🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун қадрдоним! 🌙

🌙🌹Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зоя кетмасин!

🌙🌹Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.

✨🌹Тунингиз осуда ўтсин

✨🌹Хайрли тун азизлар.
💐🌹♥️💐🌹♥️💐🌹♥️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Барчангизга муродбахш чоршанба тонги, муборак бўлсин!!!

Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин, Азизларим

Эрта тонгни яхши ният билан бошласак, Ин шаа  Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!

Хаммангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо берсинки, қаватимизда, ёнимизда юришсин.. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига, жаннатига вожиб қилсин...

Кўзимиз очиқ экан кўрарканмиз, Аллоҳ яхшиликларни кўрсатсин, Иншааллоҳ.

Ҳар бир кунингизни дадил, Аллоҳга ишонч билан эзгу мақсадлар, яхши ниятлар ила бошланг..

Ҳар бир кунингизда икки дунёингизга фойдали, хайрли амаллар ила саҳифангизни бойитинг...

Ўзингизни эҳтиёт қилинг,  бало қазодан Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин !

                     АМИИН

     Бугунги кунингиз хайрли амал
      ва фойдаларга тўла бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌿 Ey islom qizi...

1) Uy ishlarini  qilayotganingizda bismillahni aytishni unutmang uy ishlari ibodatdur.

2 ) Yerda yotgan nimaniki bo‘lsa olib o‘z joyiga qo‘yishga odatlaning, u sizga qarab meni olib qo‘y deb turgan bo‘ladi esingizda tuting.

3) Uyning sarishtaligi ishlaringiz tez bitishi olgan narsalaringizni o‘z joyiga qo‘yishingizga bog‘liqdur.

4 ) Birgina o‘rgimchak uyini bismillah deb olishingizga Alloh taolo bir qo‘yni so‘yib yetim yesirlarga tarqatganlik savobini berar ekan demak uy ishlarini talashib qilsangiz arziydi.

5 ) Idish tovoq yohud kiyimlarni yuvganda judda etiborli bo‘ling orqa oldini tozalab yuving zero sizni bu qilgan amalingiz oilangizdagilarga ta’siri bor.

6 ) Tuhumni aslo yuvmay ishlatmang bu makruhdir.

7 ) Eringiz, akangiz, ukangiz, dadangiz barchalarini yani oilangizdagilarni kiyimlarini har doim dazmollab qo‘ying, dazmollanmagan kiyim yuvib chayilmagan kir kabidur.

8 ) Uy hovli ko‘cha har qanday joyni supurganda qibla tomonga qaratib supurmang toʻplagan axlatlaringiz qolib ketmasin aslo!! Qiblaning hurmatini qilgan ayoldan qorilar dunyoga keladi.

9)  Ovqatni tahoratli qilishga odatlaning, ovqat qilayotganda bismillahni unutmang ,,kavsar,  ihlos" suralarini aytib qiling. 

Soliham bizga  farosat berilgan
Foydalanmaslikka haqqimiz yo‘q!

©falsafasi_hayot 🍃

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14👏4❤1🔥1
Хабар

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


-тез етиб келинг аёлингизни аҳволи оғир!
Саид катта қизига қолган уч қизини тайинлаб шоша-пиша йўлга чиқди..
"Нима бўлди экан? Ҳеч қайсинда бундай бўлмагандику? Ўзи қайси қизида туғруқхонага борувди..аёлини қиз туғдинг деб калтаклагани қанча?"
Аёлига қайта қайта қўнғироқ қилди..ўчиқ!
-ўлмас..туғиб ким ўлибди!-дедию барибир юраги орқага тортиб кетаверди..

🌺🌺🌺🌺🌺

-аёлим...
-сиз Хонзодани эримисиз?
Ҳамшира уни бошқа хонага етаклади
-аёлингиз вафот этди! Бир қанча ҳужжатлар ва чақалоққа керакли нарсалар...
Саид ҳушини йўқотай деди..кўз олдидан мунисгина муштипар аёли гавдаланди..кўзидан ёш оқди
"Сенсиз менга ўғил нима керак? Бизни нега ташлаб кетдинг?"
Атрофидаги ранг тасвир чаплашди..

-маъзур тутасиз! Янги ҳамширамиз адашибдида..узр Хонзода исмли аёл иккита экан! Ҳамширани бугуноқ ишдан бўшатамиз!
-йўқ шарт эмас..у менга катта сабоқ берди!-деди Саид қувончли ёшларини беркитиб..ичкарида аёли бир ширингина беозор қизалоқни ундан қўрқиб қучиб турганини кўриб шахдам қадам билан бориб чақалоқни бағрига босиб аёлини қўлини маҳкам сиқди..
-борингга шукур онаси!
Аёлнинг қўрқувдан оқарган юзида миннатдорлик ва бахт акс этди...

Тамом

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤3👏2😢2
Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:

• Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.
• Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.
• Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.
• Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.
• Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.
• Касалликдан қўрқсангиз  - бемор бўласиз.
• Омадга ишонсангиз  - уни яратасиз.
• Баҳтни кутсангиз  - у сиз томон йўлга чиқади.

Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг !

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aylanayin kelinimdan

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7👏1
#КУНДОШЛАР #2_ФАСЛ


МУАЛЛИФ: НАРГИЗА УСАНБОЕВА


Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!


"КУНДОШЛАР" 2-ФАСЛ


Роман


1-ҚИСМ
👍16
#кундошлар

1-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

🍃

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Аллоҳим, ҳар бир ёзаётган сўзимни ўқувчига манфаатли ва яхшиликка йўлловчи қил!

🍃

Матлуба охирги мижозини кузатганида бошидаги оғриқ чидаб бўлмас даражага келганди. Мижози кетиши билан хонасига қайтиб кирди-ю, сумкасига ёпишди. Дориларининг орасидан оғриқ қолдирувчи дори қидира бошлади. Униси олиб қаради, бунисини олиб қаради. Аммо қай бири оғриқ қолдирувчи дори эканлигини билолмади. Автоҳалокат туфайли кўрмай қолган кўзига нур қайтган бўлса-да, ҳали майда ёзувларни ўқишга ожизлик қиларди. Ёзувлар гўё сув тўкилиб, бежалиб қолган сурат каби чаплашиб кўрингани учун ўқий олмасди.
- Битта кўзайнак олишга қунт қилмадим. Ўзим ҳам жуда беқунт хотинман-да, - тўнғиллаб қўйди, ўзига ўзи.
Шу пайт қулоғи тагида илон вишиллагандек бўлди. Матлуба чўчиб кетиб, атрофга аланглади.
- Туф-туф, - ёқасига туфлади у. – Тавба, бошим қаттиқ оғриганидан қулоғим чийиллаяпти, шекилли...
У сумкасини кўтариб, хонасидан чиқди. Бошидаги оғриқ шу қадар кучли эдики, бехос кўзи янада хиралашгандек бўлди. Матлуба девордан ушлаганча ресепшнда ўтирган қизларнинг ёнига борди.
- Қизлар, шу дорилар ичидан оғриқ қолдирувчини топиб беринглар... – деди у сумкасидан топган барча дориларни уларга тутқазиб.
Бир қиз дарҳол дориларни бирма-бир кўриб деди:
- Мана, мана буниси бош оғриғини қолдирадиган дори экан.
- Раҳмат, - деди Матлуба сал наридаги диван томон юраркан.
- Матлуба Музаффаровна, сув олиб берайми? – сўради қизлардан бири.

Давоми бор

🔥 бу – кечки бонус! Босинг!
👍40🔥21🥰1
#кундошлар

2-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Оберинг, оберинг... – деди Матлуба диванга етиб олганига шукр қилиб ўзини ташларкан.
Қиз дарҳол кулердан сув олиб, Матлубага узатди. У дорини ичди-ю, бошини диванга ташлаб, кўзларини юмди.
– Мунчаям қаттиқ оғрияпти, бошим... Вой Худойим-ей!
- Аччиқ кўк чой дамлайми, Матлуба Музаффаровна.
- Йўқ, ҳозир кетаман, - деди Матлуба инграб.
- Майли, соғ бўлинг, - Нигоранинг мамнун овозини эшитиб, у кўзларини очди.
Қовоқлари шу қадар оғир эди-ки, гўё тош бостириб қўйилганга ўхшарди.
- Ҳа Матлу, - унинг ёнига келиб ўтирди Нигора. – Не бўлди, ўртоқ?
- Бошим... бошим жуда қаттиқ оғрияпти? – зўрға деди Матлуба.
- Яна асабийлашдингми?
- Йўқ. Ўз-ўзидан. Охирги мижозимнинг сўнгги гаплари қулоғимга ҳам кирмади... Нима деганимни ҳам билмайман. Бирдан оғриқ турди.
- Касалларингни дардларини ўзингга олма. Шунчаки хулоса қилишинг учун тингла, ўртоқ, - Матлубанинг қўлтиғидан олиб, елкасига бошини қўйди Нигора. – Сен туғма психологсан-ку! Мижозларинг бирдан кўпайди. Номинг чиқди...
- Камроқ гапир, Нигор... – зўрға деди Матлуба.
- Окей, май деа, - деди Нигора инглизчалаб.
Икки дугона бир зум жим қолишди. Матлубанинг миясини кимдир қирғичдан ўтказаётгандек ҳамон ўта ёқимсиз оғриқ азоб бераётганди. Бехос қулоқлари тагида ёш аёлнинг қувноқ кулгуси каби товуш янграгандек бўлди. Матлуба ўрнидан сакраб турди. Атрофга аланг-жаланг қилиб қаради. Унинг елкасига бошини қўйиб, хаёл суриб ўтирган Нигоранинг юраги чиқиб кетгандек бўлди.

Давоми бор

🔥 бу – Илҳом! Босинг!
🔥38👍27
#кундошлар

3-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Ким? Ким у? – важоҳат билан деди Матлуба.
- Вой Матлу, юрагимни ёрдинг! Нима бўлди, сенга?
- Нигор бошим жуда бошқача оғрияпти. Қулоғим... қулоғимга...
- Қулоғинг шанғиллаяптими? Қон босиминг чиққандир? - Нигора бўйнини чўзиб ресепшндаги қизларга қаради. – Қизлар, ҳамширани чақиринг. Танометр билан келсин.
- Хўп.
Сал ўтмай, танометр кўтарган ҳамшира етиб келди. У Матлубанинг қон босимини ўлчашни ўнг қўлидан бошлади. Икки марта ўлчади. Кейин чап қўлидан ҳам ўлчади.
- Тинчликми? – ҳайрон бўлиб қаради Нигора.
- Қон босими жойида, - деди ҳамшира. – Атай қайта-қайта эшитиб кўрдим.
- Унда яхши. Ваҳима қиладиган ҳеч нарса йўқ, - Нигора Матлубага меҳр билан тикилди. – Юр, ўзим сени таксига миндириб юбораман. Йўқ, яхшиси, ўзим уйингга ташлаб ўтиб кетаман.
- Шундай қил, ўртоқ, - деди Матлуба Нигорага илтижоли боқиб.
Негадир унинг кўзларида қўрқув бор эди.

🍃

- Ўтди ёшлик завқ билан, гоҳи тўполон билан,
Гоҳида яхши билан, гоҳида ёмон билан,
Айро ҳам тушдим баъзан¸ қалб билан имон билан,
Лекин сени йўқотдим, биринчи муҳаббатим,
Мангу ғафлатда қотдим, биринчи муҳаббатим... – Зоирга қўл чўзиб кўриши билан синфдош ўртоғи Холбек шу машҳур қўшиқни илмоқли қилиб куйлаб қўйди.
- Қўшиқ айтиб қолибсанми? – аввалига ҳеч нарсага тушунмади Зоир.
- Завқ билан, тўполон билан ўтган ёшлигингни эсингга соляпман, - тиржайди у.

Давоми бор
🔥29👍19❤1😢1
Онангга ҳеч нарсада бахиллик қилма!

Туғилганингда киндигинг кесиб ташланиб, танангда унинг изи қолади. Бу из бир пайтлар онангнинг жисмидан озуқа олганингни, онанг сен учун нақадар буюк инсон эканини эслатиб туриши учундир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤13👍5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Х А Й Р Л И  Т У Н

🌙🌹Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз....
Ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин....🤲
Юзингиздан табассум
аримасин...😍

✨🌙 Хайрли тун Аллоҳимга омонатсиз.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум Азизларим!
12–Декабрь Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги кунингиз хайрли ўтсин...

🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ - кўнгилларни ёритгучи...
🍃🌹Сиз бир МЕҲР - бахт чашмасин илингучи...
🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ - дилни завққа тўлдиргучи...
🍃🌹
Сиз бир ОМАД - қалбда ғурур ундиргучи..
.
🍃🌹
Барчамизга янги кун, янги имкон, қувонч муборак
!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум 🌥
Яна бир тонг муборак ☀️
Уйғониш ҳам Аллоҳнинг рахматидир ✨
Хайрли тонг 🌞
✨☀️✨☀️✨☀️✨☀️✨☀️

Яқинларга Улашинг.. 🌸


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑 via @Padsbotrobot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝗕𝗼𝗹𝗮𝗷𝗼𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗵𝘂𝗿𝘀𝗮𝗻 𝗾𝗶𝗹𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝘆𝗮𝗵𝘀𝗵𝗶 𝗸𝗼'𝗿𝗮𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶?😍

𝗧𝘂𝗿𝗹𝗶 𝗵𝗶𝗹𝗱𝗮𝗴𝗶 𝗮𝗷𝗼𝘆𝗶𝗯 𝗼'𝘆𝗶𝗻𝗰𝗵𝗼𝗾𝗹𝗮𝗿 𝘀𝗶𝘇𝗹𝗮𝗿
𝗨𝗰𝗵𝘂𝗻😇

𝗞𝗶𝗿𝘀𝗮𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗼'𝘆𝗶𝗻𝗰𝗵𝗼𝗾𝗹𝗮𝗿 𝗸𝗼'𝗽𝗹𝗶𝗴𝗶𝗱𝗮𝗻 𝗵𝗮𝘆𝗿𝗮𝘁𝗱𝗮 𝗵𝗮𝗺 𝗾𝗼𝗹𝗮𝘀𝗶𝘇😱

𝗔𝗿𝘇𝗼𝗻 𝗻𝗮𝗿𝘅 𝘃𝗮 𝘆𝘂𝗾𝗼𝗿𝗶 𝘀𝗶𝗳𝗮𝘁 𝘂𝘆𝗴'𝘂𝗻𝗹𝗶 𝗮𝘆𝗻𝗮𝗻 𝘀𝗵𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗹𝗮𝗱𝗮👇

𝗬𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝗶𝗯 𝗯𝗲𝗿𝗶𝘀𝗵 𝗵𝗶𝘇𝗺𝗮𝘁𝗶 𝗨𝘇𝗯 𝗯𝗼'𝘆𝗹𝗮𝗯 𝗺𝗮𝘃𝗷𝘂𝗱🚚
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилар сиз омонми?

Айтай соғинчли салом
Кўнгилда ширин калом
Айлаб ҳуш бир эҳтиром
Яхшилар сиз омонми?

Юзларида бор сеҳри
Булоқдек тошган меҳри
Тоғдан баландир қадри
Яхшилар сиз омонми?

Қишни қиш демай қишлаб
Чарчоқни билмай ишлаб
Келинг бир кўнгил ҳушлаб
Яхшилар сиз омонми?

Байтим ўқиб кулганлар
Мусофирда юрганлар
Рисқ-рўзини терганлар
Яхшилар сиз омонми?

Тилай энг эзгу тилак
Дуода толмай билак
Музлаб қолмасин юрак
Яхшилар сиз омонми ?

Оқибат ҳеч ўлмасин
Сўрашинг кеч бўлмасин
Сўнг пушаймонтўлмасин
Яхшилар сиз омонми?

Сўзланг сўзнинг нақшини
Сизланг, ёмон-яхшини
Шомуроддек баҳшини
Яхшилар сиз омонми?


Шомурод Ахмад

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
#мулоҳаза

МЕҲР

Қўшни аёлникига бир юмуш билан чиқдим. Шу маҳал унинг қўл телефони жиринглади.
– Алло, Шаҳноз яхшимисан?
– Алло, яхшимисиз ака, яхши юрибсизми?
– Яхши раҳмат, ўзинг яхшимисан? Уйдагиларинг яхшими?
– Яхши, ҳаммалари соғ-саломат юришибди.
– Шаҳноз, синглим, сени жуда соғиндим, сени жуда яхши кўраман.
– Ака, ичганмисиз?
– Ие, нега ичган бўлай, ичмайманку.
– Тинчликми ўзи?.. Унда нега...
– Сени соғиндим, десам, нимадир бўлган бўлиши керакми?
– Ака, тўғрисини айтинг нима бўлди?
– (кулиб) Ҳеч нарса бўлгани йўқ деяпманку, бўлди қилсангчи...
– Ростини айтинг, соғлигингиз жойидами?
Бир муддат суҳбатга гувоҳ бўлиб, сўнг аёлдан узоқлашдим. Лекин... Ҳозирги диалог хаёлларимга “ҳужум” қилганди. Кутилмаганда акасидан меҳрни эшитаётган сингилнинг ҳолатини таҳлил қилардим. Ахир, у акасидан дабдурустдан, томдан тараша тушгандек, бу сўзларни эшитмаганига неча йиллар бўлган экан. Балки шу боис қайта-қайта аканинг аҳволини сўроқлаб, хавотирга тушаётгандир... Ёки аксинча икки оғиз жумла қулоғига ёққани учун жигарининг яна такрорлашини кутаётгандир. Шу сабаб унинг ичидаги ҳаяжон, жўшиб кетган сингиллик меҳри, ишонч аралаш хавотирга йўғрилиб кетгандир балки. Гўё акасининг бу меҳри унинг «ичганлигидан» ёки бирор бир оғир дардга йўлиққанидан далолат бераётгандек. Аслида чуқурроқ ўйлаб қарасак, аканинг ўрнига биз сингилнинг ўрнига бирор яқинингизни қўядиган бўлсак, табиий ҳолки, улар ҳам бизнинг бу соғинчимизни яна нималаргадир йўйишлари мумкин. Улар учун бу ҳолат, кутилмаган янгиликдир балки.
Нега?! Нима учун?!
Нима учун бу ҳолат бунчалик ҳайратланарли?!
Меҳримиз шу қадар қимматми? У бебаҳо олмос ёки марваридми, олган одам ишонолмай қўлида авайлаб турса...
Неча йилларки биз қалбимиз тубидаги меҳрни, муҳаббатни бировга изҳор қилолмаймиз. У уммон қаърида ётган муз тоғ каби қалбимиз тубида ётаверади. Ўйлайман, қачон онамга ёки отамга, жигарларимга “Мен сизни яхши кўраман!” деб ҳеч бир таъмасиз, самимий айта олдим? Айтганмидим ўзи? Нега одамзод меҳрни шунчалик қизғаниб яшаркан? Кўрсатмаймиз, кўзлардан қизғанамизми, меъёрдан ортиқ кўрсатсак кўз тегишидан чўчимизми ё? Кўнглимиз тубида чўкиб ётган меҳрни улашиш бунчалар қийин бўлса?
“Сени яхши кўраман!” “Сен менга кераксан!” атиги уч оғиз сўз... Лекин у икки лаб орасидан чиқиши ҳамоноқ инсонга шу қадар катта куч бахш этишини биласизми? Сиз билан тенгма-тенг айтишиб турган жуфтингизга “Сени яхши кўраман”, деб кўрингчи... у ўзининг сўзларидан уялиб, ер чизиб қолади. Даҳанаки жанг тўхтайди. Қовоқлари уйилиб келган жуфтингизга “Сиз менга кераксиз”, деб кўрингчи... ҳеч бўлмаганда мийиғида жилмайиб қўйишни уддалайди.
Ҳа, ҳар бир инсон меҳрга ташна, муҳаббатга зор. У ҳеч қачон бу туйғуларга қонмайди. Дунёда кимгадир кераклигингни билиб яшаш бахт, аслида..
Бугун ишлар билан банд бўлиб, вақт тополмайсиз. Эртага фарзандингиз ногоҳ касал бўлиб қолади, ёдингиздан кўтарилади. Индинга эса дўстингизникида муҳим бир учрашув бор, имкон бўлмайди. Аслида ана шунақанги турли хил баҳоналар бугунни эртага, эртани эса индинга сураверади. Шу аснода кунлар кетидан ойлар ва йиллар югуриб ўтиб кетади. Биз эса ҳали ҳамон «Соғиндим», «Сизни жуда ҳам яхши кўраман», «Менга кераксиз» қабилидаги сўзларни айтишга «вақт» тополмай юрибмиз. Ваҳоланки, бу вақт орасида қанча кераксиз сўзлар айтилиб кетмоқда...
Онангизга, боланизга, ёрингизга, яқинингизга уни қанчалар қадрли эканлигини билдириб қўйинг... Боринг, қўнғироқ қилинг, айтинг... Сўнг улардаги ҳайратни бизга ёзиб юборарсиз...

Интернетдан олинди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰6❤3🔥2
ФАРРОШ БЎЛОЛМАГАН БИЗНЕСМЕН

Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз.

Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.

Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.

– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.

P.S.: Бундан иккита хулоса қилишимиз мумкин. Бири, қандайдир буюмлар муваффақиятга сабабчи бўлмайди. Иккиничиси, доимо бировларнинг қўлига қараб қолмайдиган ишнинг пайида бўлиш даркор.  Зеро, кўпчилик одамларда 3 йил ичида ўз бизнесини қуриш учун сабр етишмайди, аммо 40 йил ишга бориш учун уларнинг сабри етади!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб видеоролик. Оталар ҳақидаги энг зўри бўлса керак.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😢2
📝Эр-хотин! (Бўлган хаётий воқеа)

Эр-хотин қўл ушлашиб, эрталаб ишга отланишди. Уларнинг иш жойлари бошқа-бошқа жойда бўлганлиги учун бекатда бир-бири билан хайрлашди. Ҳўжайини аёлини таксига чиқариб, машина узоқлашиб, кўринмай кетгунча ундан нигоҳларини узолмади. Тушликка яқин Тўлқиннинг кўнгли беҳузур бўла бошлади. Сал вақт ўтмаси қайд қилди, гўёки ичи узулиб оғзига келаётгандек, бирданига кучли оғриқ сезди. Қараса қон қусаяпти. Гавдасини кўтариб туришга оёқларида дармони йўқ, бутун танаси ваража олиб, қалтирарди. Хотинига қўнғироқ қилди.
— Ойиси, менинг мазам йўқ.
— Нима бўлди, Тўлқин ака?
— Билмадим, ёмон қусдим,
ҳаётимда ҳеч қачон бундай
бўлмаган.
— Ҳозир қаердасиз, ишдан
руҳсат сўрайми?
— Йўқ сизга гап тегмасин, уйга бориб ётаман, бемалол ишингизни қилиб келаверинг. Уйи учинчи қаватда жойлашган. Бу зиналардан кунига неча маротабалаб чиқиб тушарди, лекин ҳар битта зинани босиб ўтиш шу қадар азоблигини ҳеч тасаввур қилмаганди. Юқори қаватга кўтарилишга мадори етмади. Катта қизини қўнғироқ қилиб чақирди. Мухлиса энди мактабдан келган эди. Тоғдек гавдасини тутолмай, 11-яшар қизчасининг кичкина жуссасига суяниб чиққанига ўзини кечиролмади, оғриқнинг кучидан эса ўзини тутолмасди.
— Дадажон сизга нима бўлди?
Кичкина қизчаси ҳам югуриб келиб, ҳайрат кўзлари билан опасининг саволига жавоб кутарди.
— Озгина тобим қочди, мен бир паст ётай.
— Бирор нарса олиб келайми?
— Йўқ, фақат шовқин қилманглар, дам оламан. Ойинг сўраса, дадам яхши денглар, хавотир олмасин. Оғриқ қолдирадиган дори ичди. Бошини ёстиқа қўйиши билан ўтган умрини бирма-бир эслашга ҳаракат қилди, кўз ўнгидан хотини, иккита қизчасининг чеҳраси кетмасди. У ҳаётидан мамнун эди. Биринчи марта аёли билан танишган даврларни эслади. У олийгоҳнинг битирувчиларидан бири эди. Зебо эса биринчи босқичда ўқирди. Синглиси ҳам шу институтнинг талабаси, Зебо билан бир хонада турганлиги боис доимо акасига шу қизни мақтарди. Уни келинойи қилиш ҳавасида эди. Зебони биринчи кўрганида юраги ғалати бўлиб кетганди, айнан ўзи орзу қилган қизни топгандай. У адашмаган экан. Мана тўйи бўлганига 12-йил бўлган бўлсада, уни борлиғи билан яхши кўрарди, шу йиллар ичида хотинига муҳаббати кундан-кун ортган бўлсада, заррача ҳам сўнгани йўқ… Унинг оддийлиги, беғуборлиги, пазандалиги, бир қарашда нима демоқчилигини тушуна олиши… Дунёдаги ҳеч бир аёлни унга тенглаштиролмасди. Оиласи учун ҳеч нарсани аямасди, рўзғорини ҳеч нарсадан кам қилмасди, хотинига, болаларига фақат қимматбаҳо кийимлар танларди, ҳар байрамда аёли учун тилла тақинчоқлар совға қиларди, шу ўринда ҳеч қачон ота-онасини ҳам ёддан чиқармасди..
Улар бир-бирларига узукка кўз қўйгандай мос тушганди. Бир-бирларига бу каби мос жуфтликлар кам учрайди. Бахтли оилаларда ҳам келишмовчиликлар бўлиб туради, аммо буларда ундай воқеалар деярли бўлмасди.
Донишмандлардан бири фақирлик келганда, муҳаббат деразадан чиқиб кетади деган эди. Йўқ, уларда бунинг акси бўлди. Орада унинг иши юришмай қолди. У пайт Зебо ҳам ишламасди. Нонга ҳам пул тополмай болаларига неча чақирим йўл босиб, боғдан бир бош узум олиб келган ёки аёли овқат қилиш учун уйдан ҳеч нарса тополмай бир чимдим унни атала қилиб берган кунлари ҳам бўлди, аммо хотини бир оғиз эркаксиз, топиб келинг, кўзи жовдираб турган гўдакларимга нима
бераман демади. У ҳар қандай ҳолатда ҳам аёлининг кўнглига қарашга, асраб-авайлашга ҳаракат қиларди. Ҳар куни ишдан қайтгунча Зебо уни деразадан мўралаб, кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтирарди, ҳайратланарлиси шундаки, агар ишдан кеч қолса, ҳатто қачон келишини айтмаса ҳам ички бир сезги орқалими, у албатта ойнадан табассум тўла юзлари билан эрини кутиб оларди. У Оллоҳга ўтказган ҳар бир куни учун шукрона айтарди. Ҳаёллари тушга айланиб, мудраб, уйқу кетган жойида, ёнига кимдир келиб,
— Тур кетамиз, деди.
— Уйда болаларимнинг ўзлари қўрқади, онаси келсин. Шу пайт телефоннинг жиринглашидан ўйғониб кетди. Кўрганлари тушида бўлдими ёки ўнгида англай олмади.
👍17🥰1