🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Меҳр ва муҳаббат.

Совчилар келди. Учрашувга чиққан қиз куёв бўлмиш ёқмаганлигини айтди. Куёвга келин манзур бўлган эмиш, холаси қўнғироқ қилди
—Институтни тамомладинг, бўлди-да, қиз боланинг ёши тез улғаяди. Бўлди, шунга турмушга чиқасан.
Тўй ўтди. Оддий, кичик бир оила. Ортиқча юмуш йўқ. Ҳамма, шу жумладан ўзи ҳам, эрталаб ишга отланади,кечга уйга қайтадилар. Кечки таомни қайнонаси билан бирга тайёрлайдилар, овқатланиб ҳамма ўзининг хонасига кириб кетади. Келиннинг назарида ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди.  Кўнглидаги бўшлиқ тўлмаётгандек эди.
Орадан икки ой ўтди. Ўша куни ёмғир ёғаётган эди. Ишдан чиқиб, бекатда кўп турмади, автобуси келди.  Ҳайрият, жой бор экан! Автобус ойнасидан ёмғир юваётган шаҳарни томоша қилиб кетди. Кўркам, замонавий бинолар, ҳар қадамда учрайдиган ,  емакхоналар пештоқидаги рекламалар шом қоронғусида порлаб ўзига чорлайди. "Икки ойда бир марта ҳам айланишга чиқмабмиз!" Ўкинчга ўхшаган ҳиссиёт вужудини эзиб ўтди.
"Ия, автоҳалокатми? Ёмон бўлган, шекилли" Автобус бекатда бироз туриб қолди. Афтидан, ҳайдовчи ҳам йўлнинг нариги бетида рўй берган фалокатни кузатаётганди.
Севара уйга ҳар доимгидек тушкун кайфиятда  кириб келди
Кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватига чиқиб,  қўнғироқ тугмачасини  босди, жавоб бўлмади. Ўзининг калити билан эшикни очди.
Телефон уйни бошига кўтариб шовқин соларди. Қайнонаси!  "Муҳриддин, автоҳалокатга учрабди! "

У бир зум ўтириб қолди. Боя автобус ойнасидан кўрган воқеа кўз олдидан ўтди. Нима қилишини  билмасди, кейин онасига қўнғироқ қилди. Онаси  тезда  боришини маълум қилиб уни ҳам касалхонага етиб боришини таъкидлади.

Кўксига уриб йиғлаб, бир жойда туролмаётган қайнонасининг аҳволини кўриб воқеанинг нақадар жиддийлигини ҳис этди.
Аммо негадир йиғламади, йиғлай олмади.
Ичкаридан чиқиб келган шифокор
—Насимовнинг яқинлари ким? —деди, пешонасидаги терни енгининг орқпси билан сидириб.
Қайнонаси сапчиб турди
—Болам, болам... —уёғини гапира олмади.
—Мен билан юринг! Беихтиёр ҳушсиз ҳолда кетаётган қайнонасининг ортидан  эргашди келин, аммо ичкарига кирмади
— Йўўқ! Бу ҳайқириқ қайнонасиники эди.
Шундагина Севара фалокатнинг залворини сезди. Эшикни очиб, ўзини қайнонасининг қучоғига ташлади

—Нима бўлди, ойижон!
—Сенинг оёқларинг кесилгунча, менинг танам бурда-бурда бўлса бўлмасмиди?..

Йўқ, Муҳриддиннинг оёқлари кесилмади,  аммо темир уланди.
Севара турмуш ўртоғининг олдига киришга руҳсат теккан куни қаттиқ ҳаяжонда эди.
—Ассалому алайкум, тузукмисиз?
Шу куни анча ўтирди,  эрига ўзи қаради. Шифохонада чиқаётганида эрининг

—Эртага келасанми!? —деган саволига
—Бугун шу ерда қоламан! —деб жавоб берди. Кўнглида ўзи тушуниб-тушунмаётган ҳислар уйғонаётганди. Бу шафқатми, рафиқалик бурчими?..Ҳали ўзи ҳам билмасди.
Севара эрталаб шифохонага келар, кун бўйи эрини ўзи парвариш қилар, юз-қўлини ювдирар, тушликда уйга бориб, эрталаб қозонга солган шўрвасини олиб келар, ўзи ичириб қўярди.
Соғ-саломат чоғида бегонадек яшаган келин-куёвлар энди соатлаб суҳбатлашиб ўтирар эдилар.
Муҳриддинни шифохонадан олиб чиқиб кетар экан, ўз оёқлари билан юрадиган чоғида сезмагани бир ҳақиқатни илғаб қолди. Қўлтиқтаёқда бўлсада ўз оёғи билан юриб кетаётган шу одам ҳозир унинг учун энг кўркам йигит эди

Севаранинг қалбига аввал меҳр, кейин муҳаббат кириб келганди

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18😭4❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Farzandsiz inson

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2😢2
31-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Зилола оғир хўрсинди. Сўнг кўзларига ёш тўлганча Гулҳаёни маҳкам қучди.
- Раҳмат сенга. Чиндан ҳам энди ўқийман. Фақат ҳалиям фоизни ўйлаяпман.
- Сиқилма, - тасалли берди Гулҳаё дугонасини бағридан қўймай. – Дадамга ҳаммасини айтиб бераман. Балки келиб, қарзимизни узиб, зиракларимизни олиб кетар...

* * *

Бозор асаларининг инидек ғиж-ғиж. Севара ўша доимги ўзи турадиган дўкон ташқарисида аёллар кийимини осиш, тўғирлаш билан банд. Ўткинчи аёллар нархини сўраб қўяди, ушлаб кўради. Севара эса келганаёлларнихаридга чорлайди:
- Келинг, синглим, сўнгги модадаги ва сифатли кийимлар шу ерда. Арзон қилиб бераман.
Ўтиб кетаётган иккита қиз тўхтади. Олд қисмига адрас нусха сурат туширилган, узун, орқасида халтасимон бош кийим осилиб турган кўйлакни ушлади:
- Опа,бу кўйлагингиз қанча?
- Бир юз йигирма минг, кўринг, - деди Севара молини мақташга тушиб. – Ўта сифатли. Янги фасон. Айни ҳозирги модада. Олинг, келиштириб бераман.
- Менга тўғри келадими? – сўради қиз қизиқиб.
Севара аввал қизнинг қоматига бир қур назар солди. Сўнг осиб қўйилган кўйлакнинг ёқасига қаради.
- Бунинг ўлчами қирқ саккиз экан. Сиз қирқ олти киясиз. Ҳозир бераман. Қайси рангидан берай?
- Ҳаво ранги...
- Хўп бўлади.
Севара эгилиб, чаққонлик билан ерга қўйилган, ўрамлари билан тахланган либослар орасидан қизнинг ўлчамидаги кўйлакни олиб берди. Қиз индамай сумкасидан пул чиқариб Севарага узатди: яхлит юз мингталик ва иккита ўнг мингталик.
- Қиз рози бўлинг, опа.
- Розиман, розиман... Кийиб ҳам кўрмадингиз...
- Тўғри келади, - деди қиз кета туриб.
Шу пайт Севаранинг телефони жиринглади. Телефони экранига қараб, жувон юзини буриштирди. Кейин яшил белгини босиб, қулоғина тутди:
- Ҳов, Рита опажон!
- Хоним афанди, эшагингизни сувдан ўтди, деб ҳисоблаяпсиз шекилли, - роботдай тўхтамай, бир оҳангда гапира кетди Рита хола. - Айланай, сиз эндигина эшакнинг устига миндингиз. Ҳали қирғоқда турибсиз. Эшагингиз билан сувга тушмадингиз ҳам, сув кечмадингиз ҳам. Ҳали бирга сувга тушинг, кечинг, ўтсин. Кейин мени кутдиринг.
Севаранинг энса қотириб кетди. Шундай бўлса-да, кампирга яхши гапиришга мажбур. Ахир шу кампирнинг маслаҳатларини деб шунга нарсага эришяпти. Аввалига Аббос бир дўкончи билан гаплашиб, арзонга ижарага жой гаплашиб берди. Кейин ўз молидан қарзга берибтурди. Энди эса текинга беряпти. Унгача юрарди, бозорнинг у бурчагидан, бу бурчагига қочиб-пусиб майда-чуйда сотиб.
- Ҳа, опажон, тинчликми? – сохта қувноқлик билан деди Севара. - Асабийсиз?
- Нега асаб бўлмай? Эрталаб бозорга шошиб турибман, янги мол очишим керак, дединг. Қўлим бўшагандан телефон қиламан, дединг. Мен эса кути-и-и-иб ўтирибман.
- Вой, опажоним-ей!
-Ана, опа дейишингдан ҳам маълум, - гина қилишда давом этди Рита хола.
- Опа, тилим ўрганган-да.
- Қай пайтда “хола”, қай пайтда “опа”, дейишингни биламан, асалим, - заҳархандалик билан деди кампир: - Хола она қаторида деган. Қанақа пайтларда оналар мақомида бўлишимни...
- Нега хафа бўляпсиз, тушунмадим, - Рита холанинг гапиргани қўймади Севара.
👍23
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
«Шаҳар маркази: Тунги клуб»

—Ало тинчликми ойи.
—Ҳабиб, синглинг ҳали ҳам қайтмади. Телефони ҳам ўчиқ. -телефон ортидан онасини ҳавотирли овози келди.
—Шу пайтдаям йўқми? Билолга айтдингизми?
—Ҳа айтдим. Синглингни топса ўлдургудек важоҳат билан чиқиб кетди. Ҳавотир оляпман ўғлим.
—Нега эртароқ айтмадингиз ойи? -Ҳабиб, ёнидаги йигитга имлаб, ўрнидан турди. —Мендан олдин Билол топишини дуо қилинг ойи. Мен топсам, бира тўласи топган жойимга кўмиб келаман, саёқ юргани учун.
Телефонини ўчириб, асабий клубдан чиқиб кетди.
Икки ака ҳам синглисига танбеҳ бера олмади. Сабаби қизни зўрланган ва ўлдирилган ҳолда топишди.
Қотил ким???
👍6❤1
32-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Шунақа тушунмай ҳам қоласан. Тинчмисан? – тўхтамасди кампир ҳам. - Эринг нима деди? Биринчи бирга ўтказган кечаданоқ қулоғини емадингми?
- Йўқ, опажоним. Сизнинг ҳамма гапларингизга амал қилдим. Сиз айтгандек, узун, ёпиқ, ҳарир тунги кўйлагимни кийдим. Қотиб қолди, ўзиям.
Рита холанинг қувониб, хиринглаб кулгани эшитилади:
- Нима дегандим, сенга?
- Айтанча, узук совға қилди, - Севара бармоғидаги узукга қараб қўйди.
- Ўҳ-ў-ў-ў, лаққа балиқ лаққа тушибди-ку. Гапларимга амал қилсанг, кам бўлмайсан.
- Амал қиламан, опам, амал қиламан. Ишонасизми, “Хотиним бир йил ичида қизларимни узатиб юборади. Унгача менам бирга яшашимиз учун уй оламан. У уйдан кетаман”, деди. Яна айтдики: “Ўз уйимиз бўлади, у ерда бемалол яшаймиз”, деди. Демак, бир йил ичида уй олиб беради менга. Бўпти, опажоним... Харидор келди.
- Мен нима дегандим, сенга?! Сен эса энди гаплашишни истамайсан, “Опа”га айлантирасан мени. Уйниям дарҳол “Ма, сенга!” қилмайди. Ҳали Рита холангга кўп ишинг тушади. Майли, яхши ишла.
Севара қошларини чимириб, дарҳол алоқани узди:
- Тавба-а-а, худди Аббос акани “иссиқ-совуқ” қилиб, менга қаратиб бергандек гапиради-я...
* * *
Матлуба жўжасини йўқотган товуқдек бесаранжом. Ҳали хонага, ҳали бу хонага ўтар, оромини томолмасди. Охири ётоқхонасига кирди. Эшикни зичлаб ёпди-да, дераза томон юрди. Телефонини кавлаб, “Нигора” деган рақамни босди.
- Ало, Нигор? Ўзингмисан? Салом...
- Менман, яхшимисан, Матлуба? Салом, қалайсан? – Нигора шошиб гапирарди.
- Ёмонман... – кўзларига ёш тўлди Матлубанинг. - Жуда ёмон...
- Нега? Нима бўлди?
- Эрим...- Матлубанинг бўғзига аччиқ алам тиқилади. Титраб гапира олмай қолди. Кўзларидан ёш оқа бошлади.
- Нима бўлди? Кетдими? Шартингни кутмадими?
- Кечаси уйга келмади, Нигор, - ҳиқиллади Матлуба. - Илк бор, келмади уйга. Эрталаб ўшанисига “Тушимда ёнингизга мулла олиб борибман”, деб смс ёзганди. Кечга эса уйга келмади, уйланди ўшанга... Мулла олиб борди, ёнига... Кечаси билан мижжа қоқмадим.
-Сен нима қилдинг?
- Нимаям қилардим?
- Эрталаб нима қилдинг, йиғладингми?
- Ҳа... – худди Нигора уни кўриб тургандек бошини ҳам лиққиллатди Матлуба. - Ҳалиги... кўп йиғламадим. Болаларим билмаслиги учун ичимга ютдим. Боя келиб, менга бақириб-бақириб кетди.
- Нега, эрта тонгдан тоза ҳавога, табиат қўйнига чиқмадинг, югурмадинг? Матлу, айтганимни қил. Сен ўзингни севишни билмас экансан, бошқалар сени севмайди. Ўзингни сев, ойнага қара, пардоз қил, эрталаблари югур. Кайфиятингни кўтар. Эрингга қайси жиҳатинг ёқишини аниқла. Бўпти, ёнимда мижозим борди, кутиб қолди. Ўзим телефон қиламан.
Шу билан алоқа узилди. Матлуба хўнграб йиғлаб юборди.

* * *

Университет ҳисобхонасидаги навбат худди қишлоқ дўконларида нимадир арзон келиб қолганда бўладиган манзарани эслатарди. Кимдир пул санаган, кимдир пластик карточка қидирган, бошқа биров телефонда гаплашган, яна кимдир паспорти қолиб келганидан надоматла. Улар орасида касса ёнида Аббос, Гулҳаё, Зилола ҳам бор. Аббос қўлидаги пакетдан пул чиқариб, кассадаги хотинга узатарди. Ҳамманинг ташвиши бир хил.
- Пластикни ҳам чиқар, ярмини пластикда тўлаймиз, - дерди бир аёл ўғлига.
-“Контракт” пулинг ошмабдимикан? Олиб келган пулимиз етар? - дейди бир чол неварасига қараб.
- Мана чек, мана тўлангани ҳақидаги қоғоз, - кассир хотин Аббосга узатди.
Аббоснинг чекни чўнтагига солди. Қоғозни Гулҳаёга узатди.
👍20❤1
33-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Деканатга бер, - кейин Зилолага қаради. - Бер қизим.
Зилолага қўлидаги пулни Аббосга бераркан, ийманибгина деди:
- Ярми, амаки. Ярмини мартда тўлаймиз.
- Хўп, - деди Аббос ва пулни кассирга берди.
Гулҳаё сумкасига маълумотномани ёзаркан, Зилолага табассум қилди:
- Энди кўнглингни хотиржам қил. Бирга ўқиймиз.
Зилола оғир хўрсинди.

* * *

Умид ўртоғи Камол билан машғулотга шошиб борарди. Хаёлида онасининг паришон ҳолати. Шунданми, Умиднинг ўзи ҳам ўйчан. У ўртоғига қаради:
- Камол, қандай қилиб пул топса бўлади?
Камол ҳайрон бўлди. Мавҳумлик балқиган кўзларини Умидга тикди:
- Нима қиласан, пул топиб? Осонмас пул топиш. Ишлаш керак-да. Новвойхонада иш бўлиши мумкин... яна... бозорда иш кўп дейишади.
- Унақа ишларга вақтимиз йўқ-да. Менга ўқишим, шуғулланишимга ҳалал бермайдиган иш керак.
- Унақа иш йўқ. Кейин... ишлашга вақтинг ҳам йўқ. Индамай дадангдан олавер. Бу ёғи олдимизда чемпионат турибди. Ўзи сен нега пулни ўйлаяпсан, даданг сўраганингни беради-ку!
Умид хўрсинганча йўлида давом этди.

* * *

Матлуба дастурхон бошида болалари билан ўтирарди. Фақат Гулҳаё эндигина цехдан қайтгани боис кийимини алмаштирар, ҳали ошхонага кирмаганди.
Дастурхонда бор нарсалар: помидор ва бодринг йирик қилиб кесиб қўйилган, картошка қовурилган. Кесилган буханка бўлаклари дастурхоннинг ҳар жойига тақсимланганди. Иссиқ чойнак ва пиёллаларни айтмаса бошқа нарса йўқ. Гулҳаё эшикдан кириб келиб, яқинлари даврасига қўшилди:
- Ассалому алайкум!
- Яна картошками? – деди у ўтира солиб. - Ойи, дадам бозорлик қилмадими? Бир ҳафтадирки, уйда ҳеч нарса йўқ. Тузукли овқат қилмайсизлар?
Умид онасига қаради. Матлуба бор дардини ташқарига ирғитмоқчи бўлгандек чуқур хўрсинди. Лекин эрини ёмонламади:
- Дадангнинг иши кўп бўляпти. Бозорлик қилгани вақт тополмаяпти.
Тумтайиб ўтирган Гулюз доимгидек бидирлашга тушди:
- Дадамнинг асаблари таранг. Айнан сизнинг “контракт” пулингизни деб. Билдингизми? Эрталаб мен бозорлик қилиш кераклигини эслатувдим, яна янги тайёрлов курси ҳақида ҳам айтгандим, бақириб берди. Ойимниям уришди. Бозорлик учун ўзинг пул топ, деди.
Гулҳаё ноқулай аҳволга тушиб қолди. Ўзини оқлашга киришди:
- Тўғри, бугун дадам шартнома пулимни тўлади. Лекин мен яхши фасонлар қилиб беряпман. Цехда иш яхши. Яхши сотиляпти. Қизлар тикиб, етказиб беролмаяпти.
- Майли, сабр қилиб еб туринглар. Эртага қилиб келар, бозорлик... Менинг бошим оғрияпти, бир кўчани айланиб келай...
Матлуба ўрнидан турди. Унга Умид эргашди:
- Ўзим сизни айлантириб келаман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19
​​Ҳар нарсанинг сири «Сабрдадир»...
- Ачиққа сабр этарсан номи «Матонат» бўлур...
- Очликка сабр этарсан номи «Рўза» бўлур...
- Инсонларга сабр этарсан номи «Сабр-тоқат» бўлур...
- Тилакларга сабр этарсан номи «Дуо» бўлур...
- Туйғуларга сабр этарсан номи «Кўз ёши» бўлур...
- Соғинчга сабр этарсан номи «Ҳасрат» бўлур...
- Севгига сабр этарсан номи «Ишқ» бўлур...

Жалолиддин Румий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!🦋

✨🌙 Нима булса хам утган кунга шукр айтинг!
✨🌙Якинларингизни кадрланг! Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
✨🌙Борлигингизнинг узи бахт!

✨🌙Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
✨🌙Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
✨🌙Аллоҳ Ўзи кечирсин!
✨🌛Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин!

✨🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🪷Фариштали, қалби пок қадрли инсонлар!

🌸☘ХАЙРЛИ ТОНГ🌸☘

💕💕❤️❤️❤️❤️💕💕
🌸Яратганнинг ўзи ушбу кунда сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, ҳалоли покдан даромад, орзу-истакларингизни ижобат қилсин.
🌸Яқинларингиз меҳрида бўлинг, оилавий барқарорлик, тўкин-сочинлик, файзу -барака тилаб қоламан....
🌸Ўзингизни эҳтиёт қилинглар...Аллохга омонатсизлар....
🌸Хушкайфият сизларни кун бўйи тарк этмасин.....

Шанба кунингиз ҳайрли бўлсин...

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🌿🌸 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил у кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ота кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабаб қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.

Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар. Ўғил эса сабр билан отасига таомини едиришни бошлади.

Ниҳоят таом тугади, ўғил отасини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса отасини қўлтиқлаб чиқиш эшиги томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки отасини хурсанд қилган эди у.

Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Ҳой ўғлим, бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.

Яна назарлар улар тарафга бурилди. Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим, амаки, – деб жавоб берди
— Болам, сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!
— Нима қолдирибман, амаки?!
— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетяпсан!

Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уялиб қолди. Бу кишилар унутишган эди бир пайлар оталаридан нажот топганларини... Аммо, бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир, ота!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг, отажон!

Отангиз ғанимат. Уларни асраб-авайланг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КЎЗ_ҚУВОНЧИ

• Марямхон қизимиз миллатимиз фахри, маа шаа Аллоҳ!
• Ота-оналар фарзардларининг Тик-Токдаги бачканалигига иршайиб ўтирмай, ҳар хил бекорчи нарсаларга болаларни банд қилмай, бу аржуманддан ибрат олароқ Қуръонга ошно қилишса бўларкан-у!
• Кўрар экансиз, МАА ШАА АЛЛОҲ, деб қўйинг ва бошқаларга ҳам бу гўзал намунани улашиб қўйинг!
• Холис ният қилганларга Роббим шунақа ажойиб фарзандлар ато қилсин!
• Қизчамизга дунёда кўз қувонч бўлганларидек, охиратда ота-оналари ва устозларига иззат тожини кийдириш насиб қилсин!
Амийн Ажмаъин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥺🥺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Allohning qudratiga shubha qilmang!

Videoni albatta oxirigacha tomosha qiling!
O’z fikringizni yozib qoldiring👇

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Islom dinimiz juda ham mukammal din. Har bir farz va sunnat amalimiz bizni sogʻligimiz uchun foydali. Islom dinimizning farzlaridan biri bo'lgan namozning ikki dunyolik foydalarini bilib oldingiz👍
Demak bir kunlik 5 mahal namoz o'qish bilan muslima opa-singillarimiz o'z farzlarini ato etishyapti va o'z sog'liqlarini mustahkamlashyapti.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔔𝗤𝗜𝗥𝗢𝗟𝗜𝗖𝗛𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗢𝗩𝗜 𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔

🔔𝗕𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔

🔔𝗫𝗘𝗖𝗛 𝗞𝗜𝗠𝗗𝗔 𝗬𝗢𝗤 𝗠𝗔𝗗𝗘𝗟𝗟𝗔𝗥 𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔𝗔𝗔

🔔𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗦𝗢𝗦𝗜𝗬𝗦𝗜 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗗𝗔

🔔𝗫𝗔𝗥𝗜𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗦𝗛 𝗦𝗜𝗭𝗗𝗔𝗡 𝗬𝗘𝗧𝗞𝗔𝗭𝗜𝗕 𝗕𝗘𝗥𝗜𝗦𝗛 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔𝗡⤵️
https://t.me/+n5QgY_qGUrA2YmVi
https://t.me/+n5QgY_qGUrA2YmVi
👍3
34-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Гулранг уларга ҳайрон қараркан, деди:
- Овқат емайсизларми?
Умид бунга жавобан пичинг қилди:
- Биз кўчадан “шашлик” еб қайтамиз.
Гулюз унинг орқасидан бақирганча қолди:
Гулюз: Умид, сен дадамга айт. Олиб келади, “шашлик”...

* * *

Ғира-шира тушган қоронғилик серқатнов кўчадаги машиналар чироғини ажиб нурли қилиб кўрсатар, юлдузлар самодан ерга тушиб, рақс тушаётгандек эди гўё. Шовқин солиб, “кўзлари ёниб” ҳаракатланаётган машиналар орасида Аббос ҳам кетяпти. У бозордан қайтаётганди. Кечаги висол шаробидан ҳамон маст. Шунданми, телефонини қўлига олиб Севарага қўрғироқ қилди:
- Қаердасиз?
- Ассалому алайкум! – Севаранинг нозли овози эшитилди. - Рита холанинг ёнидан Самирни олиб қайтяпман.
- Яхши, болаларни кийинтириб туринг, овқатлангани бирор жойга борамиз.
- Бунча яхши-и-и-и, - жувоннинг ишвали овозига эркалик ҳам қўшилди. - Бирам яхшисиз-ей, Қорбобо.
-Рулда эдим. Сизни... сенлайман энди. Ноқулай бўляпти.
- Майли, азизим. Ўзим ҳам айтмоқчи эдим, - деди мулойимлик билан аёл. - Кутаман. Яхши етиб келинг.
- Бўпти, - деди Аббос.
Алоқа узилиши билан Аббоснинг телефонидан чақирув мусиқаси янграйди. Экранда “Ўғлим” деган ёзув кўринди.
- Ҳа, Умид? – деди Аббос ўша заҳоти.
- Ассалому алайкум, дада.
- Ва алайкум, ассалом. Яхшимисан? Нима гап?
- Дада, - Умиднинг негадир тараддудланиб қолгани сезилди. – Ҳалиги... уйда нарса тугаган экан. Келишингизда “шашлик” олиб келсангиз-чи?
Аббос бир зум эсанкираб қолди. “Қулт” этиб ютинди ҳам. Кейин қатьи деди:
- Бугун эмас, ўғлим. Мен бугун ҳам бора олмасам керак уйга. Бозордаги Анвар амакинг “Товаримни олиб келишга ёрдамлаш”, деяпти. Кеча бизникига ёрдамлашувди. Йўқ, деёлмадим шунга. Чарчаган бўлсам ҳам кетяпман. Бўпти, йўлдамиз...
Аббос дарҳол алоқани узди.

* * *

Аббоснинг аслида қаердалигини Матлуба ҳам, Умид ҳам яхши биларди. Унинг ёлғонидан сўнг, она-бола тузукли гаплашмади. Ўз хаёллари билан банд эди улар. Иккаласининг ҳам қалбида Аббосга нисбатан номаълум ҳислар бош кўтара бошлаганди. Лекин бу тўполончи туйғулар аёл ва йигитчанинг юзида акс этмас, улар бир-бирини қўлтиқлаганча, йўл ёқалаб секин кетиб борарди. Уларни хаёллар шунчалар олиб қочдики, уйдан уч бекат йироқлашиб кетишганини ҳам сезишмади.
- Ойи, қаранг юриб-юриб “Бухоро” кафесигача келибмиз-а? Эсиз, пул олиб чиқмаган эканман. Бу кафенинг “шашлиги” ёқади-да, - Умид ёнгинасида қад ростлаб турган кафедан кўзини узиб, унинг дарвоза олдида турган машиналарга ишора қилди. – Қаранг, шунинг учун доим одам кўп келади. Машиналар тиқилиб ке...
Ўғлининг гапи оғзида қолганидан ҳайрон бўлган Матлуба Умид қараган томонга боқди ва машиналар ораси турган Аббоснинг спаркига кўзи тушди. Ичидан нимадир узилгандек бўлди. Аммо ўзидан ҳам Умиднинг аҳволи ёмонлигини унинг титраётган қўлларидан сезди.
- Умид...
👍14
35-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Умид онасининг чақириғини эшитмади ҳам. Отилиб кафега кирди. Уни тутиб қолиш учун ортидан югурган Матлубани ўғлини тўхтатган манзара тахтадек қотирди: кафенинг кенг ва катта хонаси тўрида Аббос, ёшгина жувон ва яна иккита болакай Умид мақтаган кабобдан еб ўтирарди...

* * *

Аббоснинг кўпқаватли уйлардаги хонадони тўрт хонали. У уйнинг битта хонасини Умид учун, биттаси меҳмонхона, биттасини қизларига, биттасини эса ўзлари учун ётоқхона сифатида ажратганди. Учта қизнинг хонаси кенг ва шинам. Хонанинг уч томонига ётоқ каровати қўйилганди. Эшикнинг ёнида эса кийим жавони. Жавоннинг усти юмшоқ ўйинчоқ ва сувенирлар билан тўла. Жавон ёнидаги дарс столининг усти тартибли ва унинг бир четидан жой олган лолани эслатувчи стол лампаси шу қадар нафиски, хонага кирган одамнинг эътиборини тортади. Столнинг тепаси ўрнатилган, дарахт шохлари шакли асосида ясалган, ҳар бир шохга китоблар тахланган жавон ҳам бетакрор.
Энг қизиғи, учта каравотга қараб, бемалол қизларнинг феълини билиб олиш мумкин. Гулҳаёнинг ўрин кўрпаси оппоқ рангда, каравот тақаб қўйилган деворга жадвал осилган. Жадвал - Гулҳаёнинг кун тартиби. Принтердан чиқарилган бу қоғозда шундай ёзувларни кўриш мумкин: “Тонгда югуриш - 6:30, «Нонушта - 7:30», «Университетгага бориш - 9:30», «Кутубхонага бориш 14:00», «Цехга бориш – 16:30”... Жадвалнинг атрофида эса, турли хил ҳикматли сўзлар ҳам алоҳида қоғозчага ёзилиб, осилган: “Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир. Гюго”, «Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатиш. Имом Ғаззолий», «Катта маслаҳатдан кўра, кичик ёрдам афзал. Португал мақоли»...
Гулюзнинг кароватидаги ўрин-кўрпасининг кўриниши феъли каби аралаш-қуралаш: турли шакллар, чизиқлар ва ранглар акс этган. Унинг каравоти тиралган деворда эса ҳеч нарса йўқ.
Гулрангнинг ўрни эса ўзгача. Худди ўзи каби қувноқ ва ёрқин кўринишда. Чойшаб, ёстиқ ва кўрпасининг жилди чаманзорни эслатади: ранго-ранг гуллар, гуллар устида турли капалаклар акс этган. Деворда ҳам рангли қоғозлардан гуллар, юракчалар шаклида кесилиб, уларга чиройли ҳуснихатда антиқа, кайфиятни кўтарувчи сўзлар битилган: “Хафамисан? Қовоғингни осма! Деразадан ташқарига боқ ва табассум қил!”, “Бугун омадинг келмаган бўлса, нима бўпти? Ахир олдинда сенга аталган қанча кунлар ва омадлар бор!”, “Орзу қилавер, унинг ортидан қув ва унга эриш!”, “Кўчада кимдир сени хафа қилса, аламингни уйда сочма! Бу уйда энг яқинларинг яшайди!”
Ана шундай хилма хил оламни ўзида жой қилган бу хонада қизлар ухлаш учун тайёргарлик кўрмоқда.
- Чироқни ўчир, Гулранг, - деди Гулюз доимгидек қовоқ-тумшуғи осилиб.
- Опам китоб ўқияпти, - деди Гулҳаёга ишора қилди Гулранг.
Гулҳаё жаҳон адабиёти дурдоналаридан бўлган асарлардан бирини ўрнига чўзилганча ўқимоқда эди.
Гулюз тумтайганча жойига ётиб, девор томонга ўгирилиб олди. Бу Гулрангнинг эътиборидан четда қолмади:
-Опача, нега терс қараб ётиб олдингиз? Ким хафа қилди?
Гулюз худди шуни кутиб тургандек, шартта ўрнидан турди:
- Ҳеч ким мени эшитишни истамайди, Гулранг. Битта яхши ўқув-курси топгандим. Дадам бақириб берди. Қизиқ шу дадам ҳам. Менам ўқишим керак-ку! Жуда асабийлашиб юрибди дадам. Ойимга ҳам бақириб ташлади.
- Ишлари кўп, опача. Яхши дам олмаяпти, - отасига қайғуриб деди Гулранг. У Гулҳаёни «опа», Гулюзни «опача» дерди. Болалигидан шунга ўрганганди. - Мана, икки кундан буён молга кетяпти, уйгаям келолмаяпти. Жуда чарчаяпти. Шунга дадамдан хафа бўлманг. Бизни деб, елиб-югуриб юрибди-ку! Чарчоғи чиқса ўз ҳолига келади.
👍19❤1😢1
36-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Тўғри. Бугун менинг “контрагим”ни тўладик. Умидни клубига пул тўлаш керак. Уйга бозорлик қилишга улгурмаяпти. Шунга хафа бўлма, Гулюз. Ухла, - гап қўшди Гулҳаё ҳам.
Барибир Гулюзнинг чеҳраси ёришмади. Индамай жойига чўзилди. Гулранг эса унга меҳр билан қаради:
- Опача... эртага қизил спорт кийимингизни кийиб турай...
Гулюз унга энсасини қотириб бир қаради-ю, яна бошини ёстиққа қўйди. Гулранг унинг бу қилиғидан кулди:
- Демак, розисиз. Агар бергингиз келмаса... ҳозир тўқсонда гапни тўнқайтириб тахлаб ташлардингиз...
- Чироқни ўчирайл-и-и-ик, - деди Гулюз жавоб ўрнига.
- Айтганча, - Гулҳаё китобини ёпиб ўрнидан турди. - Мен бугун бир иш қилдим. Ҳалиги... Зилола дугонамнинг отаси касал эди-ку. “Контракт”ини тўлай олмади. Шунга... икковимиз зиракларимизни ломбардга бериб пул олдик.
Гулюз дик этиб ўрнидан турди-ю, ваҳима билан гапира кетди:
- Ва-а-а-й, нима қилдингиз? Зирагингиз ололмайсиз энди. Ҳар ойлик фоизини вақтида тўламасангиз, яна фоиз қўшилиб кетаверади. Ошиб кетади қарзингиз...
Гулҳаёнинг кўзлари катта-катта бўлиб, қўрқиб кетди:
- Унақа дейишмади-ку, менга. Шартномада кўрсатилган пулни тўлаб бўлсангиз, тиллангизни қайтариб берамиз дейишди.
- Ҳамма гап шу қайтаришда-да, - деди билимдонлик қилиб Гулюз. - Зилола дугонангизни ночор яшайди, дейсиз. Унинг учун ҳам ўзингиз тўлайсизми? Ўзи дадам тўнини тескари кийиб олган бўлса...
Гулҳаё хўрсиниб олганча дадасининг ёнини олди:
- Ҳозир ҳамма нарса тиқилиб келгани учун шунақа бўлиб турибди. Бир ҳафталарда ўзига келиб қолади.
- Худо билади, - энса қотириб деди Гулюз. - Мен ҳар куни уйдаман, биламан-ку! Уйда тургиси келмай қолган, ойимни доим жеркиб беради. Мана, бир ҳафтадан буён бозорлик ҳам қилмаяпти-ку! Аввал шунақа қилармиди?
Гулранг опасининг бу гапидан сўнг ўйланиб қолди:
- Дадамнинг бирор ташвиши йўқмикан? Қарз бўлиб қолмадими, опа?
- Йўқ, бозор яхши бўляпти, - деди Гулҳаё. - Бичиб бериб улгурмаяпман.
- Лекин барибир дадам ўзгарган... - деди гулюз ва яна терс қараб ётиб олди. - Бугун ҳатто Умидга шашлик олиб келишгаям рухсат бермади-ку! Аввал шашлик егимиз келса, пул бўлмаса, кафедаги танишига айтиб қарзга бўлсаям опкелдирарди...

* * *

Матлубанинг дунёси айни дамдаги тундан ҳам қаро эди. Дод солиб бақиргиси келар, дунёни остин-устун қилишни истарди. Афсус, дардини ичига ютишга мажбур. Бир девор нарида дилпоралари ётибди, уларнинг азобланишини истамайди. Ҳеч ким бахтсизлигини билишини хоҳламайди у. У бугун ўшани кўрди. Узоқдан бўлса-да, биринчи марта Аббосни ўзидан тортиб олган жувонни кўрди...
Ўша маназара ҳамон кўз ўнгида.
Аёл - ёш, гўзал, бахтли ва қувноқ...
Матлуба дик этиб туриб, ўзини кўзгуга солди. Пешанасидаги ботиқ чизиқлар, кўзлари атрофидаги йиллар панжасининг изи шунчалар кўзларига хунук кўриндики...
Юраги батамом музлади, Матлубанинг...
Юраги олов ичида қолди, Матлубанинг...
Қалби ўлди, аёлнинг...
Қалби туганмас азобда қолди, аёлнинг...
Матлубанинг ишқ ҳақидаги ҳақиқатлари чил-чил бўлди...
Матлубанинг ишқ ҳақидаги ҳақиқатлари қайта бунёд бўлди...
- У ёш, гўзал, бахтли ва қувноқ... - пичирлади Матлубанинг лаблари. - Аббоснинг ўрнида мен бўлсам ҳам уни севардим. Менинг нимамни севсин?!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍29❤4👏1😢1
Х А Й Р Л И Т У Н.

Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор.

Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр.

ХАЙРЛИ ТУН УЗОҚДАГИ ЯҚИНЛАРИМ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1