🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Ҳар кеч ётишдан олдин дилингизни оғритганларни кечиринг ва тоза юрак билан ором олинг!

Аллоҳ ҳамиша ўз паноҳида асрасин.🤲

ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!!!
БАРЧАНГИЗ БИЗ УЧУН ҚАДРЛИСИЗ... 🌙


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10😇2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Жума айёми муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍3
Ассалому алейкум ва рахматиллохи ва баракатух Азиз Қадрдонлар! Ушбу кунни насиб этган Аллохга шукур! Кунингиз мазмунли ўтсин. Ишингиз натижали, оилангиз тинч бўлсин.

Бир киши: "Тонг хавоси жуда мусаффо тўйиб нафас оласан киши, буни сабаби нимада?",- деб олим одамдан сўраганларида,
олим киши: "Чунки тонгда мунофиқ ухлаб ётган бўлади",- дея жавоб берган экан!
Аллох бизни мунофиқлардан бўлишдан асрасин. Бомдодларда уйғотсин, барака, хайр сўрашлик бир биримизга насиб қилсин. Амин 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Paygʻambarimiz sallallohu alayhi vasallam qoʻlingizdan ushlab, jannatga olib kirishlarini xohlaysizmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3
📝Икки ҳикоя

Уламоларимиздан бирлари айтадилар:

«...Сизларга ибрат бўлсин деб, айтиб бераман, бу–ҳаётда учраб турадиган нарса–дегандилар...

Ишдан келсам онам ҳар сафар янги муаммо топиб қўйган бўлардилар. У– онам, бу–аёлим. Иккалаларининг ораларида қийналиб кетардим. Ҳар ишидан айб топишга ҳаракат қилардилар, таом тайёрласа "бемаза", тайёрламаса "дангаса" дердилар. Дастурхонга келтирилганини емасдилар, кейин мен "Ҳа, менга ҳам ёқмайди" деб қўярдим, сўнг онам, "йўқ, яхши тайёрлайди" деб қолардилар. Ора-орада уйга олиб кириб, ёлғондан тўполон қилиб қўярдим. Қўлларимни бир-бирига уриб, шапалоқлагандай овоз чиқариб, сўкиб қўярдим. Онам шу билан беш-ўн кун келинлари билан жуда яхши юрардилар. Кейин яна бошлаб қолардилар, мен яна рўл ўйнаб қўярдим, "мазлума келин"ларига раҳимлари келиб, ҳаммаси вақтинча изга тушиб кетарди. Хуллас, эр аёли билан онасининг ўртасида мувозанатни ушлаб туриши керак...» дердилар.

Демак, келин-куёвлар бир-бирларига бўлган муносабатларини ҳам атрофларига билдирмаганлари яхши экан, деб ўйлайман. Оналарда ҳам рашк бўлади...
Salim Ayyubiy саҳифасидан



📝ЎЛИМ БИЛАН ЮЗМА ЮЗ.

Бугун шифохонадан чиқдим. Йўқ ердан бошимга иш ортириб юраман.Ҳаммаси арзимаган нарсадан бошланди. Аввал айтганимдек эрталабки ва кечки ишчилар гурухи орасида низо бор. Бир биримизнинг айбимизни қидириб чарчамаймиз. Ошхона шефи бунга ўзича ечим топибди. Икки гурухни аралаштириб юборди.Натижада мен эрталабки гуруҳга Аича кечки гуруҳга тушиб қолди. Ошпаз йигитлар ҳам шундек.
Кечқурун ишлашга ўрганганман. Уйқу ҳам шунга мослашган. Авваалига жуда қийин бўлди. Ёшим элликка қараб кетди. Шундоқ ҳам уйқу бевафо. Беш олти соатдан ортиқ ухлолмайман. Бир ҳафта деганда бироз мослашдим.
Ўша куни эрта тонгда уйқум қочди. Онамни туш кўрибман. Иккита иссиқ патир кўтариб келибдилар. Йиллар давомида онам тушимга кирмагани учун, ғалати аҳволга тушдим. Уйимизга яқин ўрмонликка қараб кетдим. Бироз у ерда айланаман,кейин ишга кетаман деб ўйладим. Қушларни овози тутиб кетган ўрмонликда,тоза ҳавода айландим. Соатим миллари эрталабки бешни кўрсатиб турибди. Ресторанга еттида боришим керак. Хозир кўчалар бўм бўш. Бироздан тирбандлик бошланади. Ресторанимиз дунёга машҳур МЕРСЕДЕС автомобил заводининг нақ биқинида жойлашган. Завод жудаям катта. Ишчилар сони ҳам шунга яраша. Бу шаҳарда бир ойлик маошингизга янги автомашина олиб ҳайдайсиз. Янаям тўғрироғи, эшшакнинг қадри автомашинадан анчагина устун. Иш бошланадиган соатларда кўчалар тирбанд бўлади. Хали вақтим борлиги учун яёв кетишни маъқул кўрдим.
Ишхонага борсам хеч ким келмабди. Қўриқчиларнинг бириси ўтирган жойида ухлаяпти. Биттаси уйқусираб ўтирибди. Менга эшикни очиб бериб, ҳизмат ерига қайтиб кетди. Ичкарига кириб бирпас серрайиб турдим. Эрталабдан кечгача шовқин солиб туручи ресторан ҳувиллаб,кўзимга қўрқинчли кўринди. Ходимлар хонасида кийимимни алмаштирдим. Ошхонага кириб чойнакка чой қўйдим. Ошпазлвр деярли турклардан иборат. Ҳаммаси чойни яхши кўришади. Бекор туришни ёқтирмайман. Ҳеч бўлмаса нон пишириб турмоқчи бўлдим. Ошхонада деярли музлаткич ишлатилмайди. Массалиқлар тўртга беш шаклдаги музлаткич вазифасини бажаручи хонада сақланади. Хона жуда совуқ. Бир дақиқага кириб чиқсак ҳам совқотамиз. Музлаткич хонадан кичикроқ биз дифриз деб атайдиган музхонага кирилади. Гўшт,ярим тайёр махсулотлар музлатилган ҳолда у ерда сақланади. Хонага киришда қалин шарф қўйилган. Уни ёпигиб киришимиз керак. Қўлимдаги телефонга ҳаёлим кетдими,ёки ўн сонияда яримтайёр нонни олиб чиқаман деб ўйладимми билмайман, ёпинчиқни олмай музхонага кирдим. Қутидаги нонни олиб орқамга бурилганимда оғир эшикни ёпилётганига кўзим тушди. Қўлимдагиларни ерга ташлаб эшикка югурдим. Лекин улгурмадим. Эшик қарс этиб ёпилди. Ичкаридан очишни иложи йўқ. Қўрқиб кетдим. Кимга қўнғироқ қилсам экан. Аича уйқуда,барибир турмайди. Бошлиқлар ҳам бу соатда туриши амру маҳол. Эрталабгилардан кимнинг рақами бор деб қидиришни бошладим. Бу орада совуқдан дир дир титрайман. Ҳа топдим. Эмруллаҳнинг рақами бор экан. Бармоқларим бўйсунмаяпти. Телефон ҳам музлашга тушди. Ҳайрият илк қўнғироғимда жавоб берди.
👍10
- Нечук, эрталабдан йўқлаяпсан. Тушингда кўрдингми?
- Эмруллаҳ, қаердасан? Дифризга қамалиб қолдим. Ҳеч ким йўқ.
- Нима? Эрталабда бир ўзинг нима қиляпсан? Тўхта,телефонни ўчирма. Алоқада бўл. Ҳаракатдан тўҳтама. Турган жойингда югур. Падарига ланат,бу тирбандликни. Машинадан тушдим. Югурсам ўн дақиқада етиб бораман. Ҳаракатдан тўҳтама, хўпми? Сабо, эшитяпсанми?
Эмруллаҳнинг овози узоқдан эшитила бошлади.
Харакат қилолмаяпман. Оёқларим менга бўйсунмаяпти. Титроқдан силкиниб кетяпман.
Мен аввал ҳам ўлим билан юзма юз келганман. Аммо унда қўрқмаганман. Ёнимда шифокорлар бўлган, яқинларим бўлишган. Бу галги ҳамроҳим совуқ қаҳратон. Вақтнинг фарқига боролмадим. Эмруллаҳ етиб келишига ишончим қолмади. Қайсидир ҳикояга ёзилган бир дўстимизнинг изоҳини эсладим.
"Сабо, сиз бизга кулиб туриб ўлишни ўргатасиз."
Кулиб туриб ўлиш қандай бўлади,ажабо. Жилмайдим. Лабларим оғриб кетди ва ўша холатда қотиб қолди. Бошим увиша бошлади. Ҳаракат қилолмаяпман. Гапирмоқчи бўлдим. Тилим зўрға айланди, овозим узоқдан эшитилди.- Ла Илаха Иллалаҳ...
Вужудим музлаб қолди.
Аллоҳим, омонатингни ҳоҳлаган вақтинг оласан. Фақат ақлимдан айирмагин. Калиманг билан кетишни насиб эт. Аҳир сен буюксан.
Ўйлаяпман,демак ҳали яшаяпман. Қизиқ мени у ердан олиб кетиш қийинмикан? Мени онамни қабрига қўйинг деб васият қилсам бўларкан. Харуним кичкина, унитиб ҳам юборади. Мухтасарга қийин бўлади. Ипакдек гавдаси эгилиб,маъсум қалби синиб кетади. Мен унинг ёшида онасиз қолганман. Ажаб, онам қирқ беш ёшда эди. Айни менинг ёшим.Фақат дадамни кўндириб бўлмайди. Болам деб эзилиб кетади.
Ҳаёлим саргардон. Тилим ҳам музлашни бошлади. Энди калимаи шаҳодат миямда айлана бошлади. Осмондан оппоқ булут бостириб келди. Ҳозир портлайди ва.....ҳаммаси шу ерда тугайди. Кучли портлаш овозидан хушимни йўқотдим.
Машинасини тиқилинчда қолдириб югурган Эмруллаҳ,тез ёрдамга қўнғироқ қилишни унутмабди. Тез ёрдам клиникаси ишхонамизга яқин. Улар Эмруллаҳ билан бир вақтда етиб келган. У дифриз..дифриз.. Сабо... деб югурган. Икки қўриқчи,икки тез ёрдам ходимлари орқасидан чопишган. Менга портлашдек туюлган овоз эса,қарсиллаб очилган эшик овози экан.
Шифохонада кўзимни очиб Эмруллаҳ ва Ашкинни кўрдим. Ёнларида кўзлари шишиб кетган Аича. Ашкин келиб қўлимни ўпди.
- Кечмишда қолгани рост бўлсин. Аллоҳ буюк.
Эмруллаҳ оҳиста гапирди.
- Қўрқитдинг. Нега ҳаракат қилмадинг? Сенга такрор такрор айтдим. Алоқа узилиб қолди.Бошлиқлар отдек калласидек жаримага тортилди. Ходимларга бефарқ бўлгани учун. Сенинг шарофатинг билан дифриз эшиги ичкаридан очиладиган қилиб таъмирланди. Сабо, менга ҳайратга солган нарса бошқа. Эшикни мен очдим. Сени кўриб қотиб қолдим. Чунки, жилмайиб ётган эдинг. Инсон бу ҳолатда ҳам кулиши мумкинми?
Эмруллаҳга қараб яна жилмайдим.
Аича негадир ўзгариб қолган. Аслида уни гапдан тўхтатиш қийин. Бугун овозиям чиқмаяпти. Секингина келиб ёнимга ўтирди. Уйқусизликдан,йиғидан қизариб кетган кўзларига тикилдим. Ҳазиллашгим келди. Шамоллаб кетганман шекилли,овозим ҳиррилаб чиқди.
- Ёмонга ўлим йўқ. Қара ,яшаяпман.
- Майли, ёмон бўлавер. Фақат мендан олдин ўлмагин.
Бошимни ёстиқдан зўрға кўтардим. Аича бўйнимга осилиб йиғлаб юборди. Жон дўстимнинг қучоғига сингиб кетдим.


Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман.

Сабо Маъруфжонова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤4😢1
ЭҲТИМОЛ...

Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки...

Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир.
Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир.
Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир.
Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир.
Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир.

Сизга фақатгина Аллоҳ сизга ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢2
ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ

1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг.

2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг.

3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг.

4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг.

5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг.

6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади).

7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг.

8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг.

9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг.

10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг.

Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар.


Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ажр - мукофотини зиёда қилади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohga ihlos ila bajaring☝🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3👏1
34-ҚИСМ

Тўйим ҳақидаги гап бирдан бутун қишлоққа тарқабди. Буни эшитган Холисхон опа уйга жанжал қилиб келса денг.
— Мана охири сиринг очилибди-ку! Ўзингча менинг қизимни дарс ўтишга олмагандинг. Ҳар балони баҳона қилгандинг. Аслида сенинг ўқишга тайёрлашинг ҳам ёлғон! “Танка”нг декан бўлади-ю, бош қотириб ўқитиб ўтирасанми? Бу бир ниқоб! Сен одам топиб берасан, деканинг ўқишга киргизади. Топдимми? Мен билмайман, менинг қизимни ҳам киргизасан ўқишга. Бўлмаса, устингдан ёзаман. Ўша деканинг билан тилинг бирлигини ёзаман. Исботи, мана — совчи бўлиб келди-ку!
— Нималар деяпсиз? — бошқа гап тополмай қолдим.
— Эртагаёқ, йўқ, бугуноқ қизим олдингга келади. Ўқишга киришнинг сир-асрорини ўргатасан, билдинг! Бўлмаса, борадиган жойимга бораман.
Бу хотинга гап уқтириб бўлмасди, шунинг учун индамай уйга кириб кетдим. Аввалига онам, кейин отам унга нималардир деди. Қани, бу аёлнинг жағи тинса?
Ўтириб-ўтириб унинг гаплари алам қила бошлади. Одамларнинг тили билан юриши чин экан. Ким нима истаса гапиравераркан? Сиқилиб ўтирганимда дугонам Зебо қўнғироқ қилиб қолди. Унга бор гапни айтдим. Ўзимни йиғидан тия олмадим. Зебо эса буни бошқача тушунди:
— Дугон, эрга тегаётганингни эшитиб ҳам йигитинг келмадими? Бўлди, унут уни. Сени ўйламаган одам учун куйиниб нима қиласан? Севгисиз ҳам билсанг турмуш яхши бўларкан. Мана, менам севишиб турмуш қурганим йўқ-ку! Битта фарзандли бўлсанг, шунақа оловли муҳаббат ичида қолиб кетасанки, ўша Куйдиргижонинг йўлда қолиб кетади.
“Куйдиргижон... Қани, у келса эди? Келадими? Мен ҳақимда биладими?”

* * *

“Севгилим ўқимас нома!
Моҳи, бугун дилимда илк бор сенга нисбатан нафрат туйдим. Бор ҳақиқатни билдим. Тақдирнинг туҳфасини қараки, жонажон ўртоғим Жасур бизнинг взводга ҳарбий хизматни ўташ учун келди. Уни кўриб қанчалар хурсанд бўлган бўлсам, сен ҳақингда айтган гапларини эшитиб, шу қадар ғамга ботдим. Бу дунёда биргина сенинг меҳринг мени ушлаб тургандек дилим вайрон бўлди. Сени севганимга пушаймонман. Қалбимни ўртаётган бу муҳаббат сен каби бевафога эмас, ўзимдек сева оладиган қизга муносиб эди. Эсиз, севгим! Энди сени асло эсга олмайман! Мактуб ҳам ёзмайман! СЕВМАЙМАН ҳам!
МАН. 03.06.2000”

* * *

Менинг қалбим ҳам худди шу хатдаги каби озорда эди. Ўзимни ҳеч нима деб овута олмасдим. Хатни беркитган жойимга қўярканман, ўпкам тўлиб йиғлашга тушдим.
“Дардларимиз ҳам ўхшашдек гўё. Мен ҳам буюк бир вафосизликка учрагандекман. Биз бир-биримиз учун яралган, бир-биримизга малҳам бўладигандекмиз. Аммо қайдан топай сени, муҳаббатим?”
Дунёга сиғмай бораётгандим. Кўз ёшимни артиб ҳовлига чиқдим. Холисхон опа аллақачон кетган, ҳамма ўз иши билан овора экан. Бироз овунарман, дея ҳовли этагидаги оқар сув бўйига йўл олдим. Ортимдан қараб қолган онам оғиз жуфтлади-ю, индамади. Хафалигимни қўшнимизнинг бақир-чақирига йўйгандир? Сув бўйига мук тушиб яна йиғлай бошладим. Қанча ўтирганимни билмайман, бир пайт орқамда кимдир борлигини пайқадим.
— Азиз ака?
👍25❤1
35-ҚИСМ

— Нега мунча дардингни ичингга ютасан? Ма, боядан буён телефонинг роса жиринглаяпти. Шунга келгандим, — Азиз ака ҳам кайфиятсиз гапирди.
Телефонимга қарадим, Зариф беш марта қўнғироқ қилибди.
“Шу кам эди, менга? Бошимни оғритиб нима дейди, бу?”
Телефонимни индамай кўйлагим чўнтагига солдим.
— Гаплашмайсанми? Зарур иши бордир?
-— Курсдошим. Шунчаки қилгандир?
— Нимадан мунча қийналяпсан? Ота-онангга айта олмасанг, менга айт. Мени бегона, нотаниш сана. Эшитаман-у, унутаман. Айтавер, ҳарна енгил тортасан, — унинг кўзларимга тикилиб, чин кўнгилдан, ғамхўрлик билан айтган гапи яна кўнглим бўшатди. Унсиз йиғлашда давом этдим. Шу пайт яна телефоним жиринглади.
— Салом Зариф, — дедим ҳиқиллаб.
— Яхшимисиз? Моҳгул, эртага ота-онам уйларингизга бормоқчи. Манзилингизни олишга қўнғироқ қилаётгандим.
— Энди кеч, Зариф. Овора бўлишмасин, мени эрга бериб бўлишди, — охирги гапларни айтаётганимда хўрлигим келиб йиғим кучайди. Телефонни ўчирдим-у, ўтлар орасига жаҳл билан улоқтирдим. Бошимни қучиб, кўз ёшларга зўр бердим.
Азиз ака бироз ёнимда турди-да, кейин куймаланиб телефонимни қидирдими, ишқилиб бироз ўтиб уйга қайтиб кетди. Яхшики, мени бошқа саволга тутмади. Мен сув бўйида анча ўтирдим. Кейин ўзимга келиш учун юз-қўлимни ювдим. Энди уйга қайтмасам бўлмасди. Бошқа йиғламаслигимга ишонч ҳосил қилгач, ўрнимдан турдим.
— Моҳгул, ёнимга келиб ўтир, — бувим буйруқ оҳангидаги гапидан ажабландим.
Сўзсиз ёнига чўкдим.
— Домлангнинг келишини билармидинг?
Бувимга ҳайрат билан қарадим. Чунки нега бунақа савол бераётганини тушунмаётгандим.
— Жиянини аввалдан танийсанми?
“Йўқ”, дегандек бош чайқадим.
— Шунинг учун йиғлаб юрибсанми? Йигит ёқмадими, сенга?
“Нима дей? Алдайми, ростини айтайми? Қайси йўл тўғри?”
Бувимга жавдираб қарадим. У киши эса эшикдан кириб келган Азиз акага термулди.
“Худога шукр. Бувим энди унинг ёнида сўроққа тутмайди!” ўйладим ўзимча.
Ундай бўлмади. Қайтанга қатъийроқ оҳангда саволга тутилдим:
— Йигит нега ёқмади, сенга?
Кутилмаганда ўрнимга Азиз ака жавоб берди:
— Чунки ёқтиргани бошқа йигит!
Мен бутунлай ўзимни йўқотиб қўйдим. Бир Азиз акага, бир бувимга қараб оларканман, ичимда қўрқув ва титроқ турганини сездим.

Давоми пастда
👍22😭1
36-ҚИСМ

— Моҳгул, гапирасанми, йўқми? — бувимнинг гина аралаш айтган гапидан сўнг ўйлаб ҳам ўтирмай тилга кирдим.
— Деканнинг жиянини энди кўриб турибман. Уйга келишимда “сени келин қилмоқчиман”, деганди. Жияни ёмон йигит эмас экан. Лекин уйланган! — овозим титраб яна “эски қўшиғим”ни бошладим.
— Домлангдан яширинча уйланибдими? Уйдагилари билмасмикан? — бувимнинг қошлари чимирилди.
— Йўқ, ажрашган.
— Турмуши бузилган йигит учун оғиз солибдими, ўша... — бувимнинг домламни тилга олишни истамагани сезилди. — Сўзини икки қилолмаслигингни билган-да! Лекин қизим сен хафа бўлма, қизи бор уйга шунақа қилиб келаверишади.
Ўзимни йиғидан тиёлмасдим. Азиз аканинг олдида ҳолимдан уялиб ҳам кўз ёш тўкаётгандим. Худдики, ғурурим топталгандек. У киши ҳам буни сездими, ташқарига йўл олди.
— Азиз айтган бола ким унда? — бувимнинг бу ҳитоби мени йиғидан, Азиз акани йўлдан тўхтатди. Еб қўйгудек қадалган нигоҳларим уни яна эшик сари одамлашга мажбурлади. Жим туролмадим. Ирғиб ўрнимдан турдим-у, қаршисига бориб кўзларига тикилганча алам билан дедим:
— Нега бунча мен учун жон куйдириб қолдингиз? Кимсиз менга? Отамми, акамми? Сизга айтинг, дедимми? Нима учун келган бўлсангиз, ўша иш билан шуғулланинг. Менинг ишларимга бурнингизни суқманг!
Ичимдаги исён босилгандек бўлгач, ундан олдин уйдан чиқдим. Азиз ака бувимнинг ёнида қолди. Менимча, бувим чиққани қўймади. Ким билсин, қўполлигим учун узр ҳам сўрагандир?
Кечки овқат вақтигача ҳеч кимнинг кўзига кўринмадим. “Орқа уй” яна жонимга оро кирди.
Қоронғи туша бошлаганида эса эшик очилиб, Азиз аканинг қувноқ чеҳраси кўринди:
— Овқат пишди, Маликаи Араз! Энг аввал ўзим хабар олай дедим.
Бир қараб қўйдим-у, индамай ўтиравердим.
— Моҳ, бўлди чиқ. Бутун олам зимистон бўлиб кетди-ку! Мен бировни хафа қилсам, нафас олишга ҳам қийналиб қоламан.
— Мен ҳеч кимдан хафа эмасман.
— Биламан. Шунчаки Исмалоқдан Чақиртиканга айландинг! — оғзини очмасдан ичида кула бошлади у. — Исмалоқнинг уруғи чақиртиканлигини биларсан. Тур, кетдик. Хавотир олма, бояги гапларни Абдулла тоғам ва кеннайим билмайди. Токи ўзинг айтмагунингча. Аннамга ҳам тайинладим.
Мен қимир этмай ўтиравердим. У бир пас тикилиб турди-да, чиқиб кетди.
Овқатланаётганимиздан ҳам, ундан кейин ҳам Азиз аканинг юзига қарамадим. У ҳам қандайдир тушкун. Ким билсин, барча аламимни у кишидан олаётгандирман? Гарчи айби бўлмаса-да.
Ухлашимдан олдин эса яна хатларимни титкиладим. Ўша роппа-роса ўн йил олдин ҳаётимга сўроқсиз кириб келган номаларни.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22👏3
37-ҚИСМ


Хатлар 1999-2000 йилларда менга ошно бўлди. Ҳозир 2010 йил... Ўн йилдан буён кутаман уни. Воҳ, яна юрагим куя бошлади. Мавҳум тақдир ва муҳаббат қаршисида иложсизлигимдан хўрлигим келди. Ўқилавериб четлари увада бўлган, ёзувлари сал-сал ўчаётган қоғозга тикилдим...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ойижон, сизга хат ёзмаганимга анча бўлди. Отамнинг уйланиш ҳақидаги хабари ва Моҳи тўғрисида эшитганларим ҳамма нарсадан совутгандек эди. Яна ўзимга кела бошладим. Чунки, ёнимга ким келганини таассавур ҳам қила олмайсиз. Синфдошим, қадрдон ўртоғим Жасур билан бирга хизмат қиляпмиз. Мен энди “черпак”ман. Ўзимга яраша ёзилмаган ҳақ-ҳуқуқларим бор. Жасур ўртоғим эканлигини барча “черпак”ларга маълум қилдим. Аммо, “дембль”лардан уни ҳимоя қила олмаслигим ёмон. Шукрки, у келганидан буён оғир вазиятга тушмаганди. Токи, кечаги кунгача. Кеча уни ҳимоя қила олмаганим сабаб ўзимни еб қўйгудек бўлдим. Бир “дембль” унга “анув лаганни узат”, дебди. Жасур қараса, лаган йўқ эмиш. “Лаган йўқ-ку”, деган уям. “Дембль” мана бу лаган бўлмай, қозонми?” дея унинг бошига тоғора билан туширибди. Бошқа вилоятларда тоғора — лаган дейилишини Жасур қаёқдан билсин. Жасур ўзимизнинг шева бўйича ликопни қидирган-да! Шу билан “дембль” жим кетар дегандим. Аммо эрталаб ўртоғимнинг қўлларини авайлаётганини кўриб, нима бўлганини тушундим. Унга “ош едириш”ибди. Яъни, Жасур бармоқларини жуфтлаб, учини тутиб турган “дембль” эса камарининг темир томони билан тирноқлари устига урган. Бу жуда азобли. Тиноқлар орқага қайтиб кираётгандек оғриқ беради. Қонталаш бўлади. Жасурнинг кўзларига қарай олмадим. Негадир ўзимни айбдордек сездим, ойи. Яна сизни соғиниб кетяпман.
МАН. 19.07.2000”.

* * *

Эрталаб Азиз ака отамга печни ўрнатаверишни тайинлаб, хайрлаша бошлади:
— Мен Тошкентга кетяпман. Ишни тўхтатиб қўймангизлар.
Унинг бу гапидан ҳамма қатори мен ҳайрон бўлдим. Отам оғиз жуфтлаганча қолаверди. Азиз ака дамасига ўтирди-ю, жўнади.
— Тинчликмикан? Нега тўсатдан кетадиган бўлиб қолди? — ҳайратини яшира олмаган отам акам ва бувимга тикилди.
— Ишни ташлаб қаерга ҳам борарди?! Хотини чақиргандир? Сен ишингни тўхтатма! — бувим Азиз аканинг ортидан қўл силкиди.
— Моҳгул, синглинг билан бориб, цехни тартибга келтиринглар, бир соат ичида печни олиб келиб ўрнатамиз. Оғир нарсалар бўлса, Жаҳонгир ёрдамлашади, — отам бирдан ишга киришиб кетди.
Моҳрўй аллақачон супургиси билан ёнимда. Ҳали дарвозага яқинлашмаган ҳам эдикки, Холисхон опа қизини етаклаб кирди:
— Мана, Сарвинозни сенга олиб келдим. Ҳозироқ ўтириб, ўқишга кириш сирларини ўргатасан.
— Мен цех ишига ёрдамлашгани кетаётгандим. Бир соатлардан кейин кела олсанми? — дедим Сарвинозга. Чунки онасига қарагим ҳам келмаётганди.
— Майли, сен билан цехга бора қолсин. Ёрдамлашади. Иш ўрганади. Мабодо, ўқишга кира олмаса, цехда ишлайверади. Ишчи қилиб оласизми, Абдулла ака? — бирдан мулойимлашиб қолди Холисхон опа.
— Бўлмаса, чоп, уйларингдан супурги олиб чиқ. Тезроқ бўлсак, тезроқ қайтамиз ва дарсни бошлаймиз, — қўшнимизга тақлид қилиб ясама юмшоқлик билан гапирдим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26👏3❤1
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!

Нима булса хам ўтган кунга шукр айтинг!
Якинларингизни қадрланг! Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
Борлигингизнинг ўзи бахт!

Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
Аллоҳ Ўзи кечирсин!
Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин мен учун жудаям кадирли булган кадирдонларим.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАР!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
💥БУГУН 5️⃣-ОКТЯБРЬ. ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН🦋

💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌷Кун давомида сизни  яхши кайфият тарк этмасин.

Яқинларга  ҳам  улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏2
🌿 Onasi, senga nima sovg‘a qilay to‘yimizni o‘n yilligiga?

- So‘ramang, baribir topib berolmaysiz...

- Iye, biror marta aytganingni olib bermadimmi? Ayt, darrov muhayyo qilaman.

- Istagan narsamnimi?? Aldamaysizmi?

- Bilasanku, yigit bitta gapiradi va so‘zida turadi!

- Yaxshi... O‘zingizdan ko‘ring...

- Nima ekan, juda qiziqtirdingku?

- Vaqt sovg‘a qiling. Boshqa hech nima kerakmas.

- Nima deganing bu? Qanaqa vaqt?...

- Har kuni kechki payt mana shu qo‘lizdagi telefonni kavlab o‘tirishga ketgan vaqtizdan bir soatginasini...
Oilangiz uchun...
Oddiygina e’tibor...
Bollaringizga...
Menga...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
🪴 Аёл бир китобни ўқийдиган бўлса, уни эри ва болалари ҳам у китобни ўқигандай бўлади.

Изоҳ: “Отамизнинг аёллар илмига бўлган рағбатини уларга берадиган таърифларидан сезар эдик. Бирор аёл учун мақтов келтирмоқчи бўлсалар, мақтов ўлчовлари «У ўқиган, илмли аёл», дердилар. Агар қайсидир аёл кишидан норозиликларини ифодаламоқчи бўлсалар «Ҳа, ўқимаган-да», дердилар. Уларнинг наздидаги ўлчов – ўқиш эди”.

✍ Одинахон Муҳаммад Содиқ.
©arabicuz

📷Sonia

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг 🤲

🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️😢

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1