🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Forwarded from 3k 24 soatda 17.00
🙋‍♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳

❣️𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️

🧡𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆  𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴✅

𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓

💕𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰

⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
#13
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
Бисмиллаҳ..
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .
Ибодатларини гўзал бажарган қадрлигим!!!

Хайрли тонг қалбидаги
Аллоҳга бўлган ишқи
уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин мўминаларим.

Эрта тонгда
дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга
ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига
муяссар бўлган азизларим.

Тонгда қилинган зикр
кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
Аллоҳ ибодатингизни
даргоҳида қабул қилсин.

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Forwarded from Help 4k pm
𝗥𝗔𝗦𝗣𝗥𝗢𝗗𝗔𝗝𝗔𝗚𝗔 𝗧𝗨𝗦𝗛𝗚𝗔𝗡 𝗢𝗬𝗢𝗤 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗔𝗞𝗦𝗜𝗬𝗔𝗦𝗜

𝗕𝗨𝗡𝗔𝗤𝗔𝗦𝗜 𝗫𝗘𝗖𝗛 𝗞𝗜𝗠𝗗𝗔 𝗕𝗢'𝗠𝗔𝗚𝗔𝗡

𝗞𝘂𝘇𝗴𝗶 𝗼𝘆𝗼𝗾 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺𝗹𝗮𝗿😱😱😱😱😱

𝗢'𝘇𝗶𝗺𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻

𝗕𝗘𝗞 𝗕𝗔𝗥𝗔𝗞𝗔 2_𝗕𝗟𝗢𝗞 0_𝗤𝗔𝗧𝗢𝗥 707_𝗗𝗢𝗞𝗢𝗡.𝗧𝗔𝗪𝗤𝗔𝗥𝗜𝗦𝗜𝗗𝗔

𝗔𝗱𝗺𝗶𝗻 @Samandar_34_02

𝗧𝗘𝗭 𝗪𝗢𝗪𝗜𝗟𝗔𝗠𝗜𝗭
https://t.me/+Tbqv6OwlrtAzYTky
https://t.me/+Tbqv6OwlrtAzYTky
https://t.me/+Tbqv6OwlrtAzYTky

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶 @MUSTAFO_OPTOMM
17
👍1👏1
Кувайтдаги Аҳмадийя шифохонаси доктори ҳикоя қилади:

“Чамаси 60 ёшлардаги қандли диабет хасталигига чалинган киши ҳузуримга келар эди. Ҳар гал келганида: Эй Робб! Қандли диабет хасталигини неъмат қилиб берганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин, деб айтар эди. Бир гал: "Амаки, қанд касаллиги неъмат эканини фақат сиздан эшитдим", десам, у киши: "Эй болам, қанд касали ҳақиқатда неъматдир. Унинг қуйидагича сабаблари бор", деб қуйидаги сўзларни айтди:

– Аллоҳ менга ушбу беморликни берди, аммо унда ҳеч қандай оғриқ йўқ. Аксар одамлар беморликдан оғриқ тотишади.
– Аллоҳ менга ушбу касалликни муолажаси топилган даврда берди. Кўпчилик одамлар давоси ҳануз топилмаган касалликларга дучор бўлишмоқда.
– Аллоҳ менга номи ширин бўлган қанд касалини ато қилди.
– Аллоҳ менга сен каби тили ширин дўхтирни учраштирди.
– Менга шундай касаллик бердики, ҳар тўрт ойда дўхтирга учрайман, қонимни таҳлил қилдираман ва соғлигим ҳақида аниқлик киритиб оламан.
– Сабр қилиб, шукр қилишим учун Аллоҳ менга қанд касалини берди. Бу билан хато ва гуноҳларим ҳеч бир машаққатсиз мағфират қилинишига сабаб бўлади.
– Алҳамдулиллаҳ шу касаллик сабаб тунги таҳажжуд намозини ўқийман, чунки тунда икки марта ҳожатхонага бориш учун уйқумдан уйғонаман.
Бу Аллоҳнинг фазлидир. Шукр қилувчи киши ушбу муаммони неъматга айлантириб олган.

Доктор: "Қандли диабет ҳақида ижобий фикрларни ўқиганман ва бу ҳақдаги йиғинларда ҳам кўп фикрларни эшитганман. Аммо икки дақиқа мобайнида бу отахон айтганчалик каби ижобий фикрни асло эшитмагандим", деди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤3
Витамин етишмаслиги организмида қандай белгилар билан намоён бўлади?

☑️ Чарчоқ ҳис қилиш Б2;
✅ Депрессия Д;
☑️ Оғир соч тўкилиши Б;
✅ Кечаси кўришнинг бузилиши А;
☑️ Анорексия Б;
✅ Кўнгил айниши, ич қотиши ва метеоризм Б12;
☑️ Бош оғриғи ва бош айланиши Б3
✅ Диарея Б9;
☑️ Уйқусизлик Б5;
✅ Қуруқ тери А-Б;

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qarsillagan NAPALEON

500 gr un
300 gr margarin yoki saryog’
1 ta tuxum
1 choy qoshiq tuz
1 osh qoshiq uksus (9-10%)
180 gr muzdek suv
Ustiga sepish uchun saxarniy pudra

Kremi:
200 gr saryog’
200 gr varyonniy malako
600-700 gr oddiy malako
Yong’oq


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

180 gradusda usti qizarib chiqquncha pishiramiz
👍4
''ЖУФТИ ХАЛОЛ''. © Гулбаҳор РАХМАТУЛЛАЕВА ( Хазонрезги )
Фахриддин Шамсематов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🔥1
Forwarded from 3k 24 soatda 17.00
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 O'z hayotini qaytadan yozishni istaganlar uchun....

💸 Millionlarga ochilish

🎁 Sovg‘larga ochilish

😋 Ehtirosli hayotni boshlash

👠 Ming xil Ayollik makrlari

❤️‍🔥 Istalgan davlatlarga sayohat qilish

👑 Boylik va baxtga to'la hayotni biz bilan boshlaysiz 🪞

💋 Rivojlangan va Energechni 👠 ayollar barchasi shu kanalda 🔥
https://t.me/+iVW2-eDMeYw1ZGM0
https://t.me/+iVW2-eDMeYw1ZGM0
https://t.me/+iVW2-eDMeYw1ZGM0
#13
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1
161-ҚИСМ

- Қулоғимга мижознинг гапи кирармикан? – деди ўрнидан тураётган Матлуба.
- Иложимиз йўқ. Биз психологлар шундаймиз. Ўзимизнинг муаммолармиз бошимиздан ошиб ётса ҳам, ўзгаларга маслаҳат берамиз. Бор.
- Аниқ шарманда бўламан, - дед Матлуба хўрсиниб. – Ўғрига чиқаман, ҳали.
- Ўйланма. Балки, ўша аёл билан учрашиб, видеони олиш йўлини қилармиз...
- Қани эди? Берармикан... – судралиб чиқиб кета туриб деди Матлуба. – Тушимга кирмаган пул ёки Аббосни сўраса керак, эвазига.
Нигора ҳам дугонасининг вазияти чигаллигини ҳис қилиб, бошини сарак-сарак қиларкан деди:
- Чиндан ҳам тезроқ қизларингни турмушга беришинг керак. Кейин ҳеч нарсадан қўрқмайсан!

* * *

- Бизда ҳамма учун қоидалар бир хил. Сиз тест-синовдан ўта олмагансиз, - қиз тўтиқушдек битта гапни қайтарарди.
- Яна қайта топширсам бўладими? Кеча шошиб ечгандим.
- Йўқ. Бизда бир марта имкон берилади. Ўтсангиз ўқийсиз, бўлмаса йўқ.
- Қизиқ экансизлар-ку! Шу ўқиш учун ҳам пул тўлаймиз-ку! Пулини тўлагандан кейин ўқитавермайсизларми? – алам билан дерди Гулюз.
- Бизда натижа муҳим. Агар сиз ўқув-марказининг оддий тест-синовидан ўта олмаган экансиз, эртага олий ўқув юртининг синовидан қандай ўтасиз? Бунинг учун етарлича билимингиз бўлиши керак. Биз ўша билимингизни синаб кўрамиз ва кейин мустаҳкамлашга ёрдам берамиз. Ана шунда сиз олий ўқув юртига кира оласиз. Аслида билими йўқ абитуриентларни олиб, жойни банд қилмаймиз.
Гулюз қизнинг гапларига жавобан ҳеч нарса дея олмай қолди. Аламига чидолмай нималардир дегиси келди-ю, қиз ҳақ эди. Ахир у оддий ўқув марказининг синовидан ўта олмади-ку! Энди ойисига нима дейди? Умид ва Гулҳаё ҳам хабардор эди. Наҳот, шунчалар билими паст. Шунча ўқигани қаёққа кетди? Ўзи негаям шу ерга келди? Тинчгина ўқийверса бўларди, дадасининг гапига кириб. Ўзининг ўқув маркази яхши эди-ку!
- Лекин улар яхши билим бермаяпти. Яхши билим берса, мана шу тест-синовидан ўтардим-да! – жаҳли чиқиб ўзига ўзи деди Гулюз. – Яхши эмас, десам ҳеч ким менга ишонмайди. Бугун ҳаммасини дадамга айтаман! Мана исботи, битта ўқув-марказининг тестидан ўтолмадим, дейман. Мени шу ерга киритиб қўйинг, дейман.
Гулюз ичида дадасига ва уйидагиларга нима дейишни, ўзини қандай оқлашни ўйлаб, пишитиб олди. То ўзи таҳсил олаётган ўқув марказига етиб келгунича дадасига айтадиган гапларни ичида бир неча бор такрорлади ҳам. Кейин эса дарсига кирди.
- Бугун сешанба. Сиз эртага – чоршанба куни келасиз, - деди тарих ўқитувчиси Гулҳаёга ҳайрон қараганча.
- Мен... ҳалиги... сиз билан гаплашгани келгандим, - деди Гулюз мияси ишлаб кетганидан қувониб. – Мен дарс соатларимни кўпайтирмоқчи эдим. Ҳар куни келсам дегандим. Ҳафтада уч кун камлик қилади-да.
👍17
162-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Ҳар куни бир хил дарс ўрганасизми? – янаям ажабланди ўқитувчи. -Ахир сизга нима дарс ўтсак, бошқа гуруҳдагиларга ҳам шуни ўтамиз. Масалан, сиз чоршанба куни ўтган мавзуни пайшанба куни келдиган гуруҳга ҳам ўтамиз. Сиз чоршанба ўтилган дарсни келмаган кунингиз чуқур ўрганишингиз, изланишингиз, уйга вазифаларни бажаришингиз керак. Шунинг учун дарслар ҳар куни қўйилмаган. Ўзингиз уйда ҳам шуғуллансангиз, билимингиз мустаҳкамланади.
- Мен ҳаммага бир хил дарс ўтилишини билмаган эканман, - тан олди Гулюз. – Майли, бўлмаса эртага келаман.
У кўчага чиқаркан, ўзини ўзи койиди:
- Жиннига ўхшайман. Ўқув марказимни аламаштираман деб икки ҳафта вақтим кетди. Лекин тайинли натижа бўлмади. Уф-ф-ф, нега бунақа эканман-а? Ўқиш ёқмайди, менга. Шунинг учун ҳам ўқишдан йиқилдим, оддий ўқув марказининг тест-синовидан ўта олмадим.
Гулюз секин бекатга борди. Негадир уйга боргиси ҳам келмади. Сал нарида сотилаётган музқаймоқдан сотиб олди-да, яна бекатдаги ўриндиқдан жой олди. Бир зумда фикри ўзгариб, ичида ўзига ўзи нолий бошлади:
“Дадам бошиданоқ менга шароит қилиб берганида, ўзим истаган ўқув-марказига қўйганида эди. Қизиқиб ўқирдим. Ахир ўзим ёқтирмаган жойда ўқисам, уйга келиб, ош-овқатга, кир-чирга қарасам, қаёқдан ҳам ўқиш калламга кирсин. Аслида, дадам мени бошқа болаларидан ажратади. Ана, опам ҳам, Гулранг ҳам уйда бир иш қилмайди-ку! Тўғри, Гулранг идиш-товоқларни ювади. Кечки пайт ҳамманинг кийимларини дазмоллаб эртанги кунга тайёрлаб қўяди. Лекин опам ҳеч иш қилмайди-ку! Баҳонаси у ҳам ўқиб, ҳам ишлайди! Шунинг учун рўзғор юмушларидан озод! Ҳамма нарса менинг бўйнимга. Ўзи ойим ҳам адолатсиз. Уй юмушларини тақсимлаётганда энг кўп менга берган. Уй йиғиштираман, кирларни юваман, овқат қиламан... Қаёқдан ҳам ўқий, ахир...”
Гулюзнинг баттар алами кела бошлади. Телефонини қўлига олиб, дугонасига қўнғироқ қилди:
- Ало, Нигина? Қалайсан? Нима қиляпсан?
- Дарс қиляпман, - деди Нигина ҳорғин овозда.
- Жонингга тегмадими? Мен кўчага чиққандим. Чиқ, бирор жойга бориб, бир миямизни чалғитайлик.
- Қаерга борамиз? Ҳозир тинмай ўқишимиз керак, Гулюз. Ўзи бир марта “йиқилдик”. Имтиҳонга ҳам саноқли ойлар қолди. Ўқишга кириб олайлик, айланаверамиз, - Нигина шундай дея алоқани узди.
- Уф-ф-ф, буям ўзича ақлли, - энсаси қотди Гулюзнинг. – Бир тийинга қиммат ўқув марказида ўқиб, уйдан чиқмай тайёрланяпти. Кўрамиз, кира олармикан, ўқишга? Сен ўқиган ўқув марказида менам ўқияпман. Кўряпман-ку, дарс ўтишини... Мени қизиқтира олмаяпти-ку! Қизиқтирса мен ўқирдим-да, бошқа ўқув маркази қидирмай. Мен барибир кечқурун дадам билан гаплашаман! Агар “шу жойда ўқийвер”, деса, “ўгайманми?” дейман.
👍15
163-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Гулюз музқаймоғининг охирги луқмасини ютаркан, рўпарасига келиб тўхтаган автобуснинг рақамига ҳам қарамай чиқиб ўтириб олди:
- Бир айланиб келай. Уйга бориб ҳам нима қилдим...

* * *

Гулранг дарсдан чиқиб, одатдагидек дугоналари билан бекатга келди. Уларга сездирмай бекатни кўздан кечирган бўлди. Хаёлида уни Малик кутиб тургандек эди. Лекин бекатдаги одамлар орасида у излаган йигит кўринмади.
- Бугун биз билан кетасанми? – дугонаси жиддий сўради ундан.
- Ҳа, - деди иккиланиб Гулранг.
- Амакинг келмайдими?
- Билмасам. Индамади-ку! – деди Гулранг телефонига қараб оларкан.
Чиндан ҳам Малик на хабар ёзганди, на телефон қилганди.
- Қара, у йигит узоқроқ амакингми? Ё дадангни жияними ростдан ҳам? – саволга тутди бошқа бир дугонаси.
- Дадамнинг жияни, - атрофга аланглаб паришон ҳолда деди Гулранг. Ўйламай жавоб берганини англаб, дугонасининг юзига “ишондимикан?” дегандек қараб олди.
- Қаерда ўқийди? – энди учинчи дугонаси саволга тутди.
- Ҳеч қаерда... – деди Гулранг Маликни топа олмаганидан ичи узилгандек бўлиб.
- Ўқимайдими? – деди яна биринчи савол берган дугонаси ҳафсаласи пир бўлгандек. – Мен талаба деб ўйлабман. Лекин-чи, амакинг роса келишган йигит.
- Ҳа, сериллардаги йигитга ўхшайди, - қўшимча қилди иккинчи дугонаси.
- Тўғри, агар талаба ҳам бўлганида борми... Қизлар ичида талаш бўларди.
- Балки талашдир? Биз қаёқдан биламиз, - қўшилди учинчи дугонаси яна.
Учала дугонасининг ҳам Маликка эътибор бергани, мақтаётгани Гулрангнинг ғашини келтирди, юраги куйди.
- Амакинг бўлмаганида, талаба бўлганида, ўзинг эгаллаб олардинг, а, Гулранг? – кулди иккинчи дугонаси.
- Амакига тегиб бўлмайди, гаранг, - эътироз қилди учинчи дугонаси. – Қариндошлар турмуш қуриб бўлмайди. Шунинг учун мен эгаллаб олардим.
Иккинчи дугонаси унга ялт этиб қаради:
- Гулюз қара, уялмай эгаллаб олардим дейдими, бу? Айт, менинг борлигимни эслат, унга! Мен турганда сенга йўл бўлсин!
Қизлар ўзларининг ҳазилларидан ўзлари мириқиб кулишди. Фақатгина Гулрангнинг қовоқлари осилиб кетди. Маликнинг сукути юрагини эзиб, кайфиятини туширган бўлса, дугоналарининг йигитга бўлган эътибори рашкини келтираётганди.
- Автобус келди, кетдик, - жаҳл билан ҳаммадан биринчи бўлиб автобусга ўзини урди у. Айни пайтда у Маликни кўришни жуда истаётган бўлса-да, негадир дугоналари кўришини хоҳламаётганди. Улар Маликни кўрмасликлари учун ҳам автобусда тезроқ кетиб қолишни истаётганди.
👍14
164-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Кетдик, кетдик, - унинг ортидан эргашди дугоналари.
- Амакинг келиб қолмасмикан? – яна бир карра сўради иккинчи дугонаси.
- Келмайди! Уйланяпти! Бугун севган қизи билан учрашуви боракан! – жаҳл билан деди Гулранг.
- Вай, севган қизи борми? – тарвузи қўлтиғидан тушгандек деди биринчи дугонаси.
“Ростдан ҳам севган қизи бўлса-я! Чиндан ҳам унинг ёнига кетган бўлиши мумкин-ку!”
Гулранг хаёлига келган фикрдан қўрқиб кетди. Аммо яна дарҳол ўзини овутишга уринди:
“Анув куни ортимдан эргашиб борганида “Сени яхши кўраман!” деганди-ку! Алдадимикан? Севган қизи бўлса, унақа гап айтмайди-ку!”

* * *

- Тўхтанглар, болалар тўхтанглар! – Умид энди коптокни айлантириб тепиб кўрсатишга шайланган пайтида Муҳаммадали бақириб юборди.
- Нима? – тиззалаганча телефони камерасидан қараб тасвирга олишга шай турган Суннат бақириб юборди. – Энди зўр ракурсни топгандим. Белига тепдинг.
- Нима бўлди? – ажабланди Умид ҳам.
Коптокни аниқ тасвирга олиш учун унинг ёнгинасига ётиб олган Шаҳбоз эса ҳеч нарса демай ерга чалқанча чўзилди.
- Ишнинг нақ белига тепдинг-да, Муҳаммадали, - ҳамон норозилигини билдираётганди Суннат.
- Белга тепишга арзийдиган хабар бор! – қийқириб юборай деди Муҳаммадали.
- Нима экан? – ўрнидан турди қизиқсиниб Шаҳбоз.
- Ўқийман, қаранглар: “Сизларнинг телеграм каналингизга реклама бермоқчи эдим. Ким билан гаплашсам, бўлади?”
- Реклама! – кўзлари катта-катта бўлди Суннатнинг.
- Бизнинг каналга реклама! – Муҳаммадали томон югурди Умид.
- Қани, кўрайлик! – чопқиллади Шаҳбоз ҳам.
Тўрталаси гўё бошқа нарсаларни ҳам англатадигандек, шу икки жумла гапга тикилди.
- Нима реклама экан?
- Ёзмабди-да!
- Неча сўм тўлар экан-а?
- Ёзмабди, дедим-ку, - қизишди Муҳаммадали.
- Менам “тўлар экан?” дедим ўртоқ, - ўзини оқлади Суннат.
- Нарх икки томоннинг келишуви билан бўлади, - аниқлик киритди Умид. – Аммо барибир биз маълум сумма айтишимиз керак. Кейин улар ҳам ўз таклифини айтади.
- Тўғри, - маъқуллади Шаҳбоз. – Нарх белгилаб олишимиз керак. Энди аста-секин шунақа мижозларимиз чиқа бошлайди.
- Янаям зўр, таъсирли нарсалар қўйишимиз керак, - деди Умид янаям жиддийлашиб.
- Бунинг устида яна бош қотирамиз. Аввал мана бу одамга нима дей? Шуни айтинглар, - хабарни кўрсатиб деди Муҳаммадали.
- Телефон рақамингни ёз. Сизам рақамингизни беринг, де. Учрашиб гаплашиб оламиз, де.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому
алайкум
Қадрдоним !
ЖУМА муборак бўлсин.

Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин.❤️❤️

🌟 Жума муборак бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📥Дийдор учун вақтни кутмаган,
🌸Ғийбатларнинг қўлин тутмаган
📥Оқибатни хеч унутмаган
ЖИГАРЛАРИМ🍃
🌸Жума муборак!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИЛТИЖО

Аллоҳим! Гуноҳларимизни афв айла, қилган амалларимизни динингга, севганларимизга, ўлкамизга ҳайрли қил. Аллоҳим, кўнглимизда, қўлимизда борини умримизга ҳайрли қил. Эй буюкларнинг энг буюги бўлган Раббим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан Ўзингга асра! Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Амин! 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bolaligimizdagi podlivka 😋

Retsept:
20 ml o’simlik yog'i
20 gr saryog’
1,5 osh qoshiq un
1 osh qoshiq tomat
500 ml suv
1 osh qoshiq shakar
1 choy qoshiq tuz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Gematologlar bizdan bekitadigan retsept 👩‍⚕️🩺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
165-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Муҳаммадали дарҳол Умиднинг айтганларини ёзди. У ёзган хабар тагида дарҳол маълумот кўрилганини билдирувчи белги пайдо бўлди ва мижоз жавоб ёза бошлади. Сониялар ичида ундан “Ҳозир телефон қиламан, бу менинг рақамим...” дея телефон рақам ёзилган хабар келди. Кейин дарҳол Муҳаммадалининг телефони жиринглади.
- Қиляпти, - кўзлари порлаб кетди Муҳаммадалининг. Кейин ўша заҳотиёқ телефонини Умидга тутқазди. – Ма, ўзинг гаплаш!
- Пулини келишиб олмадик-ку! – телефонни қўлига оларкан, ўртоқларига қаради Умид.
- Аввал жавоб бер. Кутиб қолди.
Умид қўнғироққа жавоб берди:
- Ало? Ассалому алайкум!
- Ва алайкум ассалом, - нариги томондан эркак кишининг овози эшитилди. – Умид сизмисиз?
- Ҳа, менман, - деди Умид.
- Мен ҳам ўзингиз жавоб берсангиз керак, деб ўйлагандим.
- Аммо бу менинг рақамим эмас. Ижтимоий тармоқларимизни юрғизадиган ўртоғимнинг рақами.
- Яхши. Бунинг фарқи йўқ. Асосийси иккалангиз бир мақсад йўлида ишлаяпсизлар-ку! Сиз билан танишганимдан хурсандман. Сизларнинг телеграм каналингизга реклама жойлаштирмоқчи эдим. Қаерга борсам, бўлади. Офисларингизми ё учрашадиган бирор жойларингизми, борми?
“Офис” сўзини эшитган Умид бироз эсанкираб қолди. Лекин дарҳол ўзини қўлга олиб деди:
- Ҳали офисимиз йўқ. Шунинг учун мен таҳсил оладиган футбол клубила учрашсак дегандим. Клуб биносини ҳамма билади. Сиз ҳам билсангиз керак.
- Ҳа, биламан. Ҳозир борсам бўладими, унда?
- Бир соатларда бора оласизми? Мен ҳозир клубда эмасдим.
- Майли, бир соатда учрашамиз. Шу рақамга қўнғироқ қиламан, - мижоз шундай дея алоқани узди.
Умид телефонга қараб чуқур нафас олди:
- Энди реклама нархини келишиб олишимиз керак...

* * *

Зилола кўз ёшларини тия олмасди. Бир зирагига, бир чолга, бир Гулҳаёга қараб унсиз йиғларди. Гулҳаё унинг кўз ёшларини артди. Қувонч порлаб турган ёшли кўзларига тикилиб жилмайди:
- Бўлди қил энди. Ярим соатдан буён йиғлайсан.
- Нима дейишни ҳам билмаяпман... – Зилоланинг кўзларидан яна ёшлар думалади.
- Алҳамдулиллоҳ! – деб қўйди чол унга қараб. – Сизларга йўлиқтирганига шукр.
- Сизга қандай миннатдорчилик билдиришни ҳам билмаяпман. Раҳмат, отажон. Сизни ота десам майлими? – кўнгли баттар юмшаб кетди Зилоланинг.
- Майли, қизим. Сени қанчалар хурсанд бўлган бўлсанг, илоҳим Аллоҳим ҳам бу қилган ишимдан шунчалар хурсанд бўлсин!
👍21