🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
40-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Бораман ака, бораман. Ҳозироқ бораман. Атай кийимларимни машинага солиб қўйгандим, чақирган заҳотингиз етиб бораман, деб.
- Жуда яхши, келинг...
Аббоснинг кайфияти яна-да, кўтарилиб кетди. Ўзича қилаётган ишидан хурсанд ҳам бўлди.
«Яхши бўлди. Энди сал қоматни тўғирлаб, ихчамлашмасам бўлмайди. Севарага муносиб бўлишим керак. У ёшгина, мен ёнида амакисига ўхшаб юрсам, бўлмас...»
Аббос шу ўйда фитнес клубга йўл олди.

* * *

- Гулҳаёда пул бўларди. Боя дарсга кетгунича сўрамабман. Дадаси уни ҳеч қачон пулсиз қўймайди, - ўзига ўзи пичирлади Матлуба. - Лекин Нигоранинг қабулиям қиммат экан. Нақ олтмиш минг. Гулҳаёдаям бунча пул бўлмаса керак. У-ф-ф-ф! Умид қаерларда юрибди, экан? Телефонини ҳам олмаяпти. Менимча, дадасининг ёнига кетди. Бориб пул сўрайди. Ишқилиб, кеча кўрганлари эсига тушиб, жанжал қилмасин-да...
Яна кечаги манзара Матлубанинг кўз олдига келди. Ёш ва гўзал Севаранинг қиёфаси юрагини ёқди, хўрсиниб қўйди.
Шу дам эшик қўнғироғи жиринглади, сўнг каридордан Гулюз ва Умиднинг овози эшитилди. Матлуба ўғлининг келганини билиб ўрнидан қўзғалди. Ётоқхона эшигидан каридорга чиқиб, бир зум қотди: Умид нақ етти-саккизтача елим сумкаларга рўзғор учун бозорлик қилиб келганди.
- Вой... Даданг билан бозорга бордиларингми?
- Дадам қаердалигини билмайман. Ўзим олиб келдим, - тўнғиллади Умид.
Ҳамон унинг қовоқлари осиқ, кайфияти йўқ эди.
- Вой ўлмасам, пулни қаердан олдинг? - бир зумда Матлубаннинг юзини ваҳм қоплади. - Ким берди?
- Хавотир олманг, дадамнинг пули. Ўғирлик қилмадим.
Матлуба енгил тортди. Бозорликни ошхонага олиб бораётган Гулрангга кўмаклашиш учун сумкаларга эгилди.
- Ўзим олиб бораман, ойи, - деди Умид ва онасининг қўлига бир даста пул узатди. - Сиз мана бу пулни олинг. Керак бўлса, ишлатаверасиз. Дадамдан сўраб юрмайсиз.
- Даданг бердими? Бориб олиб келдингми? - қўрқиб кетиб сўради Матлуба. – Ё, телефон қилиб сўрадингми?
- Ҳа, - ёлғонлади Умид.
Матлуба ўғлининг сўзларига ишонди. Пулни боғламига қараб, чамалади: ярим миллиондан кўпроқ.
«Нигорнинг ёнига ўтсам бўларкан, - деди ичида Матлуба. - Менинг ҳозирги қайғумдан қутқарадиган одам фақат Нигора. Бошқа одам ёрдам бера олмайди!»
Унинг хаёлида Нигоранинг ёнига борса, у ўша эрининг ўйнашидан ҳам ёш ва ҳурлиқо қилиб қўядигандек эди. Шунданми, бирдан фикри қатъийлашди: «Борману келаман!»
👍19❤2
41-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Пулни жавонга қўйиш асносида у бирдан кийимларига қўл чўзди. Айлантириб қаради.
- Тавба, дурустли кийимим ҳам йўқ экан, - минғирлади ўзига-ўзи. - Кеча у нима кийиб олганди? Кийимига қарамаган эканман-да! Ўйнашлар нима ҳам киярди? Калта юбка, тор кофта кийгандурда! Ё менам қизларимнинг кийимларидан бирини кийиб кўрсаммикан? - Матлуба ўзини кўзгуга солди. Қоматига қараб баттар жиғибирони чиқди. Йўғон бели, осилиб туша бошлаган қорнини ғижимлаб кўрди. - Шу қоматингга қизингнинг кийимини киймоқчимисан? Ўзингни ким деб ўйлаяпсан, чўчқа! Семиз! Шу ҳолингда менам бўлса, севмасдим, сени!
Матлуба ўзини ёмон кўриб кетди. Ўзининг кўзига шунчалар хунук кўриндики, Нигоранинг ёнига учиб бориб, гўзаллашишни истади. Тезда кийина бошлаганди, телефони жиринглади. Синглиси экан.
- Ҳа, Марғуба, - деди шошиб Матлуба.
- Яхшимисиз, опа? Ассалом. Болаларингиз яхшими? Нималар қиляпсиз?
- Яхшимиз. Нигора дугонамнинг ёнига бормоқчи бўлиб тургандим.
- Нигора опа ҳам яхшими? Иши зўр бўлиб кетган дегандингиз-а? – қизиқиб сўради Марғуба. – Бирор жойда ўтирмоқчимисизлар?
- Қанақа ўтириш? Маслаҳат сўрагани бормоқчиман?
- Нега? – бепарво сўради Марғуба.
- Ҳалиги... – Матлуба бир зум ўйланди.
“Синглисига айтсинми-йўқми? Дардини бошқа кимга ҳам айтарди? Барибир билади бир кун. Ахир Аббос ажрашаман, деб туриб олган-ку! Ҳозирдан билиб қўйгани яхши. Балки, қизларига куёв топишда ёрдамлашар...”
– Поччанг... бир ёш аёлга илакишиб қолган...
- Вой, - ҳайратга тушди Марғуба. – Қўйсангиз-чи, опа? Поччамнинг кўзи сиздан бошқани кўрмайди-ку!
- Ўтиб кетди у замонлар... – бўғилди Матлуба. – Ажрашмоқчимиз.
- Нима? Жиннимисиз, опа? Қизларингиз бўй етганда ажрашишга бало борми?
- Қизларни узатсак, ажрашамиз. Хуллас, шунга Нигордан маслаҳат сўрагани бормоқчи эдим. Кейин ўзим қўнғироқ қиларман сенга?
- Нигора опа нима деб маслаҳат беради,сизга? Нигора опага ўқиган ўқишда сизам бирга ўқигансиз. Уям психолог, сизам психолог. У билган нарсани сизам биласиз. Ундан кўра, ўша мегажиннинг ёнига бориб, сочини битталаб юлиб келинг. Лаллайи-и-иб, ажрашаман деб ўтирмай. Йигирма йиллик турмушни осонгина бой берасизми? Тавба...
- Нима қилай? Поччанг ўша билан яшайман, деяпти. Ажрашармуш мен билан. Адо бўлдим... – Матлуба йиғлай бошлади. – Шунга... уч қизниям эртароқ узатиб олишим керак.
- Айтаверади эркаклар! Ажрашадиган аҳмоқ бор эканми? Қизларингиз ёш бўлса, қаёққа узатасиз? Тавба. Ажрашаман, деса ажрашиб кетавермайсиз-ку! Бориб ўша ўйнашининг шармандасини чиқариб келмадингизми? Унинг ҳам ота-онаси бордир, акаси, укаси бордир? Шартта маҳалласига бориб расвосини чиқаринг. Ака-укасининг ўзи номусга чидолмай йиғиштириб олади...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍37👏3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🌙ХАЙРЛИ ТУН
МЕХРИБОНЛАРИМ 🌙🍂


✨Уйқу киприкларга осилди келиб,
Вақт ҳам алламаҳал, тун бўлди ярим,
✨Эрталаб уйғонинг энг бахтли бўлиб,
Ҳар он ардоқласин Аллоҳи Карим!

Хайрли тун азиз инсоним!
Тунингиз осуда ўтсин!
✨

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☁️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🌞Ассаломуалайкум азизларим.
Соғ-омонмисиз?

Ҳаётингиздан роҳат олиб, шоду-хуррамликда яшанг. Қалбингизга ғам бир эшикдан кирса, уни бошқа эшиклардан қувиб чиқаринг!
Сиз ўйлаб юрган барча ижобий орзулар айнан бугун амалга ошсин!
Бугун хаётингиз сиз хохлагандек эмасми, сиз бошқача бўлишини хохлармидингиз, унда хозирок ўй-хаёлларин гизни ўзгартиринг.
Ота-онангиз ҳаёт бўлсалар, дуоларини олишни унутманг! Бугунги кунингизни оилангиз даврасида, улар билан диллашиб, дардлашиб, шод-хуррамликда ўтказинг. Жигарларингизни йўқлаб қўйишни унутманг! Ҳаёт қисқа, умр ғанимат.

Кунингиз мароқли ўтсин.Аллоҳ ҳамиша назаридан четда қолдирмасин
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
💥 Бугун 28-октабр Бутунжаҳон бобо ва бувилар куни

👵🏻👴🏻Бобо ва бувилар сизнинг меҳрибон ота-онангизнинг борлигига асосий сабабчилар эканини унутманг


Бугун уларни кўргани, суҳбат ва дуоларини олгани бориш учун ажойиб кун. Кечки таомни бир оила бўлиб танаввул қилиб ҳам кўнгиллар кўтарилиши мумкин

Омонат дунёда омонатларимиздан ҳабар олиб турайлик!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хамма шошиляпти 💔

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
ЎЗИМНИНГ ЖИГАРЛАРИМ

Мингларга  кириб  юринг,
Қирқ майизни еганларим,
Дунё  тургунча  туринг,
Ўзимнинг  жигарларим.

Сизсиз  бу ҳолим ёмон,
Онадан туғишганларим,
Бахтимга бўлинг омон,
Ўзимнинг  жигарларим.

Бировдан ҳеч кам бўлманг,
Бирга ўйнаб ўсганларим,
Гулланг, доим ҳеч сўлманг,
Ўзимнинг жигарларим.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yuzingizga har xil kremlar surtishdan charchadingizmi?

👩‍🦰 Xusnbuzar va dog'lar eng katta muammoyingizga aylanib qoldimi? Krem, tonalka, maska — barchasini sinab ko'rdingiz, lekin natija yo'qmi?

✋ Endi buning yechimi bor! Tiniq, muammosiz teri — faqat orzu emas! Bizda samarali natija kafolatlangan!

✅ Yuzingizdagi barcha muammolardan xalos boʻlish uchun hoziroq murojaat qiling! ⬇️⬇️
👍4
ОНАМ...

Мен ҳаммага саҳийман Она,
Қўлим очиқ яхши ёмонга...
Лекин иккита иссиқ нон олиб,
Боролмайман сизнинг томонга...

Йўл узоқмас масофа яқин,
Борсам бўлар пиёда юриб...
Гоҳ ишимни рўкач қиламан,
Виждонимга дўқ ура туриб...

Суймасларга совға саломлар,
Юборишдан қўлим толмайди...
Агар шундай қилмасам улар,
Саломимга алик олмайди...

Аммо сизга борлигим муҳим,
Қарамайсиз қўлимга ҳеч ҳам...
Ҳаялласам симлар қоқасиз,
-Омонмисан, тинчмисан болам...

Мен ўзимни ўйлайман доим,
Муз дилимни эртади ким...
Корингизга қачон ярадим,
Эслолмайман, забонларим жим...

Мен ортидан югурган дунё,
Ким-кимларни тупроққа қўйган...
Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...

Сиз кутасиз, менчи яллода,
Баъзан уйга тушмайди қадам...
Мен ўшаман сизни куттирган,
Оламда энг бағритош одам...

Ақлим кирди ё енгди виждон,
Бораяпман ташлаб ишимни...
Тополмайман ахир ҳеч қачон,
Сиздан содиқ, азиз кишимни...

Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8😢5😭3
Forwarded from Help 4k pm
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SIFATIGA JAVOB BERAMIZ.
𝐇𝐀𝐌𝐌𝐀𝐒𝐈 𝐍𝐀𝐋𝐈𝐂𝐇𝐈𝐃𝐀

𝗘𝗡𝗚 𝗬𝗔𝗫𝗦𝗛𝗜 𝗠𝗔𝗚𝗔𝗭𝗜𝗡!
𝙓𝘼𝙍𝙄𝘿 𝙌𝙄𝙇𝙄𝙉𝙂!

𝘼𝙇𝘽𝘼𝙏𝙏𝘼 𝘿𝘼𝙎𝙏𝘼𝙑𝙆𝘼 𝙓𝙄𝙕𝙈𝘼𝙏𝙄 𝘽𝙊𝙍!

𝐇𝐎𝐙𝐈𝐑𝐎𝐐 𝐊𝐈𝐑𝐈𝐍𝐆 𝐁𝐎𝐒𝐇𝐐𝐀 𝐑𝐄𝐊𝐋𝐀𝐌𝐀 𝐐𝐈𝐋𝐌𝐀𝐘𝐌𝐀𝐍!🏃

https://t.me/+i8z12HiLqC84ODIy
👍2
42-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Қандай бораман? – пиққилади Матлуба.
- Нега боролмайсиз? Нимадан қўрқасиз? Эр сизники бўлса, қонуний, ҳалол эрингиз бўлса... Нигора опанинг олдида бало борми? “Ўзингни қўлга ол, ўзингга қараб юр, ширин гапир”, деб жўнатиб юборади. Уларни ўзингиз ҳам ўқигансиз беш йил, - Марғуба куйиб-пишиб нақ ярим соат гапирди. Қандай бориш, кимга учрашиш, нималар дейиш ҳамма-ҳаммасини уқтирди. – Иложи бўлса, “маҳаллаком”и билан “участкавой”ини ёнингизга оволинг. Сизга ҳеч ким “ғинг” деёлмайди, шунда. Бутун маҳалласига шармандаси чиқади.
Синглисининг гаплари тўғридек туюлди, Матлубага. Хайрлашиб бўлгач, Нигоранинг ёнига бориш фикридан қайтди.
- Тўғри, ўша ойимтилланинг маҳалласига бораман! Кўради мендан, - деди ўзига ўзи.

* * *

Малик ҳар кунги йўлидан эмас, ариқ ёқалаб юрди. Опасининг ўғли – Сардордан хабар олмоқчи. Болакай ўйлаганидек яна ўша ариқ бўйида, қўлига нам докани ушлаганча ўзидан катта йигитчалар билан гаплашиб ўтирган экан.
- Бу ёққа кел, - деди у жиянига қараб.
Сардор қўрқувданми, аламданми, “қулт” этиб ютиниб қўйди. Сўнг секингина тоғасининг ёнига келди.
- Нега келдинг, яна? Нима дегандим, сенга? Ойинг боқа олмаяптими?
- Ойим бозорда, - деди Сардор нима дейишини билмай.
- Ойинг юборяптими? Бор, машина ювиб пул топ, деяптими? - жаҳли чиқа бошлади Маликнинг.
Сардор “йўқ” дегандек бош чайқади.
- Бўлмаса, нега келаваерасан?
Сардор индамай бош эгиб тураверди.
- Тилингни ютиб юбордингми?
Сардор хўрсинди, аммо жавоб бермади.
- Мен сенга гапиряпман...
- Ўзим келяпман, тоға. Ойимга ёрдам бўлсин, деб. Кейин... Гулранг опам келади. Машинасини мендан бошқага ювдирмайди.
- Ким? – бошлари чимирилди Маликнинг. - Нима опанг?
- Гулранг опам...
- Ҳа, анув куни менга жириллаган қизми?
Сардор бош ирғади.
- Исми Гулрангми, унинг?
- Ҳа.
- Ҳар кун келяптими?
Сардор яна жавоб ўрнига бошини ликиллатди.
- Бугун ҳам келадими?
Болакай энди елка қисди:
- Келишиям мумкин. Айтмайди. Келиб қолса керак.
- Ҳмм, - деди Малик ва негадир ариқ четига ўтиб ўтирди. Кейин ўша кунги жанжални хотирлади:
“Малик ғазаб, ўша важоҳат билан Гулрангга қаради:
- Бировнинг ишига бурнингни тиқма!
👍19❤1
43-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Гулранг йигитдан бундай муомалани кутмаганди. Унинг сенлаб гапирганини ва бақирганини ҳазм қила олмади, тутақиб кетади.
- - Мени сенлама! Қўйвор, болани, - деди тап тортмай. Сўнг Сардорнинг қўлидан тортиб, ўз ёнига ўтказди.
Йигит эса энса қотириб, киноя билан кулди. Кейин Гулрангга яқин келиб, паст овозда шивирлади:
- Ўзинг бир мактаб ўқувчиси бўлсанг... Балки опа ҳам дерман, сени? Йиғиштир, сенам аравангни!
- Мен билан ишинг бўлмасин! - бўш келмади Гулранг ҳам. - Бу болага яна тегсанг, ўлдираман!”
Малик мийиғида кулди. Хотира таъсирида жилмайиб Сардорга қаради:
- Опангни кутиб турсаммикан? Балки бугун ҳам уришар мен билан...
Сардор тоғасининг ёнида жимгина ўтираверди. Тоғаси ҳам ариқни ёнида ўтириб олди. Кетиш нияти йўқ. Устига устак иккита мижоз кўп. Аммо Сардор ёнига югуриб боришга қўрқаяпти. Тоғаси бежизга жим эмас. Сардорни синаяпти. Агар ҳозир Сардор югургилаб бориб бирорта машинани ювса жанжал бўлиши, калтак еб қолиши тайин.
- Сардор, деди ярим соатча вақт ўтганидан кейин Малик.
- Ҳа, тоға... - Сардор ўрнидан туриб Маликка яқинроқ бориб ўтирди.
- Ижара уйга қанча тўлаяпсизлар?
Сардорнинг юраги ўйнаб кетди. Қорбобо топган уйда яшашаётганини, Қорбобонинг ўзи ҳам улар билан яшаётганини айтса, тоғасининг жаҳли чиқармикан? Яхшиси айтмайди.
- Билмайман, ойим билади, - деб қўйди болакай.
- Энг арзон ижара уй ҳам юз эллик доллар. Бир хона бўлса... Сизлар икки хонали уйда яшайсизлар-а?
Сардор бош ирғади.
- Демак, икки юз долларлар бор. Яна ейиш-ичишларинг, кийимларинг... Етказолмайди. Ойинг шунинг учун сенинг ишлашингга индамаётган-да...- узоқ-узоқларга қараб гапираркан Малик хўрсиниб қўйди.
Сардор ерга қаради. Аввал шундай эди. Онаси топганини етказолмасди. Кўп асабийлашарди. Рита хола уйида яшашлари учун кам пул олгани билан Сардор ва Самирни кўп тергар, онасига «болаларинг безор қиляпти, тинчимни бузяпти, бошқа ижара уй топ ё озроқ қўшиб бер, асабларим кетгани учун, дори оляпман, ахир», деб нолирди. Яна бозорликни ҳам онасига қилдирар, онаси олиб келган меваларни яшириб қўйиб, Сардорга ҳам, Самирга ҳам бермасди. Бунинг устига Самирга қараб қолгани учун ҳам пул оларди. «Шу болаларинг қаритяпти, мени», деб барибир норози бўларди. Жаҳли чиқиб кетган онаси кейин Сардор ва Самирни калтаклар, «Жим ўтирларинг, бўлмаса «детдом»га топишириб юбораман», деб қўрқитарди. «Детдом» ёмон жой эмиш. У урда ота-оналари йўқ болаларга тарбиячилар қараб ўтиришар, онасини умуман кўрсатмасмиш. Онасисиз қандай яшайди, улар? Шунинг Сардор укасини жим қилиб ўтиришга тиришарди.
👍31