✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН 🌙✨
🌙Сукунат чўмган махал
қандай гўзал оқшом азизим!
Юлдузлар маржон шодасидек
терилган тунни ҳикояси
нималарни сўйламайди!
🌸🌙Хайрли тун мехрибонларим 🤗
Кўзларингиз уйқудан, қалбингиз
туннинг суруридан бахра олсин!
✨🌙Азиз инсоним Хар доим
хаётингиз омадли ва қувончли
кунларга тўлсин яхши дам олинг!
🌙Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин! 🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌙Сукунат чўмган махал
қандай гўзал оқшом азизим!
Юлдузлар маржон шодасидек
терилган тунни ҳикояси
нималарни сўйламайди!
🌸🌙Хайрли тун мехрибонларим 🤗
Кўзларингиз уйқудан, қалбингиз
туннинг суруридан бахра олсин!
✨🌙Азиз инсоним Хар доим
хаётингиз омадли ва қувончли
кунларга тўлсин яхши дам олинг!
🌙Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин! 🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰2❤1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Мунаввар ва муродбаҳш тонг барчамизга муборак бўлсин!
Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.
Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.
Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз.
Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга бой бўлсин!

❤5👍1👏1
Юракка борувчи учта йўл бор.
• Қуръон инсон қалбига мана шу уч йўл орқали тушади.
• Биринчиси - тил;
• Қуръон тилдан дилга тиловат билан тушади.
• Иккинчиси - ақл;
• Қуръон тафаккур билан ақлдан қалбга тушади.
• Учинчиси - хулқ-атвор;
• Қуръон хулқдан гўзал ахлоқ билан қалбларга тушади.
• Қалбда ана шу уч йўл орқали тўпланган Қуръон инсонларни тирик қилади.
• Шу сабабдан ҳам инсон бахтини Қуръонсиз тасаввур этиб бўлмайди.
• Қуръонсиз ўтган ҳаётнинг охири, албатта, йўқ бўлишдир!

Ясин Пишгин
"Қуръон қалбига саёҳат"
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 11 тадир:
1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Кечаси тўйиб ухлаш;
5. Етарли сув ичиш;
7. Тоза, очиқ ҳаво;
8. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
9. Витаминларга бой таомларни ейиш;
10. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
11. Қаноат.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Кечаси тўйиб ухлаш;
5. Етарли сув ичиш;
7. Тоза, очиқ ҳаво;
8. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
9. Витаминларга бой таомларни ейиш;
10. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
11. Қаноат.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Instagramda 1 sutkada 5 mln ko’rilgan 80k layk❤️ olgan resept✅
Qoni kam quvvatsiz yaqiningizga videoni yuborib qoying
Qon kopaytirivchi foydali
sharbat
Kerakli masalliqlar
2 ta lavlagi homi
200 gr magiz
2 bo'lak novvot
2 litr qaynagan suv
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Qoni kam quvvatsiz yaqiningizga videoni yuborib qoying
Qon kopaytirivchi foydali
sharbat
Kerakli masalliqlar
2 ta lavlagi homi
200 gr magiz
2 bo'lak novvot
2 litr qaynagan suv
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрингнинг оёқ кийимини болаларга оёқ ости қилдирма, доим озода тозалаб чеккага олиб қўй.
Эркаги ҳурматда бўлган ҳонадонда шундай бўлади!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Эркаги ҳурматда бўлган ҳонадонда шундай бўлади!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤3
Менга хаёт бағишла:
- Хурсанд бўлдим жуда яхши қилибсиз.
Эртасига худди момо айтганидай Махмуд ака , Гулзода опа ва жажжигина Шахина дарвозадан кириб келишди.
Улар билан сўрашиб бўлган Чаман момо Маҳмуд ака ва Гулзода опани ичкарига бошлади.
Ширин ота онаси билан учрашишдан олдин соғинчдан қаттиқ ҳаяжонда эди. Эшикдан биринчи бўлиб Гулзода опа кирди. Ўзига қараб аравачада жилмайиб яқинлашаётган қизини кўриб қувончдан йиғлаб юборди.
- Аллоҳим ўзингга шукр қизимни қайтиб бердинг.
- Ассалому алейкум ойижон, дадажон сизларни жудаям соғиндим.
- Валайкум ассалом она қизим жоним болам. Овозингни эшитадиган кун ҳам бор эканку.
Гулзода опа тинимсиз йиғлаб қизини қучоғидан бўшатмасди. Маҳмуд ака эса сабр билан Шахинани кўтарганча Гулзода опани Ширинни қўйиб юборишини кутарди.
- Бўлдида онаси, менам ягонам билан кўришай. Мен ҳам қизимни соғиндим.
Гулзода опа ноилож Ширинни бағридан бўшатди. Маҳмуд аканинг ҳам кўзларида ёш кўринди.
- Онам мени, сен бизни қанчалик хавотирга қўйганингни биласанми? Бошқа йиқила кўрма ўзингни эҳтиёт қил болам. Сал қолса...
Бўлди бугун хурсанчилик кун. Аллоҳга шукр сени бизга қайтарди. Умринг узоқ бўлсин. Оёққа туриб кетганингни ҳам кўриш насиб эцин.
Мана энди қизинг билан кўришчи.
- Болажоним ўзимни.
Ширин қизини қучоқлаб юз кўзларидан ўпа кетди.
- Сизларни жуда ҳам соғингандим.
- Мана бу аммамда ҳали ўзига келсин кейин келасан. Сизларни кўрса дарди янгиланади дея келишимизга қаршилик қилдилар.
- Яхши қилганманда. Бўлмаса уни ёнига келиб йиғи сиғи қилиб юрагини эзардиз. Мен эса тузатолмай ҳалак эдим. Қани остонада туравермай бу уйга кирингларчи.
Чаман момо меҳмонларни дастурхон тузатилган хонага олиб кирди.
- Бу дастурхонга қараб Ширинимни қўли тегканини сезяпман.
- Қизинг жуда чаққон Лочин аравача олиб келиб берганидан бери овқат қилишни ўз зиммасига олган.
- Қачондан бери гапираяпти?
- Икки ойлар бўлди.
- Сиздан жуда қарздормиз амма. Ширинимни ҳаётга қайтардингиз.
- Бу мени касбим. Қолаверса Аллоҳни иродаси экан. Мен воситачи бўлдим ҳолос.
- ИншаАллоҳ бундан буёғига фақат яхши кунлар бўлсин.
- Амма Лочин ким?
- Мени тутинган ўғлим. Ҳозир келиб қолади. Тоққа кетуди. Келишларизни эшитиб қўй олиб келиб сўяман деганди.
- Вой оввора қилибмизда ўғлизни.
- Қояверинглар, ўзи шунақа феъли. Бировдан ёрдамини ҳам аямайди. Мен учун эса доимо яхши бўлсин деб бирга даволашгача ҳам боради. Ширинни икковлашиб даволаганмиз.
- Унақада яқиндан танишиб қўйсак ҳам бўларкан.
Шахина Ширинга эмас кўпроқ Дилфуза опанинг пинжига кироб ўтирди. Орадан шунча вақт ўтиб онасидан бегонасираб ўтирганди.
- Ширин ҳали оёққа туриб кетсанг ўзингдан бошқага бормай қўяди. Сен бундан хавотир олма. Сендан анча пайт узоқда бўлди таъсири бор. Майли шундайлигича бўлаверсин. Борганингдан кейин ўзингга ўргатиб оласан.
Оила аъзолар билан Ширин маза қилиб суҳбат қурди. Ёшлигини айтиб кулдириб ўтиришди. Аммо бир оғизам Сарвар ҳақида гапиришмади. Ширинни ўзи ҳам юрак ютиб сўраёлмади. Ичида жуда қизиқсада сиртига чиқармади. Кўз очиб кўргани бутун вужуди билан севганини барибирам ҳаёлидан чиқаролмаганди.
Суҳбатлари айни қизиган чоғда Лочин қўй етаклаб кириб келди. Юз қўлларини ювиб меҳмонлар билан сўрашиб бўлгач қўйни саранжомлашга тушди.
Маҳмуд ака ҳам Лочинга ёрдамга чиқди.
- Ўғлим қассобликдан хабариз бор эканда?
- Амаки буни ҳам шу ерга келиб ўргандим. Авваллари битта товуқ ҳам сўйиш қўлимдан келмасди.
- Йўғее бунақа сўйишизни кўриб тажрибангиз катта деб ўйловдим.
- Тоғда яраланган, ҳуллас даволаб бўлмайдиган қўйларни қийнамасдан ҳалол қилишимиз керак. Қўрқўқлик қилиб ўтираверсам харом қотиб ўлади. Ноилож ўргандим.
- Баракалла мана бу бошқа гап бўлди.
Лочин Маҳмуд ака билан биргаликда ўчоқ бошида қўй гўштидан ажойиб таом тайёрлашди. Аёлларни ёрдам беришига эса Лочин рози бўлмади.

👍40❤2
- Бугун сизлар дам олинглар. Биз хизматда.
У шундай дея Маҳмуд акага кўз қисиб қўйди.
Маҳмуд ака бу киришимли йигит билан мароқли суҳбат қурди. Лочин унга қўйни қандай парвариш қилишу касал бўлса нималар қилишни эринмай тушунтирди.
- Лочин бу ерга қандай келиб қолдингиз?
- Амаки буни тарихи жуда узун. Хуллас бир касаллик билан даволанолмай чечамдан ёрдам сўраб келгандик. Аввалига рози бўлмади, кейин эса рахматли ўғлига ўхшатибми кўнгли бироз юмшади. Шундан сўнг бу ерлар ёқди кетолмай қолдим.
- Зўр жойлар экан. Менга ҳам жуда ёқди. Аммо она ватан дегандай, туғилиб ўсган жойимдан келолмайман. Бу ерни ҳавоси ҳам тоза, одамни баҳри дилини очиб юборади.
- Ана шу баҳри дилни очадиган оҳанграбоси мени ўзига тортган бўлса ажабмас.
- Сўраганни айби йўқ. Келин қаерда?
Лочин аслида ҳам гап мавзусидан шу савол берилмаса эди дея ичидан зил кетиб ўтирганди.
- Келин йўқ. У ўлган.
- Узр ярангизни янгиладим.
- Ҳечқиси йўқ. Менимча тайёр бўлди. Лаганларни олиб келай сузамиз. Уйдагилар ҳам оч қолиб келтишди.
Лочин чаққон ҳаракартлар билан овқатни сузиб ёғи қотмасин дея уйга югурди. Қиш куни эмасми бир зумда кеч ҳам тушиб қолади.
Овқат устида яна ҳангома қизигандан қизиди. Шахина эса Лочин билан ўйнади. Лочин унга эшак бўлиб берар ҳали самолёт қилиб учирарди. Ширинни ўзидан коъра қизи Лочин билан чиқишиб кетди.
- Лочин ака ўзизам пазандаликка мендан ўтар экансизку.
- Сизчалик эмас. Мен ҳаваскор ошпазман.
- Масалан мен тан олиб айтаманки бу овқатдан сира ҳам пишира олмасдим.
- Бу овқатни ҳам бирор кун ўргатарман. Ёшроқ қўй бўлгани учун ҳам гўшти тез пишди. Тоғда қариларидан сўйганмиз пишишига анча вақт кетган. Борееей деб хомлайин ҳам еган вақтларимиз бўлган.
- Умриздан барака топинг ўғлим. Аллоҳим доимо қўлласин.
- Илоҳим айтганиз келсин.
Овқатдан сўнг Лочин ҳозир дея чиқиб кетди. Чаман момо ҳам ўрнидан қўзғалди. Савол назари билан қараганларга Ширин:
- Намоз ўқишга турдилар икковлари ҳам дея жавоб берди.
Эртаси куни эса Лочин Маҳмуд акани олиб тоққа чиқиб кетди.
Лочиннинг отини кўриб Маҳмуд аканинг жуда ҳаваси келди.
- Амаки сизга ёққан бўлса ҳудди шунақасидан топиб бераман.
- Йўғе қўяверинг. Барибир от олганим билан уни қўйишга жой муаммо бўлиб қолади.
- Сизласангиз ғалати бўляпман. Менам болангиз қаторидирман беҳижолат сенлайверинг.
Уч кун юриб тўртинчи кун Маҳмуд ака ва Гулзода опа ортга қайтадиган бўлишди.
- Мени соғайётганим ҳақида ҳеч ким билмай қўяқолсин. Бирданига сюрприз қилиб бораман.
- Биз ҳам шу фикрдамиз.
- Дарров кетиб қолаяпсизлар. Дадажон яна қолсангизлар бўларди.
- Болам ҳали кўп вақт бирга бўламиз. Келинойинг иккита боласи билан қийнслиб қолмасин. Бормасак бўлмайди. Янаги гал келганимизда аянгни қолдираман яхшилаб аммам даволаб қўядилар.
- Яхши ўйлабсан Маҳмуд. Мен мана бу гиёҳлардан талқон тайёрлаб қўйдим. Кунига икки марта бундан, уч марта бундан ичиб турсин. Аллоҳ хоҳласа шифо топиб кетади.
Шундан сўнг меҳмонлар уйига йўл олишди. Йўлда кета кетгунча Маҳмуд ака хотинига Лочинни мақтаб кетди.
****
Сардорбек уч кундан бери жонлантириш бўлимида. Ахволи оғирлашгандан оғирлашдики асло ўнгланмади.
Ичидан йирингли қон аралаш ахлат кела бошлади. Онасини эмизмай махсус каша беришса ҳам қайт қилиб ташлар. Оғзидан ҳам қон кела бошлади.
- Наҳотки болага раҳмимгиз келмади а? Шу даражага боргунча олиб ўтирдингиз?
- Ойи аҳволи яхши эди. Ўша сиз борган куни салгина иссиғи чиқиб инжиқлик қилиб туриди.
- Сардор биринчи марта ота бўлишинг эмаску. Шахина ҳам оғриб қолса дарров шифокорга олиб борардингку нега бунга келганда сусткашлик қилдинг?

👍33❤4🥰1
Менга хаёт бағишла:
- Ойи мен бу қадар оғир аҳволга келиб қолишини қаердан билай?
- Сенам ўзингни оқла бу ёқда хотинчанг билмадим десин. Илоҳим охири бахайр бўлсинда.
Сарвар яна хотинига қўпол муносабатда бўла бошлади. Сардорбекка яхши қарамагансан дея кўз очиргани қўймасди. Боланинг ахволи эса кун сайин орқага кетарди.
Бешинчи кун тушдан сўнг шифокор Сарварни олдига чақирди.
- Сиз Комилов Сардорбекни отасимисиз?
- Ҳа мен.
- Мен сизни қўйнизни пуч ёнғоққа тўлдиришни хоҳламайман. Биз қўлдан келган барча чорани кўрдик. Болани ичаклари қаттиқ шамоллаган ўзи ҳам шамоллашни ўтқириб юборган. Унга мумкин бўлмаган дорилар берилган яна нимадир қўшимча берилган уни аниқлолмадик. Хуллас умид йўқ. Олиб кетсангиз ҳам бўлаверади. Қолсин десангиз ҳам охиригача қараймиз.
Бечора бола жуда қийналиб кетди. Оғзидан ҳам орқасидан ҳам қон келаяпти. Имунитети жуда паст экан. Бундан буёғига тайёр туринг.
- Бирор йўли йўқми? Чет элдан доктор чақирсакчи?
- Энди кеч. Нуда кеч олиб келгансиз.
Четдан доктор олиб келсангиз ҳам ҳеч нарса ўзгармайди.
Сарвар жойида қотиб қолди. Ҳали дунёга келиб ҳеч нима кўришга улгурмаган ўғли, беҳуноҳ болача одамларни бу чиркин дунёсидан кетмоқчи. Сарвар опир қадамлар билан врач ҳузуридан чиқди.
Сарварни шалвираб чиққанини кўрган Дилфуза опа ўғлининг ёнига югуриб келди.
- Болам нима деди шифокор?
- Ойи наҳот у ўлса? Миттигинам чидолмаса.
- Яхши ният қил Сарвар. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.
- Ойи энди кеч яхши бўлишига. Сардорбек ортиқ кураша олмас экан.
Сарварнинг кўзларига ёш қуйилиб келди. Ўғлидан айрилмай туриб бу синовга чидай олмаётганди.
Диёра эса бир четда телбага ўхшаб ўтирар, ҳеч ким ва ҳеч нимага иши йўқ, ўша кундан бери тузук овқат ҳам емасди. Она боланинг суҳбати унинг қулоғига ҳам кирмади. Ўз ҳаёллари билан андармон бўлиб ўтирибди.
Эртаси куни Сардорбек вафот этди. Диёра ҳамма ёқни бузиб йиғлади. Уни тинчлантиришга ҳеч кимни кучи етмас ҳамшираларни ҳам ўзидан итариб ташларди.
- Болаааам. Болажоним. Тирик у. Сенлар уни мендан олиб қўймоқчисан. Болам ўлмаган.
Диёрага ҳаммани раҳми келди. У телбадек бўлиб қолганди. Бир амаллаб тинчлантирувчи дори қилиб уни узлатиб қўйишди. Болани эса олиб кетишга тайёр қилиб беришди.

👍23😢3❤1🔥1
Менга хаёт бағишла:
Ўша куни Сардорбекни митти вужудини қабрга қўйишди. Диёра эса бутун дунёдан узилиб қолганди. Нима бўлди нима қўйди ҳеч нимани англолмас нуқул " Болам тирик" деб такрорлашдан чарчамасди.
Сарвар эса мум тишлагандай жим турар унча бунча гапга жавоб беравермасди.
Дилфуза опа ҳам ўзини айблар неварасига мехри тушиб қолгани учунми ўзини кечиролмасди. Ўз уйимга кўчириб кетсам болгинам тирик қолармиди деб ўйларди.
Вақт ҳаммасига даво дейишганидек аста секин бунга ҳам кўникишди. Аммо Сардорбекни қабрга қўйишганига бир ҳафта бўлгач ўзини анча ўнглаб олган Диёра такси тўхтатиб Замиранининг олдига учди.
Ҳар доимгидай Замира бемалол ўтириб ишини давом эттрииб ўтирарди. Диёра таксига керагидан ортиқ пул бериб кетказиб юборди. Ўзи эса навабтда турган йиргирма чоғли одамларга ҳам эътибор бермай Замиранинг хонаси томон одимлади.
Замира олдига бостириб кирган одамни кўриб жахли чиқди сўнгра юзига табассум юругирди.
- Келинг Диёра. Тузукмисиз? Анчадан бери келмай қойгандиз? Сизни кўриб хурсанд бўлдим. Яна ўқитишга келдизми?

👍14😭2
Менга хаёт бағишла:
Диёра Замирага бироз ҳеч бир маъносиз қараб турди. Диёранинг индамай турганига Замира эри билан ўртасида муаммо бўлиб қолган деб ўйлади.
- Ифлос, иккиюзламачи, қотиииииил. Ўлдираман сенииии.
Диёра бое кучи билан Замирани юмдалашга тушиб кетди. Замира нима бўлганини англаб улгургунча Диёра уни дуч келган жойини уриб тирнаб ташлади.
Замира жон ҳолатда ёрдам беринг деб қичқирарди. Диёрага эса ғойибдан куч ёғилиб келдими Замирани тинимсиз урса ҳамки чарчамасди.
- Ўчир овозингни ет ютгур, топиб бер боламни. Тирилтириб бер. Сардоримни сен ўлдирдинг. Тирик қўймайман сени.
Замира ўтирган уй анча ичкарида бўлгани сабабли олдинига уни овозини эшитишмади. Кейин эса навбатга турганлар бирин кетин кира бошлашди.
- Бирортанг жойингдан қимирлама!
Диёра уларни кўриши билан жон ҳолатда қичқирди.
- Кўриб қўйинг манави ёлғончи ифлосни ахволини. Бу мегажин боламни ўлдирди буни соғ қўймайман.
- Ўзингизни босиб олиннг синглим бу бир ҳаммани хожатини чиқсрувчи аёл бўлса. Болангизни қандай ўлдиради.
- Узооооқроқ тур. Келма ёнимгда.
Диёра яна Замиранинг сочидан бураб тортди.
- Гапир нима қилганингни? Айт докторга олиб борма берган дорим билан тузалади дедим де. Гапир.
Гавда жиҳатидан Замира бўйи паст озғингина қорачадан келган эди. Диёра эса гавдалироқ эди Замирани бемалол таъзирини бера оларди. Диёрани фарзанди шу аёл сабаб ўлгани учун ҳам уни ўлдиришгада тайёр турарди.
- Ўзизнинқўлга олинг Диёра. Бу Аллоҳнинг хоҳиши у шунча умр берган экан. Бандасини қўлидан нима келарди.
- Ўчир овозингни. Ўзингни оқлама! Ҳаққинг йўқ бунга. Агар ўшанда докторга олиб борганимда болам тирик қоларди. Сен айбдорсан. Сен!
Диёра Замирани биқинига тепиб юборди.
Замира оғриқдан дод солганида, навбатдагилардан биттаси ўтиб Дийрони четга тортди. Бири эса Замирани паналади.
- Тегинма менга бирортанг. Камроқ уни ёнини олинглар. Бу шайтонни малайини барибир соғ қўймайман.
- Диёра яна бир бор айтаман ўзизни қўлга олинг. Оқибати яхши бўлмайди.
- Нима қилардинг? Қиладиганингни қилиб бўлдингку. Илоҳим етти уруғингга ҳам қир келсин. Ҳамманг жаҳаннамда ёниб кул бўлларинг.
Диёрани ортиқ бардоши қолмади. Ўтириб олиб баралла йиғлаб юборди. Болам, болажоним, Сардорбегим. Фолбинга ишонган онангни кечир. Сени асролмаган онангни кечир.
Қандай чидайман. Болааааам!
- Синглим йиғлааманг. Ҳали кўп фарзандлик бўласиз.
- Энди бўлмайди. Юрак бағрим ёниб кетяпти. Бу қотил. Мен буни ўлдираман.
- Бирортангиз бу аёлни танийсизми?
Ораларидан ёши каттароқ бир аёл атрофдагиларга савол берди.
- Мен бир икки марта кўрганману қаердан эканини билмайман.
Одамлар энди Диёрага ачиниб қарай бошлашди. Айримлар фолбинни бу қилган иши учун индамай уйни тарк эта бошлашди.
Замира эса фурсатдан фойдаланиб бошқа уйга ўтиб Зумрадхонга қўнғироқ қилиб Диёрани бу ердан олиб кетишини айтди.
Зумрадхон дарровда Сарварни рақамини топиб қўнғироқ қилиб хотинининг қаерда эканини айтди. Ўзи билан ўзи оввора бўлиб юрган Сарвар хотинининг бу қилиғидан жахлланганча йўлга отланди.
Сарвар Замиранинг уйига борганда Диёра ҳали ҳам йиғлаб ўтирар олдида бир иккита аёллар бўлиб улар Диёрага далда беришга ҳаракат қилишар эди.
- Диёра бу ерда нима қиляпсан?
Шундагина Диёра эс ҳушини йиғиб олди. Эрига ҳеч нима демай ташқарига отилди. Сарвар ҳам унинг ортидан чиқди. Диёра тўғри бориб эрининг машинасига ўтирди. Энди у эрига нима деб баҳона топишни ўйлаётганди. Агар Замиранинг гапига кириб шундай бўлганини Сарвар билса, Диёра аниқ кўчада қолади. Чунки Сарвар буни сира кечирмайди.
- Ўзим зериккандан айланишга чиққандим. У аёл билан тортишиб қолдим. Бошқа гап йўқ. Кейин кўрдиз аёллар менга далда беришди. Бундан эса баттар кўзларимга ёш келди.
- Бўлдида энди. Ўзинга келишинг керак. Бу туришда бўлмайди. Менга жинни хотинни кераги йўқ. Шунга қараб ҳаракатингни қил.

👍28😇2❤1🔥1
Диёра йўлнинг қолган қисмини бир оғиз ҳам сўз демай жимгина атрофни кузатиб кетди. Сарвар эса шунча ишини ташлаб бу ахмоқ хотинни деб оввора бўлиб юрганига асаби бузиларди.
****
Сабо анчагина ҳаракатлари эвазига Мишкани уйига яшашга кириб олди. Мишкани авраб алдаб яна ишончига киришни бошлади. Аммо бу ўзи ўйлаганидек осон кечмади. Ҳар нарсага шубҳа билан қарайдиган Михаил ҳадеганда Сабони ўзига яқин олавермади.
- Мишка наҳотки менга қизиқишинг ўлган бўлса.
Сабо Мишканинг бўйнидан қўлларини ўтказиб унга нозли кўзлари билан қаради.
- Сабо мен сени сира тушуна олмадим. Ўзингку мендан нафратланишингни, кейин эса мен билан учрашган кунингга лаънат айтиб ўтиргандинг. Энди эса севаман ўламан деябсан. Қайси бир гапингга ишонай.
- Сен менга ишон. Ҳар холда ҳаётимдаги биринчи эркак ўзинг бўласан. Наҳот сени унута олсам.
- Гапга ҳам жуда устасанда. Хўш мендан нима хоҳлайсан?
- Сени, ва яна сени.
- Ишониш қийин.
- Ўйлаб кўрсам мен сенсиз яшолмас эканман. Неча бора уриниб кўрдим сени унута олмадим севгилим. Менга нисбатан қалбингда ҳеч нарса йўқми?
- Сенга бефарқ бўла олмайман. Буни яхши биласан.
Акмал билан навбатдаги учрашувда Акмал унга умуман сезилмайдиган камера берди.
- Буни нима қиламан?
- Бу мини камера. Аммо жуда яхши ишлайди. Сиз уни билдирмай Михаилни устки кийимига ўрнатишингиз керак.
-Иш беришига ишонасизми?
- Албатта. Мен бундан жуда кўп бора фойдаланганман. Овозни ҳам жуда зўр ёзиб олади. Бу орқали бошқаларга ҳам йўл очилиши мумкин.
- Ишончингиз комил бўлса бўлди. Буни ўрнатиш мен учун ҳеч гап эмас. Буни қарангки ҳозир қиш фасли. Шапка ҳам кияди. Уни эса эмблемаси бор.
- Йўқ шапка бўлмайди. Чунки у жуда юқорида туради. Бошқа қулайроқ жой топинг.
- Хўп ҳаракат қиламан.
- Лекин жуда эҳтиёт бўлинг ҳаммаси чиппакка чиқмасин. Сиздан умидимиз катта.

👍52🔥5
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН
ЯҚИНЛАРИМ ✨🌙
✨Қанча намунали бўлмасин инсон,
✨Топилар номингни дегувчи ёмон.
✨Сен уларни шунчаки унут ва кечир,
✨Ахир фариштани хам хушламас шайтон.
💫БАРЧАНГИЗНИ АЛЛОҲИМ ПАНОҲИДА АСРАСИН 🤲
🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ЯҚИНЛАРИМ ✨🌙
✨Қанча намунали бўлмасин инсон,
✨Топилар номингни дегувчи ёмон.
✨Сен уларни шунчаки унут ва кечир,
✨Ахир фариштани хам хушламас шайтон.
💫БАРЧАНГИЗНИ АЛЛОҲИМ ПАНОҲИДА АСРАСИН 🤲
🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга беҳисоб шукрона айтамиз.
Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга ҳайру-барака тилаймиз.
Яхшиликлар ва яхши инсонлар Роббимиз изни ила ҳамроҳ бўлсин!
Доимо яқинларингиз ичра азиз бўлинг, қадрдон...
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 12 ➖ СЕНТЯБР ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ВА ХАЙРЛИ БЎЛСИН! 💐
⛅️Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!
🍃🌸Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!🤲
🌷🕊Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
⛅️Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!
🍃🌸Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!🤲
🌷🕊Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲
Яқинларизга ҳам улашинг 👇
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
ҚАЙТАР ДУНЁ
Матлуба келин бўлиб тушганининг дастлабки кунлариданоқ қайнонаси Доно опа бошқа ўғилларига қараганда унинг эрини айрича яхши кўришини фаҳмлади.
Матлуба бу хонадонга учинчи келин сифатида остона ҳатлаганди. Турмуш ўртоғи Қобилжоннинг яна кетма- кет бўй етган икки укаси бор.
- Қобилжон болам , шу бугун бирам зерикиб кетдим. Шунгами ўзимни ҳеч қаерга сиғдиролмасам дегин,- деди Доно опа Қобилжон тушлик вақти уйга келганда.
Қобилжон жилмайди . У косадаги маставани тез-тез охиргача ичиб бўлгач , дуога қўл очди:
- Қани Ойижон , дастурхонга бир фотиҳа қилинг- чи ? - деди у онасига ва дуодан сўнг Доно опага қайта юзланди ,- юринг сизни ўзим бир шаҳар айлантириб келай. Келгунимизча Матлуба чиройли қилиб қовурма лағмон пишириб туради. Ўзи учрашувга чиққанда "пазандаман" деб кўп мақтанган.
Қобилжон ижарага машина олиб таксичилик қиларди. У куннинг иккинчи ярмида онасини олд ўриндиққа ўтказиб ишини давом эттирди. Орада икки бор тўхтаб онаизорнинг оғзига ёқар егуликлардан тутишни ҳам унутмади. Аср намози кирганда эса холасининг уйига ҳам бирровга бош суқиб чиқишди.
Қош қорайганда баҳри дили очилган Доно опа ўғли билан бирга уйга қайтди.
Ойлар давомида бундай ҳолат кўп бора қайтарилар , Матлуба ҳар сафар қайнонаси ва эрини очиқ чеҳра билан кузатиб қўяр эди.
- Бирам бўшашган хотин экансиз- ей ? - деди бир куни катта овсини Шоҳида , - токай оғзингиздаги ошни олдириб ишшайиб ўтирасиз ?
- Нима қилдим опа ? - ҳайрон бўлди Матлуба
- Қобилжон акангизга бир оғиз ҳой демайсиз- а ? Индамаганингиз сайин Ойижон кунда -кунора унинг машинасига чиқиб топган - тутганини қоқиштириб оляптилар. Бунақада қачон бирингиз икки бўлади ?
- Ажойибсиз- да , Опажон , - шунча гапдан кейин ҳам ҳамон ҳотиржам эди Матлуба ,- мен кимдан нимани қизғанишим керак ? Ахир шу Ойижон эмасмилар Қобил акани дунёга келтирган ? Бир парча эт вақтларидан оқ ювиб , оқ тараб вояга етказган? Топармон ўғил тарбиялаган ҳам ўзлари- ку ? Ҳазил меҳнат борми бунинг замирида ? Аслини олганда ўғилларини бор топгани Ойижонники. Бизни дуо қилсалар бўлди.
Шоҳида овсинининг жавобидан унга бақрайиб тикилиб қолган эди , кўп ўтмай "Сенга гапирганни фойдаси йўқ экан" маъносида қўл силтаб нари кетди.
Орадан йиллар ўтди.
- Матлуба , юрагим куйиб кетяпти ,- деди Шоҳида овсин унниқиб кетган чеҳраси билан сўзларини тасдиқлаган каби ,- ўғлим келинимнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган бўлиб қолибди. Фақат ўша пошшахоннинг гапи гап ! Мен ҳам оғзимдаги ошни қандай олдирганимни билмай гарангман. Менимча бу келин ўғлимни иссиқ- совуқ қилиб мендан совутган. Ҳа бу аниқ ! Йўқса ...
Матлуба энди жавобга лаб жуфтлаган ҳам эди-ки , қўл телефони жиринглаб қолди . У экранга қараб юзлари ёришганча овсинига "ҳозир" ишорасини берди- ю , тармоққа уланди .
- Ассалому алайкум , оналарнинг буюги ! - қўнғироқ қилаётган Матлубанинг тўнғич ўғли Комил эди,- илтимос бугун укаларимдан бири билан ҳеч қаерга кетиб қолманг хўпми?! Тушдан кейин сиз ва дадамларни театрга олиб тушмоқчи эдим. Келишдик-а ? Бир мириқиб театр кўринглар. Кейин тунги Тошкентни айлантирган...
Шоҳиданинг кўз ўнги қоронғилашди. Унинг қулоқлари остида овсинининг "Кимдан , нимани қизғанаман?" деган сўзлари қайта жаранг сочгандек бўлганди...
Муаллиф: Хазонрезги

👍31❤4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Бугун, 12-cентабр - Ёқимтой ва ширин қизчалар куни
😘 Табриклайман гўзал қиз, бугун сизнинг кунингиз экан
Кимга юборишни биласиз
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😘 Табриклайман гўзал қиз, бугун сизнинг кунингиз экан
Кимга юборишни биласиз
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍2🥰2
Қовоғи уйилган одам...
Бир дарвеш қаттиқ заруратга тушиб қолди. Бир таниши келиб унга шундай деди:
- Фалончи одам жуда катта мол-давлатга эга. Бориб сўрасанг, албатта, ёрдам беради.
Биргаликда ўша одамнинг уйига боришди. Бадавлат одам эса уларни қовоғи уюлган ҳолда кутиб олди. Дарвеш ундан ҳеч нарса сўрамай ортига қайтди.
Ташқарига чиққанларидан сўнг шериги:
- Нима учун ундан ҳеч нарса сўрамадинг? - деди.
Дарвеш унга шундай деб жавоб берди:
- Қовоғини уйган одамга эҳтиёжингдан сўз очма. Унинг бу ёмон табиатидан ўзинг ранжиб қоласан. Дардингни шундай бир одамга айтки, юзи кулиб турсин. Сенга бирор ёрдами тегмаса ҳам табассумининг ўзи етарли бўлади.

👍24🔥6👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Asmo ul Husna bilan duo qilish 🤍
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1🥰1😢1