🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
📝Ожиза
(муаллиф тилидан ҳикоя қилинади)


Қиз бола палахмон тоши дейдилар. Бу ибора менга нисбатан айтилган бўлса керак, ёки ким айтса ҳам топиб айтган.

Дугоналарим бирин--кетин турмушга чиқа бошлади. Оиламиз ночорлиги учунми, отам ташлаб кетгани учунми, негадир менга совчи келмади. Кўчада кўрган йигит борки бефарқ ўтолмайди, қадди-қоматим келишган, ўзим ҳам чиройлиман. Йигитлар анча вақтгача ортимдан юрадида, уйланишга келганда ҳусни бўлмасада бойроқ оиладаги дугоналаримни танлаб кетади. Шундай қилиб.ёшим ҳам 25га кирди. Укаларим бору, тайинлик иши йўқ, улар ҳам уйланадиган ёшга етиб қолди. Энди менга ҳамма қариқиз бўлиб қолдинг, сени ҳеч ким олмайди, деб гапира бошладилар. Бир куни холам янги гап топиб келди. "Сени корейсга узатамиз, Кореяга кетасан.."

--Хола, қайси корейсни менга кўзи учиб турган экан?--дедим кулиб.

--Шунақа фирма бор экан. Кореядан уйланадиган йигитлар келади, фирмадагилар ўзи учрашув белгилайди, ёқсанг, тегиб кетаверасан.

Аввалига роса қаршилик қилдим. Кейин Корея сериалларидаги олифта, кўркам йигитлар кўз олдимга келиб розилик бердим.

Учрашув тайин қилинди. Яхши емакхонадаги ажойиб овқат ва йўлкира фирма ҳисобидан экан. Бир пайт кўзлари тирнаб очилгандек қисиқ кўзли, бўйи пак-пакана биттаси кириб келди. Юрагим орқага тортиб кетди...
--Йўқ!--дедим. Ҳеч ким мажбурламади. Кейин орадан бироз вақт ўтиб яна биттаси билан учраштирдилар, униси ҳам ёқмади. Бора-бора бу учрашувлар менга ёқиб қолди. Текин, бунинг устига тансиқ овқат, яхшигина йўл ҳақи. Икки йилгача ҳар хил корейслар билан учрашувга чиқиб юрдим.

Учинчи йилга ўтганда уйдагиларнинг зуғумидан, қариқиз деган тавқи лаънатдан қутулиш учун ҳам биттасини танладим. Бу йигит бошқаларига нисбатан новчароқ, муҳими кўзларида ўзим қидирган меҳрми, нимадир бор эди.
Хуллас, Кореяга кетдим. Мен у пайтларда муслима қизларнинг ғайридинларга турмушга чиқиши мумкин эмаслигини билмасдим. Ўзим намоз ўқимасам, яна қанақасига муслима бўламан деб ҳисоблардим.

Кореядаги уйимиз осмонўпар бинонинг ўнинчи қаватида экан. Корейс тилини умуман билмайман, эрим иккаламиз имо-ишора билан гаплашамиз. Корейслар жуда кўп ишлайди. Турмуш ўртоғим ҳам эрталаб кетиб, кеч қайтади. Уйда битта ўзим зерикаман. Бир куни дераза ойнасини артмоқчи бўлдим. Ичкаридан артиб бўлиб ташқарига чиқдим. Оёқларим сиғадиган жой бор экан. Амаллаб жойлашдим, деразани ортидан ёпиб артдим, қайтиб очаман десам дераза очилмади!

Ўнинчи қаватдан пастга қарагани қўрқаман. Ўзим билган калималарни ўқиб худойимдан ёрдам сўрайман. Бир пайт пастдан бир аёл ўтиб қолди. Жоним борича бақирдим. Тепага аланглаб мени топди, аммо арвоҳ деб ўйлади шекилли, чинқириб қочиб кетди. Шу алфозда юрагим терак баргидек титраб туравердим. Тилимда ўзим билган оятларни такрорлайман. Орадан қанча вақт ўтди, билмайман

Ана яна битта киши кўринди. Қўлимдаги ойна артишга олган латтани отдим. Аллоҳнинг қудрати билан тўғри бошига бориб тушди.Ўзбекчалаб бақира бошладим. У ҳам ўз тилида нимадир деб бақирарди. Шунда ҳатти ҳаракатидан нечанчи қаватда эканимни сўраётганини пайқадим. Қўлим билан ўн сонига ишора қилдим.

У уй қоровулига хабар қилди шекилли, турмуш ўртоғим ишини ташлаб етиб келди..
Шу воқеа бизни бир-биримизга, мени Аллоҳга яқинлаштирди...
Ўзбек қизи бўлсамда, муслима саналсамда намоз нима, рўза нима, савоб нима, гуноҳ нималигини билмасдим. Онам, қариндошларим ҳам қизини ғайридинга узатиш гуноҳ эканлигини билмаган, назаримда, ёки ортиқчалик қилган бўлсам мендан қутулишни истаганмикан?

Мусофирликда эрмагим телефон, интернет. Интернет орқали ибодатларни ўргана бошладим.
Турмуш ўртоғим ёмон одам эмас эди, фақат қалбим очилгани учун ҳам энди бу одам билан яшай олмаслигимни билардим...

Аммо уйимга ҳам қайта олмасдим... У ерда мени ким ҳам кутарди. Тўғри онам бор, аммо ёши элликка яқинлашсада қишлоқдан Тошкентга кетиб мардикор бозорида, тирикчилик ғамида юрган муштипаримга мен ҳам бир дардисар бўлардим.
👍8❤1
​​Алҳамдулиллаҳ, намозларимни йўлга қўйиб олдим. Қалбим очилиб борарди. Интернетдан, Қуръон ўқишни ўргана бошладим, аммо бу мен ўйлаганчалик осон эмас эди. Қунт билан, баъзида йиғлаб, баъзида Аллоҳга ёлбориб, дуоларимда сўраб Қуръон ўқишга тушиб олдим.
Исломни чуқур тушунганим сари ғайридин билан яшаш мумкин эмаслигини ҳис қилиб борардим. Қалбимда Аллоҳимга буюк муҳаббат билан бирга турмуш ўртоғимга бўлган севгим ҳам бор эди. Ҳа, шундай. Тили, дини бошқаа бу одамдан, унинг оиласидагилардан чин меҳр кўрган эдим. Икки йилда. корейс тилини ҳам бинойидек билиб олгандим. Бир куни ортиқ бундай яшай олмаслигимни, ажрашишимни айтдим. Турмуш ўртоғим индамай ишга кетди.
Кетишга ҳозирлана бошладим. Ўша куни эрим ишдан эртароқ қайтди.
Бир-биримизга тикилиб ўтирдик. Бирдан қўлларимни ушлаб
--Нима қилсам мени ташлаб кетмайсан?--деди.
Юрагим ҳапқириб кетди.
--Исломни қабул қилинг!--дедим шоша-пиша.

--Майли, ўргатасанми? - деди у
--Жоним билан!

Биз Бусан вилоятида, Кимҳе шаҳрида яшаймиз. Бу ерда Имом ал- Бухорий жомеъ масжиди бор. У ерда, асосан, ўзбекистонлик муҳожирлар намоз ўқийди.

Турмуш ўртоғим ўша масжидда калима келтириб исломни қабул қилди. Аллоҳимга беҳисоб шукурлар бўлсин, ўшандан бери беш вақт намозни канда қилмайди. Ҳайит байрамларини бирга оилавий нишонлаймиз. Иккита қизалоғимиз бор.
Онам ҳам ҳозир биз билан яшайдилар. Мен чин бахтни мусофирликда топдим. Аллоҳ ўзига яқинлашган бандасини ташлаб қўймас экан.
Ким Аллоҳни топса, у ҳеч нарса йўқотмайди! "
(Реал воқеалар асосида ёзилди)
Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍒 Olchali shokoladli keks

🍇 Sizga kerak bo‘ladi;
• 4 ta tuxum🥚
• 1 ta stakan shakar
• 1 ta stakan sut
• 3 qoshiq kakao
• 1 ta stakan o’simlik yog’i
• 1 ta pachka razrihitel
• 1,5 stakan un
• olcha 🍒

🍫 Glazur;
• 4 qoshiq quyultirilgan sut
• 1 qoshiq kakao

©Tass cooking


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Kuzgi_assal_fasonlar🌸
Қайси #Фасон кўпроқ ёқди?😊🤍

1 🥰
2 ❤️
3 👍
4 👏

❤️ Pеакция қолдиринг 😍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👏4🥰2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бегим...
Сиз мен учун бебаҳо совғасиз бу ҳаётда тақдиримдан розиман сизни менга учратди, умримиз файзли барокатли бўлсин султоним❤️


🤍❤️🤍❤️🤍❤️🤍❤️🤍❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
​#КЎНГИЛ_ИФОРИ бош эгди: - Узр , дадаси ... Мирсаид ака аёлига қараб ўзини ноҳақлигини ҳис қилди : "Бояқишда нима айб ?! Билгани "Хўп бўлади, дадаси " бўлса " - Ҳозир Боирхўжа қўнғироқ қилган эди . Унинг ойимтилла қизи бизнинг Сулаймонимизга…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

3-ҚИСМ

барча ишлар ўзларининг фойдасига ҳал бўлишини англагандек бўлди .

Мастура опа эрининг одатини яхши билганлиги учун индамади. Вақти - соати келиб ўзи ёрилишини кутди. Вақти- соати эса жуда тез келди.

- Мастир , - Мирсаид ака кайфияти яхшилигида аёлини шундай чақиришга одатланган эди, - кел ўтир гап бор .

Мастура опа қўлидаги сочиқни ғижимлаганча эрининг рўпарасидан жой олди :

- Эшитаман, дадаси. Қулоғим сизда.

- Мен ҳозир тўғри ўғлинг айтган қизнинг махалласидан келяпман. У ерда ишхонамизда ишлайдиган Қобил ака яшайдилар.

Хуллас , Қобил акадан қизнинг оиласи , уруғ - аймоғини суриштирдим. Улар оғзиларидан бол томиб , кифтини обдон келтириб ўша оилани тоза мақтадилар. "Мирсаид ука , нима бўлганда ҳам шу оила , шу қиздан қолманг. Тўғрисини айтсам , ўзимнинг ўғлим бўй етган бўлганда сизларга буларни мақтамасдан отимни қамчилаган бўлардим" дедилар улар. Қобил аканинг айтишича Асрор домланинг бешта боласи бор экан. Дастлабки учтаси қиз , кейинги иккиси ўғил экан . Сулаймоннинг кўнгли чопгани эса учинчи қиз экан. Катта қизлари йил оралаб узатилган экан. Аммо айниқса мана шу кенжа қизнинг харидори кўпмиш.
"Совчиларнинг кўплигидан Асрор домланинг остонаси ейилиб кетган, Мирсаид ука . Қайдамов , домла бу йил қиз узатармиканлар. Эшитишимча бу хонадонга манаман деган министрларникидан ҳам совчилар келган , аммо ҳеч бирлари домлани уната олгани йўқ- да . Энди бир бахтингиз, совчи бўлиб келаверинг-чи , ажабмас мушкулингиз осон бўлиб , Аллоҳ йўлингизни очса" дедилар Қобил ака .

Мирсаид ака юрагидаги барча сўзларни айтиб бўлгач енгил тин олди. Бу сафар аксинча Мастура опани юк босган эди:

- Вой- бўўў дадаси , шунча гап топиб келибсиз- а ? - деди у юрагидаги ваҳимани боса олмай, - гап- сўзларингиздан булар қизини бизга берадими , йўқми деган мулоҳазага бориб қолдим.

Мирсаид аканинг ҳар доимги ёввойи қайсарлиги тутди :

- Нимага бермас экан? Нима ўғлингни бировдан кам жойи борми ? Кал бўлмаса, гўл бўлмаса. Суқсурдек йигит бўлса. Яқинда олий маълумот дипломини олади .
Шунча нарсани билиб туриб ноз қилишса ўзлигидан кўришсин. Ундан кейин Қобил ака ўша хонадонни сиртдан кўрсатдилар. Донғи оламни бузсаям уйи оддийгина , камсуқум бир хонадон. Одамлари ойликка кун кўрадиган эканлиги билиниб турибди. Шу ҳолига ноз қилишмас . Ноз қилишса ўзларига зиён. Берса ана , бермаса мана. Тошкент тўла қиз. Дарахтни бир силкитсанг қиз ёғилади , танлаб- танлаб , чертиб-чертиб келин қилиб олаверамиз. Шундоқ боламга кимлар кимлар қизини бермайди ?!
"Мирсаид ўғли учун оғиз солармикан ?!" деб лаб жуфтлашимни пойлаганлар қанча ?!

"Ҳмм шунақалардан биттаси Боирхўжа акамиди ? Кароматини кўрганимизга ҳали ярим кун бўлгани йўқ- ку?" - Мастура опа бу гапларни хаёлида айтди , ташида эса бўлай деб турган ишни бузиб қўймаслик учун эрига жилмайишга ҳаракат қилди :

- Гапларингизнинг бари тўғри , дадаси . Аввалам ўша қизникига совчиликка бориб кўрайлик. Бор масала ана ўшандан сўнг ойдинлашади- да . Аммо лекин махалладошлари мақтаган оиладан чиққан қиз ёмон бўлмаса керак. Агар ёмон бўлса сиз айтган ҳамкасбингиз ўзини масъулиятдан олиб қочиб бир , иккита ёлғонни тўқиб юбораверган бўларди. Ҳақиқатдан яхшидир- ки, ўзига ишониб мақтаган.
Нима бўлганда ҳам кўнглим ҳотиржам , дадаси. Насиб қилса қолган гапларни эртага гаплашаверамиз- да. Бир кунга сабр- да энди , дадаси.

Мастура опа сал нарсага феъли айниб , тескари жаҳли қўзғаб турадиган эрини оловлантирмаслик учун иложи борича юмшоқ гапириб вазиятни ўзининг фойдасига ўнглантирган бўлди-ю , гап буромадини оҳиста бошқа ўзанга бурди:

- Энди Маҳина опамни огоҳлантирсак бўлди экан- да , а ?

- Қайтишда опамларникига кириб уларга бор гапни гапирдим. "Шунақа- шунақа гаплар" дедим. Хуллас улар эртага кечки соат олтиларга кийиниб тайёр бўлиб турадилар. Икковингларни бир зумда олиб бориб келаман.

- Жуда яхши бўлибди-да. Майли дадаси, ҳаммаси сиз айтгандек бўлади. Сиз нима десангиз шу- да.

Мастура опа ўрнидан оҳиста қўзгалди :
👍18🥰3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Овқатни сузаверайми ?

- Сузавер. Бугун негадир чарчадим. Овқатдан кейин вақтлироқ дам олмоқчиман.

* * *

Сулаймон учун бугун кутилмаган ҳамда қувончли кун бўлди. "Икки ойдан буён асабларимнинг энг майда томиригача азоблаган муаммо бир неча дақиқаларда, бир неча оғиз сўз билан ҳал бўлса-я?! - ажиб жилмайиш билан ўйлади у ,- бандаси нима деса десин- у , ҳукм Аллоҳданлиги рост экан. Яна чин ихлос билан дуо сўраб кўтарилган қўлларда экан. Ойижоним жуда зукко аёллар-да. Барча сўзларни топиб айтадилар. Яна айтганлари рўёбга чиққани-чи ?! Мен ҳам бўлиб ўтган воқеалардан битта нарсани англадим. Бахт шунчалик бизга яқин, аммо кўпда уни ҳис қилмаймиз. Мисол учун мана менинг бахтим . Куни кеча , йўқ шу бугун эрталаб бахт мен учун орзуда ҳам етиб бўлмас юлдуз эди. Ҳозир эса кафтимга қўнган ой мисол. Демак, охирги учрашувда Ҳилолага "Жиззахдан қайтишингга совчилар бориб қолади" деганимда ҳам бахт ёнимда экан- да ! Балки ўша сўзларим фаришталарнинг оминига тушганда яралганмикан ўша бахт?! Ёки ойижоним "Даданг нима десалар ҳам хўп дегин, уларга бўлган итоатингни мукофоти ажрсиз қолмайди" деганларида дунёга келганмикан?! Ёки бу воқеларнинг ҳар бирида бир, бир қисмдан вужудга келиб , бугун яҳлит бўлак бўлдимикан?! Ҳар нима бўлганда ҳам бугун бахтлиман. Икки карра. Ҳилолага етишим бир бахт бўлса , дадамнинг розиликлари юз карра бахт. Ҳилола билан бошланажак янги ҳаётимнинг кўнгил ҳижиллигисиз бошланиши ҳам бахт. Бари бахт ... Ҳудди Ҳилолага илк бор кўнгил қўйган кунимдаги каби бахт...

* * *

Ўшанда улар иккинчи босқичда ўқир эдилар.Миллий университетнинг физика факультетида. У кунларни эсласа Сулаймон ҳали ҳануз ҳайрон қолади. Нима учун Ҳилолани бир йил давомида пайқамади? Ахир Ҳилола турли туйғулардан четда қолиши мумкин бўлган қиз эмасди? Айтиш мумкин бўлса группадошлари орасидаги етти нафар қизларнинг энг чиройли ва заковатлиси ҳам шу Ҳилола эди. Сулаймон кейинчалик мулоҳаза қилиб кўрса бунга Ҳилоланинг пайқамаганининг битта сабаби бўлган экан. Унинг ўзга қизлардан фарқи, қиз ўртага тушишни ёмон кўрарди. Ҳилола қалбига нақш каби ўйилган билимини ортиқча кўз- кўзлайвермас, шу сабаб доимо назардан четда юрарди. Аммо дарслардаги семинар - тренингларда барчани сўзсиз михлаб ташлайдиган энг мукаммал хулоса доимо Ҳилоладан чиқарди. У оҳиста , оддийгина икки оғиз сўз билан нафақат гуруҳдошларини, балки устозларни ҳам лол қилиб қўйишни уддаларди. Дарсдан сўнг эса ўша оддий, ўша юввош Ҳилола бўлиб ўз йўлида кетаверар эди. Балки унинг назарга тушмаганига бошқа сабаб ҳам бўлгандир. Аксарият қизлар ўқишга киришгач икки ойга қолмай ўзгаришган, ўзларига эринмай қарашни бошлаб юборишган, сочлари кесилган , қош ва киприклари "негадир" бесабаб бирдан тим қора бўлиб қолган бўлса , Ҳилола иккинчи курсга ўтиб ҳамки заррача ўзгармаган эди. Ҳамон ўша битта қилиб ўрилган сочлар, ҳамон ўша қалам, бўёқлар билан тиллашмаган қош,кўз, киприклар, ҳамон ўша фасллар алмашгандагина ўзгарадиган таниш либослар.

Ким билсин балки Сулаймон учун шундай бўлгандир. Йўқ , йўқ аслида ҳам айнан шундай эди.

Орадан бирмунча вақт ўтгач , Сулаймон битта нарсани кашф этди. У вақтда Ҳилола билан муносабатлари ўз ҳикоясига эга бўла бошлаган эди . Хуллас йигит битта нарсани кашф этди :

- Инсон аслан буюк бўлар экан !

Сулаймон Ҳилоланинг дадаси Асрор Файзуллаев йирик олим эканлигини ҳам , у кишининг ихтиролари нафақат бутун республика , балки ўз йўналиши бўйича МДҲ мамлакатлари , шунинг кўплаб Европа давлатлари, АҚШ , Канадада ҳам машҳурлигини билиб ҳайратда қолди. У киши ҳақидаги маълумотларни интернетдан ўқиган Сулаймон Асрор Файзуллаевнинг жаҳоннинг жуда кўплаб илмий семинар ва конгрессларида алоҳида таклиф этиладиганлар рўйҳатида кўриб ажабланган эди: "Наҳотки шунчалик илм ва мавқега эга бўлган одам шу даражада камтар бўлиши мумкин бўлса?!" .
Бир куни Сулаймон ўзини тўхтата олмай Ҳилоладан шу ҳақда сўраганда қизнинг берган жавоби йигитнинг кўнглини алғов- далғов қилиб юборди:
- Устоз Тоҳир Маликни ўқиганмисиз ?! - деб сўраганди Ҳилола ўшанда жилмайиб ,- менга у
👍14
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

кишининг бир иборалари жудаям ёқади. Улар ёзадилар-ки "Қамиш ҳаволаниб ўсиб - ўсиб , охирги қисмати одамлар оёқ остига ёзиладиган бўйра бўлиш экан" .
Қолаверса дадамлар бизга кўп бора шундай уқтирадилар :
"Аллоҳ инсонни қандай неъмат билан сийласа , ўша инсоннинг синови ҳам шудир. Мисол учун бой инсонларнинг синовлари бойликлари . Илм уммонидан гавҳар терувчилар учун синов берилган илмларидир".

Сулаймон ака, балки ҳайрон бўларсиз "Илмда қандай синов бўлиши мумкин ?" деб . Мисол учун илмда муайян ютуқни қўлга киритган олимнинг кеккайиб кетиши , "Мен фалончиман" демоғи ҳам синовдан ўтолмаганлиги , бир сўз билан айтганда риёкорлик. Илм ҳам , илмдорлик ҳам Аллоҳ тарафидан берилади. Аллоҳ ҳоҳлагани учунгина инсон иқтидор соҳиби бўлади , ҳоҳламаса йўқ. Шу сабаб инсоннинг ўзидан кетиши яхшиликка олиб келмайди. Дадам айтадилар- ки " Шайтон, яъни Азозил ҳам бир вақтлар фаришталарга устозлик қилган, манманлик ва кибр сабаб , ўзини юқори олиб "Мен оловдан яралганман, шу сабаб тупроқдан яралган инсонга бўйин эгмайман" дея куфрга кетиб Аллоҳга осийлик қилганлиги учун абадий лаънатланган. Шу сабаб ҳар қандай ўзини катта оладиган инсоннинг қалби борган сайин шайтонга насиба бўлиб бораверади , ана шундан қаттиқ эҳтиёт бўлиш керак " дейдилар .

Сулаймон бу гапларни Ҳилола билан яқиндан танишганда эшитганда қизнинг заковатига тан берган эди. Кейинчалик Ҳилоланинг ҳам "Дадасининг қизи" эканлигини билиб янада лол қолганди. Ҳилола университетга имтиҳонларсиз қабул қилинган , бунинг сабаби қиз физика фани бўйича Халқаро Олимпиада ғолибаси бўлган экан. Шунингдек ўқувчилик давриданоқ ўнлаб мақолалари республика ва чет элдаги йирик илмий журналларда чоп этилган , улар орасида Халқаро экспертлар алоҳида муносабат билдириб тақриз билдирганлари ҳам етарлича экан. Сулаймон булардан бошқа курсдошлари қатори анча кеч хабар топди. Гарчи Сулаймоннинг ўзи ҳам аъло баҳоларга ўқийдиган истеъдодли йигит бўлса-да, Ҳилоланинг сийратини анча кеч илғаган эди.
Сулаймон энг аввалида Ҳилолани бутунлай бошқа тарафдан таниганди.
Ўшанда ноябрь ойининг охирлари эди.
Кунларнинг бирида Сулаймон одати бўйича кечки пайт махалла гузарида янги очилган спорт машғулот залига борди-ю , кутилмаганда ўз бошига фалокат орттирди. Залда машғулот олиб бораётган спорт устаси ўша куни бир сабаб билан машғулотга келмаганди. Сулаймон ва дўстлари таниш қоровулни у ёғи, бу ёғидан ўтиб , "Мумкин эмас, беролмайман" деган гапига оёқ тираб тихирлик қилганча бир амаллаб залнинг калитини олишди. Йигитчилик ... Бошларида "Ҳой" деб назорат қилиб турадиган йигитлар ўзларига эрк бериб юборишди. Ким штангани оғирроқ вазнда кўтара олиш ҳақида баҳслаша бошлашди. Натижа шу бўлдики , Сулаймон ўша куни уйга икки букилиб қайтди.
Мирсаид ака дастлаб ўғлини кўричак бўлиб қолган деб ўйлаганди. Тез тиббий ёрдам марказида шу нарса маълум бўлдики , кучига ишониб нохосдан кўтарилган оғир юк туфайли Сулаймонда киндик чурраси қўзғаб кетибди.
Зудлик билан жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган Сулаймон шу бўйи университетга қишки сессия вақти кириб келди. Келди- ю пешонаси "тақ" этиб деворга урилди:
Домла Туйғунов имтиҳонга кирмайдиганлар рўйхатининг энг бошига Сулаймоннинг фамилиясини ёзиб старостага тутқазибди:

- Миржалолов Сулаймон Мирсаид ўғли .

Сулаймоннинг имтиҳонга қўйилмаганлигига ягона ва асосий сабаб , унинг ...

#давоми_бор /8

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31❤3
Қайси #Фасон кўпроқ ёқди?😊🤍

1 ❤️
2 👍
3 👏
4
🔥
5 🤩

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥3👍2❤1🤩1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ кишининг бир иборалари жудаям ёқади. Улар ёзадилар-ки "Қамиш ҳаволаниб ўсиб - ўсиб , охирги қисмати одамлар оёқ остига ёзиладиган бўйра бўлиш экан" . Қолаверса дадамлар бизга кўп бора шундай уқтирадилар : "Аллоҳ инсонни қандай неъмат…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

4- ҚИСМ

имтиҳон куни аниқ бўлгунча маъруза дарслари бўйича ёзилган конспект дафтарини қайд қилдирмагани эди. Сулаймон сингари рўйҳатга тушган кўпчилик гуруҳдошлари Туйғунов домланинг талабига мувофиқ конспектларини кеч бўлса-да унга кўрсатиб имтиҳон топшира бошладилар. Аммо уларнинг конспект дафтарлари домла тарафидан ҳар бир варағи бор бўйича ўзига хос лотинча "Z" харфи билан белги қўйиб ташланганлиги учун, бошқа талаба бу дафтардан қайта фойдалана олмас эди.
Гуруҳ сардори Сулаймонга домла учун касаллик маълумотномаси сабаб ўрнида ўтмаслигини айтди.

"Биров бошим, биров биқиним , яна бошқа биров аллақаерим деса, фаннинг фанлиги қоладими, бу дангасалар учун баҳона халос , ёзолмаган даражада ётиб ўқиши мумкинмиди ? Шундайларга йигирмата оғзаки савол бераман , топширса марҳамат , олган бали ҳалоли бўлсин, агар шуни ҳам топшира олмайдиган даражада хаста бўлса, академик таътил сўраб ариза ёзсин , бу вазиятда бундан бошқа чора кўрмаяпман" деган эмиш домла.

Сулаймоннинг тажанглиги қирғоғидан тошиб - ошиб кетди.

Шунда...

.... Кутилмаган ердан офтоб чиқди. Йигитнинг жонига Ҳилола оро кирди :

- Агар йўқ демасангиз домлага мени конспектимни кўрсатишингиз мумкин,- деди эди Ҳилола бўлиб ўтаётган ишларда гўёки ўзи айбдордек ер чизганча ,- мен дафтаримни бошига исм - шарифимни ёзмаган эдим.

Сулаймон айни ўша пайт илк бора Ҳилолага бошқача назар билан қараганди :

- Ўзингиз-чи , ўзингиз нима қиласиз унда ? Билишимча Домлажон қизларни ҳам аяб ўтирмайдиганлар тоифасиданлар . Туйғунов домланинг кўзларига барча талабалар икки оёқли конспект дафтари бўлиб кўринишига шубҳам йўқ, - деди Сулаймон ҳамон алами тарқалмаганини сўзларида билдиришга интилиб.

- Улар ҳам неча йиллик устозлар-да. Ҳеч бўлмаса шу йўл билан бизни яна бир бор фанни ўзлаштиришга нисбатан маъсулият ҳис қилдирмоқчи бўлаяптилар. Ўзлари ҳам кўп такрорлар эдилар-ку "Сизларга таълим бериб шу йўл орқали бола - чақамни боқаман , бунинг жавоби жуда оғир" деб.

- Домланинг усулларини ёқлар экансиз , унда нима учун менга ёрдам бермоқчисиз ,- Сулаймон ҳайрон бўлганлигини яшира олмай сўради.

- Сизда вазият бироз бошқача-да , - жиддийликни йўқотмай оҳиста жавоб берди қиз ,- ҳаммамиз ҳақиқатдан ҳам яхшигина дард чекканингизни биламиз . Қолаверса сиз ўқишни ташлаб қўядиганлар тоифасиданмассиз. Бир ярим йиллик курсдошмиз- ку, бу ҳолат ўйлашимча инсонга нисбатан муносабат билдира олиш учун етарли муддат .

Сулаймон Ҳилоланинг рад қилиб бўлмас сўзлари таъсирида қайта сўради :

- Ўзингиз конспектсиз имтиҳондан қандай ўтасиз ?

Шундагина Ҳилола жилмайди:

- Менда яна битта дафтар бор. Айнан шу фандан. Сизга бермоқчи бўлганим маъруза давомида тез -тез ёзиб улгуриб қолганларим. Уйда этса мазкур мавзуларни бошқа адабиётлар билан қайта тўлдириб ёзиб чиққанман. Ҳар бир илмий фаразга ўз муносабатимни билдирган ҳолда. Бу фанни ўзлаштиришдаги энг самарали усул, - Ҳилола шундай деб Сулаймонга далда берди ,- сиз ҳавотир олманг , домла "Бу конспект бошқачароқми? " десалар жавоб топиб бера оламан.

- Кўндирдингиз , - ваниҳоят Сулаймоннинг ҳам юзига қон югурди , - каттакон раҳмат ...

- Мен конспектимни шундоқ бермоқчи эмасман, уни битта шарт билан бераяпман , - деди Ҳилола

- Шарт, яна қанақа шарт , ҳозиргина...

Ҳилола ширингина табассум қилди , Сулаймондан бурилиб кетар экан шўхчанлик билан кўзини қисиб қўйди :

- Дарсда бўлмаган мавзуларингизни ўзингиз учун яхшилаб ўқиб қўясиз. Келишдикми ?

Шу топда ...

Ҳилоланинг айнан ана шу табассуми Сулаймоннинг кўнглига чўғ бўлиб қадалди, юрагига қўшиқ бўлиб қуйилди . Оёқларига кўринмас кишан қадалгандек турган жойида зил қотди. У зумда бор дунёни унутди . Тили "Келишдик" дейишга аранг айланди халос .

Агар шу вақтда Сулаймонни Раҳматилла чақириб қолмаганда , шу туришида яна қанча муддат туриши номаълумлигича қолар эди.
👍19❤1🥰1😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Қишки сессия тугагач , талабалар анча енгил тин олдилар. Энди ёзги сессиягача бироз нафас ростлаб олиш мумкин.

Иккинчи боқичнинг иккинчи семестр ўқишлари бошланган куни Сулаймон аудиторияга қўлида чиройли қилиб ўралган қоғоз қути билан кириб келди. Табиийки бу қути барча гуруҳдошларини эътиборини тортди.
Сулаймон эса дадил қадамлар билан Ҳилолага яқинлашди.

- Ҳилола ,- деди у дугонаси билан ўзининг ҳаракатларини ҳайрон кузатиб турган қизга қараб ,- бу сизга...

Гуруҳдаги йигитлар ёппасига "ўўўўў" деб қарсак уриб юбордилар , кимдир эса узун ҳуштак чалди.

Сулаймон гуруҳдошларига қарата ясама дўқ урди:

- Ўч, ҳамманг !

Ҳилола Сулаймоннинг бу совғани нима учун олиб келганини тезда фаҳмлади :

- Бу қутидаги нима ?! - деди у хиёл кулимсираб

Сулаймон ҳам қизга кўзларини тўлдириб қаради:

- Шо-ко-лад ! - деди у тантановар тарзда .

- Менгами ? - кўзи билан қутига ишора қилди Ҳилола.

Сулаймон шундагина қути ҳали ҳам ўзининг қўлида турганлигини фаҳмлади :

- Ҳа , ҳа , албатта !

Ҳилола жилмайганча қутини йигитнинг қўлидан олди . Уни партага қўйиб безакларига зиён етказмаслик учун аста очди. Қутини ичи қип- қизил зар қоғозли шоколадларга тўла эди .

- Менимча ҳаммамизга биттадан етса керак. Қизлар болаларга ҳам узатинглар .

Аудитория бир зумда қий - чув бўлиб кетди. Ҳамма қўлини баробар қизлар тарафга чўзди.
Қутининг охирида тўрт дона шоколад қолди:

- Бу сизга ,- деди Ҳилола иккита шоколадни га узатиб ,- бу эса менга .
Ҳилола ўзига ҳам иккита шоколад олди ва атрофидаги гуруҳдошларига боқди :

- Хафа бўлмайсизлар энди. Шунақа бўлиб қолди .

- Менга шоколад керакмас, уни сизга олганман,- деди Сулаймон қиз узатган шоколадни қайтаришга уриниб .

- Мен уни сизга берганим йўқ, - деди қиз ҳаммани ҳайрон қолдириб , - уни ойингизга олиб боринг. Билиб қўйинг , ўғил олган ҳар бир нарсада энг аввало онанинг ҳаққи бўлади,- у шундай деб ўзининг шоколадларини сумкачига солиб қўяркан яна изоҳ берди ,- мен ҳам ойижонимга олиб бораман. Сизга эса улар номларидан ташаккур .

Ҳозиргина ғалағовур бўлиб турган хона бирдан жим- жит бўлиб қолди . Ўзларига теккан ширинликни аллақачон паққос тушурганлар ҳам , ҳали чайнаётганлар ҳам ўсал бўлиб қолишганди . Шу пайт Салим деган бўйи салкам икки метрга яқин курсдошлари ёнида турган Шомирзани бошига тарс этиб туширди :

- Ютиб бўлдингми захар маҳрингга? Э нафсингга ўт тушсин !

Шомирза бирпас гезариб турди-да , кейин бирдан чинқирди:

- Эсинг жойигами сен баланинг?! Мен ҳов анов узоқ журтимдан кеган босам, шугина канпитни ушшаб наврузгача термиилууб ўтирамам- ма ?


Сулаймон Ҳилола узатган шоколадни индамай чўнтагига солиб қўйди. Унинг кайфияти жуда кўтарилиб кетган эди.

Шу куни дарслар тугагач Сулаймон Ҳилолага эргашди :

" Касаллик вақтида ўқилмай қолиб кетган мавзуларни гапириб беришга тайёр эмиш"

Уларни узоқдан кузатган Раҳматилла қолган шерикларига деди :

- Всё ! Болапақир тамом ... Мальчикведьро кончилься . Яна бир йигитни қўлдан чиқардик. Энди у ошиқлар мамлакатининг садоқатли лашкарлари сафига қўшилди . Алвидо, болалик ! - Раҳматилла шундай деб илжайди : - "Вел кам " , йигитчилик ! "Вел кам" , любопь!

Шу пайт Раҳматилланинг бошига тарс этиб тарсаки тушди.

Раҳматилла Салимга қараб чийиллади:

- Эээ манга қўл кўтарган қўлларинг акашак бўлмагур ...
👍8❤4🥰1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Тез орада Сулаймоннинг Ҳилоладан икки ёш катталиги маълум бўлди. Ҳилола мактабга олти ёшида чиққан экан , ўқувчилик даврида эса махсус комиссия имтиҳонлари билан еттинчи синфдан бир йўла тўққизинчи синфга кўчирилган экан.

Булар ҳақида эшитгач Сулаймон кутилмаганда Ҳилолани санлай бошлади :

- Воой , ҳали шунақа кичкинаман дегин ? Мени ака десанг ҳам бўлар экан- у ?!

Ҳилола ҳаётга ҳамиша тўғри кўз билан қарайдиган қиз бўлганлиги учун Сулаймонни раъйини қайтармади: "Ака бўлса ака- да !"

Кунлар исиб иккинчи босқич охирлаб қолганда бошқа қизлар каби Ҳилолани йўқлаб университет атрофида айланадиган йигитлар қалашиб қолишди. Аммо қизнинг бир бора қўл силташи йигит кўнглини ўз ўрнига туширди : "Дадамларнинг мени ҳали бери узатиш ниятлари йўқ. Опаларим ҳам аввал ўқишни битириб , кейин турмушга чиқишган"

Аммо учинчи босқичдаги тушунмовчилик сабаб Сулаймон анча юрагини олдириб қўйди.

Ўшанда май ойлари эди. Охирги пара тугагач, Сулаймон Ҳилолани кузатиб чиқди- ю, факультет дарвозаси ёнида турган ҳашаматли чет эл машинасини кўриб ажабланди. Тўғрироғи уни ажаблантирган нарса машинадан тушган қирқ беш ёшлар атрофидаги чиройликкина жувоннинг Ҳилолани чақириб бағрига босиши бўлди . Шу пайт машинадан қоп- қора сочлари сақичдек йилтираган кўркам йигит тушди- ю , садафдек тишларини йилтиратиб Ҳилолага қараб илжайди. Йигитнинг мисолида ўзига рақибни кўрган Сулаймоннинг бирдан қони қизиди. Қани иложини топса- ю югуриб бориб йигитнинг афтини бежаб қўйса .
Аксига олиб Ҳилола Сулаймонга хайрни насия қилиб машинага ўтириб жўнаб қолди.

Ўша куни кеч кирмади . Кеч кирганда эса тонг отмади. Сулаймон вақтнинг керакмас пайтда бунчалик имиллашини ўшанда ҳис қилганди. Эртаси бир амаллаб университетга борар экан , қадамининг униши шунчалик сустлигини илк бор ҳис қилди . Ҳис қилганда эса битта нарсага амин бўлди :

- Сулаймон Ҳилоласиз яшашга рози бўлолмас экан ! Сира ҳам !

Ҳилола эса барча гумонларга биттада нуқта қўйди :

- Узр , кеча хайрлашмай кетиб қолибман. Ғанишер акамнинг аёллари Роҳила келинойим кеча дард тутиб туғруқхонага кетган эканлар . Мендан уйдаги қизчаларига қараб туришни илтимос қилишди.

- Ғанишер акангиз кечаги ...

- Ҳа кеча мени олиб кетган йигит . Улар амакимнинг ўғиллари бўладилар . Алгоритмда яшашади . Кеча ўғилчалик бўлдилар ...

- Ёнидаги аёл- чи ? Улар...

- Улар амакимнинг аёллари Рухсора келинойим бўладилар .

- Шундай денг ... Мен бўлсам ...

Шу куни Сулаймон Ҳилолани уйга кузатиб қўяр экан , қизга кутмаган саволни берди:

- Ҳилола , совчи қўйсам менга турмушга чиқасизми ?

Ҳилола бирдан таққа тўхтади . Кўзлари катта - катта очилди . Сулаймонга жиддий тикилди :

- Сулаймон ака ! Бу хазил- а ...?! Ахир бизнинг ...


#давоми_бор /11

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30🥰2❤1🔥1