Менга хаёт бағишла:
Сарварнинг қўли мушт бўлиб тугилди. Яна шу нусха Ширинни олдидами дея.
- Мендан шу нусха деб воз кечдингми?
Ширин овоз келган тарафга қаради. Ўзи ҳозир шу етмай турганди. Лочин билан уйга озиқ овқат ҳарид қилиш учун чиқишганди. Лочин мен нила олиш кераклигини билмайман яхшиси мен билан борақолинг деганига Ширин ҳам қўшилишиб келаверганди.
- Сизга нима фарқи бор?
- Менку сенга хиёнат қилганим сабаб мендан юз ўгириб юрибсан. Аммо ўзингчи? Бировни никоҳида бўла туриб бошқаси билан етаклашгани уялмадингми?
- Лочин ака кетайлик. Дўкон шунга тегишли шекилли.
- Кетдик унда.
- Тўхта. Олдин гапимга жавоб бер. Мендан ҳам зўрми дейман бу. Мендан нима тополмадингки бундан топдинг? Ёки пулдорроқ эканми?
- Билмай туриб ҳар гапни гапираверманг.
- Унда нега ажримга ариза бердинг?
- Сиз билан яшамоқчи эмасман.
- Кўрамиз бу сени бахтли қилармикан. Эшитиб қўй унга ҳам айт сени мендан ҳеч ким тортиб ололмайди. Сен меникисан.
- Тушингни бориб сувга айт.
Ширин тутоқиб кетди.
Сен беролмаган мехрни Лочин акам берди. У мен турганда бошқасига қайрилиб қарамайди. Менга ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Биз у билан яқинда эр хотин бўлмиз. Бунга сиз тугул бошқаси ҳам ҳалал беролмайди.
Ширин жасорат топиб Лочинни қўлидан ушлаб дўкондан чиқиб кетди. Жахли чиққан Сарвар эса дўкондаги шишани қўли билан синдириб қўлидан оқаётган қонга ҳам эътибор бермай машинасига ўтириб уйига жўнади.
Лочин Шириндан бунақа гапни эшитаман деб сира ҳам кутмаганди. Лекин Ширинни гаплари ҳақиқат бўлишини айни пайтда жуда ҳам қаттиқ хоҳлаётган эди.
- Узр Лочин ака Сарвардан қутилиш учун шу гапни айтишга мажбур бўлдим.
Улар машинага ўтиргачгина Ширин шу сўзларни айтди.
- Ҳеч қиси йўқ Ширин. Ҳижолат бўлманг.
- Ўтган куни келган дўстизни агар яна олиб келмоқчи бўлсангиз олдиндан огоҳлантириб қўйинг.
- Нега?
- Мен бирор жойга кетиб тураман. Ҳудди еб қўяй дегандай қарайди одамга.
- Сезилдими?
- Ҳа албатта. Бир киши сиздан кўз узмай турсин у қандай сезмай бўлади?
- У сизни ёқтиирб қолибди. Уйланаман деяпти.
Лочин шу сўзларни зўрға айтди.
- Унга айтмадизми Ширин турмушга чиқмайди деб.
- Айтдим. Мен ҳаракат қиламан кўндиришга деди.
- Чучварани хом санабди.

👍29🔥2❤1
Менга хаёт бағишла:
Лочин нега Ширинни қизғаниб кетаётганини энди тушунгандай бўлди. У ўзи ўйлагандан кўра Ширинга беъетибор эмас экан. Аммо Ширинни ўзи Жасурга рад жавобини бермагунча Ширинга кўнглидаги гапни айта олмайди. Қолаверса Ширин ҳали Лочиндан бунақа гап эшитса уни юзига ҳам қарамай қўйса нима бўлади. Ширинни йўқотиб қўйишдан жуда қўрқа бошлади.
- Демак рад этасиз?
- Ҳа нима? Рози бўлишимни кутгандизми?
- А? Йўғе шунчаки сўрадим.
- Мен энди ҳеч қачон турмушга чиқмайман. Ҳеч кимга ишонмайман. Мени ер билан яксон қилишган кун юрагимни ҳам музлатиб бўлишган. Энди ҳеч ким сева олмасам ҳам керак.
Шириннинг бу гапларидан Лочиннинг кайфияти тушиб кетди. Хиёнатга учраган Лочин ҳам ҳали ҳеч кимга ишонган эмас. Аммо Ширинга нисбатан қалбида нимадир бор. Лекин шуниси аниқки Ширинни сингилдай кўрмайди.
Уйга етиб келишганидан сўнг Лочиннинг телефони жиринглай бошлади.
- Алло ким керак?
- Алло Ассалому алейкум. Лочин ака сизми бу?
Гўшакдан қиз боланинг майин овози эшитилди.
- Ҳа мен. Сўраётган ким?
- Мен Жамиламан. Тоғдаги...
- Ҳа бўлди эсладим. Рақамимни кимдан олдингиз?
- Учқурни қаровчисидан. Сиздан битта илтимосим бор эди.
Лочин ичида бу қиз яна нималарни бошлади деди.
- Хўш?
- Мен дадамни кўндирдим. Шаҳарга ўқишга боряпман. Аммо бизни у ерда бирорта ҳам танишимиз йўқ. Сиздан илтимос менга бирорта ижарага уй топиб беринг Институтга яқин жойдан бўлсин. Ўқишга тайёрланардим.
- Жамила яна нима қилмоқчисиз? Шунча гапдан сўнг қандай қилиб мендан ёрдам сўраяпсиз?
- Қасам ичаман сизга нисбатан ҳеч қандай ёмонлигим йўқ. Болаларча қилган олдинги ишларимни унутинг. Ўзи шундоғам қишлоқда гап сўз бўлиб бўлганман. Аммам бир ой олиб кетдилар уйларига қайтиб келсам ҳамма менга бошқача қарайди. Ҳатто хотини ўлган, хотин қўйгандан ҳам совчи кела бошлади. Дадам бирортасига бериб юбормасдан ўқишга киришим керак. Илтимос йўқ деманг. Машҳур адвокат экансизку.
- Мен сизга ишонолмайман.
- Илтимос, йўқ деманг. Менга раҳмиз келсин. Дадам мени Толиб таракторчига бермоқчи мендан 15 ёш катта у. Мен сира ҳам хоҳалмайман унга тегишни. Сизга қўнғироқ қилаётганимни ҳеч ким билмайди. Билсалар нақд ўлдирадилар. Ҳозир дадам тўнларини теслари кийиб олганлар.
Жамила йиғлаб юборди.
- Қачон келмоқчисиз?
- Сиз қачон ижарага уй топсангиз ўшанда.

👍26🥰2❤1
Менга хаёт бағишла:
- Жамила сизни тушуна олмаяпман. Мен билан қишлоқда анча гап сўз бўлдингиз. Яна келиб келиб мендан ёрдам сўраяпсизми? Буни тагида бошқа нарса ётган бўлмасин.
- Агар менга раҳмингиз келмаса ёрдам бермай қўя қолинг. Хайр.
Жамила аразлаб телефонни қўйиб қўйди. Лочин эса асабийлаша бошлади.
- Лочин ака тинчликми? Нега безовтасиз?
- Эе сўраманг анави эсиздами Жамила?
- Ҳа эсимда.
- ўша ёрдам сўраяпти. Ўқимоқчи экан.
- Қандай яхши. Зўрку.
- Нимаси зўр. Қишлоқда уни деб бош кўтариб юролмай қолдимку. Нималар деб ташламади икковимиз ҳақида.
- Энди нима қилмоқчисиз?
- Бошим қотди.
- Сиз рози бўлаверинг. Ёнизда ўзим бўламан.
-Бирор режа борми?
- Сиз мен билан кўрса бироз тинчланиб олар дейманда.
- Яхши фикр.
- Унда юринг мен овқатларни сузавераман.
****
Жамила ўзи айтганидай шаҳарга ўқишга келди. У ҳақиқатдан ҳам Лочинга ёмонлик қилсиш фикридан узоқ эди. Отаси Толибга бермаслиги учун ўқийман деб тихирлик қилди.
Аммо Самад қассоб ҳам анойилардан эмас. У ҳам қизига шарт қўйди. Шу йил кирса кирди. Бўлмаса Толиб билан тўйга тайёр туриши керак. Барибир Жамила ўз номини қорага ботириб бўлган. Ўз номини оқлашни эса умуман иложи йўқ.
Давоми бор.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍30😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аёл!!!
Эрингга ғазаб қилишдан олдин танасидан қанча тер оққанини бил.
Эрингга ғазаб қилишдан олдин кўзидаги чарчоққа боқ.
У ҳам ожиз инсон эканини, у ҳам чарчашини унутма.
Эҳтимол бирор жойи оғриса ҳам, оилам ночор қолмасин деб айтмас...
Аёлларга юбориб қўямиз
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

👍11❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум🕊🍂
Кадрдонларим🕊🍂
19-Сентябрь🕊🍂
Пайшанба тонги🕊🍂
муборак бўлсин!🕊🍂
🦋🌸Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🦋 🌸Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🦋🌸Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🦋🌸Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🌸 Пайшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!🌸
Яқинларга Улашинг.. 🌸

👏2💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Тонг хайрли бўлсин.
Азизлар, бу хаётда,
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади...
Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин.
Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...
Бугунги кунимиз савобларда ажри баланд, яхшиликларда файзи зиёда бўлсин.

💔4👍1👏1
📝Рашксиз эрга ўрнак ўғил ноласи:
«Сиз бундай кийинманг, ойи»...
Нилуфар тушга яқин уйғониб, шифтга термилган кўйи сочларини ўйнаганча ётаркан, ўйланарди: «Кечаси сал кам ўн иккида келибман. Болалар аллақачон ухлаб қолишгани табиий, лекин Шаҳзод акамнинг ҳам хуррак отиб ётиши… Ахир мен ўн иккида кириб келдим-ку. Индамади-я!»
Ойи, — эшик оҳиста тақиллаб ўн ёш атрофидаги болакайнинг қимтинган елкаси кўринди. — Турдингизми?
Турдим, ҳозир чиқаман, даданг кетдими? — Нилуфар бепарво сўради.
Кетди, қорнингиз очдими?
Очди, болам, аканг билан нонушта тайёрланглар!
Нонуштани дадам билан қилиб бўлдик. Ҳозир тушлик-ку! — ўғли худди бегоналардай остонадан ҳатлашга ҳадди сиғмай турарди.
Нилуфар ювиниш хонасидаги ойнага қараб, Шаҳзод билан энди турмуш қурган дамларини кўз олдидан ўтказди. У янги оила қурган кезларини тез-тез хотирлайди. Эҳтимол, бунга сабаб одатий келинлар сингари қайнона машмашасию қайнсингилнинг қош чимиришлари унинг ҳаётида бўлмагани, анча енгил ва хурсандчиликларга тўла ўтган кунларнинг кўплигидадир. Нилуфар эри билан аввал бошиданоқ бекаму кўст яшарди. Шаҳзод ҳеч қачон Нилуфарга ортиқча талаблар қўймаган, унинг юриш-туришини ҳам ҳадеганда назорат қилавермасди. «Мен сенга ишонаман. Истаганингча яшайвер, сени кишанлаш ниятим йўқ», дерди Шаҳзод доим хотинига. Бир куни икки ёшни тўйга таклиф қилишди. Нилуфар тўқ қизил рангли тор кўйлак кийган, оёқларида эса баланд пошнали туфли кўзни олувчи тошлари билан ёнмоқда. Деярли ҳаммани ўзига қаратган янги келинчакни каттароқ ёшли аёл четга олди:
Қизим, бу кўйлагингни бекор кийибсан, эринг индамадими? — аёл Нилуфарнинг этаги ва очиқ елкасига ишора қилди. — Ўтган-кетганнинг суқланиб қарашини кўриб, ҳатто менинг ғазабим қўзияпти. Узоқроқ бўлса-да, қариндошингман, гапларимга ранжима тағин.
Холажон, жиянингиз қаршилик билдирмади-ку… — лабини тишлаб, ерга қаради бошқа гап топа олмаган Нилуфар.
Рости, сени шу туришда уйдан чиқарган жиянимнинг ўзи аҳмоқ!
Аёл яна бир нималардир демоқчи бўлдию ҳозир гапирганидан наф йўқлигини билиб, тилини тийди. Нилуфар эса кайфиятини бузган бу аёлдан хафа бўлди. Шу тоб на тўйдаги бошқалар билан очилиб кўришишга ва на ўз ҳуснидан фахрланишга ҳафсаласи қолганди. Бироз ўтиб эса атрофидаги ёшлар сингари қизиган даврага чиқиб, мириқиб рақсга тушди. Қўлларини кўтариб, эркин ҳаракатланаётган қизнинг кўзи бояги аёлга тушдию яна сесканиб кетди. Аёл бошини сарак-сарак қилганча қовоғини уйиб, куйинибгина Шаҳзодга нималардир дерди. Нилуфар ўзида юз берган асабий тарангликни эрининг юзидан ҳам топди. Шаҳзод гарчи холасининг гапини аввалига мийиғида кулиб тинглаган бўлса-да, сўнг энсаси қотган ва хуноби ошишни бошлаганди.
Тинчликми? — эрининг ёнига келган Нилуфар рестораннинг у бурчагида гап сотиб ўтирган аёлга хўмрайиб олди. — Сизга мен ҳақимда нимадир дедими?!
Кўйлагинг ёқмабди холамга.
Тавба, бекордан-бекорга асабимни бузди холангиз!
Шу билан кўйлак мавзуси бошқа очилмади. Нилуфар қариндошлар билан қандайдир йиғинларга борганида айнан ўша аёлдан олдинига бироз ҳадиксираб юрди. Кейинчалик бўлса, бу ҳадик ўрнини бепарволикка ўхшаш алланима эгаллади. Балки, бунга сабаб ора-сирада унинг кийимларига эътироз билдирадиган бошқа аёлларнинг ҳам танбеҳ бергани ва бу танбеҳлар Нилуфарни сурбетроқ қилиб қўйганидир. Унинг кийинишига ҳавас қиладиганлар танбеҳ берадиганлардан кўпроқ. Нилуфар янги келинлигидаёқ эри олиб берган калта кўйлаклар, тор юбка, очиқ либосларга ўрганиб бўлган эди. Шунга қарамай, Нилуфар эридан кўпинча унинг фикрини сўрар «Калта эмасми, жуда очиқ эмасми, балки, бошқасини киярман?» қабилидаги гапларни айтар, эри «Ўзингга ярашса, кияверсанг-чи», деган жавобни эшитгач, кўнгли жойига тушарди. Аммо бу хотиржамлик ортида ҳам аёлни нимадир озгина эзар, у баъзан эрининг «Ҳадеб бундай кийинаверма, менга ёқмаяпти», деган гапини эшитишни истарди. Лекин Шаҳзод…
Кунлардан бир кун эр-хотин турмушига беш йил тўлгани муносабати билан икки ўғлини қайнонасига ташлашди-да, қўшни мамлакатга саёҳат учун йўл олишди. Шаҳзод табиатан ўзини яхши кўрадиган одам бўлгани учун бундай саёҳатларга тез-тез чиқиб турар, ҳар сафар рафиқасини ҳам шерик қилмай қолмасди.

👍20
Даромади яхши бўлган йигит қаерда, қандай дам олишни жуда яхши биларди. Нилуфар эрининг шу томонидан доим мамнун. Дугоналарига ҳам мудом эрининг ҳадеганда унинг ишларига аралашавермаслиги, мустақил эканини айтиб мақтанарди. Бироқ, барибир, дилидаги ўша кичкина ғашлик уни тарк этмайди. Шу ғашлик уни қийнаган кезларда эса эрининг рашкини келтиришга уринарди.
Бутун саёҳат давомида ҳам шундай бўлди.
«У менга ҳамма шароитни яратиб берган. Истаган еримга бораман, истаган ишимни қилиб, хоҳлаганча кийинаман. Мана, ҳозир ҳам саёҳатда мириқиб дам оляпмиз. Лекин… Ҳа, инсониятнинг ношукрлиги рост. Шунча енгиллик берилса ҳам норози бўляпман. Бироқ, барибир, бу ишлар тўғри эмас. Назаримда, эримнинг бепарволиги ҳаддан зиёд. У менга ишониши мумкин, бироқ атрофдагиларга-чи? Наҳот бошқаларнинг менга ўзгача нигоҳда қарашини эрим осонгина ҳазм қилса? Дугоналаримнинг рашкчи эридан нолишларини кўп эшитганман!» — Нилуфар шундай ўйлардию, бироқ мустақил ҳаётга ўрганиб бўлганди.
Орадан ўн йил ўтдики, ҳамон шу аҳвол. Шаҳзод рафиқасининг қаерга бориши, кимлар билан учрашишию вақтини қандай ўтказаётгани хусусида ҳисоб сўрамайди. Бунинг оқибатида Нилуфар ўзига хон бўлишга буткул ўрганган, болаларига ҳам унчалик эътибор қаратмасди. Онасининг гапидан чиқмай ўсган икки ўғил нонуштани, асосан, ота билан тайёрлашар, оналарининг тушга яқин уйғонишига, кечалари қаерлардадир юришига кўникиб бўлишган. Бугун ҳам улар онаси қаршисида жим ўтиришибди.
Ойи, сиз нега тушликка яқин уйғонасиз?
Парвариш қилинган узун тирноқларини аябгина мева еяётган Нилуфар ўғли Қосимнинг саволидан дарров зийрак тортди.
Н-нима? — деди у ҳайратини яширмай.
Ўртоғимнинг ойиси ҳар куни уларни ўзи уйғотаркан, — чўчиброқ гап бошлади кенжа ўғли. — Қуймоқ, ширин кулчалар пишириб бераркан. Сиз эса биз билан ҳеч ҳам нонушта қилмайсиз. Одам кеч ухласа, кеч турадими?
Қуймоқ, ширин кулчалар… — деди аёл паришонхотирлик билан. Сўнг ақлини жамлашга уринди. — Истасанг, пишириб бераман ўша ширин кулчаларни…
Қорним оч эмас, — хафа бўлди болакай. — Мен фақат қизиқдим. Ҳамманинг ойиси эрталаб туради, кечқурун уйда бўлади. Кейин ҳамманинг ойиси… Ҳ-ҳалиги, ўртоқларимнинг ойиси…
Гапирсанг-чи чайналмай, хўш! — асабийлаша бошлади Нилуфар.
Ҳалиги, — болакайнинг кўзларига зумда ёш келди ва зўрға гапирди. — Сиз бундай кийинманг, ойи…
Қ-қандай? — диққати жам бўлган аёлнинг овози титраб чиқди. — Гапир, ўғлим, қандай?
Ойи, — Қосим йиғлаб юборди. — Ўртоқларим айтди, сиз ёмон аёл экансиз!
Нима?! — Нилуфарнинг ҳам юраги тўлган, кўзларига нима учун ёш келганини тушунмасди.
Жасур айтди, у дадасидан эшитибди. Уйига кеч келадиган оналар ёмон бўларкан. Сиз ҳам шунақа экансиз, кийимларингизни ҳам маҳаллада ҳамма гапираркан!
Нилуфар тез-тез нафас оларкан, кўксини эзиб турган неча йиллик қора нуқта хуружини такрор ҳис этди. Бироқ бу сафар хуружнинг сабаби маълум. У қаршисида қўлларни қовуштирганча йиғлаб турган ўғлидан шундай гапларни эшитгандики…
Аёл айнан мана шу сўзларни эри томонидан айтилишини кутганини энди тушунганди. У ўн йилдан бери эридан кутган «Рашк, қатъият, ҳимоя» каби ҳислатларни ўғлидан топган эди. Нилуфар шунча йил мобайнида ичини кемирган ғашлик «кераксизлик», «бепарволик» кабилар эканини дафъатан англаган ва бу юк ҳозир у учун оғирлик қилаётганди.
Қосим, ўғлим!
Эшик очилиб, остонада қотиб қолган Шаҳзоднинг ҳаяжонли товуши эшитилди. У уйга ҳужжатларини олиш учун қайтган, суҳбатни ҳам бошидан эшитиб турган экан. Ўғлини юпатишга уринмоқчи бўлган Шаҳзод Нилуфарнинг ҳам кўз ёшларини кўриб, яна-да шошиб қолди.
Нилу, ўғлимизнинг дўстларига бироз эътиборсизлик қилибмиз, сен ҳам ёш боланинг гапини эшитиб ўтиришингни кўр, — Шаҳзоднинг гапириш оҳангида хижолат чекишга ўхшаш алланима бор эди. — Озгина эътиборсизлик?! — Нилуфарнинг чақнаб кетган аламзада нигоҳи эрига қадалди.
Мен биламан! — бақириб юборди аёл сабр косаси тўлгандай. — Мен кўпчилик учун тарбияси қусурли аёл сифатида кўринишимни, аслида ҳам шундай эканимни биламан. Аммо бунга сиз айбдорсиз, эшитяпсизми, сиз!

👍20😭1
Нилуфар гўё йиллар мобайнида кўнгил жомига заҳар йиққан одамдай, ичидагиларни эрининг ортидан бор овозда тўкарди.
Ахир қайси эркак аёлининг салкам фоҳишадай кийинишига, ярим кечаси ресторанма-ресторан юришига йўл қўяди! Сиз қандай бебурдсизки, ортимдан аллақачон бошланган ғийбатларга ҳам кўз юмсангиз!..
Кўчага отилиб чиққан Шаҳзод неча йиллардан буён рафиқасига берган мустақил ҳаётни бугун ҳаддан ошган бепарволикка йўйди.
У костюмини елкасига илдию ҳаммасидан ҳам ўғлининг гапларини қайта-қайта ўйлади: «Ойижон, энди бундай кийинманг!» Мана шу митти болага тегиб кетган нарса менга тегмабди. Мана шу мурғак қалбдаги ғурур ва номус менга юқмабди.
Муаллифга рахмат.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ахир қайси эркак аёлининг салкам фоҳишадай кийинишига, ярим кечаси ресторанма-ресторан юришига йўл қўяди! Сиз қандай бебурдсизки, ортимдан аллақачон бошланган ғийбатларга ҳам кўз юмсангиз!..
Кўчага отилиб чиққан Шаҳзод неча йиллардан буён рафиқасига берган мустақил ҳаётни бугун ҳаддан ошган бепарволикка йўйди.
У костюмини елкасига илдию ҳаммасидан ҳам ўғлининг гапларини қайта-қайта ўйлади: «Ойижон, энди бундай кийинманг!» Мана шу митти болага тегиб кетган нарса менга тегмабди. Мана шу мурғак қалбдаги ғурур ва номус менга юқмабди.
Муаллифга рахмат.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ KIRISH UCHUN BOSING ❤️
❤️SIZ HAM SHUNAQA RASMLAR QIDIRIB YURIPSIZMI..?
❤️BIZ BU KANALNI TOPTIK❤️
❤️TEZ QO‘SHILVOLILA JOYLAR SONI KAM❤️
❤️GLAVNIYGA ENG ZO‘R RASMLAR❤️
❤️ENG XIT QO‘SHIQLAR❤️
❤️ENG ZO‘R FOTKALAR❤️
❤️ TEZZZZ KIRVOMASELA BO‘MIYDI ❤️
https://t.me/+jdr2uQssqCxlMjI6

👍1
Таскин
Қиз туғавергани учун аёлини уравериб, ўлдирган эр, аёлининг вафотидан бир ой ўтар-ўтмас бошқа аёлга уйланиб, куни кеча ўғил фарзандли бўлибди. Энди марҳума аёли онанинг тушларига кираётган, безовта эмиш...
Кунларига қора тўн ёпган -
Асрларча қотган қарашлар.
«Одамлар не дейдилар?» - деган
манқуртсимон сабрпарастлар.
Оқартирган сен эмас, қисмат
Тундай қора сочларин бир-бир.
Биларди-ку, рўзғор - ғор, зулмат,
Бахт - бу фақат орзуда, ахир!
Етмай қолиб битта косови
Бажармаса жиянчанг ишин -
Қиёматга қолмай ҳисоби,
Етти кўча билар «қилмиш»ин.
Шундай эди минг йиллик одат,
Ўздан кетар - эътибор берсанг.
Қўл кўтариб «мақташ» шарт фақат -
Туширганинг калтакмас, қарсак!
Лек, негадир, терс келиб марра,
«Мухлис»лигинг сени алдади -
«Эл қатори» чидашни эмас,
Бош кўтариб, кетмоқ танланди!
Бир кетмоқки, охирсиз йўлдир,
«Борса келар» аталмиш байт*мас.
«Борса хатар» - кўп бориб бўлди,
Қолган қуръа бир «Борса қайтмас»!
О, ғуруринг тупроққа тегар,
Ҳамма тирнаб ўтар бир дардинг:
Шилдираган уч қиз ўрнига
битта ЎҒИЛ туғса, яшарди(нг)!
Фурсатни бой бермай, уйландинг
Кунлар етмай - қирқмас, ўттизга.
Қизларингни шундай суйгандан
Суқ боқардинг йўлда ҳар қизга!
Йўқ, кундошга ғайри йўқ мутлақ,
Бирдай боқар қизлари каби.
Сен билмассан, ҳар кеча, бешак -
Ўгай ўғлин ўпиб кетади...
Тушларингга киргиси келмас,
Ости кўм-кўк кўзлари билан.
Ўзгаларни айбдор қилмас,
Бу каби «тўй» кўўўп қизга келган...
Қайнонангнинг кўкси тўла ўқ,
Қизи сарсон юрган учундир.
Қасос учун бирор сабаб йўқ -
Сен арвоҳга шуни тушунтир!
==================================
* - бу ерда «борса қайтариб юбориладиган» ота уйи назарда тутилган. «Борса хатар» - ота ва эр уйидан бошқа манзиллар.
Алия ТЕМУРИЙЗОДА
10.10.2022

👍14😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаргона-Чимён сомсаси.
Хамирига:
250 гр сут
100 гр маргарин
600 (+-) ун
туз
Киймаси учун:
400 гр гушт
2-3 та пиёз
100 гр маргарин
туз, мурч, зира
Тайёрланиши:
Илик сутга эритилган маргарин, туз, ун солиб каттик хамир корамиз. Ярим соат тиндирамиз.
Мол ёки куй гушти, пиёзни туграб зираворлар солиб, эритилган маргарин куямиз.
Хамирни зувалачаларга булиб, ёйиб сомсани тугамиз.
Тухумни окидан саригини ажратиб окини купиртириб, сомсага суриб листга ёпиштирамиз. Саригини суриб кунжут сепиб 210 градусда 50 дакика давомида пишириб оламиз. Сомсаларни тепага каратиб устини котириб олгач, листни айлантириб сомсаларни пастга каратамиз. Пишай деб колганда сув сепамиз. Пишгач тандирдан узгандек листан кучирамиз. Сомса тайёр.

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Manfaat olgan bo’lsangiz yaqinlaringizga ham ulashing😊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2💔1
Менга хаёт бағишла:
Диёра дугонасининг уйида ётиб юрар экан ахволи оғирлаша борди. Ҳар нарсага кўнгли айниб боши айланаверарди. Ўз аҳволидан ҳавотир олиб дорихонага бориб тест олиб қайтди. Текширувлар натижасида у ҳомиладор экани аниқ бўлди. Ўша ондан бошалб дугонаси билан хайрлашдию сўнгра уйига йўл олди.
Остонадан кирар экан уйга уч давомида аёл қўли тегмагани билиниб турарди. Диёра жуда чаққон бўлмасада эрининг камчилик топишидан қўрқиб уйни тоз сақлашга ҳаракат қиларди. Ётоқхонада ҳам Сарварнинг кийимлари сочилиб ётар тоза ва кир кийимлар аралашиб кетган эди.
Уст бошини алмаштирдию дарровда уйларни йиғиштиришга киришди. Кирларни ҳам кир машинага ташлаб ўзи кечга бирор тансиқроқ овқат қилиш пайида ошхонага ўтди. Ошхонани ахволи анча яхши экан. Бу Сарвар уйдан овқатланмаганини билдириб турарди.
Овқат тайёр бўлай деб қолганда қовоғидан қор ёққан Сарвар кириб келди. Хотинини кўриб эса янада кайфияти бузилди.
- Нега келдинг?
- Ассалому алейкум Сарвар ака яхши келдингизми?
- Сенга савол бердиииим.
Сарвар қахрли нигоҳлар билан Диёрага қараб турарди.
- Мен... Мен энди ҳеч қаерга кетолмайман.
- Нега? Сабабини билсам бўладими?
- Сиз яқинда ота бўласиз.
Сарвар айни пайтда ўзи хоҳлаган ва хоҳламаган хабарни эшитди. Тўғри у ота бўлишни хоҳлайди. Аммо Диёрадан эмас. Шириндан фарзанд кўришни хоҳлайди. Айни вақтда Диёрани ҳомилаодрлиги эса ўзи қийин бўлиб турган вазиятни янада чигаллаштиради.
- Сени эсинг жойидами??? Қанақа бола яна?
- Қанақа бўларди сизни болайиз.
- Мен ҳали ота бўлсиҳ ниятим йўқ. Эртагаёқ бориб олдириб ташла.
- Эсизни едизми? Нега олдирар эканман. Ҳеч қачон.
- Мени гапимни қачондан бери икки қиладиган бўлдинг. Менга сендан бўлган болани кераги йўқ.
- Шунақа денг. Мендан бўлмаса Шириндан бўлгани керак эканда?
- Топдинг. Ширин билан ярашганимдан сўнг у менга туғиб беради.
- Иккила қулоғиз билан эшитинг мен билган Ширин ҳеч қачон хиёнатни кечирмайди. У мени ҳам сизни ҳам кечирмайди. Сиз бекорга чиранган бўлиб чиқасиз.
- Кўрасан ҳали. Ширин билан ҳаётимни давом эттираман. Сен эса эртагаёқ қорнингдагини йўқотиб келасан.
- Сизга керак бўлмаса менга керак. Ўзим катта қилавераман сизга оғирлиги тушмайди.
- Гапни кўпайтирмада айтганимни қил.
Диёрани юраги оташ бўлиб ёнарди. У Сарвар Сардорбек ўлгандан кейин жуда кўп азобланди. Эшитиб хурсанд бўлади деб ўйлаганди. Афсус ҳаммаси бекор бўлиб чиқди.
- Овқат ейсизми?
- Йўқ демасдим.
- Унда кийимларизни алмаштириб чиқарсиз.
Диёра катта катта қадам босиб ошхонага кириб кетди. Уни айни вақтда ўпкаси тўлиб келганди. Сарварга билдирмай зўрға ўтирганди. Унинг тақдири бунча аччиқ. Ҳеҳc кимга кераги йўқ буюмдек бўлиб қолди. Сарвар сўзидан қайтмаса нима бўлади. Яшашни хоҳлаган мурғаккинани ўлимга маҳкум қиладими? Нима қилиб бўлсада бир иложини топиши керак. Балки Дилфуза опа бу масалада ёрдам сўрар.
****
- Жамила эсли ҳушли қиз бўлиб юр. Яна шаҳардан битта яримтасини топиб олма.
- Ойи яна бошладизми? Ўзи дадамни гаплари ҳиқилдоғимга келди. Сизлардан узоқларда юриб қутилмасам, бўлмаса уйда кун кўрсатамайсизлар ҳадеб юзимга солиб.
- Буни олдинроқ ўйлаш керак эди.
- Ёшлик қилганман. Қишлоғимизни қинғир қийшиқ кийинадиган гапини тайини йўқ йигитларидан Лочин ака минг ларта зўр кўринган кўзимга. Ҳалиям шундай. Аммо мен сўз берганман. Лочин акага ҳеч қандай ёмонлигим йўқ.
- Ўзингни эҳтиёт қил. Уй топа оламсанг дарровда ортингга қайт. Бекатда доим улов бўлади.
- Хўп ойи ҳали бормасимдан ёмон ният қилманг. Мана кўрасиз борганимдан уй топаману жойлашаман. Ўқишга кириб олсам кейин қишлоғимизга ўқитувчи бўлиб келардим.
- Насиб болам. Насиб. Ўша куналрга етказсин. Дадангни феъли юмшасин. Толибга узатмайдиган бўлсинда.
- Мен барибир унга тегмайман. Ўзига мосидан топсин.

👍32❤4🔥2
Менга хаёт бағишла:
- Сени ўзинг ҳаммасини барбод қилгансан.
- Бўлди ойи яна шу гапми?
- Айтдимку пушаймонман деб. Қайта қайта айтаверасиз. Тезроқ эрта келсин бу ерлардан бош олиб кетай.
Эртаси куни Жамила отасининг қаттиқ гапларию онасининг насиҳатлари остида Тошкентга жўнади.
Боришидан олдин Лочиннинг рақамини ёзиб олганди. Самад қассоб барибирам қизини жонидан ортиқ коърар экан. Кеч жуда кеч қайтган бўлсада ҳар ҳолда қизига қўл телефони олиб келибди. Шаҳарда қийналиб қолмасин деганда. Жамила келган онидаёқ Лочинга қўнғироқ қилди. Бир неча бор қилган чақирувларига охири майингина овоз соҳибаси жавоб қайтарди.
- Алло Ассалому алейкум. Лочин акам қўнғироққа жавоб беролмайдилар. Кейинроқ қўнғироқ қиласизми?
- Мен... Мен Жамиламан.
- Хоп ким бўлсайиз ҳам. Ярим соатдан кейин қўнғироқ қилинг.
Телефон зарда билан қўйилди.
Жамила нима қиларини билмай қолди. Битта ўзи катта шаҳарда ҳеч кимни танимайди. Уйидагиларга эса ўзим ўзимни эплайман, деб катта гапириб келган. Агар Лочин ёрдам бермаса нима бўлади?
Ширин тинмай жиринглаётган телефонни кўтаришга мажбур бўлганди. Лочин ҳаммомга кирган экан. Телефонини эса қувватлагичга улаб қўйибди. Телефоннинг овозидан Чаман момо турмасин деб, бошқа сабаб эса бировни зарур иши бўлса дея кўтарганди. Қиз болани овозини эшитиб эса Лочинни қизғаниб кетди. Энди нима бўлади Лочин яна ўша қизга ёрдам бериб бу сафар уйланишга мажбур бўладими? Йўқ бунга йўл қўйиб бўлмайди. Шунча яхшилиги тегкан инсонни яна биров чув туширишига қараб туролмайди.
- Ҳа Ширин нимани бунча ўйлаб қолдингиз?
Ширин ҳаёлга берилиб олдига Лочин келганини сезмай ҳам қолибди.
- Узр. Сизга қўнғироқ бўлди кўтаришга мажбур бўлдим.
- Кимлигини айтдими?
- Ҳммм айтди. Жамила экан.
Лочин Ширинни гапиришидан ҳайратга тушди. Сабаби у ҳеч қачон бунақа оҳангда гапирмаган.
- Нима деди?
- Ярим соатдан кейин қайтиб қўнғироқ қил дедим. Қилиб қолса керак.
- Уй топиб беринг деганди. Жасурга айтаманда шу соҳада ишлайдику.
- Яна бир балони бошалмасин бу қиз. Кўпам ишонаверманг унга.
- Тепада Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибди. Менга ёмонлик қилмоқчи бўлса бир куни ўзига неча баробар бўлиб қайтади.

👍30❤7🥰1
Менга хаёт бағишла:
Лочин Жасурга қўнғироқ қилганда Жасур дарровда масалани ҳал қилиб қўя қолди.
- Ўша атрофларда иккита уйим бор. Талабаларга ижараг берганман. Айтган танишингни ҳам манзилини ташлаб қўяман бориб жойлаштириб келсанг бўлади. Мен ижарада турганларга қўнғироқ қилиб айтиб қўяман.
- Рахмат ўртоқ. Бир пасда ҳал қилдинг.
- Дўстим бу нима деганинг? Яна ёрдам керак бўлса бемалол тортинмай айтавер.
- Бўпти кўришгунча.
Ўзига савол назари билан қараб турган Ширинга ҳам масала ҳал бўлганини айтди. Ҳудди шуни кутиб турганидек Жамила ҳам қўнғироқ қилиб қолди. Салом аликдан сўнг дарровда мақсадга ўтди.
- Лочин ака мен айтган масалани нима қилдингиз?
- Ҳозиргина дўстим билан гаплашдим жой топилди сизга. Қаерда турибсиз бораман. Кейин сизни ўша квартирага олиб бориб қўяман.
Жамила манзилни айтгач Лочин кетиш учун кийина бошлади.
Остонада тайёр турган Ширинни кўриб ҳайрон бўлди.
- Сиз қаерга кетяпсиз?
- Аммамга айтдим яхши ўйлабсан борақол дедилар. Сиз билан Жамилани жойлашириб келаман.
- Майли юрақолинг унда.
Етиб боришганда Жамила сумкасини қучганча ҳаёл суриб ўтирган экан.
Лочинни ёлғиз келади деб ўйлаганди. Аммо у бир чиройли қиз билан биргаликда келди.
Ширин Жамилани Лочин ёқтирмаганига хунуккина қиз бўлса керак деб ўйлаганди. Аммо адашганини тушунди. Жамила оппоқ юзли қош кўзлари чиройликкина қиз экан. Уларни кўриб дарровда салом берди.
- Қани машинага юрингларчи тезроқ манзилга борайлик. Уйда чечам ёлғиз қолдилар.
Жасур юборган манзилга боришгач уч хонали уйда 4 та қиз туришини билиб олдилар. Қизлардан фақатгина биттаси уйда қолганлари ўқишда экан. Уйда қолгани ҳам Жасур мехмонни кутиб олишини айтгани учун қолган экан.
Йўлда келишда ҳам қизлар бир оғиз бир бирига гапирмади. Ширинни туришидан Жамилани ёқтирмагани сезилиб турарди.
- Ана Жамилахон ҳамхонангиз билан танишиб олиб яшайверасиз энди.
- Рахмат Лочин ака. Сиз бўлмаганизда нима қилардим.
- Мени ўрнимда бошқаси бўлса ҳам шундай қиларди. Соғ бўлинг. Биз кетдик энди. Ширин юринг.
- Ширин опа келиб туринг.
Ширин Жамилага жилмайдию хайр деганча Лочинни ортидан шошилди.
- Жамилами исмиз, меники Лола. Қани сумкангизни беринг уйга киринг. Мана бу хонада сиз билан мен турамиз. Ҳозирги келганлар бирам чиройли жуфтлик эканки. Росса ҳавасим келди.
- Ҳа тўғри айтдиз бир бирига жуда ярашиб турибди.
Жамила кўнглидан ўтганларни Лолагс сездирмай шкафга нарсаларини жойлай бошлади.
- Бу уй холамни ўғиллари Жасур акамга тегишли. Мен ҳам ўқиб ҳам қизларга қараб ижара пулларини йиғиб уйга борганда холамга олиб бориб бераман. Жасур акам ҳам жиян камчилик йўқми деб келиб турадилар.

👍15❤12
Менга хаёт бағишла:
- Лола сиздан бир илтимосим бор.
- Майли қўлимдан келса албатта.
- Менга яхши репетитор топиб берсангиз.
- Гап бўлиши мумкин эмас. Албатта ёрдам бераман.
*
- Тинчликми Ширин кайфиятиз йўқ.
- Яхшиман бироз бошим оғриди ўшаганга бўлса керак.
- Мен ҳали мени рашк қилдингизми дебман.
Ширин Лочиндан бу гапни сира кутмаганди. Ярқ этиб йигитга қаради.
- Бу... Бу нима деганингиз?
- Ҳа нима ака сифатида қизғонишингизга арзимадимми энди. Шолғом бўлиб кетганизничи?
-Ҳали Жамилахонизга акалик қилмоқчимисиз?
- Йўғе уй топиб бер деди топиб бердим. Энди мени безовта қилмас.
- Ҳмм ҳали уйлан демаса бўлди.
- Мен ўзим топаман уйланишга қиз. У мени дидимга мос эмас.
- Чиройли қизку?
- Менга чиройли эмас ақли бўлгани муҳим. Энг биринчи ўринда садоқатли бўлсин.
Шу билан уйга келгунча гаплашишмади. Чаман момо анчагина зийрак аёл эди. Лочиннинг ўзгариб қолганию Ширинга ўғринча тикилишларини сезмай қолмади. Бир куни Ширин ўз уйига кетганида Чаман момо Лочинни олдига чорлади.
- Ўғлим сен билан жиддий гаплашиб олмасак бўлмайдиганга ўхшаяпти.
- Бирор гап бўлдими?
Лочин ҳавотирланиб чечасидан сўради.
- Ҳозирча бўлгани йўқ. Аммо олдини олмасам гуноҳга қолмай дейман. Биласан номаҳрам аёл ва эркак ёлғиз қолиши мумкинмас. Мен икковингизни ака сингилсиз дея айтгандим шунинг учун. Лекин кўраяпманки сен чегарани бузиб ўтиб бўлгансан.
Лочин момонинг бу гапидан кейин кўзларини қаёққа олиб қочишни билмай қолди.
- Мендан яшираман деб овбора бўлма. Гулзода келса қизига оғиз солайми а?
- Йўқ бундай қилолмайман.
- Нега бундай деяпсан?
- Чунки бунга ҳаққим йўқ.
- Тушинтириброқ гапир.
- Сабаби...
Давоми бор
#менгаҳаётбағишла

👍35❤8🥰2👏2
Менга хаёт бағишла:
- Сабаби...
- Нима?
- Мусулмончиликда бир йигит совчи бўлиб турганда у рад жавоби олмагунча иккинчи одам совчи қўйиши ҳаром.
- Эее гап бу ёқда де.
Ким экан у совчи?
- Танийсиз. Жасур.
- Барибир Ширин рози бўлмаса керак.
- Қаердан биласиз?
- Бу аниқ кўриниб турибдику. Ширинни сенга кўндириб бера оламан. Аммо бошқага беришга рози бўлмайман. Шунча қийналгани етар. Сен ҳам у ҳам қалби яраланган севгидан куйгансизлар. Икки ёрти бир бутун бўлиб бахти яшаб кетардиларинг.
- Ширин ҳали турмушга чиқиш ниятим йўқ деяптику.
- У айтаверади. Ёш уни устига чиройли бош очиқ бўлгандан кейин мингта гап ташловчи, илинтирмоқчи бўлганлар топилади. Узоқ вақт бундай юриши яхшиликка эмас. Шунинг учун агар чин дилдан уни бахти қилмоқчи бўлсанг ўзим сенга ёрдам берганим бўлсин.
Ўша куни кечга яқин ҳам Ширин келавермади. Ҳамма жойни қидириб излаб ҳам топа олишмади. Шахинани олиб чиққан кўйи топилмади.Гумон яна Сарварга тушди. Тахмин қилинганидек уйида ёъқ экан. Лочинни ахволини эса таърифлаб бўлмасди. Сарвар унга нимадир қилсачи? Кейин Лочин Ширинни қабул қила оладими?
Нега Ширин уйидан чиқаётганда айтмади. Бир оғиз билдирганда олиб келган бўлардику. Телефон ҳам олиб берган ҳол ахволини билай деб. Энди қайдан излашга бошлари қотган.
Ички ишларга хабар беришга тўғри келди. Бу орада Акмал билан Жасур ҳам етиб келди. Акмал қўлидан келган барча имкониятларни ишга солди.
Эртаси куни Элбекнинг телефонига Ширин йиғлаб қўнғироқ қилди.
- Алло Ширин синглим сенмисан?
- Ака мени олиб кетинг. Илтимос қутқаринг.
- Қаердасан айт?
- Билмайман. Сарварни гапига кўнавермаганимга мени кимсасиз жойга ташлаб қизимни олиб кетди.
- Кимни телефонидан қўнғироқ қиляпсан?
- Бир холанинг.
- Сўрачи манзил қаерда экан.
Ширин қийналиб бўлсада аёлдан манзилни сўраб тушинтирди. Масофа унчалик узоқ эмас экан бир соатда яқинлари етиб келишди. Аммо Ширинни жойидан қимирламаганини кўриб ҳайрон қолишди.
- Ширин тур кеттик.
-Акажон мен юролмаяпман. У аблахни деб иккинчи марта яна оёқдан қолдим.
Ширин йиғлаб юборди. Лочин эса айни дамда Элбек борлиги учун Ширинга ортиқча гап айтолмади. Жасур ҳам Лочинни ёнидан жилмади.
Ширин илтижоли кўзларини Лочинга қадаб:
- Лочин ака илтимос қизимни ундан олиб беринг.
- Ўйламанг буни иложини қиламиз. Элбек Ширинни бизни уйга олиб борамиз.
- Нега?
- Қаранг аҳволини чечам нималардир тайёрлаб берадилар. Бу ҳолатда яна оёқлар фалажланиб қолмасин дейман.
- Бу гапизам тўғри. Майли сиз айтганча бўлақолсин. Кеттик унда.
Элбек Ширинни кўтарганча Лочинни машинаси томон юрди.
Ширин жуда ҳолдан тойгани учун машинадаёқ ухлаб қолди.
Чаман момо ҳам тиқ этган товушга қулоқ солиб болаларни келишини кутиб турарди. Унга Ширинни йўқолганини айтишмаган эди.
Элбек Ширинни кўтариб киргач момонинг капалаги учди.
- Нима бўлди?
- Аблах Сарварни деб асабийлашибди. Юра олмай қолди.
- Нервларига таъсир қилибдида. Хавотир олманг Лочин анави олиб келган гиёҳлардан ўргатган дамламамдан тайёрлаб унга ичир. Эрталабгача ўзига келади.
Йигитлар кетишди. Элбек эса Лочинга уйда Ширинга кўз қулоқ бўлиб ўтирини ҳали уйдагиларни ҳам хабардор қилмаганини айтди.
- Мен ойим билан дадамга аммамни уйларига элтиб қўйганман деганман. Билдиролмадим.
- Тўғри қилибсиз мана топилдику.
- Лекин бугун Шахинани топмасам ойим аниқ билиб қоладилар. Чунки менга Шахинани олиб кел Ширин аммамга қараса ҳам катта гап дегандилар.
- Элбек сиз мана бу рақамга қўнғироқ қилинг Акмал дўстимни рақами. У бир гуруҳ ходимлар билан излашни давом эттираяпти.
- Хўп. Унда мен кетдим.
Лочин оғир қадамлар билан ичкарига кирди. Чаман момо йигитнинг ахволидан иш у ўйлагандан ҳам жиддийлигини сезди.
- Нима бўлди болам?
- Сарвар икковини ўғирлабди. Гапига кўндира олмагач кимсасиз жойда қолдириб қизини олиб кетиб қолибди.

👍27❤3😭2🔥1🥰1😢1
- Ўзи бу йигитга ҳайрон қолаяпман. Севган одам бунақа йўл тутмайди. У худбин. Шунчалик худбинку ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламайди
- Чеча Ширинга ҳеч нима қилмайдими?
- Йўқ менимча у ухламаган. Шунинг учун юришга қийналган. Яхши дам олиб турса юриб кетади. Сен ўйланма.
****
Сарвар Ширинни қолдириб кетгач қизини олиб тўғри ўз уйига машинани ҳайдаб келди.
Ҳадеб йиғлаб тихирлик қилаётган қизини бир илож қилиб тинчлантирди.
- Диёрааааа. Қаердасан?
- Лаббай Сарвар ака.
- Шахинага бугундан бошлаб сен қарайсан. Ҳеч қаерга олиб чиқма. Бошинг билан жавоб берасан.

👍16❤1
Менга хаёт бағишла:
Диёра эса билдирмайгина Элбекка хабар ёзиб ташлади. Элбек ўша пайтни ўзидаёқ келди. Бу вақтда Сарвар ухлаб ётганди.
Элбек кира солиб Сарвар ётган хонага бостириб кирди ва ёқасидан олди.
- Ит, сени номард десам уччига чиққан аблах экасанку.
Сарвар нима бўлаётганини энди идрок қилс бошлади.
- Торт қўлингни мендан.
- Сени ўлдирсам ҳам кам. Ширинни нима қилдинг?
- Ўзи гапга кирмади. Айб менда эмас.
- Уни яна юролмайдиган қилдинг. Ўлдираман сен ифлосни.
Элбек яхшигина мушт туширди. Элбек билан келган Акмал Элбекни тинчланиши учун йигитларга уларни ажратиб қўйишни буюрди.
Шахинани олгача эса уйга қайтишди.
Диёра Сарварни юзига муз босар экан қилган ишидан сира ҳам ташвишланмади.
- Нега уларни уйга қўйдинг?
- Мен билмай қолдим. Бирдан бостириб киришди. Шахина билан оввора бўлиб ўтирган эдим.
Шундан сўнг Сарвар ҳеч нарса демади. Қизалоқни онасига қайтганидан Диёра мамнун эди. Тўғри у жуда кўп хато қилгандир. Аммо айни дамда ўзи онасининг мехрига зор. Шахина ҳам энди Ширинни топганда яна айрилиқда азоб чекишини истамади.
Элбек Шахинани ҳеч нарса бўлмагандай ўз уйига олиб кетди.
*
Жасур уйига қайтганидан кейин онаси Тошкентдаги уйларни бориб кўрмоқчи эканлигини айтди.
- Нима қиласиз ўзизга бош олриқ орттириб ҳаммаси жойида. Лола қараяптику деди.
- Ўша Лола айтди нариги уйдаги қизларни қадам олиши жуда бежо эмиш. Мен уйларимизни нахс бостиришларига йўл қўймайман. Бориб қнадай қизлар яшаётганини билишим керак. Лола ҳали ёш одамни яхши ёмонини қаердан ҳам билсин.
Жасур ноилож рози бўлди. Онасини олиб ҳамма уйларини айланиб чиқишди. Бу бир ҳийла бўлиб Лола холажон бир келиб кўринг жуда одобли соддагина қиз келган. Келинликка номзод излаб юргандиз балки кўнглизга ўтиришар деди.
Холаси шу сабабли келганди асли. Жасурга бугун Лола турган уйда қолишини айтиб қўнғироқ қилди.
- Болам юмишинг бўлса кетавер. Эртага Лола билан бозор тушмоқчи эдим. Бўлажак келинга бир нарсалар олай.
- Ойи қанақа келин яна?
- Бутун умр сўққабош ўтмайсанку. Мени ҳам боғлаб бермаган. Сенга қолса ҳали вери юраверасан. Аҳундай экан ўзим ҳаракатга уннамасам бўлмайди.
Жасур онасига ҳеч нима деёлмади. Ўзи шундоғам 5 йил ўз ҳолича яшади. Ширин ҳақида унинг ўзи билан гаплашгач кейин айтишга қарор қилди. Ҳозир эса яқинда бўлган воқеа сабаб Ширин билан гаплашиб бўлмайди. Дарров рад жавобини бериб қолади.

👍43❤7💔4