундагина дунёси қоп қоронғу бўлиб кетди.  Шу пайтгача қадрига етмаган нарсаси ҳаётида энг муҳими экан.

Инсон борида қадрига етмай йўғида қадрлашга ўрганиб қолган.  Ўша киндан бошлаб Ширинни ҳаёти мисли кўринмас азоб билан ўта бошлади. Ёнига кириб чиқиб унга далда бераётганлар, ота онаси, акалари, турмуш ўртоғи, қайнота қанонаси ҳаммалари гапираётган гаплари Ширин учун азоб эди. У бундай мусибат бошига тушишини сира ҳам ўйламасди. Бахтга лиммо лим ҳаёти эндиликда маъзмунсиз бир хилда ўтарди. Ширин жуда озиб бир бурдагина бўлиб қолди.  Егани фақатгина шўрва эди. Оғзини қимирлата олмагани боис бошқа таом ейиш унинг учун орзу эди. Кунлар ўтар Гулзода опа бир кун уйда бир кун қизини ёнида бўларди. Гулзода опа ҳам қизидан кам қийналаётган эмасди.

Ширинни кўрсатмаган Шифокорлари ҳам қолмади 2 ойни ичида ҳаттоки чет элларгача профессорларга кўрсатишди. Натижа эса сира ўзгармасди.  Сарвар ҳам эндиликда қўрқа бошлади. Хотини ўз ҳолига қатмаса нима бўлади?

Ҳаммани шу савол қийнарди. Ширин учун алоҳида қаровчи аёл ёллашди. Гулзода опа энди бир икки бўлсада уйида ўтира оларни. Бечора она икки уй ўртасида сарсон бўлди. Қизини дарди уни букчайтириб қойганди.

-Ойи Саломат Ширинга яхши қараяптими?


-Ҳа яхши қараяпти. Вақт орттириб Шахинадан ҳам хабар олади. Жуда қийналган аёл экан. Лекин у ҳам бор ёғи тўрт ой ишлай оларкан. Кейин эса турмуш ўртоғи  Россиядан қайтаркан. Уйимга кетаман деди.


- Майли ойи унгача ишлаб тура қолсин. Кейин яна бирор одам топармиз.


-Топмаймиз болам. Худо хоҳласа Ширинни ўзи оёққа туради. Бу кунларни унутиб юборамиз.


-Онажоним қанийди шундай бўлса. Тезроқ соғайиб кетса.


-Сиқилма Аллоҳ ҳам бизни синаяптида. Биз ҳали бу кунларни ортда қолдирамиз.

-Айтганиз келсин.
👍24😢1
Менга хаёт бағишла:
Сарвар ҳар ҳафта Ширинни электрофарезга олиб борар докторлар нимаики айтса ҳаммасини бажарарди. Шунча урунишларга қарамай Ширинда бирор бир ўзгариш сезилмасди. Сарвар Ширин олдида ўтириб узоқ вақт гапириб турар келажаклари хотини билан қаерларга саёҳатга бориши ҳаммасини ажойиб тарзда айтиб берарди. Ширин эса ҳаттоки жавоб тариқасида киприк қоқиб қўймасди.  Баъзан шундай вақтларда кўзидан ёш оқар лекин жавоб қайтаришга ожиз эди.



Ширин ҳеч нимани сезмаслигидан, ҳаракатлана олмаслигидан жуда жуда тўйиб кетганди. Ягона орзуси тезроқ Аллоҳ жонини олсаю бу азоблардан қутилса. Ҳар гал муолажалардан қайтишар экан турмуш ўртоғининг кўзидаги умидсизлик уни тамоман ўлдириб борарди. Овқатдан ҳам бош тортиб кўрди аммо кейин ошқозон оғриғи пайдо бўлиб баттар азоб чекди. Аллоҳга бир айтгани бор эканки қаровчи аёл инсофли экан. Ойиси келмаган вақтларда ҳам виждонан ишлайди. Ҳеч ҳам ирганмайди. Ширин қоқ суяк бўлиб жуда

Озиб кетганди. Онаи зорини ҳолати эса Ширинни янада азобланишига сабаб бўларди. Боласи ёнига кирарди уни овозини эшитардию қўлига олиб эркалолмас боласига алла айтиб беролмасди. Қанча орзулари орзулигича қолиб кетди.

Аллоҳга тинмай нола қилар тезроқ соғайиб ҳаммаси ортда қолса эди дерди. Ҳар тонг кўзимни очсам бари туш бўлиб қолсайди дерди. Мана энди Аллоҳнинг берган неъматларини қадрига етяпти. Соппа соғлом юраверган экану бир бора шукр қилишни билмабди. Аллоҳ таолога ҳамд айтиб сажда бош қўймабди. Бирдан бир орзуси оёққа турса намоз ўқишни ўрганади. Роббисига ҳамд айтади. Яқинларига ўзини фидо қилиб яшайди. Ширинни деб қанча қийналишяпти. Бир бора бўлсин "Э" дейишмади. Қайнонаси ҳам доим кириб ҳолидан хабар олади.
Қайнонаси :
-Келин сиз оёққа турган куниз Самирга совчиликка бораман дейди. Тўйда маза қилиб рақсга тушасиз,- деб доим айтарди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32❤6💔1
Х А Й Р Л И Т У Н.

Кимлар ўтмас бу дунёдан,
Сен ҳам, мен ҳам омонатмиз.
Бугунгина соғ юрганлар,
Эрта битта камоматмиз.

Дунё аро тариқмизу,
Уммон аро хасмиз гўё.
Аллоҳимга минг бор шукр,
Яна бир тун саломатмиз...

Аллоҳ тунингизни хайрли этсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 25➖АВГУСТ.
ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !!! 🕊❤️🕊

Аллохим хар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат,
Кетмас давлат, шукронаи неъмат  ва тинчлик тотувлик ато этсин!

Бахт, омад, муваффақият, мехр-мухаббат хамиша хамрохингиз бўлсин азизлар !!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт ва саодат қалбнинг Парвардигорга яқинлиги қадар бўлади. Бундан бошқалари эса, сабаби кетса ўзи ҳам кетадиган шунчаки хурсандчиликдир.

Бирор яқинингиз ёки таниган-билганларингизнинг бахти, омадидан ҳавас қилиб, хурсанд бўлсангиз, тез муддатда худди шундай хурсандчилик ўзингизга қайтади.

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.

Хайрли тонг..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

​©️ Аз - Замахшарий.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
500 gr sut
120 gr suv
20 gr oʻsimlik yogʻi
220 gr un
2 ta tuxum
Tabga koʻra tuz


Nachinkasi uchun:

2 ta piyoz
Bittadan rangli bolgarski
1 qoshiq tamat
300 gr eriydigan sir

Tayyorlanishi:
Idishga sut, suv, oʻsimlik yogʻi, tuxum, tabga kora tuz va un solamiz.
Tayyor bolgan massamizni tovani uncha qizdirmasdan solib pishirib olamiz.

Idishga yogʻ solib biroz qizdirib piyozlarimizni qovurib olamiz. Mayda togʻralgan balgarski, tamat solib chiroyli qovurib olamiz.

Duxovkaga qoʻysa boʻladigan idishga pishirib olgan hamirimizni, ustidan nachinkamiz keyin qirgʻichdan chiqarilgan sir qoyib, videoda koʻrsatilgandek terib chiqamiz.
180 gradusga 10 daqiqaga( siri eriguncha) yuboramiz.
Mazzali taomimiz tayyor boʻldi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
Менга хаёт бағишла: Сарвар ҳар ҳафта Ширинни электрофарезга олиб борар докторлар нимаики айтса ҳаммасини бажарарди. Шунча урунишларга қарамай Ширинда бирор бир ўзгариш сезилмасди. Сарвар Ширин олдида ўтириб узоқ вақт гапириб турар келажаклари хотини билан…
Менга хаёт бағишла:
***

-Онаси бўлди ҳадеб йиғлайверма.


-Сиз шундай дейсизу қандай чидай айтинг. Болам ҳаётдан тўйиб кетди. Ҳар куни кўзим очилмаса эди деб уйғонади. Юрагим билан ҳис қиламан уни дардини. Мунгли кўзларига қараб мана бу ерим ёнади.
Гулзода опа кўксини уриб йиғларди.
-Қани эди дардлари менга ўтсаю чопқиллаб юриб кетганини кўрсам.

-Қизимиз кучли. Ёшлигида ҳам бирор бир касални писанд этмасди. Кулиб турарди. У сира дардга енгилмаган. Сен унга далда бўлиш ўрнига кўз ёши қилсанг у қандай курашсин. Қизарган кўзларингни кўриб умидлари сўнмайдими? Тузалмас эканман ойим ўша учун йиғлаяпти демайдими? Қани айтчи.

-Бошида хато қилдим. Сиз тўғри айтган экансиз. Ёнимизда юриб ўйнаб кулгани яхши эди. Бунақа фалокатга йўлиқмасмиди?

-Ношукрлик қилма. Аллоҳ билади кимга қанақа дард беришию қанча умр бериб уни олишигача ўзи билади. Сен қаердан биласан балки бу синов ҳам яхшиликкадир.

-Нима бўлса ҳам тезроқ тугасин бу кунлар. Болам дош беролмай қолса мен ўша кун ўламан.  Туну кун дуоларимда Аллоҳдан Ширинга соғлик сўрайман.
👍14💔5❤1
--Мен Элбекка қўнғироқ қилай мени Ширинларникига олиб бориб қўйсин. Уч кундан бери олдига бора олмадим. Жасуржон истмалагани учун. Мана яхшику энди келинни ўзлари эплаб қарай оладилар.


-Майли онаси бориб кела қол.




Гулзода опа Ширин ётган хонага кирдию қизини кўриб фана кўнгли бузилди. Бу туришда қизини олиб кетмаса бўлмайди. Касалхонадан чиқаётган кун куёвига қанча худони зорини қилди ўзим олиб кетай деб. Сарвар рози бўлмади. Ойи ҳали қизиз бир ҳафтага қолмай согпайиб кетади деганди. Мана орадан беш ой ўтди. Ахвол ўша ўша. Қудаларга ҳам энди малол келаётгандир. Бошимизга битган бало бўлди дея.

-Қизалоғим яхшимисан. Болам овозингни бирам соғиндим. Тезроқ ойижон десангу ҳамма дардлар унитилса.  Маҳалламиздаги дугонанг Сарвиноз сенга кўпдан кўп салом айтди. Болалик бўлибди. Қизалоғи бор экан.

Гулзода опа яна бир қанча янгиликларни айтди. Кейин эса Саломат билан биргаликда қизини ҳаммомга олиб киришди.
Бугун ўйлаган гапини куёвига айтади. Қани нима деркан.


Сарвар ишдан қайтгач дарровда умид билан Ширинни олдига кирарди. Киргандан сўнг яна ўзгариш бўлмаганини кўргач кайфияти тушиб кетарди.

-Ассалому алайкум. Ойи яхшимисиз? Уйдагилар яхшиларми?


-Ваалайкум болам. Соғ омонмисиз? Тузук ҳамма яхши.

Анча у ёқ бу ёқдан гаплашиб туришгач Гулзода опа муддаога ўтди.

-Сарвар илтимосим бор. Мен Ширинни олиб кетсам. Уйда ўзим қарайман.

-Ойи бу гапни бир айтдиз бошқа айтманг. Бу илтимосизни бажара олмайман.

-Ширин илоҳим тузалсин. Аммо аҳволида ўзгариш бўлмаса шундай юраверасизми?


-Менга Шириндан бошқаси керак эмас.

Давоми бор.
👍23😭1
Менга хаёт бағишла:
-Юравераман. Аммо у албатта оёққа туради мен бунга ишонаман.


***


Диёра Ширин фалажланиб қолганидан бир ой ўтгач турмушга чиқиб кетди.
Турмуш ўртоғи Саид билан ҳам танишуви супермаркетда юз берди. Саид катта бозорлик қилдию пулини тўлаш учун касса ёнида турганида ҳамёнини топа олмай роса ҳамма ерни излади. Тоқати тоқ бўлган кассир хоним бўлар бўлмас гаплар гапира бошлаганда орага Диёра тушиб йигит билан ҳамённи излаш учун расталар тарафга юриб кетди. Саид ярим тайёр маҳсулжтлар оладиган жойга ҳаёл билан қолдҳриб кетган экан. Сабаби ўша пайт унга қўнғироқ бўлганди ва ҳаридни тезроқ тугатиб уйга келиши буюрилганди. Шу шу бўлдию Саид бир ҳафта тинимсиз қатнаб Диёрани розилигини олди.

Диёра ҳам Саид билан анчагина чиқишиб қолганди. Тўй ўтдию йигитни асл башараси очилди. Кўча хандон бўлган бу йигит тўртта қиздан кейин туғилгани учунми жуда ҳам аёлларни ишига аралашадиган мижғов бўлиб чиқди.

Олдинлари учрашган вақтлари эътибор бермаган экан Саид хаддан ташқари ҳамма ишга аралашаверадиган йигит экан. Оддий мехмон келиши керак бўлса пиёлани қандай туришигача эътибор берар. Овқатларни ҳам пиширишда ундай қил бундай қил дея буйруқ бериб турарди.

-Саид ака ойимланикига борсам майлими?

-Икки ҳафта олдин борудингку яна нима қиласан бориб?

-Соғиндим кўриб келай.

-Яна бир икки кун кут кейин борарсан.

-Нима учун.


-Мен айтганим учун.

-Илтимос хўп деяқолинг.

-Бўпти боравер.


-Пул беринг.

-Нимага?

-Таксига ва бирор бир ширинлик олишим керакку.


-Ўзингни яшаган уйингку шундоқ боравер. Мени пулим йўқ. Бир соатча юрсанг етасан. Сенга уч соат вақт. Икки соат йўлга бир соат ўтиришингга. Соат бирда шу ерда бўл. Агар кеч қолсанг яна боришни унут.

-Саид ака бу нима деганиз?  Ахир жуда узоқку.

Диёранинг хўрлиги келди. Кўзлари ёш тўлди.


-Ҳеч қиси йўқ ўрганиб кетасан ҳали.

Диёрани бу онасининг уйига иккинчи марта бориши эди. Йўлда кетар экан тақдирга лаънатлар айтиб кетарди. Ота уйига бориб бориб икки соат ўтириб қолди. Қайтишда таксида кетаман эрим пулни беради илож бўлмагач дея ўйлади, ва ортга қайтиш учун жойидан турди.

-Мен энди борай бир соатда қайтаман дегандим.


-Қизим ўтирақолсангчи келганингга ҳали ҳеч қанча вақт бўлмадию.

-Ойи яна келаман. Ўзи шошилиб чиққанимдан пулни унутуб қолдирибман. Ҳеч нарса ололмай келдим.


-Қизим бизга ҳеч нима керак эмас ўзинг келиб турсанг бўлди.


-Хўп ойи кетдим унда.
Диёра такси билан уйга келганда эри айтган вақтдан 15 минут ўтганди. Ичкарига кириб эридан пул сўраса Саид важоҳат билан қаради.

-Мен сенга такси кел дебмидим. Бор ана ўзинг ҳал қилсанг ҳал қил. Мени бошимни қотирма,- деди.

Нима қиларини билмаганДиёра қайнонасидан ялина ялина пул олиб таксини жўнатиб юборди.

-Менга қара сен нега кеч қолдинг?

-Ойимлани жуда соғинибман вақт қандай ўтганини сезмапман.

-Менга бунақа бахоналарибг ўтмайди. Кейинги гал боришни ҳаёлингга ҳам келтирма. Сенга жазо сифатида кечги овқат йўқ.


Диёра эрининг бу гапидан хангу манг бўлиб қолди. Ҳатто жавоб қайтаришга ҳам ҳоли қолмади.
Қанақаер бу қилаётган ишлари одамни ғашини келтиради.
Энг алам қилгани эса қайнона қайнотаси ҳам бир оғиз овқатга келинг демади. Хол ахвол сўрамади. Эри эса овқатланиббўлиб Диёрани ошхонани йиғиштиршга жўнатди.

-Яна у бу ейман деб хомтама бўлма. Сенга ҳеч вақо йўқ.

Диёра янада эридан хафа бўлиб кетди. Осбхонага кириб эса ҳайрати минг чандон ошди. Музлаткич қулфланган чинданда ейиш учун ҳеч нима қолдирилмаганди. Қолган егуликлар эса қайнонасининг хонасидаги шкафга. Нима бўлса бўлди дедию ошхонани топпа тоза қилиб хонасига қайтиб кирди. Саид ҳали ухламаган экан.

-Сен ўзи бугун нега таксида келдинг?
👍22😢1
Менга хаёт бағишла:
-Саид ака мен сизга тушунолмаяпман. Яна шу саволми?

-Менга ақл ўргатма. Олдин жавоб бер.


-Пиёда юргим келмади.


-Ўрганишинг керак. Соғлом бўлиш учун ҳам кўп ҳаракат қилиш керак.

-Чарчадим. Ухламоқчиман.


-Сенга ҳали рухсат бермадим. Оёғимни уқалаб қўй. Кейин ухлайверасан.

Диёра чарчаган бўлишига қарамай эрини айтганини бажаришга мажбур бўлди.

Уйларида отаси ҳеч қачон Рисолатга пулни нима қилдинг деган эмас. Рисолат ҳам ўз ҳолича ишлатиб юрарди. Диёра ҳам ишлаган вақтлари бемалол ҳоҳлаган нарсасини сотиб олган доим қўлида пул бўлган.

Бунақа қурумсоққа тегишини билгани ишдан бўшаб ҳам юрмасди. Саид бу феълида хотинини олган маошини ҳам тинма тин ҳисоблаб олса керак.
Кун ўтгани сайин Саидни феъли баттар ёмонлашар Диёрага қўл ҳам кўтарарди. Қайнонасининг эса ҳеч нима билан бўлмас ҳаттоки келинини таёқ остида қолганини кўрса ҳам пинагини бузмасди.

-Сизни бунақа қилиқлариздан тўйиб кетдим. Ишга кираман.


-Киравер. Олдин маошини аниқла менга айт. Ўшанга қараб кириш кирмаслигингни ҳал қиламиз.


-Мен маош олсам ҳам ўзимга ишлатмоқчиман.


-Сени ҳамма нарсанг етарлику


-Олишим керакбўлганлари бор ҳали.

-Уйингдагилар мебелингни тузук қила олишмади. Сен эса ишлаб ўшани ўрнини тўлдириш керак.

-Ҳаммасини ортиғи билан қилдиларку.


-Шуми ортиғи билан қилганлари.
Ана Зиёдни қара қайнотаси чалларида янги "Cобалт"машинасидан берибди.
Мени эса битта чопон билан оғзимни ёпишди.
👍25
🌙🌼💫 Хайрли тун дилга яқиним

✨🌼✨ Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз.

✨🌼✨Сўнг ана шу ҳаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.

✨🌼✨Аллоҳни берган ҳар бир кунига шукр. Табассум қилишни унутмадингизми?

✨🌼✨Барчангиз Аллоҳга омонатсиз. Яхши дам олинг...✨
🌼✨

Яқинларга Улашинг... 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Янги хафтанинг илк  куни барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!


Доимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1
🍃🌸ХАЙРЛИ ТОНГ🌸🍃

🌺☘Ассалому алайкум қадрдонларим Душанба тонги муборак бўлсин

🌹❤️СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
🌞ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
🪷ИШОНЧ энг буюк қардошлик.
🌸МУҲАББАТ энг буюк бахт.

🌹Ҳар нафасингиз бахт, меҳр-муҳаббат, ҳузур-ҳаловатга тўлсин..


Яқинларга улашинг ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ИЛОҲИЙ ТАНБЕҲ


Кўчада уст-боши кир, вужуди ниҳоятда озғин қизалоқ ўтган-кетганга тиланиб, садақа сўраётган эди. Қизалоқнинг увада кийимлари, иркит юз-қўллари кўзи тушган инсонни паришон қиларди. Тиланчи қизалоқ ёлвораётган кўчадан кўркам йигит ўтди. Бир қарашда қизча диққатини тортди, аммо орқасига ўгирилиб қарамади. Катта, ҳашамдор ҳовлисида уни бахтиёр ва ҳаловат ичида яшаётган оиласи, чиройли тузалган дастурхон кутарди. Лекин дастурхон бошида ўйлари бояги кўчада тиланчилик қилаётган қизалоққа тақалаверди. Ҳиссиётлари уни таъқиб этар, шу қизчага уч-тўрт сўм садақа бермагани учун ўзига ўзи эътирозлар қиларди. Сўнг эса айбдорликдан қочишнинг энг осон йўлини топди: Аллоҳга эътироз билдирди. Аллоҳим, Ўзинг ҳар нарсага қодирсан-ку, шугина қизалоққа раҳм қилсанг, уни муҳтожликдан халос қилсанг бўлмайдими?! Қалбининг туб-тубидан шундай илоҳий садо таралди:

- Сени нега яратганим ва бунча мол-дунёни нега берганимни тафаккур қилмайсанми?!

«Иймон ва ҳузун» китобидан.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20
Машҳур олимга иккита савол беришибди:

— Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
— Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
— Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.

Гал иккинчи саволга келди
— Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
Бир мусулмон йигитнинг ҳикояси:
Асримиз телефонлар ва телевизорлар-мониторлар ва экранлар асри бўлганидан ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳолатдек бўлиб қолди. Одатда кинофильм ва рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси ишлаб тургани сабаб эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчовлари ва талаблари жуда юқори бўлиб кетди.
Мен ҳам уйланиш масаласи қаршимдан чиққанида кўзларим ўрганган чиройлилик талабларига жавоб берадиган қизни топиб, унга рози бўлиб олишим жуда қийин бўлди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида  экранларда кўрадиганим гўзаликнинг ярми ҳам топилмасди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб юрардим, бироқ шу билан бирга кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак-да, дердим. Дини ва хулқи ҳақида энг яхши гаплар айтиладиган қизларнинг бирортаси кўриниши билан катталар айтгандек, қалбим жиз эттиравермасди.
Узоқ танловлардан кейин ваниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим.
Тунларнинг бирида ёмонроқ туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, аёлим ёнимда йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим, ундаги соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?
Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, у бир четда таҳажжуд намози ўқиётганди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим тураркан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам Диндорини танлагин деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим биринчи марта ҳақиқий гўзалликни кўрди.
Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини унга эслатар эканман, ўзимча айтаманки, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни яшаб кўриш керак. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсанггина унинг остидаги ҳикматларни англай оласан.
Мусулмон йигитнинг ҳикояси шу ерда тамом бўлди. Хулоса ўзингиздан.
Аллоҳ барчага кўзларини қувонтирадиган жуфт ато қилсин!

Маҳмуд Усмон

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18🥰2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маликалар орзу қилган бахтинг бўлсин қизалоғим 🥰👑

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
Менга хаёт бағишла: -Саид ака мен сизга тушунолмаяпман. Яна шу саволми? -Менга ақл ўргатма. Олдин жавоб бер. -Пиёда юргим келмади. -Ўрганишинг керак. Соғлом бўлиш учун ҳам кўп ҳаракат қилиш керак. -Чарчадим. Ухламоқчиман. -Сенга ҳали рухсат бермадим.…
Менга хаёт бағишла:
-Сизни бу даражада паст кетасиздеб ўйламагандим.


-Ҳалиям даданг рахмат десинла сени хотин қилиб юрганимга.


-Менга нима бўпти?


-Юрардинг ҳалиям савдо қилиб.

-Ўшандай юрганим яхши эди.

-Ношукрлик қилма мендай эринг бор. Қанчаси йўлимга кўз тикиб турибди.

-Агар тегса биларди сизни қанақалигизни. Ўзи сизга кимни ҳам кўзи учиб турибди.
Диёра бу гапларни фақат ичида айтди.

Диёра жуда ҳам пушаймон энди. Келиб келиб шу мижғовни топаманми дея. Вақт ўтгани сари эрини ёмон кўра бошлади охири унинг бу қилиқларига чидолмай ойисининг уйига кетиб қолди.

Олдинига Саид бориб турди кеттик дея. Кейин эса судга бераман. Тўйни пулиниберасалар дея дағдага ўтди. Диёра эса барибир ҳам рози бўлмади кетишга.

Ажрашганига ҳеч қанча бўлмай Ширинни қаровчи кетганини эшитиб ўзи борди уларнинг уйига. Дилфуза опа ҳам келинимни жигари дея Диёрани ишга олди. Агар билса эди ўшанда Диёра туфайли бошига тушиши керак бўлган ишларни. Диёрани умуман бу хонадонга яқин йўлатмас эди.

Давоми бор.

#маюсгина

#менгахаётбағишла
👍17
Менга хаёт бағишла:
Диёра ишга кирганидан кейин Гулзода опа ҳам бир мунча камроқ борадиган бўлиб қолди. Энди кўнгли тинч эди. Жигарику қизимдан яхши қарайди деб ўйлаганди.

Диёра биринчи навабтда Дилфуза опага ёқишга ҳаракат қилиб уй ишларига ҳам қарашди.

- Ширин биласанми нима? Сен мен билан Сарвар акамни ўртамизга бекорга қўшилиб қолдинг. Қара бу ишинг ҳам Аллоҳга хуш келмай қандай ахволда ётибсан. Биламан яхши эшитасан. Сенга жуда катта ёрдам бераман. Бунақа ахволда ётишдан жудаям зерикиб кетгансанку. Майли бу ҳизматим эвазига рахмат шартмас. Сарвар акам билан менга бахт тиласанг бўлди.


Сарвар ишдан қайтгандан кейин уйда юрган Диёрани кўриб олдинига ҳайратланди.
- Сен бу ерда нима қиляпсан?


- Ассалому алейкум поччажон. Мен Ширинга қарашга келдим.

-Сен а? Сени ким ишга олди?

- Ойингиз. Келинойим келган эканлар. Ўша вақтда ойим Ширинни ахволи яхшими деб сўраш учун қўнғироқ қилган эканлар. Келинойим Ширинга қарайдиган аёл бутунлайга кетди ўшанга Ширинни олдидан кетолмаяпман дедилар. Бу гапни эшитиб қарашга ўзим келавердим.

- Майли яхши қарарсан деган умиддаман.

-Албатта яхши қарайман. Ахир у менга сингилку.

Диёра Сарварни кўрган онидан бошлаб янги режалар туза бошлади. Биринчи режага кўра Ширинга берилиши керак бўлган дорини дозасини пасайтириб айрим вақт бермай қўйди. Ширинни доим қўл оёқларини қимирлатиб туриш кераклиги бўлмаса фалажлик тузалмаслигини эшитиб умуман қимирлатмади. Ўз ҳаётидан куйгани учун энди Сарварни кўз остига олган қандай қилиб у билан боғланиш йўлини ўйлаб юрган вақтларида бирдан ойисини телефонда гаплашиб турганини эшитдию дарровда мен қарайман дея қолганди.

Сарвар олдинига Диёра деярли эътибор бермади. Кейинчалик ишдан келгач Ширинни олдига кирганида ясаниб олган Диёра кўзини ўйната бошлади. Сал кам етти ойдан бери хотини тўшакка михланиб ётибди. У ҳам эркак. Диёра эса ўзини кўз кўз қилишдан қайтмасди.

*



-Лочин менга қараб юбор болам.

-Чеча менда бирор юмушиз бор эдими?


- Тошкентга бориб келишим керак. Мени олиб бора оласанми?


- Нимаики юмишиз бўлса ҳаммасини бажараман аммо буни сўраманг.

-Болам, сенда ҳеч қандай айб йўқку. Нима учун бутун умр узлатга чекиниб ҳаммадан беркиниб яшашинг керак?

-Буни тушинтириб беролмайман.

- Сен доим шу мавзудан қочасан. Уч йил бўлади. Отанг билан онанг ҳам қийналиб кетишдику.


- Чеча мен кетсам сиз қийналасиз. Қўйинг бунақа гапларни. Ундан кўра айтингчи нима қиласиз шаҳарда?

- Бир жияним бор Гулзода ўшандан хабар олишим керак. Тушимда жуда хафа ҳолатда кўрдим уни.


- Қўйингее битта тушга ишониб бу аҳволизда узоқ йўл юриб сизга нима зарил?

- Сен бола доим шунақа устимдан куласан. Аввалги кучим бўларди елкангдан бир ўхшатиб солардим. Ўшанда кўрардинг Чаман чечангни қанақалигини. Нақ ўн кун қўлингни қимирлата олмасдинг.


- Гапниям оласизда. Мен кетдим мол ҳоллардан хабар олай. Кейин Илёс акани гаплашиб келаман сизни Тошкентга кетадиган машиналаргача олиб бориб қўяди.

- Бўпти бўпти. Борақол. Билардим барибир сени кўндириб бўлмаслигини.

****


Мебел ишлаб чиқариш фирмасига эга Холмурод аканинг хонадонида бир қиздан сўнг кетма кет иккита ўғил дунёга келди. Фарзандлари билимли бўлишини хоҳлаган Холмурод ака доимо улардан эътиборини аямади. Хотини Зиёдага ҳам доим такрорлайдиган гапи:
- Болаларни ўқишига қара уларни олий ўқув юртларида ўқитаман дерди.

Ўзи йўқчиликда катта бўлиб қўли калталиги ва билими етмагани учун ўқиёл!ай қолганди. Олий ўқув юртларида ўқиш унинг энг катта армони бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам болалари ўқишини хоҳлади. Қизи Олтиной физика фани ўқитувчиси бўлган бўлса Лочин адвокат, Лазиз эса муҳандис бўлди. Фарзандларини ўқитиб барча орзуларим ушалди деб юрган бир вақтда ишлари доимгидан ҳам гуллаб яшнади. Яхши ниятлар билан Лочин учун икки қаватлик данғиламма иморат солинди. Замон талабларига мос равишда мебеллару гиламлар билан жиҳозланди.

Қизи Олтинойни узатгач Лочинга қиз қидиришга тушишди.
👍24