🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
💎ФАҚАТ БУЮК ОНАЛАРГИНА🧕 ҚИЗЛАРИГА МАНА ШУНДАЙ НАСИҲАТ ҚИЛАДИЛАР!

Умама бинти Хорис арабларнинг фозила аёлларидан эди ва у аёлнинг одоб-ахлоқ, панду-насиҳат бобида машҳур ҳикматли сўзлари кўп бўлган.

Кинданинг подшоҳи Хорис бин Амрга бу аёлнинг қизи Умму Иёс бинти Авфни турмушга бериб, келинни, куёвнинг уйига олиб кетадиган зифоф кечасида жуда  ҳам қимматли, бебахо сўзлар билан қизига  васият қилган эди:

Эй қизалоғим!🌹

Агар бир инсоннинг насли, улуғлиги ёки обрўси баландлиги учун унга васият қилмай қўйилганида, сизга васият қилмаган бўлар эдим. Лекин васият ақилли одамга эслатма, ғофилга эса танбеҳдир.

Эй қизалоғим!🧕

Агар бирор аёл отасининг бойлиги учун эрсиз ўтиши мумкин бўлганда, мен эрсиз ўтар эдим. Лекин аёллар эркаклар учун, эркаклар аёллар учун яралганлар.

Эй қизалоғим!🧕

Сиз тинч-тотув яшаб турган аҳлингизни ташлаб, танимаган билмаган манзилга, танимаган  кишилар ҳузурига кетмоқдасиз. Куёвингиз бу хаётда сиз учун подшоҳга айланди! Агар сиз унга чўри бўла олсангиз  у сизга қул бўлади!

Эй қизалоғим!🧕

Мендан ўн васиятни ёдлаб олинг, улар сизга озуқа ҳам обрў бўлади:

1️⃣ Қаноатли бўлинг, қаноат қалбнинг роҳатидир.

2️⃣ Эрингизга чиройли қулоқ солиб, чиройли итоат қилинг,  Аллоҳнинг ризоси чиройли ҳаётдадир.

3️⃣Унинг кўзлари тушадиган ерга эътибор беринг, сиздан ҳеч қачон хунук нарсани кўрмасин. (Аёл киши ўзида бор зийнатини турмуш ўртоғигагина кўрсатсин) зийнатнинг гўзали сурмадир.

4️⃣ Димоғи сиздан фағат ширин ҳидларни топсин, хушбўйликнинг афзали сувдадир.

5️⃣-6️⃣ Таомланиш ва дам олиш вақтига бепарво бўлманг, очлик инсон ичидаги аланга, чарчоқ эса ғам-ғуссадир.

7️⃣ Унинг ота-она, қариндошларини ҳурмат қилинг, бу гўзал тадбирдир.

8️⃣ Унинг молу-мулкини сақланг, бу тартиб интизомдир.

9️⃣ Унинг сирини сақлашга ўрганинг, йўқса уни ўзингизга душманга айлантириб оласиз.

1️⃣0️⃣ Буйруқларига итоатли бўлинг, йўқса, қалбини гинага тўлдириб қўясиз.

Ва яна унинг ғамгин ҳолида шодланишдан, шодлигида ғамгин бўлиб қолишдан сақланинг, чунки унинг ғамлигида шодланишингиз ақлингиз қосирлигига далолат қилади, шодлигида ғамгин бўлиб олишингиз тотув ҳаётингизни булғайди.

Унга қанчалар ҳурматда бўлсангиз сизга шунчалар иззатда бўлади, унга қанчалар келишимли бўлсангиз ҳаётингиз шунчалар тотув давом этади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10👏2❤1
МАЙЛИМИ?!

🧛‍♀️ Семириб, озиш учун минг бир усулларни қўллаб, олдингизда хижолат тортиб турганимда:
➖ "Бунча семириб кетдинг-э-э-э демасдан, менга қандай бўлсанг шундай ёқасан ➖деб айтинг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Хотин, "Ў " "Эй" "Ҳей" "Фишт" деб чақирманг. Эркатойим, онаси, қизи ➖ деб ҳеч бўлмаса исмимни айта қолинг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Касал бўлганимда "Касалдан бошинг чиқмайди" деб иддао қилманг. Шу дориларни ичиб ол, "Аллоҳим суйган бандаларига дард беради" кўрмагандай бўлиб кетасан деб гапларингиз билан тузатиб юборинг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Хато қилиб қўйсам, жаҳлингизни чиқарсам яхши гаплар билан тушунтириб, "Ўзинг ақллисан-ку онашим" денг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Менга "Сочинг узун, ақлинг калта" деманг. Ўқи, излан, ривожлан. Олдимда олима ақилли аёл туришини хоҳлайман дея менга бир уй китоблар олиб келиб беринг...
Майлими?!

🧛‍♀️ Йиғласам, "Асабимини бузма, увиллаб" деманг. "Йиғламагин ягонам, ҳар бир тўккан кўз ёшинг учун Аллоҳдан сўраламан" денг, хўпми... Майлими?!

🧛‍♀️ Мени Аллоҳ учун, қарилигимда ҳам, бетоблигимда ҳам, чиройим кетганида ҳам ардоқланг!!!
Майлими?!

АЁЛИНГИЗ!!!

Дўстлар, камол тиласангиз, камолингиз ➖аёлингиз,
Кўзгуга ҳеч боқманг, асли жамолингиз ➖аёлингиз.

Сизга боғлиқ унинг барча аччиқ➖чучук феъл➖атвори,
Гоҳи майин шаббода, гоҳ шамолингиз ➖ аёлингиз!

Аллоҳ чевар, ҳар вужуднинг ўзига мос либос бичгай,
Барча қилган яхши-ёмон аъмолингиз ➖аёлингиз!

Хаёлларни кўча➖кўйда дайди қилмай, йиғинг эсни,
Шу тақдирга кўнинг, ширин хаёлингиз ➖ аёлингиз.

Дилингизда не➖не савол борки, унинг жавоби бор,
Лек дунёда бир бежавоб саволингиз ➖ аёлингиз!

Эй, Ботирлар, Ҳақ сизга бир ҳалол неъмат берган бўлса,
Унутмангиз, ўшал битта ҳалолингиз ➖ аёлингиз!
Бу тақдирни биров эмас Аллоҳ она қорнингизда пешонангизга ёзган.

🍁Кўп тарқатинг барча эркаклармиз ўқисин!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Saqlab qo'ying, foydali bo'ladi 🌼

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qon ko'paytiruvchi tabiiy va foydali ichimlik😍

2ta qizil lavlagi
2ta olma🍎🍏
200gr mayiz🍇
2-3bo'lak novvot
2litr qaynab turgan suv

Mazali va foydali, tayyorlab koring😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🥰1
•Ўлим келиб тўсатдан,
••Бир йигит барвақт ўлди.
•••Гуноҳлари кўп экан,
••••Қабри оташга тўлди.
•••••Йиллар ўтди орадан,
••••••Йигит қийноқда ётар.
•••••••Кўтарилмас азоблар,
••••••••Кундан-кун бўлар баттар.
•••••••Аммо, бир кун қабрга,
••••••Келди икки фаришта.
•••••Зулмат босган бу қабр,
••••Бирданига ЁРИШДИ.
•••Фаришталар дедилар.
••Битди қабр азоби
•Энди сизга бўлмагай.
••АЛЛОҲнинг ҳеч ғазаби,
•••Бу совғалар сиз учун,
••••Бўлсин сизга муборак.
•••••Бизларнинг келишимиз,
••••••Сизга ЖАННАТдан дарак!
•••••••Йигит деди: Малаклар,
••••••••Сизлар шошиб қолибсиз.
•••••••Лойиқмасман совғага,
••••••Сиз адашиб келибсиз.
•••••Орзуларим кўп эди,
••••Ўлиб кетдим армонда.
•••Лойиқмасман совғага,
••Қилманг мени шарманда.
•Ётавериб бир жойда,
••Кўникдим-ку САБРга.
•••Олиб бориб беринглар
••••Уни бошқа бировга.
•••••Фаришталар дедилар:
••••••Биз қилмаймиз ҳеч хато,
•••••••Бу совғалар сиз учун,
••••••••Сизга қилинган АТО.
•••••••Жон олувчи фаришта,
••••••Жонингизни олганди.
•••••Ўша пайт бешикда,
••••Фарзандингиз қолганди.
•••Инсонларга фарзандлар,
••Берилади омонат.
•Омонатга ҳиёнат
••Ўртамаса диёнат.
•••Аёлингиз тарбия,
••••Қилди ёлғиз болани.
•••••Фарзандингиз ўрганди
••••••Шу бугун БИСМИЛЛАҲни.
•••••••Қабрингизни тарк этар
••••••••Энди азоб-ғавғолар.
•••••••Диёнатли фарзанддан
••••••Келаверар совғалар.
•••••Яхши қолгин эй йигит,
••••Сўзимиз ростдир ишон.
•••Фаришталар кетдилар
••Қабр бўлди НУРАФШОН.
•Охиратни унутдик
••Дунёларга берилиб.
•САВОБ ишни ор билиб
••ГУНОҲ қилдик керилиб.
•••БИСМИЛЛАҲни ўрганиб
••••Шунча савоб бўлса гар.
•••••Қанча савоб бўларкан,
••••••ҚУРЪОН ўқисак агар.
•••••••ДУО қилинг азизлар,
••••••••Фарзандлар ОЛИМ бўлсин,
•••••••Улашинг бу мақолани,
••••••Бошқалар хам билишсин...
Пайғамбаримиз ҳақига ўн марта саловот айтинг илтимос
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
Имкони борича мақолани тарқатинг эринманг қанча кўп одам ўқиса шунча сизнинг ҳаққингизга саловат йиғилади балки қиёматда шафоатингиз бўлиши мумкин! Иншаоллоҳ🤲


Албатта  Яқинларингизга хам юборинг!!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤1😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
132-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Матлубанинг кўзлари катта-катта бўлди, бутун азойи бадани безгак тутгандек титрай бошлади. Унинг ҳолатини кўриб, Нигора қўрқиб кетди. * * * - Сенинг кетишингни сира истамайман, қизим. Тақдир. Ота-она ўлмоғи – мерос…
133-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Менам шуни ўйладим. Бир хил ўйлабмиз, - деди Гулҳаё. - Мени деб бўлди, ҳаммаси. Айбимни ювишга ҳаракат қиламан, дугон. Ё дадам билан, ё укам билан гаплашаман. Лекин сен ўқийсан, дугон.
- Айтма, гап эшитасан. Биз кичкина пул олмаганмиз - деди Зилол йиғлабсираб. - Беш миллиондан ошиқ пул олганмиз. Яна у пулни контрактга тўлаб ҳам бўлганмиз. Агар уйдагила билса, иккаламиз ҳам тамом бўламиз.
Олинган пул миқдорини эслагач, Гулҳаё анча хушёр тортди.

* * *

Гулрангнинг кечадан буён қулоғига дарс кирмасди. Хаёли паришон. Кўз ўнгидан Маликнинг бошини эгганча ортига қарамай кетган қиёфаси кетмайди. Ўша кетганидан буён тағин на қўнғироқ қилди, на хабар юборди. Ундан хабар кутгани сари қизнинг ҳардамхаёллиги ошар, юраги тез уриб, ҳаловатини йўқотарди.
«Мен хато қилдим. Дўстлардек гаплашиб турсам бўларди-ку, - ичида ўйларди қиз. - Ҳе йўқ, бе йўқ, гаплашмай, қўнғироқларига жавоб бермай қўйдим. Ҳали жа жиддий севги изҳор қилмаганди ҳам. Ўша айтган гапини ҳазилга олиб кетсам бўларди-ку! Нега бунча ўзимга жиддий олдим...»
Қиз роса ичини урди. Аксига олиб репетитор домласи ҳам айнан ундан битталаб дарс сўради. Қани, фикрини жамлаб айта олса?!
- Дарс тайёрлаай келганларга жарима борлигини биласиз-а? - койигандек деди домла. - Мен дадангизга бугун қизи 25 минг сўм жаримага тушганини ёзиб юбораман.
- Домла, ҳозир айтиб бераман. Хаёлга берилиб кетибман, - деди уялиб Гулранг.
Қиз парта устида турган китобга бир қаради-ю, ўқитувчисининг саволини эшитмаганини англади. Шу қадар хуши ўзида эмаскан. Шунчалар Малик хаёлини ўғирлабди. У бирибир жавоб бера олмади. Домласи эса қизининг дарс қилмаганини, ўқиганларини ўзлаштирмаганини англатувчи 25 минг сўм бериб юбориши ёзилган жарима қоғози Гулрангнинг қўлига тутқазди. Гулранг эса дадасининг қанчалар хафа бўлиши, койишини ўйлаб кайфияти тушди. Ҳатто, бу ерга Гулрангни олиб келганида айтган гапи ҳам қулоқлари устида янгради:
- Қизим, бу домланинг ўқитиш услуби зўр экан-а? Боланинг ўқимаётганини ота-онага билиш қийин эмаскан. Шартта жарима ёзиб бераркан. Айнан жаримага тушмаслик учун ҳам ўқийди-да, бола. Зўр ўйлабди, лекин...
Бу қоғозни олиб борса, дадаси, ойиси ва ҳатто опаларидан ҳам гап эшитиши мумкинлигини ўйлаб, Гулранг сиқилди. Унга жарима қоғозини тутқазиб турган домласига илтижоли термулди.
- Олинг, ота-онангизга берасиз.
- Домла, йигирма беш минг сўмни ўзим ҳозироқ берсам-чи? – Гулранг маломатдан қутулиш чораси топилганидан хурсанд бўлиб сўради.
- Менга сизнинг йигирма беш минг сўмингиз муҳим эмас, менга сизнинг дарс қилмаганингизни отангиз билгани муҳим, - кўзларини лўқ қилиб деди домла ҳам. – Мана бу ота-она имзоси деган жойига ё отангиз, ё онангиз имзо чекади. Мана бу хулоса деган жойига сиз билан гаплашгач, қандай хулосага келгани, сизнинг дарс қилмаганингизга нима сабаб бўлгани ҳақидаги хулосасини ёзади. Тушундингизми?
Гулранг хўрсинди. Бу қоғоз бутун оила аъзоларини нақадар хафа қилишини аниқ-тиниқ ҳис қилди. Ахир отаси ва опаси Гулҳаё уларнинг ўқишига тўлаш учун тинмай ишлаб пул топади. Онаси ўзи хаста. Гулюз ҳам ўқийди, ҳам рўзғорни эплайди. Умид ҳам ўқийди ва мана яқиндан пул топа бошлади. Фақат Гулранг, Гулрангина гоҳ машинани олиб қочади, гоҳ йигитлар билан гаплашади, гоҳ дарс қилмайди... Мана энди...
- Уф-ф-ф, - ўзи билмаган ҳолда бошини ушлаб ўқитувчисига қаради Гулранг. – Домла, биринчи марта кечиринг. Дадам хафа бўлади. Илтимос, биринчи марта ўзимдан олиб туринг пулни.
👍24
134-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Ўқитувчи унга қовоқ осиб қаради. Сўнг жаҳли чиққандек деди:
- Менинг луғатимда “Биринчи марта кечираман”, деган гап йўқ. Эртага ўқишдан йиқилсангиз, ота-онангиз менга “Биринчи марта яхши ўқитмаганингиз учун сизни кечираман”, демайди. Мен битта сизни деб бошқа қанча-қанча абитуриентларимдан кечишни истамайман. Битта сизнинг ўқишдан йиқилишингиз, менга келаётган қанча абитуриентнинг ҳафсаласини пир қилади. Аксинча, кирсангиз, атрофингиздаги ҳамма абитуриент менга келади. Мана, нима учун менда “биринчи марта кечираман”, деган гап йўқ. Менда ўқиётган ҳар бир абитуриент бу – натижа дегани. Шу пайтгача натижам Худога шукр ёмон бўлгани йўқ. Ёмон бўлмагани учун ҳам сиз мени қаёқлардандир топиб келгансиз. Ёқса ўқинг, ёқмаса ҳозироқ кетишингиз мумкин. Аммо менга мана шу жарима қоғозини ота-онангизнинг фикри ва имзоси билан олиб келинг.
Гулранг мулзам бўлди. Бошини эгганича жойига ўтирди. Биларди, домласининг феълини. Бошқа абитуриентларга айтган гапларини ҳам эшитганди, яна нимани умид қилди?
Гулранг домласининг бир сўзли эканлигини билгани учун жарима қоғозини авайлабгина дафтарининг орасига солиб қўйди. Онасининг кўзлари кўрмайди, демак, ёзолмайди. Хуллас, дадасидан гап эшитишга тайёр бўлиб бориши керак. Яна дарс қилмагани учун жўяли баҳона ҳам топиб қўйиш даркор. Аслида ҳаммасига Малик айбдор. Эс-хаёли унда бўлди. Қиз бир зумда дарсдаги муаммони унутди-ю, хаёлларга берилди:
“Тавба, йигит киши ҳам шунақа аразчи бўладими? Ақалли бир бор хабар юборса бўларди. Лекин юракни ўртайдиган қилиб севги изҳор қилди-ю, кетди. Унинг овози қулоғим остидан кетмаяпти. Уф-ф, севги билан чалғимаслигим керак. Айниқса, Маликнинг севгиси билан. Ахир у бор-йўғи машина ювувчи. Яна ўқишга киришга ҳаракат ҳам қилмаяпти. Мен эса ўқишим керак. Ойим бизга уқтирганидек ҳали йўлимизда не-не йигитлар чиқади, дил изҳори қилади. “Ҳа деганига, ма деб кўнгил бериб қўйманглар, синанглар, ўрганинглар”, деганди ойим. “Ма”, деб кўнглимни бера олмайман, унга...”

* * *

- Мен ҳам никоҳидаги аёлиман. Шариатда эркак никоҳидаги аёлларини тенг кўриши керак. Бунга аёллари ҳам қаршилик қилмаслиги керак. Сиз эса менга қаршилик қиляпсиз. Шунга келишиб олайлик деб, телефон қиляпман, – кўзларини Рита холадан олмай тўтиқушдек гапирарди Севара. У атай Матлуба билан гаплашиш учун бугун бозордан эрта қайтганди.
- Сиз менинг оиламни бузмоқчи бўлиб, яна менга ақл ҳам ўргатяпсизми? Икки кун эрим ёнингизга борганига ўзингизни хотинидек тутиб қолдингизми? Ҳали сизни никоҳига ҳам олгани йўқ-ку! Мен ёлғонларингизга ишонадиган аҳмоқ эмасман. Нима, шу гапларни айтсам, эри билан жанжаллашади, оиласи бузилади, деяпсизми? – Матлубанинг тутақиб гапиргани эшитилди.
- Мен ёлғон гапираётганим йўқ! Эрингиз мени никоҳига олган! – алам билан деди Севара ҳам.
- Эрим кўчада бўйнига осилган аёлнинг ҳаммасини никоҳига олавермайди. Кўчада илашган, кўчада қолади. Нималарни орзу қилувдинг! – жаҳл билан сенсирашга ўтди Матлуба.
- Сенламанг мени. Сиз эрингизга қандай хотин бўлсангиз, менам шундай хотиниман! Хоҳлайсизми, йўқми, мен унинг ҳаётида борман! Ва... мени севади! – Рита холага қараб энса қотирганча деди Севара.
- Ширин хаёллар оғушида юравер! Йўлингда учраган ҳамма эркакка осилиб кўр, зора бирортаси ростмана никоҳига олса... – Матлубанинг бор овозда бақириб гапиргани Севарага ҳам сезилди. – Лекин унутма, енгилтак аёлларни эркаклар ҳеч қачон никоҳига олмайди! Ва миллион марта никоҳидаман, деганинг билан никоҳига кириб қолмайсан!
- Эй лақма! – ғазаби қайнаган Севара ҳам тилига эрк бера бошлади. – Эринг мени никоҳига олганига а-а-анча бўлган. Сени балки никоҳимга олмадим, деб лақиллатгандир! Лақиллаганингни билганинг учун ўзингни машина тагига ташлагандирсан?
👍27❤1
135-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Оғзингга қараб гапир, бузуқ! Эримни тинч қўй, тушундингми? Устингдан ёзиб бераман, маҳаллангга! Шармандангни чиқараман, кейин кўраман, ҳолингни! – Матлубанинг ўзини бошқара олмайдиган даража жаҳл отига мингани сезилиб турарди.
- Ўзинг бузуқсан! Сени ишинг ёзиб бериш! Аббос акамни ҳам шунақа қўрқитиб олдингми? Менга қара, Аббос акани терговчинг билан қўрқитишни бас қил! Бозорга, менинг ёнимга келган кунинг эсингдами? Нақ бозорчилар ўғри деб сени милицияга бермоқчи бўлганди. Ўша кунги видео менинг телефонимда турибди. Агар Аббос ака билан менинг муносабатларимга, оиламизга бурнингни суқиб, чеклов қўядиган бўлсанг, ўша видео тарқаб кетди, деявер. Кейин кўраман, ҳолингни! Ўғри хотин билан Аббос акам яшармикан? Болаларинг, қариндош уруғларинг ўғрилигингни кўтарармикан? Айниқса, ўғри хотиннинг қизларини биров келин қилармикан? Аслида яхшиликча келишиб олмоқчи эдим. Ўзинг бошладинг! – Севара жаҳл билан алоқани узди. – Ярамас! Мени бузуқ деди. Эшитдингизми, Рита хола?
- Сенам оппоқ эмассан, - ликопчадан вафли олиб ғарчиллатиб тишларкан телевизор пультини қўлига олди Рита хола. – Нималар деб ташламадинг, унга.
- Шу пультни мен кетгунча қўйиб туринг, Рита хола, - норози бўлди Севара. – Кўзимга балодек кўринманг. Ўзи асабийлашиб турибман.
- Кўзингга балодек кўриниб бўлдим, - деди Рита хола мазза қилиб оғзидаги луқмасини чайнаркан. – “ Хола”га айланганимдан маълум.
- У-ф-ф, шунақа деманг. Бир хола дейман, бир опа, нима фарқи бор?
- Фарқи бор, жонгинам. Сенга ўта керак бўлганимда “опажон” дейсан. “Муҳимлик” тахтидан тушишим билан “хола” дейсан. Кундошинг билан гаплашиб бўлдинг-да, кераксизга чиқдим.
- Сизам гина қилманг. Асаб бўлиб турибман, ўзи. Энди нима бўларкан? Аббос акага индамасмикан?
- Бу уларнинг муносабатларига боғлиқ. Агар муносабатлари яхши бўлса, айтади. “Никоҳидаман”, деди менга аёллар. Сизни севадиганлар кўп-да!” деб ҳазиллашиши мумкин.
- Шунақа даражада иноқ деб ўйлайсизми?
- Ҳа, сенга уйланганини яширибди. Демак, аёлини аяйди.
- Тўғри, - баттар асабийлаша бошлади Севара. – Аббос акани киритмайман уйга. Мени лақиллатиб юрибди, демак. Мен унга болаларим учун текканман. Болаларим қийналмасин, ижрама-ижара юрмай, уйли бўлай деб текканман. Болаларим учун ўзимни қурбон қилдим. Агар лақиллатиб юрган бўлса, менам лақиллатаман! Зоирдан фойдаланаман!
- Нима? - Рита кампирнинг қошлари чимирилди. – Зоир? Сенга Зоирни ўзингга яқинлаштирма, энди эрли аёлсан, демабмидим? Бошинг бир деворга урилиб ҳам кўзинг очилмадими, сени?
- Нима қилай, Рита опажон! – кўзлари ёшга тўлди Севаранинг. – Яқинларим учун йўқман. Отам ҳайдаб солган, қариндошларим, жигарларим юз ўгирган. Кимга суянай? Яхшиям, сиз борсиз... Биласиз, менга биттагина бошпана бўлса бўлгани. Болаларим билан тугун кўтариб саргардон бўлмасам бўлгани. Нима қилай? Баъзан шунақа йўлимни йўқотиб қўяман. Менга тўғри йўл кўрсатинг, опа!
Севара беихтиёр Рита холани қучди. Рита холанинг ҳам кўнгли юмшади. Унинг сочларини силаб, овутди:
- Ҳозир тўғри йўлдасан, болам. Энди кундошинг икки-уч ой индамайди. Шундан фойдаланиб Аббосдан ундирадиганларингни ундириб қол.
Севара бошини кўтариб Рита холага қаради:
- Ростдан ҳам индамасмикан?
- Видеодан, шармандаликдан қўрқади. Ўзи учун бўлмаса ҳам, қизлари учун қўрқади. Муроса йўлига ўтади.
👍22
136-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Илоҳим шундай бўлсин. Аббос ака яхши. Бугун икки ҳисса кўп мол олиб келибди, менга. Хотини индамай турса, уй ҳам олиб беради, - Севара хўрсинганча яна бошини Рита кампирнинг бағрига қўйди.

* * *

Нигора дугонасининг қизариб кетган нурсиз кўзларига, шишган қовоқларига қараб ачинди. Сочларини силаб, бағрига босди.
- Сиқилма. Бир йўлини топамиз.
- Қандай йўли бор? Ҳеч бир йўли йўқ. Мен тамом бўлдим. Мен бу жангда енгилдим. Жанг қилмай енгилдим. Мени жангсиз адо қилишди. Аввалига эримни олишди, кейин кўзларим... Энди бор будим ва қизларимнинг бахтини ҳам...
Матлуба яна эзилиб йиғлай бошлади.
- Бирдан бу қадар таслим бўлма. Ҳали ҳеч гап йўқ-ку! Қуруқ гапдир? Аламдан айтгандир?
- Кўрдинг-ку, гапиришини. Ё шунақа “шантаж”чи, жанжалкаш, ўта айёр аёл эканми? Мулойим бўлиб гапирди-да, охири нима деганини қара. Бўлмаса, мен ҳеч қанақа ўғрилик қилмаганман. Фақат бозорчилардан биттаси видеога олгани, бошқалари “Ўғримикан? Нимани ўғирлабди? Милиция чақиринглар”, дегани бор. Кўрган одам мени ўғрилик қилган деб ўйлаши тайин. Емаган сомсамга ўта қиммат товон тўлатишмоқчи.
- Ҳа, ростдан ҳам гап-сўзидан шаллақилик ва “шантаж” орқали кўп ишини битирадиган аёлга ўхшади. Эҳтиёт бўлганинг яхшироқ. Аббос ростдан ҳам уни никоҳига олганми?
- Олмаганди. Кетмоқчи, бориб уйланмоқчи бўлганди. Ўшанда ялиниб олиб қолгандим-ку. Нигор, зудлик билан қизларимни турмушга беришим керак. Бир кунмас, бир кун бу аёл ўша видеони тарқатиб юборади. Бу қизларимнинг бахтига таъсир қилади. Нигор, яхши жойлар бўлса, айт. Қизларимни тезроқ турмушга берай... – Матлуба зорланиб йиғлай бошлади.
Нигора уни қучганча нима деб овутишни билмай довдирарди. Чиндан ҳам Матлубанинг аҳволи жиддий эди. Кундоши Худонинг балосига ўхшайди. Бу кетишда, Матлуба ва болаларини кўчага чиқариб қўйиши ҳам ҳеч гапмас. Одатда эркакнинг ҳақиқий аёллари эрининг хушторларига қўнғироқ қилиб пўписа қиларди. Бу хотин бўлса... Худо кўрсатмасин, Матлуба сал бўш кетса борми? Бежизга Матлуба ўзини машинанинг тагига ташламаган экан. Ким билсин, нималар қилган бу хотин?
- Нигор, оиласи яхши бўлган танишларинг қиз қидираётган бўлса, айт хўпми? – ҳамон қизларининг тақдиридан хавотирда эди Матлуба.
- Бўлди, айтаман сиқилма, дедим-ку! Гулҳаёнинг ўзим келин қиламан. Ғам чекма. Ўғлим билан учраштирайлик, бир-бирига маъқул бўлса, тўйни бошлаб юбораверамиз, - хаёлига келган фикрдан Нигоранинг ўзи ҳам қувониб кетди. – Масалан мен, анчадан буён тўйга тайёргарлик кўриб юрибман. Гулюзгаям топамиз бирор номзод. Балки икки қизингни бирдан чиқарарсан.
- Ўғлинг ўқишни битган-а? – худди кўзлари кўраётгандек нурсиз кўзларини дугонасига тикиб деди Матлуба.
- Ҳа, битирган. Мана шу марказнинг юристи. Ўзимнинг қўлимда ишлайди.
Матлубанинг юзи кулгандек бўлди. Кутилмаганда келган фикр Нигорани ҳам хурсанд эди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤1🥰1
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!

Кўз қалбга эргашади.
Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади.
Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди!
Аллоҳ қалбларимиздаги иймон нурини равшан айлаб, ибодатига муҳаббатли қилсин!
Файзли оқшомингиз ибодат нури ила ёришсин!

Тунингиз тинч ва осойишта ўтсин қадрдонларим ширин тушлар кўринг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .

🌹 ЖУМА ТОНГИ     
         ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!🌹

🕊Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар!

🕊Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

📿Субҳаналлоҳ...
📿Алҳамдулиллаҳ...
📿Лаа илаҳа иллаллоҳ...
📿Аллоҳу Акбар...

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫀📚O'kinma darding ne bo'lsa bo'lsin.Mukkamal bir tahorat ol.So'ng honaning chekkasiga Joynamozingni sol .O'tir va yig'la .Istasang, umuman gapirma U seni va g'mlaringni o'zingdan-da yaxshi bilguvchi Zotdir, shuni unutma!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dada, Muslima qiz bo’lgim kelyabdi ♥️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9😢2
​​Илон судралиб кетаётиб аррага туртилиб кетибди. Арранинг ўткир тиғлари терисини озроқ тилиб юборибди. Бундан ғазабга келган илон уни бир чақиб, эсини киритиб қўймоқчи бўлибди. Афсуски, арранинг ўткир тишлари илоннинг оғзини баттар тилиб, унга янаям қаттиқроқ жароҳат етказибди. Илон қўрқув ва ғазабда душманига сўнгги – ҳалок қилувчи зарбани бериш учун уни бутун танаси билан ўраб, бўғиб олибди.
Арранинг тишлари танасига чуқур ботиб, қаттиқ азоб бера бошлабди. Илон, душманни албатта енгишни жазм қилганича бор кучи билан аррани бўғибди. Арра уни бир неча бўлакларга бўлиб юборибди. Илон ҳалок бўлибди.

PS. Баъзида индамай юз ўгириб кетиш ягона оқилона йўл бўлади. Бироқ ғазаб қилсак, вақтимиз ва кучимизни ҳар бир "туртилиб" кетганимиз аррага сарфлайверсак, ўзимиз билан ўзимиз жанг қилаётган бўламиз ва ўзимизни ҳалок қилишдан бошқасига эришмаймиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим! Кечиришга муносиб бўлганимиз учун эмас, Сенга кечириш ярашгани учун бизларни авф этгин!

Ҳаққимизга бизга билдирмай қилинган дуои хайрлар кўп бўлсин!

Бизни севганлар Аллоҳнинг энг севимли бандаси бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
137-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Ахир Гулҳаёни келин қилса, кам бўлмайди. Қўлида гулдек ҳунари бор. Яна ҳадемай касбли ҳам бўлади. Фақат ўғлига маъқул келса бўлгани.
- Менга қара, ҳозир Гулҳаёни чақир. Сени олиб кетгани келсин. Ўғлим ҳам шу ерда. Мен секин ўғлимга шипшиб қўяман. Ўғлим сизларни кузатиб қўяди. Шу баҳона Гулҳаёни кўриб олади. Сенам уйга боргач, Гулҳаёдан сўрайсан. Агар кўнгиллари жиз этган бўлса, шу ой тўй бошлаб юборамиз, дугон.
Матлубанинг юзини негадир табассум аралаш ҳадик эгаллади.
Онанинг кўнгли қурсин эканда. Яхшилик бўлсаям, шундан ёмонлик қидиради, ёмонлик бўлса янаям ёмон нарсаларни гумон қилади. Матлубанинг ҳам ҳадиги кўнгил ғулғуласидан эди. Нигора қизингни келин қиламан, деганига ҳали сониялар бўлди. Шу лаҳзалар ичида нималар келмади хаёлига:
“Нигора-ку, ўз дугонаси уни ўйлаб ҳамма нарсага тайёр. Мана, ҳатто бирданига қизини ҳам келин қилмоқчи. Лекин Аббос-чи? Бирдан Гулҳаёни узатишга кўнармикан? Ахир шунча келаётган даромад Гулҳаёнинг ортидан, у ўйлаб топаётган чиройли бичимда ва сўнгги модадаги либослар харидоргир бўлмаса, шунча нарсага эришишармиди? Тайёр пултопар қизини бирдан узатишга рози бўлармикан, ота? Ота ҳам қизининг бахти учун рози бўлар, аммо Гулҳаё келинлик вазифалари, кейин ҳомиладорлик, бола ва рўзғор билан бўлиб отасининг тижоратига кўмалаша олармикан? Нигора ҳам, унинг ўғли ҳам шу меҳнатни ўзимизга қилайлик, ўзимиз ҳам цех очайлик деб қолмасмикан? Пул ёмон нарса. Шунинг ортидан Гулҳаё тинч яшай олармикан?”
- Нега ўйланиб қолдинг? Ўғлимга бериш ниятинг йўқми? – Нигора унинг хаёлларини бўлди. – Мени ёмон қайнона бўлади, деб ўйлаяпсанми? Ишон, мен дунёдаги энг яхши қайнона бўламан. Ишим ҳам бўлмайди, келинларим билан. Ахир ўз ишим, ўз бизнесим бўлса...
- Тўғри, - деди маюс тортиб Матлуба. Аммо кечинмаларини дугонасидан яшириб ўтирмади. – Отасини ўйлаб қолдим. Биласан, бизнесимизни Гулҳаё юритади ҳисоб. Шуни ўйлаб Аббос Гулҳаёни узатишга рози бўлмаса-чи?
- Ўша ёш хотинга уйланмоқчи бўлса, рози бўлади. Қайтанга яхши. Олдига иккита йўл қўясан. “Ё ёш хотиндан воз кечасиз, Гулҳаё цехни юрғизади. Ёш хотинга уйланмоқчи бўлсангиз, биринчи Гулҳаёдан воз кечиб турмушга берасиз, бўлмаса бахтсиз бўлади”, дейсан.
- Бу шартни бошида қўйгандим-ку! Менинг ўйлаётганим - Аббос! “Гулҳаё ҳам ишлайди, менам уйланаман”, деб туриб олмаса деб қўрқаяпман. Агар анув мегажин видеони рўкач қилса уним ўчиб қоламан-да!
- Ҳа, шунақа дейиши ҳам мумкин. Ўйлаб кўриш керак экан. Биргалашиб ўйлайлик, - ростмана боши қотди Нигоранинг ҳам.
- Лекин ҳар қанақасига ҳам оиламиз тинч пайтида қизларимни эгаларига топшириб олишим керак. Менга бошқаси қизиқ эмас. Кейин нима бўлади, нима қўяди... – хўрсинди Матлуба.
- Тўғри айтасан, энг аввало қизларингни бахтини ўйла. Чақир Гулҳаёни, менам ўғлимнинг ёнига кирай. Бугун бир-бирларини кўрсин. Қуда бўлиб қолсак, ёмонми?
- Телефонимдан Гулҳаёга қўнғироқ қилиб бер бўлмаса, - Матлуба ўрнидан туришга ҳаракат қила бошлади.
Нигора унинг ўрнидан туришига кўмаклашди. Сўнг телефонини олиб, Гулҳаёга қўнғироқ қилади-да, қўлига тутқазди:
- Гаплаш, дугон.
- Ало, ойи, ассалому алайкум, - Нигоранинг гапи тугамасдан Гулҳаё қўнғироққа жавоб берди.
- Волайкум, Гулҳаё. Яхшимисан? Ишдамисан?
- Ҳа, ишдаман ойи. Ҳозир келдим. Зилола билан эдим. Кейин кутубхонага бордим. Кеч қолиб кетдим.
- Мен Нигора холангнинг марказида эдим. Келсанг, бирга кетармидик...
- Мен... ҳалиги ойи... – Гулҳаё каловланиб қолди. – Мен ўзи энди келдим ишга. Гулюз бормадими, ойи?
- Менга Гулюз эмас, сен кераксан.
👍31
138-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Ойи, бир дунё буюрмаларимиз қараб турибди. Дадам бугун бозорга чиққан экан, ҳамма матоларни олиб келган. Бичишим керак. Гулюзга телефон қиламан. Ё Умидга айтайми?
- Гулҳаё, менга сен кераксан, дедим қизим... – зарда қилди Матлуба.
- Холанг кўйлак тиктирмоқчи де, - гап ўргата бошлади Нигора. – Метр олиб келсин, ўлчамимни олиб кетади.
- Холанг кўйлак тиктирмоқчи экан. Ўлчамини олишинг керак.
- Ойи, яхшиси сиз холамни етаклаб цехга олиб келинг, - бўш келмасди Гулҳаё ҳам. - Ишонасизми, бир ҳафтадан буён айнан сизларбоп янги фасон ва бичимдаги кўйлакларни сотувга чиқармоқчи бўлиб турибман. Танлаб олиб, кийиб кетади.
- Мен бир мартагина кел, дедим. Баҳона қилишингни қара. Кўзларим кўрса эди... Нигора холанг менга қанча ёрдам беряпти, “стресс”дан олиб чиқди. Шу яхшиликларига яраша биргина илтимосини ҳам бажара олмасам... – ўпка-гинага ўтди Матлуба.
- Ойи, мен ёмон нарса айтмаяпман. Тиктириб овора бўлиб юрмайди, холам. Тайёр кўйлакни кийдириб юбораман. Совға қиламан, хурсанд қиламан, деяпман. Ўндан хилдан ортиқ кўйлакларим бор. Танлаб иккита олса ҳам майли. Қайтанга сизга яхши-ку, ойи. Дугонангизга шу яхшиликлари учун сарпо кийдиргандек бўласиз...
- Бирам ақллисизларки, гап топиб бериб бўлмайди, сизларга, - тўнғиллади Матлуба.
- Борамиз, де, - деб қолди кутилмаганда пичирлаб Нигора. – Гулҳаё кела олмас экан, биз борамиз. Ўғлим ўзи машинада олиб боради. Қалай?
Матлуба жилмайди ва Гулҳаёга деди:
- Энг чиройли ва сифатли тикилганларини саралаб олиб тур. Холанг билан ўлчамимиз бир хил. Ҳозир борамиз. Шу қилганингга менам оламан, кўйлагингдан.
- Олинг, ойижон, олинг... – Гулҳаёнинг кулгани эшитилди.
- Бўпти, яхши ишла, - Матлуба телефонини Нигорага тутқазди.
Нигора телефонни ўчириб, Матлубанинг сумкасига солди.
- Бўлди, кетдик. Хоналарни ёпамиз, сени мижозлар кутиб турадиган ўриндиққа ўтқизиб тураман. Ўғлимни айтиб чиқай. Уям ишим бор демасин яна. Ҳозирги ёшларга бир нима деб бўлмайди.
Нигора Матлубани каридордаги ўриндиққа ўтқизди-ю, ўғлининг хонасига кириб кетди.

* * *

- Асадов, сиз жавоб беринг, шу саволга, - домланинг кутилмаган ҳитоби ҳамманинг нигоҳини Маликка қаратди. Биргина Малик бу овозни эшитмади. Қўлидаги ручкани партага асабий урганча қовоғини осиб жим ўтираверди.
- Асадов, саволга жавоб беринг дедим, - янаям баландроқ овозда деди домла.
Малик биқинига тушган туркидан бошини кўтарди. Ўзига лўқ бўлиб турган нигоҳларни кўриб сергакланди.
- Домла сендан сўраяпти.
Малик дик этиб ўрнидан турди. Домлага бир қараб оларкан, узр сўради:
- Кечирасиз, домла. Қулоқ солганим йўқ дарсга. Хаёлим ўзимдамас.
- Тинчликми? Хаёлингиз ўзингизда эмаслиги учун сиздан сўрадим-да.
- Ҳозир жавоб бера олмайман, узр домла, - бошини эгди Малик.
- Тинчмисиз? Сиз бунақа эмасдингиз? – хавотир билан деди Малик. - Шунга ҳайрон бўлиб саволга тутдим. Нима бўлди? Яқинларингиз ҳаммаси тинчми?
👍14
139-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Тинч. Бир кўнгилсиз воқеа сабаб паришонман. Келаси дарс жавоб бераман...
- Яхши ўтиринг. Фақат ручкани урманг, партага. Дарсга ҳалал бердингиз...
Малик “хўп” дегандек бош ирғади ва ўрнига ўтирди. Ўтирди-ю, Гулрангнинг бепарво нигоҳи кўз олдига келди.
- У муҳаббат ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди, - пичирлади йигитнинг лаблари. – Мени хаёлига ҳам келтирмайди.
У Гулранг билан бўлган охирги учрашувини эслади. Қизнинг ортидан соядек эргашиб борди. Кейин гаплашди.
“- Сўз бер. Уйларингга кирганингдан кейин мен билан телефонда гаплашишга сўз бер, - деди у.
Гулранг унсиз йигитнинг кўзларига тикилиб қолди. Кейин хўрсинганча гапирди:
- Бунга мажбур эмасман-ку! Нега бунақа қиляпсиз? Сизга нима ёмонлик қилдим?
- Ёмонлик қилганинг йўқ, - кўнгли бўшади Маликнинг ҳам. - Мен қийналиб кетдим. Бир ҳафтадан буён кўрмадим сени. Яна жавоб бермаяпсан. Мен... қийналяпман...
Малик ҳам хўрсинганча узоқ-узоқларга тикилди. Гулрангнинг кўнгли алланечук бўлиб кетди. Аммо ғурури йигитга ширин сўз айтгани, илинж бергани қўймади:
- Бўпти, мен кетдим.
- Жавоб берасанми? Ё уйларинггача кирайми? - ортидан деди Малик.
- Жавоб беришга мажбур эмасман, - деди Гулранг қадамини тезлатиб.
- Сени яхши кўраман! - беихтиёр унинг орқасидан деди йигит. - Сенинг овозинг, сенинг хабаринг, сенинг жавобларингсиз яшашим қийин бўлиб қолди. Бўлмаса, шу ергача ортингдан келармидим? Наҳот, жавоб бериш шунчалар қийин...
Қиз яна уни эшитмади. Алами келган, юраги ёнган йигит ортига қарамай кетди. Аммо хотиржамлиги, тинчи Гулранг билан қолди. Баъзан ўзини овутади:
“Гулранг ҳали кичкина. Энди мактабни битиряпти. Муҳаббат ҳақида ўйламайди ҳам. У сенинг ҳисларингни англаётгани ҳам йўқ. Хафа бўлма...”
Лекин яна бир кўнгли ғулғулага тўлади.
Мактаб давридаёқ йигитлар билан гаплашадиган қизлар камми? Ўзининг синфдош қизларининг айримлари ҳам катта синфдаги йигитлар билан гаплашарди-ку. Ҳатто Маликнинг ўзидан уларнинг телефонини сўраб олган йигитлар нечта? Балки Гулрангнинг ҳам гаплашадиган йигити бордир? Шунга унга парво қилмаган, гаплашишни истамаётгандир? Агар озгина бўлсаям кўнгли жиз этса хабарларига жавоб ёзган, қўнғироқларини кўтарган бўларди. Демак, у қизни заррача бўлсаям қизиқтирмайди.
Малик яна уҳ тортди. Ўзини қўга олишга ҳаракат қилди ва ўзига ўзи сўз берди:
- Эртага шартта йўлини тўсаман-у, йигити бор-йўқлигини сўрайман. Йўқ, яхшиси қўлидан телефонини тортиб оламан ва титкилайман. Йигити бўлса гаплашган, хабарлашган ёзувлари чиқади. Ўз кўзим билан кўрсам, совуйман.
Йигитнинг миясида йўлда ҳам, уйда ҳам, тунда ётоғида ҳам фақат шу фикр айланди. Эртасига дарси тугашини интиқлик билан кутди. Кейин қанот чиқаргудек елиб, Гулранг автобусга чиқадиган бекатга борди. Бир соатдан зиёдроқ кутди. Ниҳоят, иккита дугонаси билан қиз бекатга яқинлаша бошлади. Малик режаси бўйича олдига бора солиб, телефонини олмоқчи эди. Лекин кечадан буён куч бераётган журъат қаёққадир ғойиб бўлди. Ўзини пана олди. Автобус келиб тўхтади.
- Нима бўлсаям, автобусда гаплашиб олишим керак. Уйигача борсам, гапиролмайман, - деди ўзига ўзи у.
Гулрангнинг ёнидаги дугоналаридан бири бўш жойга ўтирди. Унинг ёнидан Гулранг ўтирмоқчи эди, Малик бориб у билан сўрашди:
- Гулранг, қалайсан? Мана бу ер бўш экан, кел. Дугоналаринг ўзи икки киши экан-ку. Сен мен билан ўтира қол.
👍16
140-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Қиз аввалига анграйиб қолди. Дугоналари ҳам таажжубда эди. Малик Гулрангнинг иккинчи дугонасини ўтириб олганининг ёнига ўтказиб юборди.Ўзи эса оҳистагина Гулрангнинг қўлидан тортди:
- Кел, мана бу ерда ўтирамиз, - Малик ўзига анграйиб қараб турган қизнинг дугоналарига ҳам гапиришга улгурди: - Ҳайрон бўлманглар, амакисиман. Бир ўзи кетганидан кўра, ёнимда ўтириб кетгани яхши.
Гулранг сўзсиз унга буйсунди. Ўтириб олишгач, Малик секингина қизнинг қўлига қаради. Телефони йўқ.
“ Оббо, ўзимча тортиб олмоқчи эдим, йўқ-ку! – деди ичида. Кейин яна ўзича ўйлади. – Йўли осон буни. Мана...”
У ўз телефонидан Гулрангга қўнғироқ қилди. Қизнинг бежирим сумкачаси ичидан мусиқа овози янгади. Гулранг телефонини қўлига олиб баттар анграйиб қолди. Экранда “Сардорнинг тоғаси” деган ёзув кўриниб турарди. Малик Гулрангнинг телефони экранига қараб куларкан, гўё ҳаммаси табиийдек қўл чўзди.
- Сардорнинг тоғаси. Исмимни билмайсанми? Амакингман-ку, телефонингни кўрсам бўлади, - йигит қўлидаги аппаратни сассиз қилди-ю, хабарларни очувчи белги устига босди. Бирдан юраги дукиллаб урди:
“Агар ҳозир йигити билан ёзишган хабар чиқиб қолса борми? Нақ автобусни чаппа қилсам керак...”

* * *

Гулҳаё дунёга сиғмай бораётганди. Юрагини қамраб олган тош оғирлашиб бораётгандек. Виждон азобими, армонми, айбдорлик ҳиссими нимадир унинг буткул тинчини ўғирлаганди. Бугун Зилола дарсга келмагач, бу изтироб баттар ортгандек бўлди. Ўзини қўярга жой топа олмай қолди.
“Ойимга тушунтирдим. Ўйлай-ўйлай ойим ҳам ўқишни давом эттира олмаслигимни тан олди. Яхши ўқи, дугонажон. Мен учун ҳам ўқи. Ломбардга мен учун пул тўлама. Зирагим қолаверсин. Ойимга йўқотиб қўйдим, дерман...” – охирги парада Зилоладан келган бу хабар эса ўлганнинг устига тепган бўлди. Гулҳаё эсдан оғай деди. Нажот йўлини қидира бошлади. Дарс тугаши билан цехга қараб югурди. Биргина йўл дадаси билан гаплашиш эди унинг назарида. У келганида дадаси ўлчамлар бўйича тахланган кийимларни санаб ҳисобот қилаётган экан.
- Учта кўйлак камми ё нотўғри ҳисобладимми? – деди Аббос унинг саломига алик олгач.
- Тўғри ҳисоблагансиз, дада. Кеча кечки пайт ойим ва Нигора холам келди. Нигора холам иккита, ойим битта кўйлак олди. Холам биттасининг пулини беради, биттасини совға қилдик, ойимга ёрдам бераётгани учун.
- Яхши. Шуни ёзиб қўймабсан-да, қизим, - норози оҳангда тўнғиллади Аббос.
- Кеча вақт бўлмади шунгаям. Янги матоларни бичгандим.
- Тикувчиларни тезлаштириш керак, вилоятлардан кўп буюртма бўляпти.
- Тезлаштираман. Дада... – Гулҳаё нимадан гап бошлашни билмаётганди.
- Нима дейсан? – қалин дафтардан бош кўтармай деди Аббос.
- Ҳалиги... Зилола дугонам бор-ку, отаси ўлган.
- Ҳм...
- Ўша контракт пулини тўлай оламагани учун ўқимаяпти... Ҳалиги... Шунга ёрдам берсак-чи? Мен икки ҳисса ишлашга тайёрман...
Аббос қизига ялт этиб қаради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин.

Аллохга  омонатсиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7