🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
14-ҚИСМ


Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА



-Йиғлама, даданг тузалиб кетади. Ҳаммаси яхши бўлади, - дугонасини овутишга уринарди Гулҳаё. - Менинг дадам кеча жуда кеч келди. Гаплаша олмадим. Ўзимнинг контрактим ҳам номаълум. Билмайман, тўланганми, йўқми?
-Сеникини барибир даданг тўлайди-ку. Мен ўқимайман, шекилли. Учинчи курсдан ўқишни ташлаб кетиш... – Зилола ўпкаси тўлиб баттар йиғлашга тушди.
-Ташлаб кетмайсан. Мен дадам билан гаплашаман дедим-ку.
-Дадангга сенинг контактинг ҳам етиб-ортади. Қизиқмисан?
-Бўлмаса... – Гулҳаё бироз иккиланиб турди-да, яна гапира бошлади. - Битта ломбард очган танишим бор. Ўшанинг ёнига борамиз. Мана, сенинг ҳам тилла зирагинг бор, меники ҳам бор. Икковини бериб, пул олиб турамиз. Даданг т
узалса, кейин ҳаммаси ўз ўрнига тушади.
-Зирагимнинг пули етармикан? – қулоғини ушлаб деди Зилола.
-Менам зирагимни бериб тураман, деяпман-ку!
Зилола ёшли кўзлари билан Гулҳаёни қучди:
-Раҳмат, дугон. Борингга шукр.


* * *

Катта шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири. Худди чумолиларнинг инидан то буғдойзор томон чўзилган йўл каби серқатнов. Машиналар ҳам чумолилар каби тиним билмайди. Улар орасидан ажралиб чиққан катта яшил рангдаги йўловчи ташувчи автобус бекат ёнига келиб тўхтади. Автобусдан бетартиб тушаётган йўловчилар орасида Матлуба ҳам бор. У автобусдан тушиб, бозор томон юра бошлади. Ғамгин ва паришон. Бозорнинг дарвозасига етганда тўхтаб ўйланиб қолди. Ҳамёнидан пулини чиқариб санади. Ўша эрталаб эри юзига отган пуллар. Асабийликдан қалтираётган ва чўғи кам пулни зўрға ушлаб турган қўлларига қараб, кўзлари ёшга тўлди. Бошини кўтариб, ёшли кўзларини атрофга тикди. Миясига қандай фикр келдики, ортига ўгирилиб, зувиллаб ўтиб, тўхташ билмаётган машиналарга боқди. Хўрсинди. Кейин ҳамёнини сумкасига жойлаб, орқага қайтди. У шаҳдам қадамлар билан йўлда учгудек бўлиб келаётган автомобиллар томон юра бошлади...

* * *

Кийим бозори дўкониниг ташқи томони. Севара дўконнинг ташқари деворига аёллар кўйлакларини осмоқда. Шу пайт телефони жиринглайди. Севара телефонига қараб жилмайди:
-Ассалому алайкум, Рита хола. Яхшимисиз?
-Волайкум, - Рита холанинг татарчага тортиб кетувчи сўзлари эшитилди: - Яхши, ўзинг қандай? Эрталабдан буён кутаман, телефон қилмайсан. Нима қилдинг, айтганларимни қилдингми?
-Қилдим, холажон, қилдим, - Севара айёрона тарзда овозини пастлади. - Иш берди, хола, иш берди. Бугун мулла олиб келармиш. Ҳали никоҳимизни бирга нишонлаб қолмасак эди...
- Мен сенга нима дедим? Хўп-хўп деб ширин гапириб туравер. Эркак одам ширин гапнинг гадоси бўлади. Никоҳига ўтиб ол, кейин уйинг ҳам бўлади, машинанг ҳам... - насиҳат қила кетди кампир.
- Сиз бор-ку, опажоним, - хушомад қилди Севара қувлик билан. - Йўл кўрсатиб турсангиз, бўлди.
Рита хола эса Севарадан қолишмаган ҳолда унинг ичини қиздиришга интилди:
- Яна бир режалар тузиб қўйдим. Келсанг айтаман.
- Хўп, опажоним...

* * *

Матлуба машиналар зувиллаб қатнаётган кўча ёнида туриб, такси тўхтатишга уринди. У манзилга етиш учун дадил қўл кўтарган бўлса-да, ичида иккиланиш бор эди. Ўйлаган манзилига борсинми, ёки йўқ?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16😭9🤗2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАРИМ!!!🌙

✨Насиб бўлди шу дамни яшамоқ бизларга ..
Ҳар оннинг шукри оламлар илоҳи ёлғиз Аллоҳга бўлсин.

🌙 Кўнгилда эртанги кунга ишонч ва борингки энг эзгу ниятлар умиди ила ул Қодир Эгамга талпинамиз .

🌙 Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин . Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин.🤲

Яқинларга Улашинг.. 😀

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉БУГУН 21-ОКТЯБРЬ. ХАФТАНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🦜

🦋Янги кун, янги имкон муборак азизларим!!!

🦋Демак янги ҳаёт бошланди! Янги ҳаётга янги орзулар билан қадам қўямиз!

🦋Ҳаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлсин!

🦋Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...

🤲 Душанба кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлсин!

Яқинларга  ҳам  улашинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1
ЎЙГА ТОЛДИРУВЧИ ҲИКОЯ.

Наима аравачани кун чиқиш томонга тўғрилаб, ўзи ҳам эрининг ёнидаги ўриндиққа ўтирди.
- Қалай, энди қулайми?
- Бўлади.
Акром хотинининг майинлик билан берган саволига шундай қўрс жавоб қайтарди. Наима бунга кўникиб қолгани учунми, индамай қўя қолди.
Авваллари Акром жуда мулойим, босиқ ва самимий инсон эди. Уни дард ўз измига солиб, ҳаёт синовлари ўзгартирди.
- Ўзи мени нега эрталабки уйқудан уйғотиб, бу ерга олиб келдинг?
- Кеча санаториядаги бир-икки аёл шу ерда қуёш жуда чиройли бўлиб отишини, уни кузатиш мароқли эканини айтишганди. Буни эшитибоқ, шундай ҳодисани сиз билан бирга кўришни кўнглимга тугиб қўйгандим.
- Хўш, бу билан бирор нарса ўзгарадими?
- Ҳа, сизнинг кайфиятингиз кўтарилиб, яна аввалгидек кула бошлайсиз.
- Сен тушунмадинг, шундан кейин мен юриб кетаманми?
Наима индамади. У қўрқарди, эри яна ажрашиш ҳақида гап бошлашидан чўчиб турарди.
- Мен сенга ҳеч тушунмайман. Биз совчилар орқали топишдик, турмуш қурдик. Тўйимиздан икки ой ўтар-ўтмай мен мана шу аравага михланиб қолдим. Мана олти ойдир-ки менинг инжиқликкаримга чидаб, сабр қилиб келаяпсан. Энди менга айтчи. Буларнинг бари нима учун?
- Ахир... Биз бирга...
- Ҳа, тўғри, тўғри. Тўйимиз куни биз доим бирга бўламиз деб бир биримизга сўз берганмиз. Бироқ, энди мен буни хоҳламайман. Эшитаяпсанми, мен сен билан бир сония ҳам яшашни истамайман.
- Мен эса айнан шуни истайман. Доим ёнимда туришингизни, ҳар сония мен билан бирга бўлишингизни Аллоҳдан тилайман.
Акром оёқларини ўраб турган ёпинчиқни олиб, жахл ила ирғитиб юборди.
- Кўраяпсанми мана буни? Бу оёқлар юрмайди, чўлоқ. Менинг тақдирим шундай, аммо сен ҳали келажагингни ўзгартиришинг мумкин. Бутун умр ногирон эрнинг қош-қовоғига қараб ўтиргандан, яхши хонадоннинг гўзал келини бўлиш афзал эмасми?
Акром бошини юқорига қаратиб, осмондаги бирин кетин ғойиб бўлаётган юлдузларга қараб қолди. Наима эрининг йиғлаётганини сезиб, жимгина пастда ётган ёпинчиқни олдида, яна қайта эрининг оёқларини ўраб қўйди.
- Шамоллаб қоласиз, ўраб олинг.
- Бўлди, етар. Ҳар куни менга раҳм-шафқат кўзи билан қарашингга, ўзгалар сени "ногироннинг аёли" деб чақиришларига, гулдай умрингни мендай дардисар билан зое кетказишингга бошқа чидолмайман. Уйга қайтиб боргач ажрашамиз.
Наима энди кўринай-кўринай деб турган қуёшга қараганча сўради:
- Хўп, ажрашганимиздан кейин нима бўлади?
- Сен ўз ҳаётингда, мен эс ўз ҳаётимда яшаймиз.
- Қандай қилиб?
- Сен ҳавотирланма, мен сенсиз ҳам ўзимни эплай оламан.
- Сиз-ку ўзингизни эпларсиз, аммо мен сизсиз қандай яшайман?
Акром тўсатдан берилган бу саволдан сесканиб кетди.
- Тўғри, биз севишиб оила қурмадик, бироқ, мен сизни турмушимизнинг илк кунлариданоқ севиб қолганман. Сизни севишимни яширмайман, буни айтишдан уялмайман ҳам.
Мени сиз билан ажрашмаганимнинг сабабини билмоқчимисиз? Бу бўйнимдаги фарзим, елкамдаги мажбуриятим, қалбим тубидаги раҳм-шавқат ҳисси боисидан эмас, балки юрагимдаги муҳаббат туйғуси туфайли.
Ёдингиздами, тўйимиз куни мен сиз учун садоқатли ёр, сабрли жуфти ҳалол бўлишга сўз берганим. Мен буни сиз ногирон бўлиб қолгунингизгача эмас, бутун умр учун айтганман.
Биласизми, мени қалбимга ҳар куни айтадиган сўзларингиз эмас, ҳаётга бўлган умидсизлигингиз кўпроқ озор беради.
Сиз умидсизланганингиз сайин, мени соғайишингизга бўлган ишончим ортаверади. Мен бунга ишонаман,
сиз албатта тузаласиз. Шунда бу ерларга пиёда бирга чиқамиз, қуёш отишини-ю ботишини ўтириб эмас, туриб қаршилаймиз. Фақат, бунинг учун биз доим бирга бўлиб, бир-биримизга елкадош бўлишимиз керак.
Аллоҳ барча бандаларини синайди, биз бу синовлардан ўтсак, барчаси ўз изига тушиб кетади.
Акром Наиманинг сўзларидан таъсирланиб кетди ва унинг қўлларини ўзиниг юрагига яқин олиб бориб паст овозда:
- Яхшиям сен борсан, - деди.
Наима эрининг сўзларидан ҳаяжонланиб, ёнида жилмайганча, мамнун ҳолда ўтирарди.
Шу онда қуёш секин бош кўтарди-ю, нури иккисининг янги кунга ишонч билан порлаб турган кўзларида акс эта бошлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12🥰2👏2❤1
Haqiqiy erkak qanday bo‘ladi?

Haqiqiy erkak hech qachon onasini hotiniga hor qildirib qo‘ymaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon oilasidagi gaplarni ko‘chada gapirmaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon opa-singillariga e'tiborsiz bo‘lmaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon ojiza jufti halolini oyoq osti qilib ho‘rlamaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon oilasi muhtoj bo‘lib qolganda uyda o‘tirmaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon ko‘chadagi ayollarga yomon ko‘z bilan qaramaydi.
Haqiqiy erkak hech qachon nafsi yo‘lida vijdonini sotmaydi

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Миш-мишни ёвуз одам ўйлаб топади. Аҳмоқ уни тарқатади. Ақлсиз, нодон уни тасдиқлайди. Сен мана шу уч тоифадан бўлмасликка ҳаракат қил!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Manti tugishni bilmaydigan yaqinlaringizga videoni yuboring👍

Video yoqsa ❤️👍bosishni unutmang
2 hil koʼrinishda antiqa manti tugish uslubi

Oddiy manti hamirini va nachinkasi faqat tugulishi oʼzgacha.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3
Шифо дуоси

✅ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:
«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар». Икки шайх ривоят қилганлар.

✅ Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.

✅ Дуонинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9👏1
“У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас. Фақат Аллоҳ хузурига соғлом дил билан келган кишиларгина (фойда берур)”.

(Shu’aro surasi, 88 oyat)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏2
🧕 Muslimalar kundaligi
14-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА -Йиғлама, даданг тузалиб кетади. Ҳаммаси яхши бўлади, - дугонасини овутишга уринарди Гулҳаё. - Менинг дадам кеча жуда кеч келди. Гаплаша олмадим. Ўзимнинг контрактим ҳам номаълум. Билмайман, тўланганми, йўқми? -Сеникини…
15-ҚИСМ


Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Борса, бирор натижага эришиши, эрини ўша мегажиндан қайтариб олиши мумкин. Лекин эрталаб эридан олган озгина пул - болаларининг ризқи. Мана ризқни у ҳозир совуриш пайида. Шунинг учун ҳам у иккиланаётганди.
Матлубанинг олдига машина келиб тўхтади. Аёлнинг қарори қатъийлашди. Ўйлаган манзили сари йўл олди.
Узун каридор, навбат кутиб ўтирган одамлар Матлубанинг сирини сезиб қолгандек мунғайтириб қўйди. У эшигига “Нигора Асқарова Абдужабборовна ПСИХОЛОГ” деб ёзилган хона рўпарасига келиб ўтирганларга қаради:
- Охири ким?
- Мен, - деди башанг кийинган аёл.
- Сиздан кейин менман, - қўйилган ўриндиққа чўкди Матлуба.
То ўзининг навбати келгунча имтиҳон топширишга кираётган талаба каби айтадиган гапларини ичида такрорлаб ўтирди. Психолог ҳузурига кирганида эса юраги юмшаб кўзлари ёш келди. Нигора ўзининг дугонаси эмасми, қучоқлаб хўнграб ҳам берди. Нигоранинг нақ юраги чиқаёзди.
- Тинчликми? Нима бўлди? Навбат кутиб ўтирдингми, киравермадингми? Тану жонинг соғми? - хавотирга тўла кўзларини Матлубага тикиб сўради Нигора.
Матлубанинг навбат кутиб ўтирганда ўйлаб ўтирган ҳамма гапи эсидан чиқди. Бошидан ўтганларини пойинтар-сойинтар тарзда йиғлаб гапира кетди. Сўзини тугатаркан, нажот билан Нигорага тикилди:
- Шунақа қилиб зўрға олиб қолдим. Энди нима қилай? Шунга келдим.
- Матлу, сенинг хушинг жойидами? - дугонасининг сўзларидан буткул ўзини йўқотди Нигора. - Қайси калланг билан бир йил муҳлат сўрадинг?
- Нима қилай? Уч йил десам, кўнмади-да!
Нигора кинояли кулди:
- Уч йил деганмуш. Уч йилга кўнмаганмуш. Бунақа нарсалар қаёқдан каллангга келади, а? Ҳеч замонда одам эри билан ажрашиш учун ҳам мухлат сўрайдими? Ўзи нега тиз чўкиб ялиндинг? Ана шу ялинишинг унга янаям куч берган. Инсон психологияси ўзи шунақа. Бош эгганинг сари кеккаяди, куч олади. Сен эрингни осмонга чиқариб қўйгансан, бу қилиғинг билан. Шуни тиз чўкмай, мухлат сўрамай, оддий тушунтирсанг ҳам бўларди-ку!
Эндигина тинчлана бошлаган Матлуба яна йиғлай бошлади:
- Нима қилай? Нарсаларини йиғиб, кета бошлади. Кетмасин деб айтдим-да.
- Аҳмоқсан! Ғирт аҳмоқсан! Одам ҳеч замонда ҳам қизларини қачон узатишини олдиндан режа қила оладими? Бир йилда уч қизимни узатаман, деганмуш. Қиз бола совғамидики, дуч келган одамга мана бу сизга, деб топширсанг. Қиз болани ўзинг истаган пайтда узата олмайсан.
- Нима дейишим керак, эди? Қўлимдан нима келарди? - ҳиққилади Матлуба.
- Кетавер, демайсанми? - жаҳлини босолмай деди Нигора. - Болалари бўй етганда, уларнинг бахтини ўйламаган эрни бошингга урасанми? Қатъи туриб, кетаверинг дейишинг керак эди. Кейин ўйланиб қоларди.
Матлуба кўзларидан дув-дув тушаётган кўзёшларини артиб, мўлтирабгина деди:
- Кейин қандай яшаймиз? Қизларнинг ўқиши бор, Умиднинг футболи бор. Мен ишламасам...
Нигора оғир хўрсинди. Лекин дугонасига боқиб, хотиржам гапира кетди:
- Барибир, бир йил мухлат сўраб нотўғри қилгансан. Катта қизингнинг контракти бор. Ким келин қилади? Ҳеч ўйлаб кўрдингми? Кичкина қизинг ҳали ўн олти ёш-ку! Келаси йил ўн еттига киради. Узатишинг учун ўн саккизга кириши керак. Бир йилда узата олмайсан, уни...
Матлуба даҳшатга тушди. Қўрқиб кетганидан кўзлари катта-катта бўлди. Баттар йиғлай бошлади:
- Энди нима қиламан, Нигор? Қизларимни қандай узатаман? Маслаҳат бер, нима қилай? Сенинг ёнингга нажот излаб келдим, ахир.
- Ҳамма ишни қилиб бўлиб энди маслаҳат сўраганингга ўлайми? Айтайми, сенинг ҳолатинг кимга ўхшайди, - ўйланиб қолди Нигора. - Топдим. Қотилликни қилиб бўлиб, энди нима қилай, ёрдам беринг, деган жиноятчининг ҳолати билан бир хил. Қотиллик қилиб бўлди, энди унга нима маслаҳат берасан? Жазосини олади, тамом. Бошқа йўли йўқ. Худди шундай сенам. Ҳамма ишни ҳал қилиб бўлдинг. Эрингдан бир йил мухлат олдинг, шу вақт ичида қизларни узатасан, кейин у кетади. Мен нима деб маслаҳат бераман энди, сенга? Жабрини тортасан, тамом.

Давоми пастда
👍25🔥1
16-ҚИСМ


Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Бошқа йўлим йўқ эди деяпман, сенга, - ҳиққилаб деди Матлуба. - Кетаётганди...
- Матлу, ҳеч қачон биз битта йўл қаршисида қолмаймиз. Доим бизда танлов бўлади. Фақат тўғри йўлни танлай билишимизда. Сен эса тўғри йўлни танлай олмадинг!
Матлуба баттар йиғлади. Гўё ҳаммасига Нигора айбдордек унга ола қараб ҳам қўйди. Нигора ҳам ўйчан унга тикилиб ўтирар, чора топа олмаётганидан сиқилаётганди.
- Бир йўлини кўрсат...
Нигора энди чуқур хўрсинди. Дугонасига раҳми келиб тикилди:
- Менга қара, сенга жуда қийин бўлади. Аввало, айтганингдек, қизларингни яхши жойларга узатишга тиришасан. Ундан кейин шу бир йил ичида эрингнинг кўнглига қайта йўл топасан. Ўзинг айтганингдек, қизлигингда Мажнунинг бўлган-ку! Ўша Мажнунни Лайлисига қайтарасан.
- У бошқа Лайли топган, - тумтайди Матлуба.
- Оббо! Бир пас қулоқ сол, - жаҳл қилди Нигора. - Бизнинг замонда ҳамма Мажнунлар бошқа Лайлиларга ҳам қарайди. Юриб кетган битта сенинг эринг эмас. Қаердадир хато қилгансан ва Мажнун Лайлидан совиган. Менга қара, аввало, кундошингни ўрганасан. Нимаси билан эрингни ўзига қаратган, қай томони сендан устун?
Матлубанинг кўзлари косасидан чиққудек бўлди:
- Қанақа қилиб ўрганаман? Уни танимасам...
- Уффф! Танимасанг, танийсан! Унинг борлигини қаёқдан билувдинг?
- Ёзган смсларини кўриб қолувдим.
- Ҳмммм, - ўйга толди Нигора. - Эрингнинг телефонини титкилагансан, тўғрими?
- Ҳа, унда телефони оддий эди. Ҳозир очолмайман. Фақат эримнинг кўзига тутсанг очилади.
Нигора ўзи билмаган ҳолда қаҳ-қаҳ отиб юборди:
- Нима? Телефон эрингнинг кўзига кодланганми? Даҳшат-ку!
- Эрим анойи эмас! Нима деб ўйловдинг? - Матлуба дугонасидан аразлагандек қовоғини очиб олди: - Иложи бўлса, шу пайтгача билардим-да! Тағин... телефонини сира ёнидан қўймайди.
-Ўҳўўў! - ўзини креслосига ташлади Нигора. - Агар қуролинг бўлса, эринг темир зирҳ кийишдан ҳам тоймаскан. Шу ўзимизнинг Аббосми?
- Ўзгарган Аббос...
- Хуллас, билмайман, - ўзини бепарво тутиб гапирди Нигора. - Кундошингнинг ўзингдан устун томонларини ўрган ва унингдек бўлишга интил. Кейин... аввал эринг қайси жиҳатларингни яхши кўрган. Ўшаларни қайта кўз-кўз қил...
Матлуба ўтирган жойида эгилиб, ўз гавдасига қаради. Сўнг Нигорага тикилди:
- Фигурам ёқарди. Бу фигурани энди...
- Оббо... - ҳафсаласи пир бўлди Нигоранинг. - Мен характер, фазилат жиҳатидан айтяпман. Эркаланишинг ёққандир, жилмайишинг ёққадир, ширин гапиришинг ёққандир, ростгўйлигинг... Хуллас, шунга ўхшаш... Тушундингми? Яна фигурангни тўғирлашга ҳам урин. Уйингга борасан, энг биринчи эрингга ёқишга уринасан! Кейин... кундошингни ўрганасан. Тур, йиғлама, мени мижозларим кутиб қолди. Билганларингни келиб айтсанг, шунга қараб иш қиламиз.

Давоми пастда
👍22
17-ҚИСМ

БОООООНУС!

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Матлуба аввал Нигорага илтижоли тикилди. Унинг ўз ишига киришиб кетганини кўриб, шалвираганча хонадан чиқиб кета бошлади.

Аббоснинг иккинчи қизи Гулюз бироз инжиқ, дангаса ва доим нимадандир нолиб юрадиган қиз. Эҳтимол, шу феъли сабаб ўқишга кира олмагандир? Ҳозир ҳам ўқиш, изланиш ўрнига у телевизор кўриб ётарди. Унинг назарида Аббос ва Матлуба Гулҳаёни шартнома асосида ўқитяпти, Гулрангни энг зўр тайёрлов курсида таҳсил олдиряпти, Умидни футбол гуруҳига берган, фақат, фақатгина у энг бўлмағур репетиторга қатнаяпти. Устига устак рўзғор ишларини унга ташлаб қўйишгани боис, ўзлаштириш ҳам қолиб кетаётгандек. Шу пайтгача жим юргани етар, энди жим ўтирмайди. Энг қиммат, энг ишончли тайёрлов курсига ёзилади. У ялпайиб ётган диванидан дик этиб туриб ўтирди-да, қўлига телефонини олди. Интернет орқали ўқув курсларининг эълонларини ўқий бошлади. Ўзига ёққан, маъқул деб билганининг рақамини копия қилиб олди ва қўнғироқ қилди:
- Ало, ассалому алайкум! Ўқув курсими, бу? Ҳа, эълонда кўриб қолдим... Албатта, ўқимоқчиман... Нархларни билмоқчи эдим. Вой-ву намунча қиммат? А?... Ҳа, кириш кафолатлими? Нима? Ҳа, йиқилганман. Ҳа, яхши бал тўплаганман. Ҳа-а-а, сизлар курсга қабул қилишда билимга ҳам қарайсиз, шунақами? Ҳа, мени ёзиб қўйинг. Муродова Гулюз. Албатта, бораман. Раҳмат, соғ бўлинг.
Гулюз шу билан алоқани узди ва ўз ишидан хурсанд бўлиб, жилмайиб қўйди.

* * *

Талабалар айни уйга қайтадиган пайт бўлгани учун университет ҳовлиси асаларининг уясидек гавжум. Ўқув биносидан Гулҳаё ва Зилола бирга чиқиб келар, иккаласи ҳам панишон эди.
- Мен энди йўл кира сарфлаб ўқишга келиб ўтирмасам ҳам бўлади. Эртага балки келмасман, Гулҳаё, - хўрсинди Зилола. - Барибир ўқишимни давом эттира олмайман-ку!
- Менинг ҳам контракт пулим тўланмаган. Менга қара, бирдан ёмон ният қилма. Эртага эрталаб мен боғга бораман. Ҳалиги танишимни кўрсам, манзилини оламан. Дарсдан чиқиб борамиз. Хўп.
- Хўп, - Зилола рози бўлишга бўлди-ю, ўйланиб қолди. - Бўлмаса, мен ҳар эътимолга қарши ойимдан тилла зирагимни ломбардга топширишим учун розилик олиб қўяман.
- Шундай қил, бирдан тушкунликка тушиб, ўқишга келмайман, деб юракни эзма, - Гулҳаё хайрлашиш учун дугонасининг юзидан ўпди. - Майли, яхши бор. Кўнглингни чўктирма.
Раҳмат, дугон, - бироз чеҳраси очилди Зилоланинг. - Эртагача.

* * *

Тўрт томони тўқ яшил рангли тўр билан тўсилган футбол майдонида 14-15 ёшдаги йигитчалар футбол ўйнарди. Дарвоза томон шитоб билан кетаётган Умид озгина масофа қолганида бор кучи билан коптокни тепди. Зарба ўта кучлилиги боис коптокни тутиб олган дарвозабон орқага қараб йиқилди.
- Уми-и-ид! Нима қиляпсан? - уни кузатиб турган мураббий тутақиб кетди. - Бу қанақа зарба? Қаёққа тепяпсан? Дарвоза узоқмас-ку! Дарвозабонга тутиб берганинг нимаси? Нега қарамайсан? Кимга жаҳл қиляпсан?
Нишонга ололмагани, хужуми натижасиз кетгани, бир томон бўлди-ю, гап эшитгани бир томон бўлди. Ғазабдан ёниб кетай деётган Умид аламли ютинди. Қўллари мушт бўлиб тугилди. Қулоғи тагида ота-онасининг гаплари жаранглади:
"- Дадаси, дадаси... Илтимо-о-ос, жооон дадаси-и-и, унақа қилманг. Мен болаларингизга нима дейман? Адо бўлади, улар... Гулҳаёга совчи келиб турибди, эшитган қулоққа ёмооон! Эсингизни йиғинг, дадаси...
- Яшолмайман сен билан, кўргани кўзим йўўўўқ!
- Майли, кўринмайман кўзингизга. Уйдалигингизда ошхонада ўтираман, кечаси сиз ухлаганингиздан кейин ётоқхонага кираман. Майли... менга қараманг, мен билан ишингиз бўлмасин. Фақат... болаларингизнинг кўз ўнгида бўлиб туринг..."
Умид юрагини ёндираётган оловнинг аламини тўпдан олганди. Тўп унинг зарби билан дарвозабонни йиқитди.
👍15❤3😢3
18-ҚИСМ

БОООООНУС!

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Шўрлик бола ҳамон коптокни қучоқлаганча ерда типирчилаб ётарди. Унинг аҳволидан хавотирга тушган мураббий хуштак чалди.
- Ўйин тамом! Жаҳонгир яхшимисан? - мураббий дарвозабоннинг қўлидан тортиб турғизишга уринаркан, бошқаларга қараб бақирди: - Ўсмирлар ўртасида бўладиган чемпионатга бир ой қолди. Тайёргарликни янаям кучайтиришмиз керак. Хаёлларингни йиғинглар! Айниқса, Умид, сен!

* * *

Аббос цех учун ижарага олган биносининг кичикроқ хонасини омборхона қилиб қўйганди. Тайёр бўлган либослар чиройли қилиб тахланиб, целлофанларга жойланар, сўнг шу хонага ўтказилиб, ўлчамларга ажратилиб, боғланарди. Шундан сўнг Аббос ўлчамлар бўйича боғламларни ҳисоблаб, буютмачиларга тарқатар, ҳисоб-китоб қиларди.
Гулҳаёнинг охирги ўйлаб топган, кўкрак қисмига адраснусха нақш туширилган узун модели аввалгиларидан ҳам харидоргир бўлди. Аббос иккита буюртмачига мол етказиб бера олмади. Бундан кўнгли ғаш тортган бўлса-да, дилининг бир чети ёруғ. Чунки ҳозир ўртоғи топиб берган мулла билан гаплаша олса, иш пишди ҳисоб. У шу хаёлда телефонини қўлига олди.
- Ало? Ассалому алайкум, домла. Мен Аббосман... Шукр. Ҳа, ошнам айтганди-ку, сизга. Розимисиз? Ҳа, ўзим бориб олиб келаман... Албатта, албатта савоб учун. Ҳа, қурбим етади таъминлашга. Хўп, бораман унда... Соғ бўлинг.
Аббос телефонидаги қизил белгини босаркан, енгил нафас олди. Жилмайганча, яна телефонига тикилиб, смс ёза бошлайди:
“Квартира"га бозорлик қилиб, ташлаб қўйдим. Кечга мулла билан бораман. Тайёргарлик кўринг...”
Аббос смсни жўнатиш асносида ширин энтикди.

* * *

Кўп қаватли уйларнинг олдида Севара шошиб келарди. Кенг қора шими, унинг устидан тўкилиб тушиб турган алвонранг кофтаси уни янаям гўзаллаштирган, қизил тусдаги пошнали туфлиси нозланиб келаётган соҳибжамол жувонни кўтариб юргандиган хурсанддек "тақ-туқ" этиб баланд овоз чиқарарди. Жингалакка мойил сочлари ҳам аёлнинг кайфиятига монанд ҳолда қилт этган шамол бўлмаса-да, ўйноқлаб қўярди. Севаранинг қўлида елим пакет ҳам атай олингандек, либосига мос равишда қизил-қора нақшли. У юзидаги табассумни беркита олмай, таниш подъезд томон бурилди. Зиналардан кўтарилиб, эшик қўнғироғини босди. Эшикни оқарган сочлари оқармаганлари билан аралашиб кулранг кўриниш олган Рита хола очди.
- Ассалому алайкум, Рита хола, - қувноқ овозда деди Севара.
- Волайкум, кел Севар.
Ичкаридан Севаранинг ўғли Самир югуриб чиқди:
- Ойи-и-и, келдингизми?

Давоми эртага

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17🔥2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21-oktyabr oʻzbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun uchun olingan videolar ichida man koʻrgan eng yaxshi video! 👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰1