Forwarded from Help 4k pm
𝙔𝙊𝙍𝙄𝙉𝙂𝙄𝙕 𝙊𝙍𝙕𝙐𝙎𝙄𝘿𝘼𝙂𝙄 𝘼𝙔𝙊𝙇 𝘽𝙊'𝙇𝙄𝙉𝙂 𝘽𝙐𝙉𝘿𝘼 𝘽𝙄𝙕 𝙎𝙄𝙕𝙂𝘼 𝙔𝙊𝙍𝘿𝘼𝙈 𝘽𝙀𝙍𝘼𝙈𝙄𝙕
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻 彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
Adminlar bilan hamkorlik qilamiz
🇺🇿O'zbekiston bo'ylab dostavka xizmati mavjud 🚕
Narxlar sizni albatta hursand qiladi
O'zingiz kirib guvohi bo'ling
https://t.me/+kkO4hf4T9HhiYjM6
Homiy: ARZON SHOP #17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅☀️ Ассалому алайкум қадрдоним! 🌸🌸
Бугун14-НОЯБРЬ
ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин! ⤵️⤵️
🌸💞🪴
Бошланаётган кунингиз хуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.
🌸💕🌿
Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти ила бошланг... "Бугун албатта яхшиликлар бўлади!" - дея яхши гумонда бўлинг.
🌸💞🌿
Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐
⛅️Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
⛅️Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#foydali Judayam foydali choy retsepti
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sutsiz bilinchik retsepti
Yarim litr suv
1 ta tuxum
100 gr shakar
100gr yog
1chimdim tuz
Soda uksus
2 pela un
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Yarim litr suv
1 ta tuxum
100 gr shakar
100gr yog
1chimdim tuz
Soda uksus
2 pela un
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sizga uy oldiradigan 3 ta mo’jizakor asmo! 👆🏻
Manfaatli bo’lsin🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Manfaatli bo’lsin🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким Қайси Ойда Туғилган Танланг ❤️
Сиз қайси ойда туғилгансиз ўзингизни характерингиз ҳақида билиб олинг қандай инсон экансиз ?
❄️ Январь Февраль ❄️
🌞 Март Апрель 🌼
🌻 Май Июнь 🌷
🌺 Июль Август 🍃
🍁 Сентиябрь Октябрь 🥀
💐 Ноябрь Декабрь ☃️
Ўзингиз ҳақида билиб олишнинг айни вақти пастдаги Ойингизни босинг 🌹👇🏻😁

👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
104-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Тўппа-тўғри, топдинг. Қойил! Камига сенам мана машина юваяпсан. Бир ойларда шу ердан жой олмасанг эди деб хавотирланяпман, - ҳазиллашди Малик. - Хавотир олманг, ўқишга кираман, - деди Гулранг. - Абитуриентман де. Қаердан…
105-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Матлуба ўшандаёқ бувисининг гапларини маъқуллаган, айбига иқрорлигидан кўзларидан милтиллаб ёш оққанди:
- Ўнта хотин олмайдими, кўзларим кўрса бўлди, эди, деб ўтирибман.
- Ана-а-а... Нима дедим!
- Жонлантириш бўлимида ўзимни қабрда ётибман деб ўйладим. Шунда... болаларим менсиз қай аҳволга тушишини, ўқишлари қолиб кетиб, келажаклари барбод бўлиши ўйлаб... нақадар худбинлик қилганимни англадим.
- Отаси бошқа аёлга қараб югурганида, сен гўрга қараб югуришни кўзлагансан. “Иккимиз икки ёнга қараб кетсак, болаларим нима қилади”, демагансан...»
Бувисининг мана шу гаплари уни мудроқ уйқудан уйғотгандек, силкилагандек бўлди.
- Энди ортга чекинмайман! Аббосни қайта севишга мажбур қиламан. «Қари билганни пари билмас!» Бувим «Сенга бўлган муҳаббати қалбида кул босиб ётибди», деди. Ўша кулни пуфлаб учираман, муҳаббат чўғини оловлатаман! - Матлуба зўр иштиёқ билан кўзлари атрофига бодом ёғи суркаб, бармоқлари билан енгил шапатилай бошлади. - Умид келсин, Нигора холангнинг ёнига олиб бор, дейман! Яна маслаҳат сўрайман! Яшариш сирлариниям сўрайман...
* * *
Севаранинг бугун кайфияти яхши. Кеча гарчи Зоир билан кўп тортишган бўлса-да, ижара учун берган пулини қайтарди. Рўйхушлик бермади. Иккиланишлар, бебош ҳис, бетийиқ хаёлларнинг ҳаммасини укасининг дийдори ва бир бор боқиб қўймагани дарз кетган ойнага урилган тошдек бўлди. Чил-чил қилди барчасини. Севара ёввойи туйғуларидан кўра яқинларининг меҳри минг чандон устунлигини бир лаҳза англагандек бўлди. Яна Аббос аканинг қизи айтган гаплар ҳам янги умид берди.
«Энди сиз яхшироқ машина олиб, буни менга беринг», деяпман...» - деди ўша қиз. Демак, Аббос акада пул кўп. Сал ҳаракат қилса уйли бўлади. Кейин қолган нарсалар муаммо бўлмай қолади. Аббос акани маҳкамроқ тутиш, эритиш керак.
- Бугун кечга эҳтиросли хабар юбораман. Эркаланаман... Бунинг гуноҳи йўқ. Ахир ҳалол эрим бўлса... - ўзига ўзи пичирлади Севара. - Йўқ, хабар юбора олмайман. Аббос ака ҳалиям терговдан қутилмади. Яхшиси, гўзаллик салонига борсам бўларкан. Сочимни бўятиб, кестиришим керак. Кейин Рита хола орқали чақирарман!
- Мана бу кўйлагингиз қанча, экан? - унинг хаёлини бўлди харидор аёл.
- Сизга арзон қилиб бераман, кўринг опа, - ўрнидан турди Севара.
Аёл осилган кўйлакни синчковлик билан кўрди. Кейин қўлига олиб енгларини яна бир карра кўздан кечирди.
- Шу кўйлагингизнинг енги узун бўлса, жуда чиройли бўларди. Бизнинг ёшимиздаги аёллар роса сотиб оларди. Нега енгини калта қилишган экан-а?
- Энди енгини узун қилишни режа қиляпмиз. Келаси ҳафта чиқиб қолса керак, - аёлнинг сўзлари Севарага янги ғоя берди.
- Бўлмаса, келаси ҳафта келаман. Учта оламан, опамга, онамга, ўзимга. Кейин... Мана бунисининг енги узуни келса, сотишга ҳам олардим. Улгуржи қаердан олсам бўларкан?
- Ўзимдан олаверасиз, опа. Цех ўзимизники...
- Унда жуда яхши, телефонингизни ёзиб олай...
Аёл ҳали тикилмаган кўйлакдан нақ элликта буюртма қилиб кетди. Тағин ўзлари учун учта. Севара учун бу - омад . Чиндан ҳам бу бичимнинг енгини узун қилиб, катта ёшли аёлларга мосласа, зўр сотилади. Севара дарҳол қўрқмасдан Аббосга хабар ёза бошлади. Ахир бу хабари ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди:
«Ассалому алайкум! Сизга янги фасон «заказ» қилмоқчиман. Кела оласизми?»
Севара смсни Аббосга юбораркан, қувонди:
- Бугун кечга аниқ келади. Тайёргарлигингни кўр, Севара! Ҳам мол, ҳам уй учун ҳаракатингни қил!
Севаранинг хабари келганида Аббос фитнес залига эндигина келган, терлаб-пишиб шуғулланаётган эди. Шунинг учун бир соатдан сўнг смсни ўқиди. Юзига табассум ёйилди. Ширин энтикди.

👍22😢4
106-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Нарсаларини йиғиштириб, машинаси томон юраркан, хабар юборди:
“Ва алайкум ассалом. Кечга ўтаман, унда...”
Аббос рулга ўтираркан, бироз ўйланиб қолди. Севаранинг ёнига учиб боргиси келар, аммо Матлубадан ҳайиқарди. Ҳозирги қалтис вазиятда жим туриш керак. Матлуба аламзада. Кўзлари кўрмай қолганининг ғами, кундоши борлигини билганидан кейинги ғазаби, терговчининг гап-сўзлари унга катта журъат берди. Аббоснинг қамалиб кетиш эҳтимоли кўплигини билгач, янаям жонланди. Кўнглидагиларни яшириб ўтирмади. Чиндан ҳам бу вазиятда Аббоснинг қамалиб кетиши Матлуба учун фойда. Чунки уй-жой бор, пул оқиб келадиган цех бор, цехдаги асосий ишни Гулҳаё қилади. Умидни ҳам бир синаб кўрди, у отасидан сўроқсиз қарзларни йиғиб онасига берди. Демак, ҳаридорлар ўртасидаги олди-бердини бемалол эплайди. Бундан хулоса қилдики, Аббоссиз қайтанга ўзлари яхшигина яшашлари мумкин. Бундан фақат Аббос зиён кўриши, қамоқда ўтириши кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам Аббос Матлуба билан ҳисоблашишга мажбур.
“Эҳтиёт бўламан. Уйга бориб, кечки овқатни еб, Матлубанинг олдида Севарага телефон қиламан, - ичида ўйлади Аббос. - Атай фақат “заказ” ҳақида сўрайман ва шу баҳона уйдан чиқиб кетаман. Матлуба оддий буюртмачи деб ўйлайди..”.
Аббоснинг режаси пишиқ эди. Аммо у барибир ҳадиксиради. Кечки овқатни бола-чақаси билан еди. Сўнг телефонига қўл чўзди. Матлубага бир қараб олди.
“Нега бунча қўрқасан? Кўзи кўрмайди-ку! Овозингни эшитади, овозингдан “клиент” билан гаплашаётгандай кўринсанг бўлди”, - деди ичида ўзига ўзи далда бериб.
Кейин бироз дадиллангандек бўлиб, Севаранинг рақамини терди. Гудок кета бошлагани сари юраги дуккилади.
- Ало, ассалому алайкум! – Севаранинг нози овози эшитилди.
- Ва алайкум ассалом. Яхшимисан? Ишлар яхшими? Қайси фасондан “заказ” бор дединг?
- Яхши раҳмат, - деди Севара. - Катта аёллар учун чиқарилган охирги фасон бор-ку! Ўшани енги тирсакдан сал баланд тикилган-ку, ўшанинг енги узун вариантини сўрашяпти.
- Унинг енги узун варианти йўқ-ку!
- Ўшани тикиш керак-да.
- Нечта буюртма? – жиддий сўради Аббос.
- Эллик учта.
- Ўҳў, яхшигина-ку! Уни кўришим керакда. Кейин Гулҳаёга айтаман. Дарров вариант қилиб беради.
- Уйдамисиз? – Севара Аббоснинг келиш-келмаслиги билиш учун сўради.
- Ҳа, уйда эдим. Энди овқат еб бўлувдим.
- Келасизми?
Аббос Севаранинг овозини ҳамма эшит қўйгандек, атрофга бир қараб олди.
- Бораман, - деди сўнгра. – Қайси кўйлак, қанақа фасон кўриб олишим керак. Бўлмаса, ҳозир чиқаман-да, кўриб келаман.
- Хўп, - деди Севара.
Аббос болалари ва Матлубага қараб ҳеч кимда шубҳа уйғонмаганига ишонч ҳосил қилди. Кейин ўрнидан туриб, йўлга тушди. Ёш хотиннинг ёнига қуруқ қўл билан боргиси келмади. Нима олиш ҳақида бош қотирди. Ширинликлар сотиладиган дўконга кириб, пирог ва шоколад олди. Кейин хотиржам йўлга тушди.
Аббос кириб борганида Севара икки боласини ухлатишга улгурган, ўзи эса пардозли, чиройли либосда янада жозибали кўринишда эди.

👍22😢3
107-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- “Заказ” бор десам, келмасдингиз-а? – аёл Рита хола ўргатганидек, мулойимлик билан мақсадини сингдиришга киришди.
- Ие, ҳали “заказ” йўқмиди? – кулди Аббос.
- Бориди. Лекин шошилинч эмас. Сизни соғинганим учун шошилинч дедим.
Севара нозли сўзлари билан Аббосга янаям мафтункор кўринди. Уни жон қулоғи билан эшита бошлади.
Эрининг ўзига чуқур самимият ва ишонч билан қараб турганини кўрган жувон эса Рита хола ўргатганларини эслаб, Аббосни авайлагандек кишидек гапида давом этди:
- Менинг соғинчимни деб уйдагиларингиз хавотирга тушмадими, ишқилиб? Тергов ишларингиз тинчиб кетдими? Шуларни ўйлаб, индамай турсамми дедим. Аммо соғинчим тинчлик бермади.
- Ҳеч ким шубҳаланмади келганимга, хавотир олма, гўзалим. Ўзим ҳам сени кўп куттирдим, хавотирга қўйдим, - эриб кетди Аббос. – Терговчи сениям безовта қилмасин, деб ўзимни тутиб турдим. Туну кун ўйладим аслида сени.
Севара дилидаги мақсадига олиб борувчи сўзларни тилига чиқариш учун янаям мулойимлашди:
- Сездим ўзим ҳам. Ўтган сафар ҳам айтдим-ку, роса хавотир олдим. Терговдан эсон-омон қутилганингизга шукр. Агар шу уйимиз ижара бўлмаса эди, сизни сира хавфга қўймасдим. Нима қилай, менам савдодан тушган пулниям молга тикаверибман. Кейин сизни ташвишга қўйганим учун пушаймон бўлдим.
- Мен сенга мол учун пул берма, мендан олганинг текин дедим-ку.
- Ёнига бошқа моллар ҳам оламан-ку, ўшаларга берувдим-да. Агар биттагина уйимиз бўлса, сира ўйланмасдик. Шунақа безовтагарчиликлар бўлмасди. Сизнинг пулингизга ҳам ичим ачийди, ижара учун қанча пул тўлаяпсиз. Уйимиз бўлганда шунча пулингиз ёнингизга қолган бўларди.
- Ҳозир уй ололмаймиз, Севара, - Аббос аёлининг меҳрибончилик билан айтаётган гапларидан эриб сирларини айта бошлади. – Матлуба шарт қўйди, менга. Токи унинг кўзлари кўрадиган бўлиб, болаларнинг ўқиши тинчигунча сабр қиламиз. Бўлмаса, у мени қайта терговга бераркан. Ҳамма гапни айтиб бераман, деди. У сенга уйланганим учун ўзини машина тагига ташлаган-ку. Шуни айтса, мени қамаб юборишади. Сениям безовта қилишади. Шуларни ўйлаб, шартига кўндим.
- Нима деб шарт қўйди? - Севаранинг жаҳли чиқиб кетди.
- Агар уни даволатмасам, болаларни ўқишига, рўзғорга тўкис қарамасам, қаматади, - хўрсинди Аббос. – Қамалиб кетсам, сизлар ҳам қийналиб қоласизлар. Шунинг учун Матлуба тузалгунча сабр қиламиз.
Севара ичида шунақа ғалаён бош кўтара бошладики, зўрға ўзини тийди. Ўзича ичида ўйлади:
“Демак, мен шоҳида юрсам, сизлар баргидами... Кошки, ўзингиз бошқа машина олиб, спаркни қизингизга бермоқчи эканлигингизни билмасам... Хотиннингиз шу йўл билан сиздан мени ажратиб олмоқчими? Қараб турсин, Рита холанинг олдига борай, кўзига кўрсатаман. Шунақа қиламанки, ўзи кўчада қолади...”
* * *
- Уми-и-д, Умид теп! – Умид тенгдошларининг жон ҳолатда бақирганини эшитиб турса-да, тўпни тепишга шошилмади. Ўнг қанотдан рақибига чап бериб бораверди. Дарвозабон уни чап қанот томон зарба беради деб ўйлади. Умид эса дарвозанинг рўпарасига борганига ўнг томонга тепди. Дарвозабон ўзини чап томога отди. Тўп эса осонгина дарводанинг ўнг бурчагидан жой олди.
- Г-о-о-ол! – Умид бор овози билан бақириб югурди ва шартта тўхтаб “Андижон полкаси”га ўйнаётган раққос сингари қўлларини аввал ёйди, сўнг бир маромда мушт бўлган кафтларини айлантирди. Қўлларини икки бор рақсга мослаб айлантириб, оёқлари билан қаттиқ-қаттиқ ер тепгач, яна югурди. Ўртоқлари ортидан чопди.
Ўн дақиқа ўтар-ўтмас бу жараён яна такрорланди. Умиднинг янги клубдаги илк ўйини у тепган иккита гол ва ғалаба билан якунланди. Янги клуб мураббий Умидни танлаб адашмаганига амин бўлди.

👍27
108-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Ҳамма Умидни табриклади. Айниқса, томоша учун борган унинг синфдошлари роса ғурурланишди.
- Умид, иккита голингни ҳам видеога олишга улгурдим. Рақсинг жуда ажойиб чиқди, қаердан ўргандинг? Зўр чиқди, - деди Муҳаммадали.
- Қани, бир кўрсат-чи? – Умид унинг телефонига кўз тикди. Голдан кейинги ҳаракатлари ўзига ҳам ёқиб тушди. Кутилмаганда хурсандчиликдан тушган рақси жуда ажойиб чиққанди. У ҳар доим гол урганида шу ҳаракатни такрорлашни дилига тугди.
- Буниям каналимизга қўямиз. Мухлисларинг кўради, - деди Суннатила. – Зўр чиқди ростдан ҳам.
Умид сал ўтмай, ижтимоий тармоқдаги ўзлари очган каналлари орқали ўзининг ўйинини қайта-қайта томоша қилди. Ўзидан мамнун бўлди. Эртаси куни эса синфдошлари қувонч билан Умидга телефон қилишди:
- Умид каналга кирдингми? – деди Шаҳбоз. – Томошабинлар янаям кўпайди. Ҳамма сени мақтаяпти. Ҳатто битта энг машҳур сайт “Шу видеоларингни ўзимизни сайтимизда қўйсак, майлими?” дебди. Хўп деб, рақамингни ёзиб қўйдим. Сен ҳақингда ёзишаркан, ошна. Машҳур бўлиб кетасан.
Умид аввалига ўртоғининг сўзларига ишонмади. Аммо каналга кирганида қолдирилган изоҳлар ичида худди ўша гапларни ўқиганида эса ҳаяжонланиб кетди. Ўзича хаёлида интервью бераётганда нималар дейиши лозимлигини ўйлай бошлади ва интизорлик билан ўша сайт мухбирининг қўнғироғини кута бошлади.
- Умид, - қўнғироқ қилди Муҳаммадали. – Телеграмдаги йигирма минг томошабини бор сен яхши кўрадиган канал сенинг ўйинингни ўзининг каналиги “Футболчининг голдан кейин чиройли рақс тушди”, деб ёзиб қўйибди. Ундан бошқа каналлар олиши тайин. Тарқаб кетасан, энди. Олдинги видеоларинг ҳам роса тарқаганди, аммо буниси бошқача... Аниқ машҳур бўлиб кетасан.
- Ҳозир кириб кўрай-чи? – Умид буткул шошиб қолди.
Ҳа, ўзи яхши кўрган, ўзи доим кузатиб борадиган машҳур каналда охирги ўйинини кўриб, кўзларига ишонмади.
- Наҳот, машҳур бўлиб кетдим, - ўз-ўзидан жилмайди Умид. – Тавба, жуда кўп одамга ёқибди... Қойил!
Шу пайт унинг телефонини жиринглади. Нотаниш рақам.
- Ало? – деди Умид ҳаяжон билан.
- Умид яхшимисиз? Мен янгиликлар сайтиданман, - қўнғироқ қилган йигит ўша изоҳ қолдирилгандаги сайт номини айтиб, ўзини таништирди.
Умид қулоқларига ишонмади. Бутун вужудига титроқ кириб, гапини йўқотди.
* * *
- Ранги қанақа? Ярашдими, ўзи? – атрофига аланглаб деди Матлуба.
- Яшил ранг. Жуда ярашди, сизга, - деди Гулюз.
Гулҳаё эса синчковлик билан онасининг эгнидаги янги кўйлакка қараётган эди.
- Мана бу тўк кўкни кийиб кўринг-чи? Солиштирайлик, - деди Гулҳаё ва ўзи онасининг либосини алмаштиришга кўмаклашиб юборди. Матлуба гарчи ўзи кўрмаётган бўлса-да, устидаги кўйлакни силар, гоҳ ўнг, гоҳ чап елкасини олдига чиқариб қараган кишидек бўларди.
- Буниси қанақа турди?
- Бу кўпроқ ярашди, шекилли. Яшил ҳам зўр турганди, кўк янаям очди, ойи, - деди Гулҳаё.
- Чиндан ҳам кўк кўпроқ ярашди.
- Иккови бир хилми? – деди Матлуба.
- Йўқ, иккаласининг бичими ҳам бошқача, - деди Гулҳаё.
- Икковиям ярашган бўлса, иккисиниям киявераман, - Матлуба бувисининг “Чиройли кийимлар кийиб ўтир”, деганини эслади.

👍36❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Х а й р л и т у н
м е х р и б о н л а р и м!
Эртага жума
Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Барчани Аллох ўз панохида асрасин🤲
Эртагача дийдор кўришгунча😘

Juma Ayyom muborak...
Albatta bir Jumangiz InshaAlloh Makkada bo'lsin🕋
✨Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Жуманинг хайру баракаси
сизга бўлсин
🌹Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, сизга ва яқинларингизга соғ-омонлик ато қилсин. Умрингизнинг ҳар куни Аллоҳ муҳаббати ила ўтсин🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.
Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!
Жума айёми муборак бўлсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизни севишни ўрганинг 😊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
УЙИМИЗГА КЕЛИНГ...
Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.
Ака, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.
Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.
Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.
Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.
✍Заршидбек Матғозиев
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.
Ака, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.
Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.
Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.
Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.
✍Заршидбек Матғозиев
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zbekcha shilpildoq tayyorlimiz😍🔥
Хамир учун:
1 та тухум
Ун 400-500 гр
Сув 1 пиёла
Кайла учун
157 тыс.
Гушт 200 гр
Пиёз 1-2 дона
Картошка 1 дона
Сабзи 1 дона
Булгор калампири 1-2 дона
Саримсок пиёз 2 дона
Помидор 1 дона
Томат пастаси 1 ош кошик
Зираворлардан : туз, зира, кора муруч, кашнич уруги, лавр барги (табга кура)