🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанжал аёлни калта ўйлайдиган инсонга айлантиради:
Аёл гапираётганида охирини тўғри ҳисобламайди, ҳаммадан кўп ўзи хафа бўлади, ҳаммадан кўп ўзига зарар беради; жанжал аёлни ёлғизлатади: 🥀

“Севмоқ шунчалар гўзал бўлса” китобидан


YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍8🥰2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум. ДУШАНБА тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍7
#Қора_Қақнус #Но_6
#Нафиса_Маликова

Бир зум унга қараб ўтмиш кўз ўнгимда гавдаланди....
ЎТМИШ.
ХИВА ХОНЛИГИ...
Мен ким Хива хони Жаҳонгирмирзони якаю ягона маликаси Қутлубека...жамоли тилларда достон бўлган..неча нечалаб шахзодаларни дилини хуфтон этган малаксиймо...онаси асл араб зодогонларидан бўлган оқсуяк Бибихонимни тилаб олган қизи...бу кун менинг тавалуддай айёмим эди..мунажжимлар башоратича мен туғилган кунда қақнус қуши йўқликка маҳкум бўлган...ва онам мени шундай афсонавий тунда дунёга келтирган...ортимдан кўп марта Қора Қақнус қуши дейишганини эшитганман...бу ном менга мутлоқо ҳеч кимни севмаганим ва меҳр шафқатим йўқлиги туфайли берилган бўлса кера...афсоналарга кўра Қақнус қушини жуфти бўлмайди..хатто овларда ҳам отам билан бирга иштирок этардим...бугун саройга жуда кўп мамлакатлардан элчилар мени қутлагани келишган..бу ташриф ортида мени ҳуснимни ҳам бир кўрмоқ илинжи бор аслида..аммо мен бекачим Суюнбекадан изн сўраб саройни тарк этдим..кўнглим ов қумсамоқда...доимгидек менга Шерхон ҳамроҳлик қиларди..
-Шерхон оға...-бор нозимни ишга солдим...
Баҳайбат алп келбатли мулозимимга бу таъсир қилмай қолмади...
-буюринг маликам...
-бироз ҳоли қолдиринг..онт ичаман ўзимни хатарга қўймайман...-зўр бериб уни кўндирдим...у мени сўқмоқ бошида кутадиган бўлди...
Бўғиқ сарой муҳитидан кўра ўрмонда ов қилиш менга кўпроқ ёқарди...бунинг учун подшоҳ отамдан дакки есам ҳам...
Жин урсин шу тиллақошни негадир ҳалақит қиляпти..бугун байромона либос кийгизишганди..отда юришимга бирмунча ҳалақит қиларди..ана..тулки кўринди...камон ва ёйимни олдим..бир ўқ..ва бир имконият..қани малика бўл...аммо яна ўша тиллақош ҳалақит қилди...
-ёйни ҳижолат қилмай..шунчаки сайр қилганингиз дурустмиди???-ортимдан ёқимли овоз эшитилди...жахлим чиқди..ортга ўгирилдим...у менга ҳайрат билан боқиб бир муддат қотиб қолди...гўзаллигим менинг қуролим эди..истаган эркакни ўзимга бўйсундира олардим..
-нечук нафас олишни унутдингиз???-унинг устидан кулдим..оддий кийимда бўлса ҳам келишган алп қомати уни янада хушрўй кўрсатарди...афтидан чўпон шекилли...
-узр...маликам...-деди менга жилмайиб..унга ким ҳуқуқ берди менга тик қарашга...
-мен маликаман шундай экан таъзим қил...чўпон йигит...-амирона буюрдим..у кулганча қилт этмади...

YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍41❤4👏1
ЖИНЛАРНИНГ ТЎЙИДА ҚЎШИҚ КУЙЛАГАН ҚЎШИҚЧИ АЁЛ ТАВБАСИ!

Бир пайтлар Нура Тоқақа тахаллуси билан машҳур бўлган қўшиқчи ҳаётида бўлиб ўтган воқеа.

"Бир неча йил аввал дам олиш кунларининг бирида телефон жиринглаб қолди. Қўнғироқ қилган киши ғалати овоздаги аёл бўлиб, у мендан шу кеча қизининг тўйига келиб, қўшиқ куйлашимни таклиф қилди. Менинг юрагимда қандайдир хавотир бор эди.

Ва ниҳоят биз айтилган жойга етиб бордик. Телефонда мен билан гаплашган аёл кўришиш учун қаршимга келди, уни овозидан танидим. Мени қучиб, юзимдан ўпганида унинг терисини тошдек қаттиқ эканлигини ҳис қилдим. Мен куйлашни бошлашим билан улар ғалати тарзда рақсга тушишни бошлашди. Шу пайт уларнинг оёқлари инсонларнинг оёғидек эмас, балки эчкининг туёғидек экандигини кўрдим...

Давоми👇
👍108❤58👎34🙊14😁13😢10👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали

Қўл-оёқ ва бўғимлар оғриғини биттада йўқ қиладиган рецептни ва қўллаш тартибини ўрганиб олинг

Рецепти: 1 дона чеснок, 10 мл йод, 1 ҳафта музлаткичда сақланиб, кейин ишлатилади


YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi🌺
👍36🔥7
💁‍♀️ Эътибор сўралмайди, қозонилади!

❤ Ҳа, айнан шундай. Агар чиндан ҳам жуфтим менга ўта эътиборсиз, деб вазиятни ўзгартиришни истасангиз, тафтишни ўзингиздан бошланг!

🎨 Сиз жуфтингиз учун аҳамиятли бўлсангизгина, у сизга эътибор беради.

💓 Бунинг учун «эътибор бер» деб жуфтингиздан эътибор тиланиб ўтирмай, ўз устингизда ишланг.

☁Эшитишларини истаяпсизми, гапиринг.

🦋 Фақат қандай гапиришни билинг. Қизиқ суҳбатдош бўлиш ҳам бир санъат. Бунинг учун мунтазам маънавий ўсишда бўлишингиз керак. Китоб ўқинг, қизиқ фильм кўринг, курсларга қатнанг. Хуллас, эътибор кутишдан бошқа машғулотлар топинг ўзингизга.

💓 Сиз қизиқ бўлинг, нега эътибор бермас экан? Шундоғам маҳлиё бўлиб, гўзал, ширинсухан, билимдон жуфтидан кўзини узолмай қолсинки...

YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍30❤6
ЖИНЛАРНИНГ ТЎЙИДА ҚЎШИҚ КУЙЛАГАН ҚЎШИҚЧИ АЁЛ

Қуйида биз сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган воқеа 1950 йилда таваллуд топган собиқ Қувайтлик қўшиқчи Нура Исмоил Робиъа Али ҳаётида бўлиб ўтган. Бир пайтлар Нура Тоқақа тахаллуси билан машҳур бўлган қўшиқчи тўй ва зиёфатларда ўз гуруҳи билан концертлар бериб юрган. У ўз қўшиқларини ёзиш ва басталаш билан бошқа санъаткорлардан ажралиб турган.
Нура Тоқақа 90-йилларнинг бошларида ватани Қувайтда машҳур бўлиб, уни форс кўрфазидаги бадавлат оилалар ўзларининг тўй ва зиёфатларига таклиф қилишар эди. Қўшиқчи Нуранинг санъатни буткул тарк этиб, ҳидоят топишига 1997 йилда ҳаётида содир бўлган ғаройиб воқеа сабаб бўлган. Бу воқеа ҳақида ўша пайтнинг машҳур "Жиноят" журналида ҳам мақола чоп этилган.
Қўшиқчи қуйидагича хикоя қилади: "Бир неча йил аввал дам олиш кунларининг бирида телефон жиринглаб қолди. Мен телефоннинг гўшагини кўтардим. Қўнғироқ қилган киши ғалати овоздаги аёл бўлиб, у мендан шу кеча қизининг тўйига келиб, қўшиқ куйлашимни таклиф қилди. Мен дам олиш кунимиз бўлгани учун унинг таклифини рад қилмоқчи бўлдим. Лекин у сўрганимиздан икки баробар ортиғи билан тўлашини айтди. Мен катта миқдордаги пул эвазига рози бўлдим. У менга манзилини бериб, телефон гўшагини қўйди. Мен гуруҳимиз аъзоларига телефон қилиб, бу хабарни айтганимда, аввалига улар дам олиш куни бўлгани учун рад қилишди. Кейин бизга ваъда қилинган катта миқдордаги пулни эшитишгач, ўша заҳоти боришга рози бўлишди. Шу кечанинг ўзида биз тайёрланиб, машинада йўлга чиқдик.
Менинг юрагимда қандайдир хавотир бор эди. Лекин мен буни бошқаларга билдирмадим. Манзил жуда ғалати эди. Айтилган манзил чўли биёбонда бўлгани учун йўлни топиш қийин бўлди. Ва ниҳоят биз айтилган жойга етиб бордик. Келган манзилимиздаги уй ҳашаматли бўлиб, баланд мусиқа қўйилган, одамлар ҳам жуда кўп эди. Биз машинадан тушиб, уйга кирдик. Тўй иштирокчилари ғалати кийимда эди. Телефонда мен билан гаплашган аёл кўришиш учун қаршимга келди, уни овозидан танидим. Мени қучиб, юзимдан ўпганида унинг терисини тошдек қаттиқ эканлигини ҳис қилдим. Аёлнинг либоси ҳам ғалати эди. Мен эса ичимдаги қўрқувга эътибор бермасликка давом этардим. У бизга дам олишимиз ва концертга тайёргарлик кўришимиз учун керак бўлган хонани кўрсатди. Биз тайёргарлик кўриб, намойиш қўйиш учун чиқдик. Катта зал аёллар ва болалар билан гавжум эди. Тўй дастурхонига қўйилган таомлар оддий зиёфат таомларига ўхшамасди. Залдаги чироқлар, безаклар биз келган хонадон бой-бадавлат оила эканлигидан дарак берарди. Куёв қадимги усмонийлар либосида, келин эса қимматбаҳо оқ тошлар қадалган қора либосда эди. Мен куйлашни бошлашим билан одамларнинг келиши янада кўпайди. Улар ғалати тарзда рақсга тушишни бошлаши билан бутун вужудимни қўрқув қоплаб олди. Лекин мен буни бошқаларга билдирмасликка ҳаракат қилар эдим. Гуруҳимиздаги қизлардан бири хушидан кетиб қолмагунча, концерт беришда давом этдик. Мен у қизнинг олдига яқинлашай деганимда, гуруҳимиздаги йигитнинг қаттиқ қўрқув билан қараб турганини кўрдим. Мен ҳам йигит қараб турган тарафга назар ташлаб, сакраб рақсга тушаётган одамларга кўзим тушди. Уларнинг оёқлари инсонларнинг оёғидек эмас, балки эчкининг туёғи эди. Мен титрашни бошладим. Агар биз ўз қўрқувимизни билдирсак, улар бизни қўйиб юбормаслигини билар эдим. Мен хотиржам бўлишга ҳаракат қилиб, гуруҳимиз аъзолариларга ҳам осойишталикни сақлаб, намойишни давом эттиришларини айтдим. Бу танлов бизнинг бу ердан чиқиб кетишимизнинг ягона йўли эди. Мусиқачилардан бири хушидан кетиб йиқилган қизни кўргач, ёнимга келиб, нима бўлганини сўради. Мен ўзимдаги ваҳимани босиб, буни шунчаки чарчоқдан эканлигини, фақат уни озгина дам олиши кераклигини айтдим. Биз қизни дам олиш хонасига олиб бордик. Бир вақт қиз кўзини очиб, "Сен уларнинг оёқларини кўрдингми, у нима эди?" деб қичқирди. Мен: "Сизлар нимани кўрган бўлсангиз, аслида мен ҳам уни кўрдим. Бу ердан қутилиб чиқишимизнинг ягона йўли - концертни давом эттиришимиз. Бу ерда кўрганларингизни уларга сездирманг. Биз жинларнинг тўйига келганга ўхшаймиз. Бомдод азонигача икки соатча бор. Келинглар, унгача ўзимизни қўлга олиб турайлик" дедим.
👍365😨90❤13👏9💋6💔4👎1
Улар рози бўлишди. Биз саҳнага қайтиб, намойишни давом эттирдик. Мен яхшилаб куйлашга ҳаракат қилар эдим. Токи улар ўзларини ақлдан озгандек тутиб, ғалати рақсга тушиб, ғайритабиий товушлар чиқариб, сакрашни бошлагунларича қўшиқ изидан қўшиқ куйлашда давом этдик. Сакрашган вақти оёқлари ўша-ўша эчкининг туёғи каби эди. Мусиқачилардан бири қаттиқ қўрқувдан чинқириб юборди. Уларнинг ҳаммаси ўгирилиб, унга қарашди ва қотиб қолишди. Мен Аллоҳга юзланиб, мени қутқаришини сўраб дуо қилишни бошладим. Агар У мени қутқарса, бошқа ҳеч қачон қўшиқ куйламасликка аҳд қилдим. Шу заҳоти дунёдаги энг чиройли овоз–бомдодга айтилган азонни эшитдим. Тўсатдан чироқ ўчиб қолди ва шу вақтнинг ўзида ҳаммаси ғоиб бўлди. Биз нарсаларимизни йиғиб, қочдик. Мен уларнинг ким эканлигини аниқлашим керак эди. Мен бу ерга келганимда ажиб уйга, мени қуршаб олган ғалати инсонларга дуч келдим. Мен ўзимнинг ҳис-туйғуларимга ишонишим керак эди. Ҳалиги аёл менинг юзимдан ўпганида унинг юзи тошдек қаттиқ бўлиб, инсонларникидек эмас эди. Бизга дам олиш хонасини кўрсатишганда, у ердаги эски ётоқлар, чанг, ҳид бу ерга юз йилдан бери ҳеч ким кирмаганини билдирар эди. Уларнинг оёқларини кўрмагаунимча жинлар эканлигига ишонгим келмади. Биз токи бир кишига дуч келмагунимизча қочдик. У киши бизга тикилиб қараб қолди, биз эса унга қараб турардик. У бизни жинлар деб ўйлади. У биздан "бу эски, ташландиқ уйда нима қилиб юрибсизлар", деб сўрамагунича, биз ҳам уни жин деб гумон қилдик. Уни нега бундай савол бераётганига тушунмай орқамга ўгрилиб қарасам, биз яқиндагина концерт қўйган ҳашаматли уй ўрнида вайронага айланган эски уй турар эди. Бизга учраган кишига бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бердик. У эса бизга: " Юз йилдан бери бор бўлган бу уйни жинлар эгаллаб олган", деб айтди.
Мен ўша кундан бери умуман намозимни тарк этмадим. Қўшиқ ҳам куйламадим. Кунларимни Аллоҳга ибодат билан ўтказаяпман. Ҳаж ва умрага ҳам бордим. Мен ҳар доим ўша кеча бўлган воқеаларни эсласам, у пайтлар Аллоҳнинг динига қанчалик бепарво бўлганимни ҳис қиламан. Менинг ҳаётимни ўзгартириб, ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳ таолога ҳисобсиз ҳамду санолар айтаман".
Аллоҳ розичилиги учун шон-шуҳратдан воз кечиб, ҳидоят йўлига кирган собиқ қўшиқчи Нура Тоқақа 2016 йилда вафот этган.

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi🌺
👍397😢86😱47😨15👏10❤8🤯7❤‍🔥6🔥3👎1🐳1
Бир Аёл турмушга чиққанига 4-5 йил ўтиб кетса ҳам ҳеч фарзандли бўлмади, орадан вақтлар ўтиб Ҳомиладор бўлибди. Ҳомила 4 ойлик бўлганида табибга боришди. Аммо Табибнинг гапини эшитиб ўзи ва эри дахшатдан  қотиб қолишди. "Қорнингизда кўтариб юрган ҳомила инсондан кўра СаккизОёққа ўхшаган маййиб-мажруҳ бир махлуқ экан, уни тезроқ тушириб юборишимиз керак, чунки у туғилаётганда сизни хатарга қўяди"дебди табиб. Бошқа табибларга боришган экан, улар ҳам ўша табибнинг гапини такрорлабди.Она эса қорнидаги Хомилани ҳеч туширишга кўнмабди. Эри эса: нима қиласан туғилибоқ ўладиган бу саккизоёқни, унга қўшилиб ўзинг ҳам ўлиб кетасанку дебди. Лекин хотини ҳеч кўнмабди, бундан жахли чиққан эри уни онасиники ҳайдаб юборибди. Орадан вақтлар ўтиб эрига қўнғироқ бўлибди,тезда туғруқхонага етиб келинг, Аёлингиз...👇👇
👍187❤19😁16💋16👏14😱10🥰9👎7🤝5
🌹🍃🌹🍃🌹... ОНАМ... 🍃🌹🍃🌹🍃

Энг гўзал дунёда бу менинг онам,
Меҳрибон падарим жуфти-ҳалоли.
Мен учун бенуқсон яралган хилқат,
Қадрини билмасам тутар уволи.

Рассом қўлидаги коғоздан сўранг,
Осонми онани сийратин чизиш.
Шоир қўлидаги қаламдан сўранг,
Осонми онани қалбини ёзиш.

Мен таъриф бераман онамга шундай,
Улуғлаб яшайди бутун бир олам.
Сўзларим ёлғони бор бўлса айтинг,
Қай инсон айтади ёмон деб онам?

Ғамгин бу кўнглимни оғриши одат,
Жон фидо ёрим ҳам таскин беролмас.
Онамни қалбидан топаман панох,
Бутун бир олам ҳам сиғдира олмас.

Ўткинчи дунёни йўқлари, йўқлаб,
Бўғзимдан олганда сезгувчи онам,
Бир ховуч дуоси дунёларга тенг,
Дуогўй давлатим, хазинам онам.

YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍46🤯3😁2❤1🔥1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚОРНИДА САККИЗ ОЁҚ ХОМИЛАНИ КЎТАРИБ ЮРГАН АЁЛ

(Тўлиқ видео)


Каналимиздан узоқлашманг

👇👇👇

YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍186❤18🥰17😢12🤯7👎6🔥4🤔4🤮4😇3👏2
Шукроналик - ҳаётингизни яхшилашнинг биринчи қадами.

Агар ҳар куни ўзингизга берилган имкониятларга, хатто кичик нарсаларга ҳам шукроналик келтирсангиз, кундан кунга сизга бериладиган неъматлар сони ортиб боради.

🌞Кунингиз файзли ва барокатли утсин

YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍21
#Табассум


ШАНТАЖ !

Хотиним билан мошинада кетаётган эдик.

Светофорда 1 та қизил Спарк орқадан тез келиб қарсиллатиб урдию.

Кобалтни орқа бампери дабдала бўлди. Қарасам аёл киши.

Мошинадан тушиб ҳеч нарса бўмагандай аёлимга бир кўз югуртириб ноз карашма қилиб;

"Фарход ака шунча маргат қисамам тўхтамисиз? Сизи соғиниб кеттиму!" деса бўладими.

-Ўўў, барака топгур 1- дан мани отим Фарходмас, Ахмад, 2-дан дейишимни биламан.

"-Ман аҳмоқ бўмасам сизи ёлғонларизга лаққа тушармидим? Энди ўзизи танимаганга оляпсизми? Э ҳаа- мошинада хотинчайиз борда а? Жиннини ёқволиб а? Сизи марҳаматизга ўлиб турганим йўқ. Мошинами ўзим қиволаман. Башарайизиям кўрмай бошқа! деб кетиб қомоқчи."

Оғзим очилганича хотинимни саволомуз нигоҳларидан канализация қопқоғини очиб ичига тушволай дедиму, қопқоқ ўлгурни очилмай турганимда, отасига раҳмат, барака топгур хотиним шартта Спаркни олдини тўсиб;

"-Ҳой мегажин;
шантаж қилишга бошқа тема тополмий қолдингми?

Акам 25 йил деганда кеча турмадан чиқдила тушундингми?

Сан кимни шантаж қивоссан. Давай документларингни чўз баққа,

туш олдимга сервисга бориб от и до қиберасан ёки янги Кобальт оберибам қутулолмидиган қип қўяман.

Ҳидлачи, қўйни ҳиди келяптими бизадан!?... " деб мени бир катта харажатдан асраб қолди.

Жувон эса номери ўтмаганидан лом-мим демай хужжатларини хўтинимга тутқазиб сервисга ортимга судралиб келмоқда.

-Онаниб кетай, асалим, шакарим, севгилим, олтиним! десам хотин менга

-Ким бу мегажин?!.. деса бўладими?

Хотин дегани отдан тушсаям эгардан тушмас экан...😥



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi🌺
👍109🤣54😁6❤4💋1
Sizga qaysi biri yoqdi? Baho bering❤️

YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍43❤11🤔7👏5🥰2
#Қора_Қақнус #Но_7
#Нафиса_Маликова

-жудаям мағрурлик эмасми бу???- саволомуз тикилди..
Отдан сакраб тушмоқчидим этакларим панд бериб йиқилиб тушаётганимда чўпон йигит ушлаб қолди...негадир биринчи марта ўзимда ҳаяжон сездим...уни мовий кўзларига кўзим тушди...у бир зум менга тикилганча қотиб қолди...сўнгра иши ўхшамаган косибдек жахли чиқди..жахлини сабабини тушунмадим...уни қўлларини силтаб юбордим...
-овга ҳалақит қилма...-дедимда яна камонни ушладим...қизиқ ноодатий тезликда мени ёнимда пайдо бўлиши..яна ўрмон ичида изғиб юргани..Шерхон оғани олиб олсам бўларкан...уфф бу сафар ҳам ўқ хато кетди...
-мана бундай қилиб малика..-деганча менга яқин туриб қўлларимни ушлади...ундан чет эл элчилари келтириб берадиган мушк ҳиди тараларди...қизиқ оддий чўпон йигитда бу ҳид...ахир бу жуда қимматбаҳо мушк анбар эди...кўпинча амир ва хон оила аъзолари ишлатадиган...балки бугун тадбирга келган шахзодаларга хизмат қилар...қўллари оқ ва қуёш кўрмаган...чўпон йигитга тўғри келмайдиган юз кўриниш...
-нималарни ўйлаяпсиз маликам..-менга мовий кўзларини тикди..мен уни биринчи марта кўришим аммо уни юз йиллик танишдек ўзини тутиши асабимга тега бошлади...аммо у ушлаган қўлимда отилган ёй нишонга тегди...ажабо ўқ бехато туликини миясини тешиб ўтган..ахир уни кўзи менда эди қандай уддалади буни...
-ўзим отдим..-мағрур тикилдим..ўзимни худбинлигим бир кун бошимга бало бўлмаса бўлди...
-албатта...-сирли жилмайди...
-Маликам...-Шерхон оғани овози эшитилди...унга чўпон йигитни кўрсатмоқчидим...аммо у йўқ..фақатгина уни..
-кўришгунча..«Қора Қақнус»деганини эшитдим холос....

YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍66
​​​​​​#хайрли_тун

Кимнидир Аллоҳ йўлида яхши кўрасиз!

Яхши кўриш ҳам ризқ...

Нималаргадир бу кўнгил жуда яйраб, севинчларга тўлиб кетади!
Хурсандчилик ҳам ризқ...

Кимгадир жигардан кўра яқинсиз, кимдир сизга қараб талпинади!
дўстингиз ҳам ризқ...

Санасангиз саноқларда адашасиз...
Яна қанча ризқлар бор...

Муҳими бу турфа ризқларнинг хайрлиси сизга насиб қилсин!
Хайрлисини сўранг...

Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин!

Хурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин!

Хайрли дўстлар, қиёматли биродарлар ато этсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпиб қўйганларга ачинманг...

Агар хайрли ризқлар сўраган банда бўлсангиз сираям ачинманг...

Хайрлиси сизга насиб этади...
Омонати ўз йўлига кетади!

Тунингиз ҳам хайрли бўлсин!

Эрталаб биз пешвоз чиқадиган тонг- дардманларга Табибидан, ёлғизларга Ҳабибидан бир мужда ва нажот олиб келсин...

©️Азизахон Исмоилова.


YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍25❤2🔥1🤔1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹🍃

ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!

☀️•Эрта тонгда эсон омон уйғондик ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

☀️•Субҳидам тонг ҳавоси қалбимизга қувонч улашмоқда ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

☀️•Борлиқ уйғонмоқда, ана,қаердадир хўроз қичқирди, гўё биз билан саломлашаётгандек ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

☀️•Шундай мусаффо тонгни неъматларини Аллоҳим бизларга кўрсатиб қўйганига шукр ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

☀️•Яна биз билмаган ва ҳатто кўзимиз кўрмайдиган неъматларни ушбу тонгда биз учун фойдали қилиб қўйган Аллоҳимга шукр ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

🌹.. Бундай улуғ неъматларни берган Зот Аллоҳни номини улуғлаб, Уни поклайлик:

🍃🌼-Субҳаналлоҳ!
🍃🌼-Алҳамдулиллаҳ!
🍃🌼-Лаа илааҳа илоллоҳ!
🍃🌼-Аллоҳу Акбар!

Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!

YAQINLARINGIZGA ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍14
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух Азиз Қалбдошлар,
Бугунни кўрсатган Аллохга хамду санолар бўлсин.
Хонадонинглардан файзу барака аримасин. Оила аъзоларингиз тану жони соғ бўлсин. Аллохим хар бирингизни икки дунёда Азиз қилсин, ўз панохида асрасин. Амин.
Ўткинчи дунёимизда дуолар олиб, дуолар бериб, Аллох рози бўладигон амалларни қилишлик насиб қилсин.
Ўзингизни эхтиёт қилинг.


• Аллоҳим!
• Қадарингда яхшилик деб билганинг барча аҳли иймонга зурриёдлар ато эт!
• Аллоҳим!
• Фарзандларимизни ҳидоятли қил!
• Уларнинг қўлларидан Ўзинг тут!
• Ўзингагина ибодат қилишларини муваффақ айла!
• Аллоҳим!
• Мени йиғлатадиган манзарага уларни солма!
• Ҳаётлик чоғимизда уларнинг яхшиликлари билан бизни қувонтир!
• Вафот топгач ҳаққимизга истиғфор ва дуо қилишларини, маҳшарда эса иззат тожи кийдиришларини насиб айла!
• Аллоҳим!
• Ушбу дуойимга барча
мўъминларни шерик қил!
• Амийн!🤲🤲

YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
@muslima_ayollar_blogi 🌺
👍15❤1