🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Siz ham oynaga qarab, oʻz aksingizdan norozi bo‘lasizmi?

Husnbuzarlar, soch to‘kilishi kabi muammolar sizni o‘zingizga bo‘lgan ishonchiniz pasayishiga sabab boʻlyaptimi?

— Husnbuzarlardan qolgan dog‘ va chandiqlarni qanday ketkazish kerakligini;
— Soch to‘kilishi va ortiqcha xollardan qutulish usullarini;
— Yuzni parvarish qilish bo‘yicha foydali maslahatlar;
—Tabiiy va professional kosmetikalar;
—Uzoq yillik tajribaga ega dermotokosmetologdan bepul maslahat olish imkoniyatiga ega boʻlmoqchimisiz?


Unda hoziroq kanalimizga qoʻshiling⬇️⬇️
👍2
Ижобат... 2000-йил, февраль
Жаҳонгир бугун ишдан автобусда анча толиқиб қайтди. Шунга қарамай бекатда тушгач тез-тез уйига шошиларди.
Хаёлида бир ўй:
- Додам қийналиб қолмаганмиканлар? Мана уч ойдирки, саксонни қоралаган додаси улар билан кўп қаватли уйнинг икки хонали квартирасида бирга яшаяпти. Сабаби ҳар йилги ўша сабаб: ота-онаси яшайдиган махаллада қиш келиб кунлар совиши билан газнинг босими пасайиб, уйлар музлаб кетади. Шундай кунлар келиши билан Назрулла дода дарров тўнғич набира Жаҳонгирларникига кўчиртириб келинади. Махалладаги ҳовлида иккинчи ўғил Замонгир ота-онаси билан қолган. Замонгир Жаҳонгирдан уч йил вақт ўтгач уйланди. Тўйи бўлганига икки ой бўлди. Ҳали фарзандлик бўлмаганлиги учун совуқнинг забтига амал-тақал қилиб чидаб келишмоқда. Аммо Назрулла дода қариликни бу йил анча бўйнига олиб қўйганди. Тез-тез безовталаниб туради. Икки қадам наридаги ҳожатхонага боришга ҳам кучи етмай қолганига бир ойча бўлиб қолган. Шундан буён Жаҳонгир пешинда ҳам азбаройи тушлик қилиш учун эмас, балки додасини енгиллатиб кетиш учун ишдан уйга чопади. Ўйлагандек додаси уни кутиб ётган бўлади. Жаҳонгирнинг саломини эшитиши билан бурчакдаги тувакка ишора қилади: Тураман. Жаҳонгирнинг бахтига аёли тилла чиққан. Бобосига қизлардан аъло қарайди. Бир ярим яшар қизчаси Мунисани хонтахтанинг ёнидаги кўрпачага ётқизадию, қайнота додасига каша ёки шўрва тутади:
- Иссиғида ичиб олинг...
Кейинги уч кунда доданинг қаттиқ тоби қочди. Туни билан қуш уйқусида ухлайди. Ҳар беш дақиқада инқиллаб Жаҳонгирни чақиради:
- Болам, тураман... Жаҳонгир додасини туни билан ўтқазиб, турғазиб бели майишиб кетди. Тонгга бориб кўзи илинган экан эшикнинг оҳиста ғийқиллашидан уйғониб кетди. Аста ўрнидан туриб ювиниш хонасига, сўнгра ошхонага ўтди. У ерда аёли Ҳафиза Жаҳонгирга маҳзун жилмайди:
- Уйғотиб юбордимми? Ҳозир ширгуруч пишади.
- Сутга пулни қаердан олдинг ... Жаҳонгир хўрсинди.
- Сутчи ҳола қачондир пул топсангиз берарсизлар, биламан оқликка ҳиёнат қилмайсизлар деди. Жаҳонгир индамади. Аммо кўнглидан Яхшиларнинг борига шукр деган ўй ўтди. Жаҳонгир қурилиш моллари сотиладиган дўконда ишлайди. У нафақат сотувчи, балки қоплоқчи, ташиб берувчи, ортувчи вазифаларини ҳам бирдек бажаради. Уйидагилари тўйдан яхшигина қарз билан чиқишгани учун баъзан рўзғорида етишмовчилик бўлиб қолса ҳам уларга тиш ёриб бир нарса дейишга бети чидамайди, эркаклик ғурури йўл қўймайди. Маоши эса унисидан бунисига етмайди. Бу ёқда Ҳафиза яна юкли бўлиб қолган. Бояқишга Кўнглинг нима тусаяпти? деб савол беришга ҳам...
- Болам... Жаҳонгир... Ичкаридан Назрулла отанинг инқиллаб чақиргани эшитилди. Жаҳонгир Ҳафизага савол назари билан боқди: Одатда додам бунақа пайтда ухлар эдиларку? Жахонгир додасининг хонасига кирганда, Назрулла дода ўринда ёстиққа суяниб ўтириб олган эди:
- Болам, юзимни ювиб олай, деди у қисқа-қисқа нафас оларкан. Жаҳонгир зумда сув тайёрлади. Додаси унинг ёрдамида юз-қўлларини чайиб олди.
Сўнгра Жаҳонгирга:
- Ёнимга ўтир, деди энтикиб ва қўлини дуога очди, қани болам овмин. Олгину олдирмагин. Ота-онанг, қовму-қариндошлар сендан фақат роҳат кўришсин. Барчанинг корига бирдек ярайдиган бойвачча йигит бўлгин. Омад ҳамиша ортингдан қувсин. Аллоҳ доим бирингга минг, минггинга туман берсин. Дарстурхонинг доимо ёйиқ, ичи қут ва баракага тўла бўлсин. Фарзандларинг ҳудди ҳозир мени иззат қилганинг каби атрофингда парвона бўлишсин. Дода шундай деб қибла томонга юзланди:
- Ё Қодир Эгам! Шу дуоларимни ўзинг ижобат айла! Илоҳи овмин... Назрулла дода толиқиб қолди. Жаҳонгир уни ўрнига ётқизиб ўзи Ширгуруч пишдимикан?! дея хабар олиш учун ошхонага йўл олди. Назрулла дода шу куни шомга бориб узилди.
2021-йил, июнь
Эшикнинг ғийқиллаб очилиши Жаҳонгир аканинг уйқусини ўчирди. Аста юриб ошхонага чиқди. У ерда Ҳафиза ерга катта дастурхон тўшаганча бир дунё пишириқларни катта қоғоз қутиларга бўлиб-бўлиб жойлар эди.
👍20
Сал нарида дасталанган нонлар, яшикларда эса сархил мевалар уйилиб турарди.
- Ҳафиза, нима ҳаракат?
Ҳафиза бошини кўтариб эрига қараб жилмайди:
- Ассалому алайкум, адаси, яхши ётиб турдингизми? у дастурхонга ишора қилди, буни қаранг, адаси. Мунисанинг тўйидан шунча нарса ортиб қолибди. Кеча Назруллангиз куни билан қариндошларникига шунақа қутиларда егуликлар тарқатди. Ҳеч камаяй демайди. Шунга бугун нонуштага қўни-қўшниларникига ҳам улашиб чиқсин дегандим. Ҳали икки музлаткич тўла гўшт маҳсулотлари ҳам навбатини кутиб турибди.
- Яхши ўйлабсан, хотин... Жаҳонгир ортиқ гапиролмади. Чунки... Қўл остида ўндан ортиқ йирик дўконлари бор бўлган номдор тадбиркор Жаҳонгир Асқаровнинг қулоқлари тагида бундан салкам йигирма йил аввалги дуо жаранг сочгандек бўлганди:
- Омад ҳамиша ортингдан қувсин. Аллоҳ доим бирингга минг, минггинга туман берсин. Дарстурхонинг доимо ёйиқ, ичи қут ва баракага тўла бўлсин. Фарзандларинг ҳудди ҳозир мени иззат қилганинг каби атрофингда парвона бўлишсин.
- Ё Қодир Эгам! Шу дуоларимни ўзинг ижобат айла! Илоҳи овмин...
Илоҳи овмииин... Ушбу ҳикояга қаҳрамон бўлган эр-хотинни шахсан танийман уларни жуда кўпчилик танийди, шунинг учун исмларини ўзгартирдим. Охиратлари обод бўлсин Назрулла ота ҳам ёдимдалар.
Ва...
Дода-буви, ота-оналарнинг фарзанд ҳаққига қилган дуолари албатта ортиғи билан ижобат бўлишининг ҳам гувоҳи бўлдим...
Нима ҳам дердим...
Бизга яхшилик, савоб ва олган, олишимиз мумкин бўлган гўзал дуолар ҳамроҳ бўлсин... Амииин...
Тамом...
Муаллиф: Хазонрезги.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11🔥2❤1
#кундошлар

69-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Ассалому алайкум, опа. Яхшимисиз? Бозордамисиз?
- Волайкум. Йўқ, бозорда эмасман. Кўчадамиз.
- Сардорлар қаерда?
- Ёнимда, Рита холаникидан келяпмиз.
- Опа, ойим Сардорларни олиб кел, деганди. Уйда роса мевалар пишган. Еб кетади, деганди, – деди Малик.
- Ойим “Олиб кел”, дедим? – энтикиб кетди Севара.
- Ҳа, уйингизга келасизми? Уйингизга борайми?
- Ҳа, мана етиб қолдик, кел, - деди Севара ва болаларига қараб деди. – Тоғанг сизларни олиб кетаркан. Бобонгни мевалари пишибди.
- Урра! – икки болакай баравар сакради.
Уларнинг рўпарасидан келаётган Малик ҳам қулочини ёзиб бақирди:
- Самир! Югур!
-Тоға-а-а! – болакай оёғини қўлига олиб тоғаси томон интилди.
Севара ҳам ўзида йўқ хурсанд. Улар ҳаммаси Севаранинг ижара уйига киришди.
- Чой қўяй, Малик.
- Кетаман, опа. Болаларингизни кийимини йиғиб беринг.
- Хўп, - Севара шундай дея ётоқхона томон юрди. Унинг ортидан болалари ва Малик ҳам эргашди.
Севара болаларининг кийимларини олиб, тахлай бошлади. Малик ётоқхонага бир қур нигоҳини югуртираркан, каравот четида турган эркаклар камарини кўриб, қоши чимирилди.

🍃

Катта серқатнов кўчада бир маромда кетаётган автобус бағридаги Умид ўз хаёллари билан банд. Онаси ҳақида ўйлагани сари отасига бўлган нафрати ошиб бормоқда.

Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍20❤10👏1
#кундошлар

70-қисм

БОНУУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Кеча ойимнинг мазаси йўқлигини билиб, “мол”га кетяпман, деб кетворди. Аслида молга бормаган. Чунки бир соатда қайтиб келди-ку... – ўйларди Умид. – Дадамга энди ойимнинг қизиғи йўқ, даволатмайди ҳам, қарамайди ҳам. Ўзим ҳаракатимни бошлайверишим керак. Лекин қаерда оламан пули? Дўхтир миянинг дорилари қиммат туради, деди. Нима қилсам экан? Катта опамдан маслаҳат сўрасаммикан? Цехни юрғизсам нима бўларкан?”
Умид телефонини олиб опасига қўнғироқ қилди.
- Ало? – Гулҳаёнинг қўнғироқдек овози эшитилди.
- Ассалому алайкум, опа.
- Ва алайкум ассалом. Асалим қалайсан? Мени йўқлайдиган кунинг ҳам бор экан-ку.
- Ҳа, яхшимисиз? Соғлигингиз яхшими?
- Ҳа, анча яхшиман. Эртага чиқсам керак, шифохонадан.
- Нима? Опа, сиз шифохонадамисиз?
- Ҳа, озроқ мазам бўлмаганди.
- Қаердасиз? Кўриб ўтиб кетай. Сизни кўргани ҳеч ким бормагандир-да. Биз ўзимиз билан ўзимиз оворамиз.
- Келиб ўтирма, ойим яхшими?
- Ёнингизга бораман опа, кўриб келаман сизни.
- Ўзимнинг асал укам, суянчиғим. Майли кел, кўргим келиб кетди мени, - Гулҳаё шундай дея манзил айтди.
Умид автобусдан тушиб, бошқасига ўтирди.

🍃

Мижозини кузатгани чиққан Нигора Матлубанинг паришон ўтирганини кўриб, ёнига келди. Секин ёнига ўтираркан, юзига тикилди:
- Мени севимли дугонам йиғлабдими?
Матлуба шундан сўнг ёнига Нигора келганини пайқади. Унга сўзсиз қараб тураркан, йиғлаб юборди.

Давоми бор

❤️ бу – Меҳр! Босиб ўтинг!
❤16👍8🥰1😢1
#кундошлар

71-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Ие, ҳурматли психолог, бу ер йиғлайдиган жой эмас. Йиғлаб келганларга тасалли, таскин берадиган жой. Бу нимаси? Нега кўзларингда шошқатор ёш.
- Нигор... касалим жиддий экан. Миямда қуриш бошланибди. У бошқа аъзоларимни ишдан чиқариши мумкин экан, - юзини кафтлари билан ёпиб йиғлай бошлади Матлуба.
Нигора унинг гапларидан бир зум ўзини йўқотди. Аммо дарҳол ўзини қўлга олиб, овута бошлади.
- Менга қара, Матлу. Шу йиғлайдиган нарсами? Ҳозир тиббиёт ривожланган. Даволанасан, яхши бўласан. Қўрқма, сенга жинам урмайди. Ярим мияси йўқлар ҳам яшаяпти. Интернетда кўрмадингми?
- Мия қуриди дегани нималигини биласанми?
- Биламан, ўртоқ. Миянг катта-ку. Битта жойи қуриган бўлса, бошқа нуқтасини ишлатамиз. Инсон миясининг имконияти чексиз! Фақат тушкунликка тушмаслигинг керак.
Матлубанинг бошида яна кучли оғриқ турди. Бошини чангаллаб оларкан, Нигорага қараб, кўзларини катта-катта очганча бақирди:
- Тулки-и-и!
Нигора унга қараб қотиб қолди.

🍃

Таксида икки жиянини олиб кетаётган Маликнинг кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Кўз олдидан ўша эркаклар камари кетмай қолди.
“ – Опам бир ўзи фақат болалари билан яшайди, - деди ўзига ўзи у. – Эркак одам йўқ уйида. Лекин камар нима қиляпти? Ё...”
Малик хаёлига келган ёмон фикрларни ўйлашни ҳам истамасди. Лекин ор-номус, ғурур деган туйғулар қалбига тинчлик бермас, тинмай юрагини пармаларди.

Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍20❤11😢1
#кундошлар

72-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Боя опамдан сўрасам, бўларкан. “Камар кимники?” деб сўрасам ҳаммаси ойдинлашарди. Агар опам яна ўша шармандали йўлда юрган бўлса, дангалига айтардим: “Опа, бўлди мени унутинг! Сиздек опам йўқ”, деб. Чунки яқинда бир диний уламонинг фикрни ўқидим. Эркак киши оиласидаги аёллар учун нариги дунёда жавоб бераркан. Бир бизга ўхшаб оғзи куйган йигит сўрабди: “Синглимни бузуқлик йўлидан қайтара олмаяпмиз. Ҳамма нарса қилиб кўрдик. Жавобгарлигидан соқит бўлишни истайман! Синглимдан кечсам, бўладими?” Уламо “Агар чиндан қайтара олмаётган бўлсангиз, кечсангиз бўлади”, дебди. Менам опам билан очиқ гаплашишим керак. Ўзи опамнинг “иши” туфайли ҳамон отамнинг, акамнинг, менинг бошимиз эгик. Тўртта одамнинг орасиги киришга қўрқамиз. “Юзимизга солмасмикан? Ғуруримизни топтайдиган гап айтмасмикан”, деб. Нега опамдан очиқча сўрамадим-а?
Маликнинг қалбини надомат кемира бошлади.

🍃

Тун қора кўйлаги этаги билан атрофни ёпаётган пайт. Зоир уйига кириб келди. Келаётганда Ҳилоланинг тўнғиллашини, асабини бузишини ўйлади. Лекин баҳонаси тайёрлигидан хурсанд бўлиб кетди. Чунки кетаётганида ўзи асабига теккан, Зоирни “Келмайман”, дейишига мажбур қилганди. Шуларни ўйлаб уйига кириб келган Зоирга Ҳилола негадир ҳеч нарса демади. Индамай ишини қилиб юраверди. Аввалига Зоир ҳайрон бўлди. Кейин “Аразлаган шекилли мендан”, деб қўйди.
- Овқат емайсизми? – Ҳилола аразлаганга ҳам ўхшамасди.
- Қорним тўқ, - деди Зоир ётоқларига кириб кетаркан.
Ҳилоланинг жимлиги жуда ажабланарли эди.

Давоми бор

❤️ бу – бонус! Босиб ўтинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22❤15😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰😇🤗 Ассалому алайкум АЗИЗЛАРИМ🤗😇🥰

🌺🌹🌺Дунёдаги энг кучли нарса бу-МЕҲР...

🌺🌹🌺Дунёдаги- энг қиммат ва энг арзон нарса бу-МЕҲР...

🌺🌹🌺Дунёда энг кам учрайдиган ва аслида жуда кўп бўлган нарса бу-МЕҲР...

🌺🌹🌺МЕҲР- нима...
Пул, бойлик...
Қимматбаҳо совға, ёрдам, кўмакми?

🌺🌹🌺ЙЎҚ...ЙЎҚ......

🌺🌹🌺МЕҲР-озгина эътибор ва икки оғиз ширин сўз!

🌺🌹🌺Меҳрингизни дариғ тутманг АЗИЗЛАРИМ!!!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда сизнинг хисобингизга 365 кун ўтказилади!
Ушбу кунларда хаммамизга:

- 12 ой яхши кайфият
- 53 ҳафта фаровонлик
- 365 кун меҳр–оқибат
- 8760 соат бахт ва омад
- 31 536 000 секунд соғлик ва севги–мухаббат ҳамроҳ бўлсин.

ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
Бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди...

Телефондан хабарлашдик, улар уйим яқинидаги бекатга келиб турадиган бўлишди. Мен эса бу ёқдан китоб кўтариб чиқдим.
Жентра ичида иккита ниқоб таққан аёл ўтирарди. Сағирдеккина бўлиб китобни узатдим, улар эса бесалом қўлимдаги китобни олишди.
Ниқоб тирқишидан қараб турган нигоҳлар-менинг ҳижобимни, ўраган рўмолимни таҳлил қилиш билан оввора эди. Ўзимни ноқулай ҳолатда қолгандек ҳис қилдим ва узр айтиб изимга қайтдим.
Пича кузатиб туришди ва кетишди. Салом бўлмаганидек, маъзур ҳам бўлмади...
Менга бир аёл ёзди: Нега каналингизга қоши терилган аёлнинг суратини қўйдингиз?
Ҳалагим чиқиб қидирдим. Кўзи стикер билан тўсилган аёлнинг суратини олдимга далил ташлагандек ўзи ташлаб берди.
Профилнинг суратларини кўздан кечириш учун кирдим. Саккизта сурат бор экан: Неслихан Атагул, Хенде Эрчел, Озге Яғиз! Уччаласиниям қоши терилган.
Ёздим: каналимда 3500 та сурат бор. Баъзи қиёфалардан асар қаҳрамони тасаввурини яратишда фойдаланаман. Қаҳрамонларим бошида исломий кўринишда бўлмайди. Хўп нега ўзингиз саккиз дона суратингизда бунга йўл қўйдингиз?
У суратларни профилга қизи жойлаганини айтди. Мен ҳам айтдим: Унда насиҳатни бегона қилманг...
Биров китобимни ушлаб турган қўл суратини жўнатибди. Савол: бу қўл сизникими?
Савол остидаги ним косани сездим. Чунки тирноқ маникюрли.
"Йўқ, бу қўл меники эмас!" деб ёздим.
Кейин "Бекажон" газетасида чоп этилган интервьюмдаги аёл силуэтини ташлади: Бу сизми?
Тушуниб турибман: У "ҳа" дейишимни кутяпти. Дегудек бўлсам, маъруза матни қўлида тайёр турибди: "Нега сатрланган аёл ўзини оммага очиқ кўрсатмоқда?"
"Бу аёл мен эмасман!" деб ёздим, расмга тушмаслигимни қистирган ҳолда.
"Нега қоши терилган аёлларнинг суратини каналингизга қўясиз, нима бу қош теришга тарғибми?" деб ёзган аёлнинг яна бошқа ажабтовур саволлари кўп.
Нега бу инсонлар фақат кир қидириш билан оввора, тўғриси тушунмайман.
Бири профилимдаги Чингиз Ахмаров чизган суратни кўриб ёзди: "Нега мутабаррижа аёлнинг суратини қўйиб олгансиз, одамларнинг ҳирсини қўзғатиб?"
Бири "Асарларингиз билан одамларнинг вақтига зулм қиляпсиз. Шу вақт ўрнига Қуръон ўқишлари ҳам мумкин эди" деб ёзди.
Мен бу гап-сўзлардан уларни қўлларидан Қуръон тушмайди деб ўйлабман. Қориялар гуруҳимга лутфан таклиф этдим. Дами чиқмай саккиз кун ўтириб, бир пора Қуръон ўқимасдан охири ўзидан-ўзи гуруҳдан чиқиб кетди.
Саволим ана шундайларга: Сиз билган Ислом қандай?
Бу дин- эртадан кечгача бировнинг кийими, камчилиги, гуноҳи, юриш-туришини бошқаси тафтиш этадиган динми?
Йўлни мунча тор оласиз?
Хўп, аввал ўзингиз қойиллатиб қўймайсизми?
Ҳақиқий муслимадан чиройли аҳлоқ уфуриб туради. Ўзини тутишидан, табассумидан, илмга нисбатан жидду жаҳд қилишидан.
Қидирса, ҳаммадан камчилик топиш мумкин. Бир инсонга ёпишиб олиб сочининг учидан-тирноғигача таҳлил қиламан десангиз қанчадан-қанча ибодатларга яраши мумкин бўлган вақтни зое қиласиз
Буни ҳам тушунган одам тушунади
Мен инсонларнинг бир думалаб тақвони ўртасига келиб тушади деб тушунмайман Бу босқичма-босқич борадиган жараён. Шунинг учун биров бошига рўмол ўраса Аллоҳ бардавом қилсин деб қўяман.
Бардавомлик нима?
Аввал шунчаки ўрайди. Кейин бошқа камчиликларини тузатади. Намоз бошлайди. Аввал хато қилиб ўқийди, сўнг бировдан кўриб тузатади Бориб-бориб намозини кечиктирса, юраги сиқиладиган бўлиб қолади.
Ҳаракат қилиб юриб Қуръонга тушади. Аввал секин ўқийди. Кейин тезлашади. Секин-аста маъноларига қизиқади. Ўқиганда, қалби юмшаб йиғлайди. Яна бошқа хатоларини тузатади.
Мусулмончилик аста-секин деб шуни айтишади Дин одамларга бошида ҳам шунақа сингдирилган Бирданига ҳамр ҳақидаги оятлар тушиб ҳамма маст қилувчи ичимликларни ташлаб кетмаган Бирданига намоз фарз бўлиб ҳамма эртадан-кечгача намоз ўқишни бошламаган Закот ҳам шундай. Судхўрлик яъни рибо харом эканлиги нозил бўлган пайтда саҳобалар ичида ҳам шу иш билан шуғулланиб юрганлар бор эди
Ҳаммаси аста-секин бўлган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤1🥰1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farzandingizni shunday duo qiling 🤲👆

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлни севиш суннатдир❤️ Асраш вожибдир. Зулим қилиш харомдир. Хурсанд қилиб уни розилигини олиш савобдир🌷

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридаги видеони охиригача кўрсангиз, ҳозир ва шу кунда яшаётган, ҳалол, кўзи тўқ инсоннинг ўз холи-касбидан нолиш ўрнига ҳаётдан завқ олаётганини кўрамиз!

Инсон арзимаган нарсадан ҳам, дунёчалик завқ олади.

Психологларнинг машҳур ибораси бор:

"Яшаш бу ёмғир остида рақс туша олиш дегани".

Бу эса, муаммоларинг бор вақтда ҳам ҳаётдан завқ олиб яшаш лозим.

Муаммолар тугашини кутсанг, умринг ҳам ўтиб кетади, деган маънони англатади.

Ҳаёт бор экан,  доим у ёки бу муаммога учрашимиз табиий...

Пулим кўпайса, ишим яхшиланса, кейин яшайман, кейин завқ оламан, дейилса, бунинг охири бўлмайди.

Аслида, муаммога - бу ҳаётий вазият ёки масала деб қаралса, ҳаммаси осон кечади!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏4
#кундошлар

73-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Сал ўтмай, боласини ухлатган Ҳилола ҳам Зоирнинг ёнига ёнбошлади. Зоир индамай тескари қараб ётиб, ухламоқчи бўлди. Лекин Ҳилола уни ортидан қучди ва елкасига лаб босди.
- Ухлайлик, Ҳилол. Жуда чарчаганман, - деди Зоир.
- Ҳа-а-а! – Хилоланинг шу пайтгача ичига ютиб юрган алами ичидан портлаб чиқди гўё. – Нима, ўша сизни тўйдириб жўнатдими?
- Уф-ф-ф! Қалай мулойим супурги бўлиб юрибсан, дегандим. Ичингда сақлаб юрган экансан-да!
- Сақлаб юрганим йўқ! Сақламайман ҳам! Жим ўтирмайман! Агар бир нарсани сезай, ўшанинг ота-онасининг олдига бораман! Йиғиштириб олсин, бузуғини!
- Кимни айтяпсан? – гап ким ҳақда эканлиги кундай равшан бўлса-да, сўради Зоир.
- Севарахонингиз! Ўша ўзингиздан катта, икки болали хотиннинг нимаси тортади, сизни ҳайронман!
- Ҳилола, э-э-эски аҳлатни титиб нима қиласан? – Ҳилоланинг жагини ёпиш учун мулойимлашди Зоир. - Ёшликда бўлган у. Ўтди-кетди. Бўлди, ухлайлик... Чиройли ҳаётимизни заҳарлама!
- Сўзим сўз! Бир нимани сезсам, туғилганига пушаймон қиламан! Интернетга қўйвориб, шармандасини чиқараман! – деди Ҳилола устига чойшабни тортиб, Зоирга тескари қараб ётаркан.
Зоирнинг юрагини хавотир эгаллади. Чунки билади, Ҳилола ушлаган жойини узмай, қўймайди.

🍃

Гарчи тонгги кўнгилсизликлар, Рита хола дилини вайрон қилган бўлса-да, Маликнинг келиши, болаларини олиб кетиши Севаранинг дилини ёритиб юборганди. Ахир ота-онасининг ўзи сўрабди, болаларини. Бундан ортиқ қувонч борми?


Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍17❤8🔥2👏1
#кундошлар

74-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Севара уйини яна бир сира йиғиштириб чиққач, ўтириб шу пайтгача қилган савдонинг пулини санай бошлади. Агар бошланғич тўловга етса, уй тўлов қиларди. Ҳали пулини санаб бўлмаганди, эшикнинг қўнғироғи жиринглади. Севара тезда пулларни беркитди-да, эшикка қаради.
- Ассалому алайкум, - деди Севара ўзига жилмайиб қараб турган Аббосга қараб хурсанд бўлишини ҳам, хафа бўлишини ҳам билмай.
- Ва алайкум ассалом. Уканг кетдими? – деди Аббос уйга кираркан.
- Ҳа, кетди. Болаларни ҳам олиб кетди. Ота-онам олиб кел, дебди. Ота-онам анча юмшаган шекилли. Зора, кечириб қолишса.
- Кечиради, Худо хоҳласа. Ма, пицца олиб келгандим, - деди Аббос қўлидаги нарсаларни Севарага тутқазиб.
- Вой, егим келиб юрганини қаердан билдингиз? – ишва билан деди Севара. – Нега мунча кеч қолиб юрибсиз?
- Сени ҳам бозордан кеч қайтгандир, дедим. Кейин “оптом”чиларда озроқ қарзим бориди, шуни бердим.
- Бугун бозорга боролмадим. Ваннадан сув тошиб, қўшнининг уйини расво қилибди. Кун бўйи шу билан овора бўлиб, зарарни қоплаб, анчагинага тушиб ўтирибман-да! – ошхона томон юрди Севара. – Мен чой қўяй, пицца еймиз.
- Хўп, мен енгилроқ кийим кияй, - Аббос шундай дея ётоқхонага кирди ва унинг ҳам кўзи биринчи бўлиб камарга тушди. Қўлига олиб айтантириб кўраркан ошхона томонга қараб бақирди: - Севара, манов камар кимники?

Давоми бор

👍 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍21❤6🔥3👏2
#кундошлар

75-қисм

БОНУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Ошхонада чой қўяётган Севара бирдан сергак тортди. Тилини тишлади.
- Укангники қолиб кетибди, шекилли, - Аббоснинг ўзи кўмаклашиб юборди.
- Ҳа, Маликники қолиб кетибди, - тилини чиқариб деди Севара. – Келинг ошхонага ўтирамиз.
Шу билан Аббос ва Севара бирга кечки овқатни ейишди.
- Сенинг гапларингни ўйлаб кўрдим, - деди Аббос. - Мен Матлуба билан гаплашаман. Кичкина қизимнинг тўй бўлишини кутмайман. Ажрашаману ёнингга келаман. Дўконимизни битта қиламиз, уй оламиз...
- Қорбобо, ниҳоят мени ўйладингиз-а? – жилмайди Севара.
Аббос унинг юзларига маҳлиё бўлиб боқаркан, қўлларидан ушлади...

🍃

Бутун бошли туғуруқхонада Гулҳаёнинг бир ўзи ётгандек эди. Ёнидаги каравотга бирор бемор келмади. Гулҳаё эса ўз хаёллари билан ўзи бўлиб ётибди. Умид билан бир соатча суҳбатлашибди. Ёлғизгина укасини соғинган экан. Онасининг касали жиддиймуш. “Цехни ишлатайлик”, деди Умид. Негадир Умид учун отаси йўқдек.
“Опа, иккимиз цехни юрита оламизми?” – деганидаёқ Гулҳаё ҳайрон қолди. Лекин “Нега дадам билан бошламоқчи эмассан”, деб сўрамади. Отаси билан Умид ўртасида нима гап ўтди, экан? Бу Гулҳаёнинг дилини оғритган бўлса, Умиднинг онаси учун ўта куйинаётгани хурсанд қилди. Укасининг улғайганини ҳис қилди.
Гулҳаё ўзи турмушга чиққанидан буён отасининг иши орқага кетганини ҳам яхши биларди. Баъзон цех иши учун турмуш ўртоғидан жавоб сўрамоқчи ҳам бўларди.

Давоми бор

🥰 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
🔥14👍5🥰3👏3
#кундошлар

76-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Гулҳаё бир кунда икки соат вақт ажратиб бориб, кийимларни бичиб келса, бўлгани. Андозасини уйда ҳам қилаверади. Лекин шу бичишни Умиднинг ўзига ўргатса ҳам зўр бўларди. Айтганча, Зилола ҳам бор. Ҳадемай ўқиш бошланади. Зилола шаҳарга келади, иш керак унга ҳам. Агар унга ҳам ишини ўргатса иккисига ҳам фойда бўларди.
Гулҳаё шуларни ўйларкн, цехни юриш ҳақидаги фикри янаям қатъилашди. Бу онасининг соғлиғига боғлиқ масалалиги айниқса, уни ишлашга чорлади.

🍃

- Бугун халқаро конференция бор, эсингдами? Чиройли кийиниб кел! – деди тонг саҳарлаб Матлубга қўнғироқ қилган Нигора.
- Мен боришим шартми? – бошида турган оғриқдан кайфияти тушиб кетган Матлуба иккиланиб деди.
- Асосан сени чақиришган ўртоқ психолог!
- Мазам йўқлигига иккиланяпман.
Уларнинг суҳбатини эшитиб турган Умид онасига телефонингизни беринг, дегандек ишора қилди.
- Сен билан Умид гаплашмоқчи, - деди Матлуба телефонини Умидга узатаркан.
- Ассалому алайкум, хола. Яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом, асалим. Яхшимисан? Нима гап?
- Хола конференцияга ойимнинг бормагани яхшими? Боши оғриб қолса... – Умид ғалати қилиқлар қилиши мумкин деёлмади.
- Умид, Матлуба боши оғриганда ғалати бўлиб қоляпти. Кеча менга қараб, “Тулки” деб бақирди, - деди Нигора таажжубини яширмай.
- Шу учун айтаяпман-да, хола. Менга қолса, ойимни ишга ҳам жўнатмай турсамми деяпман.

Давоми бор

🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍26🔥16❤6👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум дилга яқин, дилдошим!

☃️ Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!

🌨 Омонат дунёда омон бўлинг!

❄️ Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.

☃️ Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.

🌨 Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин.

❄️Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Тонг сабоси бирла хонадонингиз
Малаклар раҳматлар ичида қолсин.
Aллоҳ ҳар тушган нур зарра миқдорда,
Сизни шунча савоб ила сийласин.

Тунда ғами бирла ётган инсонлар,
Тонгда ул ғамини излаб топмасин.
Оналар юзида бўлсин табассум,
Йиғлаш учун бирор сабаб топмасин.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰2
❇️ Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.

1.  Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).

2.  Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).

3.  Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).

4.  Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6