🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Red style ❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
63-ҚИСМ — Ҳамма нарсанинг ниҳояси бор. Мана, ишлар юришди. Юзимиз ёруғ бўлди. Энди хотиржам кетаверсам ҳам бўлади, — енгил тортиб деди Азиз ака. — Ҳамма ўз ишини билади. Ўйланмайман. — Нега уйланмайсан? — кутилмаганда бўйнини чўзиб суҳбатга аралашди Ҳикмат…
64-ҚИСМ

МУАЛЛИФ: НАРГИЗА УСАНБОЕВА

— Тўғри, ҳарбий бўлиш энг фахрли иш. Лекин ҳозирги ишинг ҳам ёмон эмас-да! Топишинг ҳам зўр. Агар ростдан чегарачи бўламан десанг, сени қайси бир чекка вилоятга жўнатиб юборишади. Яхши шароитда яшаган аёлинг у ёқларнинг суви, қозон-ўчоғига кўнармикан? — деди отам.
— Мени деса, севса дунёнинг нариги четига ҳам боради-да! — қизариб қаҳ-қаҳ отди Азиз ака.
— Бу гапинг ҳам тўғри, — жўр бўлди отам.
— Кўнглинг чопган ишни қил, — ҳавас билан қараб, қўшилиб қўйди бувим.
— Ҳозир ҳарбий хизмат зўр! Сизнинг даврингиздагидек эмас. Ҳарбийлар учун ҳам, аскарлар учун ҳам ҳамма шароитлар бор. Менам яна қайта боришга рози бўлардим, — завқ билан деди укам Жаҳонгир.
— Мен шароитига учиб эмас, ростмана хизмат қилиш учун бормоқчиман, — деди Азиз ака унга жавобан.
Азиз аканинг бу гаплари унга бўлган ҳурматимни яна бир карра оширди. У ростдан ҳам самимий ва чин дилдан гапираётгани сезилиб турарди. Дилининг туб-тубидаги истагини ўртоқлашаётганди у.
“Нега Азиз ака бошқача? Нима учун барча йигитлардан ажралиб туради? Баъзан уни жуда яхши биладигандекман. Айрим пайтлар эса, жуда сирли туюлади. Нимасидир ўзига тортади, мени...”
Яна у ҳақда ўйлай бошладим. Не ажабки, унинг хаёли менга жондан азиз мактубларимни унут қилаётганди. Ўзимни хиёнаткордек ҳис қилдим. Меҳмонхонадан чиқдим-у, кийимларим турадиган уй томон йўл олдим. Худди ҳозир хатлардан бирини ўқисам, Азиз акага муносабатим ўзгариб қоладигандек эди. Номалар энди мени илгариги каби ўзига тортмаса-да, бирига кўз югуртирдим. Бироқ, бу хат…

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ойижон! Бугун сизга юзта мактуб ёзсам ҳам юрагимдаги дардим аримайди. Чунки бу дард эски. Юрагимда иллат боғлаб ётган мана шу ғамим кеча қайта тирналди, очилди. Ундан чиқаётган изтироб бутун вужудимни исканжага оляпти. Бардошим етмаяпти, уни енгишга. Чидай олмаяпман, ойи…
Кеча бизга озиқ-овқат ташлаб кетиш учун йўлга чиққан вертолёт ҳеч бир тўсиқ ва хатарсиз етиб келди. Бизга аталган қутиларни ташлаб, ортга қайтди ҳам. Ўшандаги қувончимизни кўрсангиз эди.
“Уч, тезроқ уч! Тезроқ бу ердан узоқлаш, кет!” ирғишлагудек бўлиб, ўзимизча вертолётга гапирардик.
“Беадад шукр, эсон-омон келиб-кетди”, хурсандчилигини яшира олмади командиримиз ҳам.
Бу сўзлар ўша пайтда ҳар биримизнинг кўнглимиздан ўтгани аниқ. Афсус, минг афсус жуда эрта севинган эканмиз. Гранатомётнинг “гум” этган овозидан барчамизнинг нафасимиз ичимизга тушди. Ҳаммаси кўз очиб юмгунча содир бўлди. Гумбурлаган товуш ва вертолётнинг ҳаводаги портлашидан дод солдим. Ҳамма нарса, тоғ, тошлар, дарахтлар, олов, сув, ёнимдаги аскарлар ҳамма-ҳаммаси қоришиб кетгандек эди. Бўлаётган воқеаларни идрок этиб улгурмасимдан ёнгинамга “тап” этиб қоп-қора нарса тушди. Карахт аҳволда унга қарадим: куйиб, эти ҳилвираб қолган қўлнинг тирсакдан пастки қисми…
“Вертолётдагилардан бирининг қўли... Таниш манзара... Қаерда кўрганман уни яна?..”
Мен ўтмиш ва бугуннинг орасида эси оғган телба сингари югуриб юрганга ўхшардим. Миямда уруш даҳшати, ўликлар, куйган қўл бўлаги, оловда ёнган опам воқеаси аралашиб, кўнглим бузилди.
👍26😢6❤2
65-ҚИСМ

МУАЛЛИФ: НАРГИЗА УСАНБОЕВА


Опам...
Унинг дардли ва ожиз овози қулоқларим остида жаранглади: “Куйиб қолдим, мен. Куйдим. Янги қурган уйимизга кел, тезроқ кел!”
Сўнг эски касали хуруж қилган хаста каби қалтироқ тутди мени. Яна хаёлан опамнинг ёнига югурдим. Ўшанда ўн олти ёшда эдим. Опам, оиламиздаги ягона қиз, икки акаси ва бир укаси бўлган мушфиқ опам эса йигирмага кирган, эндигина иккига қараб кетаётган қизалоқнинг онаси, катта оиланинг тўнғич келини эди. Бахтли эди, у.
Бу воқеани сира сизга айтмаганман ойи. Ҳеч кимга айтмаганман. У кутилмаганда қўнғироқ қилди: “Куйиб қолдим, мен. Куйдим. Янги қурган уйимизга кел, тезроқ кел!”
Уйдан қандай унинг иморатига етиб борганимни билмайман. Шўрлик опам илк бор ўзлари учун қурилган уйда, янги ҳаммомда чўмилмоқчи бўлган. Ҳали тўлиқ битмаган ҳаммомнинг газ қувурига уланган бурагичнинг носозлигини билмаган. Қувурнинг тепадаги катта, умумий очгичини очган-у, “аввал сув тўлдирай, кейин ёқаман”, деб чиққан. Билмаганки, пастдаги печга уланган бурагич яхши ишламаслигини… Опам идишларга сув тўлдиргунча ҳаммом газга тўлган ва опам гугурт чаққанда…
Мен борганимда ҳовли кимсасиз эди. Ким ҳам бўлсин, ахир. Чунки у ерларда энди уйлар қурилаётган бўлса. Опам эса устига чойшаб ёпганча қалт-қалт титраб, портлаган ҳаммомдан сал нарида ўтирарди.
“Қўрқма, мен куйганман, қўрқиб кетма!” деди у юзини беркитиб. Жон ҳолатда ёнига югуриб бордим. Қўрқмасликнинг иложи йўқ эди, ойи. Эслашнинг ўзи даҳшатли. Ўшанда қандай тоқат қилган эканман-а?!
Опамнинг бутун вужуди қоп-қора бўлиб куйган, эти ҳилвираб қолган, сочи, қошу киприкларидан асар ҳам қолмаган… Уни даст кўтардим. Қўлларимга чойшаб тагидаги терининг шилиниб, жойидан силжигани яққол сезилди ва опам аянчли ингради. Чойшабнинг очилиб қолган жойидан опамнинг сунъий матодан тикилган куйлаги куйиб, эриб, кўксига ёпишиб қолганини кўрдим. Юрагим зирқиради, жоним зирқиради, бутун танам зирқиради.
Дарвозага етмасимдан акам машинада етиб келди. Яхшиям хабар берган эканман. Шифохонага боргунимизча опам бир гапни тинмай такрорлади: “Совқотяпман, жуда совқотяпман…”
Ваҳоланки, кун иссиқ ва опамнинг бутун вужуди куйганди…
Буни сизга билдирмадик, ойи. Сиз шифохонага кўргани борганингизда опамга яхшилаб чойшаб ёпдик, рўмол ўратдик. Сизни қўрқмасин, куймасин, дедик. Аммо, барибир опам куйдириб кетди. Куну тун йиғлардингиз: “Болам, мендан олдин қора гўрларни, совуқ тупроқларни кўрган болам…”
Дардингизга малҳам бўлолмасдик, овутолмасдик. Ахир, оиламизнинг эрка, ёлғиз қизи бағримизни доғлаб, куйдириб кетганди.
Бу куюк олти ой ўтиб, бизни сиздан ҳам айирди…
Кўксим куйиб кетяпти, ойи. Кеча дардим янгиланди. Ҳамма-ҳаммаси кўз олдимда жонланди. Чидолмаяпман! Назаримда, кечадан буён ҳеч ким гапирмади, туз ҳам тотмади. Катта қурбонлик эвазига келган овқатлар кимнинг ҳам томоғидан ўтарди? Ҳамманинг дили вайрон.
Қачон тугайди, бу уруш, ойи?..
МАН. 23.09.2000”

* * *

Энг узун, энг дардли мактуб эди бу. Уни ҳар доим кўзларимда ёш билан ўқиганман. Мана шу иродаси, тоқати, сабри билан мени мафтун этгандир, бу йигит? Аммо ўн йил ҳамроҳим, дардкашим бўлган номалари энди мендан олислаб бораётгандек.
👍27❤1
66-ҚИСМ

МУАЛЛИФ: НАРГИЗА УСАНБОЕВА

Ўзим истамасам-да, уни ҳам, мактубларини ҳам унутиб, хиёнат қилаётгандекман. Тавба, Азиз акани уйласам, мактубларга, мактубларни ўйласам Зарифнинг юзига оёқ босадигандекман…
Бу нимаси? Нега мен бу қадар ўзгариб қолдим?
— Опа, ошни сузяпмиз. Уйдамисиз? — Моҳрўйнинг овозидан сергак тортдим.
Намланган кўзларимни апил-тапил артдим. Мен уйдан чиқишим баробарида ҳовлига қўшнимиз Холисхон опа кириб келди:
— Судга бераман, сени, билдингми?
— Ассалом… — саломимнинг ярми оғзимда қолди.
— Атай қилгансан! Ана, тайёрлаган қизларингдан биттаси “бюджет”га, иккитаси “контракт”га кирибди. Менинг қизим эса йўқ! Нега? Чунки мени пул бермайди, дегансан! Айт, бошқалар қанча берди? Менам берардим! Ўша уйингдан қадами узилмай қолган деканингга ҳам берардим.
Шу пайт унинг орқасида қизи ҳам пайдо бўлди:
— Ойи, юринг. Ана мендан бошқа Мафтун ҳам “йиқилган”-ку! Моҳ опа атай қилмаган!
— Сен аралашма! Ўзи бошдан айирди, у сени! Ҳаммасини ёзаман! Декан билан тилинг бирлигини ҳам, Тошкентдан келиб цех очган танишингни ҳам, пул олишингни ҳам…
Шовқиндан меҳмонхонада ўтирганларнинг бири эшикдан чиқиб келган бўлса, бошқаси деразадан мўраларди.
— Яна бошладингми, Холис? — ичкаридан бақириб унинг сўзларини бўлди отам. — Исмингга муносиб бўлиб, аввал Моҳгулни табрикла! Қишлоғимизда яна учта ёшнинг олий маълумотли бўлишига ҳисса қўшибди. Уйга кириб, биз билан буни нишонла!
— Устимдан куляпсизми, Абдулла ака? Ўзи ҳаммасининг бошида турган сизсиз! Сизнинг устингиздан ҳам ёзаман! Қишлоққа “буханка” нон нимага керак? Ҳамма тандирда нон ёпса! Ўзингизни ўйлаб очдингизми, цехни? — баттар авж олди Холисхон опа.
Шу пайт эшикдан Азиз ака чиқиб келди. У отамга “ўзим” дегандек кўзи билан имо қилди-да, зинадан туша бошлади.
Холисхон опа энди унга нигоҳини тикди. Феълига монанд жим тура олмай шанғиллашда давом этди:
— Ҳа, Воттижон, сиз нега чиқдингиз? Мен Моҳгул билан гаплашгани келганман!
— Опажон, ўзи сизнинг ёнингизга Сарвиноз масаласида гаплашгани бормоқчи бўлиб юргандим, — ўта мулойимлик билан гапира бошлади Азиз ака.
— Қизим масаласидами? — кўзлари катта-катта бўлиб, Сарвинозга бир қараб олди Холисхон опа. Сўнг бирдан нега уйимизга келгани ёдидан кўтарилгандек, анқайиб қолди.
— Ҳа, — шундай дея Азиз ака уларнинг ёнидан ўтиб, кўча томон одимлади.
Она-бола унга эргашди.
Мен ҳам беихтиёр улар томон юрдим.
— Сарвинозни кузатиб юрдим, яхши биламан. Шунга... — Азиз аканинг бошқа гапини эшитмадим. Чунки улар дарвозадан чиқиб кетишди.
Ичимга олов тушди.
“Сарвинозни кузатиб юрдим”, дедими? Мана, гап қаёқда? Наҳот, Сарвинозни севиб қолди, у? Йўқ, хотини, болалари бор-ку! Уни қизғаняпманми? Бунақа бўлмаслиги керак! Энди мен боши боғлиқ қизман...”
Дарвозага етмасдан тек қотдим. Миямдаги фикрлар чувалашиб, бошимга оғриқ берди. Тушунуксиз ҳислар юрагимни сиқа бошлади. Ўзим билмаган ҳолда дарвозадан кириб келган Азиз акага нигоҳларимни тикдим. У бепарво эди.
👍24❤4
67-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

— Азиз ака! — дедим тишланиб.
У рўпарамга келиб менга жим тикилди. Мен ҳам қараб туравердим.
— Гапинг бормиди? — кўзларини олиб қочди охири у.
— Нега ўзингизни бошқача тутяпсиз? Нега менинг ишларимга сўроқсиз бурун суқасиз? — қачондан буён мени қийнаб юрган саволлар оғзимдан учди. Ўзимни босиб туролмадим.
У атрофга бир кўз югуртирди. Ҳамма ичкарида. Шунга ишонч ҳосил қилдими, қошларини чимириб, босиқлик билан деди:
— Чунки... сени яхши кўраман!
Унинг бу сўзлари негадир мени ҳаяжонга солмади. Сабаби, ўта вазминлик билан айтилган бу калимада на туғён, на муҳаббатни акс эттирувчи ҳис, на изтироб зоҳир эди. Фақатгина меҳр мужассам. Оддий ва самимий меҳр. Шунинг учун ҳеч қандай жавоб бера олмадим. Эҳтимол, бу сўзлар қалбимни жунбушга солганида ҳам, садосиз турардим. Азиз ака эса бошини эгиб, хўрсинганча уйга кириб кетди.
Мен қайтиб меҳмонхонага кирмадим.
Улар анча вақтгача ўтириб, кейин цехга йўл олишди.
Бу орада ўқишга кирган абитуриентларим келиб, қувончини биз билан бўлишишди.
Кечки овқат эркаклар учун ишхонада бўлди. Хуллас, Азиз акани саҳар чоғи кўрдим. Барвақт туриб ювинди, нарсаларини йиғиб, ҳамма билан хайрлашди.
— Исмалоқ, чеҳрангни очиб юр. Йўқса чақиртиканга айланасан, — кулди менга.
Шу билан машинасига ўтирди-ю, жўнади. Ҳамма жой ҳувиллаб қолгандек эди: уй, ҳовли, бутун қишлоқ, кўнглим...
Дунё кенгайиб кетгандек, кимсасиздек. Лекин мен унга сиғмай кетаётгандим. Негадир бу айрилиқни кемтик юрагим қабул қилмаётганди.
“Йиғласам, енгил тортармиканман?! Қанийди, маза қилиб кўз ёш тўксам. Бақириб йиғласам”.
Афсус, бунинг иложи йўқ. Мен ўзим учун овунч, таскин қидира бошладим. Бирдан хаёлимга хатлар келди. Тавба, уларни эсдан чиқараёзибман-а?

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ассалому алайкум ойижон! Сизни йўқламаганимга анча бўлиб кетгандек. Тўғри, мактуб ёзмаганимга ҳали кўп кун бўлмади. Аммо биз учун кунлар асрга тенг. Вақт дегани тўхтаб қолгандек. Қайғу бор жойда ҳамма нарса секин ҳаракатланаркан ўзи. Тонг отмайдигандек, кун ботмайдигандек туюлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН✨🌙

💐✨Агар сиз хеч нарсадан хафа бўлмасликни ўрганган бўлсангиз, демак сиз инсон қалбини сезишга, хурмат қилишга қодир экансиз...

🌹✨Ҳаётнинг хар бир лахзасида, хар бир сониясида яхшиликни, бахтни кўра олинг - бу бахтли, омадли бўлишнинг энг осон йўлидир.

🌹✨ТУНИНГИЗ ЭРТАКНАМО ЎТСИН🤲🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ

🌞💜ХАЙРЛИ ТОНГ
ЯҚИНЛАРИМ 💜🌞

🌿12-ОКТЯБРЬ ЯКШАНБА ТОНГИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН! 🌿

🍁🌼Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиз эканлигини биласизми?

🐦🌹Бошланган янги кун беморлар дардига шифо, кексаларга роҳат, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танингизга саломатлик, дилингизга қувончу шодлик олиб келсин 🤲🤲🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Тонгни карши олганларга,
Аллохим деб,турганларга.
Саждага бош эгганларга,
Ассалому алайкум...

ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!!!

Ҳаётимизнинг яна бир саҳифаси ажойиб лаҳзаларни битмоққа шай...
Эрта тонгда шамолнинг нафасидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик.


АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!🤲🏻

Барака кафтингизда бўлсин, омад кифтингизда, сажда саодати манглайингизда бўлсин!

Бутун вужудимиз, қалбимиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлайлик-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга тўла ўтсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Бу қизиқ!

КАСАЛЛИК  ЧАҚИРУВЧИ  СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, салбий сўзларнинг инсонда касаллик келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб,  маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

4. Менга шу муаммолар  бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш,   ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. Зеро, инсон онги ва айтилган сўзлари организмини бошқаради!
Шу сабаб айтаётган сўзингизни ўйлаб гапиринг!
P.S.Шу ерда ўзим билган бир ҳаётий воқеани айтиб ўтишни лозим топдим.Беозор,камгап бувижоним(Раҳимахон Ашурбой қизи) бўлардилар.Доим 100 ёшга кираман дердилар.Ҳақиқатан шундай бўлди.96 ёшда дунёдан ўтдилар...Диний уламолар уларга 100 ёшга кирдилар.деб таъриф бердилар.Шу ҳақда ўйласам,ниятлари ижобат бўлди,дейман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Maktab uchun yegulik yoki mazzali nonushta retsepti❤️Lanchboks/ Lunchbox

Qatiq yoki kefir 500 ml
Soda 1 ch/q
Shakar 3 osh/q
Tuz 0,5 ch/q
Tuxum 2 ta
Un 350 gr

Yoqimli ishtaxa! ❤️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
КОШКИ БОШИМГА БУ ИШ ТУШМАСА...

“Дард сўйлатади” дейди катталар. Изтироб чекаётган одам тилига келганини қайтармайди. Ҳамма нарсага, ҳаммага исён қилгиси келади. Оғриқ зўридан инграган одамнинг нолаларидек, изтироб чекаётган одамнинг нима деётганини билиб бўлмайди. “Нега фақат мен?!” деб сўрайди ўзидан ўзди. “Шунча одам бор, шунча ёмонлик қиладиган бор-да, нега улар эмас, мен?!” Ўзини изтироб чекишга лойиқ деб билмайди инсон.
Баъзан “Кошки” дея бошланадиган пушаймонликлар инсоннинг ич-этини ейди. Гоҳида “Яна менми?!” дея бошланадиган ҳаётдан олинган аччиқ сабоқлар тилга олинади.
Баъзида эса, “Кошки бошимга бу иш тушмаса эди. Бошқа ташвишим, ғаму қайғум бўлса-да, бу мусибатни кўрмасам эди” деб исён қилади инсон.
“Кошки бошимга бу иш тушмаса эди!” деганлар имтиҳонни тушунмабди демак...
Кошки...
Бир шогирдимнинг чақалоғи фалажлик билан туғилибди. Она сифатида фарзандини қаттиқ яхши кўришини, аммо фарзанди билан синалаётгани оғирлик қилаётганини айтганди. “Ҳар бир машаққатнинг изтироби бор. Лекин фарзанди билан синалиш менга жуда оғирлик қиляпти” дея дард дафтарини очган онаизорга таскин беришнинг имкони йўқ эди. Аммо шогирдим дардини шундай изоҳладики, мен унга тасалли бермаган бўлсамда, айтганларидан чиройли хулосага келдим.
Онаси доимо қизига қайнонасидан чеккан азобларини гапириб берган. Онасидан эшитганлари сабабли бувисини ёмон кўриб улғаяди. Опаси турмушга чиққанида ҳам уйда шу муаммолар муҳокама қилинган. Опаси ҳам уйга келса қайнонасини ёмонлашдан тинмасмиш.
Шогирдим қайнона диққат марказда бўлган оилавий муаммолардан шунчалик безиб кетганки, “Ё Роббим, менга қайнонадан қайғу берма, бошқа нима билан синасанг синайвер” дея такрорлайдиган бўлибди. Онасига ва дугоналари даврасида асло қайнона билан яшамаслигини, мумкин бўлса онаси вафот этган бирор одам билан турмуш қуришини айтиб юрган.
Аллоҳ истаганини берибди. Совчиликка келган йигитнинг онаси вафот этганини эшитиб ич-ичидан суюнибди. Чиройли тўй бўлиб турмуш қуришибди. Беш йил орасида иккита соғлом фарзандли бўлишибди. Қайнона қайғуси (!) онаси ва опасидан эшитган эртак бўлиб қолибди. Учинчи фарзанди ногирон туғилганида хонадонига ғам кўланкаси соя солибди. Бир неча ой ногирон болани қабул қилолмабди. Бир  умр ногирон бола парвариш қилишга мажбурликдан эзилаётган экан. Фарзанди чекаётган дард учун унинг юраги ўртанаётганди. Вақт ўтиб кўникибди ва тақдирига бўйин эгибди.
Буларни гапираётиб шогирдим кўзларидан оққан ёш билан “Кошки менда қайнона муаммоси бўлса-ю, фарзандим соғ бўлса эди” деди...
Самимият билан дард тўла кўнглини менга очган шогирдидан ҳаёт сабоғини  олган ўқитувчи бўлдим мен. “Кошки бу дард билан имтиҳон қилинмасам эди” деганларга бу ҳаёт сабоғини мен ҳам айтиб бермоқдаман.
"Иймон ва ҳузун" китобидан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Кечиринг ОНА... 😔

Жуда тасирли



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢4❤1👍1
КАЛИШ

– Бу тилла узукни мен совға қилганман, эътиборингиз учун! Мен опкетаман!
– Мана бу палтони мен обергандим, туғилган кунларига эсласаларинг!
– Тилла занжирим сенга қолади дердилар!
Уч қиз кампиридан қолган латта путта буюмларни уч ёққа тортқилай тортқилай аxири бўлишиб олишди. Чол уларга бирпас тикилиб турди-ю, зинада тўнкарилиб ётган, кампири кия-кия адо қилган орқаси йиртиқ калишни бир четга олиб қўйди.
– Шу менга қола қолсин, йўқ демасаларинг... онангизни эслатиб туради...
Нурсиз кўзлардан икки томчи ёш сизиб, беҳисоб ажинлар орасига сингиб кетди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢8👍5💔2
🧕 Muslimalar kundaligi
67-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА — Азиз ака! — дедим тишланиб. У рўпарамга келиб менга жим тикилди. Мен ҳам қараб туравердим. — Гапинг бормиди? — кўзларини олиб қочди охири у. — Нега ўзингизни бошқача тутяпсиз? Нега менинг ишларимга сўроқсиз бурун суқасиз?…
68-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Бир умр ғам чекиб яшайдигандекмиз. Аммо ҳар бир нарса ўткинчи-ку, бу отинг ўчгур уруш ҳам тўхтар, дейман ўзимга ўзим. Энди ўзимизга тасалли бериб, юпанч топганимизда бир воқеа бўлади-ю, юрагимиз қонга тўлади. Бугун ҳам шундай бўлди. Вертолёт портлагандан буён эндигина ўзимизга келгандик. Бирдан...
Эсласам, жон жаҳдим билан улар ёнига югуриб боргим, “сизларга нима керак”, дегим, адабини бериб қўйгим келади. Бунинг эса иложи йўқ. Мана шу иложсизлик қонимни қайнатади.
Бугун энди кун ботаётганди. Ўроз сув олиб кетгани кетди. Биз яқин атрофимизда жангариларнинг изғиб юрганини билардик. Шунинг учун икки ёки уч кишидан кўра бир кишининг зарурат учун юргани ҳавфсизроқ. Чунки шовқинсиз, пусиб ҳаракатланиш бир кишига осон. Ўроз биз жойлашган ердан юз метрча наридан оқиб ўтадиган зилол сувдан олиб қайтиши лозим эди. Уни кузатиб турардик. У сув олди-ю, ортига қайтди. Ўша пайтда ердан чиқдими, осмондан тушдими, қуролланган саккиз чоғли террорчи унинг йўлини тўсди. Ёнимдаги акамдек қадрдон бўлиб қолган “дембль” бирдан менинг оғзимни бекитди. Командиримиз жим дегандек имо қилди. Мен ўзимни босолмасдим. Ойи, Ўроздан айрилишни истамасдим. Қандай бўлмасин, уни қутқаришни истардим. Аммо ёнимдаги ўзимдан катта аскар бунга изн бермасди. Типирчилаганларим, чиранишларим зое кетди. Ўроз яхшигина калтак еди. Бироқ бизнинг борлигимизни ва қаердалигимизни сездирадиган бирор хатога йўл қўймади. Биз сассиз кузатдик. Душман уни олдига солиб, олиб кетди. Худодан унинг жонини омон сақлашини тинмай сўраяпман. Ҳалиги “дембл”га жаҳл қилдим. У эса, “агар уни қутқаришга уринсак, ҳаммамиз ҳалок бўлар, режамиз амалга ошмас, Ватан ҳавфда қоларди”, деди. Шу гапгина қалбимдаги айбдорлик ҳиссини салгина босиб турибди. Мен Ўрозни қутқара олмадим, ойи. Уни асирга олишди. Дуо қилинг, дўстимни Худо ўз паноҳида асрасин!
МАН. 28.09.2000”

* * *

Мактуб илгаригидек малҳам бўла олмади, менга. Барибир ўзимни ёлғиз, ночор ва ғариб ҳис қилдим. Унда ёзилганидек вақт тўхтаб қолганга ўхшарди. Дақиқа, ҳатто сониялар ҳам жуда секин ҳаракатланаётганди гўё, назаримда. Зўрға қош қорайди, тонгнинг отиши эса жуда мушкул бўлди.
“Наҳот, Азиз акага шу қадар боғланиб қолгандим? Нега унинг кетиши дунёмни зулматга айлантирди? Шунча йиллардан буён мени ҳар қандай қоронғуликдан олиб чиққан, ҳаётимга мазмун берган номалар нима учун ўз қийматини йўқотгандек? Ахир, ўша йигитдан бошқасини хаёлимга ҳам сиғдира олмасдим-ку!”
Бу саволларга шунча ўйламай жавоб топа олмасдим. Эртасига нима учундир, цехга боргим келди. Балки, Азиз акага яқинроқ, уни эслатадиган ниманидир кўрмоқчи бўлгандирман?! Эҳтимол, туйғуларимнинг равшан тортишини истагандирман?! Ишқилиб, кўнглим чопиб, цехга йўл олдим. Бунга ҳеч ким эътироз билдирмади ҳам. Сабаби, ишхонада Зархол ва Холисхон опанинг қизлари ишлаётганини кеча айтишганди. Ойим ўша қизларнинг ишини кўриш учун боряпти, деб ўйлади. Ким билсин, балки, Азиз аканинг Сарвинозга қандай юмуш бергани билан қизиқаётгандирман? Хуллас, ўзимнинг нима истаётганимни ўзим тушунмай йўлга тушдим. Цех қишлоқ дўконининг таркибида бўлгани учун унинг ёнидан ўтиб, кириларди. Дўкон ёнидан ўтаётиб, деразаларига ёпиштирилган эълонлар эътиборимни тортди: “Душанба — ҳафта боши. Ушбу кунда, сиз учун барча маҳсулотлар 10 % арзон. Марҳамат!”, “Чоршанба — муродбахш кун. Муродингиз ҳосил бўлсин. Сиз истаган энг қиммат маҳсулот келишилган нархда!”, “Пайшанбани паловхон тўрасиз ўтказманг! Бу кунда гуруч ҳар доимгидан арзон бўлади”, “Жума — муборак кун! Сиз ҳар бир харид қилган нарсангиз учун ручка, қалам, сақич ёки пуфак қўшиб олишингиз мумкин!”
Жуда лол эдим. Азим магазинчи харидор чақиришнинг зўр йўлини топибди. Наҳот, буни мен эшитмадим?
— Азим ака, ассалому алайкум! Эълонлар даҳшат-ку! — ҳайратимни яширолмадим.
— Валайкум, — аликни қисқа қилган Азим магазинчи тўлиб-тошиб гапира кетди: — Э, нимасини айтасан? Азизга нон сотишнинг йўлини қилдинг, менинг ҳам магазинимнинг савдосини юриштириб бер, дедим. У нима деди, де?
👍32❤1
69-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

“Одам руҳияти шундай нарсаки, кўз орқали қабул қилган информацияга тез ишонади, ўйлаб ҳам ўтирмайди. Агар сиз бозорда 6000 сўм деб ёзиб қўйилган молга 5999, деб ёзсангиз, сизникини олади. Фарқ бор-йўғи бир сўмлиги ҳақида бош қотирмайди. Кўз биринчи турган сон — бешни кўриб, арзон деган хабарни мияга юборади”, дедию менга ҳам шу эълонларни ёзиб берди. Ёзганига бир ҳафта бўлди. Зўр савдо қиляпман. Ишонсанг, пайшанба куни гуруч зувиллаб кетди. У “ҳар доимгидан юз сўм арзон сотсангиз, ҳеч нарса ютқазмайсиз. Қимматга кам мол сотган савдогардан кўра, арзонга кўп сотган киши кўпроқ фойда қилади”, деганди. Ҳақ экан.
“Уни эслаётган бир мен эмас эканман. У Азим магазинчининг ҳам ёдидан чиқмайдиган иш қилиб кетибди”, дедим-да, цехга кирдим.
— Азиз цехни менга ишониб кетган. Хаёлларингни жойига қўйиб ишланглар, — ҳаммани кузатиб, бақириб юрарди Ҳикмат бобо. — Эркин нега хаёлинг қочиб қолди, а? Бўлмайсанми? Ҳей қизлар, нега мунча пичирлашасанлар? Ишларинг унмаяпти-ку!
— Азизнинг ўрни билиняпти-да, — тўнғиллаб қўйди Эркин ака.
— Тўри илиняпти? Қанақа тўрни гапиряпсан? Нон цехда тўр нима иш қилади? Мен боғдан келсам, сен тоғдан келма! — бақирди Ҳикмат бобо яна.
— Оббо... — кулди отам.
Ҳамманинг юзига енгил табассум югурганди.
Мен эса бир четда кузатдим.
— Цехда иш бошланмасдан олдин Моҳрўйга ёрдамлашгани келганимда, Азиз ака мени роса кузатган экан. Шунинг учун ишга олди. Ишим ёққан. Ўзим ҳам ойимга ўқишдан кўра иш яхши эмасми, дедим. Мана, бир ўзинг эркаклар ичида ўтирмайсан, энди, мен ёнингдаман, — худди онаси каби гап бермасди Сарвиноз шеригига. Зархол опанинг қизи эса индамай ишларди.
Баттар сиқила бошладим. Ё Сарвинознинг гапи асабимни буздимикан? Нима бўлганда ҳам цехда ҳар бир киши Азиз ака ҳақида гапирар, бу янада юрагимни яраларди. Уйга қайтдим.
— Телефонингиз роса жиринглади. Поччам қилди, — қош учириб, пичинг билан деди Моҳрўй.
Аввалига унинг гапига тушунмадим. Кейин бирдан Зариф ҳақида гапираётганини англаб, жаҳлим чиқди:
— Қанақа поччанг?
Оғзимдан чиққан бу гап синглим тугул ўзимни ҳам шошириб қўйди.
— Энди почча деб ўрганаверай. Барибир поччам бўлади-ку! — минғирлаб нари кетди синглим.
Мен эса телефоним экранига қараб, нафасим сиққандек бўғриқдим. Зариф беш марта қўнғироқ қилибди.
👍24❤4
70-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


“Нима дейди, у менга? Ҳозир у билан гаплашадиган аҳволда эмасман-ку!”
Бирдан хушимни йиғиб, ўзимга ўзим дедим:
“Энди Зариф ҳақида бунақа демаслигим керак! Уй-фикрларимни у билан боғлашим шарт. Ҳадемай, бир ёстиққа бош қўяман? Умр йўлдошим бўлади. Лекин у билан қандай яшайман?”
Бирдан қалбимга оғриқ кирди. Мен Зарифни ўзимнинг жуфти ҳалолим сифатида қабул қила олмасдим. Яна ичимдан бир нима узилгандек бўлди. Азиз акани ўйлай бошладим. Наҳот, уни севиб қолдим? Ахир бу мумкин эмас!
Ўзимни қўярга жой топа олмай, уйга югурдим. Хатларни яширган хонага отилиб кирдим-у, тахтадек қотдим.
Онам кийимларим тахланган тугунни очиб, олдига хатларни уюб, кўз узмай ўқиб ўтирарди. Шунчалар берилиб кетганидан мени сезмади ҳам. Нима қилишимни билмай қолдим. Юрагимни қўрқув эгаллади. Энди нима бўлади? Шу пайт онам бурнини тортди-ю, бошини кўтарди. Йиғлаётган экан.
— Ким бу? — ёшли кўзларини менга тикиб, дардли овозда деди онам.
Мен эса қайси хатни ўқиётган экан, кимни сўраяпти, дея онамнинг қўлидаги мактубга тикилдим-у, дарров танидим. Ахир бу номалар менга ёд бўлиб кетган...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ойижон! Нега ҳаёт бу қадар шавқатсиз? Нима учун ғаним бунчалар бераҳм? Мен чидай олмайман! Ортиқ айрилиқларга бардошим етмайди. Шунча жудолик каммиди, менга? Аввалига опам, кейин сиз, сўнг Моҳи, яна Анвар... Ўроз асирда. Энди эса...
Жуда оғир. Бу жудоликни кўтара олмайманми, деб қўрқаман, ойи! Ойи, Жасур энди йўқ! Ҳа, ўша ўзимизнинг Жасур, синфдошим, хизматдошим, қуролдошим, жондан азиз қадрдоним энди йўқ!
Бу дардга чидаб бўладими? Чидолмаганимдан гуруҳни ташлаб, бошим оққан томонга югурдим. Ортимдан ҳай-ҳайлаганча қолишди. Майли, мени душман кўрсин, отсин, дедим! Қани бирорта дайди ўқ келиб тегса...
Биз жангариларга жуда яқинмиз. Улар бизни сезиб қолишибди. Жойимизни ўзгартиришга улгурмасдан қўноғимизга портловчи восита улоқтирди. У ҳаммамиз сониялар ичида тариқдек сочиб ташлаши мумкин эди. Агар Жасур жонини фидо қилмаса, шундай бўларди ҳам. У нима қилди, денг, ойи. Тап тортмай ўзини ўшанинг устига ташлади. Бор овозим билан бақирдим. Уни тортиш учун интилганимни биламан... Жасур бир сонияга кўзларини чирт юмди. Сўнг очиб, менга жилмайди-ю, қаттиқ силкиниб, шу ҳолда қотди... У кулиб жон берди, ойи. Бир зумда танаси ёнида қон ҳалқоб бўлди. Бу пайтда отишма бошланган, командиримиз бизни панага ўтишга ундарди. Мен жон ҳолатда Жасурнинг танасини судраб, бекинишга уриндим. Катта ҳарсанг ёнига ўтгач, қарасам, Жасур ёнимда, аммо ичаклари жон берган жойидан тош ёнигача чўзилиб...
Кўзимга ҳеч нарса кўринмай қолди. Дунёга сиғмай кетдим. Уйга қайтсам, онасини кўраман. Нима дейман? Ўзимни босолмадим, бор овозим билан бақириб, душман томонга ота бошладим: “Мен от! Нега онаси борларни ўлдирасан? Мени ўлдир! Онаси ҳаёт бўлганларга тегма! Ўлдираман, ҳаммангни ўлдираман!”
Қолганини эслай олмайман. Жинни бўлиб қолмасайдим...
МАН. Бугунги сана ҳам ёдимда йўқ. 2000 йил.”

* * *

— Унинг ўзи ҳам ўлганми? — зорланиб деди онам. — Шу йигитни деб куйиб яшаяпсанми? Курсдошинг умуман бошқа йигит-а?
👍28
71-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Мен индамадим. Негадир онамга қўшилиб йиғлай бошладим. Ахир кўз ёш тўкишга интиқ эдим. Тиз чўкканча ўтириб, юм-юм йиғладим. Онам бошқа савол бермади. Хатларни ҳам ўқимади. Тахлаб, тугун ичига жойлагунча у кишининг ҳам мижжаларидан ёш тўхтамади. Сўнг кўйлаги этагига юз-кўзини артаркан, ўзига-ўзи деди:
— Биз ҳеч нарсани билмаймиз. Уруш бўляпти, деб эшитганмиз холос. Аммо қанча-қанча йигитлар қон кечган, қон ютган, балки қон йиғлагандир... Не-не оналарнинг бағри куйган. Сенга ўхшаган қизларнинг ҳам...
Мен ортиқ чидаб тура олмадим. Ўрнимдан турдим-у, ҳовли этагига югурдим.
“Ўзимни сувга отсам, у ғамларимни, изтироб ва андуҳларимни оқизиб кетармикан? Сув остига ғарқ бўлсам, балки дардларимни ювиб кетар...”
Қанча ўтирдим билмайман. Йиғладим. Ўйладим. Ўзимга савол бердим. Аммо жавобини топа олмадим. Қайғум мавҳум эди. Ким учун қайғуряпман, ўзи?
— Опа, юринг уйга...
Моҳрўйга жавоб бермадим. Фақатгина бош силкиб қўйдим. Ҳеч кимни кўришни истамасдим, лекин бунинг иложи йўқ.
— Мазам йўқ, мен уйга кириб ётаман, — дедим Моҳрўйга.
Шу билан эртасига ҳам турмадим. Ростдан ҳам тобим йўқ эди. Қаерим оғрияпти, нима жонимни қийнаяпти, ўзим ҳам билмайман. Аммо туришга мажолим, юришга дармоним йўқ. Ётавердим.
— Иссиғинг йўқми? Кеча цехдан терлаб чиқиб, яхлагандирсан?! — бувим дори олиб келиб, пешанамни ушлайди.
— Овқат есанг, куч бўлармиди? — онам дардимни уққандек “уҳ” тортади.
Шу ҳолда уч кунни ўтказдим. Зариф ҳар куни тинмай қўнғироқ қилди. Кўтармадим. Гаплашгим йўқ. Кутилмаганда кечки пайт дадамнинг айтган хабари баттар жонимга озор берди:
— Бугун қуда бобо телефон қилди. “Моҳгулни унаштириш учун келаси ҳафта ўтамиз, қайси кун сизларга маъқул”, деди. Ҳамма нарсалари тайёр эмиш. Биз кунини айтсак, келишади-ю, фотиҳа қилиб кетишади.
Отамнинг бу гапи мендан ҳам кўра кўпроқ онамни довдиратди. Бувим эса дуо қилишга тушиб кетди:
— Шу кунларга етказганига шукр. Маслаҳатлашиб, бирорта маъқул кунни айтамиз-да. Ишқилиб, борган жойида тошдек қотиб, бахтли-тахтли бўлсин.
Онам ҳамон ўзини йўқотган ҳолда ўтирар, бир отамга, бир бувимга термуларди. Охири худди ҳозироқ мени олиб кетиб қолишадигандек шошиб деди:
— Бир ҳафта-ўн кунлардан кейин дейлик. Унча шоширишмасин.
— Шошмайдиган жойи қолибдими, болам, — овозини баландлатиб, онамга қаради бувим. Сўнг дакки бергандек сўзида давом этди: — Моҳгул ҳам энди кичкина эмас. Яна шунча йилдан буён йиққан-терганимиз бор. Нима қиласан, ортга суриб? Бўлган ишнинг эртароқ бўлгани яхши. Ҳозир тузувчидан бузувчи кўп.
Менинг юрагим ортга тортиб, қандайдир тор жойга тушиб қолгандек сиқила бошладим. Ўзимни янада беҳол ҳис қилдим.
— Барибир... ҳеч бўлмаса келаси ҳафтага белгилаган яхши. У ёқ-бу ёқни йиғиш, цехнинг ҳам ишини режага солиш керак. Фотиҳа тўйи куни ҳеч ким ишга бормайди-ку! — онамнинг ҳалиям ён бергиси келмаётганди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30❤3
👍2