🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
56-ҚИСМ


Азиз ака жилмайди. Сўнг ишидан фахр туйиб деди:
— Тўсатдан олиб бориб нон сотиб олинг, десанг олишмасди-да. “Янги нон, еб кўринг, баҳо беринг”, деб ўнта-бешта ташлаб чиққан эса бошқача. Халқимизда “Еган оғиз — уялар”, деган гап бор. Бу уятнинг кучи. Эртадан эса ноннинг сифати иш беради. Мижозлар ўзи хоҳлаб талаб қилишади. Сен сакрайвермай “заказ”ларни дафтарга ёз. Эртага етказолмай қолмайлик!
У адашмаганди. Эрталаб қишлоқдошлар ҳам бирин-кетин дарвозани уриб кела бошлашди:
— Битта иссиқ нон беринг. Кеча эрталаб сарёғ билан бирам яхши кетдики, талашиб қолдик. Азиз бекорга сарёғ суркаб енг, демаган экан, — деди бири.
— Нонни қаердан олсак, бўлади? Ё цехга борайликми?— дейди бошқаси.
Ўша куннинг ўзида уч қоп ун кетадиган нон буютма бўлибди. Отам қувончдан ўзини йўқотиб қўйди:
— Бунча нонни пишириб улгурмаймиз-ку!
— Энди ишчи олмасангиз бўлмайди, — кулди Азиз ака. — Биринчи ишчи Эркин ака. У кишини хамир ўлчашга қўямиз. Асло бўш вақти бўлмайди. Ароқ ичиш тугул, уни ўйлашга ҳам фурсати етмайди. Иш сменали бўлади. Бугун кечаси ишлаган гуруҳ, эртага дам олади. Кундузи ҳам бекор бўлмаймиз, энди. Биринчи гуруҳни тоға ўзингиз олинг. Иккинчисига Суннат бошчилик қилади. Мусулмон ва Жаҳонгир ёрдамчиларингиз бўлади. Сизларга яна тўртта-тўрттадан саккизта ишчи керак. Майли, бошланишига олтита олиб турамиз.
— Қариндошлардан олсак-чи, ишончли, — гап қўшди онам.
— Бўлмайди! — дарров узиб берди Азиз ака. — Энг муҳтож оилалардан ишчи танлаш лозим. Улар ишни йўқотишдан қўрқиб, ҳалол ишлайди ва қадрлайди. Яна унақаларни иш билан таъминлаш — савоб. Қариндош билан орангизда “юз-хотир” деган нарса бўлади!
— Тўғри, — бу гап отамга жуда маъқул келди. — Бўлмаса, ишчини ўзинг оласан. Шунда ҳеч кимнинг мендан кўнгли қолмайди.
Яхши гап ҳам, ёмон гап жуда тез тарқалади. Цехга ишчи олинаётгани хабари бир зумда қишлоққа ёйилиб, одамлар кела бошлади. Азиз ака эса улар билан супада ўтириб олиб, жиддий суҳбатлашарди. Қизиқишим устун келиб, деразадан кузата бошладим. Илк суҳбатдоши қишлоқ дўконидан икки уй нарида турадиган Зархол опа бўлди.
— Ўзингиз ишламоқчимисиз?
— Йўқ. Сиздан илтимос, катта қизимни ишга олинг. Нима иш десангиз қилади. Жуда қийналиб қолдик.
— Эрингиз...
Зархол опа кўзларига ёш олди:
— Бундан тўрт ой аввал... Иши жуда яхши эди. Трактори бор. Баҳорда фермерларнинг ерини ҳайдаб берар, ёзда ариқ олар, кузда йиғим-терим деб тиним билмасди. Яшашимиз ҳавас қилгулик эди. Шу йил баҳорда айни иш бошланган пайтида тракторини кўздан кечирди. Носоз жойини тузатмоқчи бўлди. Трактори доим уйимиз ёнидаги тепаликда турарди. Эниш жойдан пастга қараб юрса, тез “завад” олади-да! Тракторни пастга туширмай, ўша ернинг ўзида чуқалай бошлабди. Кўргиликни қаранг, — у гапира олмай қолди. — Худойим... эслагим ҳам келмайди. Трактор юриб кетиб, белидан...
Азиз ака инграб юборди. Кўзларини юмиб, бош чайқади. Сўнг оғир “уҳ” тортиб опага тасалли берди:
— Сиқилманг, опа...
👍36❤2
57-ҚИСМ


— Ўшандан буён топганимиз шифохонага кетади. Молларни ҳам сотиб бўлдик. Мен доим ёнидаман. Ўғилларим ҳали кичик, отасига қарай олмайди. Кимдир ишламаса...
— Худонинг иродаси. Жони омон қолибди, шукр қилинг. Ҳали соғайиб кетади. Қизингиз бугуноқ келсин, ишга. Исм-шарифини ёзиб қўй, Мусулмон. Опа, қизингизга айтинг, ҳужжатлари билан келсин.
Кейинги суҳбатдан ўтадиган киши қишлоғимиз четида яшовчи, ёши етмишдан ошган Ҳикмат бобо бўлди...
Аслида бобо эндигина дарвозадан кириб келган, ёши улуғлиги учун бирдан Азиз аканинг ёнидан жой олганди.
— Хизмат, бобо, — деди Азиз ака сўрашиб бўлгач. — Кимга иш керак?
— Ризмат бобомасман, Ҳикмат бобоман! “Нима дейиш керак?” дейсанми? Ҳикмат бобо, дейвер!
Ҳикмат бобонинг қулоғи оғирлигини билмаган Азиз ака бироз довдиради. Сўнг бирдан англадими, баланд овозда деди:
— Хўп, бобо! Ким ишламоқчи? Неварами?
— Менинг невараларим ишламайди, ўқийди, — одатига кўра бобо керилиб гапира бошлади.
Ҳикмат бобонинг уч қиз, икки ўғли борлигини бутун қишлоқ билади. Барчаси уйли-жойли, ўқимишли. Кампири билан фарзандларини олий маълумотли қилиш учун ҳар ишга қўл урган: ким иморат қурса, ғиштини қуйган, пахса урган, қишлоқ подасини боққан, янги қурилаётган уйларга пойдевор қилиш учун тоғда тош ағдариб келтириб сотган, хуллас, тинмаган экан. Шу меҳнатларнинг орқасидан икки ўғли ҳам ўқиб, ишлаб, шаҳарда қолди. Чол-кампир эса баъзан қизларининг, гоҳ ўғилларининг болалари — невараларини олиб келиб, кун кечирарди. Чунки кексалар шаҳарда яшашни исташмади. Шундай бўлса-да, уларга ҳамма ҳавас билан боқарди.
Аёл киши, айниқса, она оилани бириктирувчи елимдек бўларкан. Бундан саккиз йиллар илгари Ҳикмат бобонинг кампири вафот этди. Ана шундан сўнг бошланди, барчаси. Бобо озроқ муддат катта ўғлиникида, кейин кичигиникида турди. Аммо кўника олмади, шекилли, тағин қишлоққа қайтди. Энди анча улғайган, ўзларини сабоқ олишга, ишга урган неваралари ҳам камнамо. Икки-уч йил ўғиллар ҳам, қизлар ҳам тез-тез хабар олиб, болаларини мажбурлаб бўлса-да, жўнатиб турди. Афсус, ҳозир... Бобо ҳайҳотдек катта ҳовлида ёлғиз туради. Эркак кишига қийин экан. Болалариникида тургиси келмайди, ёлғизлик қийнаётганини айтишга ғурури йўл қўймайди. Ойимнинг айтишича, бобо ҳам ҳамма эркаклар каби барча дардини ичига ютаркан. Эркак зоти борки, шундай эмиш...
Ҳа, менимча ҳам шундай. Чунки менга қадрдон мактубларда шунақа гаплар бор...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ўша даҳшатли кечадан сўнг биз ҳарбий қисмда икки кун қолиб кетдик. Сабаби, тўрт кун олдин яна бир гуруҳ тоғни айланиб ўтиб, тепадан зарба бериш учун йўлга чиққан экан. Шукрки, бизга бутун республика бўйлаб энг тажрибали ҳарбийлар ва қурол-аслаҳалар мадад кучи сифатида келаётир. Шунинг учун ҳам янги режа асосида иш кўришни кўзлаганмиз. Пухта тайёргарлик кўряпмиз. Ўтган икки кун тинч бўлди. Юрагимизни қон, кўнглимизни вайрон қилувчи ҳеч бир иш бўлмади.
Яна йўлга отландик. Раҳматли Ёдгорнинг ўрнига гуруҳимизга Жасур қўшилди. Бундан иккимиз ҳам хурсанд бўлдик. Қисмдан чиқиб кетишимиздан олдин взвод командиримиз ўта тушкун кайфиятда келди. Қўлида мактублар...
👍27❤2
58-ҚИСМ


“Ҳаммага хат бор. Уйдагилар хавотирда”, — дея менга акамнинг мактубини тутқазди. Сўнг бизга бир мактубни кўрсатдики, у бағримизни тилиб, куйдириб ўтди.
Нома Анварнинг севган қизидан эди...
“Ҳалиям хат ёзяпти. Менимча, хабари йўқ”, — деди командиримиз чуқур “уҳ” тортиб.
“Улар бошқа-бошқа қишлоқдан. Яқинлари ҳам муҳаббатларидан бехабар. Бошқа қишлоқдан бўлгани учун қиз Анварнинг ўлганини эшитмагандир? Хавотир билан ёзаётгандир? Шўрлик қиз... Эшитса, қай кўйга тушади?” — овози қалтираб деди Ўроз.
“Ҳа, уруш ҳақида эшитгани табиий. Шунинг учунми, тинимсиз хат ёзяпти. Анвардан кейин... тўртта хат олдим...” — командиримизнинг бу гапи янада қалбимизни ўртади.
Мен дунёнинг ишларидан дод деворай дедим, ойи. Аллоҳ нега сабримизни бунақа синайди? Нима учун бу дунёда ҳам керак бўлган, онасининг суянчига айланган Ёдгор сингари ёлғизларнинг жонини олади? Бевафолар қолиб, аҳдидан қайтмайдиганларнинг йўлини айро қилади?
“Нега шу севишган қалбларни айирмоқни лозим топдинг, Худойим?! Қиз бечора машъум хабарни эшитиб хушидан айрилмайдими? Бу жудоликни жимгина енгишга иродаси етадими? Бундан кейин у кимнидир севиб, бахтли бўлиб кета оладими?”
Ўйлашимча, ҳаммамизнинг ҳам миямизда шу фикрлар айланарди. Лекин ҳеч ким ташқарига чиқармади. Ҳамма дардини ичига ютди. Ҳар доимгидек, қон ютгандек, аламимизни, изтиробларимизни ичимизга ютиб йўлга тушдик. Бу сафар отларсиз кетяпмиз. Шуниси ҳавфсизроқ. Чунки энди қандай шароит бўлишидан қатъи назар ортга қайтмаймиз. Токи, жангариларни тепадан тушишга мажбур қилмагунча. Оқ йўл тиланг, ойижон!
МАН. 17.09.2000”

* * *

Шукрки, қишлоқ аҳли меҳр-оқибатли. Ҳикмат бобонинг иссиқ-совуғига кўз-қулоқ. Тўғри, бундан ҳам бобонинг ори келади. “Кучим бор, ўзимни ўзим эплайман”, деркан доим. Бироқ нима бўлганда ҳам у якка.
Буларни ўз кўзим билан кўрмасам-да, ҳар уйга келганимда, гапдан гап очилиб, эшитиб қолардим. Лекин яна шуни ҳам биламанки, бобо болаларига гард ҳам юқтирмайди. Улардан асло норози ҳам эмас. Доим мақтайди, алқаб дуо қилади. Азиз ака бу гапларни билмагани учун у кишини невараси учун иш сўраб келган деб ўйлади. Мен эса бобонинг нима мақсадда келганини билолмай ҳайрон эдим. Биламанки, бобонинг пулга эҳтиёжи йўқ.
👍30❤1
59-ҚИСМ


— Унда кимга иш керак? — бақирди Азиз ака.
— Ўзимга! Қариб қолганим билан кучим бор. Пулинг ҳам керак эмас. Фақат, зерикмасам бўлди, — бобонинг овози титради. Кун бўйи катта уйда ёлғиз ўтиришнинг азобини у кишидан бўлак ҳеч ким яхши ҳис қилмаса керак. Бироз тин олди-да, ўзини қўлга олди. Сохта қаҳ-қаҳ отиб, деди: — Болаларим эшитса, роса койишади, лекин. Сени ҳам уришишлари мумкин. Чунки мени ҳеч нарсага муҳтож қилиб қўйишмаган-да! Келишса, “отажон, сизга нима етишмайди, бизни шарманда қилиб ишга кириб олдингизми?” деб роса хафа бўлишади. Мен уларнинг жиғига тегишни яхши кўраман. “Ёшлар ичида юриб, яшарай, кейин уйланаман, дедим”, дейман-да! Роса куйинишади, кейин...
Бобо ўзининг гапидан яна ўзи кулди. Бироқ атрофдагиларнинг жўр бўлмагани, унга ачиниш билан боқиб турганидан ўнғайсизланди. Сийрак соқолини силаб, ерга қаради. Пайтдан фойдаланган отам Азиз акага имо қилди.
— Ҳикмат бобо, — Азиз ака дарров тушуниб, бобонинг қулоғига яқин келиб баланд овозда гапирди: — Қоровул бўлиб ишлайсизми?
— Қоронғига довур? — бобога яна қулоғининг яхши эшитмаслиги панд берди. — Ҳа, қоронғи тушса ҳам ишлайвераман. Қоронғида мени бўри ермиди? Сизлар билан андармон бўлсам, бўлди. Пулинг керак эмас!
— Йўқ, тушунмадингиз! Қоровул, қоровул бўласизми?
— Сенга нега қоровул керак? Эшитдим, кечаю кундуз ишларкансан-ку! Куну тун у ердан одам аримаса, сени қўриқлайманми? Мени ёлғондакам ишга олма! Ҳақиқий иш бер. Ишим бор, деб масъулиятни, мажбуриятимни ҳис қилай.
Азиз ака шошиб қолди. Кўзларини отамга тикди. Лекин отам ҳам ночор қараб турарди. Ахир етмишдан ошган чолга қандай иш бериш мумкин?
— Бобо! — Азиз аканинг бирдан чеҳраси очилди. Ҳикмат бобога янада яқин келиб, бақирди: — Унда сизни ҳамма ишчиларга бошлиқ қилиб оламан! Ишчиларнинг ҳаммаси ёш, ўзингиз назорат қиласиз! Ўтириб, гап сотиб қолмасликлари учун қараб юрасиз. Ҳамма ҳар хил иш қилади, барчасига ўзингиз қарайсиз! Цехни айлани-и-иб юрасиз!
— Маъқул! Ўғилларим эшитса ҳам хафа бўлмайди! Отаси кимсан, цехга бошлиқ! — хурсанд бўлиб кетди бобо. — Мен бир умр оддий одам бўлганман. Мана, қишлоққа сен келиб бошлиқ ҳам бўляпман. Худо бераман, деса ҳеч гапмас-да! Ўғлим, сен ишчиларнинг нима иш қилишини номма-ном менга ёзиб бер, уйда ўқиб, билиб оламан. Катта-катта қилиб ёз, йўқса, кўзим ўтмайди!
— Ҳали ҳамма ишчини олиб бўлмадим. Кечгача аниқ бўлади. Кечқурун ёзиб, олиб бориб бераман!
— Тузук! Маъқул!
Барча Азиз аканинг ишидан мамнун бўлди. Бобо ҳам худди ёш боладек севинчини яшира олмасди. У киши ҳатто, кетиши олдидан бувимга мақтанди ҳам:
— Кўрдингми, бошлиқ бўлдим?! Эртадан иш бошлайман! Ҳаммаси менга боғлиқ, яхши назорат қилсам, иш ҳам яхши бўлади!
— Яхши бўлибди, “қариси бор уйнинг — париси бор”, дейишади. Ишхонага ҳам битта қари керак. Файз беради, — қувонди бувим.
Кейинги “синов”дан ўтувчи бир йигит бўлди. Очиғи, уни танимадим. Қишлоқда шу пайтгача доимий яшамаганман. Мен ўқишга кетаётганимда булар ёш бола бўлган. Энди йигит. Қаёқдан ҳам таний?
— Хўш, йигит? — ёқтирмайгина гапирди унга Азиз ака. Мен буни ўзидан катталар турса-да, йигитчанинг улардан олдинга ўтиб олганига йўйдим.
— Ишламоқчиман, агар олсангиз.
— Нега ишламоқчисан? Пул нега керак бўлди, сенга?
— Пул кимга керак эмас? Телефонимга, у ёқ-бу ёққа боришларимга ота-онамдан пул сўрайвермайман-ку!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰1
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!💫

ЭРТАГА ЖУМА...

Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузган жаннатдошларим...💫
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

🌟ХАЙРЛИ ТУН!🌟
Аллохга омонатсиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌸Яҳши амал жаннатга йўлак,
🌼Савобларнинг совғаси бўлак,
🌸 Чин юракдан билдирай тилак,
🌼 ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🍃ЖУМА МУБОРАК!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 11➖ОКТЯБРЬ...! 🌸🌷
ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК ДИНДОШИМ!!! 🌸🇺🇿🌸

🌸 💐 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🌸 💐 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌸 💐 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌸 💐 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🍀 Хайрли тонг! 🍀

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Саловат айтиш- Дард-ғамлардан ариниш, ташвишлардан қутулиш, йўллар очилиши, ризқ ортиши, истакларнинг бажо бўлишига васила бўлади.

Саловат айтиш- кишининг унутганларини эслашга ёрдам беради.

Саловат айтиш - муҳаббатни орттиради.

Саловат айтиш- айтувчининг орқасидан ғийбат қилинмаслигига васила бўлади.

Саловат айтиш- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари ва гувоҳликларини жалб этади.

Саловат айтиш- Аллоҳ таолонинг розилиги ва раҳматига мушарраф бўлишга василадир.

Саловат айтиш Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабидан омонда сақлайди.

Саловат айтиш- Танг аҳволдагилар учун садақа ўрнига ўтади.

Саловат айтиш- мартаба ва даражани юксалтиради.

Саловат айтиш- хавотир ва қўрқувлардан халос қилади.

Саловат айтиш- хатоларга парда тутилиши, гуноҳларнинг кечирилишига васила бўлади.

Саловат айтиш- сўзлаётганда оғиздан мушк таралишига васила бўлади.

Саловат айтиш Охиратда ойдинликка васила бўлади.

Саловат айтиш- кишининг нурини орттиради.

Саловат айтиш- Аллоҳ таолонинг авфига васила бўлади.

Саловат- бахилликка тушишдан асрайди.

Саловат айтиш- шафоатга васила бўлади.

Саловат айтиш-дуолар ижобат бўлишига васила.

Саловат айтиш- Арш соясида бўлишни таъминлайди.

Саловат айтиш-мажлисларни безайди.

Саловат айтиш-эътиборни ортиради.

Саловат айтиш- Аллоҳ жалла жалаҳу ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлишга васила бўлади.

Саловат айтиш-қалбни нифоқ ва кирдан поклайди.

Саловат айтиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўришга васила бўлади.

Саловат айтиш- буюк савобларга ноил бўлишга василадир.

Саловат айтиш- айтовчи ҳақига истиғфор бўлади.


🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hijob tutorial 🧕🏻🤍


Reaksiyaga arziydi 🫶🏻💙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Erkakning boy bo’lishiga uning sahiyligi sabab bo’lishini bilarmidingiz😍Albatta onasiga va ayoliga qolaversa o’z qiziga g’amxorlik qilgan har tomonlama moddiy tomondan ta’minlagan erkakning doimo ishi yurishadi ☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻
Bu videoni sekingina ho’jayinlarimizga yuborib qo’yamiza😅

Szningcha ham shundayami🥹🥹🥹🥹🥹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3
|•Eslatma☝🏻 |❗”𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴” 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼’𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 )

. ❤ 𝗟𝗶𝗸𝗲 𝗯𝗼𝘀𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝘂𝗻𝘂𝘁𝗺𝗮𝗻𝗴! ✅

•🖋 𝗢’𝘇 𝗳𝗶𝗸𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗶𝗻𝗴 📩

_______
𝗦𝘂𝗯𝗵𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗼𝗵 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑛𝑢𝑞𝑠𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟𝑑𝑎𝑛 ℎ𝑜𝑙𝑖 𝑣𝑎 𝑝𝑜𝑘𝑑𝑖𝑟...
𝗔𝗹𝗵𝗮𝗺𝗱𝘂𝗹𝗶𝗹𝗹𝗮𝗵 - 𝐵𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑎𝑞𝑡𝑜𝑣 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ( 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑜’𝑙𝑠𝑖𝑛)...
𝗔𝗹𝗹𝗼𝗵u 𝗔𝗸𝗯𝗮𝗿 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑢𝑦𝑢𝑘𝑑𝑖𝑟...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤11👍4👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
59-ҚИСМ — Унда кимга иш керак? — бақирди Азиз ака. — Ўзимга! Қариб қолганим билан кучим бор. Пулинг ҳам керак эмас. Фақат, зерикмасам бўлди, — бобонинг овози титради. Кун бўйи катта уйда ёлғиз ўтиришнинг азобини у кишидан бўлак ҳеч ким яхши ҳис қилмаса керак.…
60-ҚИСМ

— Ўзингнинг эҳтиёжинг учун ҳаракат қилаётганинг яхши. Аммо, бу ерда сендан ҳам пулга муҳтожлар бор. Шунинг учун сени ука, “запас” ишчи деб тураман, хўп, — унинг елкасига қоқди Азиз ака.
У киши шу тарзда келган кишининг ҳаммаси билан гаплашди ва орасидан беш кишини ишга олишга қарор қилди.
— Иш бугун, кечдан бошланади. Икки сменали бўлади. Бугун ҳамма келади. Иш ўрганиб бўлгунча ҳамма келиб туриши шарт. Мустақил ишлай бошлагач, кунора ишга келишларингиз мумкин. Маош ҳозирча у қадар кўп бўлмайди. Лекин буюртма кўпайгани сари ошади. Бунинг учун сизларнинг ҳам ёрдамингиз керак. Яъни, туман марказидан нон сотиб оладиган жой топсангиз кифоя. Бу ишни йўлингиз тушганда қиласиз, албатта, — деди у ишлаши тайин бўлган кишиларга қараб.
Шу кундан бошлаб, цехда иш қизигандан-қизиди. Эрта тонгда қишлоқдошлар орасида ҳам цехдан иссиқ нон олиб кетувчилар кўпайди. Саҳарда Азиз ака укам билан биргаликда нонларни туман марказидаги дўкон ва ошхоналарга бериб келади. Сўнг яна пиширишга киришишади. Отам ишнинг бирдан ривожланиб кетганидан жуда хурсанд.
Бир ҳафта ичида ҳамма ўз ишини, вазифасини тушуниб, мустақил бажара оладиган бўлди. Шунинг учунми, Азиз ака ҳам ҳар куни дастурхон бошида бир гапни такрорлайди:
— Тоға, энди мен кетсам ҳам бўлар. Иш юришди, ҳамма ўз юмушини билади. Бирор тушунмовчилик бўлса, телефон бор. Қўнғироқлашамиз.
Бу гапга бирдан барча эътироз билдиради. Менинг эса негадир кайфиятим тушади. Ўзимни ўзим тушунмайман. Охирги пайтда Азиз ака мен билан унча гаплашавермайди. Ишдан ортаётгани ҳам йўқ. Аммо умуман бефарқлиги, кўриб кўрмасликка олиши, зарурат бўлганида ҳам синглимга мурожаат қилиши баъзан мени хаёлга толдиради.
“Мендан ҳамон хафами? Балки яна кўнглини оғритгандирман? Нега юзимга ҳам қарашни истамайди?”
Ўйлаб ўйимга етолмайман. Айниқса, Зарифнинг тоғаси ва отаси яна бир бор келиб, “бир ойлардан кейин бирдан фотиҳа тўйини қиламиз”, деб кетганидан кейин у жуда ўзгарди. Менга умуман гапирмай қўйди. Юзимга ҳам қарамасди. Қийнала бошладим. Ўзимни ҳам, Азиз акани ҳам тушунмай азобланардим. Ўзимдан кечаётган ҳислар ўзимга ноаён. Бу севгими, аламми ё хўрлик? Уни севиб қолдимми, қилиқлари аламимни келтиряптими ёки хўрлигимни, билолмасдим. Буни уйдагилар ҳам сезишган чоғи, онам мени сўроққа тутди:
— Азизга қаттиқ гапирмаганмидинг? Сендан хафадек.
— Азиз акага гапиришга фурсат бўляптими? Кўраётганим ҳам йўқ-ку! Чарчаяпти. Чунки бошқалар бир кун дам олади, у киши эса туну кун ишхонада. Кундузи бироз мизғийди. Кечаси ухлайдими, йўқми номаълум.
— Тўғри айтасан, — онам бунга ишонди. Ўзимнинг сўзларим ўзимга ҳам таскин бергандек бўлди. Мен кўпроқ бўлажак тўйим ҳақида эмас, Азиз ака ҳақида ўйлардим. Унга нисбатан уйғонган қандайдир туйғу, Зариф ва тўй ҳақида бош қотиришимга йўл қўймас, бутун оламимга осойишталик бериб турарди. Лекин кутилмаганда унинг кечки овқатдан олдин телефондаги суҳбати қулоғимга чалиниб, яна дилимни зулмат қоплади.
— Э, тўғрисини айтавер, соғингансан мени, — деди Азиз ака кулиб суҳбатдошига. — Тушларингга ҳам кираётгандирман? Болалар қалай? Ўзинг кўз-қулоқ бўл. Менам эртага кетаман. Бу ерда ҳам қиладиган ишим қолмади. Эрталаб йўлга чиқсамми, деяпман. Соғиниб кетди, одам...
👍24❤1