152-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Вақт ўтиб кечиришини, Севарани бағриларига босишларини умид қилса бўлади. Фарзандини кечирмаган ота-она бормиканки, Севараникилар кечирмаса... Кечиради, бир куни кечиради. Мана, Малик Сардорга ғамхўрлик қилиб юрибди-ку! Шунинг ўзиёқ жувоннинг умидларини кўкартириб юборди. Укаси ҳам бир пайтлар юзкўрмас бўлганди. Ори келиб, кўришни истамаганди. Аммо барибир жигари, ўйламай юра олмайди. Ўзи келиб, Сардорни кузатиб, ёрдам бериб юрибди. Демак, Севара ота-онасидан бемалол умидвор бўлса бўлади. У буни Зоирга ҳам айтди:
- Сиз билан оила қурсам бўлади. Энди ташлаб қўймаслигингизга ҳам ишонаман. Аммо сиз билан бирга бўлдим, дегани – ота-онамдан буткул ажралдим, дегани. Мен эса буни истамайман. Сиз туфайли улар уйдан ҳайдашди. Энди кўнгилларидан ҳам чиқариб юборишларини хоҳламайман...
Унинг бу сўзларидан сўнг Зоир ҳам ҳеч нарса дея олмай қолди.
- Ўйлаб кўринг, - деди-ю кетди.
Унинг мана шу келишини деб Аббосни уйига келтирмаганди Севара. Энди бугун чақирса бўлади.
Севара шу ниятда Аббосга қўнғироқ қилди. Аббос жавоб бермади. Қайта қилди, Аббоснинг ўзи қизил тугмани босиб қўйди, яъни алоқани узди. Қайта-қайта терганида ҳам шундай бўлаверди. Севара ҳайрон бўлди: “Наҳот, Аббос унинг ёлғонини сезиб қолди? Ё Зоир билан ўтирганида келдимикан, уйга?”
Унинг юраги орқага тортиб кетди.
* * *
“Мен ўгай эмасман. Менам боласиман! Ажратишга ҳаққи йўқ. Энди жим қараб турмайман! Ўзим учун интиламан. Индамаганим сари булар мени четлатавераяпти. Менам без бўламан энди. “Бўлди, шу курсда ўқияпман, пулини тўланг”, дейман. Ўзи шунақа йўл тутиш керак экан. Бошиданоқ шунақа қилишим керак эди. Шу пайтгача қанча нарса ўрганган бўлардим. Ўзим учун ўзим курашмасам, булар ажратишгани-ажратишган...”
Гулюз жаҳл билан ўзи интернет орқали топган ўқув-курси биносига кириб келди. Уни кўриши билан компьютер қаршисида ўтирган қиз ўрнидан турди:
- Сизга қандай ёрдам бера оламан?
- Мен шу ерда ўқимоқчиман. Бугунданоқ! – деди Гулюз қатъият билан.
Ўқув курси ходимаси унга таажжубланиб қаради. Сўнг мулойимлик билан сўзлади:
- Бизнинг ўқув-курсимизда бирдан ўқишга қабул қилинмайди. Келган абитуриентни тест-синовидан ўтказамиз. Билими яхши бўлса, ўқишга қизиқиши интилиши бўлса, қабул қиламиз. Биз ота-онасининг пулини кўкка совуриб шунчаки келиб-кетадиган абитуриентларни олмаймиз. Биз учун натижа муҳим. Агар ҳужжатлар билан келган келган бўлсангиз, бугун тест топширасиз, эртага жавоби чиқади. Кейин шунга қараб раҳбарият қарор қабул қилади.
Давоми бор
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍37❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрдон, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз... бошингизга кулфат тушса, ким биринчи ёрдамга шошади?
Сиз севган инсонми?
Ёки сизни севган инсонми?
Ўйлаб кўринг...
Ўзимиз севганларимиз хам, бизни севганлар хам омон бўлсинлар..!
ХАЙРЛИ ТУН !
Аллоҳга омонатсиз !
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Сиз севган инсонми?
Ёки сизни севган инсонми?
Ўйлаб кўринг...
Ўзимиз севганларимиз хам, бизни севганлар хам омон бўлсинлар..!
ХАЙРЛИ ТУН !
Аллоҳга омонатсиз !
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин
🌹Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиздек гўзалларга қутлуғ каломлар,
Сочларим тараган майин шамоллар.
Тонгларни қувонч-ла қаршилаб олган,
Қадрдон дўстларимга қизғин саломлар.
А с с а л о м у
а л а й к у м.
Менинг қувноқ беғубор олисдаги яқиним янги тонг янги кун
М у б о р а к
б ў л с и н!
❤️❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹🌹

👍7❤2
Тақдирми, ё тантиқликнинг тўловими бу?
Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат, обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона - қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.
- Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? - ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
- Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!.. Унинг чакаги ўчай демасди.
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича. Бир пайт қараса , эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.
- Уй сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди...
Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,» -деб ўйлай бошлади у.
Катталар аралашди. Уларни ҳеч ким яраштира олмади.
- Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди. Республика миқёсидаги катта лавозимни айтди аммаси.
Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқарди. Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди, аслида. Унга доим беғубор нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди.
Турмуш қурган одам тушган оиласидаги барчани яхши кўриб қолишга мажбур эканлигини жуда кеч тушунган эди, холос...
©️ Феруза Салходжаева

👍15❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍯Асалли торт.🤤медовик.🍯
🐝150 гр шакар
🐝100 гр сариёг
🐝80 гр асал
🐝7 гр ичимлик содаси
🐝2 та тухум
🐝400 гр ун
Крем:
🐝600 гр каймок 35% ли
🐝400 гр творожний сир (пинар лабне)
🐝200 гр шакар упаси.
Тайёрланиши:
Пастрок оловда шакар,сарёг ва асални солиб Бир кайнатиб оламиз. Кайнаб чиккач ичимлик содаси солиб ранги кизаргунча аралаштириб турамиз(ширин хид чикиб иштахангизни китиклаб юборади 🤤). Сал совугач тухум солиб аралаштириб ун солиб хамир киламиз. Тиндиришга хожат йук. 8 та зувала килиб ёйишни бошлаймиз. Пергамент уртасига куйиб ёйсангиз онсонрок булади. Колибда киркиб битта биттадан 180 градусда 5 дакикадан пишириб оламиз.
Крем учун каймок, творожний крем ва шакар упасини солиб миксерни пастрок скоростида айлантириб оламиз. Крем каттик булмаса хавотир олманг бизга узи куюк булмагани макул.Коржларни кремлаб териб оламиз. Устидан корж майдаланганини сепиб 2 соатга (купрок булса яна яхши) олиб куямиз.
Огизда эрийдиган асалгина 😆 асалли торт тайёр!Ёкимли иштаха!
Рамазон ойида олинган рецепт МУСЛИМАЛАРИМ

👍3
Бугун нимаики сўраган бўлсангиз дуо қилиб, хаммасига бекаму кўст эришинг!
Уйингиз нурга, чўнтагингиз пулга тўла бўлсин! Қозонингиздан ош, ёстигиздан бош аримасин!
Умрингизни охиригача фарзандларингизни уйини тўрида, дастурхонини зўрида ўтиришлик насиб этсин! Аллохим Сизни ва оилангизни Ўз панохида асрасин. Хар доим Хаммага керакли инсон бўлиб юринг!
Умрингиз мазмунли, барокатли, хотиржамликда ўтсин! Аллохимни севган СОЛИХ бандалари қаторида бўлиш насиб этсин!
Умрингизни сўнгги дамигача Аллохим Ўзидан ўзгага мухтож қилмасин! Каабатуллохни зиёрат этиб, Хожиона, Хожиота бўлиб юришлик насиб этсин!
Ҳеч қачон АЛЛОХ назаридан, Эл назаридан қолманг!
Хар сонияда хаммага керак бўлиб юринг!
Умрингиз узун бўлсин, дастурхонингиз тўкин бўлсин, иймонингиз бутун бўлсин, бағрингиз бутун бўлсин! Жамики яхшиликлар Сизга бўлсин!
ИН ШАА АЛЛОХ.
АМИЙН!🤲

👍10👏3❤1🥰1
📝ФИДОКОР ОПА
Беш қизи бор отанинг беш қизига тўртта совчи келади. Ёшига қараб: каттаси, ундан кейингиси... Лекинг, катта қиз бош тортади. Чунки у отасига қарашни хоҳларди. Тўрт сингил турмушга чиқиб кетди. Катта опа отага қарар, парвона бўлар эди. Ота вафот этди. У болиши тагида васиятнома қолдирган экан. Унда: катта опаларинг турмушга бермагунча меросни бўлманглар. Чунки у сизларнинг бахтингиз учун ўзини қурбон қилди, деб ёзилганди.
Бироқ сингиллар васиятни амалга оширишдан бош тортишди. Уйни тезроқ сотиб улушларига эга бўлишни хоҳладилар. Опанинг қаерга бориши улар учун эътиборсиз эди. Уй сотиладиган бўлди. Катта опа харидорга бошидан ўтказганларни сўзлаб бериб, бошпана топгунча сабр қилиб туришини илтимос қилади. Харидор рози бўлади. Уй сотилгач, қизлар ўртасида мерос тақсим қилинади. ...
Катта опа отасига меҳрибон қаноат ва имон соҳибаси эди. Бир ойларча ўтгач, уйнинг янги эгаси келди. Тўнғич қиз энди мени чиқариб юборармикан, деб ўйлади.
- Мени кечиринг? Ҳали турадиган жой топмаган эдим.
- Қўрқманг! Менинг ниятим бошқа эди, Сизга уйланмоқчиман. Уйни номингизга расмийлаштирдим. Сизга маҳр бўлақолсин, агар рози бўлсангиз. Бўлмаса менинг номимдан сизга ҳадя бўлақолсин.
Аёл йиғлаб юборди. Аллоҳ қилган амалларини зое қилмади. Аёл уйнинг янги соҳибига турмушга чиқди. Иккиси бахтли ҳаёт кечирдилар.
ХУЛОСА:
Аллоҳ таоло қилинган яхшиликларни зое қилмайди: “Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз”

👍16❤1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Soch to‘kilishidan aziyat chekyapsizmi?
💆♀ Sochlaringizni tiklashni, toʻliq davolanish orqali bu muammodan xalos bo‘lishni xohlaysizmi?
👩⚕ Men Dermotokosmetolog Nozima Ahunova bu masalada sizga samarali yordam beraman. Soch to‘kilishini birgalikda bartaraf etamiz!
✅ Hoziroq murojaat qiling! ⬇️
@DermatokosmetologNozima
📞+998901755641

Оқила аёл...!
Бир эркак уйига чарчаб ҳафа холда кириб келди... Аёли салом бериб табассум билан кутиб олиб: Ха бегим, нега мағзунсиз нима бўлди.? Йўлда келаётган эдим қўшнимизни кўриб қолдим. Машинада болаларини олиб дам олишга салқин тоғ ён бағриларига кетишаётган экан. Менга хам - "юринг бир чўмилиб салқинланиб келамиз" деди. Шунга ҳафаман, шунча йил бирга яшадик бирор марта сизларни дам олишга салқин жойларга олиб бора олмадим. Умримиз меҳнат килиб бола - чақа деб ўтиб кетаяпти. Аёл кулиб шундай деди: Бегим ҳафа бўлманг биз иншаа Аллоҳ биргаликда бир умрга дам олишга салқин жойга яъни жаннатга борамиз. Эркакни кўзларидан ёш оқа бошлади. Бу қувонч ёшлари эди. Шундай оқила аёлни тақдир қилиб берган Аллоҳга ҳамд айтиб йиғларди...

👍14❤3
Forwarded from Help 4k pm
🙋♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳
❣️ 𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️
🧡 𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆 𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴✅
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓
💕 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰
⬇️ ⬇️ 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️ ⬇️
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
#17
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
#17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
153-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Зўр экан-ку. Мана шунинг учун ҳам мен шу ерда ўқишни истайман. Мана ҳужжатларим: паспортим, аттестатим... Яна нима керак?
- Ҳозирча шу иккаласидан нусха оламан, - деди қиз ва ёнидаги нусха кўчирувчи аппаратга бирма-бир ҳужжатларни қўя бошлади.
Ярим соат ўтар-ўтмас Гулюз билан бирга яна тўртта абитуриентни битта хонага киритиб тест-синови беришди. Ҳар бир фандан улар ўн бештадан тест саволларига жавоб бериб, чиқиб кетишди.
Гулюзнинг ўз жавобларидан у қадар кўнгли тўлмади. Наҳот, битта ўқув-курсининг кичик имтиҳонидан ўта олмаса-я! Унинг аччиғи кела бошлади:
“Тавба, пулини тўлайман, деб турган абитуриентни ўқитавермайдими? Тест-синов қилиши, аттестатдаги баҳоларига қараши нимаси? Буларга пул керак эмас шекилли? Мижоз чиққанига хурсанд бўлишмайдими? Буларнинг имтиҳонидан ўта олмай нечта абитуриент қайтиб кетаётгандир?”
У шу хаёллар билан уйига келди. Уйда онасидан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Онасини кўриб Гулюзнинг юраги орқага тортиб кетди. Ахир ўқув-курсидан чиққач, онасини уйга у олиб қайтиши керак эди. Буткул унутибди. Ўқув курсига кира олиш-олмаслиги ҳақида ўйлаб уйга келганини сезмай қолибди. Эшик очиб-ёпилгани онасини сергак қилди шекилли, қўллари билан деворни пайпаслаганча, ётоғидан чиқиб каридор бўйлаб у томон келарди.
- Ойи-и-и-и, қачон келдингиз? Сизни кўриб нақ юрагим чиқиб кетди-я! Ойижон! – Гулюз югуриб келиб онасини қучоқлаб олди.
- Холангнинг маслаҳат марказига бордингми? – қизини қучоқларкан деди Матлуба.
Гулюз нима дейишини билмай қолди. “Бордим” деса эртага келмаганини Нигора холаси айтади барибир, “Бормадим”, деса онасини унутиш...
- Ойим ўзи қандай келди, экан, деб қўрқиб кетдингми? Нигора холанг бор бўлсин, ўзим мустақил юришимга мажбур қиляпти. Худди ишлашга мажбур қилганидек.
- Қийналмадингизми? Зинадан қандай чиқдингиз?
- Аста-секин пайпаслаб, келавердим, - ёлғонлади Матлуба. Чунки кўзлари ғира-шира кўраётганини ҳозир ошкор қила олмасди.
- Эшикни-чи? Эшикни қандай очдингиз?
- Пайпаслаб калит тиқадиган жойини топдим, кейин калитни суқдим, тамом...
- Қойил! Ойижон, қандай яхши ўзингиз мустақил юра оляпсиз? – чиндан хурсанд бўлиб кетди Гулюз. Кейин секин онасига бугун қилган иши ҳақида гапирди: - Ойи, мен энг зўр ўқув-курсига бордим. Имтиҳон орқали қабул қиларкан... Тест топшириб келдим. Ишқилиб, дадам ўқишимга рухсат берармикан? Кеча гаплашганимда “йўқ” деганди. Доим менга келганда шунақа қилади? Мен ўгай эмасман-ку!
- Ўқийсан, қизим, ўқийсан. Имтиҳон қилиб олган бўлса, демак, яхши ўқув-курси экан. Билими борларни қабул қилиб, натижа кўрсатиш учун курашаркан-да!
- Сизам дадамга айтасиз-а, ойи?
- Ҳа, айтаман, - деди Матлуба ва қизига телефонини тутқазди: - Мени дўхтиримга телефон қилиб бер. Қабулига қачон боришимни сўраб олай.
Гулюз дарҳол онасининг телефонини олиб кўз шифокорига қўнғироқ қилиб, онасига тутқазди.
- Ало? Ассалому алайкум, - шифокор кўп куттирмади, Матлуба дарров сўзга киришиб кетди: - Мен Матлубаман. Ҳа, автоҳалокатдан сўнг кўзларим кўрмай қолганди-ку... Ҳа, эсладизми? Яхшиман, қабулингизга қачон борай, деётгандим? Майли... Дўхтир... ҳалиги... Аста-секин кўзларингиз кўриши мумкин дегандингиз, агар Худо хоҳласа кўра бошласам нима қилай?
Давоми пастда

👍18❤1🔥1
154-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Матлуба айёрлик билан муолажани қандай давом эттиришни сўраб билиб олмоқчи эди. Аммо шифокор бунга имкон бермади:
- Агар кўзларингиз ғира-шира кўра бошласа ҳам, ёнимга келинг. Бу кўз нурингиз тикланаётганидан дарак беради ва дарҳол муолажани кучайтиришимизга тўғри келади. Бепарволик қилманг. Кўриб қўяман...
- Хўп, - деди Матлуба ва ичида уйғонган ғашликдан хўрсиниб қўйди.
Ана энди кўзлари кўра бошлагани ошкор бўлади. Аббос яна илгариги ҳолига қайтади. Уни жеркийди, хўрлайди, болаларининг ҳаётига бефарқ бўлади...
Матлуба ўзи англамаган ҳолда кўзлари кўраётганидан хафа бўлиб кетди...
* * *
Малик ярим тунгача ширин хаёллар оғушида ётди. Гулрангнинг ҳаяжони, соддалиги, беғуборлиги, меҳрини билдирмасликка интилиши уни борган сари севинтирарди. Кеча уни сўроққа турганида кўзларини пирпиратиб, соддаларча тан олгани кўз олдидан кетмаяпти.
“- Ва алайкум ассалом. Шунчалар бесабрмисан? Беш дақиқа ҳам кутмадинг, мени.
- Мен кутмадим, - уялганидан деди қиз. – Дугоналарим смсингизни кўрганди. Амакинг келади-ку, кут дейишди. Ҳеч нарса деёлмай қолдим.
- Шунинг учун ўрнингдан туриб кетмоқчи бўлибсан-да!
- Сиз... сиз мени пойлаб турганмидингиз?
- Ҳа, - яшириб ўтирмади Малик. – Атай сени пойладим. Менга бўлган муносабатингни кўрмоқчи эдим. Энди хурсанд бўлгандим, мени озгина бўлса-да, кутди, мени ўйлади деб. Сен эса дугоналарим айтди деяпсан.
- Ҳа, улар амакингни кутмайсанми, деб ташлаб кетишди, - шоша-пиша ўзини ҳижолатликдан қутқармоқчи бўлди, қиз.
- Ўзинг-чи? Ўзинг заррача бўлса-да, ўйладингми, мени? Ўйламадинг, а? Ўйламаганинг учун икки марта кетмоқчи бўлдинг, а? Ростини айт, ўйладингми, мени? – Малик қизнинг кўзларига тикилди.
Қиз чўчиб турган мусича сингари бошини гоҳ у ёнга, гоҳ бу ёнга буриб атрофга қаради. Гўё сиридан бутун дунё воқиф бўлаёгандек ҳадиксираганча шивирлабгина деди:
- Ўйладим. Лекин сиз “кут” демаганингиз учун кетмоқчи бўлдим...
Маликнинг шу ондан кўзларига бутун дунё гўзал кўринди. Гулранг эса дунёдаги энг ажойиб, тоза қалбли, муғамбирликдан йироқ бўлган самимий қиз бўлиб туюлди. Уни қучиб олгиси, боши айлангунча бағридан қўймай айлантиргиси келди. Афсус улар кўчада, бекатда эди...”
Малик бу кунни сира унутмаслигиги яна бир карра ишонди. Хаёлида бу ҳол қизнинг унга нисбатан бўлган муҳаббати иқроридек суюнди.
- Яшириб ҳам ўтирмади. “Кут” демаганингиз учун кетмоқчи бўлдим, деди... – ўзиги ўзи кулди Малик. Сўнг ёнида турган телефонини қўлига олиб, Гулрангга хабар ёза бошлади.
“Яхши ётиб тур, беғуборим. Ширин тушлар кўр, соддагинам. Хуллас, тушимга кир! Амакинг...”

👍15👏2❤1
155-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Хабарни қизга жўнатди-ю, ўзига ўзи сўз берди:
- Энди Гулрангнинг хаёлини ўғирламайман. Ўқишига ҳалал бермайман. Қайтанга ёрдамлашаман. Қачонки, у талаба бўлади, кейин муносабатларимизни мустаҳкамлашга киришаман. Уни ўзимники қилмагунча қўймайман. Лекин аввал ўқишга кириши шарт!
* * *
- Хабар юбориш шунчалар қийинми? Ё чиндан ҳам Зоирни сезиб қолдимикан? – ўзига ўзи деди Севара. Уйқуси қочиб кетгани учун ўрнидан туриб, ўғилларидан хабар олиб келди.
- Балки, энди келиб қолар... – ўйлади яна у. Ўрнига чўзиларкан, яна гапирди: – Буюртма кўп деётганди. Ишлаётганмикан?
Севара беихтиёр Аббосга хабар ёзди: “Ҳалиям ишдамисиз, Қорбобо?”
Кутилмаганда ўша онда унга Аббос қўнғироқ қилди. Севара дик этиб туриб ўтириб олди.
- Яхшимисан? Сенинг олдингда ҳам ёлғончи бўлдим, - шошиб гапира бошлади Аббос. - Роса ишларим кўпайиб кетди. Цехни кенгайтиряпман. Шунга... ҳалиги... уйнинг ҳам, дўконнинг ҳам ижарасига ўзинг бериб тур. Мен фойдага кира бошлаганимдан сенга ҳаммасини бераман. Майли, тикув машиналарини олиб келишганди, битта-битта синаб кўриб жойлаштиряпмиз. Мен чекишга чиққанимда қўнғироқ қилдим, сенга. Бугун бора олмайман. Қизим ва ўғлим ҳам цехда. Улар билан уйга кетаман...
Севара оғиз жуфтлашга ҳам улгурмади. Салом ҳам бера олмади, ҳатто. Аббос алоқани узди-қўйди. Жувон лолу ҳайрон. Нима бўлганини ҳам тушунмай қолгандек эди гўё. Бирдан мияси ишлаб кетгандек бўлди. Ўзига ўзи бидирлай бошлади:
- Ёлғон! Ҳаммаси ёлғон! Эрталаб бошқача гапираётганди. Ҳаммаси ўша кўр хотинининг иши! Цехдалиги ҳам ёлғон! Цехда бўлса мен билан бемалол гаплашарди, келарди ҳатто. Ярим тунда болалари цехда нима қилади? Ёлғончи! Қўрқоқ! Хотинидан қўрқаяпти! Эрталаб кўради, ўша кўр хотин мендан! Индамаганим сари Аббос акани умуман ёнимга жўнатмай қўйяпти. Мана, очиқча айтди. “Уйнинг ҳам, дўконнинг ҳам ижарасини ўзинг тўла”, деди. Эрталаб тўлайман деган одам, қандай айниб қолиши мумкин. Менимча, мен учун уйидан пул олиб чиқаётган бўлса, ўша хотини қўймаган.
Севара асабийлашганидан ёнидаги ёстиғига бир мушт туширди:
- Мен биламан, Қорбобо менга “йўқ” дея олмайди. Демаган ҳам. Қорбобо мен ва болаларим хурсанд бўлиши учун нималар қилмаганди...
Севаранинг кўз олдига Аббос билан яқиндан гаплаша бошлаган дамлари келди. Янги йил арафаси эди. Севара Аббосдан ўшанда ҳам мол оларди. Бора-бора улар кўп гаплашадиган, Аббос уни хурсанд қилишга уринадиган бўлди. Севара ундан эрига ҳиёнат қилганини яшириб, фақат “қўшни йигитнинг туҳмати сабаб, уйдагилар ва эрим мендан юз ўгирди”, деб алдади. Унинг хаёлида ғар сифатида фикр уйғотишни истамади. Аббос унга ишонди ва доим кўнглига қараб муомала қила бошлади.

👍19😢2❤1
156-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Дадаси ҳар доим янги йилда уйга Қорбобо бўлиб келарди. Ўтган йили ўғилларим кутди. Бу йил ҳам кутишса керак. Шуни ўйлаб сиқиляпман, - деди Севара байрам арафасида. Кейин бу гапни Аббосга айтганини унутиб ҳам юборди. Лекин Аббос эсидан чиқармаган экан. Янги йил тунида биринчи марта Севара яшайдиган Рита холанинг уйига Қорбобо либосида кириб келди. Ўша куни болалар ҳам, Севара ва ҳатто Рита хола ҳам Аббосдан миннатдор бўлди. Рита хола ўша тундаёқ Севарага “Шу эркакка тегсанг бўларкан”, деди.
- Опажон, нималар деяпсиз? Мендан қанча катталигини биласизми? Шунчаки, болаларимни хурсанд қилиб савоб қилмоқчи бўлган, - деди Севара буни ҳазм қилолмай.
- Катта бўлса яхшида! Биринчидан, ҳамма айтганингни қилади, уйли бўласан. Иккинчидан, болаларингни ҳам ўкситмайди. Учинчидан, энди сени ёш йигит олмайди, иккита боланг билан. Тегсанг шунақаларга тегасан.
Ўшанда Севара Аббосга тегишини тасаввур ҳам қила олмасди. Лекин ўша кундан бошлаб уни ўзи ҳам, кейинчалик болалари ҳам “Қорбобо” деб чақира бошлади. Ҳаёт синовлари мураккаблашди. Севара уй ва дўкон ижарасини тўлашга, болаларини боқишга ёлғизлик қила бошлади. Аббос билан муносабатлари эса қуюқлашиб борди. Аббос бора-бора ундан баъзи молларининг пулини сўрамайдиган бўлди. Хуллас, кун келиб Севара унга ўз ихтиёрини топширди, никоҳига кирди. Мақсади, бошпанали бўлиб, болалари билан тинч яшаш эди. Мана энди ўша мақсади сари яқинлаша бошлаганида Аббоснинг хотини тўсқинлик қиляпти.
- Тўсқинлик қилиш қанақа бўлишини эрталаб кўрсатаман, мен унга! – алам билан деди Севара бошини ёстиққа қўяркан.
* * *
Гулҳаё эрта тонгда одатига кўра югуриш учун кўчага чиқди. Йигирма дақиқача югурганидан сўнг Зилолага қўнғироқ қилиб ҳол сўрамоқчи бўлди. Билади, Зилола эрта уйғонади. Бемалол гаплашса бўлади. Қай аҳволда ўтирган экан? Ёнига бора олмаганига яраша, овозини эшитиб турсин! Ўйлаганидек, Зилола қўнғироғига дарҳол жавоб берди:
- Яхшимисан, Зилол? – юраги эзилиб сўради Гулҳаё.
- Яхшиман. Ўзинг-чи?
- Менам яхшиман.
- Дарсга боряпсанми?
- Югургани чиққандим. Энди бораман, - деди Гулҳаё зўрға. Чунки ҳамон Зилоланинг дарсга бора олмаслигидан виждони қийналарди. – Ойинг тузукми?
- Яхшимас. Ҳар куни йиғлайди, - хўрсинди Зилола. – Даданг бўлса, ўқитарди сени, деб кўп эзиляпти. Дарсга бормаётганим роса қийнаяпти, ойимни.
- Зирагингни сўраб қолмадими? – чўчибгина сўради Гулҳаё.
- Сўради... – Зилоланинг овози титради. – Кеча сўради. Таъзияли бўлганимиз учун дадам ўлган куни кимдир “Ечиб қўй”, деганди. Ечиб қўйгандим, тургандир, деб алдадим. “Уни даданг сенга ўн икки ёшга кирганингда “Мучал ёшингга” деб олиб берганди. Катта зирак бўлгани учун тақмагандим. Кейин катта бўлиб, ўқишга кирганингда бердим”, деди кеча. Дадамдан менга ёдгор бўлиб қолган зиракдан ҳам айрилибман, дедим ичимда. Дадамдан қолган энг азиз совғани ҳам асрай олмадим... – Зилоланинг йиғлаётгани сезилди.

😢9❤6👍4🥰1
БУ ДУО СИЗЛАР УЧУН ДЎСТЛАРИМ.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...
Амин...🤲

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ
🌙🌹 Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳаббат билан қаранг.
🍃💓Бахтингиздан бахт топар юрак,
💓🍃Сиз бор дилдан йироқлар ғамлар.
🍃💓Кулиб туринг ҳар доим ҳар вақт
💓🍃Мен ёқтирган яхши одамлар!
🌙🌹 ХАЙРЛИ ТУН ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!

👏1
Bu kanaldan Instagramdagi eng zoʻr food blogerlarning eng sara retseptlarini topishingiz mumkin!
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+-2QAiJ_HGFE1YmMy
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+-2QAiJ_HGFE1YmMy
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ
🕊🌹Ассалому алайкум🌹🕊
Энг хайрли Тонг бўлсин 🍂🍂Тонгингиз...
🌦 Бахту қувончларга тўлсин
кунингиз...
Хаётдан қувониб
рози бўлиб яшанг.
Ёнингизда бўлсин, суйганларингиз...
Фақат яхшиликни...
бахтни кўрсин
хумор кўзингиз!
🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🕊🌹Ассалому алайкум🌹🕊
Энг хайрли Тонг бўлсин 🍂🍂Тонгингиз...
🌦 Бахту қувончларга тўлсин
кунингиз...
Хаётдан қувониб
рози бўлиб яшанг.
Ёнингизда бўлсин, суйганларингиз...
Фақат яхшиликни...
бахтни кўрсин
хумор кўзингиз!
🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌞
Хайрли тонг
Табассум қилинг☺️
🍂Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.
Табассум қилинг☺️
🍂Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.
Табассум қилинг☺️
🍂Зеро, сиз бу сизсиз.
Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча!

👍3❤1