🧕 Muslimalar kundaligi
22-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Умид онасига қаради. Ўғлининг синовчан нигоҳидан Матлуба кўзларини олиб қочди. - Шундай бўлишини билгандим. Бекор борибсиз бозорга, - кайфияти тушиб деди Умид. - Хаёлингиз жойида эмасди. Матлуба секин ўғлига қараркан…
23-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Телевизор кўриб ўтирган Гулюз эса эринибгина ўрнидан турди.
- Манов пиёлаларни ҳам юв, - деди Матлуба минғирлаган кўйи.
Гулранг онасига эмас, Умидга қаради:
- Ширин чой ичиб қўя қол, ука. Сенга қовуриб беришга картошкаям йўқ.
У дамлаган чойини Матлубанинг ёнига қўяркан, сўради:
- Ойи, кечга нима овқат қиламан? Дадамга телефон қилайми? Умидга қаердан пул олишни айтиб, бозорлик қилиб кел, дер балки...
- Олдин манов пиёлларни чайиб юбор, - аччиқланди Матлуба. – Кун бўйи уйда ўтирибсан. Дастурхонни пашша айланиб юрибди. Ювиб қўйсанг бўлмайдими?
- Ўтирмайман энди уйда. Ҳамманинг чўрисиманми, мен? Яна гап эшитганим ортиқча. – кутилмаган даккини кўтара олмади қиз. – Ўқув курсини гаплашдим. Эртадан бораман.
Телефонига тикилиб ўтирган Умид опасига қаради. Қошлари чимирилиб, қовоқлари осилди:
- Сал нарсага тутақманг, опа. Керакмас, чой ҳам, картошка ҳам.
- Сен нега намланяпсан? – укасига қараб ўқрайди Гулюз. – Ўзи ҳаммасига дадам айбдор. Бозорлик қилиб келса, тамом, олам гулистон! Ҳозир айтаман, қилиб келади.
Матлуба қизига ҳадик билан қарайди.
- Қилма дадангга! Жим ўтир. Даданг ўлдиради мени.
Гулюз ажабланади.
- Ойи сизга нима бўлаган? Охирги пайтда бошқачасиз. Пул йўқотган битта сизми? Арзимас пул бўлса... Дадамга у пул ҳеч нарса эмас. Вақти бўлса, бўлгани бозорлик қилиб келади. Қаерда экан, ўзи дадам?
Матлуба оғир ютинади. Кўз олдига Аббоснинг эрталабки ёзишмалари келади: “Ҳа, тушимга кирибсиз. Тушимда мулла билан ёнингизга борибман...”
Матлуба нафаси дунёга ўт қўядиган даражада аламли хўрсинди.
Онасини зимдан кузатиб турган Умид ўрнидан турди. Чўнтагидан бир талай пул чиқариб санай бошлади.
- Қўрқманг, ойи. Тухум, картошкага етадиган пулим боракан. Ҳозир олиб келаман. Гуруч ҳам олиб келаман. Балки, картошка палов қиларсиз, а, опа?
- Майли олиб кел, - маъқуллади Гулюз. – Пишираман.
Умид чиқиб кетди. Матлуба эса елкасидан тоғ ағдарилгандек енгил нафас олди.
* * *
Севара кичкина ўғлини етаклаб Рита холаникидан чиқиб кетаркан қувончданми, холанинг гаплариданми лабларидаги табассумни йиғиштира олмасди.
- Майли, Рита хола. Эрталаб келиб, Самирни ташлаб кетаман.
- Бўпти. Гапларим эсингдан чиқмасин, - эшик олдида кузатаркан, тайинлади Рита хола. - Бугун энг гўзал, энг назокатли, энг мулойим аёл бўлишинг керак.
Севара кетаётган жойида ялт этиб холага қаради-ю, қаҳ-қаҳ отди. Ўғлига ҳадик билан бир қараб, болани силаб деди:
- Самир, сен тушиб кетавер, болам.
Самир зинадан сакраб-сакраб зинадан тушиб кетди.
- Қизиқсиз-а, Рита хола. Тўйи бўлаётган бўй қизга тайинлагандек тайинлашингизни қаранг, - ўғлининг узоқлашганини кўриб ҳиринглади Севара. - У хотин кўрган, мен эр кўрган аёл бўлсам...
- Шундай деб ўйлама. У сен билан илк бор, сен у билан илк бор бирга яшайсан, - ўта жиддий оҳангда гапира бошлади кампир. - Бу муҳим. “Илк” деган нарсага доим аҳамият бериш керак. Биринчи таассурот миядан ўчмайди. Кейин ҳар қанча ҳаракат қилма, ўша тасаввурни ўзгартира олмайсан. Бугун гўзал бўлсанг, бугун назокатли бўлсанг, унинг учун ҳар қачон шунақа бўлиб қоласан. Айтганча, жуда мулойим супурги бўлиб ҳам олма.
- Нега?

👍17😭2🔥1🥰1
24-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Қувноқ бўл. Шўхликлар ҳам қил. Шўх аёллар ҳаммага ёқади.
- Бунча нарсани қаёқдан биласиз, а, Рита хола? – эркалангандек нозланиб деди Севара. – Яхшиям, “Эркакларни ўрганиш” деган институт йўқ. Бўлмаса, сизни ўша ерда ўқигансиз деб ўйлардим.
- Бир умр эркаклар орасида ишладим. Ҳаммаси дардини келиб менга айтарди. Улар орқали аёлларнинг камчилиги, нуқсонини билиб олдим. Менга қулоқ солсанг, кам бўлмайсан.
- Биламан, Рита хола. Яхши қолинг.
Севара Рита холани бир қучиб, юзига юзини босди-да, кўз қисганча зинадан тушиб кета бошлади.
- Севара, - унинг ортидан яна бақирди Рита хола.
- Ҳа, хола, – тўхтади Севара ҳам.
- Кечга узун, ёпиқроқ, ҳарир кийим кий.
Севара аввал энса қотирди, кейин лаб турганча деди:
- Нега энди узун, ёпиқроқ?
- Яширилган, сирли нарсалар доим қизиқ бўлган. Охирги сонияларгача сирли бўл...
- Ў-ў-ў-ў, - кўрсатгич бармоғини Рита хола томонга силтаб кулди Севара. – Ёмонсиз, хола, ёмонсиз. Кампир ниқобига яширинган уддабурон аёлсиз!
- Соҳибжамол ниқобидаги жодугар демадингам, - селкиллаб кулди Рита хола.
* * *
Гулранг кайфияти чоғ, мусиқани баланд қўйганча, кенг, текис йўлда елдек учиб борарди. Ҳар доимгидек, мусиқани телефонидан машина магнитафонига улаб эшитиб кетмоқда. У ўша ўзи билган ариқ ёқасига етай деганда, бирдан мусиқа ўчди-ю, телефоннинг чақирувни билдирувчи мусиқаси янгради. Гулранг йўлдан нигоҳини узиб, телефонига қаради. Телефони экранда «Дадам» деган ёзув жилваланарди. Гулранг яшил белгини босди.
- Ало? - Аббоснинг баланд овози машина ичидан чиқиб, кўчага ҳам таралди. Гулранг шошиб овоз кучайтиргични пастлатди:
- Ассалому алайкум, дада.
- Яна олиб қочдингми? Қаердасан?
Гулранг дадасининг кайфияти бузилмаганидан хурсанд бўлди. Хурсанд бўлиб, жавоб берди:
- Қаёққа борардим, дада? Машинангизни ювтиргани ариқ ёқага келдим.
- Мен фитнес залга кириб кетяпман. Чиққунимча етиб кел. Борадиган жойим бор. Эҳтиёт бўл, - тайинлади Аббос.
- Хўп.
Гулранг машинани Сардорнинг ёнига келиб тўхтатди. Туша солиб болакайга ўртоқлардек қўл бериб кўришди. Сардорнинг ҳам чеҳрасида нур балққандек бўлди.
- Автоювиш шаҳобчасининг хўжайини қалайсиз? - сўрашди Гулранг. - Мижозингиз келди, кутиб олинг.
Бу гапдан Сардор уялинқираб, жилмайди:
- Ассалому алайкум, опа.
- Волайкум. Қалайсан? Қани бошла-чи?
Сардор югургилаб дарахт тагида турган қип-қизил, жажжи челаги ёнига югургилади. Челак ичидан феруза ранг шампунни чиқариб, четроққа қўйди-да, ариқдан сув олиб, ҳалиги шампундан қўшди, обдон кўпиртирди. Сўнг дарахт шохида осилиб турган оппоқ докани олиб, Гулранг ёнига келди. Иккалови машинани ювишга киришиб кетишди.
- Сенга ўзингнинг ишинг ёқади, а, Сардор? - гапга солди Гулранг.
- Ҳа, - жилмайганча деди Сардор.
- Ойингнинг исми нима? Нима иш қилади, дегандинг?
Шу пайт уларнинг ёнига бўйлари узун, қош-кўзи қоп-қора, келишган йигит пайдо бўлди. Ўзи қандай кутилмаганда келган бўлса, худди шу тарзда Сардорга бақира кетди.

👍11😭3🔥1🥰1
25-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Ўв, Сардор! Яна келдингми? Оёғингни уриб синдирайми?
Сардор қўрқиб кетганидан кўзлари катта-катта бўлиб, ўрнидан ирғиб турди. Гулранг ҳайрон бўлиб йигитга қаради. Йигит эса бор овози билан Сардорни койирди.
- Мен сенга нима дегандим? «Бу ерга бошқа оёғингни ҳам босма», демаганмидим? Қани, жўна уйингга!
Гулранг йигитга ҳайрон бўлиб қаради. Сардор бошини эгиб турарди. Қизнинг болакайга раҳми келди. Сардор Гулрангга бир қараб олди. Нигоҳида иккиланиш, ҳадик. Унинг жойидан жилмай, миқ этмай тургани йигитнинг баттар жаҳлини чиқарди.
- Қулоғинг карми? Мен сенга уйингга бор, дедим. Қўй қўлингдагиларни...
Сардор яна бор Гулрангга қаради. Кейин йигитга қўрқув тўла кўзларини тикаркан, тутила-тутила изоҳ бермоқчи бўлди:
- Ҳалиги... Манов...
Йигит энди ўзини тутиб тура олмади. Шартта унинг ёнига келиб, бошидан бир туртди ва бақиришда давом этди:
- Уйингга бор, дедим сенга! Йўқол!
Гулранг ортиқ чидаб тура олмади. Гапириб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.
- Нега болани туртасиз? Тенгманг.
Йигит унинг сўзларини эшитмайди ҳам. Лекин қизнинг гапи Сардорга куч берди, шекилли, паст овозда деди:
- Мен опамнинг машинасини ювиб беришим керак...
Йигитнинг энди тоқати тоқ бўлгандек эди.
- Қўлингдаги латтани ташла, - деди у ваҳожат билан. - Йўқол дедим, сенга!
Малик ўзини тута олмай, Сардорнинг елкасидан итарди. Болакай қўрқанидан қўлидаги оппоқ кўпикка беланган латтани тап этказиб ерга ташлади. Туйқус Гулранг шаҳд билан Малик ва Сардорнинг қошига келди:
- Тегманг болага, тинч қўйинг уни.
Йигит ўша ғазаб, ўша важоҳат билан Гулрангга қаради:
- Бировнинг ишига бурнингни тиқма!
Гулранг йигитдан бундай муомалани кутмаганди. Унинг сенлаб гапирганини ва бақирганини ҳазм қила олмади, тутақиб кетади.
- Мени сенлама! Қўйвор, болани, - деди тап тортмай. Сўнг Сардорнинг қўлидан тортиб, ўз ёнига ўтказди.
Йигит эса энса қотириб, киноя билан кулди. Кейин Гулрангга яқин келиб, паст овозда шивирлади:
- Ўзинг бир мактаб ўқувчиси бўлсанг... Балки опа ҳам дерман, сени? Йиғиштир, сенам аравангни!
- Мен билан ишинг бўлмасин! - бўш келмади Гулранг ҳам. - Бу болага яна тегсанг, ўлдираман!
Йигит катта-катта, ўткир нигоҳини Гулрангга бир зум тикилиб турди-да, босиқлик билан тушунтиргандек гапира бошлади:
- Қаерда тарбия кўргансан? Сенга ўзингдан катталарни сизлаб гапир, вояга етмаган болалани меҳнатга жалб қилма, деб ўргатишмаганми? Арзимас пулга машинангни ёш болага ювдириб олмоқчимисан, бойвучча! Уял! Жўна, бу ердан!
- Тарбиям билан ишинг бўлмасин! - жим турмади қиз ҳам. - Мен шу болага ёрдам бўлсин, деб ювдиряпман! Ўзинг кимсанки, унга хўжайинлик қиласан? Менга ваз ўқийсан?
- Мен сендан каттаман, сенлама мени. Бу боланинг тоғасиман! Гапинг борми? Бир-икки сўм билан алдаб машингни ювдириб олишингга йўл қўймайман, тушундингми?
Гулранг йигитнинг “тоғасиман” деган сўздан сўнг бир зум ўзини йўқотди. Сукут сақлагандек, жим турди.

👍16🔥1
26-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Йигит эса бир ўзига, бир Гулрангга анқайиб қараб турган Сардорга дўқ урди. Елкасидан нуқиб, юришга мажбурлади:
- Бор, уйингга анграймай... Йўқол!
- Ўзинг алдаяпсан? - Гулранг гап ютгиси келмади, шекилли, на тилга кирди. - Тоға дегани жиянига бунақа муомала қилмайди!
- Ҳа, машинангиз ювуқсиз қолаётгани ёқмаяптими? Ўзинг юв матоҳингни, ёш болани ишлатмай. Тушундингми, уятсиз!
Йигитнинг охирги гапидан Гулрангнинг жаҳли чиқиб кетди. Ғазаб билан бақира кетди:
- Ким уятсиз? Ярамас! Ўзинг ростдан тоға бўлсанг, болани муҳтож қилмай, таъминлаб қўй, билдингми? Шунда машина ювгани чиқмайди!
Бу гапдан кейин йигитнинг қоп-қора, қалин қошлари чимирилди, ғазаб билан Гулрангни олдига бостириб келиб, урмоқчи бўлгандек қўлини кўтарди. Гулранг ҳам киприк қоқмай унга қараб тураверди. Йигитнинг қўли ҳавода муаллақ қолди, ўзи эса қизга тикилган кўйи қотди...
* * *
Севаранинг ўғли Самир “бу-у-увм-бу-у-увм”, деганча ўйинчоқ машинани юрғизиб, гилам устида ўйнаб ўтирарди. Сал нарида Севара сабзи тўғрамоқда. Юзида ноз, ишва, айёрлик, қувонч қоришиб, аланечук кайфият жилва қиларди. Ўзига ўзи жилмайиб қўяр, кўзларини юмиб, лабларини қимтиб ҳам қўярди. Кўринишидан ширин хаёллар оғушида. Шу дамдан бирдан сергак тортди. Қулоқлари остида Рита холанинг овози жаранглагандек бўлди: “Кечга узун, ёпиқроқ, ҳарир кийим кий... Яширилган, сирли нарсалар доим қизиқ бўлган. Охирги сонияларгача сирли бўл...”
Севара бироз ўйланиб турди ва дик этиб ўрнидан турди. Югургилаганча қўшни хонага кириб, кийимлари осилган шкаф ёнига борди. Шкафдан кийимлари орасига тахланган тунги кийимларини бир-бир олиб кўра бошлади. Кўнгли тўлмади шекилли, қовоғи осилди.
* * *
Фитнес клубда одам сийрак. Бурчакдаги анжомда бир аёл шуғуланар, залнинг марказроғида Аббос ва бир эркак икки қўлини бошининг орқасига қўйганча ётиб-ўтириб зўр берганча қорин соҳасига ишлов берарди. Аббоснинг эгнидаги футболкасининг орқа ва олд томони, хўл бўлиб кетган, пешанасида реза-реза тер.
- Чарчаб қоляпман, - деди Аббос ҳансираб.
- Ҳеч бўлмаганда кунора келиб туринг, - деди ёнидаги эркак чаққон ҳаракат қилганча. - Жуда фойдаси катта. Мана, мени қаранг, эллик тўртга кирдим. Енгилман, соғломман. Сизни қаранг, қоринингизни қаранг. Бир ойда қоринингиз йўқолади, қирчиллама бўласиз!
Аббос шеригига ҳавас билан қаради:
- Мендан саккиз ёш катта экансиз. Сира эллик тўртга кирганга ўхшамайсиз. Қойил, жуда ёш кўринасиз.
- Ҳаммаси спортнинг, фитнеснинг кучи. Кейин кўпроқ оддий сув ичинг. Сув танани тозалайди, қонни суюлтиради. Хулас, шу ерга келиб туринг.
- Энди келаман, - чин дилдан деди Аббос. - Айтганингиздек, бироз формага келмасам, оғирлашиб кетибман.
- Тўғрисини айтсам, шуғулланаверганингиздан кейин чаққон, ҳаракатчан бўласиз. Иштиёқингиз ошади. Соғлом бўласиз, формага келганингиздан кейин ўз-ўзидан кийинишингиз ҳам ўзгаради. Қоматингизга мос, спорт кийимлари кия бошлайсиз. Билсангиз спорт кийимлари одамни янаям ёш кўрсатади.
Аббос эркакга яна бир қур назар солди. Чиндан ҳам унда ортиқча ёғ йўқ, мушаклари бўртиб чиққан ва қомати расо.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍20❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Билингки дунё эмас, биз уткинчимиз !
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !
Юрагингизга яқин олманг!
Тунингиз осуда утсин. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.😌
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Билингки дунё эмас, биз уткинчимиз !
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !
Юрагингизга яқин олманг!
Тунингиз осуда утсин. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.😌
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1
💥 БУГУН 24 - ОКТЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !
🌷🍃 Илохим ҳар бирингизнинг
🌷🍃 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌷🍃 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌷🍃 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌷🍃 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌷🍃 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌷🍃 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌷🍃 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
🍃Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌷🍃 Илохим ҳар бирингизнинг
🌷🍃 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌷🍃 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌷🍃 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌷🍃 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌷🍃 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌷🍃 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌷🍃 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
🍃Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🤗1
Фил ва арқон ҳикояси
Кунларнинг бирида сайёҳ, ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди.
— Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради сайёҳ. Унга жавобан фил эгаси:
— Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга ҳаракат ҳам қилмаяпти.
P.S Дарҳақиқат кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаб қўямиз!
Фарзандингизни кўринмас иплар билан боғлаб қўйманг!

👍8❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
MURAVENIK😋
Xamiri uchun:
- un 820 gr
- Margarin 200 gr
- Qaymoq 250 gr
- Tuxum 1 dona
NACHINKASI UCHUN:
- Varyonniy malako
❤️❤️❤️❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Xamiri uchun:
- un 820 gr
- Margarin 200 gr
- Qaymoq 250 gr
- Tuxum 1 dona
NACHINKASI UCHUN:
- Varyonniy malako
❤️❤️❤️❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1🥰1
Ойимни қайтариб бер, Художон!!!
Дада, ойим тузалдими?
Жажжи болакайнинг саволи шундоғам сиқилиб турган дадасининг юрагини эзди. Ўғлини тиззасига ўтқизди-да пешонасидан ўпди.
— Ойинг роса чарчаган, болам. Энди бирнеча кун ухлаб, дам олиши керак.
Болакай индамади. 5 ёшли болакай онасининг оғир касаллигини анча олдин фахмлади. Шифохонага дадаси кўришга олиб борганда ойиси уни қучиб роса йиғлаганди. Дадаси ойинг тузалиб кетади, кейин шифохонадан жавоб беришади, деганди. Ойиси уйга қайтганида бола, ойим тузалибдилар, деб роса севинганди. Ўй-хаёллари ўзидек соф мурғак бола ойисига бошқа сабабдан жавоб бериб юборишганларини билмасди. Хар кунгидек ўрнига ётаркан болакай осмонга қараб қўлини чўзди:
— Ойимни тузалишига ёрдам бер, Художон!
Бир неча кун ўтгач, тунда уйғониб кетди. Пилдираб коридорга чиқди. Дадаси балконда сигарет чекиб, ким биландир телефонда гаплашарди. Болакай дадасининг хамма гапларига хам тушунмади-ю шу гаплар орасидан операция, катта пул деган жумлаларни илғай олди. Бир кинода кўрганди. Операцияда докторлар касални укол қилади, кейин у тузалиб кетади. Ойимни хам укол қилишса, соғайиб кетадилар, ўйлади болакай. Ўрнига қайтиб ётаркан, осмонга қараб яна қўлини чўзди:
— Ойимни тузалишига катта пул бер, Художон!...
Болакайнинг онасининг аҳволи кундан кун ёмонлашиб борарди. У эса буни билмасди. У фақат дадасининг ўша кунги гапларини ўйларди: операция, катта пул...
Охирги кунлар болани ойисининг ёнига киритмай қўйишди. У уйига келиб-кетаётган кўплаб қариндошларини жимгина кузатиб ўтирарди. Дадаси эса болакайга пул тутарди:
— Ушла ўғлим, бориб музқаймоқ олиб е...
Болакай онасининг яқинлари билан видолашаётганини тушунмасди. Нихоят уни чақиришди. Ойиси ёнига олиб киришди. Кўзлари шишиб кетган, оппоқ чойшаб ёпинган онасининг ёнига келди.
— Кел, шириним,-ойисининг хаста овози эшитилди,-ақлл болаР бўляпсанми боғчада?
— Ҳа, ойижон.
— Яхши ўзимни тойчоғим.
— Ойи, энди тузалиб кетасизми?
— Хм,- йиғлаб юборди ойиси.
— Менга яна эртак айтиб берасизми?
— Ҳм...
— Сизни яхши кўраман...
Эҳ болакай... Ойиси билан шундай сўнгги марта гаплашиб турганини қаердан хам биларди у.
Боғчадан келганида уйидаги одамларнинг кўплигидан хайрон қолди. Хамма болакайни кўриб кўзига ёш оларди.
— Дада, ойим уйғондиларми? - дадасининг ёнига келиб сўради у. Дадаси чўккалаб ўтириб ўғлининг кўзларига боқди.
— Ойинг энди уйғонмайди, болам... У бизни ташлаб кетди.
Бола тушунмади, чўнтагини шошиб ковлади-ю, бир сиқим букланиб кетган пулларни чиқарди.
— Дада, докторга беринг, ойимни укол қилишсин. Ойим тузалиб кетса бўлди, мен битта хам музқаймоқ емайман, фақат ойимни тузатиб беришсин.
Ўғлининг пешонасидан ўпаркан дадасининг кўз ёшлари унинг юзига томчилади. Онасини кўмишди.
Тун чўккач, ўрнига ётаркан болакай яна осмонга қўлини чўзди:
~ "Илтимос, ойимни менга қайтариб бер, Художон"...

😢12👍11❤1
27-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Сиз устозлик қиласиз энди, - деди у жиддий. - Телефон рақамингизни олволаман, телефонлашиб, сиз келганда бирга келаман. Ҳозиргидек билган, фойдали машқларингизни ўргатасиз. Сиздек бўлсам, зўр бўларди...
- Майли. Кўпчилик шундай дейди. Лекин қунт қилмайди. Икки ҳафтадан сўнг «Ишим чиқиб қолди», дейди, - кулди ҳалиги эркак.
- Мен келаман, - деди Аббос қатъий.
* * *
Ошхонада Матлуба тўрт боласи қуршовида ўтирарди. Уч қизи, ўғли ҳам ёнида. Гулҳаё қошларини чимирганча, телефонда нимадир ўқир, Гулюз телевизор кўрарди. Гулранг эса укасига бугунги жанжалини зўр иштиёқ билан сўзлаб бераётганди:
- Мени бойвуччанинг қизи деб ўйлади. “Ёш болага машина ювдиргунча, уял, бойвучча”, дейди. Жаҳлим чиқиб кетиб, бақирдим менам сенсираб. Ўзича урмоқчи бўлиб қўл кўтарди, лекин журъати етмади. Менам “ур” дегандек безрайиб тикилиб туравердим.
- Тоғасимас, бўлмаса, - фикрини айтди Умид. - Тоғалар жиянини унақа уришмайди-ку. Ўзи онда-сонда кўрса...
- Шуд-а-а, ўзича мени алдади. Менимча-чи, ўзиям ўша ерда машина ювса керак. Бола “клеинт”ларини олиб қўйган бўлса, чидолмай жириллади...
- Ҳмм, - деди Умид ва Гулюзга қаради. - Қорним очқаб кетди-ю... Опа, овқат сузмайсизми?
- Овқат пишган, дадамни кутяпмиз-ку! Келса, сузамиз, - деди Гулюз телевизордан кўз узмай.
- Ҳозир телефон қиламан, - қўлига телефонини олди гуларнг. - Боя машинани қайтариб берганимда “Ишим бор” деганди.
Гулранг отасининг рақамини териб, телефонни қулоғига тутди.
- Ало, ҳа Гулранг, - Аббоснинг овози эшитилди нариги томондан.
- Дада, қачон келасиз? Овқат сузмай турибмиз.
- Ейверинглар, мен бугун боролмасам керак. Мол келибди. Шериклар билан Қозоғистонга ўтиб келамиз. Йўлдаман, - деди Аббос.
Аммо бу пайтда у Севара билан мулланинг қаршисида ўтирарди...
Тун осойишта ва ёқимли эди. Бу роҳатбахшлик болаларни аллалаётгандек, гўё. Сардор ҳам, Самир ҳам кўп қаватли уйнинг айвонига қўйилган хонтахта атрофида, ўйнаб ётган жойида ухлаб қолишганди. Севара ичкаридан кўрпача ва чойшаб олиб чиқиб, болаларига ўрин ҳозирлади ва уларни ётқизди. Сўнг енгил “уҳ” тортганча зал томон юрди. Унинг эгнига кийиб олган халати ўта узун ва оддий бўлса ҳам ўзига ярашган. Юрганда халатнинг икки этаги очилиб, ичидаги узун, ҳарир тунги либоси чимилдиқдан мўраганган келинчак каби кўриниб-кўриниб кетарди.
Унинг сассиз қадамлари ҳам Аббоснинг эътиборини тортди. Дарҳол телевизорни ўчириб, ўрнидан турди:
- Болалар ухлабдими?
- Ҳа, - деди Севара ўта мулойимлик билан. – “Балкон”да ўйнаб, ухлаб қолишибди, жой солиб ётқиздим.
- Бизам дам оламиз унда, - томоқ қириб қўйди Аббос.
Севара уялинқираб ётоқхона томон юрди. Аббос эса сирли жилмайганча ортидан эргашди.
Оддийгина жиҳозлари бўлган ётоқхона қоронғи ва сокин. Севара кира солиб, тунчироқни ёқди. Тунчироқнинг чироғи қизил юракча шаклида елим безак билан ёпилгани боис атрофга қип-қизил нур таралди. Елим қопламанинг усти ҳам юрак шаклдаги нақшлар билан безатилган экан. Шунданми, ним қороғи хона деворларида қизил юракчалар бетакрор ва гўзал акс берди. Севаранинг ортидан кирган Аббос ҳайрат билан деворларга тикилди:
- Бунча чиройли. Аслида бу романтикани мен қилишим керак, эди. Мени кечиринг. Ҳеч нарса қила олмадим. Аммо ҳали ҳаётингизда гўзал-гўзал романтикалар қиламан.
Севара унга қараб жилмайди.Қулоқлари остида Рита холанинг овози жаранглагандек бўлди: “"А" режага риоя қилган ҳолда "Б" режага ўтасан. "Б" режа эркакда фахр туйғусини уйғотиш. “Сиз билан фахрланаман. Юзимни ёруғ қилдингиз, сиз ҳаммага эрим деб кўз-кўз қилишни истайман. Ота-онамнинг ёнига олиб боришни, сизни кўз-кўз қилиб, ўзимнинг ҳақлигимни исботлашни истайман. Сиз суянган тоғим эканлигингизни ҳамма билиб қўйсин”, деганга ўхшаш гапларни тез-тез айтасан. Шунда у буткул сеники бўлади...”

👍18🥰1😢1😭1
28-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Жувон Аббосга қараркан, ноз-карашма билан жавоб берди:
- Сизга ишонаман, азизим. Сиз сўзининг устидан чиқадиган эркаксиз. Бугун буни исботладингиз. Сиз билан тўғрисини айтсам, фахрланаман... - жўртага ўзини гап топа олмаётгандек қилиб кўрсатишга уринди, қўлларини сермади, кўзларини юмиб-очди. Сўнг гапида давом этди. - Бу сизга бачкана, ҳалиги шоирона, хушомад учун айтадиган гапдек туюлар, аммо мен тўғрисини, ичимдаги... юрагимдаги гапларни айтяпман. Сизга шунчалар ишона бошладимки... Сиздек эркак жуфти ҳалолим бўлганини бутун дунёга билдиргим келяпти. Ота-онамнинг ёнига бориб, “Мана, мен сизлар ўйлаганчалик ёмон эмасман, тўғри йўлдаман”, дегим келяпти...
Аббос чўнтагини кавлаганча секин Севара томон юрди. Аёлга яқин келганда, чўнтагидан қип-қизил қутича чиқарди.
- Раҳмат, жоним. Менам жа-а-а, қуруқ келмадим...
У қутичани очиб, ичидан чиройли узук чиқарди ва Севаранинг нозик қўлини кафтига олиб, бармоғига тақиб қўйди.
- Вой, мунча чиройли! – Севара бармоғига маҳлиё бўлиб тикилда ва кутилмаганда Аббосни қучоқлаб олди. Аббос ҳам уни қаттиқ қучди. Шу ҳолида икки соатча аввал жуфти ҳалолига айланган аёлнинг белларини қучиб турган халатнинг белбоғини ечди. Сервара эса уялинқираб унга қараркан, миннатдорчилик билдирди.
- Раҳмат, азизим. Дидингиз жуда зўр. Шунақа ёқдики, менга.
Бу пайтда Аббос унинг халатини ечиб бўлган, Севара узун, этаги кенг, ҳарир аммо ҳамма томони ёпиқбўлган либосда ўта мафтункор ва гўзал эди...
* * *
Бу ётоқхона Севараникидан фарқ қиларди. Жиҳозлари ҳашаматли, қимматбаҳо бўлишига қарамай, қандайдир бўғиқ ва кўримсиздек. Балки, Матлубанинг кўзига шунақа кўринаётгандир . Унинг кўзларига ҳозир бутун дунё тор ва сиқувчи эди. Ётоқ каравоти устидаги кўрпанинг Матлуба ётган томони очиқ, ёстиқ ҳам аёл кўнгли каби ғижим. Кўрпанинг иккинчи томони эса бузилмаган, текис турарди. Дераза олдида турган Матлубанинг ўринга қарагиси келмасди. У деразадан ташқарига қараганча йиғларди. Ўзи дунёга сиғмай кетаётгани етмагандек, қалбидан ўтаётган сўзлар тилига чиқишга уринаётганди.
- Эҳтимол, шу дамгача ҳам менга ҳиёнат қилгандирсиз? – ўзига ўзи гапирарди у. - Мен билмагандирман. Аммо йигирма йиллик ҳаётимиз давомида ҳеч қачон уйга келмай қолган вақтингиз бўлмаганди. Ва... менга ҳеч нима демай... Уҳ-ҳ-ҳ! Бу тун сизсиз ўтди. Сизнинг тунингиз эса... Балки... ростдан ҳам молга кетгандирсиз? Йўқ, агар молга кетсангиз, юрагим бу қадар безовта бўлмасди. Ахир эрталаб унга... ёздингиз... Мулла олиб боришингизни шама қилдингиз...
Матлуба хўнграб йиғлаб юборди. Кафтлари билан юзини ёпди. Ичига сиғмаётган дард тоғ бағрига сиғмаган вулқон каби елкаларини силкитди. Ўкраб юборди:
- Наҳот, менга шуни раво кўрдингиз?
Сўнг у қўлларини юзидан олиб, кўз ёшларини артди, кўчага тикилди. Кўз олдида ёшлиги жонланди. Янги келинлик вақти...
* * *
Уйга кийиш учун тикилган бўлса-да, Матлубанинг келинлик либослари жуда ихчам ва чиройли эди. Ёш, нозик, гўзал келинга аразлари, қовоқ осишлари ҳам жуда ярашар, Аббос рашкдан куйиб-ёнарди. Жаҳл ва алам билан гапиришларида ҳам ноз ва эркалик бор. У оёқлари билан ер депсиниб, “Кетаман!” деб қўярди. Эшик олдида турган куёвбола - Аббос қулочини ёзиб, ўтказгани қўймаяпти.

👍16
29-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Қочинг, кетаман...
- Қаёққа борасан? Наҳот, кетиш шу қадар осон? Сал нарсага шунақа кетишми?
- Сал нарсами, шу? – лаблари чуччайиб кетарди келинчакнинг. - Нима деганингизни биласизми? Мен сиздан бошқасига қарашим мумкинми?
Аббос бирдан жиддийлашди ва қатъий деди:
- Мумкин эмас! Асло, мумкин эмас! Нақ ўлдираман! Билдингми, бошқага қарасанг ўлдираман!
- Нега унақа дедингиз? Мен қарадимми?
- Рашким қўзиди, Матлу...
Бу сўз келинга янада куч ва қарашма берди:
- Қочинг, мен кетаман! Кетаман, дедимми, кетаман! Бездим, беҳуда рашкларингиздан!
- Бўлди, Матлу...
- Қочинг, дедим. Кетаман...
Аббос индамай эшик олдидан нари кетди. Лекин Матлубадан кўз узмади.
- Мендан кетиш шу қадар осон бўлса, майли кет, - деди у оғир ютиниб. - Наҳот шунчалар осон... кетиш... Мен асло сендан кета олмасам керак...
* * *
Матлубанинг хаёлида жонланган гўзал хотира янада кўзларини ёшлади. Эзилиб-эзилиб йиғлади. Ўзини тута олмай каравотга келиб ўтирган пичирлади:
- Кетдингиз... жуда осон кетдингиз...
* * *
Мусаффо тонг шундоқ ҳамқувноқ ва некбин одамларга янаям хушнудлик улашаётгандек эди. Ям-яшил ўтлоқлар устидан қад ростлаган арчалар, яшнаб турган гуллар, шилдираб оқаётган сув ёнидан югуриб ўтаётган инсонларнинг ҳаммаси хуш кайфиятда. Бир-биридан ҳол сўрайди, соғлиқ тилайди, ҳаракатга ундайди. Кимдир югураётган бўлса, бошқа биров бадантарбия машқларини бажаради. Улар орасида Гулҳаё ҳам оҳиста югуряпти. Аммо нигоҳлари жонсарак. Атрофга безовта қарамоқда. Бирдан чеҳраси ёришиб, сал нарида ўзи томон югуриб келаётган Шоҳжаҳонга боқиб беихтиёр табассум қилди.
- Ие, студент бормисиз? – деди Шоҳжаҳон унга.
- Ассалому алайкум. Яхшимисиз?
Шоҳжаҳон югуриб ўтиб кета туриб, сўрашишда давом этди:
- Ва алайкум ассалом. Яхшиман, ўзингиз қалай?
Гулҳаё Шоҳжаҳоннинг ўзидан узоқлашиб кетаётганидан шошиб қолди.
- Ўзи сизни кўрсам, деб келаётгандим, - деди ҳовлиқиб. - Қарама-қарши югураётганимизни қаранг.
Шоҳжаҳон кулди.
- Ие, шунақами? Мени кўргиси келганлар билан бирга югураман.
Йигит шундай дея шартта қайтиб, Гулҳаёга эргашди:
- Мана энди сиз билан югураман.
- Телефонингизни олсам дегандим. Бугун “Лобард”ингизга ўтаман, дугонам билан. Шартнома пулини тўлаши керак эди. Шунга зирак олиб бормоқчимиз.
- Бундан фақат хурсанд бўламан. Ёзинг, телефон рақамимни...
Гулҳаё чўнтагидан телефон чиқарди.
* * *
Аббоснинг димоғи чоғ. Ҳеч ким кайфиятини буза олмайдиган даражада хурсанд. Машинасини ҳайдаб келиб, ўзи яшайдиган кўп қаватли уй яқинида тўхтатди ва машинадан тушди. Ўзига ўзи аллақайси қўшиқни хиргойи қилиб, машинанинг орқа эшигини очди. У ердан нималардир солинган елим пакетни олиб, уйи томон юрди. У ўзига ўзи жилмаяр, хиргойисига мос бошини ҳам лиққилатиб қўярди.
Давоми бор

👍20👏2😢1
Тўққиз тоифа аёллар ҳеч қачон фазилатли бўлолмайдилар:
– эрига хиёнат қиладиган аёллар;
– ака-уканинг ё икки дўстнинг орасини бузадиган аёллар;
– эри билан қайнота-қайнонасининг орасини бузадиган аёллар;
– эр кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёллар;
– ажрашганидан сўнг собиқ эрига туҳмат қиладиган аёллар;
– эрини алдаб, унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёллар;
– ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёллар;
– эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган аёллар;
– эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёллар.

👍12
Forwarded from Help 4k pm
𝗗𝗨𝗕𝗔𝗜 𝗧𝗨𝗥𝗞𝗜𝗬𝗔 𝗘𝗡𝗚
𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗗𝗔𝗚𝗜 𝗞𝗢𝗬𝗟𝗔𝗞𝗟𝗔𝗥 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔
𝗭𝗔𝗞𝗔𝗭𝗟𝗔𝗥 @Alhamdulillah_Allohimmmm
𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+JnlMIE9NvlY4NWYy
https://t.me/+JnlMIE9NvlY4NWYy
https://t.me/+JnlMIE9NvlY4NWYy
𝗫𝗔 𝗔𝗬𝗧𝗚𝗔𝗡𝗖𝗛𝗔 𝗠𝗨𝗦𝗟𝗜𝗠𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 𝗫𝗜𝗝𝗔𝗕𝗜𝗦𝗞𝗜𝗬 𝗩𝗘𝗖𝗛𝗘𝗥𝗡𝗜𝗟𝗔𝗥 𝗫𝗔𝗠 𝗕𝗢𝗥
17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
29-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Қочинг, кетаман... - Қаёққа борасан? Наҳот, кетиш шу қадар осон? Сал нарсага шунақа кетишми? - Сал нарсами, шу? – лаблари чуччайиб кетарди келинчакнинг. - Нима деганингизни биласизми? Мен сиздан бошқасига қарашим мумкинми?…
30-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Уйга кириб, қўлидагини ётоқхонага қўйди-ю, ошхонага ўтди. Ошхонада Матлуба қозоннинг сиртини сим дастмол билан ишқалар, қозондан чиққан кирдан қўллари, раковина ва сувнинг жўмрагигача қора эди. Гулюз эса ошхона мебелига китоб-дафтарини қўйганча, қулоғига қулоқчин тақиб олиб, китобдан дафтарга нимадир кўчиряпти, дарс қиляпти.
Аббос индамай кириб келди. Матлуба эрига қараб ғалати бўлди, паст овозда салом берди. Аббос жим. Гулюз дадасининг шарпасини сезиб бошини кўтарди ва қулоғидагини ечиб, тилга кирди:
- Ассалому алайкум, дада.
- Волайкум, - олик олди Аббос.
Гулюз эса бирдан бидирлашга тушди:
- Дада, қанақа мато олиб келдингиз? Чиройлими? Айтганча, дада, зўр ўқув маркази гаплашдим. Абитуриентларни синаб кўриб, билими яхши бўлганларни саралаб олиб ўқитаркан. Шунинг учунми, натижалари зўр экан. Саксон фоиз абитуриентлари талаба бўларкан. Эртага тушдан сўнг ўшанга бораман, дада...
Қизининг гапи Аббоснинг қулоғига кирмади. У ўз хаёллари билан банд. Қўлига пультни олиб, телевизор қўймоқчи.
- Дада, эртага бораман деяпман.
Аббос эшитса-эшитмаса гапириб қўйди:
- Бор, бор...
- Дада, агар бу йил ҳам йиқилсам, суперконтрактга бўлсаям ўқитасиз, хўп. Жонимга тегиб кетди, уйда ўтириб ҳамманинг ишини қилиш. “Гулюз, овқат пишдими?”, “Гулюз, чой қайнади, тур”, “Гулюз кийимимни ювдингми?” “Гулюз, кун бўйи нима қилдинг?” дейди бири қўйиб бири. Менам ўқийман. Хўпми, дада?
- Хўп, хўп, - деди телевизордаги тасвирга монанд бўлмаган илжайиш билан.
- Суперконтрактга бўлсаям ўқитасиз... – шарт қўя бошлади Гулюз. – Майлими, дада. Эртага анув тайёрлов курси қанча десаям берасиз-а?
Аббосга қизининг ширин хотиралар оғушидан тортқилаб олаётгани ёқмади шекилли, бақириб кетди:
- Дадам бунча пулни қаердан олади, деб ҳеч ўйлайсизларми? Бугун ўзи Гулҳаёнинг контракт пулини тўлашим керак. Сен суперконтракт дейсан? Курс дейсан? “Аҳволингиз яхшими? Қорнингиз тўқми?” деб сўрайдиган одам борми, бу уйда?
Гулюзнинг кайфияти тушиб кетди. Қовоғи осилиб, алам билан жириллади:
- Қорнингиз тўқми, деб сўраш учун уйда нарса бўлиши керак. Ҳеч нарса йўқ уйда. Берган пулингизниям, ойим йўқотиб келган. Доим мен гапирсам... шу аҳвол...
Гулюз йиғламсираб, оёғини полга гурс-гурс урганча чиқиб кетди. Аббос қўлида ушлаб ўтирган пультни жаҳл билан ирғитаркан, аламини Матлубадан олди:
- Туришинг зиён сенинг. Нима қилдинг, шунча пулни? Бошқа пул йўқ, сенга! Ернинг тагидан бўлсаям топиб, бозорлик қил! Кейин... болаларингга ҳам орқа-олдига қараб ҳаракат қилишни ўргат! Мен миллиардер эмасман!
* * *
Серқатнов кўчани кесиб ўтган икки дугона ортида “Лобард” деб ёзилган бино пештоқи аниқ кўриниб турарди. Гулҳаё ва Зилола югургилаб бекатга келишди. Гулҳаё қўлидаги икки боғлам пулни ҳансираганча Зилоланинг сумкасига соларкан, нолиган киши бўлди:
- Эрталаб шунча югурсам ҳам барибир ҳансирайман.
Зилоланинг хаёли эса буткул бошқача эди:
- Буни қара, иккита зиракнинг пулиям “контрагим”ни ярим пули бўлмади-я!
- Шоҳжаҳон ака, ёрдам қилди, ҳалиям. Амаллаймиз, дугон.
- Ҳар ой фоизини қандай тўлайман, Гули, - ҳавотир билан деди Зилола.
- Стипендиянгни берасан.
- Стипендиямга яшайман-ку! – кўзлари катта-катта бўлди қиз бечоранинг. - Шу ишни бекор қилдик, шекилли.
- Жим бўл энди, олиб бўлдик. Энди қайтариб бера олмайман. Асосийси, ўқишни давом эттирасан.

👍24👏2❤1