This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга беҳисоб шукрона айтамиз.
Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга ҳайру-барака тилаймиз.
Яхшиликлар ва яхши инсонлар Роббимиз изни ила ҳамроҳ бўлсин!
Доимо яқинларингиз ичра азиз бўлинг, қадрдон...
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 12 ➖ СЕНТЯБР ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ВА ХАЙРЛИ БЎЛСИН! 💐
⛅️Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!
🍃🌸Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!🤲
🌷🕊Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
⛅️Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!
🍃🌸Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!🤲
🌷🕊Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲
Яқинларизга ҳам улашинг 👇
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
ҚАЙТАР ДУНЁ
Матлуба келин бўлиб тушганининг дастлабки кунлариданоқ қайнонаси Доно опа бошқа ўғилларига қараганда унинг эрини айрича яхши кўришини фаҳмлади.
Матлуба бу хонадонга учинчи келин сифатида остона ҳатлаганди. Турмуш ўртоғи Қобилжоннинг яна кетма- кет бўй етган икки укаси бор.
- Қобилжон болам , шу бугун бирам зерикиб кетдим. Шунгами ўзимни ҳеч қаерга сиғдиролмасам дегин,- деди Доно опа Қобилжон тушлик вақти уйга келганда.
Қобилжон жилмайди . У косадаги маставани тез-тез охиргача ичиб бўлгач , дуога қўл очди:
- Қани Ойижон , дастурхонга бир фотиҳа қилинг- чи ? - деди у онасига ва дуодан сўнг Доно опага қайта юзланди ,- юринг сизни ўзим бир шаҳар айлантириб келай. Келгунимизча Матлуба чиройли қилиб қовурма лағмон пишириб туради. Ўзи учрашувга чиққанда "пазандаман" деб кўп мақтанган.
Қобилжон ижарага машина олиб таксичилик қиларди. У куннинг иккинчи ярмида онасини олд ўриндиққа ўтказиб ишини давом эттирди. Орада икки бор тўхтаб онаизорнинг оғзига ёқар егуликлардан тутишни ҳам унутмади. Аср намози кирганда эса холасининг уйига ҳам бирровга бош суқиб чиқишди.
Қош қорайганда баҳри дили очилган Доно опа ўғли билан бирга уйга қайтди.
Ойлар давомида бундай ҳолат кўп бора қайтарилар , Матлуба ҳар сафар қайнонаси ва эрини очиқ чеҳра билан кузатиб қўяр эди.
- Бирам бўшашган хотин экансиз- ей ? - деди бир куни катта овсини Шоҳида , - токай оғзингиздаги ошни олдириб ишшайиб ўтирасиз ?
- Нима қилдим опа ? - ҳайрон бўлди Матлуба
- Қобилжон акангизга бир оғиз ҳой демайсиз- а ? Индамаганингиз сайин Ойижон кунда -кунора унинг машинасига чиқиб топган - тутганини қоқиштириб оляптилар. Бунақада қачон бирингиз икки бўлади ?
- Ажойибсиз- да , Опажон , - шунча гапдан кейин ҳам ҳамон ҳотиржам эди Матлуба ,- мен кимдан нимани қизғанишим керак ? Ахир шу Ойижон эмасмилар Қобил акани дунёга келтирган ? Бир парча эт вақтларидан оқ ювиб , оқ тараб вояга етказган? Топармон ўғил тарбиялаган ҳам ўзлари- ку ? Ҳазил меҳнат борми бунинг замирида ? Аслини олганда ўғилларини бор топгани Ойижонники. Бизни дуо қилсалар бўлди.
Шоҳида овсинининг жавобидан унга бақрайиб тикилиб қолган эди , кўп ўтмай "Сенга гапирганни фойдаси йўқ экан" маъносида қўл силтаб нари кетди.
Орадан йиллар ўтди.
- Матлуба , юрагим куйиб кетяпти ,- деди Шоҳида овсин унниқиб кетган чеҳраси билан сўзларини тасдиқлаган каби ,- ўғлим келинимнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган бўлиб қолибди. Фақат ўша пошшахоннинг гапи гап ! Мен ҳам оғзимдаги ошни қандай олдирганимни билмай гарангман. Менимча бу келин ўғлимни иссиқ- совуқ қилиб мендан совутган. Ҳа бу аниқ ! Йўқса ...
Матлуба энди жавобга лаб жуфтлаган ҳам эди-ки , қўл телефони жиринглаб қолди . У экранга қараб юзлари ёришганча овсинига "ҳозир" ишорасини берди- ю , тармоққа уланди .
- Ассалому алайкум , оналарнинг буюги ! - қўнғироқ қилаётган Матлубанинг тўнғич ўғли Комил эди,- илтимос бугун укаларимдан бири билан ҳеч қаерга кетиб қолманг хўпми?! Тушдан кейин сиз ва дадамларни театрга олиб тушмоқчи эдим. Келишдик-а ? Бир мириқиб театр кўринглар. Кейин тунги Тошкентни айлантирган...
Шоҳиданинг кўз ўнги қоронғилашди. Унинг қулоқлари остида овсинининг "Кимдан , нимани қизғанаман?" деган сўзлари қайта жаранг сочгандек бўлганди...
Муаллиф: Хазонрезги

👍31❤4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Бугун, 12-cентабр - Ёқимтой ва ширин қизчалар куни
😘 Табриклайман гўзал қиз, бугун сизнинг кунингиз экан
Кимга юборишни биласиз
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😘 Табриклайман гўзал қиз, бугун сизнинг кунингиз экан
Кимга юборишни биласиз
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍2🥰2
Қовоғи уйилган одам...
Бир дарвеш қаттиқ заруратга тушиб қолди. Бир таниши келиб унга шундай деди:
- Фалончи одам жуда катта мол-давлатга эга. Бориб сўрасанг, албатта, ёрдам беради.
Биргаликда ўша одамнинг уйига боришди. Бадавлат одам эса уларни қовоғи уюлган ҳолда кутиб олди. Дарвеш ундан ҳеч нарса сўрамай ортига қайтди.
Ташқарига чиққанларидан сўнг шериги:
- Нима учун ундан ҳеч нарса сўрамадинг? - деди.
Дарвеш унга шундай деб жавоб берди:
- Қовоғини уйган одамга эҳтиёжингдан сўз очма. Унинг бу ёмон табиатидан ўзинг ранжиб қоласан. Дардингни шундай бир одамга айтки, юзи кулиб турсин. Сенга бирор ёрдами тегмаса ҳам табассумининг ўзи етарли бўлади.

👍24🔥6👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Asmo ul Husna bilan duo qilish 🤍
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1🥰1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oyatni qarang gozalligini kim Allohga tavakkal qilsa, bas unga U zotni o'zi kifoyadir...
(65:3)
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
(65:3)
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤6😢3
Менга хаёт бағишла:
- Хўп саломат бўлинг. Бирор маълумот топсам алоқага чиқаман. Айтганча Жасур ака яхшиларми?
- Яхши, гаплашмаяпсизми?
- Йўқ гаплашмаяпмиз. Мени кимлигимни билгач ҳафсалалари пир бўлган.
Сабо ерга тикилган кўйи жавоб берди.
- Ишлар бицин кейин у билан келишиб оласиз.
- Йўқ майли шундайлигича қолаверсин. Мени унутганлари яхши. Мендай .....
Сабо қолганини айта олмади. Чуқир хўрсингач давом этди.
- У киши олийжаноб инсонлар. Мен Жасур акамга муносиб эмасман. Бўлолмайман ҳам. Ҳали ўз бахтларини топадилар. Хайр соғ бўлинг.
Сабо тез тез юрганча кафедан чиқиб кетди. Кетаётиб кўз ёшлари юзини юварди. У Жасурга кўнгил қўя бошлаганди. Умрида биринчи бор шу ҳисни туйганди. Бир инсондан ҳеч қандай таъмасиз, ҳеч нима кутмай севаётганди. Жасур ҳаётига мисоли қуёшдай кириб келганди. Зулмат босган қалбига нур олиб кираётганди. Аввалги Сабо бўлганида ҳеч иккиланмай Жасурга тегиб кетган бўларди. Аммо ҳозирги Сабо Жасур сабаб ўзгарганди. У кўнгоига ёққан инсонга хоҳласада ёмонлик қила олмасди.
Мишкадан қаттиқ нафратлансада ҳаётими барбод қилган кимсани озодликка қолдиролмайди. Яна қанча одамни умрига зомин бўлади бу аблах. Ундан кўра майли Сабо қамалсада Мишкани ҳам қамоққа тиқади. Бу учун қўлидан келган барча имкониятни ишга солади. Мана ҳозирам ўзи хоҳламасада Мишкани уйига қайтяпти. Мишка билан эр хотинлардай яшайди. У бунақа ҳаётдан жуда безиккан. Қўлидан келсаю ҳаммасини бошидан бошласа ўлиб кетса ҳам Мишкани қўлида қўғирчоқ бўлмасди. Ундан сира ҳам ёрдам сўрамасди.
Сабо Мишкани уйига етиб келди. Ўз калити билан эшикни очиб кирди. Биларди Мишка уйга камера ўрнатиб бўлган. Чунки у жуда эхтиёткор. Ўзидан из қолдирмасликка ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам Акмал берган камерани қоронғуда ёки ваннахонада Мишкани кийимига ўрнатишга ҳаракат қилади.
****
Ширин ота онаси кетгач бироз бўлсада тушкунликка тушиб қолди. Аввалгидай ҳушчақчақ эмас нимадандир сиқилган, ўйловда ўтирарди.
- Бизни Асалқандимиз нима билан машғул?
- Лочин ака бу қандай исм бўлди?
- Нима фарқи бор барибир ўйлаб кўрса Ширин дегани бўлади. Шу учун мен сизни ҳеч ким чақирмаган исм билан чақиряпман.
- Борингее.
Ширинни юзига кулгу югурди.
- Сизни айлантириб келиш ниятим бор-у аммо бу совуқда чиқиш ёқармикан сизга?
- Йўўўқ. Уйда ўтирақоламан. Яна шамоллаб қолиб тузалишим қийин кечмасин.
- Бу гапизам тўғри.
- Чечам ҳали қўшнини уйидан қайтмадиларми?
- Йўқ менимча Холида чеча бугундан ўтмасала керак. Аммам кетишларидан олдин шундай дедилар.
- Унақа бўладиган бўлса Холида чечани олдида Қуръон ўқиб ўтиргандирлар.
- Холида чеча ўзи жуда инжиқ аёл бўлган эканлар, катта келинларига жуда кўп азоб беравериб хаттоки икки марта боласи тушишига сабаб бўлган эканлар. Энди ўша келинлари келиб розиман дейиши керак экан.
- Келинлари келсинда унда.
- Буни иложи йўқ у чет элда экан. Холида чечани азобларига чидай олмай ахийри эри билан ажрашишга мажбур бўлган. Аслида икковлари севишиб турмуш қуришган экан.
- Ана ҳолос, мен у кишини мулойимгина кампир деб юрардим.
- Одамни оласи ичида бўлади. Бир марта ҳаттоки икки йил яшаб ҳам одамни қандайлигини билиб бўлмас экан.
- Оббо яна яра янгиландими?
- Ёғеее мен учун ҳаммаси тамом бўлган. Мен яра деб ҳисобламайман. Умримнинг ўша саҳифаларини ёпиб бўлганман қайтиб очилмайди.
- Севгансизку, балки кечирарсиз?
- Йўқ кўп ўйлаб кўрдим. Мен бундай қилолмайман.
- Ўртада бола борку.
- Лочин ака сиз балки билмассиз, аммо уни... Диёрани ҳам ҳомиласи бор эди ўшанда. Ойим буни билиб қолгач мени олиб кетгандилар. Тахминан уч ойликлар бўлгандир ўша пайт. Ҳозир эса туғилган икки ойликка яқинлашиб қолгандирам. Шундай экан у болани ҳам отасиз қолдиролмайман. Қолаверса менга хиёнаткор инсонни кераги йўқ.
- Қароризни ҳурмат қиламан. Бу сизни ҳаётиз. Шундай яшангки сиздан воз кечиб кетганига пушаймон бўлсин.

👍40🔥3
- Кераги йўқ. Мени унга уни менга йўлиқтирмаса бас. Бошқа ҳеч нарса керак эмас. Ўзизчи? Келинойим билам нега ажрашгансиз?
Лочин ўзи шу мавзуда гапириб бекор қилдим деб ўйлаётганди. Мана яна эшитишни хоҳламаган саволини эшитди.
Эшитмаганга олиб отини бахона қилди.
- Узр Ширин мен Учқурдан хабар олай қандайдир безовта кўринаётганди кўзимга.

👍15🥰2
Менга хаёт бағишла:
Ўша куни худди тахмин қилинганидай Холида чеча жуда оғирлашиб қолди. Чаман момо кечгача ўша ерда қолиб кетди. Кечқурин ҳориб чарчаб кириб келди.
- Аммабуви тинчликми? Жуда чарчаган кўринасиз?
- Илоҳим айтганинг келсин қизим. Лекин бечора жуда қийналди. У дунёга борсам катта келинимга берган азобим учун сўралсам нима дейман деб айтарди. Келинини топишни иложи бўлмади. Барибир келмасди ҳам. Чунки у келинга қилмаган иаҳи қолмаганди. Мана энди ўша берган азоблари минг бўлиб ўзига қайтди. Қанча азоб чекяпти. Нуқул алаҳсираб Гулдонани чақиради.
- Кўринишларидан унақа аёлга ўхшамасдилар.
- Энди ўзгаргандида Сенам эрта оила қуриб келинли бўлсанг ўз болангдай кўр. Агар эплолмасанг алоҳида қилиб чиқариб юбор. У ҳам бировни боласи. Уни ҳам ота онаси не не азоблар билан катта қилган. Гулдай фарзандини бериб қўйиш ўзи уларга оғир. Камига яна қайнонаю қайнотаси азоб берса улар қандай чидасин.
- Тўғри гаплариз. Дунёда ҳар хил одам борда.
- Холидани охирги ўн йилликда ўзим эпақага келтирдим. Гапириб гапириб сал бўлсада йўлга солгандим. Бечора уйидаги келини бирор жойга мехмонга боришга зор эди. Кўргансан Шоҳиста келин бирам оқила аёл. Лекин шуни ҳал турткилаб ўтирарди. Айтардим қўй гапирма бир куни шуни қўлида қоласан деб мана уч ойдан бери умридан барака топсин, Шоҳиста оғринмай қаради. Бошқаси бўлганда шунча азоб берди манам пайтдан фойдаланай дерди. Бу лекин ундай қилмади.
- Шоҳиста келинойи баъмани аёл. Доим сизни йўқлаб товоқда ёки косада овқат олиб чиққанлари чиққан.
- Тилла аёл у. Холидани келинлар борасида омади чопган. Аммо ўзи қадрига етмади. Шоҳиста онасини уйига икки соатга бориб келса ҳам келганидан сўнг Холида бурнидан билоқ қиларди. Шу учун кўпда мехмонга боравермасди.
- Балки тузалиб кетарлар?
- Қаёқда дейсан. Ўзи тайёр бўп турибди. Келинига айтдим бу кечадан ўтмайди. Нечада узилса ҳам мени чақир деб. Қўрқмасин дейман. Қобил ҳам иш билан кетган экан энди қайтаркан. Ҳали неваралари ёш. Шу учун мен бироз дам олай. Ҳализамон чақириб қолса керак.
Чаман момо айтганидай тунги 1 ларда эшик тақиллади. Шоҳиста Холида чечани тамом бўлдилар шекилли деди.
Давоми бор.

👍26💔2
Менга хаёт бағишла:
Эшикни очган табиб момо ҳақиқатдан ҳам таҳмини тўғри чиққанига амин бўлди. Ортига қайтиб Ширинни огоҳлантирдию ўзи марҳумани олдига шошилди. Эшикдан кирар экан Холида чечани собиқ келини Сайёранинг ҳам келганини кўрди.
-Сайёра сиз келганмидингиз?
Сайёра ўрнидан туриб Чаман момо билан йиғлаб кўришди.
-Бўлди йиғламанг бандалик экан. Жойи жаннатда бўлсин.
Бир зумда уй одамга тўлиб кетди. Чаман момо эса марҳуманинг манагини боғлади.
Холида момонинг икки қизи уч ўғил икки бор эди. Улар ҳам дарровда етиб келишди. Катта ўғли Рашид собиқ хотинини кўриб олдинига ҳайрон бўлди. Кейин эса Шоҳиста унинг бу ердалиги борасидаги саволга жавоб берди.
-Муллака овсинимни ойижон жуда кўп чақирдилар. Тинмай ундан кечирим сўрадилар. Чаман момо Сайёрага илҳақ ўтирибди жуда қийналиб кетди деганлари учун рақамларини топиб чақиртирдим. Россияда бўлсаларда етиб келибдилар.
-Онам нега кечирим сўрадилар? Буни кўрарга кўзлари йўқ эдику. Сизам шу хиёнаткорни уйга олиб кириб ўтирибсизми?
-Ҳаммаси тухмат экан. Овсиним , тўғрироғи собиқ. Ўша одамни ҳаттоки танимас эканлар. Ҳаммани олдида сизни шарманда қилдим. Оилангизни буздим мендан рози бўлинг дедилар.
Рашид ҳозирни ўзида бирдан иккита зарбага учраганди. Биттаси онасидан айрилгани бўлса, биттаси суйган ёрини унга хиёнат қилганини айтиб ажратишганди. Ўшандан сўнг Рашид бошқага уйланди аммо, барибир Сайёрани суйганчалик ҳозирги аёлини севолмади.
Ўшаларни ўйларкан айни пайтда юрагига қил ҳам сиғмасди.
Чаман момо шундан сўнг уч кун фақат тазия бўлган уйда бўлиб турди. Марҳуманинг ҳаққига Қуръон тиловат қилди. Келган кетганни кизатиб турди. Тўртинчи кун эса одам камайгани ва ўзи ҳам жуда толиққани учун уйидан чиқмай ўтирди. Лочин ҳам чўпонликка кетган. Айни пайтда Ширин ёлғиз эди. Уни муолажалари ҳам бир муддат тўхтаб қолганди.
Ширин ёлғиз ўзи қолгани учун столга деворга суяниб тик туришни анча машқ қилди. Неча бора йиқилди. Аммо янги ҳаёт бошлаши учун ҳам оғриқларга парво қилмай ҳаракат қилаверди.
Ана шундай ҳаракатларидан бирида жуда ёмон йиқилган бўларди деразадан кўриб қолган Лочин югуриб келиб ушлаб қолмаганида.
- Ширин бунча ўзизни қийнайсиз. Тузаляпсизку, озгина сабр қилинг.
- Жуда ҳам зерикдим. Менам тезроқ юрсам дейман. Тоққа ўз оёқларим билан чиққим келаяпти.
- Сиқилманг бунга ҳам жуда оз фурсат қолди. Фақат сабр қилинг.
- Сиз мени ҳолатимни тушуна олмайсиз. Доимо бир жойда қамалиб ўтириш қанақалигини билмайсиз.
- Мен ҳаммасини яхши биламан. Сизни жуда яхши тушиниб турибман. Сиз лекин жуда шошқалоқлик қиляпсиз.
- Мен баҳор келмай туриб оёққа турсам кейин тайёрловга бориб ўқишга топширсам дейман.
- Бу жуда зўр фикр. Аммо...
- Нима аммо?
- Бизни ташлаб кетаркансизда?
- Ҳа шундай. Қололмайман. Мени уйда кутишаяпти. Менга хиёнат қилганлар ҳам мени енгилмасдан оёққа турганимни кўриб қўйишсин.
- Сизга жуда ўрганиб қолдик. Кетсангиз уй ҳув деб қолса керак.
- Нега ҳув дерган аммам сизни уйлаб қўядилар.
Ширин ҳазил қилиб гапирарди.
- Йўқ мен ҳали уйланиш ниятим йўқ. Чунки мени парчаланган қалбимга малҳам бўладиган инсон ҳали вери учрамаса керак. Учраган тақдирда ҳам мени талбаларимга чидолмай қочиб қолади.
- Кўринишиздан унақага ўхшамайсизку.
- Мен ҳаммага ишонувчан феълим ортидан жуда катта зарба еганман. Шунинг учун ҳаммага ҳам ишониб кетавермайман.

👍31❤5🥰1😭1
- Кўрасиз ҳали битта қиз учрайди ҳаётизда уни деб ўзиздан ҳам кечишга тайёр бўласиз.
- Энди унақа даврлар келмаса керак. Севги муҳаббат фақат китобларда қолди.
- Бу гапизга қисман қўшиламан. Тўлиқ эмас. Сабаби ҳам бор. Чунки мен ойим ва дадамнинг ҳаётларида ҳақиқий муҳаббатни яққол кўрганман. Улардек севиб севилиб яшашни орзу қилиб турмуш қургандим. Сизни ҳам ўз дардларим билан зериктириб қўяман доим.
- Йўқ гапираверинг. Кимгадир ичиздагини айтмасангиз кўнглингизда бир тугун бўлиб оғриқ бераверади.
**
Менга хаёт бағишла:
Диёра эри билан тузук гаплашмас эрининг ҳам у билан иши йўқ эди. Қайнонаси ҳам невараси учун келиб юрган эканми, кейин қадамини узди. Уйда туну кун ёлғиз зерикиб кетарди. У шундай ҳаётни орзу қилгандимми деб ўзини койир, ҳаттоки қўшни Зумрадхонни ҳам чиқиб таъзирини бериб келди. Сен мени ўша фолбинга олиб бормасанг ўғлим ўлмаган бўлар эди деб сочидан чангаллаб олди. Дод войни эшитиб чиққан Зумрадхонни эрига ҳам оғзига келганини қайтармай айтиб ташлади.
- Сен аралашма. Олдин хотинингни эплаб ол. Камроқ борсин фолбинма фолбин. Бу кетишда сени боланг ҳам ўлиб кетмасин.
- Диёра оғзизга қараб гапиринг. Болайиз ўлганини аламини биздан олманг.
Зумрадхон Диёрани тинчлантиришга уринарди.
- Мен аламимни олибманми? Мен- а? Ҳечамда. Сени бўлажак хавфдан огоҳлантираяпман. Ўша фолбинга мени сени хотининг олиб борди.
- Нималар деяпсан? Қанақа фолбин? Мени хотиним унақа жойларга бормайди.
- Хаҳ эркак, эркак. Фолбинга бориб кўзингни боғлаб олгандан кейин билмайсанда. Юравеер шундай латта бўлиб.
Нўмонни бунақа гаплардан хабари бўлмагани учун хотинига қаради.
- Алдаяпти, дадаси ишонманг буни гапига. Боласи ўлиб томи кетиб қолган буни.
- Бекорларни айтибсан. Сен ва ўша фолбинингни касофатига болам ўлиб кетди.
- Юринг дадаси бу мияси айниганни гапини эшитиб ўтирамизми? Уйга кирайлик.
- Йўқ тўхтачи, эшитайлик қани гапини охиригача. Қаерда экан у фолбинни уйи?
- Қаерда эканлигини хотининг яхши билади. Сени қандай қилиб иссиқ совуқ қилганини ҳам айтиб берсин.
Диёра уларга бошқа сўз демай подезддан ўзининг уйига кириб кетди.
Бу ёқда Зумрадхон эрининг калтаги тагида қолиб кетди. Нўмон жума намозларини қолдирмай адо этадиган инсонлардан эди. Афсуски хотинига қаттиқ ишониб қўйган экан, бугун жуда эркин қўйганидан ўзидан хафа бўлиб кетди.
Ўзи ўқиб ўргaниб амал қилибдию хотинига билим бериш ҳақида сира ўйламапти.

👍30🥰4❤2👏1😭1
Менга хаёт бағишла:
- Сен ахмоқ қайси ақл билан фолбинга бординг?
- Нима қилишим керак эди. Сиз менга бепарво, қўпол бўлсангиз. Доим ундай кийма бундай кий, сочингни кесма, кўчага камроқ чиқ ҳамма нарсага тақиқ қўяверганиз учун бордим.
- Фойдаси бўлдими?
- Ҳа сиз мени хоҳлаганиздай кийинишга мажбурламай қўйдингиз.
- Сен адашдинг. У фолбинингни эмас ўзимни фикрим эди. Бирдан мажбурламай аста секин сени кўниктирмоқчи эдим. Сен эса нима қилдинг? Икки дунёйингни куйдириб фолбинга бориб юрибсан. Динимизда фолбинга борган, унга ишонган, ҳаттоки уйини кўрсатган ҳам лаънатланган. Ахмоқ, тезда тавба қил. Ўзим сени тўғри йўлга бошламасам сен ўзингдан билиб ўрганадиганга ўхшамайсан.
- Сиз эскича одамсиз. Ўша учун ҳам шунақа фикрдасиз.
- Хўш сенингча янгича одам қандай бўлади айт, мен ҳам билиб қўяй?
- Янгича одам хотини ним акийса ҳам эътироз билдирмайди. Хаттоки хотини билан бошқа дўстлари ва танишларини таништириб ўтиришларга олиб боради. Сиз эса эркак аёл бирга ўтирмайди деб бунақа базмларни ёқтирмайсиз.
Бошимга мажбуран рўмол ўратасиз. Яқинда синфдош йигит қизларимиз ўтириш қилишди. Сиз мени фақат аёллар бўлса борасан деб қўймадиз. Тўйларга ҳам чиқиб ўйнашимга руҳсат бермайсиз. Ўта кетган қолоқсиз.
- Сени шунча дардинг бор экан мен билмай юрган эканман. Ўзим бошида хато қилдим. Сенга бу нарсаларга нима учун рухсат бермаслигимни бир бошидан тушунтирмасам сен бошқа маъно келтириб чиқаряпсан. Мен сенга шайхимизнинг " Иймон" китобларини келтириб бераман. Бошидан охиригача ўқиб чиқасан. Ундан сўнг қолганини гаплашамиз.

👍22🥰1
Менга хаёт бағишла:
*
Сабо мажбуран Мишка билан яшаб келсада анчагина маълумот тўплади. Ҳаммасини бирма бир Акмалга етказиб турди. Аммо бу орада бирор марта Жасур билан боғлана олмади. Жасур ундан ўзини олиб қочаётгандай туйиларди. Мишкага қўйилган камерадан маълум бўлишича Сабодан бошқа яна иккита қиз бор экан. Улар ҳам Мишкани ёлғонига чув тушишган бўлиб уларни ҳам худди Сабодай авраб бўлган экан. Иккаласига ҳам мен сенга уйланаман олдин пул ишлаб олайлик деб қулоғига лағмонни роса илган экан.
Бир ойлик тинимсиз изланишу кузатишлар натижасида Михаил кимдан героин олишини аниқлашди. Яна шуни аниқлашдики чет элдан ноқонуний йўл билан икки кундан сўнг кўп миқдорда қора дори кириб келаётганди. Уни эсон омон қўлга олишимиз керак деб Зойир исмли одам билан анча гаплашишди. Хавфсизлик хизмати ходимлари Зойирни ҳам кузатиш учун ортидан одам қўйишди.
Режа шундай пухта тузилдики Мишка тайёрлаган икки қиз, Зойир ва Мишкага бу жиноятда ёрдам берадиган одамлар ҳаммаси бирин кетинликда қўлга олинади ҳеч бирини кўздан қочирмаслик керак.
- Жасур Сабо сендан жуда хавотир оляпти. Ҳар кўришганимизда сени сўрайди.
- Майли шуниси яхши, энди ортга йўл йўқ. Мен уни шунча қилган ишларидан кейин ҳам қабул қила олмайман. Бир эмас бир нечта одам бўлган ҳаётида. Битта бўлса у бошқа масала эди. Мен бунга рози бўла олмайман. Ҳозир қийналсам ҳам тез ўтади. Эртага унга жуда ўргансам қийналаман. Ойим ҳам норозидай эдилар. У кишини ҳам райларини қайтара олмайман.
- Майли ўртоқ ўзинг биласан. Мен айтдим қўйдимда. Мен билан сурхон тарафларга бир бориб келмайсанми?
- Нега тичликми?
- Бир қалин дўстим бор эди. Битта курсда ўқимасакда битта институтда ўқиганмиз. Жуда зўр адвокат бўлиб кетган деб эшитудим. Кейинчалик негадир ташлаб қўйди. Бунга ҳам бир икки йил бўпти. Яқинда эшитдим. Ўша ҳозир сурҳонда экан. Ундан ёрдам сўрамоқчиман.
- Адвокат сенга нима керак?
- Сабога ваъда берганмизку. Уни айбини фақатгина Лочин енгиллаштира олади. Чунки у ўз ишининг устаси. У қатнашган судда доимо ютиб чиққан. Битиргандан кейин кўришмай кетган бўлсакда талабаликдаги оғайнилигимиз ҳурмати йўқ демаса керак.

👍45🔥2👏2
🌙 ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!🌙
✨Насиб бўлди шу дамни яшамоқ бизларга ..
Ҳар оннинг шукри оламлар илоҳи ёлғиз Аллоҳга бўлсин.
🌙 Кўнгилда эртанги кунга ишонч ва борингки энг эзгу ниятлар умиди ила ул Қодир Эгамга талпинамиз .
🌙 Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин . Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин.🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✨Насиб бўлди шу дамни яшамоқ бизларга ..
Ҳар оннинг шукри оламлар илоҳи ёлғиз Аллоҳга бўлсин.
🌙 Кўнгилда эртанги кунга ишонч ва борингки энг эзгу ниятлар умиди ила ул Қодир Эгамга талпинамиз .
🌙 Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин . Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин.🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🌙
🌷Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🌷Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🌷Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🌷Тавба сохибига, ЖУМА муборак...
🌷Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌷Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌷Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌷Тақводор диндошим ЖУМА Муборак!!!
🌙🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲
🌹 Аллоҳнинг саломи
🌹 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌹 Қуръоннинг нури
🌹 ЖУМАНИНГ баракаси сиз билан бўлсин!
🌙ЯҚИНЛАРИМ ЖУМА МУБОРАК
🌷Яқинларизга ҳам улашинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌷Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🌷Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🌷Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🌷Тавба сохибига, ЖУМА муборак...
🌷Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌷Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌷Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌷Тақводор диндошим ЖУМА Муборак!!!
🌙🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲
🌹 Аллоҳнинг саломи
🌹 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌹 Қуръоннинг нури
🌹 ЖУМАНИНГ баракаси сиз билан бўлсин!
🌙ЯҚИНЛАРИМ ЖУМА МУБОРАК
🌷Яқинларизга ҳам улашинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
#Бисмиллах
💐🍀АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!💐🍀
🌸•🌹Қалбимиз тўрида иймон
🌹•🌸порласин
🌸•🌹Мусулмон халқини Аллоҳ
🌹•🌸асрасин
🌸•🌹Бу ғариб қалбимиз нурларга
🌹•🌸тўлсин
🌸•🌹Жума аёмингиз муборак бўлсин!
🌸•🌹Ҳафтанинг муборак кунида
🌹•🌸азизлар,
🌸•🌹Қалбингиз иймон нурига
🌹•🌸тўлсин.
🌸•🌹Меҳрибон онажон, қадрли
🌹•🌸отам,
🌸•🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌸•🌹Яратган Роббимга ҳамду
🌹•🌸санолар,
🌸•🌹Унинг Расулига бўлсин
🌹•🌸дуолар.
🌸•🌹Исму амалингиз Жаннатда
🌹•🌸турсин,
🌸•🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌙🕋✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋✨

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак 🕊
👇👇
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🕊 Жума муборак 🕊
👇👇
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
✔️ Ошқозонда айрим маҳсулотларнинг ҳазм бўлиш вақтлари
• Тухум — 44 дақиқада;
• Балиқ — 1 соатда;
• Сув — 1 дақиқада;
• Пишлоқ — 4-5 соатда;
• Сабзавотлар — 50 дақиқада;
• Қуруқ мева — 2-3 соатда.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
• Тухум — 44 дақиқада;
• Балиқ — 1 соатда;
• Сув — 1 дақиқада;
• Пишлоқ — 4-5 соатда;
• Сабзавотлар — 50 дақиқада;
• Қуруқ мева — 2-3 соатда.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Типратикон аёлнинг рашки ўзбек аёлларининг рашкидан ҳам ўтиб тушар экан. Типратиконнинг эри бошқа типратикон аёлни севиб қолса, йиғлаб ўтирмас экан. Янги ин қазиб, уларни меҳмонга чақираркан. Улар инга кириши билан шартта кўмиб ташларкан... Кўрмайин ҳам, куймайин ҳам, деркан-да 😁
Бизда кузатиб боринг👇🏻
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бизда кузатиб боринг👇🏻
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤6🤗2