🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
6-ҚИСМ

“Ўртоқ, Моҳига хат ёзиб ўтирма, бирибир ўқимайди. Аввалги ёзганингни ҳам ўқимай қайтариб берди. Сен бундан хафа бўлма. Бевафолигини узоқдалигингда билганинг яхши бўлди. Бунақалар садоқатли бўлмайди. Бўлмаса, кетганингга бир ой бўлмай Камол билан гаплашармиди? Агар уйланганингдан кейин шунақа қилганида борми? Шунинг учун кўнглингни бузмай хизмат қилавер, ўртоқ”, дебди Жасур.
Қанақа қилиб кўнглим бузилмасин? Ахир сенинг мактубингни интиқлик билан кутардим-ку! Бу ерда ҳамма бўш вақт топди дегунча яқинларига хат ёзади. Бир-бирининг мактубларига қизиқади ҳам. Айниқса севги номаларига. Ёнидагиларникини тортиб олиб баралла ўқиганлар ҳам бўлди. Аммо бундан йигитлар хафа бўлмайди. Севган қизи борлар, улардан мактуб олаётганлар ғурурланиб юради. Мен ҳам хазматдошларим билан танишган чоғимда ҳаётимда сенинг борлигингни, сенинг меҳринг, муҳаббатинг билан нафас олаётганимни айтгандим. Не умидларда, юрагим соғинчга тўлиб сенга хат юбордим. Ишонсанг, жавобини ўша куниёқ кута бошлаганман. Эртасига ҳам, индинига ҳам командиримиз келтирган хатларга ёпишар, хатжилднинг юзига кўз югуртирардим. Худди менинг хатим кимгадир адашиб кетиб қолгандек йигитларнинг қўлидаги хатларни олиб қараган пайтларим ҳам бўлди.
“Мунча ичинг пишади? Ҳали хатинг етиб борсин, Моҳинг ўқисин, бир неча кун ширин хаёл сурсин, кейин яна уч кун қандай жавоб ёзишини ўйлаб юрсин. Сўнг бир ҳафта ёзиб-йиртиб, ёзиб-йиртиб ўзи маъқул деганини юборсин. Тағин у муҳаббат “кабутари” Тошкентдан Сурхондарёгача ҳам йўл босади-да, ошна”, деганди ҳазилкаш ўртоғим Ўроз.
Ўроз қашқадарёлик бола. Унинг гаплари дилимни анча ёритди. Сенинг хатимни ўқишингни, жавоб ёзишингни, “чиройли чиқмади”, дея йиртиб, қайта-қайта ёзишингни кечалари тасаввур қилиб ухлаб қолардим. Сени ростдан соғинардим. Сени чиндан севардим, Моҳим!
МАН. 17.12.1999”

* * *

— Абдулла тоғамнинг қизи, Самарқандга яқинлашяпмиз шекилли. Кўп хаёл сураверма, — Азиз ака тағин мени чалғитди.
Доим шундай. Мактублар ёдимга тушса гўёки дунёдан узиламан. Ўн йилдан буён ким билсин, уларни неча марта ўқиганман. Баъзан кулиб, гоҳида кўзларимда ёш билан... Шунчалар кўп ўқиганманки, ёд бўлиб кетган. Бу мактублар ҳаётим мазмуни, овунчоғи, севинчим ва қайғумга айланган.
— Моҳ, Моҳ, Отқулоққа ёки Исмалоққа айлан! — ўзининг гапидан ўзи мазза қилиб кулди Азиз ака.
— Нега унақа деяпсиз? — гапига тушунмадим.
— Астерикс ва Обиликс ҳақидаги кинони кўрмаганмисан? Ўшанда “Обилус, Обиликсга айлан!” деди-ю, — шўхчан гапирди у. — Қўрқма, ойингга ўзим тушунтираман. Киргизмайман, деб миллион марта қасам ичса ҳам оналарни “эритиш” осон. Уйга бормаганингга қанча бўлди?
— Уч ой бўляпти.
— Эҳ-ҳе! Унда ойингни “эритиш” шарт эмас. Сени кўриши билан “эрийди-қўяди”.
— Тўғри, — дедим маюсгина. Кўзим тимсоҳнинг думи каби кўрина бошлаган Ғўбдин тоғининг бир учига тушди. — Бизнинг қишлоғимиз мана шу тоғга яқин жойда жойлашган.
— Йўғ-е, тоққа яқин жойдами? Тоғлар жону-дилим. Унда тезроқ юрамиз.
Ярим соат ўтар-ўтмас биз уйда эдик. Отам Азиз акани қучоқ очиб кутиб олди. Онам мен томон келаркан, аланглаб бир Азиз аканинг, бир менинг қўлларимга қаради. Сўнг қошларини чимириб деди:
— Нарсаларинг қани? Агар шундоқ келган бўлсанг...
Бу сўзларга жавобан онамга қулоч очдим:
— Соғиндим, ая. Кейин уришасиз, қанча уришсангиз ҳам жим тураман.

Давоми пастда
👍31😭2❤1
7-ҚИСМ

Онамнинг кўзларида ёш айланди. Мени бағрига босиб, ҳидлаган бўлди:
— Яхши келдингми? Сени эгангга топширсам, кўнглим тинчийдими, дейманда болам.
Лом-мим демадим. Нима ҳам дей? Ўша “эгам” ким ўзи? Пешанамга ким ёзилган? Буларни билмайман-ку!
Мени қучоғидан қўйган онам елка тутиб турган Азиз аканинг юзларидан ўпди.
Қуёшга қараган ҳовлимизга қараб соғинчларим пўртана каби бош кўтарганини сездим. Дарвозанинг ўнг томонидаги оқланган, баланд зина орқали кириладиган икки хонали уй ошхона ва тандирхонага уланиб кетган. Ундан кейин ҳаммом, сал нарида сомонхона, молхона... Буларнинг ҳаммасини отам акам ва укаларим билан уч йил аввал “янгилади”.
Дарвозанинг чап қанотидаги олти хонали катта уй эса бобомдан ёдгорлик. Бу уйнинг нариги четидан жой олган, алоҳида эшикли икки хонаси акам ва янгамнинг “ҳудуди”. Биламизки, бу “ҳудуд” илгари ота-онамники бўлган. Ундан кейинги, биз болаликдан буён “Орқа уй” деб номлайдиган хона ёзнинг иссиқ кунларида жоннинг роҳати. Иккита деразали бу хонага умуман қуёш нурлари тушмайди. Шунинг учунми, ёзда салқин, қишда кириб бўлмайдиган даражада музхонага айланади. “Орқа уй” билан туташ “Кичкина уй” номини олган хонага мен, синглим ва онам фақат ухлагани кирардик. Ҳозир “Кичкина уй”да ота-онам ва акамнинг уч ёшли ўғилчаси Камрон тунайди. Бу хонанинг олд томондаги эшик ойнасидан даҳлиз орқали нур киради. Аслида бу хонача “Орқа уй”га кириш йўли. Унинг ёнидаги онамнинг тилида “Кўпкарихона” дейиладиган манзил уйланмасдан олдин акам ва икки укамнинг шовқинини зўрға ўзида жо қиларди. Кечки пайт отам ухлагани киргандагина бу ерда овоз тингандек бўларди. Темир дарвозамиз таяниб турадиган, катта ва ёруғ хонага эса бобом ҳаётлик чоғида бувим билан эгалик қилган. Деразалари қуёшга қараган, ичкаридан қарасангиз бутун ҳовлини борлигича кўрсатадиган бу хонани “Меҳрхона” деб атаймиз. “Меҳрхона”да энди бобомнинг ўрнида кенжамиз, ўн етти ёшли синглим Моҳрўй бувим билан туради. Ушбу хонага номни бобом ҳаётлик чоғида отам берган. “Бу хонада менинг икки офтобим меҳр таратиб ўтиради, кўкдаги қуёш ҳам бошини кўтаргандан то уйқуга кетгунча уларга қараб, ҳавас билан нур сочади. Шундай экан, бу хонани учта қуёшнинг чексиз меҳр зиёси ёритади”, дерди отам. Бобом оламдан ўтгач, биз “қуёшингиз биттага камайди”, дегандик. Шунда Моҳрўй “учинчи қуёшча мен бўла қолай”, деб бувимнинг ёнига кўчиб олди.
“Меҳрхона”да биз нонушта, тушлик ва кечки овқатни еймиз, телевизор кўрамиз. Ярим тунгача давом этадиган, онам доим “эрталаб турмай безор қиласанлар”, дея бузадиган охири йўқ суҳбатларимиз ҳам шу ерда бўлади. Ҳеч меҳмон аримайдиган бу хонада энди мен ҳам бувим ва Моҳрўй билан бирга ётсам керак.
Дарвозанинг ўнг томонидаги икки хонали “Янги уй” эса меҳмонхона. Аммо у ўз вазифасида доим ҳам собит эмас. Сабаби, аксарият ҳолларда меҳмонлар у ерга киришдан бош тортади.
— Момонинг олдига кирамиз. Ўша ер яхши, — дейишадию, ота-онамнинг “ҳай-ҳай”лашига қарамай “Меҳрхона”га йўл олишади.
— Чиройли уйимизга кирмадингизми? — кулиб қарши олади меҳмонларни бувим. — Атай меҳмонлар учун ясатиб қўйганмиз. Мен — кампир сал чаққон бўлиб чиқишга улгурсам, ўша ерда ўтирардик. Лекин зинасидан чиқишга қийналаман. “Меҳрхона” ўзимга ҳам маъқул.
Хуллас, “Меҳрхона” бизнинг ва меҳмонларнинг доимий қўнимгоҳи. Азиз ака булардан бехабар бўлгани учун отамнинг таклифи билан ўнг томонга, “Янги уй”га кирди. Мен эса бувимнинг ёнига ошиқдим. Жиззах вилоятига туташ, эски “Булунғур” катта ариғи номи билан аталувчи туманда, Ғўбдин тоғ ён бағрида, менинг наздимда жаннатдек ҳисобланмиш қишлоғим - Чаманда ҳамма бувисини “анна” деб чақиради. Албатта, мен ҳам...

Давоми пастда
👍29❤2💔2
8-ҚИСМ

— Аннажон, ассалому алайкум! — югуриб бориб ўзимни кекса бувим қучоғига отдим.
Бувим ўрнидан туришга улгурмади. Мени бир пас бағрига босиб турди-да, кейин серажин, озғин аммо тетик қўллари билан бошимни ушлади. Юзимни кафтлари орасига олиб, чўлпиллатиб ўпди:
— Болагинамнинг боласи, қанддек ўрикнинг донаси, — суйиб-суйиб эркалади бувим.
Мен эса пинжига суқилдим.
— Энг кўп сизни соғиндим, анна.
— Ўтирик айтма, — сочимни силай бошлади бувим. “Ёлғон” ўрнига бувим доим шу сўзни ишлатади. — Соғинсанг келардинг-да! Келишга пулинг доим бўлади. Бўлмаса мана мен “пенсам”ни йиғиб ўтирибман.
— Анна-а, пенсиянгизни ўзингизга ишлатинг, дейман-ку!
— Мен қаерга ишлатарканман, болам? Гўримга ҳам олиб кета олмасам. Бир-икки сўм Моҳрўйга бераман. Суннатнинг ўғли келади, “Катта анна пул” деб, унга бераман. Қолгани турибди-да...
— Тошкентдан меҳмон олиб келдим, анна. Нарзулла амакимнинг жияни.
— Тур, бўлмаса меҳмоннинг ёнига борамиз.
Бувимнинг қўлларидан тутиб “Янги уй”га бошладим.
— Ўғил бола тоғасига тортади, дегани чин. Сенам Нарзуллага ўхшабсан, — Азиз акага таъриф берди бувим сўрашиб бўлгач.
Азиз ака тўрда ўтирар, чап ёнида отам ва акам. Ўнг томонига бувим жойлашган. Мен пойгакда жимгина ўтирган онам ёнига чўкдим. Янгам дастурхонни тузатиш билан банд. Акамнинг ўғли Камрон отамнинг тиззасидан туриб пилдираб менинг ёнимга келди.
— Амма, Жаҳонгир акам аскарлик қилмаяпти-и-и, — мақтаниш оҳангида гапирди у.
— Аскарликдан келганида мен ҳам шу ерда эдим-ку, асалим. Эсингда йўқми?
— Эсим бор, — бурнини кўрсатди у.
Шу пайт “бўрини йўқласанг, қулоғи кўринади”, деганларидек кичик укам Жаҳонгир кириб келди. Кўришиб, сўрашиб бўлгач, отам уни Азиз акага таништирди:
— Бу кичкина ўғлим. Бундан катта, Моҳгулдан кейин туғилган яна бир ўғлимиз бор — Мусулмон. У Самарқанд шаҳрида ўқийди.
— Жаҳонгир, сен ўқишга кирмадингми? — саволга тутди Азиз ака.
— Икки ой бурун хизматдан қайтди, — гапида давом этди отам. — Шу вақтгача Моҳгулни кутдик. У ўқишга тайёрламаса, бир йилдан буён кўп нарса эсидан чиққандир? Опаси ҳам “ана бораман, мана бораман” деб бугун келиб ўтирибди. Уям бўлса сенинг шарофатинг билан.
Азиз ака менга зимдан қараб қўяркан, Жаҳонгирни саволга тутди:
— Қаерда хизмат қилдинг?

Давоми эртага

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤2😢2😭1
#Байрам_муборак

Бугун 26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

Шу соҳада хизмат олиб бораётган барча ватандошларимизни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз.

Байрамлар муборак бўлсин! Ҳамиша Ватан ва оилангиз учун соғ-саломат бўлинглар

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
Ризолик.

Аёлнинг умр шами лип-лип этганча бир ёғдуланиб, бир нурсизланиб сўниб борарди.
– Қандоқ синглим бориди-я, – Усмонжон вужудини сирқиратиб келаётган ёшни сиртига чиқармаслик учунми, кўзларини юмиб, ичидаги титроқларни куч билан босди.
Бедаво дард уч ойки тўшакка михлаган, қуруқ суякка айланган, суратигина қолган синглисига табассум қилиб озғин кафтларига юзини босди.
Ўн кундирки, тилдан қолган жувон ёш боладек мўлтираб қарайди. Усмонжон синглисининг кўзлари кенгайиб, безовта бўлаётганини сезди. Унинг ич-ичига ботган ғамангиз, мунглиғ нигоҳларида сўнгсиз армон, андуҳ, кимгадир илҳақлик, интизорлик муҳрлангандай эшикдан кўз узмаётганини пайқади. Илҳақликни болаларини қўмсашига йўйди. Қўшни хонада ўйнаётган ўғилларидан бирини кўтариб, бирини етаклаб келиб, синглисининг ёнига тиззалади. Синглиси ётган кўйи озғин қўллари билан кичкинасининг бошини бағрига олди. Кейин каттасининг сочларини силаб, қўлчаларидан ўпди.
Усмонжонга синглисининг кўзлари худди видолашаётгандек туюлди-ю, юраги увушиб кетди.
– Бу тойчоқларни ўқитамиз, уйлаймиз, ҳали ўзинг кўрасан. Отаси йўқ, деб ўксима, ўзим оталик қиламан, фақат сен тезроқ соғайсанг бўлди.
Бу сўзлардан беморнинг юзида юмшоқ кулимсиниш зоҳир бўлди.
Мастура акасининг руҳиятини кўзларидан уқди. Ўпкаси тўлди, лекин кўзларига бир томчи ҳам ёш келмади. Тақдирнинг аччиқ зарбасидан тўйиб, йиғлайвериб, аллақачон кўзёшлари қуриган. Акасига раҳми келди. Бечоранинг ранги рўйи касалдан баттар, ўзини олдириб қўйибди. Қани энди мўъжиза рўй бериб, соғайиб кетса, умрининг охиригача уларнинг қўлида супурги бўлиб хизмат қилишга ҳам рози. Лекин мўъжизалар фақат эртакларда рўй беради. Унинг эса саноқли кунлари қолди холос, буни билиб турибди. Афсуски, акаси билан янгасидан ўз қилмишлари учун кечирим сўрашга улгурмади. Оллоҳ унга гуноҳлари учун бедаво дардни жазо қилиб бергани етмаганидек, забонини ҳам олди. Жувонни қаттиқ оғриқ исканжага олиб, юзлари бўзариб кетди, йўталиб, қон тупурди. Акаси шошилинч қўшни ҳамширани чақиртириб, укол қилдиргач, вужудини сўнгсиз оғриқ аста-секин тарк эта бошлади.
Лекин юрагини тинимсиз пармалаётган ниҳоясиз оғриқ, армон, ўкинчни суғуриб оладиган на бирор куч, на малҳам бор. Энди бу изтиробларни ўзи билан қабрга олиб кетади. Ахир шу фариштадек янгасига қанча ситамлар ўтказди-я. Агар унга бу дунёда жаннати аёлни кўрсат десалар, сўзсиз янгасини кўрсатган бўларди. Юраги пушаймонлик, афсус ўтида куяди, лекин фойдаси йўқ.
Мастура яна эшик томонга интизорлик билан қараб қўйди. Сўнг бирдан талвасага тушгандек акасининг кафтларини қаттиқ сиқди. Усмонжон бу хаста вужудда шунча куч борлигидан ҳайратга тушиб, бир қўлини синглисининг пешонасига қўйди-ю, бирдан унинг манглайидан муздек тер қуйилганини, қўллари бўшашиб, ҳаракатсиз қолганини ҳис этди, бўғзига тошдек нарса қадалди. Синглисининг қорачиқлари бир нуқтада тўхтаб қолди.
Аканинг фарёди бутун уйни ларзага солди. У ҳарчанд синглисининг очиқ қолган кўзларини ёпишга уринмасин, бу дунёнинг ғаму ғурбатларига тўймагандек, кимгадир илҳақдек, очиқлигича қолди.
…Ғамгузор она ёлғизгина қизини ер-кўкка ишонмасди. Нуридийдасига теккан бедаво дард онани йиқитди. Тўсатдан қуриган дарахтдек қулади. Сўнгги куни худди ўлимини олдиндан сезгандек, ўғлини ёнига ўтқизиб васият қилди:
– Ҳаммаларингдан мингдан-минг розиман. Лекин билиб қўй, синглингга энди отаям, онаям ўзингсан. Агар уни, болаларини бировга зор қилсанг, гўримда тикка тураман.
Бу бевақт васиятдан карахт бўлган ўғил ўзига келиб бир нима демоққа улгурмай, она беозоргина жон берди…
Наҳот энди синглисиниям тупроққа топширади? Онасининг руҳи олдида нима дейди? Кўрсатмаган дўхтири, табиби қолмади, синглисининг дардига даво-малҳам топилмади. Синглисининг болаларига нима дейди, уларга ота ўрнида бўла оладими? Кўкраги қаттиқ санчиди. Ё фалак! У сўнгсиз, ниҳоясиз ўйлар исканжасида қўни-қўшнилар, қариндош-уруғлар таъзиясини қабул қиларкан, хотинига одам юборди........
👍21
​​Малоҳат совуқ хабарни эшитиб, гарчи қайнисинглисининг дарди бедаволиги, дўхтирлар унинг яшаб кетишига умид йўқлигини айтишган бўлса-да, юрагига муз кириб, оёқ-қўли бўшашиб ўтириб қолди.
​​Ёдига раҳматли қайнонаси келди. У ёлғиз қизига бор жаҳонини берар, “ойимтўтим”, деб эркаларди.
Ўта тантиқ, арзанда ўсган бу қиз тушган жойида ҳам қайнона-қайнота, куёвга бўйин бермади, онасининг ўта меҳрибончилигими ёки тилини ўткирлигиданми, алал-оқибат иккита болали бўлганда рўзғори бузилиб қайтиб келди. Лекин янгасига кун бермади. “Ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ” қилиб акасига чақди, маҳаллага гапини чиқарди. Тили шундай заҳар эдики, илондек чақарди, янгасини ерга уриб, камситар, бундан ҳузур қиларди. Ҳатто бир гал қоқ қаҳратон қишда, бир арзимаган гапнинг орқасидан янгаси билан гап талашиб, уни битта кўйлакда дарвозадан ҳайдаб чиқариб, эшикни ёпиб олди. Янгаси зорланиб эшик олдида узоқ турди-ю, ахийри совқотиб, қўшниникида ухламай тонг оттирди. Эрта тонгда эса ғайирлик билан заҳарханда қараб турган қайнисинглисига салом бериб, гўё ҳеч нима бўлмагандек одатдаги юмушларни қилиб кетаверди. Бирор марта эрига шикоят қилиб жанжал қўзғамади, ака-сингилни уриштирмади. Болаларини тирик етим қилишни истамади.
Қайнисинглиси бехос оғир дардга чалинди-ю, бирданига олдинги шахди йўқолди, сўниб бораётган шамдек пасайди. Ўйчан, паришон, асабий бўлиб қолди. Айниқса, онасининг ўлимидан кейин касали зўрайди.
Қайнонаси ҳар гал “шу думбул, қайсар, одобсизнинг гуноҳидан ўтинг, суяксиз тил-да, билмай гапирди”, деб ёзғирарди.
Дарди зўрайган кунлари қайнисинглиси ётган жойида портлади:
– Сизга қилган зулмим, кўрсатган ҳўрликларим учун Оллоҳ менга шу бедаво дардни юборди. Менинг нодонлигимни юрагингиздан чиқаринг, мендан кейин Худонинг йўлига шу фарзандларимга ўзингиз оналик қилинг, бировнинг қўлида қолишмасин, – деб кўзёшларини дарёдек тўкди.
Малоҳат хаста қайнисинглисини ювиб-таради, поклади, кўнглини кўтарди, болаларига ғамхўрлик қилди. Лекин қилаётган яхшиликлари баъзан Мастуранинг ичини қуртдек кемираётганини ҳис этарди.
У дарвозадан эзилиб, йиғлаб кириб бораркан, йиғи-сиғи қилаётганлар орасида кўзида ёш ҳалқаланиб турган болаларга кўзи тушиб, изтироблари алангаланди.
Малоҳат хонага кириши билан йиғлаётган аёллар унга йўл беришди. У каравотга ётқизиб қўйилган жасадга яқинлашди-ю, кўзлари очиқ қолган жонсиз танани кўриб, юраги увушиб, орқасига тортди. Рози-ризолик сўрашга ҳам улгурмади. Сўнгги нафасида ёнида бўлолмади.
У армону изтироб билан қайнисинглисининг муздек юзларига юзини қўйиб, аччиқ-аччиқ йиғларкан, фарёд қилди:
– Биздан рози кетинг, сингилжон, биз ҳам сиздан розимиз.
Тўсатдан жонсиз тана титрагандек бўлди. Марҳуманинг икки четида туриб йиғлаётган аёллар сесканиб, қўрққанларидан уввос тортиб ўзларини орқага ташладилар. Малоҳат мурданинг тепасида даҳшатдан қотиб қолди. Ҳайҳот! Марҳуманинг кўзлари катта очилди, кейин унга сўнгсиз илтижо билан боқди, жонсиз лаблари қимирлагандек бўлди, кўзларидан оқиб тушган бир томчи ёш ёноғида сирғалганча туриб қолди. Қайнисинглиси гўё кўзлари билан ризолик сўрашарди. Зум ўтмай бу нурсиз кўзлар абадий юмилди.
Оллоҳнинг бу мўъжизасидан карахт бўлган ва бир зум сукунатга чўмган ҳовлини яна азадорларнинг аламли йиғиси тутди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22🔥2❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
8-ҚИСМ — Аннажон, ассалому алайкум! — югуриб бориб ўзимни кекса бувим қучоғига отдим. Бувим ўрнидан туришга улгурмади. Мени бир пас бағрига босиб турди-да, кейин серажин, озғин аммо тетик қўллари билан бошимни ушлади. Юзимни кафтлари орасига олиб, чўлпиллатиб…
9-ҚИСМ

— Навоий вилоятида.
— Ҳалиям армияда “дедовшина” борми? — қизиқсиниб деди Азиз ака.
— “Дембль”, “дух”ми? — ийманибгина деди укам. — Йўқ, ҳозир унақа нарса йўқ. Чунки ҳамма аскарлар бир вақтда бориб, бир вақтда қайтади. “Сендан олдин келганман”, деган гаплар бўлмайди. Бир йилда бир марта февралда чақирув бўлади, шу билан кейинги йил мартда тугайди хизмат. Йигитлар бирдан танишиб, ўртоқ бўлиб, иноқлашиб кетади.
— Мен борганимда хизмат бир ярим йиллик эди. Бир йилда икки марта хизматга чақирув бўларди. Баҳор ва кузда. Хизмат тугагунча, икки марта янги аскар келгани учун фақат “дембль”, “дух” эмас, “черпак” ҳам бўлганмиз. Мустақилликдан кейин “дедовшина”ни йўқотишга ҳаракат қилишган. Мен хизмат қилаётганимда ҳам шундай эди. Лекин собиқ иттифоқнинг етмиш йиллик таъсирини бирдан йўқотиб бўлмаскан-да. Хизматдалигимда бу менга жуда азоб берган.
Азиз аканинг гаплари яна мактубларни эсимга солди...

* * *

“Онамга бормас мактуб!
Ассалому алайкум, ойижон! Сизга мурожаат қилишни, овоз чиқариб “ойижон” дейишни шу қадар соғиндимки...
Баъзан жуда сиқилиб кетаман. “Ойиж-о-он!” деб бақиргим келади. Шундай десам ичимда йиғилган нималардир чиқиб кетадигандек. Ҳозир айрим ўртоқларим хат ёзиш билан овора. Менинг ҳам ёзгим келди. Кимдир онасига, кимдир севган қизига, бошқа биров ака ва сингилларига ёзяпти. Кеча адамга ёздим. Бугун ҳам кимгадир, нимадир дегим келди. Ўйлаб қарасам сизга ёзгим келган экан. Хатларим етиб бормаслигини билсамда, ёзяпман. Энди ҳар доим ёзаман, ойижон!
Ҳарбий хизмат менга жуда ёқди. Шунақа чиройли жойдамизки... Атрофимиз баланд-баланд тоғ. Оппоқ қорга бурканган. Бунақа гўзалликни аввал кўрмаганман. Юртимизнинг жанубига келаман, чегарамизни қўриқлайман, деб сира ўйламагандим. Биламан, буни билганингизда роса хурсанд бўлардингиз. “Эҳтиёт бўл, хушёр тур”, дея минг тайинлардингиз.
Ойижон, негадир дунёга сиғмай кетяпман. Моҳини тўққизинчи синфдан буён яхши кўрардим. Сизга келин бўлишини истардим. Иккингизнинг ҳам доим ёнимда бўлишингизни хоҳлардим. Афсус, аввал сиз, кейин у мени тарк этди. Сизни жуда қаттиқ соғиняпман, ойижон!
МАН. 23.12.1999”.

* * *

Эрталаб бувимнинг овозидан уйғондим.
— Қуёш чиқяпти, болам. Ҳозир ҳамма чой ичгани келади. Турсанг-чи?
Ёнимга қарасам, мендан сал нарида ётган Моҳрўй ўрнини йиғиб, аллақачон туриб кетибди. Бувимнинг ҳам ухлаган тўшагини эски сандиқ устига чиройли қилиб тахлаган. Ўрнига кўрпачага солиб, бувимни ўтқазибди. Уйнинг ўртасида фақат менгина чўзилиб ётибман. Кўзимни очганимни кўриб бувим яна гапирди:
— “Тур, тур”дан келса хабар, уйқудан маза кетар”, дейишади. Энди ухлаганинг билан маза қилмайсан. Бошингнинг оғригани қолади. Турақол!

Давоми пастда
👍21
10-ҚИСМ

Жойимни йиғиб ҳовлига чиқдим. Моҳрўй ҳовлига сув сепибди. Супуриш билан овора. Янгам сигир соғиб бўлган шекилли, бузоқчаларни ҳовли этагидаги бедапоя четига боғлаяпти. Онам ўзи эккан ниманингдир орасидан ўт юлмоқда. Отам кўринмайди. Уйқусираб ҳовлининг цементланган юзасидан бир қарич пастга экилган гуллар ёнига ўтирдим. Қуёш ҳали бош кўтариб улгурмаган. Аммо тонг отган, унинг салқин ва мусаффо ҳавоси миямни “очган”дек, танамни кучлантиргандек бўлди. Шу пайт сим тўсиқ билан ўралган ҳовлимиз адоғидан иккита бош кўринди. Ҳовли этагидан “Булунғур” ариқ ўтади. У сойликда оққани, уйимиз нисбатан баландда жойлашгани сабаб келаётганларнинг юзи кўринмасди.
— Рўйи-и, анувлар ким? — унга ҳам кўринмаслигини билсамда Моҳрўйдан сўрадим.
— Дадам билан меҳмон-ку!
“Эсим қурсин, Азиз ака билан келгандим-ку! Уят, мен ҳали юзимни ҳам ювмадим. Улар эса ариқ бўйини айланиб келишяпти...”
Тахминимча, улар ювингани борган. Йўқса, саҳарлаб сув бўйида нима ҳам қилади?
Апил-тапил юзимни ювиб, уйга кирдим. Аммо Азиз ака кўриб улгурган экан:
— Отқулоқ, уйқучимисан дейман? Биз “Булунғур” ариқда чўмилиб келяпмизу, сен энди юзингни чала ювиб уйга кирдинг.
Очиғи, унинг гапларидан уялдим. У буни сезиб, оқлашга тушди:
— “Йўл азоби — гўр азоби” демайсанми? Ўзингиз мени “Дамас”да олиб келиб, урилган картошкадек қилдингиз-ку, де. Яна бир гап бор: “Қиз бола ота уйига келса, йўргакдаги уйқулари келар”миш. Ойим опамга шундай дерди. Сенинг йўргак уйқунг келган.
— Уни тўйи бўлган қизларга айтади-да, болам, — хўрсинди бувим. — Буям тўй бўлса, йўргак уйқу нималигини билиб қолади.
— Бувижон, бунинг тўй бўлган қиздан нима фарқи бор? Уйингизга уч ой деганда келиб ўтирибди-ку!
— Тўғри айтасан, илоҳим бахтини берсин! — дилидагини яшириб ўтира олмади бувим. — Мени “анна” деявер, болам. Қулоғим шу сўзга ўрганган.
— Хўп, анна, — деди Азиз ака кулиб. — Ўзимни Туркияда юргандек ҳис қиляпман. Турк сериалларида онасини шундай дейишади-ку!
— Улар “анне” деркан, болам. Менам сериал кўраман, — бувимнинг бу гапидан мен ҳам кулиб юбордим.
Нонушта вақти ҳаммамиз “Меҳрхона”га йиғилдик. Янгам барчамизга устига сариёғ солинган сут олиб келди.
— Қишлоқнинг сути ширин бўларкан. Одатда мен сут ичмасдим, — деди Азиз ака. Кейин отамга юзланди: — Абдулла тоға, бугун бориб жойни кўрайлик. Ҳужжат ҳам кўп вақтни олади.
— Майли, бориб сенга кўрсатаман. Ижара пули ҳам қиммат эмас. Булунғур марказининг ўзида жойлашган бино экан.
— Дада, ўзи нима иш қиляпсиз? — қизиқсиндим мен.
— Тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида маҳалла томонидан кредит берилаётган экан. Гап орасида Нарзулла амакингга айтгандим, “ол, тадбиркорликни бошла, ўзим кўмаклашаман”, деб қолди. Таваккал қилиб шу кредитни олсамми, деяпман. Ўн беш миллион сўм экан. Ишимиз юришиб кетса, ажаб эмас фойда ҳам кўрсак. Ишни бошлаб бериш учун мана, Азиз келди. Энди кўнглим тўқ. Азизга ишонаман. Ишонч ҳамма нарсага қодир...
“Ишонч ҳамма нарсага қодир...” Бу унинг сўзлари эди. Яна юрагимда санчиқ турди...

* * *

“Онамга бормас мактуб!
Ойижон, бу гапларни аслида сира сизга айтмас эдим. Хатларим сизга етиб бормаслигини билганим учун ҳам бемалол ёзяпман. Дилимдагиларни кимгадир тўкким келди. Бугун қоним қайнаб кетди, ойи. Бу ердаги йигитлар ҳали ҳаётнинг қадрини билмайди. Мен шундай ўйлайман. Агар дунёнинг ўткинчилигини, ҳар бир дақиқа ғаниматлигини англаганидами... Бир-бирига фақат яхши гапирган бўларди.
Ойи, қоним қайнагани Ўрозни юрагимга жуда яқин оламан. Содда, беғубор, доим жилмайиб турадиган бола. Уни кечаси бир “черпак”...

Давоми бор
👍29🥰1
11-ҚИСМ

Айтганча, сиз “черпак”ни билмайсиз-ку! “Черпак” деб хизматга келганига олти ойдан ошган асқарни айтишади. Яна “дух” дегани бор. Яъни, мендақалар. Энди хизматга келган, хизматига ҳали олти ой бўлмаганлар. “Дембл”лар эса... Уларни баъзан сержантлар ҳам бошқара олмайди. “Дембл”лар бир йил хизмат қилиб, охирги олти ойни ўтаётганлар. Уларга “черпак”лар ҳам, “духлар” ҳам сўзсиз бўйсунади. Энг оғири “духлар”га. Ҳаммадан калтак ейдиган шу бечоралар. Ўзим ҳақимда айтмайман, бу мактубимни ўқимасангиз-да, худди мен учун жонингиз ачишадигандек, озор чекадигандексиз. Яхшиси, Ўроз ҳақида ёзаман. Ўроз Қашқадарёнинг чет қишлоғидан келган. Доим кимгадир қараса, сийрак қошларини пешанасининг ўртасига йиғиб, кўзларини қисиб, бурнини ҳам жийиради. “Қуёшда турганинг йўқ-ку, ичкаридамиз, юзингни бужмайтирмай қара”, дейди болалар ҳазиллашиб. У эса “ўзинг ҳам бизнинг қишлоқдаги тўполонда юрсанг, шуйтиб қоласан”, дейди. Аввалига мен “тўполон”ни йигитларнинг муштлашуви деб ўйладим. Тинмай муштлашиб, шунақа юриш одат бўлган экан-да, дебман. Лекин Ўроз жуссасидан муштлашадиган болага ўхшамайди. Охири сўрадим. Ойи, биласизми, “тўполон” деб у шамолни айтаркан. “Қир-адирларда яшаймиз, тўсатдан турган кучли шамол тупроқни осмонга ёйиб чиқмоқчидек бўлади. Ана шунда менга ўхшаб қийшайиб юришга мажбур бўласан”, дейди. Унинг айтишича, қишлоғида болалар унча-мунчага муштлашмасмиш. Аксинча, тўйларда “олиш тушармиш”. “Олиш тушиш” деб у курашни айтади. Ўзингиз ўйланг, шундай содда боланинг жонини оғритиб бўладими? Эрталаб уни кўриб тўғриси қўрқиб кетдим. Бир юзи шишиб кетганди. Взвод командиримиз сўраганди, “турникдан йиқилдим” деб зўрға айтди. Аммо командир ҳам, бошқалар ҳам биладики, бу “черпак”нинг иши.
Нонушта пайтида ҳеч нарса тотмади ҳам. “Ўртоқ, овқатлангин, оч қоласан”, дедим. Шунда у... бошини пастлаб, оғзини очди. Юрагим орқага тортиб, кўнглим ағдарилди ойижон. “Черпак” уни “шар” қилибди. “Шар” — калтак усули. Яъни, “черпак” ёки “дембл”нинг талабига кўра “дух” “шар” бўлади. Бу — оғзини ҳавога тўлдириб, бир юзини шишириб туриш. Талабгор эса унинг шар бўлиб турган жағига куч билан уради. Бу пайтда “шар” бўлган “дух” тишини тишига босиб туриши лозим. Йўқса, оғизнинг юмшоқ девори тепа ва пастки тишлар орасига кириб, бир парча эт узилиб тушади. Буни билган билади, билмаган Ўроз сингари азобини тортиб юраверади.
Ойи, Ўрознинг оғзидаги жароҳатланган жой ғажилган гўштдек бўлиб турарди. Кўриб ғазабим қайнади. Аммо ёзилмаган қонунга кўра “дух”лар забонсиз бўлмоғи лозим. Пайти келиб улар ҳам “черпак” бўлади, яна олти ой ўтиб “дембл”... Ана ўшанда бор аламини олаверади янги келганлардан. Унгача ҳаммасини ичига ютиши шарт. Йўқса ўзига қийин. Тўғрисини айтсам, бу қонунга зид. Агар командирларимиз билса албатта жазолайди. Асқарларнинг бу қилиғини йўқотиш учун улар турли чоралар кўришяпти. Лекин барибир йигитлар йигитлигини қиларкан.
Ойи, Ўроз негадир яхши кўраман. Унинг сўзларида меҳр бор. Сизни эслатади у менга. Худди сиз каби самимий ва куюнчаклик билан гапиради у. Балки шунинг учун кўзимга бошқача кўринар. Уни “Ҳали кўрмагандек бўлиб кетасан. Қасдимизни албатта оламиз”, деб ишонтирдим. Ишонч ҳамма нарсага қодир. Тўғрими, ойи? Сизни жуда соғиндим...
МАН. 27.12.1999”

* * *

Отам Азиз ака билан туман марказига кетди. Мен бувимнинг ёнида ўтирдим. Қиладиган ишим йўқ. Уй юмушлари синглим ва янгамдан ортмайди. Акамнинг ўғилчаси Камрон бувим иккимизни зериктирмади:
— Амма, сиз эртага келдингиз, а? — у кунларни ҳали фарқлай олмайди. Гаплари ҳам ўзи каби ширин.
— Кеча келдим, Камрон. Кеча келдингиз, де. Эртага энди келади.
— Кеча куёв билан келдингиз, а-а?
— Нима? — унга ажабланиб қарадим.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28
Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥3👍2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 🤲

🪻 Ҳафта ичра турли кун,
🪻 Турли саҳар, турли тун.
🪻 Энг муқаддас, нурли кун
🪻 Жума айём муборак!

🪻 Динимиз доим омон,
🪻 Дилларда ишқу иймон.
🪻 Эй муҳтарам мусулмон,
🪻 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌙 ЖУМА МУБОРАК! 🌙


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир- биримиз йўқлаб туришга,
Яқинларни ҳурсанд қилишга,
Кайфиятин тез кўтаришга,
Яхшиям- ки жума куни бор.

Савоб ишлар қилиб қолишга,
Масжидларга қадам қўйишга,
Намоз ўқиб ажр олишга,
Яхшиям- ки жума куни бор!

Кўрсатар кучини иъмонлар,
Букади қаддини шайтонлар,
Ҳурсанддир аҳли мусулмонлар,
Яхшиям- ки жума куни бор!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰2
Quyosh chiqqan kunlarning eng yaxshisi — Juma kunidir!

Allohumma solli aʼlaa sayyidina Muhammad!

Juma muborak!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
❗️DIQQAT XAYRIYA!

Bemor: Pardayev Elyor Muhammadiyev
1988 yil 14 fevralda tug'ilgan.

🔻Tashxis: ОD.Миопия высокий степени ЦМХРД
OS. Субатрофия.гл.яблоко. Отслойка сетчатки

📌 Bemor 12 yoshida narvondan yiqilib, bosh miyaga ta'siri hisobidan chap ko'zi umuman ko'rmay qolgan.
O'ng ko'zi -15 ko'zoynak bilan ko'radi

⚠️ Oilaning yagona boquvchisi edi,(o'qituvchi bo'lib ishlardilar) ko'zining xiralashuvi tufayli hozirda ishlamaydi, oilali 3 nafar farzandi bor

🙏 Imkoningiz bo'lsa yordam bering, ehson qiling. Zero bemorga qilingan ehson ehsonlarning eng yaxshisidir.

Xayriya puli operatsiya va davolanishi uchun yig'iladi, imkoningiz darajasidagi summa bemor uchun ko'p ahamiyatli, yordamingizni ayamang 🙌

❗️Karta raqami:

8600 0610 7920 2148
Pardayev Elyor

9860 0824 6001 7716
Guliston Pardayeva

📞 Bemorning tel raqami:
+998 88-925-67-89

⚠️Hujjatlar: @kunlik_retseptlar_ehson
👍9