🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Бир мусулмон йигитнинг ҳикояси:
Асримиз телефонлар ва телевизорлар-мониторлар ва экранлар асри бўлганидан ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳолатдек бўлиб қолди. Одатда кинофильм ва рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси ишлаб тургани сабаб эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчовлари ва талаблари жуда юқори бўлиб кетди.
Мен ҳам уйланиш масаласи қаршимдан чиққанида кўзларим ўрганган чиройлилик талабларига жавоб берадиган қизни топиб, унга рози бўлиб олишим жуда қийин бўлди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида  экранларда кўрадиганим гўзаликнинг ярми ҳам топилмасди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб юрардим, бироқ шу билан бирга кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак-да, дердим. Дини ва хулқи ҳақида энг яхши гаплар айтиладиган қизларнинг бирортаси кўриниши билан катталар айтгандек, қалбим жиз эттиравермасди.
Узоқ танловлардан кейин ваниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим.
Тунларнинг бирида ёмонроқ туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, аёлим ёнимда йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим, ундаги соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?
Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, у бир четда таҳажжуд намози ўқиётганди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим тураркан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам Диндорини танлагин деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим биринчи марта ҳақиқий гўзалликни кўрди.
Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини унга эслатар эканман, ўзимча айтаманки, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни яшаб кўриш керак. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсанггина унинг остидаги ҳикматларни англай оласан.
Мусулмон йигитнинг ҳикояси шу ерда тамом бўлди. Хулоса ўзингиздан.
Аллоҳ барчага кўзларини қувонтирадиган жуфт ато қилсин!

Маҳмуд Усмон

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18🥰2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маликалар орзу қилган бахтинг бўлсин қизалоғим 🥰👑

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
Менга хаёт бағишла: -Саид ака мен сизга тушунолмаяпман. Яна шу саволми? -Менга ақл ўргатма. Олдин жавоб бер. -Пиёда юргим келмади. -Ўрганишинг керак. Соғлом бўлиш учун ҳам кўп ҳаракат қилиш керак. -Чарчадим. Ухламоқчиман. -Сенга ҳали рухсат бермадим.…
Менга хаёт бағишла:
-Сизни бу даражада паст кетасиздеб ўйламагандим.


-Ҳалиям даданг рахмат десинла сени хотин қилиб юрганимга.


-Менга нима бўпти?


-Юрардинг ҳалиям савдо қилиб.

-Ўшандай юрганим яхши эди.

-Ношукрлик қилма мендай эринг бор. Қанчаси йўлимга кўз тикиб турибди.

-Агар тегса биларди сизни қанақалигизни. Ўзи сизга кимни ҳам кўзи учиб турибди.
Диёра бу гапларни фақат ичида айтди.

Диёра жуда ҳам пушаймон энди. Келиб келиб шу мижғовни топаманми дея. Вақт ўтгани сари эрини ёмон кўра бошлади охири унинг бу қилиқларига чидолмай ойисининг уйига кетиб қолди.

Олдинига Саид бориб турди кеттик дея. Кейин эса судга бераман. Тўйни пулиниберасалар дея дағдага ўтди. Диёра эса барибир ҳам рози бўлмади кетишга.

Ажрашганига ҳеч қанча бўлмай Ширинни қаровчи кетганини эшитиб ўзи борди уларнинг уйига. Дилфуза опа ҳам келинимни жигари дея Диёрани ишга олди. Агар билса эди ўшанда Диёра туфайли бошига тушиши керак бўлган ишларни. Диёрани умуман бу хонадонга яқин йўлатмас эди.

Давоми бор.

#маюсгина

#менгахаётбағишла
👍17
Менга хаёт бағишла:
Диёра ишга кирганидан кейин Гулзода опа ҳам бир мунча камроқ борадиган бўлиб қолди. Энди кўнгли тинч эди. Жигарику қизимдан яхши қарайди деб ўйлаганди.

Диёра биринчи навабтда Дилфуза опага ёқишга ҳаракат қилиб уй ишларига ҳам қарашди.

- Ширин биласанми нима? Сен мен билан Сарвар акамни ўртамизга бекорга қўшилиб қолдинг. Қара бу ишинг ҳам Аллоҳга хуш келмай қандай ахволда ётибсан. Биламан яхши эшитасан. Сенга жуда катта ёрдам бераман. Бунақа ахволда ётишдан жудаям зерикиб кетгансанку. Майли бу ҳизматим эвазига рахмат шартмас. Сарвар акам билан менга бахт тиласанг бўлди.


Сарвар ишдан қайтгандан кейин уйда юрган Диёрани кўриб олдинига ҳайратланди.
- Сен бу ерда нима қиляпсан?


- Ассалому алейкум поччажон. Мен Ширинга қарашга келдим.

-Сен а? Сени ким ишга олди?

- Ойингиз. Келинойим келган эканлар. Ўша вақтда ойим Ширинни ахволи яхшими деб сўраш учун қўнғироқ қилган эканлар. Келинойим Ширинга қарайдиган аёл бутунлайга кетди ўшанга Ширинни олдидан кетолмаяпман дедилар. Бу гапни эшитиб қарашга ўзим келавердим.

- Майли яхши қарарсан деган умиддаман.

-Албатта яхши қарайман. Ахир у менга сингилку.

Диёра Сарварни кўрган онидан бошлаб янги режалар туза бошлади. Биринчи режага кўра Ширинга берилиши керак бўлган дорини дозасини пасайтириб айрим вақт бермай қўйди. Ширинни доим қўл оёқларини қимирлатиб туриш кераклиги бўлмаса фалажлик тузалмаслигини эшитиб умуман қимирлатмади. Ўз ҳаётидан куйгани учун энди Сарварни кўз остига олган қандай қилиб у билан боғланиш йўлини ўйлаб юрган вақтларида бирдан ойисини телефонда гаплашиб турганини эшитдию дарровда мен қарайман дея қолганди.

Сарвар олдинига Диёра деярли эътибор бермади. Кейинчалик ишдан келгач Ширинни олдига кирганида ясаниб олган Диёра кўзини ўйната бошлади. Сал кам етти ойдан бери хотини тўшакка михланиб ётибди. У ҳам эркак. Диёра эса ўзини кўз кўз қилишдан қайтмасди.

*



-Лочин менга қараб юбор болам.

-Чеча менда бирор юмушиз бор эдими?


- Тошкентга бориб келишим керак. Мени олиб бора оласанми?


- Нимаики юмишиз бўлса ҳаммасини бажараман аммо буни сўраманг.

-Болам, сенда ҳеч қандай айб йўқку. Нима учун бутун умр узлатга чекиниб ҳаммадан беркиниб яшашинг керак?

-Буни тушинтириб беролмайман.

- Сен доим шу мавзудан қочасан. Уч йил бўлади. Отанг билан онанг ҳам қийналиб кетишдику.


- Чеча мен кетсам сиз қийналасиз. Қўйинг бунақа гапларни. Ундан кўра айтингчи нима қиласиз шаҳарда?

- Бир жияним бор Гулзода ўшандан хабар олишим керак. Тушимда жуда хафа ҳолатда кўрдим уни.


- Қўйингее битта тушга ишониб бу аҳволизда узоқ йўл юриб сизга нима зарил?

- Сен бола доим шунақа устимдан куласан. Аввалги кучим бўларди елкангдан бир ўхшатиб солардим. Ўшанда кўрардинг Чаман чечангни қанақалигини. Нақ ўн кун қўлингни қимирлата олмасдинг.


- Гапниям оласизда. Мен кетдим мол ҳоллардан хабар олай. Кейин Илёс акани гаплашиб келаман сизни Тошкентга кетадиган машиналаргача олиб бориб қўяди.

- Бўпти бўпти. Борақол. Билардим барибир сени кўндириб бўлмаслигини.

****


Мебел ишлаб чиқариш фирмасига эга Холмурод аканинг хонадонида бир қиздан сўнг кетма кет иккита ўғил дунёга келди. Фарзандлари билимли бўлишини хоҳлаган Холмурод ака доимо улардан эътиборини аямади. Хотини Зиёдага ҳам доим такрорлайдиган гапи:
- Болаларни ўқишига қара уларни олий ўқув юртларида ўқитаман дерди.

Ўзи йўқчиликда катта бўлиб қўли калталиги ва билими етмагани учун ўқиёл!ай қолганди. Олий ўқув юртларида ўқиш унинг энг катта армони бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам болалари ўқишини хоҳлади. Қизи Олтиной физика фани ўқитувчиси бўлган бўлса Лочин адвокат, Лазиз эса муҳандис бўлди. Фарзандларини ўқитиб барча орзуларим ушалди деб юрган бир вақтда ишлари доимгидан ҳам гуллаб яшнади. Яхши ниятлар билан Лочин учун икки қаватлик данғиламма иморат солинди. Замон талабларига мос равишда мебеллару гиламлар билан жиҳозланди.

Қизи Олтинойни узатгач Лочинга қиз қидиришга тушишди.
👍24
Лочин адвокатлик билан биргаликда отасига ҳам катта ёрдамчи эди. Шу билан бирга жуда ҳам дўастлари кўп бўлиб доимо куни ўтиришларда ўтарди. Пулдан муаммо бўлмагани учун кўп ўтиришларини пулини Лочин тўлаб кетаверарди. Дўстлари учун жон беришгада тайёр эди. Самад исмли ўртоғи билан биргаликда " Адвакатура" очишди. Ундан сўнг эса жуда кўплаб судларда ютиб чиқавергач у очган " Адвакатура" ни номи жуда машҳур бўлиб кетди. Шундай кунларнинг бирида Лочин Сабо билан танишиб қолди. Кўк кўзлари ўзига ярашган бу қиз тасодифан Лочинни машинасига чиқиб қолдию бу тасодифлар кўпайиб кетди. Бора бора уларнинг мухаббати илдиз ўтиб тўй бўлиши билан якун топди. Тўйдан олдин қаршиликлар жуда кўп бўлганди.

- Лочин эсингни йиғ ошна. Уни ҳали жуда яхши билмайсанку.

- Меҳрож мен унга ишонаман.

- Нимасига ишонасан. Кўзларига ҳамма ердан олма терадию.

- Жинни бўлма. Сен бўлажак хотиним ҳақида гапиряпсан.

- Мен сени огоҳлантирдим. Эртага бир гап бўлса ўзингдан ўпкала.

- Бунақа гапларни қўй ўртоқ. Тўйда кутаман. Ўтарсан.

Ота онаси ҳам таг зотининг тайини йўқ мехрибонлик уйидан чиққан қизни хушлашмади. Лочин севиб қолгани учун ноилож рози бўла қолишганди.

Сабо ўта замонавий қиз эди. Рус мактабида ўқиган уни устига ўзи ҳам рус миллатига мансуб эди. Доим катта катта харажатлар қилиб ўзини ўзи хурсанд қиларди. Ўзларига аталган уйда икки ёш бахтли ҳаёт кечиришарди.
Сабо ўзи ҳақида ҳеч қачон Лочинга тўлиқ айтиб бермаган. Шу пайтгача қаерларда яшаган бу ҳам мавҳумлигича қолганди. Лочин билан доимо дискотекаларга боришни хуш кўрар эри йўқ деса у билан хафталаб ҳам гаплашмай аразда юрарди
👍23
Менга хаёт бағишла:
Лочин ўйламай чиқарган қарори ўзини жуда кўп бора изза бўлишига сабаб бўлишини билмаганди. Сабо энди танишган вақтлари ўзини жуда одобли тутган бўлса, тўйдан кейин аста секин асл юзини кўрсата бошлади.  Спиртли ичимликларни ҳам рад этмай ичаверарди. Ўртоқлар йиғилиб аёлларини ҳам олиб чиқишса Сабо Лочиннинг рашки келишини била туриб ҳам унинг дўстлари билан ҳам бемалол суҳбатлашиб рақсга ҳам тушиб кетаверарди. Зиёфатдан қайтишгач эса доимгидай бир жанжал бўларди.

- Сабо сен жуда ҳаддингдан ошиб кетяпсан.

- Лочин мен сизга тушунолмадим. Яна нимани нотўғри қилдим?

- Сен ўзингни шундай тутаяпсанки худди...


- Нима худди? Гапиринг. Ичизда қолиб кетмасин.


- Сени кўрган одам эрли аёл деб ўйламайди.


- Яна жавобдан қочдиз. Фохиша дейди демадизда. Шунақами???

- Ҳа шунақа. Ўзингни йиғиштириб ол. Кейин анави дўстинг Мишка билан алоқангни уз. Уни сенга еб қойвудек қараши мени жахлимни чиқаряпти. Сени хафа бўлмасин дея кўз юмиб келдим. Кейинги гал насибасини ейди.


- Лочин сиз жуда қолоқсиз. Сизларда йигит билан қиз гаплашса бу уят, ёнма ён ўтирса бузуққа чиқади. Тупурдим бунақа дунёқарашдан. Ҳиқилдоғимга келди. Қачон маданиятли одамдек бўласизлар. Ўртоқларизни хотинини ҳам мени кўришга кўзи йўқ. Ҳаёлида мен уларни эрини тортиб олсамда. Лекин уларни эри умуман мени қизиқтирмайди.

- Ўчир овозингни. Бизни ҳаётга кўникишга мажбурсан. Бор менга аччиқроқ қаҳва тайёрла бошимни оғритиб юбординг.

Сабо эрига қаҳва тайёрлаб бериб ўзи ҳаммомга кириб кетди.


Сабо эридан қандай қилиб пул олиш йўлларини изларди. Дўконда кўрдим уни олмоқчи эдим буни олмоқчи эдим дея доим катта миқдорда пул олиб келди. Лочиндан мана шу данғиллама уйни ўз номига ўтказишини ҳам бир амаллаб сўраши керак.

Ҳаммомдан чиққач эрини ухлаб ётганига ишонч ҳосил қилиб аста хонани эшигини ёпиб ташқарига чиқди.

- Алооо жооон яхшимисан?

- Воой Сабо. Манумча йўқ бўлиб қолдинг? Янги эринг жуда ёқиб қолган кўринади.

- Мишка қўй бу гапларни. Менга айтчи қачон тугайди булар. Ўтган гал ҳам бу охиргиси дегандинг?

- Мен сенга бойваччаларини топиб беряпману.

- Мен бора бора мени севишингга шубҳа қила бошлаяпман.

- Гўзалим бу гапларни қўй. Мен сени севмасам сен учун шунча жон куйдирармидим?  Танҳо маликамсан. Эрингни ҳам ишини битирайлик ақчани чўнтакка уриб Европами ёки Дубайми кетворамиз. Жаннатда яшаймиз.

- Кўп чўзилиб кетмасинда. Хўп дорини қачон беришни бошлай?

- Аллақачон бериш керак эди. Ўрганаверсин. Кейин эса пул оқимини кўрасан.

- Эртадан бошлайман.

- Самад ҳақида суриштириб кўрмадингми?

- Гаҳ деса қўлимга қўнади. Илинтириб бўлдим ҳисоб. Бугун хотини аралашмаганда эди аллақачон мақсадга етардим.

- Униям кўздан қочирма. Орқаси бақувват экан. Бирданига икки қуённи овласак пичоғимиз мой устида деявер.

- Сенга фақат пул керак мен эмас.

- Сен кераксан асалим. Яна шу гапми? Ҳар доимги жойимизда эртага кутаман. Биласана соғинганман сени.

- Бораман. Хайрли тун.

- Эртагача маликам. Кўларим йўлингга интизор бўлади. Кечикма яна.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21🥰2👏2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💐💫ХАЙРЛИ ТУН💫💐🌙

🌺✨Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади ва азобланишни тўхтатади...
⭐️ Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз.
✨Шунинг учун қўрқманг... чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг...

🌙Тунингиз осуда ўтсин
Қадрдонларим!

Яқинларга Улашинг.. 🌸


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ..☀️

Яна бир мунаввар тонгни соғ-саломат, оила даврасида кутиб олганимиз учун Аллоҳга беҳисоб шукр.

Ҳар бир кунимиз биз учун янги бир туғилиш.
Уни яхшиликлар ила ўтказайлик!

Бугун борлигингиздан мазза қилинг, азизим.
Хайрли тонг!
Йўлда кулиб турган одамни учратсангиз билингки бу Мен!
Табассум қилинг.
Дунё табассумни яхши кўради!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ҚАЛБГА ЯҚИН ИНСОНИМ!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💔2❤1
🍃Мавлонодан ҳикоялар🍃
Онасини ўлдирган йигит

Ғазаб отига минган ўғил онасини калтаклади, охири пичоқлаб ўлдирди.
“Ахлоқсизлигинг туфайли фарзандлик бурчингни адо этмадинг. Жоҳил ўғил, нега онангни ўлдирдинг? Сенга нима ёмонлиги тегди?” дея бир киши маломат қилди. Йигит дедики: “Онам жуда хунук ишга қўл урди. Чидай олмай ўлдирдим. Қилмишларини тупроқ яширсин”.
– Онанг жонига қасд қилгунча унинг гуноҳ ишдаги шеригини ўлдирсанг, бўлмасмиди? – яна сўради бояги киши.
– Ҳар куни биттадан одам ўлдираманми? Онамни йўқотиб, бошқаларнинг қонини тўкишдан қутулдим. Халқни сўйгандан кўра, онамни бўғизлаганим маъқулроқ! – жавоб берди йигит.
Эй Аллоҳ ошиғи! Ҳикоядаги енгилтабиат она ҳар тарафга фасод тарқатаётган нафсингнинг тимсоли. Aқлингни йиғ, бузуқ нафсингни жиловла. Чунки унинг дастидан  ҳар лаҳзада бир азиз борлиққа зарар беряпсан. Шундай кенг дунё кўзингга тор кўриниб, Ҳақ билан ҳам, халқ билан ҳам курашяпсан. Aгар нафсингга бўйсунмасанг, хархашаларига эътибор бермасанг, қилган хатоларинг учун ҳали у, ҳали бу одамдан узр сўрайверишдан халос бўласан. Aтрофингда умуман душманинг қолмайди.

✍Турк тилидан Сожида Халилова таржимаси

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13😢2
Jigarlar (dodasi.com)
O'ktam Kamalov
Ака укалар😊✊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sababini topaman!🤔🤣🤣

Xurmatli erkaklar, shuning uchun ayolingizga tez tez gul berib turing😄😍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Пиротехника

Мана икки кун бўлди Хадича ширин ташвишлар билан чопиб юрибди. Турмушга узатган қизи фарзандлик бўлди. Ўзи қиз узатгандан бери ҳали унинг, ҳали бунинг гапига кириб роса қарзга ботди. Эри шунча қайтарса ҳам кредитга автомат кирмашина харид қилди, ёнига бошқа нарсалар қўшилди. Олиб бормаса уят бўлар! Эркак киши гапираверади-да. Энди ҳар ой бир ярим миллиондан тўлаб борса бўлди, бир йилда қутулиб қолади.

Қизининг қайнона бувиси чатоқ.
У болалар мебели, ўзи тебранадиган беланчак, бешик, икки хил аравача, велосипедни бир йил давомида йиғиб юрган пулларига олди. Сарпони эса қизининг ҳомиласи қиз эканини эшитган кунидан буён йиғиб борди. Ҳавас билан. Ният қилиб. Харидининг ичида бирорта Ўзбекистонда тикилган либос йўқ, бари чет элники! Қизининг ҳам, куёвининг ҳам сарполарини машҳур дўконлардан харид қилди.
Қовурдоқнинг ҳаражатини эри олиб келди, тоғораларни ҳар икки томондаги қариндош аёллар бўлиб олдилар. Хадича барчасини яхши кунларида қайтаришни дилига тугиб қўйди.
Мана, карнай-сурнайчилар билан қудасининг ҳашаматли дарвозасидан кириб бордилар.
Ўйин-кулги зўр бўлди. Сурнайчи амаки аёлларни ўйнамаганига қўймади. Мўлжалига етадиган пулни йиғди шекилли, фотиҳага қўл очиб, ёд бўлиб кетган жумлалари билан дуони якунлади
—Чақалоғимиз котта қиз бўлсин, омииин! Ва ниҳоят, аёллар дастурхонга таклиф қилиндилар.
Хадича меҳмонларни жойлаштириб, ўзи пойгакка ўтирди. Бир пиёла чой ичгандагини жудаям чарчаганини, очиққанини ҳис қилди. Энди битта сомса егандилар қуда томон "Хуш келибсиз" ларга кириб қолди. Хадича қудаларнинг ҳурмати учун ўрнидан қандай туриб кетганини сезмай қолди. Саксондан ошган қайнона бувижон сўрашмоқни бошлади.
—Хадичахон, чарчамай келдингизми? Ҳа, шууунча нарса олиб келибсиз, қуда пошша, битта пиротехника ҳам қўшиб олиб келмабсиз-да энди. Ҳозир ҳамма пиротехника билан келяпди. Кунини зўрға зўрға кўраётганлар ҳам битта пиротехника қўшиб келяпди.
Хадичанинг дами ичига тушиб кетди. Қанақа пиротехника? У нима эди ўзи? У қайнопасининг овозидан ўзига келди.
—Қуда хола, Хадичахон пиротехника олиб келиб, уйингизни портлаши керакмиди? Пиротехника нимага керак?
Гапни опаси илиб кетди
—Холажон, пиротехника эмас, битовой техника денг, пиротехника — портловчи нарса-ку, ана, кир машина олиб келдик-ку, қуда хола.
Бирдан гуррос кулги кўтарилди.
Хадича, сал енгил тортди, аммо бешик тўйи тугагунча томоғидан бир луқма ҳам ўтмай қолди.

Феруза Салходжаева

💞✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Lochira noni
♦️100gr suv
♦️100gr margarin
♦️0,5 choy qoshiq tuz
♦️3 choy qoshiq shakar
♦️400 gr un

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2🥰1
Эрталаб боши қаттиқ оғриб уйғонган Лочин хотинидан дори сўради.

- Сабо бирорта бош оғриғи учун дори бер.

- Доридан кўра укол қила қолай бирпасда кўрмагандай бўлиб кетасиз.

- Сен укол қилишни биласанми?

- Ҳа албатта. Етимликда қийналганимда ҳар бир соҳада ўзимни синаб кўрганман.

- Жуда қийналганмисан?

- Мишка билан танишгунча кечалари очликдан зўрға ухлаганман.

- Оббо яна шу Мишками?

- Ҳада унга рахмат денг. Бўлмаса ўлиб кетардим. Мендек хотинни қаердан топардиз?

- Кўрганимда бирор бир тепки билан сийлаб қўярман.


- Эе боринге. Қани енгизни кўтарингчи. Ана энди қўлизни мушт қилиб ишлатинг. Томириз зўр экан бир уринишда тушдим.

- Бу ўзи қанақа дори?

- Бошизни оғриғини, умуман барча оғриқларни қолдиради. Мисоли осмонларга учасиз.


Лочинни сархушлигидан фойдаланиб хонадан чиққан Сабо яна Мишкага қўнғироқ қилди.

- Салом.  Мишка буюртманг тайёр. Менда бошқа дори қолмади. Квартирамизга олиб бор. Ўша ердан оламан.

- Мен йўлга чиқдим. Тезроқ кел куттириб қўйма.

- Ҳозир бораман кўп кутмайсан.

Давоми бор.

#менгахаётбағишла
#маюсгина
👍8
Менга хаёт бағишла:
***


Диёра қанчалик ўзига қарамасин барибир Сарварга унга ортиқча гап айтмас, деярли гаплашмасди. Аммо зимдан кузатаётганини билиш қийин эмасди. Шундай кунларни бирида Дилфуза опа неварасини олиб синглисини туғилган кунига кетди. Бу эса Диёра учун қулай фурсат эди. Ишдан келган Сарварга Дилфуза опанинг маслаҳати билан овқат тайёрлаб бериб ўзи ҳам у билан бир дастурхон атрофида ўтирди.

- Ёқимли иштаҳа Сарвар ака.

- Рахмат. Ўзинг емайсанми?

- Мен кейинроқ ерман. Ширинга овқат берадиган вақтимда.

- Ҳа майли. Унда ўзинг биласан.

- Сарвар ака...

- Нимадир демоқчимисан?


- Мени унутиб юбордизми? Шунчалик тез?

Диёра бор маҳоратини солиб ишга киришдики ролини қойилмақом ижро қилди. Унга қараган одам, чиндан ҳам севги дардида адо бўлибди деб ўйлашарди.


- Бизни муносабатларимиз аллақачон тугаган.


- Аммо мен учун эмас.


- Бу гаплардан энди нима фойда?

- Фойда йўқ. Аммо билишизни истадим ҳолос. Бори шу.


Диёра ортиқ гапирмай Ширинни ёнига кетди.

- Биласанми нима? Ширин мен сенга шу вақтгача кўп айтдим. Деярли бир биримизни тушиниб қолдик. Мен сенга, сен менга ёрдам берасан. Бу учун тезроқ Сарвар акам билан орамзидан чиқ. У ҳам эркак киши. Сени деб етти ойдан зиёд аёл кишига яқинлашмаган. Бошқаси бўларди аллақачон битта яримтани топиб оларди. Аммо мен битта яримта қаёқдаги эмасман. Қизингга ҳам оналик қила оламан. Ўзи шундоғам бувисидан ажралмайди.
Сен эса қайсарлик қилиб ҳалиям кетгинг келмайди. Туришингни бир кўрсанг юрагинг ёрилади. Сен туршак бўлиб қолгансан. Ҳеч вақога ярамайсан. Мен билан осмон ва ерчалик фарқинг бор. Шундай экан энди мендан хафа бўлма. Севгим учун курашаман.



Ширин доимо Диёранинг гапларию ўзини тутишини билиб ётар, афсуски жавоб қайтаришга ожиз эди. Диёра биринчи марта айтганида юраги жуда ҳам қаттиқ оғриди. Кундан кунга уни ҳатти ҳаракатларидан эса баттар хасталаниб борарди. Энг ёмони нима биласизми? Бу ҳеч нима қила олмаслик. Диёра тирик бўлиб тирик эмас, ўлик бўлиб ўлолмасди. Жуда жуда ожиз эди. У шу ҳолатда ҳам шукр қилиб келаётганди. Онаси учун. Онасини гаплари учун.
Энди эса ўлимига мингдан минг рози эди. Майли бунақа ётгандан кўра Диёрага ўрнини бўшатиб берақолсин. Фақат бу азоблардан қутилса бўлгани. Қизига ҳам Диёра қарайди. Шунча вақтдан бери тузалмади. Бундан кейин ҳам тузалмаса керак.

Диёра эндиликда Сарвар Ширинни олдига келишига очиқроқ тор кийимлар кийиб оларди. У сепадиган атирлар Сарварни жинни қилай дерди. Ўзини босишга ҳаракат қиларди.

Навбатдаги электрофарезга боришганда уларга шифокор:

- Бемор ҳам ўзлариз ҳам қийналиб кетдингиз. Менимча қаттиқроқ жароҳат олган шунинг учун шунча вақтдан бери соғаймаяпти,
деди.

- Доктор нима бўлсада охиригача чидайман. Мен тузлашига ишонаман.

Уйга келишгач эса Диёра Ширинни ётқизаётган Сарварга қараб йиғлай бошлади.

- Сарвар ака наҳотки у тузалмаса? Эндигина йигирма ёшга кирди. Синглимга жуда раҳмим келаяпти.

Диёра ўксиб йиғларди. Унга қараб раҳми келган Сарвар уни елкасига қўлини қўйиб тинчлантиришга ҳаракат қиларди.

- Бўлди йиғлама Диёра Ширин ҳали соғайиб кетади.

Шу гапни кутиб тургандек Диёра Сарварни қучоқлаб баттар йиғлашга тушди. Сарвар ҳам нима қиларини билмай қолди. Йиғлаётган қизни кўксидан итарсинми ёки овуцинми?

Бироз шу ҳолатда туришгач Диёра Сарварни қўйиб юбориб узр сўради.

- Узр Сарвар ака. Мен Ширинни бундай ётишига чидолмай кетяпман. Биз у билан жуда аҳил эдик.

- Майли ҳеч қиси йўқ.

Сарвар шундай дея хонадан чиқиб кетди.

Сарвар икки ўт орасида қолганди. Бу энди нафс ва виждон ўртасида борарди.
Нафс:
-Ўзингни қийнаб нима қиласан бир имо қоқсанг қучоғингга киришга шай хурлиқо ёнгинангда турибди ундан фойдалан деса,
Вижон:
-Хотингни шу ҳолатидан фойдаланиб қоляпсанми дерди.

Неча кунлар икки ўт орасида бир қарорга келолмай юрди.  Дўстининг туғилган кунидан ширакайфроқ қайтгач ўзини тутиб туролмади.

Ширинни олдига киргач  анча вақт Ширинга қараб ўтирди. Дардларини айтди.
👍19😢3❤2
- Шириним нега бир сўз демай мени қийнайсан? Сени шу ахволда кўриб юракларим қанчалик эзилишини билсанг эди. Ҳаммасига мен сабабчиман агар ўшанда Шахинани кийимига кола тўкиб юбормаганимда сен тепага кийим учун чиқмасдинг. Бу ҳолатга тушамсдинг. Илтимос ўзингга кел. Мен учун бўлмаса ҳам қизимиз учун ҳаракатга кел. Ҳаммасини эшитасанку. Сени жонидан ортиқ севадиганлар олдига қайт.
Диёра Сарварнинг гапларидан адо бўлай деганди. Ширинни ҳеc қачон таҳслаб менга қиё боқмайди деб ўйлаганди.
Сарвар яна анчагина гапирди ва  ўз хонасига ўтиш учун турганда мувозанатни сақлолмади. Йиқилай деганда тутиб қолган Диёра Сарварни хонасига беминнатгина олиб бориб қўйди. Сарварни хонасига киритгач ортга қайтмоқчи бўлганида йигит уни қучоғига тоетиб олди.
Ўша кеча гуноҳ кечаси бўлди. Айни ўша кеча Ширинни киприклари пирпираб атрофни кўзи билан кузата олди. Унинг илк ҳаракати ўша эди.

- Эрингни ёнида кўп ўралашишинг менга умуман ёқмаяпти.

- Унда нима қил дейсан? Ажрашай десам қўймайсан ҳали иш битмади дея. Ўтган галги бойваччадан зўрға қутилганимиз эсингдами? Мен жуда қийналиб кетдим бу линзада. Сочимни асл ранги билинмасин дея тез тез салонга бориб бўятишимга тўғри келяпти.

- Бир ойга қолмай ўлжани қўлга киритамиз. Кейин эса ялло қилиб яшаймиз. Менга ишон бу охиргиси.

- Сенга ҳам ишонч қолмади. Рашк қилмасанг бу қанақа севги бўлди а?

- Сен севги билан бунақа муносабатни аралаштирма. Мен доим сени севганман ва шундай бўлиб қолади. Бу шунчаки эҳтиёж. Сен бундан умуман ҳавотир олма сен рашк қиладиган аёллар эҳтиёж қондирилгач бир буюмдек ташлаб юбориладиган матоҳ. Сен эса ўзингни уларга тенглаштириб ўтирибсан. Агар сен ҳам ўшандай бўлганингда аллақачон воз кечиб кетган бўлардим.

- Бу бир тарафлама жавоб бўлди. Мени рашк қилмаслигингчи?

- Бу эса ишимиз шу орқали уларни қармоғимизга илинтиряпсан унутма. Бўлмаса уларга умуман яқин йўлай олмасдинг. Айтяпманку эрингни олдида ўралашиб юришинга  чидолмай кетяпман. Фақат бу охиргиси дея сабр қиляпман. Ишларимиз битгач хоҳласанг ҳам сени ўзга билан бўлиша олмайман. Мендан у вақтда хафа бўлиб юрма.

Сабо учига чиққан афиристлар тўдасидан эди.  Мишка унинг бошлиғи бўлиб ҳақиқий хуштори ҳам эди. Мишка билан шу вақтгача неча неча бойларни ўғилларига қармоқ ташлаб наркотикка ўргатиб анчагина пул соғиб олган кейин эса ўз номига уй машина ўтказиб олиб жуфтакни ростлаб қоларди. Ҳозиргача ўнг бирта бойнинг арзандасини қармоққа туширганди. Ҳар галги овидан сўнг имидж ўзгартиришга мажбур бўлар. Ўзи ов қилган ҳудуддан изсиз ғойиб бўларди. Авваллари Михаил(Мишка)ни ҳеч ким билан таништирмас бу сафар эса одатига хилоф равишда Лочин билан таништириб қўйганди.

Сабо Самадни ҳам бир икки бора авраб кўриб ўзига қизиқиш уйғотди. Шундан сўнг у билан ҳам Самаднинг шаҳар четидаги уйида кўришиб турадиган бўлди. Самад дўстини хотини билан қилиб юрган ишларидан виждони қийналар аммо Сабо уни ўзига оҳанграбодек тортарди. Бора бора Сабо берадиган дорига ҳам ўрганиб қолди. Олдинига бир икки марта текинга дори олгач кейинчалик дорисиз туролмайдиган ҳолга келди. Лочин ҳам худди шундай. Ўз ихтиёрисиз оғуга ружу қўйганди. Энди иккала дўстнинг ҳам фикру ҳаёли дорини сотиб олишда бўлиб қолди. Самад Сабодан олар, Лочин эса Мишканинг мижози эди. Вақт эса Мишка белигилангандан ҳам ўтиб кетди. Икки ой деганда мўмайгина пулли бўлишди. Энди фақатгина Сабо уйни эридан ўз номига ўтказишини сўраши ёки Мишка уй эвазига дори бериши керак эди.

Холмурод ака ўғлининг ўзгариб ранг рўйи ўзгариб қолгани учун кузтишга киришди. Келинини ортидан ҳам одам қўйишни унутмади. Кузатишларидан маълум бўлдики Сабо Самад билан ўйлаганидан ҳам яқин экан.
Самад Сабони олиб шаҳар четидаги уйига кетганини хабарини олгач ўғлига қўнғироқ қилди.

- Алло Лочин қаердасан?

Кайф таъсридан ҳалиям чиқолмаган Лочин бир муддат нима деярини билмай ўтирди.

- Ассалому алейкум. Уйдаман дада.

- Беш минутда офисга кел зарур гапим бор.

Лочин совуқ душ қабул қилиб бироз ўзига келиб олгач отасининг ёнига борди.

- Ўғлим Самаднинг шаҳар чеккасидаги уйига боришимиз керак тезроқ.

Улар машинага ўтиришгач Холмурод аканинг ҳайдовчиси машинани манзил томон учириб кетди.
👍29❤4
-Эшик қулф экан. Сенда калит йўқми?

- Йўқ. Мен уни калитини нима қиламан.

Холмурод ака бир амаллаб эшикни очди. Ичкарига эса бир сўз демай бостириб кириб кетишди.

Лочин кўрган манзарасидан дахшатга тушди. Ҳаттоки тили айланмай қолди.

-Сен бу ерда???


****


Диёра қайтиб келавермагач Шириннинг вужудида рашк алангалана борди. У севиклиси унга хиюнат қилмаслигига ишонар амма, ҳозир ширакайф. Диёра фойлалансачи? Ӯзи шундоқ ҳам ярим бӯлган бу жон буткул ёниб битмайдими?


Бардошим етгунча кўнаман,
Кейин,
Вулқон кўз очади юрак сатҳида.
Ишон, дунёлари менга бир тийин,
Мен сени қизғаниб кетган пайтимда!

Бардошим етгунча чидайман,
Кейин,
Бирдек яксон қилар бўрон борлиқни.
Розиман, бўйнимга осиб қўйсинлар,
Энг буюк ҚИЗҒАНЧИҚ  деган ёрлиқни!

Билмадим, бардошим етар қанчага,
Тишимни-тишимга босиб чидайман!
Кейин, юракнинг ҳар ҳужайрасига,
Санчилиб, санчилиб қолар тиғдайман!

Бардошим етмоғи маҳол, шубҳасиз,
Битта нигоҳингга бера олгум жон.
Ўзганинг шамоли тегса сочингга,
Дунёга ўт қўйиб юборгум, ишон!

Азобли, андуҳли ишқ бердинг нечун?
Аллоҳим, ўзингсан якка сирдошим!
Балки рашк ўлдириб қўяр шу бугун,
Балки бир асрга етар бардошим!

Ҳуллас...
Бардошим етгунча яшаб тур.



Аллоҳим илтимос сендан. Фақат Сарвар акам менга хиёнат қилмасин. Асло. Асло бунга чидолмайман. Ширин ӯша кеча ухламай Диёрани жойига келишини кутиб ётди. Диёра дориларни бермагани сабабли уйқуси ҳам келмади.

Давоми бор.
#менгахаётбағишла
#маюсгина
👍12
Менга хаёт бағишла:
Эрталаб кўзини очган Сарвар ёнида ётган қизни кўрдию эсхонаси чиқиб кетай деди.

- Сееен. Диёра бу ерда нима қиляпсан?

- Сарвар ака турдизми? Ҳали вақтлику.

- Саволимга жавоб бер!

- Нима қилардим. Ўзиз кетгани қўймадизу.

- Кетгани қўймасам қолавердингми?

- Нима қилай Диёра қол қийналиб кетдим деганиздан кейин? Мен қолганимга афсусланмайман.
Диёра шундай дея ўрнидан туриб ювиниш хонасига кириб кетди.

Сарвар эса бошини чангаллаганча қолди.

- Эх. Нимаалар қилиб қўйдим. Энди Ширинни кўзига қандай қарайман. Нима бўлса бўлди мен ҳам одамманку. Ҳеч нима бўлмайди. Қолаверса Диёра ҳам мени ёқтиради у ҳам қийналиб кетди. Ширин эса саккиз ой бўляпти ҳамки тузалмаяпти. Мени эса ёшим ҳам ўтяпти. Ҳали кўўўп фарзандли бўлишим керак. Укамни ҳам уйлантириш керак. Бу аҳволда юриб бўлмайди. Ширин ҳам тузалса мени тушинади. Бунга ишонаман.
 
    Диёра эса ювиниш хонасидан чиқиб бир сўз демай кета бошлаганди Сарвар уни тўхтатди.

- Диёра тўхта.

- Лаббай Сарвар ака?

- Муносабатларни тўхтатмаймиз мен бир қарорга келдим. Кейинроқ уйдагиларга айтамиз. Ҳозирча ҳеч ким билмасин.

Диёра келиб Сарварни қаттиқ қучиб олди.

- Рахмат Сарвар ака севгимни жавобсиз қолдирмаганиз учун.

- Сенга ҳам рахмат Ширинга яхши қараётганинг учун.


Диёра ўзида йўқ хурсанд бўлиб Ширин хонасига кетди. Кетар экан ҳеч ким кўриб қолмасин дея атрофни кузатишни ҳам эсдан чиқармади.


- Салом Ширин. Бугун бирам хурсанманкиии. Асло тасаввурингга ҳам сиғдора олмайсан. Сарвар акам мени қабул қилди. Мана орзуларим ушлаяпти. Сени Сарваринг сенга " хиёнат" қилди. Энди сени унга керагимг йўқ. Тўрт муччаси соғлом Диёраси бор уни. Йиғламааа. Йўқ йиғлаб мени раҳмимни келтираман деб ҳомтама бўлма. Мен энди асло ортга қайтмайман. Сарвар меники. Икки қулоғингга ҳам қуйиб ол. Энди соғайиш ҳақида ўйламасанг ҳам бўлади. Тўғрисиямда нима қиласан тузалиб барибир ҳеч кимга керагинг йўқ.


Диёра сочини қуритиб бўлгач яна хонадам чиқиб кетди.

Ширин ўша онда буткул сўнди. Юраги парча парча бўлди. Ҳаммасини кўтарарди хиёнат эмас. У ишонганди, севганди. Севгани эса вафо қилмади. Унинг тўшакка михланиб қолганидан фойдаланди. Ғурури топталди. Кўз ёшлари эса тинмасди. Кечагина Сарвар Ширинни ёнида соғайишини илтимос қилиб ўтирганди. Кечагина сенсиз яшолмайман деганди. Бир кечадаёқ Ширинни бир четга суриб қўйди. Ширин Сарварнинг сўзлари тасирида шу вақтгача ҳаракатга келтиролмаган кўзини ҳаракатини сезди. Шу пайтгача билмаган совуқни ҳис қилди. Энди соғайгани билан ҳаётида нур бўлмаса нима керак. Унга яшаш учун куч ҳаёт бағишловчи инсони хиёнат қилгач соғайиб нима қилади. Сарварсиз қандай яшайди.

Гулзода опа негадир Шириндан хавотир ола бошлади Диёрага қўнғироқ қилганди ҳаммаси яхши деган жавобни олди. Шундай бўлсада барибир йўлга отланди. Етиб келди ҳам.

Дилфуза опа билан сўрашиб қизининг хонаси томон одимлади. Ширинни кўриб эса барчасини тушунди.

- Қизалоғим нечун бунчалар паришон маюс бўлиб қолибсан? Бирор жойинг оғрияптими?

Ширин йиғлаяпсанми? Она қизим сен енгилмаслигинг керак. Мен учун. Даданг учун. Бизларни ёлғиз эркатой қизимизсан. Қандай бизгабу азобларни раво кўряпсан. Шахина ҳам сени оёққа туришингни интизор кутяпти. Тили бирам ширин қизки. Худди ёшликдаги қилиқларингни қилади. Унга ҳам балиқ ёқмас экан. Уч тўрт кун олдин келганимда балиқ едирай десам емади. Худди ўзинг.

- Ассалому алейкум келинойи яхшимисиз?

- Ваалайкум салом. Диёра қизим яхшимисан? Синглинг сени қийнаб қўймадими?

- Йўқ асло. Ҳаммаси жойида. Уйдагилар яхшимилар?

- Ҳа яхши. Келганингга ҳам ўн беш кун бўлибди. Уйингга бориб келасанми?

- Ёғе. Қўнғироқлашиб турибман. Улар ҳам ишдалар кейинги ҳафта бораман.

- Ҳа майли ўзинг биласан унда.
Қани ёрдам берворчи Ширинни ҳаммомга олиб кирайлик.

Ширинни кийимларини ечишганда унинг орқасига ётоқ яра чиққанини кўриб Гулзода опа жуда асабийлашди. Чўмилтирб бўлишгунча гапирмадию кейин тилга кирди.

- Диёра нега Ширинни ҳаракатлантирмаяпсан?

- Доим ҳаракат қилдиряпман қўл оёқларини.
👍35😢8
ХАЙРЛИ ТУН ЯҚИНЛАРИМ...

Кўп кулишни тарк қилганга ҳайбат,
Кўп гапиришни тарк қилганга ҳикмат,
Кўп ейишни тарк қилганга ибодат лаззати,
ҳар хил бўлмағур латифаларни тарк қилганга зарофат,
Дунё севгисини тарк қилганга охират севгиси берилади.


Хайрли Тун азизлар!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУХ

🌸ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН 🌸

🌺Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!

🌸Барака кафтингизда бўлсин, омад кифтингизда, сажда саодати манглайингизда бўлсин!

🌺Бутун вужудимиз, қалбимиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлайлик-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга тўла ўтсин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6