🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Сизга ўхшаб боряпман ОТА...🥺

Жуда тасирли видео ролик


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖОНИМ УКАМ...

Лавзи ҳалол инсон бўлгин отамдайин
Боринга минг шукур менинг укам


Укаларага юбориб қўямиз

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🤗2🥰1
Оилавий бахтга эришишнинг оддий, синалган усули (воқеа)

Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва дадажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган дадам қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага ўтдилар…

«Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан! Жонимдан тўйиб кетдим, онажон!» — деб, онамни маҳкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: «Хўп, қизим, хўп, қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Дадажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос, қизалоғим, доим ёнингдамиз» — деб мени овутдиларда, ошхонага олиб ўтдилар.
— Куёвингизнинг қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтади, доим баҳонаси тайёр. Гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузук-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жаҳл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон…
Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдилар-да, бир оқ қоғоз ва қалам олиб, қоғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар:
— Маша шу чизиқнинг чап томонига куёвимнинг айбларини бирма-бир ёзиб чиқ.

Мен :— Нега, онажон? — деб сўрашимга эътибор ҳам бермадилар.
— Ёз, ёз, сен ёзавер…» — дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан қоғозга ёза бошладим.
«Ишдан кеч қайтади. Менга жаҳл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради» каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим:

— Онажоним доим «яхши» дейдиган куёвларининг аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, қоғозлари тўлиб кетсин…

Ёзиб тугатдим-да, онажонимга қоғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадилард-а, қоғозни ўзимга қайтариб, дедилар:

— Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълининг рўпарасига, чизиқнинг ўнг томонига унинг ўша феълига сенинг ўзинг қиладиган жавобингни ёзиб чиқ» — десалар бўладими?

— Ёз, ёза қол! — мен жавоб ёзмай ҳеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим.
«Ишдан кеч қайтадилар» нинг рўпарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан;
«Менга жаҳл қиладилар» нинг рўпарисига — «Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман» каби ўзимнинг уларга жавоб ҳисларимни амаллаб қоғозга туширдим.

Онажонимга узатар эканман «Куёвингиз-да, ҳаммасини бошлайдиган!» дедим. Онам қўлимдан қоғозни олдилар-да, қайчи билан ўрта чизиқдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларининг ёмон феъллари ёзилган бўлагини ғижимлаб, ахлат челагига ташладилар. Менинг қўштирноқ ичидаги «феълларим» туширилган қоғозни ўзимга узатдиларда:

— Қизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган «феълларинг» турибди. Ҳозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги қоғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, ҳазм қиласан. Куёвим сенинг қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Ақлингни йиғ. Ўшандан кейин ҳам «Йўқ, мен ҳақман!» десанг биз рози, — дедилар-у, менинг қўлимга қоғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар. Мен нима бўлганини англаб-англамай уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдим-да, ўз қўлларим билан ёзган чиройли «феълларим»ни ўқий бошладим. Ўқир эканман, «Наҳот мен шунчалар ёмон аёл бўлсам, наҳот менинг турмуш ўртоғим шунчалик феълимга чидаб яшаётган бўлсалар?!» — дедим.

Мен ўзимнинг шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб норасида ўғлимни тирик етим қилишимга, ўзимни эса бебахт қилишимга бир қадам қолганлигини сездим. Хушёр торттим-да, турмуш ўртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мен юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжайиним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят

— Бугун кун бошқачами? — дедилар. Мен эса уларга шундай дедим:

— Сизни менга тақдир қилиб берган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин. Энди бутун ҳаётимиз бошқача бўлади…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Soch to‘kilishidan aziyat chekyapsizmi?

💆‍♀ Sochlaringizni tiklashni, toʻliq davolanish orqali bu muammodan xalos bo‘lishni xohlaysizmi?

👩‍⚕ Men Dermotokosmetolog Nozima Ahunova bu masalada sizga samarali yordam beraman. Soch to‘kilishini birgalikda bartaraf etamiz!


✅ Hoziroq murojaat qiling! ⬇️
@DermatokosmetologNozima
📞+998901755641
👍3
90-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

У бунга ўзини мажбурлаётганини сезгандек, бу фикрга қарши туришга урингандек, Зоирдан ҳамон хабар келарди.
“Мени аввалгидек ғўр йигит десангиз адашасиз. Орадан ўтган вақт мени анча ўзгартирди. Бозорда айтганингиздек, сизга ёрдам бера олмайдиган аҳволда эмасман...”
- Оббо, ухласа бўлмайдими? Тавба, шунча хабар ёзаётганини хотини сезмаяптими? – туйғуларига таслим бўлишдан чўчиб, ўзини қўярга жой топа олмаётганди Севара. – Нима қилсам экан?
“Ҳеч бўлмаса, биттагина жавоб ёзинг. Майли, яхши ухланг. Сизнинг ёнингизга учиб боришга доим тайёр Зоир...”
- Учиб келганингизни нима қиламан? – ўзига ўзи гапира бошлади Севара. – Шунча дардингиз бор экан, чиндан севаркансиз, нега ғойиб бўлиб кетдингиз? Қанча қийналдим, кўчада қолдим. Энди ўзимга келганимда...
Севара минғирлаганча дераза олдига борди-қайтди. Сўнг ўрнига келиб ўтирди. Хўрсинганча чўзилди.
- Ҳалиям ўзимга келганим йўқ, аслида. Ё... – яна ўрнидан туриб олди Севара. – Ё... Майли ёрдам беринг, ижара уйимнинг пулини тўланг, десаммикан? Билиб олардим, ростдан ҳам ўзини тутиб олибдими? У-ф-ф-ф, нега бир қарорга кела олмайман, а? Нега бунақа ўзимни бошқара олмайман?
Жувонни шайтон ҳали у кўйга солиб, ҳали бу кўйга солиб уйқу берай демасди.

* * *

- Гулюз, Гулюз! – ошхона томонга қараб бақирди Матлуба.
- Ҳа ойи, - Гулюзнинг овози эшитилди.
- Мени ошхонага олиб бор... – Матлуба шу гапни айтиш асносида қизининг оёқ шарпасини ҳам сезди. – Келдингми, дейман?
- Келдим. Аста-аста кўзларингиз кўряптими, дейман ойи, - қувониб кетди Гулюз.
- Қайда? Кўзимнинг вазифасиниям қулоғим бажаряпти. Эшитиб биляпман...
- Ҳали кўриб кетасиз, ойи. Ошхонада нима қилмоқчисиз?
- Катта бувингнинг олдига чиқмоқчиман.
- Катта бувим ташқарини айлангани чиқиб кетди. Сизнинг ухлаб қолганингизни кўриб, “Пича дам олсин”, деди.
Шу пайт эшик очилди. Энди онасининг қўлидан тутган Гулюз икки қадам орқага тисарилиб, каридорга қаради:
- Катта буви келдингизми? Ошхонага ўтаверинг, ойимни ҳам олиб бораман. Ачиққина кўк чой дамлаб бераман.
- Пастда ҳам ҳеч ким йўқ экан. Ярим соат айландимми, йўқми толиқдим. Дамласанг, дамла, - деди Бибисора кампир ичкариларкан.
Гулюз онасини етаклаб, катта бувисининг ортидан юрди. Саксон ёшни қоралаган Бибисора кампир аслида Матлубанинг ота томондан бувиси эди. Яъни, отасининг онаси, онасининг қайнонаси. Шунинг учун Матлубанинг болалари уни катта буви, Матлубанинг онасини эса буви дейишарди. Бибисора кампир азалдан чаққон, тетик ва ўткир. У неварасининг автоҳалокатга учраганини келинидан эшитиб, бирга келди. Момо ҳамон ўз келинига қайноналик қилади.
- Мен ўзим қараб тураман, Матлубага. Сиз эртага уйга кетаверасиз, келинларингизга бош бўлинг. Иккимиз ҳам йўқ, рўзғор нима бўлади? - деди келган куниёқ Матлубанинг онасига.
- Майли, - деди олтмишдан ошаётган аёл ҳам келинлигини унутмай.
Мана ўшандан буён – беш кундирки, момо Матлубаникида. Бир кун аввал момо кетмоқчи бўлди. Матлуба қаршилик қилди:
- Бувижон, кетманг. Сиз кетсангиз мен нақ ёрилиб кетаман. Кўриб турибсиз, аҳволимни. Кўзим кўрмаётганига кўника олмаяпман. Телевизор кўра олмасам, ташқарига чиқиб айланиб кела олмасам... Биргина сиз менга овунч бўлиб турибсиз. Илтимос, кетманг...
Бибисора кампир неварасини тушунди. Дарҳол қолишга рози бўлди. Матлуба эса Аббос ҳам момо қайнонасининг ёнида қаттиқ гапира олмаслиги, кўнгилсиз воқеалар бўлмаслиги, рўзғори тинч бўлишини ўйлаб хотиржам тортганди.
👍23
91-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Лекин момо эр-хотиннинг сохта муносабатини дарҳол сезди. Тез-тез Матлубани сўроққа тута бошлади:
- Куёв ўзини бошқача тутади. Омонат одамдек... Ё мендан тортиняптмикан?
- Бувижон, сизнинг кўнглингизни оғритмай деётганда...
- Йўқ, барибир эринг бошқача бўлиб қолган. Уйда ўтирса ҳам игнанинг устида ўтиргандек ўтиради.
- Буви, уям менинг кўзларим кўрмаётганидан сиқиляпти-да.
- Ҳа, шундаймикан ё... – ўйга толади момо.
Матлуба жуда сиқилиб кетганида бувисига ҳаммасини айтиб бергиси келади. Энг ёмони кеча бўлди. Нигора билан гаплашаётганида бувиси келиб қолибди. Матлуба гаплашаётгани учун шарпасини ҳам сезмабди. Матлубанинг “Мажбурликдан, қамалишдан қўрққани учун жим юрибди, бормаяпти мегажиннинг ёнига”, деганини эшитиб қолибди. Матлуба Нигора билан хайрлашгач, бувиси сўроққа тутиб бошлади:
- Ким қамалишдан қўрқяпти? Ким мегажиннинг ёнига бормаяпти?
- А? Буви, қачон келдингиз? Намоз ўқимаётганмидингиз? – Матлуба буткул ўзини йўқотиб қўйди.
- Ўқиб бўлдим. Кимни гапирдинг? Куёвними? Нега қамалади, Аббосжон?
- Буви, нималар деяпсиз? Бир ўртоғим билан гаплашаётгандим. Бир танишини айтиб бераётганди.
- Мен ўртоғингнинг гапини эшитганим йўқ. Сенинг гапингни эшитдим. Сен айтдинг. “Қамалишдан қўрққани учун жим юрибди, мегажиннинг ёнига бормаяпти”, дединг. Эрингдан бошқа кимни айтасан?
Матлуба бир зум жим бўлиб қолди. Ўзини йўқотди. Зўрға гап топиб берди:
- Эслолмаяпман, буви. Ундан сўрадим-ку, мен. Куёвингиз нега қамалади? Иши яхши бўлса, ҳалол одам бўлса... Сиз нотўғри эшитгансиз...
- Ҳмм...
Матлуба бувисининг кинояли товушидан ёлғонлари зое кетганини, ҳали бир кун кампирнинг берадиган саволларига тайёр туришини англади. Шунинг учун ҳар сафар кампир билан суҳбатга киришиш олдидан бир юраги такка-пукка бўлади.
- Кел ўтир... – Матлубанинг қўлидан тутди Бибисора кампир. – Ошхонага киряпмиз. Ҳозир бирга чой ичиб, гурунг қиламиз.
Матлубанинг яна юраги ҳапиққандек бўлди. Қизи ва бувиси кўмагида ошхонадаги диванга ўтирди. Гулюзнинг тарақ-туруқ қилишидан чой дамлаётгани сезилиб турарди.
- Мана, чой. Совусин, қўлингизга бераман, ойи. Мана, шоколад ва печенье ҳам қўйдим. Эрмак қилиб ўтирасизлар... Овқат пиширадиган вақт бўлгунча мен дарс қиламан, - деди Гулюз.
- Боравер, ойингга чойни ўзим ичираман, - деди Бибисора кампир.
Синчков бувиси билан ёлғиз қолиш Матлубани янаям чўчитди.
- Дугонанг тинчиб кетибдими? - қўрққани бўлиб Бибисора кампир айнан Матлубанинг ёлғонидан гап бошлади.
- Қайси дугонам? – билмаганга олди Матлуба ҳам.
- Анув, эри қамалмоқчи бўлган, мегажини бор, дугонанг-да...
- Ҳа, уми? Гаплашганим йўқ, бувижон. Олинг, шоколаддан олинг.
- Ширинликни суймайман, биласан-ку! Ўзи эри нега қамалишдан қўрқиб юрибди, экан? – кампир яна мавзуни ўша томонга бурди.
- Суриштирмадим, буви...
- Нима қиласан, ёлғон гапириб Матлу? Мендан ниманидир яшираётганингни билиб турибман-ку! – бирдан “ҳужум”га ўтди момо.
Матлуба нурсиз кўзларини бувисининг овози келган томонга тикканча қотди-қолди.
👍19
92-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


У бувисининг ўзига раҳм билан тикилиб турганини ҳис қилди. Кўзларидан сизиб чиққан ёш яноқларини намлади. Ўпкаси тўлди. Бехос қўлларини кампир томон чўзди:
-Буви, бувижон... Қанисиз? Ёнимга келинг...
Бибисора кампир ёшига мос бўлмаган чаққонлик билан Матлубанинг ёнига ўтди.
-Нима дейсан, болам? – момо неварасининг елкасидан тутди.
Матлуба кампирнинг аввал қўлларини ушлади. Кейин бағрини ўзича пайпаслаб чамалаган бўлди-да, қаттиқ қучди.
- Бувижон, дардимнинг ҳеч кимга айта олмаяпман. На онамга, на қизларимга... Дугонам билади, холос... Кейин... Марғубага ҳам учини чиқардим.
- Ўзи ҳаммага айтиб бўлай дебсан. Мендан яширганинг нимаси? Нима бўлди? Қани гапир...
- Буви... – ўзини босолмай йиғлай бошлади Матлуба. – Дунёга сиғмаяпман. Нима қиларимни билмайман. Ўлиб қолай дедим. Ўлолмадим, ҳам.
Кампир неварасини бағридан итарди:
- Сен ҳали ўзингни машина тагига ташлаган бўлма, яна...
Матлуба гарчи бувисини кўрмаётган бўлса-да, худди ёш қизчалардек уятдан кафти билан юзларини беркитиб олди. “Ҳа” дегандек, кампирнинг гапини маъқуллаб бошини тинимсиз силкирди. Момо унинг қўлларини юзидан тортди.
- Мен шунақа аҳмоқ бўлиб қолдим, буви... Ўзимни билмайдиган даражада аҳмоқ бўлиб қолдим.
- Бир бошидан айт, йиғлайвермай...
- Куёвингиз... – бурини “шўрқ” этказиб тортиб оларкан, гап бошлади Матлуба. Бирдан овозини пастлаб бувисига тайинлади. – Ҳалиги... сизга ҳаммасини айтиб бераман. Фақат... Гулюзнинг келаётганини билсангиз, мени тўхтатинг.
- Хўп, хўп. У дарс қиламан, деди-ку, айтавер.
- Куёвингиз, биз ёш аёлга илакишиб қолган, - баттар ҳиқиллади Матлуба. Йиғлай-йиғлай бор гапни айта кетди.
Момо уни миқ этмай тингларди. Гоҳ “Хаҳ, нодон болам-а”, деб қўйса, гоҳ “Нафсига ўт тушсин”, деб куёвини койиган бўлиб қўярди.
- У ёш, чиройли, яна жуда замонавий. Лаб бўёқлари, тирноқ бўёқлари кийимларига мос, - ўртоғининг ўзида йўқ қўғирчоғини мақтаётган боғча қизчасидек ўкинч билан гапирарди Матлуба. – Мен қараб-чуриб бўлдим. Юзим буришиб, сочим оқариб, қорним чиқиб... Хуллас... куёвингизнинг ўрнида мен бўлсам ҳам унга кетардим...
- Болаларингни аралаштириб бекор қилибсан. Бу - биринчи хатойинг.
- Болалар билмайди. Аралаштирмадим, бувижон.
- Аралаштириб бўлибсан. “Уч қизимни бир йилда эрга бераман, кейин кетаверинг”, деганинг аралаштирмаганингми? Болалар ҳеч қачон эр-хотин муносабатларининг қурбони бўлмаслиги керак. Иккинчи кечириб бўлмас хатойинг - жонингга қасд қилганинг. Сен жонингга қасд қилганинг учун эринг сени қайта севиб қолдими? Ё ўша мегажинидан кечвордими?
Матлуба “йўқ” дегандек бошини икки ёнга қимирлатди.
- Кўрдингми? Сенинг курашгинг келмаган. Ожизлигинг мана шу курашишни истамаганингда! – жаҳлини зўрға босиб гапирарди кампир. - Ожиз аёлларгина оиласини сақлаб қолиш учун курашмайдилар! Кейин жабрини ҳам ўзлари тотадилар! Мана, сенам тотаяпсан! Неча кун шифохонада ётиб жонинг азобда қолди, жабрми бу! Кўзларинг кўрмай қолди, буям жабр! Аслида ҳеч ким, ҳеч қандай муносабат кўз нурларингга арзимайди! Буни ўзинг ҳам англагандирсан?
Матлуба бувисининг гапларини маъқуллаб бош ирғади. Кўзларидан яна милтиллаб ёш оқа бошлади:
- Ўнта хотин олмайдими, кўзларим кўрса бўлди, эди, деб ўтирибман.
- Ана... Нима дедим!
- Жонлантириш бўлимида ўзимни қабрда ётибман деб ўйладим. Шунда... болаларим менсиз қай аҳволга тушишини, ўқишлари қолиб кетиб, келажаклари барбод бўлиши ўйлаб... нақадар худбинлик қилганимни англадим.
- Отаси бошқа аёлга қараб югурганида, сен гўрга қараб югуришни кўзлагансан. “Иккимиз икки ёнга қараб кетсак, болаларим нима қилади”, демагансан...
- Шу-у-у... Шуни энди тушундим, бувижон. Кейин Нигор ақл ўргатди. Пўписа қилиб, куёвингизни қўрқитдим. Болаларим учун шундай қилдим. “Агар бизни ташлаб қўйсангиз, жонимга қасд қилишимга сабабчи эканлигингизни терговчига айтиб бераман”, дедим. Қарабсизки, мулойим бўлди-қолди. Рўзғорим бут, болаларимни ўқишлари жойида, ўзи ҳар куни уйда, мени дўхтирга олиб борган-даволатган...
👍20
93-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Дугонанг сендан минг чандон ақлли экан. Унинг маслаҳатларига амал қил. Кейин... асло куёвга беписанд қарама, ёмон гапирма, бепардоз юрма!
- Буви-и-и, - ҳафсаласи пир бўлди Матлубанинг. – Қандай қилиб пардоз қиламан? Қизиқмисиз?
- Гулҳаё бор, Гулюз бор, Гулранг бор... Бир оғиз айтсанг, бўлди. Безартириб қўяди. Кейин... Кийимларинг ҳам оҳорсиз, эски. Ҳамма кийим ўз қўлингда бўлса, Гулҳаёга айт цехларингдан икки хил кўйлак олиб келиб беради.
- Кўр ҳолимда-я!
- Ҳа, кўр ҳолингда ҳам! Сен кўрмаяпсан, аммо атрофингдагилар сени кўряпти. Эринг кўряпти, мен кўряпман. Қараганда баҳри дили очиладиган бўлиб ўтир. Атир сепиб ол...
Матлуба қиқир-қиқир кула бошлади. Кампир бундан таажжубга тушди. Неварасига тикилиб турди-да, сўради:
- Нима кулгили гап айтдим?
- Буви сиз ўша аёлни кўрмагансиз-да! Кўрсангиз, чиранма, деган бўлардингиз...
- Чиранишинг шарт эмас, озгина ҳаракат қилсанг бўлди. Аслида у аёлдан устун томонларинг жуда кўп. Буни фақат сен ўзинг билмайсан... Агар ҳозир айтсам, ўзинг ҳам ҳайрон қоласан...
Матлуба бирдан сергак тортди, ғазаби ҳам келди:
- Қанақа устун томоним бўлиши мумкин? Ундан қариман, ундан хунукман, бунинг устига кўрман!
- Булар устун томонларинг олдида арзимас нарсалар... – кампир бу гапларни шу қадар ишонч билан айтдики, Матлуба анчадан буён хазинасини йўқотиб юриб, дарагини эшитгани қароқчи сингари дадилланди.

* * *

- Фейсбукдаги изоҳларни ҳам ўқидиларингми?
- Мен ўқидим. Ҳамма Умидни мақтаяпти. Ҳақиқий исдеъдод, ҳақиқий фарзанд дебди.
- Мана, биттасини ўқиб берайми: “Ҳамма болалар ҳам интернетга, телефонга ёпишиб қолмаган. Истеъдодли ва онасини, оиласини ўйлайдиганлар ҳам бор экан. Яша, ўғил бола!”
Ижтимоий тармоқлардан тарқаб кетган видеолавҳа изоҳларини ҳар томондан ўртоқлари ўқир, Умид қулоқларига ишонмасди.
- Ҳаммаси охирги видеога ёзилганми? – сўради охири.
- Ҳа, - деди Шаҳбоз. – Эсингда бўлса, кайфиятсиз тепгандинг. Кейин ойингни эслаганингда кўзинг ёша тўлган...
- Қани, мен ойим билан овора бўлиб кўрмабман ҳам, - Умид Муҳаммадалининг қўлидаги телефонга термулди.
Тасвирда Умид тўхтамай копток билан турли машқлар қилар, ўта енгил ва чаққон ҳаракатлари чиндан ажойиб. Ҳатто тасвирга олган ўртоғи атрофидаги болаларнинг ростмана ҳайрат билан тикилиб турганини ҳам кўрсатиб ўтибди. Бу орада видеога олаётган бири эътироз қилибди. Овоз Суннатники. У насиҳат қилган бўлибди:
- Умид, кайфиятсиз ўйнаяпсан. Сал табассум билан ўйнасанг-чи...
- Бугунча борим шу, ошна, - дебди Умид сониялар ичида коптокдан нигоҳларини олиб унга қараркан. - Ойим шифохонада. Автоҳалокатга учради. Мен айнан бизга мухлис бўлаётган томошабинларнинг ишончини оқлаш учун келдим. Хаёлим ойимда. Кўп гапирмай тезроқ ол, мен ойимнинг ёнига кетай. Биттагина ўғлиман. Мени кўрмай қолса, тинчи йўқолади...
- Вой, яхшими, ойинг? Нега айтмадинг, бизга? – бу Муҳаммадалининг хавотирли овози. У тасвирда кўринмаса-да, овози аниқ эшитилибди.
- Яхши. Аммо бошидан жароҳат олгани боис, кўзлари кўрмаяпти... - Умид коптокни ўзидан сал нарида турган Шаҳбозга тепиб, кета бошлабди: - Шунга сиқилиб кетяпман. Бугунга етар, кетдим мен.
Умиднинг буткул кайфияти тушиб кетгани, ҳатто кўзлари ёшга тўлгани видеотасвирда аниқ кўринибди. Шу билан тасвир тугаган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун!

🌙Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин.
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин.


Аллоҳга омонатсиз...
Тунингиз осуда ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Бугун 11-НОЯБРЬ 💥

🌷 Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин...

☀️Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! 🌼
💐Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!❤️


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌦 Ассалому Алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин! 🍁

🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурга
🍂 Кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин.

Бошланган янги кун барчага омадли келсин! 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
Она нидоси!

Онамнинг фақат бир кўзи бор эди. Нариги кузининг ўрни чуқур бўлиб ётар, уни кўрганимда жирканиб кетардим. Мен айнан онамнинг бир кўзи йўқлиги сабабли тенгдошларим олдида хижолат чекар, очиғи ундан ор қилардим. Отам ёшлигимда автоҳалокат туфайли ўлиб кетганди. Оиламизни боқиш онамнинг зиммасида эди. У бир мактаб ошхонасида ишларди. Мактабда бошланғич синфда ўқиб юрган кезларим онам мендан ҳабар олиш учун синфимизга кирганида, уятдан худди ерга кириб кетгудек бўлардим. Шу-шу синфдошларим мени “биркўз хотиннинг ўғли” деб устимдан куладиган бўлишди. Ўша пайтда очиғи, шу ногирон аёлдан туғилганим учун ўз тақдиримга лаънатлар ўқидим.
Бир куни онамнинг юзига тик боқиб унга шу гапларни айтдим: “Қачонгача сиз туфайли ўртоқларимга кулги бўлиб юраман? Сиздек онам борлигидан ор қиламан! Сизнинг борлигингиз мен учун ҳақорат!”.
Онам индамади. Ёлғиз кўзи билан менга термилиб қолди, кейин ўгирилиб нари кетди. Мен ўша пайтда айтган гапларимни мулоҳаза қиладиган ҳолатда эмасдим. Ғазабдан ўзимни қўйгани жой тополмасдим. Унинг кўнгли, ҳис-туйғулари мени умуман қизиқтирмасди. Мен у билан бир уйда туришни истамасдим, зотан бу уй ҳам аслида ижарахона эди. Мактабни битирганимдан сўнг, тил ўрганиб, Сингапурга ўқишга кетдим.
Бир муддатдан сўнг ўша ердан уйландим. Таниш-билишларимдан қарз олиб, ўзимга уй сотиб олдим. Кейин болаларимиз дунёга келди. Мен ҳаётимдан мамнун эдим. Онам ёдимдан ҳам кўтарилган эди. Бир кун онам Сингапурга менинг уйимни сўроқлаб келди. У неча йилдирки, мени кўрмаганди. Эшик олдида ўйнаб ўтирган болаларим аввалига бир кўзли кампирни кўриб, қўрқувга тушдилар, кейин кула бошлашди. Мен уларга “бу аёл бувингиз” деёлмадим. У остонамдан ҳатлаши билан “нега келиб болаларимни қўрқитасиз?” деб ўшқирдим. Онам гуноҳкорона бош эгиб “мен бошқа уйга келиб қолибман, узр” дедию, чиқиб кетди. Орадан яна йиллар ўтди. Бир кун собиқ синфдошларимдан мактуб олдим. Хотинимга “хизмат сафарига кетяпман” дедим-у, ўшаёққа учдим. Учрашувдан чиқарканман, ногоҳ эски ижара уйимиз эсимга тушди-ю, болалигим ўтган маҳаллага йўл олдим. Ижара уйимиз эшигини уй бекаси очди. У менга онамнинг вафот этганини айтди. Аввал ҳиёл енгил тортгандек бўлдим. Кейин эса, юрагимни тушуниксиз бир маҳзунлик чулғади. Уй бекаси уйидан бир конверт чиқариб берди. Онам менга бериб қўйишларини тайинлаган экан.
Дарҳол хатини ўқишга тутиндим: “Жигарбандим, кўзимнинг оқу қораси! Омонмисан? Эртаю кеч сени ўйлайман, сени дуо қиламан, болам. Сингапурга бориб, болаларингни қўрқитганим учун мен аҳмоқ онангни кечир. Синфдошларинг билан учрашувга келишингни эшитиб, жуда қувондим. Лекин қарилик қурсин, сен келар пайтда хасталикка чалиниб, ўрнимдан ҳам туролмай қолдим. Болажоним, бир умр мен, бир кўз онангни деб хижолатда яшаганинг учун олдингда айбдорман. Лекин, бир сирни айтсам, балки бу мажруҳ онангнинг гуноҳидан ўтарсан? Сен кичкиналигингда отанг билан бирга автоҳалокатга учрагандинг. Отанг вафот этди. Сен эса, бир кўзингни йўқотгандинг. Мен биттаю битта боламнинг биркўз бўлиб ўсишини истамадим. Отангдан қолган уйни сотиб, ижара уйга кўчиб ўтдим. Уйнинг пулини жарроҳлик амалиёти харажатлари учун тўладим. Жарроҳлар бир кўзимни ўйиб, сенинг қорачиқларинг ўрнига жойлашди. Ҳайриятки, кўзларимиз бир хил экан. Ҳеч ким сенинг бир кўзинг бошқа бир вужуддан кўчирилганини сезмасди. Мен шу пайтга қадар “болам сен менинг кўзим билан дунёни кўриб юрибсан” дея олмадим. Деёлмасдим ҳам. Сенинг муваффақиятларингни эшитиб, шу қадар ғурурга тўлардимки, бу оламда мен учун бошқа бахт ҳам, қувонч ҳам йўқ эди.
Дунёда бир ҳақиқат бор: сен менинг ўғлимсан!
Менга шу етади. Сени жонидан яхши кўргувчи онанг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
300 gr sut
1 osh qoshiq shakar
1 osh qoshiq droja
1 ta tuxum
40 gr saryogʻ
1 osh qoshiq olma sirkasi
Un

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1
Она ва фарзанд суҳбати

— Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан?
— Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонога олиб бораман, онажон.
— Агар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам?
— У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон.
— Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим?
— У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон.
— Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним!
— Агар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, онажон?
— Сенга кўзларимни берардим, болам.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9👍4
Эшик ёпилди! Энди сени ҳеч ким кўрмаяптими?
Аллоҳ бу ҳақда Қуръони каримда:
«Одамлардан яширадилар, аммо Аллоҳдан яшира олмаслар. (Ҳолбуки, У Ўзи рози бўлмайдиган гапни хуфёна келишаётганларида ҳам) улар билан биргадир», деган
(Нисо сураси, 108-оят).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Og’izda eriydigan pirog qidirayotganlarga ayni muddao!

Saryog’ - 150 g
Shakar upasi - 140 g (7 osh.q.)
Tuxum - 4 dona
Limon - 1 dona
Un - 260 g
Razrixlitel - 2 ch.q.

📌Glazur uchun
Shakar upasi - 100 g
Limon suvi 5-6 osh.q

170 • da 35 - 40 daqiqa pishiriladi
Qolip diametri 22 sm

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
93-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Дугонанг сендан минг чандон ақлли экан. Унинг маслаҳатларига амал қил. Кейин... асло куёвга беписанд қарама, ёмон гапирма, бепардоз юрма! - Буви-и-и, - ҳафсаласи пир бўлди Матлубанинг. – Қандай қилиб пардоз қиламан?…
94-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Чиндан ҳам ўша кунлари ойим шифохонада эди-ку, - деди Умид хўрсиниб. – Келиб, тўп тепиб кўнглимга сиққан эканам...
- Ана шу қилган ишинг ҳаммага ёққан-да, - деди Суннат. – “Онасининг аҳволи ёмон бўлсаям, кўзлари кўрмаётган бўлсаям биз мухлисларни деб машғулот бажарибди”, деганлар қанча бўлди. Ҳамма мана шу томонингга тан беряпти. Каналимиздаям аъзо бўлганлар сони бирдан ошди. Бир ҳафтада кўпайиб кетди. Кўрдингми, икки минг бўлди. Ҳамма сени, ойингни сўраяпти. Биз эса бошингда ташвиш бўлганини индамай турибмиз.
- Тўғриси, биз ойинг соғайиб олгунча безовта қилмайлик дедик.
- Эй, - бирдан қичқириб юборди Шаҳбоз. – Мана бу “коммент”ни кўрдингларми? Нима дебди, қаранглар. “Мана шу болани телефон рақами керак. Жамоамга оламан...”
- Қани, ким экан?
- Ким?
Йигитчалар бирдан Шаҳбозни ўраб олиб, телефонига тикилишди.
- Телефон рақамини ҳам қолдирибди. “Шу рақам билан боғланинглар”, дебди.
- Қанақа жамоа, экан? – ичи қизиди Умиднинг.
- Телефон қилсак биламиз...
- Қилинглар, - деди Умид баттар қизиқсиниб.
- Ўзинг қил, биз нима деймиз?
- Терма жамоа бўлса-я? – Муҳаммадали ҳаяжонланиб кетди.
- Мана бу изоҳни қаранглар, - деди Шаҳбоз яна эътиборни тортиб. - “Мен шу болага ёрдам бермоқчиман. Қандай топсам бўлади?”
- Аввал “Жамоам”га оламан деганига қилайлик, - деди Суннат. – Қил, Умид.
- Мен нима дейман? – Умид ҳаяжон ва ҳадик исканжасида қолди.
- Ўзим қиламан, - деди Суннат ва Умидга қаради. – Телефонингни бер. Сеникидан қилай. Бундан қилсам, рақамни қандай кўраман? Кўчириб бўлмаяпти, негадир?
Умид унга телефонини узатди. Суннат эса қолдирилган рақамни тера бошлади. Телефонни қулоғига тутаркан, ҳаяжон босдими, чуқур нафас олди.
- Ало, - деди у зум ўтмай. – Мен Умид бўламан. Телефон қилсин, деган экансиз? А? Анақа... фейсбукда телефон рақам қолдирибсиз-ку! Жамоамга оламан, дебсиз. Ютубга видео қўйгандик... Ҳа, ўша... Қанақа мактаб? Умидними? А? Кечирасиз, ҳа, Умид эмасман. Ўртоғиман. У уялди, шунга қилгандим, кечирасиз, ёлғон гапирганим учун. Хўп, мана бераман...
Суннат телефонни Умидга тутқазди. Умид шунчалар ҳаяжонландики, нималар деганини ҳам билмай қолди. Жўраларининг эса икки кўзи унда.
- Нима деди? Қайси жамоа экан?
- Футбол мактабига оламан, деди. Келиб, бор маҳоратингни кўрсатиб кет, деди. Югурарканман, тўп тепиб кўрсатарканман.
- Ў-ў-ў, - баравар бақириб юборди ўртоқлари.
- Футбол мактаби? Қайси жамоаники? – ўзини йўқотиб қўяр даражада деди Муҳаммадали. - Кейин тўғридан тўғри терма жамоада ўйнайсан! Умид, зўр-ку! Ишонолмаяпман!
Умиднинг ўзи ҳам ишонолмаётганди.
-Қандай бўлса, ҳам ўзингни кўрсатиб мактабга кириб олишинг керак. Бу терма жамоага йўл дегани. Бор маҳоратингни ишга сол. Кураш! – деди Шаҳбоз ҳавас билан.
- Курашаман, - деди Умид ҳам қатъи.
“Ойимни даволатиш, дадамнинг қўлига қарамаслик учун ҳам курашаман!” – унинг кейин айтган бу сўзларини ўртоқлари эшитмади. Ичида ўзига ўзи сўз берди у.

* * *

Малик дарсдан чиқиб, пештоқига ранг-баранг ҳарфлар билан “ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ” деб ёзиб қўйилган дўконга кирди. У ердан болаларга хос бўлган чиройли ёндафтар, унга қистириб қўйиш мумкин бўлган ручка ва битта суратли эртак китоб сотиб олди. Дарслари сабаб нақ бир ҳафта жиянининг ёнига бора олмади. Аммо хаёлида у бўлди. Тўғрироғи, ўша ўжар, уришқоқ ва ҳуркак қизнинг телефон рақамини жияни ололдими, йўқми? Мана шуни ўйлади. Шунча кун ичида жияни қизнинг телефон рақамини билиб олган бўлиши мумкин ахир. Бироқ у қиз билан қандай боғланади? Нима дейди? Ўлгудек уришқоқ бўлган бу қиз у билан гаплашармикан?
👍23❤1
95-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Мана шуларни ўйлаб Малик жиянининг олдига келганини ҳам сезмай қолди.
- Ассалому алайкум! - тортиниб, чўчибгина салом берди Сардор.
- Ва алайкум ассалом! Мулло бўлинг! Қани, нималар қиляпсиз?
- Мижоз кутиб ўтирибман.
- Янами? Мижозларингни телефон рақамини ол, келиш-келмаслигини билиб оласан, демаганмидим сенга?
- Сўрадим. Биламан. Лекин менда телефон йўқ-ку!
- Э-э-э, - кулиб юборди Малик. - Мана, сенга нималар олиб келдим, қара. Ўйланма, жиян. Сен мана бу ёндафтарга рақамларни ёзиб олавер. Менинг телефонимдан қўнғироқ қилиб сўрайверасан.
- Вуй, - кўзлари чақнаб кетди Сардорнинг. - Булар менгами, тоға?
- Сенга. Мижозларингни телефон рақамини ёзиб борасан. Шунинг учун олиб келдим. Мана бу китобни эса, мижозларинг келмаган пайтда ўқиб ўтирасан. Ўқиган-ўқимаганингни ўзим текшираман. Келган кунларим ўқиган эртакларингни менга айтиб берасан, хўпми?
- Хўп, - кўзлари ёниб кетди Сардорнинг. - Тоға, бунга билган телефон рақамларимни ёзаверайми?
- Ёз, - боланинг хурсандчилиги Маликка ҳам юқиб кўзлари порлади. - Ёз, деб олиб келдим-ку!
Сардор ён дафтарни тиззасига қўйиб, авайлабгина ёза бошлади.
- Ручка ҳам зўр экан, - деди у «Г» ҳарфини ёзиб бўлгач. - Раҳмат, тоғажон.
Зум ўтмай ёндафтар юзида «Гулранг опам» деган ёзув ва еттита рақам пайдо бўлди. Маликнинг негадир юраги ҳапиқиб кетди. Жиянига сездирмайгина телефонига ёзиб олмоқчи эди. Сардорнинг ўзи сўраб қолди:
- Тоға, телефонингиздан Гулранг опамга қўнғироқ қилсам бўладими?
- Қил, жиян, қил, - телефонини Сардорга бажонидил тутқазди Малик.
Сардор дарҳол Гулрангга қўнғироқ қилди. Қиз бориш-бормаслиги аниқ эмаслигини айтди.
- Билмаскан, ўзи ҳам, - деди Сардор тоғасига телефонини тутқазаркан.
- Келиб қолар... Энди сен китобингни ўқи. Бекор ўтирма! - деди Малик ва ўрнидан қўзғалди.
«Энди қачон қўнғироқ қилсам экан, бу ўжар қизга?» - ўйлади ўзича ширин хаёлларга берилиб Малик.

* * *

Севара уч кундирки, ижара уй эгасини алдайди. Аббоснинг келиб қолишидан умид қилади. Афсус, ундан дарак йўқ. Ўзининг пули йўқ эмас, бор. Аммо ҳозир уни бериб юборса, кейин нима қилади? Ҳадемай мана бу бозордаги жойининг ҳам ижара пулини бериши керак. Агар пулини уйга бериб юборса, жойни бой беради. Жойни бор берди, дегани тамом дегани. Яна ҳар хил вазият бор. Бошида эри йўқ аёл ҳар қандай шароитда қўлида бир-икки сўм билан юриши кераклиги англади у. Ишқилиб, Худойим ёрдам берсинда. Хаёлида Аббос пул кўтариб келиб қоладигандек. Чунки икки бор Рита холанинг телефонидан хабар юборди. Ижара ҳақини уй эгаси сўраётганини билдирди. Доимгидек жавоб йўқ.
- Қамалиб кетган, бунинг, - деди ўша куни Рита хола ҳам юрак ўйноқи қилиб.
Шуларни ўйлаб шошиб молини йиғаётган Севаранинг телефони жиринглади. «Уй эгаси» деган ёзув атай унинг асабини емиргиси келаётгандек телефон экрани устида нағма қиларди.
👍22❤2
95-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Уф! Энди нима дейман?
Севара қўнғироққа жавоб бермади. Зум ўтмай яна телефони «безовталанди». Сўнг хабар келди: «Бугун кечга бораман, агар ижара ҳақини тўламасангиз, чиқариб юбораман...»
- Оббо... - Севаранинг миясида Зоирнинг исми айлана бошлади. Кеч тушишига ҳали икки соат бор. - Зоирни синайдиган вақт келди, чоғи...
Севара хўрсинди. Йиғиштираётган молини қучиб, ўтириб олди у. Боши қотганди.
- Зоирдан пул сўраш, унинг қопқонига тушиш, дегани. Лекин бошқа чорам йўқ. Зоирга хабар юбораман. Сизга имкон, ростдан ҳам ўзингизни тутиб олган бўлсангиз, ижара уйимнинг пулини тўланг-чи, дейман... - Севара ўзига ўзи гапириб телефонини қўлига олди.
Биргина тугма... Уни босиш ёки босмаслик... Битта бармоқнинг кучсизгина ҳаракати жувоннинг ҳаётини буткул ўзгартириб юбориши мумкин.
Поклик ё зино, ҳалоллик ё ҳаром, тўғрилик ё эгрилик, мардлик ё номардлик?! Биргина бармоқнинг тугмани босиш ёки босмаслиги аёлни мана шу икки йўллардан бирини танлашга мажбур этади. Биргина бармоқнинг ҳаракати туфайли унинг ҳаёти ўзгариб кетиши, ўзанидан чиқиб кетиши мумкин. Албатта, бармоқ унинг ихтиёрида. Аммо ихтиёрни ё ақл, ё кўнгил бошқаради. Севара ақл билан иш қилсинми, кўнгил билан?
Кўнгли Зоирга интилади, ақли бу йўл ёмонлигини айтади.
“Мен ақл билан иш қиляпман. Кўнглим нима деса эргашиб кетаверадиган ўн саккиз яшар қиз эмасман, - деди у ўзига ўзи. – Фикримни бир жойга жамлаб ўйлаб кўрсам, Зоирдан бошқа йўлим йўқ. Пулни бошқа қаердан олишим мумкин?”
Севара ўзини ақл билан иш қилаётгандек тутиб, кўнглига бўйсунаётганди. Буни ўзи ҳам сезар, ўзини оқлашга тиришарди.
- Бошқа йўлим бўлса экан? – минғирлади ўзича. – Ё пулим бўлса экан? Аббос акага минг марта қўнғироқ қилдим, хабар юбордим. Сомон ичига тушган игнадек топиб бўлмаяпти. Нима қилишим керак? Ақл билан иш кўряпман-ку! Ҳамма томонни торозига соляпман...
У бармоғини телефонга олиб борди. Тағин иккиланди.
- Қарз олиб туриш мумкин, кўпроқ ишлаш мумкин... Рита холаникига кўчиб ўтиш мумкин... У-ф-ф! – у телефонини кийимлар тахлаб солинган катта қора целофан устига улоқтирди. – Ўзимни қўлга олишим, ақлимни ишлатишим керак. Зоир билан топишиш дегани... Ота-онамни баттар ботқоққа ботириш дегани... Гуноҳ дегани...
У ўрнидан туриб кийимларни «вешалька»лардан олиб, тахлай бошлади. Кўйлакларни апил-тапил тахлар, қора полиэтилен қопга тез-тез жойларди. Ўн дақиқача тинимсиз ишлади. Кейин бироз ўйга толди ва бирдан кийим билан тўлган қоп устига яна ўтириб олди. Оҳистагина телефонига қўл чўзди.
- Неча марта ота-онамдан кечирим сўрадим. Аббос акага Рита холанинг телефонидан смс ёздим. Телефон ҳам қилдим. Ота-онам кечирмади, Аббос ака ҳам унутди. Нима қилишим керак, мен? Бошқа чорам ҳам, йўлим ҳам йўқ-ку! - шайтон макрига учиб яна ўзини оқлаш учун баҳона қидирарди у. - Уй эгаси ҳам кечга бермасангиз, чиқариб юбораман деяпти. Икки болам билан кўчада қоламанми?
Аёл телефонига бироз иккиланиб, тикилиб ўтирди. Сўнг чуқур «уҳ» тортиди-да, ёза бошлади:
«Яхшимисиз? Бир илтимос билан ёзишга мажбур бўлдим. Қарз бериб тура оласизми?»
Севара хабарни юборишга ҳамон иккиланарди. Хабарга тикилганча хўрсинди, кейин эса кўзларини юмди. Кейин эса бош бармоғи билан хабарни жўнатадиган белгини босди ва дарҳол тортди. Гўё шу билан қадам қўяётган гуноҳидан тезроқ оёғини тортмоқчи бўлгандек. Зум ўтмай телефонида мусиқа янгради. Зоирдан хабар келганди:
«Ниҳоят ёздингиз. Билардим, ёзишингизни! Қарз эмас, шундоқ бераман, қанча керак?»
👍21
96-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Севаранинг юзи ёришди. Жилмайганча яна ёза бошлади:
«Уйнинг ижара пулини беришим керак...»
Севара хабарни жўнатишга улгурмади. Зоир телефон қилди.
- Ало? - деди жувон учрашувга чиққан қиздек ҳаяжонланиб.
- Ало, салом. Яхшимисиз?
- Яхши, - деди Севара.
- Мен иш билан қўшни туманга кетгандим. Эртага қайтаман. Қачонга керак?
- Бугун кечгача муҳлат берди. Бир соатларда бермасам, уйдан чиқариб юбораркан. Шунинг учун сизга айтишга мажбур бўлдим.
- Бўлмаса, пластик карточкангизга ўтказаман. Бирор жойдан ечириб оласиз.
- Пластик карточка йўқ...
- Э-э-э, нима қилдик, унда? Менга қаранг, ўша уй эгасининг пластиги бордир? Сўранг, пластигига ўтказиб юбораман.
- Хўп, - деди Севара қувониб.
- Пластикни рақамини олиб, менга смс қилиб юборинг. Бўпти, эртага ўтаман, - шу билан Зоир алоқани узди.
Севара дарҳол уй эгасининг рақамини терди. У жуда хурсанд эди. Зоир билан алоқалари тикланганигами, ижара уй муаммоси ҳал бўлганигами, буни ўзи ҳам билмасди.
Ўн дақиқага бормай уй эгаси «пул тушган»ини маълум билди. Севара енгил тортди. Зоирнинг чиндан ҳам ўзини тутиб олганига, бекорга ишонч билан гапирмаганига ишонч ҳосил қилди. Учиб-қўниб, Рита холаникига борди. Ўғлини олиб уйига келди.
«Зоир эртага бораман, деди. Бугун оддийроқ овқат қилсам ҳам бўлади», - ўзича ўйлади у. У овқатга уннагандаёқ Зоир хабар ёза бошлади. Ундан кетма-кет соғинч хабарлари келар, жувон эса эри сафарга кетган ёш келинчак каби энтикиб ўқирди. У вақт қандай ўтганини ҳам сезмабди. Болалари ширин уйқуга кетди. Аёл ҳам Зоирга хайрли тун тилаб ўрнига чўзилди. Соат тунги 11:30. Севаранинг кўзлари эндигина илинган. Бехос эшик қўнғироғи жиринглади. Чўчиб уйғонган аёл аввалига ҳеч нарсага тушунмади. Ким келган бўлиши мумкин? Уй эгаси пул олган бўлса... Севаранинг кўзлари порлаб кетди:
- Зоир! Зоир чидай олмаган! Етиб келибди!
У тунги кўйлагида эшик томон югургилаб кетди. Эшик туйнугидан боқиб эса, қотиб қолди. Эшик рўпарасида Аббос турарди. У яна эшик қўнғироғини босди. Севара эса ҳайкалдек турар, эшикни очмаслик учун ҳар қандай важ кўрсатишга тайёр эди у. Аммо очмасликнинг ҳам имкони йўқ. Уларнинг ерда эканлигини, бошқа борадиган жойи йўқлигини билади Аббос.
- Ассалом, келинг, - деди Севара тушкун ҳолда эшикни очаркан.
- Ва алайкум ассалом. Яхши ўтирибсизларми?
Ортиқ Аббос уни қизиқтирмаётгани боис Севара Рита холанинг хушмуомалалик ҳақидаги насиҳатларини унутди:
- Қаёқдан яхши бўлай? Дом-дарагингиз йўқ. Уй эгаси ижара пулини сўраб безор қилди, «чиқариб юбораман», деди. Сизга телефон ҳам қилдим, хабар ҳам юбордим, - аразлагандек деди Севара ошхона томон юраркан.
Аббос аёлнинг сира бунақа муносабатини кўрмагани учун анқайиб қолди. Кейин шоша-пиша ўзини оқлай кетди:
- Ишлар тинчигунча гаплаша олмасдим. Сенга зарар бўлиши мумкин эди. Пулни эса мана олиб келдим. Уй эгасига ҳам айтдим.
Аббоснинг охирги гапидан сўнг Севара таққа тўхтади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤1