“ҚАҲРАТОННИ ҚАЙИРГАН, МУҲАББАТИМ!”
Айрим воқеалар ҳаётимизда ўчмас из қолдиради. Уларнинг аксариятини ёдга ҳам олмаймиз, гоҳо. Лекин ўша чуқур хотира қолдирганларини эса ўзимиз ҳам эсга олишни, кўз олдимизга келтиришни истайверамиз. Сиз билан боғлиқ ўша дамларни мен ҳар сония хотирласам дейман...
Бундан етти-саккиз йил илгари эди, чамамда. Барчанинг эсида бўлса керак, қиш жуда қаттиқ келди. Қалин қор эримайдигандек, аёзнинг дами сира кесилмайдигандек туюларди бизга. Айниқса, биз тоғ-ён бағрида яшамаймизми, гўё совуқ ўлкаларда яшаётгандек бўлиб қолгандик. Тинимсиз ёғаётган қор, қуёшнинг чиқишига йўл бермас, бундан худди қутираётгандек бўлаётган совуқ шамол увиллаб, баттар кучайиб қорни ўзи истаган томонга улоқтириб ўйнарди. Устига ёпган кўрпаси тобора қалинлашиб бораётган ер эса янада оғирлашиб қолгандек, уйқуга кетгандек бирор жойдан бўй кўрсатай демасди. Тоғу тошлар, дашту адирлар, ҳамма-ҳамма жой оппоқ ва совуқ эди.
— Қор яна бир кун ёғса, туман маркази билан ҳам алоқамиз узилади. Йўллар шундоқ ҳам беркилиб бўлди, — деди бир куни ишдан ҳориб қайтган отам ташвишланиб. — Туғруқхоналарда чақалоқ туғилиши билан уйига жавоб бериб юбораётган экан. Бу совуқда музлаб қолиш ҳеч гапмас-да... Ишқилиб, бизнинг қишлоқда яқин орада кўзи ёрийдиганлар йўқмиди? Ҳозир туғруқхонага ҳам олиб бориб бўлмайди.
— Менам шуни ўйлаб қўйгандим. Ишқилиб, бу қаҳратон кунлари бирортани тўлғоқ тутиб қолмасин! — деди онам ҳам хавотир билан. — Кўпчиликнинг ўтини ҳам тугабди. Ҳовлисидаги дарахтларни кесиб, ёқишни бошлашибди.
— Қиш қаттиқ келди. Бунақасини ҳеч ким кутмаган-да. Нимасини айтасан, бугун эшитдим, қайсидир қишлоқда бир одамнинг машинаси қорда юрмай тўхтаб қолибди. Ўзи ҳам бирорта хонадонга кирмай, машина ичида ётиб қолаверибди. Эрталаб кўришса, музлаб қолганмиш... — қайғуга ботиб деди отам.
— Вой-вой-ей, одамлар ҳам қизиқ. Бирортаникига кирсанг, сени кўкрагингдан итарармиди? Кеча қўшнилар айтишганди, бир алкаш киши ҳам йиқилиб, ётиб қолган жойида кечаси билан қолиб кетиб, музлаганмиш...
Бу воқеалар худди эртакдан эшитилар, аммо ҳақиқат эканлигига ҳеч бир шубҳасиз ишонадик. Чунки ташқарида буралаб ёғаётган оппоқ қор “Ҳар нарсага қодирман”, дегандек тобора авж оларди. Одамларнинг ҳатто ҳовлини курашга ҳам ҳафсаласи қолмади. Чунки кураб тугатмасдан орқасини тағин қалин қор қопларди-да. Ҳар кунлик ишимиз фақат уйни иситиш, овқатланиш ва мол-ҳолдан хабар олишдан иборат бўлиб қолди. Бошқа иш қилишнинг ҳам иложи йўқ.
— Бирорта такси йўқ. Йўллар муз боғлаган. Буям етмагандек, шамол қорни йўлга уюб ташлабди. Йўллар ёпиқ. Ишга боролмадим, — деб қайтиб келди эртасига отам.
— Телефон қилиб қўйган бўлсангиз бўлди. Тушунишар, ўзлари ҳам кўриб ўтиришибди-ку! — онамнинг овозида шукрона бор эди. — Шукр, қайтиб келибсиз. Бу совуқда қандай бориб-келаркансиз, деб хавотирда эдим. Бир томондан яхши бўлибди. Йўллар очилиб, музлар сал эриса, кейин борарсиз. Кеча Саттор подачининг ўғли йўлдан чиқиб кетиб, қорга қулабди. Ҳалиям ҳеч кимга ҳеч нарса қилмабди. Бўлмаса, машина тўла одам бўлган экан. Ҳар хил гапни эшитиб, қўрқиб ҳам қолдик.
Ўша куни отам ҳам биз каби уйдан чиқмади. Ҳаёт тўхтаб қолгандек, вақт совуқда музлагандек эди гўё. Кун қисқа бўлса-да, сира кеч тушмаётган ўхшарди.
— Бекорчилик одамни жуда ёмон чарчатади-да. Шунақа сиқилиб, ҳоридимки... — деди отам бошидаги ёстиқни икки буклаб ёнбошларкан. — Ишлаган яхши-да! Бу совуқ қачон сал юмшаркан-а?
— Ҳалиям ёғяпти-ку! — дедим қўлимдаги каштамни нари суриб. — Кашта тикишга вақт тополмай юрардим. Мана, безор ҳам бўлдим.
— Ношукр бўлма қизим. Биз эркакларга мана шу иш ҳам йўқ, — деди сира бўш ўтирмайдиган отам вақтига ачиниб.
У қилдик, бу қилдик амаллаб кунни кеч қилдик. Қоронғи туша бошлагани сари менинг юрагимни ҳам ғулғула қоплай бошлади. Чунки қорнимда турган оғриқ, ўқтин-ўқтин кўнглимни ҳам айнитмоқда эди........

👍13❤1
— Ёқмайдиган нарса егансан-да, ма, ич оғриғини қолдирадиган дори. Ичиб ўраниб ёт, қолади, — деди онам сариқ тусли, заҳардан ҳам аччиқроқ хапдорини қўлимга тутқазиб.
Лекин оғриқ пасайиш ўрнига авж олаётгандек эди. Кўнгил айнишим ҳам кучайиб, қайт қила бошладим. Ярим тун бўла бошлаганида иссиғим ҳам кўтарилди.
— Нима бўлди, сенга? Нима егандинг? — онам оромини йўқотиб қўйди.
— Чоп, Маъмур дўхтирни айтиб кел! — акамга буюрди отам. — Қизим-ей, нима бўлса ҳам тинч ўтир. Бу совуқда шифохонага ҳам олиб бориб бўлмайди, сени.
Биздан у қадар узоқда бўлмаган шифокорникига кетган акам худди бир йил қолиб кетгандек бўлди менга. Жоним азобда, ҳамма юзимга тикилар, бирор дармон бўладиган нарсанинг ўзи йўқ эди.
— Бу шамол овозингни бошқа томонга олиб кетади. Дўхтирни уйғотгунимча ҳам бўларим бўлди, — деди икки юзи анор тусига кирган акам дир-дир титраб.
—Эшитмабман, шамолни кўрмайсизми? — деди Маъмур ака ҳам хижолат бўлиб. — Нима бўлди, ўзи?
Онам менга ишора қилиб, йиғлаб юборди.
— Қачон бошланди оғриқ? — дўхтир қорнимни пайпаслай туриб саволга тутди.
— Эрталаб сал-пал бор эди. Кейин кучайди, — деди зўрға.
— Кўричакка ўхшаяпти. Зудлик билан туман марказий шифохонасига олиб бориш керак.
— Қандай қилиб? — отамнинг қути учди. — Бугун мен йўлларни қор босгани учун ишга ҳам бора олмадим. Ундан буён ҳам озмунча ёғдими?
— Менам бормадим. Лекин қизингизни сақлаб туролмаймиз.
— Бирор йўли йўқми? — онамнинг пиқиллагани эшитилди.
— Йўли — фақат шифохонага олиб бориш...
— Мен ўртоқларимни чақираман, йўлни кураймиз, машинага йўл очамиз, — акам йўлини топгандек шошиб деди.
— Ўйлаб гапиряпсанми? Бўйинг тенги бўлган қорни кураб бўларканми?
— Булдозер топиш керак... — деди отам.
— Лекин қани ўша? — сиқила бошлади Маъмур ака ҳам. — Битта йўли бор. Амаллаб катта дўхтирникига олиб боришимиз керак. У уйида операция қилиши ҳам мумкин.
— Вой ўлмасам... — онамнинг ҳуши бошидан учди.
Мени ваҳима босди. Катта дўхтир лақабли Холмат акани кўз ўнгимга келтириб, бир зум оғриқни ҳам унутдим.
— Тезроқ олиб борайлик. Кўричак ёрилса, оқибати ёмон бўлади, — Маъмур ака шоширди.
— Ўғлим, қўшнини уйғот, машинасини қиздирсин. Дўхтирнинг уйи бекатнинг ёнида-ку, бекатгача кўп машина юрган. Қор қалинмасдир?
Отамнинг гапидан сўнг акам югуриб кетди. То улар келгунча ҳам ўттиз-қирқ дақиқа ўтди. Кўнглим тинмай беҳузур бўлаётгани боис, ичакларим оғзимдан келадигандек ҳаловатимни йўқотдим. Инграб, иссиқда куяётган танамнинг оғриғини босишга уринардим.
— Зудлик билан шифохонага олиб бориш керак, — деди Катта дўхтир қорнимни пайпаслаши билан. — Операция қилмаса бўлмайди.
— Қандай олиб борамиз, шифохонага? Машинада юриб бўлмайди, — отам ожизлигидан кичрайиб бораётгандек эди.
— Ҳайронман. Бугун ишга ҳам боролмадим, шу қорни деб, — хўрсинди шифокор. — Лекин олиб бормасак, ёмон бўлади.
Маъмур ака ва Катта дўхтир кўз уриштириб олди.
— Уйда операция қилолмайсизми? — отамнинг овози ўта ишончсиз чиқди.
— Йў-ў-қ, — дедим мен жон ҳолатда.
— Уйда? Йўғ-а! Уйда ҳеч нарсам йўқ менинг... — шошиб деди катта дўхтир.
— Нимадир қилинг, дўхтир... — отамнинг овозида ялиниш оҳанги сезилди.
— Шифохона! Қишлоқнинг бор одамини йиғиб бўлса ҳам йўлни очиш керак. Лекин... Лекин қор курашнинг ўзи бўлмайди. Йўлни очгунча қизингиз... Нима қиламиз, а? Сенда нималар бор? Қишлоқ амбулаториясида операцияга ярайдиган нарсалар борми? — умид билан Маъмурга қаради Холмат ака.
— Йўқ, бу ерда операция қилманг, — дедим даҳшатга тушиб.
Отам чўкаллаб ўтириб қолди. Пешанамни меҳр билан силаётганида кўзлари ёшга тўлганини кўрдим. Ахир мен отамнинг уч ўғилдан кейин туғилган эрка қизиман-да!
— Нимадир қилайлик, дўхтир... — деди титраб-қақшаб.
— Ҳозир... Бугун “Тез ёрдам”да ким навбатчи экан? — Катта дўхтир дарҳол телефонини титкилашга тушди. Мен ётган хонадан чиқаркан, ким биландир узоқ гаплашди. Нималарнидир тушунтирди. Сўнг бироз тинчлангандек кўринишда кириб келди: — Шогирдим экан. Бир йўлини қилади. Лекин Маъмур, бизам қараб турмаслигимиз керак. Қишлоқ тиббий пунктидан борингни олиб келиб қўй.......

Акам ва Маъмур ака кўз уриштириб оларкан, шошиб чиқиб кетишди. Мен Катта дўхтирнинг уйида операция бўлиш пешанамда бор экан-да, дея тақдиримга кўна бошладим.
— Уйда бўлса, хавфли эмасми? — отамни энди ваҳима босаётганди.
— Жим қараб тургандан хавфсиз, — кўзини олиб қочди Катта дўхтир. Шу пайт телефони жир
инглади. Гаплаша туриб кўзлари чақнаб кетди. Кейин отамга қараб деди: — Зўр бола-да! Уддабурон! Қўлидан келмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Калласи ишлаганини қаранг, фавқулотда вазиятлар бошқармасига телефон қилибди. Улар йўлни очадиган машина берадиган бўлибди. “Ярим соатда борамиз, касални тайёрлаб туринг”, дейди.
— Барака топсин! — отамнинг дуоси юрак-юракдан чиқди.
— Зўр йигит! Келса кўрасиз. — дўхтир ака кайфияти кўтарилганидан менга ҳазил ҳам қилди. — Жуда келишган йигит. Ҳамма ҳамширалар шунинг оғзини пойлаб туради. Лекин у ҳеч бирига қиё боқмайди.
Ўша лаҳзаларда жоним билан бўлиб ётган бўлсам-да, халоскоримни кўришга бўлган қизиқиш юрагимни бир пармалаб ўтди. Кириб келганида эса, оғриқларни ҳам унутдим.
— Йўлда текшираман! Вақтни йўқотмайлик. Устоз, кўричаклиги аниқ-ку, а? — деди у замбилининг бир учини ерга қўйиб, Катта дўхтирга қараркан. — Кетдик!
Биз “Тез ёрдам” машинасига чиққанимизда тонг ёриша бошлаганди. Ҳамма фавқулотда вазиятлар бошқармасининг машинасини томоша қилиш билан овора бўлса, мен уддабурон халоскоримдан кўз узмасдим. Ростдан ҳам келишган, чаққон ва қатъиятли йигитлиги шундоқ кўриниб турарди. У дарҳол қон босимимни, иссиғимни ўлчашга, тилим ва кўзларимни кўришга киришиб кетди.
— Кўричак бўлишга топган вақтингизни қаранг! — деди у касалим аниқлигига ишонч ҳосил қилиб. — Бунақа совуқда қайси журъат билан касал бўлдингиз?
— У юзида акс этган ташвишни ҳазил билан бекитишга уринаётганини сездим, лекин индамадим.
Йигит кўзларимга тикилиб, жилмайди. Сўнг ҳайдовчига деди:
— Тезроқ ҳайданг.
— Улгурамизми? — деди ҳайдовчи ёнидан жой олган Катта дўхтир.
— Худо хоҳласа! — деди у мендан кўз узмай. Сўнг иссиқдан куйдирар даражага етган қўлимни ушлади. — Шунча чидадингиз, охирига чидаб берасиз-а?
Қолган воқеаларни билмайман. Нима бўлди? Қачон шифохонага келдим? Қай аҳволда келдим? Кўзимни очганимда эса яна унинг кулиб турган чеҳрасини кўрдим:
— Охиригача чидамадингиз-а? Қутқарилдингиз, чиройли қиз! — деди у тағин кўзларимга тикилиб.
Бу сўзлар гўё танамга куч бергандек, тетиклашдим. Аммо уялиб кетганим боис, юзимни дераза томон бурдим:
— Қуёш чиқибдими?
— Ҳа, сиз шифохонамизга келишингиз билан қуёш ҳам чиқди! — деди у.
Мен эса бошқача фикрда эдим: “Сиз қалбимга кириб келишингиз билан олам ҳам мунаввар бўлди! Муҳаббат қаҳратонни ҳам қайира олди!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍16❤3🥰3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✓ Retsept:
• 1 ta mol oldi tuyog’i
• 1 kg go’sht
• 2 dona sabzi
• 1 dona piyoz
• 2 dona lavr yaprog’i
• Tuz
• 6 litr suv
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
• 1 ta mol oldi tuyog’i
• 1 kg go’sht
• 2 dona sabzi
• 1 dona piyoz
• 2 dona lavr yaprog’i
• Tuz
• 6 litr suv
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
Photo
#ҳадис #илм
⠀
Тиб илми олимларининг аитишларича, итдан одамга юқадиган жуда ҳам хатарли касаллик бор булиб, у қутуриш деиилади.
⠀
Ушбу касалликнинг микроби инсон жисмига тушиб қолса, томирлари тортиша бошлаиди ва охир-оқибат улимга сабаб булади. Бу касалликка иулиқиш одатда қутурган ит қопиши натижасида содир булади. Бунда итнинг сулаги одамга утгани учун итдаги касаллик одамга утади. Чунки ит қопганда одамнинг танасида жароҳат паидо булади ва уша жароҳатга сулак тегади.
⠀
Мазкур касаллик итдан инсонга утганидан кеиин ун кундан туқсон кунгача, уртача олганда қирқ-эллик кунда унинг аломатлари паидо булади. Бу муддат жароҳат қаерда эканига қараб, турлича булади. Жароҳат бош мияга қанча яқин булса, таъсир шунча тез ва кучли булади...
⠀
Ҳадиси шарифда «Бирортангизнинг идишини ит яласа...» деиилгани итнинг тили орқали унинг сулаги идишга утишини англатади. Бу ҳолатда микроб одамга идиш орқали юқади.
⠀
«Улардан (ювишлардан) биринчиси еки биттаси тупроқ билан булсин», яна бошқа ривоятда: «еттинчиси тупроқ билан булсин».
⠀
Мазкур микроблар ниҳоятда кичкина, кузга куринмас булади. Унинг ҳажми қанча кичик булса, хатари шунча кучли булади. Сув еки боша нарса билан ювганда кетмаиди, тупроқ билан ювганда эса кетади. Бу микроб ниҳоятда маида булгани учун кузга куринмаиди.
⠀
Бу ҳам Паиғамбаримиз соллаллоҳу алаиҳи васалламнинг илмии муъжизаларидир. Ҳеч қандаи микроскоп еки нозик улчов асбоблари булмаган бир даврда аитилган бу сузлар ҳозирги замоннинг ута аниқ ва нозик электрон воситалари ердамидагина уз тасдиғини топди.
⠀
📚 «Қуръон ва Суннатдаги илмии муъжизалар» китобидан
⠀
|•Eslatma☝🏻 |❗”𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴” 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼’𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 )
. ❤ 𝗟𝗶𝗸𝗲 𝗯𝗼𝘀𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝘂𝗻𝘂𝘁𝗺𝗮𝗻𝗴! ✅
•🖋 𝗢’𝘇 𝗳𝗶𝗸𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗶𝗻𝗴 📩
_______
𝗦𝘂𝗯𝗵𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗼𝗵 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑛𝑢𝑞𝑠𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟𝑑𝑎𝑛 ℎ𝑜𝑙𝑖 𝑣𝑎 𝑝𝑜𝑘𝑑𝑖𝑟...
𝗔𝗹𝗵𝗮𝗺𝗱𝘂𝗹𝗶𝗹𝗹𝗮𝗵 - 𝐵𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑎𝑞𝑡𝑜𝑣 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ( 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑜’𝑙𝑠𝑖𝑛)...
𝗔𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗔𝗸𝗯𝗮𝗿 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑢𝑦𝑢𝑘𝑑𝑖𝑟...
|✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿

👍9👏2😇1
ОНАМ ЙУК.
Кабобхонада хизматчи янги пишган кабобларни олиб келаркан, ёнимда ўтирган йигит пиқ-пиқ йиғлай бошлади. Эътибор бермасликка ҳаракат қилдим.
Коронаўлим мавсуми. Ҳар куни кимнингдир яқини вафот этяпти.
Йигит бирдан ҳўнграб юборди. Аста олдига ўтиб уни юпатишга уриндим:
— Бандалик экан, Аллоҳ сабр берсин! Яқинингизни йўқотдингизми?
Йигит йиғи аралаш:
— Йўқотганимга тўрт йил бўлди, ака... Ҳеч бу ерга келмас эдим. Бугун қорним очиб киргандим, — деди.
Йигитга мен ҳам 3 йил бурун онамни йўқотганимни, қандай қийин кунлар бўлганини гапириб, бироз овутишга ҳаракат қилдим. Лекин унинг азоби меникидан улуғроқ эди:
"Ака, беш йил аввал онам оғир дардга чалиндилар. У пайтлар менинг қўлим жуда калта эди. Бор-будимни сотиб бўлсада, онамни қаратдим. Қарзга кирдим. Танишлардан яна сўрашга уялар, ўзим топганим онамни даволашга кетарди. Онам тобора оғирлашиб борар, мен эса баттар эзилардим.
Онам овқат еёлмай қолдилар. Амаллаб, суюқлик ичкизиб турдик. Бир ҳафталар ҳеч нарса емаган онам бир кун ўзларини жуда яхши ҳис қилдиларда, сизлаб: "Ўғлим, Арабнинг шашлигидан егим келяпти. Обкебермайсизми?" деб қолдилар.
Хурсанд бўлиб, кўчага отилдим. Аммо... чўнтагимда 1 сўм ҳам йўқ эди. Югурганча яқин дўстимнинг уйига бордим. Дарвозаси ёнида "Тез ёрдам" машинаси турган экан. Индамайгина ўтиб кетдим. Хаёлимда пул олиш мумкин бўлган танишларим бир-бир ўтди. Кўпидан қарзим бор, ҳамманинг муаммоси етарли.
Бошим ғовлаб оғрир, чорасизликдан аламим ичимда эди. "Ўғлимга нега янги пойафзал олиб бердим. Эскисини ямаб кийса бўларди-ку. Хотинимнинг никоҳ узугини нега сотмадим? Уйнинг ярмини сотса бўларди-ку?"
Ўзим ўзимни қаттиқ сўроқ қилардим. Кўзимга онамнинг табассуми-ю, "Араб шашлик" деганларидан бошқа ҳеч нарса кўринмас, оёғим юриб кетар, бошимни чангаллаганимча, қаёққа кетаётганимни ҳам билмас эдим.
Шу пайтгача йигит бўлиб, ҳеч йиғламагандим. Шу маҳал негадир, хўрлигим келиб йиғладим. Кўзимни очиб қарасам, кабобхонага яқинлашиб қолибман. Шунда бир бегона йигит келди-да, "юринг, биродар" деди. Нима бўлганини ҳам сўрамади. Иккита нонга 4 та кабоб бостирди-да, қўлимга тутқизди.
Хурсанд бўлганимдан кабобни олибману, уйга қараб юугурибман. Йигитга раҳмат айтишни ҳам унутибман.
Онам ҳам хурсанд бўлдилар. Қирқма кабобнинг биттасидан уч бўлакни иштаҳа билан едилар. "Раҳмат ўғлим, энди озгина ухлаб оламан" дедилар. Бир ҳафта ухламаганмиз, хурсанд бўлиб биз ҳам ухлаб қолибмиз. Тушимга кундуз куни бўлган воқеалар кириб чиқди. Югураман, югураман, тезроқ онамга етказсам деган жойимда уйғониб кетдим. Қарасам онам ғарағара ҳолатидалар. Жон бердилар...
...Анча пайтдан кейин бу ерга келиб, ўша кун ёдимга тушди. Қарзларимдан қутулдим. Бугун ҳамма нарсам бор, ака, лекин онам йўқ..."
Йигитнинг ҳикояси шу ерда тугади.
Дўстим, онангиз тириклиги сиз учун катта имконият. Уни қўлдан бой берманг! Ўзимиз тансиқ-тансиқ таомлар еймиз. Казо-казолар билан чойхона, ресторанларда ўтирамиз. Онамиз-чи? Ундан нима емоқчисиз, қаерга оборай, деб қачон сўрадик? Бугуноқ сўранг. Эртага кеч бўлмасин.

👍15❤2
Forwarded from Help 4k pm
𝗧𝗘𝗫𝗧𝗜𝗟𝗘 𝗙𝗔𝗕𝗥𝗜𝗞𝗔
🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰
✅Bundan narx yoʻq 👇👇
✅1-𝗤𝗢𝗟 𝗦𝗘𝗛 𝗔𝗕𝗬𝗢𝗠 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟👏
𝗕𝗘𝗞 𝗕𝗔𝗥𝗔𝗞𝗔 8-𝗤𝗔𝗧𝗢𝗥 164-𝗗𝗢𝗞𝗢𝗡
KANALGA QOʻSHILISH UCHUN 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
300ta kanal grupaga ega bolgan reklamachi
@Ferickawop
@Ferickawop
https://t.me/+tujht9N2JzYwOWJi
https://t.me/+tujht9N2JzYwOWJi
https://t.me/+tujht9N2JzYwOWJi
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
#17

👍3
141-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Гулҳаё отасининг ўткир нигоҳига дош бера олмай, ерга қаради. Гўё унинг бор айбини – Зилолани ломбардга бошлаб боргани туфайли оғриётган кўнгли, икки ойдан буён ҳар иккиласи икки юз минг сўмдан тўлай олмагани боис жами саккиз юз минг сўм бўйнида қарз бўлиб турганидан сиқилган юраги, дугонаси мана шу қарз туфайли зиракларидан ва ўқишдан кечганидан қийналаётган виждони ҳамма-ҳаммаси худди отасига ойна ортидан кўриниб тургандек қиз қўрқиб кетди. Агар юрак бошқа тана аъзолари масалан, кўз ёки қўл каби ташқарида жойлашганида борми, бу типирчилаши билан ҳамма сирини фош қилган бўларди.
“Яхшиям бу ҳуркак ва жонсарак юрагимиз ичимизда жойлашган. Бўлмаса у ҳамма тўйғуларинмизни сотиб қўйган бўларди...” – ўйлади Гулҳаё.
- Нима дугонангнинг контрагини тўламоқчимисан? – ажабланди Аббос.
- Ёрдам қилсак дегандим-да, - олдидаги газламанинг учини титраётган қўллари билан буклаганча деди Гулҳаё.
- Э-э-э, қизим-ей! Қизиқсан-а? Яқинда сенинг шартнома пулингни тўладик. Умиднинг, Гулюзу Гулрангларнинг репититорлари бор. Ойингнинг кўзига тинимсиз дори-дармон кетяпти. Ейиш-ичиш... – хўрсинди Аббос. - Мана бу матолар ҳам текинга келмайди. Цехдаги ишчиларнинг ойлиги, дўконнинг “аренда” пули... Буларни ўйламадингми, қизим? Бу йил иккита синглинг ўқишни битиради. Худодан сўра грант асосида кирсин. Агар улар ҳам “контракт” бўлиб қолса борми? Шунинг чамасини ҳам олиб, пул йиғиб қўйишим керак. Яна, цехга уч-тўртта тикув машинаси қўймасак бўлмайди. Бу дегани яна шунча ишчи дегани.
Гулҳаё дарсга нотўғри жавоб бериб кулгуга қолган ўқувчи сингари ҳижолат бўлиб қолди. Индамай ишини қилишга киришди. Аммо барибир қалби симиллаб оғрир, Зилола хаёлидан кетмас, унга қандайдир ёрдам бериш чорасини қидирарди.
“Бирдан бир йўлим Умид қолди. Умид билан ёлғиз гаплашиб олишим керак. У ўйинлари ва тепган голлари учун мукофот яна маош ҳам ола бошлармиш...”
Қиз газламаларни бичиш асносида отасининг кетишини кута бошлади. Аббос ҳам кетай демас, ҳисоб-китоб билан банд эди. Кутилмаганда хонага ҳовлиққанча Гулюз кириб келди.
- Ассалому алайкум, - деди у сумкасини бир четда турган стулга қўяркан.
- Волайкум, - ҳайрон бўлди Аббос. – Дарсга бормадингми?
- Курсимни алмаштираман, дада. Шунга телефонда айтмай, ўзингизга тушунтирай деб келдим. Бу ўқув-курси бўлмайди. Натижалар юқори эмаскан.
Аббос қизига ҳайрон бўлиб қаради:
- Ўзинг топмаганмидинг, шуни яқинда?
- У топганимга юбормадингиз-ку, дада. Ҳалиям ўша курсга боряпман. Яхши ўргатмаяпти. Иккита абитуриент кетди гуруҳимиздан. Дада, бу йил ўқишга киришим керак-ку! Нархларда фарқ катта эмас. Бошқа жойга борай, - ялинчоқлик билан деди Гулюз.

👍20