Forwarded from Help 4k pm
️
https://t.me/+ocYoRZ-asqFjZDMy
https://t.me/+ocYoRZ-asqFjZDMy
https://t.me/+ocYoRZ-asqFjZDMy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
📝Чинакам баҳтли инсон.
Насибанинг уч кун илгари бошланган дарди, тўртинчи кун шанба аср намозидан сўнг яна кучайди. Эрталабдан телевизор қаршисидан кетмай ётган турмуш ўртоғи Даврон аёлиниг аҳволини кўриб дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилди. Насиба оғриққа аранг дош бераётганди. Тез ёрдам келиши ҳаяллайвергач, аёлига бирор кор-ҳол бўлишлигидан хавотирга тушган Даврон, тезда машинасини тайёрлади. Уч қизини қўшнисига омонат қолдириб, аёли билан шаҳар четидаги шифохона томон йўлга чиқди. Машинани бошқариб бораркан Давроннинг ҳаёлидан Бу гал ҳам қиз кўрсама?, Тўртинчиси ҳам қиз бўлиб чиқсая? деган фикрлар ўтиб борарди. Бундай ўйлашига сабаб, Насиба ҳомиладорлигининг 16-ҳафтасида Ультратовуш аппаратига тушганида шифокорлар қиз, дейишганди. Шундай бўлсада шифокорлар ҳам одам улар ҳам адашишлари мумкин, дея хотинининг кўзи ёригунича ўғил фарзанд кўриш умидини узмаганди. Машина шифохонага етиб келди. Зудлик билан Насибани операция хонасига олиб кириб кетишди. Операция анча чўзилди. Ташқарида турган Даврон тобора бетоқатланиб борарди. Вақтни ўтказиш учун тинмай тамаки тутатди. У ҳатто биринчи фарзанди Феруза туғулганида ҳам бунчалик бесабрлик қилмаганди. Ниҳоят! Ниҳоят операция хонасидан шифокор чиқиб келди. Суюнчи! Суюнчи беринг, деди шифокор аёл ўзи кутган жавобни олиш илинжида мўлтираб турган Давроннинг кўзларига қараркан. Хўш, нима бўлди, овози титраб энтикиб сўради Даврон?
– Оғир жарроҳликни бошдан кечирган аёлингиз қиз, фарзандни дунёга келтирди.
– Нимааа... Яная...? Нега ахир? Ахир қанча кутгандим, шу сафар ўғил, деб ишонгандимку, ҳаммаси бекор... Бир дақиқа илгари юзида ўғил фарзанд кўриш умидида турган Давроннинг авзойи бузилди. Шифокор аёлнинг операция қийин ўтганига қарамай, ҳозир аёлингиз ва қизингизнинг аҳволи яхши, бирор соатдан сўнг уларни кириб кўришингиз мумкин, деган гапи Давроннинг қулоғига кирар кирмас, ғазабдан қизариб, қўлини бир силтадию, эшик томон шошиб юриб кетди. Жаҳл устида машинасида тезликни оширган ҳолда шифохонани тарк этди. Бу вақтга келиб қош қорайиб, ҳамма ёқни қоронғулик қоплаганди. Қоронғуликни шаҳар чироқларигина ёритиб турарди. Лекин Давроннинг кўнглига чироқ ёқса ёришгудек эмас. Алам билан машинасини спиртли ичимликлар дўкони томон бурди. Ўзига таниш дўкон қаршисига етганда машинасини тўхтатди. Бу жой унга бегона эмас. Тўнғич қизи Феруза дунёга келганида ошна-оғайнилари билан фарзандини ювиш баҳонасида шу ерга келиб эрталабгача бўкиб ичганди. Сўнгги марта кенжа қизи Дилрабо туғулганда ҳам айнан мана шу ерга ўртоқлари билан келишга орияти чидамай ёлғиз ўзи келиб алла маҳалгача ичиб ўтирганди. Шу воқеага ҳам 2-йил бўлибди. Мана бугун ҳам у ўзи бир ўзи дўконда ўтириб ҳовури босилгунча, аламидан чиққунча ичди. Сўнгра оёғини аранг босиб, чиқиб кетди. Машинасининг ёнига бориб ўтириб қолди. Айни шу вақтда хуфтон намозини тугатиб, уйига ўйчан қайтаётган Дилшод машина ёнида ўтириб қолган Давронга кўзи тушди. Бирор ёрдам керак эмасмикан, деган хаёлда ёнига яқинлашди. Эй, биродар сизга нима бўлди? дея ширакайф Давроннинг қўлига туртди Дилшод. Мастликнинг зўридан бошини аранг кўтариб, юмуқ кўзларини зўрға очиб, кимсиз деб сўради Даврон? Мен шу маҳаллада тураман дея жавоб берди Дилшод. Ўзингиз ким? Қаердансиз биродар? Сизга нима бўлди савол берди Дилшод? Бир дардкаш тополмай қийналган Даврон бу гапни эшитиб секин ғўдрана бошлади:
– Эээ, сиз сўраманг. Ичим ёняпти, куйиб кетяпман. Одам ҳам шунчалик бахтсиз бўладими, пешонам бунча шўр бўлмаса? Тўйиб кетдим бу ҳаётдан, ким учун яшаяпман ўзи билмайман? Авлодимизни давом эттирадиган ортимдан ўғил фарзандим қолмаса?
– Биродар нега бундай деяпсиз? Худога шак келтириб бундай гапларни гапирманг!
– Бошқа яна нима дей ахир? Бахтсиз одамни бахтсиз дейманда ука!
– Ҳай майли сиз айтгандай бўлақолсин, деб маст одам билан гап талашмай бефойдалигини билиб Давроннинг гапини мақуллади Дилшод. Менда бир таклиф бор агар қарши бўлмасангиз айтаман.– Хўўўш, деди кўзларини катта-катта очишга уринаётган Даврон.

👍18
– Бугун бир кеча бизникида меҳмон бўлинг, эрта тонг отгач уйингизга етиб оларсиз. Ўзим шу атрофда тураман. Уйим унча узоқ эмас нима дейсиз? Ҳа, дейишга ҳам мажоли қолмаган Даврон бошини эгиб қўя қолди. Дилшод Давронни суяб учинчи қаватдаги хонадони томон кўтарилди. Эшикни Дилшоднинг аёли очди. Хўжайинининг елкасида шалпайиб осилиб турган нотаниш эркакка кўзи тушган Зеби сергак тортди. Турмуш қурибдики эри ҳеч қачон уйга меҳмон билан келса бу кўйи келмас эдида. Дарҳол меҳмонхонага кириб эри ва нотаниш кишига жой ҳозирлади. Дилшод Давронни ўрнига ёткизди. Хона чироқлари ўчди. Меҳмон ўрнига ётган бўйи тонгга қадар ҳеч кимни безовта қилмай ухлади. У қатори мезбонлар ҳам уйқуга кетишди. Хонадон соҳибларининг бомдод намозидан кейинги ҳаракатлари Давроннинг уйқусидан уйғонишига сабаб бўлди. Кўзи очилар очилмас дарров хушёр тортди. Ўзини ўнглаб улгурмай уй эгаси Дилшод кириб келди, ювуниб нонуштага ўтишини айтди. Даврон бош оғриғи таъсирида юз қўлини юваркан кеча нималар бўлганини бир-бир эсга олди. Бу ерга қандай қилиб келиб қолганини элас-элас хотирасидан ўтказганча нонушта қилиш учун ошхона томон оҳиста юриб борди. Ошхонага киргач, ноз-неъматлар билан безатилган стол атрофида ўтирган оила бошлиғи Дилшод, унинг ёнида аёли Зеби ва чамаси 6-ёки 7-ёшга тўлган ширингина қизалоқ Нигинага кўзи тушди. Негадир даставвал у қизчанинг ёнига бориб саломлашгиси келди чоғи Нигинага қўл узатиб салом қизим, деди. Қизча эса ўтирган жойидан қимирламай Ассалому алайкум амаки, деб қўя қолди халос. Даврон қўлини чўзиб бир муддат тик туриб қолди. Меҳмоннинг бу ҳолатини кўрган Дилшод бироз ўнғайсизланди ва узоқ куттирмай стол атрофига ўзи учун ажратилган стулга ўтиришга таклиф қилди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ Даврон индамай жойига ўтирди. Зум ўтмай Зеби ўрнидан кўтарилдию, қизи ёнига келиб унга ўз қўллари билан овқат едира бошлади. Мана шундагина Даврон гап нимада эканлигини англагандек бўлди. Оила янги келган меҳмон билан сукут ичида танаввулни тугатгач оила боши Дилшод аёлига ишора оҳангида бир қараб қўйди. Фаросатли Зеби умрининг энг гўзал дамида кўриш неъматидан бенасиб қолаётган қизчаси Нигинани қўлидан тутганча уйнинг бошқа хонасига чиқиб кетишди. Орадаги сукутни Дилшод бузди:
– Даврон ака боя қўл узатганингизда қизим қўлингизни қуруқ қайтаргани учун сиздан узр сўрайман. У бизлардан фарқли ўлароқ кўриш неъматидан бенасиб.
– Хижолат чекманг Дилшод ука, деди Даврон унга тасалли берганнамо. Айни шу кезда Давроннинг қалбида қандайдир ҳис туғён урарди. Эҳтимол, бу қизалоққа бўлган меҳри сабаб ёки унинг ота-онасига бўлган ачиниш ҳисси эдими гўё. Қиз фарзандни унча хуш кўрмайдиган, ҳатто ўз қизларигада бундай илиқ меҳрни туймаган Даврон бугун негадир шу жажжигина қизалоққа оз фурсатда меҳри тушиб, унга бошқача бир нигоҳ ила қарай бошлади. Балки сабаб қизчанинг соғлом эмаслиги, кўзларининг ожиз эканлигидами? Эҳтимол... Буни Даврон ҳам тушуна олмай бир нуқтага тикилиб, ўйланиб қолди. Унинг ўйларини Дилшоднинг гапи-гап бўлди:
– Яратгандан тилаб 5-йилда топган фарзандимиз мана шу Нигина. У туғулганда мендан бахтли ота йўқ эди дунёда. Аммо 2-ҳафта ўтгач докторлар унинг ҳеч нарсани кўрмаётганини айтганида дунё кўзимга зулматдан иборатдек кўриниб қолди. Мана орадан 6-йил ўтди. Бормаган жойимиз, учрашмаган жойимиз қолмади. Ҳеч қандай натижа бўлмади. Аёлим иккимиз ҳар намозда яратгандан шу кўзимизни қаросига шифо беришини сўраб илтижо қиламиз. Қизим айни тенгдошлари билан ўйнаб шўхликлар қиладиган беғубор болалигини онасининг тутганча у хонадан бу хонага ўтиш ила ўтказмоқда. Буларни кўриб кечалари уйқумда ҳаловат йўқ, ўйлаб эзиламан.
– Ахир шаҳарда бир қанча кўз клиникалари бўлса, ана ўшаларга бориб кўрмадингизми ука?
– Бордик албатта.
– Чораси бор эканми, қизиқинди Даврон?
– Қувонарлиси ҳа, чораси бор. Операция қилиш керак экан. Аммо...– Аммо деганингиз нимаси ука?

👍21❤1
– Операция куни эртага? Операция бироз қиммат экан. Чўнтагимиз кўтармайроқ турибди гапида давом этди Дилшод. Қуруқ ойликка ишлайдиган одамман. Рўзғордан орттириб операция учун пул йиға олмаяпмиз. Эртага пулни топа олмасак операция яна бир йилга чўзилиши мумкин. Қизимнинг яна бир йиллик болалиги шундоқ ўтиб кетади. Ўйлаб кўриб ахийри келинингиз иккаламиз бир тўхтамга келдик.
– Қандай қарорга келдиларинг, сўради, меҳмон?
– Эртага шифокорлар айтган пулни топа олмасак, қизим учун мен ўз кўзларимдан воз кечаман. Мана шундай қилсак операция биз ўйлагандек арзонга тушар экан. Бу гапдан Даврон бир сесканди. Ёнгинасида ўтирган йигит ягона қизи учун кўз нуридан воз кечишга тайёр. Шу фурсатда ўзи ҳақида ўйлади. Шу кунгача ота бўлиб, кўз нури у ёқда турсин, қизларига нақадар арзон, лекин қадри қиммат меҳрни бера олмагани ҳақида ўйлади. Ўзидан, кечаги қилган ишидан нафратланиб кетди. Ахир унинг қизлари соппа-соғ эдику. Куни кеча яна битта фарзандли бўлди. Аёлининг аҳволи нима кечди? Турган гап туғруқхонада шифокорга қилган муомаласи ҳақида бугун аёли хабар топган. Эрининг қилиғидан дили сиёҳ бўлиб, ич-этини еб ўтиргандир, деб ўйлади Даврон. Дарҳол сергакланиб, ёнида ташвишдан ғам уммонига ботган Дилшодга қаради:
– Ука, Худо хоҳласа бир иложи топилиб қолар деди куюниб.
– Бундан бошқа йўл қолмадида ака гапини давом эттирди Дилшод.
– Қўни-қўшни, қавму-қариндош, маҳалла-кўй деган гаплар бор, улардан ҳам ёрдам сўрамадингизми ука маслаҳатовмуз гапирди Даврон? Э, йўқ, биз бу ерга яқинда кўчиб келдик. Ижарада турамиз, қавму-қариндош барчаси қишлоқда қолишган, улар ҳам ўзларидан ортмайди. Қўни-қўшнига келсак, улар ҳатто бизни тузукроқ танишмайди ҳам. Чиқмаган жондан умид, дея кеча хуфтон намози маҳал маҳалладаги жомеъ масжидига ёрдам сўраб боргандим. Эртага бомдоддан сўнг хабар берамиз, дейишганди. Мана кун ҳам секин аста пешинга қараб боряпти демак, уларда ҳам янгилик йўқ.
– Тушкунликка тушманг иним, Худойим меҳрибон, қани мен билан юринг, дея мезбонни пастга олиб тушди Даврон. Машинасини очиб ичидан қора пакетни олди.
– Мана, иним буни ичида ўн беш миллон сўм бор, етадими шу?
– Етадикуя лекин мен жуда хижолатдаман ака.
– Укажон, мен ношукр банда кўр эканман, сизлар сабаб, кўзим очилди. Сизга раҳмат, буни олинг, бу ҳадя қизчангизни операция қилдиринг, етмаса яна топиб келаман. Укажон мени тўртта қизим бор, кенжатойим кеча туғилди. Мен гумроҳ ҳаётимнинг асл гавҳарларини кўрмай юрган эканман. Энди қиёматли ака-ука бўламиз. Намозга кираман. Телефон номеримни ёзиб олинг, яна албатта кўришамиз. Энди менга рухсат ука, чунки аёлимни, қизларимни жуда-жуда соғинганман...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍30❤6
121-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Шу пайт телефонида хабар келганини билдирувчи мусиқа янграб қолди. Севара учгудек бўлиб борди.
- Оббо! МЧС... шундан бошқа ҳеч ким мендан хабар олмай қўйди, ўзи? - тўнғиллади у. Кейин жаҳл устида яна Аббосга қўнғироқ қила бошлади. - Жим ўтирсам ўтиравераман. Эримми, эрим. Турмуш қурганманми, қурганман! Ёрдам бериши керакми, керак! Нимадан қўрқаман!
«Бандман...» - бу Аббоснинг жавоб бўлди.
Севара баттар тутақди. Жўртага яна қўнғироқ қила бошлади. Охири Аббос жавоб бермаса қутулмаслигини тушунди шекилли кўтарди.
- Ало? - нариги томондан Аббоснинг овозидан ҳам кўра мусиқа, қий-чув ва қизларнинг қаҳ-қаҳаси баландроқ эшитилиб турарди.
Севара саломни ҳам унутди:
- Қаердасиз?
- Кафедаман! Нима эди? «Заказ»инг бўлиб қолди.
- Кафеда? Ким билан? - Севаранинг юрагини рашкми, аламми, ҳасадми ўзи тушунмаган аччиқ ҳис чулғаб олди.
- Бугун ўғлим муфокот пули олибди! Шуни нишонлаяпмиз. Оилам биланман! - Аббос айнан болалари ёнидаги эканлиги учун бегонага гапираётгандек сўзлаётгани шундоқ гап оҳангидан сезилиб турарди.
- Табриклайман! - заҳархандалик билан деди Севара. Ва бирдан Рита холанинг ҳар қандай вазиятда ҳам мулойим бўлиши кераклиги, аёлининг рақамини фақат Аббоснинг телефонидангина олиши мумкинлиги ҳақидаги насиҳатлари эсига тушиб, бирдан мулойимлашди. - Доим шунақа хурсандчилик бағрида бўлинг. Шунақа пайтда, мен ёдингиздан чиқиб кетмай, Қорбобо... Қорбобо... сизни соғиндим, ахир! Келасизми?
Аббоснинг жавоб ўрнига томоқ қиргани эшитилди. Ишларини миясида режа қилиб олди шекилли, бироз сукутдан кейин деди:
- Биз ҳозир яна бу ерда ярим соатча бўламиз. Кейин болаларни уйга қўяман-да, цехдан хабар оламан, бўладими? «Заказ»инг бўлган менимча. Ўтаман бўлмаса, хўпми?
- Кутаман, азизим. Келинг, хўп, - янаям мулойимлашди Севара.
Шу билан алоқа узилди. Севара эса аламдан пишқириб юборай деди. Бир жойда ўтира олмай қолди.
- «Оилам биланман», дедими? «Нишонлаяпмиз!» деди. «Болаларни уйга қўяман», дедими? Ҳа-а-а, бу кўр хотин мен ўйлаганчалик анойи эмас! Болаларини ишга солиб, Аббос акани уйга боғлашга ҳаракат қиляпти. Бўлмаса, таксига ўтқазиб юборсаям бўларди-ку! Бошқа пайт бўлса, шунақа қиларди. Мен бўшашганим сари, хотини жиловни қўлга оляпти. Бу атай эрини қайтариш учун ўзини машина тагига ташлаган назаримда. Аввалоси, ўзини кўрга қолиб юргандир? Эртага адабини бераман, бу кўр хотиннинг. Бугун Аббос ака келсин, амаллаб телефонидан рақамини олай, ўзим биламан, нима деб юрагини ёришни! Менинг совунимга кир ювмабди, бу хотин! Агар рақамини билсам, ўша куниёқ Рита холанинг ёнида попугини пасайтириб қўярдим. Афсус, рақами йўқ экан, менда. Ўшандан буён Аббос ака ҳам думини тутқазмайди. Бугун байрам қил, бу кўр хотин! Эртага кўзларини мошдек очиб, Аббос акага қарамайдиган қилиб қўяман!
* * *
Малик ҳақиқий ошиққа айланганди. Гулрангнинг овозини эшитмаса кўзига дунё тор бўлар, соғинч қалбини ўртарди. Мана, бир ҳафтадирки, у бу қизни кўрмайди. Тағин қайсар қиз қўнғироқларига жавоб ҳам бермай қўйди. Малик эса қизнинг қаерда яшаши, қаерда ўқишини ҳам билмайди. Фақат бир сафар суҳбат чоғида Чилонзор метросидан 8-автобусга чиқишини айтганди холос. Шу гапини эслаб у кеча дарсдан чиқиб ярим кунини 8-автобус бекатида ўтказди. Тинмай телефон қилди Гулрангга. Қулоқсиз қиз, жавоб берса қани?

👍24
122-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Мажнун ҳолига тушган йигитнинг қалби, оёқлари, бутун вужуди яна ўзига бўйсунмади. Тағин ўша бекат томон юрди. Нақ икки соат сарғайди, бекатда. Бу орада Гулрангга хабар ҳам ёзди, қўнғироқ ҳам қилди. Жим! Жавоб йўқ!
- Менимча, Гулранг телефонини йўқотиб қўйган, - ўзича тахмин ҳам қилди у. Нима қилса, уни топади? Нима қилса кўради? Малик тобора тоқатсизланиб, юраги сиқилиб, дунёга сиғмай бораётганди. Бехос унинг кўзи учта қизнинг ўртасида гул-гул ёниб бекат томон келаётган Гулрангга тушди. Қичқириб юборай деди қувончдан. Аммо бирдан ўзини қўлга олди. Дарҳол ўрнидан туриб бекатнинг орқа томонига ўтиб, кўздан пана бўлди ва қизга қўнғироқ қилди. Ўзи эса ундан кўз узмади. Мусиқа овозини эшитган Гулранг телефонини чўнтагидан чиқарди ва экранига қаради, қовоғи уюлиб, овозсиз қилди-ю, сумкасига солди.
- Вой ярамас, қиз-ей! Ҳали мени эшитишни ҳам истамаяпсанми? - алам билан деди Малик.
Шу пайт 8-автобус келди. Қизлар атобусга югуриб чиқиб, бўш ўринларга ўтириб олишди. Малик ҳам дарҳол орқа эшикдан чиқиб, энг охиридаги ўриндиққа ўтириб олди. Автобус ўрнидан жилгач, у қизга хабар юборди:
«Мендан хафамисан?»
Ўзи эса яна Гулрангни кузатди. Қиз тағин телефонини қўлига олди ва хабарни ўқиб, яна сумкасига солиб қўйди.
- Бағритош! - минғирлади ўзига-ўзи Малик. - Сенга нима ёмонлик қилдимки, бу қадар мендан бездинг?
Икки бекат юргач, қизлар бири тушиб қолди.
- Охирида Гулрангнинг ўзи қолса эди, - жилмайди Малик.
Аммо Малик ўйлаганидек бўлмади. Яна икки бекат юргач, Гулранг ўрнидан қўзғалди. Малик шошиб қолди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ қиз эса хотиржам автобусдан тушди. Малик ҳам унга сездирмай орқа эшикдан тушиб, унга эргашди...
Гулранг олдинда борар, ундан олти-етти қадамча ортда Малик кетарди. Малик қизга, унинг оҳиста қадам ташлашларига, елкаларини қучиб турган сочларига, ҳилпираётган кўйлагига шунчалар маҳлиё эдики, на унга етиб олишга, на гапиришга ошиқарди. Кутилмаганда Гулранг йўл четидаги кўпқаватли уй томон бурилди. Шундагина ҳозир у уйга кириб кетса, гаплаша олмай қолишини англаган йигит шошиб қолди. Бирдан унинг ортидан югуриш баробарида чақирди ҳам:
- Гулранг, Гулранг...
Қиз ўгирилиб қаради-ю, қотиб қолди:
- Сиз?
- Орқангга қарай демайсан? - рўпарасига келиб тўхтади Малик.
- Қаёқдан пайдо бўлдингиз?
- Метродан буён орқангдан келяпман.
- Бекор айтибсиз?
- Чин. 8-автобусга учта қиз билан чиқдинг. Смс ёзгандим, ўқидинг-у, телефонингни яна сумкангга солдинг, - Малик шу тарзда Гулрангнинг қайси либосдаги дугонаси қайси бекатга тушганини, улар нималар қилишганини, Гулранг автобусдан тушаётиб чиптачига неча сўмлик пул берганини ҳамма-ҳамма нарсани айтиб берди. Қизнинг яноқлари уятдан қизариб кетди. Ерга қаради.
- Сал қолса, ортингдан кузатиб уйингга кириб кетганингни сезмай қоларканман, - деди кулиб Малик.
Йигитнинг охирги гапи Гулрангни хушёр торттирди.
- Кетинг, - деди у қовоқ осган киши бўлиб. - Қўшниларимиз кўрса гап қилади. Дадам келиб қолиши ҳам мумкин.
- Кетмайман! Қачонки қўнғироқларимга жавоб бераман деб сўз берсанг, кейин кетаман.
- Нега сўз беришим керак экан? - жаҳл қилди қиз.
- Чунки уч-тўрт кундан буён кўтармаяпсан. Хабарларимга жавоб бермаяпсан, - тутақди йигит.

👍20
123-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Кимнинг қўнғироғига жавоб бериш-бермасликни ўзим ҳал қиламан.
- Агар сўз бермасанг, ортингдан уйларинггача кираман! - қайсарлик билан деди Малик.
- Бекорларни айтибсиз! - Гулранг ҳам жаҳли чиққанини билдиришни истагандек индамай олдинга қараб кетаверди. Малик ортидан қолмади. Унинг қадам товушларини бутун вужуди билан ҳис қилиб келаётган Гулранг таққа тўхтади. Бурилиб йигитнинг кўзларига қараб деди:
- Илтимос, мени шарманда қилманг. Сизга нима ёмонлик қилдим? Қўшниларим қарашяпти, ахир. Гапга қолиб кетаман.
- Сўз бер. Уйларингга кирганингдан кейин мен билан телефонда гаплашишга сўз бер.
Гулранг унсиз йигитнинг кўзларига тикилиб қолди. Кейин хўрсинганча гапирди:
- Бунга мажбур эмасман-ку! Нега бунақа қиляпсиз? Сизга нима ёмонлик қилдим?
- Ёмонлик қилганинг йўқ, - кўнгли бўшади Маликнинг ҳам. - Мен қийналиб кетдим. Бир ҳафтадан буён кўрмадим сени. Яна жавоб бермаяпсан. Мен... қийналяпман...
Малик ҳам хўрсинганча узоқ-узоқларга тикилди. Гулрангнинг кўнгли алланечук бўлиб кетди. Аммо ғурури йигитга ширин сўз айтгани, илинж бергани қўймади:
- Бўпти, мен кетдим.
- Жавоб берасанми? Ё уйларинггача кирайми? - ортидан деди Малик.
- Жавоб беришга мажбур эмасман, - деди Гулранг қадамини тезлатиб.
- Сени яхши кўраман! - беихтиёр унинг орқасидан деди йигит. - Сенинг овозинг, сенинг хабаринг, сенинг жавобларингсиз яшашим қийин бўлиб қолди. Бўлмаса, шу ергача ортингдан келармидим? Наҳот, жавоб бериш шунчалар қийин...
Унинг юрак-юракдан айтган илтижоли сўзлари қизни яна тўхтатди. Жойида қотиб қолди. Ҳаяжон ва титроқ бор ихтиёрини олиб қўйганидан ўгирилиб қарашга-да, куч топмади. Фақатгина ўзидан узоқлашаётган қадам товушларини эшитиб турар, гўё оёқлари ерга ботиб кетгандек қимир этолмасди.
* * *
Матлуба ичидан тошиб келаётган ҳаяжон ва ҳадикни боса олмасди. Икки қўлини олдинга чўзганча Нигорани қидирарди.
- Қанисан, Нигор? Бу нима қилганинг? Ҳозир йиғлаб бераман. Қанисан, дедим?..
Нигора эса хона бурчагида уни жим кузатарди.
- Нигор? Ҳазиллашма! Қанисан? Бу нима қилганинг?
Матлуба атрофга синчков тикилиб, қўлларини чўзиб пайпаслашга киришди. Аммо тили гапдан тўхтамасди:
- Шу ердамисан?
Матлуба хона бурчагида элас-элас шарпа сезар, аммо бу Нигорами йўқми, билолмас, янаям зўр бериб тикиларди. Қанийди, кўзлари яна бироз кўрсайди. Нималар қилиб қўйди-я! Кўришдек бебаҳо неъматдан ўзини маҳрум қилди. Ўзи ўзини бу бахтдан мосуво айлади. Тавба, одам дегани ҳам шунчалар нодон бўладими? Ўзини ўзи машина тагига ташлаб, кўзидан айрилса... Болалариниям ўйламади. Мана энди, битта кичкина хонада дугонаси борми-йўқми билолмай ҳалак. У сезилар-сезилмас уҳ тортди, сўнг бирдан ҳаракатдан ва гапдан тўхтаб атрофга қулоқ тутди. Бутун танаси қулоққа айлангандек эди. У зум ўтмай, «қирт-қирт» этган овозни эшитди ва ўша томон дадил юра бошлади.

👍19
124-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Дугонасининг ўзи томон шаҳдам келаётганини кўрган Нигора аввалига ҳеч нарсани тушунмай шошиб қолди. Ўзига келаман дегунича Матлуба унинг қўлларидан тутиб турарди.
- Шунчалар бағритош бўлиб кетдингми, дугон? - деди хўрлиги келганиданми, Матлуба овози титраб.
- Нима қилдинг? Қандай қилиб бирдан бу ердалигимни сезиб қолдинг? - ҳайратини яшира олмади Нигора. - Аниқ ва тўғри юриб келганингни кўриб, қўрқиб кетдим тўғриси...
- Ниманидир тирнадинг? - деди Матлуба. - Эшитдим.
Шундагина Нигора қўлига қаради. У дугонасининг ожиз ҳолидан асабийлашиб тирноғидаги бўёқни тирнаб кўчириб ташлаганини кўрди.
- Тирноғимдаги бўёқни кўчириб ташлабман, - дугонасини қучди у. - Кўрдингми, баъзан чорасизлик бошқа бир сезгиларимизни ишлатиб юборади. Тирноғимни тирнаганимданки мени топиб келдинг, ҳали кўп ишлар қилишга қодирсан!
- Сени ростдан мени ташлаб чиқиб кетди, деб ўйладим. Гапларингга ишондим, - ҳаяжон билан гапирарди Матлуба.
- Алдаганим йўқ, сени. Бу ростдан ҳам сени ишлайди, деб тайёрлатган хонам. Чиндан ҳам бугун иш бошлайсан. Ўзингни бошқара олармикансан, деб бирдан «Мен кетдим, ҳозир мижоз киради. Тайёр тур», дедим-да. Кейин синаб кўрай-чи, деб қараб турдим.
- Ёмон қўрқдим. Жиннимисан? Мен бирор марта ишламаганман. Қандай қилиб мижозлар билан ишлайман?
- Кеча мени қанча вақт эшитдинг? Етмадими? - синовчан қаради дугонасига Нигора.
- Тўғри, қанақа саволлар беришни, нималар дейишни тушуниб қолдим, аммо барибир... Ҳалиги... ҳамма одам ҳар хил шунга қараб муомала қилишингни ҳам билдим. Мен кўрмасам, қаердан биламан, қанақалиги?
- Кел, ўтир, - Нигора Матлубани ортига қайтариб, иш столи ёнидаги стулга ўтқизди. - Бу жойинг. Энди яхшилаб эшит мени. Билсанг, ташқи кўриниш алдамчи бўлади. Ҳамма инсон кўринганидек эмас. Кўринишига қараб баҳо берсанг, адашасан. Бизга одамларнинг қанақалигини унинг гап-сўзи, муомаласи билдиради, асосан. Сенинг катта ютуғинг, ҳозирча кўрмайсан. Яъни, алданмайсан. Эшитасан, гаплари ва муомаласига қараб хулоса қиласан.
- Бугун келган мижозинг эртага келмайди, менга. Мени деб бор мижозингни йўқотасан, - ишончсизлик билан деди Матлуба.
- Бекор айтибсан. Қайтанга энг кўп мижоз сенга келади. Менкидан ҳам ошиб кетади, сеники.
- Нимага ишониб айтаяпсан буни? Мен тажрибасизман? Билганларим ҳам эсимдан чиқиб кетган.
- Инсонларни эшитганинг сари, эсингга тушаверади билганларинг. Психология бу аслида одамларни тинглай билиш. Кўпчилик тинглашни билмайди. Сен сабр билан тинглай олсанг бўлди. Одамлар ичидаги дардини чиқариб ташласа, ўз-ўзидан енгил тортади. Буни ўзинг ҳам яхши биласан, - Матлубанинг елкасидан тутиб деди Нигора.
- Нигора, илтимос, мени бунақа қийнама. Мижозларинг кетиб қолади, қарғишингга қолмай, - ялинди Матлуба.
- Мен сенга мижозларим кўпаяди, дедим. Сенга нега бирдан ишла дедим. Энг биринчи ўзинг овунасан. Дардингни унутасан.
- Кўр психологга ким ҳам келарди? Сен менга ёрдам беришни ўйлаяпсан-у, кўзларим кўрлигини унутиб қўяпсан.
- Айнан кўзларинг кўрлигидан фойдаланаяпман, дугон. Нега тушунмайсан? Инсон психологияси шунақаки, мўъжизаларга, ишониб бўлмайдиган нарсаларга интилади. Биласанми, фолбинлар қанақа қилиб мижозини кўпайтиради. «Бир ўлиб тирилдим, шу қобилият пайдо бўлди», «Бир ой ўзимни билмай ётдим», «Кўрмай, эшитмай қўйдим, кейин одамларни кўра бошладим», дейди кўпчилиги. Улар кучли психолог. Мана шунақа ғаройиб ҳодисалар инсонларни ўзига тортади. «Бир бориб кўрай-чи?» деган истак тинчлик бермай қўяди. Менам келган мижозларимга «Кўзлари кўрмайдиган кучли психолог келди. Зўрға кўндирдим, шу ерга ишлашга дейман. Ўзим ҳам мижозлар билан қабулида ўтириб, дарс оляпман», дейман. Бир ҳафтача ёнингга кириб-кириб тураман. Мижозга билдирмай, савол берган киши бўлиб, сенга кўмаклашаман. Ёнингда эканлигим сенга далда бўлади. Эркин бўласан. Қарабсанки, мижозларинг навбатга туради.
- Ёнимда бўлсанг, эпласам керак. Ўзи икки-уч кундан буён анча ўргандим, -сендан, - деди Матлуба жонланиб.
- Сен билмайсан, дугон, келган мижозларим ҳаммаси сени сўради. Мен, «менинг дарс ўтишимни кузатяпти, бизни текширгани келган», дедим.

👍33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💫ХАЙРЛИ ТУН💫🌙
🌸🌙Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб экан,
🌺💫Мен сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман мехрибонларим. ❤️❤️
🌙🍃Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌸🌙Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб экан,
🌺💫Мен сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман мехрибонларим. ❤️❤️
🌙🍃Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Омонмисиз, қадрдон!
Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...
Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг
Битта табассум билан, дўстлик бошланиши мумкин. Битта сўз билан, уруш тугаши мумкин. Битта қараш билан, муносабатларни сақлаб қолиш мумкин. Битта одам дунёни ўзгартириши мумкин.
Ва ўша одам сиз бўлишиз мумкин.
Шунчаки бирор кимсага табассум қилиш етарли!
Ассалому алайкум! Ҳайрли тонг! Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!
✍✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿

📨Бошқаларга ҳам юборинг!
✍✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jannatda daraxt ekuvchi zikr
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋
Lımon foydalarıni vıdeo davomida eshting
🍋 Limonli Murabbo 🍋

👍5👏1
БАЛКИ БУ НАЖОТИНГДИР...
...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур.
....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.
Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу Сизнинг нажотингиздир!

👍11
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky

125-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Шу ерда ишлашга таклиф қиляпман, дедим. Кўпчилиги аллақачон қабулингга ёзилиб кетди.
- Нима? Нималар деяпсан? Менинг қабулимга ёзилишдими?
- Ҳа, тайёрмисан?
- Вой... - қўрқиб кетди Матлуба.
- Тайёрсан, бўлди. Чақираман мижозни, - Нигора ўрнидан туриб эшик олдида ўтирган мижозлардан навбати келганини чақирди. Мижоз ҳам югургилаб кириб келди ва салом берди.
- Ва алайкум ассалом, ўтиринг, - деди Матлуба овоз келган томонга қараб.
- Устоз, мен нима қилай? - деди Нигора маъноли қилиб.
- Келинг, ёнимда ўтиринг. Бугунги мижозимиз бирдан иккита психологдан маслаҳат олсин. Исмингиз, ёшингиз неччида?
- Исмим Зарина, - деди мижоз.
Матлуба мижозининг замонавий исмидан ва овозидан ёш эканлигини тушунди ва деди:
- Ёш экансиз. Менимча турмушга чиққансиз...
Матлубанинг ёнида ўтирган мижоз ялт этиб Нигорага қаради. Кўзлари катта-катта бўлиб, ҳаяжон билан деди:
- Нигора опа мақтаганчалик экансиз. Ёшлигимни қаёқдан билдингиз? Ҳали ёшимни айтмадим-ку! Кейин... ростдан ҳам турмушга чиққанман...
- Нима бўлди? Қайнона... эр... қайси бири билан чиқиша олмаяпсиз?
Заринанинг баттар кўзлари йириклашиб, Нигорага қаради. Нигора «Кўрдингизми?» дегандек имо қилиб қўйди.
- Ҳалиги... - Зарина бўғзига бир нима тиқилгандек гапира олмай жим бўлиб қолди.
Унинг сукути Матлубанинг бутун вужудини қулоққа айлантирди. У борлиғи билан мижозини тинглашга киришди. Заринанинг «қулт» этиб ютинганини эшитди.
- Йиғламоқчи бўляпсиз... Майли, йиғлайверинг... Юракда тош каби турганидан чиқиб кетгани фойдалироқ... - Матлубанинг бу гаплари мижозининг ихлосини янаям ошириб юборди.
Гўё бор муаммосини ҳал қилиш унинг қўлидадек умид билан қараб гапиришга киришди:
- Ҳалиги... эрим... эримнинг ўйнаши... - ҳиқиллади Зарина.
Келинчакнинг ҳолати Матлубанинг ҳам ярасини тирнади. Беихтиёр хўрсинди.
- Сиз уйда ортиқчадек бўлиб қолдингизми? Ҳар гапида жеркиб бераяптими?
- Ҳа, - баттар йиғлай бошлади Зарина.
Матлубанинг эса кўз олдида Аббоснинг ўзгара бошлаган даври жонланарди. Ўзини тутиб туролмай айта кетди:
- Ўзига қарайди, янги кийимлар олади. Кийиниб, атирларни сепиб чиқиб кетади... Аввал унақа эмасди. Сиз ўзгаришларни сезиб, тергаганингиз сари у очиқча ясан-тусан қилиб чиқиб кетадиган бўляпти.
- Ҳа... - энди Заринанинг бурнини тортгани, артгани эшитилди.
- Фарзандингиз бор?
- Ҳа...
- Нигора нега жим ўтирибсан? - хўрсинганча деди Матлуба. Чунки энди бу ёғига нима қилишни билмаётганди.
- Услубингиз жуда бошқача... - деди Нигора. - Сиз мижозингизни кўрмасангиз ҳам беш қўлдек биладиганга ўхшайсиз. Зарина каби менам ҳайратланиб ўтирибман. Кўряпман, ҳар бир гапингиз мижозингизни ҳайрон қолдириб, сеҳрлаяпти...
Нигоранинг гаплари Матлубага куч берди. Аммо барибир у тажрибасиз ва ўз соҳасида анчадан буён изланиш қилмаган эди. Мана шу сезилди.

126-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Нигорага суянмоқчи бўлди.
- Сиз давом эттиринг... - деди у.
- Нигора опамга уч сеанс қатнаганман. Ўзингиз ишланг мен билан. Атай сизга ёздирди Нигора опам, - Зарина қаршилик қилди.
Бу гапни кутмаган Матлуба ўзини йўқотиб қўйди.
* * *
- Жиззаки бўламан-да, опажон! - қулоғига телефонини қистирганча гапирарди Севара. - Сизам «мазам йўқ», деб маслаҳатларингизни аяяпсиз. Сиқилиб кетдим, роса.
- «Опажон»га айланганимдан биляпман, қанчалик сиқилаётганингни. Шу пайтгача «Рита хола» эдим. Менам бир нархимни оширай дедим-да. Атай гаплашмадим, сен билан. Мана, қарабсанки «опажон» бўлдим.
- Уф-ф-ф, опа, сиз мен билан ўйин қилмай турсангиз нима бўлади? Яхшими, шу ишингиз? Кўриб турибсиз, кечаси телефон қилсам ҳам келмади, Аббос ака. Ўша кўр хотиннинг ёнидан жилолмаяпти. Мен сизга оиласи билан кафема-кафе юрибди, мени унутди, деяпман. «Келаман», деса келарди. Алдашга ўтди, ҳатто! Келмади, ишонасизми, келмади! Мен аҳмоқ ўзи сизнинг гапингизга кириб, шу қари такага теккан!
- Энди қари така бўлиб қолдими? Кеча кечаси куёвини кутаётган янги келиндек, «Қорбобом келмади», деб йиғлаётгандинг-ку! - бўш келмди Рита хола.
- Опажон, бўлди, сизам эзманг, мени.
- Хўп, майли. Икки кило вафли олиб келасан, икки хилидан!
- Хўп!
- Қимматидан!
- Хўп, опажон!
- Яна... маслаҳатларим иш беради, биласан-а?
- Самирнинг кунлик пулига яна бир кунлик қўшаман, бўладими?
- Бўлади!- қиқирлади Рита хола.
- Тешиб чиқсин, опа! - алам ва эркалик аралаш деди Севара.
- Ўғлинг ҳам ейди-я, ўша вафлиларни!
- Бўлди, ҳазил! Нима қилай, опа? - ялингандек сўради Севара.
- Қулоқ сол, - иштиёқ билан насиҳатини бошлади Рита хола ҳам.
- Гапиринг, опажон, гапиринг. Шунчалар керак бўляпсизки, - тан олди Севара.
- Бунинг йўли жуда осон. Жаҳл отига минганингдан миянг ишламаяпти, сенинг, - деди Рита хола. - Янаям мулойимроқ бўласан, аммо бироз аразлаганингни яширмайсан. Энди уйга келинг деб таклиф қилма. Бозорга товар олиб келишини сўра.
- Бугун тушдан кейин олиб келса керак, - деди Севара.
- Унда жуда яхши. Айни муддао. Товар олиб келганида ўзингни бепарвороқ тут. Аммо мулойим ва ноз билан гапиришни унутма. Уйга боринг, дема. Телефонинг ишламай қолганини баҳона қил-да, телефонини сўраб ол. Кейин шартта хотинининг рақамини ёзиб оласан. Сенинг ҳамма ишинг унинг хотини билан ҳал бўлади. Ҳозир у катта эҳтимол билан аёлининг измидан чиқа олмаяпти. Тўғрироғи, шунга мажбур. Терговдан қўрқиб шунақа қиляпти. Хотинини жиловлай олсанг, Қорбобонг яна сеники бўлади. Мақсадингга эришаверасан.

127-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Севаранинг уни жон қулоғи билан тингларди. Неча йилдирки, синаб кўрган, кампирнинг насиҳатлари доим иш беради. Амал қилиб, шу пайтгача кам бўлмади, эндиям асқотиши тайин. Шунинг учун у қўлидаги кўйлакни бир четга қўйиб, ўтириб олиб, Рита холани эшита бошлади.
- Хотинининг рақамини олганингда ҳам бирдан уришиб кетма. Босиқлик билан тушунтир. Энди хотини эканингни, сенинг ҳам Аббосда ҳаққинг борлигини, агар бунга тўсқинлик қилса, ўша видеони тарқатиб юборингни айт. Бўлди. Шу билан олам гулистон. «Сизнинг ҳеч нарсангиз керак эмас», де. Фақат менинг шаръий ҳаққимга тўсқинлик қилманг. Тўсқинлик қилсангиз, ўзингиз шарманда бўласиз, де. Агар мабодо, бу суҳбатларингдан эртага бир куни Аббос хабар топиб қолса ҳам, сенинг келишув учун қилган муомаланг ўзингга фойда беради.
- Хўп бўлади, опажон, - бироз кўнгли таскин топиб деди Севара. - Ҳамма айтганларингизни қиламан.
- Албатта қиласан! Икки хил яхши вафли ва Самир учун қўшимча пулни ҳам унутмайсан! - кесатди ҳиринглаб кампир.
- Во-о-ой, унутгани қўясизми? - ҳазиллашишга ўтиб кетди Севара ҳам. - Энди кечгача ҳар соатда эслатиб турсангиз керак. Бир эзма кампир бўлсангиз ўзи?
- Йўғ-е, энди эзма бўлиб қолдимми? Боя доноларнинг доносидек ҳис қилаётгандим ўзимни, - тағин кулди Рита хола.
- Доноларнинг эзма доносисиз-да! - қиқирлади Севара ҳам.
- Ҳа майли, кулиб тур-чи... - Севаранинг кулгисига жўр бўлди кампир ҳам. - Қачонгача куларкансан? Вафли сотиб олгунингча куласан. Чўнтагингдан вафлига тўлаш учун пул чиқа бошлаганингда кўраман кулишингни...
Севара кампирнинг гапидан баттар кула бошлади.
- Кул-кул, кечки пайт Самирни олиб кетгани келганингда қўшимча пул бераётганингда ҳам кулармикансан? - Рита хола ҳам кулги аралаш зўрға гапирарди.
- Иккаламиз ҳам пулни ўлгудай яхши кўрамиз. Мендан пул бермасам дейман, сиз олсам дейсиз. Ҳайронман, иккаламиз қанақа келишиб яшаяпмиз-а? - кулгидан зўрға тўхтаб гапирди Севара. - Бўпти, опажоним. Менам ишлай. Сизни деб роса харидорларимни ўтказиб юбордим. Иккита аёл кўйлакларимнинг нархини сўради, гаплашаётганим учун кетворишди. Пулимни шилганингиз етмагандек, савдодан ҳам қолдирасиз. Турган-битганингиз чиқим сизнинг.
Севара ҳали гапини тугатмасдан туриб, ўзи томон келаётган Аббосга кўзи тушди. Орқасида «мол» ортилган аравасини судраганча аравакаш эргашиб келарди.
- Рита опа, бўпти. Аббос ака «товар» билан келяпти.
- Бўпти, бардам бўл. Мулойим гапир. Яхши ишла... - бидирлади кампир.
- Бирам кўп гапирасиз, - Севара Рита холанинг жавобини кутмай алоқани узди ва Аббосга пешвоз чиқди.
- Ассалому алайкум! Менгами, булар? - чеҳраси гул-гул ёниб деди Севара.
Унинг гўзал юзига боқиб Аббоснинг ҳам кайфияти кўтарилгани шундоқ сезилиб турарди.
- Сенга! - деди у аёлидан кўз узолмай.
- Айтганча, мен араздаман-ку, - нозланди Севара ва бирдан бозордагиларнинг кўпчилиги уларнинг никоҳидан бехабарлиги эсига тушиб, жиддийлашгандек бўлди. - Роса куттирдингиз, хавотирга қўйдингиз...
- Ўша куни ўғлимнинг кўнглига қарамасам бўлмасди. Биринчи ютуғи эди. «Торт олиб кетиб, уйда еймиз биргалишиб», дейишувди, йўқ деёлмадим. Сен тушунган аёлсан-ку, тушунасан, деб индамай қўявердим, - деди Аббос изоҳ бериб.
«Демак, энди хотини болаларини ҳам ишга сола бошлабди-да», ўйлади ичида Севара.
- Телефонингиз ишлаяптими? - деди у шубҳалантирмайдиган вазият пайдо бўлганида тезроқ мақсадини амалга ошириш учун.
- Ишлаяпти, - аравадан кийимларни тушира туриб деди Аббос.
- Бериб туринг. Меники негадир қотиб қоляпти. Мижозимга айтай, «буюрмангиз келди», деб қўяй.

128-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Аббос ҳеч иккиланишсиз телефонини Севарага узатди. Севара унинг телефонини олиб секингина узоқлаша бошларкан, тайинлади:
- Шу ерга қўяверинг, ҳозир ўзим жойлаб ташлайман.
Сўнг тезда Аббоснинг телефонидаги рақамларни кўздан кечира бошлади.
- Уф, хотинининг оти нима эди... - ичидан шошиб кетаётганди у. - Ҳа, Матлуба.
У «Матлуба» деб ёзиб улгурмасидан рақам кўринди. Севара иши тезлашиши учун шартта уни ўз телефони орқали расмга тушириб олди. Кейин Аббоснинг рақамидан ҳалиги мижозга қўнғироқ қилишни унутмади, ҳам.
- Ҳа, хўжайнимнинг рақамидан қиляпман, бугун олиб кетишингиз мумкин, - дея гапни қисқа қилиб Аббоснинг ёнига келди. - Бугун кела қолинг. Мендаям мол кўп, жой йўқ. Олиб кетганингиз яхши-да. Ҳа, бошқа нарсалар ҳам бор. Келинг, бугун кутаман. Бўпти.
Севар Аббосга телефонини тутқазди. Аравакашнинг кўмагида у тахланган либосларнинг ҳаммасини тушириб бўлай деганди. Энди Севаранинг иши уларни жойлаш ва бир-иккитасини осиб қўйиш. Шу ниятда у битта ўрамни олиб, оча бошлади.
- Кўрмоқчимисан?
- Йўқ, қизингизга ишонаман. Осиб қўяй, харидоргир бўлса керак, - кўйлакни очиб, ёйиб кўра бошлади. - Зўр чиқибди. Қизингиз туғма дизайнер. Адашиб бошқа жойда ўқиб юрибди.
- Ҳа, ўзим ҳам нега бошқа соҳага ўқияпти, деб қўяман баъзан.
- Ўқитувчилик қилмайди, барибир. Бу касбидан кўп пул топади-ку! - деди Севара ҳавас билан. Аббосдан энди «Бугун келасизми?» деб сўрамоқчи эди, Рита холанинг гапи эсига тушиб, индамай қўлидаги кўйлакни осишга киришди.
- Бугун кечга уйда бўласанми? - ўсмоқчилаб сўради Аббос. - Рўзғорда ҳам нарсалар тугагандир? Бозорлик қилиб берай дегандим.
- Ўзим қилиб қўя қоламан... - аразлагандек деди Севара.
Аббос жилмайди ва ҳазиллашгиси келди:
- Аразлашинг кераклиги ёдингга тушиб кетдими, дейман!
- Ҳа, ёдимга тушди, - дарҳол жавоб қайтарди Севара. - Менинг доим ёдимдасиз. Сизга ўхшаб бир эслаб, бир эсаламай яшаш одатим йўқ.
Аббос селкиллаб куларкан, аравакашга пул тутқазди ва «кетавер» ишорасини қилди. Сўнг ўзи Севарага яқинроқ келди:
- Аразлашга ҳаққинг бор. Бугун йўлини қилиб ўтаман, хафа бўлма...
- Майли, - жилмайди Севара ҳам.
- Бўпти, мен борай. Бошқалар ҳам «товарлари»ни оламиз дейишганди.
- Уларникини ҳам олиб келдингизми? - ҳайрон бўлди Севара.
- Йўғ-е, улар ўзи олиб кетишади. Цехга бориб туришим керак. Сеникини олиб келаман-да, фақат.
Кутилмаганда Севаранинг телефонидан хабар келганини билдирувчи оҳанг таралди. Севара телефонига қаради ва юраги ортига тортиб кетди. Смс юборган киши Зоир эди. Яна хабаридан уларни кузатиб турганга ўхшарди:
«Шуми, теккан эрингиз?»
Севара беихтиёр атрофга аланглади. Унинг юзида хавотир ва хадик аралаш акс этган ўзгариш Аббосни бефарқ қолдирмади:
- Ким? Нима ёзибди?
Севара баттар қўрқиб кетди...
* * *
Уч пара дарс тугади ҳамки, Гулҳаё дугонаси Зилолани овута олмади. Бошига рўмол танғиб олган, узун юбка кийган шўрлик дугонаси анча чўкиб қолган, кўзлари киртайган, ранги сўлғин ва ўта тушкун. Гулҳаё ҳарчанд яхши гапирмасин кўзёшларини аритолмади.
- Бирортамизнинг ҳам тўйимизни кўрмади, дадам шўрлик, - ҳиқиллади қиз.
- Пешана-да дугон. Сизларнинг умрингизга қўшиб берган бўлсин. Ойинг кўрсин, тўйларингни.
- Ҳар қандай шароитда ҳам ўқитаман деб, мени ўқитган дадам. Энди эса... - шўрқиллатиб бурун тортаркан деди Зилола. - Дадамнинг шу гапи ёдида қолган ойим икки кун менга тинчлик бермади, «Дарсингга бор», деб. «Контракт»им эсида йўқ. Бу йилни-ку, ёпган дадам бечора. Аммо кейинги йиллар, қарзларимиз... булар ҳаммаси менга дадамнинг қадрини, меҳрини билдириб турадиган бўлди. Ойим ўзи адо бўлди, яна контрактимни ўйлаб баттар сиқилмасин деб эслатмадим. Лекин кўп кела олмайман. Чунки ўқишни давом эттира олишимга кўзим етмайди.
Давоми бор

👍24😭4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тун
Узоқларга Ўзингиз етиб бормасангиз ҳам хаёлларингиз етиб борсин! Ҳеч бўлмаса шу хаёллардан ўзингизни мосуво қилманг...
Э бизга у ёқларга йўл бўлсин эмас, бизгаям аталган кунда ўша ерларга етказсин денг... Мен бунга нолойиқман эмас, албатта мен яхшиларига лойиқман денг!
Ҳаётингизни гўзал қилиш ўз қўлингизда. Пулингиз бўлмаса ҳам, ниятингиз бўлсин!
Хайрли тун Қадрдон!

👍6