🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
​​Кимки бошини тўшакка қўйганида Аллоҳни зикр қилса, кейин шу ҳолатда ухлаб қолса, то уйғонгунча у зикр қилувчи, деб ёзилади.

• Субҳаналлоҳ
• Алҳамдулиллаҳ
• Ла илаҳа иллаллоҳ
• Аллоҳу акбар
• Астағфируллоҳ

яқинларингизни зикр қилишига сабабчи бўлинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌷Хайрли тонг! 🌷


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤2
Эр-хотинлик бир-бирига фидокорлик демакдир. Ўз орзуларини, ҳаловатини, мол-давлатини, соғлиғини жуфтига, фарзандларига фидо қилишга тайёр бўлган киши оила қуришга тайёр бўлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
🗯Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт

🗯Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб

🗯Ота она уларчи?
Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг

🗯Опа сингил ака ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан

🗯Дунёчи!?
Дунё табассум

🗯Ҳаётчи!?
Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият

Сизда буларнинг деярли  барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз! Табассум қилинг!

ХАЙРЛИ  КУН,  БАХТЛИЛАР!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун Дадамга телефон қилдим... 🥺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😢5
🌿 Gʻazodagi portlashda uning butun oilasi halok bo‘ldi. Birgina shu qizalog‘i qoldi. Uning kelajagi uchun uyda ona, maktabga olib borishda aka-uka, opa-singil bo‘lishga ham ulgurdi. Hatto, maktabga borishida ham qizalog‘iga qiyinchilik tug‘dirmasligi uchun uning maktab so‘mkasini o‘zi ko‘tarib boradi. Qizalog‘i uchun barcha narsaga tayyor. Ammo uning yuzidagi tabassumi qizalog‘i uchun xolos. Nima bo‘lsa ham u oilasini ko‘z ongida yo‘qotdi. Lekin, qizalog‘i uchun butun dardlarini ichiga yutdi. Bu kishi kim, deysizmi? Bir so‘z bilan aytaman, bu - OTA!

Suratni ko‘rgan har qanday inson uning tabassumi qayg‘uli ekanini farqlay oladi...

©falsafasi_hayot 🍃

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12😢5❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sizningcha shirinlik nimaga o'shaydi!
Kerakli masalliqlar:
250 gr saryog'
2 ta tuxum
90 gr shakar upasi
120 gr kukuruzniy kraxmal
400 gr un
10 gr razrexlitel
50 gr kakao
• Tayyorlanishi:
Idishga un, shakar upasi, kraxmal, razrexlitel hona haroratidegi saryog' va tuxumni solib hamir qorib olamiz. Hamirimizdan 35 gramdan bo'lib, zuvalachalarni yasab olamiz.
Videoda ko'rsatilgandek idishni kakaoga botirib pechenyega shakl berib olamiz.
170* da 25 daqiqaga pishirish uchun yuboramiz.
Chiroyli shirinligimiz tayyor retsept yoqgan bo'lsa
Nodirangizni duo gilishni unutmang❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1🔥1
Менга хаёт бағишла:
-Биласанми, сен бошида хато қилгансан. Биринчи марта сени ўзгани қучоғига отганданоқ сен уни қанақалигини билиб олишинг керак эди. Сен эса қайта ва қайта уни қўлида ўйинчоқ бўлиб нечта оилани барбод қилгансан. Шунча айбинг бўла туриб қамоқдан қўрқаяпсан. Дорига ўргатган одамларингни тақдирини
ўйламадингми?


-Ҳамма айб менда. Қаерданам етим бўлганман. Мен ҳам бир ота онани бағрида ўсганимда шунақа бўлиб кетмасдим. Мен ҳам бир оиланинг бекаси бўлгим келади. Ширин ширин фарзандларни онаси боългим келади.


- Сен ўзимгча буларнинг барига лойиқман деб ўйлаяпсанми?


- Айтдимку, сиз бу гапларни тушунмайсиз деб. Чунки ҳеч ким мени мен бўлиб тушуна олмайди. Тани бошқа дард билмас. Сиз доим тўкин ҳаётда яшагансиз. Бошизда бошпанаю ёнизда яқинлариз бўлган. Менга ўхшаб ижарама ижара юриб қишнинг кунида оч наҳор ,юпун қолиб кетмагансиз.

- Сени бу қилмишларингни шу ишлар билан оқлайсанда а?
- Бошқа нима қилай? Ўшанда ким менга ёрдам берарди. Мишка бор экан мен тирик қолдим. Аммо ўшанда очликдан ўлиб кетганим яхши эди.

- Бўлди бу гапларни йиғиштир. Энди айтчи буёғига нима қилмоқчисан?

- Ўшани билганимда бунчалик бошим қотмасди.

- Бирор режанг бордир? Мана менга дори бермапсан. Бу ҳам режангни бир қисми эмасдими?


- Бошида сизни оъзимга ўргатиб кейин бор пулизни номимга ўтказиб қочмоқчи эдим. Аммо Мишка бехаё суратлар деб шантаж қиляпти. Мен унақа расмга тушмаганман. Аммо ундан ҳар нарсани кутса бўлади. Ундан расмларни йўқ қилмасдан ҳеч қаерга кета олмайман.

- Мен сенга ёрдам бераман. Эвазига эса ҳаммасини милицияга айтиб берасан.

- Йўўўқ ҳеч қачон.

- Унда билганингни қил. Мишкани қўлида қўғирчоқ бўлиб юравер. Эрта бирор бир тузалмас дардга чалинсанг ишон, унга ҳеч қачон керагинг бўлмайди. Ўзи шундоғам сендан хўрак сифатида фойдаланади.

- Мени ҳам қамашадию уларга айтсам.

- Қилмиш қидирмиш. Ўз айбингни вақтида тан олишинг жазони енгиллаштиради.

Менга хаёт бағишла:
- Ҳамма айбни менга тўнкасачи сувдан қуруқ чиқсачи?


- Биз шундай режа ўйлаб топайликки ўзи қазган чоҳга ўзи қуласин.

- Ишончингиз комилми?

- Сен яхшилаб ўйла бу ишни шундайлигича қолдирсак яна қанча қурбонлар бўлади. Сенинг хатонгни такрорлайдиган қизлар бўлади. Ўз ҳаё

тингни барбод қилиб бўлдинг наҳот бошқаларга ачинмасанг?


- Розиман. У ифлосни қамоққа тиқиш учун қўлимдан келганини қиламан. Фақат менга нима қилишим зарурлигини айтиб турсангиз бўлди.



**

  Сарвар Диёрани олиб чиқди. Ўша куни болага атаб қўй сўйилиб бир қанча қариндошларни чақиришди. Дилфуза опа ҳам анча ўйлади. Келинини ёқтирмаса ҳам унинг боласи неварасику. Қандай ундан воз кечади. Шунинг учун ҳам чақалоқни чиқишига яхшигика тайёргарлик кўрганди.   Ўша куни ҳамма расм русмни ўтказиб чақалоқни бешикка солиб келинига йўл йўриқ кўрсатиб уйига қайтишди.

Диёранинг янада азобли кунлари бошланди. Боласи тинмай йиғлар энди на ўзига на эрига ва на уйга қарай олар эди. Бола шунчалик инжиқ эдики Диёра ҳаттоки тунлари уйқуга мухтож эди. Балки жуда кўп асабийлашгани сабаб ҳам боласи жуда кўп йиғлар.

Ширинга берган азобларини жабрини шу йўл билан тортаяпдими? Ё Лғиз ўзи жуда қийналаятганди. Қайнонаси ҳам ҳар замонда бир келиб кетар лекин доимий унга ёрдам бера олмас эди.


- Нима бунча кўп йиғлайди бунинг. Уйга келиб бир оз дам оламан десам, бу ёқда сен бу ёқда бу тинчлик бермайсизлар.


- Ҳа биз шунақа энди. Олдинги хотинчайиздек фақир бола туғиб беролмаганман. Унақа фаросатлик эмасман.


- Бўлди қил. Йўқ жойдан уруш бошлама.


- Урушни мен эмас, аслида сиз бошлаяпсиз. Кўрмаяпсизми мен ҳам жуда қийналиб кетдим.


- Сен ўзинг болага қарашни билмайсан. Эплолмаяпсан.


- Ўзиз қараб кўрингчи ярим соат қарай олармикансиз. Мен ҳеч бир ишга улгура олмай қолдим. Бирорта ҳизматчи олиб берасизми? Бунақада жинни бўлиб қоламан.
👍40❤1🔥1
- Ҳаммасини эплайсан. Сенга ҳеч қандай ёрдамчи керак эмас. Уйда ўзи икков бўлсак мен кўпинча кўчада овқатлансам. Яна нима муаммо?


- Барибир мен бу билан жинни бўлиб қолай деяпман. Сира жим ўтирмайди. Сиз ҳам кечалари бу йиғлаганига бошқа хонага чиқиб кетасиз. Мен эса эрталабгача буни қўлимда кўтариб чиқаман.

- Она бўлиш осон эканми?  Ҳамма ҳам бола катта қилишда қийналади.


- Тўғри осон эмас аммо бу даражада бўлмаслиги керакку.


- Агар ёқмайдиган бўлса эшик очиқ. Тўрт томонинг қибла. Болани қўйда чиқиб кетавер. Ҳеч ким сени ушлаб тургани йўқ.


Диёра эрининг бу сўзларидан кейин ўпкаси тўлиб келиб ҳеч нима дея олмай қолди. Боласини кўтариб бошқа хонага чиқиб кетди.

Сарвар Диёрани қийналаётганини кўриб турсада билмаганга оларди.

Ширинни ҳар доим ҳар онида қўмсар олдинги бахтли дамалрини соғинарди. Бир ярим йил олдин унинг бахтли тўкис оиласи бор эди.  Севган касби, суюкли аёли, ширингина қизчаси. Аммо ҳаммаси бир кунда барбод бўлди. Ҳаммасидан айрилди. Энди эса ўзи ёқтирмаган суймаган аёл билан яшашга мажбур.

Ишдан ҳориб чарчаб қайтганда яна уйда тинчлик йўқ, ўғли йиғлаган хотини уни овутолмай ҳалак эди.


- Уфф яна бошладими бу? Битта болани эплолмай ўтирибсанми?


- Нима қилай жим бўлмаяпти. Ўзиз ҳам бир мундоқ ота бўлиб қарасангзичи.

- Мен ишдан чарчаб келяпман. Қорним очқаган. Бирор нима пиширдингми?


- Сардорбек билан оввора бўлиб ҳали ҳеч нима қилолганим йўқ.


- Минг лаънат бунақа ҳаётга. Сен нимани эплайсан ўзи айтчи. Эрталаб кияман десам менга ёққан кўйлагим ювилмаган. Ўзи неча кундан бери кирлар ҳам бир кир машинаси билан лиқ тўлиб тургандир. Уйни эса қачон супурганингни эслолмасанг керак. Гапирсам бола бахона. Топиб олган гапинг шу. Оғлиз билан ҳеч нима қилолмадим дейсан.

- Тўгърисини айтаманда. Кўриб туриб қандай қилиб яна шу гапларни айтаяпсиз.

- Нима қилишим керак унда.  Мен ҳам хотиним ширин овқатлар пишириб кутиб олишини хоҳлайман. Энди ўзинг айт нима дей сенга?

- Бирозгина ёрдам беринг. Ўғлимиз каттароқ бўлсин ҳаммаси сиз айтгандай бўлади.


- Кўрамизда ўша кунни ҳам. Сарвар дўстларига қўнғироқ қилиб яна кўчага чиқиб кетди. Диёра эса боласи билан оввора бўлиб қолаверди.
👍29❤5💔1
Менга хаёт бағишла:
Диёра боласини бағрига  босганча йиғларди. Шириннинг ғамгин кўзлари айни дамда ҳаёлидан кетмаётганди.

- Ширин мен эмас аслида сен айбдор эдинг. Аммо тақдир фақат мени қийнайди.  Сен ўша ҳолингда ҳам ҳаммага кераксан.  Мен эса соппа соғлом ҳолимда ҳам ҳеч кимга керак эмасман. Биргина шу ўғлимга керакман ҳолос. Ким билсин балки у ҳам катта бўлгач мени ёмон кўриб қолар. Сен гуноҳимиз мевасисан деёлмайманку. Сарвар акамдан эса ёруғлил кутмасам ҳам бўлади.  Ҳаммасига мени айбдор санайди. Ҳар бир ҳаракатимдан камчилик излайди. Жанжалга сабаб керак унга. Боламни ҳам севиб қўлига олмайди. Бу норасида гўдакда нима айб. Чарчадим Аллоҳим чарчадим ҳаммасидан.


Диёрани кўрганлари бу ҳали ҳолва экан. Сарвар бутунлай ёмон тарафга ўзгариб кетди. Сардорбек ўн беш кунлик бўлганида Самирни тўйини қилишди. Тўйига қайнонаси такидаласада Диёра бормади. Тўғрироғи бора олмади. Жуда кўп йиғлайдиган боласи билан қаерга ҳам борарди. Тўй вақтлар эри ҳал қиладиган ишлар кўп деб уйга кам келган бўлса тўйдан бир ҳафта ўтса ҳамки Сарварни кеч келиши камаймади. У ҳам етмагандай айрим кунлар келмай ҳам қўядиган одат чиқарди.

Диёра боласи билан жуда кўп оввора бўлганидан тузук овқатлана олмасди ҳам. Баъзида оч ухлаган вақтлари ҳам бўлган.  Сардорбек бир ойлик бўлганидан кейин озгина йиғлаши камайди.

Ўғлининг ухлаганидан фойдаланиб кир юваман деб эрини кўйлагини қўлига олганда ундан келаётган атир ҳиди кўнглига шубҳа оралатди.

Қайта қайта ҳидлаб кўрсада аёллар атрининг ҳиди келаверди. Бошида унча эътибор бермаганди энди Сарвардан шубҳалана бошлади.  Диёра ноўрин шубҳа қилмаганди. Дўконларидан бирини ижара олган қиз Ирина билан анчагина яқинлашиб қолганди.


Бу яқинлашиш  бориб бориб Иринанинг уйида тунашгача борди. Ўша учун Сарвар баъзи вақтлар уйга келмай қўйганди. Уни уйдаги муҳит жуда жонига текканди. Ирина эса мулозаматни жуда жойига қўядиган куйдирмажон эди

Диёра у ҳақида ўша атирни ҳидини сезмагунча билмай юраверар эди. Эридан шубҳалана туриб у ухлаб ётганида  эрининг телефонини титикилади.  Сезганидай Сарвар Ирина билан бир қанча суратларга тушган , ишқий номалар эса смсда тўлиб кетган эди. Сарвар уйда қолган кечалари Ирина яна ўша замондан орқада қолган рўдапо билан биргамисиз дея саволлар бериб ўз олдига чорлаган эди.

Диёра хабарларни ўқиркан кўз ёшларини тия олмасди. Мана энди Шириннинг ҳолатини тушунди. Диёранинг юраги ёниб кетди. Кўкси куйишиб бўйнини бир нарса бўғиб олгандай ҳаво етишмасди. Бу қандай содир бўлди. Ширинга содиқман дея дунёларга жар солган одам мана яна бошқасини топиб ўтирибди.

Ширин ётоқда эди. Уни кўз олдида эрини йўлдан урганди. Мана Диёра кўрмасада билиб қолиб адо бўлди. Тириклайин ёнди, кул бўлди. Ўша хиёнаткор учун ота онасидан опасидан кечиб бу ерда юрибди. Отаси оқ қилди. Сарвар нима қилди? Дарров ўзига янги жазман топиб олибди.

Бу қайтар дунё бировга қилсанг бир кун топарсан дейишган. Топгандаям айнан оғир вазиятда қолганда топди. Ўғли билан оввора бўлиб эрига қарай олмади. Аммо бу Сарварни хиёнаткор бўлишига сабаб бўла олмайдику. Аслида ҳам Сарвар бошидаёқ ҳеч кимга содиқ бўлмаган. Бўлмаса дарров Диёрани қучоғига олиб Ширинга хиёнат қилармиди?
👍37❤1
Менга хаёт бағишла:
Эртаси куни уйқудан турган Сарварни олдига телефонни отиб юборди.

- Сиз ҳам одаммисиз? Сиздаям бет борми? Наҳот шунча қийналганимни кўриб туирбам шунчаликка бордиз?


- Сен нега мендан сўроқсиз телефонимни ковладинг?


- Ковлайманда кўйлагиздан аёллар атирининг ҳиди келиб турганда қандай шубҳаланмаслигим мумкин?


-Сени менга хўжайинчилик қилишга умуман ҳаққинг йўқ.


- Мен ҳам сизни хотинингизман, буни эсиздан чиқарманг.


- Хотиним бўлсанг эплаб хотинликни бажар эди. Мен ўз хоҳлаганимдай яшайман. Менга хўжайинлик қилишга уринма.


- Сарвар ака нега? Айтинг нима учун бундай қилдингиз? Қилган битта айбим учун бутун умр жазолаб ўтасизми?


- Сенга ҳисобот беришга мажбур эмасман. Қандай хоҳласанг шундай тушун.


- Мен сизни хиёнат қилишизга чидолмайман.


- Буниси сени муаммойинг. Мен ўз билганимча яшайман.

- Менчи энди мен нима қилай?


- Болага қараб уйда ўтиравер. Бошқа йўлинг ҳам борадиган жойинг ҳам йўқ. Мени ишларимга бурнингни суқма. Агар ковламаганингда бундай асабингни бузиб ўтирмасдинг.



Давоми бор.

#маюсгина

#менгаҳаётбағишла


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍42👏4🔥3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁 Дарахтдан зериккан барг учун куз фасли шунчаки баҳона бўларкан.
Кимлардир сизни йўқотмаслик учун хатоларингизга кўз юмса, кимлардир сиздан воз кечиш учун хато қидириб яшаркан...


Сиз севган ва сизни севган билан бўлинг ва сизларни Аллоҳ севсин қадрлигим..

Кузнинг тароватли оқшоми ибодат ва ҳаловатда ўтсин...

Хайрли тун қадрлиларим...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏2😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Attahiyat duosining siz bilmagan moʻjizalari

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤8🔥2😢2💔1
Она қизим:
Мўмина холанинг қизига насиҳати.

Мўмина хола тинимсиз қўнғироғи чалинаётган эшикни очиш учун зиналардан шошиб пастга тушди.
-­- Боряпман, мана ҳозир! Овоз берди хола.-­- Ким у?
-­- Менман, онажон, Нафосат...
-­- Нафосат, қизим?!
Мўмина хола икки йил аввал қизини узатган эди. Куёви яхши йигит. Неварали бўлди. Уни жуда яхши кўради. Ўригидан данаги ширин, деганлари шу-да.
-­- Тинчликми қизим, кетма-кет қўнғироқни чалдинг? Нима бўлди? Қани кир, ичкарига! Бер, қучоғингдаги ширинтойни.
-­- Жонимга тегди онажон! -­- Қизи ичкарига кирар-кирмас ичидагини тўкиб сола бошлади. -­- Ортиқ чидолмайман. Қайтмайман, у уйга энди қадам босмайман!
-­- Тинчлан, ичкарига кир. Бу эшик олдида гаплашиладиган гапмас. Мен чой қўяйин, гаплашиб, она бола бир чой ичайлик.
-­- Хўп онажон! Мен болани ухлатаман.
Мўмина хола чой қўяётиб ичидан қиринди ўтди. Нима бўлган экан-а? Куёв бирор нима дебдими?
-­- Хўш гапир-чи, тинчликми, иншааллоҳ? Нима экан, сени бу ерга жаҳл билан келтирган?
Нафосат йиғидан шишган кўзларига яна ёш олиб, ўксиниб-ўксиниб йиғлай бошлади. “Бормайман, уйига қайтиб бормайман” дея такрорлаётган қизидан жаҳли чиққан Мўмина хола:
-­- Нима бўлганини тушунтирсанг-чи!, деди.
-­-Тортишиб қолдик-да, нима бўлсин яна? “Зерикдим, сайёҳатга чиқайлик” дедим. “Ишим кўп, ҳозир таътил ололмаяпман. Ишхонадан изн бермайдилар”, деди. Меҳмонхонадаги гилам эскирди, юмшоқ мебелларга мос келмаяпти, алмаштирайлик, дедим. Ҳафта охири дўстларимиз келади, хижолатли дедим. “Уйимга мени эмас, ашёларимни кўргани келадиганлар дўстим эмас!”, деди. Онажон, бу одам мени жинни қилади!
Мўмина хола дастурхон тузаш учун ошхонага кетганида, ҳамон Нафосат эридан шикоят қилаётган эди. Она патнис кўтариб кирди.
-­- Мени эшитмаяпсиз-а, онажон?
-­- Нега эшитмайман,, деди Мўмина хола зўраки табассум билан.-­- Эшитяпман, албатта! Бир пайтлар мен ҳам сендай ота уйимга йиғлаб борган эдим. Онамга дийдиё қилиб, эримникига қайтмаслигимни айтгандим.
-­- Кейин-чи?
-­- Кейинми? Раҳматли бувинг, менга гўзал танбеҳ берди. Қўлтиғимга қистириб келганим бўғчамни қўлимга тутқазиб: “Бу уйда сенга энди жой йўқ! Биласанки, чиққан қиз чиғириқдан нари! Қани, эрингни олдига бор-чи! Узр сўра, ёлворгин, сени кечирсину, уйига қабул қилсин!” деди ва мени уйдан ҳайдагандек қилиб эшик орқасига қўйди.
Ўшанда, онамдан қаттиқ ранжигандим. Ўз онамга ёқмадим, туғилиб ўсган уйимга мени қабул қилмадия, деб хафа бўлдим. Аммо кейинчалик англадимки, яхшиям онам шундай йўл тутган экан. Кейин сен туғилдинг. Даданг билан гўзал, саодатли умр кечиряпмиз. Мени ҳеч кимга, ҳеч нарсага муҳтож қилмади. Аллоҳ уни менга кўп кўрмасин! Мен дадангдан икки дунёда розиман, Раббим ҳам ундан рози бўлсин! Ана шунақа, гаплар қизим...
-­- Бу билан нима демоқчисиз? Яъни, сиз ҳам бувимга ўхшаб мени орқага қайтариб юборасизми?
-­- Мени диққат билан эшит қизим! Тарих такрорланди ва яна такрорланади. Бир куни сен ҳам мендан эшитганларингни қизингга айтасан. Мулоҳаза қил, жон қизим, сенга динингни ўргатдик. Динини ўрганган, намозхон, гўзал ахлоқли инсонга узатдик. Ҳа, булар ота-онанинг вазифаси ва биз буни Аллоҳ розилиги учун сенинг саодатингни кўзлаб бажардик. Фахриддинни даданг ҳам, мен ҳам яхши кўрамиз. Қўли, кўнгли очиқ йигит. Сен ва фарзандингни жуда яхши кўради. Сизларни бундан ҳам яхши яшашингиз учун кечаю кундуз меҳнат қиляпти. Истаганинг бир зумда муҳайё бўлади. Бизга ўхшаб йўқсиллик, муҳтожлик кўрмайсиз, кўрмагин ҳам илоҳим! Кирингни мошина, идиш-товоғингни мошина ювади, гиламларингни чанг ютгич тозалайди. Нон ёпай, печка ёқай деб машаққат чекмайсан. Уйлар комфорт, ҳамма шароит муҳайё. Ҳатто уй хизматчиси ҳам ишлатасиз. Сен ва сенга ўхшаганларга ҳаловат оғир келяпти, қизим! Бу қилиғинг турган-битгани эркалик... Сен ишлаб пул топмаганинг учун билмайсан, нон арслоннинг оғзида эмас, нақ меъдасида! Нима қилсин, эринг ишидан айрилсинми? Бошқа иш топиш осон эканми? Эрингни гоҳ таътил, гоҳ гилам деб эзасан. Шундоқ ҳам ишдан ҳориб-чарчаб келган эркакка сокин муҳит яратиб бермайсан. Аллоҳ кўрсатмасин, касал бўлиб қолса, ё бошқа нарса бўлса, унда нима қиласан?.......
👍31
​​Узингга кел, қизим! Зинҳор кераксиз нарсаларни, дунё молини деб эрингни қийнама. Эскининг қадрини билмаган, янгига эришмас, дейдилар. Ортиқча истак ва харажатлардан қоч, ўзингни эрингнинг ўрнига қўйиб кўр. Кун бўйи одамлар билан мулоқотда бўлиш, уларга бир нимани тушунтириш осон эмас. Тил-забони чаққон аёл бўлма! Бундай хотинлар ҳеч кимга ёқмайди. Эрингнинг уст-бошига диққат қил! Эркак ташқарида аёлининг рафторини кўрсатади. Дазмолланмаган кўйлак ва шим эрингдан олдин сени ерпарчин қилади.
Зинҳор, овозингни эрингга кўтарма, унинг изнисиз бирор ишга қўл урма! Бизни кўргани келганингда ҳам рухсатисиз остона ҳатлама! Эрингни табассум билан, завқланиб кутиб ол!. Дугоналарингга эринг ҳақида гапирма, эрингга дугоналарингни эрини мақтама! Ҳеч кимга биров билан таққосланиш ёқмайди. Ўзингни, уст-бошингни гўзал кўрсат! Ҳатто ота-онангга ҳам эрингдан шикоят қилма! Турмушни бузиш осон, қуриш қийин. Оилангни асра, уйингнинг ҳаловати бўл, энди ота уйингда меҳмонсан! Сенинг уйинг, ўрнинг эрингнинг олдида! Эрингни ранжитсанг бизни ранжитган бўласан. Зинҳор буни унутма! Сендан рози бўлишимизни истасанг, уйингга қайтиб хўжайинингдан узр сўра, қизим. Онаси гапларини мулоҳаза қилиши учун қизини ёлғиз қолдириб, ошхонага ўтди. Нафосат онасининг ҳақлигини ўйларди. Аслида эри яхши инсон. Ёмон одатлари йўқ. Ҳеч қачон уни ранжитмаган, истаганини муҳайё қилишга ҳаракат қилади. Гиламлари ҳам унчалик эскирмаган, одамларнинг гап-сўзи ҳузурини бузишга арзийдими?Нафосат шу тарзда ўйлар экан, хижолат чека бошлади
-­- Бола уйғонди, йиғлаяпти-ёв, бир қара қизим, деган овоз хаёлларини тўзғитди.
Нафосат боласини кийинтириб, ўзи ҳам ҳижобининг рўмолини ўраб чиқди.
-­- Ҳа қизим, кетяпсанми?, сўради онаси.
-­- Қайтаман онажон, деди Нафосат. -­- Сиз ҳақлисиз. Тезроқ уйга бориб, куёвингиз ишдан қайтгунича яхши кўрган таомларини ҳозирлайин. Эрталабки дилхираликларимни кўнглидан чиқарай...
-­- Яхши қизим! Сен энг тўғри қарорга келдинг. Мўмина хола худди шундай қилади, жон болам...
Нафосат онасининг қўлларини тавоф қилиб, икки кўча наридаги ўз уйи томон кетди. Мўмина хола қизининг ортидан термулиб, узоқ дуо қилиб қолди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍40😢4❤2
Менга хаёт бағишла:
Сарвар ҳозирда ўша қизни шу уйга олиб келса ҳам Диёра ҳеч бир қаршилик қила олмайди. Чунки хатога йўл қўйиб Сарварнинг олдида тили қисиқ бўлиб турибди.

Ўғли ҳам кўп азоб беряпти. Шифокорлар бу даражада йиғлаши эртага ҳар хил ёмон аломатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида тинмай айтишмоқда. Аммо қандай чора кўрса ҳам барибир ўғли тинчланмайди. Бошида тинчлантирувчи, ухлатувчи дорилардан жуда оз миқдорда бераётган бўлса, кейинчалик ўшани ҳам дозаси оширди. Чунки бора бора Сардорбекка бу таъсир қилмай қўяётганди. Нечадир минут ишларини қилиб оладию яна боласига парвона. Хаттоки унинг овозидан алла айтгани ҳам эшитилмайди.

Сарвар аслида Иринага бефарқ эди. Уни хуштор қилиб олиш ҳаёлига ҳам келмаган. Диёранинг бола билан жуда кўп ўралашиб қолганию, эҳтиёжлари сабаб ҳам ўзини тута олмай Ирина билан яқинлашиб кетди. Сарвар ким билан гаплашса ҳам ўша қизни Ширин билан таққослар аммо ҳеч кимдан уни топа олмасди.

Ширин ҳақида маълумот оламан деб қилган ҳаракатлари барчаси зое кетди.

Ширинга ёлланган шифокор ҳам Ширин ота уйига кетган кундан бошлаб бир ойгина муолажа қилган экан ҳолос. Кейин эса улар даволанишни тўхтатишган экан. Шу сабаб ҳам Ҳилолани жўнатибам Ширинни олдига киритолмади. Умуман бирорта қариндоши шу вақтгача Ширин ҳақида бирор гап айтмади. Маҳмуд акани уйига боришса ҳам улар Ширинни безовта қилмайлик деб унинг олдига олиб киришмас экан. Аслида эса Ширин уйда эмаслигини яшириш учун ҳаммага шу гапни айтишганди. Сарвар билиб қолиб Ширинни безовта қилмасин деб у ҳақда ҳеч кимга айтишмади.

Ирина енгил ҳаётга ўргангани сабаб Сарвар билан ҳам тезда ошқатиқ бўлиб кетди. Ҳаттоки ўзи Сарварни уйига таклиф қилганди. Сарвар келмаса керак деб ўйлаганда, унинг акси бўлиб Сарвар Иринанинг уйига ташриф буюрганди.

Ирина эса Сарвардай бойвачча билан учрашиб юришдан ҳеч ҳам тортинмасди. Пул деса ўзини ҳар кўйга соладиган бу қиз энди моддир эҳтиёжларини Сарвар орқали ҳал қиладиган бўлди. Сарвар хотинида кўнгли йўқлигини айтганда эса яна Сарварга яқинлашиш йўлларини излай бошлади.

****



Ширин Чаман момодан намоз ўқиш қоидаларини ҳам сўраб сўраб ўргана бошлади.

Чаман момонинг шу ёшида ҳам эътиқодида содиқ қолишига қараб ҳаваси келади. Чаман момонинг доимо тетик умуман чарчадим ёки бирор жойим оғриди деганини сира эшитмади. Лочинни ҳам ўз ўғлидай яхши кўради. Нима учун унга мехр қўйганини сўраганида ўғлининг суратини кўрсатган эди. Лочин билан Чаман момонинг ўғли қуйиб қўйгандай бир бирига ўхшарди. Икковининг ҳам елкалари кенг. Бургутқараш, қопқора қошлар оппоқ юз янада кўркам кўрсатарди. Лочинни кўрган одам тренировка билан мунтазам шуғулланса керак деб ўйларди. Мушаклари баққуват бирортасини бир мушт урса ҳам ўша ерни синдир!ай қўймасди.

Лочин табиб момонинг ўнг қўли десак ҳам адашмаган бўламиз. Бозор ўчарликни ҳам Лочинни ўзи машинасида ғиз этиб бориб қилиб келар, тоққа ҳам кўпинча ўзи чиқиб гиёҳлардан териб келарди.


Мана ҳозир ҳам Ширинни юришига кўмаклашмоқда. Қўлбола юришга қулай бўлдин деб тахталардан ушлаб юришга осон бўлсин деб бир қанча жиҳозлар тахлаб берди. Олдинига ҳасса тайёрлаб берди. Кейин эса ўзи ёрдам бериб Ширинни юришга ўргатмоқда. Машқ қилган кунлари Ширин кечаси билан оғриқдан азоб еб чиқади. Фалажланиб қолган нервлар тасирчанлиги ошган сари жуда оғриқ берарди. Чаман момо тайёрлаган дамламалар бироз оғриқни пасайтирсада буткул қолдирмасди. Шундай бўлсада Ширин ҳаммаси ортда қолаётганига шукроналар айтарди. Аллоҳ таоло шундай неъматларни берганига шу вақтгача шукр қилмаган бўлса энди ҳар сония ҳар онида шукр қиларди. Яратганга ҳамд айтиб ёруғ кунлар олдинда дея ўзини ишонтирарди.

Қизини жуда жуда соғинганди. Унга тўйиб қараёлмаганди. Оёққа турса тўйиб бағрига босади. Отаси билан онасининг хизматини қилиб дуосини олади.


Лочин ҳақида жуда кўп бўлмасада қисман билгани учун кўп нарсаларни ўзидан сўрашга қарор қилди.
👍41❤5
Лочин ўша пайтда эндигина чўпонликдан келиб Чаман момонинг электр чойнагини таъмирлашга бутун диққат эътиборини қаратиб ўтирганди.


- Лочин ака сиздай бир нарса сўрамоқчи эдим.


- Сўрайверинг.

- Мен судга ариза берсам дарров ажратиб юборадими?


- Муддат беради. Уч ой ёки олти ой.


- Муддациз ҳам ажратилганлар борми?

- Сизга ҳам уч ой берса керак. Сабаби сиз шу пайтгача бирга яшамай келяпсизлар.


- Майли унда ариза бераману яна уч ой кутар эканманда.


- Ҳа шундай. Кейинги режалар қандай?


- Қанақа кейинги?


- Оёққа тургача нима қилмоқчисиз?

- Дизайнерликка қизиқама. Шу бўйича ўқимоқчиман. Мен аслида тикиш бичишни жуда яхши биламан. Жуда кўп буюртмачиларим ҳам бор эди.


- Ўзи неча ёшда турмушга чиққандингиз?

- Энг гуллаган ёшлик чоғимда.

- 18 ёшимда денг?


- Ҳа жуда топағон чиқдизку.


- Энди адвокатман ҳар ҳолда.


- Мен ҳам ҳуқуқ соҳасига жуда қизиққанман. Ҳаттоки мактаб даврида ҳуқуқшунослик фанидан олимпиадаларга ҳам борганман.


- Ана сал кам касбдоаҳ чиқиб қолдикку.

- Қўйсезчи. Мен қайдаю сиздай касбининг устаси қай

да. Меники бир оддий орзу ҳавас бўлиб қолиб кетди.


- Ҳалиям кеч эмас. Сиз ёшсиз. Бемалол хоҳлаган институтизга топширсангиз бўлади.

- Дизайнерликда қоламан барибир. Келажакда ўзимни ателемни очишни ният қилиб қўйганман. Митти қизалоқларга ҳам кийимлар тиксам қизим уларнинг юзи бўлади. Қизалоғимга энг зўрини, энг аълосини кийдираман.


- Насиб, илоҳим ниятизга етинг.


- Айтганиз келсин.   Ўзизчи шу ерда қолиб кетмқочимисиз?

- Билмадим. Бу ҳақда ўйлаб кўрмадим. Аммо бу ер менга жуда ёқиб қолган. Ҳавоси тоза. Одамлари беғубор.

- Ростдан ҳам шундай экан. Айниқса қўшни товоқ менга жуда ёқиб қолди.

- Сизам шу одатни пайқабсизда?

- Буни назардан четда қолдириб бўлмайди.

Сарвар тўғри айтди. Диёра учун барча йўллар берк. Сарвардан бошқа нажоткори йўқ. Агар Сарвар ҳам ундан воз кечса буткул кўчада қолади.

Сарвар нима деса ҳам кўнишдан бошқа иложи йўқ. У шунга мажбур. Бир ожизани дилини яралаган вақтда ўзини ана шундай тақдир кутаётгани унинг ҳаёлининг бир четига ҳам келмаган эди. Ўзича Сарварга тегиб олса Сарвар ҳам уни севиб қолади деб ўйлаганди. Жисмонан яқинлик барибир кўнгил яқинлигини бера олмас экан.
👍26❤7🔥2
Менга хаёт бағишла:
- Ширин балки ярашарсиз а?


- Ҳеч қачон кечирмайман. Кечиролмасам керак. Мен ўша ҳолатда ўлиб бўлгандим. Мени пичоқсиз сўйишган. Мен улар учун ўша кундан бошлаб ўлганман. Майли бахтли бўлишдин агар бахтли бўла олишса. Ҳеч қачон ожизани хўрлаб бахтли бўлишмаса керак. Бу масала аллқачон ҳал бўлиб бўлган. Ажрашаман. Бошқа йўл йўқ.


- Майли хоҳишиз. Мен ўзим сизга бу борада ёрдам. Бераман. Ҳаммаси осонликча ҳал бўлади.

***



Диёра бугун эрининг яна келмагани учун ўзини қўярга жой тополмасди.   Наҳотки тақдири шунчалар аччиқ бўлса. Ахир Сарварни ўзику биринчи танишган вақтлари ўлдим куйдим деб авраган. Агар ўшанда Сарвар Диёрани ташлаб кетмаганда ҳозир шунча кўргулик йўқ эди. Ҳаммасига Сарварнинг ўзи айбдор бўлсада ҳамма айбни Диёра қилгандай унга қўпол муносабатда бўлади.

- Эх Сарвар ака одам деган шунчалик ўзгариб кетадими? Сизга қанчалар ошиқ эдим. Сиз энди тобора севгимни нафратга айлантира боряпсиз.

Диёра ўзига ўзи гапириб ишларни қиларкан эшик қўнғироғи чалинди.


Эрим келди дея эшикка югуриб борган қиз эшикни очган эри келмаганини кўриб ҳафсаласи пир бўлди. Қайнонасига четга ўтиб йўл берди.

- Ассалому алейкум ойижон. Яхши келдизми?


- Ваалайкум салом. Яхши ўтирибсизларми? Мани полвоним қандай? Йиғламаяптими?

- Инжиқликларига ҳам ўрганиб кетдим. Йиғламаса нимага йиғламади деб ҳам қараб қўядиган бўлибман. Қани юринг беланчакда ётганди.

  Диёра Сардорбекни қайнонасига қолдириб ўзи уй ишларига шўнғиб кетди. Кейин эса овқат тайёрлаб Дилфуз опани ҳам таклиф қилди.

- Сарвар кўринмайди. Нима яна кеч келиш одатини бошладими?

- Ойижон айтсам ишонамайсиз. Аммо айтмасам бўлмайди. Ўғлингиз битта бошқасини топиб олганлар.


- Нималар деяпсиз? Оғзизга қараб гапиринг.


- Тўғрисини айтяпман. Рус қиз исми Ирина экан. Қанча ёзишмаларини кўрдим. Ўзларин ҳам тан олдилар.  Чидасанг шу деб айтдилар.


- Ҳали бу Сарвар шунақа дедими? Номард. Яна ким бўлди у Ирина.


- Мен танимайман.

- Бўлди бўлди эсладим. Дўконлардан бирининг ижарачиси. Мен уни яхши эслайман.

- Ўша қиз билан ҳозир жуда яқин бўлиб кетганлар. Ҳаттоки уни уйида тунаб ҳам қолаяптилар.


- Энди буниси ошиб тушди. Ахмоқ. Ҳали келсин ўзим гаплашиб қўймасам бўлмайдиган кўринади.


- Мен билан урушадиларда яна. Сен айбдорсан ҳаммасига деб.


- Кўчада эшитдим дейман. Обрўсини бир пул қилиб қаёқдаги тавияни топиб олибдида. Олдинку бир марта кечирдим. Энди асло бу йўлга юришига йўл қўймайман.



Қайнонаси кетгач Диёра анчагина енгил тортди. Ҳар ҳолда Дилфуза опа Диёра тараф бўп турибди. Сарварни тўғри йўлга бошлар.


Диёра эрини руҳсати ҳам кутмай эндиликда қўни қўшни билан яқиндан танишиб ҳам олди.  Битта ўзи тенги Зумрадхон у билан жуда яқин сирдош дугонага айланиб қўя қолди. Зумрадхон ҳам эрини қилган барча нағмаларию хотинбозликларини айтиб уни қандай ўз измига солиб олганини ҳам айтиб берди
👍24🔥2🥰1💔1