🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌦 Ассалому Алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин! 🍁

🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурга
🍂 Кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин.

Бошланган янги кун барчага омадли келсин! 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
Она нидоси!

Онамнинг фақат бир кўзи бор эди. Нариги кузининг ўрни чуқур бўлиб ётар, уни кўрганимда жирканиб кетардим. Мен айнан онамнинг бир кўзи йўқлиги сабабли тенгдошларим олдида хижолат чекар, очиғи ундан ор қилардим. Отам ёшлигимда автоҳалокат туфайли ўлиб кетганди. Оиламизни боқиш онамнинг зиммасида эди. У бир мактаб ошхонасида ишларди. Мактабда бошланғич синфда ўқиб юрган кезларим онам мендан ҳабар олиш учун синфимизга кирганида, уятдан худди ерга кириб кетгудек бўлардим. Шу-шу синфдошларим мени “биркўз хотиннинг ўғли” деб устимдан куладиган бўлишди. Ўша пайтда очиғи, шу ногирон аёлдан туғилганим учун ўз тақдиримга лаънатлар ўқидим.
Бир куни онамнинг юзига тик боқиб унга шу гапларни айтдим: “Қачонгача сиз туфайли ўртоқларимга кулги бўлиб юраман? Сиздек онам борлигидан ор қиламан! Сизнинг борлигингиз мен учун ҳақорат!”.
Онам индамади. Ёлғиз кўзи билан менга термилиб қолди, кейин ўгирилиб нари кетди. Мен ўша пайтда айтган гапларимни мулоҳаза қиладиган ҳолатда эмасдим. Ғазабдан ўзимни қўйгани жой тополмасдим. Унинг кўнгли, ҳис-туйғулари мени умуман қизиқтирмасди. Мен у билан бир уйда туришни истамасдим, зотан бу уй ҳам аслида ижарахона эди. Мактабни битирганимдан сўнг, тил ўрганиб, Сингапурга ўқишга кетдим.
Бир муддатдан сўнг ўша ердан уйландим. Таниш-билишларимдан қарз олиб, ўзимга уй сотиб олдим. Кейин болаларимиз дунёга келди. Мен ҳаётимдан мамнун эдим. Онам ёдимдан ҳам кўтарилган эди. Бир кун онам Сингапурга менинг уйимни сўроқлаб келди. У неча йилдирки, мени кўрмаганди. Эшик олдида ўйнаб ўтирган болаларим аввалига бир кўзли кампирни кўриб, қўрқувга тушдилар, кейин кула бошлашди. Мен уларга “бу аёл бувингиз” деёлмадим. У остонамдан ҳатлаши билан “нега келиб болаларимни қўрқитасиз?” деб ўшқирдим. Онам гуноҳкорона бош эгиб “мен бошқа уйга келиб қолибман, узр” дедию, чиқиб кетди. Орадан яна йиллар ўтди. Бир кун собиқ синфдошларимдан мактуб олдим. Хотинимга “хизмат сафарига кетяпман” дедим-у, ўшаёққа учдим. Учрашувдан чиқарканман, ногоҳ эски ижара уйимиз эсимга тушди-ю, болалигим ўтган маҳаллага йўл олдим. Ижара уйимиз эшигини уй бекаси очди. У менга онамнинг вафот этганини айтди. Аввал ҳиёл енгил тортгандек бўлдим. Кейин эса, юрагимни тушуниксиз бир маҳзунлик чулғади. Уй бекаси уйидан бир конверт чиқариб берди. Онам менга бериб қўйишларини тайинлаган экан.
Дарҳол хатини ўқишга тутиндим: “Жигарбандим, кўзимнинг оқу қораси! Омонмисан? Эртаю кеч сени ўйлайман, сени дуо қиламан, болам. Сингапурга бориб, болаларингни қўрқитганим учун мен аҳмоқ онангни кечир. Синфдошларинг билан учрашувга келишингни эшитиб, жуда қувондим. Лекин қарилик қурсин, сен келар пайтда хасталикка чалиниб, ўрнимдан ҳам туролмай қолдим. Болажоним, бир умр мен, бир кўз онангни деб хижолатда яшаганинг учун олдингда айбдорман. Лекин, бир сирни айтсам, балки бу мажруҳ онангнинг гуноҳидан ўтарсан? Сен кичкиналигингда отанг билан бирга автоҳалокатга учрагандинг. Отанг вафот этди. Сен эса, бир кўзингни йўқотгандинг. Мен биттаю битта боламнинг биркўз бўлиб ўсишини истамадим. Отангдан қолган уйни сотиб, ижара уйга кўчиб ўтдим. Уйнинг пулини жарроҳлик амалиёти харажатлари учун тўладим. Жарроҳлар бир кўзимни ўйиб, сенинг қорачиқларинг ўрнига жойлашди. Ҳайриятки, кўзларимиз бир хил экан. Ҳеч ким сенинг бир кўзинг бошқа бир вужуддан кўчирилганини сезмасди. Мен шу пайтга қадар “болам сен менинг кўзим билан дунёни кўриб юрибсан” дея олмадим. Деёлмасдим ҳам. Сенинг муваффақиятларингни эшитиб, шу қадар ғурурга тўлардимки, бу оламда мен учун бошқа бахт ҳам, қувонч ҳам йўқ эди.
Дунёда бир ҳақиқат бор: сен менинг ўғлимсан!
Менга шу етади. Сени жонидан яхши кўргувчи онанг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
300 gr sut
1 osh qoshiq shakar
1 osh qoshiq droja
1 ta tuxum
40 gr saryogʻ
1 osh qoshiq olma sirkasi
Un

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1
Она ва фарзанд суҳбати

— Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан?
— Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонога олиб бораман, онажон.
— Агар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам?
— У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон.
— Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим?
— У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон.
— Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним!
— Агар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, онажон?
— Сенга кўзларимни берардим, болам.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9👍4
Эшик ёпилди! Энди сени ҳеч ким кўрмаяптими?
Аллоҳ бу ҳақда Қуръони каримда:
«Одамлардан яширадилар, аммо Аллоҳдан яшира олмаслар. (Ҳолбуки, У Ўзи рози бўлмайдиган гапни хуфёна келишаётганларида ҳам) улар билан биргадир», деган
(Нисо сураси, 108-оят).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Og’izda eriydigan pirog qidirayotganlarga ayni muddao!

Saryog’ - 150 g
Shakar upasi - 140 g (7 osh.q.)
Tuxum - 4 dona
Limon - 1 dona
Un - 260 g
Razrixlitel - 2 ch.q.

📌Glazur uchun
Shakar upasi - 100 g
Limon suvi 5-6 osh.q

170 • da 35 - 40 daqiqa pishiriladi
Qolip diametri 22 sm

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
93-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Дугонанг сендан минг чандон ақлли экан. Унинг маслаҳатларига амал қил. Кейин... асло куёвга беписанд қарама, ёмон гапирма, бепардоз юрма! - Буви-и-и, - ҳафсаласи пир бўлди Матлубанинг. – Қандай қилиб пардоз қиламан?…
94-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Чиндан ҳам ўша кунлари ойим шифохонада эди-ку, - деди Умид хўрсиниб. – Келиб, тўп тепиб кўнглимга сиққан эканам...
- Ана шу қилган ишинг ҳаммага ёққан-да, - деди Суннат. – “Онасининг аҳволи ёмон бўлсаям, кўзлари кўрмаётган бўлсаям биз мухлисларни деб машғулот бажарибди”, деганлар қанча бўлди. Ҳамма мана шу томонингга тан беряпти. Каналимиздаям аъзо бўлганлар сони бирдан ошди. Бир ҳафтада кўпайиб кетди. Кўрдингми, икки минг бўлди. Ҳамма сени, ойингни сўраяпти. Биз эса бошингда ташвиш бўлганини индамай турибмиз.
- Тўғриси, биз ойинг соғайиб олгунча безовта қилмайлик дедик.
- Эй, - бирдан қичқириб юборди Шаҳбоз. – Мана бу “коммент”ни кўрдингларми? Нима дебди, қаранглар. “Мана шу болани телефон рақами керак. Жамоамга оламан...”
- Қани, ким экан?
- Ким?
Йигитчалар бирдан Шаҳбозни ўраб олиб, телефонига тикилишди.
- Телефон рақамини ҳам қолдирибди. “Шу рақам билан боғланинглар”, дебди.
- Қанақа жамоа, экан? – ичи қизиди Умиднинг.
- Телефон қилсак биламиз...
- Қилинглар, - деди Умид баттар қизиқсиниб.
- Ўзинг қил, биз нима деймиз?
- Терма жамоа бўлса-я? – Муҳаммадали ҳаяжонланиб кетди.
- Мана бу изоҳни қаранглар, - деди Шаҳбоз яна эътиборни тортиб. - “Мен шу болага ёрдам бермоқчиман. Қандай топсам бўлади?”
- Аввал “Жамоам”га оламан деганига қилайлик, - деди Суннат. – Қил, Умид.
- Мен нима дейман? – Умид ҳаяжон ва ҳадик исканжасида қолди.
- Ўзим қиламан, - деди Суннат ва Умидга қаради. – Телефонингни бер. Сеникидан қилай. Бундан қилсам, рақамни қандай кўраман? Кўчириб бўлмаяпти, негадир?
Умид унга телефонини узатди. Суннат эса қолдирилган рақамни тера бошлади. Телефонни қулоғига тутаркан, ҳаяжон босдими, чуқур нафас олди.
- Ало, - деди у зум ўтмай. – Мен Умид бўламан. Телефон қилсин, деган экансиз? А? Анақа... фейсбукда телефон рақам қолдирибсиз-ку! Жамоамга оламан, дебсиз. Ютубга видео қўйгандик... Ҳа, ўша... Қанақа мактаб? Умидними? А? Кечирасиз, ҳа, Умид эмасман. Ўртоғиман. У уялди, шунга қилгандим, кечирасиз, ёлғон гапирганим учун. Хўп, мана бераман...
Суннат телефонни Умидга тутқазди. Умид шунчалар ҳаяжонландики, нималар деганини ҳам билмай қолди. Жўраларининг эса икки кўзи унда.
- Нима деди? Қайси жамоа экан?
- Футбол мактабига оламан, деди. Келиб, бор маҳоратингни кўрсатиб кет, деди. Югурарканман, тўп тепиб кўрсатарканман.
- Ў-ў-ў, - баравар бақириб юборди ўртоқлари.
- Футбол мактаби? Қайси жамоаники? – ўзини йўқотиб қўяр даражада деди Муҳаммадали. - Кейин тўғридан тўғри терма жамоада ўйнайсан! Умид, зўр-ку! Ишонолмаяпман!
Умиднинг ўзи ҳам ишонолмаётганди.
-Қандай бўлса, ҳам ўзингни кўрсатиб мактабга кириб олишинг керак. Бу терма жамоага йўл дегани. Бор маҳоратингни ишга сол. Кураш! – деди Шаҳбоз ҳавас билан.
- Курашаман, - деди Умид ҳам қатъи.
“Ойимни даволатиш, дадамнинг қўлига қарамаслик учун ҳам курашаман!” – унинг кейин айтган бу сўзларини ўртоқлари эшитмади. Ичида ўзига ўзи сўз берди у.

* * *

Малик дарсдан чиқиб, пештоқига ранг-баранг ҳарфлар билан “ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ” деб ёзиб қўйилган дўконга кирди. У ердан болаларга хос бўлган чиройли ёндафтар, унга қистириб қўйиш мумкин бўлган ручка ва битта суратли эртак китоб сотиб олди. Дарслари сабаб нақ бир ҳафта жиянининг ёнига бора олмади. Аммо хаёлида у бўлди. Тўғрироғи, ўша ўжар, уришқоқ ва ҳуркак қизнинг телефон рақамини жияни ололдими, йўқми? Мана шуни ўйлади. Шунча кун ичида жияни қизнинг телефон рақамини билиб олган бўлиши мумкин ахир. Бироқ у қиз билан қандай боғланади? Нима дейди? Ўлгудек уришқоқ бўлган бу қиз у билан гаплашармикан?
👍23❤1
95-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Мана шуларни ўйлаб Малик жиянининг олдига келганини ҳам сезмай қолди.
- Ассалому алайкум! - тортиниб, чўчибгина салом берди Сардор.
- Ва алайкум ассалом! Мулло бўлинг! Қани, нималар қиляпсиз?
- Мижоз кутиб ўтирибман.
- Янами? Мижозларингни телефон рақамини ол, келиш-келмаслигини билиб оласан, демаганмидим сенга?
- Сўрадим. Биламан. Лекин менда телефон йўқ-ку!
- Э-э-э, - кулиб юборди Малик. - Мана, сенга нималар олиб келдим, қара. Ўйланма, жиян. Сен мана бу ёндафтарга рақамларни ёзиб олавер. Менинг телефонимдан қўнғироқ қилиб сўрайверасан.
- Вуй, - кўзлари чақнаб кетди Сардорнинг. - Булар менгами, тоға?
- Сенга. Мижозларингни телефон рақамини ёзиб борасан. Шунинг учун олиб келдим. Мана бу китобни эса, мижозларинг келмаган пайтда ўқиб ўтирасан. Ўқиган-ўқимаганингни ўзим текшираман. Келган кунларим ўқиган эртакларингни менга айтиб берасан, хўпми?
- Хўп, - кўзлари ёниб кетди Сардорнинг. - Тоға, бунга билган телефон рақамларимни ёзаверайми?
- Ёз, - боланинг хурсандчилиги Маликка ҳам юқиб кўзлари порлади. - Ёз, деб олиб келдим-ку!
Сардор ён дафтарни тиззасига қўйиб, авайлабгина ёза бошлади.
- Ручка ҳам зўр экан, - деди у «Г» ҳарфини ёзиб бўлгач. - Раҳмат, тоғажон.
Зум ўтмай ёндафтар юзида «Гулранг опам» деган ёзув ва еттита рақам пайдо бўлди. Маликнинг негадир юраги ҳапиқиб кетди. Жиянига сездирмайгина телефонига ёзиб олмоқчи эди. Сардорнинг ўзи сўраб қолди:
- Тоға, телефонингиздан Гулранг опамга қўнғироқ қилсам бўладими?
- Қил, жиян, қил, - телефонини Сардорга бажонидил тутқазди Малик.
Сардор дарҳол Гулрангга қўнғироқ қилди. Қиз бориш-бормаслиги аниқ эмаслигини айтди.
- Билмаскан, ўзи ҳам, - деди Сардор тоғасига телефонини тутқазаркан.
- Келиб қолар... Энди сен китобингни ўқи. Бекор ўтирма! - деди Малик ва ўрнидан қўзғалди.
«Энди қачон қўнғироқ қилсам экан, бу ўжар қизга?» - ўйлади ўзича ширин хаёлларга берилиб Малик.

* * *

Севара уч кундирки, ижара уй эгасини алдайди. Аббоснинг келиб қолишидан умид қилади. Афсус, ундан дарак йўқ. Ўзининг пули йўқ эмас, бор. Аммо ҳозир уни бериб юборса, кейин нима қилади? Ҳадемай мана бу бозордаги жойининг ҳам ижара пулини бериши керак. Агар пулини уйга бериб юборса, жойни бой беради. Жойни бор берди, дегани тамом дегани. Яна ҳар хил вазият бор. Бошида эри йўқ аёл ҳар қандай шароитда қўлида бир-икки сўм билан юриши кераклиги англади у. Ишқилиб, Худойим ёрдам берсинда. Хаёлида Аббос пул кўтариб келиб қоладигандек. Чунки икки бор Рита холанинг телефонидан хабар юборди. Ижара ҳақини уй эгаси сўраётганини билдирди. Доимгидек жавоб йўқ.
- Қамалиб кетган, бунинг, - деди ўша куни Рита хола ҳам юрак ўйноқи қилиб.
Шуларни ўйлаб шошиб молини йиғаётган Севаранинг телефони жиринглади. «Уй эгаси» деган ёзув атай унинг асабини емиргиси келаётгандек телефон экрани устида нағма қиларди.
👍22❤2
95-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Уф! Энди нима дейман?
Севара қўнғироққа жавоб бермади. Зум ўтмай яна телефони «безовталанди». Сўнг хабар келди: «Бугун кечга бораман, агар ижара ҳақини тўламасангиз, чиқариб юбораман...»
- Оббо... - Севаранинг миясида Зоирнинг исми айлана бошлади. Кеч тушишига ҳали икки соат бор. - Зоирни синайдиган вақт келди, чоғи...
Севара хўрсинди. Йиғиштираётган молини қучиб, ўтириб олди у. Боши қотганди.
- Зоирдан пул сўраш, унинг қопқонига тушиш, дегани. Лекин бошқа чорам йўқ. Зоирга хабар юбораман. Сизга имкон, ростдан ҳам ўзингизни тутиб олган бўлсангиз, ижара уйимнинг пулини тўланг-чи, дейман... - Севара ўзига ўзи гапириб телефонини қўлига олди.
Биргина тугма... Уни босиш ёки босмаслик... Битта бармоқнинг кучсизгина ҳаракати жувоннинг ҳаётини буткул ўзгартириб юбориши мумкин.
Поклик ё зино, ҳалоллик ё ҳаром, тўғрилик ё эгрилик, мардлик ё номардлик?! Биргина бармоқнинг тугмани босиш ёки босмаслиги аёлни мана шу икки йўллардан бирини танлашга мажбур этади. Биргина бармоқнинг ҳаракати туфайли унинг ҳаёти ўзгариб кетиши, ўзанидан чиқиб кетиши мумкин. Албатта, бармоқ унинг ихтиёрида. Аммо ихтиёрни ё ақл, ё кўнгил бошқаради. Севара ақл билан иш қилсинми, кўнгил билан?
Кўнгли Зоирга интилади, ақли бу йўл ёмонлигини айтади.
“Мен ақл билан иш қиляпман. Кўнглим нима деса эргашиб кетаверадиган ўн саккиз яшар қиз эмасман, - деди у ўзига ўзи. – Фикримни бир жойга жамлаб ўйлаб кўрсам, Зоирдан бошқа йўлим йўқ. Пулни бошқа қаердан олишим мумкин?”
Севара ўзини ақл билан иш қилаётгандек тутиб, кўнглига бўйсунаётганди. Буни ўзи ҳам сезар, ўзини оқлашга тиришарди.
- Бошқа йўлим бўлса экан? – минғирлади ўзича. – Ё пулим бўлса экан? Аббос акага минг марта қўнғироқ қилдим, хабар юбордим. Сомон ичига тушган игнадек топиб бўлмаяпти. Нима қилишим керак? Ақл билан иш кўряпман-ку! Ҳамма томонни торозига соляпман...
У бармоғини телефонга олиб борди. Тағин иккиланди.
- Қарз олиб туриш мумкин, кўпроқ ишлаш мумкин... Рита холаникига кўчиб ўтиш мумкин... У-ф-ф! – у телефонини кийимлар тахлаб солинган катта қора целофан устига улоқтирди. – Ўзимни қўлга олишим, ақлимни ишлатишим керак. Зоир билан топишиш дегани... Ота-онамни баттар ботқоққа ботириш дегани... Гуноҳ дегани...
У ўрнидан туриб кийимларни «вешалька»лардан олиб, тахлай бошлади. Кўйлакларни апил-тапил тахлар, қора полиэтилен қопга тез-тез жойларди. Ўн дақиқача тинимсиз ишлади. Кейин бироз ўйга толди ва бирдан кийим билан тўлган қоп устига яна ўтириб олди. Оҳистагина телефонига қўл чўзди.
- Неча марта ота-онамдан кечирим сўрадим. Аббос акага Рита холанинг телефонидан смс ёздим. Телефон ҳам қилдим. Ота-онам кечирмади, Аббос ака ҳам унутди. Нима қилишим керак, мен? Бошқа чорам ҳам, йўлим ҳам йўқ-ку! - шайтон макрига учиб яна ўзини оқлаш учун баҳона қидирарди у. - Уй эгаси ҳам кечга бермасангиз, чиқариб юбораман деяпти. Икки болам билан кўчада қоламанми?
Аёл телефонига бироз иккиланиб, тикилиб ўтирди. Сўнг чуқур «уҳ» тортиди-да, ёза бошлади:
«Яхшимисиз? Бир илтимос билан ёзишга мажбур бўлдим. Қарз бериб тура оласизми?»
Севара хабарни юборишга ҳамон иккиланарди. Хабарга тикилганча хўрсинди, кейин эса кўзларини юмди. Кейин эса бош бармоғи билан хабарни жўнатадиган белгини босди ва дарҳол тортди. Гўё шу билан қадам қўяётган гуноҳидан тезроқ оёғини тортмоқчи бўлгандек. Зум ўтмай телефонида мусиқа янгради. Зоирдан хабар келганди:
«Ниҳоят ёздингиз. Билардим, ёзишингизни! Қарз эмас, шундоқ бераман, қанча керак?»
👍21
96-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Севаранинг юзи ёришди. Жилмайганча яна ёза бошлади:
«Уйнинг ижара пулини беришим керак...»
Севара хабарни жўнатишга улгурмади. Зоир телефон қилди.
- Ало? - деди жувон учрашувга чиққан қиздек ҳаяжонланиб.
- Ало, салом. Яхшимисиз?
- Яхши, - деди Севара.
- Мен иш билан қўшни туманга кетгандим. Эртага қайтаман. Қачонга керак?
- Бугун кечгача муҳлат берди. Бир соатларда бермасам, уйдан чиқариб юбораркан. Шунинг учун сизга айтишга мажбур бўлдим.
- Бўлмаса, пластик карточкангизга ўтказаман. Бирор жойдан ечириб оласиз.
- Пластик карточка йўқ...
- Э-э-э, нима қилдик, унда? Менга қаранг, ўша уй эгасининг пластиги бордир? Сўранг, пластигига ўтказиб юбораман.
- Хўп, - деди Севара қувониб.
- Пластикни рақамини олиб, менга смс қилиб юборинг. Бўпти, эртага ўтаман, - шу билан Зоир алоқани узди.
Севара дарҳол уй эгасининг рақамини терди. У жуда хурсанд эди. Зоир билан алоқалари тикланганигами, ижара уй муаммоси ҳал бўлганигами, буни ўзи ҳам билмасди.
Ўн дақиқага бормай уй эгаси «пул тушган»ини маълум билди. Севара енгил тортди. Зоирнинг чиндан ҳам ўзини тутиб олганига, бекорга ишонч билан гапирмаганига ишонч ҳосил қилди. Учиб-қўниб, Рита холаникига борди. Ўғлини олиб уйига келди.
«Зоир эртага бораман, деди. Бугун оддийроқ овқат қилсам ҳам бўлади», - ўзича ўйлади у. У овқатга уннагандаёқ Зоир хабар ёза бошлади. Ундан кетма-кет соғинч хабарлари келар, жувон эса эри сафарга кетган ёш келинчак каби энтикиб ўқирди. У вақт қандай ўтганини ҳам сезмабди. Болалари ширин уйқуга кетди. Аёл ҳам Зоирга хайрли тун тилаб ўрнига чўзилди. Соат тунги 11:30. Севаранинг кўзлари эндигина илинган. Бехос эшик қўнғироғи жиринглади. Чўчиб уйғонган аёл аввалига ҳеч нарсага тушунмади. Ким келган бўлиши мумкин? Уй эгаси пул олган бўлса... Севаранинг кўзлари порлаб кетди:
- Зоир! Зоир чидай олмаган! Етиб келибди!
У тунги кўйлагида эшик томон югургилаб кетди. Эшик туйнугидан боқиб эса, қотиб қолди. Эшик рўпарасида Аббос турарди. У яна эшик қўнғироғини босди. Севара эса ҳайкалдек турар, эшикни очмаслик учун ҳар қандай важ кўрсатишга тайёр эди у. Аммо очмасликнинг ҳам имкони йўқ. Уларнинг ерда эканлигини, бошқа борадиган жойи йўқлигини билади Аббос.
- Ассалом, келинг, - деди Севара тушкун ҳолда эшикни очаркан.
- Ва алайкум ассалом. Яхши ўтирибсизларми?
Ортиқ Аббос уни қизиқтирмаётгани боис Севара Рита холанинг хушмуомалалик ҳақидаги насиҳатларини унутди:
- Қаёқдан яхши бўлай? Дом-дарагингиз йўқ. Уй эгаси ижара пулини сўраб безор қилди, «чиқариб юбораман», деди. Сизга телефон ҳам қилдим, хабар ҳам юбордим, - аразлагандек деди Севара ошхона томон юраркан.
Аббос аёлнинг сира бунақа муносабатини кўрмагани учун анқайиб қолди. Кейин шоша-пиша ўзини оқлай кетди:
- Ишлар тинчигунча гаплаша олмасдим. Сенга зарар бўлиши мумкин эди. Пулни эса мана олиб келдим. Уй эгасига ҳам айтдим.
Аббоснинг охирги гапидан сўнг Севара таққа тўхтади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун қадрдоним...

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олин Узоқдаги яқиним..



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😇3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
🌺ХАЙРЛИ ТОНГ

🤲 Эй Роббимиз, бизларга...
🌸 Ортидан куфр келмайдиган иймон,
🌺 Ортидан тараддуд келмайдиган эътиқод,
🌸 Ортидан маҳзунлик келмайдиган шодлик,
🌺 Ортидан бадбахтлик келмайдиган бахт,
🌸 Ортидан қийинчилик келмайдиган ризқ бергин!
🌺 Бизни бандаларинг ичида энг бахтли, Сенга энг яқинлардан қил!
🌸 Ўтмишда қилган гуноҳларимизни кечир!
🌺 Келажак аҳволимизни ислоҳ эт!
🌸 Бизни жаннат аҳиллари қаторига ёз!
🤲 Амин! Амин! Амин
!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
“НИМА УЧУН АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШИМ КЕРАК?!”

Осмонлару ерни Яратган Зотнинг қаршисига маъсиятлар ила чиқа кўрманг, ғазабига тоқатингиз, иқобига сабрингиз ва азобига қудратингиз етмайди.

Доктор Абдул Муҳсин Аҳмад ўзининг бир қариндоши билан бўлган воқеани айтиб берди. Воқеага кўра бир йигит укасига доим “Аллоҳга ҳамд айтгин” деса, укаси: “Нима учун Аллоҳга ҳамд айтишим керак? – дер, Яратганга бўйин эггиси келмасди.

Ахир унинг бу гапини оламлар Рабби бўлган Зот эшитиб турибди! Аллоҳ уни икки оёғи билан юрғизиб қўйибди, қанча одамлар юра олишмайди. Неча-неча инсонлар кўриш неъматидан мосуво бўлганида, унинг кўзлари кўриб турибди.

Вақт ўтиб йигит автоҳалокатга учрайди. Унинг аъзолари қаттиқ шикастланади. Операциядан сўнг доктор Абдул Муҳсин Аҳмад уни бир умр ногирон бўлиб қолганлигини, танасининг ярми ишламаслигини, аниқроғи, бир ўлимдан қолганлигини айтади.

Аллоҳ буюк! Унинг неъматлари чексиз. Биз бандалар доим шукрда бўлмоғимиз лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтади: «...Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир» (Ҳуд сураси, 102-оят.).

Тасаввур қилинг, борди-ю, сиз дўзахийлардан бўлсангиз, у ердаги азобга чидай оласизми?! Албатта, йўқ.

Шундай экан Аллоҳга тавба қилинг! У Зотга хуш келмайдиган ишлардан қайтинг. Солиҳ амаллар ила Раббингизга яқинлашинг. Аллоҳ берган неъматларга шукр қилинг. Гуноҳ ва маъсиятнинг кичиклигига қараманг. Аллоҳнинг буюклигини назарингиздан қочирманг.

Аллоҳ буюк! У Зот сизни кутилмаганда ушламасидан аввал қалбингизни қўрқув ила тўлдиринг. Қазоингиз яқинлашмасидан аввал покланинг. Ўлим келгандаги пушаймондан наф йўқ ва бунинг учун имкон берилмас...

Ҳассон Шамсий ПОШО,
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” китобидан.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shukr qilishga sababingiz bor ekanmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2😢1
ИРОДА....

Ирода ва Қобилжон бир марта кўришдаёқ бир-бирларига кўнгил қўйишди. Тўрт йиллик талабалик даври бу муносабатни мустаҳкамлади. Ўқишлари тугагач, Қобилжоннинг уйидан боришган совчилар учинчи мартасида хушхабар билан қайтишди:
- Тўй!
Иккала ёшнинг ҳам қувончи чексиз эди...
Аммо бу қувончлар турмуш қурганларининг бешинчи йили орзу-умиддан чекиниб, сабаблар қидирила бошлангандан сўнг, тиббий кўрикнинг натижаси ошкор бўлгач, поёнига етди. Гўзал ва ақл-идрокли келинини қанчалар яхши кўришмасин, набира кўриш орзуси қайнона ва қайнотада кучлироқ бўлиб чиқди.
Ирода гўзал бўлиши билан бирга исмига монанд иродали ҳам эди. Турмуш ўртоғига фарзанд ҳадя этолмаслигини билгач, бир қарорга келди. Қодиржоннинг сабр қилишга ундашлари, ҳаётини усиз тасаввур қила олмаслигини қайта - қайта таъкидлаши ҳам Иродани ўз фикридан қайтара олмади.
Бир кун эрталаб уйқудан уйғонган Қодиржон Ироданинг ўрнига болишнинг бир четидан чиқиб турган бир парча қоғозни топди ва унда ёзилган биргина ёзувни ўқиди:
"Изламанг"!
Аммо Қодиржон бунга кўнармиди, у Иродани излаб борди, топди, уйга қайтиш учун кўндиришга ҳаракат қилди, бўлмади.
Бир ярим йиллик саргардонликдан сўнг ниҳоят у Ирода кутган ва кутмаган хабарни айтди:
- Уйланяпман.
Ҳазин овозда айтилган гапга деярли шунга яқин, аммо сал дадил оҳангда жавоб қайтди:
-Бахтли бўлинг!
Аммо кўнгил экан...
Йил ўтмай хонадонни тўлдирган чақалоқ йиғиси ҳам Қодиржонни кўнглини тўлдира олмади. У Иродани излаб боришни канда қилмади, гоҳ ишхонаси ёнида, гоҳ маҳалласидаги кўча бошида кутиб турарди. Иродага Қодиржоннинг бу ташрифлари сабабли унинг оиласида бўлаётган нотинчликлар, Қодиржоннинг аёлини бир икки марта аразлаб кетиб қолгани ҳақидаги миш-мишлар етиб борганди. Шу сабабли унинг Қодиржонга: Энди оилангиз бор, уларни тинчини бузманг, мени унитинг деб тушунтиришлари бефойдалигича қоларди.
Навбатдаги кун Қодиржон Иродага уни кўргани уйига боришини маълум қилди.
Келди.
Аммо кутилмаган ҳолатга гувоҳ бўлди. Уй ичидан қандайдир шўҳ мусиқа янграр, бир ёш йигит ўйинга тушар Ирода эса чапак чалганча қийқириб куларди.
Қодиржонни ғазаби қўзиди. У уйга бостириб кирдию, нотаниш йигитга мушт туширди, кейин ўгирилиб Иродани юзига тарсаки тортиб юборди
Ирода жиққа ёш кўзларини унга тикди-ю лекин лом-лим демади. Кутилмаган томошадан ҳанг-у манг бўлган йигит эса ҳеч нимага тушунмай бир бурчакда қўрқувдан қотиб турарди.
Қодиржон шарт ўгирилиб чиқиб кетди. Бу унинг охирги ташрифи эди
Орадан бироз вақт ўтиб, Қодиржон ширингина қизалоққа ота бўлди.
Қиз бола бошқача - шум келаркан, кун сайин унинг қиқирлаб кулишлари эркалашлари, дадасини кўриши билан қўл силтаб, кулиши-ю дадаси бирор жойга кетгудек бўлса аразлагандек лабларини чўччайтириб талпиниб қолиши, Қодиржонни кўнглидаги камликларни бироз тўлдиргандек бўлди
Қизи беш ёшга тўлган кун берган ваъдасига кўра қизини боғда айлантириб қайтаётган Қодиржон автобусда ўша машъум кундаги йигитга кўзи тушди негадир енгил титради
Йигит ҳам уни кўрди-ю у томонга юра бошлади Қодиржон ҳам қизиқиш ҳам ҳам ҳаяжон билан унга қараб турарди. Йигит уни ёнига келиб салом берди. Кейин дабдурустдан гап бошлади:
Ирода опа билан бирга ишлардик, ўша куни у менга арзимас бир ишда ёрдамим кераклигини айтиб уйга таклиф қилди, бир бузилган эшик зулфини тузатиш керак экан. Юмуш тугатгач чойга таклиф қилди шу жойда мусиқа қўйди ва рақсга тушишимни сўради. Уларни ўз опамдек кўрганим учун тортиниб ўтирмадим Шу пайтда сиз келиб қолдингиз Бор гап шу Опа орадан уч кун ўтиб ишдан бўшаб кетдилар Кетаётиб мендан узр сўради ва негадир раҳмат айтди Хозир сизни кўриб шулар эсимга келди ва айтишим керак деб ўйладим Йигитча шуларни сўзлаб бўлди-ю яна мушт ейишдан қўрққандан шошиб Қодиржондан узоқлашди.
Қодиржон ғалати ҳолга тушди, гўё устидан биров бир челак совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди Беихтиёр қучоғидаги ширинтой қизини маҳкам бағрига босди. У Ирода яна бир марта у учун ўзини фидо қилганини тушунган эди
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩵Опажон, гоҳ сиз йўқлайсиз, гоҳ мен бораман. Дийдорингиз дарров қумсаб қоламан. Сиз менга қадрдон, онамдек азиз. Мен сизга соябон, мунисам опам!

😀Опажон мен сизни жуда ҳам қаттиқ яхши кўраман!
Бахтимизга доимо омон бўлинг!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уй шароитида табиий сосиска таийёрлаш рецепти⬇️😊

• Товуқ гу‌шти филеси 1кг
• Чеснок 2 дона
• Ярим дона сабзи
• Ярим дона лавлаги
• 1 ош қошиқ туз
• 1 чои‌ қошиқ паприка
• 1 чои‌ қошиқ қуритилган чеснок
• Ярим пие‌ла сут
• 70 мл е‌ғ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қани энди хамма уйда шунақа эркаклар бўлсааа

Ибратли зўр видео бўлибди 👍
Реал хаётдан олинган ҳақиқат!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi✿︎
👍8🔥1
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
96-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Севаранинг юзи ёришди. Жилмайганча яна ёза бошлади: «Уйнинг ижара пулини беришим керак...» Севара хабарни жўнатишга улгурмади. Зоир телефон қилди. - Ало? - деди жувон учрашувга чиққан қиздек ҳаяжонланиб. - Ало, салом.…
97-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Ҳадик ва хавотир билан қайрилиб Аббосга қаради:
- Уйни эгаси... Пул...
- Ҳа, кимдандир қарз олиб берганингни айтди. Ма, - Аббос бир даста пулни Севара узатди ва бориб оҳиста қучди. - Кечир, сени ноқулай аҳволда қолдирдим. Аммо пулни тайёр қилиб қўйгандим. Етказа олмадим, холос. Вазият ҳалиям яхши эмас. Бироз ўтирай, кетаман. Аммо сени соғиниб кетдим.
Севара янаям қўрқув исканжасида қолди...

* * *


Гулҳаё одатига кўра, эрта тонгдан ярим соат югурди, ундан сўнг дарсга кетди. Уни доимгидек Зилола қарши олди. Зилола ғамнок ва камгап бўлиб қолган. Отасининг операциядан кейин ҳам аҳволи яхшиланмаганидан сиқилиб юрибди.
- Даданг яхшими? - жойига ўтираркан сўради Гулҳаё.
- Яхши. Доимгидек оғриққа чидай олмаяпти. Шу ҳолида «Операция бекор қилдирдик», деб асабийлашади. Бизни ўйлайди. Операцияга кетган пулга рўзғорнинг қанча камини бутлардик, дейди.
- Соғайиб кетса, ҳаммаси унут бўлади. Сенам сиқилаверма.
- Ўзингнинг ойим яхшими?
-Ҳа, ҳар доимгидек. Бувим кетганларига зерикиб қолганини айтмаса, ўтирибди. Ўйлаб қарасам, ойимга жуда қийин. Телевизор кўролмайди, китоб ўқий олмайди. Ўзи кимгадир телефон қилиб, гаплашиб ҳам ўтиролмайди. Гулюз ҳам репититорга кетади. Роса зерикади, ўша пайтда.
- Ҳа, буни ўйлаш ҳам даҳшат, - Зилола шундай зейиши билан телефони жиринглади. - Нотаниш рақам... Эрталаб ким қиляпти, экан?
Зилола Гулҳаёга ажабланиб қаради.
- Ол-чи, биласан-да!
Зилола яшил белгини босиб, телефонини қулоғига тутди:
- Ало? Ассалому алайкум... Ҳа... Зилоламан... Ҳа, зирагимни қўйгандим. Тўлашимиз керакми? Майли...
Зилола алоқа узилганидан қўрқув акс этган нигоҳларини Гулҳаёга тикди:
- Дугон, ломбарддан. Белгиланган ойлик тўловни тўланглар деяпти...
Зилола гапини тугатиб улгурмасидан Гулҳаёнинг ҳам телефони жиринглади. Гулҳаё телефони экранини Зилолага қаратди:
- Шу рақаммиди?
- Ҳа, - деди Зилола.
- Кўтармасаммикан? - Гулҳаё бироз ўйланди, лекин барибир жавоб берди. У ҳам Зилолага айтилган гапларни эшитди.
- Нима қиламиз? Стипендиямиздан тўлаймизми? - деди у ўйга ботиб ўтирган Зилолага қараб.
- Стипендиямни беролмайман. Уйдагилар ҳам кутиб ўтирибди. Дадамни дорисига ишлатишимиз мумкин, - оғир ютинди Зилола. Кўзлари ёшга тўлиб, зўрға гапирди. - Ўқимасам бўларди ўзи... Ўқишни ташлаб кетишим керак эди.
- Бўлди, ҳали қутилиб кетамиз, пушаймон бўлаверма, - нима деб овутишни ҳам билмасди Гулҳаё.
- Қандай? Уйдагилар зирагимнинг ломбардда эканлигини ҳам билмайди. «Контракт»им эсларига ҳам келгани йўқ. Чунки ҳамма дадам билан овора. Худо кўрсатмасин, дори керак бўлиб зирагингни сотамиз, бер деб қолишса борми? Гулҳаё, биз боши берк кўчага кириб қолдик...
Зилоланинг гапидан Гулҳаёнинг ҳам юрагига ғулғула тушди. Зилолага индамаган бўлса-да, ўзининг ҳам тўлаши муаммоли. Онаси тинимсиз даволаняпти, ҳаммасининг ўқишига пул керак. Яна цехда ҳам тинимсиз пул айланмаса бўлмайди. Буни ўзи яхши билгани учун ҳам отасидан ортиқча пул сўролмайди.
👍19👏3❤1😢1