🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️🌨Ассалому алайкум!

Бугун 1-декабр!
Кириб келган янги фасл, қиш фасли муборак бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳни паноҳида бўлинг!
Хайрли тонг🥹🥹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Ассалому алайкум, Бугун 1-декабрь Қишнинг илк куни.😊

Кириб келган янги фасл муборак бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱💐🌱Ассалому алайкум!  Якшанба тонги муборак бўлсин 🍃🌸🍃

💚Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
💥Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!🍃🌸🍃

Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА
ЭРИШИШ СИРЛАРИ...

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг.

5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас.

8. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабул қилишга ўрганинг.

9. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

11. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

12. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

13. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни хеч ким бахтли қилолмайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xulosa òzingizdan...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5👍2
Майли ҳақорат қил, майли тош отгин,
Маломат аҳлига жавобим сукут.
Жавоб қайтарсам ҳам бўлади, лекин,
Арслон қиё боқмас, ҳурса, ҳурар ит.

Имом Шофеий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
#илм

ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР

1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.

2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).

3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.

4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.

5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.

6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.

7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.

8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.

9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.

10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.

11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.

12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.

13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.

14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.

15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.

16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.

17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.

18.  Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.

19.  Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).

20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.

21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.

22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.

23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.

24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.

25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварада вафот этганлар.

Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.

Манба: mehrob_uz

Яқинларингиз ҳам улашинг, улар ҳам билишсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤3
Forwarded from 👑 UZ LADY 👑
❗️DIQQAT XAYRIYA!

Bemor: Pardayev Elyor Muhammadiyev
1988 yil 14 fevralda tug'ilgan.

🔻Tashxis: ОD.Миопия высокий степени ЦМХРД
OS. Субатрофия.гл.яблоко. Отслойка сетчатки

📌 Bemor 12 yoshida narvondan yiqilib, bosh miyaga ta'siri hisobidan chap ko'zi umuman ko'rmay qolgan.
O'ng ko'zi -15 ko'zoynak bilan ko'radi

⚠️ Oilaning yagona boquvchisi edi,(o'qituvchi bo'lib ishlardilar) ko'zining xiralashuvi tufayli hozirda ishlamaydi, oilali 3 nafar farzandi bor

🙏 Imkoningiz bo'lsa yordam bering, ehson qiling. Zero bemorga qilingan ehson ehsonlarning eng yaxshisidir.

Xayriya puli operatsiya va davolanishi uchun yig'iladi, imkoningiz darajasidagi summa bemor uchun ko'p ahamiyatli, yordamingizni ayamang 🙌

❗️Karta raqami:

8600 0610 7920 2148
Pardayev Elyor

9860 0824 6001 7716
Guliston Pardayeva

📞 Bemorning tel raqami:
+998 88-925-67-89

⚠️Hujjatlar: @kunlik_retseptlar_ehson
👍3😢1
Жигарларим

Эсимда болалик, энг бахтли оним,
Яқин қондошларим қалбим офтоби.
Опа-сингилларим уйим чироғи,
Бу мен чун бахтиёр қисмат китоби.

Биз бахтли яшардик оила бағрида,
Тонглар табассумга тўларди дунё.
Ҳар куни меҳрни тафтин туярдим,
Опам йўлларимга сочарди зиё.

Субҳидам синглимнинг кўзида қувонч,
Бахтли кунимизда куйларди баёт.
Жигарлар мен учун борлиғим эди,
Меҳр-муҳаббатга тўларди ҳаёт.

Йиллар ўтиб кетди карвон мисоли,
Улғайдик, юракдан қочди меҳрлар.
Ҳикмат изламадик, ҳикмат дунёда,
Кўрдик юзимизда ёлғон сеҳрлар.

Майлига, юзингиз ўгиринг мендан,
Тақдир йўлларида жигармиз кўздек.
Бизни айро қилмас совуқ хаёллар,
Меҳримиз қалбларда бир ширин сўздек.

Барибир, мен сиздан қоча олмайман,
Опам, сингилгинам кўзим хуморим.
Сизни меҳрингизга ташнаман бугун,
Юракда асраган номусим-орим.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍3🥰1
173-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Дам бадам Гулҳаёни қучоқлаб ўпар, бир умр миннатдорлигини изҳор этишдан чарчамасди. Гулҳаё ҳам уни бағрига босиб жилмаяётган бўлса-да, ичига чироқ ёқса ёришмайдиган даражада ўрнатиб кетаётганди. Гўё Зилоланинг хурсандчилиги унинг қайғусига эшик очаётгандек, Зилоланинг таҳсил олиши уни чолнинг уйига судраётгандек дилидаги ғашликни улғайтириб бормоқда эди.
“Агар Зилоланинг дадаси ўлмаса, у шартнома пулини тўларди, биз қарз бўлмасдик, у ўқишда қоларди. Менга анув чол харидор бўлмасди, шунда. Эй Худо энди нима бўлади? Ота-онам унга бермаслиги тайин. Лекин у тўлаганларимни қайтаринглар деса-чи? Дадамнинг пули бормикан? Аммо дадам ва ойим, пул учун чол билан шартлашганимни билсами... Мени аниқ уйдан ҳайдаб юборади...”
- Ора-сира хомуш бўлиб қоляпсан. Мени ўқишга қайтганимдан хурсанд эмасмисан? – унинг кўзларига боқиб деди Зилола.
- Жиннимисан? Шунча ҳаракатни нега қилдик? Ўқишга қайтишинг учун қилдик-ку!
- Хомуш тортиб қолаётганингни сўраяпман. Мен учун қандай катта иш қилганингни ўзинг ҳам тасаввур қила олмайсан! Бундан хурсандлигингни ҳам биламан. Лекин нимадир сени хафа қиляптими, деб ўйлаяпман?
- Нима хафа қилиши мумкин? – унга қараб табассум қилди Гулҳаё. – Ўзим ҳам ҳали ишонмаяпман. Шу бидирлоқ дугонам наҳот қайтди, деяпман. Яна камига бугун ишга олиб кетсам, кечгача бошимни қотирадими, деяпман. Хуллас, ҳар куни ёнимда бидирлаб туришингни ўйлаб сиқилиб кетяпман, қулоғимга раҳмим келяпти, - ҳазил қилди Гулҳаё.
Зилола эса жиддий тортди, кўзларига ёш тўлди:
- Ростдан ҳам мени цехларингга ишга оласанми?
- Албатта, бугун бирга кетамиз. Шунга йиғлаш керакми? – Зилоланинг кўзлари ёшга тўлганидан ҳайрон бўлиб деди Гулҳаё.
- Сен ўзингнинг яхшилигингни биласанми? – дугонасига тикилиб деди Зилола. – Шунчалар яхшисанки... Мен шунчалар бахтлиманки, Аллоҳим сендек дўст берди. Сен менга одамлар яқинларига ҳам қилмайдиган яхшиликни қиляпсан. Нега йиғламай?
Гулҳаёнинг ҳам кўнгли бўшаб кетди. “Дардимни дугонамга айтсам-чи”, деган фикр туғилди кутилмаганда. Бироқ бирдан айтмасликка қарор қилди. Чунки Зилола чолнинг ёнига боришдан, жанжал қилиб, пулларингни қайтариб ол, нафсибузуқ чол дейишдан ҳам тоймайди. Ёки айтсинмикан? Балки чолдан қутулишнинг бошқа йўлини топар?

* * *

- Сенга ёмон хабарим бор, - деди Матлуба Нигоранинг ёнига оҳиста чўкаркан.
- Қанақа ёмон хабар? – кайфиятсиз қаради дугонасига Нигора ҳам.
- Кеча кечки пайт Гулюз ўқишидан нолиди. Бундан Аббоснинг жаҳли чиқди. Яна Гулюз тузукли овқат ҳам қилмаган экан. “Ҳеч мазза қилиб ўтириб бўлмайди”, бу уйда деди-ю, чиқиб кетди. Кейин... кечаси келмади. Менимча, ўша Ўғри чақириб олган. Эрим ҳеч бўлмаса “Цехга кетдим”, “Молга кетдим”, ҳам демади. Менимча, ўша Ўғри бир нима деган...
- Бўлиши мумкин. Менинг ҳам сенга ёмон хабарим бор. Кечаси билан сенга қандай айтарканман, деб чиқдим, - хўрсинди Нигора. - Ҳалиги... қайнотам ўғлимни ўзим уйлантираман, деяпти. Келингаям, совчиликкаям, тўйгаям аралашмайсанлар, бош неварам, ўзим уйлайман, шу ҳафта учрашувга олиб бораман”, дейди.
👍13❤1
174-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Матлуба ҳеч нарсани тушунмагандек Нигоранинг юзига нурсиз кўзларини анграйиб тикиб қолди. Нигора гўё дугонаси уни уни кўриб тургандек Матлубанинг нигоҳига дош беролмай, айб иш қилиб қўйган болакай сингари ерга қаради. Матлубанинг кўзлари пирпиради.
- Нима дединг? – чиндан тушунмагани учун қайта сўради у.
- Қайнотам ўғлимни ўзи уйлантирармиш. Ўзи қиз топиб, ўзи тўй қилармиш. Бош неварам, ҳаммасини ўзим бўйнимга оламан деди кеча.
- Оббо... – гап нима ҳақдалигини энди англади Матлуба. – Ростдан ҳам сеники ёмон хабар экан.
- Ҳа, шунинг учун ҳам кечаси билан ўйланиб чиқдим-да. Лекин-чи, сен сиқилма. Ўғлимга Гулҳаё ёқиб қолган. Қайнотам бошқа бир қизни кўрсатган тақдирда ҳам у ўғлимга ёқмаслиги тайин.
- Қаёқдан биласан? Гулҳаё шунчаки ёққан бўлиши, қайнотанг кўрсатган қизни севиб қолиши ҳам мумкин-ку! – бироз заҳархандалик билан деди Матлуба. Унинг асабийлашаётгани сезилаётганди.
- Тўғри... – Нигора ҳам унинг гапи ҳақиқатга айланиши мумкин бўлганлиги учун тилини тишлади.
- Икки хил якунга ҳам тайёр туришим керак. Ўғлинг Гулҳаёни танлашига ҳам, бошқа қизни севиб қолишига ҳам.
Дугонасининг аламзадалик билан айтган гапидан Нигоранинг юраги тўлди, чуқур хўрсинаркан, Матлубан қучди:
- Лекин барибир яхшиликни умид қилишдан тўхтамаймиз. Худо хоҳласа, ўғлим Гулҳаёни дейди.
- Демаса ҳам бошқа вариант топиб қўйишим керак. Битта ўйлаб қўйганим бор... Холамнинг невараси ҳам талаба. Шуни бувимга айтсам, ўзи ҳаммасини ўнглаб юборади.
- Бувинг “Нега қизингни эрга беришга шошяпсан?” деса-чи?
- Бувим ҳамма гапни билади. Шифохонадан чиққан вақтларим келиб, ҳамма дардимни билиб олган. Кейин ўзи уришиб, насиҳат қилиб кетганди. Лекин битта ўйланган нарсам, холамнинг ўғли Гулҳаё билан тенгдош. Яна шу йил ўқишга кирди. Икки йил “йиқилди”. Иккита талаба турмуш қурса, қандай яшайди? Кейин... холам ҳали ўғлини уйлантиришни хаёлига ҳам келтирган эмас. Энди ўқишга кирган ўғлини ким ҳам уйлантирарди?
- Ҳали индамай тур. Дуо қилайлик, қайнотам топган қиз ўғлимга ёқмасин.
- Илоҳим, - деди Матлуба енгилгина “уҳ” тортаркан. – Ўзи ишим чаппасига кетяпти. Аббос кечаси келмади. Улар яна топишиб олишди. Мен шифокорга кўзимни кўрсатиб, кўраётганимни айтишим керак. Буни эшитса, Аббос “Ана, тузалдинг, ўзингни ўзинг эпла”, деб ўша Ўғрисининг ёнига кетади. Очиқча кетади. Яна бир гап... Умид отасига қарши бўлиб қолган. Бемалол гап қайтаради, жаҳл қилади, бақиради...
- Нега? – ҳайрон бўлди Нигора.
- Ҳамма гапдан хабари бор унинг. Отасидан нафратланиб қолган.
Нигора нафасини ичига тортаркан, қўллари билан оғзини ёпди:
- Вой ўлмасам... Аббоснинг уйланмоқчилигини биладими?
- Ҳаммасини билади. Менинг нега кўр бўлиб қолганим, шарт қўйганларим... Ҳаммасини хонасига ўтириб эшитган у.
- Эҳ-ҳе, ҳақиқий муаммо бу ёқда экан-ку!
- Шуда, - тағин “уҳ” тортди Матлуба. – Шунча тушунтирсам ҳам отаси нимадир деса жаҳлини боса олмайди.
- Отасидан нафратланиб қолишига йўл қўйма, Матлу.
- Ўзим ҳам шунинг ҳаракатидаман.
Нигора Малубага тикилганча жим қолди.
👍27🔥3
175-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Дугонасининг бир томондан сабри ҳам бор экан. Шунча нарсага жим чидаб беряпти. Аслида ҳамма муаммонинг боши Аббосда. Агар шу ўша жувонга илакишиб қолмаса, шунча бошоғриқ йўқ эди. Афсуски, эркакларининг ўзи бу муаммоларни кўрмайди. Аббос ҳам уни деб қизлари мажбурий узатилиши, ёлғизгина ўғли Умид нафратланиб қолиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаса керак. Айнан уни деб мана гулдек хотинининг кўр бўлиб қолганини айтмаса ҳам бўлади. Матлуба ҳам тезроқ шифокорга бориб, кўз нурини тиклаб қолиши керак.
Нигора бирдан сергакланди ва деди:
- Матлу, бугун мижозларинга ўзим қараб тураман. Сен шифокорингга бор. Сен учун энг муҳим нарса соғлигинг. Қолгани бўлаверади. Кўз нурингни тиклаб олсанг, марра сеники. Қизларингни ҳам узатасан, Аббосни ҳам қайтаришинг мумкин. Кўзларинг кўра бошласа Умид ҳам отасига адоват сақламаса керак.
- Қанийди, шундай бўлса... – деди Матлуба. - Лекин дўхтирга бориш бугун менинг режамда йўқ эди. Пул олиб чиқмаганман. Аббос пул бераётгани ҳам йўқ. Цехни кенгайтиряпти. Бор пули шунга кетяпти.
- Мен бериб тураман, бориб кел. Ёки... ўзинг бора олмасанг бирорта фаррош қизни бўлсаям қўшиб бераман.
Шу пайт Нигоранинг телефони жиринглади. Нигора телефонига қараркан, Матлубага бир қараб олди.
- Ало, ассалому алайкум, дада. Яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом, - нариги томондан чол кишининг овози эшитилди. – Ишдамисиз?
- Ҳа, дада ишдаман.
- Мен ойингиз билан бозорга кетяпман. Шаҳзодга қўнғироқ қилсам жавоб бермади. Унга сипогина кийим олиб бермоқчи эдим. Эртага совчиликка борсак, қизникига жинси шимда бормайди-ку!
- Эртага? Эртага бормоқчимисиз, дада?
- Чўзиб нима қилдим, қизим. Атай ойингизни ҳам оволдим. Бирдан ширинликлар ҳам оволамиз.
- Яхши, - деди Нигора нафаси ичига тушиб.
- Бўпти, Шаҳзод сизга қўнғироқ қилиб қолса ё ишхонангизга борса айтинг, мен билан боғлансин.
- Хўп, - деди Нигора. Яна нимадир демоқчи эди, тили айланмай қолди.
- Эртага совчиликка боришарканми? – тушкун ва ожиз ҳолда деди Матлуба.
- Ҳа, - деди Нигора ҳам кайфиятсиз.
- Ўзи жуда омадсизман, - ўзига ўзи гапиргандек сўзлай бошлади Матлуба. – Мен енгилдим, Нигор. Кундош билан, ўша Ўғри билан бўлган жангда мен енгилдим...
Матлубанинг кўзлари ёшга тўлди.

* * *

Аббоснинг кайфияти жуда яхши эди. Мана, ишлари юришяпти. Цехни кенгайтириб бўлди, ҳисоб. Янги тикув машиналар, мато, ип ва керакли барча нарсалар учун тўлов қилиб бўлди. Энди фақат ишлаш керак. Буюртмалар керагидан ортиқ, етказиб бериш керак холос. Энг биринчи Севарага юборади бугун мол.
“Шунга йўлиқтирганига шукр, - ўйлади Аббос. – Бир кеча ёнида бўлиб, кайфиятим тоғдек кўтарилди. Уйга келсам, муаммо, муаммо, муаммо... Бири пул бер дейди, бири бошқа жойда ўқийман, дейди, яна бири ўз-ўзидан жаҳл қилади асабимни бузиб... Биргина Севара мени тушунади. Бўлмаса, охирги пайт унга кўп ёрдам беролмадим. Фақат мол бериб турганимни айтмаса... Шундаям нолимайди, бечора. Мени ўйлагани-ўйлаган. Мен учун қайғургани-қайғурган...”
👍23
176-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Аббоснинг кўз олдига Севаранинг уйига боргани келди. Аслида уникига бориш режасида йўқ эди. Гулюз ўқишни гапириб кайфиятини бузди, Умид ҳе йўқ, бе йўқ бақириб ўлганнинг устига тепган қилди. Буям камлик қилгандек, Матлуба дўхтирга боришим керак деди. Пайпасланиб юриб, кўзига балодек кўринди. Қочиб кетгиси келди Аббоснинг уйдан. Шартта турди-ю, озроқ пул олиб, йўлга тушди. Матлубага ҳеч нарса демади ҳам. Демайди ҳам. Ўзи унга гапириш тугул, қарагиси ҳам келмайди. Терговчининг гапидан кейин зўрға чидаб юрибди.
Севара бечора эса якка боши билан дўконга ва уйга ижара пули тўлайди, иккита боласини боқади, бозорда туради. Нолимайди, аммо. Яхшиси, шунинг ижара пулини олиб боргани маъқул. Бироз ташвишлардан узоқлашиб, дам олиб келади. Цехни кетгайтираман, деб унинг ёнига боролмай, соғиниб юрибди ўзи.
Аббос машинага ўтиргач, олиб чиққан пулини санади. Ижара уйнинг тўловига етаркан. У машинанинг ён “чўнтаги”ни ҳам очди. У ерда ҳам анчагина пул бор эди. Яна юз доллар ҳам бор экан.
- Ҳа, мижозлар қарзини берганди, - эслади Аббос. – Шу юз долларни дўконингга тўла дея қоларман. Бошқа катта ҳаражатлар қолмади-ку!
Аббос олиб чиққан пулига юз долларни ҳам қўшиб қора елим пакетга ўради ва Севаранинг уйи томон йўл олди. Юраги ҳапиқди. Етиб боргунча ёш куёвлардек ширин хаёлларга берилди.
- Қорбобом! – эшикни очаркан ҳайрат билан деди Севара. – Кутмагандим!
- Кутмаганингда хурсанд қилай, дедим. Қийналиб кетдинг, сенам. Ижара пулларингни олиб келгандим, - Аббос қўлидаги пулни Севарага тутқазди.
Севара эса бундан хурсанд бўлдими ё соғинганиданми Аббоснинг бўйнига осилиб олди:
- Ижара пулиданмас, сизсизликдан қийналгандим, - Аббоснинг қулоғига пичирлади жувон.
Аббос ҳам беихтиёр Севарани маҳкам бағрига босаркан, уйга аланглади:
- Болалар қани?
- Ухлаяпти. Сиз ярим тун бўлганини билмайсиз, чоғи...
- Сени шунчалар соғиндимки, вақтга қараш хаёлимга ҳам келмади, - аёлни даст кўтариб ётоқхона томон юрди Аббос.
- Болалар ухлаяпти, деганимдан кўтариб олганизни... Овқатланиб олмайсизми?
- Овқатим ҳам, қувватим ҳам, жоним ҳам ўзингсан! – Аббос жувоннинг яноғидан ўпаркан деди.
Севара эса бунга жавобан қўлидаги пулни гиламга ирғита солиб, эркакни қаттиқроқ қучди...”
Аббос мийиғида жилмайиб қўйди. Ширин хотиралар таъсирида Севара учун кўпроқ мол олди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух
Ҳайрли тонг Қадрлигим...
❄️
Мўжизакор тонг муборак энг яҳши инсоним!
Барчангизга шу бугунги яҳшиликларни тилайман.
Уйғониб кўзингизни очиб, фикрлай оляпсизми?
Табриклайман!
Демак сиз бугунги кунга
Шукроналик ила қадам ташлаяпсиз.
❄️
Бугун энг кўп шукур қилувчилардан бўлинг ва умр дафтарингизни зикр безаклари билан тўлдиринг!
❄️
Сиз энг яхши инсонсиз...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱ХАЙРЛИ ТОНГ🌱

Тонгги зикр кунингизга барака олиб кирсин

حَسْبِيَ اللهُ لَآ إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ
Ўқилиши: “Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи туваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазиим”.
Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир” (Тавба сураси, 129-оят).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤2