🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-yanvar 1- chislodan boshlab Rajab oy kirib keladi Inshaalloh 🤲🏻 bu videoni yaxshi insonlaga ilindim Ilohim Ramazon oyiga ham sogʻ-omonlik, bagʻri butunlikda kirib kelish nasib qilsin, Amin 🤲🤲

📱✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келаётган 2025 йил Аллоҳнинг инъоми ила бахтли ва омадли йил бўлсин....

🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍3
#кундошлар

81-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

У озроқ телевизор кўриб ётди-да, хаёлига “Секин Севаранинг ёнига борсам-чи? Бугун пулини йўқотди, ҳол ҳам сўрамадим”, деган ўй келди.

🍃

Зоир ишхонада раҳбари билан тортишиб қолди. Кайфияти бузилди. Сўкинганча келиб жойига ўтирди-да, телефонини қўлига олди. Телеграмда Севарадан келган янги хабарни кўриб бирдан тунд чеҳраси ўзгарди.
“Салом. Нима қиляпсиз? Менинг буткул кайфиятим йўқ. 😢 Пулимни йўқотдим, бозорда. 😢 Келинг, бирор жойга борайлик ❤️”, - дейилганди Севаранинг хабарида.
Зоир дарҳол овозли хабар юборди:
- Қаерга боргингиз келяпти, асал! Айтинг, обораман.
Севаранинг ҳам овозли хабари узоқ куттирмади.
- Билмадим. Кечаги воқеалар, бугун бозорим бўлмагани, пулим йўқолгани... яна болаларимни ҳам Малик олиб кетган. Бир ўзим зиқим чиқиб ётибман, - Севаранинг овози ростдан тушкун эди.
- Уйингизга бораман, унда, - дея овозли хабар юборди Зоир.
- Йўўўқ, аввал бирор жойда овқатланайлик.
- Хўп, хўп асал. Ҳозир учиб етиб бораман! – Зоирнинг сўнгги хабари шу бўлди.
У машинасига ўтирди-ю, яна шаҳарга қараб йўл олди.

🍃

Гулранг идиш-товоқларни ювди, ошхонани яхшилаб йиғиштирди. Кейин онасидан хабар олди. Онаси тинчгина ухлаётган экан. Залда ётган дадасига хайрли тун тилади-да, ўз хонасига йўл олди. Ўрнига чўзиларкан, ҳали кўзига уйқу меҳмон бўлмагани боис, телефонини қўлига олди. Маликдан хабар келибди.
“Пучуқ, нималар билан бандсан? Мени ҳам ўйлармикансан?” – деб ёзибди телеграмдан.

Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
❤21👍10
#кундошлар

82-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

“Ухламоқчиман...” – жавоб ёзди Гулранг.
“Сенга ҳавасим келади. Ҳеч кимни соғинмайсан, ҳеч кимни кўргинг келмайди...” – деди Малик.
Гулранг бу хабарга нима деб жавоб ёзишни билмади. Индамай қўя қолди.
Маликдан яна хабар келди:
“Икки кундан кейин ўқиш... Шунақа кутяпман... ”
Гулранг жилмайди ва телефонини ёнига қўйиб, кўзларини юмди.

🍃

Алмойи-жалмойи қилиқлари қилаётган Матлуба билан бир хонада ётгиси келмаган Аббос уйининг меҳмонхонасида ҳам узоқ ётолмади. Озроқ телевизор кўрди, бироз телефон титкилади. Кейин учрашувга шошаётган бўз йигит каби юраги дуккиллаб уйдан сирғалиб чиқди. Машинасига ўтираркан, ўзини оқлаган бўлди:
- Севара никоҳли хотиним бўлса, нимадан қўрқаман. Бу уйда халоват бўлмаганидан кейин, тинч жой қидираман-да...
У яна ўзини оқлаш, Севарага ён босиш учун бугунги воқеаларни ҳам эслади. Ахир бугун Севара улгуржи бозордан мол ола олмади. Бўш қўл билан қайтгани учун бозори ҳам бўлмади. Кеча ҳам уйига сув тошириб, қўшнининг уйини таъмирлатишга пул тўлаган. Табиийки, кетма-кет келган чиқимлар ҳеч кимга ёқмади. Бу Севарага ҳам ёқмаётгандир? Тушкунликка тушиб ётгандир? Шунинг учун унинг ҳам ёнида бўлгани яхши. Кеч бўлган бўлса ҳам шаҳар айлантириб келар, суҳбатлашиб ўтиришар... Шукрки, ёнида пули ҳам бор. Бир-икки сўм берса Севаранинг ҳам кайфияти кўтарилиб қолади. Тез орада бутунлай уникига кўчиб ўтишини айтса, қувончдан юраги ёрилай деса керак. Ахир қачондан буён кутиб юрибди.

Давоми бор

❤️ бу – бонус! Босиб ўтинг!
👍23❤11
#кундошлар

83-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


“Севара мени кута-кута охири “Ажрашсаммикан?” деган қарорга ҳам келди.
Уни йўқотишни истамайман. Кўнглига қарашим керак”, - деди Аббос ичида машинасини елдириб Севаранинг уйи томон бораркан.

🍃

Тун икки гуноҳкорнинг хатоларини беркитишга уринган каби зим-зиё ва рутубатли эди. Зоир ва Севара энг зўр ресторанда ўтириб овқатланишди.
- Хотингизга нима деб чиқяпсиз? – рашкданми, қизиқишданми сўради Севара.
- Ҳеч нарса демаяпман. “Сенга ҳисоб бермайман”, дейман бўлди.
- Мана шу дангалчилигингизни севаман-да! – деди Севара Зоирдан кўз узмай. – Қиламан деган ишингизни қилишингиз ҳам ёқади. Анув мени эрим... “Қизларимни узатишим керак, шартнома пулини тўлашим керак, хотинимни даволатишим керак, кейин бирга яшасак керак...” деб судралиб юрибди.
- Қўйинг, шулар ҳақида гаплашмайлик, - рақиби ҳақида эшитишни истамади Зоир. – Бу ердан чиқиб уйингизга борамизми?
- Албатта. Қолиб кетган камарингизни тақиб кетасиз, - Зоирдан кўз учмай, ишва билан деди Севара.
- Ҳали тақмайман, эрталаб тақиб кетаманда. Шунча йўлга келдим, тақиб жўнатиб юбормассиз, - киноя қилиб, Зоир ҳам эҳтирос билан.
Севара кулади. Иккаласининг “шира”ли суҳбатини телефон қўнғироғи бузди.
- У-ф-ф, - энсаси қотди Севаранинг. – Эрим...
Сўнг қўнғироққа жавоб берди:
- Ало? Ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом. Қаердасан, Севара? – Аббоснинг хавотирли овози эшитилди.
- Менми? – Севаранинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди. Сўнг чўзилиииб деди: – Мен уйда-а...
- Уйдамассан-ку. Мен келдим.

Давоми бор

👍 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍25❤2
#кундошлар

84-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Гапимни тугатиб олай, Аббос ака, - дарров нозланиб гапиришга ўтди Севара. – Уйда ётиииб зерикдим, қўрқдим. Болаларни ҳам укам олиб кетганди-ку. Кейин секин Рита холанинг ёнига келдим.
- Рита хола билан уришиб қолдим, демадингми?
- Шу... – яна гапини йўқотди Севара. – Ярашишга келдим-да. Чунки Рита холасиз ишим битмайди-ку.
- Бўлмаса... Кийиниб тур, ҳозир бориб олиб келаман. Нима қиласан, Рита холаникида?
Севаранинг кўзлари косасидан чиққудек бўлиб Зоирга қаради. Телефонининг микрофон жойлашган томонини қўли билан беркитаркан деди:
- Ўлдим мен, ўлдим!

🍃

Бешикда ётган боласига қараб қўяркан, Ҳилоланинг кўнгли ёришди. Лекин бирибир дилидаги шубҳа тарқамади. Мана соат тунги ўн бир бўляпти, Зоир ҳалиям йўқ. Телефон қилди, кўтармади, хабар ҳам ёзиб қўймади.
Аввал бунақа эмасди. Яқинда маҳаллада “Севарани ота-онаси кечирганмуш, уйига келаётганмуш”, деган миш-миш тарқади. Бу гапни эшитиб унинг қалбини хавотир оралаганди. Хавотирини кучайтириб Зоир ҳам ўшандан буён жуда ўзгарди. Ҳилолани жеркади, ўзига жуда аро беради. Рўзғор билан иши йўқ. Мана энди кунора уйга келишни ҳам унутяпти. Қаерда бўлиши мумкин? Шу пайтгача тунда бирор жойда қолмаган. Иши юзасидан ҳам тунда бориладиган юмуш бўлмаган. Зоир эса мана йўқ.
Ҳилола уҳ тортиб ўнг ёнига ағдариларкан, дунёга сиғмай кетди. Аниқ ўшанисининг ёнига кетган. Бўлмаса кеч соат етти бўлмай уйда бўларди. Нима қилса экан? Отасига айтиб берса-чи?

Давоми бор

🥰 бу – меҳр! Босиб ўтинг!
👍23🥰10❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ

2025-Йили Мехрибон Аллоҳим! Сизга мўминлик Ибодатини, Жаннатий инсонлар хуш одатини, ҚУРЪОН дек, ҳаловатни, Иймондек ҳузурни, Икки дунё саодатини, Кўнгил хотиржамлигини, Дуолар ижобатини, Сизга насиб айласин🤲

Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!

Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☃️☃️БУГУН 1-ЯНВАРЬ МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА.💖 2025 йилнинг биринчи куни хайрли бўлсин! ❤️

2025 йил барчамизга омадли, файзли ва барокатли келсин. Яхши кунларимиз хайрли амалларимизга бой бўлсин.
Етказганига шукр.

Кунингиз яхши ўтсин ЯҚИНЛАР

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🥰1
Бир марта Қалб синдирмоқ.
Каъбани остун-устун қилмоқдан ҳам ёмондир. Чунки Каъбани Ҳазрати Иброҳим барпо қилган бўлсалар. Қалбни Аллоҳ яратган.
(Шамс Табризий)

Ассалому алайкум қадрлиларим, мана бугун Ражаб ойи кириб келди. Бугун кечирим сўрайдиган кун экан. Билиб-билмай кимни дилини оғритган бўлсам, Аллоҳ учун мени кечирсин.
Яхшиликлар ва яхши кунлар ҳамроҳингиз бўлсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР, МЕНИНГ ЎТГАН БИР ЙИЛИМ...

Рози бўлгин хотираларга...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5😢3👍2
"Барча одамларни рози қилишга бор кучингни сарфласанг ҳам, бунинг иложиси йўқ. Шундай экан, амалингни ҳам, ниятингни ҳам холис Аллоҳ учун қил".

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аччиқ ҳақиқат.

Ўзгариш вақти келмадими?


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5🔥3❤1👍1
Бувам қартайиб, кўзлари хиралашиб қолганди. Раҳмим келиб: "Кейинги туғилажак неваларингизни яхши кўролмас экансизда", дедим. Жавоблари мени сескантирди:
- Мен Қуръонни яхши кўролмай қолишликдан қўрқаман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤4😢2
Бир киши қабристондан қабр сотиб олибди ва унга исмини ёздирибди. Ва ҳар замон келиб, зиёрат этиб туришга қарор қилибди. Кўп ўтмай, эриниб, у ерга бориб туришдан тортила бошлабди. Бу орада қабр ҳам қаровсиз, қўрқинчли бир ҳолга келибди. Кўриниши ўзгарибди, тупроқ ва хас-ҳашакларнинг ўзи қолибди. Нихоят, бир куни келиб, қабрининг олдида турибди ва: “Сени ташлаб қўйдим. Ахир, сен бу менман-ку! Ўзимки унутар, ташлаб қўяр эканман, суюклигим, дўстим ва болам нима қилган бўларди!?” дея ўзига нидо қилибди...
 

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢7👍6
🧕 Muslimalar kundaligi
#кундошлар 84-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Гапимни тугатиб олай, Аббос ака, - дарров нозланиб гапиришга ўтди Севара. – Уйда ётиииб зерикдим, қўрқдим. Болаларни ҳам укам олиб кетганди-ку. Кейин секин Рита холанинг ёнига келдим. - Рита хола билан…
#кундошлар

85-қисм

БОНУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Э, отасига айтганидан фойда бормиди? Ўзи Зоир қаерда бўлса ҳам боласини соғиниб югуриб келарди. Энди қаерларда юрибди? Ҳилоланинг юрагида рашк олови борган сари кучайди. Шартта телефонини олди-ю, қўнғироқ қилди. Афсус узун-узун гудоклардан бошқа овоз эшитмади, Ҳилоланинг қулоқлари.

🍃

Севаранинг ижара уйида, ётоқ каравотида ёнбошлаб ётган Аббос унинг жавобини кутаётганди.
- Ҳалиги... – деди Севара ниҳоят. – Аббос ака, Рита хола ухлаб қолди. Мен ҳозир ўғри мушукдек билдирмай чиқиб кетсам, эшиги очиқ қолади. Кейин кўринг, кампирдан гап эшитишимни.
- Овозингдан уйғонмадими? – Аббос ҳам жангда таслим бўлишни истамаётган аскардек сира ён беришни истамаётганди. – Уйғонгандир?
- Йўқ-да. Ухлаб ётибди. Бугун шу ерда ёта қоламан.
- Уйғонсанг-чи?
- Бобиллаб беради, Аббос ака!
- Ҳа майли. Бўпти, яхши дам ол, - деди Аббос ноилож.
- Айтанча, Аббос ака сиз қаердасиз? Уйга келганмидингиз? – ўсмоқчилаб сўради Севара.
- Ҳа келгандим. Каравотда ётибман. Эшикни жиринглатдим, очмадинг. Кейин ўзим очиб киргандим.
- Майли, яхши дам олинг... – Севара хайрлашди.
Аббос телефонини қўйди-ю, устига чойшабни тортиб, кўзларини юмди.

🍃

Қинидан чиққудек ураётган юраги устига қўлини қўяркан, чуқур нафас олди Севара. Зоир эса ундан кўз узмай турарди.
- Сал қолди, тилимдан илинардим, - деди кейин Севара Зоирга тикилиб. – Ётоқсиз қолдик. Эрим келибди. Ухлайверинг дедим.
- Нима бор эди, сизга эрга тегиб? – ижирғангандек гапирди Зоир.
- Уйим бўлмаганидан кейин мажбур текканман-да!
- Шу аёлларга ҳайрон қоламан. Кўнгили тортмаган одамлар билан ҳам яшаб юраверади. Эркаклар унақамас. Қачон ёқтирса, кейин интилади.

Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍16❤10
#кундошлар

86-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Нима қилдик? Энди қаерга борамиз? – Зоирга илтижоли қаради Севара.
- Меҳмонхоналар кўп-ку! Агар... меҳмонхона никоҳ қоғози сўрашса... машинам бор! Машинада тонг оттириш бошқача бўлади, лекин...
Иккаласи ҳам бу гапдан завқланиб кулишди.

🍃

Гулранг Матлубанинг елкасидан туртиб уйғотганида жуда ширин ухлаб ётарди.
- Ойи туринг, чой ичамиз, - деди Гулранг.
- Ҳозир, - ўрнидан турди Матлуба. – Худога шукр-ей, бугун бошим яхши. Вой айтганча бугун конференциямиз бор эди.
Матлуба ўрнидан ирғиб туриб, ванна югурди. Юзини ювиб чиққанидан сўнг телефонини олиб, Нигорага қўнғироқ қилди;
- Ало, Нигор? Яхши дам олдингми?
- Раҳмат, ўзинг яхшимисан?
- Нигор, бугун нима киясан?
- Оддий, - ҳайрон бўлгани Нигоранинг овозидан ҳам сезилди.
- Нега? Ахир бугун конференциямиз бор-ку.
- Матлу, конференция кеча эди. Ўтиб кетди. Сенинг мазанг йўқ эди.
- Йўғе-е-е! Ўтиб кетдими? – ҳайрон бўлди Матлуба. – Орадан бир кун ўтиб кетдими?
- Ҳа. Бошинг яхшими? Оғримаяптими?
- Йўқ, оғримаяпти. Бугун жуда яхшиман. Ҳозир чой ичиб, йўлга тушаман.
- Соғлигингга қара, - деди Нигора хавотир билан.
Матлуба нонушта қилиш учун дастурхон бошига ўтирди.

🍃

Умид дарсдан чиқа солиб цехга келди. Икки ойдан буён умуман ишламаётган ашёлар чанг босиб қолибди. Гўё ишламаётганидан, зерикиб кетганидан мунғайиб қолган инсондек туришибди. Умид юриб бирма-бир қараб чиқди.


Давоми бор

👍 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍28😢2
#кундошлар

87-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Тикув хонасининг ёнидаги матолар сақланадиган омборга ҳам ўтди. Икки-уч хил мато тойлари билан турибди. Умид матоларнинг устидаги целлофанларини сал очиб видеога олди. Бунга ҳам кўнгли тўлмади-да, опаси Гулҳаёга видеоқўнғироқ қилди.
- Ало, ассалому алайкум. Яхшимисиз, опа?
- Ва алайкум ассалом. Умид яхшимисан?
- Опа цехга келгандим, қаранг, мана бу матолари бор экан.
- Вой, анчагина мато бор экан, Умид. Яхши модел ўйласак, ўзингни тутиб олишингга етади.
- Қани, яна нима бор экан? – Умид сал наридаги тахланган матолар олдига ўтди. – Опа, мана бу ерда бичилган матолар ҳам бор экан.
- Ҳаааа, уни иш ютирувчи бузиб қўйган. Нотўғри бичган. Лекин... шундан ҳам нимадир чиқарса бўлади. Зое бўлиб ётибди, - ўйланиб қолди Гулҳаё. Кейин қўшимча қилди. – Умид, менга ҳар битта матони расмга олиб юбор. Ёруғлик тушиб турган жойга олиб бориб, суратга тушир. Янги аниқ тушсин. Шунга қараб фасон ўйлайман.
- Хўп. Бўпти, опа.
- Майли, бўпти.
Умид дарров опаси айтганидек, матоларни ёруғроқ жойга олиб ўтиб, расмга тушира бошлади.

🍃

Шом қоронғусида кириб келган эрига Ҳилола ҳеч нарса демади. Унинг сукути бўрондан олдинги сокинликни эслатарди. Зоир ҳам унинг жағи очилмаслиги учун апил-тапил овқатланди-ю, кириб ётди. Кечаси яхши дам олмаганлиги, ухламаганлиги боис, ётгандан қотди. Ҳилола ҳам индамай ишларини қилиб юраверди. Охири Зоирнинг қаттиқ ухлаётганига ишонч ҳосил қилгач, секин бориб телефонини олди.

Давоми бор

🥰 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
🥰17👍8👏1
#кундошлар

88-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Зоирнинг шу пайтгача телефонида яширадиган сири бўлмаган. Шунинг учун Ҳилола унинг телефони кодини бемалол очиб, фойдала оларди. Ошхонага кириб, яхшилаб жойлашиб олгач, телефондаги кириш ва чиқиш қўнғироқларига қаради.
Охирги кунларда кўп гаплашилган “Ёнаркўз” деб сақланган рақамни ўзига ёзиб олди. Сўнг унга юборилган смсларни кўрди:
“Салом, Ёнаркўз. Ниҳоят, сиз менга қиё боқадиган кунлар ҳам келибди-ку!”
“Нега жимсиз? Мен бугун ёнингизга учиб боришга тайёрман! Эрингизни қаёққа жўнатсангиз жўнатинг...”
“Тоқатимни синаманг. Жавоб ёзмасангиз ҳам бугун боравераман...”
Ҳилола смсларни ўқиркан, томоғига аччиқ алам тиқилгандек бўлди, бориб Зоирни бўғиб саволга тутгиси, уйни бошига кўтариб жанжал қилгиси келди. Аммо ҳаммасини ичига ютиб, сабр қилишга, арқонни узун ташлаб қўйишга қарор қилди. Сўнг телеграмга кирди. Телеграмдаги овозли хабарлардан тепа сочи тикка бўлди:
“Қаерга боргингиз келяпти, асал! Айтинг, обораман...” – дебди Зоир.
“Билмадим. Кечаги воқеалар, бугун бозорим бўлмагани, пулим йўқолгани... яна болаларимни ҳам Малик олиб кетган. Бир ўзим зиқим чиқиб ётибман...” – Севаранинг овозидан Ҳилоланинг алами келди.
“Уйингизга бораман, унда...” – дебди Зоир.
“Йўўўқ, аввал бирор жойда овқатланайлик..”
“Хўп, хўп асал. Ҳозир учиб етиб бораман!”
Ҳилоланинг ортиқ тоқати қолмади. Овозли хабарларини ҳам ўзига ўтказиб олди-да, телефонни жаҳл билан стол устига қўйди. Ўзи эса эзилиб йиғлади.

🍃

Янги ўқув йилининг биринчи куни, ширин дийдор, янгиликларни айтиш билан Гулҳаё ва Зилола дарслар қандай ўтганини билмай ҳам қолди.

Давоми бор

🔥 бу – бонус ахир! Босиб ўтинг!
🔥38👍11👏3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

2 ЯНВАР, ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИККИНЧИ ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

2025 йил хушкайфият,
баланд ва озод руҳият бахш этадиган йил бўлсин, ичимизга чироқлар ёқсин. Кайфиятсизликларимиз, тушкунликларимиз (бўлса) ўрнини чин шодликлар эгалласин🤲

Юртдошларимиз ҳаётида ёмон кунлар бўлмасин, халқимизга тақдир саҳийлик қилсин.

Янги йилнинг қадамлари қутлуғ келсин.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1