This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌸ХАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАР!🌸🌙
✨💫Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми?
🌙Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.
✨💫 Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!
🌙Хайрли тун Азизларим!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

🌸Aссалому алайкум.🌸
5-Декабрь Пайшанба
Янги гўзал кун муборак бўлсин!!!⭐⭐⭐⭐⭐
Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.💜💜💜💜

👍2👏1
Пайшанба кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин. 🌼🌼
💜☺️💜☺️💜☺️💜☺️
Кун давомида яхши кайфият
хамрохингиз бўлсин 🤗
Ишингиз унумли,
сер даромад
бўлсин...🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💜☺️💜☺️💜☺️💜☺️
Кун давомида яхши кайфият
хамрохингиз бўлсин 🤗
Ишингиз унумли,
сер даромад
бўлсин...🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
Ибратли Ҳикоя.
ОБДАСТА
Бу воқеага салкам ўттиз йил бўлиб қолди. Бавосил (Гемарой) касали билан оғриб юрардим. Муродуллахонни тажрибали, қўли енгил жарроҳ деб эшитган эдим.
Дард мени кундан-кунга ўз исканжасига олар эди. Ниҳоят, чидай олмай, бир куни Муродиллахонни ҳузурига бордим.
Муродиллахон менга бўш ўриндиқни кўрсатиб; "Ўтиринг, аввал бир оз сухбатлашайлик, ахир сиз билан қадрдонмиз~ку!" дея мулозамат кўрсатди.
Кейин аста сўз бошлади: " Биламан, сиз зиёли одамсиз, аммо намозхон эмассиз. Кундалик хаётингизда обдастадан фойдаланмайсиз, чамамда. Акс холда, хозирги аҳволга тушмаган бўлардингиз. Дўстим, сизни даволашда, аввало халқона усулни қўллаб кўрамиз. Шу бугундан эътиборан обдастани ўзингизга дўст деб биласиз ва ҳар гал хожатга борганингизда илиқ сув билан покланиб юрасиз. Иш жойингизда, сафарга чиққанингизда бошқа идишлардан ҳам фойдалансангиз бўлаверади. Бундан ташқари, ҳар куни эрта тонгда, уйқудан уйғонишингиз биланоқ, 0.5 литр миқдоридаги қайнатилган сувни, бироз илиқ ҳолда ичасиз ва нонушта қилмай, ярим соат ховлида сайр қилиб юрасиз. Бу қабзиятни олдини олади. Бу муолажа усулини канда қилмай бажарасиз. Аллоҳ насиб этса, 4-5 ой ичида касалликдан бутунлай фориғ бўлиб кетасиз. Бу усул хаётда синаб кўрилган, ўзини оқлаган. Ҳузуримга шифо излаб келишган кўплаб беморлар, шу оддийгина халқона усул билан шифо топиб кетишган. Сиз ҳам ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетасиз, ИНШААЛЛОҲ ".
Жарроҳ тавсияларига риоя қилиб, олти ой деганда бавосил касаллигидан батамом халос бўлдим.
Энг муҳими шу дард баҳона, Аллоҳ буюрган фарз амалларни бажаришга киришиб кетдим: беш вақт намоз, рўза ва бошқа солиҳ амалларни адо этадиган бўлдим. Ҳозир руҳим анча тетик, соғлиғим яхши. Фарзандларимизнинг барчаларини уйли, жойли қилиб бўлдик. Энди, насиб қилса аёлим билан бирга ҳаж зиёратига боришни ният қилганмиз".
Ҳамроҳимнинг ҳикоясидан кейин динимиздаги ҳар бир амал, албатта бир ҳикматга эга эканига яна бир бор амин бўлдим. Мусулмон қилиб яратгани учун меҳрибон Аллоҳга ич-ичимдан шукроналар айтдим...
"Ҳидоят" журналидан...

👍14❤5👏1
ҲУДУДСИЗ МУҲАББАТ
У отаси ҳақида гапириб берди:
"Отам хонамга кирсалар хонамнинг чироғи ёниқ қолган бўлса ва мен ташқарида бўлсам менга танбиҳ берадилар:
- Нега чироғингни ёниқ қолдирдинг? Электрни исроф қилмаслик керак!
Агар ҳожатхонага кирганларида сув жўмрагидан сув томиб турганини кўрсалар:
- Нега жўмракни яхшилаб ёпмадинг. Сув исроф бўлаяпти ахир!- дейдилар.
Доимо мени танқид қиладилар. Салбий гаплар билан айблайдилар. Майда ва арзимас ишларда ҳам насиҳат қилиб тергайверадилар. Ҳатто бемор бўлсалар ҳам бу тўхтамайди...Ҳозир беморлар.
Бир куни анча интизорликдан сўнг янги иш топдим. Бугун катта бир ширкатнинг яхши лавозимига жойлашиш учун суҳбат бўлади. Шунга боришим лозим. Агар суҳбатдан ўтсам ва мени қабул қилишса шу уйдан ҳам, отамнинг ҳадеб тергайверишларидан ҳам қутуламан.
Эрталаб турдим. Энг чиройли кийимларимни кийдим. Хушбўй атирлар сепдим. Энди чиқаман деб турсам елкамга бир қўл тегди. Қарасам отам. Кўзлари бироз сўлғин. Касалликнинг белгилари юзларига урган. Аммо ним табассум қилиб менга озроқ пул бериб дедилар:
- Фақат ва фақат ийжобий(позитив) бўлишингни истайман. Ўзингга ишон. Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!
Насиҳатларини истамасам ҳам эшитдим. Ичим "уфф" десада, сохта табассум қилиб турдим юзларига. Ҳатто шу лаҳзаларда ҳам насиҳат қиладилар-а! Ҳаётимдаги энг муҳим лаҳзаларда ҳам асабимни бузмоқчилар...
Уйдан тез чиқиб таксига ўтириб ширкат томон йўл олдим.
Етиб бориб ширкат эшигига киришим билан таажжубландим. Эшик олдида қўриқчи ҳам , кутиб оладиган ходим ҳам йўқ эди. Фақатгина учрашув бўладиган йўналишни кўрсатадиган бир лавҳа осиғлиқ турибди.
Эшикдан киришим билан биринчи мулоҳаза қилганим эшикнинг тутқичи бузилгани бўлди. Агар унга кимдир урилиб кетса узилиб тушиши мумкин эди. Мен отамнинг "ийжобий бўлишингни истайман" деган насиҳатларини эслаб уни жойига ўрнатиб тузатиб қўйдим.
Сўнг лавҳада кўрсатилган йўналишдан юриб ширкатнинг боғчасига кириб қолдим. У ерда ҳовуз тўлиб сув тошиб кетаётган эди. Йўлакларни сув босган эди. Афтидан боғбон бирор ишга машғул бўлиб ҳовузга сув қўйганини унутган кўринади. Мен ҳовуздаги сув шлангини олиб ёнидаги бошқа ҳовузга ташлаб қўйдим ва бу ҳам боғбон келгунича тошиб кетмасин деб сув жумрагидан сувнинг келишини камайтириб қўйдим.
Сўнг йўналиш бўйича хонага кирдим. Ичкарида зинадан кўтарилишда йўлакда кўп чироқлар ёниқ турганини кўрдим. Кундузи эди. Беихтиёр отамнинг овозлари қулоғимда жаранглагандек бўлди. Чироқларни ўчириб чиқдим.
Юқорига чиқдим. Жуда кўп кишилар мен кўзлаган мансабга даъвогар экан. Мени ҳам рўйхатга олишди. Келганларнинг юзларига, кийимларига боқаман. Улар олдида мен ва кўринишим жуда ғариб бўлиб қолди. Баъзилар Америка олийгоҳларидан олган дипломлари билан фахрланар эди.
Аммо ҳар бир киши билан бўлаётган суҳбат икки дақиқадан кўп вақтни олмаётганини сездим. Ўзимча булар шунақа кўринишлари ва шунақа дипломлари билан қайтарилаяпти. Менга йўл бўлсин, деб улар узр айтишидан олдин бу ердан кетишим керак деган ўйда ўрнимдан туриб чиқиб кетмоқчи бўлдим.
Шунда бир ходим исмимни айтиб, киришим кераклигини айтиб чақириб қолди. Мен "наилож, кириб кўрайчи нима гап", деб суҳбатлашиш хонасига кирдим. Хонада уч киши ўтирибди. Улар менга табассум қилиб туриб дейишди:
- Ишни қачон қабул қилиб оласиз?
Олдинига ҳайрон бўлдим. Улар мени масхара қилишаяптими ёки бу учрашувнинг саволларидан бирими, деб ўйладим. Отамнинг насиҳатлари ёдимга тушди: "Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!".
Мен уларнинг саволларига дарҳол:
- Имтиҳондан иншааллоҳ муваффақиятли ўтганимдан сўнг, дея жавоб бердим.
Улардан бири:
- Сиз имтиҳондан ўтдингиз. Иш битди, деди.
Мен:
- Ахир мендан бирорта ҳам савол сўрамадингиз-ку!, дедим.
У деди:
- Биз шуни биламизки, бир неча савол билан инсонларнинг моҳиятига баҳо бериб бўлмайди. Шунинг учун биз кишиларга баҳо беришни амалий томондан белгилашга қарор қилдик. Биз бир нечта амалий имтиҳонлар жадвалини тузишга қарор қилдик. Улар бизга имтиҳон топширувчиларнинг иқтидорини белгилаб берар эди. Биз йўлда қўйиб қўйган камчиликларни фақат сиз тузатиб кирдингиз. Биз бу ишингизни кузатув камерасидан кўриб турган эдик.

👍21😭3
Уларнинг бу гапларидан сўнг кўз олдимдаги барча суратлар йўқолиб фақат отамнинг суратлари пайдо бўлди. Отамнинг насиҳатлари зоҳири қаттиққўллик аммо ботини раҳмат, муҳаббат, шафқат, хотиржамлик бўлган катта бир эшик экан. Отамга нисбатан қаттиқ бир соғинчни ҳис қилиб оёқ-қўлларини ўпиш учун уйим томон шошилдим...
Аммо дарвозамиз олдида қўшнилар, қариндошлар жамланишганини кўрдим. Улар менга умидсиз ва шафқат билан қараб туришар эди. Ҳаммасини тушундим. Кечикибман...вақт ўтибди.
Отамнинг овозларини эшитишга муштоқ эдим. Насиҳатларига қулоқ тутишга тайёр эдим. Нега отамни олдинроқ англамадим?! Нега у кишини олдинроқ кўрмадим?!
Бадалсиз атоларини, ҳудудсиз муҳаббатларини нечук ҳис қилмадим?!
Отажоним!
Bayyinauz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Аммо дарвозамиз олдида қўшнилар, қариндошлар жамланишганини кўрдим. Улар менга умидсиз ва шафқат билан қараб туришар эди. Ҳаммасини тушундим. Кечикибман...вақт ўтибди.
Отамнинг овозларини эшитишга муштоқ эдим. Насиҳатларига қулоқ тутишга тайёр эдим. Нега отамни олдинроқ англамадим?! Нега у кишини олдинроқ кўрмадим?!
Бадалсиз атоларини, ҳудудсиз муҳаббатларини нечук ҳис қилмадим?!
Отажоним!
Bayyinauz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢11👍8❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu nimaligini hich kim bilmasa kerega?😅🤤
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Папилома ёки сўгаллардан чарчадингизми?
❓ Улардан осон ва тез халос бўлишни истайсизми? Қайта пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш кераклигини билишничи?
✅ Бизда замонавий ва оғриқсиз усулларда билан папилломаларсиз соғлом терига эга бўлишингиз мумкин!
🤩 Ҳозироқ мурожаат қилинг ⬇️

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Allohning rahmatidan umidingizni uzmang, chunki Allohning rahmatidan faqat kofirlargina noumid bo’lurlar” (12:87).
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
Forwarded from Help 4k pm
https://t.me/+a2PqC7hhG1I1ZGQy
https://t.me/+a2PqC7hhG1I1ZGQy
https://t.me/+a2PqC7hhG1I1ZGQy
2- XAMKOR KANALIMIZ
https://t.me/+EuYgktDKAUc2NzJi
https://t.me/+EuYgktDKAUc2NzJi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🥰1
189-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Дадангнинг роса жаҳли чиққандир? Сўкмадими? Олдига солиб қувмадими?
- Зилол... биз... яъни мен нотўғри ўйлаган эканман. У чол келди. Ҳалиги... Невараси билан келди. Неварасига келин қилмоқчи бўлган экан...
- А? – Зилоланинг кўзлари косасидан чиққудек бўлди. – Мен нима қиламан эди? Видео ижтимоий тармоқларга тарқаб кетди-ку!
Гулҳаё ижтимоий тармоқдаги дугонасининг сўзларидан кейин бу воқеага юзлаб
томошабинлар қолдирган изоҳларни беихтиёр ўқий бошлади. Аксарият томошабинлар чолдан нафратланган, қарғаган, сўккан, воқеа қаерда бўлганини сўраган, кимлардир шартнома пўлини тўлашга ёрдамлашини айтган, яна кимдир шу ернинг ўзида шартнома учун пул йиғиш ва ўша пулни чолнинг башарасига отиш таклифини билдирган ҳамда кўпчилик қизиқувчилар Зилоладан ишнинг давомини кўрсатишни сўраган... Хуллас, видео учун ҳамон муносабатлар давом этяпти, энг ёмони бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам айлана бошлабди.
- Зило-о-ол, нималар қилиб қўйдинг? – Гулҳаёнинг буткул кайфияти тушиб кетди. – Бу киши қайнотам бўлиб қолиши мумкин. Яна ойимнинг энг яқин дугонаси бор-ку, Нигора холам, ўша холамнинг қайнотаси бўлиб чиқди. Буни Юсуф амаки ёки Шаҳзод ака кўрса борми?
- Ким улар? – ҳайрон бўлди Зилола.
- Ким бўларди? Ўша чол – Юсуф амаки. Мени келин қилмоқчи бўлган невараси Шаҳзод ака.
Ҳамма гапни жимгина тинглаб турган Зилоланинг онаси ҳам охири чидай олмай тилга кирди:
- Вой ўлмасам, тез ўчир, қизим. Бу видеони кўрса, совчилар айниб кетиши мумкин. Чолни жуда ёмонлагандинг. Чол қаттиқ хафа бўлади.
- Қанақа қилиб ўчираман? Ахир ҳамма видеонинг давомини кутиб турибди. Мен чолнинг олдига тўғри бораман, натижасини айтаман деганман-ку! – Зилола ҳам ваҳимага тушди.
- Аммо Юсуф амаки биз ўйлагандек ёмон чол бўлиб чиқмади-ку, Зилол, - йиғлагудек бўлди Гулҳаё. – Ҳақиқий тақводор, сахий амаки экан. Сенинг шартнома пулингни тўлади-ку!
- Ҳа... энг кўп менга яхшилик қилди... Ўчиришим аниқ видеони, лекин... Одамлар сўрайди. Нима дейман?
- “Адашган эканмиз, амаки яхши амаки экан”, дейсан, - гап қўшди Зилоланинг онаси.
- Унақа деб бўлмайди, ойи. Мени еб қўйишади, талаб ташлашади. Мен ўчирганим билан бошқа тармоқларда ҳам тарқаб юрибди у...
Гулҳаёнинг оёғидан жон кетгандек бўлди. Секин бориб йўл четидаги ўтирдиққа ўтирди.
- Нимадир қил, тезроқ! – деди дугонасига тоқатсизланиб. – Ойимга етиб борса, ўлдиради мени. Холам қаттиқ хафа бўлади. Амаки-чи? Шундай яхши амакига туҳмат қилдик... Юз ўгиради биздан. Бизга шунчалик яхшилик қилган одамни...
- Амакидан узр сўраб видео қўяйми? – деди Зилола ҳам нима қилишини билмай.
- “Юсуф амаки, бизни кечиринг, сиз ҳақингизда ёмон фикрга бордик”, дейман.
- Жиннимисан? Энди янаям танитасанми? – баттар тутақиб кетди Гулҳаё. -Ахир исмини айтмагансан-ку, биринчи видеонгда тўғрими?
- Йўқ, айтмаганман.
- Бўлмаса, гап ким ҳафида кетаёгани аниқ эмас. Видеони ўчириб ташласанг бўлади.
- Кейин мени манов изоҳ ёзганлар еб ташлайди-ю...
- Ҳа, бу ёғи ҳам бор... – ўйланиб қолди Гулҳаё.
- Қуриб кетсин, шу ижтимоий тармоқлар ҳам. Иккинчи марта бирор нима ёзсам, ит бўлай... – йиғлагудек бўлди Зилола.

👍22👏1
190-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Гулҳаё бир томондан софдил ва саховатпеша бўлган Юсуф амакига нисбатан бўлган бўҳтон учун қийналаётган бўлса, бир томондан бунинг ортидан дугонаси ҳам шу видеонинг ортидан дугонаси катта жанжалга аралашиб қолиши мумкинлигидан ваҳимага тушди. Ахир ижтимоий тармоқ катта куч. У ерда шов-шув бўлган хабарни йўқотиш, ҳеч бир изоҳсиз олиб ташлаш ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди. Энг бўлмаганда бунинг ортидан ҳақорат остида қолиб кетиш мумкин. Бу эса Зилоланинг келажагига таъсир қилиши тайин. Унга бўҳтон тарқатувчи қиз номи тирғалиб, эртага бахтига соя солмаслигини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Мана шуларни ўйлаб, Гулҳаё жим бўлиб қолди.
- Бирор нима де, - Зилола сиқилиб бошлади.
- Менга қара, бу хабарнинг ортидан сенинг бошинг ҳам балога қолишини истамайман. Энг яхши йўл бу – яхшиликка ишора қилиш. Шундай видеони ўчирасан ва ортидан “Хавотир олманглар, ишимиз яхшиликка ҳал бўлди”, деб ёзиб қўясан. Шунда ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Жа бўлмаса, иғвога ўчлар “Нима бўлди?”, “Чол қўрқдими?” деб воқеа тафсилотига қизиқиши мумкин, аммо уларга жавоб ёзмай қўя қоларсан.
- Тарқаб кетганлари-чи? – мўлтирабгина сўради Зилола.
- Тарқаб кетганларини тарқатганлар ўйласин. Уларнинг ҳам ўз кузатувчилар бор. Жавоб беришни истаса, бу ёзувингни ҳам тарқатишади.
- Нима деб ёз дединг, яна айтиб юбор... – Зилола энг аввал кеча жойлаган видеони ўчирди ва ортидан янги хабар ёза бошлади. – Айт, нима дединг?
Гулҳаё бирма-бир айтиб турди. Зилола ёзди. Кейин иккаласи ҳам хотиржам тортди.
- Яхшиям Юсуф амакининг исмини айтмаган эканман, - деди Зилола. – Шунча қилган яхшилигига нонкўрлик қилган бўлардим. Худо бир асрабди.
- Шунинг учун шошқалоқлик қилмаслик керак, - деди вазиятни кузатиб ўтирган Зилоланинг онаси.
- Ойи, сиз уйга кетаверинг энди. Гулҳаёнинг онасига тасалли керакмас...
- Тўғри айтасан! Ўзи она-бола роса шошибмизда! – кулди Зилоланинг онаси. – Ўзимча Гулҳаёни ҳимоя қилган келиб олибман.
- Раҳмат, холажон, - Гулҳаё ҳам беихтиёр кулиб юборди ва жувонни қучди.
- Соғ бўлинглар! Зилола ўчириб ташла, шу интернетингни. Ўзи ҳеч ким шунга кириб барака топмаган, - қизини тергаб қўйди она. – Мен кетдим, бўлмаса. Дарсга киринглар. Кеч бўлиб кетди. Дарсга ҳам кеч қолдингиз...
Шов-шувлар таъсиридан чиққан икки қиз югуриб ўқиш томон кетишди. Аудиторияга ёнига боришгач, секин эшикдан мўралашди. Уларнинг бахтига ҳали ўқитувчи келмаган экан. Иккаласи ҳам хурсанд бўлиб кетиб, дарсхонага киришди. Икки қиз кириши билан тўрт-беш курсдоши телефонларини баланд кўтариб жонли эфирни бошлаб юборишди:
- Ассалому алайкум, азизлар. Мана ўша мен айтган, кечадан буён ижтимоий тармоқларда... – дерди бир курсдоши.
Бошқа бири ҳам шунга ўхшаш сўз сўларди:
- ...мен сизга айтгандим-ку, бу қизлар менинг курсдошим деб. Мана ҳозиргина кириб келишди. Воқеани ўзларидан эшитамиз...

👍21
191-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- ...хўш, ўша чолдан қутулишнинг чораси борми? Тахмин қилганимдек бу Гулҳаё бўлиш керак эди. Ўзидан сўраймиз... – яна бир курсдоши телефонини уларга қаратди.
Икки дугона телефонлар қаршисида бақадек қотиб қолишди...
* * *
- Ўзим, юрагим тугул ҳатто бармоқларим ҳам сен ёзган хабарни очишга интилади. Нима қилай, хабаринг мазмунини тушундим, аммо очмасликка ўзимни мажбур қиламан, - ўзига ўзи хўрсинганча гапирарди Малик. Икки кўзи телефонида Гулранг ёзган хабарга тикилганча ўтирарди. Қиздан бешта хабар келганини билдирувчи “5” рақами ҳамда энг охирги “машинамни ювдиришим керак”, деган ёзув Маликнинг сабрини қитиқлар, очишга ундарди.
- Очмайман. Очсам, ёзишга мажбур бўламан. Ёзсам у яна ёзади. Шу билан хаёли чалғийди, ўқиши қолиб кетади. У ўқишга кириши учун ҳам мен ўзимни тийишим шарт! Ўқишга кириб олсин, кейин сени ҳеч кимга бермайман!
Малик ўзига ўзи жилмайди. У Гулранг хабар йўллаганидан ўзида йўқ хурсанд. Лекин кўпроқ суюклисининг ўқишга киришини, айни муҳим паллада ҳис-туйғулар билан чалғиб қолишини истамайди. Шунинг учун у Гулрангга хабар ёзмади. Ўқишга борганида, дарс пайтида ва ҳатто дарсдан чиқаётганида ҳам у телефонидаги ўша Гулрангдан келган хабарларни билдирувчи “5” рақамига тикилиб ўтиришдан чарчамади. Ҳатто, “5” рақами унга дунёдаги энг гўзал рақам бўлиб туюлди. У дарсдан чиқа солиб, ўша Гулранг автобусга чиқадиган бекатга югурди. Ярим соатча кутди ва қизлар узоқдан кўриниши билан бекат ортига беркинди. Лекин Гулрангни суратга, видеотасвирга олишдан тўхтамади.
Қиз дугоналари билан гаплашиб келди-да, бекатга яқинлашгани сари атрофга аланглай бошлади. Ора-сира телефонига қараб қўяр, хўрсинарди. Бу Маликнинг юрагини ўртади. Қизнинг ўзини излаётганини, хавотирда эканини билиб қанчалар қувонса, у билан вақтинча учрашишдан ўзини тийиши лозимлигини шунчалар тоқатсизланди. Лекин сабр қила олди. Ниҳоят қизлар чиқадиган автобус келди. Гулранг то автобусга чиққунича ҳам атрофга аланглади. Ёнидаги дугонаси нимадир деганди эшитмади ҳам. Охири дугонаси туртиб гапирди.
“Наҳот, излаганинг мен бўлсам, наҳот хаёлингда ўзим бўлсам...” – энтикди Малик ҳам.
Шу билан автобус ундан йироқлаша бошлади. Гўё дунёдаги бор қувончни олиб кетгандек йигитнинг юраги ҳувиллагандек бўлди. Чуқур хўрсинаркан, телефонига қаради. Гулрангнинг оппоқ юзлари, қора қошлари акс кетган сурат таскин бергандек бўлди. Бекатга жойлашиб ўтириб оларкан, олган тасвирларини маҳлиё бўлиб, зўр иштиёқ билан томоша қилди.
- Ана энди секин уйга борсам ҳам бўлади, - деди у ўзига ўзи минғирлаб. – Менам Гулрангга мафтун бўлиб юравермай, дарс қилишим керак. Ҳадемай имтиҳонлар бошланади. Тайёрланишим керак. Гулрангни асрайман деб ўзим кўпроқ чалғияпман шекилли.
Малик шу ўй-хаёллар билан келиб, тушлик қилди, сўнг дарсхонасига кириб, имтиҳонга тайёрланишни бошлаб юборди. Бу орада олдига икки-уч марта кириб чиққан жияни телефонини олиб чиқиб кетган экан.
- Мансур, яна ўйин ўйнаяпсанми? – деди у акасининг ўғлидан телефонини олмоқчи бўлиб.
- Йўқ, - жиянининг овози келди айвондан.
- Олиб кел, телефонимни, - у дафтар-китобларини йиғиштираркан деди.
- Ҳозир, бувим расм кўриб бўлсинлар, - жавоби келди Мансурнинг.
Маликнинг хуши бошидан учди.
- Нима деди? Бувим расм кўриб бўлсин, дедими?
Малик югуриб чиққанини ўзи ҳам сезмай қолди.
- Роса чиройли қизакан. Лекин фақат кўчада юрарканда, а? – онаси Маликнинг телефонидан кўз узмай Мансурга гапирарди.
Малик эшик олдида қотди-қолди. Аниқ билдики, онаси Гулрангнинг суратларини томоша қилаётганди.
- Она сути оғзидан кетмаган қиз нега уззукун кўчада экан? Аканг нега видеога олган бўлса?

👍24❤1
192-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Бирга ўқиса керак, - билағонлик қилди Мансур.
- Бу кичкина қиз-ку! Мана кийими ҳам мактаб кийиб бўлиб ётибди, - эътироз қилди онаси.
Малик шунча ўйламасин тузукли баҳона топа олмади. Бу орада бошини кўтарган онаси уни кўриб қолиб саволга тутди:
- Малик, тинчликми? Нега бу қизчани бунча кўп расмга, видеога олиб юрибсан? Курсдошингми десам, кичкина қиз. Ёқтириб қолдингмикан, десам, яна кичкина... Ё кичкина бўлсаям ёқтириб қолавердингми?
- Кичкина қизми? – нега бундай деганини Маликнинг ўзи ҳам тушунмади.
- Ҳа, мактаб формада-ку, ҳаммаси.
Малик нима дейишни билмай онасига тикилганча қотиб қолди...
* * *
Севара қўли-қўлига тегмай савдо қилди. Тушликка қилишгаям вақтини аяди. Аёллар келади-ю, охирги келган қўйлакдан сўрашади-олишади. “Яна топиб беринг”, ҳам дейишади. Ҳатто бундан ёнидаги сотувчи Заринанинг ғайирлиги кела бошлади:
- Тинмадинг, Севар. Нафас олиб сот. Менга қара, бу “товар”инг Аббос аканикими? Менам олсаммикан, а? Зўр кетяпти. Эрталаб “оптом”да кўрувдим. Бир олай дедим. Яна сенда бор, деб олмадим-да. Аббос ака билан гаплашай, сенда йўқ фасонидан эрталаб менгаям олиб келсин!
- Қўй энди, - жаҳли чиқди Севаранинг. – Бир савдом келганда тиқилма. Сен олти ойлаб анув кофтани “учириб” сотдинг, индамадим-ку!
- Сен бир йилдан буён сотяпсан-ку, нима қилибди бир марта Аббос акадан мол олсам. Йиғадиганингни йиғиб қўйгандирсан? Сотиб олмасанг молни. Текин оласан, сотасан. Бор бўйича фойда қиласан.
- Йиғидагинимни йиғмадим, ҳали. Уй олишим керак. Уй олиш ўзимас-ку! – деди Севара бўш келмай.
- Э-э, Севар. Бир йилга бўлиб тўлашга уй боракан. Унча қиммат эмас, - маслаҳат қила бошлади Зарина. - Янги қурилган уйлардан. Ўшандан ол. Савдонг яхши бўляпти, тўлайсан-да! Бошида кўпроқ тўласанг, бу ёғига қийналмайсан. Уч йилга бўлиб тўлашга ҳам бор экан.
- Қаерда боракан?
- Битта гуруҳга уландим. Ҳозир ташлайман. Савдони ўн дақиқага тўхтат. Тушлик қилайлик, кўрсатаман, - Зарина дўкони олдида савдо қилаётган йигитга деди. – Меникигаям қараб тур, Шуҳрат. Тушлик қиволай.
Йигит хўп дегандек бош ирғади. Зарина дарҳол кимгадир қўнғироқ қилди.
- Севар, ош буюртма қиламан, дейсанми?
- Ейман, - деди Севара ҳам.
- Ало? Менман. Иккита ош. Дўконга олиб келавер. Тез бўл фақат, вақт йўқ, - Зарина тушлик буюртма қилиб бўлгач, Севаранинг ёнига ўтиб телефонини кўрсатди. – Мана қара, расмлари ҳам бор. Зўр уйлар. Маслаҳатим бирдан уч хона ол. Иккита ўғлинг бор-ку!
- Уч хонага пул қаерда?
- Бўлмаса икки хона ол. Нархини қара. Бошланғич тўлов кўпроқ тўласанг, қолганини бир йил давомида узиб ташлайсан. Шартта кўчиб оласан. Ижарага кетмайди пулинг.
- Тўғри айтасан, ижарага кетган пулимниям уйга тўласам ўзимга фойда-ку.
- Шуда. Мана ташладим, қара.
Севара бирдан Зарина ташлаган эълон орқали гуруҳга уланди ва уйларни кўра бошлади. Заринанинг гапида жон бор. Қўлидаги йиққани ҳам анча-мунча бўлиб қолган. Етмаганига Аббосни аврайди. Уйли бўлгани қолади. Қолган пулини бўлиб тўлашга ҳам Аббос ёрдамлашади.

👍23❤1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН! 🌙✨
🌙🌷Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
🌙🌷Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙🌷Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌙🌷Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
🌙🌷Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙🌷Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1👏1