🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Ўзбек аёли..

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


-эрга тегадиган қиз..докторга кўриниб юрмаймизку! Одамлар нима дейди?
Қиз оғриётган қорнини секин ушлади.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-эрта туриб ҳамма ишни қил! Энди сен келинсан..
Онасини гапини эшитган янги келин совуқда ҳам иссиқда ҳам тинмади.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Ҳомиладорлиги оғир ўтган келинни бирортаям соғ тиши қолмади..туғгач даволанаманда деб ўзини овутди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-хотин ҳозир пул йўқ! Ўзи кашанг памперсинг..
Хотин охирги соғ тишини авайлаб босиб индамади.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-қўшни эҳтиёт бўлинг! Бола чақа деб соғлиқни унутманг!
Болаларини репетитори мактабидан пул орттира олмаётган аёл қўшнисинг гапига жилмайиб қўйиб оғриётган белини маҳкамроқ сиқди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-ха нима? Эркакман ана одамларга ўхшаб тўрттасига уйланганим йўқку?
Эрини хиёнат устида ушлаган аёл санчиётган юрагини маҳкам сиқди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-ойи ўзи бизга нима қилиб бергансизлар? Ҳаммасига ўз кучим билан эришяпман!
Ўғлининг гапидан юраги парча-парча бўлган аёлни деярли кўрмай қолган кўзларидан иссиқ ёш сизиб чиқди.

🌺🌺🌺🌺🌺

-қизингиз иш қилишни билмайди! Битта туғиб бўлди деяётган бўлса чучварани хом санабди!
Бешик тўйи қиламан деб охирги тиллаларини сотган аёл.қудасининг гапидан сўнг юришга қийналаётган оёқларини оғриғини ҳам унутди...

🌺🌺🌺🌺🌺

-ёш кетдида!
Жанозага йиғилганлар марҳума ҳаққига дуо қиларди..
Эр 3 ой ўтиб уйланиб олди..ўғли ўз ишига қизи эса оиласи билан бўлиб кетди..
Ўт босган қабр тепасида эса дуо қиладиган ҳеч ким кўринмасди...


Тамом

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢21👍13😭2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kechki taom uchun 😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄😄😄😄

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qizlar va ayollar oshxonadi ishlaganizda Siz rakavinaga qaynoq suvni oqizasizmi?
Bir shayx qaynoq suvni biror chuqurlikka quyishdan oldin Bismillah der ekan. Undan so’rashibdi nega bunda qilasan deb, shunda shayx javob beribdi:
“Bir kuni bir oilaga chaqirishdi borsam, ularni jinlar bilan bog’liq muammosi bor ekan. Shayx jindan so’rabdi “nega aybi yo’q odamlarni tinchini buzyapsan?”
Jin javob qilibdi :
“Bu odam rakavinaga qaynaga suv quydi va suv bolalarimnk ustiga tushdi bittasini o’ldirdi”
Shayx aytibdi:
“Lekin bilasanku u sani bolalaringni ko’rmagan, insonlar jinlarni ko’rolmaydilar”
Shunda jin aytibdi:
“Ha nega unda u Bismillah demadi”
Qachonki biz Allohni nomi bilan gapirsak, jinlar ogoh bo’ladi va qochadi, bu ularga signal bo’ladi.
Jinlar notoza joylarda bo’ladilar, quvurlar ham notoza joy hisoblanadi. Ehtiyot bo’lamiz.
Har doim uyga kirayotganda, kiyimni almashtirayotganda, oyoq kiyimni kiyayotganda, qaynoq suvni to’kayotganda Bismillah deyishni unutmaylik azizlar.
👍16❤2
201-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Ассалому алайкум, - деди Малик юраги тез уриб.
- Воолайкум, - деди отаси, аммо у томонга қарамади.
- Ассалому алайкум, - чўчибгина салом берди Сардор.
Отасининг ҳаракатдаги қўллари тўхтади ва ялт этиб улар томон қаради. Қошлари чимирилди. Маликнинг юрагини ваҳм қоплади. Сардор ўзи сезмаган ҳолда Маликнинг ортига чекинди.
- Сизни сўрайверди, ота... Соғинибди... Шунга...
- Сени ҳали улар билан кўришиб юрибсанми? – бақириб юборди ота.
Маликнинг “қулт” этиб ютингани бутун дунёга эшитилгандек бўлди. Гапини йўқотиб қўйди. У ўзиги келгунича Сардор унинг ортидан чиқиб бобосига қаради:
- Мен ариқ ёқада машина юваётгандим. Ўзим сизни сўрадим. Тоғамни уришманг. Мен соғиниб кетдим, сизни бобо...
Сардорнинг кўзлари ёшга тўлди, овози қалтиради. Аммо бобосидан кўз узмади. Бобонинг боши эгилди. Кўзларини олиб қочди. Сардор эса соғинчини боса олмай унга интилди. Югурди. Бобо ҳам беиҳтиёр қучоқ очди. Сардор бобосининг бўйнидан маҳкам қучиб, ўксиб-ўсиб йиғлади. Бобонинг ҳам елкалари силкинди. Ичкаридан чиқиб келган онаси ҳам бобосини қучиб турган неварси томон ўзини отди. Бобо болани қўйиб юборишни истамагани учун буви ҳар иккаласини қўшиб қучганча ҳўнграб йиғларди. Малик Сардорни олиб келиб хато қилмаганини англаган чоғида телефони жиринглади. Опаси! Ҳойнаҳой Сардорни қидириб қўнғироқ қилаётгандир? Малик тезда уйга кирди ва паст овозда жавоб берди:
- Опа, хавотир олманг, Сардорни мен уйга олиб келдим.
- Нима? – буни умуман кутмаган опаси ҳам жим бўлиб қолди. Малик билдики, опаси ҳам эзилиб йиғламоқда.
- Йиғламанг, опа. Қўрқманг.Сардор ойим ва дадам билан.
Севара гапирмас, фақат унинг бурун тортгани, ҳиққиллагани эшитиларди.
- Майли опа, - деди Малик ота-онасига қараб оларкан. – Бугунча Сардор қолади, эртага олиб бориб қўяман.
- Хўп, - дея олди Севара зўрға. Маликнинг телефонни қўйиб қўйишидан қўрқдими шошиб гапирди: - Малик... раҳмат сенга укажоним... Бугун шу қадар катта яхшилик қилдингки...
Севара яна гапира олмай қолди. Ҳиқиллаб йиғлашда давом этди. Маликнинг ҳам кўксида нимадир азоб берди. Балки опасига тасалли бера олмаётганидан қийналаётгандир? Бироздан сўнг яна Севара тилга кирди:
- Мени кечир... Бошларингни эгганим, юзларингни ерга қаратганим учун кечир...
- Майли опа, - Малик ортиқ Севарани эшита олмади. Ўша опаси шармисор бўлган тун кўз олдига келиб, ғазаби қайнагандек бўлди.
- Бўпти, раҳмат...
Малик алоқани узди. Ичида нимадир опасини кечириб юборишига тўсқинлик қилишини англади. Лекин жиянларига бўлган меҳрига бу тўсқинлик қила олмасди. У энди бувисини қучиб олган Сардорга меҳр билан қаради: “Болада айб йўқ! Ота-онасининг қилган ишлари учун улар айбдор эмас. Аммо афсуски, бунинг жабрини улар ҳам тортди. Нақ икки йилдан ошиқроқ улар буви ва бобосини кўрмади...Самир ҳам соғиниб юргандир? Бир куни Самирни ҳам олиб келар... Аммо опаси...”
Малик беихтиёр отасига тикилди. Отаси кечира олармикан, опасини?

* * *
Гулҳаё ҳаётида кутилмаганда бўлиб кетган янгиликлардан сармаст ва бахтиёр эди. Шукрки, ҳаммаси изига тушди. Бир ой аввал дунёга сиғмай юрганди.
👍23
202-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Бўйнидаги қарзи, дугонасининг олдидаги айбдорлик ҳисси, етарлича пул топа олмаётгани ҳаммаси уни эзиб қўйганди. Кутилмаганда ҳаётига Юсуф амаки аралашди-ю, булутли кунда чиққан офтобдай ҳамма томонни ёритиб юборди. Қарзидан қутилди, дугонаси ўқийдиган бўлди, муҳаббатини топди. Энди эса мана етти ухлаб тушига кирмаган ҳорижда ҳам дам олиб қайтди. Шаҳзод ҳар доим атрофида парвона, уйдагилари меҳрибон. У жуда бахтли. Бунинг учун қайнотасидан бениҳоя миннатдор бўлса арзийди. Фақат ора-сира ишини ўйлаб қўяди. Чет эл сафаридан қайтган кунлари синглисидан сўради. “Цехни дадам ёпиб қўйибди”, деди Гулранг.
- Ҳеч бўлмаса, сенга бичишни ўргатмаган эканман, - деди у надомат чекиб. – Иш тўхтаб қолса бўлмайди. Роса буюртма кўп эди. Ишчиларимиз орасида шунинг орқасидан рўзғор тебратаётганлари бор эди. Нима қиляпти экан, улар?
- Билмасам, - елка қисди Гулранг. – Ўргатаман десангиз, ҳозир ҳам ўрганавераман.
- Хўп, ўргатаман, - деди Гулҳаё.
Гулюз эса ўшандаям гап қўшмай кайфиятсиз ўтирганди. “Жуда қийин тест саволлари тушди, менга”, дея изоҳлади у буни. Ўзининг аҳволини билган экан. Тест жавоблари чиққан куни Гулҳаё биринчи бўлиб Гулюзга қўнғироқ қилди.
- Ҳали кўрганим йўқ, - тўнғиллади Гулюз.
- Қанақа қилиб ичинг қизимай ўтирибсан? Ай-Ди рақамингни менга айт, ўзим кўриб оламан, - деди Гулҳаё ичи қизиб.
- Ўзим кўраман, айтаман кейин, - алоқани узди синглиси.
Гулҳаё эса иккинчи синглисига қўнғироқ қилди.
- Суюрчи беринг опа-а-а-а! – бақирди Гулранг. –Ҳозир ойимга қўнғироқ қилгандим. Грант асосида кирибман! Ўқишга кирибман!
- Во-о-ой! – қичқириб юборди Гулҳаё ҳам. – Табриклайман, сингилжоним. Қойил! Биринчи ўқишга топширган йилингдаёқ грант асосида кирибсан! Зўр! Омадингни берсин! Гулюз кўрмадими, ҳали?
- Опачам ошхонада эди. Ҳали айтмадим, ўқишга кирганимни. Ойимга айтдим, дадамдан ҳам суюнчи олдим. Ойим билан гаплашиб бўлганимда сиз телефон қилиб қолдингиз.
- Роса хурсанд қилдинг...
Шу пайт Гулранг ошхонага борди шекилли унинг “Опача суюнчи беринг, ўқишга кирдим”, дегани эшитилди. Гулюзнинг эса нимадан норозилиги сезилди. Кейин эса Гулрангнинг овози аниқ-тиниқ эшитилди:
- Менга нима дейсиз? Мен нима қилдим, сизга?
Кейин Гулюзнинг ҳам овози келди:
- Уйнинг ишини мен қилганимдан кейин, ҳаммангнинг чўринг бўлганимдан кейин кирасан-да, ўқишга! Дадам ҳамма айтганингни қилса. Мени битта ўзим хоҳлаган марказга ҳам юбормади. Мана, ўтирибман йиғлаб...
- Вой ўқишга киролмадингизми, опача? – сўради Гулранг.
- Гўрдан кираманми, овқатингни қилсам, кирингни ювсам, уйни йиғсам... – алам билан бақирарди Гулюз. - Сенга ўхшаб ўзим хоҳлаган жойда ўқиганимда эди, кирардим. “Гулюз овқат суз, Гулюз чой дамла, Гулюз кийим қани?” Мен хизматкорман-ку, бу уйда!
Гулҳаёнинг қулоғига бошқа гап кирмади. У алоқани узди. Ўзига ўзи пичирлаб, синглисига ачинди:
- Бечора Гулюз, иккинчи йили ҳам йиқилди. Дадамдан роса гап эшитади, энди. Омади сира чопмади, шунинг. Лекин ўзи ҳам ёпишиб ўқимади-да! У китобини қучоқлаб хонамизга кириб кетса, ҳеч ким иш буюрмасди. Ўзи қачон қарама, ошхонада ўтирарди.Уф-ф-ф! Энди уни нима деб овутамиз?
Гулҳаё қайтиб Гулюзга қўнғироқ қила олмади. Ҳол сўрашга ҳам, овутишга ҳам юраги бетламади. Лекин кун бўйи шу синглиси хаёлидан кетмади.
👍26❤1
203-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


“Энди уни уй юмушларидан озод қилиш керак. Лекин қандай? Мен турмушга чиқиб кетдим, ойим ишга кирди, Гулранг ўқишга...”
Гулҳаё шу хаёлда ўтирганида онаси қўнғироқ қилиб қолди.
- Ассалому алайкум, ойи? Яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Ўзларинг яхшими? Куёв яхшими? Зерикмай ўтирибсанми?
- Гулюз яхшими? – биринчи бўлиб синглисини сўради Гулҳаё.
- Йиғлаб ўтирибди-да. Ҳаммадан норози. Шуни деб қўнғироқ қиляпман. Менга қара... – Матлуба бироз иккиланиб турди. Сўнг паст овозда сўради. – Ҳалиги... куёвнинг яхшигина ўртоқлари йўқмикан, шу Гулюзни узатворардик...
- Нима? – Гулҳаё қулоқларига ишонмади. – Сизга қиз узатиш ёқиб қолдими, дейман?
- Сақлаб ўтириб, бошимга болиш қилармидим? Икки йил кўнглига қарадим. Ўқишга киролмади. Энди сақлаб нима қиламан? Қиз болани вақтида турмушга бериш керак. Агар куёвнинг яхши ўртоқларини билсанг, синглингни таништиришга ҳаракат қил, хўп.
- Хўп, - беихтиёр итоат қилди Гулҳаё.
Онаси билан гаплашиб бўлгач, Гулҳаё ўйланиб қолди:
“Гулюз турмушга чиқишга кўнармикан? Ўзи роса инжиқ эди. Қовоқ-тумшуғи осилиб ўтиргандир, уйда. Дадам билан гап талашиб қолмаган бўлса, бўлгани... Дадамга тайинлай, ҳеч бўлмаса икки-уч кун кўнглига қараб туринг”, дей.
Гулюз дарҳол дадасига қўнғироқ қилди. Кичкина синглисидан хушбарни эшитган заҳоти дадасини табриклаган бўлса-да, яна бир карра табриклаб қўйди:
- Яни бир марта марта табриклайман, дада. Гулранг қизингизнинг талаба бўлгани билан.
- Раҳмат. Талаб бўлмагани асабни бузиб ётибди-да! Ҳозир бақириб олдим, - асабий ҳолда деди отаси.
- Дада, шунга телефон қилаётгандим. Икки-уч кун шунга хўп деб туринг. Биласиз-ку, кейин ўчади.
- Э-э, гаплари теппа сочингни тикка қилади-да, ўқишга кира олмайганига мен айбдор эмишман. Ўзи хоҳлаган марказга юбормабман. Ойинг ҳам айбдор эмиш. Уйнинг ишларини қилдирибди. “Гулранг борган жойга бормадинг-ку, ўзинг. Ўша ердан опанг кирди ўқишга, мана Гулранг кирди, ўзинг менсимадинг. Аслида ўзинг тайёрланишни истамадинг”, десам ҳам уй ишини қиламан, ҳам бошим балога қолади, дейди. “Супер контракт”га ўқийман дейиши ортиқча.
- Нима? Супер-контрактга ўқирмишми?
- “Пулингиз борми, дада?” деб сўрамайди. Цех ёпилиб ётган бўлса, иш тўхтаган бўлса, мижозларни йўқотиб бўлдим. Сен энди, сал вақт топа оласанми? – хўрсинганча сўради Аббос.
- Билмасам, дада. Дарсдан кейин куёвингизнинг ўзи уйга олиб бориб қўйяпти. Чет элдан келганимиз учун тинмай меҳмон келяпти, уйга. Яна мени ўзимни ҳам қариндошлари меҳмонга чақиряпти. Эртага ҳам битта жойга ўтиришимиз керак. “Дарсдан келиб, сомса пишириб турасизми?” деганди ойижон. Ҳар куни битта иш чиқяпти, шунақа. Лекин хаёлимда цех. Гулюзгами, Гулранггами, ўргатмаган эканман, деяпман.
- Нимани ўргатасан? Сен ўйлаб топадиган фасонларни ўйлаб топа олармиди, улар? Мижозларни ҳам йўқотдик.
- Бичишни дада. Зилолга бўлсаям ўргатаман, энди.
- Ҳайронман қизим. Ишимиз буткул тўхтаб қолди. Қандай яшаймиз? Бу ёғи синглинг ва укангнинг ўқиши бор, сенинг шартнома пулинг... Ишни юрғизиб олмасам, мижозларни йўқотяпмиз.
- Дада, менинг шартнома пулимни ўйламанг. Бобом “Ўзимиз тўлаймиз, энди бизнинг қизимизсиз”, деди.
- Шунақами? – ичида бир енгиллик бўлди, Аббоснинг. – Барака топсин, бобонг. Майли, салом де, уйдагиларингга. Вақтинг бўлганда айт. Ҳеч бўлмаса, ярим кун вақт ажратсанг, бичиб бериб кетсанг, мени ишчиларни чақирардим.
- Хўп, дада, майли салом айтинг.
Гулҳаё отаси билан гаплашиб бўлгач, ўйланиб қолди. Усиз цехнинг иши битмайди. Аммо ҳозир келинлик уйидан ҳам чиқиб кета олмайди.
👍24
204-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Ҳамма ишда бўлади. Бобоси ва бувисининг ош-овқатига Гулҳаё қараб ўтирибди. Қилмасаям бўмайди, янги келин. Яна уни ўз қизларидек яхши кўришади. Бундан ташқари, бобосининг унга қанча яхшиликлари бор? Тағин кунора меҳмон келяпти, уларга бирор пишириқ пиширмаса, дастурхон ҳозирламаса бўлмайди. Хуллас, шу кунларда цех учун умуман вақт ажрата олмаслигини Гулҳаё тушунди. Лекин бу отасининг касод бўлишига олиб келиши мумкин. Нима қилиш керак, а?

* * *

Севара кечаси билан йиғлаб чиқди. Тўйиб-тўйиб, ўксиб-ўксиб йиғлади. Кўзларидан тинмай ёш оқаётган бўлса-да, ичига, юрагига қувватбахш бир нур кириб келган эди:
- Сардор ота-онамнинг ёнида қолди. Маликдан сўрай олмадим, ўзлари олиб кел, дейишдимикан? Албатта айтган. Ахир Сардор бош неваралари. Жонидан ортиқ кўришарди. Соғинишибди. Мени ҳам, Самирни ҳам соғинишганмикан?
Сеавара ёнгинасида ётган Самирнинг бошларини силади. У уйқуда ҳам хўрсиниб қўяди. Узун киприклари намли. Озмунча йиғладими, ахир? Севара Сардорни Малик олиб кетганини ичига сиғдиролмади. Самирга айтди. “Сардор бобонгларникига кетибди”, деди. Айтиши билан Самир “Мени ҳам олиб боринг”, деб йиғласа... Кўндириб, тушунтириб бўлса экан унга бирор гапни.
- Менам бобомга бораман, менам соғиндим, - деб роса тўполонни қилди.
- Сени эртага юбораман, - деди ноилож қолган Севара.
“Маликка қўнғироқ қиламан. Энди Самирни олиб бор, йиғлаяпти”, дейман. Ота-онам Самирниям соғинган. Албатта, борса хурсанд бўлади. Эй Худойим, уларнинг кўнглини юмшатганинг рост бўлсин! Мени ҳам кечиришсин, илоҳим...”
Севаранинг кўзлари яна ёшланди. У шу қадар хурсанд ва енгил эдики, таърифлаб бўлмасди. Ахир салкам икки йилдан буён ота-онасини кўрмайди, овозини эшитмайди, ҳолини билмайди. Бу жуда катта бахтсизлик эканлигини Севара жуда кўп бор англаган. Яқинларининг меҳрисиз, кўмагисиз, уларнинг ўзисиз ҳеч бир одам ўзини тўкис ҳис қилмаслигини тушунган. Севара ҳам мажруҳдек гап эди. Тик юргани, ишлагани, елиб-югургани билан қаеридир хаста, ноқис ва безовта эди. Бу кемтиклик унинг ҳаловатини олган, нима қилмасин, нима демасин барибир тўлмасди. Бугун билдики, бунинг ҳаммаси ўша ота-онасизлик, тирик бўла туриб бора олмаслик, гаплаша олмаслик туфайли экан. Буни бугун Севара тўлиқ ҳис қилди. Яқинларингнинг меҳрини салгина ҳис қилсанг ҳам тоғни талқон қиладигандек қувват оларкансан. Севара ҳозир ҳар қандай юмушни зўр иштиёқ билан қилишга шай. Барча ташвишлари унут бўлди, кучини йўқотди. Кечагина уй ола олмаётганидан, Аббос билан муносбатлари бузилаётганидан, моли камайиб бораётган бўлса-да, Аббос бермаётганидан жуда сиқилган, кўзига ҳеч нарса кўринмаётган эди. Ҳозир-чи? Уйи бўлмаса нима бўпти? Бу йил олмаса, кейинги йил олар? Аббос совуқ гапирса осмон узилиб ерга тушармиди? Қайси эркак доим ширин гапирган?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22
✨🌙 Хайрли тун!!!

Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Оқшом хайрли бўлсин!

Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Оқшом хайрли бўлсин!

Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Оқшом хайрли бўлсин!

Эртагача...

Хайрли тун Азизларим!!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢2👍1🥰1
❄️ Aссалому алайкум...
❄️ Душанба тонги
❄️ Муборак бўлсин.
❄️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️ Кўнглингизни хотиржам,
❄️ Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️ Танангизни саломатлик,
❄️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

❄️ Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли кун!

Бугун нимаики сўраган бўлсангиз дуо қилиб, хаммасига бекаму кўст эришинг!
Уйингиз нурга, чўнтагингиз пулга тўла бўлсин! Қозонингиздан ош, ёстигиздан бош аримасин!
Умрингизни охиригача фарзандларингизни уйини тўрида, дастурхонини зўрида ўтиришлик насиб этсин! Аллохим Сизни ва оилангизни Ўз панохида асрасин. Хар доим Хаммага керакли инсон бўлиб юринг!
Умрингиз мазмунли, барокатли, хотиржамликда ўтсин! Аллохимни севган СОЛИХ бандалари қаторида бўлиш насиб этсин!
Умрингизни сўнгги дамигача Аллохим Ўзидан ўзгага мухтож қилмасин! Каабатуллохни зиёрат этиб, Хожиона, Хожиота бўлиб юришлик насиб этсин!
Ҳеч қачон АЛЛОХ назаридан, Эл назаридан қолманг!
Хар сонияда хаммага керак бўлиб юринг!
Умрингиз узун бўлсин, дастурхонингиз тўкин бўлсин, иймонингиз бутун бўлсин, бағрингиз бутун бўлсин! Жамики яхшиликлар Сизга бўлсин!

ИН ШАА АЛЛОХ.
АМИЙН!🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9🥰1
🥮Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон тўридан жой олди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди.

Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка-тилка бўлиб унга айланди. Ун устидан иссиқ сув қуйдилар, муштлаб хамир қордилар, у ортиқ чидолмасам керак деб ўйлади.

Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғриқ - игна билан бағрини тешиб чакич урдилар.

Бўлди🥲 бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар…

🍞Нон бўлиб пишдию,
дастурхон тўридан жой олди.

Биргина буғдойнинг босиб ўтган йўллари - инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...


Ҳар машаққатнинг ажри бор,
Аллоҳдан умидингни узма...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар узоқ умр кўришни истасангиз ушбу махсулотлардан ўзингизни тийинг!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап томонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан.

Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: -Ўзимиз ҳам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хоҳласа ўттиз ўғлим бор, ҳақ динни бутун элга ўзим етказаман, деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди.

Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ, деб ўнг томонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап томонга салом берганда, қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Раҳми чексиз Аллоҳ ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми, деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр, деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради.

У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (обдаста), елкасига сочиқ осиб:
- Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган меҳмонларнинг ёшми, қарими ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин. Сувни уч марта узиб-узиб қуясан. Тўртинчи марта агар меҳмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювишганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясан-да ўғлим. Иккисини фарқи бор, - дейди.

Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутун бўлсин, деб раҳматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтларда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди.

Лекин Аллоҳнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман, дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар саҳарда Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди.

Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради, У барча ердаги маҳлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга ҳукмронлик қилади, деб жавоб берди.

Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин, деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф-одат пайдо бўлибди.


Гўзал урфларимиз учун
яратганга шукрлар бўлсин.

Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта, улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26❤3🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ONA ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1🥰1
Гап билганга...

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


Ўқишдан чарчаб келган Жозиба ухлаб қолибди..бир пайт қайнонаси келадиган вақтга уйғонди.Шоша пиша уйни йиғаман дегунча қайнонаси эшик қоқди..энди нима бўлади?
Эшик очилгач кулиб турган келинини кўриб қайнона ишхонада бўлган кўнгилсизликни бироз унутди..
-Ассалому алейкум хуш келибсиз ойижоним..жуда чарчабсиза?
Қайнонасини оёқ кийимини олиб четга қўйиб қайнонасини қучди
-сизни соғиниб қоламаней ойижон! Уям зерикарли бўлиб қолади сизсиз, ўғлингиз телефон қилиб кечга овқат қилма ўзим онамни бир айлантириб келаман дедилар..
Қайнона меҳрдан мумдай эриди
-бир ўзим нима қиламан сиз ҳам борасиз!
-уйда ишларим борда ойижон!-деди келин чиройли эркаланиб.
-э шу иш тугармиди? Тайёрланинг мен ҳам кийиниб чиқаман...


-Сардор ака онамизни бироз кайфияти йўқ..чамамда нимадандир сиқиляпти..бир айлантириб келасизми?
Гўшакдан меҳрли овоз келди
-сенчи?
-мен онам ҳурсанд бўлсалар хурсандман!
-жоним мени!-деди эркак аёлини соғиниб гўшакни қўяркан...


Шу кеч келинни уйни йиғмагани ҳам овқат қилмагани ҳам билинмади..гап билганга минг тангами ёки иш билгангами?


Тамом

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17👏4🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
204-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Ҳамма ишда бўлади. Бобоси ва бувисининг ош-овқатига Гулҳаё қараб ўтирибди. Қилмасаям бўмайди, янги келин. Яна уни ўз қизларидек яхши кўришади. Бундан ташқари, бобосининг унга қанча яхшиликлари бор? Тағин кунора меҳмон…
205-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Гоҳ ундоқ, гоҳ мундоқ бўлади-да, ҳаёт. Моли тугаётгани ҳам катта ташвиш эмас, эрта тонгда улгуржи бозорни айланса, мол дегани тиқилиб ётибди. Ахир энди ота-онаси билан ярашиши мумкин. Улар билан ярашса, бўлгани. Бошқа ҳеч нарса керак эмас, ахир!
Севаранинг яна кўзлари ёшланди. Рита хола ҳам эшитиб хурсанд бўлди.
- Бу энг катта бахтинг, ота-онангдан кечирим сўра, уларни рози қил, - деди. Кейин узоқни кўрадиган кампир, бошқа томонларини ҳам ўйлади. – Ёнига борсанг, яна турмуш қурганингни айтмай тур. Бу ёмон таъсир қилиш мумкин. Чунки, Аббос ҳали оиласи билан ажрашмаган. Сен билан муқим яшамайди. Ота-онанг эса “Бу яна кимгадир ўйнаш бўлибди”, деб тўнларини тескари кийиб олишлари мумкин.
- Тўғри, - ваҳимага тушди Севара. – Ё Аббос ака билан алоқани узайми, опа?
- Нима қиласан, узиб? Ҳадемай ажрашади-ку, шунга тайёргарлик кўряпти-ку! Мана, битта қизини чиқарибди, дединг. Хотини билан қизларини узатгач, ажрашишини айтганди-ку, сенга. Шунинг учун хотини ўзини машинанинг тагига ташлаганди. Демак, нияти жиддий. Ажрашади оиласи билан. Тўкис оила бўласизлар, кейин.
- Лекин яна эрга текканим дадамга ёқармикан? Баттар уришиб қолмасмиканмиз? Нима қилай, а? - икки ўт орасида қолганди Севара.
Рита хола сабр қилишини, бошида ота-онасигша сездирмай туришини маслаҳат берди. Севара эса ҳалиям ўйланаяпти. Ота-онасини соғинганини ҳис қилгани сари Аббос билан алоқани узгиси келяпти. Лекин ота-онаси кечирмаса-чи? Унда Аббос акани йўқотиб бўлмайди. Қандай яшайди, кейин?
Севарага ўзи бир қарорга келиши керакдек туюлди. Энди нима қилади?

* * *

- Ўтир Нигор, бироз гаплашайлик-ей, - деди Матлуба нарсаларини йиғиштираётган дугонасига қараб.
- Нимани гаплашамиз? – ҳайрон бўлди Нигора.
Уйга бориб ҳам нима қиласан, келининг бўлса, - кулди Матлуба.
- Яхшиям, Гулҳаё ўзингнинг қизинг. Худди бегона ҳақида гапиргандек гапирасан-а?
- Келини бордек, бемалол бўл, деяпман-да, - кулди Матлуба. – Яна сенинг маслаҳатинг керак.
- Нима бўлди, яна?
- Э-э-э, анув иккинчи қизим роса минғир-минғир-ку! Ўқишдан йиқилган. Еб қўйди. Шуни эрга беришим керак. Қудаликка номзод излаяпман. Икки йил кўнглига қарадим, ўқув марказида ўқиди. Йиқилди, мана. Яхши жой чиқса, берганим яхши буни. Айтдим-ку, ўта инжиқ.
Нигора дугонасининг гапидан кулди:
- Молингни сотсанг, айбини айтиб сот, деганларидек айтиб сотмоқчимисан?
- Сен ўзимники бўлганинг учун айтяпман-да.
- Лекин Гулҳаёга зўр тарбия бергансан, барака топ. Тартибли, озода, пазанда, ширинсўз, босиқ, чаққон... Пешанам беш қарич экан, энг зўр қизингни келин қилиб олдим.
- Гулюз ҳам яхши. Гулҳаёдан кўра, рўзғор ишларига у уста. Фақат минғир-минғири бор-да.
- Э-э-э, менга қара. Битта мижозим келин қидиряпти. Катта келинидан нолиди. Мен Гулҳаёни мақтадим. У менгам энди суриштириб, яхши келин оламан деди. Ҳозир шошма...
👍28
206-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Нигора дарҳол қўлига телефонини олди ва кимгадир қўнғироқ қилди.
- Ало? Қизлар, менга бугун соат ўнда қабул қилган мижозимни телефон рақамини олиб беринглар. Дафтарга ёзгандирсизлар...
- Ҳозир, - деди қабулхонадаги қиз ҳам.
Сал ўтмай хонага қабулхонадаги қиз кириб келди ва Нигоранинг олдига қоғозча қўйди:
- Мана, олиб келдим.
- Раҳмат, соғ бўлинг! – Нигора дарҳол қоғозчадаги рақамга қўнғироқ қилди.
- Ало, Наима опа, ўзингизмисиз? Яхшимисиз? Ҳа, менман. Келин қидиряпман, аммо юрагим безовта дегандингиз бугун суҳбатда. Менинг келинимнинг синглиси борлиги эсимга тушиб кетди. Ҳа, дугонамнинг қизи. Ҳа, Матлубанинг. Йўғ-е, мунча тез. Ҳа-а-а, ҳамма нарса тайёр денг. Йўқ, йиқилган. А, ҳа, ўқитасизларми? Жуда яхши. Бўли, хотиржам бўлаверинг, ўзим киришаман. Сиз ҳам руҳий, ҳам жисмоний муолажа оладиган бўлдингиз, мендан.
Нигора қиқирлаб кулди ва мижози билан хайрлашди. Сўнг ўзига ҳаяжон билан қараб ўтирган Матлубага юзланди:
- Иш битди, дугон. Эртага учрашув. Йигит ва қиз бир-бирига маъқул бўлса, бир ойчида тўй қиласиз, дейди.
- Ростданми? – қулоқларига ишонмади Матлуба.
- Ҳа, ҳозир телеграмдан йигитнинг рақамини ташлайди, сенам қизингнинг расмини юбор. Уларга юбораман. Ўғли ўқиркан. Иложи бўлса, қизни ҳам ўқитиб оламиз деди.
- Жуда яхши, мана шу охирги гапинг учун Гулюзни кўндириш мумкин. Ҳозир унинг эсу дарди ўқиш.
- Бўлди, ҳозироқ қизингнинг чиройли тушган расмини ташла менга.
Икки аёл бир зумда сурат алмашишди. У аёл ҳам кутиб ўтирган экан, бирдан Гулюзни ёқтирибди. Ўғлимга ҳам маъқул келади. “Ҳозир ярим соатда ўғлим билан гаплашиб айтаман. Балки эртага учрашув белгилармиз”, деди. Бу гап Матлуба қулоғидан кетмади. Уйига зўр ҳаяжон билан кириб келди. Унга йигитнинг шаҳарда яшаши, ўқиши ёққан эди. Кела солиб, Гулюзга сўзлади:
- Қизим сенга совчи чиқяпти. Яхши жой. Шу ерда яшайди, йигит ўқирган, зиёли оила. Сениям ўқитамиз дейишяпти. Шунга, агар учрашувга чақириб қолса, борасанми?
Гулюз онасига еб қўйгудек бўлиб қаради.
- Нега ёмон қарайсан? Қишлоққа бераман, демаяпман-ку! Шу ердан совчи чиққанига шукр қил. Яна ўқитамиз, депти. Унча-мунча одам бу гапни айтмайди, ҳозир. “Тенги чиқса текин бер”, деган. Сенам кичкина қиз бўлмадинг... Тушундингми?
- Мен нима дарддаман, сизнинг гапингизни қаранг, - охири ёрилди, Гулюз.
Матлуба эса мулойимлик билан тугунтиришга ҳаракат қилди. Бу орада Нигора қўнғироқ қилиб, эртага учрашувлигини ва йигитнинг суратини юборганини маълум қилди. Матлуба дарҳол ижтимоий тармоққа кириб йигитнинг суратини очди ва Гулрангга кўрсатди. Гулранг йигитга қараркан, кўзлари катта-катта бўлди.
- Танийсанми? – ҳайрон бўлиб сўради Матлуба.
- Устозим-ку, - деди Гулюз бамайлихотир. – Марказда бизга дарс берган, математикадан. Мени олмайди, у. Инжиқ...
Матлуба қизининг гапидан кулди:
- Сенга ўхшаган экан-да. Икки инжиқ бир бўласизлар.
- Лекин ростдан ҳам уйидаги ҳамма ўқимишли, - деди Гулюз яна.
Шу пайт Матлубанинг телефони жиринглади. Қараса қишлоқдан укаси қиляпти.
- Ало? – деди Матлуба дарҳол қулоғига тутиб.
- Ало, опа ассалому алайкум. Яхшимисиз? Бувим сиз билан гаплашмоқчи, - деди укаси.
👍23
207-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА



- Ва алайкум ассалом, бер. Гаплашаман.
- Алў, Матлуба, - энди телефондан Матлубанинг бувисининг овози келди.
- Ассалому алайкум, яхшимисиз? – Матлуба бувисининг овозидан эриб кетди. – Уйдагилар яхшими?
- Волайкум, ҳаммамиз яхшимиз? Менга қара, Саломат холанг ўғли Америкага кетадиган қоғоз ютганди. Шу уйланмоқчи экан. Қиз суриштиряпти. Мен сенинг иккинчи қизингни айтдим. Ўқишдан йиқилибди-ку, тўйи бўлса, Америкага кетади-да!
Матлубанинг кўзлари катта-катта бўлиб Гулюзга қараб пичирлади:
- Совчинг кўпайиб кетди, сенинг.
- Саломат “Матлубадан сўраб кўринг, берармикан? Шунча йўлга борганимизга яраша”, деди, - бувиси ҳамон гапирарди.
- Буви, Гулюзга шу ердан ҳам совчи чиқяпти. Ўқиган йигит. Ўқув марказида Гулюзнинг ўзи ўқитган экан.
- Ўшанда ёқтириб қолибдими, Гулюзни? – қизиқсинди момо.
- Йў-ў-ўқ, Нигора дугонам топди. Йигитга энди айтишади. Агар маъқул деса... Шунга ўзингиз маслаҳат беринг. Қай бири яхши.
- Ўшанинг яхши-да, болам, - деди ҳеч иккиланмай момо. – Ўқимишли деяпсан, Саломат холангнинг ўғли ўқимаган. Шунчаки Америкага кетадиган қоғоз ютган. У ёққа уйланиб кетса яхши эмишда. Ҳам оилалиларни тез олиб кетаётганмиш. Шунга кетганича уйлантириб қўяй, деяпти, Саломат.
- Бўлмаса буви, бугунча, Саломат холамга индамай туринг. Бу йигит билан эртага учрашувга чиқиши мумкин. Агар бўлмаса, кейин Саломат холамга боравер, дейсиз.
- Менам шуни айтмоқчи эдим. Саломатни узмай тураман, ўғли яхши-да, бунинг ҳам. Босиққина.
- Майли, - деди Матлуба қувониб. Улар бувиси билан яна анча гаплашди. Кейин эса Гулюзнинг кўнглига қўл солди.
- Иккита совчи чиқяпти қизим. Биттасига тегсанг, шу ерда яшайсан, ўқийсан, Саломат холамнинг ўғлига тегсанг, Америкага кетасан.
- Устозим, мени олмайди. Кўп уришганмиз дарсда. Мен роса гап қайтарганман, - деди Гулюз очиқчасига. – Америкага қачон кетаркан?
- Билмасам, тушунишимча “грин кард” ютган. Икки-уч ойда кетади-да, ҳужжатлари тўғри бўлса.
- Америкага кетиб қолсам-а? – Гулюзни бир зумда ўқишдан йиқилгани, “супер-контракт”га ўқиш истаги ҳам йўқолиб, янги орзулар оғушига торта бошлади.
- Нигора холанг қўнғироқ қилсин-чи? – деди Матлуба ҳам жилмайганча.
Эртаси Гулюзга ишга борганида эса Нигора унга мижози қўнғироқ қилганини, ўғли Гулюзни таниганини ва “Ўзимнинг ўқувчимга уйланаманми?” деб иккиланётганини айтди.
- Гулюз ҳам айтди, - деди Матлуба таажжубга тушмай. – Менга уйланмайди, роса кўп уришганман деди. Кеча уйга борсам, бувим телефон қилди. Қишлоғимиздан бир холанинг ўғли “грин кард” ютган экан. Ўша ўғлини уйлантирмоқчи эмиш. Гулюзни айтибди бувим. Ўшанга бервораман. Америкага кетади.
Нигора Матлубага синовчан тикилди ва деди:
- Пандемия сабабли ютганларни ҳали чақирмади-ку!
- Оилалиларни олиб кетаётган эмиш-да.
- Ҳа, унақа бўлса, бер. Ҳам ўз қишлоғингнинг одамлари, ишончли.
- Шуда-а-а... Бўлмаса, мен бувимга айтай. Гулюзнинг ҳам шунга кўнгли чопиб турибди. Супер-контрактни ҳам унутиб, Америка ҳақида хаёл суряпти.
- Ёшлар шуда! Турмуш қуришнинг маъносини тушунмайди, оқ кўйлак, чиройли бўлиб юриш, у ёқ-бу ёққа бориш ҳақидаги хаёллар билан тўй бўлиб кетаверади. Бир томондан яхши бўлибди. Инжиқ қизингнинг кўниши осон бўлибди.
👍24
208-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Тўғри, майли яхши ишла, мен бувим билан гаплашай.
Матлуба вазиятни бувисига тушунтирди. Бувиси ҳам кўп куттирмай бир соат ичида қўнғироқ қилиб Саломат икки кундан кейин совчиликка боришини айтди.

* * *

Аббос Матлубани умуман тушунмаётганди. Ўзи у Аббоснинг ҳолини биладими? Ҳе йўқ, бе йўқ, тўй бошлаб ўтиргани нимаси? Бурнигача қарзга ботириб ўлдириб юбормоқчи шекилли. Кошки, бир оғиз гапириб бўлса! Сал бир нима деса, унинг шарти сабаб қизларини тез турмушга бераётганини рўкач қилади. Лекин гапида жон бор. Чиндан ҳам у бир пайтлар уйдан кетмоқчи ва Севара билан яшамоқчи эди. Бу йўлда кўзига ҳеч нарса кўринмаганди. На бўй етган қизлари, на оиласи, на одамларнинг гап-сўзи... Ҳеч бирини ўйламаган! Ҳатто Матлубани сиқувга олиб, қизларини узатса, тезроқ узатишини айтгани ҳам рост. У ҳамон Аббос шу ўй ва ўша ғазаб билан юрибди деб ўйлайди, шекилли. Ҳозир вазият умуман бошқа, ахир. Ундан кейин Севара билан никоҳ ўқитди, яшай бошлади. Хоҳласа ёнига боради, хоҳласа йўқ. Энди эса касод бўляпти.
“Тавба, аслида одамзотга куч ва ботирликни пул берадими, дейман? – ўйлади Аббос. – Ўша пайтлар қўлимда пулим бор, топишим зўр эди. Шунинг учун Матлубага ҳам, Севарага ҳам дадил гапира олардим. Ҳамма ҳаражатли ишлар бирдан келди. Цехнинг ўзига кенгайтираман деб катта пул тикдим, Гулҳаёни узатдим, Севарага текинга катта миқдорда мол бердим. Энди иш тўхтади, даромад йўқ. Севаранинг кўзига кўрина олмайман. Уйимда яна битта тўй. Уф-ф-ф! Нималарни бошлаб қўйдим-а?”
Аббос бозордаги дўконига ноиложликдан тонги улгуржи бозордан мол олиб келиб сота бошлади. Аммо барибир савдо суст. Бу топгани билан мушук офтобга чиқмайди. Кўрган таниши борки, унинг ўзидан мол сўрайди. Гулҳаё ҳеч бўлмаса, уч кун вақт ажратса, эди. Бўлмаса қарзга ботиши аниқ. Гулюзнинг тўйи учун ўзи катта қарз кўтарди. Ҳалиям қуда томон “Мебель, гилам, парда-мардаларни олмай, пулини сақлаб туринглар, Америкага кетаётганда берасизлар”, дейишди. “Бу ерда яшамаса, жиҳоз олиб нима қилишади”, деб очиқ айтишди. Шуям Аббосга катта енгиллик бўлди. Ўзи Гулҳаёнинг оиласи ҳам анча енгиллик қилганди. Бахтига Аббосга тушунган қудалар учраяпти. Агар бошқаларга ўхшаб, қўша-қўша гилам, қимматбаҳо мебел олиш керак бўлса нима қиларди?
Аббос шу хаёллар билан тушлик чоғида дўконни ёпди-да, Севаранинг ёнига ўтди. Севаранинг ҳам моли тугаган, ундаям деярли савдо бўлмаётганигами, кайфиятсиз эди.
- Юр, тушлик қилиб келамиз. Ё буюртма қилдингми? – деди у Севаранинг кўзларига қараб.
- Йўқ. Савдо бўлмаётганига иштаҳам ҳам йўқ ўзи.
- Сўрама. Гулҳаёни охири қудамга айтиб ўзим сўраб тураман-ов! Ишимни шунчалик қизим юрғизиб турганини шу дамгача билмаган эканман. Баъзан ўқишининг пулини ҳам оғриниб тўлардим. Аслида қизим бечора ҳамма нарсасига етиб ортадиган даромад билан мени таъминлаб турган экан.
- Айтинг, қудангизга! – деди Севара сотиладиган кийимларнинг олдини узун кийим осадиган мослама билан тўсаркан. – Рустам нарсамга қараб тур, тушлик қилиб келай. Бунақада “банкрот” бўламиз Аббос ака.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38