Silaga qaysi stlye yoqti reaksiya bilan bidirilachi🫠🤍
1.🔥. 2💘. 3😍. 4 ❤️.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
@Xijab_stlye 🐱☕️
1.🔥. 2💘. 3😍. 4 ❤️.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
@Xijab_stlye 🐱☕️
🔥5👍4❤3🥰1
📖 ҚУРУҚ ҚЎЛ
Шуҳрат ота ва Мастура хола ўғли Шавкатнинг бозорлик қилиб келган икки катта сумкасига илинж билан боқишарди.
-Ма, она қизим бу сенга, бу акангга, мана буниси укаларингга...
-Бизга ҳам бирор нарса борми, дадажониси?-сўради Зебо.
-Вой сизга совғаларнинг энг каттасида, онаси, мана қаранг...
Шу тобда Шуҳрат отанинг ўтмиши қайталангандек бўлдию, ичидан бир нима узилди. Оғир хўрсиниш билан ҳали ҳам кўзлари жовдилаб, бир сумкага, бир ўғлининг қўлига қараб турган Мастура холага умидлари сўнганча тикилди.
Аржумандбегим

👍7😢5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Manbaa: savollar.islom.uz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3👏1
- Нега куласиз? Кулгули гап айтдимми?
- Йўқ сизнинг қилиқларингиз кулгули. Сиз айтаётган гаплар бўлганида мен ўша ерда эдим. Мени ҳаммасидан хабарим бор. Ҳаттоки Лочин акам сиз туфайли қишлоқдан ҳам кетиб қолмоқчи бўлган эди. Аммам қўймаган эдилар. Сизга маслаҳатим ўзизни йиғиштириб олинг.
Жамила Шириндан бундай гапни кутамаганди.
- Нималар деяпсиз?
- Эшитганиз. Энди эса марҳамат қилиб уйни бўшатиб қўйинг. Хайр сизга ота она берган тарбия. Аммам айтгандила отаси бошида кўтариб катта қилган деб. Афсус сиз ўша отани бошини эгдиз. Обрўсини бир пул қилдиз.
Менга хаёт бағишла:
- Сиз ҳеч нимани билмай туриб гапирманг.
- Мен ҳаммасини биламан. Ўзизнику ўйламас экансиз бу дунёга келиб ҳеч бир яхши кун кўрмаган онангизни ўйланг. Уни ҳам бу дунёда бахтли яшашга ҳаққи бор. Сиз билан гаплашгани аммам борганларида онангиз сизни аммангиз олиб кетганини айтибдилар. Аммо ўзларини юзларига қараб бўлмас экан калтакни дастидан. Қизингга тўғри тарбия беролмагансан деса Самад қассоб росса урган экан.
- Аммангиз ким?
- Ким бўларди? Чаман момода.
- Мен кетишим керак. Хайр.
Жамила сумкачасини қўлида олдию уйдан отилиб чиқиб кетди. Унга Шириннинг гаплари ёмон таъсир қилди. Тўғрисиям Жамила ҳеч қачон онасини ўйламасди. Мана ҳамма биларкан отасининг онасига кун бермай келишини.
Жамила қилган хатоларидан афсус чека бошлади. Аммо жуда кеч эди. Мана ҳозирам отаси онасини азоб бериб юргандир. Жамила қайсарлик қилиб ўқийман деб келиб ўтирибдию. Шу сабабли ҳам Самад қассоб хотинини бошига ит кунини солгандир. Нега шу чоққача бу ҳақиқатни англамади. Нега?
Жамила шунчалар ожизмиди? Уни минг азоб билан ўстирган аёлни бир марта бўлсин ҳимоясига отланмади.
Эртагаёқ қишлоққа кетади. Отасига қарши туришга куч топади. Майли онасига азоб бермаслигига ваъда берса ўша Толиб тракторга бўладими бошқагами эрта тегиб кетаверади.
- Ширин қизим.
- Лаббай аммажон.
- Ким келганди?
- Жамила.
Ширин бамайлиҳотир жавоб берди.
- Жамила дейсанми?
- Ҳа Жамила. Билмадим нега бундай фикрга келган ўзича мени Лочин акадан айнитмоқчи бўлди. Кейин ўзига ойна тутдим. Отилиб уйдан чиқиб кетди.
- Ширин биламан ҳали кўнглинг чопмаяпти. Лочин маъқул бўлса ҳам ҳали севмайсан. Сени тўғри тушунаман. Ёлғизликни мана мендан сўра. Ҳеч қачон инсон қариган чоғида ёлғиз қолмасин экан. Лочинни ҳам онаси уйлантираман кўндириб беринг деган. Лочиннику бир илож қилиб кўндирганман. Лекин сен ишни ортга суриб юрибсан. Мени ҳам боғлаб бермаган. Беш кунлигимборми йўқми? Илтимос сендан мени ҳурмат қилсанг Лочинни таклифига рози бўл.
Ширин аммасидан бунақа гап кутмаганди. Энди нима қилади. У ҳали янги ҳаёт қуришга тайёр эмас. У ҳали ўқимоқчи орзулари бор эди. Яна уни қанотини қайиришяпти.

👍20❤2👏2🔥1😢1
Менга хаёт бағишла:
- Нега жимиб қолдинг? Йиғлаяпсанми?
Йиғлама. Сен оз мунча азоб кўрдингми. Сен энди қадрингга етадиган одам билан турмуш қуришинг керак. Аммо сен ҳозир Лочинни рад этсанг кейин бутун умр пушаймон бўлиб ўтасан. Лочин сени қанчалик қийинчилик билан оёққа турганингни билади. Қизим менга ишон у сени бахтли қилади. Тўғриси ўз ўғлимдай бўлган инсонга ҳам яхши қиз учрасин дейман. Сен бу вариантга мос келасан. Қизинг ҳам Лочин билан қанчалик яқин. Уни ҳам ота мехрига зор қилма.
Ширин жим ўтирдида сўнг чиқиб кетди. Яна олдинги ҳолат такрорланяпти. Уни розилигига қарамай турмушга беришмоқчи. Икки кун Ширин фақат нима қилиш борасида ўйлаб юрди. Бир умрлик қарорини қабул қилиши керак эди. Ҳеч кимга кўнглини очавермагач Гулзода опа уни мажбурлаб бўлсада кўндирди. Ўз эркинлигига қарши тўй ҳам тезлашиб кетди. Ажримни ҳам Лочин бир пасда ҳал қилди. Сарвар ҳам ҳеч бир қаршиликсиз ажрим қоғозига имзо қўйиб берди.
Гулзода опа аммаси ёмон инсонни тавфсия қилмаётганини тушунган ҳолда эри билан маслаҳат қилганда Маҳмуд ака ҳам маъқуллади. Лочин аллақачон Маҳмуд акани кўнглидан жой олиб бўлганди.
Тўйни ҳам кичикроқ даврада ўтказадиган бўлишди. Тўғрироғи тўй эмас бир базм қилиш фикрига келишди. Тўйгача эса Лочин Чаман момони янги ҳовлига кўчириб олиб борди. Энди момога ҳам қишлоққа кетишга руҳсат йўқ эди. Лочин чечасини қўйиб юбормаслигини айтди. Боласининг доғида куйган онани келинни хизматини кўришини хоҳлади. Ширин эса ўша ота онаси рози бўлган куниёқ Лочинни уйини тарк этган эди.
Лочин Шахина учун ҳам алоҳида болалар хонаси тайёрлатди. Машхур дизайнерлар ёрдамида қизалоқни хонасини эртакмонанд қилиб жиҳозлатди.
Тўйдан олдин Лочин Ширин билан суҳбатлашиб олиш учун чақирди.
- Ассалому алейкум Лочин ака.
- Ваалайкум салом яхшимисиз Ширин.
- Яхши ўзиз яхшимисиз?
- Яхши. Сизни чақирганимни сабаби баъзи масалаларни ҳал қилайлик дегандим.
- Хўп майли нима экан?
- Тўғрироғи сизга қўядиган шартларим.
- Мени қўрқитяпсиз.
- Қўрқманг. Бу шартлар фақат ва фақат бахтли ҳаёт кечиришимиз учун керак ҳолос.
- Унда эшитаман.
- Никоҳдан сўнг жуфтим бўлганиздан сўнг мен сизни номаҳрамларни кўзидан нари бўлишизни хоҳлайман. Ҳеч қачон ёлғиз бозорга юбормайман. Кўчага ҳам зарурат бўлмаганда чиқишингиз керак эмас. Ўқиш масаласига келсак бунга руҳсат беришим қийин. Сиртқи бўлимда ўқийман десангиз ўқитаман. Аммо ишлашингизга руҳсат йўқ. Мен ўзим сизни моддий тарафдан таъминлаб тураман.
- Уйда зерикиб кетаманку.
Ширин атайин гапирди.
- Зерикмаслигингизга кафолат бераман. Яна мени махбус қилаяпти деган ҳаёлга борманг. Мен ўзимга тегишли бўлганни ҳеч ким билан бўлишмайман. Рашкимни келтирмасликка ҳаракат қилинг. Бўлмаса хафа қилиб қўйишим мумкин.
Ширинга Лочиннинг шартлари ҳеч ҳам қийин туйилмади. Уйда ҳам аммаси бор у киши билан ўтирган одам зерикмайди.
- Икковимизни ҳам ота онамизни бир хил кўрсангиз сиздан хурсанд бўлардим.
- Лочин ака буни айтмасангиз ҳам бажараман.
- Кейин яна бир гап никоҳдан сўнг мени Лочин ака дейишизга қаршиман. Аёл киши эрини ака деб чақирмайди. Ҳаттоки исми билан ҳам.
- Унда нима дейман?
- Ўша кунгача ўйланг.
Шундан сўнг улар тўйгача учрашишмади. Зиёда опа ҳам ўғлининг ҳаёти яна изига тушиб кетганидан жуда хурсанд эди.

👍39❤2🥰2
Менга хаёт бағишла:
*
Жамила қишлоғига қайтиб кетди. Энди онасини асрай бошлаганди. Лекин онаси деярли тамом бўлиб бўлганди. Ундан фақатгина тана қолганди ҳолос. Ич ичидан емирилиб бўлганди. Самад қассоб ўзи айтганидай Толибга эмас балки ўзларининг узоқроқ қариндошларига турмушга берди. Уларнинг тўйи Ширин ва Лочин оила қургандан уч ой ўтиб кейин бўлди. Жамила энди ҳақиқий ҳаёт қандайлигини тушуна бошлаганди. У энди бир эмас икки инсонни отаси ва эрини ор номусини бошида кўтариб юрарди. Шунча қилган хатолари уни анча мулоҳазакорга айлантириб қўйганди.
Жасур ҳам Лочинни тўйини кутиб турганмиди онаси топган қизга рози бўлиб қўя қолди. Бу гал аввалгидай кўнгилсиз бўлмади. Аёли ҳам ўзи орзу қилганидай онасини ҳурматини жойига қўядиган, эрига ҳам мехр ва эътибор берадиганлардан бўлиб чиқди. Жасур ёзув чизув ишларида ёрдамчи қилиб хотинини ҳам ишга олиб чиқадиган бўлди.
***
Барча орзиқиб кутган кун келиб Лочин ва Шириннинг никоҳи ўқилди. Никоҳдан сўнг кафеда базм уйиштириб турмуш қурганларини нишонлашди.
Ширин Лочин билан яшай бошлагач қалбидаги иккиланишлар барҳам топди. У ана энди ҳақиқий бахтни ҳис қила бошлаганди. Эрталаб эр-у хотин бирга намозга туришар икки ярим кўнгил бир бирига ҳаёт бағишлай бошлашганди.
Чаман момони Ширин ойижон дея атай бошлади. Бу Лочиннинг илтимоси эди. Ўзи эса ая дея чақирадиган бўлди. Чаман момонинг шу вақтгача табиблик қилиб топгани шу иккита фарзанди бўлди. Шахина ҳам Лочинга тезда кўника қолди. Лочин айт демаган бўлсада уни дадажон дея чақирарди.
Ширин шу ёшга келиб тушиниб етган нарсаси Аллоҳнинг изни билан нафас олаётгани ҳам бахт экан. У ҳар бир ҳодисадан ҳам хурсандчилик ахтарадиган бахтли аёл, суюкли келин, суюкли она ва энг асосийли суюкли рафиқа бўлди.
Эътиборингиз учун рахмат.
Тамом.
13.12.2022йил.
#менгаҳаётбағишла

👍86❤7🥰7😢4👏3😭2🔥1
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ
БУГУНГИ УЛГУРМАГАН🌙✨ ИШЛАРИНГИЗНИ ЭРТАДАН КОЛДИРМАНГ.✨🌙
КИМНИДИР ХАФА КИЛГАН БУЛСАНГИЗ УЗР СУРАНГ.✨🌙
ЭНГ АСОСИЙСИ ОТА ОНАНГИЗНИ ДОИМО ДУОЛАРИНИ ОЛИБ ЮРИНГ.🌙✨
Хар бир кунимиз ганимат. Бугунги кун эртага кайтиб келмайди азизларим.🌙✨
Хаммага хайрли тун деб коламан. Гойибона дийдор куришгунча.✨

👍3🥰2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹☘ДУШАНБА ТОНГИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БУЛСИН!!!
🌹☘БОШЛАГАН КУНИМИЗ ХАЙРЛИ ФАЙЗЛИ МАРОКЛИ УТСИН АЗИЗЛАРИМ!!!
🌞🌸🌞🌸🌞🌸🌞
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌹☘БОШЛАГАН КУНИМИЗ ХАЙРЛИ ФАЙЗЛИ МАРОКЛИ УТСИН АЗИЗЛАРИМ!!!
🌞🌸🌞🌸🌞🌸🌞
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏1
ДИЙДОРЛАШИБ ТУРИНГЛАР!
Борди-келди йўқолди,
Айтайми сабабини?
Харажат одамларнинг
Бериб қўйди адабини!
Телефонда гаплашамиз,
Баҳонамиз об-ҳаво.
Тўртта нон-у йўлкира,
Бўлиб қолган муаммо!
Энди бирорта уйнинг
Тандири, ўчоғи йўқ.
Ҳамма нарса автомат,
Ҳамма касал, соғи йўқ.
Меҳр кўзда, яқинларни
Кўзингиз-ла кўринглар.
Оқибат йўқолмасин,
Дийдорлашиб туринглар!
Яқинлар, қариндошлар, дўстлар группалари учун махсус шеър, юбориб қўямиз.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

👍8👏4❤2
#МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР
Ёқимли мутолаа!
Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!
"МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР"
Қисса
1-ҚИСМ

👍16❤4
МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР
(Қисса)
1-қисм
Тошкент темир йўл вокзалининг кўркам, ораста, замонавий кўриниши дилимга аллақандай илиқ туйғуларни олиб кирди. Илк бор бу ерда бўлишим. Бу ерни доим “Северный вокзал” деб гапиришган менга. Шунинг учунми совуқ тасаввур уйғотган. Ўзимча кўз ўнгимда кулранг, сокин, кимсасиз бинони жонлантирганман. Умуман акси экан. Тўқ кўк ойнали, мармар деворларига солинган миллий нақшлари фусункор, кўриниши эса маҳобатли ва гавжум бу жой кайфиятимни кўтарди. Ҳозиргина нимада кетишимни ҳал қила олмай, ўзимни ўзим қарғаётгандим. Тилимда бирдан бошқа сўзлар айланди: “Кинолардаги қизлар каби бошимни мағрур кўтариб, жилмайиб, атрофга фахр билан боқиб юрсам бу жойга муносиб мижоз бўларканман! Кейин бемалол поездга ўтириб, Самарқандга йўл оламан!”
— Ҳурматли йўловчилар Тошкент-Самарқанд йўналишидаги “Регистон” поезди иккинчи йўлакка қўйилди, — бу ширали ва жарангдор овоз вокзални янада жозибали қилиб кўрсатди кўзимга.
Завқим тошиб турганида телефоним жиринглади:
— Мен Азизман. Вокзалга келдим. Қанақа кийимдасиз? — деди суҳбатдошим.
— Қизил гулли узун қора юбка ва қизил кофтадаман, — дейишим билан алоқа узилди.
Телефонимни энди сумкамга жойламоқчи эдим, у яна “безовталанди”. “Дадам” деган ёзув кўринди экранда. Аммо овоз онамники эди:
— Менга қара, ҳамма нарсангни олиб келяпсанми? Уйга келгач, баҳона қилма!
— Ая, абитуриентларим бор. Барибир қайтиб келишим шарт!
— Сен абитуриентларни эмас, ўзингни ўйла. Йигирма олтига киряпсан! Шунча юрганинг етади. Ҳалиям кеч эмас, бориб аввал ҳамма нарсангни йиғ-да, кейин йўлга чиқ.
— Шу ёз ўтсин, ая.
— Ҳар доим шундай дейсан. Уйга ҳужжатларинг билан кел, тушундингми? Ҳаммадан ҳар хил гап эшитиб, қон бўлиб кетдим. Одамлар нима дейди?
— Нима деяпти, яна ўша “ҳамма”? Яна қанақа туҳмат қилишди? “Одамлар, одамлар” дейишингиз жонимга ҳам тегиб кетди, ая.
— Дейман, билдингми, дейман. Агар нарсаларинг билан келмасанг келиб ўтирма, тушундингми?
Бир зумда дилим сиёҳ бўлди. Ўзим билмаган ҳолда бақира бошладим:
— Бормайман ая, бормайман ўша уйингизга! Қаёқдаги одамларнинг гапини деб менга...
Сўзларим оғзимда қотди. Қаердандир рўпарамда пайдо бўлган гавдали, қорамағиз, қора қошлари чимирилган йигит қўлимдан телефонимни тортиб олди:
— Оналар билан бунақа гаплашилмайди! Қаердан ўргангансиз, бунақа муомалани?
Давоми пастда👇👇👇

👍52
2-ҚИСМ
Миям ишлашдан тўхтагандек, гангиб қолдим. У эса онам билан гаплаша бошлади:
— Ассалому алайкум кеннайи! Мен Нарзулла аканинг жияниман. Хавотир олманг, қизингизни ўзим олиб бораман, уйингизга. Хўп...
Унга бошқатдан разм солдим. Ҳаворанг майда, йўл-йўл чизиқ ўтган оқ кўйлагидан кўкси ва билаклари бўртиб турар, оч ҳаво рангли жинси шими ва оқ крассовкаси чеҳрасигами, ёшигами номуносиб кўринарди. У бамайлихотир онам билан гаплашиб олгач, менга юзланди:
— Иккинчи марта онангга баланд овозда гапирма, уқдингми? Кетдик, Абдулла тоғамнинг қизи!
Мен ҳамон карахт эдим. Бир унга, бир қўлидаги телефонимга қараб анграйиб турардим.
— Мен Азизман. Нарзулла амакингнинг жияниман. Юр... — бирдан мени “сен”лаб гапириши, пўписаси баттар довдиратди. У шаҳд билан вокзалнинг чиқиш эшиги томон одимларди.
Телефонда саломлашганим учун ортидан ўзи каби қўрс гапирдим:
— Мен поездда кетмоқчиман!
— Нимада кетишингни мен ҳал қиламан, — ортига ўгирилиб ҳам қўймади у.
Агар дадам шу йигитни эргаштириб келишимни тайинламаганидами? Қанақа жавоб беришни билардимку-я! Афсус... Тишимни тишимга босдим. Лекин бу феълимга терс бўлгани учун чидаб тура олмадим:
— Мумкин бўлса, айта оласизми, нимада кетамиз?
— Кел, — у телефонимни чап қўлига олди-да, ўнг қўлини боши узра кўтариб, силкиди. Ўзи ҳамон юришда давом этар, менга қарамасди: — Ортимдан қолмасанг, биласан.
Югуриб бориб қўлидан телефонимни олиб, ўрнига елим сумкамни тутқаздим:
— Адашиб, энг енгил юкимни олибсиз. Мана шуниси сизга муносиб!
У бошини сал буриб, кўз қири билан қаради-да, жилмайиб қўйди. Қулоқлари устидаги яккам-дуккам оқ соч толаларини кўриб мендан анча катта экан, деб ўйладим. Биз вокзал рўпарасидаги йўлни бирга кесиб ўтдик. Серқатнов йўлдан кейин кичик ариқча, сўнг трамвай йўл бошланаркан. Ундан сўнг яна автомобиллар учун яна кенг кўча, кўча эса кўзни қувнатадиган турли гуллар экилган кичикроқ майдонга туташ. Майдонда дуога очилгандек очиқ турган инсон қўлининг кафти тасвирланган ҳайкал ва “Куч
адолатдадир” деган ёзув эътиборимни тортди. Шунга анқайиб, трамвай йўлдан ўта бошладим. Туйқус у шошиб қўлимдан тутди. Жаҳл билан силтаб тортиб олгандим, бақирди:
— Жим тур, трамвай келяпти!
Шундагина ўнг томондан келаётган, мендан ўн қадамча наридаги трамвайни кўриб қўрқиб кетдим. Орқа ва олд томонимиздан зувиллаб ўтаётган машиналар овози “минипоезд” шовқинини босиб кетганди. Балки мана бу йигитнинг кутилмаган қилиқларига чалғигандирман?

👍40🔥5❤1
🌙🍁ХАЙРЛИ ТУН🍁🌙
🌙Яхши инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди.
💫Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятли бўлинг!
✨Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...🤲
🌙ХАЙРЛИ ТУН!
💫Тунингиз осуда ўтсин!

👍6