This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғил онага яқинми қизми🥹
Ота оналаримиз бахтимизга соғ бўлишсин ❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍5🔥3👏2
Forwarded from Help 4k pm
😍Parichka Tursiklar 30.000 😍
🤍Penyuvarlar 45.000 🤍
💋 Lifchiklar 15.000 💋
💙Tapochkalar 35.000 💙
❤️ Tursiklar 5.000
🔊Teeez shu kanallaga qo'shilib Harid qilishni boshlang🔊
https://t.me/optompinni
https://t.me/optompinni
https://t.me/Sevara_Collection2022
https://t.me/Sevara_Collection2022
ISHONCHLI REKLAMACHI MUROJAAT: @Milaniichka 17💃

👍4
149-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Опа, менинг маошим сизнинг қарзингиздан ўн баробар кам. Ҳали эндигина кирдим-ку, клубга. Униям дадам, ойим сўраши мумкин. Ойлигинг қани, деса нима дейман? Интернет каналларимизга реклама беришмоқчи бўлишаётган экан, болаларнинг айтишича, аммо уям ҳали гумон. Берсаям, у пулни болалари билан бўлишамиз.
- Демак, сендан умид йўқ экан-да, - хўрсинди Гулҳаё. – Бу ҳақда ҳеч кимга айтма, укажон.
- Кимга айтаман, опа? Мендан шубҳа қиляпсизми?
- Айтиб қўйдим-да.
- Аммо қўлимдан келганча ёрдам қиламан,- чин дилдан деди Умид.
- Қаёқдан ҳам ёрдам қилардинг? Бошқа чора топишим керак.
- Дадамдан ташқари, ошиқча кийим тикиб, ўзингиз сотсангиз-чи?
- Жиннимисан? Бир “той” матодан тахминан нечта кўйлак чиқишини билади, дадам. Кейин савдогарлар айтмайди, дейсанми?
- Тўғри, - тан олди Умид. – Қизингиз алоҳида сотяпти, дейишса борми? Лекин-чи, опа, ҳеч бўлмаганда дадамга билдирмай бир кунда битта кўйлак ортиқча ишлаб чиқарсангиз ҳам бир ойда ўттизта кўйлак. Юз минг сўмдан сотсангиз ҳам уч миллион бўлади. Икки ойда қутуласиз, қарзингиздан.
Гулҳаё укасидан гапидан сўнг бироз ўйланиб қолди. Чиндан ҳам бир “рулон”дан битта кўйлак ортиқча чиқара олади. Битта кўйлак фарқини отаси сезмайди. Лекин у кўйлакни қаерга сотади?
- Нега ўйланиб қолдингиз? – янаям опасининг ичини қиздирарди Умид. - Бунақа пул билан ўша дугонангизнинг ўқишини қайта тиклаб олсангиз ҳам бўлади. Контрагини тўлашга ҳам қурбингиз етади. Ойимни дадамнинг қўлига қарамай ўзимиз даволатсак бўлади.
Гулҳаё укасининг охирги гапларидан ҳайрон бўлди, аммо берпарволарча сўради:
- “Дадамнинг қўлига қарамай” деганинг нимаси? Дадам бирор нимага зориқтирмоқчи бўлдими? Дори олиб бермайман, дедими?
Шундагина Умид опасининг ҳеч гапдан хабари йўқлигини, унинг наздида отаси фаришта эканлиги ва онасининг унга “опаларинг билмасин”, дея тайинлаганини эслаб, гапни бурди:
- Йўғ-а, дадамга ҳам бу ёрдамимиз “сюрприз” бўлади демоқчиман-да.
- Сезиб қолса борми, ростмана “сюрприз” бўлади, - хавотир билан деди Гулҳаё. – Ойим ҳам, дадам ҳам қаттиқ ранжийди.
- Тўғри, хафа бўлишади, лекин бошқа йўлингиз ҳам ҳам йўқ. Агар “Ҳа, ҳар куни биттадан кўйлак ортиқча тикиб йиға оламан”, десангиз, мен бозордан дадамни танимайдиган бирорта харидор топаман, - беихтиёр атрофга аланглаб деди Умид: - Майли, юз минг сўмдан бермасак, етмиш мингдан берармиз. Шуям кичкина пул бўлмайди.
Гулҳаё ўйланиб қолди. Қарзлардан қутилиши ва келаси йилга бемалол шартнома пулини тўлаб, Зилолани ўқишга қайтариш мумкинлигини ўйлаб розилик бергиси келди. Сирлари фош бўлса, ота-онаси томонидан бўладиган барча эътироз ва гиналар дугонасини ўқишга қайтариш бахти олдида арзимасдек туюлди.
* * *
- Мана бу машинангиздан тўртта, “оверлок”дан ҳам тўртта берасиз... – Аббос тикув цехи учун олмоқчи бўлаётган тикув машиналарининг нархини хомчўтга солиб кўраркан ўзига ўзи деди: - Бу ой ҳар қандай ортиқча ҳаражатдан тийилар эканмиз. Ҳозир олмасам бўлмайди, айни савдо зўр бўлаётган пайт. Янаям кўпроқ маҳсулот чиқарсам, янаям кўпроқ даромад дегани.
- Бугун оласизми? Ҳозир олиб кетасизми? – деди сотувчи кенг ва ёруғ хонадаги тикув анжомларига кўз югуртирар экан.

👍20❤1
150-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Ҳа, қаерга тўлов қиламан? Ҳозироқ олиб кетиб ўрнатишим керак.
- Касса биринчи қаватда. Ўзимиз олиб бориб, ўрнатиб берамиз. Ундан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.
- Жуда яхши, - севиниб кетди Аббос.
У кассага тушиб тўлов қилди, кейин цех манзилиги қолдириб, ўзи машинасига ўтириб, ишхонаси томон кетди. Тезроқ бориб цехдан яна саккизда машина учун жой ажратиши, ходимларга яна тикувчи топиш лозимлигини айтиши керак. Гулҳаё эртага бир соат вақт ажратиб, келган янги ишчиларни синовдан ўтказса, ишга олса, индинига бемалол кўпроқ буюртма қаубл қилиш мумкин. Ўзи бугун учта буюртмани рад этди. Чунки тайёр мол йўқ. Битта мижоз Севара. Унинг буюртмасини ҳам рад этишга мажбур. Бир ҳафта ичида қабул қилса бўлади. Яна Севара ижара учун пул ҳам сўраганди. Афсус, бера олмайди. Шунча ҳаражатга тушиб ўтирибди. Ўзи-ку, Севара тушунган аёл. Шундоқ ҳам мол билан таъминлаб турса, ўзи тўламоқчи бўлаётганди. “Цехни кенгайтирдим”, десам у тушунади. Кечроқ уйига ўтиб, ҳамма янгиликларни айтиб, вазиятини билиб келарман...
Аббос ишхонасига келиб, Гулҳаёнинг ёнида ўғлини кўриб бироз таажжубланди:
- Ҳа ўғлим, қандай шамол учирди, сени?
- Машғулотим, эрта тугаганди, шунга сизларни кўрай, ёрдамлашай дедим, - ўзига ҳадик билан қараб турган опасини хотиржам қилиш учун ёлғонлади Умид.
Гулҳаё енгил тортгандай бўлди. Аббос эса уларни ўзига эргаштирди:
- Қани иккаланг ҳам ортимдан кел. Умид кўнглинг сезибди, ўғлим. Ёрдаминг керак. Ҳозиргина дўкондан тўртта тикув, тўртта “оверлок” сотиб олдим. Цехни қайтадан тартибга солиб, янги машина ва ходимлар учун жой очиш керак.
- Нима? Тўртта тикув машинаси... Бир оғиз сўрамабсиз-да, - отасининг ортидан югургилади Гулҳаё. – Бизга тикув машинаси керак эмасди. “Оверлок”нинг ўзи бўларди.
- Энди аввалгидек ишламаймиз, Гулҳаё. Тўғри, илгари ўзим айтганман, чокнинг ҳаммасини “оверлок”да тикинглар деб. Чунки ҳамма шундай қиларди. Лекин энди катта цех бўляпмиз, - ғурур билан гапира бошлади Аббос. - Ўз йўналишмиз, ўз услубимиз ва молимизга эгамиз. Энди сифат учун курашишимиз керак. Энди тўғри чок ҳам берамиз.
- Аллақачон қилиш керак эди. Либосларни фақат “оверлок” чокида чиқаришга бошидан қарши эдим.
- Ҳа, сен айтгандинг. Лекин у пайтда бозор кўтармасди, бунча ҳаражатни. Лекин энди “Гулҳаё” цехи бренд даражасига чиқяпти. Бозорда ҳам сен тиккан кўйлакларга харидор кўп. Кўриниш ва дизайнер билан бозорни забт этдик, энди ушлаб қолиш учун сифатни ҳам ўйлаш вақти келди.
- Унда тикув машинасини кам олибсиз, - деди Гулҳаё.
- Биламан, - изоҳ берди Аббос. – Ҳозирча бор пулимга олиб турдим. Шу ҳафтанинг даромадини йиғай, яна оламиз. Тикув машинасининг ўзини оламиз. “Оверлок” етарли.
- Ўзи ходимларингиз кам эди. Чунки хона катта, машиналарингиз бемалол жойлашади, - деди Умид тикиш билан банд бўлган катта хонадаги ходимларга қараб оларкан.
- Қандай жойлаштиришни ўйлашимиз керак, - Аббос синчковлик билан хонани кузата бошлади. - Ходимлар бир-бирига ҳалал бермасин ва келаси ҳафта оладиган тикув машинамизга ҳам жой бўлсин.
- Шунча машинага пулингиз етадими, дада? Ишга яраша мато ҳам олишингиз керак, - деди Гулҳаё.

👍22❤1
151-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Чамалаб кўрдим. Бу ой максимал даражада тежаб ишлатамиз пулни. Фақат цехга “урамиз” даромадни. Қолган ҳамма чиқимлар тўхтаб туради. Бошқа чора йўқ. Ҳатто, репититорларнинг пулини ҳам келаси ой қўшиб бериш билан шарти билан гаплашиб келмоқчиман. Ҳеч қачон кечиктирмаганмиз пулни. Рози бўлишар, а? – болаларига қаради Аббос.
- Менда муаммо бўлмайди, - деди Умид.
- Менда шундоқ ҳам тўловлар йўқ. Шартнома пулимни тўлаб бўлгансиз.
- Ҳамма “пул беринг” дейувчилар уйда экан-ку, - кулди Аббос. – Гулюз, Гулранг ва ойинг... Уччовининг ҳам ҳаражатларини чеклаймиз.
* * *
- Эҳ, Зоир, Зоир... Мени ҳам уйнинг, ҳам сотув жойининг ижара пулидан айирди. Шу пайти Аббос ака пул берган, менинг даромадим эса ёнимга қолган бўларди, - Севара Рустамга жойнинг ижара пулини бергани ёдига тушиб, ичини урди. – Бугунги савдом билан қўшсам, анча пуд йиғардим. Агар шунақа савдо бўлиб турса, Аббос ака ҳам ёрдам қилса, Худо хоҳласа, келаси йилларга уй олишим ҳам мумкин. Айтганча, уй ва жойнинг ижара пулини ҳали тўламадим, десам бўлади-ку, Аббос акага. Телефон қилиб бугун келинг, дейман...
Унинг кечига ҳийласи ёдига тушиб, ўзича уялган бўлди. Ахир нима қилсин, Зоир оёқ тираб туриб олгач, мажбур бўлди-да. Шундай яхши одам бўлган эрини алдади. Телефон қилиб, хижолатомуз гапирди:
- Ало, ассалому алайкум. Қорбобом, яхшимисиз?
- Волайкум ассалом. Яхшиман. Ўзинг-чи? – Аббоснинг шошиброқ гапираётгани сезилди.
- Бугун бораман, деганингизга жуда хурсанд эдим. Бозорга киргандим, энг ширин овқатларни пиширай деб. Аксига олади, Қорбобо. Шундоқ Самирни олай деб Рита холаникига келсам, инқиллаб ётибди. Қон босими ошиб кетибди. Шу ҳолида ташлаб кета олмайман. Мен Рита холаникида қоламан, Қорбобо.
- Яхшими, хозир Рита хола? Дори керак эмасмикан?
- Яхши, дори олиб келдим.
- “Тез ёрдам” чақирмадингми?
- Чақирдим. Укол қилиб кетди. Жуда баланд экан, қон босими. Ўрнидан турмасин, деди, - Севара бундан анча илгари Рита холанинг мазаси қочганида шифокорлар айтган гапларни эслаб айта бошлади. – Ҳаракат қилдирманг, деди. Шунга қараб турай дедим.
- Яхши. Унда эртага кўришармиз, - деди Аббос ва алоқани узди.
Севара ёлғони ишончли чиққанидан енгил тортди. Зоир билан гаплашди. Зоир тинмай унга турмушга чиқишни таклиф қилди.
- Бошим очиқ эмас, эрга текканман. Энди кеч, - тушунтиришга уринди Севара.
Зоир эса муҳаббати сўнмаганини уқтиришдан, Аббоснинг қарилигини таъкидлашдан чарчамади. Аббосдан ажрашишини сўраб туриб олди. Ўзига қолса Севара шундай қиларди ҳам. Аммо бир нарса уни доим қайтаради: ота-онасининг дийдори!
У ҳали ҳам ота-онаси уни кечиришидан умидвор! Агар у яна Зоир билан бирга бўлса, Рита хола уқтирганидек унга ота-она эшиги тақа-тақ ёпилади. Тўғри, ҳозир ҳам очиқ эмас, аммо, ҳар ҳолда умид бор.

👍23❤1🥰1👏1
152-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Вақт ўтиб кечиришини, Севарани бағриларига босишларини умид қилса бўлади. Фарзандини кечирмаган ота-она бормиканки, Севараникилар кечирмаса... Кечиради, бир куни кечиради. Мана, Малик Сардорга ғамхўрлик қилиб юрибди-ку! Шунинг ўзиёқ жувоннинг умидларини кўкартириб юборди. Укаси ҳам бир пайтлар юзкўрмас бўлганди. Ори келиб, кўришни истамаганди. Аммо барибир жигари, ўйламай юра олмайди. Ўзи келиб, Сардорни кузатиб, ёрдам бериб юрибди. Демак, Севара ота-онасидан бемалол умидвор бўлса бўлади. У буни Зоирга ҳам айтди:
- Сиз билан оила қурсам бўлади. Энди ташлаб қўймаслигингизга ҳам ишонаман. Аммо сиз билан бирга бўлдим, дегани – ота-онамдан буткул ажралдим, дегани. Мен эса буни истамайман. Сиз туфайли улар уйдан ҳайдашди. Энди кўнгилларидан ҳам чиқариб юборишларини хоҳламайман...
Унинг бу сўзларидан сўнг Зоир ҳам ҳеч нарса дея олмай қолди.
- Ўйлаб кўринг, - деди-ю кетди.
Унинг мана шу келишини деб Аббосни уйига келтирмаганди Севара. Энди бугун чақирса бўлади.
Севара шу ниятда Аббосга қўнғироқ қилди. Аббос жавоб бермади. Қайта қилди, Аббоснинг ўзи қизил тугмани босиб қўйди, яъни алоқани узди. Қайта-қайта терганида ҳам шундай бўлаверди. Севара ҳайрон бўлди: “Наҳот, Аббос унинг ёлғонини сезиб қолди? Ё Зоир билан ўтирганида келдимикан, уйга?”
Унинг юраги орқага тортиб кетди.
* * *
“Мен ўгай эмасман. Менам боласиман! Ажратишга ҳаққи йўқ. Энди жим қараб турмайман! Ўзим учун интиламан. Индамаганим сари булар мени четлатавераяпти. Менам без бўламан энди. “Бўлди, шу курсда ўқияпман, пулини тўланг”, дейман. Ўзи шунақа йўл тутиш керак экан. Бошиданоқ шунақа қилишим керак эди. Шу пайтгача қанча нарса ўрганган бўлардим. Ўзим учун ўзим курашмасам, булар ажратишгани-ажратишган...”
Гулюз жаҳл билан ўзи интернет орқали топган ўқув-курси биносига кириб келди. Уни кўриши билан компьютер қаршисида ўтирган қиз ўрнидан турди:
- Сизга қандай ёрдам бера оламан?
- Мен шу ерда ўқимоқчиман. Бугунданоқ! – деди Гулюз қатъият билан.
Ўқув курси ходимаси унга таажжубланиб қаради. Сўнг мулойимлик билан сўзлади:
- Бизнинг ўқув-курсимизда бирдан ўқишга қабул қилинмайди. Келган абитуриентни тест-синовидан ўтказамиз. Билими яхши бўлса, ўқишга қизиқиши интилиши бўлса, қабул қиламиз. Биз ота-онасининг пулини кўкка совуриб шунчаки келиб-кетадиган абитуриентларни олмаймиз. Биз учун натижа муҳим. Агар ҳужжатлар билан келган келган бўлсангиз, бугун тест топширасиз, эртага жавоби чиқади. Кейин шунга қараб раҳбарият қарор қабул қилади.
Давоми бор

👍37❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрдон, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз... бошингизга кулфат тушса, ким биринчи ёрдамга шошади?
Сиз севган инсонми?
Ёки сизни севган инсонми?
Ўйлаб кўринг...
Ўзимиз севганларимиз хам, бизни севганлар хам омон бўлсинлар..!
ХАЙРЛИ ТУН !
Аллоҳга омонатсиз !
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Сиз севган инсонми?
Ёки сизни севган инсонми?
Ўйлаб кўринг...
Ўзимиз севганларимиз хам, бизни севганлар хам омон бўлсинлар..!
ХАЙРЛИ ТУН !
Аллоҳга омонатсиз !
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин
🌹Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиздек гўзалларга қутлуғ каломлар,
Сочларим тараган майин шамоллар.
Тонгларни қувонч-ла қаршилаб олган,
Қадрдон дўстларимга қизғин саломлар.
А с с а л о м у
а л а й к у м.
Менинг қувноқ беғубор олисдаги яқиним янги тонг янги кун
М у б о р а к
б ў л с и н!
❤️❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹🌹

👍7❤2
Тақдирми, ё тантиқликнинг тўловими бу?
Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат, обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона - қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.
- Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? - ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
- Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!.. Унинг чакаги ўчай демасди.
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича. Бир пайт қараса , эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.
- Уй сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди...
Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,» -деб ўйлай бошлади у.
Катталар аралашди. Уларни ҳеч ким яраштира олмади.
- Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди. Республика миқёсидаги катта лавозимни айтди аммаси.
Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқарди. Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди, аслида. Унга доим беғубор нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди.
Турмуш қурган одам тушган оиласидаги барчани яхши кўриб қолишга мажбур эканлигини жуда кеч тушунган эди, холос...
©️ Феруза Салходжаева

👍15❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍯Асалли торт.🤤медовик.🍯
🐝150 гр шакар
🐝100 гр сариёг
🐝80 гр асал
🐝7 гр ичимлик содаси
🐝2 та тухум
🐝400 гр ун
Крем:
🐝600 гр каймок 35% ли
🐝400 гр творожний сир (пинар лабне)
🐝200 гр шакар упаси.
Тайёрланиши:
Пастрок оловда шакар,сарёг ва асални солиб Бир кайнатиб оламиз. Кайнаб чиккач ичимлик содаси солиб ранги кизаргунча аралаштириб турамиз(ширин хид чикиб иштахангизни китиклаб юборади 🤤). Сал совугач тухум солиб аралаштириб ун солиб хамир киламиз. Тиндиришга хожат йук. 8 та зувала килиб ёйишни бошлаймиз. Пергамент уртасига куйиб ёйсангиз онсонрок булади. Колибда киркиб битта биттадан 180 градусда 5 дакикадан пишириб оламиз.
Крем учун каймок, творожний крем ва шакар упасини солиб миксерни пастрок скоростида айлантириб оламиз. Крем каттик булмаса хавотир олманг бизга узи куюк булмагани макул.Коржларни кремлаб териб оламиз. Устидан корж майдаланганини сепиб 2 соатга (купрок булса яна яхши) олиб куямиз.
Огизда эрийдиган асалгина 😆 асалли торт тайёр!Ёкимли иштаха!
Рамазон ойида олинган рецепт МУСЛИМАЛАРИМ

👍3
Бугун нимаики сўраган бўлсангиз дуо қилиб, хаммасига бекаму кўст эришинг!
Уйингиз нурга, чўнтагингиз пулга тўла бўлсин! Қозонингиздан ош, ёстигиздан бош аримасин!
Умрингизни охиригача фарзандларингизни уйини тўрида, дастурхонини зўрида ўтиришлик насиб этсин! Аллохим Сизни ва оилангизни Ўз панохида асрасин. Хар доим Хаммага керакли инсон бўлиб юринг!
Умрингиз мазмунли, барокатли, хотиржамликда ўтсин! Аллохимни севган СОЛИХ бандалари қаторида бўлиш насиб этсин!
Умрингизни сўнгги дамигача Аллохим Ўзидан ўзгага мухтож қилмасин! Каабатуллохни зиёрат этиб, Хожиона, Хожиота бўлиб юришлик насиб этсин!
Ҳеч қачон АЛЛОХ назаридан, Эл назаридан қолманг!
Хар сонияда хаммага керак бўлиб юринг!
Умрингиз узун бўлсин, дастурхонингиз тўкин бўлсин, иймонингиз бутун бўлсин, бағрингиз бутун бўлсин! Жамики яхшиликлар Сизга бўлсин!
ИН ШАА АЛЛОХ.
АМИЙН!🤲

👍10👏3❤1🥰1
📝ФИДОКОР ОПА
Беш қизи бор отанинг беш қизига тўртта совчи келади. Ёшига қараб: каттаси, ундан кейингиси... Лекинг, катта қиз бош тортади. Чунки у отасига қарашни хоҳларди. Тўрт сингил турмушга чиқиб кетди. Катта опа отага қарар, парвона бўлар эди. Ота вафот этди. У болиши тагида васиятнома қолдирган экан. Унда: катта опаларинг турмушга бермагунча меросни бўлманглар. Чунки у сизларнинг бахтингиз учун ўзини қурбон қилди, деб ёзилганди.
Бироқ сингиллар васиятни амалга оширишдан бош тортишди. Уйни тезроқ сотиб улушларига эга бўлишни хоҳладилар. Опанинг қаерга бориши улар учун эътиборсиз эди. Уй сотиладиган бўлди. Катта опа харидорга бошидан ўтказганларни сўзлаб бериб, бошпана топгунча сабр қилиб туришини илтимос қилади. Харидор рози бўлади. Уй сотилгач, қизлар ўртасида мерос тақсим қилинади. ...
Катта опа отасига меҳрибон қаноат ва имон соҳибаси эди. Бир ойларча ўтгач, уйнинг янги эгаси келди. Тўнғич қиз энди мени чиқариб юборармикан, деб ўйлади.
- Мени кечиринг? Ҳали турадиган жой топмаган эдим.
- Қўрқманг! Менинг ниятим бошқа эди, Сизга уйланмоқчиман. Уйни номингизга расмийлаштирдим. Сизга маҳр бўлақолсин, агар рози бўлсангиз. Бўлмаса менинг номимдан сизга ҳадя бўлақолсин.
Аёл йиғлаб юборди. Аллоҳ қилган амалларини зое қилмади. Аёл уйнинг янги соҳибига турмушга чиқди. Иккиси бахтли ҳаёт кечирдилар.
ХУЛОСА:
Аллоҳ таоло қилинган яхшиликларни зое қилмайди: “Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз”

👍16❤1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Soch to‘kilishidan aziyat chekyapsizmi?
💆♀ Sochlaringizni tiklashni, toʻliq davolanish orqali bu muammodan xalos bo‘lishni xohlaysizmi?
👩⚕ Men Dermotokosmetolog Nozima Ahunova bu masalada sizga samarali yordam beraman. Soch to‘kilishini birgalikda bartaraf etamiz!
✅ Hoziroq murojaat qiling! ⬇️
@DermatokosmetologNozima
📞+998901755641

Оқила аёл...!
Бир эркак уйига чарчаб ҳафа холда кириб келди... Аёли салом бериб табассум билан кутиб олиб: Ха бегим, нега мағзунсиз нима бўлди.? Йўлда келаётган эдим қўшнимизни кўриб қолдим. Машинада болаларини олиб дам олишга салқин тоғ ён бағриларига кетишаётган экан. Менга хам - "юринг бир чўмилиб салқинланиб келамиз" деди. Шунга ҳафаман, шунча йил бирга яшадик бирор марта сизларни дам олишга салқин жойларга олиб бора олмадим. Умримиз меҳнат килиб бола - чақа деб ўтиб кетаяпти. Аёл кулиб шундай деди: Бегим ҳафа бўлманг биз иншаа Аллоҳ биргаликда бир умрга дам олишга салқин жойга яъни жаннатга борамиз. Эркакни кўзларидан ёш оқа бошлади. Бу қувонч ёшлари эди. Шундай оқила аёлни тақдир қилиб берган Аллоҳга ҳамд айтиб йиғларди...

👍14❤3
Forwarded from Help 4k pm
🙋♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳
❣️ 𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️
🧡 𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆 𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴✅
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓
💕 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰
⬇️ ⬇️ 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️ ⬇️
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
#17
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
#17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
153-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Зўр экан-ку. Мана шунинг учун ҳам мен шу ерда ўқишни истайман. Мана ҳужжатларим: паспортим, аттестатим... Яна нима керак?
- Ҳозирча шу иккаласидан нусха оламан, - деди қиз ва ёнидаги нусха кўчирувчи аппаратга бирма-бир ҳужжатларни қўя бошлади.
Ярим соат ўтар-ўтмас Гулюз билан бирга яна тўртта абитуриентни битта хонага киритиб тест-синови беришди. Ҳар бир фандан улар ўн бештадан тест саволларига жавоб бериб, чиқиб кетишди.
Гулюзнинг ўз жавобларидан у қадар кўнгли тўлмади. Наҳот, битта ўқув-курсининг кичик имтиҳонидан ўта олмаса-я! Унинг аччиғи кела бошлади:
“Тавба, пулини тўлайман, деб турган абитуриентни ўқитавермайдими? Тест-синов қилиши, аттестатдаги баҳоларига қараши нимаси? Буларга пул керак эмас шекилли? Мижоз чиққанига хурсанд бўлишмайдими? Буларнинг имтиҳонидан ўта олмай нечта абитуриент қайтиб кетаётгандир?”
У шу хаёллар билан уйига келди. Уйда онасидан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Онасини кўриб Гулюзнинг юраги орқага тортиб кетди. Ахир ўқув-курсидан чиққач, онасини уйга у олиб қайтиши керак эди. Буткул унутибди. Ўқув курсига кира олиш-олмаслиги ҳақида ўйлаб уйга келганини сезмай қолибди. Эшик очиб-ёпилгани онасини сергак қилди шекилли, қўллари билан деворни пайпаслаганча, ётоғидан чиқиб каридор бўйлаб у томон келарди.
- Ойи-и-и-и, қачон келдингиз? Сизни кўриб нақ юрагим чиқиб кетди-я! Ойижон! – Гулюз югуриб келиб онасини қучоқлаб олди.
- Холангнинг маслаҳат марказига бордингми? – қизини қучоқларкан деди Матлуба.
Гулюз нима дейишини билмай қолди. “Бордим” деса эртага келмаганини Нигора холаси айтади барибир, “Бормадим”, деса онасини унутиш...
- Ойим ўзи қандай келди, экан, деб қўрқиб кетдингми? Нигора холанг бор бўлсин, ўзим мустақил юришимга мажбур қиляпти. Худди ишлашга мажбур қилганидек.
- Қийналмадингизми? Зинадан қандай чиқдингиз?
- Аста-секин пайпаслаб, келавердим, - ёлғонлади Матлуба. Чунки кўзлари ғира-шира кўраётганини ҳозир ошкор қила олмасди.
- Эшикни-чи? Эшикни қандай очдингиз?
- Пайпаслаб калит тиқадиган жойини топдим, кейин калитни суқдим, тамом...
- Қойил! Ойижон, қандай яхши ўзингиз мустақил юра оляпсиз? – чиндан хурсанд бўлиб кетди Гулюз. Кейин секин онасига бугун қилган иши ҳақида гапирди: - Ойи, мен энг зўр ўқув-курсига бордим. Имтиҳон орқали қабул қиларкан... Тест топшириб келдим. Ишқилиб, дадам ўқишимга рухсат берармикан? Кеча гаплашганимда “йўқ” деганди. Доим менга келганда шунақа қилади? Мен ўгай эмасман-ку!
- Ўқийсан, қизим, ўқийсан. Имтиҳон қилиб олган бўлса, демак, яхши ўқув-курси экан. Билими борларни қабул қилиб, натижа кўрсатиш учун курашаркан-да!
- Сизам дадамга айтасиз-а, ойи?
- Ҳа, айтаман, - деди Матлуба ва қизига телефонини тутқазди: - Мени дўхтиримга телефон қилиб бер. Қабулига қачон боришимни сўраб олай.
Гулюз дарҳол онасининг телефонини олиб кўз шифокорига қўнғироқ қилиб, онасига тутқазди.
- Ало? Ассалому алайкум, - шифокор кўп куттирмади, Матлуба дарров сўзга киришиб кетди: - Мен Матлубаман. Ҳа, автоҳалокатдан сўнг кўзларим кўрмай қолганди-ку... Ҳа, эсладизми? Яхшиман, қабулингизга қачон борай, деётгандим? Майли... Дўхтир... ҳалиги... Аста-секин кўзларингиз кўриши мумкин дегандингиз, агар Худо хоҳласа кўра бошласам нима қилай?
Давоми пастда

👍18❤1🔥1
154-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Матлуба айёрлик билан муолажани қандай давом эттиришни сўраб билиб олмоқчи эди. Аммо шифокор бунга имкон бермади:
- Агар кўзларингиз ғира-шира кўра бошласа ҳам, ёнимга келинг. Бу кўз нурингиз тикланаётганидан дарак беради ва дарҳол муолажани кучайтиришимизга тўғри келади. Бепарволик қилманг. Кўриб қўяман...
- Хўп, - деди Матлуба ва ичида уйғонган ғашликдан хўрсиниб қўйди.
Ана энди кўзлари кўра бошлагани ошкор бўлади. Аббос яна илгариги ҳолига қайтади. Уни жеркийди, хўрлайди, болаларининг ҳаётига бефарқ бўлади...
Матлуба ўзи англамаган ҳолда кўзлари кўраётганидан хафа бўлиб кетди...
* * *
Малик ярим тунгача ширин хаёллар оғушида ётди. Гулрангнинг ҳаяжони, соддалиги, беғуборлиги, меҳрини билдирмасликка интилиши уни борган сари севинтирарди. Кеча уни сўроққа турганида кўзларини пирпиратиб, соддаларча тан олгани кўз олдидан кетмаяпти.
“- Ва алайкум ассалом. Шунчалар бесабрмисан? Беш дақиқа ҳам кутмадинг, мени.
- Мен кутмадим, - уялганидан деди қиз. – Дугоналарим смсингизни кўрганди. Амакинг келади-ку, кут дейишди. Ҳеч нарса деёлмай қолдим.
- Шунинг учун ўрнингдан туриб кетмоқчи бўлибсан-да!
- Сиз... сиз мени пойлаб турганмидингиз?
- Ҳа, - яшириб ўтирмади Малик. – Атай сени пойладим. Менга бўлган муносабатингни кўрмоқчи эдим. Энди хурсанд бўлгандим, мени озгина бўлса-да, кутди, мени ўйлади деб. Сен эса дугоналарим айтди деяпсан.
- Ҳа, улар амакингни кутмайсанми, деб ташлаб кетишди, - шоша-пиша ўзини ҳижолатликдан қутқармоқчи бўлди, қиз.
- Ўзинг-чи? Ўзинг заррача бўлса-да, ўйладингми, мени? Ўйламадинг, а? Ўйламаганинг учун икки марта кетмоқчи бўлдинг, а? Ростини айт, ўйладингми, мени? – Малик қизнинг кўзларига тикилди.
Қиз чўчиб турган мусича сингари бошини гоҳ у ёнга, гоҳ бу ёнга буриб атрофга қаради. Гўё сиридан бутун дунё воқиф бўлаёгандек ҳадиксираганча шивирлабгина деди:
- Ўйладим. Лекин сиз “кут” демаганингиз учун кетмоқчи бўлдим...
Маликнинг шу ондан кўзларига бутун дунё гўзал кўринди. Гулранг эса дунёдаги энг ажойиб, тоза қалбли, муғамбирликдан йироқ бўлган самимий қиз бўлиб туюлди. Уни қучиб олгиси, боши айлангунча бағридан қўймай айлантиргиси келди. Афсус улар кўчада, бекатда эди...”
Малик бу кунни сира унутмаслигиги яна бир карра ишонди. Хаёлида бу ҳол қизнинг унга нисбатан бўлган муҳаббати иқроридек суюнди.
- Яшириб ҳам ўтирмади. “Кут” демаганингиз учун кетмоқчи бўлдим, деди... – ўзиги ўзи кулди Малик. Сўнг ёнида турган телефонини қўлига олиб, Гулрангга хабар ёза бошлади.
“Яхши ётиб тур, беғуборим. Ширин тушлар кўр, соддагинам. Хуллас, тушимга кир! Амакинг...”

👍15👏2❤1