🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#кундошлар

79-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Аммо унгача “оптом” бозор тарқаб кетиш эҳтимоли катталигини ўйлаб, индамай уйи томон йўл олди. Таксида келаркан, телеграм каналлардан бирида ўқиб қолди:
Имом Табароний “Авсат” асарида ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Зинодан сақ¬ла¬нинг. Унда тўрт офат бор: юздан гўзалликни кетказади, ризқни кесади, Раҳмонни ғазаблантиради, дўзахда абадий қолишга сабаб бўлади”, дедилар.
“Менам зино қилдим, - ўйлади ичида Севара. – Шунинг учун икки кундан буён фақат чиқим бўлаёган экан-да. Бир ойда топганимни мана шу икки кунда йўқотдим-ку... Юздан гўзалликни оларкан... Ризқни кесаркан... Ризқим кесиляпти...”
Севаранинг кайфияти буткул тушиб кетди. Уйига келди-ю, аламдан каравотга ўзини ташлади.

🍃

Аббоснинг эса ҳар кунгидан савдоси яхши бўлди. Тўғри Севараникига кетмоқчи эди, аммо кеча ҳам уйда бўлмагани, шундоқ ҳам Умид билан муносабатлари тескари бўлиб бораётганини ўйлаб, уйига келди.
- Дадам келди, овқат еймиз, - деди уни кўриши билан Гулранг.
Кечки овқатни еб бўлишганидан кейин Матлуба боши оғриётгани айтиб чиқиб кетди. Умид эса отасига яқинроқ ўтирди. Албатта, бундан Аббос таажжубланди.
- Дада, ойимни даволатишимиз керак, - деди у.
- Даволатаяпмиз-ку! – деди Аббос пинагини бузмай.
- Ичим юрган таблеткаларини айтяпсизми? Кеча ойимни МРТга туширдим. Мия қуриш жараёни кетаётган экан. Олдини олмасак, бошқа аъзолари ҳам ишдан чиқаркан. Шунга... жиддий даволатиш керак.

Давоми бор

🥰 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
🥰20👍7❤1
#кундошлар

80-қисм

БОНУУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Ҳаракат қиламиз, ўғлим, - деди Аббос кайфияти тушганини сездирмасликка тиришиб. – Кўриб турибсан, бозор ҳам яхши бўлмаяпти. Цех ёпилди. Гулрангни шартнома пули бор. Шуларга пул топиб берсам ҳам катта гап.
- Ойимнинг соғлиғи-чи?
- Ойинг ўзига ўзи қилди. Ким унга ўзини машина тагига ташласин дебди. Қолаверса, ўзиям ишлаяпти. Ана, ойлигига даволанаверсин...
Умид дадасининг пули йўқлигини баҳона қилишини билганди, аммо бунақа гап кутмаганди. Ўзини зўрға тийиб ўтирди. Сал қолди “Ким мажбур қилди, машина тагига ташлашига?” дейишига.
- Бўлмаса... цехни юрғизаман! – деди Умид.
Аббос кулди.
- Йиллаб бозорда юрган мен юрғиза олмадим, сен нима қилиб юрғизасан?
- Рухсат беринг, омадимни синаб кўрай...
- Лекин... сенга ёрдам беришга пулим йўқ.
- Пул сўрамаяпман, дада. Рухсат сўрадим.
- Майли, майли... – деди Аббос “Қани нима қиларкансан?” дегандек беписанд қараб. Кейин ўрнидан туриб, ётоқхонага кирди. Матлуба каравотида бошини ушлаб ётарди. У Аббосни кўриши билан ўрнидан ирғиб турди ва бор овози билан бақирди:
- Пишт! Пишт! Чиқ!
Аббос унга аввалига ҳайрон қаради.
- Нега менг бақирасан? Нега “пишт” дейсан? – жаҳли чиқди кейин.
- Пишт, пишт, пишт... – аста-секин овози пасайиб жойига ётди Матлуба.
Уни тим кузатиб турган Аббос “Жинни бўляпти, бу. Тезроқ ажрашмасам, жиннини қаратишимга тўғри келди”, деди ўзига ўзи ва индамай меҳмонхонага чиқиб кетди.


Давоми бор


🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
🔥16👍8😢4❤2👏2
💥Қадрли Қадрдоним

Кириб келаётган 2025-йил Аллоҳни инояти ила бахтли ва омадли йил бўлсин!
Орзу қилган ниятларингиз мана шу йил рўёбга чиқишига ТИЛАКДОШМАН

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲEЧ ҚАЧОН ФАЙЗ-БАРАКА АРИМАСИН!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Сизлар учун атайлаб
Очиб гап сандиғимни
Ёздим ўқиб кўринглар
Янги йил табригимни

Энг аввало соғлик бўлсин
Хеч ким касал бўлмасин
Яратган Згам ўзидан
Ўзгага мухтож қилмасин

Касаллар қочиб кетиб
Шифокорга иш қолмасин
Факат ширин сўзи билан
Одамларни даволасин

Янги йил кириб келсин
Ташлаб шахдам кадамни
Пенсия ойликлар ошсин
Хурсанд қилиб одамни

Ойлик ошди деб нархлар
Осмонга чиқвомасин
Қулоғидан чўзиб қуйинг
Ўзбошимча бўлвомасин

Халқимиз бой яшасин
Тўкин бўлсин дастурхон
Ахир бизлар ўзига БЕК
Авлодимиз ўзига ХОН

Ишсизлар ишга кирсин
Ойлиги зур жойларга
Ишлиларни хамрох қилсин
Пуллари кўп бойларга

Қийин кунлар ортда қолиб
Чиройли кунлар келсин
Фарзандлар набиралар
Яйраб яшнаб кун кўрсин

ОМИН деганлар омон бўлсин
Тўкин сочин замон бўлсин
Чин дилимдан ёзганларим
Шу жойида тамом бўлсин.

Хуршидабону

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄❤️ Келаётган Янги
2025 йил муборак

🎄Келаётган Янги йил,
Сизга келтирсин Омад,
Тинчлик тотувлик билан
Уйингизга Барокат.

🎄Келтирсин яна Сизга
Олам олам қувонч Бахт.
Янаги йил дийдоргача,
Бўлинг доим Саломат.

🎄Тарк этмасин йил бўйи
Сизни яхши Кайфият.
Амалга ошсин бунда
Қилинган ҳар пок Ният.

🎄
Юртимиз тинчлигини
Тилаган эй улуғ Зот.
Сизни асрасин Тангрим,
Умрингиз бўлсин Зиёд🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаёт менга имконият бермаяпти" деманг... У ҳолда бу тонг уйғонмас эдингиз!
Ҳар бир янги кун янги имкондир, Сиз кунни “Бисмиллаҳ” билан бошланг, хаммаси яхши бўлади, Ин шаа Аллоҳ...

Бошланган янги кун барчамизга хайрли бўлсин Қадрдон! Ассалому алайкум!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔆 Фарзанд ота-онаси учун ўқийдиган дуо

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-yanvar 1- chislodan boshlab Rajab oy kirib keladi Inshaalloh 🤲🏻 bu videoni yaxshi insonlaga ilindim Ilohim Ramazon oyiga ham sogʻ-omonlik, bagʻri butunlikda kirib kelish nasib qilsin, Amin 🤲🤲

📱✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келаётган 2025 йил Аллоҳнинг инъоми ила бахтли ва омадли йил бўлсин....

🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍3
#кундошлар

81-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

У озроқ телевизор кўриб ётди-да, хаёлига “Секин Севаранинг ёнига борсам-чи? Бугун пулини йўқотди, ҳол ҳам сўрамадим”, деган ўй келди.

🍃

Зоир ишхонада раҳбари билан тортишиб қолди. Кайфияти бузилди. Сўкинганча келиб жойига ўтирди-да, телефонини қўлига олди. Телеграмда Севарадан келган янги хабарни кўриб бирдан тунд чеҳраси ўзгарди.
“Салом. Нима қиляпсиз? Менинг буткул кайфиятим йўқ. 😢 Пулимни йўқотдим, бозорда. 😢 Келинг, бирор жойга борайлик ❤️”, - дейилганди Севаранинг хабарида.
Зоир дарҳол овозли хабар юборди:
- Қаерга боргингиз келяпти, асал! Айтинг, обораман.
Севаранинг ҳам овозли хабари узоқ куттирмади.
- Билмадим. Кечаги воқеалар, бугун бозорим бўлмагани, пулим йўқолгани... яна болаларимни ҳам Малик олиб кетган. Бир ўзим зиқим чиқиб ётибман, - Севаранинг овози ростдан тушкун эди.
- Уйингизга бораман, унда, - дея овозли хабар юборди Зоир.
- Йўўўқ, аввал бирор жойда овқатланайлик.
- Хўп, хўп асал. Ҳозир учиб етиб бораман! – Зоирнинг сўнгги хабари шу бўлди.
У машинасига ўтирди-ю, яна шаҳарга қараб йўл олди.

🍃

Гулранг идиш-товоқларни ювди, ошхонани яхшилаб йиғиштирди. Кейин онасидан хабар олди. Онаси тинчгина ухлаётган экан. Залда ётган дадасига хайрли тун тилади-да, ўз хонасига йўл олди. Ўрнига чўзиларкан, ҳали кўзига уйқу меҳмон бўлмагани боис, телефонини қўлига олди. Маликдан хабар келибди.
“Пучуқ, нималар билан бандсан? Мени ҳам ўйлармикансан?” – деб ёзибди телеграмдан.

Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
❤21👍10
#кундошлар

82-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

“Ухламоқчиман...” – жавоб ёзди Гулранг.
“Сенга ҳавасим келади. Ҳеч кимни соғинмайсан, ҳеч кимни кўргинг келмайди...” – деди Малик.
Гулранг бу хабарга нима деб жавоб ёзишни билмади. Индамай қўя қолди.
Маликдан яна хабар келди:
“Икки кундан кейин ўқиш... Шунақа кутяпман... ”
Гулранг жилмайди ва телефонини ёнига қўйиб, кўзларини юмди.

🍃

Алмойи-жалмойи қилиқлари қилаётган Матлуба билан бир хонада ётгиси келмаган Аббос уйининг меҳмонхонасида ҳам узоқ ётолмади. Озроқ телевизор кўрди, бироз телефон титкилади. Кейин учрашувга шошаётган бўз йигит каби юраги дуккиллаб уйдан сирғалиб чиқди. Машинасига ўтираркан, ўзини оқлаган бўлди:
- Севара никоҳли хотиним бўлса, нимадан қўрқаман. Бу уйда халоват бўлмаганидан кейин, тинч жой қидираман-да...
У яна ўзини оқлаш, Севарага ён босиш учун бугунги воқеаларни ҳам эслади. Ахир бугун Севара улгуржи бозордан мол ола олмади. Бўш қўл билан қайтгани учун бозори ҳам бўлмади. Кеча ҳам уйига сув тошириб, қўшнининг уйини таъмирлатишга пул тўлаган. Табиийки, кетма-кет келган чиқимлар ҳеч кимга ёқмади. Бу Севарага ҳам ёқмаётгандир? Тушкунликка тушиб ётгандир? Шунинг учун унинг ҳам ёнида бўлгани яхши. Кеч бўлган бўлса ҳам шаҳар айлантириб келар, суҳбатлашиб ўтиришар... Шукрки, ёнида пули ҳам бор. Бир-икки сўм берса Севаранинг ҳам кайфияти кўтарилиб қолади. Тез орада бутунлай уникига кўчиб ўтишини айтса, қувончдан юраги ёрилай деса керак. Ахир қачондан буён кутиб юрибди.

Давоми бор

❤️ бу – бонус! Босиб ўтинг!
👍23❤11
#кундошлар

83-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


“Севара мени кута-кута охири “Ажрашсаммикан?” деган қарорга ҳам келди.
Уни йўқотишни истамайман. Кўнглига қарашим керак”, - деди Аббос ичида машинасини елдириб Севаранинг уйи томон бораркан.

🍃

Тун икки гуноҳкорнинг хатоларини беркитишга уринган каби зим-зиё ва рутубатли эди. Зоир ва Севара энг зўр ресторанда ўтириб овқатланишди.
- Хотингизга нима деб чиқяпсиз? – рашкданми, қизиқишданми сўради Севара.
- Ҳеч нарса демаяпман. “Сенга ҳисоб бермайман”, дейман бўлди.
- Мана шу дангалчилигингизни севаман-да! – деди Севара Зоирдан кўз узмай. – Қиламан деган ишингизни қилишингиз ҳам ёқади. Анув мени эрим... “Қизларимни узатишим керак, шартнома пулини тўлашим керак, хотинимни даволатишим керак, кейин бирга яшасак керак...” деб судралиб юрибди.
- Қўйинг, шулар ҳақида гаплашмайлик, - рақиби ҳақида эшитишни истамади Зоир. – Бу ердан чиқиб уйингизга борамизми?
- Албатта. Қолиб кетган камарингизни тақиб кетасиз, - Зоирдан кўз учмай, ишва билан деди Севара.
- Ҳали тақмайман, эрталаб тақиб кетаманда. Шунча йўлга келдим, тақиб жўнатиб юбормассиз, - киноя қилиб, Зоир ҳам эҳтирос билан.
Севара кулади. Иккаласининг “шира”ли суҳбатини телефон қўнғироғи бузди.
- У-ф-ф, - энсаси қотди Севаранинг. – Эрим...
Сўнг қўнғироққа жавоб берди:
- Ало? Ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом. Қаердасан, Севара? – Аббоснинг хавотирли овози эшитилди.
- Менми? – Севаранинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди. Сўнг чўзилиииб деди: – Мен уйда-а...
- Уйдамассан-ку. Мен келдим.

Давоми бор

👍 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍25❤2
#кундошлар

84-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Гапимни тугатиб олай, Аббос ака, - дарров нозланиб гапиришга ўтди Севара. – Уйда ётиииб зерикдим, қўрқдим. Болаларни ҳам укам олиб кетганди-ку. Кейин секин Рита холанинг ёнига келдим.
- Рита хола билан уришиб қолдим, демадингми?
- Шу... – яна гапини йўқотди Севара. – Ярашишга келдим-да. Чунки Рита холасиз ишим битмайди-ку.
- Бўлмаса... Кийиниб тур, ҳозир бориб олиб келаман. Нима қиласан, Рита холаникида?
Севаранинг кўзлари косасидан чиққудек бўлиб Зоирга қаради. Телефонининг микрофон жойлашган томонини қўли билан беркитаркан деди:
- Ўлдим мен, ўлдим!

🍃

Бешикда ётган боласига қараб қўяркан, Ҳилоланинг кўнгли ёришди. Лекин бирибир дилидаги шубҳа тарқамади. Мана соат тунги ўн бир бўляпти, Зоир ҳалиям йўқ. Телефон қилди, кўтармади, хабар ҳам ёзиб қўймади.
Аввал бунақа эмасди. Яқинда маҳаллада “Севарани ота-онаси кечирганмуш, уйига келаётганмуш”, деган миш-миш тарқади. Бу гапни эшитиб унинг қалбини хавотир оралаганди. Хавотирини кучайтириб Зоир ҳам ўшандан буён жуда ўзгарди. Ҳилолани жеркади, ўзига жуда аро беради. Рўзғор билан иши йўқ. Мана энди кунора уйга келишни ҳам унутяпти. Қаерда бўлиши мумкин? Шу пайтгача тунда бирор жойда қолмаган. Иши юзасидан ҳам тунда бориладиган юмуш бўлмаган. Зоир эса мана йўқ.
Ҳилола уҳ тортиб ўнг ёнига ағдариларкан, дунёга сиғмай кетди. Аниқ ўшанисининг ёнига кетган. Бўлмаса кеч соат етти бўлмай уйда бўларди. Нима қилса экан? Отасига айтиб берса-чи?

Давоми бор

🥰 бу – меҳр! Босиб ўтинг!
👍23🥰10❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ

2025-Йили Мехрибон Аллоҳим! Сизга мўминлик Ибодатини, Жаннатий инсонлар хуш одатини, ҚУРЪОН дек, ҳаловатни, Иймондек ҳузурни, Икки дунё саодатини, Кўнгил хотиржамлигини, Дуолар ижобатини, Сизга насиб айласин🤲

Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!

Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☃️☃️БУГУН 1-ЯНВАРЬ МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА.💖 2025 йилнинг биринчи куни хайрли бўлсин! ❤️

2025 йил барчамизга омадли, файзли ва барокатли келсин. Яхши кунларимиз хайрли амалларимизга бой бўлсин.
Етказганига шукр.

Кунингиз яхши ўтсин ЯҚИНЛАР

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🥰1
Бир марта Қалб синдирмоқ.
Каъбани остун-устун қилмоқдан ҳам ёмондир. Чунки Каъбани Ҳазрати Иброҳим барпо қилган бўлсалар. Қалбни Аллоҳ яратган.
(Шамс Табризий)

Ассалому алайкум қадрлиларим, мана бугун Ражаб ойи кириб келди. Бугун кечирим сўрайдиган кун экан. Билиб-билмай кимни дилини оғритган бўлсам, Аллоҳ учун мени кечирсин.
Яхшиликлар ва яхши кунлар ҳамроҳингиз бўлсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР, МЕНИНГ ЎТГАН БИР ЙИЛИМ...

Рози бўлгин хотираларга...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5😢3👍2
"Барча одамларни рози қилишга бор кучингни сарфласанг ҳам, бунинг иложиси йўқ. Шундай экан, амалингни ҳам, ниятингни ҳам холис Аллоҳ учун қил".

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аччиқ ҳақиқат.

Ўзгариш вақти келмадими?


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5🔥3❤1👍1