🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Набиралари кўзидан ўтиб, икки кундан сўнг ўзи ўша квартирага борди. Борса, ўғли бир ҳафта уйни таъмирладим деб алдаган экан. Ҳов ўша икки мингинчи йили ўзи арзимас пулга қилган таъмири!
-Қизиқ, бир ҳафта уста боқяпман деб қаёқда санғиб юрди бу ўғил?
Туҳфа опа бу ишни ўзи бош бўлиб қилмаганига энди ўзидан хафа бўлди.
-Вой тавба, ўзбегимнинг мақолидан ўргилай! Бўйнидан боғланган ит-овга ярамас деган мақол бормиди? Бу иккисини гугурт чўпдек бир-бирига суяйман деб сочимга оқ тушди-я. Яшамайсанми, ҳаётнинг чангини чиқариб, ниманг кам? Ниманг етмаяпти? Ўғил деса ўғлинг бор, қиз деса қизинг, уй деса уйинг бор, жигар десанг жигаринг, пул десанг пул бор, берадиган қўл десанг-қўл! Ё қудратингдан...
Туҳфа опанинг бу маломатида "кўнгил десанг-кўнгил!" деган ибора йўқ эди...
Ҳар ким суйган ошини ичади, кўнгилнинг эса иши қийин!
Бир куни Туҳфа опа тушунмаган ҳақиқатни осмондан тарақлатиб ташлагандек катта қизи Умида айтиб қолди:
-Ойи, келинингизни у дейсиз, бу дейсиз. Уям нима қилсин, Низом ўзи билан ўзи! Эридан ширин гап эшитмаган аёл шунақа қўли ишга бормай қолади. Ўша сиз айтаётган жаз-жуз келинлар энергияни қаердан олади деб ўйлайсиз? Кўнглига биров ўт қаламаса, яйратмаса-у бечора яна нима қилсин?
Туҳфа опанинг кўзи мошдек очилди, аммо энди кеч. Қолган икки йил ўзи билан гапи ҳеч қовушмаган қудаларига поҳол солиш билан ўтди. Барибир яхши одамлар экан, ўзларини ҳеч нимани билмайдигандек тутишди.
Эҳ бу Раъно...
Туҳфа опани телефон овози бемаҳалда жиринглаб уйғотиб юборди. Қараса, ўғлининг рақамидан.
-Ойи, келинингизнинг мазаси қочиб қолди. Ҳозир дўхтир чақирдим. Сал аҳвол чатоқ дейишяпти.
Бир ўзи пайпасланиб чироқни ёқди.Соат икки. Шу маҳалда нима бўлдийкан. Ўғлига яна қайтиб телефон қилди:
-Менга қара ўзи нима бўлди?
-Қон босими бирдан тушиб кетган дейишяпти. Оёқ буткул фалажланиб қолибди. Ҳозир укол қилишяпти, аммо...
-Сен шу пайтгача қаёқда эдинг, нега вақтида дўхтир чақирмадинг?
Бомдодга яқин Раъно абадий уйқуга кўз юмди. Шу йил ўттизга тўлиши керак бўлган жувон икки боласини ортида қолдириб кетди.
Туҳфа ҳола маърака чоғи қудасидан ғалати бир гапни эшитиб қолди:
-Низомбекка ачиниб кетяпман. Раънога қандай меҳрибон эди. Қизим эрини шунақа мақтарди, шунақа мақтарди. Қуда раҳмат, қизим сизнинг қўлингизда маликалардек бахтиёр яшади. Энди жаннатларда ҳам шундай юрсин!
Туҳфа опа тушунди. Нега қудалари шунча йил унга ҳеч нарса демаганликларини...
Раъно-ўша мол ёғидек тўнгиган келини ҳаммасини ичига солиб яшаган. Ичига!
Уч ойдан кейин Низомбек квартирада таъмир бошлади. Туҳфа опа жим. Матлаб ака ҳам. Фақатгина Умида келиб, ҳамма жойни чанг-у тўзон қилиб кетди!
-Ойи, домга бордингизми? Низом ҳамма нарсани янгилаб ремонт қиляпти. Қиммат эшиклар ўрнатибди, қиммат обойлар... Бунинг бир балоси бор!
Ўн беш кундан кейин Туҳфа опа ўша "бир бало" ни ўз кўзлари билан кўрди.
Раънодан қолган ёдгор - Райҳон скамейкада уч ёшли бир қизчани ўйнатиб ўтирибди. Имрон аммасиникида.
Қизчадан кимни ўйнатиб ўтирибсан деб сўради. У эса мунг тўла кўзлари билан бувисига боқиб "синглимни!" дея жавоб берди.
Алҳазар, бу кўзлар- Раънонинг кўзларига жуда ўхшаш эканлигини шу жойда билибди...
Туҳфа опа ўз квартирасига ўғли янги эшик қўйдирганидан ҳам бехабар экан. Ажаб... Низомни бир кўраман-у, "уйга бор!" деб бир оғиз айтиб кетаман дея келганди.
Эшикни сочлари қорага бўялган, олифтагина бир жувон очди. Посонгина! Бўйнида қўш-қўш тилла...
-Ассалому алайкум!
-Узр, Низомбек керак эди. Сиз кимсиз?
-Аёллариман. Улар ишда эдилар.
-Ҳм, исмингиз нима?
-Малоҳат!
-Ҳа раҳмат. Келса, менга телефон қилсин. Рақамим....
Зинадан тушаркан, Туҳфа опа ўгирилиб яна ортига қаради.
Ортидаги эшик аллақачон ёпилиб бўлганди.
Тамом.
UmmuZaynab Ummu.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20😢9💔2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Romol o’rash usuli 🤩💋🫶

Yoqsa reaksiya bosamiz
❤️🧹


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏3❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bismillah🧕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
75-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Ғалати ҳислар ичида қолдим. Бу не ҳол? “Тавба, бир пайтлар шу хат эгасини кўриш учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Энди-чи? Уни кўриш, гаплашиш имкони бўлганида... Нега бу қадар номаларга бефарқ бўлиб қолдим. Аслида уларни…
76-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА



Азиз ака икки бор телефон қилиб, қаерга етганимни, мен ўтирган автобус қаергача олиб келишини сўради.
— “Ипподром”да бўламан, ярим соатда, — дедим.
Автобусдан туша солиб кўзим Азиз акага тушди.
— Моҳгул! — жилмайди у. — Яхши келдингми? Уйдагилар тинчми?
Мен ҳисларим ошкор бўлиб қоладигандек, ердан кўз узмай салом бердим.
— Аввал бизникига борамиз. Меҳмон бўласан. Кейин келинойим айтган болани қидирамиз. Нега уни қидиряпсизлар?
Мен елка қисдим ва ўйлаб қўйган гапимни айтишга киришдим:
— Қидирмасак ҳам бўлади. У ойимнинг жуда узоқ қариндоши. Шунча йилдан буён топилмаган, энди топилармиди? Сиз бекорга овора бўлдингиз. Бораверинг, мен дугоналарим билан кўришиб, эртага қайтаман.
— Бекорларни айтибсан! — жиддий туриб деди Азиз ака. — Келинойим не умидда сени шунча йўлга юборган. Мен ишончини суиистеъмол қила олмайман! Қидирамиз! Олдин уйга борайлик.
— Йўқ, сизларникига бормайман, — дедим очиқчасига қаршилик қилиб. Чунки Азиз аканинг аёлини кўргим, юрагимга азоб бергим йўқ.
— Нега бормайсан?
— Дугоналаримникига бораман.
— Бу ерда дугоналаринг йўқ! Қолаверса, бизникига келгансан!
— Унда аввал қариндошимизни излайлик. Кейин борамиз.
Азиз ака рози бўлди. Мендан йигитни қаердан қидиришимиз лозимлигини сўради.
— Биз қариндошимизнинг ўғли ҳарбий хизматдалигида хабар топганмиз. Шу орқали топишимиз мумкин. Онам уларникига болалигида меҳмонга келгани учун уйи эсида қолмаган. Лекин ўғли хизматдалигида онамга хат ёзган.
— Яхши, шундай қилиб, қайси туманнинг мудофаа ишлари бўлимига боришимиз керак?
Мен ўзим ижарада турган уй жойлашган туман номини айтдим. Азиз ака такси ушлади. Бир зумда чиройли бино ёнига келдик.
— Аввал бошлиғимизга сўровнома билан мурожаат қилишингиз лозим. Шунда у кишининг буйруғи билан айтган одамингизнинг манзилини аниқлаш мумкин, — деди бир ходим бизни тинглагач. Сўнг қўлимизга қоғоз тутқазди.
— Хў-ш-ш, — деди Азиз ака менга тикилиб. — Қани, Исмалоқхон, ўша йигитнинг туғилган йили ва исм-шарифини айтинг-чи?
— Исми… — дедиму тилимни ютдим.
Азиз ака қўлига ручкани тутиб, қоғозга тикилди. Икки қулоғи мендалиги аён.
— Гапир, Моҳгул! — одатига кўра қош чимириб қаради Азиз ака.
Мен яна ер чиздим.
— Исми, фамилияси, туғилган йили?
— Билмайман, — дедим охири тан олиб.
— Сўраб келмадингми? Қизиқсан-а? Келинойимдан сўраб, ёзиб олиб келмайсанми? — у шундай дея телефонининг тугмаларини боса бошлади. — Анчадан буён излаётган бўлсанглар, Абдулла тоғам билар...
— Нима? Терманг, дадамнинг хабари йўқ, — шошиб Азиз аканинг телефонли қўлидан тутдим.
— Ойингдан сўрайлик! Суннатга терайми, ё?

Давоми пастда

77-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


— Йўқ, улар билмаслиги керак! Ойим ҳам билмайди!
— Тушунмадим, — Азиз ака юзимга ажабланиб боқди. — Кимни излаяпсизлар, ўзи? Ойингнинг ўзи айтди-ку, менга!
— Мени ўйлаб айтди... — юзим лов-лов ёна бошлаганидан қизариб кетганимни ўзим ҳам сездим. Юзимни беркитганча, қочиб кетгим келди. Лекин бундай қилиш янада эътиборни тортарди. Тап этиб, Азиз аканинг ёнига ўтирдим-у, юзларимни ёпдим.
“Энди нима деган одам бўлдим? Азиз ака нима деб ўйлайди? Ҳаммаси калта ўйлаганимдан. Азиз аканинг ўта синчков ва ҳар қандай ишга сидқидилдан киришишини билардим-ку! Мен ҳақимда қандай фикрга боради, энди? Номаълум йигитни қидириб келган қизни ким дейиш мумкин?”
— Моҳгул, тузукмисан? — Азиз аканинг овози хавотирли эди.
Жавоб бермадим. Бир сўз дейишга ожиз эдим.
— Моҳ, кимни қидиришимиз керак ўзи?
Бир сўз демай, ташқарига чиқдим. Ортимдан Азиз ака эргашди.
— Бирор нима дейсанми? Ёрилиб ўламан ҳозир, — тоқати тоқ бўла бошлади у кишининг.
— Азиз ака... — томоғимга бир нима тиқилгандек бўлди. — Мени жинни ёки ақлдан озган деманг. Излаётган йигитимизни фақат мен биламан. Ойим ҳам уни яхши билмайди. Мени, тақдиримни ўйлаб, сизга қўнғироқ қилди.
— У йигит сенга ким бў... — Азиз аканинг гапи ичида қолди. Бироз тин олиб, сўнг надомат тўла овоз билан деди: — Зарифда кўнглинг йўқми, унда?
👍20❤4💔2
🧕 Muslimalar kundaligi
75-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Ғалати ҳислар ичида қолдим. Бу не ҳол? “Тавба, бир пайтлар шу хат эгасини кўриш учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Энди-чи? Уни кўриш, гаплашиш имкони бўлганида... Нега бу қадар номаларга бефарқ бўлиб қолдим. Аслида уларни…
Уялганимдан бошимни хам қилдим. Ер ёрилса эди, киришга тайёр эдим.
— Нималар қилиб қўйдим? Нега индамадинг? Нима учун севганим бошқа демадинг? — Азиз ака чин дилдан куйиниб гапирарди.
Аммо бу куюнчаклиги менинг қалбимни вайрон қилди: “Демак, менга шунчалар бефарқ! Нималар деяпман? Ахир унинг ўз оиласи бор. Шундай бўлгач...”
— Бир оғиз айтсанг бўларди-ку! Нега бўлмаса ўшанда Зарифга “мени эрга беришяпти”, деб йиғладинг? Эшитган ҳар қандай одам, севган йигитига дарди ҳол қиляпти, деб ўйларди.
— Мен бошқа нарсага йиғлаётгандим. Зариф телефон қилиб, “уйдагиларимиз боришмоқчи”, деди. Шу гапига жавоб бердим. Ота-онасининг келиб, овора бўлишини истамадим.
— Мен аҳмоқ бошқача тушунибман.
Ҳамон Азиз аканинг юзига қарай олмасдим. Йиғлагим келарди. Ўзимни зўрға босиб турардим.
— Моҳ, айбимни қандай бўлмасин, юваман. Зариф билан гаплашаман, ўша йигитни ҳам топиб бераман. Фақат... хафа бўлма! — у бу сўзларни шу қадар юмшоқлик билан айтдики, баттар кўнглим бузилди.
— Моҳ, — рўпарамга чўкаллаб олди Азиз ака. — Йиғлама, мен чидай олмайман. Ҳаммасини тўғирлайман! Ўзингни тутиб, менга ўша йигитнинг исм-шарифини, туғилган йилини айт. Мана бу қоғозга ёзамиз-у, ҳозироқ бошлиқ билан гаплашамиз. Ярим соатга бормай, топиб беришади. Қийин эмас. Ҳозир ҳамма маълумотлар компьютерда сақланади.
— Билмайман, исмини ҳам билмайман! — кўз ёшларимни тия олмай Азиз акага қарадим.
— Нима? — унинг кўзлари катта-катта бўлди. — Ҳазиллашяпсанми?
Мен ҳаммасини Азиз акага айтиб бермасам бўлмасди. Барибир у энди бу ишнинг тагига етмай қўймайди.
👍24❤1
78-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

— Ҳаммаси ижара уйда яшаётганимда бошланди. Бир йигитдан менга хат келарди. Бир йил тинимсиз мактуб олдим. Унинг кечинмаларини ўқий-ўқий боғланиб қолдим. На исмини биламан, на манзилини...
— Бирорта танишинг юборгандир?
— Йўқ, менинг унақа танишим йўқ.
— “Менга ёзарди”, деяпсан-ку! Таниганки, ёзган.
— Исмим бор эди, хатда. Аммо йигитни билмайман. Хатларидан кейин ўзи ҳам келар, дея уни кутдим.
— У номард келмади, де. Қизиқсан-а? Қаердаги хатни деб кўз ёш тўкиб юрибсан. Кимдир ҳазил қилганми, устингдан кулганми, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайсан.
— Улар қаердаги хатлар эмас! Кулмаган ҳам.
— Кулган! Мазах қилган. Ҳозир ҳам четдан томоша қилаётгандир?
Бу гаплардан негадир хўрлигим келди. Ростдан ҳам кимдир мени масхара қилган бўлса-я! Йўқ, бўлиши мумкин эмас. Ахир хатларининг ҳаммаси табиий ва самимий. Сохталикдан асар ҳам йўқ. Шундай дея, улардан бирини кўз олдимга келтирдим, мисраларини ичимда такрорладим.

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Юрагимда ҳам қувонч, ҳам қайғу ҳукмрон, ойи. Юракдан севинганимда, йўқотганларимиз эсимга тушади. Ғамга ботганимда, ғалабамиздан теримга сиғмай кетаман. Биз ғалаба қилдик. Ғанимни бўйсундирдик. Албатта, бу осон бўлгани йўқ. Ҳаммаси кутилмаганда бўлди. Бизнинг гуруҳ ҳали тайёргарлик жараёнида эди. Режамиз бўйича, ҳарбий қисмдагилар ғорга олд томондан ҳужум қилиб, жангариларни чиқишга мажбур қилиши, чиққанида, биз орқасидан зарба беришимиз лозим эди. Аммо ҳаммаси ўзгача тус олди. Ҳали бизникилар ҳужумга ўтмасдан туриб, улар тўсатдан ғордан чиқишибди. Ўз ихтиёрлари билан. Биз эса бундан бехабар эдик. Уларнинг маккорлигини кўрингки, қўлларидаги тутқунларни жонли девор қилиб, уларнинг панасида, орқасидан юриб борибди. Менимча, асирлардан гаров ўрнида фойдаланиб, шарт қўйишмоқчи бўлишган. Қисмдагилар ҳам албатта дарров зарур чораларни кўришган. Бироқ, асирга тушган, айни дамда душман учун ҳимоя воситаси бўлган чўпонлар, аскарлар ва оддий одамларга қарата бирор чора қўллаб бўлмасди. Бизнинг гуруҳ эса жим қараб турмади. Ўша ондаёқ иккига бўлиндик. Ярмимиз ғорга, қолганлар ҳарбий қисмга қараб кетаётган душманнинг ортидан тушдик. Мен ғорга ҳужум қиладиганлар қаторида эдим. Пусиб бориб, ғорга кирдик. Кутилмаган ташрифимиз уларни доғда қолдирди. Анчага чўзилган отишмадан сўнг, уч аёл, икки эркакни қўлга олдик. Шукрки, бизлардан қурбонлар бўлмади. Ғанимнинг эса анча-мунчаси ер тишлади.
Ғордаги қурол-аслаҳа, замонавий асбоб-ускуналарни кўриб оғзимиз очилиб қолди. Қайси пайтда, қандай қилиб уларни бу ерга олиб келиб жойлаштиришди экан? Наҳот, буни ҳеч ким пайқамаган? Албатта, бунда аёлларнинг қўли борлиги, ҳийла ишлатишгани аниқ.
Ҳамма нарсани йиғиштираётган вақтимизда хушхабар эшитдик. Биздан айрилиб кетган иккинчи гуруҳимиз террорчиларга орқадан зарба берибди. Асирларнинг барчаси қутқарилибди. Қурбонлар йўқ, яраланганларга эса зудлик билан ёрдам кўрсатилаётган эмиш. Хурсандчиликдан сакраб юбордик. Ўрозни кўргим келяпти, ойи. У ғорда йўқ эди. Демак, уни ҳам қалқон қилиб олиб кетишган. Энди эса, у озод, ўзимизникилар билан бирга. Унинг ҳам мени кўргиси келаётгандир?

Давоми пастда
👍29❤1
79-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Юрагим қинидан чиққудек. Ахир анчадан буён кулмай, қувонмай қўйгандик. Шу қадар бахтиёрмизки...
МАН. ... 2000 йил.”
* * *
Энди айтинг-чи, шу хатни сохта, ёлғон деб бўладими? Унга ишонмасликнинг иложи борми? Ахир ким мен билан шунақа ҳазил қилиши мумкин? Улар қўлимга келиб туша бошлаганида эндигина ўн беш ёшдан ошган, лицей ўқувчиси эдим. Шу ёшимда ким мен билан бунақа ҳазиллашади? Мен бу мактубларга ўша пайтда ҳам жиддий қараганман ва ҳамон шундай. Балки, жуда ёш бўлганим учун ҳам улар мени мафтун қилган, хаёлимни ўғирлагандир? Нима бўлганда ҳам уларда бир йигит тақдири, муҳаббати, армони, дардлари мужассам. Мендан бошқа қиз бўлганида ҳам унга бефарқ бўла олмасди.
Жимиб қолганимни Азиз ака тан олиш деб ўйлади шекилли, ўрнидан қўзғалди:
— Сени ўйинчоқ қилган одам, бунақа азоб чекишингга, излашингга арзимайди. Ундан минг марта Зариф яхши! Тур, уйга кетамиз.
Мен унга қовоқ осиб, ёмон қарадим.
— Ҳмм, — жилмайди Азиз ака. Кейин пичинг қилишга ўтди: — Гапим ёқмади, шекилли. Тавба, қизларга ҳайрон қоламан. Орқасидан йиллар давомида соядек эргашган йигитга парво қилмайди-ю, қаердаги, умрида кўрмаган, исмини ҳам билмайдиган битта густохни деб куйиб юради!
Мен баттар қовоқ осдим.
— Кетдик, Чақиртикан! — кулди у. — “Исмингни ҳам билмайман-у, севаман!” деганида шоир нақадар ҳақ эканлигини билганмикан?
— Бас! — дедим жаҳл билан. — Устимдан кулаётган — сиз, у йигит эмас!
— Ў-ҳў, ёнларини оляпсизми? — дея бирдан жиддийлашди: — Ҳазил, Моҳ. Кўнглингни кўтаргим келяпти. Кетдик, уйга. Агар изланг, десанг, топиб беришга ҳаракат қиламан. Бирорта конвертини олиб келмадингми? Устига ёзилган манзилдан билса бўлар?
— Олиб юриш ноқулай бўлгани учун конвертларни ташлаб юборганман.
— Чаққоной! Ҳайронман, қандай қидириш мумкин? Хатлардан бирортаси ёнингдами?
— Йўқ, — дедим атай. Шундоқ ҳам Азиз ака керагидан ортиқ сирларимни билиб олди.
— Ие, жуда қизиқ экансан-ку! Сен ростдан уни қидиришга келдингми, ўзи?
— Сизни кўргани келдим! — кесатдим мен ҳам. Аммо сўзларим чин эди.
— Раҳмат! Мени ҳам кўргиси келадиганлар борлигидан бошим кўкка етди, — қуруқ қўймади у киши ҳам.
Мен эса жим эргашдим.
— Бугун чарчадинг. Йўл юришнинг ўзи бўладими? Эртага қидирамиз. Айтайми, қандай қилиб? Ўша сен ижарада турган уйга борамиз. Аввал ким яшаганини суриштирамиз.
— Суриштирганман, уни. Уйни сотиб олган аёл, “маклер” орқали олганман. Уйнинг эгасини бир марта кўрганман. Ёши катта эркак, армияга борадиган ўғли борга ўхшамайди”, деганди.
— Унинг сен билан архивма-архив юргиси келмаган. Ўзим топиб бераман, сенга.
Гоҳ тортишиб, гоҳ дардлашиб Азиз акаларнинг уйига келганимизни ҳам сезмай қолдим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍40💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оғриқларим сезмайди ҳеч ким,
Йиқилганман — тиззаларим қон.
Лек кичкина бир хато қилсам,
Ҳамма билиб қолар ўшал он 💔


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3😢2💔1
Хайрли тун қадрдоним...🌙

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...


Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!

Тунингиз осуда бўлсин...

🌜🌜🌜🌜🌜🌜

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼
Бугун 16- Октябрь.
Чоршанба, 🌸💐

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
🇺🇿
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!
🌷
Хайрли тонг, азизлар!
Муродбаҳш Чоршанба кунингизни файзли, барокатли, хурсандчиликка тўла бўлсин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥6❤3👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zuho namozi haqida nimalarni bilasiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🔥2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mukammal ona yo’q.
Men ham mukammal ona emasman.
Qancha mukammal bo’lishga harakat qilsam, yanada ko’proq xatolarga yo’l qo’yaman.
Qizlarning taqdiri onalarinikiga o’xshab ketarkan.
Balki, shu sababli onalar qizlariga koʼp nasihat qiladilar..
Fidokor bo’l!
Lekin o’zinga xiyonat qilma.
Boshqalarni baxtli qil!
Ammo o’zingni unutma, qizim...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

#instagram#instagramreels#motherhood#relationships#motivation#daughter#family#familyfirst#happiness#purelove
👍8😢3
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

❤️

Эҳ аёллар, нечун бундайсиз,
Ярақлаган офтоб, кундайсиз,
Хафа бўлса... қора тундайсиз,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

❤️

Жонларингиз бунчалар арзон,
Ростдан балки 40 тамикан жон,
Жонингизга бу жоним қурбон,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

❤️

Фарзандим деб куйиб яшайсиз,
Бунча ғамхўр офтобдайинсиз,
Бегингизга Моҳитобдайинсиз
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

❤️

Гўзалликни ой сиздан олмиш,
Малоҳатли, кирсада олтмиш,
Сизни кўриб ой, қуёш ботмиш,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

❤️

Гул берсалар, гулларга қиёс,
Гўзалликка гўзал юзлар мос,
Ўзи гулсиз, мақтовларга ҳос,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

❤️

Бу дунёга ҳали кераксиз,
Фарзандларга тоғсиз,тиргаксиз.
Касал бўлманг, бўлманг кераксиз,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

❤️

Эҳ аёллар, гўзалим,гулим,,
Кўнглингиз ҳеч бўлмасин ярим,
40 жон бор деб алдасалар ким,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shu bolajonlar oldida man ham oʻzimni aybdordek sezaman...💔


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9👍3🥰2🔥1
80-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида тураркан. Эшикни ўн икки ёшлардаги ширингина қизалоқ очди.
— Менинг асалим, қалай? — унинг пешанасидан ўпиб қўйди Азиз ака.
“Қизи бўлса, керак”, деб ўйладим.
— Мунча қолиб кетдинг? Отанг сени сўрай-сўрай ўзи бозорга кетди, — деди мен билан кўришиб бўлгач, қирқ беш ёшлар атрофидаги аёл. Тўладан келган, икки юзи қип-қизил бу хотинда Азиз акага ўхшаш бирор жиҳатни кўрмадим.
— Ҳозир телефонлашиб бориб келаман, — деди Азиз ака.
— Бормасанг ҳам бўлар. Келиб қолади, ўзи. Овқат еб, ишингга боравер, — деди аёл мени дастурхонга таклиф қиларкан. Сўнг изоҳ берди: — Азиз кенжамиз. Бу ширин қиз эса неварамиз — Шодиёна.
“Демак, Азиз ака отасига тортган”, дедим аёлга яна бир бор разм солар эканман.
— Мен эртага соат тўққизларда келиб, сени олиб кетаман, хўп, — деди шошиб чиқиб кетаётган Азиз ака менга. — Яхши дам олингизлар.
— Овқат пишди, Азиз. Еб кет!
— Шошиб турибман...
Шу билан ростдан ҳам Азиз акани бошқа кўрмадим. Сал ўтмай кириб келган, сочлари оппоқ, ёши анча улуғ кўринадиган эркакни бир қарашдаёқ Азиз акага ўхшатдим.
“Онасига умуман ўхшамабди! Отаси анча кекса кўринаркан. Аёл киши пардоз-андоз билан ҳам ёш кўринади-да!” Ўзимча таҳмин қилдим.
Кечаси Шодиёна билан бир хонада ётдик. У менга синфдошлари, мактаби, дугоналари ҳақида гапириб берди. Яна у Азиз аканинг опасининг қизи эканлигини ҳам айтди.
Яна ўйга толдим: “Азиз ака мени ота-онасининг уйига олиб келди. Ўз уйига олиб боришни истамади. Лекин уларникига борсам, ўзим ҳам ноқулай бўлардим. У кишига ҳам хотинининг ёнига бир қизни етаклаб бориш эриш туюлгандир? Лекин нима қилса ҳам тўғри қилди. Жуда мулоҳазали ва фаросатли йигит. Бироқ нега ота-онасини ташлаб қўйган? Кенжа фарзанд экан, шу ерда яшаса ҳам бўларди. Балки хотини чиқиша олмагандир, онаси билан...”
Бирдан миямга эртага бўладиган қидирувимиз келди. Юрагимни ноаниқ ҳис чулғади. Наҳот, эртага у йигитни кўраман? Қанақа экан-а? У тирик! Чунки охирги мактуби шундан дарак берарди. Ўша номани эсладим...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ассалому алайкум, ойижон! Сизга хат ёзмаганимга ҳам анча вақт бўлди. Чунки ўзимдан ортмай қолдим. Энди мен ҳам “дембл”ман. Аммо, илгаригидек ўзимдан кейин келганларга азоб бераётганим йўқ. У бўлмағур “анъана”лар уруш билан қоришиб, йўқолиб кетди. Биз ака-укалар каби қадрдонмиз. Хушёрликни унутмай, фақат хизматни ўйлаймиз.
Айтганча, Ўроз билан биргаман. У соғ-омон. Тўғри, асирликда ўнг қўлининг кўрсатгич бармоғидан айиришган. Сўроқларига жавоб бермагани учун шундай жазолашибди. Лекин у бундан хафа эмас. Қайтанга жуда хурсанд. Ҳар гапининг бирида “Асир тушганимдан ҳам, бармоғимдан айрилганимга ҳам хафа эмасман. Шу баҳона ўзимни, иродамни синаб олдим ва синовдан аъло даражада ўтдим”, дейди керилиб.
👍20😭7
81-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Шундай дамларда унга ҳавасим келади. Ростдан ҳам у манонатли ва жасур йигит. Шунга яраша мукофотланди ҳам. Аммо биз ҳам халқимизнинг, юртбошимизнинг эътиборидан четда қолмадик. Қилган хизматларимизга яраша бизни ҳам мукофотлашди. Биз учун эса энг олий мукофот бу — тинчлик ва омонлик. Мана шу икки неъматни сақлаш учун қайта-қайта ўлимга боришга тайёрмиз! Зеро, Ватанни мардлар қўриқлайди! Мен шу тупроқни ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман, ойи!
МАН. 2 декабр. 2000 йил

* * *

Қачон уйқуга кетганимни билмайман. Уйғонганимда ҳали тонг ёришмаганди. Эрта турганим учунми, соатнинг тўққиз бўлиши жуда қийин кечди. Азиз ака эса соат тўққиз бўлганида ҳам келмади. Кутиб, зерикдим.
— Шодиёна, расмларингни олиб кел! — дедим охири.
Кўзлари маюс боқадиган, озғин, аммо жуда ёқимтой бу қизалоқ билан апоқ-чапоқ бўлиб қолдик.
— Мана буни боғчада тушганман. Бунисини, иккинчи синфлигимда. Мана бу қиз-чи, жуда ёмон. Ҳамма билан уришиб чиққан, — қизалоқ суратларга изоҳ беришга киришиб кетди.
Бир зумда унинг расмларини томоша қилиб тугатдик.
— Тоғамнинг суратларини кўрасизми? — деди у кўзлари чақнаб.
Мен бош ирғадим. У югуриб бошқа хонадан катта альбом кўтариб келди. Суратларга бир қарашдаёқ Азиз акага тегишли эканлигини билдим. Қизча бўлса ўзи билганча уларни таърифлай бошлади:
— Мана бу тоғамнинг яқин ўртоғи бўлган. Бу қиз-чи, нариги подъездда яшарди. Келин бўлиб кетган ҳозир. Бу расмни армияда тушган тоғам.
— Ие, бу қизнинг нега юзи қорага бўялган? — ҳайрон бўлдим Азиз аканинг мактаб чоғида тушган суратига боқиб.
Шодиёна эса оғзини бекитиб, сирли тарзда шивирлади:
— Бу-чи, тоғамнинг севган қизи. У бошқага тегиб кетган. Исми Моҳира!
— Ким юзига чизиб ташлади? Азиз аканинг хотиними? — беихтиёр кулдим.
— Э-э, тоғамнинг хотини йўқ. Ҳали уйланмаган.
— Нима? — қулоқларимга ишонмадим. — Унда Азиз ака кеча қаерга кетди? Уйига кетмадими?
— Цехга кетди. Кўпинча цехда ишлаб, қолиб кетади.
Юрагим қинидан чиққудек ура бошлади. Етти ухлаб тушимга кирмаган гапни эшитганим учун ҳаяжонга тушдим. Лекин ишонмаётгандим. Аниқлаштириш учун Шодиёнани яна саволга тутдим:
— Бизникида телефонда “Нур, болаларга қара”, деди-ку! У хотини эмасми?
Шодиёна гапимдан қиқирлаб кула бошлади. Сўнг ўзини зўрға тутиб деди:
— У — Нуриддин ака. Тоғамнинг ёрдамчиси. Цехда ишлайдиган болаларга бошлиқ.
Ҳамон ўзимга кела олмаётгандим.
“Азиз ака уйланмаган! Тавба, нега уни уйланган, деб ўйладим-а? Ўзи ҳам уйланмаганман, демади-да! Қизиқ, нега шу пайтгача уйланмади, экан? Севган қизи эрга тегиб кетгач, кўнглига ёқадигани чиқмадимикан?”
— Шодиёна, дўконга чиқиб кел, қизим, — ошхона томондан деди Азиз аканинг онаси.
— Хўп, буви, — дея Шодиёна ёнимдан қўзғалди. Мен эса суратларга еб қўйгудек тикила бошладим. Худди улар ниманидир сўзлайдигандек, юрагим жуда тез урарди.

Давоми пастда
👍25😭1
82-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Мактаб давридаги суратлар тугаб, Азиз аканинг аскарлиги акс этган расмларни томоша қилишга ўтдим. Сурат кўплигидан, айримлари альбомга ёпиштирилмаганди. Қўлида автомат тутиб турган, ҳарбий кийимдаги Азиз акага маҳлиё бўлиб тикиларканман, беихтиёр суратнинг орқасини ўгирдим ва...
Бутун вужудимни титроқ босди. Дир-дир титраётган қўлимдан сурат тушиб кетай, деди. Кўзларимни катта-катта очиб, ёзувни қайта-қайта ўқидим: “МАН. 25 июл. 2000 йил”.
Бирдан мактубларнинг шу ердалиги эсимга тушиб, сумкамни ёнимга келтирдим. Хатни очиб, ундаги ва суратдаги ёзувни солиштирдим.
— Ё, Худо! Худойим... — овозим ҳам титраб чиқди. Шу қадар ҳаяжонланганимдан ёнимга келган кишини ҳам пайқамабман. Қарасам, тепамга карахт ҳолда Азиз ака мактубга тикилиб турарди.
— Суратга бу ёзувни ким ёзган? — дедим шоша-пиша.
— Хатни қаердан олдинг? — савол билан жавоб берди у киши.
— Сиз ёзганмисиз? — рўй берган воқеа қаршисида буткул лол эдим.
— Сен бизнинг эски уйимизда ижарада турганмисан? — Азиз ака ҳам ўзига келолмаётгани юзидан аён эди.
— Нега эски уйингизга хат ёздингиз?
— Хатларимни сен олганмидинг? — менда қанчалик савол туғилаётган бўлса, Азиз аканики унданда зиёда эди.
— Нима учун кейин хатларингиз учун бормадингиз?
— Шунча йил мени кутдингми?
Кўзларимга ёш қуйилди. Тақдир иши олдида шу қадар ожиз ва ҳайратда эдимки...
— Нега у уйга жўнатдингиз, хатларни?
— Уйнинг сотилганини билмасдим. Мен хизматга кетгач, отам уйни сотган. Хизмат тугагач, хатларимни ўзим оламан, деб ўйладим. Чунки у ерда ҳеч ким яшамасди. Аммо сотилганини билгач, бориб ҳам ўтирмадим.
— Нега “МАН” деб имзо чекардингиз?
— Мираҳмедов Азиз Нурмуҳаммедовичнинг бош ҳарфлари.
— Тавба, — дедим ўзимни тутолмай. Шу қадар ҳайрон эдимки, миямга ҳеч нарса келмаётганди.
— Мана, излаганингни топдинг! Хўш, у ўн йил кутганингга арзир эканми? — биринчи бўлиб ўзига келган Азиз ака меҳр билан боқди менга.
Миямда чақмоқ чаққандек, бир зумда ўзимга келганимни сезмай қолдим. Уятдан бошим эгилди. Сўнг вазиятдан чиқиш учун ролга кириб, унга ўзи айтган гапларни такрорладим:
— Булар — сохта хатлар. Кимдир менинг устимдан кулиб ёзган. Энди четдан туриб, мени томоша қиляпти.
— У ростдан ҳам четдан туриб роса сени кузатган. Кимнидир севишинг аён бўлгач, эътибор бермасликка, парво қилмасликка уринди. Лекин эплолмади. Юрагига гапи ўтмади. Агар ўзинг келмасанг, тақдирга тан бериб қолаверарди у, — кўзларини бир нуқтага тикиб деди Азиз ака. Кейин шивирлади: — Сени қачон севиб қолганимни ўзим ҳам билмайман. Сени жонимдан ортиқ севаман, Моҳгул!

ТАМОМ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍53❤15🥰5🔥3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🍁ХАЙРЛИ ТУН
ҚАДРДОНЛАРИМ

Бугунги кунимиз ҳам тарихга ёзилмоқда!
🍂✨Эрта тонгда яна бир бор дийдор кўришиш бахти барчамизга насиб қилсин.

💫Аллоҳга омонатсиз азиз инсоним!

🌛Энг ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин
🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!

Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! Амийн

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2