🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
✨ Rasulullohga salavot aytishning foydalari

Insonning ruhiy yuksalishi, gunohlardan poklanishi, Rasulullohga yaqin bo‘lishi va Qiyomat kunida shafoat qilinishi uchun salavot aytishni ko‘paytirish ham kifoya qilishini bilarmidingiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.


    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...

    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.

    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.

    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.

    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.

📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
48-ҚИСМ


— Эркин, уйингга бор. Дамингни ол. Азиз ҳам чарчаган. Ёзнинг иссиқ кунида, қоронғи, салқин уйга кириб ухлаганга нима етсин! — отам ҳам қўшнимизни тезроқ уйига жўнатиш пайида.
— Абдулла ака, қўрқманг жанжал қилмайман. Гаплашиб олай...
— Нимани гаплашасиз? — ундан кўз узмади Азиз ака.
— Ҳалиги... кеча... ишонсанг, кўзим очилди, — ерга қаради қўшнимиз. — Қизимнинг ёнимни олгани... Эсласам ҳалиям юрагим бошқача бўлади. Шу пайтгача улар учун қайғурмадим. Ишламоқчиман. Мени ёнингга ол! Ўргат, нима иш десанг қиламан. Ишласам, ичиш эсимдан чиқар...
Азиз ака чуқур хўрсинди:
— Ака, тушдан кейин бирдан цехга олиб кетаман. Ўша жойда гаплашамиз, майлими? Ҳозир озроқ дам олмасам, бошим ёрилиб кетади.
— Бўлди, ука! — қўлини кўксига қўйиб чиқиб кетди Эркин ака.
— Вой, Худога шукр-ей, инсофга келгани рост бўлсин, — енгил нафас олди бувим.
— Эчки қасам бу. Эртага эсидан чиқади, — отам қўл силтаб, Азиз акага яқинлашди: — Иш бирдан юришмайди. Сен ўйланаверма. Уйга кир тушлик қиламиз, кейин бироз ухлаб ол.
— Майли, — деди Азиз ака жилмайишга ҳаракат қилиб.
Мен эшик олдида унга тикилганча турардим. Мени кўрди-ю, ортига қайтиб отамга деди:
— Аввал ювиниб олай.
Тушлик вақтида ҳам у гапирмади. Отам акамни саволга тутиб, яна йигирмата нонни зўрға битта озиқ-овқат дўконига ташлаб келишганини, қирқтасини цехда қолдиришганини билиб олди.
“Қолган нон нима бўлади? Яна нон пиширамизми, йўқми?”
Бу саволлар биргина менинг эмас, ҳамманинг миясида ғужғон ўйнарди. Лекин ҳеч кимнинг тилга чиқариш нияти йўқ. Ҳеч нарса бўлмагандек ўтирарди барча. Ора-сира укам Жаҳонгир чалғитишга уриниб нимадир дейди. Афсуски, айни дамда жуда муҳим ва муаммо бўлган бу тадбиркорлик иши бирибир биздан ғолиб эди.
— Ҳаво иссиқлигидан кундузи ухлаш ҳам мушкул. Шундай бўлсада сизлар мизғиб олинглар. Кеча мижжа қоқмагансизлар, — деди бувим дастурхонга дуо қилиб бўлгач.
— Иссиқни сезмай, мазза қилиб ухлашнинг чораси бу — чўмилиш. Бир-бир калла ташлаб келсак-чи, — Мусулмонга қаради Жаҳонгир.
— Қаерга? Ҳовли этагидаги сувгами? — жонланди Азиз ака ҳам.
Улар бир пасда аввал чўмилиб, кейин дам олишга келишиб, қўзғалишди.
— Тепароққа борамиз. Ҳозир ҳамма ўша ерда. Тепа томон чуқур ва кенг. Бизнинг ҳовлининг пасти тор, — деди акам уларга эргашиб.
— Бизам кетдик, — менга боши билан ишора қилди Моҳрўй улар чиқиб кетгач. — Шундоқ уйнинг рўпарасида сувга кирамиз-у, қайтамиз.
— Йигитлар чўмиладиган жой кўриниб туради-ю, — улар билан ёнма-ён чўмилишни ўйлаб, уялиб кетдим.
— Кўйлакларимиз билан ўзимизни сувга отамиз-у, чиқамиз. Кейин ухласангиз борми? Оҳ-оҳ...
— Бор, бир чўмилиб келинглар, — деди бувим ҳам чин дилдан. — Булунғур ариқнинг суви шифобахш. Иссиқ кунда пайдо бўладиган тошмаларни бир зумда йўқотади. Тананг яйраб қайтасан.
👍33
49-ҚИСМ

Чўмилиш эмас, шунчаки бориб-келишни кўнглимга тугдим. Ҳовли адоғига тушганимиз сари болаларнинг қийқириғи, шовқини эшитила бошлади. Сув ёқасига боргач, беихтиёр улар томонга боқдим. Бизникилар қирғоқда кўринмайди, аллақачон шўнғишган чоғи. Юз қадамча нарида бўлган йигитларнинг кимлигини сув ичида таниш қийин экан.
Ўн-ўн беш ёшлардаги болалар Булунғур ариқ четидаги кекса толга ўрмалайди. Баланд ва бақувват шохига чиққач, пастга — сувга калла отади. Баъзилар ёғоч кўприк устидан сакрайди. Қий-чув, қийқириқ авжида. Моҳрўй ҳам мажнунтол шохидан ушлаб сувга туша бошлади.
— Ай, унча муздай бўлмаса ҳам этни жунжиктиради. Тушинг опа, — қичқирди у.
— Мен чўмилмайман. Бир шўнғи, кетамиз, — дедим мен ҳам бақириб.
У айтганимни қилди. Юпқа, енгсиз кўйлагида ўзини сув бағрига ташлади. Икки-уч марта шўнғигач, ияги қалтираб чиқиб келди:
— Кетдик, совқатдим.
Мен беихтиёр яна йигитлар чўмилаётган томонга қарадим. Бир бола дарахтдан сувга сакради. Кейин бирин-кетин бошқалари.
— Диёр, Диёр! — зум ўтмай жон аччиғида янграган овоз бизни сергак торттирди. — Диёр чиқмади!
Мен сувдан кўз узмадим. Тўлқинланиб оқаётган лойқа сув ичидан бир бош кўринди-ю, яна ғойиб бўлди.
— Ана, ушланглар! — бақирди кимдир. Ҳамма оқим бўйлаб суза бошлади.
— Қирғоқдагилар югуринглар, олдинроқдан тушинглар, — Азиз аканинг овозини танидим.
— Кимдир чўкяпти, Рўй, — дедим қўрқиб.
Бу пайтда Азиз аканинг ўзи ҳам сувдан чиққан, биз томонга югуриб келарди.
— Моҳ, оқим бўйлаб югуринглар! Олдинроққа ўтишимиз керак! — бизга қараб бақирди Азиз ака. — Қирғоқдагилар мен билан!
Биз ҳам сув бўйлаб чопишга киришдик. Бир зумда йигитлар бизга етиб олди.
— Тезроқ, бирдан сувга сакраб қўл ушлашиб турамиз. Тўсиқ ҳосил қиламиз. Сакрадик! — ҳамма Азиз акага бўйсунди. Баравар сувга тушдик. — Оёқларнинг орасини жуда очманг, бир-биримизнинг қўлларимизни ушлаб, пастга туширамиз!
Ҳаммамиз қўл ушлашиб, сув ичида жонли тўсиқ ҳосил қилдик.
— Мана, менга урилди, — укам Мусулмон сувга кириб кетди. Азиз ака эса унинг ёнига шўнғиди. Улар анча масофагача оқиб келган болакайни сувдан кўтариб олиб чиқишди.
— Ким экан? — дедим сувдан чиқиб уларга яқинлашарканман.
— Диёрбек. Маҳкам подачининг невараси, — кимдир саволимга жавоб берди.
— Бошидан қон оқяпти, — ҳаяжон билан деди бир йигит.
— Дарахтдан калла ташлаганди, боши сув тагидаги тошга теккан, — изоҳлади биров.
— У хушсиз. Хушига келтириш керак! — юзига ура бошлади Азиз ака. — Кўзингни оч болакай. Хушингга кел!
У боланинг юрагига қулоқ тутди. Яна юзига шапатилаб, бармоғини бурун катакларига яқинлаштирди.
👏15👍12
50-ҚИСМ

— Нима бало, нафас олмаяптими? Ёрдам беринглар, ўлиб қолади! — Азиз ака ўзини йўқотиб қўйганди. Унинг сўзлари бизнинг юрагимизга ҳам қўрқув олиб кирди. — Қўл-оёғини уқаланг! “Тез ёрдам” чақиринг! Энди нима қиламиз? Болакай, кўзингни оч! Нафас ол! Болаж-о-он!
Азиз ака Диёрбекнинг кўксига икки қўлини қўйиб массаж қилишга киришди:
— Бурнини бекитиб, нафас беринглар. Уч деганимда нафас беринглар!
Бир йигит боланинг оғзига оғзини қўйди.
— Нафас бер! — жон ҳолатда бақирди Азиз ака. — Бўл, болакай нафас ол! Сен яшашинг керак! Бўл! Онангга нима деймиз? Онанг учун яша-а-а! Онанг буни кўтаролмайди! Яша-а-а!
Азиз аканинг овози дунёни тутиб кетгандек бўлди. Унинг сўзларидан қотиб қолдим. Мен учун қадрдон бўлган мактубларда ҳам шундай сўзлар бор эди...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ассалому алайкум, ойижон!
Аҳволим жуда ёмон. Бизнинг гуруҳ ҳали йўлга чиқмади. Буйруқни кутяпмиз. Бугун мен учун жуда оғир бўлди. Аслида ҳозир ҳаммамизга, бутун юртдошларимизга ҳам осон эмас. Ҳадик ва таҳлика ичида яшашнинг ўзи бўлмайди. Биз ақидапарастлар билан жанг қилишдан, ватанни ҳимоя қилишдан қўрқаётганимиз йўқ. Юрагимизга қўрқув солаётган нарса бу — жудолик. “Бугун кимдан айриларканмиз, орамиздаги қайси марднинг умри якунланаркан”, деган ўй кимнинг хаёлидан ўтмайди дейсиз? Ҳар кун, ҳар сония Худога илтижо қиламан: “Аллоҳим, ҳеч кимнинг жонини олма. Агар жон керак бўлса мана мен минг бор ўлишга ҳам розиман. Фақат, бошқаларникини эмас. Айниқса, онаси ҳаёт бўлган йигитларни омон сақла!”
Афсус... Уруш қурбонларсиз бўлмайди. Ҳар куни кимдандир айриламиз ва офицерлар уларнинг тобутини уйи томон элтади. Айтишларича, баъзи ота-оналар айрилиққа чидай олмай аламини улардан олаётган, бақираётган, баъзан калтакламоқчи бўлаётган экан. Бундан бизнинг асло жаҳлимиз чиқмайди. Чунки ўша тупроққа қўйилажак норғул йигитни улар тарбиялаб вояга етказишди. Бугун алам устида жаҳл қилишяпти. Аммо эрта бир кун фахр ҳам туйишади. Ватан йўлида шаҳид бўлиш ҳам аслида шараф. Бироқ...
Бугун менинг аламим ўша ота-оналарникидан кам эмас. Юрагим куйиб кетяпти, ойи. Буни ёзиш ҳам мушкул. Кўзларимда ёш, қўлларим қалтирамоқда. Ойижон, дўстим Анвардан ажралдик. Анвардан, ўша ҳамманинг ҳавасини келтириб, севган қизидан келган мактубларни ғурурланиб ўқийдиган дўстимдан... Бунга взвод командиримиз ҳам чидай олмади. Бақириб йиғлади, ойи. Дод солди: “Сени бу кўйда уйингга қандай олиб бораман? Ота-онангга нима дейман? Онангнинг кўз ёшларига чидай оламанми? Онанг учун яшашинг керак эди. Онангга нима дейман?”
Бу гаплардан сўнг ўзимга сўз бердим: “Бир томчи қоним қолгунча сарҳадларимизни ҳимоя қиламан! Токи, оналар “болам”, деб бўзламасин!”
Ойижон, сизнинг “болам”лаб бўзлаганларингиз ҳамон ёдимда. Ортиқ оналарнинг кўзидан ёш оқмайди. Бизни у дунёда туриб бўлса-да, дуо қилинг...
МАН. 09.09.2000”

* * *

— Нафас ол! — Азиз ака ўзини тутолмай Диёрбекнинг бўшашган танасини силкилай бошлади. — Бўл! Ўзингга келсанг-чи! Кўзингни очсанг-чи! Сен ҳали яшайсан, болакай!
Азиз ака ҳамон боланинг шилқиллаб турган танасини силкиларди.
Кутилмаганда бола хўроз қичқириғидек овоз чиқарди-ю, оғзи-бурнидан сув отилди. Сўнг заиф йўталиб қўйди.
— У тирик! Суннат, тез югур машинани ўт олдир. Моҳ, сенам чоп! Дамаснинг орқасига бирор нима тўша, ётқизамиз, — бақирди Азиз ака.
Биз уй томон шошилдик. Ортимиздан Азиз ака Диёрни кўтарганча ҳаллослаб келарди.
👍22😢6❤1
51-ҚИСМ

— Ака, тезроқ боринг. Машина қизигунча ҳам вақт ўтади, — мендан олдин югурарди Мусулмон.
Биз етиб борганимизда Мусулмон дамаснинг ўриндиқлари олиб ташланган орқа томонига кўрпача солиб бўлганди. Уйдагилар қўрқиб қолишди. Азиз ака Диёрни авайлаб ётқизиб, акамга топширди. Ўзи рулга ўтириб, жўнади.
— Ишқилиб, тузалиб кетсин! — бувим акамдан ҳаммасини эшитган шекилли мажолсиз сўрига ўтирди. — У Маҳкам подачининг ёлғизгина ўғил невараси. Тўрт қиздан кейин туғилган. Нима бўлсаям, отдай бўлиб кетсин!
Мен ҳам бувимнинг ёнига чўкдим. Қай аҳволда қошни қорайтирганимизни билмаймиз. Шифохонага кетганлар сира қайтмас, ҳавотирдан ўлай деётгандик. Шўрлик Маҳкам бобо ҳам титраб-қақшаб келиб кетди. Менимча, у ҳам ҳозир шифохонада.
— Ярим кун бўляпти, келмайди-я! Тавба... — юраги сиқилади бувимнинг. — Телпон ҳам қилмадинглар.
— Анна, ҳаммасининг телефони уйда. Ахир устиларига зўрға кийим илиб кетишга улгуришди-ю, телефон эсга келармиди? — ҳар доимгидек тўнғиллайди Моҳрўй. — Куйинаверманг, келишади.
Томоғимиздан овқат ҳам ўтмасди. Шунинг учун ҳаммамиз шумшайганча сўрида тизилиб ўтирардик. Бир пайт машина овози эшитилди.
— Ана келишди! — ҳаммамиз баравар қўзғалдик.
— Болакай зўр! — Азиз аканинг кайфияти аъло эди. — Биз эса очмиз.
Бир зумда дастурхонга овқат тортиб, уларнинг оғзига тикилдик.
— Боши жиддий жароҳатланган экан. Аввал текширишди, кейин операция қилишди. Ҳаммаси яхши, — ишидан кўнгли тўлиб гапирди Азиз ака.
— Маҳкам подачининг гапини ҳам айтинг-да! — акамнинг бу гапидан сўнг қаттиқ қаҳ-қаҳа янгради. Азиз ака, акам ва Мусулмон мириқиб куларди.
— Одамнинг ичини қиздирмангизлар, — чидолмади Жаҳонгир.
— Ўзинг айт, — Мусулмонга имо қилди Азиз ака.
Укам эса чордона қурганча гап бошлади:
— Подачи Азиз аканинг исмини билмас экан. Лекин невараларининг “Вотти ака” дейишганини эшитган бўлса керак, “Воттижон”, деб Азиз аканинг атрофида айлангани-айланган. “Воттижон, бир умр хизматингизни қилай, Воттижон, тўйларингизда устингизга тўн ёпай, раҳмат сизга!” дейди тинмай.
Бу гап бизнинг ҳам кайфиятимизни кўтарди. Самимий, жонкуяр ва мард Азиз акага нисбатан қалбимда қандайдир ҳислар жўш ураётганди. Балки, бу ҳурмат ва эҳтиром ҳиссидир? Чунки уни севиб қолишим мумкин эмас. Ахир ўн йилдан буён юрагимни, хаёлим ва ҳаётимни банд этган йигит бор. Уни бирдан унутиб юборишим, бошқасига кўнгил қўйишим мумкинлигига сира ишонмайман! Сабаби, ўша оташ қалб эгасининг номалари ҳар дақиқада кўз олдимда жонланиб туради.

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ойижон, биз тонгда йўлга тушдик. Айтганимдек, тоғни айланиб ўтиб, душманга орқа томондан зарба беришимиз, уларни тоғ тепасидан пастга тушишга мажбур қилишим лозим. Отишмалар, визиллаган ўқ товушлари ора-сира эшитилиб турибди. Кимдир жон бериб-жон оляпти.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38
🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Ҳар кеч ётишдан олдин дилингизни оғритганларни кечиринг ва тоза юрак билан ором олинг!🌺✨🌺✨🌺

Аллоҳ ҳамиша ўз паноҳида асрасин.🤲

ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!!!
БАРЧАНГИЗ БИЗ УЧУН КАДРЛИСИЗ..🌙✨💫

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассаламу Алайкум!
Ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🕊🌞ХАЙРЛИ ТОНГ
ҚАДРДОНЛАРИМ 🌞🕊

Бошланган муродбахш Чоршанба кунининг тонги барчамизга хайрли бўлсин!

Ҳаёт боғларида ғам, алам сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга белансин бу кун замин ҳам,
Бугунги тонгингиз муборак бўлсин!

Кўзлардан оқмасин кўз ёшу унлар,
Қалбларда қотмасин дарду тугунлар,
Эй, Аллоҳ меҳрига ташна мўминлар,
Бугунги кунингиз хайрли бўлсин!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
#тилак

🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

🌺🌿 Яна бир фараҳбахш субҳни кўриш бахтини берган Аллоҳимга ҳамд бўлсин!  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин!

🌺🌿 Аллоҳим,  Ўзинг Ваҳҳобсан,  бугун бизларни барокатли ризқ, хайрли неъмат, яхши амал эгаларидан қил!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Муғнийсан,  бугун бизларни омад ва муваффақият билан сийла!

🌺🌿 Аллоҳим,  Ўзинг Ҳадийсан,  бугун бизларни қайғу, алам, кибр, риё ва гуноҳлардан йироқ қил!

🌺🌿 Аллоҳим,  Ўзинг Вадудсан,  бугун бизларни ота-оналарини рози қилган фарзандлардан,  яқинларига силаи раҳм қилган жигарлардан,  фарзандларига яхшилик қилган ота-оналардан қил! 

🌺🌿 Аллоҳимнинг яна бир ҳузурбахш тонги муборак,  азизларим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 МАНА ШУ ОЯТНИ БИР МАРТА ТИНГЛАШНИНГ ЎЗИ ЕТАРЛИ ❗ РИЗҚ ЭШАГИНИ ОЧУВЧИ ЗИКР, ТЕЗ БОЙЛИК ДУОСИ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
— Erim yangi ko‘ylakka pul bermadi. — Sen nima deding?
— Ba‘zi ayollar har oy yangi ko‘ylak kiyadi, dedim
— U-chi, nima dedi?
— Ba‘zi ayollar bir ko‘ylakni besh yil kiyadi, dedi
— Boplabdi!
— Iy, sen hali men taraf emasmisan?
— Ering tilla odam. Har oy olib bermasa ham javoningni to‘ldirib qo‘yibdi kiyimga
— Haa, bir gap aytaymi?
— Ayt.
— Eringning gapiga qo‘shimcha: ba‘zi ayollarning umuman eri ham yo‘q...
— Nima deganing bu?
— Bechoralar yangi kiyimni emas, bolalarining qornini to‘ydirish haqida o‘ylashadi. Ulardek ahvolga tushib qolishdan asrasin. Sening esa yeganing oldingda, yemaganing ketingda. Shukur qilishni o‘rgan dugonajon!..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏13👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅ Болалар шамоллаганда уй шароитида уни бартараф этиш усулларидан бири.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

• Ҳаёт мана шундай бешавқат...
• Натижага энди етганингда йиқитиб юборади...
• Асосийси, тўхтаб қолма!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшликда тезроқ катта инсон бўлишни хохлардим. Орзуйимга етдим катта инсон бўлдим. Энди эса ёшликка қайтгим келябди, лекин буни иложи йуқ... 😢

Ёшликни соғинганлар учун. 💕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍯Асалли торт.🤤медовик.🍯

🐝150 гр шакар
🐝100 гр сариёг
🐝80 гр асал
🐝7 гр ичимлик содаси
🐝2 та тухум
🐝400 гр ун

Крем:

🐝600 гр каймок 35% ли
🐝400 гр творожний сир (пинар лабне)
🐝200 гр шакар упаси.

Тайёрланиши:

Пастрок оловда шакар,сарёг ва асални солиб Бир кайнатиб оламиз. Кайнаб чиккач ичимлик содаси солиб ранги кизаргунча аралаштириб турамиз(ширин хид чикиб иштахангизни китиклаб юборади 🤤). Сал совугач тухум солиб аралаштириб ун солиб хамир киламиз. Тиндиришга хожат йук. 8 та зувала килиб ёйишни бошлаймиз. Пергамент уртасига куйиб ёйсангиз онсонрок булади. Колибда киркиб битта биттадан 180 градусда 5 дакикадан пишириб оламиз.

Крем учун каймок, творожний крем ва шакар упасини солиб миксерни пастрок скоростида айлантириб оламиз. Крем каттик булмаса хавотир олманг бизга узи куюк булмагани макул.Коржларни кремлаб териб оламиз. Устидан корж майдаланганини сепиб 2 соатга (купрок булса яна яхши) олиб куямиз.

Огизда эрийдиган асалгина 😆 асалли торт тайёр!Ёкимли иштаха!

Рамазон ойида олинган рецепт МУСЛИМАЛАРИМ
👍4