🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
204-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Ҳамма ишда бўлади. Бобоси ва бувисининг ош-овқатига Гулҳаё қараб ўтирибди. Қилмасаям бўмайди, янги келин. Яна уни ўз қизларидек яхши кўришади. Бундан ташқари, бобосининг унга қанча яхшиликлари бор? Тағин кунора меҳмон…
205-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Гоҳ ундоқ, гоҳ мундоқ бўлади-да, ҳаёт. Моли тугаётгани ҳам катта ташвиш эмас, эрта тонгда улгуржи бозорни айланса, мол дегани тиқилиб ётибди. Ахир энди ота-онаси билан ярашиши мумкин. Улар билан ярашса, бўлгани. Бошқа ҳеч нарса керак эмас, ахир!
Севаранинг яна кўзлари ёшланди. Рита хола ҳам эшитиб хурсанд бўлди.
- Бу энг катта бахтинг, ота-онангдан кечирим сўра, уларни рози қил, - деди. Кейин узоқни кўрадиган кампир, бошқа томонларини ҳам ўйлади. – Ёнига борсанг, яна турмуш қурганингни айтмай тур. Бу ёмон таъсир қилиш мумкин. Чунки, Аббос ҳали оиласи билан ажрашмаган. Сен билан муқим яшамайди. Ота-онанг эса “Бу яна кимгадир ўйнаш бўлибди”, деб тўнларини тескари кийиб олишлари мумкин.
- Тўғри, - ваҳимага тушди Севара. – Ё Аббос ака билан алоқани узайми, опа?
- Нима қиласан, узиб? Ҳадемай ажрашади-ку, шунга тайёргарлик кўряпти-ку! Мана, битта қизини чиқарибди, дединг. Хотини билан қизларини узатгач, ажрашишини айтганди-ку, сенга. Шунинг учун хотини ўзини машинанинг тагига ташлаганди. Демак, нияти жиддий. Ажрашади оиласи билан. Тўкис оила бўласизлар, кейин.
- Лекин яна эрга текканим дадамга ёқармикан? Баттар уришиб қолмасмиканмиз? Нима қилай, а? - икки ўт орасида қолганди Севара.
Рита хола сабр қилишини, бошида ота-онасигша сездирмай туришини маслаҳат берди. Севара эса ҳалиям ўйланаяпти. Ота-онасини соғинганини ҳис қилгани сари Аббос билан алоқани узгиси келяпти. Лекин ота-онаси кечирмаса-чи? Унда Аббос акани йўқотиб бўлмайди. Қандай яшайди, кейин?
Севарага ўзи бир қарорга келиши керакдек туюлди. Энди нима қилади?

* * *

- Ўтир Нигор, бироз гаплашайлик-ей, - деди Матлуба нарсаларини йиғиштираётган дугонасига қараб.
- Нимани гаплашамиз? – ҳайрон бўлди Нигора.
Уйга бориб ҳам нима қиласан, келининг бўлса, - кулди Матлуба.
- Яхшиям, Гулҳаё ўзингнинг қизинг. Худди бегона ҳақида гапиргандек гапирасан-а?
- Келини бордек, бемалол бўл, деяпман-да, - кулди Матлуба. – Яна сенинг маслаҳатинг керак.
- Нима бўлди, яна?
- Э-э-э, анув иккинчи қизим роса минғир-минғир-ку! Ўқишдан йиқилган. Еб қўйди. Шуни эрга беришим керак. Қудаликка номзод излаяпман. Икки йил кўнглига қарадим, ўқув марказида ўқиди. Йиқилди, мана. Яхши жой чиқса, берганим яхши буни. Айтдим-ку, ўта инжиқ.
Нигора дугонасининг гапидан кулди:
- Молингни сотсанг, айбини айтиб сот, деганларидек айтиб сотмоқчимисан?
- Сен ўзимники бўлганинг учун айтяпман-да.
- Лекин Гулҳаёга зўр тарбия бергансан, барака топ. Тартибли, озода, пазанда, ширинсўз, босиқ, чаққон... Пешанам беш қарич экан, энг зўр қизингни келин қилиб олдим.
- Гулюз ҳам яхши. Гулҳаёдан кўра, рўзғор ишларига у уста. Фақат минғир-минғири бор-да.
- Э-э-э, менга қара. Битта мижозим келин қидиряпти. Катта келинидан нолиди. Мен Гулҳаёни мақтадим. У менгам энди суриштириб, яхши келин оламан деди. Ҳозир шошма...
👍28
206-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Нигора дарҳол қўлига телефонини олди ва кимгадир қўнғироқ қилди.
- Ало? Қизлар, менга бугун соат ўнда қабул қилган мижозимни телефон рақамини олиб беринглар. Дафтарга ёзгандирсизлар...
- Ҳозир, - деди қабулхонадаги қиз ҳам.
Сал ўтмай хонага қабулхонадаги қиз кириб келди ва Нигоранинг олдига қоғозча қўйди:
- Мана, олиб келдим.
- Раҳмат, соғ бўлинг! – Нигора дарҳол қоғозчадаги рақамга қўнғироқ қилди.
- Ало, Наима опа, ўзингизмисиз? Яхшимисиз? Ҳа, менман. Келин қидиряпман, аммо юрагим безовта дегандингиз бугун суҳбатда. Менинг келинимнинг синглиси борлиги эсимга тушиб кетди. Ҳа, дугонамнинг қизи. Ҳа, Матлубанинг. Йўғ-е, мунча тез. Ҳа-а-а, ҳамма нарса тайёр денг. Йўқ, йиқилган. А, ҳа, ўқитасизларми? Жуда яхши. Бўли, хотиржам бўлаверинг, ўзим киришаман. Сиз ҳам руҳий, ҳам жисмоний муолажа оладиган бўлдингиз, мендан.
Нигора қиқирлаб кулди ва мижози билан хайрлашди. Сўнг ўзига ҳаяжон билан қараб ўтирган Матлубага юзланди:
- Иш битди, дугон. Эртага учрашув. Йигит ва қиз бир-бирига маъқул бўлса, бир ойчида тўй қиласиз, дейди.
- Ростданми? – қулоқларига ишонмади Матлуба.
- Ҳа, ҳозир телеграмдан йигитнинг рақамини ташлайди, сенам қизингнинг расмини юбор. Уларга юбораман. Ўғли ўқиркан. Иложи бўлса, қизни ҳам ўқитиб оламиз деди.
- Жуда яхши, мана шу охирги гапинг учун Гулюзни кўндириш мумкин. Ҳозир унинг эсу дарди ўқиш.
- Бўлди, ҳозироқ қизингнинг чиройли тушган расмини ташла менга.
Икки аёл бир зумда сурат алмашишди. У аёл ҳам кутиб ўтирган экан, бирдан Гулюзни ёқтирибди. Ўғлимга ҳам маъқул келади. “Ҳозир ярим соатда ўғлим билан гаплашиб айтаман. Балки эртага учрашув белгилармиз”, деди. Бу гап Матлуба қулоғидан кетмади. Уйига зўр ҳаяжон билан кириб келди. Унга йигитнинг шаҳарда яшаши, ўқиши ёққан эди. Кела солиб, Гулюзга сўзлади:
- Қизим сенга совчи чиқяпти. Яхши жой. Шу ерда яшайди, йигит ўқирган, зиёли оила. Сениям ўқитамиз дейишяпти. Шунга, агар учрашувга чақириб қолса, борасанми?
Гулюз онасига еб қўйгудек бўлиб қаради.
- Нега ёмон қарайсан? Қишлоққа бераман, демаяпман-ку! Шу ердан совчи чиққанига шукр қил. Яна ўқитамиз, депти. Унча-мунча одам бу гапни айтмайди, ҳозир. “Тенги чиқса текин бер”, деган. Сенам кичкина қиз бўлмадинг... Тушундингми?
- Мен нима дарддаман, сизнинг гапингизни қаранг, - охири ёрилди, Гулюз.
Матлуба эса мулойимлик билан тугунтиришга ҳаракат қилди. Бу орада Нигора қўнғироқ қилиб, эртага учрашувлигини ва йигитнинг суратини юборганини маълум қилди. Матлуба дарҳол ижтимоий тармоққа кириб йигитнинг суратини очди ва Гулрангга кўрсатди. Гулранг йигитга қараркан, кўзлари катта-катта бўлди.
- Танийсанми? – ҳайрон бўлиб сўради Матлуба.
- Устозим-ку, - деди Гулюз бамайлихотир. – Марказда бизга дарс берган, математикадан. Мени олмайди, у. Инжиқ...
Матлуба қизининг гапидан кулди:
- Сенга ўхшаган экан-да. Икки инжиқ бир бўласизлар.
- Лекин ростдан ҳам уйидаги ҳамма ўқимишли, - деди Гулюз яна.
Шу пайт Матлубанинг телефони жиринглади. Қараса қишлоқдан укаси қиляпти.
- Ало? – деди Матлуба дарҳол қулоғига тутиб.
- Ало, опа ассалому алайкум. Яхшимисиз? Бувим сиз билан гаплашмоқчи, - деди укаси.
👍23
207-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА



- Ва алайкум ассалом, бер. Гаплашаман.
- Алў, Матлуба, - энди телефондан Матлубанинг бувисининг овози келди.
- Ассалому алайкум, яхшимисиз? – Матлуба бувисининг овозидан эриб кетди. – Уйдагилар яхшими?
- Волайкум, ҳаммамиз яхшимиз? Менга қара, Саломат холанг ўғли Америкага кетадиган қоғоз ютганди. Шу уйланмоқчи экан. Қиз суриштиряпти. Мен сенинг иккинчи қизингни айтдим. Ўқишдан йиқилибди-ку, тўйи бўлса, Америкага кетади-да!
Матлубанинг кўзлари катта-катта бўлиб Гулюзга қараб пичирлади:
- Совчинг кўпайиб кетди, сенинг.
- Саломат “Матлубадан сўраб кўринг, берармикан? Шунча йўлга борганимизга яраша”, деди, - бувиси ҳамон гапирарди.
- Буви, Гулюзга шу ердан ҳам совчи чиқяпти. Ўқиган йигит. Ўқув марказида Гулюзнинг ўзи ўқитган экан.
- Ўшанда ёқтириб қолибдими, Гулюзни? – қизиқсинди момо.
- Йў-ў-ўқ, Нигора дугонам топди. Йигитга энди айтишади. Агар маъқул деса... Шунга ўзингиз маслаҳат беринг. Қай бири яхши.
- Ўшанинг яхши-да, болам, - деди ҳеч иккиланмай момо. – Ўқимишли деяпсан, Саломат холангнинг ўғли ўқимаган. Шунчаки Америкага кетадиган қоғоз ютган. У ёққа уйланиб кетса яхши эмишда. Ҳам оилалиларни тез олиб кетаётганмиш. Шунга кетганича уйлантириб қўяй, деяпти, Саломат.
- Бўлмаса буви, бугунча, Саломат холамга индамай туринг. Бу йигит билан эртага учрашувга чиқиши мумкин. Агар бўлмаса, кейин Саломат холамга боравер, дейсиз.
- Менам шуни айтмоқчи эдим. Саломатни узмай тураман, ўғли яхши-да, бунинг ҳам. Босиққина.
- Майли, - деди Матлуба қувониб. Улар бувиси билан яна анча гаплашди. Кейин эса Гулюзнинг кўнглига қўл солди.
- Иккита совчи чиқяпти қизим. Биттасига тегсанг, шу ерда яшайсан, ўқийсан, Саломат холамнинг ўғлига тегсанг, Америкага кетасан.
- Устозим, мени олмайди. Кўп уришганмиз дарсда. Мен роса гап қайтарганман, - деди Гулюз очиқчасига. – Америкага қачон кетаркан?
- Билмасам, тушунишимча “грин кард” ютган. Икки-уч ойда кетади-да, ҳужжатлари тўғри бўлса.
- Америкага кетиб қолсам-а? – Гулюзни бир зумда ўқишдан йиқилгани, “супер-контракт”га ўқиш истаги ҳам йўқолиб, янги орзулар оғушига торта бошлади.
- Нигора холанг қўнғироқ қилсин-чи? – деди Матлуба ҳам жилмайганча.
Эртаси Гулюзга ишга борганида эса Нигора унга мижози қўнғироқ қилганини, ўғли Гулюзни таниганини ва “Ўзимнинг ўқувчимга уйланаманми?” деб иккиланётганини айтди.
- Гулюз ҳам айтди, - деди Матлуба таажжубга тушмай. – Менга уйланмайди, роса кўп уришганман деди. Кеча уйга борсам, бувим телефон қилди. Қишлоғимиздан бир холанинг ўғли “грин кард” ютган экан. Ўша ўғлини уйлантирмоқчи эмиш. Гулюзни айтибди бувим. Ўшанга бервораман. Америкага кетади.
Нигора Матлубага синовчан тикилди ва деди:
- Пандемия сабабли ютганларни ҳали чақирмади-ку!
- Оилалиларни олиб кетаётган эмиш-да.
- Ҳа, унақа бўлса, бер. Ҳам ўз қишлоғингнинг одамлари, ишончли.
- Шуда-а-а... Бўлмаса, мен бувимга айтай. Гулюзнинг ҳам шунга кўнгли чопиб турибди. Супер-контрактни ҳам унутиб, Америка ҳақида хаёл суряпти.
- Ёшлар шуда! Турмуш қуришнинг маъносини тушунмайди, оқ кўйлак, чиройли бўлиб юриш, у ёқ-бу ёққа бориш ҳақидаги хаёллар билан тўй бўлиб кетаверади. Бир томондан яхши бўлибди. Инжиқ қизингнинг кўниши осон бўлибди.
👍24
208-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Тўғри, майли яхши ишла, мен бувим билан гаплашай.
Матлуба вазиятни бувисига тушунтирди. Бувиси ҳам кўп куттирмай бир соат ичида қўнғироқ қилиб Саломат икки кундан кейин совчиликка боришини айтди.

* * *

Аббос Матлубани умуман тушунмаётганди. Ўзи у Аббоснинг ҳолини биладими? Ҳе йўқ, бе йўқ, тўй бошлаб ўтиргани нимаси? Бурнигача қарзга ботириб ўлдириб юбормоқчи шекилли. Кошки, бир оғиз гапириб бўлса! Сал бир нима деса, унинг шарти сабаб қизларини тез турмушга бераётганини рўкач қилади. Лекин гапида жон бор. Чиндан ҳам у бир пайтлар уйдан кетмоқчи ва Севара билан яшамоқчи эди. Бу йўлда кўзига ҳеч нарса кўринмаганди. На бўй етган қизлари, на оиласи, на одамларнинг гап-сўзи... Ҳеч бирини ўйламаган! Ҳатто Матлубани сиқувга олиб, қизларини узатса, тезроқ узатишини айтгани ҳам рост. У ҳамон Аббос шу ўй ва ўша ғазаб билан юрибди деб ўйлайди, шекилли. Ҳозир вазият умуман бошқа, ахир. Ундан кейин Севара билан никоҳ ўқитди, яшай бошлади. Хоҳласа ёнига боради, хоҳласа йўқ. Энди эса касод бўляпти.
“Тавба, аслида одамзотга куч ва ботирликни пул берадими, дейман? – ўйлади Аббос. – Ўша пайтлар қўлимда пулим бор, топишим зўр эди. Шунинг учун Матлубага ҳам, Севарага ҳам дадил гапира олардим. Ҳамма ҳаражатли ишлар бирдан келди. Цехнинг ўзига кенгайтираман деб катта пул тикдим, Гулҳаёни узатдим, Севарага текинга катта миқдорда мол бердим. Энди иш тўхтади, даромад йўқ. Севаранинг кўзига кўрина олмайман. Уйимда яна битта тўй. Уф-ф-ф! Нималарни бошлаб қўйдим-а?”
Аббос бозордаги дўконига ноиложликдан тонги улгуржи бозордан мол олиб келиб сота бошлади. Аммо барибир савдо суст. Бу топгани билан мушук офтобга чиқмайди. Кўрган таниши борки, унинг ўзидан мол сўрайди. Гулҳаё ҳеч бўлмаса, уч кун вақт ажратса, эди. Бўлмаса қарзга ботиши аниқ. Гулюзнинг тўйи учун ўзи катта қарз кўтарди. Ҳалиям қуда томон “Мебель, гилам, парда-мардаларни олмай, пулини сақлаб туринглар, Америкага кетаётганда берасизлар”, дейишди. “Бу ерда яшамаса, жиҳоз олиб нима қилишади”, деб очиқ айтишди. Шуям Аббосга катта енгиллик бўлди. Ўзи Гулҳаёнинг оиласи ҳам анча енгиллик қилганди. Бахтига Аббосга тушунган қудалар учраяпти. Агар бошқаларга ўхшаб, қўша-қўша гилам, қимматбаҳо мебел олиш керак бўлса нима қиларди?
Аббос шу хаёллар билан тушлик чоғида дўконни ёпди-да, Севаранинг ёнига ўтди. Севаранинг ҳам моли тугаган, ундаям деярли савдо бўлмаётганигами, кайфиятсиз эди.
- Юр, тушлик қилиб келамиз. Ё буюртма қилдингми? – деди у Севаранинг кўзларига қараб.
- Йўқ. Савдо бўлмаётганига иштаҳам ҳам йўқ ўзи.
- Сўрама. Гулҳаёни охири қудамга айтиб ўзим сўраб тураман-ов! Ишимни шунчалик қизим юрғизиб турганини шу дамгача билмаган эканман. Баъзан ўқишининг пулини ҳам оғриниб тўлардим. Аслида қизим бечора ҳамма нарсасига етиб ортадиган даромад билан мени таъминлаб турган экан.
- Айтинг, қудангизга! – деди Севара сотиладиган кийимларнинг олдини узун кийим осадиган мослама билан тўсаркан. – Рустам нарсамга қараб тур, тушлик қилиб келай. Бунақада “банкрот” бўламиз Аббос ака.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alloh taolo hordiq uchun yaratib qo‘ygan tunga yetdik.

Ilohim har bandani hotirjamlikda, shukrga to‘la qalb bilan tongga yetkazsin!

Osuda tun tilaymiz, Alloh taoloning panohida bo‘ling!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин 🌷

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Дўстларга ҳам улашинг👇❗️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Komentariyada qaysi zikr ekanligini yozib keting😊🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Assorti sho'rva

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ота фақат сиз ҳафа бўлманг... 😔

Тасирли шеър.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢4👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
208-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Тўғри, майли яхши ишла, мен бувим билан гаплашай. Матлуба вазиятни бувисига тушунтирди. Бувиси ҳам кўп куттирмай бир соат ичида қўнғироқ қилиб Саломат икки кундан кейин совчиликка боришини айтди. * * * Аббос Матлубани…
209-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Улар хотиржам тушлик қилишди. Лекин туришлари олдидан Севара яна эски гапини бошлади:
- Ота-онам Сардор ва Самирни қабул қилгани билан мени кечирмади. Мени кўришни исташмади. Кимга суянишниям билмайман. Сиз эса, оилангиздан ортмайсиз. Хаёлимда кўчада ёлғиз қолиб кетадигандекман. Аббос, ака тезроқ ишингизни ўнгланг. Биргалашиб уй олайлик. Биргалашиб бахтли яшайлик. Суянадиган одамим борлиги ҳис қилай. Сиқилиб кетдим, ахир. Шу пайтгача бирор марта сизга шунақа демагандим. Доим сизга ёрдам беришни истадим. Мени деб қийналманг дедим. Аммо ҳозир ростдан ҳам суянишга муҳтожман. Ота-онам кечиришса... Афсус, кечиришмади, ўша туҳматларга ҳалиям ишонишади, – Севаранинг овози титраб, кўзига ёш тўлди. У Аббосга бор ҳақиқатни айтмаган, эримнинг туҳмати туфайли, ота-онам менга ишонмай қўйишди дегани учун яна ўша ёлғонини такрорлаётганди. – Улар бир умр менга ишонишмаса-чи? Шунақа ҳеч кими йўқ дарбадардек яшайманми? Илтимос, Аббос ака тезроқ уй олайлик...
Аббос дунёга сиғмай кетди. Энди нима қилади? Тўй, уй... Бунча пулни қаердан топади?

* * *

Малик бир пайтлар автобусда Гулрангнинг ДТМ қоғозидан ID рақамини кўриб олганди. Шу рақамлар орқали қизнинг давлат гранти орқали талаба бўлганини билди. Хурсанд бўлиб кетди.
- Ана энди бемалол бориб, асл мақсадимни айтсам бўлади, - деди у ўзига ўзи. Уйдан атай кўпроқ пул олиб чиқди. Ўқишдан қайтишида эса қизнинг рақамини терди.
- Ало? – Гулрангнинг ёқимли овози эшитилди.
- Уришқоқ яхшимисан? – деди Малик энтикиб.
- Ассалому алайкум. Кўринмас одам билан гаплашяпманми? – кулди Гулранг.
- Ва алайкум ассалом, - ажабланди Малик. – Нега кўринмас одам бўларканман?
- Неча марта Сардорни сўраб телефон қилдим, хабар юбордим, дарагингиз йўқ эди-ку!
- Атай қилдим, сени ўқишдан чалғимасин, дедим. Кирган ўқишларингдан қай бирини танладинг? Қайсига боряпсан? Ишим бор эди сенда, бугун кўришсак бўладими?
Гулранг танлаган олийгоҳи ва дарсдан қайтадиган вақтини айтди. Малик айтган вақтида уни гул билан қаршилади.
- Уришқоқ, талаба бўлганинг билан табриклайман! Буни қара, дидимиз бир экан. Менинг ўқишимни танлабсан! – кулди Малик қувончини яшира олмай.
- Сиз ўқийсизми? – ҳайрон бўлди Гулранг.
- Нега ўқимас эканман? Сенга ўхшаган пучуқлар ўқишга кирганида мен кира олмайманми?
- Биринчи курсмисиз, сизам? – янаям лол қолди Гулранг.
- Ҳа, фақат биринчи курс магистрман! Мениям табрикла, уришқоқ!
Қизнинг кўзлари тугул, оғзи ҳам ҳайратдан катта очилди:
- Ҳали сиз магистратурада ўқийсизми? Мен сизни кўчада машина ювиб юрадиган безори деб ўйлабман...
Малик унинг бу гапидан сўнг мириқиб кулди. Кейин иккаласи анча суҳбатлашишди. Йигит кузатиб қўймоқчи эди, қиз унамади. Шунда Малик жиддийлашди:
- Гулранг... мана ўқиша кирдинг. Бошқа ўйланадиган катта муаммонг йўқ. Шу дамгача индамаганим, ўқишга кириб олсин, чалғимасин, дедим. Чин дилдан ўқишга киришингни истадим. Шукрки, кирибсан. Энди бемалол гапирсам бўлади. Ҳалиги... мен сенга анча аввал уйларинг ёнида яхши кўришимни айтгандим. Эсингда бўлса керак...
👍25
210-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Гулранг қизариб ерга қаради. Малик эса ундан кўз узмай гапирарди:
- Ўша сўзларим, ўша ҳисларим кучини йўқотгани йўқ. Сенга бўлган туйғуларим жиддийлашиб, қатъийлашган бўлиши мумкин, аммо, асло сусаймади. Ҳатто онам билан ҳам сен ҳақингда гаплашиб олдим. Демоқчи бўлганим, мен доим шу ерда, ёнингдаман ва тақдир бўлса, сени ўзимники қиламан. Шунинг учун бошқаларни хаёлингга ҳам келтирма ва ёнингда битта йигит ўралашганини кўрсам, яхшилик кўрмайди, тушундингми?
Гулранг беихтиёр бош силкиди. Малик эса анча хотиржамлашди.

* * *

Умиднинг дўстлари билан ижтимоий тармоққа жойлаётган видо лавҳалари оммалаша бошлади. Реклама берувчилар ҳам ортди. Бундан ташқари, мураббийи ҳам унга алоҳида эътибор қаратар, маошидан ташқари мукофот пуллари ҳам олиб турарди. Унинг ўзига бўлган ишончи ортиб, изланишдан тўхтамаётганди. Фақат унинг кайфиятини туширган нарса, асабийлаштирган воқеа иккинчи опасининг ҳам турмушга чиқаётгани бўлди. Қулоғи остида яна бир бор онасининг ўша илтижоли овози янгради:
“ - Бошқа чорамиз, йўқ дадаси. Агар ҳозир сиз кетсангиз, ажрашсак, қизларингизни ҳеч ким сўрамайди. “Ота-онасининг аҳволи бу бўлса, қизлари қанақа бўларди”, дейди. Битта ўша манжалақи... ни.. деб... Қизларингизни бахтсиз қилмоқчимисиз? Илтимос, қизларингиз учун рози бўлинг...”
“Дадам ўта худбинлашиб кетди. Ўша ойимчаси билан яшаш учун опаларимни турмушга бериб юборяпти!” – ўйлагани сари нафрати тошарди, унинг.
Яхшиям ўртоқлари бор. Улар билан ижтимоий тармоқ учун янги видео лавҳа тайёрлади. Бир реклама берган кишида пул тўлади, уни бўлиб олишди. Ишлари юришаётгани юрагининг бир четини ёритарди. Шундай бўлса-да, опалари учун жаҳли чиқарди. Уларнинг ҳеч гапдан хабари йўқ. Қиз бола турмушга чиқиши керак экан, деб чиқиб кетишяпти. Катта опаси майли, ўқийди, яхши жойга тушди. Аммо Гулюз опаси-чи? Ўқиши керакмасмиди? Ҳали, кенжа опаси Гулрангни ҳам бериб юборишар, турмушга? Умид шуларни ўйлаб уйга асабий ҳолда кириб келди. Уйда эса яна ота-онасининг жанжали устидан чиқди.
- Дугонанг-ку, бир оғиз айтсанг бўлади-ку. Ҳар куни икки соат вақт ажратсин! – тутақиб гапирарди дадаси.
- Ҳали янги келин. Қариндошлари келишяпти, меҳмонга чақиришяпти, қандай қилиб цехга келсин, дейман. Ҳеч бўлмаса бир ойдан ошсин, чилласи чиқсин.
- Мен сенга касод бўляпмиз дедим. Бу ёқда тўй бошлаб ўтирибсан. Иш тўхтаб ётибди. Ўйлаб кўряпсанми, сен? Ҳеч бўлмаса, уч кун вақт топиб берсин.
- Айтолмайман. Ҳали янги келин, ахир.
- Уф-ф-ф, бўлмаса мендан ҳеч нарсага пул сўрама! Тўйни қанақа қилиб ўтказсанг, ўтказ! – бақирди дадаси.
Умид ортиқ чидаб тура олмади. Шартта дадасининг қаршисига бор.
- Ойимга бақирманг, дада. Нега ҳамма сиз учун ишлаши керак. Турмушга бер, дедингиз, берди, ойим. Энди келиб ишласин, цехда дейсиз. Ойим, опамлар сизнинг кайф-сафо қилиб юришингиз учун ишлайдими?
- Ўчир, овозингни сен!- ўзини тутиб туролмади Аббос. – Бир идамадим, икки индамадим. Ҳали у дейсан, ҳали бу дейсан! Отанг эканимни унутма!
- Унутманг, қўрқманг! Сиз ота эканлигингизни унутган бўлсангиз ҳам мен ўғиллигимни унутмайман!
- Нима дейди, бу? – Баттар тутақиб кетди Аббос.
- Хонангга бор, Умид аралашма! – Матлуба уни итарди. – Отага гап қайтармайди.
- Қачонгача чидайсиз, ойи? Бўлди-да. Дадам ўша хотин билан яшаш учун опам эрга тегди, энди яхши яшашлари учун цехда ишлашлари керак, шундайми?
- Бўлди қил, дедим! – ўғлига яқинлашди Аббос. – Отангман, ҳурматимни қил.
- Қўрқманг, ота деган номингиз ҳурмати то ўлгунимча мен учун нима қилган бўлсангиз ўшани қиламан. Худди сиздек, эҳтиёжингиз учун пул бераман, боқаман, бўлди! Ундан ортиғи кутманг, мендан, - Умид шундай дея эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетди.
👍30
211-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Нима деди бу? Худди сиздек, фақат боқаман дедими? Мен унга ҳали мени боқ, дедимми? Муомалангни тўғри қил, ҳов бола, - Аббос ўғлининг ортидан бақирди.
Умид эса қайтиб келиб отасига бироз тикилди ва хўрсинганча деди:
- Муомаламни ҳам, сизга бўлган меҳримни ҳам ўзгартира олмаяпман. Совутиб бўлдингиз. Мен хафа бўлманг, дада, - деди ва индамай кетди.
Аббос бутун аъзойи бадани музлаб кетгандек бўлди. Ёлғизгина ўғли нималар деяпти?
- Дадаси ундан хафа бўлманг. Опаларининг тўйи бўлганига чидолмаяпти. Йигит бўлиб қолди-да, опаларини қизғанади, - деди Матлуба ота ва ўғил орасидаги муносабатни яхшилишга тиришиб.
- Бу оддий қизғаниш эмас. Унинг бунақа гапираётганига а-а-а-анча бўлди. Нимадир бўлган бунга? – ўйланди Аббос.
- Ҳаммасини билади, - деди охири Матлуба ва Умиднинг кабоб егиси келганида у пули йўқлигини айтганини, Умид эса уни ёш хотин ҳамда унинг болалари билан кафеда кўриб қолганини айтиб берди.
Аббоснинг бошига биров гурзи билан ургандек бўлди:
- Шунга совуб бўлдим, деётган экан-да!

* * *

- Мали-и-ик, мени уйга олиб бор, - минг бир истиҳола билан укасига деди Севара. – Худди Сардорни, Самирни олиб борганингдек, олиб бор.
Малик ҳеч нарса демади. Ерга қараркан уҳ тортди.
- Олиб борасанми? – ялинчоқлик билан деди Севара. – Шунақа ойим ва дадамни кўргим келяптики... Билсан-ку, икки йилдан ошди кўрмаганимга.
- Болаларингизнинг айби йўқ эди. Шунга қўрқмай олиб боргандим. Сизни олиб боришга журъатим кетмайди, - ерга қаради Малик.
“Болаларнинг айби йўқ эди”, деган гап Севара учун етарли бўлди. Юраги адо бўлса-да, сабр қилишга қарор қилди. Сардорни етаклаганча, шалвирабгина Рита холанинг уйига кириб келди.
- Ҳа-а-а, тумшуғидан тортса йиқиладиган аҳволда келяпсан? – деди кампир унга қараб.
- Болаларим уйга борганига менинг ҳам ойимни кўргим келиб кетди-да. Шунга Маликка олиб бор дегандим, қўрқди.
- Шошма, ҳали вақти келади. Болаларинг бориб келаётганига шукр қил, - деди кампир.
- Ўзим ҳам шунақа дедим. Болаларим топишганига шукр, дедим. Лекин уйдагиларни соғинганимни ҳис қилдим-да.
- Уканг билан гаплашаётганинг ҳам катта гап. Аввал шунга қувон.
- Тўғри айтасиз. Уям юзимга қарамаётганди. Шукр, келиб болаларимни тергаб, кўз-қулоқ бўлиб юрибди.
- Демак, уйларингда вазият юмшаган озроқ. Агар ёмон бўлганида укангда ҳам сезиларди. Шунча сабр қилдинг, яна сабр қил. Оз қолди.
- Хўп опажон, - деди Севара кампирнинг серажин юзларига тикилиб. – Аббос акага билан ҳам алоқани узсамми, деб турибман. Бир тийинлик фойдаси йўқ.
- Никоҳ ўйинчоқ эмас. Нега бунақа беқарорсан, а? Худо ўзи бир йўл кўрсатар, сабр қил-чи?
- Жаҳлим чиқяпти-да, менга “Пулим йўқ, пулим йўқ”, дейди. Аммо мана, иккинчи қизини ҳам узатяпти. Қиз чиқариш осонмас-ку!
- Бор топгани тўйга кетаётгандир, битта ўзи ишласа... Қанақа вазият бўлмасин, эркакка қаттиқ гапирма.
👍23
212-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Майли, шундай қаламан, - деди Севара ва ўз ижарага уйига кетиш учун болаларини етаклади.
Хонадонга кириши билан уй эгаси ижара ҳақини олиш учун бораётганини айтиб қўнғироқ қилди. Нима қилсин? Индамай, пулни ҳозирлади. Ўзи бугун савдоси бўлмаганига асаблари ўйнаб турганди баттар тутақди.
“Ҳатто ижара пулимни ҳам тўламаса, ўзи мен нега унга тегдим? Нариги оиласидан бўшамаса, бу одам. Ўзим кредитга уй гаплашиб тўлов қилай десам, бошлангич тўловга ҳам озгина етмаяпти. Агар Гулҳаё ишлаб, ўша фасондаги кўйлакларни чиқариб турса, шу пайтгача у бошланғич тўлов учун пул йиғиб қўйган бўлардим...”
Севара дунёларга сиғмай кетаётган, ўзини овутишга баҳона топа олмаётганди. Аслида сиқилиши сабаб ижара пули ҳам, янги уй олиш муаммоси ҳам эмас. Ҳаммаси унинг соғинчида. Болалари бувиси ҳақида гапиргани сари онасини кўргиси келаётганди. Икки кун тайёрланиб, зўрға Маликка дардини айтганди уям унамади. Рита холадан жўяли фикр чиқар деганди, уям сабр қил дейди. Қандоқ сабр қилсин? Ахир онасини кўрмаганига икки йлидан ошди, қучоқлагиси, қучиб тўйиб-тўйиб йиғлагиси келяпти. Бу истакка қарши чиқишнинг ўзи бўлмаяпти. Бу хоҳишни енгишга кучи етмаяпти.
- Ойи, эртага бувимнинг туғилган куни. Акам иккимизни олиб борасиз-а? – деди Самир ҳам ухлашидан олдин ўлганнинг устига тепгандек қилиб.
Севара ўйлаб қараса, чиндан ҳам онасининг туғилган куни.
- Сен қаёқдан била қолдинг?
- Тоғам кеча “Икки кун келмайман, бувингга совға оламан”, деди-да.
- Ҳа-а-а, - Севаранинг бирдан дили ёришди. Нима бўлса, бўлар, эртага онасини табриклагани боради. Ҳеч кимга қулоқ солмайди. Бунақа қийналиб юрганидан кўра бир ёқлик бўлгани яхши. Ҳозир на ишида, на уйида ҳаловат бор.
- Бувим менга туғилган кунимга кел, деганди. Тоғам келмаса, қандай бораман? Бувим кутади ахир...
- Ўзим олиб бораман, полвоним, - Севара ўғлини бағрига босиб ўпди. Сал аввалги кайфиятсизлик, азобдан асар ҳам қолмади. Онасига совға олиш ҳақида ўйлай кетди.
Эртасига моллари ичидан энг чиройли, яхши кўйлакни онаси учун олди. Бир рўмол ҳам ёнига қўшишни унутмади. Рита холанинг “Хато қиляпсан!” дейишига қарамай, икки боласини етаклаб йўлга тушди. Маҳалласига кириб бораркан, ҳамма унга қараётгандек, қўли билан биғиз қилиб кўрсатаётгандек туюлаверди. Ерга киргудек уялиб, юрак ҳовучлаб, ниҳоят ота ҳовлисига қадам қўйди. Ота-онаси ҳовлида экан. Шунчалар кучли ҳаяжонланганидан Севара уларнинг қилаётган юмушини ҳам англай олмади. Уни кўриб аввалига ота-онаси қотиб қолди. Онасининг кўзлари ёшга тўлди, отасининг эса қошлари чимирилди. Аёлига қараб:
- Ўн дақиқадан кейин ҳовлида кўринмасин, - деди-ю кириб уйга кириб кетди.
Отасининг бу гапларини Севара аниқ эшитди. Юраги орқага тортди. Ҳозир онаси ҳам ҳайдаса, нима қилади? У онасининг оёқларини қучиб ялинишга тайёр эди. Шунинг учунми, ҳеч нарсага қарамай, югуриб бориб онасининг тиззаларидан қучоқлаб олди:
- Ойижон, ойижоним! Жоним ойим... – Севара телбаларча онасининг этагини тинмай ўпарди. – Кечиринг, сизам ҳайдаманг ойи, қулингиз бўлай... Ҳайдаманг, ойи...
Онасини сира бунақа ҳолатда кўрмаган Сардор ва Самир ҳам йиғлаб юборди.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍44❤6
213-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Буви кечиринг, - дейишарди улар ҳам чиндан ялиниб. Онанинг кўнгли –қум. Унда ҳеч бир жароҳат, ёки жароҳат изи қолмайди. Дарров шамол қумдаги изларни ўчиргани каби, она меҳри ҳам дилхираликларни ўчириб юборади. Шунданми, Севаранинг онаси ҳам секин тиззалаб ўтираркан қизини қучди, юм-юм йиғлади. Севаранинг нақ юраги ёрилиб кетай деди, қувончдан. Онаизорини маҳкам қучиб, шунчалар йиғладики... Онасининг юз-кўзларини шунақа ўпдики, оғзига кираётган онасининг шўр кўз ёшларига ҳам парво қилмади. Она-боланинг бу ҳолатини кўрган ҳар қандай одам эриб кетарди. Аммо югурик вақт эримади. Зум ўтмай ота айтган ўн дақиқа ўтди. Она қўрқиб кетди. Севара ҳам қўрқди:
- Эртагаям келаман, ойи. Эртага ҳам келаман, хўп, - деди ўрнидан туриб дарвоза томон юраркан. – Сизга раҳмат, ойижон! Меҳрингиз учун, иссиқ қучоғингиз учун... Дадамни ҳам яхши кўраман, айтиб қўйинг. Туғилган кунингиз муборак. Мана бу сумкадаги совғаларни невараларингиз олиб келди. Улар қола қолсин, соғиниб кетишди, мен кетдим.
Севара кўз ёшларини тия олмай кўчага чиқди. Шунчалар хурсанд эдики, у. Ижара уйига қандай етиб келганини билмай ҳам қолди. У кириб келиш билан ортидан Аббос ҳам кириб келди.
- Йиғлабсанми? – деди у Севаранинг кўзларига қараб.
- Ҳа, суянч бўлинг дедим, қийналяпман дедим. Йў-ў-ўқ, бўлиб кетдингиз... – деди Севара рўйхушлик бермай.
- Кўриб турибсан-ку, қизимни чиқариб олай...
- Кейин-чи? Яна битта қизингиз бор, уни узатасиз. Кейин ўғлингиз бор... Уйни ўқитасиз, кейин уйлантирасиз. Яна нимадир чиқади. Мен неча йил кутаман? Ўн йилми, йигирма йилми? Шуни ҳам айтиб қўйинг! – кун бўйи чўзилган асабийлик кучини кўрсатдими, Севаранинг жаҳли чиқиб кетди.
Аббос тилини тишлаб қолди. Ҳеч нарса дея олмади. Чиндан ҳам унинг олдида ўзини айбдор санаётганди. Шунданми, таслим бўлгандек дардини айтмоқчи бўлди:
- Ўзи уйга ҳам сиғмай қоляпман. Ўғлим мен билан тескари бўлиб қолган.
- Нима қилай? Уйингизга сиғмасангиз менинг ёнимга келасиз. Бошқа пайти эсингизга ҳам келмайман. Келманг, демайман, келинг! Лекин бу ерда ҳам шароитни қилиб қўйинг! Мен сиздан осмондаги ойни олиб беринг, деб сўрамаяпман. Ҳеч бўлмаса, бошланғич тўловга ёрдам қилсангиз, уй оволайлик деяпман.
- Бошланғич тўловдан кейинги ҳар ойлик тўлов-чи? Кредит тўлаш осон эмас. Сен айтган уйларнинг бир ойлик кредит тўлови етти-саккиз миллонга бориб қоляпти. Савдо бунақа аҳволда. Қаёқдан тўлаймиз? Нега тушунмайсан?
- Мен сизга уй олиб берасиз, деб теккандим. Ҳаммаси орзуларим сароб бўлиб чиқди. Шунга тегсам, икки боламни кўчада қолмас, дегандим. Энди эса текканимга пушаймон бўляпман... Тегиб нима фойда кўрдим? Агар шунақа давом этадиган бўлсак, жавобимни бера қолинг, ажраша қолайлик... Ўзи яна эрга текканимни эшитса, ота-онамнинг баттар жаҳли чиқиши мумкин...
👍24
214-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Аббос қулоқларига ишонмади. Наҳот, шу гапларни Севара айтяпти? Наҳот, у Аббосга манфаат кўзлаб текканди?

* * *

- Хавотир олма, қизинг елиб-югуриб хизмат қилиб юрибди. Саломат холанг роса қўли ширин экан, деб мақтади. Ўзим ҳар куни бир бориб хабар олиб турибман, - деди бувиси Матлубани хотиржам қилиб. – Гулҳаё яхшимикан?
- Ҳа, бошқоронғи. Еганини қайт қиляпти. Ётибди, дейди Нигор...
- Эсон-омон қўлига олиб олсин, илоҳим, - дуо қилди бувиси.
Матлуба энди гаплашиб бўлган ҳам эдики Аббос кириб келди. Кайфиятсиз, тунд эди.
- Чой ичасизми? – деди Матлуба унга қараб.
- Кофе бера қол. Савдо умуман ўлди, “ўлик сезон” бошланди, - деди у ошхонадаги стулга ўтираркан. – Гулҳаё ҳам ёрдам берай демади.
- Айтганча, суюнчи беринг, бобо бўласиз ҳадемай. Бошқоронғи бўлиб ётибди, қизингиз, қандай қилиб ёрдам берсин?
Аббоснинг қалбига бир нур киргандек, юзига табассум югурди.
- Наҳот, ҳадемай бобо, буви бўлиб қолсак... – деди Матлубага қараб жилмаяркан.
- Ажрашган бобо, буви бўлишимиз ёмонда... Ҳадемай, кетаман деб туриб олсангиз... Куёвларнинг, қариндош-уруғларнинг олдида уялади, одам... – хўрсинди Матлуба.
Аббос аввалига ҳеч нарсага тушунмади. Кейин бир пайтлар Матлуба билан шартлашгани ёдига тушди.
“Қаёққаям борардим? - деди ичида у. – Бу ёқда Севара ажрашаман, деб ўтирибди, бу ёқда сен неварали бўламиз деяпсан. Ҳали бешик тўй дейсан, Гулюз Америка кетармуш, пул беринг, дейсан... Бу ёқда... Умид...”
Аббоснинг юраги ғашланди. Чиндан ҳам у ўғлининг кўнглига йўл топа олмаяпти. Ёш хотин оламан деб, ўғлини йўқотганини тобора ҳис қиляпти. Кеча ҳам “Мендан меҳр кутманг, менга нима берган бўлсангиз, шуни қайтаряпман”, деди. Аббос ўйлаб қараса, асли фарзандларига кўп вақт ажратмаган экан. Матлуба уни қийналмасин, деб болаларни олиб қишлоққа кетарди. Пул топа бошлаганида эса Севарани топди. Шу билан болаларига меҳр беролмадим, эркаламади,бағрига босмади.
Аббос шуларни ўйлаб, сиқила бошлади. Наҳот, у ҳаммасини йўқотди? Наҳот у ҳеч кимга керак бўлмаган инсонга айланди? Ахир Матлуба ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз, “Кетаман”, десангиз деяпти. Демак, у ҳам Аббоссиз ҳаётга ўзини тайёрлаб бўлган... Ҳамма Аббоссиз яшай олади. Аммо Аббос-чи? Оиласисиз ким бўлади?
У ўз нафси, орзу ҳаваслари деб энг қимматли нарсаларни йўқотганини бугун билди. Катта сабоқ олди. Афсус, энди ҳеч бирини ортга қайтариб бўлмайди...
Албатта, Аббоснинг кейинги ҳаёти, Малик ва Гулрангнинг муҳаббати эса бошқа бир ҳикоя...

ТАМОМ

Эътиборингиз ва сабр билан ўқиганингиз учун сизга катта раҳмат!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун қадрдоним! 🌙

🌙🌹Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зоя кетмасин!

🌙🌹Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.

✨🌹Тунингиз осуда ўтсин

✨🌹Хайрли тун азизлар.
💐🌹♥️💐🌹♥️💐🌹♥️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Барчангизга муродбахш чоршанба тонги, муборак бўлсин!!!

Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин, Азизларим

Эрта тонгни яхши ният билан бошласак, Ин шаа  Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!

Хаммангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо берсинки, қаватимизда, ёнимизда юришсин.. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига, жаннатига вожиб қилсин...

Кўзимиз очиқ экан кўрарканмиз, Аллоҳ яхшиликларни кўрсатсин, Иншааллоҳ.

Ҳар бир кунингизни дадил, Аллоҳга ишонч билан эзгу мақсадлар, яхши ниятлар ила бошланг..

Ҳар бир кунингизда икки дунёингизга фойдали, хайрли амаллар ила саҳифангизни бойитинг...

Ўзингизни эҳтиёт қилинг,  бало қазодан Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин !

                     АМИИН

     Бугунги кунингиз хайрли амал
      ва фойдаларга тўла бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌿 Ey islom qizi...

1) Uy ishlarini  qilayotganingizda bismillahni aytishni unutmang uy ishlari ibodatdur.

2 ) Yerda yotgan nimaniki bo‘lsa olib o‘z joyiga qo‘yishga odatlaning, u sizga qarab meni olib qo‘y deb turgan bo‘ladi esingizda tuting.

3) Uyning sarishtaligi ishlaringiz tez bitishi olgan narsalaringizni o‘z joyiga qo‘yishingizga bog‘liqdur.

4 ) Birgina o‘rgimchak uyini bismillah deb olishingizga Alloh taolo bir qo‘yni so‘yib yetim yesirlarga tarqatganlik savobini berar ekan demak uy ishlarini talashib qilsangiz arziydi.

5 ) Idish tovoq yohud kiyimlarni yuvganda judda etiborli bo‘ling orqa oldini tozalab yuving zero sizni bu qilgan amalingiz oilangizdagilarga ta’siri bor.

6 ) Tuhumni aslo yuvmay ishlatmang bu makruhdir.

7 ) Eringiz, akangiz, ukangiz, dadangiz barchalarini yani oilangizdagilarni kiyimlarini har doim dazmollab qo‘ying, dazmollanmagan kiyim yuvib chayilmagan kir kabidur.

8 ) Uy hovli ko‘cha har qanday joyni supurganda qibla tomonga qaratib supurmang toʻplagan axlatlaringiz qolib ketmasin aslo!! Qiblaning hurmatini qilgan ayoldan qorilar dunyoga keladi.

9)  Ovqatni tahoratli qilishga odatlaning, ovqat qilayotganda bismillahni unutmang ,,kavsar,  ihlos" suralarini aytib qiling. 

Soliham bizga  farosat berilgan
Foydalanmaslikka haqqimiz yo‘q!

©falsafasi_hayot 🍃

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14👏4❤1🔥1
Хабар

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


-тез етиб келинг аёлингизни аҳволи оғир!
Саид катта қизига қолган уч қизини тайинлаб шоша-пиша йўлга чиқди..
"Нима бўлди экан? Ҳеч қайсинда бундай бўлмагандику? Ўзи қайси қизида туғруқхонага борувди..аёлини қиз туғдинг деб калтаклагани қанча?"
Аёлига қайта қайта қўнғироқ қилди..ўчиқ!
-ўлмас..туғиб ким ўлибди!-дедию барибир юраги орқага тортиб кетаверди..

🌺🌺🌺🌺🌺

-аёлим...
-сиз Хонзодани эримисиз?
Ҳамшира уни бошқа хонага етаклади
-аёлингиз вафот этди! Бир қанча ҳужжатлар ва чақалоққа керакли нарсалар...
Саид ҳушини йўқотай деди..кўз олдидан мунисгина муштипар аёли гавдаланди..кўзидан ёш оқди
"Сенсиз менга ўғил нима керак? Бизни нега ташлаб кетдинг?"
Атрофидаги ранг тасвир чаплашди..

-маъзур тутасиз! Янги ҳамширамиз адашибдида..узр Хонзода исмли аёл иккита экан! Ҳамширани бугуноқ ишдан бўшатамиз!
-йўқ шарт эмас..у менга катта сабоқ берди!-деди Саид қувончли ёшларини беркитиб..ичкарида аёли бир ширингина беозор қизалоқни ундан қўрқиб қучиб турганини кўриб шахдам қадам билан бориб чақалоқни бағрига босиб аёлини қўлини маҳкам сиқди..
-борингга шукур онаси!
Аёлнинг қўрқувдан оқарган юзида миннатдорлик ва бахт акс этди...

Тамом

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤3👏2😢2