🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☕️❤️🌹Ассалому алайкум!
      Хайрли тонг!🌹❤️☕️

Аллоҳим бугунги кунингизни  хайрли ва барокатли қилсин

🌸🦋Хонадонингизга тинчлик,
🌸🦋рўзғорингизга барака,
🌸🦋ишларингизга омад,
🌸🦋чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.
💦💦💦 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍀🌼🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.❤️❤️


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 🕊Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади.
Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж🕋 қилиш бахтини насиб этгин!

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РOҲМАТУЛЛОҲИ
БАРOКАТУҲ


🤲🏻Аллоҳ, бу кунда биздан оғриқларни аритсин!
Зулматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин.

Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди. Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол-аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субҳаналлоҳ, сизларни менга Аллоҳнинг Ўзи етказди дебди.

Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏5
Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди. Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол-аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субҳаналлоҳ, сизларни менга Аллоҳнинг Ўзи етказди дебди.

Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8😢3
Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:

1. Жаброил алайҳиссалом - Набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.
2. Исрофил алайҳиссалом - қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мийкоил алайҳиссалом - ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт - Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн - бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббихун - эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёхун - зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату Аршир Роҳман - Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон - Жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик - дўзаҳнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза - бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Onam ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1😢1
У таксист эди...
Ҳар куни ишдан кеч қайтади. Ҳар куни турли ширинликлар олиб келади. Хотини кўпинча ухламай ўтирган бўлади.
- Постдан эсон омон ўтиб олдингизми, дейди у эрига хазиллашиб, эри эса кулади.
- Постдан сездирмай ўтдим дейди бироз жиддийлашиб. Улар яшайдиган ховлининг этагида кичкина уй бор. Таксистнинг ОНАСИ яшайди. У келганида нуқул уйғоқ бўлади, албатта ўғилга бу ёқмайди. Қандайдир ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан онасига хам бериб ўтишга тўғри келади. Шунинг учун бу ернинг номини эр-хотин ПОСТ деб номлаб олишган.
- Онангиз жуда таъмагирда, эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни, деб суйкалади хотин. Она эса хавотир олади. Замон НОТИНЧ. Таксистлик қийин. Турли туман одамлар чиқади, яхши бор, ёмон бор. Отасининг пулига машинани праваси билан қўшиб сотиб олиб, юрганлар кўп. Машинани ичиб хайдайдиганлар бор. Ўғлига қийин. Эсон омон келсинда. Ҳар куни она шу хақида ўйлайди.
- Қўша қарисин. Турли бало қазолардан ўзинг асрагин. Ишқилиб умри отасига ўхшамасин. Етим боласини хеч кимдан кам қилмай едирди, ўстирди. Бировга хорлатиб қўймади. Армони ўқита олмади. Мана, бечора ўғли таксистлик қиляпти.
- Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. Дуо қилади. Жойнамоздан жилмайди. Уйқу қаёқда. Бир пайтлар онанинг алласи ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг шарпаси онаизорга АЛЛА вазифасини ўтайди. Ўша шарпадан сўнггина, она хотиржам уйқуга кетади
- Ташқарида эса ТОШБАҒИР ЎҒИЛ сездирмай уйга кириб олиш дардида.
- Ишқилиб постдан эсон омон ўтиб олайда.!
Хулоса хукми ўзингизга ҳавола азизларим.!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14👍7💔1
Farzandlaringizni balolardan saqlaydigan va zehnini ochadigan duo🤲🏼

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
15-ҚИСМ


У кишининг назарида мен кимнингдир ҳажрида, фироқида куйиб умримни бекорга сарфлаб юрибман. Дардимни уларга айта олмайман. Балки, шундайдир? Очиғи, дардимни айта олмаслигим рост.
— Гапимни эшитмасликка оласан. Ҳамма гапни дадангга айтиб бераман. Кейин кўраман, сени қўйиб юборармикан? — онам энг сўнгги чорасини қўллаётганди.
— Келаман дедим-ку, ая. Нега бунақа қиласиз? Қолиб кетмайман, ўша шаҳарда, — сумкаларимни кўтариб ҳовлига чиқдим. Ортимдан онам, у кишининг орқасидан бувим эргашди.
— Дадангга айтаман ҳаммасини, — атай отамга эшиттириб деди онам.
— Ая, ишдан ҳали бўшаганим йўқ. Сессияни тугатиб, ариза ёзиб, ҳужжатларимни олиб қайтаман. Узоғи билан ўн кунда уйда бўламан.
— Бу аёллар битта гапни такрорлашдан нега чарчамас экан-а? — ҳовлида Азиз ака билан гаплашиб турган отам баланд овозда деди. — Шу янганг билади, ишдан бўшамасдан қизининг уйига кела олмаслигини жуда яхши билади. Лекин “кетма” деган гап тилида айланаверади. Ўз ҳолига қўй, шуни. Тинчгина бориб келсин.
— Сиз аралашманг! Ёнини ола-ола шу кўйга солдингиз. Бу қаториларнинг уч-тўрттадан боласи бор.
Отам оҳиста “уҳ” тортди-да, ерга қаради. Менинг кўксим шилингандек бўлди.
— Келинойи, сиқилманг, агар Моҳ шу гал уйга келмаса ўзим олиб келаман. Энди тадбиркорлик баҳонасида келиб тураман-ку! Кўнглингиз тўқ бўлсин, — деди Азиз ака менга ачиниш билан қараркан.
Бу гап баттар мени баттар ер қилди. Шундоқ ҳам Азиз аканинг олдида ҳолимдан уялаётгандим. У киши эса...
— Агар... ўша хат ёзадиганингдан садо бўлмаса... Энди келган совчиларга “йўқ”, демайман. Ўзи шунча гапдан кейин сени сўрайдиган топилармикан? — деб қолди онам ортимдан.
“Агар... ўша хат ёзадиганингдан садо бўлмаса...” Онамнинг шу гаплари миямда айлана бошлади.
“Ундан садо бўлишини қанчалар исташимни билсангиз эди, ая. Қани энди, умид берувчи бирор нима бўлса...”
* * *
“Онамга бормас мактуб!
Ойижон, мен уч кун аввал ўзимдан айрилдим. Ўзимни йўқотиб қўйдим ўша кеч. Қутирган шердек ўкирдим, ақлидан айрилган телбадек ҳамма жойни ағдар-тўнтар қилдим. Буни ўзим билмайман, ойи. Рост, шунақаси ҳам бўларкан.
Моҳим мендан юз ўгирди. Унинг мени таҳқирлаб ёзган хатини бир “черпак” ҳаммага ўқиб берди. Чидолмадим. Кўп нарса синди. “Черпак” жароҳат олибди. Аслида менинг гапиришга ҳам ҳаққим йўқ. Лекин бу вақтда ихтиёрсиз эдим.

Давоми бор
👍28
16-ҚИСМ


Бунинг учун ўша ондаёқ жазолашди. Мени “Губба”га юборишди. “Губба” хатога йўл қўйган аскарларни қайта тарбиялайдиган жой. Аввалига эндигина ўса бошлаган сочим ва соқолимни қириб олишди. Бу аскарнинг жазоланганини билдириш учун қилинаркан. Сўнг “Губба”га киритишди. Тор, кичкина бу хонадан шу қадар хлор ҳиди анқийдики... Ўтирадиган ҳеч нарса йўқ. Ётадиган кароватлари поездлардаги йиғма кароватни эслатади. Аммо “Губба”ники автоматик тарзда ишлайди. Яъни, ташқаридан бошқаришади. Ухлаш вақти бўлганда ўзи тўғирланади. Тонгда эса яна ўзи йиғилади. Агар ўрнингиздан туришга улгурмай қолсангиз, сиз ҳам унга қўшилиб “йиғиласиз”. Мен ҳам “йиғилиб” қолдим. Каравот ва девор орасида қисилиб туриш шунақа ёқимсизки, бақира-бақира ўша ердагиларнинг ёрдами билан пастга тушдим. Уч сутка ётдим, бу ерда. Кейин мени яна қайтаришди. Мен асқарлар ёнига борганимда байрам авжида экан. Асқарларга шунақа зўр байрам қилиб беришаркан, ойи. Дастурхон безатилган, мусиқа янграган. Кимдир қўшиқ айтган, бошқаси рақс тушган. Мени кўриб Ўроз хурсанд бўлди. “Ошна, мен ўн еттига кириб, ўз уйимда ҳам бунақа чиройли дастурхон устида ўтирмаганман. Сени кўрмадинг, деб зиқ бўлаётгандим. Энди димоғим чоғ”, деди у. Кўнглим кўтарилди. Лекин ўша хатимни тортиб олган “черпак” еб қўйгудек қаради, менга. Ҳали у мени жазолагани йўқ. Командирим берган жазодан қутилдим. Аммо уники...
Ойижон, мен ҳеч нарсадан қўрқмайман. Қўрққаним — ёлғизлик ва умидсизлик. Наҳот, менинг ҳаётим энди мазмунсиз, ойи...
👍20
17-ҚИСМ


— Вой, Моҳгул опа келди, — деди Матлуба хаёлимни бўлиб менга пешвоз чиқаркан.
— Моҳгул опа келибди, — ичкаридан овоз эшитилди. Улар чиққунича Матлубадан сўраб қолишга улгурай дея оҳиста гапирдим:
— Ҳеч ким келмадими?
Шу пайт бирваракайига чиқиб келган қизлар мен билан кўришиш ўрнига тек қотиб Матлубанинг оғзини пойлашди.
— Сиз келдингиз, бошқа кишига ҳожат йўқ! — бағримга отилди Матлуба.
Сўнг бирин-кетин бошқалар билан кўришдим. Матлубанинг гапи дилим чироғини ўчирди. Қанақадир умид билан келган эканман. Ўша умид сўниб, қалбим зулматда қолгандек бўлди. Эртага факультетга бораман. Кўпи билан бир ҳафтада ишим якунланади. Кейин... кейин уйга қайтаман. Бир умрга! Уни унутишимга, эсга олмаслигимга тўғри келади. Бироқ ёдимдан чиқара олармиканман? Чиқса шу пайтгача чиқарди. Балки, хатларни ташлаб юборсам, ҳамма дардим арир... Ташлаб юбора оламанми? Бир йил олдин шундай қилдим. Тонгда дарсга кетаётиб, мактубларни елим халтага ўрадим-да, ахлат қутисига авайлабгина солиб, йўлимда давом этдим. Ўша куни қандай дарс ўтганим эсимда йўқ. Ўзимни беҳол, кайфиятсиз, бечора, ночор ҳис қилдим. Охирги дарсни талабаларнинг ихтиёрига қолдириб ахлатхонага чопдим. Борсам, ахлатлар турибди, аммо мактублар солинган халта... Дод дейишимга оз қолди. Халтасини йўқотган гадой ҳолига тушдим. “Қаерда? Ким олди? Нега олади? Энди улар кимники бўлди?” Миямга ғужғон ўйнаётган бу саволлар асаб толаларимга ўралашиб қолиб, ҳар томонга тортаётгандек жонсарак эдим. Бирдан юрагимга рашк ҳам бош кўтарди: “Мактубларни бирорта қиз олган бўлса-чи? Ўқиб, уни севиб қолса-чи? Худди мен каби девонага айланса-чи?” Бошимни ачиштираётган дард юрагимга санчиқ бўлиб ўрмалади. Ўзимни қўярга жой тополмай, ахлат қутисини титкилай бошладим.
— Моҳгул, нима қидиряпсиз? — учинчи қаватда турадиган келинчак ахлат челагини бўшата туриб мени таниб қолди.
Ҳолатимдан уялиб кетдим. Аммо ўзимни йўқотмадим:
— Ҳужжатлар... Университетга оид ҳужжатларни билмай эрталаб кераксиз қоғозлар билан ташлаб юборибман.
— Қоғоз бўлса, кўча бошидаги “макулатура” қабул қиладиган жойга боринг. “Бомж”лар ўша ерга олиб боришгандир?
— Раҳмат! — шундай дея у айтган томонга югурдим.
Бир бобо ўтирган экан. Салом берсам эшитмаганга олди. Қарагиси ҳам келмади. Катта кўзойнак билан нимадир ўқиб ўтирарди.
— Амаки, мен билмай “ҳужжат”ларимни ахлатга ташлаб юборибман. Мабодо, бирор ким олиб келмадими? Агар олиб келган бўлса, пулини бериб, қайтариб олмоқчи эдим.
— Бугун уч киши қоғоз олиб келди. Ана, анув бурчакни қара, — бобо ҳамон ўз иши билан банд.
“Шунисига ҳам шукр, рухсат берди-ку”, дея қоғозларни титкилай бошладим. Ахлатнинг қўланса ҳиди қоғозларга ўрнашиб қолган экан. Кўнглим кўтарилди. Боя ахлатни титганимда сезмагандим. Энди зўрға чидаяпман. Эътибор қилмабман, қўлларим ҳам расво. Бирига ширинлик, бирига ёғ, бошқасига алламбалолар теккан, чапланган турли қоғозларни эринмай бирма-бир кўрардим. Афсус, менга таниш халта ҳам, номалар ҳам йўқ. Йиғлаб юборай дедим.
— Бу ерда йўқ, қаердан топсам бўлади? — йиғлагудек бўлиб бобога қарадим.
У елка қисди. Менинг кўзим эса унинг қўлидаги қоғозга, “МАН” ёзувига тушди.
— Амаки-и-и! Жон амаки-и-и! — ўрнимдан туришга ҳам улгурмай эмаклагудек унинг ёнига бордим. — Беринг...
Чол кўзойнаги устидан менга мўраларкан, қувлик билан деди:
— Хат демайсанми, дарров берардим. “Ҳужжат”миш...
Уялиб ерга қарадим. Кўзимдан бир томчи ёш думалади. Билмадим, нега йиғлаганимни билмайман. Балки хатларим топилганидан қувонгандирман? Ким билсин, дардларим билан баробар эскираётган мактублар аламимни келтиргандир?
👍30😭3
18-ҚИСМ

— Мана ҳаммаси ёнимда турибди, йиғиштириб олақол. Мен шуни ўқиб тугатай... — қўлидаги мактубни беришни истамай деди чол.
Мен сониялар ичида кўз югуртириб, бобо менга ёд бўлиб кетган мактубнинг қайсини ўқиётганини билиб қизардим...
* * *
“Севгилим ўқимас нома!
Моҳим, сенинг бу қадар тез ўзгарганингга ишонгим келмайди. Наҳот, икки ойда одам шунчалик... Менга ҳам ўзгаришни ўргат, Моҳим! Мен азоб чекяпман, қийналяпман. Нима қийнамоқда юрагимни? Аламми, нафратми, ҳижронми ё муҳаббат? Муҳаббатим наҳот ўчмаган? Сени бир сония ҳам ўйламасдан тура олмайман. Сен ўйларимга, тушларимга киришга лойиқмисан? Нега чиқиб кетмайсан? Ҳаётимдан чиқиб кетдинг, аммо хаёлимдан...
Кўп ўйлайман. Нега бунақа қилди экан, деб роса ўйлайман. Асли сен менга бевафо эмасдек туюласан. Гўёки, Камол сени йўлдан ургандек. Аммо ўнта Камол йўлда урганида ҳам сен мени севардинг-ку! Хизматга келаётганимда “хат ёзсанг Жасурдан оламан”, деган сен эмасмидинг? Бир синфда ўқиганимиз учун мени “сен”лардинг. “Хизматдан қайтгунингизча “сиз”лашни ўрганаман”, дегандинг. Ўша куни ухлай олмай чиққанман. Сенинг “сиз”лаб гапиришингни тасаввуримга сиғдира олмагандим-да...
Мен шўрлик ўшанда муҳаббатим бунақа якун топишини қаёқдан ҳам билибман. Бу муҳаббатми, ўзи? Сен учун ҳавас, мен учун эса...
Ўйлаб қолдим, айни дам қалбимдаги ҳис нима? Сени ҳамон севаманми, Моҳим?
МАН. 3.01.2000”
* * *
Мен шундай бедаво эдим. Тош шаҳарга темир занжир билан боғлангандекман. Кетмайман, ўзим истасам ҳам кета олмайман. Мени бу ерга “кишанлаган” туйғу ўн йилдирки, чекинмади. Энди ҳам чекинмайди.
“Уни изласаммикан? Топганим билан нима дейман? Гапиришга журъат эта оламанми?”
Бу сўроқли гапларни ҳам ўзимга юзлаб марта айтган бўлсам керак. Қани, бирор йўлини топа олсам? Мен кўз, ҳатто қулоқлари ҳам бекилган ҳолда кимсасиз саҳрога ташлаб кетилган маҳбусга ўхшайман. Йўлимда бирорта тўсиқ йўқ, ҳамма томоним йўл. Аммо борар манзилим номаълум. Баъзан худди ўша қумдан бошқа нарсаси бўлмаган чўлда турган киши каби юрагимда умид уйғониб, ҳаммаси осондек туюлади. Бир томонни, мақсадни белгилаб олсам тамом. Сўнг бу охири йўқдек туюлган йўлни забт этаман, дейман. Гоҳида эса, саноқсиз кўчалар бошида турган каби гангийман.
Не ажабки, дардим ҳам ҳали ташхис қўйилмаган беморнинг хасталиги каби ноаниқ. Оғриқ бор, хуруж бор, титроқ бор, дармон ва шифо йўқ.
Айрим пайтлар ўз ҳолимга кулгим келади. Уни кутиб, уни деб...
— Моҳи, агар сенга ошиқ бўлган йигитлар менга гапирганида борми, ўйлаб ҳам ўтирмасдим, — дерди дугонам Зебо. — Айниқса Зариф. У каби ҳеч ким ортингдан юрмади. Охирги кунгача, уйига кетгунига қадар умидини узмади.
— Фарғона қайдаю, менинг уйим қайда? Уйдагилар бермасди, барибир, — ўзимни оқлайман.
— Имкон ҳам бермадинг. Балки берарди.
— Мен имкон бермадимми? Ота-онаси уйга борса, йўлини тўсармидим? Менга бир оғиз айтдими, ўзи? Ҳаммага жар солиб, менга лом-мим демагани нимаси? Шу севгими?
— Аммо сен мен орқали сўратганида ота-онасини борсин, ҳам демадинг!
— Қайси қиз борсин, дейди? Мен у билан севишиб юрганмидимки, ота-онангиз уйга борсин, десам. Нияти жиддий йигит совчини юбориб кўради. Ана ундан кейин тақдирга тан беради.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...


Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Аллоҳга  омонатсиз, қадрдон!
         Яхши дам олинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤3
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ бугунги ризқингизни барокатли қилсин.

Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор.
Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг, демак улар хайрлиси эмас. Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади,  Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг.

Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин
!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Японияда ишлаб юрган кезларим бир куни ҳамкасбим — ўқитувчи Ямамотодан сўрадим:

— Японияда ўқитувчилар куни қачон? Сизларда уни қандай нишонлашади?

У менинг саволимга ҳайрон бўлди ва шундай жавоб берди:
— Бизда ўқитувчилар учун махсус байрам куни йўқ.

Унинг жавобини эшитиб, бунга ишониш-ишонмасликни билмай қолдим. Хаёлимдан бир фикр ўтди: Иқтисодиёти, фан-техникаси ривожланган мамлакат бўлса, ўқитувчини, унинг меҳнатини қадрлашмайди?

Кунларнинг бирида ишдан сўнг Ямамото мени уйига таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшагани сабабли биз метрога тушдик. Кечқурун, "тиғиз вақт" бўлгани учун метро поездлари йўловчилар билан тўлган. Тиқилинчда бироз қийналиб, тутқични маҳкам ушлаб туришга тўғри келди. Тўсатдан ёнимда ўтирган бобо ўрнидан туриб менга жой бўшатди. Кекса одамнинг менга бундай муносабатини тушунмай, унинг таклифини қабул қила олмаслигимни айтдим. Аммо, у қарорида қатъий эди, мен ўтиришга мажбур бўлдим.

Метродан чиққандан кейин Ямамотодан оқсоқолнинг ҳаракатини тушунтиришини сўрадим. Ямамота табассум билан костюмимга қадалган ўқитувчи нишонига ишора қилиб деди:
— Бу чол сенинг ўқитувчи эканингни кўрди ва айнан шу мақоминг ҳурмати, сенга жой бўшатди.

Ямамотонинг уйига илк марта ташриф буюраётганим учун бўш қўл билан бориш ноқулай эди. Мен бирор-бир совға олишга қарор қилдим. Ўз фикримни унга айтдим. У рози бўлди ва шу атрофда ўқитувчилар учун махсус дўкон борлигини, у ерда чегирма нархларда истаган нарсани сотиб олиш мумкинлигини айтди. Ҳайратимни яшира олмай:
— Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими, — дедим.

Ямамото тасдиқ ишорасида бошини қимирлатди:
— Японияда ўқитувчи энг ҳурматли касб эгаси, энг ҳурматли инсон. Агар ўз дўконига ўқитувчи кирганини кўрса, япониялик тадбиркорлар жуда хурсанд бўлади, буни ўзлари учун катта шараф деб билади.

Япон ўқитувчиларининг ҳар куни байрамдек экан...

Рустам Бисенев

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24
Milliy fasonlar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰2