🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Менга хаёт бағишла:
***


Диёра қанчалик ўзига қарамасин барибир Сарварга унга ортиқча гап айтмас, деярли гаплашмасди. Аммо зимдан кузатаётганини билиш қийин эмасди. Шундай кунларни бирида Дилфуза опа неварасини олиб синглисини туғилган кунига кетди. Бу эса Диёра учун қулай фурсат эди. Ишдан келган Сарварга Дилфуза опанинг маслаҳати билан овқат тайёрлаб бериб ўзи ҳам у билан бир дастурхон атрофида ўтирди.

- Ёқимли иштаҳа Сарвар ака.

- Рахмат. Ўзинг емайсанми?

- Мен кейинроқ ерман. Ширинга овқат берадиган вақтимда.

- Ҳа майли. Унда ўзинг биласан.

- Сарвар ака...

- Нимадир демоқчимисан?


- Мени унутиб юбордизми? Шунчалик тез?

Диёра бор маҳоратини солиб ишга киришдики ролини қойилмақом ижро қилди. Унга қараган одам, чиндан ҳам севги дардида адо бўлибди деб ўйлашарди.


- Бизни муносабатларимиз аллақачон тугаган.


- Аммо мен учун эмас.


- Бу гаплардан энди нима фойда?

- Фойда йўқ. Аммо билишизни истадим ҳолос. Бори шу.


Диёра ортиқ гапирмай Ширинни ёнига кетди.

- Биласанми нима? Ширин мен сенга шу вақтгача кўп айтдим. Деярли бир биримизни тушиниб қолдик. Мен сенга, сен менга ёрдам берасан. Бу учун тезроқ Сарвар акам билан орамзидан чиқ. У ҳам эркак киши. Сени деб етти ойдан зиёд аёл кишига яқинлашмаган. Бошқаси бўларди аллақачон битта яримтани топиб оларди. Аммо мен битта яримта қаёқдаги эмасман. Қизингга ҳам оналик қила оламан. Ўзи шундоғам бувисидан ажралмайди.
Сен эса қайсарлик қилиб ҳалиям кетгинг келмайди. Туришингни бир кўрсанг юрагинг ёрилади. Сен туршак бўлиб қолгансан. Ҳеч вақога ярамайсан. Мен билан осмон ва ерчалик фарқинг бор. Шундай экан энди мендан хафа бўлма. Севгим учун курашаман.



Ширин доимо Диёранинг гапларию ўзини тутишини билиб ётар, афсуски жавоб қайтаришга ожиз эди. Диёра биринчи марта айтганида юраги жуда ҳам қаттиқ оғриди. Кундан кунга уни ҳатти ҳаракатларидан эса баттар хасталаниб борарди. Энг ёмони нима биласизми? Бу ҳеч нима қила олмаслик. Диёра тирик бўлиб тирик эмас, ўлик бўлиб ўлолмасди. Жуда жуда ожиз эди. У шу ҳолатда ҳам шукр қилиб келаётганди. Онаси учун. Онасини гаплари учун.
Энди эса ўлимига мингдан минг рози эди. Майли бунақа ётгандан кўра Диёрага ўрнини бўшатиб берақолсин. Фақат бу азоблардан қутилса бўлгани. Қизига ҳам Диёра қарайди. Шунча вақтдан бери тузалмади. Бундан кейин ҳам тузалмаса керак.

Диёра эндиликда Сарвар Ширинни олдига келишига очиқроқ тор кийимлар кийиб оларди. У сепадиган атирлар Сарварни жинни қилай дерди. Ўзини босишга ҳаракат қиларди.

Навбатдаги электрофарезга боришганда уларга шифокор:

- Бемор ҳам ўзлариз ҳам қийналиб кетдингиз. Менимча қаттиқроқ жароҳат олган шунинг учун шунча вақтдан бери соғаймаяпти,
деди.

- Доктор нима бўлсада охиригача чидайман. Мен тузлашига ишонаман.

Уйга келишгач эса Диёра Ширинни ётқизаётган Сарварга қараб йиғлай бошлади.

- Сарвар ака наҳотки у тузалмаса? Эндигина йигирма ёшга кирди. Синглимга жуда раҳмим келаяпти.

Диёра ўксиб йиғларди. Унга қараб раҳми келган Сарвар уни елкасига қўлини қўйиб тинчлантиришга ҳаракат қиларди.

- Бўлди йиғлама Диёра Ширин ҳали соғайиб кетади.

Шу гапни кутиб тургандек Диёра Сарварни қучоқлаб баттар йиғлашга тушди. Сарвар ҳам нима қиларини билмай қолди. Йиғлаётган қизни кўксидан итарсинми ёки овуцинми?

Бироз шу ҳолатда туришгач Диёра Сарварни қўйиб юбориб узр сўради.

- Узр Сарвар ака. Мен Ширинни бундай ётишига чидолмай кетяпман. Биз у билан жуда аҳил эдик.

- Майли ҳеч қиси йўқ.

Сарвар шундай дея хонадан чиқиб кетди.

Сарвар икки ўт орасида қолганди. Бу энди нафс ва виждон ўртасида борарди.
Нафс:
-Ўзингни қийнаб нима қиласан бир имо қоқсанг қучоғингга киришга шай хурлиқо ёнгинангда турибди ундан фойдалан деса,
Вижон:
-Хотингни шу ҳолатидан фойдаланиб қоляпсанми дерди.

Неча кунлар икки ўт орасида бир қарорга келолмай юрди.  Дўстининг туғилган кунидан ширакайфроқ қайтгач ўзини тутиб туролмади.

Ширинни олдига киргач  анча вақт Ширинга қараб ўтирди. Дардларини айтди.
👍19😢3❤2
- Шириним нега бир сўз демай мени қийнайсан? Сени шу ахволда кўриб юракларим қанчалик эзилишини билсанг эди. Ҳаммасига мен сабабчиман агар ўшанда Шахинани кийимига кола тўкиб юбормаганимда сен тепага кийим учун чиқмасдинг. Бу ҳолатга тушамсдинг. Илтимос ўзингга кел. Мен учун бўлмаса ҳам қизимиз учун ҳаракатга кел. Ҳаммасини эшитасанку. Сени жонидан ортиқ севадиганлар олдига қайт.
Диёра Сарварнинг гапларидан адо бўлай деганди. Ширинни ҳеc қачон таҳслаб менга қиё боқмайди деб ўйлаганди.
Сарвар яна анчагина гапирди ва  ўз хонасига ўтиш учун турганда мувозанатни сақлолмади. Йиқилай деганда тутиб қолган Диёра Сарварни хонасига беминнатгина олиб бориб қўйди. Сарварни хонасига киритгач ортга қайтмоқчи бўлганида йигит уни қучоғига тоетиб олди.
Ўша кеча гуноҳ кечаси бўлди. Айни ўша кеча Ширинни киприклари пирпираб атрофни кўзи билан кузата олди. Унинг илк ҳаракати ўша эди.

- Эрингни ёнида кўп ўралашишинг менга умуман ёқмаяпти.

- Унда нима қил дейсан? Ажрашай десам қўймайсан ҳали иш битмади дея. Ўтган галги бойваччадан зўрға қутилганимиз эсингдами? Мен жуда қийналиб кетдим бу линзада. Сочимни асл ранги билинмасин дея тез тез салонга бориб бўятишимга тўғри келяпти.

- Бир ойга қолмай ўлжани қўлга киритамиз. Кейин эса ялло қилиб яшаймиз. Менга ишон бу охиргиси.

- Сенга ҳам ишонч қолмади. Рашк қилмасанг бу қанақа севги бўлди а?

- Сен севги билан бунақа муносабатни аралаштирма. Мен доим сени севганман ва шундай бўлиб қолади. Бу шунчаки эҳтиёж. Сен бундан умуман ҳавотир олма сен рашк қиладиган аёллар эҳтиёж қондирилгач бир буюмдек ташлаб юбориладиган матоҳ. Сен эса ўзингни уларга тенглаштириб ўтирибсан. Агар сен ҳам ўшандай бўлганингда аллақачон воз кечиб кетган бўлардим.

- Бу бир тарафлама жавоб бўлди. Мени рашк қилмаслигингчи?

- Бу эса ишимиз шу орқали уларни қармоғимизга илинтиряпсан унутма. Бўлмаса уларга умуман яқин йўлай олмасдинг. Айтяпманку эрингни олдида ўралашиб юришинга  чидолмай кетяпман. Фақат бу охиргиси дея сабр қиляпман. Ишларимиз битгач хоҳласанг ҳам сени ўзга билан бўлиша олмайман. Мендан у вақтда хафа бўлиб юрма.

Сабо учига чиққан афиристлар тўдасидан эди.  Мишка унинг бошлиғи бўлиб ҳақиқий хуштори ҳам эди. Мишка билан шу вақтгача неча неча бойларни ўғилларига қармоқ ташлаб наркотикка ўргатиб анчагина пул соғиб олган кейин эса ўз номига уй машина ўтказиб олиб жуфтакни ростлаб қоларди. Ҳозиргача ўнг бирта бойнинг арзандасини қармоққа туширганди. Ҳар галги овидан сўнг имидж ўзгартиришга мажбур бўлар. Ўзи ов қилган ҳудуддан изсиз ғойиб бўларди. Авваллари Михаил(Мишка)ни ҳеч ким билан таништирмас бу сафар эса одатига хилоф равишда Лочин билан таништириб қўйганди.

Сабо Самадни ҳам бир икки бора авраб кўриб ўзига қизиқиш уйғотди. Шундан сўнг у билан ҳам Самаднинг шаҳар четидаги уйида кўришиб турадиган бўлди. Самад дўстини хотини билан қилиб юрган ишларидан виждони қийналар аммо Сабо уни ўзига оҳанграбодек тортарди. Бора бора Сабо берадиган дорига ҳам ўрганиб қолди. Олдинига бир икки марта текинга дори олгач кейинчалик дорисиз туролмайдиган ҳолга келди. Лочин ҳам худди шундай. Ўз ихтиёрисиз оғуга ружу қўйганди. Энди иккала дўстнинг ҳам фикру ҳаёли дорини сотиб олишда бўлиб қолди. Самад Сабодан олар, Лочин эса Мишканинг мижози эди. Вақт эса Мишка белигилангандан ҳам ўтиб кетди. Икки ой деганда мўмайгина пулли бўлишди. Энди фақатгина Сабо уйни эридан ўз номига ўтказишини сўраши ёки Мишка уй эвазига дори бериши керак эди.

Холмурод ака ўғлининг ўзгариб ранг рўйи ўзгариб қолгани учун кузтишга киришди. Келинини ортидан ҳам одам қўйишни унутмади. Кузатишларидан маълум бўлдики Сабо Самад билан ўйлаганидан ҳам яқин экан.
Самад Сабони олиб шаҳар четидаги уйига кетганини хабарини олгач ўғлига қўнғироқ қилди.

- Алло Лочин қаердасан?

Кайф таъсридан ҳалиям чиқолмаган Лочин бир муддат нима деярини билмай ўтирди.

- Ассалому алейкум. Уйдаман дада.

- Беш минутда офисга кел зарур гапим бор.

Лочин совуқ душ қабул қилиб бироз ўзига келиб олгач отасининг ёнига борди.

- Ўғлим Самаднинг шаҳар чеккасидаги уйига боришимиз керак тезроқ.

Улар машинага ўтиришгач Холмурод аканинг ҳайдовчиси машинани манзил томон учириб кетди.
👍29❤4
-Эшик қулф экан. Сенда калит йўқми?

- Йўқ. Мен уни калитини нима қиламан.

Холмурод ака бир амаллаб эшикни очди. Ичкарига эса бир сўз демай бостириб кириб кетишди.

Лочин кўрган манзарасидан дахшатга тушди. Ҳаттоки тили айланмай қолди.

-Сен бу ерда???


****


Диёра қайтиб келавермагач Шириннинг вужудида рашк алангалана борди. У севиклиси унга хиюнат қилмаслигига ишонар амма, ҳозир ширакайф. Диёра фойлалансачи? Ӯзи шундоқ ҳам ярим бӯлган бу жон буткул ёниб битмайдими?


Бардошим етгунча кўнаман,
Кейин,
Вулқон кўз очади юрак сатҳида.
Ишон, дунёлари менга бир тийин,
Мен сени қизғаниб кетган пайтимда!

Бардошим етгунча чидайман,
Кейин,
Бирдек яксон қилар бўрон борлиқни.
Розиман, бўйнимга осиб қўйсинлар,
Энг буюк ҚИЗҒАНЧИҚ  деган ёрлиқни!

Билмадим, бардошим етар қанчага,
Тишимни-тишимга босиб чидайман!
Кейин, юракнинг ҳар ҳужайрасига,
Санчилиб, санчилиб қолар тиғдайман!

Бардошим етмоғи маҳол, шубҳасиз,
Битта нигоҳингга бера олгум жон.
Ўзганинг шамоли тегса сочингга,
Дунёга ўт қўйиб юборгум, ишон!

Азобли, андуҳли ишқ бердинг нечун?
Аллоҳим, ўзингсан якка сирдошим!
Балки рашк ўлдириб қўяр шу бугун,
Балки бир асрга етар бардошим!

Ҳуллас...
Бардошим етгунча яшаб тур.



Аллоҳим илтимос сендан. Фақат Сарвар акам менга хиёнат қилмасин. Асло. Асло бунга чидолмайман. Ширин ӯша кеча ухламай Диёрани жойига келишини кутиб ётди. Диёра дориларни бермагани сабабли уйқуси ҳам келмади.

Давоми бор.
#менгахаётбағишла
#маюсгина
👍12
Менга хаёт бағишла:
Эрталаб кўзини очган Сарвар ёнида ётган қизни кўрдию эсхонаси чиқиб кетай деди.

- Сееен. Диёра бу ерда нима қиляпсан?

- Сарвар ака турдизми? Ҳали вақтлику.

- Саволимга жавоб бер!

- Нима қилардим. Ўзиз кетгани қўймадизу.

- Кетгани қўймасам қолавердингми?

- Нима қилай Диёра қол қийналиб кетдим деганиздан кейин? Мен қолганимга афсусланмайман.
Диёра шундай дея ўрнидан туриб ювиниш хонасига кириб кетди.

Сарвар эса бошини чангаллаганча қолди.

- Эх. Нимаалар қилиб қўйдим. Энди Ширинни кўзига қандай қарайман. Нима бўлса бўлди мен ҳам одамманку. Ҳеч нима бўлмайди. Қолаверса Диёра ҳам мени ёқтиради у ҳам қийналиб кетди. Ширин эса саккиз ой бўляпти ҳамки тузалмаяпти. Мени эса ёшим ҳам ўтяпти. Ҳали кўўўп фарзандли бўлишим керак. Укамни ҳам уйлантириш керак. Бу аҳволда юриб бўлмайди. Ширин ҳам тузалса мени тушинади. Бунга ишонаман.
 
    Диёра эса ювиниш хонасидан чиқиб бир сўз демай кета бошлаганди Сарвар уни тўхтатди.

- Диёра тўхта.

- Лаббай Сарвар ака?

- Муносабатларни тўхтатмаймиз мен бир қарорга келдим. Кейинроқ уйдагиларга айтамиз. Ҳозирча ҳеч ким билмасин.

Диёра келиб Сарварни қаттиқ қучиб олди.

- Рахмат Сарвар ака севгимни жавобсиз қолдирмаганиз учун.

- Сенга ҳам рахмат Ширинга яхши қараётганинг учун.


Диёра ўзида йўқ хурсанд бўлиб Ширин хонасига кетди. Кетар экан ҳеч ким кўриб қолмасин дея атрофни кузатишни ҳам эсдан чиқармади.


- Салом Ширин. Бугун бирам хурсанманкиии. Асло тасаввурингга ҳам сиғдора олмайсан. Сарвар акам мени қабул қилди. Мана орзуларим ушлаяпти. Сени Сарваринг сенга " хиёнат" қилди. Энди сени унга керагимг йўқ. Тўрт муччаси соғлом Диёраси бор уни. Йиғламааа. Йўқ йиғлаб мени раҳмимни келтираман деб ҳомтама бўлма. Мен энди асло ортга қайтмайман. Сарвар меники. Икки қулоғингга ҳам қуйиб ол. Энди соғайиш ҳақида ўйламасанг ҳам бўлади. Тўғрисиямда нима қиласан тузалиб барибир ҳеч кимга керагинг йўқ.


Диёра сочини қуритиб бўлгач яна хонадам чиқиб кетди.

Ширин ўша онда буткул сўнди. Юраги парча парча бўлди. Ҳаммасини кўтарарди хиёнат эмас. У ишонганди, севганди. Севгани эса вафо қилмади. Унинг тўшакка михланиб қолганидан фойдаланди. Ғурури топталди. Кўз ёшлари эса тинмасди. Кечагина Сарвар Ширинни ёнида соғайишини илтимос қилиб ўтирганди. Кечагина сенсиз яшолмайман деганди. Бир кечадаёқ Ширинни бир четга суриб қўйди. Ширин Сарварнинг сўзлари тасирида шу вақтгача ҳаракатга келтиролмаган кўзини ҳаракатини сезди. Шу пайтгача билмаган совуқни ҳис қилди. Энди соғайгани билан ҳаётида нур бўлмаса нима керак. Унга яшаш учун куч ҳаёт бағишловчи инсони хиёнат қилгач соғайиб нима қилади. Сарварсиз қандай яшайди.

Гулзода опа негадир Шириндан хавотир ола бошлади Диёрага қўнғироқ қилганди ҳаммаси яхши деган жавобни олди. Шундай бўлсада барибир йўлга отланди. Етиб келди ҳам.

Дилфуза опа билан сўрашиб қизининг хонаси томон одимлади. Ширинни кўриб эса барчасини тушунди.

- Қизалоғим нечун бунчалар паришон маюс бўлиб қолибсан? Бирор жойинг оғрияптими?

Ширин йиғлаяпсанми? Она қизим сен енгилмаслигинг керак. Мен учун. Даданг учун. Бизларни ёлғиз эркатой қизимизсан. Қандай бизгабу азобларни раво кўряпсан. Шахина ҳам сени оёққа туришингни интизор кутяпти. Тили бирам ширин қизки. Худди ёшликдаги қилиқларингни қилади. Унга ҳам балиқ ёқмас экан. Уч тўрт кун олдин келганимда балиқ едирай десам емади. Худди ўзинг.

- Ассалому алейкум келинойи яхшимисиз?

- Ваалайкум салом. Диёра қизим яхшимисан? Синглинг сени қийнаб қўймадими?

- Йўқ асло. Ҳаммаси жойида. Уйдагилар яхшимилар?

- Ҳа яхши. Келганингга ҳам ўн беш кун бўлибди. Уйингга бориб келасанми?

- Ёғе. Қўнғироқлашиб турибман. Улар ҳам ишдалар кейинги ҳафта бораман.

- Ҳа майли ўзинг биласан унда.
Қани ёрдам берворчи Ширинни ҳаммомга олиб кирайлик.

Ширинни кийимларини ечишганда унинг орқасига ётоқ яра чиққанини кўриб Гулзода опа жуда асабийлашди. Чўмилтирб бўлишгунча гапирмадию кейин тилга кирди.

- Диёра нега Ширинни ҳаракатлантирмаяпсан?

- Доим ҳаракат қилдиряпман қўл оёқларини.
👍35😢8
ХАЙРЛИ ТУН ЯҚИНЛАРИМ...

Кўп кулишни тарк қилганга ҳайбат,
Кўп гапиришни тарк қилганга ҳикмат,
Кўп ейишни тарк қилганга ибодат лаззати,
ҳар хил бўлмағур латифаларни тарк қилганга зарофат,
Дунё севгисини тарк қилганга охират севгиси берилади.


Хайрли Тун азизлар!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУХ

🌸ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН 🌸

🌺Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!

🌸Барака кафтингизда бўлсин, омад кифтингизда, сажда саодати манглайингизда бўлсин!

🌺Бутун вужудимиз, қалбимиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлайлик-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга тўла ўтсин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!


Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1
💥👵🏻 Бугун 28-август бобо ва бувилар куни

Барча бобо ва бувижонларни байрамлари билан табриклайман. Уларга узоқ умр, оилавий бахт, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Сизнинг ғамхўрлигингиз, сабр-тоқатингиз ва донолигингиз учун раҳмат.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
• Баъзилар 22 ёшда институт ёки университетни тамомлайди лекин, муносиб иш топиш учун 5 йил кутади.
• Баъзилар 25 ёшида копмания раҳбари бўлади ва 50 ёшида оламдан ўтади.
• Баъзи бошқалар 50 ёшида компания раҳбари бўлади ва 90 йилгача умр кўради.
• Барак Обама 50 ёшида нафақага чиқган бўлса, унинг бир вақтлар витце президенти бўлган Жо Байден 78 ёшида АҚШ президенти бўлди.
• Баъзилар турмуш қурган вақтда баъзилар ҳали ҳам бўйдоқ бўлади.
• Бу дунёда ҳар ким ўз вақт ўлчови билан яшайди.
• Сизнинг аторфингиздаги одамлар гўёки сиздан анча одимлаб кетганга ўхшаб кўринади, баъзилар эса сиздан ортда қолаётгандек.
• Уларга хасад қилманг фақат хавас кўзи билан боқинг.
• Шунинг учун ўзингизни хотиржам тутинг.
• Сиз кеч қолмадингиз. Сиз одимлаб ҳам кетмадингиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажоним сизни жудаям яхши кўраман 🥰😘
Бу гапларим сиз учун 🥹❤️‍🔥

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍2❤1
- Мен сенга қандай ҳаракат қилдиришни айтгандим. Сен уни жойидан силжитмагансан оқибатда ётоқ яраси пайдо бўлибди. Сенга бегона эмас жигарингку. Сендан олдин Саломат қараганда ҳеч бир малолсиз ҳаммасини аъло даражада бажарарди.

- Келинойи менга тухмат қилманг. Ў,и чиққиси келгандирда. 

- Майли бундан бу ёғи эътиборлироқ бўл. Ҳозир қанчалик азобда Ширин. Яна яра ҳам унга жуда азоб бераётгандир.

Сен уни ётоқдаги жойини ўзгартириб турмасанг бу яралар кўпайиб кетади. Сарвар келсинчи шифокорга олиб борармиз. Мен унгача қудамни олдиларида бўлиб турай.


-Қуда, Диёрадан ҳам кўз қулоқ бўлиб турибсизми?

- Қайси маънода айтяпсиз?

- Ишини эплай оляптими? Шуни сўрамоқчи эдим. Ҳозир чўмилтираётганда елкасидаги ётоқ яраларни кўрдим. Бу бир жойдан қимирламай ётиш оқибатидан.

- Вой ўлмасам. Қуда Диёра ўзларизники деб мен унга буткул ишонибман. Яхшиям айтдиз. Энди назорат қилиб тураман.

Сарвар ишлари чиққанини кеч келишини айтиб онасига қўнғироқ қилди. Гулзода опа эса кутгани бекорлигини учун уйига йўл олди.

Ярим кеча қайтган Сарвар Ширинни хонасига кириб олдида бир оз ўтирди. Виждони қийналарди. Лекин шу йўлни танламаса ҳам бўлмайди. У қарор қабул қилиб бўлди.

Шу ҳаёлларда ўтирганида орқасидан келиб қучган қўллар соҳибасига қаради.

- Сарвар ака яхши бориб келдизми? Жуда соғинтирвордизку.

- Яхши рахмат. Ўзинг чарчамадингми?

- Йўўўқ ҳеч ҳам. Лекин кунни ўтиаҳи қийин бўлдида.

- Нега?

- Сиз келавермагач.

- Мана келдимку.

- Айтганча овақатланасизми?

- Йўқ ўртоқларим билан ўтиргандим.

- Унда яхши.

Сарвар ўрнидан турди, Диёра ҳам унинг ортидан эргашди.


  Яна хонада ёлғиз, ночор Ширинни ўзи қолди. Диёра бугун пардоз андозга берилиб кетиб Ширинга овқат беришни ҳам унутганди. Ширин очликдан қийнала бошлади. Ўзи ичгани шўравю компотлар бўлгани сабаб ошқозони ҳам кичрайиб кетганди. Аммо у кечадан бери ҳеч нима истеъмол қилмаганди. Қани энди эри билан амакваччасини кўрмаса, қани эди буларни барчаси туш бўлса. Афсус... Ҳаммаси ҳақиқат. Диёра Сарварни олдида, уни қучоғида. Энди Ширин унга қизиқ эмас. Ширинни ёш эканига ҳам қарамай ийланиб олганди. Ширин еттинчи осмонларда эди. Сарвар акаси учун жонини ҳам берарди. Мана кўряптики Сарвар акаси жонини койитишига заррача ҳам арзимас экан. Шунча неъматларига шукр қилмаганди қадрига етмаганди. Мана ҳаммасидан жудо бўлган. На забони бор ва на оёққа тура олади. Олдинлари бирор нимадан хафа бўлса ўлишни хоҳларди. Лекин ўшанда хато қилган экан. У хафа бўлишига арзигулик ҳеч нарса бўлмасада ўлимга рози экан. Уни юриб туришини ўзи бир бахт экан. Мана узоқ вақт давомида ётиб ҳаммасини тушиниб етяпти.

Суйгани ҳам Ширинни кўз олдида Диёра қучсада унга ёмон гапирмади. Индамади. Шу фурсатгача ҳаммаси ёлғон Диёрани ёлғони дея ўзини ишонтириб ўтирганди. Рост экан. Барчаси рост экан.

****



- Ифлос сен билан танишганимга минг лаънат. Сендай дўстим борлигига ҳам минг лаънат.

Лочинни келиб қолишини кутмаган Сабо дарҳол устини чойшабга ўраб олди.

- Лочин сиз нотўғри тушундиз.

- Овозингни ўчир фохиша бу ҳолатингни бошқача қандай тушиниш мумкин.


- У... У мени мажбурлади. Сизни ўлдираман дея қўрқитди.

- Ҳей сен нималар деб алжираяпсан ўзинг эмасми сизни севиб қолдим кўрмасам ўлиб қоламан деган. Лочин ўртоқ биласан эркак кишимиз. Буни ўзи менга осилганда мен нима қилишим керак эди.


Лочин икки яқини инсонини хиёнатидан дахшатга тушиб қолганди. У ҳаммадан кутсада улардан кутмаган эди. Мана отаси ва шофёрни олдида ер билан битта бўлди.  Уларни уришга шайлангани сезган онидаёқ отаси ва Ҳайдовчиси Лочинни ушлаб турарди.

- Иккаланг ҳам қайтиб кўзимга кўринма. Қўйворинглар мен бу ифлосларга қўлимни учини ҳам тегирмайман. Касофати урмасин. Сени эса тўрт томонинг қибла бошқа уйимга қадам босма.

- Лочин ака илтимос тўхтанг. Мен бундай қилмоқчи эмасдим. Бу ҳаммаси англашилмовчилик. Илтимос тўхтанг.

Сабо Лочиннинг ортидан қараганча ерга ўтриб қолди йиғлай бошлади. У ҳаётида биринчи марта қилган ишидан афсус чекканди. Биринчи марта шу ҳаётда туғилганига уни ҳаётини барбод қилганларга лаънатлар айтиб йиғлади.
👍23😭3🔥1💔1
Ўша куни Сабо Мишканинг уйига кетган бўлса Самад эса дўстининг гаплари сабаб икки кун бўшатмай ичди. Адвокатурага борганида эса унинг нарсалари уйига жўнатилганини ва бу ерга қайтиб келмаслигини айтишди.

Лочин тушкунликка тушиб қолди. Биртарафдан хиёнатдан азоб чекса бир тарафдан ҳамма ери қақшаб оғрир Сабо берадиган дорини ҳумори тутаётганди. Бир икки таниш билишлар орқали топди. Фақат укол эмас таблеткасидан. Куни ўшани қабул қилиш билан ўта бошлади. Токи Холмурод ака билиб қолмагунча. Холмурод ака докторларга кўрсатиб бир икки ойга уни соғайтириб олар яна Лочин хумор тутиб чидай олмай дорини қабул қиларди. Бундай давом этиб бўлмаслигини билган Холмурод ака сўрай сўрай Чаман бувини манзилини топиб борди. Сурхоннинг чекка қишлоғида яшовчи бу кампир ёшлигидан бери табиблик қилиб келарди. Бутун қишлоқ аҳоли докторга бормай унга мурожаат қилишарди.

Чаман бувини уйини топиб келишганда феълини ёмонлиги билан ном чиқарган буви эшигини очди.

- Аассалому алейкум буви. Яхшимисиз? Бардам бақувватмисиз?

- Ваалайкум салом. Мақсадга ўт. Мени сен билан ваққилашга ортиқча вақтим йўқ.

- Ўғлимни тузатиб берсангиз.

- Ўғлингга нима қилган?

- У дорига ўрганиб қолган.

- Мен наркаманларни тузатмайман. Бор кетавер.

- Илтимос йўқ деманг.

Холмурод ака қанча ялинмасин Чаман бувини кўндира олмади. Уларни сухбатини эшитиб турган Лочин машинадан тушди. Отасига кетамиз деб айтиш учун улар тарафга юрди.

- Дада бўлди кетамиз юринг.

Чаман момо овоз келган тарафга қарадию кўзларига ишонмади.

Бундан 20 йил олдин 25 ёшида жувонмарг бўлган ўғли қаршисида турарди.

Давоми бор.

#маюсгина
#менгахаётбағишла
👍12😢2🔥1
Чаман бувининг яралари янгиланди. Айни уйлантираман деган ёшида автоҳалокат туфайли бу дунёдан кўз юмганди. Ўзи Ўринбой бува билан 18 йил тирноққа зор бўлиб шу Тилаболдини дунёга келтирганди. Ундан бошқа боласи бўлмади. Шу ўғлини ҳам ажал олиб кетди. Чоли эса ўғлидан кейин кўп яшамади икки йилда омонатини топширди. Чаман момо тоғлар орасида уйида ёлғиз қолиб кетди. Ўшандан бери қолган умрини ибодат-у табобатга бағишлади.

Ҳозир эса қаршисидаги йигит марҳум ўғлига жуда ўхшар экан

Чаман момо жуда серҳаракат ва шу билан бирга қариликни бўйнига олмаганлардан эди

Қахри қаттиқлик билан рад жавобини берган бўлса, кейин негадир даволаш қарорига келди.  Агар шу йигит бўлса.

-Шу йигитми оғлинг?
-Ҳа шу. Исми Лочин.

-Майли розиман. Даволайман. Қолдириб кетасан.

-Сиз нима десангиз шу.

-Мени даволашимни ким айтди.

-Музроб овчи мени армиядош дўстим.

-Музроб чолимни шогирдларидан. Чўпонликка ҳам ўзи олганди.

-Ўғлим қандай бўлсада шу оғудан қутулса бўлди. Ўзим сизни рози қиламан.


-Авваламбор Аллоҳдан шифо. Кейин эса иймони ҳали бут бўлса ўзи бу дардни енгиб ўтади.

Тўғрироғи бу дард ҳам эмас, иллат ёки тўқликка шўхлик бўлган.

- Иккаласи ҳам эмас. Кейинчалик ўзи сизга айтиб берар.

- Қани ўғлим кирақол унда.


Ота бола хайрлашиб, Лочин юкларини олиб ҳовло очига кирди. Пастаккина ҳовли бўлсада лекин ораста. Ҳамма жой саранжому саришта эди.

- Мана бу хонага жойлашасан. Чаман момо Лочинга ўғли яшаган хонани кўрсатди.

Лочин жойлашиб олгач ташқарига чиққанида момонинг уйда намоз ўқиб ўтирганини кўриб юраги алланечук бўлиб кетди. Шу ёшга кирибам ибодатларда бардавом экан. Лочин бўлса намоз ўқишни ҳаёлига ҳам келтирмаганди.

Отасининг илтимосию онасининг кўз ёшлари сабаб бу ерга келишга рози бўлди. Аслида ҳам у ўзи тузалишни истарди. Яна бир тарафи эса шаҳардан ўзини танийдиган одамлар даврасидан кетгиси келганди. Ҳаёлида ҳамма қўлини бигиз қилиб кўрсатаётгандай, ҳамма масхара қилаётгандай бўлаверар эди. Ана қаранглар хотинини эплолмаган латта, шуям эр бўлдими, лақма бўлмай ўл, қўш!ачику бу хотини билан дўстини қўшиб қўйган, наркоманку бу ва ҳоказо ўй ҳаёллар  тинмай уни асабларини таранглаштирар аламини нимадан олишни билмасди. Отаси кўп таъкидлайвергач эса кетиш энг тўғри қарорлигига амин бўлганди.


Чаман момо биринчи навбатда Лочинга дин борасида билганларини ўргатди. Лочин хаттоки калимани ҳам билмасди.

- Болам сен анча кечиккансан. Бу сени айбинг эмас сен ўша муҳитда катта бўлгансан. Биринчи навбатда калималарни ёдлашни бошлайсан. Хумор қилган вақтида эса истиғфор айтиб, айтиб мана бу дамлани ичиб турасан. Ҳам танангга куч, ҳам дорига бўлган эҳтиёжингни қондиради.

****


Сабо ўша кетган кунидан бошлаб Мишканинг номардлигига гувоҳ бўла бошлади.  Мишкада Сабодайчинлардан жуда кўплаб экан. У қизларни қандай авраш йўлларини билар ҳисоб рақамлари номига ўтган уйлар бари сохта бўлиб чиқди. Сабо ҳам бир ҳафтача яшагач унга совуқ муомала қила бошлади. Ҳар гапида қизни жеркиб берар деярли эътибор бермасди.

- Сабо тайёрлан сенга янги иш чиқди. Битта зўридан топиб қўйдим. Бугун қнадай бўлиб бўлсада уни гапиритира олишинг керак.

- Михаил нималар деяпсан. Энди унақа иш қилмайсан дегандингку.

-Лочинни ишини охиригача олиб боролмадингку.

- Сен уни ортидан қанча қанча пуллар ишлаб олдингку. Аҳу ҳисобмасми?

- Йўқ азизам ҳали бу кам. Жуда жада кам. Биз бор эътиборимизни қаратиб бу одамдан фойдаланишимиз керак.

- Бўлди сабрим тугади. Бормайман энди.

- Тушунмадим? Мен сендан борасанми деб сўрамадим. Борасан деяпман.

- Менга буйруқ беришга ҳаққинг йўқ. Мен сени қўғирчоғинг эмасман.

-Сени одам қилган ким? Ташландиқ етимчага ким уйидан жой берди? Қами айтчи?

- Мен бу ҳизматларингни ҳаққини ортиғи билан тўлаб қўйганман.
👍17🔥2👏1
- Сен ўла ўлгунингча бу қарздан қутила олмайсан.

- Севаман деганингчи?



Сабонинг кўзларига ёаҳ келди. Ўзи ҳаётида ҳеч яхши кун бўлмади. Ўз ҳолича яшамади. Доим кимлардир чизган чизиқдан юрди. Энди эса мана ишонгани унга нималар деб турибди. Аслида ўзи ахмоқ Мишкани ёнига яқинлаштирмаслиги керак эди.

***


Ширин энди ҳар куни бир бора ўла бошлади. Авваллари ҳар ҳафта элефтрафарезга боришса энди ўша 10 кунга тушиб қолди. Эри билан Диёра эса Ширин борлигига ҳам парво қилмай бемалол сухбатлашиб ўтиришади. Гапни орасида Ширин соғайс қолиш қолмаслигини ўзи ҳал қилади дея қарорларини билдириб қўйишарди.   Ширин жойидан қимирлай олсаку бу гапларни эшитмаса чиқиб кетса. У ҳаттоки овозларни ҳам эшитмаслик йўлини қилолмайди.

* * *

Адолатинг қани ҳой, дунёи-дун,
Озорда юракнинг оҳларин суйдинг.
Қодирий ўзи ҳам дод десин учун,
Кумушни бекорга ўлдириб қўйдинг!

Юракдан юракка элтувчи йўлда,
Қоработирларинг шимардилар енг.
Қайсни мажнун этиб саҳрои чўлда,
Тохирни сандиқда оқиздирдинг  сен!

Ёрига етмаган  Ширинлар озми,
Юракхўр махлуққа ўхшайсан гўё.
Айт, олчоқ , шу янглиғ қилмишинг созми,
Айт, яна қай муддат турасан Дунё?

Ҳийлакор ҳисларни  безатдинг чунон,
Ялтир-юлтурлари кўзларда қолди.
Вафони билмаслар бағрингда омон,
Хиёнат нечанинг жонини олди!

Адолатинг қани, ҳой, дунёи дун,
Сенга келганимдан минг пушмоним, минг!
Ахир кўксимдаги митти бир дунё,
Сендақа дунёнинг миллионига  тенг!

Адолатинг қани ҳой, дунёи-дун...
👍7🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
- Сен ўла ўлгунингча бу қарздан қутила олмайсан. - Севаман деганингчи? Сабонинг кўзларига ёаҳ келди. Ўзи ҳаётида ҳеч яхши кун бўлмади. Ўз ҳолича яшамади. Доим кимлардир чизган чизиқдан юрди. Энди эса мана ишонгани унга нималар деб турибди. Аслида ўзи ахмоқ…
👆👆👆👆👆👆 давоми
Менга хаёт бағишла:
Диёра кундан кунга очилиб борар зарра бўлсада Ширинга ичи ачимасди. Тезроқ ўлсаю бу балодан қутилсам дерди. Ширин эса уни фикрича ўлиб ўлмайди. Ортиқча бир матох мисоли. Агар шу кетишда кетаверса Ширинни ўзи бир ёқлик қилади. Бошқа йўли йўқ.  Унгача эса Сарвар билан оралари ни янада яқинлаштириш керак. Ширин ўлгач Сарвар Диёрага уйланаман дея айта олиши учунам бор маҳоратини ишга солади. Унгача эса майли яширин бўлсада юришибдию. Ораларидаги муносабатни фақатгина учови билишади. Учинчи одамни билгани билан  қўлидан ҳеч бир иш келмайди.

Диёра энди Шахинага ҳам ўзини мехрибон қилиб кўрсата бошлаганди. Уни турли кўнгилочар жойларга олиб борар, ўзига ўргатиб олишга жудаям қаттиқ ҳаракат қила бошлади. Шахина ҳам она мехрига зор эмасми дарровда Диёранинг яхши гапларига алданиб қўя қолди.


Сарвар ҳамон қилган иши нўтоғрилигини билиб турар аммо мурдадан фарқи йўқ хотини билан беъмано яшашдан ҳам тўйганди. Шириннинг қоқ суяк бўлиб рангсиз бўлган юзларида аввалги гўзаллик йўқолганди. Ширинни чиройига ошиқ бўлиб уйланган бу йигит эса кундан кунга совиб бориб ахийри Диёрадай хурлиқо билан вақтичоғлик қилишдан ўзини тиёлмади. Аслида Диёрага гапирмоқчи эмасдию лекин унинг ҳам Сарварга бефарқ эмаслигини билгач отни қамчилаб қўя қолганди. Натижа эса ёмонмас.

Диёранинг гапларию муомаласига шамдай эрий бошлаган Сарварга Ширинни энди бор йўқлигининг аҳамияти ҳам қолмаганди.


Ширин эса жуда қийналиб кетди. Йиғлаб йиғлаб кўзда ёш ҳам қолмас экан. Энди кўзлар эмас юрак йиғларди. Бу даражада азобланиш унга янада ёмон таъсир кўрсата бошлади. Сочларига бир икки оқ тола пайдо бўлди. Кўзларининг атрофида эса ажинлар мана ман дея кўриниб қолганди. Ҳеч ким Ширинга 20 ёш бермасди. У камида 30 ни уриб қўйганларга ўхшарди.


Инсонни дард эзавериб жигарига ҳам таъсир кўрсатмай қолмас экан. Гулзода опа ҳам қизининг дардида куйиб куйиб ўзига эътибор бермай жигар серрозини орттириб олди. Касалликни уйда дори дармон билан даволаб юраверсада ўтиб кетмади. Жуда забтига олгандан кейин ноилож касалхонага ётишга мажбур бўлди.

Олдинига қизини ёнига боролмаслигини ўйлаб касалхонага ётмай дедию лекин Диёрага ишонди. Яхши қарайди дея ўзини овутди.
Элбекни хотинига ҳам хабар олинг дея айтолмасди. Унинг ҳам иккита ҳали жуда ёш боласи бор. Уларни эса уйда қолдириб қайнсинглисидан хабар ололмайди. Ўзи шундоғам қайнонасига овқат тайёрлаб бераётгани унинг энг катта ёрдами.
Уйда ҳам уй ишларидан ортмайди. Қайнотаси ва эрининг ош овқатига қарайди. Овсини Нозима ҳам айни шу вақтларда малака ошириш сабаб ўқишга кетган. Бўлмаса унинг ўзи ҳаммасини жой жойига қўярди.

Гулзода опа 10 кунга қолмай чиқаманга тушиб қолди. Ҳаёлида Ширинга нимадир бўлгандай туйилаверди. Шифокорлар эса оғриқ кучайиб кетиши мумкин дея жавоб беришмади.

Диёра бугун ҳам яна Ширинни ёнига кириб мақтана кетди.

- Ширин билсанми Сарвар акам кел суратга тушайлик деб тинмай айтаверганларидан кейин расмга тушдим.  Айтишларича телефонларида икковимиз тушган расм йўқ эмиш. Шунинг учун ҳам тушайлик дебдилар. Мана қарагин. Диёра атайин Шириннинг кўзлари қадалган жойга телефонини олиб бориб расмни кўрсатди. Ширин икковининг кулиб тушган расмини кўриб яна бир бора ўлди. Лекин шунда ҳам кипригини қимирлатмай ўтираверди. Диёра қилган ишидан мамнун ҳолда хонадан чиқиб кетди. Аслида эса Диёрани ўзи қўярда қўймай расмга туширган эди.


Ўша куни Гулзода опа ҳам қизининг олдига кирди. Унинг аввалгиданда абгор ҳолатини кўриб ичи шув этиб кетди. Широн жуда қаровсиз ҳолда ётарди. Ойисини кўриб эса ўзини тутиб туролмади. Тинимсиз кўз ёшларга эрк берди.

- Болажоним нега йиғлайсан. Қийналяпсанми?

Ширин онасига биринчи марта киприги билан ҳа ишорасини берди. Қувончдан ўзига сиғмаган она дарҳол қизининг шифокорига қўнғироқ қилиб уни чақирди. Шифокор ярим соатларда кириб келди.

- Хўўўш Гулзода опа қизингизда ўзгариш бўляпти. Менимча у курашяпти. Тўғрироғи унга нимадир таъсир қилган.

- Доктор тўғриси ўзим ҳам икки ҳафтадан бери энди келдим. Касалхонага тушиб қолгандим.


- Сизга нима бўлди?


- Жигарим безовта экан.
👍25🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
- Сен ўла ўлгунингча бу қарздан қутила олмайсан. - Севаман деганингчи? Сабонинг кўзларига ёаҳ келди. Ўзи ҳаётида ҳеч яхши кун бўлмади. Ўз ҳолича яшамади. Доим кимлардир чизган чизиқдан юрди. Энди эса мана ишонгани унга нималар деб турибди. Аслида ўзи ахмоқ…
Шу пайт хонага докторнинг илтимосога кўра қайноқ ва совуқ сув олиб кирган Диёра беҳолгина бўлиб деворга суяниб қолди. Ранг рўйи ҳам жуда оқариб кетди. Доктор уни ҳам текширишга киришиб бир қанча саволлар берди. Кейин эса унга ўзи тахмин қилган хулосани айтди.

- Синглим менимча сиз ҳомиладорсиз. Менимча эмас сиз аниқ ҳомиладорсиз.

Гулзода опа бу гапдан шокда эди.

Давоми бор.
😢25🥰2❤1
Бу тун - умрингизга қўшилган янги туҳфа.

Шундай экан, чиройли шукр ила уни борича қабул қилинг! 🥰 Эртанинг ҳадясини кутинг!

Гоҳида баъзи инсонлардан миннатдор бўлгинг келади,🤗 чунки зулмат қоплаган қалбингни бесабаб ва бетаъма ёруғлик сари етаклайди☺️. Шундай инсонлар ҳалигача орамизда борлиги қандай яхши...😊


Кунидан миннатдор ёруғ оқшом бағрига етган қадрдоним..
Хайрли тун!😴✨


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

💐🌻🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸🌻💐

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгдан дуо қилсангиз ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади. Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...🤲

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Duolarimiz albatta ijobat bo'ladi...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6