🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
1-ҚИСМ


Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Кўпқаватли уйларнинг бирида эр-хотин уришарди. Одатий жуфтликларнинг жанжали дерсиз? Йўқ, буларники бироз бошқачароқ. Эр-хотин фарзандларининг қулоғидан йироқ дебми, ё вазият туфайлими, ётоқхонада ғижиллашишарди. Каравот устига сочилган кийимларнинг деярли ҳаммаси эркакларники. Шкафдаги титилган кийимлар ҳам худди шундай. Жаҳл отига минган эр - Аббос қўлида сумка билан эшик ёнида гўё тоғни талқон қилгани кетаётгандек мағрур ва кеккайган ҳолда турарди. Унинг қисиқроқ кўзлари ғазабдан янаям юмилган, турк сериалларидаги эркакларники каби салгина ўсган мўйлов ва соқоли узунчоқ юзини янаям қаримсиқ кўрсатар, сочи ва қалин қошларига бироз оқ оралаганди. У бизга ва хотини Матлубага номаълум, ўзига эса кундай равшан бўлган жойга кетмоқчи. Матлуба унинг қўлидаги сумкага маҳкам ёпишиб олган. Сумка пастга осилиб тургани учунми ёки Матлуба азбаройи эрига ялинаётганиданми тиззалаб олган. Кўзлари ёшли. Унинг бўялган бўлса-да, бироз оқаргани сезилиб турган сочлари тўзғиган, бепардоз юзи гарчи у энди қирқдан ошган бўлса-да, элликка яқинлашиб қолган аёлдек кўринар, бир қараганда на қоши, на кўзлари жалб қиладиган кўримсизгина жувон эди.
- Дадаси, кетманг. Ундай қилманг, эшитган одамлар нима дейди? Болаларингиз нима қилади? – Матлуба анчадан буён кўз ёш тўкканидан бурини “шўрқ” эткизиб тортиб олди. - Майли, мени ўйламанг, болаларни ўйланг... Шарманда қилманг, бизни.
- Шунча сабр қилдим. Чидадим. Ажрашамиз дедим-ку! – тишланиб жавоб берди Аббос. - Бўлди, тугади ҳаммаси...
Матлуба сумкани қўймасдан, осилиб олганча эзилиб йиғлади. Жуфти қаршисида тиз чўккандек турарди у.
- Нега? Нима учун? Айбим нима? Айбим сизни ўйлаганим, болаларингизни ўйлаганим, уйим-жойим деб куйиб ёнганимми?
Аббос аёлига нафрат билан қаради. Сумкани силтаб тортиб олиб, икки қадам эшик томон юрди. Матлуба қўрқиб кетдими, сумкага баттар йиғлаб ёпишди:
- Дадаси, дадаси... Илтимо-о-ос, жо-о-он дадаси-и-и, унақа қилманг. Мен болаларингизга нима дейман? Адо бўлади, улар... Гулҳаёга совчи келиб турибди, эшитган қулоққа ёмооон! Эсингизни йиғинг, дадаси...
Аббос уҳ тортди. Алам билан ютинди. Матлубага дунёдаги энг жирканч нарсага қарагандек юзини буриштириб қаради:
- Яшолмайман сен билан, кўргани кўзим йўқ!

Давоми пастда
👍19❤3😢3
2-ҚИСМ


- Майли, кўринмайман кўзингизга. Уйдалигингизда ошхонада ўтираман, кечаси сиз ухлаганингиздан кейин ётоқхонага кираман, - шўрлик аёл эрини олиб қолиш учун ҳамма нарсага тайёрдек эди. - Майли... менга қараманг, мен билан ишингиз бўлмасин. Фақат... болаларингизнинг кўз ўнгида бўлиб туринг.

* * *

Жанжал бўлаётган ётоқхонани биттагина девор ажратиб турган кичикроқ хонада Умид ўтирарди. Умид уларнинг уч қиздан сўнг тилаб олган ёлғиз ўғли. Шу чоққача унинг айтгани-айтган, дегани-деган бўлганини хонасига қўйилган ҳашамдор каравот, стол-стул, ингичка экранли компьютер ва мусиқани баландроқ чиқариб берадиган ялтироқ колонкалардан ҳам билса бўларди. Умид каравотида ўтирар, чўзинчоқ юзи ва отасиники каби қалин қошларининг ҳолатидан жаҳлдами, хомушми, паришонми билиш қийин. Мушт бўлиб тугилган қўллари ва аниқ эшитилиб турган онасининг овозидангина унинг ғазабда эканлигини англаш мумкин. Матлуба ҳар қандай юракни ўртаб юборадиган овозда йиғламсираб гапирарди:
- Кундузи майли уникида яшанг, майли нималарнидир болаларингизга баҳона қилиб, ўшаникида қолсангиз ҳам майли. Фақат... қизларингиз билмасин, уларни узатиб олайлик. Бўй етиб қолди, ахир...
Умид алам билан ютинди, пишқириб нафас олди.

* * *

Аббос Матлубанинг сўзларидан сўнг жим қолди. Матлубанинг ҳам мажолсиз қўллари сумканинг тутқичига озодлик берди. Аммо ўзи ўша тиззалаган ҳолатда қилт этмай ўтирарди. Аббос яна унга нафрат билан қаради. Эрининг нигоҳини сезган Матлуба ёшли кўзларини унга тикди:
- Қизларингизни узатиб олайлик, кейин майли...
- Нима? Қизларингни узатиб бўлгунингча мен билан яшанг демоқчимисан? – Аббоснинг капалаги учди.
- Бошқа чорамиз, йўқ дадаси. Агар ҳозир сиз кетсангиз, ажрашсак, қизларингизни ҳеч ким сўрамайди. “Ота-онасининг аҳволи бу бўлса, қизлари қанақа бўларди”, дейди. Битта ўша манжалақи... ни.. деб... Қизларингизни бахтсиз қилмоқчимисиз? Илтимос, қизларингиз учун рози бўлинг...
Матлубанинг “манжалақи” деган гапидан Аббос титраб кетди. Бурун катаклари йириклашди. Жаҳли отига миниб эшик томон юра бошлади. Матлуба энди унинг оёқларига ёпишди.
- Шошманг, шошманг дадаси... Бўлмаса...
Аббос тўхтади. Матлуба ўрнидан туриб, жаҳл билан кўз ёшини артаркан, эрига тик боқди:
- Болаларингизга ҳаммасини ўзингиз айтиб кетинг. Мендан сўрашса, айтолмайман!
👍12😢5👏1
3-ҚИСМ


Муаллиф: Наргиза Усанбоева




Аббос анқайиб унга қараб қолди. Матлуба оғир ютинди.
- Нима? Калланг жойидами, сенинг? Мен нима дейман, болаларга?
- Мен нима дей? Қилғилиқни қилаётган сиз-ку! “Отангизнинг салкам сизлар тенги ўйнаши бор, у билан яшамаса, ўлиб қолади. Кетди, энди биз бир кунимизни кўрамиз. Сизлар ҳам энди отангизнинг касрига қолиб қари қиз бўлиб ўтириб қоласиз ёки хотини ўлган қари эркаклар сўратади”, дейми?
- Оғзингга қараб гапир! – деди Аббос қўрқиб кетганидан.
- Нима деб ўйловдингиз? Нима дейишим керак? Агар ҳозир кетсангиз, сизни деб қизларингиз бахтсиз бўлиши тайин. Ҳеч ким сўраб келмайди. Ё хотини ўлган сўрайди, ё иккинчи хотинликка сўрашади. Бор гап бу.
Аббос аёлининг гапларидан ўйга толди. Матлуба бундан жонланди.
- Дадаси, майли болаларингиз ҳаққи, менга уч йил муҳлат беринг. Уч йилда уларни узатаман, кейин қаёққа кетсангиз кетаверинг.
Аббоснинг кўзлари катта-катта бўлади. Аёлининг юзига гапига тушунмагандек гарангсиб қаради.
- Нима? Уч йил? – деди кейин довдираган ҳолда. - Сен билан яна уч йил яшашимни сўраяпсанми?
- Майли, дадаси, майли. Бир йил... Бир йил сабр қилинг. Бир йил одамлар кўзида бахтли оила бўлиб яшаб турайлик, шу бир йил ичида мен учта қизингизни ҳам узатаман. Илтимос, дадаси, қизларингиз ҳаққи!
Аббос жаҳлдан пишқиргудек бўлиб, Матлубага яқин келди. Кўрсатгич бармоғини аёли бурни тагига олиб келиб ниқтади:
- Бир йил, эсингда бўлсин, бир йил дединг!
- Хўп, эсимда туради... Бир йилдан кейин кетасиз... – ҳиққилаб жавоб берди Матлуба ҳам.
Аббос қўлидаги сумкани каравотга нафрат билан ирғитди ва жаҳл билан эшикни тепиб очиб, чиқиб кетди.
Матлуба бўридан қутулган қуёндек дир-дир титрар, тиззалари устидаги бармоқлари эса кекса кампирнинг хаста бармоқларидек қалтирарди. У ҳолсиз оёқларини чўзди. Қотиб қолган тиззаларини силаркан, яна унсиз йиғлади. Ўзига ўзи гапирди.
- Нималар қилиб қўйдим? Нималар қилдим? Бир йилда уч қизимни қандай узатаман?

* * *

Кўпқаватли уйлар олдида терли русумдаги машиналар тартибсиз турарди. Ўзи яшайдиган подъезддан югургудек чиққан Аббос машиналарга кўз югуртирди. Чўнтагига қўл суқди. Чўнтаги бўш. Атрофга яна аланглайди. Машиналар орасида битта бўш жой бор. Унинг машинаси йўқ. Аббос уҳ тортганча, телефонини қўлига олди.

* * *

Катта шаҳарнинг кўчалари тирбанд ва серқатнов. Мана шу тиқилинч кўчаларнинг бирида оппоқ спарк русумли машина ҳам кетиб борарди. Автоуловни Аббоснинг энг кичкина қизи – Гулранг бошқариб кетяпти.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15😢11❤2👏1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ҳайрли_тун

✨💫Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалларимиз ҳисоб китоб кунига аталган эканлигини доимо ёдда сақлайлик.

✨💫Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлиги ила уйғонишни насиб қилсин...

✨💫Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин, Аллоҳга омонатсиз Қадрдон!

✨Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5💔1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Жума тонгингиз хайрли бўлсин!

🌸АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🌸Кўнглингизни хотиржам,
🌸Юзингизни нурли қилсин,
🌸Қалб дунёингиздаги орзуларингиз,
🌸Ниятлариз ижобат бўлсин!
🌸Танангизни саломатлик,
🌸Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🌸Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🌸Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

✨💐ХАЙРЛИ ТОНГ!💐✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷Ассалому алайкум ва
🔶раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!


☑️ ДУГОНАЖОНЛАРИМ

🔶Саййидул айём
🔷Жума айёмингиз
🔶Муборак бўлсин

🔷Муҳаммад мустафо
🔶соллаллоҳу алайҳи
🔷васалламга саловатлар
🔶айтишни унутманг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

Ассаламу алайкум!!! 🍁

Ҳаёт гулшанингиздан
бахт➖омад, аҳли
хонадонингиздан
файзу➖барокатлар аримасин!!!

Кексаларимизга➖ фарзандларимизга  ва
барча➖барчамизга Яратган Эгам  ёмонлардан паноҳ бериб  яхшиларга бардавом қилсин!

Рўзғорингизга барака,
тани жонингизга соғлик,
дардмандларни шифосини берсин, ҳар бир бандани мушкулини осон қилсин!!!

Фарзандларимиз
униб ➖ўссин, кексаларга
роҳат, бойлармиз саховатли 
Қарздорга нажот
ота➖оналарга узоқ умр берсин Мусофирдаги дўстлармиз эсон омон қайтсинлар Аллоҳим ҳаммага икки дунё саодатни берсин!!!

Иймонимиз, виждонимиз,
сабримиз, яхшилигимиз,
меҳр➖оқибатимиз
бардавом бўлсин илоҳим!!!

🌸✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hazil ortidagi achchiq haqiqat..

Xulosa uchun yaqinlarga ulashib qo’ying

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5👍4👏2💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Емаса ейсан, деб қийнаб берибман,
Ўғлимга иликни чайнаб берибман,
Қизимга меҳримни яйраб берибман,
ОНАМНИ БИР МАРТА ЭСЛАМАБМАНА...

Онажонларимизни хизматларини қилиб, дуоларини олиш ҳаммамизга насиб этсин...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9👍3❤1🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏2
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
АЁЛЛАР КЕЧАСИ ТУНДА ТУРИБ ШУ АМАЛНИ БАЖАРИНГ МУЖИЗА СОДИР БУЛАДИ‼️

Видеони кўринг ва бу ибратли ҳикояни эшитинг.

Бу амални қилмагунимча бўлган даврларни эслагим келмайди. Мана 20 йил эрим билан бирга яшаб бу ишни бирор марта қилмабман. Афсус…

Бу амалдан олдинги ҳаётимда: кунига оилавий жанжал, бойлик барака йўқ, фарзандлар тарбияси ёмон, эр-хотин ўртаси бемехр, ҳаловат йўқ, ота-онам билан ришталар узилган, танимиздан дард аримасди, умумий қилиб айтганда бахтсиз эдим.

Бу ишни бир марта қилиб ҳаётим буткул ўзгарди. Ҳозир бу амалсиз ўтадиган куним йўқ. Оиламдаги мухит мисли жаннатдан бир бўлак бўлиб қолди.

Бу амал ҳаммамизни қўлимиздан келадиган лекин кўпчилик қилмайдиган оддий амал “қиёмул лайл(тахажжуд) намозидир”.

Бу оддий ҳикоя эмас дўстлар. Бу ўзимизни орамиздаги синглимизни ҳаётида содир бўлаётган ҳақиқатлардир. Эрнинг юзида нурни кўриш бу дунёнинг жаннати ва манашундай амалларни қиладиган аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

Видеони кўринг қиссани эшитинг ва бу амални мўжизасини билиб олинг!

Тунда тахажжуд намозида қуйидаги дуони ўқинг.
Истаганингизча айтинг, истаганингизча сўранг. Юзингиз гўзал ва нурли бўлади. Инсонларни қалби сизга нисбатан мехрли бўлади.

“АЛЛОХУМ МАЖЬАЛ ФИ ҚОЛБИ НУРО, ВАФИ ЛИСАНИ НУРО, ВАФИ САМЬИ НУРО, ВАФИ БАСОРИ НУРО, ВАМИН ФАВҚИ НУРО, ВАМИН ТАХТИ НУРО, ВА АЪИ ЯМИНИ НУРО, ВА АЪН ШИМАЛИ НУРО, ВАМИН АМАМИ НУРО, ВАМИН ХОЛФИ НУРО, ВАЖАЛ ФИ НАФСИ НУРО, ВА АЪЗИМЛИ НУРО, ВА АЪЗЗИМЛИ НУРО, ВАЖ АЛНИ НУРО, ВАЖ АЛНИ НУРО. АЛЛОХУММА АЬТИНИ НУРО, ВАЖ АЪЛ ФИ АЪСОБИ НУРО, ВАФИ ЛАХМИ НУРО, ВАФИ ДАМИ НУРО, ВАФИ ШАБРИ НУРО, ВАФИ БАШАРИ НУРО, АЛЛОХУМ МАЖЬАЛНИ НУРОН, ФИ ҚОБРИ, ВА НУРОН ФИ ИЗОМИ, ВАЗИДНИ НУРО, ВА ЗИДНИ НУРО, ВА АЬТИНИ НУРО, ВА ХАБЛИ НУРОН АБЛА НУУУР.”

Аллоҳ насиб қилса бу дони ўқиган ҳар бир аёлни юзи нурли бўлади, ўзи барокотли бўлади.

Фойдали бўлган бўлса яқинларга юборишни унутманг😊

🚀Яқинларга юбориб қўямиз

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35❤4😢3
АЖОЙИБ ТАЪРИФЛАР

1. Закот- сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.

2. Уйланиш- борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.

3. Судхўрлик- Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.

4. Барака- Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.

5. Садақа- хатоларни ўчирувчи.

6. Масжид- Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.


Абдулқодир Полвонов


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМГА 20 МИНГ...

Жудаям таъсирли видео, охиригача кўринг, яқинларга юборинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
АЁЛЛАР КЕЧАСИ ТУНДА ТУРИБ ШУ АМАЛНИ БАЖАРИНГ МУЖИЗА СОДИР БУЛАДИ‼️

Бу амални қилмагунимча бўлган даврларни эслагим келмайди. Мана 20 йил эрим билан бирга яшаб бу ишни бирор марта қилмабман. Афсус…

Бу амалдан олдинги ҳаётимда: кунига оилавий жанжал, бойлик барака йўқ, фарзандлар тарбияси ёмон, эр-хотин бемехр, ҳаловат йўқ, ота-онам билан ришталар узилган, танамдан дард аримасди, умумий қилиб айтганда бахтсиз эдим.

Бу ишни бир марта қилиб ҳаётим буткул ўзгарди. Ҳозир бу амалсиз ўтадиган куним йўқ. Оиламдаги мухит мисли жаннатдан бир бўлак бўлиб қолди. Бу амал шуки… 

Давомини ўқиш👇
👍11😭4❤3
Forwarded from Post Bot
🍟Организмга нима (модда) етишмаслигини аниқлайдиган ТЕСТ

Расмдан жудаям ейишни хоҳлаганизни танланг ва билиб олинг ⬇️
👍2
..... Бу воқеа ҳаётимда ўчмас из қолдирган. Ўшанда қишнинг совуқ кунлари эди. Онам кичик синглимга чиллали бўлиб отам мазаси бўлмагани туфайли ўз ҳохиши билан ишдан бўшаган пайтлари.
Мен 7 - синфда ўқир эдим, оилада бош фарзанд бўлганим учун кўп юмуш ташвишлар менинг зиммамда бўлар эди.
Кунларнинг бирида, печкага ёқиш учун керосин тугаб қолди. Уйимизда йўқчилик шароит туфайли, ҳатто отамнинг туғишган укаси амаким ҳам айтганини қилмасдан бир иш баҳона қилиб кетиб қолди. Ўшанда кечги соат ўнлардан ошган эди. Отам бир бензин соладиган идишни олдида, менга:
- Юр қизим заправкага борамиз, - деди.
Мен устимга чопонимни кийдимда, тезда отамнинг ортидан, изма-из боравердим.
Ҳамма ёқ оппоқ қор, йуллар музлаган, жонни оладиган ҳолда изғирин эди. Олдинда отам. Мен ортидан ҳеч нимани билмасдан бораверардим.
Бир занжирли қулф дарвоза ёнига етиб келдик.
"Ёқилғи сақлаш шахобчаси"да отамнинг яқин дўсти Иброхим ака ишларди.
Отам дўстини чақира бошлади.
- Иброхим....., Иброхим.
Ҳеч ким жавоб бермади. Отам яна чақирди. - Иброхим бормисан?
Жимжит, ҳеч ким йўқ. Шунда отам менга:
- Кел қизим - дедида, девор тагига энгашди.
- Ҳа ота, нима қилайин - дедим.
- Қизим, мен энгашганимда елкамга чиқ. Девордан ошиб ўтасан - деб айтди.
Мен отамга қарадим, отамнинг хансираб нафас олаётганидан, мазаси кочаётганини сездим.
Тўрт метр баландлик девордан қиз бола ҳолимга сакраб ўтишдан қўрқиб эмас,
отамнинг менга имконсиз мухтож ҳолда қараб турганини, биринчи бор кўриб турганим учун йиғладим.
Отам менга:
- Йиғлама - деб жеркиди.
Мен отамнинг елкасидан ўтиб деворга чиқдим. Отам:
- Қўрқма, сакра қизим - деди.
Мен ерга сакрадим. Ерга ёмон тушиб оёғим оғриса ҳам билдирмадим.
Отам девор орқасидан туриб айтиб турди.
- Қизим қўрқма. Учта очиб ёпадиган кран бор. Ўшандан кўкини бура. "Керосин" деб ёзилган, қара қизим, яхшилаб - деди.
Отам бензин идишни дарвоза тагидан узатди. Мен отам айтгандек қилиб бажардим.
Керосин солинган идишни дарвоза тагидан отамга қайтиб узатдим. Отам менга..
- Қизим сал нарига юрсанг. Девор тагида темир яшиклар бор. Ўшандан деворга чиқиб олда, сакра, мен қараб тураман.
Мен озроқ бориб, темир ёғоч аралаш яшикларни топдим.
Музлаб ётган бу темир яшикларни, на ушлаб бўлар эди, одам оёғи ҳам турмайдиган ҳолда муз бўлиб қолган.
Мен йиғлай бошладим яна.
Отам дарҳол етиб келдида, девор ортидан:
- Она қизим йиғлама, кучинг борича ҳаракат қил..Мени яхши кўрасанми? - деди. Отамнинг ўша гаплари менга куч бўлдими қўлим темирга ёпишса ҳам. Бир амаллаб деворга чиқдимда, сакрадим. Оёғим сингандек оғриб кетди. Отам мени бир бағрига босиб олдида, "совқотмадингми" деб қўлларимни қў ллари билан ишқалаб қўлимни иситган бўлди. Қўлимни иситар экан, сув томганини сездим.
Бу отамнинг қўз ёши эди.
Ўшанда амакимни ёмон кўриб кетган эдим. Орадан анча йиллар ўтди. Мен ўқидим. Укам сингилларим катта бўлишди. Ҳаёт мени шундай машаққатлар билан тақдир йўлимни топишимда ёрдам берди.
Бугун адвокатлик курсисида ўтирар эканман. Мен учун ягона бор бисотим булган, бойлигим давлатим ота онам борлигига шукурлар қиламан. Уларнинг биз учун чеккан машаққатлари, фарзандлар учун ибратдир.
Ўша бўлган воқеа юрагимда уриб тургани, мени бугунги кун шу мансаб топишимда бир сабаб бўлган десам адашмайман.
Ўзи ўткинчи дунё бўлгани билан, хотиралар қолаверар экан.
ХАДИЧА КУБРО

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34❤6👏5😢2
ЧИРОҒИ СЎНГАН ОИЛА...

Мана, Наима Қурбон билан севишиб турмуш қурганига ҳам 17 йил бўлди. Қурбон оиласининг камини тўлдирай деб нима ишлар қилмади?!Уларнинг бир-биридан ширин одобли икки ўғли ва бир қизчаси бор. Катта ўғли Қобилжон 16 ёшли эътиқодли йигит. Укаси Анваржон ҳам акасига қўшилиб илм сирларига қизиқа бошлаган. Ҳатто қўшнилари ҳам уларнинг нақадар ибратли оила эканлигига ҳавас билан қарарди. Қурбонга келсак, авваллига мол бозорида даллоллик билан шуғулланди.
Кейинчалик Аҳмад исмли ўртоғи билан турли хил машина ёқилғиларини олиб сотишга киришди. Негадир уч кундан бери Наиманинг кунгли ғаш. Чунки Қурбон бензин ёқилғисидан кўпроқ олиб келиш учун қўшни вилоятга жунаб кетган. Бунинг устига, бугун бир ваҳимачи қўшниси келиб, "Биласизми Наимахон, кўчамизда тиланчилик қилиб юрган бир кампир менга "Яқинда кўчангизда бир фожиа юз беради", деди. Шунга анчадан бери хавотирдаман", деганидан буён унинг ҳам ҳаловати йўқолди.

Ўша куни ўғли Қобилжон бувисиникига кетган эди, Анвар эса мактабдан келиб ҳовлидаги сўри устида қотиб ухлаб ётарди. Қизчаси Шоҳидахон ҳали боғчада. Ҳаво анча иссиқ бўлишига қарамай, Наима ўзини овунтириш учун ёзги мевалардан мураббо тайёрлашга киришди. Шу пайт дарвоза очилиб, Қобилжон синглисини етаклаб кириб келди.

Синглиси Шоҳидахон дарвоза яқинида қайнаётган мураббони куриб, "Ойи, бейинг, еман", дея ҳали энди чиқаётган ширин тили билан хархаша қила бошлади. Акаси уни уйга олиб кирди.

Бу орада узоқ йўл юриб, Қурбон ҳам етиб келди ва ўртоқлари билан машинадан ёқилғи тўлдирилган идишларни тушира бошлади. Сўрида Анваржон ҳамон ухлаб ётарди. Турмуш ўртоғининг йўлдан хориб келганини кўриб, Наима нонушта тайёрлашга киришди. "Сен тайёрлайвер", дея Қурбон ёқилғи идишларини кўздан кечиргани кетди. Узоқ йўлда чайқалиб келгани учун ёқилғи идишларининг қопқоғини бироз очиб қўйди.

Сунг кийимини алмаштиргани уйга кира туриб сўри четида боғланган эчкига кўзи тушди. Дарахт тагида Шоҳидахон қўғирчоқлари билан ўнаб ўтирарди.

Шу пайт Анваржон ҳовлини ларзага келтирувчи гумбурлаган овоздан чўчиб, уйғониб кетди ва нима бўлаётганини тушунмасданоқ унинг юзларига ёнаётган ёқилғи сачради ва дод солиб улгурмасидан устига оловли идиш келиб тушди. Қурбон ҳовлиққанича югуриб ташқарига чиқди. Не кўз билан кўрсинки, ҳамма жойда ёнғин авж оларди.

Наима қизчасини бағрига босиб, қаёққа қочишини билмай, талмовсираб қолганди. Шу заҳоти яна бир идиш гумбурлаб портлади ва Қурбонни ҳам жароҳатлади. Бироқ у хотини ва қизини қутқаришга интиларди. Улар олов ичида қолганди. Ичкаридан югуриб чиққан ўғли Қобилжон оловни ўчиришга уринди.

Бу орада бирваракайига қолган икки идишнинг портлашидан Қобилжон ҳам қаттиқ куйди. Қурбон аросатда қолган эди. Ўғли ва қизини жон ҳолатда ташқарига олиб чиқишга ҳаракат қилди. Кўчада тумонат одам, аммо ҳеч ким бундай даҳшатли ёнғин бўлаётган ҳовлига киришга юраги дов бермасди. Ҳовлида тирик жон борки, ўлим билан олишарди.
Сури ёнида боғланган эчкининг овозини эшитиб, Наима жароҳатланган ҳолида "Болам сўрида эди", дея у томон талпинди.

Ўт ўчирувчилар ҳарчанд уринишмасин, оловга бас келиш қийин кечарди. "Тез ёрдам" ходимлари зудлик билан уларни шифохонага олиб кетишди. Кўчада фожиадан эсанкираб қолган қўшнилар "Шундай оилага кўз тегди", дея ўкинишарди. Анваржон сурида уйғонган жойида вафот этган эди. Наима эртаси куни оғир куйиш оқибатида оламдан ўтди. Буни Қурбонга ҳам Қобилжонга ҳам айтишмади. Чунки уларнинг аҳволи оғир эди.

Жажжи қизчаси Шоҳидахон эса куйган, ёшланган кўзларини юмганча, нуқул алахсираб, "Ойижон мураббо бейинг", деб такрорларди. Уч кундан сўнг Қурбон ва Шоҳидахон бирваракайига оламдан ўтди.
Энди қариндошларининг умиди фақат Қобилжонда эди. "Ҳеч бўлмаса, шу бола яшасин. Оиласининг чироғини ёқиб туради", деб Аллоҳдан илтижо қиларди.

Афсуски тақдир ҳукми олий экан, Қобилжон ҳам куйган лаблари билан нималарнидир пичирлаб оламдан ўтди.

Фожиа оқибатида уларнинг ҳовлисида фақат биргина она товуқ жўжалари билан омон қолган эди, холос. Қолган барча нарса бир уюм кулга айланди-қолди. Шунга айтишса керак Ўт балосидан асрасин дея.
👍34😢9❤2😭1
🧕 Muslimalar kundaligi
3-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Аббос анқайиб унга қараб қолди. Матлуба оғир ютинди. - Нима? Калланг жойидами, сенинг? Мен нима дейман, болаларга? - Мен нима дей? Қилғилиқни қилаётган сиз-ку! “Отангизнинг салкам сизлар тенги ўйнаши бор, у билан яшамаса…
4-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Тим қора сочлари ёйилган, чарос кўзлари кундузи ҳам йўлни ёритгудек чақноқ, қора қошлари бироз кўтарилган, оппоқ, лўппи юзларида табассум. Мусиқани баланд қўйиб олган, кайфияти чоғ. Эшитаётган қўшиғи телефонидан улангани боис бирдан уни ўчиб, телефон қўнғироғи янграй бошлади. Гулранг ёнидаги ўриндиқда турган телефонига қараркан, бир ютиниб олди. Чиройли кўзлари катта-катта бўлди:
- Худо дадам... Энди нима қиламан?
Қиз дарҳол машинани йўл четига олди. Унгача табиийки, алоқа ҳам узилди. Гулранг эса гўё телефонидан отаси чиқиб келадигандек қўрқув билан тикилиб турарди. Шу пайт отаси қўнғироқ қилди. Қиз қўрқа-писа яшил белгини босди.
- Гулранг қаердасан? Машинани қаёққа олиб кетдинг, яна? – овозидан Аббос жуда асабий эди.
Гулранг бир чуқур нафас олиб олди-ю, кейин жавоб берди.
- Дадажон, ассалому алайкум!
- Қаердасан, деяпман? Нега олиб кетдинг, машинани?
Гулранг дадасига нима деб жавоб беришни билмай атрофга жавдираб қаради. Кўзи ариқ ёқада машина юваётган болаларга тушди. Қувончдан чарос кўзлари ёнди:
- Машинани ювдиргани олиб чиқдим, дадажон. Кир бўлиб кетган экан. Ҳозир олиб бораман, дадажон. Ювиб бўлай дейишди.
- Тезроқ кел!
- Хўп бўлади, дадажон.
Алоқа узилди. Гулранг бир зум жим қолди. Кейин осмонга боқди. Кўзларни юмди.
- Художон, ёлғон гапирмадим, қасамимни бузмадим. Ростдан ҳам ювдираман, машинани. Ёлғон гапирмадим, Художон...
Қиз кейин кўзларини очиб, сал наридаги машина юваётган болаларга диққат билан қаради. Сўнг машинасини уларнинг ёнига ҳайдади. Машинадан тушиб, бўйнини чўзганча болаларни битта-битта кузатди. Иккита 14-15 ёшлардаги болалар иккита машинани ювяпти. Битта 8-9 ёшлардаги болакай эса Гулрангнинг олдига югуриб келарди.
- Опа, машинангизни ювиш керакми?
Гулранг бир болага, кейин яна атрофга аланглади.
- Ювиб берайми, опа? – тағин сўради болакай.
- Сендан каттароқ бола йўқми? – болакайнинг машини ювишига ишонқирамади Гулранг. Аммо хафа қилмаслик учун бошқача гапирди. - Шошяпман, тезроқ ювиш керак.
- Тез юваман, опа... Илтимос, ювай... Илтимо-о-ос...
Гулранг болага ҳайрон бўлиб қаради. Раҳми келди.
- Нега илтимос қиляпсан? Пул шунчалар керакми, сенга?
Болакай ерга қаради. Гулранг жилмайди.
- Майли, ювақол. Ўзим ёрдамлашаман. Қанча билан ювасан?
- Ўн минг...
- Ўзим ҳам ёрдам бераман, шунинг учун сенга саккиз минг бераман, хўп. Пулим камроқ эди-да.


Давоми пастда
👍20
5-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА



- Майли, опа. Мен шампун ва латтани олиб келай. Сиз машинангизни четга, ариққа яқинроқ қўйинг.
Болакай келган томонига югуриб кетди. Гулранг унинг ортидан кулиб қарганча машинага ўтирди.

* * *

Матлуба ҳамон ётоқхонасидан чиқмаган, паришон ўтирарди. Кўзлари қизарган, нам. Дили хуфтон. Тинмай хўрсинади. Шу онда эшик очилиб хонага Умид кириб келди. Матлуба ўғлига ялт этиб қаради. Йиғлагани ёдига тушдими, юзларини ишқалаб, кўзини артиб сездирмасликка тиришди. Умид тўғри келиб онасини қучоқлади. Матлуба кўнгли бузилди. Ўзи билмаган ҳолда яна унсиз йиғлай бошлади. Умиднинг юзида ғазаб ва нафрат ҳукмрон:
- Нега ялиндингиз? Нега кетавер, демадингиз? Йўқолиб кетсин, ўша бузуқнинг ёнига!
Матлуба бошини кўтариб, ўғлига ёшли кўзларини тикди.
- Унақа дема, ўғлим. Отанг у. Оталарни унақа деб бўлмайди.
- Ота бўлса, ўйламайдими, бизни? Индаманг, кетсин! Ўшанинг болаларини боқсин!
- Ундай дема, болам. Отанг кетса, қандай кун кўрамиз? Одамлар нима дейди? Катта опангнинг контракти бор, Гулюз, Гулранг, сенинг репетиторларинг бор, - Матлуба беихтиёр ўғлининг юзини силади. - Футболинг бор. Опаларингни узатишим керак. Отанг кетса, сизларнинг ўқишларинг, ҳаётларинг нима бўлади?
- Ҳадемай ўзим пул топаман, - ишонч билан деди Умид. - Ўшанда бу отанинг кераги бўлмайди!
-Ундай дема. Оталар ҳақида ундай деб бўлмайди, дедим-ку сенга. Умиджон... опаларингга айтма... Билмасин, улар... Хўп болам...
Умид “Хўп” дегандек бош силкиди.

* * *

Аббос ва Матлубанинг энг катта қизи Гулҳаё оиланинг омад калити. У турли бичимдаги кўйлакларнинг андозасини яратди-ю, отасининг иши юришди. Йиллаб ижара уйда яшаган кунлари ортда қолиб, чиройли бичимдаги кўйлаклар ортидан янги, кенг ва катта уй олишди. Шунданми, Аббос Гулҳаёни доим изланишга ундайди. Иши юришганиданоқ пойдевор қурди: кичкинагина тикув цехи! Гулҳаё бичишга қийналмаслиги, янаям тўғрироғи, ишлари унумли бўлиши учун бирданига юзлаб кўйлакларнинг бичимини кеса оладиган автомат кесгич ҳам чангалида. Ўша-ўша Гулҳаё бетакрор андозалар асосида турли аёллар либосларини бичади, цехдаги олти нафар қиз эса уни тикиб беради. Аббос эса уларни бозорга олиб бориб улгуржи тарқатади.
Бугун ҳам Гулҳаё одатдагидек дарсдан чиқиб цехга келди. Эгнида оқ халат, сочига қалам қистирилган. Қўлига кеча чизган андозасини олиб, қайта кўряпти. Кеча шошилинчда қилган хатосини англади шекилли, сочидан қаламни олиб, андозанинг четидан чиза бошлади.


Давоми пастда
👍16🥰1
6-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Кейин стол устида турган катта темир қайчида андозанинг четидан озроқ қийди. Ана энди бир тўп матони олиб, хотиржам тахлаш мумкин. Кейин тахланган мато устидан андоза қўяди-да, автомат қайчи ёрдамида юзтача кўйлакни бирданига бичади. Тамом!
Гулҳаё бичилган матоларни ўзидан нари сураркан, нариги хонага қараб бақирди:
- Сабоҳат опа, келинг. Буни олиб тикишларингиз мумкин. Тайёр!
Цехдан оқ халатли, бошига ҳам оқ рўмол бойлаган аёл чиқиб келди ва матоларни кўтарганча яна цехга йўл олди.Шу он ёқимли мусиқа янгради.Гулҳаёга курсдош дугонаси Зилола қўнғироқ қилаётган экан.
- Ало? - Гулҳаё эгнидаги халатини еча туриб, телефонини қулоғига қистирди. - Зилол, қалайсан?
-Гулҳаё яхшимисан? Мен ҳозир кутубхонадан чиқиб, факультетга боргандим, ўқишдан ҳайдалганлар рўйхатида икковимиз ҳам бор эканмиз, — деди Зилола хўрсиниб. - Сенам контракт пулини тўламаганмидинг?
-Билмадим. Дадам тўладим деганди.
-Мени дадам касал-ку... – деди Зилола бироз тин олгач. - Ўқиёлмайман шекилли...
-Яхши ният қил, бир йўлини топамиз.
Зилоланинг бурнини тортгани эшитилди.
-Йиғлаяпсанми, жинни? – хушёр тортди Гулҳаё. - Йиғлама, бир йўлини топамиз, дедим-ку... Жа бўлмаса, мен дадам билан гаплашаман.
-Раҳмат дугон.
-Эртага ўқишда гаплашамиз, - деди Гулҳаё дугонасини тинчлантириш учун. - Йиғлама, кўнглингни чўктирма.
-Хўп.
-Бўпти, дугон. Мен цехга келгандим. Уйга борай, дадам билан гаплашаман. Мени контракт пулим ўтган бўлиши керак.
-Бўпти...
Гулҳаё телефонини ўчирди ва тикувчи қизлар жойлашган хонага қараб бақирди:
-Қизлар мен кетдим. Эртагача етадиган иш бор сизларга.
-Яхши бор, бўпти, - деди қизлар ичкаридан.
Гулҳаё сумкасини елкасига осди-ю, цехни тарк этди.

* * *

Ҳам режаси иш бермаган, ҳам машинасини қизи олиб қочиб кетган Аббос у ёқдан, бу ёққа асабий юрарди. Бўйнини чўзиб, атрофга қараши ҳам ғазабнок. Агар ҳозир Гулранг унга рўбарў келса, калтак емаса ҳам яхшигина сўкиш эшитиши нақд. Аббос уф тортганча, телефонини қўлига олди ва “Севара” деб сақланган рақамга қўнғироқ қилди.
-Ало?
-Ассалому алайкум, Қорбобом. Яхшимисиз? – нариги томондан ёшгина жувоннинг қувноқ овози эшитилди.
-Волайкум, ўзингиз яхшимисиз?
-Сизни интиқлик билан кутяпман-да. Келяпсизми?
-Ҳа, ҳозир бораман, - деди Аббос бўйнини чўзиб яна бир кўчага қараб қўяркан.
Севаранинг қийқиргани эшитилди.
-Наҳотки! Ҳаммасини ҳал қилдингизми? Бўлдими?

Давоми эртага

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25👏2😢2