🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Уришмайла.....

Оиладаги кун ора бўладиган бақир чақирлар тўрт яшар бечора боланинг юрагини олиб қўйганди . Отасини онангни деб сўкишларию , онасини эса гапдан қайтмай оғзидан ади кириб бади чиқишлари ҳар куни такрорланарди . Бугун ҳам коса пиёлалар учди .
– Қўлинг сингур алкаш ! Биримни икки қилгандай нега косаларни синдирасан ?! Менга кучинг етмагач жонсиз нарсалардан аламингни олаяпсанми ?! – деди аёл шанғиллаганча .
– Бир жойинг кўкарсаю мелисага чопсангда а ҳароми ?!
– Ўзинг ҳароми !
– Ўчир овозингни !
– Тилим қисиқ жойи йўқ сендан ! Ўзинг ўчир овозингни !

Бурчакда йиғлаб қалтираб турган болакай секин шивирлади .
–Уришмайла .
Аммо бечора болакайнинг дилдан чиққан ноласи ота -онасининг одобсиз сўкишлари қарига эшитилар эшитилмас ғойиб бўлди . Улар фарзандига эътибор бермай яна жанжаллаша бошлашди .

Болакай секин ўрнидан туриб ҳовлига чиқди . Қишнинг изғирини болакайнинг танасини жўнжиктирди . Чопончасини кийиб чиқишга юраги бетламади . Совуқ бўлса ҳам у учун ҳовли тинч эди . Болакай совуқ қотди . Айвондаги этикчасини кийдию қуйхона томонга йўл олди . Қишнинг охирларида қўйлар туғишни бошлайди . Кечаси қўйлар туғса совуққа қолмаслик учун отаси қўйхона ёнига томча қурганди . Қўзиларни қуритиб иситиш учун печка ҳам қурилганди уша томчада . Болакай уша томчага кирди . У ер ҳам ота -онасининг сўзлари каби совуқ эди . Болакай жажжи қўлчалари билан печка ёнидаги ўтинларни печга қалади . Қоғоз топиб ўтинлар орасига тиқиб гугурт чақди . Аммо қоғоз ёниб тамом бўлди , ўтин эса ёнмади . Печкани ёнида бакалашкада турган суюқликни отаси ўтинга сепиб ёқарди . Бола ҳам шундоқ қилмоқчи бўлди . Пластик идишдаги салярка эмас газбалондан тўкилган газ суюқлиги эканлигини қаердан билсин бечора бола ? Алов тез ёнишини истаган совуққотган бечора болакай ўтин устига кўпроқ сепиб пластик идишни оғзини ёпмасдан печ ёнига қўйиб гугурт чақди .

Эри хотиннинг кўзи дераза тамондан ёнаётган томчага тушди . Уша тамонга югуришди . Қўшнилар ҳам келишиб аловни ўчиришди . Ичкарига киришди . Бечора бола куйганча ерга ётарди . Ота жон ҳолатда қичқириб боласини қўлига олди . Болакайнинг куйган териси отасининг қўлларига ёпишди . Болакай сўнги бор шивирлади .
– Уришмайла .
Турғунжон Очилов.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16😭10😢7❤1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mehmonbop salat

3 tuxum
Tovuq filesi+soya
Bodring
Salat bargi
Joʼhori konservasi
Mayonez

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
ҚАТИҚ ИЧИНГ ҚАРИМАЙСИЗ!

Ҳар биримизнинг рўзғоримизда топиладиган, фойдали ичимлик – қатиқдир. Табобатда ушбу ичимликнинг бир қанча хусусиятлари эътироф қилинади.

– Олимларнинг бир қатор илмий тадқиқотлари натижасига кўра қатиқ сурункали гастрит, атеросклероз, диабет, ишемия, дисбактериоз ва гипертония касалликларининг олдини олишда ажойиб восита саналади. Шифоси учун ҳар куни овқатдан 15 дақиқа ўтиб ичиш тавсия этилади.

– Қатиқ жигар циррози профилактикасида ҳам ўзини оқлай олган. Шунингдек, жигар фаолияти билан боғлиқ хасталикларда ҳам қатиқ ичиш фойдали.

– Мунтазам қатиқ истеъмол қилиш қонда қанд миқдорининг ортиб кетмаслигини таъминлайди. Агар оилангизда қандли диабет билан оғриганлар бўлса, қатиқни канда қилманг.

– Ухлашга ётишдан аввал ичилган бир стакан қатиқ ошқозон-ичакларга ижобий таъсир кўрсатиб, тинчлантиради.

– Асабий ва иштаҳасиз бўлсангиз, эрталаб нонуштадан ярим соат аввал бир стакан қатиб ичиб олинг.

– Юз терингиз қуруқлашиб кетган бўлса, қатиққа озроқ майдаланган кўкатларни аралаштириб, ниқоб ўрнида фойдаланиш мумкин.

– Узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар куни бир стакан қатиқ ичинг. Шунда организмингиз кун сайин ёшариб бораверади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
71-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Мен индамадим. Негадир онамга қўшилиб йиғлай бошладим. Ахир кўз ёш тўкишга интиқ эдим. Тиз чўкканча ўтириб, юм-юм йиғладим. Онам бошқа савол бермади. Хатларни ҳам ўқимади. Тахлаб, тугун ичига жойлагунча у кишининг ҳам…
72-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


— Тўғри, ҳамма нарсани режа қиламиз. Биз бормасак ҳам цехда ишчилар ишлайверади. Балки навбатма-навбат ишлар... — отам онамнинг гапини қувватлади.
Бувим бу гал ҳеч нарса демади.
“Келаси ҳафта... Келаси ҳафта Зариф иккаламизнинг тақдиримиз боғланади. Шу билан тамом. Мен узоқда, Фарғонада яшай бошлайман!”
Миямга шу фикр урилиши билан йиғлаб юборай дедим.
“Нега ота-онам мени бу қадар узоққа беряпти? Шунча йироқда қандай яшайман? Ота-онам шуни ўйламадими? Нега қаршилик қилишмади? Нима ҳам дейишсин? Шунча йилдан буён ўзим қайтардим, барча совчини. Охириги келганлар курсдошимдан бўлгандан кейин қандай хаёлга боришсин? Албатта, бир-бирига кўнгил қўйган, деб ўйлашади-да!”
Ич-этимни ейверганимдан кундан кун аҳволим ёмонлаша бошлади. Иштаҳам ҳам йўқ, еганим ҳам ичимга тушмаётгандек эди.
— Қаеринг оғрияпти? Дардингни айт. Айтмасанг биз тугул, дўхтирлар ҳам даволай олмайди, — куйинади бувим.
Онам юзимга тикилиб туради-да, “уҳ” тортиб чиқиб кетади. Одамови бўлиб қолдим. Хаёл сурганча ҳовлига чиқаман, ўйга толиб уйга кираман.
— Дўхтир чақирсак-чи? Бунинг қулоғига гап ҳам кирмай қолди, — онамга жаҳл қилади бувим хавотир билан.
— Дўхтир нима дейди, эна? — гап кўтармайди онам ҳам. — Қиз бола турмушга чиқаётганда шунақа бўлса керак-да!
— Шунча қиз эрга тегяпти, ҳали бирортасини девонага ўхшаб қолибди, деб эшитмадим.
— Бунингиз бошқалардек икки кўча нарига кетаётгани йўқ. Нечта эл оралаб, вилоятлар ошиб кетяпти. Жуда узо-оқ, — овози титради онамнинг.
— Қиз бола палахмон тоши. Ўзи пиширган ош!
“Ўзим пиширган ош! Тўғри, уйдагиларни бир оғиз кўнгил сўрамай, узатадиган даражага ўзим олиб келдим! Энди нега мотам тутишим керак? Зарифга тегмасам, деканнинг турмуши бузилган жиянига ёр бўлардим. Униси ҳам, буниси ҳам кўнглимга ўтирмаган. Барибир ҳолим шу эди. Энди тақдирга тан беришдан бошқа чорам йўқ. Уйдагиларни ҳам зиқ қилмай, ўзимни қўлга олишим керак”.
Кечаси шу қарорга келдим. Эрта тонгдан ўзимни тетик тутаман, кўникаман дедим. Афсус...
Тонгда телефонимга хабар келганини билдирувчи мусиқа чалинди. Экранга қараб кўзларимга ишонмадим. Sms Азиз акадан эди: “Зариф билан гаплашдим. Бахтли бўл!”
Юрагимнинг уриши яна тезлашди. Кўзларимдан оққан ёш юзимни куйдирди, гўё. Қалбимнинг туб-тубида ётган ҳислар вулқондек қайта бош кўтаргандек бўлди. Азиз аканинг “Бахтли бўл!” деган тилаги жон-жонимдан ўтди. Худдики, неча йиллардан буён кўнгил қўйиб юрган йигитим мени ўзга ёр остонасида кузатиб қолаётгандек эди. Негадир кўнглимга жуда оғир ботди, бу тилак. Дод солгим келди. Бутун дунёйимга ўт қўйган шу сўзлар менга бир ҳақиқатни англатди. Ўзим билмаган ҳолда Азиз акага кўнгил қўйганимни тушундим ва бу ишимдан ниҳоятда уялдим. Яхшики, инсоннинг туйғулари ўзгалардан пинҳон. Бўлмаса, қанчалар шарманда бўлардим. Оилали бир эркакни ёқтириб қолганим ўта уятли иш ахир. Аммо мени қийнаётган яна бир савол бор эдики, бу бошқаларда уйғониши ҳам табиий ҳол: “Инсон икки марта севиши мумкинми?”
Шу саволни ўзимга бериб жавобини топа олмаётгандим. Уни ўйлаганим сари, бошқалари ҳам кўз очаётганди: “Менинг қайси муҳаббатим чин? Мактублар эгасига бўлган ҳисларим ҳавасмиди? Балки, Азиз акага бўлган муносабатим ўткинчидир?”
Яна ўзимча ҳақиқатни кашф қилгандек бўламан: “Номалар ўн йилдан буён юрагимни ўртаб келади. Демак, ҳақиқий муҳаббатим ўша! Улардан айро бўла олмайман! Ахир ҳар бирини ёддан биламан!”
Яна уларни қўлга олишга ошиқдим...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ойижон! Неча кундирки, ўзимга кела олмаяпман. Жасурнинг ўлимини кўтара олмаяпман, сабрим етмаяпти. Кўксимга олов кириб олгандек. Тинимсиз куйдиради. Юрагим ёнади. Бу ўтни ўчиришнинг иложи борми?
👍24❤2😭2
73-ҚИСМ


Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


У энг яқин ўртоғим эди. Дардимнинг малҳами эди, ойижон! Сиздан жудо бўлганимда ҳам давони ундан қидирганман. Топгандим, ҳам. Чунки, овуниш, сизга бўлган соғинчимни сал бўлса-да босиш учун уларникига борардим.
“Кел, болам! Тузукмисан, ўғлим?” — дея қарши оларди Жасурнинг онаси. У кишининг “болам”, “ўғлим” деган сўзлари юрагимдаги ҳовурни босгандек бўларди. Бағрига тортиб, елкамга қоқиб қўйганида, сизнинг ҳидларингизни туярдим, ойижон! Энди-чи? Энди сизни соғинсам-да, у аёлнинг ёнига бора олмайман. Қай юз билан бораман, ахир, ойи? Мени кўрса, Жасур ёдига тушмайдими, бағри қонга тўлмайдими? Нега, ўртоғингни асраб қололмадинг, демайдими?”
Ўша мунис аёлнинг, сизнинг ўрнингизда менга онадек бўлган зотнинг кўзларига қандай қарайман, ойи?
Бу не жудоликки, мени жондек яқин ўртоғимдан, онамдек азиз инсонимдан бирданига мосуво қилди. Энди у аёлнинг ёнига боролмайман!
Шуларни ўйласам, кенг дунёга сиғмай кетаман. Ўлгим келади, баъзан. Аммо яхши биламанки, Жасур, Ёдгор, Анвар, Ўроз ва уларнинг оналари, бутун Ўзбекистондаги оналар учун ҳали курашмоғим керак!
МАН. ... октябр, 2000 йил”

* * *

Мактубни ўқиб, унга ва Азиз ака бўлган ҳисларимни торозига солмоқчи бўламан. Қани, ўзим истагандек бўлса? Негадир Азиз акага бўлган туйғуларим кучлироқ, жўшқинроқдек. Нега доим инсон ўзи истамаган ҳолга тушади? Нима учун кўнгилни бўйсундириб бўлмайди?
Ўзимнинг дардим ўзимга ортиқчалик қилиб турган кунларда онам яна кўнглимга қўл солишга уринди. Атай бир ўзим ўтирганимда ёнимга чўкди. Нима қиларимни билмай қолдим. Ерга киргулик аҳволда эдим.
— Моҳ... — онам ҳам ийманибгина сўзга киришди: — Агар ўзинг истамаётган бўлсанг, кўнглинг бошқада бўлса, айт. Фотиҳа қилмаймиз, шунда. Уларга ҳали ҳеч нарса демаганмиз. “Фарғона жуда узоқ, кўнглимиз чопмаяпти”, десак улар тушунишади. Бу айб иш эмас. Ахир бундан бошқа ҳам нечта совчини қайтарганмиз. Ўшалардан бири бўла қолади. Мен билдим, сенинг кўнглинг курсдошингда эмас. Ўша хатларни ёзган йигит...
Бир сўз дея олмадим, онамга. Нима дей? Ўша йигитни эмас, энди Азиз акани севиб қолдим, дея олмайман-ку!
— Моҳ, кўнгил иши қийин. У билан ўйнашиб бўлмайди. Эртага ўша курсдошингни ҳам куйдириб ўтма, яна. У билан яшаб, ўзгани ўйлашингдан Худонинг ўзи асрасин! Мен онангман. Мендан ҳеч нарсани яширма! Шунча йил бекитганинг етади. Кўрдим, хат 2000 йил келган экан. Ўн йиллик дард бу. Эски. Уни енгишинг қийин. Кундан кун сўлиб боряпсан, агар ўша курсдошинг билан тўйинг бўлса, адо бўласан. Айт менга, ичингдагини.
Бош кўтариб, онамга боқолмадим. Ҳеч қачон онам билан сирлашмаганман. Балки шунинг учун ҳам уятдан ерга киргудек бўлиб ўтиргандирман?
— Моҳ, у йигит урушда ўлмаганми? Моҳ, дедим сенга? — онамнинг жаҳли чиқа бошлади.
— Билмайман, ойи, билмайман! — аламдан йиғлаб юбордим. Ўз-ўзидан дилимдаги тилимга отилиб чиқди: — Тирикми, ўликми, билмайман! Кутдим, ўн йил кўзларим тўрт бўлиб кутдим, уни ойи!
Онам бир муддат жим бўлиб қолди. Сўнг, хўрсинганча, деди:
— Унда... Тақдирга тан бер! Тирик бўлса келарди...
💔13👍12❤1👏1
74-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Индамадим.
— Лекин кўнгил гумон билан, таҳмин билан таскин топмайди. Сен унинг бу дунёда йўқлигига ишонч ҳосил қилсанггина, бошқага кўникишинг мумкин. Агар юрагингда “у келиб қолар, излар мени”, деган ҳадик, умид бўлса, билиб қўй, бу сени ҳам, турмуш ўртоғингни ҳам абгор қилади. Бахтли бўла олмайсан. Яхшиси, уни суриштир. Тирикми, вафот этганми, аниқла! Биламан, қиз бола бошинг билан суриштиришга шу пайтгача уялгансан. Аммо, энди сен ўн саккиз ёшли қиз эмассан. Ўқимишли, ақли расо, ўттизга қараб кетаётган, йўл-йўриқни биладиган инсонсан. Шунинг учун ҳам бошқага кўнгил бера олмаяпсан. У ҳақда ҳаммасини бил ва бир қарорга кел!
Яна бир сўз дея олмадим.
Чунки энди уни қидиришим, суриштиришимнинг менга ҳеч бир нафи йўқ. Хаёлим Азиз акада. Шундай экан, нима қиламан, уни излаб? Азиз ака эса уйланган.
— Суриштирасанми?
— Йўқ, ая. Бунинг фойдаси йўқ. Тирик бўлса ҳам уйлангандир, бола-чақали бўлгандир? Шундай экан, ихтиёрим сизларда, — дедим зўрға.
— Лекин аниғини билмайсан. Шунинг учун қийналяпсан. Неча кундирки, на тинчинг, на ороминг бор. Еб-ичишингнинг ҳам тайини йўқ. Яхшиси, ҳаммасини аниқлаб, кейин қарор чиқар. Токи, эртага пушаймон бўлишингга бирор йўл қолмасин.
— Қаерга бораман, ая? Қандай излайман? У тошкентлик. Уйини билмайман.
— Тошкентлик бўлса, Азиз ёрдам беради. Ўзим ундан илтимос қиламан!
— Йў-ў-қ, — дедим жон ҳолатда. — Унинг ҳеч нарсани билишини истамайман!
— Унга қариндошимизни қидиряпмиз, дейман. Менинг қариндошимнинг ўғли, дейман. Ҳамма гапни айтмаймиз.
— Дадамга нима дейман? Ўз-ўзидан Тошкентга кета олмайман-ку! — бормасликнинг барча йўлини қилаётгандим. Ростдан ҳам уни излагим ва Азиз ака билан кўришгим келмаётганди.
— Дадангга ҳам бир нима дермиз.
— Бўлмайди, ая. Бормайман, тақдирга тан бераман.
— Моҳ, мендан бошқа она бўлса, додингга қулоқ тутиб ўтирмасди. Агар ёш бўлганингда мен ҳам бунақа қилмасдим. Лекин сен энди ёш бола эмассан, оқ-қорани танийсан. Кўниб кетади-да, дея ўраб-чирмаб узатадиган ёшдан ўтгансан. Шунинг учун ҳам шундай йўл тутяпман. Онангман, ахир. Қийналиб яшашингни истамайман. Эртагаёқ йўлга чиқ. Бўлмаса, даданг фотиҳа тўйингни келишиб қўяди.
Пойтахтга боришимдан фойда йўқлигини билсам-да, онам учун рози бўлдим. Ўзимнинг эмас, онамжонимнинг кўнгли таскин топсин. Тошкентдан дадил ва қувноқ бўлиб қайтаман. Шунда онам ҳам хотиржам бўлади.
Эртасига йўлга чиққанимда уйда дадам ҳам, ака-укаларим ҳам йўқ эди.
— Дадангга курсдош дугоналари чақираётган экан. Бирдан тўйга айтиб келади, дедим. Кўп қолиб кетма! Иложи бўлса, эртага қайт, — шоша-пиша шивирлади онам.
Алланечук бўлиб йўлга чиқдим. Оналарни яратмасин экан! Шўрлик онам дардимни билгач, чидаб тура олмади. Эртага у кишига оромини қайтараман. Уйга қувноқ кириб келаман.
“Онам Азиз акага нима деди экан? — яна ўйга толдим. — Кечанинг ўзидаёқ, телефонимни олиб гаплашганди. “Сен манзил ва йигит хизмат қилган жойни айт, иложи бўлса мактубларни ҳам кўрсат, ўзи ёрдамлашади”, деди онам. Мен эса Азиз акага айтадиган гапларимни ўйлаб қўйдим. Хатларни эса умуман кўрсатмайман!
👍28👏2🔥1
75-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Ғалати ҳислар ичида қолдим. Бу не ҳол?
“Тавба, бир пайтлар шу хат эгасини кўриш учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Энди-чи? Уни кўриш, гаплашиш имкони бўлганида... Нега бу қадар номаларга бефарқ бўлиб қолдим. Аслида уларни ҳеч бир инсон шунчаки ўқий олмайди-ку!”
Онаминг қистови билан олганим хатлардан бирини очдим...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ассалому алайкум, ойижон!
Инсон ҳамма нарсага чидар экан. Ғамдан ўлиб қолсам керак, деб турганингда қалбингда янги умид уйғонаркан. Менда ҳам шундай бўлди.
“Қайғураверма, ҳадемай Ўрозни қутқарамиз. Уни кўрасан, хурсанд бўласан. Агар ҳозирдан бунақа тушкунликка тушсанг, қандай қутқарасан?” деди дембль йигит.
Унинг бир оғиз гапи билан юрагимда умид уйғонди. Ўрознинг дийдори ҳақидаги ўй куч берди менга. Энди шу ҳақда бош қотиряпмиз. Жангариларни ғордан чиқишга мажбур қилишимиз лозим. Хавфсиз жойдан қўним топиб, шу ҳақда ўйлаяпмиз. Улар уя қурган ғор яқинидамиз. Жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиляпмиз. Чунки уларнинг қўлида Ўроздан бошқа одамлар ҳам бўлиши мумкин. Ўшаларнинг азият чекишини истамаймиз. Яна бизни олдинда нима кутаётгани ҳам номаълум. Катта тўқнашув бўлиши тайин. Нима бўлганида ҳам ўзимизникиларга омонлик тилайман. Дуо қилинг, ойижон!
МАН. Октябр. 2000 йил”

* * *

“Ҳар дақиқаси ўлимнинг чангалида ўтган бу йигитни қандай унутдим? Уни севмасликнинг, ёддан чиқаришнинг иложи борми?”
Кўнглим мени ҳайратга солаётганди.
“Шунчалар ҳам беқарор бўласанми, кўнглим? Айт, кимни севасан? Сенга ин қурган чин муҳаббатнинг соҳиби ким?”
Турли ўйлар оғушида пойтахтга ҳам етиб келдим.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍27👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доим кулиб юринг, сизга кулиш ярашади❤️❤️

Шу болага раҳмат деганлардан битта реакция кутаман❤️



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍29❤22👏3🥰2
КЎНГИЛ-КЎНгил...

Низомбек онаси топган қизга уйланди. Бу оила шаҳарда ном чиқарган бадавлат ва зиёли сулолага оид бўлиб, энг кичик мансаб эгаси ҳисобланган вакили ҳам жилла қурса банк бошқарувчиси ёки қайсидир ташкилотга раҳбарлик қиладиган одамлар эди.
Низомбекнинг оиласи ҳақида ҳам бироз тўхталсак, Туҳфа опа узоқ йиллар аёл киши бўлишига қарамай катта бир ташкилотнинг бош ҳисобчиси бўлиб ишлади. Катта қизи ҳозир банкда бош ҳисобчи, кичиги эса ҳусусий фирма раҳбари. Оила бошлиғи Матлаб ака узоқ йиллар трестда ишлади.
Низомбек олийгоҳни битирадиган йили-онасига яхши кўрган қизи борлигини айтди. Туҳфа опа у бешинчи марта айтганидан сўнг ўғли берган манзилга қизнинг оиласини бир назардан ўтказиш учун борди.
Борса, камбағалгина бир оила, қиз ўғлининг курсдоши экан.
Ҳуллас, бу оила Туҳфа опанинг назарига ҳам кирмади. У қилди-бу қилди ўғлини ўзи истаган оиланинг қизига уйлантирди.
Аслини айтсак, Раъно-келин бўлиб келган куниёқ ундан қайнона бўлмишнинг ичи сал ҳижил бўлди. Ўзи истаб олган келин, аммо ишни жуда секин қилади. Худди уйқуси чала одам мудраб эшик супургандек эзмаланиб кўча супуради, идиш ювса ҳам соатлаб дегандек...
"Ҳа энди қўлини совуқ сувга урмай катта бўлган қиз-да!"- деб ўйлади.
Кейин эса ўзи ўхшатган нарсани Раънога лақаб қилиб қўя қолди: "мол ёғи!"
Ҳа, унинг наздида Раъно тезда тўнгиб қоладиган мол ёғига ўшарди. Муомаласи ҳам, ғимирлаши ҳам, чой қуюш-овқат қилиши ҳам тўнгиб қолган ёғга ўхшайди. Қани, бу тўнгиб қолган келиннинг орқасидан қайноққина чой ичишнинг иложи бўлса...
"Ҳа имилламай... Ҳар нарса бўлгур!"
Туҳфа опа узоқ пайт келинини кузатиб ўз асабларини ўзи еб яшади. Ўғлининг ҳолига ҳали қиё ҳам боқмабди!
Низомбек ишдан кеч қайтади, қайтганидан сўнг ҳам бир соат машинасининг ичида ўтиради. Билмаган одам машинасини қоронғуда қолдиришга кўнгли бўлмай ўтирибди деб ўйлайди.
Туҳфа опа қараган пайтда ҳали унда ўтириб мусиқа эшитаётган бўлади, ҳали бир жойларини чуқулаётган...
-Менга қара! Машинанг кўп ҳунар чиқаряптими дейман?
-Сал шунақароқ...
Бу мавзуни Туҳфа опа атай Раънонинг олдида очди. "Қаний, фаросати ҳам тўнгиган эканми буни?"
Йўқ, Раъно тушмагур гапнинг мағзини уқибди! Низомбекка қайнотаси қайсидир байрамни баҳона қилиб туриб, янги машина совға қилди...
-Ҳа битта бўлса ҳам плюси бор!
Туҳфа опа мамнунона келини тарафга қараб қўйди. Аммо бу севингани узоққа бормади.
Бойнинг қизи деб шошиб олаверган экан, Раъно иккиқат бўлди-ю, боши касалдан чиқмай қолди. Ҳали оғироёқ ёшгина қизнинг қон босими ўйнаб қўрқитади, ҳали буйраги иш кўрсатиб...
-Кимсан фалончисан! Ҳа, қизингни илигини бақувват қилиб ўстириб қўймайсанми? Ҳе, ўзи чимсада буни! Мана энди касал-касал-касал...
Раъно бир амаллаб ўғли Имронбекни туғди. Яхшиям ўша кесерово деган нарса чиқибди! Дўхтирлар энди уч йилдан кейин иккинчисига урин деб айтишибди...
Уч йил ҳам шип дегандек ўтди кетди. Низомбекнинг ҳаёти ўша-ўша машинаси ичига қамалиб қолган аридек ўтмоқда...
Ғинғ-ғинғ-ғинғ...
Туҳфа опа мана энди ўғлига тузукроқ эътибор қилди, чунки билди Раънонинг бўлиши шу экан!
Низомбек билан Раъно худди бегоналарга ўхшашади. Келин ҳам тўнг-тўнг-тўнг, ўғил ҳам...
Туҳфа опа ўйлаб қараса, тўрт йилда ҳам эр-хотиннинг бир-бирига қилган яримта қочиримини кўрмабди. Ўғли жим, келини жим. Раъно уйига уялайди, ўғли машинаси ичига. Имрон-Туҳфа опанинг этагида!
Лайлак ташлаб кетгандек бўлиб, иккинчи набираси Райҳон туғилганда -Туҳфа опанинг сал бўлса ҳам кўнгли таскин топди. Қиз болани-отага меҳрибон бўлади дейишади, отани-қизга! Ажаб эмас анави машинаси ичига қамалиб қолган ўғил-жонивор ҳам энди сал қизига ийиб, ўзига келиб қолса...
Аммо ҳаёт, турмуш тарзи деган нарсалар бу иккинчи неъматнинг ташрифидан кейин ҳам ўзгармади!
Туҳфа опа кейин "икковингни ҳам кўрмайинам-куймайинам" дедими ё алоҳида яшаса сал аҳвол ўнгланар деб умид қилдими ёлғиз ўғлини қачонлардир олиб қўйган квартирасига чиқариб қўйди........
👍27❤2
Набиралари кўзидан ўтиб, икки кундан сўнг ўзи ўша квартирага борди. Борса, ўғли бир ҳафта уйни таъмирладим деб алдаган экан. Ҳов ўша икки мингинчи йили ўзи арзимас пулга қилган таъмири!
-Қизиқ, бир ҳафта уста боқяпман деб қаёқда санғиб юрди бу ўғил?
Туҳфа опа бу ишни ўзи бош бўлиб қилмаганига энди ўзидан хафа бўлди.
-Вой тавба, ўзбегимнинг мақолидан ўргилай! Бўйнидан боғланган ит-овга ярамас деган мақол бормиди? Бу иккисини гугурт чўпдек бир-бирига суяйман деб сочимга оқ тушди-я. Яшамайсанми, ҳаётнинг чангини чиқариб, ниманг кам? Ниманг етмаяпти? Ўғил деса ўғлинг бор, қиз деса қизинг, уй деса уйинг бор, жигар десанг жигаринг, пул десанг пул бор, берадиган қўл десанг-қўл! Ё қудратингдан...
Туҳфа опанинг бу маломатида "кўнгил десанг-кўнгил!" деган ибора йўқ эди...
Ҳар ким суйган ошини ичади, кўнгилнинг эса иши қийин!
Бир куни Туҳфа опа тушунмаган ҳақиқатни осмондан тарақлатиб ташлагандек катта қизи Умида айтиб қолди:
-Ойи, келинингизни у дейсиз, бу дейсиз. Уям нима қилсин, Низом ўзи билан ўзи! Эридан ширин гап эшитмаган аёл шунақа қўли ишга бормай қолади. Ўша сиз айтаётган жаз-жуз келинлар энергияни қаердан олади деб ўйлайсиз? Кўнглига биров ўт қаламаса, яйратмаса-у бечора яна нима қилсин?
Туҳфа опанинг кўзи мошдек очилди, аммо энди кеч. Қолган икки йил ўзи билан гапи ҳеч қовушмаган қудаларига поҳол солиш билан ўтди. Барибир яхши одамлар экан, ўзларини ҳеч нимани билмайдигандек тутишди.
Эҳ бу Раъно...
Туҳфа опани телефон овози бемаҳалда жиринглаб уйғотиб юборди. Қараса, ўғлининг рақамидан.
-Ойи, келинингизнинг мазаси қочиб қолди. Ҳозир дўхтир чақирдим. Сал аҳвол чатоқ дейишяпти.
Бир ўзи пайпасланиб чироқни ёқди.Соат икки. Шу маҳалда нима бўлдийкан. Ўғлига яна қайтиб телефон қилди:
-Менга қара ўзи нима бўлди?
-Қон босими бирдан тушиб кетган дейишяпти. Оёқ буткул фалажланиб қолибди. Ҳозир укол қилишяпти, аммо...
-Сен шу пайтгача қаёқда эдинг, нега вақтида дўхтир чақирмадинг?
Бомдодга яқин Раъно абадий уйқуга кўз юмди. Шу йил ўттизга тўлиши керак бўлган жувон икки боласини ортида қолдириб кетди.
Туҳфа ҳола маърака чоғи қудасидан ғалати бир гапни эшитиб қолди:
-Низомбекка ачиниб кетяпман. Раънога қандай меҳрибон эди. Қизим эрини шунақа мақтарди, шунақа мақтарди. Қуда раҳмат, қизим сизнинг қўлингизда маликалардек бахтиёр яшади. Энди жаннатларда ҳам шундай юрсин!
Туҳфа опа тушунди. Нега қудалари шунча йил унга ҳеч нарса демаганликларини...
Раъно-ўша мол ёғидек тўнгиган келини ҳаммасини ичига солиб яшаган. Ичига!
Уч ойдан кейин Низомбек квартирада таъмир бошлади. Туҳфа опа жим. Матлаб ака ҳам. Фақатгина Умида келиб, ҳамма жойни чанг-у тўзон қилиб кетди!
-Ойи, домга бордингизми? Низом ҳамма нарсани янгилаб ремонт қиляпти. Қиммат эшиклар ўрнатибди, қиммат обойлар... Бунинг бир балоси бор!
Ўн беш кундан кейин Туҳфа опа ўша "бир бало" ни ўз кўзлари билан кўрди.
Раънодан қолган ёдгор - Райҳон скамейкада уч ёшли бир қизчани ўйнатиб ўтирибди. Имрон аммасиникида.
Қизчадан кимни ўйнатиб ўтирибсан деб сўради. У эса мунг тўла кўзлари билан бувисига боқиб "синглимни!" дея жавоб берди.
Алҳазар, бу кўзлар- Раънонинг кўзларига жуда ўхшаш эканлигини шу жойда билибди...
Туҳфа опа ўз квартирасига ўғли янги эшик қўйдирганидан ҳам бехабар экан. Ажаб... Низомни бир кўраман-у, "уйга бор!" деб бир оғиз айтиб кетаман дея келганди.
Эшикни сочлари қорага бўялган, олифтагина бир жувон очди. Посонгина! Бўйнида қўш-қўш тилла...
-Ассалому алайкум!
-Узр, Низомбек керак эди. Сиз кимсиз?
-Аёллариман. Улар ишда эдилар.
-Ҳм, исмингиз нима?
-Малоҳат!
-Ҳа раҳмат. Келса, менга телефон қилсин. Рақамим....
Зинадан тушаркан, Туҳфа опа ўгирилиб яна ортига қаради.
Ортидаги эшик аллақачон ёпилиб бўлганди.
Тамом.
UmmuZaynab Ummu.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20😢9💔2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Romol o’rash usuli 🤩💋🫶

Yoqsa reaksiya bosamiz
❤️🧹


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏3❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bismillah🧕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
75-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Ғалати ҳислар ичида қолдим. Бу не ҳол? “Тавба, бир пайтлар шу хат эгасини кўриш учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Энди-чи? Уни кўриш, гаплашиш имкони бўлганида... Нега бу қадар номаларга бефарқ бўлиб қолдим. Аслида уларни…
76-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА



Азиз ака икки бор телефон қилиб, қаерга етганимни, мен ўтирган автобус қаергача олиб келишини сўради.
— “Ипподром”да бўламан, ярим соатда, — дедим.
Автобусдан туша солиб кўзим Азиз акага тушди.
— Моҳгул! — жилмайди у. — Яхши келдингми? Уйдагилар тинчми?
Мен ҳисларим ошкор бўлиб қоладигандек, ердан кўз узмай салом бердим.
— Аввал бизникига борамиз. Меҳмон бўласан. Кейин келинойим айтган болани қидирамиз. Нега уни қидиряпсизлар?
Мен елка қисдим ва ўйлаб қўйган гапимни айтишга киришдим:
— Қидирмасак ҳам бўлади. У ойимнинг жуда узоқ қариндоши. Шунча йилдан буён топилмаган, энди топилармиди? Сиз бекорга овора бўлдингиз. Бораверинг, мен дугоналарим билан кўришиб, эртага қайтаман.
— Бекорларни айтибсан! — жиддий туриб деди Азиз ака. — Келинойим не умидда сени шунча йўлга юборган. Мен ишончини суиистеъмол қила олмайман! Қидирамиз! Олдин уйга борайлик.
— Йўқ, сизларникига бормайман, — дедим очиқчасига қаршилик қилиб. Чунки Азиз аканинг аёлини кўргим, юрагимга азоб бергим йўқ.
— Нега бормайсан?
— Дугоналаримникига бораман.
— Бу ерда дугоналаринг йўқ! Қолаверса, бизникига келгансан!
— Унда аввал қариндошимизни излайлик. Кейин борамиз.
Азиз ака рози бўлди. Мендан йигитни қаердан қидиришимиз лозимлигини сўради.
— Биз қариндошимизнинг ўғли ҳарбий хизматдалигида хабар топганмиз. Шу орқали топишимиз мумкин. Онам уларникига болалигида меҳмонга келгани учун уйи эсида қолмаган. Лекин ўғли хизматдалигида онамга хат ёзган.
— Яхши, шундай қилиб, қайси туманнинг мудофаа ишлари бўлимига боришимиз керак?
Мен ўзим ижарада турган уй жойлашган туман номини айтдим. Азиз ака такси ушлади. Бир зумда чиройли бино ёнига келдик.
— Аввал бошлиғимизга сўровнома билан мурожаат қилишингиз лозим. Шунда у кишининг буйруғи билан айтган одамингизнинг манзилини аниқлаш мумкин, — деди бир ходим бизни тинглагач. Сўнг қўлимизга қоғоз тутқазди.
— Хў-ш-ш, — деди Азиз ака менга тикилиб. — Қани, Исмалоқхон, ўша йигитнинг туғилган йили ва исм-шарифини айтинг-чи?
— Исми… — дедиму тилимни ютдим.
Азиз ака қўлига ручкани тутиб, қоғозга тикилди. Икки қулоғи мендалиги аён.
— Гапир, Моҳгул! — одатига кўра қош чимириб қаради Азиз ака.
Мен яна ер чиздим.
— Исми, фамилияси, туғилган йили?
— Билмайман, — дедим охири тан олиб.
— Сўраб келмадингми? Қизиқсан-а? Келинойимдан сўраб, ёзиб олиб келмайсанми? — у шундай дея телефонининг тугмаларини боса бошлади. — Анчадан буён излаётган бўлсанглар, Абдулла тоғам билар...
— Нима? Терманг, дадамнинг хабари йўқ, — шошиб Азиз аканинг телефонли қўлидан тутдим.
— Ойингдан сўрайлик! Суннатга терайми, ё?

Давоми пастда

77-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


— Йўқ, улар билмаслиги керак! Ойим ҳам билмайди!
— Тушунмадим, — Азиз ака юзимга ажабланиб боқди. — Кимни излаяпсизлар, ўзи? Ойингнинг ўзи айтди-ку, менга!
— Мени ўйлаб айтди... — юзим лов-лов ёна бошлаганидан қизариб кетганимни ўзим ҳам сездим. Юзимни беркитганча, қочиб кетгим келди. Лекин бундай қилиш янада эътиборни тортарди. Тап этиб, Азиз аканинг ёнига ўтирдим-у, юзларимни ёпдим.
“Энди нима деган одам бўлдим? Азиз ака нима деб ўйлайди? Ҳаммаси калта ўйлаганимдан. Азиз аканинг ўта синчков ва ҳар қандай ишга сидқидилдан киришишини билардим-ку! Мен ҳақимда қандай фикрга боради, энди? Номаълум йигитни қидириб келган қизни ким дейиш мумкин?”
— Моҳгул, тузукмисан? — Азиз аканинг овози хавотирли эди.
Жавоб бермадим. Бир сўз дейишга ожиз эдим.
— Моҳ, кимни қидиришимиз керак ўзи?
Бир сўз демай, ташқарига чиқдим. Ортимдан Азиз ака эргашди.
— Бирор нима дейсанми? Ёрилиб ўламан ҳозир, — тоқати тоқ бўла бошлади у кишининг.
— Азиз ака... — томоғимга бир нима тиқилгандек бўлди. — Мени жинни ёки ақлдан озган деманг. Излаётган йигитимизни фақат мен биламан. Ойим ҳам уни яхши билмайди. Мени, тақдиримни ўйлаб, сизга қўнғироқ қилди.
— У йигит сенга ким бў... — Азиз аканинг гапи ичида қолди. Бироз тин олиб, сўнг надомат тўла овоз билан деди: — Зарифда кўнглинг йўқми, унда?
👍20❤4💔2
🧕 Muslimalar kundaligi
75-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Ғалати ҳислар ичида қолдим. Бу не ҳол? “Тавба, бир пайтлар шу хат эгасини кўриш учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Энди-чи? Уни кўриш, гаплашиш имкони бўлганида... Нега бу қадар номаларга бефарқ бўлиб қолдим. Аслида уларни…
Уялганимдан бошимни хам қилдим. Ер ёрилса эди, киришга тайёр эдим.
— Нималар қилиб қўйдим? Нега индамадинг? Нима учун севганим бошқа демадинг? — Азиз ака чин дилдан куйиниб гапирарди.
Аммо бу куюнчаклиги менинг қалбимни вайрон қилди: “Демак, менга шунчалар бефарқ! Нималар деяпман? Ахир унинг ўз оиласи бор. Шундай бўлгач...”
— Бир оғиз айтсанг бўларди-ку! Нега бўлмаса ўшанда Зарифга “мени эрга беришяпти”, деб йиғладинг? Эшитган ҳар қандай одам, севган йигитига дарди ҳол қиляпти, деб ўйларди.
— Мен бошқа нарсага йиғлаётгандим. Зариф телефон қилиб, “уйдагиларимиз боришмоқчи”, деди. Шу гапига жавоб бердим. Ота-онасининг келиб, овора бўлишини истамадим.
— Мен аҳмоқ бошқача тушунибман.
Ҳамон Азиз аканинг юзига қарай олмасдим. Йиғлагим келарди. Ўзимни зўрға босиб турардим.
— Моҳ, айбимни қандай бўлмасин, юваман. Зариф билан гаплашаман, ўша йигитни ҳам топиб бераман. Фақат... хафа бўлма! — у бу сўзларни шу қадар юмшоқлик билан айтдики, баттар кўнглим бузилди.
— Моҳ, — рўпарамга чўкаллаб олди Азиз ака. — Йиғлама, мен чидай олмайман. Ҳаммасини тўғирлайман! Ўзингни тутиб, менга ўша йигитнинг исм-шарифини, туғилган йилини айт. Мана бу қоғозга ёзамиз-у, ҳозироқ бошлиқ билан гаплашамиз. Ярим соатга бормай, топиб беришади. Қийин эмас. Ҳозир ҳамма маълумотлар компьютерда сақланади.
— Билмайман, исмини ҳам билмайман! — кўз ёшларимни тия олмай Азиз акага қарадим.
— Нима? — унинг кўзлари катта-катта бўлди. — Ҳазиллашяпсанми?
Мен ҳаммасини Азиз акага айтиб бермасам бўлмасди. Барибир у энди бу ишнинг тагига етмай қўймайди.
👍24❤1
78-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

— Ҳаммаси ижара уйда яшаётганимда бошланди. Бир йигитдан менга хат келарди. Бир йил тинимсиз мактуб олдим. Унинг кечинмаларини ўқий-ўқий боғланиб қолдим. На исмини биламан, на манзилини...
— Бирорта танишинг юборгандир?
— Йўқ, менинг унақа танишим йўқ.
— “Менга ёзарди”, деяпсан-ку! Таниганки, ёзган.
— Исмим бор эди, хатда. Аммо йигитни билмайман. Хатларидан кейин ўзи ҳам келар, дея уни кутдим.
— У номард келмади, де. Қизиқсан-а? Қаердаги хатни деб кўз ёш тўкиб юрибсан. Кимдир ҳазил қилганми, устингдан кулганми, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайсан.
— Улар қаердаги хатлар эмас! Кулмаган ҳам.
— Кулган! Мазах қилган. Ҳозир ҳам четдан томоша қилаётгандир?
Бу гаплардан негадир хўрлигим келди. Ростдан ҳам кимдир мени масхара қилган бўлса-я! Йўқ, бўлиши мумкин эмас. Ахир хатларининг ҳаммаси табиий ва самимий. Сохталикдан асар ҳам йўқ. Шундай дея, улардан бирини кўз олдимга келтирдим, мисраларини ичимда такрорладим.

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Юрагимда ҳам қувонч, ҳам қайғу ҳукмрон, ойи. Юракдан севинганимда, йўқотганларимиз эсимга тушади. Ғамга ботганимда, ғалабамиздан теримга сиғмай кетаман. Биз ғалаба қилдик. Ғанимни бўйсундирдик. Албатта, бу осон бўлгани йўқ. Ҳаммаси кутилмаганда бўлди. Бизнинг гуруҳ ҳали тайёргарлик жараёнида эди. Режамиз бўйича, ҳарбий қисмдагилар ғорга олд томондан ҳужум қилиб, жангариларни чиқишга мажбур қилиши, чиққанида, биз орқасидан зарба беришимиз лозим эди. Аммо ҳаммаси ўзгача тус олди. Ҳали бизникилар ҳужумга ўтмасдан туриб, улар тўсатдан ғордан чиқишибди. Ўз ихтиёрлари билан. Биз эса бундан бехабар эдик. Уларнинг маккорлигини кўрингки, қўлларидаги тутқунларни жонли девор қилиб, уларнинг панасида, орқасидан юриб борибди. Менимча, асирлардан гаров ўрнида фойдаланиб, шарт қўйишмоқчи бўлишган. Қисмдагилар ҳам албатта дарров зарур чораларни кўришган. Бироқ, асирга тушган, айни дамда душман учун ҳимоя воситаси бўлган чўпонлар, аскарлар ва оддий одамларга қарата бирор чора қўллаб бўлмасди. Бизнинг гуруҳ эса жим қараб турмади. Ўша ондаёқ иккига бўлиндик. Ярмимиз ғорга, қолганлар ҳарбий қисмга қараб кетаётган душманнинг ортидан тушдик. Мен ғорга ҳужум қиладиганлар қаторида эдим. Пусиб бориб, ғорга кирдик. Кутилмаган ташрифимиз уларни доғда қолдирди. Анчага чўзилган отишмадан сўнг, уч аёл, икки эркакни қўлга олдик. Шукрки, бизлардан қурбонлар бўлмади. Ғанимнинг эса анча-мунчаси ер тишлади.
Ғордаги қурол-аслаҳа, замонавий асбоб-ускуналарни кўриб оғзимиз очилиб қолди. Қайси пайтда, қандай қилиб уларни бу ерга олиб келиб жойлаштиришди экан? Наҳот, буни ҳеч ким пайқамаган? Албатта, бунда аёлларнинг қўли борлиги, ҳийла ишлатишгани аниқ.
Ҳамма нарсани йиғиштираётган вақтимизда хушхабар эшитдик. Биздан айрилиб кетган иккинчи гуруҳимиз террорчиларга орқадан зарба берибди. Асирларнинг барчаси қутқарилибди. Қурбонлар йўқ, яраланганларга эса зудлик билан ёрдам кўрсатилаётган эмиш. Хурсандчиликдан сакраб юбордик. Ўрозни кўргим келяпти, ойи. У ғорда йўқ эди. Демак, уни ҳам қалқон қилиб олиб кетишган. Энди эса, у озод, ўзимизникилар билан бирга. Унинг ҳам мени кўргиси келаётгандир?

Давоми пастда
👍29❤1
79-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Юрагим қинидан чиққудек. Ахир анчадан буён кулмай, қувонмай қўйгандик. Шу қадар бахтиёрмизки...
МАН. ... 2000 йил.”
* * *
Энди айтинг-чи, шу хатни сохта, ёлғон деб бўладими? Унга ишонмасликнинг иложи борми? Ахир ким мен билан шунақа ҳазил қилиши мумкин? Улар қўлимга келиб туша бошлаганида эндигина ўн беш ёшдан ошган, лицей ўқувчиси эдим. Шу ёшимда ким мен билан бунақа ҳазиллашади? Мен бу мактубларга ўша пайтда ҳам жиддий қараганман ва ҳамон шундай. Балки, жуда ёш бўлганим учун ҳам улар мени мафтун қилган, хаёлимни ўғирлагандир? Нима бўлганда ҳам уларда бир йигит тақдири, муҳаббати, армони, дардлари мужассам. Мендан бошқа қиз бўлганида ҳам унга бефарқ бўла олмасди.
Жимиб қолганимни Азиз ака тан олиш деб ўйлади шекилли, ўрнидан қўзғалди:
— Сени ўйинчоқ қилган одам, бунақа азоб чекишингга, излашингга арзимайди. Ундан минг марта Зариф яхши! Тур, уйга кетамиз.
Мен унга қовоқ осиб, ёмон қарадим.
— Ҳмм, — жилмайди Азиз ака. Кейин пичинг қилишга ўтди: — Гапим ёқмади, шекилли. Тавба, қизларга ҳайрон қоламан. Орқасидан йиллар давомида соядек эргашган йигитга парво қилмайди-ю, қаердаги, умрида кўрмаган, исмини ҳам билмайдиган битта густохни деб куйиб юради!
Мен баттар қовоқ осдим.
— Кетдик, Чақиртикан! — кулди у. — “Исмингни ҳам билмайман-у, севаман!” деганида шоир нақадар ҳақ эканлигини билганмикан?
— Бас! — дедим жаҳл билан. — Устимдан кулаётган — сиз, у йигит эмас!
— Ў-ҳў, ёнларини оляпсизми? — дея бирдан жиддийлашди: — Ҳазил, Моҳ. Кўнглингни кўтаргим келяпти. Кетдик, уйга. Агар изланг, десанг, топиб беришга ҳаракат қиламан. Бирорта конвертини олиб келмадингми? Устига ёзилган манзилдан билса бўлар?
— Олиб юриш ноқулай бўлгани учун конвертларни ташлаб юборганман.
— Чаққоной! Ҳайронман, қандай қидириш мумкин? Хатлардан бирортаси ёнингдами?
— Йўқ, — дедим атай. Шундоқ ҳам Азиз ака керагидан ортиқ сирларимни билиб олди.
— Ие, жуда қизиқ экансан-ку! Сен ростдан уни қидиришга келдингми, ўзи?
— Сизни кўргани келдим! — кесатдим мен ҳам. Аммо сўзларим чин эди.
— Раҳмат! Мени ҳам кўргиси келадиганлар борлигидан бошим кўкка етди, — қуруқ қўймади у киши ҳам.
Мен эса жим эргашдим.
— Бугун чарчадинг. Йўл юришнинг ўзи бўладими? Эртага қидирамиз. Айтайми, қандай қилиб? Ўша сен ижарада турган уйга борамиз. Аввал ким яшаганини суриштирамиз.
— Суриштирганман, уни. Уйни сотиб олган аёл, “маклер” орқали олганман. Уйнинг эгасини бир марта кўрганман. Ёши катта эркак, армияга борадиган ўғли борга ўхшамайди”, деганди.
— Унинг сен билан архивма-архив юргиси келмаган. Ўзим топиб бераман, сенга.
Гоҳ тортишиб, гоҳ дардлашиб Азиз акаларнинг уйига келганимизни ҳам сезмай қолдим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍40💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оғриқларим сезмайди ҳеч ким,
Йиқилганман — тиззаларим қон.
Лек кичкина бир хато қилсам,
Ҳамма билиб қолар ўшал он 💔


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3😢2💔1
Хайрли тун қадрдоним...🌙

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...


Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!

Тунингиз осуда бўлсин...

🌜🌜🌜🌜🌜🌜

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼
Бугун 16- Октябрь.
Чоршанба, 🌸💐

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
🇺🇿
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!
🌷
Хайрли тонг, азизлар!
Муродбаҳш Чоршанба кунингизни файзли, барокатли, хурсандчиликка тўла бўлсин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2